таъқиқ • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Wed, 09 Mar 2022 20:24:46 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png таъқиқ • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Қозоғистонга 10 кун ичида 500 минг тонна карантин назорати остидаги маҳсулотлар ноқонуний олиб кирилишининг олди олинди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqistonga-10-kun-ichida-500-ming-tonna-karantin-nazorati-ostidagi-mahsulotlar-noqonuniy-olib-kirilishining-oldi-olindi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqistonga-10-kun-ichida-500-ming-tonna-karantin-nazorati-ostidagi-mahsulotlar-noqonuniy-olib-kirilishining-oldi-olindi/#respond Thu, 10 Mar 2022 04:00:15 +0000 https://east-fruit.ru/?p=101217 Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги карантин назорати остидаги маҳсулотлар мамлакатга ноқонуний олиб кирилишига йўл қўймади. Ушбу маҳсулотлар Хитой, Туркия, Эрон, Корея, Ўзбекистон ва Россия Федерациясидан олиб киришга ҳаракат қилинган.  Бу ўринда карантин фитосанитария назорати талабларига номувофиқлиги аниқланган 500 минг тоннадан зиёд маҳсулот ҳақида сўз бормоқда, деб ёзган “KazakhZerno.kz”. Тегишли идоралар 2022...

Сообщение Қозоғистонга 10 кун ичида 500 минг тонна карантин назорати остидаги маҳсулотлар ноқонуний олиб кирилишининг олди олинди появились сначала на EastFruit.

]]>

Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги карантин назорати остидаги маҳсулотлар мамлакатга ноқонуний олиб кирилишига йўл қўймади. Ушбу маҳсулотлар Хитой, Туркия, Эрон, Корея, Ўзбекистон ва Россия Федерациясидан олиб киришга ҳаракат қилинган.  Бу ўринда карантин фитосанитария назорати талабларига номувофиқлиги аниқланган 500 минг тоннадан зиёд маҳсулот ҳақида сўз бормоқда, деб ёзган “KazakhZerno.kz”.

Тегишли идоралар 2022 йилнинг 18 февралидан 1 мартигача бўлган даврда назорат остига олинган маҳсулотларни олиб киришга бўлган 31 та ноқонуний уринишга чек қўйган, қонунбузарликлар турличадир. Масалан, 14 ҳолатда маҳсулотларга фитосанитария сертификати мавжуд бўлмаган. Россия Федерациясидан – 152,7 минг тонна мевалар ва сабзи, Эрондан – 45,2 минг тонна олма, Жанубий Кореядан – 1 тонна маккажўхори уни шулар жумласидандир. Яна 11  ҳолатда – Россия Федерациясидан банан, маккажўхори, ун, хурмо, лимон, сабзавот (113 тонна), турк анори ва қуритилган ўриги (80,4 тонна) ҳамда Ўзбекистоннинг қуритилган мевалари (123,3 тонна)  иккиламчи кўрикдан ўтмаган. Уч ҳолатда – Россия пиломатериаллари ва кепаги ҳамда Ўзбекистон анорларининг қадоғида  маркировка мавжуд бўлмаган. Икки ҳолатда лимонлар ваколатли органдан рухсат олинмаган ҳолда Россия Федерациясидан қайта йўналтириш йўли билан олиб кирилган. Бир ҳолатда Хитой яроқсиз фитосанитария сертификатлари билан  қовоқ уруғини (58 тонна) Қозоғистонга олиб кирмоқчи бўлган.

Шунингдек ўқинг: Қозоғистонда картошка экспорти учун квота белгиланди

2022 йилнинг 1 январидан буён Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуасининг давлат назорат қўмитаси ўсимликлар карантини соҳасидаги 320 та қоидабузарликни аниқлаган. Қоидабузарлар жами 24 миллион тенгедан ортиқ жаримага тортилди.

Сообщение Қозоғистонга 10 кун ичида 500 минг тонна карантин назорати остидаги маҳсулотлар ноқонуний олиб кирилишининг олди олинди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqistonga-10-kun-ichida-500-ming-tonna-karantin-nazorati-ostidagi-mahsulotlar-noqonuniy-olib-kirilishining-oldi-olindi/feed/ 0
АҚШда Мексика авокадоси импорти таъқиқланганлиги Ўзбекистон истеъмолчиларига қўл келмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/aqshda-meksika-avokadosi-importi-taqiqlanganligi-ozbekiston-istemolchilariga-qol-kelmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/aqshda-meksika-avokadosi-importi-taqiqlanganligi-ozbekiston-istemolchilariga-qol-kelmoqda/#respond Thu, 24 Feb 2022 08:00:54 +0000 https://east-fruit.ru/?p=100614 АҚШда Мексика авокадоси импорти таъқиқланиб, ички бозорда нархлар кескин кўтарилди, жаҳоннинг бутунлай бошқа бир қисмида – Ўзбекистонда эса ушбу мева 2 баробар арзонлашган. Бироқ, бу таъқиқдан аввал ҳам Ўзбекистонда авокадо нархи импорт божларининг бекор қилиниши туфайли қарийб 25 фоизга арзонлашган эди. EastFruit таҳлилчилари ушбу омиллар қандай қилиб 3,5 ой аввал...

