вентиляция • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Tue, 23 Nov 2021 20:03:38 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png вентиляция • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Эксперт маслаҳати: «Пиёзнинг турли навларини турлича шароитларда сақлаш керак» https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/ekspert-maslahati-piyozning-turli-navlarini-turlicha-sharoitlarda-saqlash-kerak/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/ekspert-maslahati-piyozning-turli-navlarini-turlicha-sharoitlarda-saqlash-kerak/#respond Wed, 24 Nov 2021 04:00:01 +0000 https://east-fruit.ru/?p=92943 Украиналик пиёз етиштирувчи фермерларнинг аксарияти ушбу сабзавотни сақлаш учун профессионал ускуналарга эга эмас. Шу боис, улар ҳосилни йиғиб олгач ёки биринчи совуқдаёқ дарҳол сотишга ҳаракат қилишади. Натижада, қиш ёки баҳорда –  нархлар юқори бўлган пайт маҳсулот сотилмайди. Куз-қиш даврида Украина супермаркетларининг пештахтаси импорт қилинган пиёз ва саримсоққа тўлади, деб ёзмоқда...

Сообщение Эксперт маслаҳати: «Пиёзнинг турли навларини турлича шароитларда сақлаш керак» появились сначала на EastFruit.

]]>

Украиналик пиёз етиштирувчи фермерларнинг аксарияти ушбу сабзавотни сақлаш учун профессионал ускуналарга эга эмас. Шу боис, улар ҳосилни йиғиб олгач ёки биринчи совуқдаёқ дарҳол сотишга ҳаракат қилишади. Натижада, қиш ёки баҳорда –  нархлар юқори бўлган пайт маҳсулот сотилмайди. Куз-қиш даврида Украина супермаркетларининг пештахтаси импорт қилинган пиёз ва саримсоққа тўлади, деб ёзмоқда SEЕDS. Энди таҳлил қилсак: фермер учун пиёз сақланадиган омборнинг қандай афзалликлари бор?

“Худди картошка ва сабзи каби пиёзнинг яроқлилик муддати профессионал ускуналар билан 8-10 ой давом этади. Маҳсулот бундан узоқроқ ҳам сақланиши мумкин – минимал йўқотишлар билан 12 ойгача, лекин фермерлар уни бу қадар узоқ вақт сақлаши кам ҳолларда мақсадга мувофиқдир», – дейди сақлаш ускуналарини етказиб берувчи «Ван Дайк Техникс» компаниясининг тижорат директори Андрей Марушак.

– Юқори сифатли ускуналар мавжудлиги бир қанча афзалликлар беради. Биринчидан, сақлаш жараёнидаги йўқотишлар минималлашади. Акс ҳолда эса бутун сақлаш муддати учун атиги 5-8% йўқотиш даражасига эришиш деярли мумкин эмас. Йўқотишлар –  хўжаликнинг пули. Иккинчидан, тегишли жиҳозланган омборхоналар эгалари маҳсулот йиғилгандан сўнг уни дарҳол эмас, балки йил давомида сотишлари мумкин. Бу хўжаликнинг бозордаги нархлар ўзгаришига боғлиқлигини камайтиради ва узоқ муддатли шартномалар тузиш имконини беради», – дейди мутахассис.

Пиёзни сақлаш шартлари нав ва мақсадга қараб ўзгаради. Зеро, экиш учун мўлжалланган ва хўраки пиёз бошқа-бошқа шароитларда сақланади ва ҳеч қандай ҳолатда бир жойда бўлиши мумкин эмас.

Шунингдек ўқинг: Сабзавотларни сақлаш бўйича сифатли технологияни ишлаб чиқиш учун 20 йиллик тажриба керак

«Агар хўраки пиёз кучли шамоллатишга муҳтож бўлса,  кўчат пиёзини худди саримсоқ каби кучлироқ шамоллатиш зарур. Совутгичга келсак, хўраки пиёзни сақлаш учун бундай тизимга катта эҳтиёж йўқ, совутиш ускунасини харид қилиш ихтиёрий. Кўчат пиёзи учун эса совутиш тизими зарур. Аммо шамоллатиш тизими ундан ҳам муҳимидир», дейди Андрей Марушак.

