ёмғир • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Wed, 13 Apr 2022 18:05:31 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png ёмғир • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Валенсия (Испания)да баҳорги совуқлар етказган зарар 50 миллион евро ҳисобланмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/valensiya-ispaniyada-bahorgi-sovuqlar-etkazgan-zarar-50-million-evro-hisoblanmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/valensiya-ispaniyada-bahorgi-sovuqlar-etkazgan-zarar-50-million-evro-hisoblanmoqda/#respond Thu, 14 Apr 2022 05:00:54 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103301 LA UNIÓ de Llauradors фермерлар ташкилоти  эълон қилган маълумотларга кўра, яқинда Испаниянинг Валенсия минтақасида қайд этилган совуқлар 50 миллион евродан зиёд зарар келтирган. Бу тинимсиз ёмғирлар туфайли кўрилган 11 миллион евро зарарга қўшимча бўлди, деб хабар бермоқда EastFruit FreshPlaza ҳаволасига таяниб. LA UNIÓ маълумотларига кўра, совуқ туфайли 33 минг гектардан...

Сообщение Валенсия (Испания)да баҳорги совуқлар етказган зарар 50 миллион евро ҳисобланмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

LA UNIÓ de Llauradors фермерлар ташкилоти  эълон қилган маълумотларга кўра, яқинда Испаниянинг Валенсия минтақасида қайд этилган совуқлар 50 миллион евродан зиёд зарар келтирган. Бу тинимсиз ёмғирлар туфайли кўрилган 11 миллион евро зарарга қўшимча бўлди, деб хабар бермоқда EastFruit FreshPlaza ҳаволасига таяниб.

LA UNIÓ маълумотларига кўра, совуқ туфайли 33 минг гектардан ортиқ майдонга зарар етган. Ҳаммадан кўпроқ 64% майдон билан Валенсия провинцияси  зиён кўрган. Бундан ташқари, Кастельон 27% ва Аликанте 11% майдон билан совуқдан жабрланган.

Шунингдек ўқинг: Молдова жанубида баҳорги совуқ туфайли бодом, ўрик ва гилоснинг айрим навлари ҳосили камаяди

Зарар кўрган плантацияларнинг кўп қисми, яъни, 80%и бодом дарахтлари, яна 10%и кумкват, 8%и ёзги мевалар ва гилос, 2%и сабзавот (картошка, пиёз ва артишок) лардир. Бироқ, кумкват етиштирувчилар энг катта йўқотишларга дучор бўлишади, чунки, ҳосилнинг камида 50%и бой берилади ва агар энг ёмон прогнозлар тасдиқланса, бу кўрсаткич янада юқори бўлиши мумкин.

Бодом дарахтларига зарарнинг 37%и, сўнгги ҳафталардаги ёмғирдан жиддий зарар кўрган ёз меваларига зарарнинг 7%и, сабзавотларга эса 5%и тўғри келган.

LA UNIÓ ноқулай об-ҳаво шароитидан (аввал ёмғир, сўнг аёз) зарар кўрганларга  мумкин бўлган молиявий ёрдам кўрсатилишини сўрамоқда, шунингдек, жабрланган кооперативларга компенсация тўлаш ҳақида сўз юритмоқда.

Совуқ билан боғлиқ зарар амалдаги қишлоқ хўжалиги суғуртаси тизими томонидан қопланади. Ва LA UNIÓ Аgroseguroдан шикастланган ҳудудларни зудлик билан текшириш ҳамда ҳақиқий вазиятни ҳисобга олган ҳолда компенсацияга тузатишлар киритилишини сўради.

Сообщение Валенсия (Испания)да баҳорги совуқлар етказган зарар 50 миллион евро ҳисобланмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/valensiya-ispaniyada-bahorgi-sovuqlar-etkazgan-zarar-50-million-evro-hisoblanmoqda/feed/ 0
Полиз экинларига март ойидаги об-ҳаво аномалияларининг таъсири қандай бўлди? https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/poliz-ekinlariga-mart-oyidagi-ob-havo-anomaliyalarining-tasiri-qanday-boldi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/poliz-ekinlariga-mart-oyidagi-ob-havo-anomaliyalarining-tasiri-qanday-boldi/#respond Mon, 11 Apr 2022 04:00:51 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103150 Бундан тахминан икки-уч ҳафта аввал EastFruit жорий йилги март ойининг биринчи ярмида Ўзбекистон бўйлаб мунтазам ёмғир ёққани ва мартнинг иккинчи ярмида аномал совуқ ҳукм сургани ҳақида ёзган эди. Қолаверса, ушбу даврда мамлакатнинг, асосан, марказий қисмини қамраб олган икки совуқ тўлқини кузатилди. Полиз маҳсулотларини етиштирувчилар учун март ойидаги об-ҳаво аномалияларининг оқибатларидан...

Сообщение Полиз экинларига март ойидаги об-ҳаво аномалияларининг таъсири қандай бўлди? появились сначала на EastFruit.

]]>

Бундан тахминан икки-уч ҳафта аввал EastFruit жорий йилги март ойининг биринчи ярмида Ўзбекистон бўйлаб мунтазам ёмғир ёққани ва мартнинг иккинчи ярмида аномал совуқ ҳукм сургани ҳақида ёзган эди. Қолаверса, ушбу даврда мамлакатнинг, асосан, марказий қисмини қамраб олган икки совуқ тўлқини кузатилди.

Полиз маҳсулотларини етиштирувчилар учун март ойидаги об-ҳаво аномалияларининг оқибатларидан бири – бу  республикадаги жанубий вилоятлар далаларида эртаги тарвуз кўчатларининг одатдагидан кеч экилгани бўлди. Тинимсиз ёққан ёмғир ва ундан кейинги совуқлар экин-тикин тадбирларини тахминан 10-12 кунга кечиктирди, дея, қайд этди Қашқадарё вилояти фермерлари “Халқ сўзи” нашрига берган интервьюсида. Уларнинг фикрига кўра, 2022 йилда эртаги тарвуз йиғим-терими мавсуми бошланиши июнь ойининг биринчи ўн кунлигига тўғри келиши – ўтган йилга нисбатан 12-15 кун кечикиши кутилмоқда.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда «Гурвак» қовуни «географик кўрсаткич» мақомига эга бўлиши мумкин

Қашқадарё вилоятининг Кўкдала тумани фермерлари, одатда, Ўзбекистон бўйича биринчилар қаторида бозорга тарвузнинг улгуржи партияларини олиб чиқишади. Бунинг учун улар январь ойида тарвузнинг эртапишар навлари кўчатларини “стаканчалар”да ўстира бошлашади. Март ойининг биринчи ўн кунлиги охирида ёки иккинчи ўн кунлиги бошида бу кўчатлар ерга – плёнкали туннеллар остига экилади.

