ёпиқ усулда етиштириш • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Thu, 06 Jan 2022 20:25:31 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png ёпиқ усулда етиштириш • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Бодрингдан қулупнайга қадар – Грузия компанияси даромадли сегментга эътибор қаратмоқда https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/biznes-tarikhi/bodringdan-qulupnayga-qadar-gruziya-kompaniyasi-daromadli-segmentga-etibor-qaratmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/biznes-tarikhi/bodringdan-qulupnayga-qadar-gruziya-kompaniyasi-daromadli-segmentga-etibor-qaratmoqda/#respond Fri, 07 Jan 2022 05:00:09 +0000 https://east-fruit.ru/?p=96985 Кети Томеишвили хоним тахминан 10 йил аввал Туркиядан ўзи туғилиб-ўсган Имерети (Грузия) вилоятига қайтгач, қишлоқ хўжалиги билан фаол шуғуллана бошлади. Гап шундаки, у  оиласини боқиш учун Туркияда бир неча йил ишлаган эди. Кети Томеишвили EastFruit нашрига гапириб берганидек, йиққан капиталини иссиқхонада сабзавот етиштиришга сарфлади, чунки, тадбиркор аёл иссиқхонанинг кўп афзалликлари...

Сообщение Бодрингдан қулупнайга қадар – Грузия компанияси даромадли сегментга эътибор қаратмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Кети Томеишвили хоним тахминан 10 йил аввал Туркиядан ўзи туғилиб-ўсган Имерети (Грузия) вилоятига қайтгач, қишлоқ хўжалиги билан фаол шуғуллана бошлади. Гап шундаки, у  оиласини боқиш учун Туркияда бир неча йил ишлаган эди.

Кети Томеишвили EastFruit нашрига гапириб берганидек, йиққан капиталини иссиқхонада сабзавот етиштиришга сарфлади, чунки, тадбиркор аёл иссиқхонанинг кўп афзалликлари бор деб билади. Экстремал об-ҳаво шароитидан ҳимоя, кимёвий воситаларга бўлган камроқ эҳтиёж ва узоқ муддат сақлаш мумкин бўлган сифатли, бозор учун жозибадор маҳсулотлар етиштириш – шу афзалликлардан бир нечтаси, холос.

Кети ишни бодринг етиштиришдан бошлади, пандемия даврида эса Россия Федерациясига экспорт қилиш учун кўкатлар ўстиришга киришди. Бу етарлича қалтис ташаббус бўлса-да, Кети Россия Федерациясига кўкатлар экспорти жараёнини ишлаб чиқди ва ишончли бизнес-шериклар  топди. 2021 йил охирида эса у қулупнай етиштиришга қарор қилди. Кети қулупнайни танлагани бежиз эмас, чунки, йилнинг исталган вақтида ушбу резаворга барқарор талаб мавжуд.

Аввалроқ биз Грузия Россия Федерациясига сархил қулупнай экспорт қилишни ривожлантириш учун катта салоҳиятга эга эканини ёзган эдик. Россия Федерациясида қулупнай импортининг энг юқори нуқтаси май ойига тўғри келади ва 2021 йилда у 20 минг тоннани ташкил этди.

Қуйидаги диаграммада: Россияга қулупнай импорти ҳажми, тоннада

Мартдан июнгача бўлган даврда Россия бозорига қулупнай етказиб берувчилар рўйхатида Туркия, Беларусь ва Сербия етакчилик қилади. 2021 йилнинг ушбу даврида Туркиядан қулупнай импорти улуши (миқдорий жиҳатидан) 50% дан ортиқни ташкил этди, Беларусь тахминан 20% улушни эгаллади, Сербия  улуши эса ўтган йили 12% ни ташкил қилди. Ваҳоланки, бир йил аввал Сербия улуши ҳам 20%га етган эди. Россия Федерациясининг қулупнай импорти бўйича Грузия улуши ҳозирча 1% атрофидадир.

Кети компанияни «Ванис Нобати» деб номлади, бу грузин тилидан таржима қилинганда «Вани совғаси» деган маънони англатади, чунки, маҳсулот етиштириш Имерети вилоятининг Вани қишлоғида жойлашган.  Турк тилини билганлиги Кетига Туркиядан бизнес-шерик ва маслаҳатчи –  Мустафо Аласагини топишга ёрдам берди, у «Альбион», «Монтерей» навларининг юқори сифатли кўчатларини етказиб беради. Ушбу турдаги резаворлар йирик ҳажми, юқори таъм хусусияти билан ажралиб туради, шунингдек, бу навлар юқори ҳосилдор ҳамдир. Кети мазкур навлар кўчатларини етиштиришни режалаштириб, алоҳида иссиқхона ва музлатгич қурмоқда.

