уруғлик • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Tue, 19 Apr 2022 20:00:54 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png уруғлик • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Молдовада мева экспорти бўйича муаммоли вазият юзага келди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-meva-eksporti-boyicha-muammoli-vaziyat-yuzaga-keldi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-meva-eksporti-boyicha-muammoli-vaziyat-yuzaga-keldi/#respond Wed, 20 Apr 2022 03:30:07 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103631 Украинада содир бўлаётган воқеалар қўшни Молдовадаги иқтисодий жараёнларга бевосита таъсир кўрсатмоқда. Бу хусусда Гагаузия агросаноат мажмуи бош бошқармаси маълум қилди. Бошқармада Украинадаги воқеалар муносабати билан юзага келган ҳолат ва ёқилғи-мойлаш материаллари, ўғитлар, уруғлик ҳамда ускуналар учун эҳтиёт қисмларнинг нархлари кескин ошиши билан боғлиқ “мураккаб вазият” туфайли хавотир юзага келгани билдирилди....

Сообщение Молдовада мева экспорти бўйича муаммоли вазият юзага келди появились сначала на EastFruit.

]]>

Украинада содир бўлаётган воқеалар қўшни Молдовадаги иқтисодий жараёнларга бевосита таъсир кўрсатмоқда. Бу хусусда Гагаузия агросаноат мажмуи бош бошқармаси маълум қилди.

Бошқармада Украинадаги воқеалар муносабати билан юзага келган ҳолат ва ёқилғи-мойлаш материаллари, ўғитлар, уруғлик ҳамда ускуналар учун эҳтиёт қисмларнинг нархлари кескин ошиши билан боғлиқ “мураккаб вазият” туфайли хавотир юзага келгани билдирилди.

«Сархил мева-сабзавот ва  узум экспорти билан боғлиқ масала алоҳида ташвиш уйғотмоқда. Маҳсулотларнинг асосий ҳажми шарқий бозорга, Украина, Беларусь, Россия ва Болтиқбўйи мамлакатларига экспорт қилинар эди. Бугунги кунда логистика анча мураккаблашди, ушбу мамлакатларга товар етказиб бериш бўйича транспорт хизматлари нархи 3-3,5 баробар ошди.  Шу боис, мевалар ва узумларимиз рақобатбардошликни бой беради. Балки маҳсулотимизни сотиш учун бошқа бозорлар очилар, чунки, бу борада иш олиб борилмоқда”, дея сўз юритилди Гагаузия агросаноат мажмуаси бош бошқармасида.

Бошқармада минтақадаги қишлоқ хўжалиги корхоналари раҳбарлари “ўз маҳсулотларини Ғарб давлатларига сотиш масаласи устида ишлашга” чақирилди. Хусусан, фермерлар Европа Иттифоқи мамлакатларида тан олинган ISO, HACCP, GLOBAL G.А.P стандартлари бўйича халқаро сертификатларни олиш чораларини кўриши зарур, дея хабар бермоқда Gagauzinfo.md   ахборот портали.

Шунингдек, бошқармада фермерлар узумзор ва боғларда ҳимоя чораларини кўриши зарурлиги айтилиб, “маҳсулот қайтишининг олдини олиш учун рухсат этилган дори воситаларидан фойдаланиш, женерикларни қўлламаслик ва ҳоказолар” тилга олинди.

Сообщение Молдовада мева экспорти бўйича муаммоли вазият юзага келди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-meva-eksporti-boyicha-muammoli-vaziyat-yuzaga-keldi/feed/ 0
Тожикистон селекциясининг қовоқ уруғлари Ўзбекистонда етиштиришга мослаштирилмоқда (видео) https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikiston-selektsiyasining-qovoq-uruqlari-ozbekistonda-etishtirishga-moslashtirilmoqda-video/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikiston-selektsiyasining-qovoq-uruqlari-ozbekistonda-etishtirishga-moslashtirilmoqda-video/#respond Tue, 19 Apr 2022 05:00:09 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103560 Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қовоқ екинидан юқори ҳосил олиш, дала четлари ҳамда аҳоли томорқаларида қовоқ етиштириш мақсадида қовоқнинг Тожикистон селексиясига мансуб бир нечта нав уруғликлари Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази томонидан Ўзбекистонга олиб келинди. Бугунги кунда уруғлар республика ҳудудларидаги элита уруғчилик хўжаликларида экилиб, турли тупроқ-иқлим шароитларида синаш ҳамда...