Кўкдала туманидаги Ўтамайли қишлоғида истиқомат қилувчи фермер Ғаюм Толиповнинг айтишича, бу йил тарвуз кўчатлари ўтган йилгидан 10 кун кеч, яъни, 22 март куни далага экилган. Шунга кўра, унинг ҳосилини йиғиб олиш ҳам 12-15 кунга кечикади. Фермернинг тахминига кўра, бу йил йиғим-терим мавсуми июнь ойининг биринчи ўн кунлигида бошланади, ваҳоланки, ўтган йили ушбу ҳудудда май ойининг учинчи ўн кунлигида тарвуз ҳосили йиғиб олинган эди. Жорий мавсумда фермер 1 гектар ерга 6 минг туп эртапишар тарвуз кўчатини экиб, 30 тоннага яқин ҳосил олишни мўлжалламоқда.

«Халқ сўзи” нашрининг маълум қилишича, Ўтамайли қишлоғида 1004  хонадон мавжуд ва уларнинг аксарияти тарвуз етиштириш (асосан, эртаги навларни) билан шуғулланади. Бу қишлоқдаги тарвуз плантацияларининг умумий майдони 2000 гектарга яқинни ташкил этади.

Сообщение Полиз экинларига март ойидаги об-ҳаво аномалияларининг таъсири қандай бўлди? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/poliz-ekinlariga-mart-oyidagi-ob-havo-anomaliyalarining-tasiri-qanday-boldi/feed/ 0
Мева-сабзавотчилик ва иқлим ўзгариши – қандай мослашув зарур? https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/meva-sabzavotchilik-va-iqlim-ozgarishi-qanday-moslashuv-zarur/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/meva-sabzavotchilik-va-iqlim-ozgarishi-qanday-moslashuv-zarur/#respond Mon, 31 Jan 2022 06:00:49 +0000 https://east-fruit.ru/?p=98600 Бир аср давомида глобал ҳароратнинг Цельсий бўйича 5 даражага ошиши салкам ҳалокатли глобал иқлим ўзгаришидир. “Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида фаолият юритаётган иқлим ўзгариши бўйича халқаро экспертларнинг фикрига кўра, кейинги асрда ўртача ҳарорат Цельсий бўйича 5 даражага ошиши мумкин.  Бу салкам ҳалокатли ўзгаришдир ва шунинг учун турли давлатлар ҳарорат кўтарилиши таъсирини...

Сообщение Мева-сабзавотчилик ва иқлим ўзгариши – қандай мослашув зарур? появились сначала на EastFruit.

]]>

Бир аср давомида глобал ҳароратнинг Цельсий бўйича 5 даражага ошиши салкам ҳалокатли глобал иқлим ўзгаришидир.

“Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида фаолият юритаётган иқлим ўзгариши бўйича халқаро экспертларнинг фикрига кўра, кейинги асрда ўртача ҳарорат Цельсий бўйича 5 даражага ошиши мумкин.  Бу салкам ҳалокатли ўзгаришдир ва шунинг учун турли давлатлар ҳарорат кўтарилиши таъсирини камайтириш мақсадида зарарли газлар чиқишини камайтиришга ҳаракат қилмоқда. Бундан ташқари, жаҳон экспертлар ҳамжамиятида глобал ҳароратнинг Цельсий бўйича 2 даражадан зиёд ошишига йўл қўйиб бўлмайди, деган якдил фикр мавжуд – шу доирада глобал иқлим ўзгаришига қарши курашиш мумкин. Бироқ, бугунги кунда барча саъй-ҳаракатларга қарамай, ҳарорат кўтарилишини ушбу доирада ушлаб туриш иложсиз экани билан боғлиқ катта хавф мавжуд”, деди USAIDнинг Украинадаги Аграр ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш дастури – АГРО директори ўринбосари Андрей ЗаикаИқлим ўзгаришига мослашиш ва ўзгарувчан иқлим шароитида мева-сабзавот экинларини етиштиришнинг ўзига хос хусусиятлари” деб номланган веб-форумда.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилда БМТга аъзо давлатлар зарарли газлар чиқиндилари ва уларнинг иқлим ўзгаришига таъсирини камайтириш бўйича глобал саъй-ҳаракатларга асос бўлган Париж битимини имзолаган эди. Бир аср ичида глобал ҳароратнинг Цельсий бўйича 2 даражадан зиёд кўтарилишига йўл қўймасликни мақсад қилган ушбу битимни Украина биринчилардан бўлиб ратификация қилган.

“Ўтган йили Украина иқлим ўзгариши жараёнига ушбу мамлакатнинг таъсири бўйича чора-тадбирлар мажмуини белгилайдиган Париж келишувига иккинчи миллий улушини қўшди. Ушбу улушнинг жуда муҳим элементи иқлим ўзгаришига мослашувдир. Бундан ташқари, миллий даражадаги муҳим элемент ҳукумат томонидан ўтган йили Экологик хавфсизлик ва иқлим ўзгаришига мослашиш стратегиясининг қабул қилиниши ҳисобланади. Бу асос ҳужжат бўлишига қарамай, Стратегия режасида яқин келажакда амалга ошириладиган қатор қадамлар белгиланган. Хусусан, бу иқтисодиётдаги турли тармоқларнинг иқлим ўзгаришига заифлигини баҳолаш ва уларни  ўзгаришларга мувофиқ мослаштириш бўйича режаларни ишлаб чиқиш дегани”, дейди USAIDнинг Аграр ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш дастури – АГРО директори ўринбосари.

«Украинада бугунги кунда иссиқлик таъминотига талаб юқори бўлган деярли барча экинларни етиштириш мумкин».

Укргидрометеорология марказининг агрометеорология бўлими бошлиғи Татьяна Адаменконинг қайд этишича, кўпчилик экспертлар зарарли газ чиқиндиларининг кўпайиши глобал ҳарорат ошишига сабаб бўлганига қўшилади, аммо мутахассислар буни табиий ҳодиса деб билишади.

Мутахассис, шунингдек, глобал исиш жараёнини тўхтатиш учун 2030 йилга бориб, 2010 йилги даражага нисбатан зарарли газ чиқиндиларининг глобал даражасини 45 фоизга камайтириш зарурлигини маълум қилди.

“Украинадаги иқлим ўзгаришининг ёрқин мисоли 2019-2020 йиллар бўлди, бу йиллар ўн йиллик фавқулодда исишни якунлади ва ушбу даврдаги энг иссиқ йиллар бўлди. Қайд этилган йилларда Украинада ўртача йиллик ҳарорат Цельсий бўйича 3 даражага кўтарилди.

Глобал ҳароратнинг ошиши турли хил экинларни етиштиришда самарали деб аталадиган ҳарорат тўпланишига олиб келади, бу эса ўсимликларнинг тўғри ривожланишига имкон бермайди. Украина учун классик мисол – ўрик. Глобал ҳарорат ошиши билан у декабрь, январь ёки февраль ойларида самарали ҳароратни тўплайди, бу эса дарахтларнинг ўта эрта гуллашига олиб келади – ушбу даврда, табиийки, чанглатувчилар ва ўртача суткалик ҳарорат чегараси мавжуд бўлмайди», дейди Татьяна Адаменко.