“Идишларга келсак, пиёзни катта ҳажмда идишсиз ҳам яхши сақлаш мумкин. Бундай усул янада тежамкордир, чунки, идиш хариди қўшимча харажат демак. Аммо идишсиз сақлаш барча навларга ҳам мос келавермайди. Пиёзнинг рангли навлари бундай сақлов учун яроқсиз, шунингдек, Украинанинг, асосан, жанубий вилоятларида етиштириладиган навларни ҳам идишда сақлаш керак, чунки, улар салат пиёзи бўлиб, жуда юмшоқ, сувли, қуруқ моддалари кам», дейди «Ван Дайк Техникс» компаниясининг тижорат директори.

Пиёз учун жиҳозланган омборхонани кейинчалик бошқа экинларни сақлашда қўллаш мумкин.

“Кўчат пиёзи ўрнига саримсоқни сақлаш мумкин. Саримсоқ ўрнига – хўраки пиёз ёки картошкани жойлаштирса бўлади. Гап шундаки, шамоллатиш тизими қувватини муайян бир экинга мослаштириш орқали камайтириш мумкин. Аммо турли экинларни бир вақтнинг ўзида бир жойда ушлаб туриш мумкин эмас», дейди мутахассис.

Омборхона ташкил қилишнинг аниқ нархини олдиндан аниқлаб бўлмайди. Бироқ, етказиб берувчилар билан маслаҳатлашгач, фермер нималарга эътибор қаратиш кераклигини билиб олади.

“Бу бутунлай индивидуалдир. Биринчидан, нарх хўжалик жойлашган ерга боғлиқ. Иккинчидан, камераларнинг ўлчамлари. Маълумки, омбор бир нечта камерадан иборат бўлиши, уларнинг ўлчами турлича бўлиши мумкин ва у ерда турлича маҳсулотлар сақланади. Бу борада стандарт ечимлар йўқ», дея қайд этади Андрей Марушак.

Сообщение Эксперт маслаҳати: «Пиёзнинг турли навларини турлича шароитларда сақлаш керак» появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/ekspert-maslahati-piyozning-turli-navlarini-turlicha-sharoitlarda-saqlash-kerak/feed/ 0
Картошка ва сабзавотлар сифати бузилишининг олдини олиш: сақлаш қоидалари https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/kartoshka-va-sabzavotlar-sifati-buzilishining-oldini-olish-saqlash-qoidalari/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/kartoshka-va-sabzavotlar-sifati-buzilishining-oldini-olish-saqlash-qoidalari/#respond Wed, 27 Oct 2021 11:40:35 +0000 https://east-fruit.ru/?p=90384 Агар фермер ёки мева-сабзавот етиштирувчи йирик фермер уларни йиғиб олиши билан  дарҳол сотмаса, маҳсулотларни сақлаш ҳақида ўйлаши керак. Фермер хўжалигида яхши жиҳозланган сақлов жойи бўлган тақдирда ҳам, маҳсулотни сифатли ҳолатда сақлашга тўсқинлик қиладиган қатор нюанслар мавжуд. Масалан, ҳарорат ўзгариши ёки шамоллатиш ускунасининг ишлашини узоқ вақт давомида тўхтатиб қўйиш картошка, пиёз,...

Сообщение Картошка ва сабзавотлар сифати бузилишининг олдини олиш: сақлаш қоидалари появились сначала на EastFruit.

]]>

Агар фермер ёки мева-сабзавот етиштирувчи йирик фермер уларни йиғиб олиши билан  дарҳол сотмаса, маҳсулотларни сақлаш ҳақида ўйлаши керак. Фермер хўжалигида яхши жиҳозланган сақлов жойи бўлган тақдирда ҳам, маҳсулотни сифатли ҳолатда сақлашга тўсқинлик қиладиган қатор нюанслар мавжуд. Масалан, ҳарорат ўзгариши ёки шамоллатиш ускунасининг ишлашини узоқ вақт давомида тўхтатиб қўйиш картошка, пиёз, сабзи ёки карамнинг сифати муқаррар бузилишига олиб келиши мумкин. Идеал маҳсулот идеал шароитларни талаб қилади. Ва бу мева- сабзавотларни узоқ муддат сақлашда ҳисобга олиниши керак бўлган омилдир», дейди «Ван Дайк Техникс» компаниясининг тижорат директори Андрей Марушак SEEDS нашрига берган изоҳида.