Айни пайтда қулупнай 2,5 минг кв.м. иситиш тизимига эга иссиқхоналарда етиштирилмоқда. Март ойидаёқ, Кети маҳаллий бозор учун 14 тоннага яқин сифатли резавор йиғиб олишни режалаштирган. Минтақада бир нечта шунга ўхшаш лойиҳалар мавжудлигига қарамай, тадбиркор аёл рақобатдан чўчимайди, чунки, у қандолатчилик дўконлари билан шартномалар имзолаб улгурди.  Шунингдек, «Ванис Нобати» маҳсулотларини грузиялик истеъмолчилар Herbias Kalata онлайн-дўконидан ҳам топишлари мумкин.

Ҳаво исиб кетганида Кети резавор етиштиришни очиқ ерга – 0,6 гектар майдонга кўчиришни ва шу тариқа мартдан ноябрга қадар узлуксиз равишда қулупнай етказиб беришни режалаштирмоқда. Шундай қилиб, Кети йилига камида 50 тонна қулупнай ҳосилини йиғишни мақсад қилган ва шунда резаворлар экспорти долзарб аҳамиятга эга бўлади. Қайд этиш жоизки, Россияда март-апрель ойларида ўртача улгуржи нарх кг учун 8-8,5 долларни ташкил қилади. Аммо экспорт учун тадбиркор ҳали Global G.A.P. сертификатини олиши керак, бу эса унинг келгуси йил режалари қаторидан жой олган.

Тўғри, ишлаб чиқаришни кенгайтиришнинг асосий чекловчи омили Грузияда резаворлар ҳосилини йиғишда ишчи кучи етишмаслиги бўлиши мумкин. Ҳозирча бу ерда уч нафар доимий ишчи меҳнат қилмоқда ва Туркияга меҳнат миграцияси минтақада оммалашганига қарамай, Кети иссиқхонага ишга жойлаштириш шарти билан бир ходимани Грузияга қайтарди. Шуниси эътиборлики, соҳанинг келгусидаги ривожи ва шу каби лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилиши кўпроқ кишиларга ўз юртида, оиласи бағрида яшаб, ишлаш имконини беради.

 

Сообщение Бодрингдан қулупнайга қадар – Грузия компанияси даромадли сегментга эътибор қаратмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/biznes-tarikhi/bodringdan-qulupnayga-qadar-gruziya-kompaniyasi-daromadli-segmentga-etibor-qaratmoqda/feed/ 0
Нидерландияда равоч деярли йил давомида етиштирилади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/niderlandiyada-ravoch-deyarli-yil-davomida-etishtiriladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/niderlandiyada-ravoch-deyarli-yil-davomida-etishtiriladi/#respond Wed, 05 Jan 2022 05:00:12 +0000 https://east-fruit.ru/?p=96762 Нидерландия фермерлари ёзда очиқ ҳавода, қишда эса иссиқхонада равоч етиштиришади. Бу хусусда АgroTimes «Плантатор» журнали ҳаволасига асосланиб хабар бермоқда. «Очиқ майдонда ҳосил апрелдан сентябрга қадар йиғиб олинади. Очиқ ерда етиштириладиган равоч кучли поялар ва улкан барглар билан бута ҳосил қилади», дейилади мақолада. Шунингдек ўқинг: Украинада етиштирилган музлатилган ровоч Нидерландияга экспорт...

Сообщение Нидерландияда равоч деярли йил давомида етиштирилади появились сначала на EastFruit.

]]>

Нидерландия фермерлари ёзда очиқ ҳавода, қишда эса иссиқхонада равоч етиштиришади. Бу хусусда АgroTimes «Плантатор» журнали ҳаволасига асосланиб хабар бермоқда.

«Очиқ майдонда ҳосил апрелдан сентябрга қадар йиғиб олинади. Очиқ ерда етиштириладиган равоч кучли поялар ва улкан барглар билан бута ҳосил қилади», дейилади мақолада.

Шунингдек ўқинг: Украинада етиштирилган музлатилган ровоч Нидерландияга экспорт қилинмоқда

Иссиқхоналарда ноябрь ойидан мартнинг охиригача равоч поялари сотиш учун йиғиб олинади.  “Ёпиқ иссиқхонада етиштириладиган равочга талаб катта бўлиб, у ресторанлар ва овқатланиш жойларида турли таомлар тайёрлаш учун ишлатилади. Иссиқхонада етиштириладиган равочнинг нархи очиқ ердагисига қараганда анча юқори, чунки, уни етиштириш ҳажми кам. Умуман олганда, навига қараб, жами 12 ҳафталик йиғим-терим давомида 1 гектар майдондан 8-10 тоннагача иссиқхона равочининг ҳосили олинади. Январдан март ойи охиригача нархлар бир килограмм учун ўртача 3 еврони ташкил этади.  Нидерландия ҳатто Японияга ҳам равоч экспорт қилади. Зеро, у ерда ушбу ўсимлик гурманлар орасида жуда талабгирдир.