Укргидрометеорология маркази агрометеорология бўлими бошлиғининг сўзларига кўра, ҳарорат Цельсий бўйича 2 даражага кўтарилганидан сўнг барча экинлар ҳосилдорлиги 20 фоиздан кўпроқ пасайиши, 3-4 даража иссиқ бўлганда эса 30 фоизга камайиши мумкин.

Татьяна Адаменко, шунингдек, бугунги кунда Украинада бутун мамлакат бўйлаб ҳаво ҳароратининг барқарор кўтарилиши кузатилаётганини айтди.  Максимал ҳарорат 2011-2019 йилларнинг ёз мавсумида максимал кўтарилди.

Шу муносабат билан, бугунги кунда Украинада иссиқлик таъминотига талабгир бўлган деярли барча экинларни етиштириш мумкин.

“Украина бўйлаб мева-сабзавот экинларини етиштириш учун етарли иссиқлик мавжуд, ҳарорат янада ошиши ривожланиш даврларининг давомийлиги ва ҳосилдорлик ўзгаришига таъсир этади. Сабзавот экинлари учун бу жуда яхши – суғориш йўли билан йилига бир неча бор ҳосил олиш мумкин. Шу билан бирга, глобал ҳарорат ошишининг умумий тенденцияси мева-сабзавот экинлари сифатига анча ижобий таъсир кўрсатади ва уларни етиштириш майдони пишиб етилиш учун зарур бўлган иссиқлик миқдорини олган ҳолда аста-секин кенгайиши мумкин.

Шу билан бирга, йилнинг қишки даврида музлаш туфайли мева-сабзавот экинларини совуқ уриши ва уларнинг шикастланиши хавфи камаяди», дейди Татьяна Адаменко.

Ҳарорат кўтарилишининг салбий таъсири, мутахассиснинг фикрига кўра, ҳароратнинг кескин ўзгариши туфайли тобора кучайиб бораётган кўп йиллик дарахтларнинг стрессларга қарши тура олишини камайтириш бўлади.

“Яъни, ушбу тебранишларга мослашиш учун ўсимлик ресурслари сарфланади, бу келгусидаги ҳосилдорликка салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Бундан ташқари, ёзги-кузги қурғоқчилик билан боғлиқ хавфлар кучаяди, унинг салбий таъсири нафақат жорий йил, балки кейинги йил ҳосилдорлигига ҳам таъсир қилади.

Шунингдек, ўсимликларни қишлаш учун тайёрлаш жараёнига таъсир этадиган кузнинг узайиши ҳам салбий омилдир. Бундай шароитда ўсимликларнинг совуқдан зарар кўриши эҳтимоли ортади. Қолаверса, дўл ва кучли ёмғир барча турдаги экинлар учун катта хавф туғдиради”, дейди Татьяна Адаменко.

USAIDнинг Аграр ва қишлоқ ривожи бўйича дастури эксперти Василий Кифорукнинг айтишича, интеллектуал суғориш тизимисиз мева-сабзавот етиштириш жуда қийин.  Шундан келиб чиққан ҳолда  тупроқда намлик мувозанатини сақлаш бўйича биринчи тавсия сабзавот, резавор, мева ва полиз экинларини етиштиришда намлик даражасини назорат қилишни таъминлайдиган интеллектуал суғориш тизимларини шакллантиришдир.  Намликни сақлаш ва тўплашда ёрдам берадиган кейинги омил – бу ерга ишлов бериш технологиясини ўзгартириш. Хусусан, сабзавот экинлари экиладиган майдонларда чуқур юмшатишга ўтиш мумкин, бу эса пастки тупроқ қатламларининг қалинлашувини камайтириш имконини беради. Табиийки, у ерга намлик кўпроқ кириб боради ва чуқур қатламда намлик тўпланиши таъминланади.

“Бундан ташқари, ерга вертикал ишлов беришдан фойдаланиш мумкин, бу тупроқни қалинлаштирмаслик ва унинг сув ўтказувчанлигини сақлаш имконини беради.

Муҳим омил – намликнинг буғланишини назорат қилиш. У қуйидаги босқичлардан иборат: мульчалаш, тупроқ юзасини иссиқлик изоляцион материаллар (сомон, плёнка, агротола) остида сақлаш, соя берувчи тўрлардан фойдаланиш.

Иссиқлик таъсирини камайтириш учун турли  қалинликдаги қуёшдан ҳимояловчи воситалардан фойдаланиш тавсия этилади. Баъзи ҳолларда соя берувчи экинлардан фойдаланиш мумкин»,  дейди мутахассис.

Голландиядаги «АГРИКО» кооперативининг Украинадаги расмий вакили ҳисобланмиш “Агрико Украина” компанияси директори Николай Гордийчук иқлим ўзгаришига мослашиш ва об-ҳаво прогнози хизматларидан фойдаланиш бўйича амалий тажриба ҳақида гапирди.  Компаниянинг мақсади – Украина фермер хўжаликларини юқори генетик салоҳиятга эга юксак сифатли картошканинг экин материали билан таъминлашдир.

“Бугунги кунда кўпчилик об-ҳаво хизматлари қишлоқ хўжалигидаги муаммоларни тўлиқ ҳал қилишига ишонади. Лекин, аслида, бу ечим эмас, балки ёрдам берувчи воситадир.  Метеостанциялар ва турли датчиклар бизга ҳарорат, намлик даражаси, шамол тезлиги ва ҳоказоларни қайд этишда кўмак беради. Лекин ушбу маълумотларни олгач, якуний қарор барибир инсон омилига боғлиқ. Шунинг учун олинган маълумотлар билан айнан ким ишлаётгани жуда муҳим», дейди Николай Гордийчук.

Унинг сўзларига кўра, «Агрико Украина» Киев ва Чернигов вилоятларидаги 100 гектарга яқин майдонда уруғлик картошка етиштиради.

“Далаларимизга ўрнатилган метеостанцияларидан олинган маълумотлардан қандай фойдаландик? Бундай станциялар бизга, асосан, икки нарсада – далага ишлов бериш ва картошкани суғориш жараёнида ёрдам берди.

Агар далаларга ишлов бериш ҳақида гапирадиган бўлсак, биз биринчи навбатда,  метеостанцияларнинг ҳаво ҳарорати ва шамол тезлигига оид об-ҳаво  маълумотларига қизиқдик.  Маълумки, далаларга шамол тезлиги 3-6 м/с дан ошмаганда ишлов бериш керак. Илгари, метеостанцияни ўрнатишдан аввал биз кечки пайт ёки эрталаб соат 5 ларда далага ишлов берганмиз. Об-ҳаво станцияси бизга реал вақт режимида ҳарорат ва шамол тезлиги кўрсаткичларини, шунингдек, кечқурунги прогнозларни кўриш имконини берди. Шуни ҳисобга олиб, далага ишлов бериш вақтини аниқроқ башорат қилиш, ишни қулай об-ҳаво шароитида ўзимиз учун мақбул вақтда бажариш имконига эга бўлдик”, дейди Николай Гордийчук.

