вирус • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Fri, 14 Jan 2022 15:54:59 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png вирус • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Россельхознадзор Ўзбекистоннинг яна 10 та корхонасидан помидор ва қалампир импорт қилинишига рухсат берди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rosselkhoznadzor-ozbekistonning-yana-10-ta-korkhonasidan-pomidor-va-qalampir-import-qilinishiga-rukhsat-berdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rosselkhoznadzor-ozbekistonning-yana-10-ta-korkhonasidan-pomidor-va-qalampir-import-qilinishiga-rukhsat-berdi/#respond Sat, 15 Jan 2022 05:30:30 +0000 https://east-fruit.ru/?p=97562 Россия Ўзбекистоннинг жигарранг бужмайиш вируси аниқланмаган яна 10 та корхонасидан помидор ва қалампир олиб кирилишига рухсат берди, деб ёзмоқда “Podrobno.uz” Россельхознадзор маълумотларига таяниб. Ушбу қарор 2022 йилнинг 13 январидан кучга кирди. У Ўзбекистон корхоналаридан видеоназорат асносида олинган помидор намуналарини карантин фитосанитария экспертизасидан ўтказиш натижаларига кўра қабул қилинди. Етказиб бериш Ўзбекистон...

Сообщение Россельхознадзор Ўзбекистоннинг яна 10 та корхонасидан помидор ва қалампир импорт қилинишига рухсат берди появились сначала на EastFruit.

]]>

Россия Ўзбекистоннинг жигарранг бужмайиш вируси аниқланмаган яна 10 та корхонасидан помидор ва қалампир олиб кирилишига рухсат берди, деб ёзмоқда “Podrobno.uz” Россельхознадзор маълумотларига таяниб.

Ушбу қарор 2022 йилнинг 13 январидан кучга кирди. У Ўзбекистон корхоналаридан видеоназорат асносида олинган помидор намуналарини карантин фитосанитария экспертизасидан ўтказиш натижаларига кўра қабул қилинди. Етказиб бериш Ўзбекистон ваколатли органи кафолати остида амалга оширилади.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон – 2021: мева, ёнғоқ, узум – нархлар, маҳсулот етиштириш ва экспорт бўйича якуний таҳлил

Жигарранг бужмайиш вируси ҳосилдорликнинг 70-80% пасайиши, баъзи ҳолларда – иссиқхоналарда ҳосил тўлиқ бой берилишига олиб келади.  Вирус мева, уруғ ва кўчатлар орқали тарқалади.  Ушбу вируснинг Россиядаги иссиқхона хўжаликларига кириб бориши мамлакатда иссиқхона сабзавотларини етиштириш учун кўп миллионлик давлат субсидияларини тўлиқ йўққа чиқариши мумкин.

Ушбу қарор доирасида Ўзбекистоннинг Бухоро ва Фарғона вилоятларидаги қатор корхоналарига экспорт учун рухсат берилган.

Сообщение Россельхознадзор Ўзбекистоннинг яна 10 та корхонасидан помидор ва қалампир импорт қилинишига рухсат берди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rosselkhoznadzor-ozbekistonning-yana-10-ta-korkhonasidan-pomidor-va-qalampir-import-qilinishiga-rukhsat-berdi/feed/ 0
Помидор учун хавфли ТоBRFV вируси Европа бўйлаб тарқалишда давом этмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/pomidor-uchun-khavfli-tobrfv-virusi-evropa-boylab-tarqalishda-davom-etmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/pomidor-uchun-khavfli-tobrfv-virusi-evropa-boylab-tarqalishda-davom-etmoqda/#respond Fri, 24 Dec 2021 03:00:03 +0000 https://east-fruit.ru/?p=95876 Сўнгги ойларда Нидерландия ва Бельгияда помидорнинг жигарранг бужмайиш вируси (ТоBRFV)ни юқтириш ҳолатлари кўпайди.  Охирги расмий маълумотларга кўра, Нидерландияда 36 та, Бельгияда эса 12 та юқтириш ҳолати қайд этилган. Ҳар икки давлат ҳам яқиндагина янги Европа қоидаларига қўшилган эди, деб ёзмоқда EastFruit HortiDaily ҳаволасига таяниб. Glastuinbouw Nederland ва GroentenFruit Huis саноат...