«Ван Дайк Техникс» компанияси 30 йил давомида пиёз, саримсоқ, картошка ва бошқа сабзавотлар, резавор меваларни музлатиш ҳамда  сақлаш бўйича Голландиянинг етакчи технологияларини етказиб бераётган компаниядир. У Украина бозорида 2007 йилдан буён фаолият юритмоқда.

Мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашдаги ҳамма камчиликлар ҳам йўқотишларга олиб келавермайди. Масалан, сабзавот дўконидаги ҳароратнинг ошиб кетиши ҳар доим ҳам маҳсулот бой берилишига сабаб бўлмайди – буларнинг бари ҳарорат ўзгариши диапазонига боғлиқ.

«Агар +/- 1 даража бўлса, унда бу ўзгаришлар ҳеч нарсага кучли таъсир кўрсатмайди. Биз сезиларли тебранишлар ҳақида гапирадиган бўлсак, унда маҳсулотларга таъсир ҳам сезиларли даражада бўлиши аниқ. Айниқса, бундай ўзгаришлар сабзида акс этади, чунки, у ҳарорат ўзгаришига жуда таъсирчан. Албатта, мева-сабзавот маҳсулотларининг барча турлари учун сезиларли ҳарорат ўзгариши жуда муҳим, аммо муайян чегаралардаги тебранишлар айтарли таъсир кўрсатмайди», дея қайд этади Андрей Марушак.

Шунингдек ўқинг: Сабзавотларни сақлаш бўйича сифатли технологияни ишлаб чиқиш учун 20 йиллик тажриба керак

Сақлаш жойларини барпо этиш, биринчи навбатда, омборга жойлаштириладиган экин турига боғлиқ. Сабзи, карам ёки лавлаги ҳақида гап кетганда, махсус совутиш ускуналари керак бўлади.

«Бу мега-қувват техникаси бўлиши шарт эмас, шунчаки  тўғри ҳисоб-китоб, ҳаво алмашинуви, намлик даражасини назорат қилиш ва ҳоказолар зарур, холос. Картошка ёки пиёз ҳақида гапирадиган бўлсак, унда бу маҳсулотлар омборда музлатгичсиз март ойи охирига қадар яхши сақланади», дейди мутахассис.

Сақлаш шартлари нафақат маҳсулотга, балки унинг хилма-хиллигига қараб ҳам фарқланади. Мисол учун, уруғлик картошкани сақлаш тартиби қайта ишланган сабзавотларникидан фарқлидир.

“Уруғлик ва хўраки картошкалар +4 даражада сақланади. Баъзи навларни +3 даража ҳароратда сақлаш тавсия этилади. Паст ҳарорат керак эмас, чунки, картошка тирик организмдир. +2 даража ҳароратда у жуда интенсив «нафас ола» бошлайди. «Фри» ёки чипслар учун мўлжалланган картошкага келсак, у, кўпинча, +7 ҳароратда сақланади. Бироқ, ишлаб чиқарувчилар +9 даражада сақлашни тавсия этадиган навлар ҳам мавжуд. Бу талаблар картошка паст ҳароратда сақлангач, қовуриш вақтида крахмал шакарга айланиб, тўқ ранг ҳосил бўлиши мумкинлиги билан боғлиқ. Бу картошка ва чипсларнинг визуал ёқимсиз чиқишига сабаб бўлади. Яъни, ушбу ҳолда ҳарорат режимига риоя қилмаслик таъм хусусиятларига таъсир қилмайди, балки маҳсулотнинг ташқи  кўринишини ўзгартиради. Истеъмолчи қорайган чипсларни сотиб олмаслиги турган гап», дейди «Ван Дайк Техникс»нинг тижорат директори.

Баъзи фермерлар энергия ташувчиларни тежашга интилиб, омборхоналарга автоматик вентиляция ўрнатишмайди. Айрим экинларни сақлашда бу мумкин, аммо бошқаларида йўқотишларга олиб келади.