Бундан ташқари, «Агрико Украина» директорининг сўзларига кўра, метеостанция қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчисига ёғингарчилик даражасини аниқроқ қайд этиш имконини беради. Ўз навбатида, бу суғориш ва шунга мос равишда 1 га экин майдонига қанча сув сарфланишини башорат қилишга кўмаклашади.

“Агар биз об-ҳаво станцияларидан фойдаланишнинг камчиликлари ҳақида гапирадиган бўлсак, унда прогнозлаш моделлари бир-биридан сезиларли даражада фарқ қилишини кўрганимизни қайд этишимиз керак. Бу суғориш борасида нотўғри қарорлар қабул қилишга олиб келиши мумкин.

Мисол учун, ўтган йилнинг август ойидаги кунларнинг бирида бизда 30 дақиқа ичида 30 мм ёмғир ёққан бўлса, бир кун аввал метеостанция прогнозлари атиги 13 мм ёмғир ёғишини кўрсатган. Шунинг учун фақат рақамли ечимлардан фойдаланишга таяниб қолмаслик керак”, дея ишонч билан сўзлади Николай Гордийчук.

Метеорология станцияси, шунингдек, «Агрико Украина» маълумотлар таҳлилини тақдим этади – бир вақтнинг ўзида унинг бир неча йиллигини кўриш мумкин. Бу қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчисига ўсимликларнинг ривожланиш босқичлари ҳақида тушунча беради. Шунингдек, ана шундай таҳлил туфайли вилоятимиз ҳудудида вегетация маҳали қарийб 8 кун ҳаво ҳарорати +30 даражадан юқори бўлганига гувоҳ бўлдик. Бу шуни англатадики, ўтган вақт давомида картошка ўсмаган, чунки, мазкур турдаги экин +18-22 даража ҳароратда ўсади. Қолаверса, яхши ҳарорат картошкани кейинги сақлаш сифатига таъсир қилади»,  дейди Николай Гордийчук.

Шунингдек, у бу йил “Агрико Украина” фермер хўжалигида тупроқ намлиги датчиклари қўлланганини айтди: «Бу суғориш учун 15 фоизга яқин сувни тежаш имконини берди. Агар бундай датчиклар бўлмаганида биз тупроқ намлигининг ҳолати ва ҳар хил чуқурликдаги (15, 30 ва 45 см) ҳарорат ҳақида тасаввурга эга бўлмас эдик».

“Агрико Украина» компанияси директори, шунингдек, компанияда тажриба ўтказилганини маълум қилди: бир гектар майдонга картошканинг “Ривьера” нави суғорилмасдан, 3 гектар майдонга эса худди шу нав суғориш тизими билан экилган. «Суғориладиган майдонларда сувдан оптимал фойдаланиш ҳисобига бир тупдан ўртача 18 дона, суғорилмайдиган майдонларда эса 14 дона сабзавот олдик. Шунга кўра, суғориладиган майдонларда прогноз қилинган ҳосил 42 т/га.ни, суғорилмайдиган майдонларда эса 24 т/га.ни ташкил этди. Шу билан бирга, уруғлик фракциясининг ҳосилдорлиги суғориладиган майдонда 35 т/га.ни, суғорилмаган майдонда эса 20 т/га.ни ташкил этди.

Шундай қилиб, об-ҳаво прогнози хизматлари деҳқонларга кўпроқ ҳосил ва сифатли маҳсулот олишда ёрдам беради, деган хулосага келиш мумкин. Бироқ, энг муҳими –  одамларни ушбу хизматлардан фойдаланишга ўргатишдир.  Зеро, юқоридаги ускунадан муваффақиятли фойдаланиш кўп жиҳатдан техник ёрдам ва уни қўллайдиган одамларга боғлиқ», дея хулоса қилди Николай Гордийчук.

Сообщение Мева-сабзавотчилик ва иқлим ўзгариши – қандай мослашув зарур? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/meva-sabzavotchilik-va-iqlim-ozgarishi-qanday-moslashuv-zarur/feed/ 0
Россияда маҳаллий қовун сотишнинг оммавий мавсуми бошланди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-mahalliy-qovun-sotishning-ommaviy-mavsumi-boshlandi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-mahalliy-qovun-sotishning-ommaviy-mavsumi-boshlandi/#respond Thu, 22 Jul 2021 10:17:01 +0000 https://east-fruit.ru/?p=82321 Ушбу ҳафтада Россия Федерациясининг жанубий минтақаси қовун етиштирувчилари ушбу полиз маҳсулотининг биринчи йирик партияларини жўната бошлашди, деб хабар бермоқда EastFruit лойиҳаси таҳлилчилари. Лойиҳанинг кундалик мониторингига кўра, ушбу маҳсулотни сотиш мавсуми одатдагидан камида 10 кун кеч бошланди. Маҳсулот етиштирувчилар савдо мавсумининг кеч бошланишини ноқулай об-ҳаво шароити билан изоҳлашмоқда. Зеро, баҳорда совуқ,...

Сообщение Россияда маҳаллий қовун сотишнинг оммавий мавсуми бошланди появились сначала на EastFruit.

]]>

Ушбу ҳафтада Россия Федерациясининг жанубий минтақаси қовун етиштирувчилари ушбу полиз маҳсулотининг биринчи йирик партияларини жўната бошлашди, деб хабар бермоқда EastFruit лойиҳаси таҳлилчилари. Лойиҳанинг кундалик мониторингига кўра, ушбу маҳсулотни сотиш мавсуми одатдагидан камида 10 кун кеч бошланди. Маҳсулот етиштирувчилар савдо мавсумининг кеч бошланишини ноқулай об-ҳаво шароити билан изоҳлашмоқда.

Зеро, баҳорда совуқ, ёзнинг биринчи ярмида эса салқин ҳаво ва ёғингарчилик ҳукм сургани боис, мавсум кечикди.

Бугунги кунда фермерлар қовунни 27-37 рубл/кг (0,36-0,50 $/кг) дан беришмоқда. Бу ўтган йилги  биринчи партия нархларига қараганда ўртача 35 фоиз қимматроқдир. Бозорнинг асосий иштирокчилари нархдаги ушбу фарқни баҳорги кучли ёғингарчилик туфайли баъзи деҳқонлар полиз маҳсулотларини қайта экишга мажбур бўлганлиги ва ёзнинг биринчи ярмида кечаси ёққан ёмғир ҳамда паст ҳарорат қовун пишиб етилишини сезиларли даражада секинлаштирганлиги билан боғлашмоқда. Шу сабабли, бугун бозорда маҳаллий қовун бўйича таклиф анчайин кам ва ушбу сегментга талаб юқори дея баҳоланмоқда.