Сообщение Тожикистон селекциясининг қовоқ уруғлари Ўзбекистонда етиштиришга мослаштирилмоқда (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қовоқ екинидан юқори ҳосил олиш, дала четлари ҳамда аҳоли томорқаларида қовоқ етиштириш мақсадида қовоқнинг Тожикистон селексиясига мансуб бир нечта нав уруғликлари Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази томонидан Ўзбекистонга олиб келинди. Бугунги кунда уруғлар республика ҳудудларидаги элита уруғчилик хўжаликларида экилиб, турли тупроқ-иқлим шароитларида синаш ҳамда кўпайтириш бўйича ишлар олиб борилмоқда, дея хабар бермоқда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда янги ҳосил лавлагиси ва дайкон турпининг экспорт мавсуми бошланди

Хусусан, Наманган вилоятининг Мингбулоқ элита уруғчилик хўжалиги учун қовоқнинг “Лагмани”, “Ленинабадская”, “Одесская”, “Ош каду”, “Aтлас каду”, “Сурх каду” навлари олиб келинди. Aсосий мақсад уруғларни кўпайтириб, келгусида агрокластерлар, фермерлар ҳамда томорқа ер эгаларига арзон ва сифатли қовоқ уруғларини етказиб беришдир. Худди шу ишлар Сурхондарё вилоятлари элита уруғчилик хўжаликларида ҳам ташкил қилинган.

Сообщение Тожикистон селекциясининг қовоқ уруғлари Ўзбекистонда етиштиришга мослаштирилмоқда (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikiston-selektsiyasining-qovoq-uruqlari-ozbekistonda-etishtirishga-moslashtirilmoqda-video/feed/ 0
Ўзбекистон ва Туркия ўртасида агросаноат соҳасида стратегик шерикликни кенгайтириш бўйича «Йўл харитаси» имзоланди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-va-turkiya-ortasida-agrosanoat-sohasida-strategik-sheriklikni-kengaytirish-boyicha-yol-kharitasi-imzolandi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-va-turkiya-ortasida-agrosanoat-sohasida-strategik-sheriklikni-kengaytirish-boyicha-yol-kharitasi-imzolandi/#respond Fri, 11 Feb 2022 04:00:12 +0000 https://east-fruit.ru/?p=99615 Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакиллари вазир Жамшид Хўжаев бошчилигида ҳамда мамлакатимиз соҳага оид идоралари раҳбарлари иштирокида Туркия қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Бекир Пакдемирли бошчилигидаги Туркиянинг йирик делегациясини қабул қилди. Ташриф доирасида сиёсий ва бизнес даражасидаги учрашувлар ўтказилди. Aсосий мақсад – икки мамлакат агросаноат салоҳияти асосида савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш...

Сообщение Ўзбекистон ва Туркия ўртасида агросаноат соҳасида стратегик шерикликни кенгайтириш бўйича «Йўл харитаси» имзоланди появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакиллари вазир Жамшид Хўжаев бошчилигида ҳамда мамлакатимиз соҳага оид идоралари раҳбарлари иштирокида Туркия қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Бекир Пакдемирли бошчилигидаги Туркиянинг йирик делегациясини қабул қилди.

Ташриф доирасида сиёсий ва бизнес даражасидаги учрашувлар ўтказилди. Aсосий мақсад – икки мамлакат агросаноат салоҳияти асосида савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва фаол ривожлантиришдан иборат, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигиниг матбуот хизмати.

Учрашувлар чоғида Қишлоқ хўжалиги вазирлигида икки томонлама музокаралар доирасида учта ҳужжат имзоланди:

– Aгросаноат соҳасида стратегик шерикликни кенгайтириш бўйича “Йўл харитаси”;

– Ўзбек-турк қўшма ишчи гуруҳининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги учинчи йиғилиши якуний баённомаси;

– Қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари ва тараққиёти соҳасида икки мамлакат аграр вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик мақсадлари юзасидан баённома.

ЎЗБЕК-ТУРК БИЗНЕС-ФОРУМИ

Икки соатлик ЎЗБЕК-ТУРК БИЗНЕС ФОРУМИ Ўзбекистон томонидан қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев ҳамда Туркия томонидан қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Бекир Пакдемирли бошчилигида ўтказилди.

Бизнес-форумнинг асосий мақсадлари:

  • Туркия ва Ўзбекистон ишбилармон доиралари ўртасида янги савдо-иқтисодий алоқаларни ўрнатиш;
  • уруғчилик, интенсив боғдорчилик ва иссиқхона хўжалиги соҳаларида қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш;
  • икки мамлакат ишбилармонлари ўртасидаги савдо битимларини имзолаш.

Aсосан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ўзаро таъсир доирасини кенгайтиришга қаратилган бизнес-форумда Туркия ва Ўзбекистоннинг давлат ташкилотлари ва ишбилармон доиралари вакиллари иштирок етишди.

Жамшид Хўжаев: «Ўзбекистон қишлоқ хўжалигининг салоҳияти 2019 йилдан буён бугунги кунга қадар 66 та лойиҳа доирасида 401 миллион долларлик Туркия инвестицияларини жалб этишга имкон берди. Бугунги кунга қадар 42 та лойиҳа тўлиқ ишга туширилган. Пахта ва ғалладан ташқари 80 дан ортиқ турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорт салоҳиятига баҳо берилди. Куни кеча биз туркиялик тадбиркорлар билан мулоқот қилиб, муаммолар, тўсиқлар ва таклифлар борасида сўзлашдик. Aлбатта, муаммоларни бартараф этиш ва қизиқарли таклифларни амалга ошириш устида ишлаймиз. Давлат-бизнес, бизнес-бизнес форматдаги турли даражадаги мулоқот платформаларини яратиш ҳар икки тараф еҳтиёжларини яхшироқ тушуниш, инвестиция ва янги технологияларни жалб этишнинг асосий воситаларидан бири бўлиб, бу пировардида ижтимоий ва иқтисодий ривожланишга олиб келади».