Сообщение Помидор учун хавфли ТоBRFV вируси Европа бўйлаб тарқалишда давом этмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Сўнгги ойларда Нидерландия ва Бельгияда помидорнинг жигарранг бужмайиш вируси (ТоBRFV)ни юқтириш ҳолатлари кўпайди.  Охирги расмий маълумотларга кўра, Нидерландияда 36 та, Бельгияда эса 12 та юқтириш ҳолати қайд этилган. Ҳар икки давлат ҳам яқиндагина янги Европа қоидаларига қўшилган эди, деб ёзмоқда EastFruit HortiDaily ҳаволасига таяниб.

Glastuinbouw Nederland ва GroentenFruit Huis саноат ташкилотлари ТоBRFV вируси учун тартибга солинадиган нокарантин зараркунандалар (RNQP) статусини ҳимоя қилади. «Ҳозирги карантин ҳолати (Q) билан тўғри тадқиқот олиб бориш учун етарли имкониятлар йўқ. RNQP статуси бизга вирус ва яшил агентларга қарши курашиш вариантларини топишга кўпроқ эътибор қаратиш имконини беради», дейди Nieuwe Oogstдаги Glastuinbouw Nederlandдан Хельма Верберк.

Шунингдек ўқинг: ToBRFV вируси Туркияда помидор ҳосилига таҳдид солмоқда

Озиқ-овқат занжири хавфсизлиги бўйича федерал агентлик (FAVV) Бельгия учун ТоBRFV бўйича фавқулодда чоралар ҳақида янгиланган хабарнома чиқарди.  4-версия ўзгартирилган Европа қонунчилигига мувофиқ тузатишларни ўз ичига олади ва у авж олиш ҳолатида кўрилиши керак бўлган чора-тадбирлар тасдиқланишини таъминлаши лозим.

Бельгия мавжуд чораларни қўллашда давом этмоқда.  Бироқ, кўлам Solanum lycopersicum (помидор) дурагайлари ҳисобига кенгайтирилди. Бундан ташқари, Хитой ва Исроилдан импорт қилинадиган партияларни текшириш частотаси оширилди. Фавқулодда вазият муддати 2023 йилнинг 31 майига қадар узайтирилган.

Сообщение Помидор учун хавфли ТоBRFV вируси Европа бўйлаб тарқалишда давом этмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/pomidor-uchun-khavfli-tobrfv-virusi-evropa-boylab-tarqalishda-davom-etmoqda/feed/ 0
Россельхознадзор Туркия мева-сабзавотларида хавфли вирусларни аниқлади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rosselkhoznadzor-turkiya-meva-sabzavotlarida-khavfli-viruslarni-aniqladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rosselkhoznadzor-turkiya-meva-sabzavotlarida-khavfli-viruslarni-aniqladi/#respond Tue, 28 Sep 2021 19:53:47 +0000 https://east-fruit.ru/?p=87799 23 сентябрь куни Россельхознадзор видеоконференция шаклида Туркия Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлигининг Озиқ-овқат ва назорат бош бошқармаси билан музокаралар ўтказди. Томонлар Туркиядан Россияга мева-сабзавот маҳсулотлари, уруғчилик ва экин материалларини етказиб бериш билан боғлиқ кенг кўламли мавзуларни муҳокама қилишди. Россельхознадзор Туркиядан олиб келинган меваларда қўнғир монилиоз чириш (Moniliniafructicola), шунингдек, Россия ва...

Сообщение Россельхознадзор Туркия мева-сабзавотларида хавфли вирусларни аниқлади появились сначала на EastFruit.