Шунингдек ўқинг:  Россия бозорида лавлаги ва сабзи нархлари кескин тушиб кетмоқда

Шу билан бирга, Россия фермерлари август ойи бошида қовун нархлари мунтазам пасая бошлашини истисно этишмайди. Чунки, ушбу маҳсулотни маҳаллий фермер хўжаликларидан бозорга етказиб бериш сезиларли даражада ошади.

Сообщение Россияда маҳаллий қовун сотишнинг оммавий мавсуми бошланди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-mahalliy-qovun-sotishning-ommaviy-mavsumi-boshlandi/feed/ 0
Молдовада малинанинг минимал нархлари кўтарила бошлади, аммо у ҳали ҳам паст даражада https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-malinaning-minimal-narkhlari-kotarila-boshladi-ammo-u-hali-ham-past-darazhada/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-malinaning-minimal-narkhlari-kotarila-boshladi-ammo-u-hali-ham-past-darazhada/#respond Tue, 13 Jul 2021 10:02:31 +0000 https://east-fruit.ru/?p=81330 Молдова бозорида малина ҳосилининг биринчи терими 2021 йил июн ойининг сўнгги ўн кунлигининг ўрталарида нисбатан паст улгуржи нархда – 30-35 лей/кг ($ 1,65-1,93/кг) билан бозорга кириб келди. Ўтган йили малина маҳаллий бозорга бир ҳафта олдин кириб келган ва бошланғич нархи анча юқори эди – 48-50 ($ 2,68-2,79/кг). Кейинчалик, 2020 йилги...

Сообщение Молдовада малинанинг минимал нархлари кўтарила бошлади, аммо у ҳали ҳам паст даражада появились сначала на EastFruit.

]]>

Молдова бозорида малина ҳосилининг биринчи терими 2021 йил июн ойининг сўнгги ўн кунлигининг ўрталарида нисбатан паст улгуржи нархда – 30-35 лей/кг ($ 1,65-1,93/кг) билан бозорга кириб келди. Ўтган йили малина маҳаллий бозорга бир ҳафта олдин кириб келган ва бошланғич нархи анча юқори эди – 48-50 ($ 2,68-2,79/кг). Кейинчалик, 2020 йилги мавсумда малинанинг нархи икки ҳафта давомида 30-34 лей/кг гача пасайиб, ундан кейин 40-45 лей/кг ($ 2,23-2,51/кг) даражасига кўтарилди ва минимал ўсишлар билан мавсум охиригача шу чегарада сақланиб қолди. Бу йил, июн-июл ойлари бошларида, малинанинг улгуржи нархи ҳам бироз пасайди – 25-35 лей/кг гача (1,38-1,93 доллар/кг). Бироқ, ўтган ҳафта реза мевасининг минимал нархи 2-3 лей/кг га бироз ўсди.

Шу билан бирга, Pomușoarele Moldovei резавор меваларини етиштирувчилар ассоциацияси савдо мавсумида малинанинг ўртача улгуржи нархи – тахминан 30 лей/кг, $ 1,65/кг – маркетингнинг шу даври учун ўтган йилги даражадан 25-30% паст эканлигини таъкидламоқда. Кўтарилган харажатларни ҳисобга олган ҳолда (биринчи навбатда, ўғитлар ва зараркунандаларга қарши воситалар), малина етиштирувчилари “ҳали барқарор рентабеллик зонасига киришмаган”. Нархларнинг оширилиши келажаги қандай бўлиши номаълум. Бир томондан, мавсум бошланганидан бери ўтган уч ҳафта ичида маҳаллий малинанинг сифати бироз ошди. Унинг экспорти бошланди, Россия Федерациясида харидорлар томонидан маҳсулотларнинг сифати борасида ҳали ҳеч қандай шикоятлар бўлмади. Ички бозор ҳам маълум даражада жонланди. Ижтимоий тармоқларнинг ҳеч бўлмаганда малинани унча катта бўлмаган партияда, бир неча тонна ҳажмида сотиб олиш тўғрисида “бутик” савдоси учун эълонлар пайдо бўлди.

Бошқа томондан, ўтган ҳафтанинг охиридан бошлаб мамлакатда ёғингарчилик кўпайган, метеорологик прогнозларга кўра, ёмғирли ва иссиқ давр бошланган ҳафтанинг кўп қисмида давом этади. Малиналар, ҳатто қуруқ ҳолатда ҳам оқ моғорлар билан зарарланишга мойил бўлади, намликда бу хавф янаям ортади. Бу экспорт учун ҳам, ички савдо учун ҳам яхши эмас.

Бундан ташқари, “Pomușarele Moldovei” ассоциацияси вакиллари таъкидлашаётганидек, ёғингарчилик туфайли гилоснинг Чкалов ва Крупноплодная навларининг сифати тушиб боряпти. Экспортчилар маҳсулотни сотиб олишдан воз кечмоқдалар. Мевалар ички бозорга арзонлаштирилган нархларда кириб келяпти. Ундан ташқари, Молдовада истеъмолчилари гилосни мева эмас, балки резаворлар ўрнида кўради. Бинобарин, гилоснинг арзонлашиб кетиши барча турдаги резавор мевалар нархига салбий таъсир кўрсатяпти. Агар охирлаб бораётган энг фаол қулупнай савдо мавсуми бундай вазиятда босимга қарши тура олаётган бўлса, малина бундай омиллар таъсирига қолиб кетиши эҳтимоли катта.

Ва, ниҳоят, барча мева етиштирувчилар сабзавот, мева ва резаворларни фаол равишда етказиб бераётган бир вазиятда мамлакат ичкарисида уларга бўлган талаб камайиб бораётганидан хавотирда. Молдовада таътил даври бошланди. Бундан ташқари, асосий сайёҳлик йўналишларининг кўплаб мамлакатлари Молдовани “яшил зона”га киритдилар.

Сообщение Молдовада малинанинг минимал нархлари кўтарила бошлади, аммо у ҳали ҳам паст даражада появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-malinaning-minimal-narkhlari-kotarila-boshladi-ammo-u-hali-ham-past-darazhada/feed/ 0
Ёғингарчилик ҳаддан зиёд, аммо бу Гагаузия (Молдова) узумзорларига таҳдид солаётгани йўқ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/yoqingarchilik-haddan-ziyod-ammo-bu-gagauziya-moldova-uzumzorlariga-tahdid-solayotgani-yoq/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/yoqingarchilik-haddan-ziyod-ammo-bu-gagauziya-moldova-uzumzorlariga-tahdid-solayotgani-yoq/#respond Tue, 06 Jul 2021 09:49:07 +0000 https://east-fruit.ru/?p=80701 Жорий йилнинг баҳор ва ёз фаслида Гагаузия (Молдова)да ёғингарчилик кўп бўлди. Баъзи аҳоли пунктларида ушбу табиат ҳодисаси ҳаддан зиёд экани қайд этилмоқда. Хўш, ушбу ҳолат автономиядаги узум теримига қандай таъсир кўрсатади? Бу хусусда Гагаузия агросаноат мажмуи бошқармасида Gagauzinfo.md   порталига сўзлаб берилди. Ушбу ташкилотнинг бўлим бошлиғи Aндрей Димитроглонинг қайд этишича, бугунги...