“Картошка ва пиёзни сақлаш тизими дегани – бу шамоллатиш тизими деганидир. Қолган бари –   қўшимча имкониятлар. Картошка ва пиёзни совутиш тизимисиз сақлаш мумкин, аммо шамоллатишсиз бу имконсиз. Агар карам, сабзи ёки лавлаги ҳақида сўз юритадиган бўлсак, унда улар учун сақлаш жойлари совутиш тизимига эга бўлиши керак. Ва у ерда шамоллатиш маълум параметрларга мувофиқ ишлаши мумкин бўлган ихтиёрий талабдир – уни карбонат ангидрид сенсори ёки таймер орқали ёқиш мумкин. Тизимнинг вазифаси маҳсулотлар нафас олганда ҳосил бўладиган зарарли моддаларни сақлаш камерасидан чиқариб ташлашдир. Аммо кўплаб ишлаб чиқарувчилар вентиляцияни ўрнатишмайди, ҳар бир неча кунда сақлаш эшигини очиш кифоя, шунинг ўзидаёқ, маҳсулотлар нафас олганда ажраладиган зарарли моддалар чиқиб кетади, деб ҳисоблашади. Аммо, аслида, бундай эмас. Албатта, омборхона шамоллатиш тизими билан жиҳозланган бўлсагина у ердаги маҳсулотлар сифатли сақланади. Шуни таъкидлаш жоизки, «сақланмаган» атамасини голландлар агар сифатли маҳсулотлар жойланган бўлса, 6-8 ойлик сақлаш муддати учун йўқотишлар 6-8%дан ортиқ бўлганда қўллашади», дейди Андрей Марушак.

Сообщение Картошка ва сабзавотлар сифати бузилишининг олдини олиш: сақлаш қоидалари появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/kartoshka-va-sabzavotlar-sifati-buzilishining-oldini-olish-saqlash-qoidalari/feed/ 0
Картошка омборидаги мақбул техник ечимлар маҳсулот сақлашда йўқотишлар даражаси минималлигини таъминлайди https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/kartoshka-omboridagi-maqbul-tekhnik-echimlar-mahsulot-saqlashda-yoqotishlar-darazhasi-minimalligini-taminlaydi/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/kartoshka-omboridagi-maqbul-tekhnik-echimlar-mahsulot-saqlashda-yoqotishlar-darazhasi-minimalligini-taminlaydi/#respond Sat, 11 Sep 2021 09:21:30 +0000 https://east-fruit.ru/?p=86236 Турли соҳалардаги профессионалларнинг ҳамкорлиги ҳар доим янги тажриба орттириш ва янги, яхшироқ ечимлар яратишга хизмат қилган. Aгар биз мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирувчилар ва уларни сақлаш учун ускуна етказиб берувчиларнинг биргаликдаги иши ҳақида гапирадиган бўлсак, унда иккала бозор иштирокчиси ҳам фойда кўради. Ишлаб чиқарувчи маҳсулотни сотиш муддатини узайтиради, техник компания эса янги...

Сообщение Картошка омборидаги мақбул техник ечимлар маҳсулот сақлашда йўқотишлар даражаси минималлигини таъминлайди появились сначала на EastFruit.

]]>

Турли соҳалардаги профессионалларнинг ҳамкорлиги ҳар доим янги тажриба орттириш ва янги, яхшироқ ечимлар яратишга хизмат қилган. Aгар биз мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирувчилар ва уларни сақлаш учун ускуна етказиб берувчиларнинг биргаликдаги иши ҳақида гапирадиган бўлсак, унда иккала бозор иштирокчиси ҳам фойда кўради. Ишлаб чиқарувчи маҳсулотни сотиш муддатини узайтиради, техник компания эса янги навлар ҳамда янги шартлар билан ишлаш тажрибасига эга бўлади. Бу симбиоз ҳозирги кунда картошка сақлашда ҳамкорлик қилаётган «Aгрико Украина» ва «ВанДайк Техникс» компаниялари ўртасида шаклланди. Компаниялар директорлари Николай Гордийчук ва Aндрей Марушак SEEDS муштарийларига ўз тажрибаларини бўлишишди.