Ўзбекистоннинг Туркия Республикаси билан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлиги ҳақидаги маълумотлар

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси

2020 йилда Ўзбекистондан Туркия Республикасига 16,5 минг тонн ҳажмда умумий қиймати қарийб 21,0 млн долларлик мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилган.

2021 йил давомида Ўзбекистондан Туркия Республикасига 16,1 минг тонн ҳажмда умумий қиймати қарийб 23,8 млн долларлик мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилган.

Шартномавий-ҳуқуқий база

1995 йилнинг июль ойида Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири ва Туркия Республикаси озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик вазири ўртасида Қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий-техникавий ва иқтисодий ҳамкорлик ҳақидаги Битим имзоланган.

2020 йилнинг февралида Aнқара шаҳрида ўтказилган олий даражадаги ташриф доирасида Ўзбекистон ва Туркия Республикалари ўртасида 2020-2021-йилларда қишлоқ хўжалиги соҳасида икки томонлама ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича «Йўл харитаси» имзоланган.

Институционал ҳамкорлик

2018 йилнинг 18 июлида Бухоро шаҳрида ўзбек-турк қўшма ишчи гуруҳининг (ҚИСҲ) қишлоқ хўжалиги соҳасидаши 2-йиғилиши бўлиб ўтди.

2019 йилнинг 22 июлида Aнқара шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасида ҳамкорликдаги Ҳукуматлараро савдо-иқтисодий комиссиянинг 5-йиғилиши бўлиб ўтди.

2021 йилнинг 28 июнь куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасида ҳамкорликдаги Ҳукуматлараро савдо-иқтисодий комиссиянинг 6-йиғилиши бўлиб ўтди.

Уруғчилик соҳасидаги ҳамкорлик

2021 йилнинг январь ойида Уруғчиликни ривожлантириш маркази вакилларининг Туркиянинг “ТУРКТОБ” уруғчилик уюшмаси раҳбарияти билан музокаралари бўлиб ўтди. Музокаралар якунида қуйидаги келишувларга эришилди:

– юқори авлодли уруғликларни йиғиш, қайта ишлаш, саралаш, ишлов бериш ва қадоқлаш бўйича замонавий технологияларга эга бўлган битта элита уруғчилик хўжалиги мисолида ҳамкорликдаги лойиҳани тайёрлаш;

– Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги экинларини экиш тизимини такомиллаштириш стратегиясини ишлаб чиқиш бўйича Туркиянинг “ТУРКТОБ” уруғчилар уюшмасидан эксперт-маслаҳатчини тайинлаш;

Туркиянинг “AКЙУРЕК” уруғчилик саноат компанияси билан биргаликда Жаҳон банки томонидан молиялаштириладиган лойиҳа ишлаб чиқилмоқда, қайта ишлаш қуввати – соатига 5 тонна уруғлик (500 минг АҚШ доллари).

Илмий соҳадаги ҳамкорлик

2020 йилнинг ноябрида Туркия халқаро ҳамкорлик агентлиги “ТИКA” кўмаги остида Ўзбекистонда Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти қошида қишлоқ хўжалиги бўйича ўқув маркази ташкил этилди. Ўқув маркази туркиялик мутахассислар иштирокида ўзбекистонлик фермер ва сабзавот етиштирувчиларни тайёрлаш учун барча зарур офис ускуналари билан тўлиқ жиҳозланган.

Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти Туркиянинг машҳур олийгоҳлари ва компаниялари билан кенг муносабатларни ўрнатмоқда.

Биокимёвий моддалар, уруғлар, қишлоқ хўжалиги экинлари устида тадқиқот ишларини ўтказиш бўйича ишлаб чиқаришни ташкил этиш борасида ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистондаги илмий-тадқиқот станциясида синовдан ўтказиш учун Туркиядан 30 нав сабзи, помидор, бодринг, қалампир ва бақлажоннинг 2,5 мингта кўчати олиб келиниши кутилмоқда.

Нав синаш соҳасидаги ҳамкорлик

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази Туркиянинг “ТAМТЕСТ” қишлоқ хўжалиги техникаси маркази билан биргаликда қишлоқ хўжалиги техникасини синовдан ўтказиш соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича меморандум лойиҳасини ишлаб чиқди.

Aгротаълим соҳасидаги ҳамкорлик

Тошкент давлат аграр университети Туркиянинг етакчи университетлари билан яқин алоқалар ўрнатди ва ўзаро англашув меморандумларини имзолади, ушбу олийгоҳлар қаторида Йедитепе, “Aкдениз” (Aнталия), “Меҳмет Aкиф” (Бурдур), “Селчуқ” (Коня), “Чукурова” (Aдана), “Испарта – амалий фанлар” (Испарта) ва “ЕГЕ” (Измир) кабилар бор.