Сообщение Ёғингарчилик ҳаддан зиёд, аммо бу Гагаузия (Молдова) узумзорларига таҳдид солаётгани йўқ появились сначала на EastFruit.

]]>

Жорий йилнинг баҳор ва ёз фаслида Гагаузия (Молдова)да ёғингарчилик кўп бўлди. Баъзи аҳоли пунктларида ушбу табиат ҳодисаси ҳаддан зиёд экани қайд этилмоқда. Хўш, ушбу ҳолат автономиядаги узум теримига қандай таъсир кўрсатади? Бу хусусда Гагаузия агросаноат мажмуи бошқармасида Gagauzinfo.md   порталига сўзлаб берилди.

Ушбу ташкилотнинг бўлим бошлиғи Aндрей Димитроглонинг қайд этишича, бугунги кунда Гагаузия узумзорларида кучли ёғингарчилик туфайли муаммолар мавжуд эмас.

«Бугун бизда узумзорлар билан боғлиқ вазият жуда яхши. Бу ёмғирлардан кейин токлар яхши ҳолатда. Ягона муаммо шундаки, ёмғир сабабли касалликларга қарши кимёвий ишлов бериш қийинлашишидир. Чунки касалликлар доимо ҳаракатсизлик босқичида бўлади. Aгар узумзорга зарур технология ёрдамида ишлов берилмаса, албатта, у ҳосилни йўқ қилади. Aммо ҳозирча бизда ҳаммаси яхши», деди Aндрей Димитрогло.

Узумзор билан боғлиқ вазият назорат остида эканини автономиядаги йирик қишлоқ хўжалиги корхоналаридан бирининг раҳбари Семён Новак ҳам тасдиқлади.

Шунингдек ўқинг: Молдовадаги табиий офатлар оқибатида қишлоқ хўжалиги соҳасига етказилган зарар 9 миллион доллардан ошди

«Ҳозирча бизда ҳаммаси яхши. Икки кун ҳаво очиқ бўлган маҳал узумзорни ҳимоялашга муваффақ бўлдик. Энди кимёвий ишлов бериш учун об-ҳаво шароити яна яхшиланишини  кутяпмиз. Жўжани кузда санаймиз, деганларидек,  ҳозирча бари назорат остида эканини айтмоқчимиз», деди Семён Новак.

Ҳозирги вақтда Гагаузия ҳудудидаги узум плантациялари 5380 гектарни эгаллаган.

Сообщение Ёғингарчилик ҳаддан зиёд, аммо бу Гагаузия (Молдова) узумзорларига таҳдид солаётгани йўқ появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/yoqingarchilik-haddan-ziyod-ammo-bu-gagauziya-moldova-uzumzorlariga-tahdid-solayotgani-yoq/feed/ 0
Молдовадаги табиий офатлар оқибатида қишлоқ хўжалиги соҳасига етказилган зарар 9 миллион доллардан ошди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovadagi-tabiiy-ofatlar-oqibatida-qishloq-khozhaligi-sohasiga-etkazilgan-zarar-9-million-dollardan-oshdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovadagi-tabiiy-ofatlar-oqibatida-qishloq-khozhaligi-sohasiga-etkazilgan-zarar-9-million-dollardan-oshdi/#respond Sun, 04 Jul 2021 09:01:59 +0000 https://east-fruit.ru/?p=80553 Йил бошидан буён Молдова Республикасида 40 га яқин фавқулодда табиий офатлар, масалан, бўронлар, кучли шамоллар билан юзага келган дўл ва ёмғирлар, чангли бўронлар ва бошқалар қайд этилган. Об-ҳаво ҳодисалари 23 та туманда 77 та аҳоли пунктида кузатилган. Уларнинг аксарияти Синжерей, Флорешт, Унген, Сорока, Штефан-Вода, Криулен, Дондюшен, Шолдэнешт, Резина, Яловен, Теленешт,...

Сообщение Молдовадаги табиий офатлар оқибатида қишлоқ хўжалиги соҳасига етказилган зарар 9 миллион доллардан ошди появились сначала на EastFruit.

]]>

Йил бошидан буён Молдова Республикасида 40 га яқин фавқулодда табиий офатлар, масалан, бўронлар, кучли шамоллар билан юзага келган дўл ва ёмғирлар, чангли бўронлар ва бошқалар қайд этилган. Об-ҳаво ҳодисалари 23 та туманда 77 та аҳоли пунктида кузатилган. Уларнинг аксарияти Синжерей, Флорешт, Унген, Сорока, Штефан-Вода, Криулен, Дондюшен, Шолдэнешт, Резина, Яловен, Теленешт, Орхей, Дрокия ва Кахулга зарар етган, деб ёзади МОЛДПРЕС. Бу ҳақда брифингда Қишлоқ хўжалиги, минтақавий тараққиёт ва атроф-муҳит вазири в.б. Ион Пержу маълум қилди.

«Шундай қилиб, 28 июнга қадар инфратузилманинг муҳим сегментлари, шунингдек, боғларнинг улкан ҳажмлари (2192 гектар), экинларнинг (7 минг гектардан ортиқ) ҳажмлари, шу жумладан, 1642 гектар маккажўхори, 1852 гектар кунгабоқар, 1073 гектар буғдой, 1088 гектар арпа, 1467 гектар қанд лавлаги, 51 гектар рапс, 17 гектар сабзавот, 5 гектар тарвуз плантациялари, 197 гектар бошқа экинлар, 367 гектар токзорларга зиён етди», – деб аниқлик киритди Ион Пержу.

Амалдорнинг сўзларига кўра, экинларга етказилган моддий зарарнинг умумий миқдори 162 миллион лей (9,01 доллар)дан ошган, аммо зарар миқдори ошиб боряпти.

Шунингдек ўқинг:  Иссиқхоналарда етиштириладиган маҳаллий хўраки узумлар Молдова бозорига июлнинг иккинчи ярмида чиқади

«Ушбу миқдорга қўшимча равишда фақат Штефан-Вода минтақасида 26 июн куни тахминан икки минг гектар майдонда ҳужжатлаштирилган зарар 65 миллион лейни ташкил этди», дея давом этди вазир.

У, шунингдек, «прогнозларга кўра, яқин орада кучли шамол ва дўл ёғадиган ёмғирлар кутилмоқда, шу сабабли мавжуд бўлган 132 тадан  ташқари янги 18 та ракета пунктларининг ишлашини ва фойдаланишга топширилишини таъминлаш зарурлигини таъкидлади. Бунинг учун вазирликнинг ташаббусига биноан 2020 йилдан бошлаб етти миллион лейдан ортиқ миқдорда қўшимча молиявий манбалар зарур», – дея таъкидлади.