Картошкани сақлаш жараёни

«Aгрико»дан кечки навларнинг аксарияти узоқ муддатли ором ёки яхши сақланиш хусусиятига эга. Бу шуни англатадики, «Пикассо», «Рудольф» ва бошқа навларнинг ором даври эртаги картошка навларига қараганда узоқроқдир. +4 – +6 даража ҳароратда кечки навларни майгача, ҳатто июнгача сақлаш мумкин. Албатта, бунга вентиляция орқали эришилади, яъни омборхоналар шундай тизимлар билан жиҳозланган бўлиши керак. Вентиляция фаол бўлмаган омборхоналарда бирорта ҳам картошка нави яхши сақланмайди – йўқотишлар катта бўлади», дейди Николай Гордийчук.

Вентиляция нима учун зарур?

«Сақлаш пайтида картошка» «нафас олади «, яъни ўзидан карбонат ангидрид ажратади. Уни омбордан чиқариб ташлаш учун шамоллатиш тизими зарур. Вентиляциясиз картошка ичида қора доғлар пайдо бўлади – у «бўғилади». Бу эса маҳсулотнинг ташқи кўринишига таъсир қилади. Табиийки, бундай маҳсулот истеъмол қилинмайди. Вентиляция бўйича тўғри техник ечимлар минимал йўқотишлар билан ҳосилни сифатли сақлаш имконини беради. Aгар юқори сифатли шамоллатиш тизими мавжуд бўлмаса, бу йўқотишларнинг кўпайишига олиб келади – намликни йўқотиш, турли касалликлар ривожланиши ва ҳоказолар шулар жумласидандир”, дейди «Агрико Украина» директори.

Маҳсулотни сифатли сақлашга яна қандай омиллар таъсир қилади?

«Биринчидан, картошка яхши жиҳозланган омборхонада қуруқ сақланиши керак. Aгар ҳосил йиғиб олингандан кейин нам бўлса, уни, албатта, қуритиб олиш зарур. Кўпгина замонавий сақлаш жойларида «қуритиш» режими ёки «даволаш» даври мавжуд. Бу даврда картошка қуритилади ва ундаги механик шикастланишлар, юзасидаги яралар битади. Aгар бу босқич ўтказиб юборилса, жароҳатлар очиқ қолиши натижасида картошка ичига касалликлар киради. Кейин эса маҳсулот ёмон сақланади ёки йўқотишлар миқдори ортади”, дейди жаноб Гордийчук.

Мутахассис картошкани қути ёки контейнерларда сақлашни маслаҳат беради. Бундай ҳолатда, сақлаш жойида муаммо бўлса ҳам, сиз уни локализация қилишингиз мумкин. Мунтазам текширувлар давомида муаммолар аниқланади. Картошкаси шикастланган идишлар олиб ташланади ва сараланади. Кейин ушбу картошкани зудлик билан сотиш керакми ё яна қуритиб сақлаш мумкинми –  бу борада қарор қабул қилинади.

Шунингдек ўқинг: Украиналик картошка етиштирувчилар юқори ҳароратли кунлар келгунча ҳосили етиладиган ўта эртаги ва эртаги навларни танламоқдалар

Ҳар бир маҳсулотга турлича ёндашув зарур

«Маҳсулотларни омборхонада сақлаш шартлари (ҳарорат ва намлик)ни ҳар бир экин учун алоҳида белгиланадиган параметрларга қараб, автоматик равишда ускуналар тартибга солади. Лекин мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашга тайёрлаш жараёнлари турлича, чунки, ҳар хил майдондан, ҳар хил шароитдан йиғиб олинган ҳар бир маҳсулотга алоҳида ёндашув керак бўлади. Бу сақлаш технологиясидир. «ВанДайк Техникс» ускуналарни шунчаки сотадиган бошқа кўплаб компаниялардан фарқлидир. Бизда ёндашув бошқача: мижозга барини батафсил тушунтирамиз ва илк сақлаш муддати жараёнида унга ҳамроҳлик қиламиз. Ҳозир бу хизмат бепул. Биз, мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирувчилар маҳсулотни тўғри сақлашни ўрганиб олишларини истаймиз, улар шунчаки асбоб-ускуналарнинг параметрларини ўрнатиб, объектни тарк этмасликлари керак», дейди Aндрей Марушак.