Сообщение Нидерландияда равоч деярли йил давомида етиштирилади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/niderlandiyada-ravoch-deyarli-yil-davomida-etishtiriladi/feed/ 0
Хорхе Дуарте: ёпиқ тупроқ технологиялари Грузияда реза мевалар секторини яхшилашга хизмат қилади https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/intervyu-uz/khorkhe-duarte-yopiq-tuproq-tekhnologiyalari-gruziyada-reza-mevalar-sektorini-yakhshilashga-khizmat-qiladi/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/intervyu-uz/khorkhe-duarte-yopiq-tuproq-tekhnologiyalari-gruziyada-reza-mevalar-sektorini-yakhshilashga-khizmat-qiladi/#respond Fri, 24 Sep 2021 19:09:13 +0000 https://east-fruit.ru/?p=87844 Резавор мевалар етиштирувчиларнинг консультанти, Португалиялик агроном Хорхе Дуарте USAID Agriculture program дастури томонидан Грузияга маҳаллий фермерларга маслаҳатлар бериш учун таклиф этилди. 2020 йилда бир қатор онлайн семинарлардан сўнг у 2021 йил апрелда ва июлда икки марта Грузиядаги резавор мевалар плантацияларига ташриф буюрди. Хорхе Марокаш, Миср, Руминия, Испания, Италия, Туркиядаги резавор...

Сообщение Хорхе Дуарте: ёпиқ тупроқ технологиялари Грузияда реза мевалар секторини яхшилашга хизмат қилади появились сначала на EastFruit.

]]>

Резавор мевалар етиштирувчиларнинг консультанти, Португалиялик агроном Хорхе Дуарте USAID Agriculture program дастури томонидан Грузияга маҳаллий фермерларга маслаҳатлар бериш учун таклиф этилди. 2020 йилда бир қатор онлайн семинарлардан сўнг у 2021 йил апрелда ва июлда икки марта Грузиядаги резавор мевалар плантацияларига ташриф буюрди. Хорхе Марокаш, Миср, Руминия, Испания, Италия, Туркиядаги резавор мевалар боғларида ишлаш бўйича катта тажрибага эга эканлигини инобатга олиб, EastFruitнинг Грузиядаги мутахассислари у билан Грузияда малина ва ежевика етиштириш ҳолати ва истиқболлари тўғрисида суҳбат қурди.

– Грузиядаги малина ва ежевика сектори тўғрисида нима дея оласиз?

– Асосий жиҳат шундаки, Грузияда малина ва ежевикани кўчатларини очиқ тупроққа экадилар. Ўз тажрибамдан келиб чиқиб айтсам, бу сархил резаворлар бозори учун яхши танлов эмас. Одатда, очиқ тупроқда етиштирилган резаворлар қайта ишлаш секторига сотилади. Чунки бундай усулда ўстириш турли касалликлар, қуёш куйдириши ва мевани моғор босиши учун шароит яратади. Иқлим билан боғлиқ бу барча муаммолар ишлаб чиқариш салоҳиятини ва даромадни камайтиради. Янги узилган мевалар бозори учун чиқариладиган резавор мевалар кўчат ўсадиган муҳитни ёмғир, тўридан-тўғри қуёш нурлари, зараркунандалар ва касалликлардан ҳимоялашни таъминлайдиган туннелларда етиштирилади.