Сообщение АҚШда Мексика авокадоси импорти таъқиқланганлиги Ўзбекистон истеъмолчиларига қўл келмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

АҚШда Мексика авокадоси импорти таъқиқланиб, ички бозорда нархлар кескин кўтарилди, жаҳоннинг бутунлай бошқа бир қисмида – Ўзбекистонда эса ушбу мева 2 баробар арзонлашган. Бироқ, бу таъқиқдан аввал ҳам Ўзбекистонда авокадо нархи импорт божларининг бекор қилиниши туфайли қарийб 25 фоизга арзонлашган эди.

EastFruit таҳлилчилари ушбу омиллар қандай қилиб 3,5 ой аввал Ўзбекистондаги энг қиммат мевалардан бири ҳисобланган авокадонинг бир неча бор арзонлашувига олиб келганини тушунтириб беришди.

2021 йил октябрь ойининг биринчи ўн кунлигида Ўзбекистон ҳукумати бир қатор маҳсулотлар, жумладан, цитрус ва экзотик мевалар, хусусан, авокадо импортида божхона божи тўловларидан озод қилиш тўғрисида қарор қабул қилган эди. Ушбу ҳужжат қабул қилинишидан аввал мазкур турдаги меваларни олиб киришда 10–20 фоиз, бироқ, ҳар бир килограмм учун 0,2 доллардан кам бўлмаган божхона тўлови ставкаси қўлланган. Албатта, мамлакат ҳукуматининг мазкур қарори истеъмолчилар учун жуда ижобий аҳамият касб этди, чунки, Ўзбекистон иқлим шароити туфайли юқоридаги рўйхатга киритилган меваларнинг аксарият қисмини етиштира олмайди.

Шуни қайд этиш жоизки, Ўзбекистонда авокадо бугунги кунга қадар мамлакат супермаркетларида  доналаб сотилган ва сотилмоқда.

Божхона божларининг нолга туширилиши натижасида 2021 йилнинг ноябрь ойи бошидан декабрь ойи охирига қадар Ўзбекистонда авокадонинг чакана нархлари 1 донаси учун ўртача 24 000 сўмдан 18 000 сўмгача, яъни, 25 фоизга пасайган. Бу ўринда Ўзбекистонда энг кўп сотиладиган ва жаҳон бозорида арзон саналадиган яшил рангдаги авокадо навлари ҳақида сўз бормоқда.

2022 йилнинг биринчи ойларида эса жаҳон авокадо бозорида нархларнинг кескин тушиб кетиши рўй берди. Жаҳондаги энг йирик авокадо импортёри бўлмиш АҚШ, EastFruit мутахассислари қайд этганидек, Мексикадан ушбу маҳсулот импортини таъқиқлади. Мексика эса ўз навбатида, жаҳондаги энг йирик авокадо экспортёри ҳисобланади. Мексикадан АҚШга жами авокадо экспорти тахминан 3 миллиард долларни ташкил қилади, АҚШ импорт қиладиган жами авокадо бўйича Мексика улуши эса тахминан 90 фоизни ташкил қилади.

«АҚШда шундоқ ҳам авокадонинг рекорд даражадаги юқори нархлари, шунингдек, йилнинг шу даврида ушбу мевага бўлган талабнинг юқори даражаси фонида энг йирик етказиб берувчи давлатдан импорт тўхтатилгани, шубҳасиз, мамлакат супермаркетлари пештахталарида ушбу турдаги меванинг тақчиллигига олиб келади.  Мексика учун эса жаҳон бўйича денгиз контейнерларининг катта танқислиги шароитида тезлик билан бошқа харидор топиш ва етказиб беришни ташкил қилиш  имконсиздир. Зеро, Мексика АҚШнинг қўшниси ва жаҳондаги барча йирик авокадо етказиб берувчилар Қўшма Штатлардан анча узоқда жойлашган, шу маънода, ҳатто етказиб беришнинг ўзи ҳам, агар уни ташкил қилиш мумкин бўлса, кўп вақт талаб этади», дейди БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) инвестицион департаменти иқтисодчиси Андрий Ярмак.