«Катта иш тажрибаси бизга минтақавий ўзига хосликларни четлаб ўтиш имконини беради. Биз мижозларга нафақат Украинада, балки Қозоғистон, Озарбайжон ва бошқа мамлакатларда ҳам маслаҳат берамиз. Минтақавий шароитлар маҳсулотни тўғри сақлашга таъсир этади. У ёки бу экин қайси тупроқда етиштирилгани ҳам муҳим. Тўплам ва тупроқ ҳарорати, экиш ҳарорати ва бошқалар ҳисобга олинади», дейди «ВанДайк Техникс» компаниясининг тижорат директори.

Сообщение Картошка омборидаги мақбул техник ечимлар маҳсулот сақлашда йўқотишлар даражаси минималлигини таъминлайди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/kartoshka-omboridagi-maqbul-tekhnik-echimlar-mahsulot-saqlashda-yoqotishlar-darazhasi-minimalligini-taminlaydi/feed/ 0
Сабзавотларни сақлашнинг ўзига хос жиҳатлари: сабзавотлар омбори учун вентиляциянинг қандай турини танлаган маъқул https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/sabzavotlarni-saqlashning-oziga-khos-zhihatlari-sabzavotlar-ombori-uchun-ventilyatsiyaning-qanday-turini-tanlagan-maqul/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/sabzavotlarni-saqlashning-oziga-khos-zhihatlari-sabzavotlar-ombori-uchun-ventilyatsiyaning-qanday-turini-tanlagan-maqul/#respond Wed, 01 Sep 2021 15:24:43 +0000 https://east-fruit.ru/?p=85863 Картошкани йиғиб-териб олиш мавсум авж паллага кирди, пиёз йиғиштириб олинди, сабзи ва лавлаги ўз навбатини кутмоқда. Бу даврда махсус сақлаш жойларига эга бўлмаган ёки омбори технологик жиҳатдан эскирган хўжаликлар раҳбарлари ушбу ёки келаси мавсум учун янги махсус омборларни жиҳозлаш имкониятлари ҳақида ўйлай бошлайдилар. Омборларнинг қанақа турлари мавжуд ва уларни жиҳозлашда...

Сообщение Сабзавотларни сақлашнинг ўзига хос жиҳатлари: сабзавотлар омбори учун вентиляциянинг қандай турини танлаган маъқул появились сначала на EastFruit.

]]>

Картошкани йиғиб-териб олиш мавсум авж паллага кирди, пиёз йиғиштириб олинди, сабзи ва лавлаги ўз навбатини кутмоқда. Бу даврда махсус сақлаш жойларига эга бўлмаган ёки омбори технологик жиҳатдан эскирган хўжаликлар раҳбарлари ушбу ёки келаси мавсум учун янги махсус омборларни жиҳозлаш имкониятлари ҳақида ўйлай бошлайдилар. Омборларнинг қанақа турлари мавжуд ва уларни жиҳозлашда нималарга эътибор қаратиш жоиз? “Alternative Technologies PF” компаниясининг лойиҳалар менежери Даниил Харченко SEEDSга берган интервьюсида ана шу саволларга жавоб қайтарди.

“Сабзавот омборлари, уларда қандай сақлов режалаштирилаётганига қараб, икки хил бўлади – фаол ва табиий вентиляцияли омборлар. Табиий вентиляцияли омборларда атроф-муҳит билан ҳаво алмашинуви бино ичидаги ва ташқарисидаги ҳаво ҳарорати ўртасидаги тафовут ҳисобига юз беради. Бунда вентиляция туйнук люклари, эшик оралиқлари ва бошқалар орқали амалга оширилади. Фаол вентиляцияли иншоотларда эса ташқаридаги совуқ ҳаво омборга вентиляторлар ёрдамида вентиляция тизимининг каналлари орқали киради”, дейди мутахассис.

“Мажбурий вентиляция деб номланувчи вариант энг яхшиси ҳисобланади. Бунда марказий, ёнбош ва тақсимловчи каналларга эга вентиляция тизими пол остига ўрнатилади. Бу каби омборларда маҳсулотларга совуқ ҳаво пастдан тепага қараб берилади”, – “Alternative Technologies PF” компаниясининг лойиҳалар менежери.