– 2021 йилнинг 28 июнидан 4 июлигача Халқаро илмий конференсияда иштирок этиш учун юртимизга Испарта амалий фанлар университети делегациясининг ректор бошчилигидаги ташрифи уюштирилди.

– ТошДAУнинг Термиз филиали ва Aнталиянинг анорчилик ИТИ ўртасида ҳамкорлик ўрнатилди ва ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Олийгоҳнинг 11 нафар илмий ходими амалиёт ўташ учун Туркияга сафар қилиши кутилмоқда.

Сообщение Ўзбекистон ва Туркия ўртасида агросаноат соҳасида стратегик шерикликни кенгайтириш бўйича «Йўл харитаси» имзоланди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-va-turkiya-ortasida-agrosanoat-sohasida-strategik-sheriklikni-kengaytirish-boyicha-yol-kharitasi-imzolandi/feed/ 0
Исроилда сабзавот уруғи етиштиришга ихтисослашган янги глобал компания ташкил этилмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/isroilda-sabzavot-uruqi-etishtirishga-ikhtisoslashgan-yangi-global-kompaniya-tashkil-etilmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/isroilda-sabzavot-uruqi-etishtirishga-ikhtisoslashgan-yangi-global-kompaniya-tashkil-etilmoqda/#respond Thu, 13 Jan 2022 06:00:43 +0000 https://east-fruit.ru/?p=97340 Исроилнинг АP Partners Fund номли тўғридан-тўғри инвестициялар бўйича йирик фонди ва Discount Capital инвестицион банки 60 миллион доллардан зиёд қийматга эга иккита уруғчилик компанияси – Nirit Seeds ва ТоmaTechни сотиб олди. Ушбу компаниялар иссиқхона экинлари уруғлари, асосан, помидор уруғларини етиштиришга ихтисослашган.  Бирлашишдан мақсад Исроилда сабзавот уруғини етиштирувчи йирик компания яратишдир....

Сообщение Исроилда сабзавот уруғи етиштиришга ихтисослашган янги глобал компания ташкил этилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Исроилнинг АP Partners Fund номли тўғридан-тўғри инвестициялар бўйича йирик фонди ва Discount Capital инвестицион банки 60 миллион доллардан зиёд қийматга эга иккита уруғчилик компанияси – Nirit Seeds ва ТоmaTechни сотиб олди. Ушбу компаниялар иссиқхона экинлари уруғлари, асосан, помидор уруғларини етиштиришга ихтисослашган.  Бирлашишдан мақсад Исроилда сабзавот уруғини етиштирувчи йирик компания яратишдир. Янги компания муҳим синергиялар ва ноёб тадқиқот ҳамда ишланмалар тажрибасидан фойдаланади, бу эса унинг жаҳон уруғчилик бозорларида ўсишини тезлаштиради, дея хабар бермоқда «АгроБизнес«.

Бирлашгач компания штати бутун жаҳон бўйлаб 80 нафардан зиёд ходимларга эга бўлади, улар орасида молекуляр биологлар, селекционерлар, агрономлар, савдо бўйича мутахассислар ва бошқа ходимлар бор. Янги компания Исроил, Испания, Мексика ва Италияда селекция ишини давом эттиради, шунингдек, Нидерландия ва Шимолий Америкада ўз фаолиятини сезиларли даражада кенгайтиради. Бунда юқори технологияли иссиқхоналарга эътибор қаратилади, ушбу ҳудудларда савдо каналлари мустаҳкамланади ва бошқа минтақаларда янги савдо тармоқлари яратилади.

Шунингдек ўқинг: FruitSpec Исроил технологияси меванинг бўлажак ҳосили ҳажмини ва мевалар катталигини прогноз қилиш имконини беради

Nirit Seeds жаҳон бозорларида сотиладиган помидор ва қалампир уруғларини етиштирувчи йирик компаниядир. Сўнгги йилларда компания илғор генетик ресурслардан фойдаланиладиган инновацион хусусий генетик маркерларни ишлаб чиқиш ва тижоратлаштиришга катта сармоя киритди. 30 йил аввал ташкил этилган Nirit Seeds етиштирган уруғлар узоқ вақтдан бери ташкил этилган савдо каналлари ва Испания, Италия, Мексикадаги учта филиал орқали 50 дан ортиқ мамлакатларга экспорт қилинади.  Компаниянинг Исроил ва бутун жаҳонда 50 нафарга яқин ишчиси бор.

Тахминан 20 йил аввал асос солинган ТоmaTech компанияси Исроилда помидор уруғини етиштирувчи йирик компаниялардан бири. Асосий эътибор ғарб бозорлари учун юқори сифатли ва инновацион помидор навларини ишлаб чиқишга қаратилган. ТomaTech яқинда ТоBRFV вирусига чидамли навларни ишлаб чиқиш бўйича катта ютуқларга эришилгани ва яқин келажакда уларни тижоратлаштириш режалаштирилаётганини эълон қилди. Корхона ўзининг Испаниядаги филиали орқали жаҳоннинг 20 дан ортиқ мамлакатларига  маҳсулот экспорт қилади ва ҳозир Исроил, Испания, Италия, АҚШ ва Нидерландияда 30 га яқин ишчиси меҳнат қилмоқда.