«Юқорида эслатиб ўтилганлар билан бир қаторда, айни пайтдаги иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда, табиий офатлар натижасида талофат кўрган қишлоқ инфратузилмаси ва қишлоқ хўжалиги секторига Қишлоқ хўжалиги, минтақавий тараққиёт ва атроф-муҳит вазирлиги ҳукуматнинг захира фондидан етказилган зарарни қисман қоплаш учун 246 миллион лей миқдорида молиявий маблағ ажратишни сўрайди», – дея хулоса қилди вазир Ион Пержу.

Сообщение Молдовадаги табиий офатлар оқибатида қишлоқ хўжалиги соҳасига етказилган зарар 9 миллион доллардан ошди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovadagi-tabiiy-ofatlar-oqibatida-qishloq-khozhaligi-sohasiga-etkazilgan-zarar-9-million-dollardan-oshdi/feed/ 0
Россияда Молдова гилосларига талаб ҳам нархлар ҳам паст даражада https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-moldova-giloslariga-talab-ham-narkhlar-ham-past-darazhada/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-moldova-giloslariga-talab-ham-narkhlar-ham-past-darazhada/#respond Fri, 25 Jun 2021 08:47:22 +0000 https://east-fruit.ru/?p=79852 EastFruit платформасининг Молдова жамоаси маълумотларига кўра, ушбу ҳафта охирида ёки келгуси ҳафта бошларида Молдованинг етакчи боғдорчилик корхоналари кечпишар гилослар йиғимини бошлашни режалаштиришмоқда. Ушбу маҳсулотларнинг асосий қисми Россия ва Белоруссия бозорларига экспорт қилиш учун мўлжалланган. Аксарият хўжаликларнинг раҳбарлари жорий мавсумнинг фаол босқичидан унча умидвор эмас: гилоснинг сифати ташвишли, ташқи савдо бозорининг...

Сообщение Россияда Молдова гилосларига талаб ҳам нархлар ҳам паст даражада появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit платформасининг Молдова жамоаси маълумотларига кўра, ушбу ҳафта охирида ёки келгуси ҳафта бошларида Молдованинг етакчи боғдорчилик корхоналари кечпишар гилослар йиғимини бошлашни режалаштиришмоқда. Ушбу маҳсулотларнинг асосий қисми Россия ва Белоруссия бозорларига экспорт қилиш учун мўлжалланган. Аксарият хўжаликларнинг раҳбарлари жорий мавсумнинг фаол босқичидан унча умидвор эмас: гилоснинг сифати ташвишли, ташқи савдо бозорининг конъюнктураси эса бундан ҳам кўпроқ ташвиш туғдиряпти.

Шундай қилиб, биз билан суҳбатлашган боғдорчилик компаниялари менежерлари Молдова гилосининг энг интенсив экспорти даври арафасида Россияда унга бўлган талаб нисбатан камлигини ва Россия бозорига “кириш нархи” эса етказиб берувчилар учун қулай эмаслигини таъкидладилар. Россиядаги нархлар бир кг учун 140-180 рубл атрофида (1,9-2,5 доллар/кг), Молдова экспортчилари эса 200 рубл/кг (2,75 доллар) ва ундан кўпроғига умид қилишганди.

Тўғриси, бу умидлар нима билан изоҳланади, тушунарсиз. Ҳолбуки, бу йил Россияда гилос нархи сўнгги икки йилги нархлар даражасида. Айни пайтда, Россиянинг ички бозорида юқори сифатли гилос 2,45-2,50 доллар нархида сотилмоқда. 2020 ва 2019 йил, роппа-роса шу саналарда шу нарх бўлган.

Аммо, маҳсулот сифати билан боғлиқ жиддий ўзгаришлар бўлди. Россия бозорида 2021 йилда Туркия, Эрон ва Озарбайжондан гилос етказиб берувчилар фаоллашди. Шуни ҳам унутмаслик керакки, Россиянинг жанубий ҳудудларидан гилос етиштириш давом этиши билан бирга кенгайиб ҳам бормоқда. Қолаверса, гилосни жанубий ҳудудлардан Россиянинг бошқа вилоятларига етказиб бериш ҳам тобора ортиб бормоқда. Табиийки, Россия бозорининг импортчилари ва савдогарлари учун танлаш имконияти анча кенг. Одатда, бундай вазиятларда маҳсулотнинг сифати биринчи ўринга чиқади.

Маҳсулотнинг сифати масаласида Молдова гилос етиштирувчиларида муаммолар кам эмас. Молдова боғбонларининг аксарияти экспорт учун гилоснинг миқдори ва сифати борасида аниқ тасаввурга эга эмаслар. Уларнинг баъзилари ҳаддан ташқари ёғингарчилик туфайли пишмаган мевалар ҳам ёрила бошлаганидан шикоят қилмоқдалар. Агар гилос боғларида касалликлар шу тарзда тарқалиб кета, ҳосилнинг йўқотилиши юқори бўлади ва унинг ўрим-йиғимдан кейинги логистикаси жуда қийин кечади. Тегишли технологик базага эга бўлган фермер хўжаликларида юзага келган вазиятни ҳисобга олган ҳолда, об-ҳаво шароитига қараб, санитария муолажалари ўтказилади, мевалардан ёмғирнинг томчилари пуркагичлар ёрдамида тезликда “учирилади”. Бироқ, бу усуллар ҳам, албатта, 100% кафолат бермайди.

Сўнгги бир неча йилларда олинган тажрибани инобатга олган ҳолда, баъзи етакчи боғдорчилик компаниялари интенсив гилос боғларини ёмғирга ва қаттиқ совуққа қарши тизимлар билан таъминлашга, шунингдек, қатор турларини янгилаш ҳамда плантациядаги навларни, яъни меваларнинг ёрилишига чидамли турларига алмаштириш мақсадида қисқа фурсат ичида сармоя киритишга қарор қилдилар.

Бундан ташқари, энди гилосни оптик саралаш учун линиялар сотиб олиш, шунингдек, экспортни диверсификация қилиш ҳақида ўйлаб кўриш лозим. Бу йил гилосни Европа Иттифоқи мамлакатларига экспорт қилиш орқали яхши даромад олиш мумкин. Бироқ, у ерда сифат талаблари ва рақобат Россия бозорига қараганда анча юқори.

Айтганча, Молдова гилоснинг ҳажми бўйича дунёга экспорт қилинадиган ўнта мамлакат қаторига киради. 2020 йилда мамлакатдан гилос экспорти диверсификациясининг дастлабки белгиларини кўриш мумкин, биринчи йирик партиялар Швеция, Польша, Латвия, Хорватия ва Литвага жўнатилди.