Мен Грузияда учратган Nova, Caroline, Himbo Top ва Tulamagic сингари навларнинг кўпчилиги эски нав ҳисобланади. Бу йилга келибгина,  USAID Agriculture program қишлоқ хўжалиги дастури кузда ва баҳорда йиғиб олиш мумкин бўлган Рrimocane Amira каби янги навларни тақдим қилди. Эртапишар навлар муҳим ўрин тутади. Чунки Грузиянинг малина ва ежевика етиштириладиган минтақаларида ёз иссиқ келади. Ҳарорат 30 даражадан юқори, намлик эса ёзда 50 фоиздан пастда бўлади. Бундай муҳит реза мевалар етиштириш учун ноқулай. Менинг фикримча, Грузияда ҳосилни ёзда йиғиб олиш учун энг қулай жой Гурия бўлиб, Қора денгиздан келадиган намлик, қулай ҳарорат ва иқлим бунга хизмат қилади. Шундай қилиб, Грузияда малина ва ежевикани баҳор ва кузда, ноқулай иқлим шароитларидан халос бўлиш учун туннеллар ва соядан пана қилувчи тўрлар остида етиштириш энг мақбул йўлдир. Бу, ўз навбатида, ҳосилдорлик ва сифатга ҳам ижобий таъсир қилади. Ёздаги асосий ишлаб чиқариш мавсумига баҳорги ва кузги маҳсулотни ҳам қўшиш, шу билан бирга навларни тўғри танлаб олиш супермаркетларга бутун йил давомида мева етказиб бериш ва узоқ муддатли шартномалар тузишга имкон яратади.

 – Грузин фермерлари қандай қилиб маҳсулот сифатини ошириши мумкин?

Грузин фермерлари ишни қуёшнинг салбий таъсиридан ҳимоялаш мақсадида боғларда кўланка берувчи тўрлар ўрнатишдан бошлаши лозим. Ҳозир биз ишлаб чиқарувчилар билан айнан шу масалани муҳокама қилмоқдамиз. Бироқ, фермерлар мазкур технологияларга ҳали инвестиция киритганларича йўқ. Мендаги маълумотларга кўра, Грузия бозорида импортёрлар кам. Бу эса ана шундай материаллар импортини қийинлаштиради ёки унинг ўта қиммат бўлишига олиб келади. Кўланка тўрларининг бўлиши – бу сифатни яхшилашнинг битта йўли. Бу якуний қарор эмас.

Яна бир жиҳат – тупроқда рН даражасининг юқори бўлиши. Тупроқдаги рН даражаси 8 дан юқори бўлган ерларда шўрланишни тузатмай туриб экин ўстириш қийин. Чунки кўплаб озуқа моддалари тупроқдаги рН даражаси 6-7 бўлганда сингади. Грузиядаги ерларнинг аксариятида тупроқда рН даражасини пасайтириш учун элементар олтингугурт билан ишлов берилмайди. Тупроқда реакциялар бошланиши ва рН кўрсаткичига тузатишлар киритиш мақсадида бу ишни экин экишдан камида 6-12 ой олдин қилиш керак. Бундан ташқари, илдиз зонасида рН ни паст даражада ушлаб туриш учун ишлаб чиқарувчилар аммоний нитрат, аммоний сульфат ва моноаммонийфосфат сингари кислотали ўғитлардан фойдаланиши талаб этилади. Суғориш сувлари таркибида биокарбонатлар миқдори юқори бўлганлиги сабаб, уни кислота билан бойитиш ҳам шундай ишлар қаторига киради. Натижада, рН даражасида ҳамда илдиз зонаси жойлашган тупроқда кучли ҳимоя қатламини ҳосил қилади.

Шуниси аниқки, ҳаммасини бошдан бошлаганда аввалбошданоқ режани тўғри тузиб олиш муваффақият калитидир. Грузия шароитида ҳосилни баҳор ва кузда олиш учун мос келадиган навларни танлашдан тортиб ҳар бир нав учун туннеллар барпо этишгача.

Мен яна фермерларга ҳар гектарига ҳозиргидан кўра кўпроқ кўчат экишни маслаҳат берган бўлардим. Одатда, бир гектарга 12 мингдан 16 минггача кўчат экилади, аммо Грузияда бу рақам 6-7 мингтани ташкил қилар экан. Бу усул АҚШ ва Европада 20-30 йиллар аввал қўлланилган. Ўша пайтларда фермерлар кўчатлар оралиғида масофа қолдириб экканлар, чунки улар бир-бирига боғланган ҳолатда етиштирилган. Ҳозирги кунда Европада бир погон метр жойга 3-4 та кўчат экилади ва уларга бир бутунликда қаров тизими таъминланади.

Мен ташриф буюрган грузин ишлаб чиқарувчилари ҳам қаров тизимидан фойдаланаркан. Бироқ экинлар орасидаги масофа 0,25 ёки 0,33 м ўрнига 0,75 ёки 1 метрни ташкил қилади. Грузияда эски тизим асосан тупроқда бир йил тургандан кейин ҳосил берадиган флорикана навлари билан қўлланилганлиги сабаб, ўсимлик боғ қалинлигини ошириб боради ва бачки илдизлар ёрдамида кўпаяди. Аммо кўпроқ ҳосил олиш учун ишлаб чиқарувчилар аввалбошданоқ кўпроқ кўчат ўтқазишлари лозим.