]]>

23 сентябрь куни Россельхознадзор видеоконференция шаклида Туркия Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлигининг Озиқ-овқат ва назорат бош бошқармаси билан музокаралар ўтказди.

Томонлар Туркиядан Россияга мева-сабзавот маҳсулотлари, уруғчилик ва экин материалларини етказиб бериш билан боғлиқ кенг кўламли мавзуларни муҳокама қилишди.

Россельхознадзор Туркиядан олиб келинган меваларда қўнғир монилиоз чириш (Moniliniafructicola), шунингдек, Россия ва ЕОИИ мамлакатлари учун карантинли «жигарранг бужмайиш вируси»нинг помидорда аниқланиши бўйича янги ҳолатдан хавотирда эканини билдирди. Ва РФга экспорт қилиш учун мўлжалланган маҳсулотларнинг фитосанитар хавфсизлигини назорат қилиш ҳамда  таъминлаш кучайтирилишини сўради.

Бундан ташқари, Россельхознадзорнинг қайд этишича, у Туркия томонига пестицидлар ва агрокимё соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида идоралараро Битим лойиҳасини юборган. Ва мазкур ҳужжат бўйича таклиф ҳамда мулоҳазаларни кутмоқда.

Россельхознадзор ўсимлик маҳсулотлари Россияга олиб кирилишига оид мониторинг натижаларига кўра, 2021 йилда пестицидлар ва агрокимёвий моддаларнинг қолдиқ миқдори бўйича гигиеник меъёрлардан ошиб кетишнинг 79 та ҳолатини аниқлади.

Суҳбатнинг яна бир мавзуси ГМО-маҳсулотларни назорат қилиш бўйича кечди. Россия идораси ўсимликлар генетик модификацияси соҳасидаги Туркия қонунчилигини ўрганишдан манфаатдор эканлигини, шунингдек, Россияга экспорт қилинадиган уруғлар ва экин материалларида ГМО йўқлиги тўғрисидаги гувоҳнома формаси бўйича келишувга қизиқиш билдирди. Ушбу ҳужжат лойиҳасини Россельхознадзор Туркияга юборган.

Шунингдек ўқинг: Россельхознадзор Грузия нектарини ва шафтолисида хавфли монилиоз чириш касаллигини аниқлади

Туркия озиқ-овқат ва назорат Бош бошқармаси Россиянинг ўсимлик маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича талабларини бажаришга эҳтиёткорлик билан ёндашаётганини маълум қилди. Ва хавфли товарлар етказилишига йўл қўймаслик учун барча саъй -ҳаракатлар амалга оширилишини таъкидлади. Шунингдек, Туркияда ГМО-уруғдан фойдаланиш ва ГМО-ўсимликларини етиштириш таъқиқлангани қайд этилди. Туркия томони Россельхознадзорга ГМО айланмаси борасидаги норматив тартибга солиш ҳақида қисқа муддатда батафсил маълумот беради. Шунингдек, карантин объектларини аниқлашнинг ҳар бир ҳолати бўйича ўтказилган тергов натижалари ва ушбу далиллар бўйича кўрилган чоралар тавсифи Россия идорасига юборилади.

Музокара якунида томонлар яқин орада пестицидлар ва агрокимёвий моддалар тўғрисидаги шартнома лойиҳасини муҳокама қилиш учун қўшимча музокаралар олиб боришга келишиб олди.