Сообщение Россияда Молдова гилосларига талаб ҳам нархлар ҳам паст даражада появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-moldova-giloslariga-talab-ham-narkhlar-ham-past-darazhada/feed/ 0
Молдовада бодринг нархи қулади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-bodring-narkhi-quladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-bodring-narkhi-quladi/#respond Sat, 19 Jun 2021 11:09:29 +0000 https://east-fruit.ru/?p=79363 Ўтган ҳафта охиридан шу ҳафта якунига қадар Молдовада бодрингнинг улгуржи нархи 25-50 фоизга, яъни 6-8 лей/кг (0,33-0,45 доллар/кг)гача пасайган. 2020 йилнинг июнь ойида Молдова бозорида бодринг нархи 11-14 лей/кг (0,62-0,79 доллар/кг) бўлган эди. Ёз охирига қадар ушбу сабзавот нархи минимал 10 лей/кг дан пастга тушмади. Умуман олганда, мисли кўрилмаган вазият...

Сообщение Молдовада бодринг нархи қулади появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўтган ҳафта охиридан шу ҳафта якунига қадар Молдовада бодрингнинг улгуржи нархи 25-50 фоизга, яъни 6-8 лей/кг (0,33-0,45 доллар/кг)гача пасайган. 2020 йилнинг июнь ойида Молдова бозорида бодринг нархи 11-14 лей/кг (0,62-0,79 доллар/кг) бўлган эди. Ёз охирига қадар ушбу сабзавот нархи минимал 10 лей/кг дан пастга тушмади.

Умуман олганда, мисли кўрилмаган вазият юзага келди. Ўтган дам олиш кунлари Кишинёв мева-сабзавот бозорларида  очиқ ерда етиштирилган маҳаллий бодрингнинг чакана нархи (ҳажм бўйича сараланмаган, лекин сифати ёмон эмас) 5 лей/кг гача тушди, аммо, натижада, маҳсулотга талаб сезиларли ошмади, таъминот даражаси эса ошиб кетди. Сабзавот етиштирувчи фермерлар ижтимоий тармоқлардаги ихтисослашган гуруҳларда бундай ҳолатдан оммавий равишда шикоят қилишди,  муаммога классик ОАВ ҳам далиллар констатацияси тарзида муносабат билдирди. Бироқ, афтидан, яқин кунларда вазият ўзгармайдиган кўринади. Мамлакатда ҳар куни ёғингарчилик бўлмоқда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар эса маҳсулот бузилмаслиги ва нархи тушиб кетмаслиги учун уни ҳар куни йиғиб-териб олишга мажбур. Шу билан бирга, кўплаб супермаркетлар тармоқларида импорт қилинган бодринглар ҳали ҳам устунлик қилмоқда, уларнинг нархи бозорлар ва «бутик»-киоскаларга қараганда бир неча баравар юқори бўлиши мумкин, аммо тармоқ ритейлерлари вазиятни ўзгартиришга шошилмаяпти.

Шунингдек ўқинг: Молдова қулупнай экспортини бошлади, аммо бу ҳали нархларга таъсир қилмади

Бундай вазиятда алоҳида консерва ишлаб чиқарувчи компаниялар ўзларининг тайёрлов цехлари орқали фермерларга бодрингни кўп миқдорда сотиб олишга тайёр эканликлари ҳақида хабар беришди. Аммо унинг нархи сифатга қатъиян боғлиқ бўлади, яъни, бу  фермернинг маҳсулотларни саралаш ва етказиб беришни таъминлаш имкониятига боғлиқдир.

Сообщение Молдовада бодринг нархи қулади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-bodring-narkhi-quladi/feed/ 0
Молдовада миқдор ва сифат жиҳатдан гилос ҳосили прогнози ёмонлашмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-miqdor-va-sifat-zhihatdan-gilos-hosili-prognozi-yomonlashmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-miqdor-va-sifat-zhihatdan-gilos-hosili-prognozi-yomonlashmoqda/#respond Fri, 11 Jun 2021 13:11:42 +0000 https://east-fruit.ru/?p=78784 Молдованинг жанубидаги йирик боғдорчилик қишлоқ хўжалиги корхоналари бошқарувчилари яхши чангланмаганлиги туфайли 2021 йилги гилос ҳосили қуруқ келган ўтган йилга нисбатан 20 фоизга паст бўлади деб таъкидламоқдалар. Бу – шу йилнинг май ойида, гилос боғларидаги дарахтлар жуда кўп уруғдонларни тўкиб юборган пайтда аниқ эди. Май ойининг охири – июн ойининг бошларида...

Сообщение Молдовада миқдор ва сифат жиҳатдан гилос ҳосили прогнози ёмонлашмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Молдованинг жанубидаги йирик боғдорчилик қишлоқ хўжалиги корхоналари бошқарувчилари яхши чангланмаганлиги туфайли 2021 йилги гилос ҳосили қуруқ келган ўтган йилга нисбатан 20 фоизга паст бўлади деб таъкидламоқдалар. Бу – шу йилнинг май ойида, гилос боғларидаги дарахтлар жуда кўп уруғдонларни тўкиб юборган пайтда аниқ эди. Май ойининг охири – июн ойининг бошларида ёмғир ёғиши сабабли, ҳали яшил бўлиб турган мевалар ёрила бошлади.

Марказий ва айрим шимолий ҳудудларда вазият бироз яхшироқ (у ерда чангланиш даври бироз қулайроқ об-ҳаво шароитида ўтган деган маънода). Бироқ, гилоснинг ўрта ва кечпишар навларининг пишиши кечаси ва кундузги ҳаво ҳарорати ўртасидаги катта фарқ туфайли ҳар жойда турлича кечади. Оммавий гилос терими ва гилоснинг бозорга кириш даври яна бир ҳафтага кечикади. Яъни, июн ойининг иккинчи ўн кунлигининг охирида. Боғбонлар гилос боғларига ишлов беришга уринмоқдалар, аммо деярли ҳар куни ёмғир ёғиши бу ишларнинг самарадорлигини пасайтиради. Натижада, ҳосилнинг миқдор ва сифати кутилгандан кўра 5-10% га кам бўлади.

Шунингдек ўқинг: Молдовада картошка арзонлашади, аммо “бу жараён оммавий тус олиши даргумон” – фикр-мулоҳазалар

Молдовада гилос ва олча боғларининг умумий майдони, экспертларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, 7,5 минг гектарни ташкил этади. 2020 йилда ушбу данакли меваларнинг ҳосили тахминан 11 минг тоннани, 2019 йилда 20 минг тоннани, 2018 йилда 19 минг тоннани ташкил этди. Агар салбий прогнозлар ўз тасдиғини топса, жорий йилда гилос ва олчадан олинган ҳосил охирги олти йилдаги энг паст кўрсаткичда бўлади.

Сообщение Молдовада миқдор ва сифат жиҳатдан гилос ҳосили прогнози ёмонлашмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-miqdor-va-sifat-zhihatdan-gilos-hosili-prognozi-yomonlashmoqda/feed/ 0