– Қайта ишлаш учун ҳосил етиштиришда харажатларни қисқартириш мумкинми?

– Харажатларни камайтириш учун реза мевалар машинада териб олинади. Қўлда териш ҳамиша қиммат бўлган. Бироқ биз агар янги узилган мевалар бозорини мақсад қилсак, қўлда теримдан қочиб бўлмайди. Айни пайтда, ишчи кучининг етишмаслиги Грузияда ҳозирданоқ муаммога айланяпти. Янги мевалар бозори билан ишлаганда охир-оқибат қайта ишлашга юбориладиган сифатсиз мевалар ҳам чиқади. Шу сабабдан, қўлда теримнинг қийматини инобатга олиш лозим.

Ишлаб чиқарувчилар қайта ишлаш учун мўлжалланган резаворларни узоқроқ вақт кўчатнинг ўзида қолдириши ва уларнинг ҳаммасини бирдан йиғиб-териб олиши мумкин. Шу тариқа, ишчи кучига харажатлар камаяди, бироқ қайта ишловчиларга сотиладиган мева арзон ҳам бўлади-да.

Аммо бундан аввал фермерлар харидорларнинг талабларини ҳисобга олмоғи лозим. Португалияда, тармоқдаги ҳосил йиғим-терими тўғрисидаги маълумотларга қараганда, агар сиз ежевикани бозор учун тераётган бўлсангиз, соатига 3-4 кг йиғиб оласиз. Қайта ишлашга эса худди шу вақт ичида 10-12 кг териш мумкин.

– Ишлаб чиқарувчилар ёки бу секторга инвестиция киритишни режалаштираётганларга нима маслаҳат берган бўлардингиз?

– Кўчат экишдан аввал соҳани ўрганинг. Биринчи қиладиган ишингиз ўз мамлакатингиздан ташқаридаги малина ва ежевика етиштирувчи фермаларга ташриф бўлиши керак. Бу сизга энг янги тенденциялар ва секторнинг келажаги тўғрисида қимматли маълумотлар беради. Агар мамлакатингизда ушбу йўналишдаги билимлар етарли бўлмаса, сиз бизнесни ривожлантиришда ёрдам берувчи маслаҳатларни олиш учун четдан ёрдам топишингиз керак бўлади.

Бозордаги энг яхши навларни ўрганинг, консультантлар, питомниклар билан гаплашинг. Ушбу маълумотлар асосида экспорт учун энг яхши навларни танлаб олинг. Маҳаллий савдо ва экспорт бир-биридан фарқ қилади. Маҳаллий бозорда сиз пишиб етилган меваларни кўп миқдорда сотишингиз мумкин. Бироқ уларни самолёт ёки юк автомобили орқали ташишни режалаштирган бўлсангиз, сизга сифатни сақлаб қолиш учун имкони борича узоқроқ вақт давомида сақланадиган энг яхши навлар керак.

Маҳаллий ёки Россия сингари яқин масофадаги экспорт бозорлари учун “Туламин”/ Tulameen, “Глен Эмпл”/ Glen Ample, “Имара”/ Imara, “Квели”/ Kweli ёки “Мапема”/ Mapema навлари доимгидек Шарқий Европада бўлгани каби энг мақбул бўлиши мумкин. Узоқ масофаларга экспорт қилиш учун эса “Амира”/ Amira, “Лагорай”/ Lagorai, “Венги”/ Wengi, “Оптима”/ Optima, “Энросадира”/ Enrosadira, “Кванза”/ Kwanza, “Эрос”/ Eros ёки “Кларита”/ Clarita сингари янги навларни харид қилган маъқул. Яхши навларнинг кўпчилиги лицензия билан ҳимояланади. Уларни лицензияланган Driscolls, Berry World, ABB Breeding ёки Planasa компанияларигина сота олади.

– Эҳтимолий муаммоларни олдиндан билиш учун соҳанинг кучли ва заиф жиҳатларини таҳлил қилиб берсангиз.

– Ўз лойиҳангизга киришишдан аввал яхши ер ва сувли жой топинг. Мен баъзи минтақаларда сув етишмаётганига гувоҳ бўлдим. Сув таъминоти бўйича давлат каналлари бундай жойларда танқис ёки умуман мавжуд эмас. Сув бўлмаса, реза мева етиштириб бўлмайди. Қудуқнинг энг кам ҳажми – камида 8 м3/соат бўлиши лозим.