Қишлоқ хўжалиги уруғчилиги Исроилда энг илғор ва технологик ривожланган тармоқлардан биридир. Исроил Савдо-саноат палаталари федерацияси бўлими маълумотларига кўра, бу мамлакатдан сабзавот уруғини экспорт қилиш йилига 200 миллион доллар даромад келтирмоқда. Ушбу соҳада 25 га яқин йирик ва ўрта корхоналар фаолият кўрсатяпти.

Жаҳон сабзавот уруғчилиги саноати йилига 8 миллиард долларга баҳоланади ва ўртача йиллик ўсиш суръати 8% ни ташкил қилмоқда.  Помидор уруғлари бозорининг йиллик айланмаси қарийб 2,5 миллиард долларга тенг, бу иссиқхона экинлари уруғлари умумий бозорининг учдан бир қисмини ташкил этади.  Бошқа томондан, ушбу бозор ривожланиш ва маҳсулот етиштириш жараёнларига инновацион технологияларни жорий этиш (саноат иссиқхоналари, вертикал етиштириш ва бошқалар), иқлим ўзгариши, истеъмолчиларнинг хоҳишлари ўзгариши, яъни уларнинг бутун қиймат занжирига сезиларли таъсир кўрсатувчи мазали маҳсулотларга бўлган талаби туфайли жадал ўзгаришлар босқичидадир.

Сообщение Исроилда сабзавот уруғи етиштиришга ихтисослашган янги глобал компания ташкил этилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/isroilda-sabzavot-uruqi-etishtirishga-ikhtisoslashgan-yangi-global-kompaniya-tashkil-etilmoqda/feed/ 0
Россия ҳукумати сабзавот етиштиришни жадал ривожлантириш учун молиялаштириш ҳажмини оширди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-hukumati-sabzavot-etishtirishni-zhadal-rivozhlantirish-uchun-moliyalashtirish-hazhmini-oshirdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-hukumati-sabzavot-etishtirishni-zhadal-rivozhlantirish-uchun-moliyalashtirish-hazhmini-oshirdi/#respond Wed, 20 Oct 2021 07:39:49 +0000 https://east-fruit.ru/?p=89654 Келгуси йили Россияда агросаноат комплексининг «Сабзавот ва картошкачилик» йўналиши бўйича давлат дастури доирасида сабзавотчилик соҳасини жадал ривожлантириш учун 5 миллиард рубль миқдорида қўшимча молиялаштириш ажратилади. Бу хусусда Россия қишлоқ хўжалиги вазири Дмитрий Патрушев маълумот берди. Ушбу қарор озиқ-овқат нархини чеклаш чоралари доирасида эълон қилинди, деб хабар бермоқда FruitNews. Вазирнинг сўзларига...

Сообщение Россия ҳукумати сабзавот етиштиришни жадал ривожлантириш учун молиялаштириш ҳажмини оширди появились сначала на EastFruit.

]]>

Келгуси йили Россияда агросаноат комплексининг «Сабзавот ва картошкачилик» йўналиши бўйича давлат дастури доирасида сабзавотчилик соҳасини жадал ривожлантириш учун 5 миллиард рубль миқдорида қўшимча молиялаштириш ажратилади. Бу хусусда Россия қишлоқ хўжалиги вазири Дмитрий Патрушев маълумот берди. Ушбу қарор озиқ-овқат нархини чеклаш чоралари доирасида эълон қилинди, деб хабар бермоқда FruitNews.

Вазирнинг сўзларига кўра, сабзавотлар ва картошка нархи кўтарилишига йиғим-терим давридаги ноқулай об-ҳаво шароити, шунингдек, ўғитлар, ёқилғи-мойлаш материаллари ва ўсимликларни ҳимоялаш воситалари нархи қимматлаши билан боғлиқ омил – маҳсулот таннархи ошиши сабаб бўлган.

Шунингдек ўқинг: Эрон 2021 йилда Россияга мева экспортини бир ярим баробар оширди

“Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қуйидаги йўналишлардаги субсидияларни назарда тутади: биринчиси, ерлардан сабзавотчилик ва мелиорация учун фойдаланиш; иккинчиси, очиқ ва ёпиқ жойларда сабзавот етиштиришни кўпайтириш; учинчиси, ишлаб чиқариш қувватларини техник қайта жиҳозлаш; тўртинчиси, сабзавот ва картошка сақлаш омборларини қуриш; бешинчиси, сабзавотларни имтиёзли ташиш ва имтиёзли кредитлаш; олтинчиси, селекцион-уруғ етиштириш марказларини яратишдир», дейди Дмитрий Патрушев.

Шунингдек, деҳқончилик хўжаликларининг кичик шаклларига грант ва субсидиялар берилади, сабзавотчилик йўналиши эса устувор вазифага айланади. Саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда Россиянинг ички бозорида сабзавот нархини пасайтиришга ёрдам берувчи кичик ва ўрта фермер хўжаликлари учун маҳсулотнинг тўғридан-тўғри савдосини таъминлаш масалалари кўриб чиқилади. Бундан ташқари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2022 йилдан шахсий томорқа участкаларида маҳсулот ишлаб чиқаришни субсидиялаш имкониятини назарда тутади.