Натижада, жаҳон бозорида Мексика авокадоси таклифлари ҳажми кўпайиб кетди ва Мексика авокадосининг таклиф нархлари кескин пасайди, АҚШда эса бу маҳсулот тақчиллиги юзага келди ва нархлар кўтарилиб кетди.

Ўзбекистонга қайтадиган бўлсак, 2022 йилнинг январь ойи бошидан февраль ойи ўрталарига қадар авокадонинг чакана нархлари 1 донаси учун 18 000 сўмдан 8800 сўмгача, яъни, 2 баробар пасайди. Шуни қайд этиш жоизки, EastFruit мутахассисларининг маълумотларига кўра, 8800 сўмдан авокадонинг «Hass» нави сотилмоқда.

Шундай қилиб, 2021 йилнинг ноябрь ойи бошидан 2022 йилнинг февраль ойи ўрталарига қадар икки омил – импорт учун божхона божларининг нолга туширилиши ва АҚШ томонидан Мексика авокадоси импортига таъқиқ қўйилгани туфайли Ўзбекистонда ушбу маҳсулотнинг чакана нархлари 1 донаси учун 24 000 сўмдан 8800 сўмгача, яъни, камида 2,7 баробар пасайган. Бошқача айтганда, бор-йўғи 3,5 ой ичида Ўзбекистонда энг қиммат мевалардан бири саналган авокадо қарийб 3 баробар арзонлашган.

Сообщение АҚШда Мексика авокадоси импорти таъқиқланганлиги Ўзбекистон истеъмолчиларига қўл келмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/aqshda-meksika-avokadosi-importi-taqiqlanganligi-ozbekiston-istemolchilariga-qol-kelmoqda/feed/ 0
Қозоғистонда картошка экспорти учун квота белгиланди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqistonda-kartoshka-eksporti-uchun-kvota-belgilandi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqistonda-kartoshka-eksporti-uchun-kvota-belgilandi/#respond Wed, 23 Feb 2022 04:00:24 +0000 https://east-fruit.ru/?p=100536 2022 йилнинг 22 февраль куни Қозоғистон Республикаси Давлат даромадлари қўмитаси картошка ва сабзи экспортига қўйилган таъқиқ бекор қилингани ҳақида маълумот тарқатди.  Фермерлар бу чора мамлакат қишлоқ хўжалигига фақат салбий таъсир кўрсатишига ҳукуматни ишонтира олди, деб ёзмоқда “KazakhZerno.kz”. Мамлакат Давлат даромадлари қўмитасининг маълумотларига кўра, 22 февралдан бошлаб, Қозоғистонда картошка ва сабзи...

Сообщение Қозоғистонда картошка экспорти учун квота белгиланди появились сначала на EastFruit.

]]>

2022 йилнинг 22 февраль куни Қозоғистон Республикаси Давлат даромадлари қўмитаси картошка ва сабзи экспортига қўйилган таъқиқ бекор қилингани ҳақида маълумот тарқатди.  Фермерлар бу чора мамлакат қишлоқ хўжалигига фақат салбий таъсир кўрсатишига ҳукуматни ишонтира олди, деб ёзмоқда “KazakhZerno.kz”.

Мамлакат Давлат даромадлари қўмитасининг маълумотларига кўра, 22 февралдан бошлаб, Қозоғистонда картошка ва сабзи экспортига қўйилган таъқиқ бекор қилинди. Шу билан бирга, ҳукумат товар картошкаси ҳамда уруғлик картошка экспортини мос равишда 144,5 минг тонна ва 57,5   минг тонна миқдорида чеклаш тўғрисида буйруқ берди.

Янги чора 1 майга қадар амал қилади.

Қозоғистон Картошка ва сабзавот етиштирувчилар уюшмаси бошқаруви раиси Қайрат Бисетаевнинг сўзларига кўра, унинг ўзи идоралараро комиссияда иштирок этиб, таъқиқни бекор қилиш ва уни  квоталар билан алмаштириш тўғрисида қарор қабул қилинишига эришган.

Шунингдек ўқинг: Автаркия – минтақа мамлакатларидаги сабзавотларнинг юқори нархларига қарши курашишда асосий усулми?