Сообщение Россельхознадзор Туркия мева-сабзавотларида хавфли вирусларни аниқлади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rosselkhoznadzor-turkiya-meva-sabzavotlarida-khavfli-viruslarni-aniqladi/feed/ 0
Тошкент вилоятидан Россияга помидор ва булғор қалампири маҳсулотларини олиб кириш вақтинча тўхтатилди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/toshkent-viloyatidan-rossiyaga-pomidor-va-bulqor-qalampiri-mahsulotlarini-olib-kirish-vaqtincha-tokhtatildi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/toshkent-viloyatidan-rossiyaga-pomidor-va-bulqor-qalampiri-mahsulotlarini-olib-kirish-vaqtincha-tokhtatildi/#respond Wed, 21 Jul 2021 11:31:11 +0000 https://east-fruit.ru/?p=82142 Россельхознадзор 2021 йил 22 июлдан бошлаб Россияга Тошкент вилоятидан помидор ва қалампир етказиб беришда вақтинчалик чекловларни жорий қилди. Бу ҳақда Россельхознадзор матбуот хизмати хабар беради. “Таъминотларни тўхтатиб туриш помидор ҳосилида жигарранг вирусни (Tomato brown fruit virus) (ToBRFV), шунингдек, минтақадан келтирилган помидорларда Пепино мозаика вируси (Pepino mosaic virus) аниқланиши билан боғлиқ”,...

Сообщение Тошкент вилоятидан Россияга помидор ва булғор қалампири маҳсулотларини олиб кириш вақтинча тўхтатилди появились сначала на EastFruit.

]]>

Россельхознадзор 2021 йил 22 июлдан бошлаб Россияга Тошкент вилоятидан помидор ва қалампир етказиб беришда вақтинчалик чекловларни жорий қилди. Бу ҳақда Россельхознадзор матбуот хизмати хабар беради.

“Таъминотларни тўхтатиб туриш помидор ҳосилида жигарранг вирусни (Tomato brown fruit virus) (ToBRFV), шунингдек, минтақадан келтирилган помидорларда Пепино мозаика вируси (Pepino mosaic virus) аниқланиши билан боғлиқ”, дейилади хабарда.

Чекловлар ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича VII Халқаро конвенция ва Россия Федерациясининг “Ўсимликлар карантини тўғрисида” Федерал Қонуни асосида жорий этилади.

Таъкидланишича, 22 июлгача жўнатилган юкларни Россия ҳудудига фақат карантин фитосанитария экспертизаси натижаларидан сўнг олиб киришга рухсат берилади.

Шунингдек ўқинг: Россия Бухоро вилоятидан помидор ва булғор қалампири импортини тўхтатди

«Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларининг Россия бозорига кириши масаласи ҳар бир аниқланиш ҳолати бўйича Ўзбекистон ўсимликларни ҳимоя қилиш миллий ташкилоти томонидан ўтказилган текширувдан сўнг, шунингдек, ЕОИИга аъзо давлатлар учун Ўзбекистон томонидан карантин объектлари, шу жумладан, помидор меваларининг ToBRFV ва пепино мозаикаси вируси йўқлигини кафолатлайдиган корхоналардан рўйхат тақдим этилгандан сўнг кўриб чиқилади», – деди Россельхознадзор.

Сообщение Тошкент вилоятидан Россияга помидор ва булғор қалампири маҳсулотларини олиб кириш вақтинча тўхтатилди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/toshkent-viloyatidan-rossiyaga-pomidor-va-bulqor-qalampiri-mahsulotlarini-olib-kirish-vaqtincha-tokhtatildi/feed/ 0
ToBRFV вируси Туркияда помидор ҳосилига таҳдид солмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tobrfv-virusi-turkiyada-pomidor-hosiliga-tahdid-solmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tobrfv-virusi-turkiyada-pomidor-hosiliga-tahdid-solmoqda/#respond Wed, 26 May 2021 08:22:42 +0000 https://east-fruit.ru/?p=77150 Жигарранг буришган помидор меваси вируси (ToBRFV) Туркия жанубидаги Анталия вилоятида қишлоқ хўжалиги учун катта хавф туғдирмоқда, чунки у помидор кўчатлари орасида жуда тез тарқалмоқда, деб хабар берди АгроБусинесс.ру. Мутахассисларнинг фикрига кўра, зарур чоралар кўрилмаса, помидор етиштириш яқин уч йил ичида тўхтаб қолиши мумкин. Помидор етиштиришда Туркиянинг етакчи минтақаси бўлган Анталияда...