Малина ёки ежевика кўчатларига уларни экишдан камида 6 ой аввал буюртма беринг. Ҳатто февраль-март ойларида мевага киришга тайёр бўлиб етилган кўчатлар экишни режа қилган бўлсангиз ҳам, сиз бу кўчатларни экишдан 9-12 ой олдин буюртма қилишингиз керак. Нафақат ишлаб чиқариш, балки йиғим-теримдан кейинги қайта ишлаш ҳақида ҳам бош қотиринг. Даладан фермагача бўлган музлаткичли занжир – резаворларнинг сифати ва сархиллигини сақлаш гаровидир.

Одатда, талабнинг пастлиги резаворлар бозорларида заиф жиҳат саналади. Аммо баъзида, айниқса, бозорлар энди жонлана бошлаган пайтда таклиф кам бўлса ҳам шундай муаммо юзага келади. Грузияда барқарор талабга эга бўлиш учун аввало барқарор таклифни яратиб олиш керак. Истеъмолчилар пештахталарда реза меваларни тез-тез кўра бошлагач, уларнинг хулқ-атворида ўзгаришлар юз беради. Аммо бунга вақт керак. Чунки резаворларга ҳамон қиммат мева сифатида қаралиши мумкин.

Сообщение Хорхе Дуарте: ёпиқ тупроқ технологиялари Грузияда реза мевалар секторини яхшилашга хизмат қилади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/intervyu-uz/khorkhe-duarte-yopiq-tuproq-tekhnologiyalari-gruziyada-reza-mevalar-sektorini-yakhshilashga-khizmat-qiladi/feed/ 0
Грузияда бодринг нархи июл ойида кутилмаганда юқори даражага етди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gruziyada-bodring-narkhi-iyul-oyida-kutilmaganda-yuqori-darazhaga-etdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gruziyada-bodring-narkhi-iyul-oyida-kutilmaganda-yuqori-darazhaga-etdi/#respond Tue, 20 Jul 2021 18:26:19 +0000 https://east-fruit.ru/?p=82026 Грузияда бодринг нархи ўтган ҳафта май ойи охирида кескин тушиб кетганидан кейин баҳоси энг юқори даражага кўтарилди. Июл очиқ мавсум бўлиб, бундай пайтларда нархлар, одатда, пасаяди, аммо ўтган ҳафта нархлар ўзгариши бошқача тус олганлиги кузатилди. Бозор иштирокчилари нархларнинг ҳозирги энг юқори чўққисини турли сабабларга кўра изоҳламоқдалар. EastFruit мониторинги маълумотларига кўра, 2021...

Сообщение Грузияда бодринг нархи июл ойида кутилмаганда юқори даражага етди появились сначала на EastFruit.

]]>

Грузияда бодринг нархи ўтган ҳафта май ойи охирида кескин тушиб кетганидан кейин баҳоси энг юқори даражага кўтарилди. Июл очиқ мавсум бўлиб, бундай пайтларда нархлар, одатда, пасаяди, аммо ўтган ҳафта нархлар ўзгариши бошқача тус олганлиги кузатилди. Бозор иштирокчилари нархларнинг ҳозирги энг юқори чўққисини турли сабабларга кўра изоҳламоқдалар.

EastFruit мониторинги маълумотларига кўра, 2021 йил 8 июл ҳолатига кўра, бодрингнинг ўртача нархи 1,5 лари (0,48 доллар)ни ташкил этди, бу ушбу давр учун рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Таққослаш учун, ўтган йили худди шу даврда бодрингнинг ўртача улгуржи нархи 0,3 лари (0,1 доллар)ни ташкил этган эди.

Нархларнинг кўтарилишига нима сабаб бўлди?

Бунинг сабабларидан бири, Квемо Картли минтақасида сўнгги ҳафталарда об-ҳавонинг қуруқ ва иссиқ келиши очиқ майдондаги бодринг ҳосилининг пасайишига олиб келди. Квемо Картли минтақасидаги йирик сабзавот ва меваларни қайта ишлаш заводи – Marneuli Agro вакили Вано Цукилашвилининг сўзларига кўра, компания жорий йилда 14 гектар майдонда бодринг йиғиб олди. Marneuli Agro консерваланган бодринг ишлаб чиқариш учун ўз бодрингини етиштирди, чунки маҳаллий фермерлар консервага мос бўладиган бодринг навларини етиштирмайдилар. Вано Цукилашвилининг таъкидлашича, қуруқ об-ҳаво ҳозирги юқори нархларга сабаб бўлган бўлиши мумкин, чунки шуни деб компаниянинг ўзи бу йил режалаштирилганидан ҳам 30% кам ҳосил йиғиб олди.