Таъқиқ 22 январдан бери амалда эди. Дастлаб, бундан мақсад, ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини барқарорлаштириш (айниқса, баҳорда) зарурати  деб айтилган.

Картошка ва сабзавот етиштирувчилар уюшмаси бундай қарорга ҳожат йўқлигини исботлаш учун мамлакатдаги картошка захираларини ҳисоб-китоб қилишига тўғри келди.  Маълум бўлишича, фермерларда 850 минг тоннага яқин ортиқча картошка бор.

Сабзи экспортига қўйилган чекловлар бутунлай олиб ташланди.

Сообщение Қозоғистонда картошка экспорти учун квота белгиланди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqistonda-kartoshka-eksporti-uchun-kvota-belgilandi/feed/ 0
Кўп миллиард долларлик субсидия ва эмбарголарга қарамай, Россияда мева-сабзавот импорти ўсишда давом этмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/kop-milliard-dollarlik-subsidiya-va-embargolarga-qaramay-rossiyada-meva-sabzavot-importi-osishda-davom-etmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/kop-milliard-dollarlik-subsidiya-va-embargolarga-qaramay-rossiyada-meva-sabzavot-importi-osishda-davom-etmoqda/#respond Fri, 18 Feb 2022 06:30:43 +0000 https://east-fruit.ru/?p=100185 EastFruit таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, Россияда кўп миллиардлик субсидиялар жорий этилаётган ва етакчи ишлаб чиқарувчи мамлакатларнинг етказиб берувчилари бозорга кириши деярли бутунлай чеклаб қўйилган бўлса-да, маҳаллий мева-сабзавот етиштиришни рағбатлантириш борасидаги чора-тадбирлар самарадорлиги жуда паст даражада қолмоқда. Россия валютаси девальвацияси ва мамлакат аҳолисининг реал даромадлари стагнацияси давом этаётганига қарамай, Россияга мева-сабзавотлар импорти...

Сообщение Кўп миллиард долларлик субсидия ва эмбарголарга қарамай, Россияда мева-сабзавот импорти ўсишда давом этмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, Россияда кўп миллиардлик субсидиялар жорий этилаётган ва етакчи ишлаб чиқарувчи мамлакатларнинг етказиб берувчилари бозорга кириши деярли бутунлай чеклаб қўйилган бўлса-да, маҳаллий мева-сабзавот етиштиришни рағбатлантириш борасидаги чора-тадбирлар самарадорлиги жуда паст даражада қолмоқда. Россия валютаси девальвацияси ва мамлакат аҳолисининг реал даромадлари стагнацияси давом этаётганига қарамай, Россияга мева-сабзавотлар импорти ўсишда давом этяпти!

2021 йилда Россия мева-сабзавотлар импортини яна бир бор оширди. Импорт ўсиши 3,4 фоизни ташкил этиб, ҳажм жиҳатидан 7,6 миллиард долларга етди. Мамлакат аҳолисининг реал даромадлари пасайишда давом этган сўнгги беш йил ичида Россияга импортнинг ўртача йиллик ўсиш суръати йилига 5,6%ни ташкил этди.  Ҳар йили Россия импортёрлари хориждан олиб келинадиган сабзавот, мева, резавор ва ёнғоқлар харидини 415 миллион долларга оширишди.

Ушбу кўрсаткичлар Россия ҳукуматининг аҳолини маҳаллий етиштирилган сабзавот ва мевалар билан таъминлашда мустақилликка эришиш учун субсидиялаш бўйича саъй-ҳаракатлари жуда паст самара берганлигини тасдиқлайди. Шубҳасиз, бозор рақобатини чеклаш рақобатбардошлиги паст  корхоналар вужудга келишини рағбатлантиради, бундай корхоналар ҳатто импорт учун ноқулай шароитларда ҳам хориж маҳсулотлари билан рақобатда ютқазади.

Ушбу хулосанинг яна бир тасдиғи – Россия бозорида бу мавсум анъанавий сабзавотларнинг деярли барча турлари учун рекорд даражадаги юқори нархлардир. Шу билан бирга, сабзавот ва меваларнинг бир хил позициялари учун улгуржи нархлар (карам, картошка, пиёз, олма, лавлаги, сабзи ва бошқалар) Европа Иттифоқининг қўшни мамлакатларида ва Украинада сезиларли даражада ва кўпинча, ҳатто бир неча баробар паст.