Сообщение ToBRFV вируси Туркияда помидор ҳосилига таҳдид солмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Жигарранг буришган помидор меваси вируси (ToBRFV) Туркия жанубидаги Анталия вилоятида қишлоқ хўжалиги учун катта хавф туғдирмоқда, чунки у помидор кўчатлари орасида жуда тез тарқалмоқда, деб хабар берди АгроБусинесс.ру.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, зарур чоралар кўрилмаса, помидор етиштириш яқин уч йил ичида тўхтаб қолиши мумкин.

Помидор етиштиришда Туркиянинг етакчи минтақаси бўлган Анталияда деҳқонлар бу йил янги вирус билан курашмоқда. ToBRFVни бу ерда «Исроил вируси» деб аташади, чунки у Исроилдан олиб келинган помидор кўчатларида учрайди ва кўчат ўсиб, то мева бермагунча касаллик аломатларни кўринмайди. Йиғим-терим пайтида кўчатлар қорайиб, юқори қисмидан бошлаб чирийди, мева эса ичкаридан бузилади ва жигарранг тусга киради. Маҳсулот пишгунича бундай чириб қолиши катта миқдордаги ҳосилнинг йўқотилишига олиб келади.

Шунингдек ўқинг: Қозоғистонда ToBRFV вируси туфайли учта иссиқхонада помидор ҳосили йўқ қилинди

Ишлаб чиқарувчилар касаллик аллақачон кўплаб экинларга юққан бўлиши мумкин деган хавотирдалар, чунки у чангланиш туфайли жуда тез тарқалади. Экинни касалликдан қутқармоқчи бўлган деҳқонларнинг имконияти у қадар катта эмас. Касалликка чалинган ўсимликни соғлом ўсимликка теккизмасдан иссиқхонадан олиб чиқиб ташлаб, йўқ қилиш керак бўлади. Кейин эса, тупроқни махсус препаратлар билан дезинфекция қилиш талаб этилади. Касаллик аниқланган иссиқхоналар 14 кунлик карантинга жойлаштирилади, дори воситалари билан тўлиқ дезинфекцияланади ва маҳсулотлар йўқ қилинади.

Анталияда етиштирилган мева ва сабзавотлар дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатларига экспорт қилинмоқда. Помидорлар ушбу маҳсулотларнинг мамлакат ичкарисида истеъмол қилинадиган аксарият қисмини ташкил этади. Минтақадаги сабзавот маҳсулотларининг учдан икки қисмини помидорнинг ҳар хил турларидан иборат. Анталия Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги бошқармасининг маълумотларига кўра, 2019 йилда бу ерда 2,5 миллион тонна помидор етиштирилган.

Сообщение ToBRFV вируси Туркияда помидор ҳосилига таҳдид солмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tobrfv-virusi-turkiyada-pomidor-hosiliga-tahdid-solmoqda/feed/ 0
Қозоғистонда ToBRFV вируси туфайли учта иссиқхонадаги помидорлар ҳосили йўқ бўлди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqistonda-tobrfv-virusi-tufayli-uchta-issiqkhonadagi-pomidorlar-hosili-yoq-boldi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqistonda-tobrfv-virusi-tufayli-uchta-issiqkhonadagi-pomidorlar-hosili-yoq-boldi/#respond Tue, 25 May 2021 14:06:54 +0000 https://east-fruit.ru/?p=77082 Туркистон вилоятининг (Қозоғистон Республикаси) учта иссиқхона хўжалигида жигарранг буришган помидор меваси вируси (ToBRFV) аниқланган. Натижада ҳосилни йўқ қилишга тўғри келган, дейилади ҚР Қишлоқ хўжалиги Вазирлиги матбуот хизмати хабарида. «Туркистон вилоятининг учта иссиқхона хўжалигида ўтказилган фитосанитар карантин текшируви натижасида  помидор ва гармдорининг хавфли, юқори даражали патогенли карантин вируси аниқланган: жигарррангли буришган...

