тартибга солиш • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Thu, 27 Jan 2022 20:18:27 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png тартибга солиш • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Беларусда борш тўплами сабзавотлари, картошка ва олма нархини алоҳида тартиб асосида бошқаришга ўтилади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/belarusda-borsh-toplami-sabzavotlari-kartoshka-va-olma-narkhini-alohida-tartib-asosida-boshqarishga-otiladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/belarusda-borsh-toplami-sabzavotlari-kartoshka-va-olma-narkhini-alohida-tartib-asosida-boshqarishga-otiladi/#respond Fri, 28 Jan 2022 06:00:09 +0000 https://east-fruit.ru/?p=98453 EastFruit мутахассислари сабзавот ва мева бозоридаги жуда муҳим воқеликка эътибор қаратишмоқда – Беларусда  сабзавот ва меваларнинг айрим турларини сотишнинг максимал даражаси ва чакана нархларига чекловлар жорий этилди. Нархлар чегараси Беларусь Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2022 йил 24 январдаги «Мева- сабзавотлар нархларини тартибга солиш тўғрисида»ги қарори билан белгиланади. Фармон мева-сабзавот маҳсулотларининг олти...

Сообщение Беларусда борш тўплами сабзавотлари, картошка ва олма нархини алоҳида тартиб асосида бошқаришга ўтилади появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit мутахассислари сабзавот ва мева бозоридаги жуда муҳим воқеликка эътибор қаратишмоқда – Беларусда  сабзавот ва меваларнинг айрим турларини сотишнинг максимал даражаси ва чакана нархларига чекловлар жорий этилди.

Нархлар чегараси Беларусь Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2022 йил 24 январдаги «Мева- сабзавотлар нархларини тартибга солиш тўғрисида»ги қарори билан белгиланади. Фармон мева-сабзавот маҳсулотларининг олти позицияси – картошка, оқ бошли карам, сабзи, лавлаги, пиёз ва олмага тааллуқлидир.

Нархларни тартибга солишнинг янги тартиби 2022 йил январдан майга қадар амал қилади.  Шундай қилиб, нархларни давлат томонидан тартибга солиш тўғрисидаги қарорнинг амал қилиш даврида картошканинг рухсат этилган максимал сотув нархи 1,38-1,43 бел.руб/кг (ҚҚС билан 0,53-0,55 доллар), карам нархи – 1,67-1,75 бел.руб/кг (0,64-0,67 доллар), сабзи нархи – 1,53-1,58 бел.руб/кг (0,59-0,61 доллар) даражасида белгиланди. Лавлаги нархи эса 1,41-1,44 бел.руб/кг (0,54-0,55 доллар), пиёз нархи – 1,55-1,6 бел.руб/кг ($0,59-0,61), олма нархи – 2,51-2,54 бел.руб/кг ($0,96-0,97) оралиғида белгиланган.

Беларусь Республикаси Монополияга қарши кураш ва савдо вазирлигининг изоҳида таъкидланганидек, максимал нархлар чегарасини белгилашда сақлаш ва сотиш харажатлари, сақлаш вақтидаги табиий йўқотиш нормалари, амалдаги қонунчиликка мувофиқ белгиланган савдо қўшимчалари даражаси, хўжалик юритувчи субъектлар даромадининг чекланган миқдори ҳисобга олинди.

«Бозорда нархларни алоҳида тартиб асосида бошқарув усуллари иш бермайди – бу СССРда ҳам, жаҳоннинг бошқа кўплаб мамлакатларида ҳам ўнлаб йиллар давомида амалга оширилган нархларни тартибга солиш бўйича самарасиз уринишлар билан ўз исботини топган. Нархларнинг ошишини маъмурий усуллар билан тўхтатишга уринишлар ўша мамлакатда уларнинг ўсишини янада кескин рағбатлантиришга, яширин бозор яратишга, бюджет даромадлари камайишига ва нархлар барқарор бўлган мамлакатда ушбу турдаги маҳсулотларни етиштириш даромадсиз бўлишига олиб келади. Шунга кўра, узоқ муддатли истиқболда нархлар билан боғлиқ вазият фақат ёмонлашмоқда. Оқибатда ҳамма ютқазади: янада кўпроқ пул тўлайдиган ва дўкон пештахталаридан ғойиб бўлгани сабабли, баъзи бозорлардан маҳсулот қидиришга мажбур бўлаётган истеъмолчилар ҳам, яширин бозорда маҳсулот сотилиши туфайли солиқ ундирмайдиган давлат ҳам, нархлари тартибга солинадиган маҳсулотларни етиштиришдан бош тортаётган ишлаб чиқарувчи ҳам», дейди Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) инвестицион департаменти иқтисодчиси Андрий Ярмак.

Экспертлар, шунингдек, сабзавот ва меваларнинг нархини тартибга солиш стандартлаштирилган товарларга нисбатан анча қийин эканини таъкидлашмоқда: «Қандай қилиб олма учун нарх чегарасини белгилаш мумкин? Ахир, олма турли хил навларда, турли калибрларда, турлича қадоқ ва сифатда бўлади! Ўрта ҳисобда супермаркет пештахталарида 4 дан 15 гача олма позициясини топиш мумкин ва энг арзон ҳамда энг қиммат ўртасидаги фарқ 600-800% бўлади! Бунга ўхшаш мисолларни сабзавот ва картошка бўйича ҳам келтириш мумкин. Шу маънода «олма» учун нарх чегарасини белгилаш орқали давлат супермаркетлар ёки дўконларни сифатли маҳсулот сотиш имкониятидан маҳрум қилади. Ахир, худди ўша Беларусда истеъмолчилар талаб қилаётган сифатли олманинг асосий қисми – бу импорт маҳсулотлари».