Россиялик истеъмолчилар  мева-сабзавотларга минтақа бўйича энг юқори нархларни тўлашидан ташқари, бу нарх давлатнинг маҳаллий мева-сабзавот етиштиришни субсидиялаш учун аҳоли солиқларидан олган ўнлаб миллиард долларларини акс эттирмаяпти. Шу сабабли, Россияда истеъмолчи ушбу сабзавот ва мевалар учун тўлайдиган ҳақиқий нарх рекорд даражадаги нарх номинал нархдан анчайин юқори.

Биз яқинда замонавий шароитда автаркиянинг мутлақо самарасизлиги сабабларини батафсил баён қилган эдик. Сўнгги 5 йил ичида Россияга олма импорти 8 фоизга ўсди – бу мамлакатда етиштирилмайдиган экзотик банан импортидан ҳам сезиларли даражада юқори ўсишдир! Энг қизиғи, россиялик боғбонлар давлатдан субсидиялар олгани, рубль қадрсизлангани ва олма экспорти бўйича жаҳонда етакчи бўлган Европа Иттифоқи мамлакатлари, Хитой ва АҚШ бу меваларни Россия бозорига етказиб бериш имкониятига эга эмаслигига қарамай шундай бўлди!

Шуни ҳам қайд этиш жоизки, Россияга картошка импорти 2021 йилда беш йил аввалгига нисбатан икки баробар ошган. Худди шу даврда тарвуз импорти беш баробар ошди, ваҳоланки, Россия илгари тарвузнинг экспортёри бўлган! Гилос импорти 63 фоизга, қулупнай ва қовоқ импорти икки баробарга ошди.

Матбуотда иссиқхона технологияларидаги улкан ютуқлар ва Россияда иссиқхона сабзавотларини етиштиришнинг доимий ўсиши ҳақида кўплаб хабарлар мавжуд. Буни инкор этиш қийин, албатта. Аммо, мазкур соҳани қўллаб-қувватлаш учун бюджетдан қанча катта маблағ сарфланишини ҳисобга олсак, 5 йил ичида помидор импортининг жисмоний жиҳатдан атиги 1 фоизга камайгани ва импортнинг қиймат жиҳатидан 6 фоизга ошганини катта ютуқ деб аташ тўғри бўлмайди. Албатта, бодринг билан боғлиқ ишлар анча яхши, лекин бодринг иссиқхона помидорлари билан солиштирилганда, катта ҳажмда экспорт ёки импорт қилинмайдиган маҳаллий маҳсулотдир. Иссиқхона сабзавотларининг учинчи муҳим тури бўлмиш қалампирни оладиган бўлсак, сўнгги беш йилда унинг импорти 54 фоизга ўсган.

Россия тобора каттароқ миқдорда импорт қилишда давом этаётган анъанавий сабзавот ва меваларга қўшимча равишда  мамлакат истеъмолчиларининг бу ерда етиштирилмайдиган экзотик маҳсулотлар ва Россия Федерациясида иқлим сабабларига кўра, етиштириш чекланган мева- сабзавотларга қизиқиши тобора ортиб бормоқда.  Биз яқинда ёзганимиздек, сўнгги 5 йил ичида Россияга авокадо импорти 4 баробар ўсди. Худди шу даврда хўраки узум, сархил ва музлатилган резаворлар импорти икки баробар ошди. Россияга хурмо импорти 71 фоизга, гилос 63 фоизга, ананас 69 фоизга, манго етти баробардан кўпроқ, қовун уч баробардан кўпроқ ошди ва ҳоказо.

Россиянинг мева-сабзавот секторидаги бундай сиёсатидан асосий манфаатдорлар ким?  Аввало, бу мазкур мамлакат бозорига мева-сабзавот маҳсулотларининг 17% дан ортиғини етказиб берувчи Туркиядир. Эронлик мева-сабзавот экспортёрлари ҳам етказиб бериш ҳажмини юқори суръатларда оширмоқда.  Турли ҳисоб-китобларга кўра, Эрон улуши Россия импорт қиладиган мева-сабзавотларнинг тахминан 15 фоизига тўғри келади.  Бошқа бенефициарлар –  Миср, Хитой, Ўзбекистон, Жанубий Африка, Беларусь, Молдова ва Исроилдир.  Шунингдек, Грузия ҳам Россия Федерациясига сабзавот ва мевалар етказиб беришдан оладиган  даромадларини тез суръатлар билан оширмоқда.