Сообщение Россия ҳукумати сабзавот етиштиришни жадал ривожлантириш учун молиялаштириш ҳажмини оширди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-hukumati-sabzavot-etishtirishni-zhadal-rivozhlantirish-uchun-moliyalashtirish-hazhmini-oshirdi/feed/ 0
Ўзбекистонда тарвузнинг янги нави муваффақиятли синовдан ўтди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-tarvuzning-yangi-navi-muvaffaqiyatli-sinovdan-otdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-tarvuzning-yangi-navi-muvaffaqiyatli-sinovdan-otdi/#respond Wed, 04 Aug 2021 14:10:52 +0000 https://east-fruit.ru/?p=83475 EastFruit мутахассислари Ўзбекистонда етиштириладиган тарвузлар қаторига яна бир маҳаллий нав қўшилгани ҳақида хабар беришмоқда. Тарвузнинг янги нави «Ширин» деб номланган бўлиб, у Сабзавот ва полиз экинлари ва картошка илмий-тадқиқот институти тажриба майдонида, шунингдек, минтақавий илмий-тажриба станциялари, полиз экинларини етиштирувчи фермер ва деҳқон хўжаликлари далаларида муваффақиятли синовдан ўтказилди. Бу хусусда «Ўзбекистон...

Сообщение Ўзбекистонда тарвузнинг янги нави муваффақиятли синовдан ўтди появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit мутахассислари Ўзбекистонда етиштириладиган тарвузлар қаторига яна бир маҳаллий нав қўшилгани ҳақида хабар беришмоқда. Тарвузнинг янги нави «Ширин» деб номланган бўлиб, у Сабзавот ва полиз экинлари ва картошка илмий-тадқиқот институти тажриба майдонида, шунингдек, минтақавий илмий-тажриба станциялари, полиз экинларини етиштирувчи фермер ва деҳқон хўжаликлари далаларида муваффақиятли синовдан ўтказилди. Бу хусусда «Ўзбекистон 24» телеканали видеолавҳасида ҳикоя қилинди.

Тарвузнинг янги нави – «Ширин» Сабзавот ва полиз экинлари ва картошка илмий-тадқиқот институти лабораторияларида етиштирилди. Ушбу навнинг ҳаммуаллифи, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди Мастура Ҳалимованинг айтишича, бундан бир мунча вақт аввал янги яратилган нав минтақавий илмий-тажриба станциялари ва полиз маҳсулотларини етиштирувчиларга топширилган. Натижада, у муваффақиятли синовдан ўтказилди. «Ширин» яхши таъм сифатига эга, пўсти юпқа, ҳосилдорлиги юқори (гектарига 80 тоннагача ҳосил олиш мумкин), бошқа навларга нисбатан данаги кам. Таъмидан келиб чиқиб, унга «Ширин» номи берилган. Энди у полиз экинларини етиштирувчилар – фермер ва деҳқон хўжаликларини қизиқтирмоқда, хуллас, «Ширин» навли уруғга талаб катта.

Бундан ташқари, видеосюжетда айтилишича, ҳозир институт ходимлари йўқ бўлиш кетиш арафасида турган маҳаллий экин навларини, жумладан, маҳаллий «Мармар» навини қайта тиклаш устида иш олиб боришмоқда. Унинг  касаллик ва зараркунандаларга қарши хусусиятини оширишга эришиш мақсад қилинган.

Эслатиб ўтамиз, бу йил Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани фермерлари уруғсиз қора тарвуз етиштиришга муваффақ бўлишди: “Россиялик харидорларнинг тавсиясига биноан биз биринчи марта Style тарвузининг янги турини савдога тақдим этдик. Иссиқхоналарда етиштирилган тарвузлар экспортга мўлжалланган. Ноёб тарвузлар ҳосили май ойида сотувга тайёр бўлди, – дейди фермер Улуғбек Жуманазаров.

Сообщение Ўзбекистонда тарвузнинг янги нави муваффақиятли синовдан ўтди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-tarvuzning-yangi-navi-muvaffaqiyatli-sinovdan-otdi/feed/ 0
Олмаота вилоятида (Қозоғистон) йилига 1,5-2 минг тонна помидор етиштирадиган иссиқхона комплекси ишга туширилди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/olmaota-viloyatida-qozoqiston-yiliga-15-2-ming-tonna-pomidor-etishtiradigan-issiqkhona-kompleksi-ishga-tushirildi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/olmaota-viloyatida-qozoqiston-yiliga-15-2-ming-tonna-pomidor-etishtiradigan-issiqkhona-kompleksi-ishga-tushirildi/#respond Wed, 30 Jun 2021 13:10:29 +0000 https://east-fruit.ru/?p=80208 Елтай қишлоқ округидаги (Олмаота вилояти, Қозоғистон) “Жетису” ҚХА ҳудудида Голландия технологиялари асосида қурилган “ Eurasian Green Product” МЧЖ иссиқхона мажмуаси очилди. Лойиҳа “Бизнес йўл харитаси – 2025” дастури бўйича электр таъминоти учун давлат томонидан 330,3 млн. пул маблағини қўлга киритди. Бу ҳақда вилоят ҳокимининг матбуот хизматига асосланиб ElDala хабар беради....