Эслатиб ўтамиз, сотув нархларининг максимал даражаси белгиланган маҳсулотлар аввалроқ ижтимоий аҳамиятга эга  товарлар рўйхатига киритилган эди. Уларнинг нархлари 2022 йилнинг январь-февраль ойларида 0,9 фоизга, 2022 йилнинг март-декабрида эса ўтган ойнинг охирги кунидаги нархга нисбатан 0,3 фоизга оширилиши мумкин эди.

Тегишли вазирликда тушунтирилишича, нархларни тартибга солишнинг жорий этилиши ички бозорни ҳимоялаш,  Беларусь мева-сабзавот маҳсулотларини 2021 йил ҳосили ҳисобидан савдо тармоғига етказиб беришга устувор аҳамият қаратиш зарурати, шунингдек, бошқа мамлакатларда ушбу маҳсулотлар нархининг ўсиш суръати ўзиб кетишини ҳисобга олиш билан боғлиқ.

Аввалроқ EastFruit қайд этганидек, Европа сархил маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси (Freshfel Europe) хабарига кўра, жорий йилнинг 1 январидан бошлаб, Беларусь Республикасига 400 дан 500 минг тоннагача сархил маҳсулотлар, биринчи навбатда, олма, нок, қулупнай, помидор импорти таъқиқланди. Ишлаб чиқарувчилар 300 миллион евро йўқотишлари мумкин.

Беларусь Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан 2021 йилнинг 6 декабрида Европа Иттифоқи ва бир қатор бошқа мамлакатлардан Беларусга мева-сабзавот маҳсулотларини олиб кириш бўйича таъқиқ жорий қилинган.

Сообщение Беларусда борш тўплами сабзавотлари, картошка ва олма нархини алоҳида тартиб асосида бошқаришга ўтилади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/belarusda-borsh-toplami-sabzavotlari-kartoshka-va-olma-narkhini-alohida-tartib-asosida-boshqarishga-otiladi/feed/ 0
Беларусда олма баҳоси ҳукумат томонидан тартибга солингани боис, минтақадаги энг юқори нархлардан биридир https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/belarusda-olma-bahosi-hukumat-tomonidan-tartibga-solingani-bois-mintaqadagi-eng-yuqori-narkhlardan-biridir/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/belarusda-olma-bahosi-hukumat-tomonidan-tartibga-solingani-bois-mintaqadagi-eng-yuqori-narkhlardan-biridir/#respond Sun, 19 Sep 2021 16:57:16 +0000 https://east-fruit.ru/?p=86877 EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, қўшни бозорларда олма ҳаддан зиёд бўлгани боис, Беларусда олма нархи ғайриоддий юқори даражада сақланиб қолмоқда. Ҳозирги вақтда Беларусда олма Россия бозоридаги нарх билан бир хил ва бу одатий ҳол эмас. Чунки Россия олма импорти бўйича жаҳонда биринчи ўринни эгаллайди ва олма минтақадаги энг юқори нархга эга....

Сообщение Беларусда олма баҳоси ҳукумат томонидан тартибга солингани боис, минтақадаги энг юқори нархлардан биридир появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, қўшни бозорларда олма ҳаддан зиёд бўлгани боис, Беларусда олма нархи ғайриоддий юқори даражада сақланиб қолмоқда. Ҳозирги вақтда Беларусда олма Россия бозоридаги нарх билан бир хил ва бу одатий ҳол эмас. Чунки Россия олма импорти бўйича жаҳонда биринчи ўринни эгаллайди ва олма минтақадаги энг юқори нархга эга.

Мутахассислар Беларусда олма нархи юқори бўлишининг икки асосий сабабини айтишмоқда. Биринчи сабаб – дўконлар пештахтасида Беларусь маҳсулотлари мажбурий тарзда мавжуд бўлиши кераклиги тўғрисидаги қарор. Зеро, супермаркетлар маҳаллий етиштирилган олмаларнинг бир нечта позициясини етказиб бермасликка ҳақли эмас, чунки, ушбу фармонга риоя этилиши қатъий назорат қилинади. Бу эса маҳаллий олма нархини қўллаб-қувватлайди, гарчи, у сифат жиҳатидан хорижникидан паст бўлса ҳам.

Экспертларнинг фикрича, яна бир сабаб, санкция қўйилган мамлакатлар, биринчи навбатда, Украина ва Европа Иттифоқидан Беларусь Республикаси ҳудуди орқали Россияга олма реэкспорти устидан назоратнинг кучайтирилиши. Бу олма импорти камайишига олиб келди, маҳсулотнинг бир қисми Беларусь бозорида қолди. Ва импорт ички бозор нархларига бундай кўп босимни тўхтатди.

2021 йили Беларусдаги боғдорчилик хўжаликларида олма йиғим-теримининг кечроқ бошланиши ҳам нархга билвосита таъсир кўрсатмоқда. Шунга кўра, келгуси ҳафталар бозорда олма етказиб бериш одатдагидан кўра кескин ўсиши мумкин. Шунинг учун ҳар қандай ҳолатда ҳам бозор иштирокчилари яқин ҳафталардаёқ, Беларусда олма нархининг динамик пасайишини кутишмоқда.

Сообщение Беларусда олма баҳоси ҳукумат томонидан тартибга солингани боис, минтақадаги энг юқори нархлардан биридир появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/belarusda-olma-bahosi-hukumat-tomonidan-tartibga-solingani-bois-mintaqadagi-eng-yuqori-narkhlardan-biridir/feed/ 0