Сообщение Кўп миллиард долларлик субсидия ва эмбарголарга қарамай, Россияда мева-сабзавот импорти ўсишда давом этмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/kop-milliard-dollarlik-subsidiya-va-embargolarga-qaramay-rossiyada-meva-sabzavot-importi-osishda-davom-etmoqda/feed/ 0
Автаркия – минтақа мамлакатларидаги сабзавотларнинг юқори нархларига қарши курашишда асосий усулми? https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/avtarkiya-mintaqa-mamlakatlaridagi-sabzavotlarning-yuqori-narkhlariga-qarshi-kurashishda-asosiy-usulmi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/avtarkiya-mintaqa-mamlakatlaridagi-sabzavotlarning-yuqori-narkhlariga-qarshi-kurashishda-asosiy-usulmi/#respond Wed, 16 Feb 2022 04:00:46 +0000 https://east-fruit.ru/?p=100011 2022 йилда минтақадаги бир қатор давлатлар ҳукуматлари иқтисодиётида асосий «бош оғриғи» карамнинг қимматлиги бўлишини ким ўйлабди, дейсиз?! Бироқ, бу факт – озиқ-овқат инфляцияси ушбу мамлакатлар аҳолисининг норозилигига сабаб бўлмоқда. Ва ундаги «асосий скрипка»лардан бири бўлмиш  «борш тўплами» сабзавотлари нархининг тез ўсаётганидир. Бироқ, EastFruit экспертлари қайд этганидек, минтақанинг бир қатор мамлакатлари...

Сообщение Автаркия – минтақа мамлакатларидаги сабзавотларнинг юқори нархларига қарши курашишда асосий усулми? появились сначала на EastFruit.

]]>

2022 йилда минтақадаги бир қатор давлатлар ҳукуматлари иқтисодиётида асосий «бош оғриғи» карамнинг қимматлиги бўлишини ким ўйлабди, дейсиз?! Бироқ, бу факт – озиқ-овқат инфляцияси ушбу мамлакатлар аҳолисининг норозилигига сабаб бўлмоқда. Ва ундаги «асосий скрипка»лардан бири бўлмиш  «борш тўплами» сабзавотлари нархининг тез ўсаётганидир.

Бироқ, EastFruit экспертлари қайд этганидек, минтақанинг бир қатор мамлакатлари раҳбариятининг озиқ-овқат инфляциясига қарши курашиш усуллари иқтисодчиларни ҳайратга солмоқда. Бозор шароитларининг максимал шаффофлиги ҳар доим рақобатни ва товар ҳамда хизматларнинг янада самарали алмашинувини рағбатлантириб, нархлар пасайишига ва уларнинг юксак барқарорлигига олиб келса-да, Қозоғистон, Россия ва Беларусь тескари таъсир кўрсатувчи автаркия услубини танламоқда.

Хўш, «автаркия» ўзи нима?  Ажабланарлиси шундаки, бир неча ўн йиллар давомида идеал автаркиянинг энг ёрқин намунаси бўлмиш постсовет ҳудудида бу атама ҳатто иқтисодий адабиётларда ҳам деярли учрамайди.

Автаркия – мамлакат ўзини-ўзи тўлиқ таъминлашга ва савдони максимал даражада чеклашга интиладиган иқтисодий тизим. У қадар  салбий тизимга ўхшамайди, шундай эмасми? Масалан, карамни хориждан келтирмасликнинг нимаси ёмон? Аммо, агар карам билан боғлиқ муаммони  ҳал қилиш мумкин бўлса, унда, масалан, денгизга чиқиш имкони бўлмаган Беларусь лосослари ҳақида нима дейиш мумкин?  Ёки айтайлик, агар иқлими уларни етиштиришга имкон бермаса, Беларусь гилос ва шафтолини қаердан олади? Афсуски, амалиёт шуни кўрсатганки, автаркия – бу утопиядан бошқа нарса эмас.

40-50 ва ундан ортиқ ёшга кирган, собиқ СССР тузуми даврида ўсиб-улғайган кишиларга бу нималарнидир эслатмаяптими? Сир эмаски, автаркия нимага олиб келишини бу одамларнинг бари ўз кўзи билан кўрган – зарур товарларнинг доимий тақчиллиги, кам ассортимент, қора бозор, аҳолининг даромадлари пасайиб кетиши.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Россия озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, сабзавотларнинг жаҳондаги кўплаб мамлакатлардан олиб кирилишини таъқиқламоқда. 2022 йилдан бошлаб, Европа Иттифоқи ва жаҳоннинг бир қатор бошқа давлатларидан сабзавот ва мевалар (шунингдек, бошқа маҳсулотлар) импортига эмбарго жорий этган Беларусь РФга жуда тез етиб олмоқда. Бу ҳам камлик қилгандек, яқинда Беларусь сабзавот ҳамда олма экспортига таъқиқ жорий этишга қарор қилди, ҳатто маъмурий равишда бир қатор сабзавот ва мевалар учун максимал чакана нархларни белгилади! Бу маҳсулотларнинг нархини пасайтиришга ёрдам бердими? Албатта, йўқ, бундан ташқари, қўлда назорат қилиш режимига тушиб қолган товарларнинг реал нархлари барқарор ўсишда давом этяпти,  давлатнинг саъй-ҳаракатлари эса нархлар ўсишига янги импульс бермоқда.