Сообщение Қозоғистонда ToBRFV вируси туфайли учта иссиқхонадаги помидорлар ҳосили йўқ бўлди появились сначала на EastFruit.

]]>

Туркистон вилоятининг (Қозоғистон Республикаси) учта иссиқхона хўжалигида жигарранг буришган помидор меваси вируси (ToBRFV) аниқланган. Натижада ҳосилни йўқ қилишга тўғри келган, дейилади ҚР Қишлоқ хўжалиги Вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

«Туркистон вилоятининг учта иссиқхона хўжалигида ўтказилган фитосанитар карантин текшируви натижасида  помидор ва гармдорининг хавфли, юқори даражали патогенли карантин вируси аниқланган: жигарррангли буришган помидор меваси вируси.   Республика ўсимликлар карантини Маркази Олмаота ҳудудий карантин лабораториясининг ПЦР-таҳлили асосидаги хулосаси билан вируснинг мавжудлиги тасдиқланган”- дейилади идорадан олинган хабарда. Қишлоқ хўжалик Вазирлигида ушбу вирус иссиқхона хўжаликлари учун тез тарқалиши ва тажовузкорлиги билан хавфли эканлиги айтиб ўтилган. Унинг кейинчалик тарқалишини олдини олиш мақсадида Туркистон вилоятининг ўсимликлар карантини бўйича давлат нозирлари  помидор меваларини қайта ишлаш ва йўқ қилиш бўйича кўрсатмалар беришди. ElDala.kz.нинг хабар беришича пайдо бўлиш ўчоқларида тегишли карантин тадбирлари ўтказилмоқда.

Вирус аниқланганлиги сабабли аҳволни синчиклаб ўрганиш мақсадида АПК Давлат назорати қўмитаси раиси  Алмабек Марс тезда Туркистон вилоятига жўнаб кетди. У, аҳволдан шикоят қилиб ёрдам сўраган туркистонлик фермерлар билан учрашув ташкил этди. Ишчи сафари натижалари бўйича Қўмита томонидан тегишли қарорлар қабул қилинади.

Шунингдек ўқинг: Янги вирус ToBRFV прогноз қилингандан кўра тез тарқалмоқда.

Шунингдек матбуот хизматининг хабар беришича, қишлоқ хўжалиги мавсуми бошланиши билан АПК Давлат назорати қўмитаси карантин остидаги маҳсулотларни, уруғлик ва экиш материалларини олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш устидан назоратни кучайтирди. Ҳамда помидор ва гармдори меваларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи хўжаликларни текширувдан ўтказиш бўйича иш олиб борилмоқда.

Умуман олганда, жорий йилнинг 4 ойи мобайнида ToBRFV  билан зарарланган сабзавот маҳсулотларини олиб кириш бўйича Қозоғистонда 76 та ҳолат аниқланган (Озарбайжон – 17, Туркманистон – 19, Эрон – 6, КХР – 2, Туркия – 8, Ўзбекистон – 24). Барча юклар етказиб берувчи давлатларга қайтариб юборилган ва маҳсулот эгалари маъмурий жавобгарликка тортилган.

ToBRFV — тупроққа экиладиган сабзавот ўсимликларининг хавфли патогени. У кўплаб кириш йўлларига эга ва юқори тезликда тарқалади, кейинги икки йил ичида вирус Европа, Осиё ва Америка давлатларида аниқланган, ҳамда очиқ ва ёпиқ тупроқда помидор етиштиришга жиддий зарар етказган. Вирус фақат уруғларда ва ўсимликларда узоқ вақт сақланиб яшаши билан бирга, инертли юзаларда ҳам яшайди. Помидор ва гармдори ҳосилдорлигини вирус туфайли йўқотиш 70% ни ташкил этади.

Сообщение Қозоғистонда ToBRFV вируси туфайли учта иссиқхонадаги помидорлар ҳосили йўқ бўлди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqistonda-tobrfv-virusi-tufayli-uchta-issiqkhonadagi-pomidorlar-hosili-yoq-boldi/feed/ 0