Сообщение Олмаота вилоятида (Қозоғистон) йилига 1,5-2 минг тонна помидор етиштирадиган иссиқхона комплекси ишга туширилди появились сначала на EastFruit.

]]>

Елтай қишлоқ округидаги (Олмаота вилояти, Қозоғистон) “Жетису” ҚХА ҳудудида Голландия технологиялари асосида қурилган “ Eurasian Green Product” МЧЖ иссиқхона мажмуаси очилди. Лойиҳа “Бизнес йўл харитаси – 2025” дастури бўйича электр таъминоти учун давлат томонидан 330,3 млн. пул маблағини қўлга киритди. Бу ҳақда вилоят ҳокимининг матбуот хизматига асосланиб ElDala хабар беради.

Лойиҳага 5,5 миллиард тенге (12,9 миллион доллар) сармоя киритилган, шундан 3,7 миллиард тенге Аграр кредит корпорацияси томонидан ажратилди.

Голландия тажрибаси асосида помидор етиштиришнинг янги юқори технологияли иссиқхона мажмуаси аллақачон йўлга қўйилган. Шунингдек, бу ерда уларнинг уруғлари ҳам йиғилади ва ундан кўчатлар етиштирилади.

Ҳозирда мажмуанинг тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қуввати йилига 1,5-2 минг тоннани ташкил этади ва келгусида уни 3-4 минг тоннага етказиш кўзда тутилган.

Лойиҳанинг иккинчи босқичи доирасида 2021-2022 йилларда 5 гектар майдонда бодринг етиштириш учун яна бир иссиқхона комплекси қурилади. Учинчи босқичда босқичма-босқич фойдаланишга топширилиши билан 17 гектар майдонда Туркия технологияси асосида сабзавот ва мевалар омборини қуриш режалаштирилган. Буларни амалга ошириш учун яна 10 миллиард тенга сармоя талаб этилади.

Сообщение Олмаота вилоятида (Қозоғистон) йилига 1,5-2 минг тонна помидор етиштирадиган иссиқхона комплекси ишга туширилди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/olmaota-viloyatida-qozoqiston-yiliga-15-2-ming-tonna-pomidor-etishtiradigan-issiqkhona-kompleksi-ishga-tushirildi/feed/ 0
Японияда уруғсиз помидорни тақдимоти бўлиб ўтди https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/yaponiyada-uruqsiz-pomidorni-taqdimoti-bolib-otdi/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/yaponiyada-uruqsiz-pomidorni-taqdimoti-bolib-otdi/#respond Sun, 13 Jun 2021 11:12:55 +0000 https://east-fruit.ru/?p=78805 Айрим уруғсиз мева ва резаворлар (узум, тарвуз ва бошқалар) истеъмолчилар орасида жуда оммалашган, сабаби уларни истеъмол қилиш, овқатга солиш ва яна бошқа таомлар тайёрлаш қулай. Ундан ташқари бундай мевалар кишига эстетик завқ беради. Помидор уруғлари ундан шарбат ёки томат пастаси, таомлар тайёрлашда халақит беради. Энди, бу муаммонинг ечими топилди –...

Сообщение Японияда уруғсиз помидорни тақдимоти бўлиб ўтди появились сначала на EastFruit.

]]>

Айрим уруғсиз мева ва резаворлар (узум, тарвуз ва бошқалар) истеъмолчилар орасида жуда оммалашган, сабаби уларни истеъмол қилиш, овқатга солиш ва яна бошқа таомлар тайёрлаш қулай. Ундан ташқари бундай мевалар кишига эстетик завқ беради. Помидор уруғлари ундан шарбат ёки томат пастаси, таомлар тайёрлашда халақит беради. Энди, бу муаммонинг ечими топилди – Токушима университетида япон биологлари CRISPR технологиясидан уруғсиз помидор етиштиришда фойдаландилар, деб хабар беради SEEDS Agrotimes нашрига таяниб.

Мақсадли мутация SlIAA9 генига киритилди, натижада, уруғсиз ҳосил етилишига кўмак берувчи ауксинлар, ўсимлик гормонлари янада кўпайишига олиб келди. Аслида, ГМ-ўсимликлар оддий ўсимликлардан фарқ қилмасди, фақат барглари (уларнинг ўсиши ауксин томонидан бошқариларди) камроқ кесилган шаклга эга эди. Бундан ташқари, янги помидорлар чангланишни талаб қилмайди.

Scientific Reports илмий журналида чоп этилган тадқиқот натижаларига кўра, CRISPR/Cas9 тизимидан мақсадли ген модификацияси орқали ўсимликнинг янги турини яратиш мумкин. Помидорни уруғсиз етиштиришга бўлган уринишлар илгари ҳам амалга оширилган, аммо улар юз фоиз натижа бермаган, қолаверса, ўсимликларни етиштириш жараёни қимматга тушган. Янги технология эса уни арзонроқ ва самаралироқ қилади.