Бироқ, келинг, сабзавот ва меваларнинг рекорд даражада юқори нархлари кузатилаётган  Россияга қайтайлик. Россия чегараларда мева-сабзавот импорти устидан ҳаддан зиёд назоратни кучайтиргани яхши бўлмади. Албатта, агар етакчи ишлаб чиқарувчи мамлакатларнинг аксарияти сенга ўз маҳсулотини етказиб бера олмаса, чегараларда назоратни кучайтириш орқали сабзавот ва мевалар сифатини ошириб бўлмайди. Текширувлар пайтида сабзавот ва мевалар сифати ўсмайди, аксинча, камаяди. Зеро, мева-сабзавот маҳсулотлари чегарада 7-10 ёки ундан кўпроқ кун давомида ножоиз шароитларда ушлаб турилса, табиийки, ушбу маҳсулотлар сифати яхшиланиб, арзонлашиб қолмайди.

Ва янада ажабланарлиси, Россия ҳукуматининг мавжуд бозор муаммоларига қўшимча равишда борш тўплами сабзавотлари бўйича устамаларни 5% гача чеклаш истаги ҳақидаги хабарлардир! Қизиқ,  супермаркетларни бундай маҳсулотларни зарар билан сотишга ким мажбурлай олади? Албатта, маъмурий ва норасмий тарзда мажбурлаш мумкиндир, аммо бундай ҳолларда улар бу маҳсулотларни фақат расмий равишда пештахталарнинг кўз илғамас жойида сақлашади. Ачинарлиси, бу ўринда ҳамма зарар кўради: истеъмолчи ҳам, мамлакат бюджети ҳам, фермерлар ҳам, супермаркетлар ҳам.

Қозоғистон ҳам жорий йилда картошка ва сабзи экспортига таъқиқ жорий қилди, бу эса фермерларга катта йўқотишлар олиб келди. Келгуси йили вазият ҳукумат ҳаракатлари туфайли фақат ёмонлашиши мумкинлиги тушунилиб, яқинда таъқиқ бекор қилинди. Зеро, жаҳон бозорларидан яхшигина узоқда жойлашган мамлакат учун тез бузиладиган маҳсулотлар бозорини қўлда бошқариш жуда хавфлидир.

Афсуски, автаркияга интилиш мисоллари ҳатто постсовет маконининг чегараларидан ташқарига ҳам чиқади. Туркия иқтисодиёти энг хавфсиз иқтисодиёт бўлган ва шундай бўлиб қолади.  Бироқ, иқтисодиёт ва фискал сиёсатга маъмурий аралашувнинг янада кучайиши, маълумки, миллий валюта курсининг рекорд даражада қадрсизланиши ва узоқ йилларга татигулик рекорд даражадаги инфляция кўринишидаги ҳалокатли оқибатларга олиб келди.  Афсуски, яқинда мамлакат раҳбарияти муаммони бундан ҳам кескинлаштириш йўлида яна бир ишончли қадамни ташлади – Туркия Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлигига мева-сабзавот ҳамда бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилишни чеклаш ваколати берилди! Ҳозирча бу вариант қўлланмади, аммо ушбу янгиликдан саноатдаги сармоявий муҳит, албатта, яхшиланиб қолмади. Бундан ташқари, фермерларнинг айтишича, сабзавот ва мева етиштириш фойдасиз, чунки, турк лирасининг қадрсизланиши ўсиш харажатлари кескин ошишига олиб келади, мева-сабзавотларни сотишдан тушган даромад эса дарҳол қадрсизланади.