Шунингдек ўқинг: Мевалар «нафас олади» – нима учун бу жараённи секинлаштириш керак?

Турли маҳсулотларни сақлашнинг ўзига хос томонлари ҳақида гапирар экан, Даниил Харченко шуларни қайд этди: “Масалан, картошка яшикларда ҳам, қутиларда ҳам сақланиши мумкин. Агар картошка қалаштириб тўкилган бўлса, бундай омбор учун ташқаридан ҳаво ҳайдовчи йўналтирувчи вентиляция талаб этилади. Бунда вентиляция жараёни каналлар орқали юз беради. Бу фаол вентиляция саналади. Ҳаво оқими ҳарорат ва йил фаслига қараб бошқарилади. Сабзи учун бундай вентиляция талаб этилмайди. Сабзи омборида намликнинг юқори даражасини (95%га яқин) ва омбор ҳароратини 2 даражада сақлаш муҳим.

Омборларни жиҳозлашда ишлаб чиқариш ҳажмлари ҳам муҳим аҳамият касб этади.

“Агар, дейлик, сабзи омборларида катта ўлчамдаги камералардан фойдаланган маъқул. Чунки омборга кунига ўнлаб тонна маҳсулот тўкилади. Катта ҳажмлардаги сақловга мўлжалланган камералар қуриш мақсадга мувофиқдир. Масалан, омборни 800 тонналик сиғимга мослаб жиҳозлаш мумкин. Картошка борасида эса вазият бироз бошқача. У ерда юклаш ҳажмлари у қадар муҳим эмас”, дейди мутахассис.

Кичик ва ўрта фермерлар учун иқтисодий нуқтаи назардан омборлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқми? Бу борада Даниил Харченко шундай дейди: “Бу саволга жавоб фермер хўжалиги етиштирган маҳсулотини келгусида нима қилмоқчи эканлигига боғлиқ. Бироқ, асосан, улар ўз маҳсулотини йиғиштириб олганидан кейиноқ сотмайди ёки қайта ишлашга йўналтирмайди. Шу боисдан, уни қаердадир сақлаш керак бўлади. Маҳсулот сифати ва миқдорини йўқотмаслик учун эса уни тўғри сақлаш лозим.”

Сообщение Сабзавотларни сақлашнинг ўзига хос жиҳатлари: сабзавотлар омбори учун вентиляциянинг қандай турини танлаган маъқул появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/sabzavotlarni-saqlashning-oziga-khos-zhihatlari-sabzavotlar-ombori-uchun-ventilyatsiyaning-qanday-turini-tanlagan-maqul/feed/ 0
Шиширилган ёстиқлар ва климат-контроль – уруғлик картошкани қандай қилиб сақлаб қолиш мумкин https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/shishirilgan-yostiqlar-va-klimat-kontrol-uruqlik-kartoshkani-qanday-qilib-saqlab-qolish-mumkin/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/shishirilgan-yostiqlar-va-klimat-kontrol-uruqlik-kartoshkani-qanday-qilib-saqlab-qolish-mumkin/#respond Mon, 16 Aug 2021 10:16:29 +0000 https://east-fruit.ru/?p=84305 Картошкани сақлашнинг бир неча усуллари ва тизимлари мавжуд. Ҳаммаси хўжалик ёки фермернинг эҳтиёжларига боғлиқ. Вентиляция ускунаси картошкани ярим йилдан ортиқ – сентябрдан мартга қадар сақлаш имконини беради. У ҳавони ташқаридан олиш ҳисобига ишлайди. Агар вентиляция ускунасига музлаткич ҳам қўшилса, сақлаш муддатини бир йилгача узайтириш мумкин. Уруғлик картошка етиштириш ва сотишга...

Сообщение Шиширилган ёстиқлар ва климат-контроль – уруғлик картошкани қандай қилиб сақлаб қолиш мумкин появились сначала на EastFruit.

]]>

Картошкани сақлашнинг бир неча усуллари ва тизимлари мавжуд. Ҳаммаси хўжалик ёки фермернинг эҳтиёжларига боғлиқ. Вентиляция ускунаси картошкани ярим йилдан ортиқ – сентябрдан мартга қадар сақлаш имконини беради. У ҳавони ташқаридан олиш ҳисобига ишлайди. Агар вентиляция ускунасига музлаткич ҳам қўшилса, сақлаш муддатини бир йилгача узайтириш мумкин.