“Ёмғир бодрингдан мўл ҳосил олиш учун, ҳатто улар суғориш ишларидан ҳам жуда муҳимдир; чунки бодрингларни иссиқ ва қуруқ об-ҳаво шароитида суғоришнинг ўзигина яхши натижа бермайди”, дейди Вано Цукилашвили.

Грузия Атроф-муҳит ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги Марнеули бўлими вакили Геронти Сивсивадзенинг таъкидлашича, маҳаллий фермерлар бодринг ва бошқа сабзавотларни етиштириш ишлари иссиқхоналарга кўчирилмоқда, чунки уларни очиқ ҳавода етиштириш тобора қийинчилик туғдиряпти..

Ўтган ҳафтада нархларнинг кескин кўтарилишига яна бир жиҳати, май ойида нархларнинг пасайганлиги сабаб бўлиши мумкин, чунки шундан сўнг кўпгина фермерлар бодринг ҳосилидан воз кечишган.

Грузиянинг Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан эълон қилинган 2020 йил маълумотларига кўра, Квемо Картли вилояти бодринг етиштириш бўйича Грузияда биринчи ўринда туради. Ўтган йили унинг умумий ишлаб чиқаришдаги улуши 42% ни ташкил этганди, ундан кейин Кахетия (21%) ва Имерети вилоятлари (13%) кўрсаткичлари билан ўрин эгаллаганди.

Сообщение Грузияда бодринг нархи июл ойида кутилмаганда юқори даражага етди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gruziyada-bodring-narkhi-iyul-oyida-kutilmaganda-yuqori-darazhaga-etdi/feed/ 0
Грузия иссиқхонаси: қулупнайдан йил бўйи ҳосил олиш сирлари ва қизиқарли агротурлар https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/intervyu-uz/gruziya-issiqkhonasi-qulupnaydan-yil-boyi-hosil-olish-sirlari-va-qiziqarli-agroturlar/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/intervyu-uz/gruziya-issiqkhonasi-qulupnaydan-yil-boyi-hosil-olish-sirlari-va-qiziqarli-agroturlar/#respond Tue, 22 Jun 2021 13:32:20 +0000 https://east-fruit.ru/?p=79690 Грузиянинг “Кей. Эн. Жи Хоспиталити» компанияси Ма gemme бренди остида иссиқхона қулупнайларини етиштиради. У ҳозир ҳам, яъни очиқ шароитда етиштирилган қулупнай мавсуми давом этаётган бир шароитда ҳам рақобатдан чўчимайди. Компаниянинг ҳаммуассиси Кети Долидзенинг сўзларига кўра, Ма gemme қулупнайлари очиқ ерда етиштирилган қулупнай билан таққослаганда сифати доим яхши бўлган ва унга...

Сообщение Грузия иссиқхонаси: қулупнайдан йил бўйи ҳосил олиш сирлари ва қизиқарли агротурлар появились сначала на EastFruit.

]]>

Грузиянинг “Кей. Эн. Жи Хоспиталити» компанияси Ма gemme бренди остида иссиқхона қулупнайларини етиштиради. У ҳозир ҳам, яъни очиқ шароитда етиштирилган қулупнай мавсуми давом этаётган бир шароитда ҳам рақобатдан чўчимайди. Компаниянинг ҳаммуассиси Кети Долидзенинг сўзларига кўра, Ма gemme қулупнайлари очиқ ерда етиштирилган қулупнай билан таққослаганда сифати доим яхши бўлган ва унга талаб таклифдан кўра бир неча баробар юқоридир.

EastFruit Кети Долидзе билан ушбу вазиятнинг сабаблари хусусида ва «Кей.Эн. Жи Хоспиталити» фермер хўжалигида ишлар қандай кетаётгани ҳақида суҳбатлашди. Компания яқиндагина, яна ҳам аниқроғи, COVID-19 пандемияси бошланганидан кейин ташкил этилган.

– Иссиқхона хўжалигингизнинг яратилиши тарихи ҳақида қисқача гапириб берсангиз.

– Мен кўп йиллар давомида иқтисодий алоқалар мутахассиси сифатида банк секторида ишладим. 2020 йили, яъни пандемия пайтида қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам ўзимни синаб кўриш фикри туғилди. Чунки бу соҳа ҳозирги кунда нафақат ривожланишда давом этаётган, балки янгича салоҳиятга ҳам эга бўлиб бораётган соҳалардан бири. Биз ишни ҳамкорлар билан Мцхета-Мтианети (Шарқий Грузия) минтақасидан ер участкасини сотиб олишдан иш бошладик.