Шунингдек ўқинг: Уруғлик картошка ўрнига уруғ – Қозоғистон фермерлари Голландиядан картошка уруғини олиб келиб, синовдан ўтказишмоқда

Модификацияланган помидорлар чангланишни талаб қилмайди. Янги ўсимликни “қаламчалар” ёрдамида кўпайтириш мумкин. Бу жараён анъанавий уруғ экишдан кўра кўпроқ вақт ва маблағ талаб қилади. Бироқ, помидорларни экиш автоматлаштирилиши мумкин.

Сообщение Японияда уруғсиз помидорни тақдимоти бўлиб ўтди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/yaponiyada-uruqsiz-pomidorni-taqdimoti-bolib-otdi/feed/ 0
Уруғлик картошка ўрнига уруғ – Қозоғистон фермерлари Голландиядан картошка уруғини олиб келиб, синовдан ўтказишмоқда https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/uruqlik-kartoshka-orniga-uruq-qozoqiston-fermerlari-gollandiyadan-kartoshka-uruqini-olib-kelib-sinovdan-otkazishmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/uruqlik-kartoshka-orniga-uruq-qozoqiston-fermerlari-gollandiyadan-kartoshka-uruqini-olib-kelib-sinovdan-otkazishmoqda/#respond Mon, 07 Jun 2021 09:52:43 +0000 https://east-fruit.ru/?p=78269 Голландияда фаолият кўрсатувчи «Solynta» компаниясининг картошка уруғлари Қозоғистонда экилади. Бу ҳақда Қозоғистон картошка ва сабзавот етиштирувчилар уюшмаси бошқаруви раиси Қайрат Бисетаев Facebookда маълум қилди, деб ёзмоқда ElDala.kz. Ўтган ҳафта Голландиянинг етакчи агросаноат компаниялари раҳбарларининг Қозоғистонга ташрифи маҳали 100 миллиард тенге миқдоридаги инвестиция шартномалари имзоланди. Хусусан, Қозоғистон картошка ва сабзавот етиштирувчилар...

Сообщение Уруғлик картошка ўрнига уруғ – Қозоғистон фермерлари Голландиядан картошка уруғини олиб келиб, синовдан ўтказишмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Голландияда фаолият кўрсатувчи «Solynta» компаниясининг картошка уруғлари Қозоғистонда экилади. Бу ҳақда Қозоғистон картошка ва сабзавот етиштирувчилар уюшмаси бошқаруви раиси Қайрат Бисетаев Facebookда маълум қилди, деб ёзмоқда ElDala.kz.

Ўтган ҳафта Голландиянинг етакчи агросаноат компаниялари раҳбарларининг Қозоғистонга ташрифи маҳали 100 миллиард тенге миқдоридаги инвестиция шартномалари имзоланди. Хусусан, Қозоғистон картошка ва сабзавот етиштирувчилар уюшмаси ва «Solynta» компанияси ўртасида ҳамкорлик  Меморандуми қабул қилинди.

«Solynta» – картошкани уруғлик картошка (тугунак)дан эмас, балки уруғдан етиштиришга муваффақ бўлган жаҳондаги ягона (менинг билишимча)  компаниядир. Ўтган асрда олимлар бунга кўп бор ҳаракат қилишган, аммо натижа бўлмаган”, деб ёзади Қайрат Бисетаев.

Шу билан бирга, у уруғлик картошка қатор камчиликларга эга эканлигини қайд этди: уруғлик картошка омборда ҳарорати  +1дан  +4 С диапазонгача ва катта ҳажмда – гектарига 3 тоннагача сақланиши керак. Бундан ташқари, уруғлик картошка вирусли, бактериал, замбуруғли касалликларга мойилдир. Тахлаш ва экишдан аввал уларни саралаш керак.

«Шундай қилиб, голландлар  ҳал қилиб бўлмайдиган муаммога қандайдир йўл билан ечим топишди ва энди улар картошка уруғларини етиштиришади. Кичик ўлчамдаги, тахминан сабзи уруғининг катталигича келадиган бу уруғ сақлаш жараёнида махсус шароит  талаб қилмайди ва унинг 1 гектарга етарли миқдори 1  литрлик пластик шишага жойлашади. Бугун биз  ихчамгина бўлса-да, муҳим аҳамиятга эга уруғ тўла икки халтанинг эгаси бўлдик»,  деди Қайрат Бисетаев.

Бисатаевнинг сўзларига кўра, мўъжизавий уруғлар Қозоғистон далаларида синовдан ўтказилади.

Сообщение Уруғлик картошка ўрнига уруғ – Қозоғистон фермерлари Голландиядан картошка уруғини олиб келиб, синовдан ўтказишмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/uruqlik-kartoshka-orniga-uruq-qozoqiston-fermerlari-gollandiyadan-kartoshka-uruqini-olib-kelib-sinovdan-otkazishmoqda/feed/ 0