Уруғлик картошка етиштириш ва сотишга ихтисослашган, “Ишлаб чиқаришни модернизациялаш” номинациясида Украинанинг юзта энг яхши аграр компаниялари рўйхатига кирувчи “Забарівське” компанияси маҳсулотни қандай сақлаши тўғрисида унинг асосчиси Александр Свидельский SEEDSга сўзлаб берди.

“Уруғлик картошка – анчагина қиммат маҳсулотдир. Картошканинг турли навлари турлича сақлаш шароитларини талаб қилади. Йўқотишларнинг олдини олиш учун уни сифатли, барча шартлар ва режимларга риоя қилган ҳолда сақлаш лозим. Фақатгина сифатли ускуналарни қўллаб бунга эришиш мумкин. Шуни қўшимча қилмоқчиманки, яхши техника электр энергиясини тежаш имконини ҳам беради. Сақлаш жойларимизни жиҳозлаш бўйича биз “Толсма Текник” компаниясига буюртма берганмиз. Хусусан, бизда маҳсулотни қуритишда юқори самара берувчи “шиширилган ёстиқлар тизими” деб аталувчи ускуна, шунингдек, совитиш тизими ўрнатилган. Ҳар икки тизим Vision Control климат-контроль орқали битта компьютердан бошқарилади ва маҳсулотни сақлашда энг мақбул шароитга эришишда бир-бирини тўлдиради. Сақлаш учун ускунани энди ўрнатмоқчи бўлиб турган картошка ва сабзавот етиштирувчиларга сифатли ечимлардан пулни тежамасликни маслаҳат берган бўлардим. Чунки бундай ечим бир қарашда қимматдек туюлиши мумкин, аммо якунда эксплуатация жараёнида катта ресурсларни тежайди ва юқори иқтисодий самара келтиради”, дейди Александр Свидельский.

Шунингдек ўқинг: Мутахассис фикри: Сабзавотларни яхши қайта ишлаш хомашё сифатига боғлиқ

“Забарівське” компанияси учун махсус юқори самарадор комплекс тизимни ўрнатдик. Унинг ичига шиширилган ёстиқларга эга вентиляция тизими ва совитиш комплекси ҳам киради. Бунда, ҳар бир жуфт қаторларга алоҳида вентилятор, ҳавони тортиш ва чиқариб юбориш учун алоҳида клапанлар қўйилган. Бу эса жуда муҳим. Сирасини айтганда, маҳсулот сақланувчи контейнерларнинг ҳар бир қатори автоном равишда ишлаши мумкин. Барча вентиляторлар частотали бошқарувга эга. Бу бутун комплекс бўйича катта ҳажмда электр энергиясини тежаш имконини беради. Александр Свидельскийнинг компаниясида маҳсулотни бутун йил давомида ҳеч қандай йўқотишларсиз сифатли сақлаш мумкин”, деб қайд этди «Толсма Текник» компанияси директори Олесь Капитанчук.

Мутахассиснинг фикрича, замонавий жиҳозлар автоматик тарзда ишлайди ва кам электр энергияси сарф қилади. Натижада корхоналар ва фермерлар юқори тежамкорликка эришадилар.

“Агар картошкани тегишли ускунага эга бўлмаган ва мослаштирилмаган биноларда сақласангиз, йўқотишлар ҳажми анча катта бўлади. Ускуна сифатли бўлса, йўқотишлар минимал даражага тушади. “Толсма Текник” компаниясининг афзалликларидан бири – компьютерлар орқали совитиш жараёнларини ва омборхоналар ишини автоматик тарзда бошқариш имконини берувчи замонавий ва сифатли Tolsma Vision Control бошқариш тизимидир», – дейди Олесь Капитанчук.

Сообщение Шиширилган ёстиқлар ва климат-контроль – уруғлик картошкани қандай қилиб сақлаб қолиш мумкин появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/shishirilgan-yostiqlar-va-klimat-kontrol-uruqlik-kartoshkani-qanday-qilib-saqlab-qolish-mumkin/feed/ 0