Иссиқхоналарни биргаликда молиялаштиришни назарда тутувчи Қишлоқ тараққиёт агентлигининг грант дастури асосий мотиватор бўлди. Ва бу бизнинг мавсумийлик омилига қарам бўлмасдан замонавий иссиқхона қуриш қарорига келишимизга туртки берди. Давлат дастурлари доирасида биз, 200 минг лари (63 минг АҚШ доллари) олдик, шу жумладан, 50 минг лари (16 минг доллар) – грант, яна 150 минг лари (47 минг доллар) – имтиёзли агрокредит.  Лойиҳанинг жами инвестициялари тахминан 350 минг лари (110 минг доллар)ни ташкил этди.

Компания иссиқхонаси 2 минг квадрат метрдан иборат. Биз ушбу майдоннинг барини Сан-Aндреас навли қулупнай етиштириш учун ажратдик (жами 4 минг кўчат). Йиғим-терим шу йилнинг апрель ойида бошланди. Aйни пайтда 2 тоннага яқин ҳосилни йиғиб олдик. Йил давомида ҳосил олишимиз учун ҳар бир қадамни режалаштирганмиз. Менимча, биринчи йил учун умумий ҳосил тахминан 10 тоннани ташкил этади. Ушбу босқичда биз қулупнайни фақат маҳаллий бозорда сотамиз ва маҳсулотимизга бўлган талаб таклифдан сезиларли даражада ошади.

– Бугун очиқ майдонда етиштирилган қулупнай мавсуми давом этаётган бир шароитда сиз етиштирган резаворнинг рақобатбардошлигини қайси омиллар белгилайди?

– Менимча, бу, авваламбор, маҳсулотимизга нисбатан  ишонч юқори эканлигидир. Сифат ва озодалик борасида биз ўзимизга нисбатан ўта талабчанмиз. Бизнинг ўз мижозларимиз бор ва очиқ далада етиштирилган қулупнай маҳсулотимизга рақиб бўлолмайди. Aйтганча, Кахети минтақасининг очиқ далада етиштирилган қулупнайи билан боғлиқ «биринчи тўлқин»да ҳам   маҳсулотимиз нархи пасаймади. Ма gemme бренди остида сотувга чиқарилаётган қулупнайларимиз Agrohub гипермаркетларида сотилади, Goodwill ва Carrefour савдо тармоқларига эса у биз билан ҳамкорлик қилаётган Planta бренди томонидан  (брендимиз кўрсатилган ҳолда) таклиф этилади. Шунингдек, биз меваларимиз асосида шоколадли қулупнай тайёрлайдиган шоколад ишлаб чиқарувчи компания билан ҳамкорлик қиламиз. Бундан ташқари, Кай. Эн. Жи Хоспиталити”да уйга етказиб бериш онлайн-савдо сервиси ҳам мавжуд. Умуман олганда, маҳсулотга талаб жуда юқори ва бу келгусидаги ривожланишимиз учун рағбатдир.

– Компаниянинг яқин келажакдаги режалари қандай?

– Биз қулупнай билан боғлиқ ҳолда турли йўналиш ва хизматлар бўйича ўзимизни синаб кўрмоқчимиз. Илк шундай лойиҳамиз – «Кей.Эн. Жи. Хоспиталити» иссиқхона хўжалигига экскурсиялар бўлиб, уни ўзимиз ташкиллаштирамиз ва амалга оширамиз. Иккинчи шундай тадбир ўтган ҳафта охирида бўлиб ўтди. Aгротур давомида меҳмонлар иссиқхонамизни кўздан кечириб, қулупнай етиштиришнинг ўзига хос хусусиятлари билан танишиш, йиғим-теримда қатнашиш ва меваларни татиб кўриш имкониятига эга бўлишди.

Шунингдек, қулупнай асосида консерва ва мураббо ишлаб чиқаришни бошлаш ниятидамиз. Ҳозир бир нечта рецептларни синовдан ўтказяпмиз.

– Ҳозир сизнинг агротурларингизда маҳаллий сайёҳлар иштирок этяптими ёки хорижликлар?

– Бугун Грузияда яшовчи хорижликлар оилавий келишмоқда, улар учун дам олиш кунларини шундай ўтказиш қизиқарли ва мароқли. Туризм индустрияси тикланиши билан менимча, бундай тадбирларда иштирок этишни истовчилар сони янада ортади.

Сообщение Грузия иссиқхонаси: қулупнайдан йил бўйи ҳосил олиш сирлари ва қизиқарли агротурлар появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/intervyu-uz/gruziya-issiqkhonasi-qulupnaydan-yil-boyi-hosil-olish-sirlari-va-qiziqarli-agroturlar/feed/ 0