Афсуски, Украинада ҳам 2022 йил бошида 11 турдаги озиқ-овқат бўйича давлат назорати қайта жорий қилинди. Бироқ, сабзавот ва мевалар ҳали бу рўйхатга киритилмаган. Дарвоқе, айнан давлат томонидан назорат қилинадиган маҳсулотлар бундан кейин қимматлашди. Ушбу вақтинчалик ва нотўғри ечим яқин келажакда бекор қилинади, деб умид қилишдан ўзга чора йўқ, чунки, у буткул самарасиз эканлиги ҳозирданоқ аён бўлмоқда. Шу билан бирга, Украина баъзи қўшниларидан фарқли ўлароқ, маҳсулот экспорти ёки импортини чекламаяпти ва ҳатто бундай мақсади борлиги ҳақида айтмаяпти ҳам. Бундан ташқари, яқинда Украина Туркия билан эркин савдо шартномасини имзолади, бу умумий мева-сабзавот бизнесига ижобий таъсир кўрсатади.

Шунга қарамай, мева-сабзавот бозорини ривожлантиришнинг минтақавий тенденциялари, умуман олганда, салбийлигича қолмоқда. Савдодаги кўплаб чекловлар инвесторларнинг давлат ўйин қоидаларини кескин ўзгартириши мумкин бўлган фаолият билан шуғулланишни истамаслигига олиб келади. Улар хавф-хатар камроқ бўлган ҳудудларни излашади, ҳатто дотациялар ҳам уларни фикридан қайтара олмайди.  Айтганча, дотациялар ҳаводан олинмайди – бу  истеъмолчи ва фермерлардан солиқ шаклида йиғиб олинган пулдир. Демак, бундай мамлакатларда сабзавот ва меваларнинг номинал нархлари, шунингдек, истеъмолчиларнинг улар учун реал харажатлари ҳам ошади.

Сообщение Автаркия – минтақа мамлакатларидаги сабзавотларнинг юқори нархларига қарши курашишда асосий усулми? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/avtarkiya-mintaqa-mamlakatlaridagi-sabzavotlarning-yuqori-narkhlariga-qarshi-kurashishda-asosiy-usulmi/feed/ 0
Россияда мева-сабзавотлар нархи ошишига Роспотребнадзор сабабчи экани айтилмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-meva-sabzavotlar-narkhi-oshishiga-rospotrebnadzor-sababchi-ekani-aytilmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-meva-sabzavotlar-narkhi-oshishiga-rospotrebnadzor-sababchi-ekani-aytilmoqda/#respond Mon, 14 Feb 2022 08:00:43 +0000 https://east-fruit.ru/?p=99777 Глобал логистика машаққатларига қўшимча равишда Роспотребнадзор назорати кучайтирилиши туфайли мева-сабзавотларни етказиб бериш жараёни кечикяпти. Буларнинг бари харид нархлари ошишига сабаб бўлади ва товарлар сотилмай, омборларда туриб қолиб, яроқсиз ҳолга келади. Россияда импорт қилинадиган сабзавот ва мевалар тақчиллиги нархлар ошишига олиб келди. Етказиб беришнинг кечикишига Роспотребнадзор назорати кучайиши сабаб, зеро, бу...

Сообщение Россияда мева-сабзавотлар нархи ошишига Роспотребнадзор сабабчи экани айтилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Глобал логистика машаққатларига қўшимча равишда Роспотребнадзор назорати кучайтирилиши туфайли мева-сабзавотларни етказиб бериш жараёни кечикяпти. Буларнинг бари харид нархлари ошишига сабаб бўлади ва товарлар сотилмай, омборларда туриб қолиб, яроқсиз ҳолга келади.

Россияда импорт қилинадиган сабзавот ва мевалар тақчиллиги нархлар ошишига олиб келди. Етказиб беришнинг кечикишига Роспотребнадзор назорати кучайиши сабаб, зеро, бу импорт қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари солинган юзлаб контейнерлар портларда тўпланиб қолишига олиб келди.  Апельсин, узум, қалампир, анор каби мева-сабзавот маҳсулотлари шулар жумласидандир, деб ёзмоқда Business FM “Ведомости” ҳамда ритейлерларнинг маълумотларига таяниб.

Санкт-Петербургдаги «Реалъ» Савдо уйи» тармоғининг ҳаммуассиси Александр Мишинский вазиятни қуйидагича изоҳлади:

– Тақчиллик жуда кучли, цитрус мевалар нархи осмонга кўтарилди, айниқса, улгуржи савдода.

– Бу нима билан боғлиқ?

– Бу ўринда ҳаммаси тушунарли. Туркияни ёпишди, бошқа жойларда эса ҳосил ҳали йўқ. Ҳозир энг юқори нархлар мавсуми, йиғим-теримлар якунланган ва янгилари ҳали йўқ, шунингдек, логистика билан боғлиқ муаммолар ўзгаришсиз қолди. Бундан ташқари, бошқа харажатлар ҳам қимматлаган: қадоқлаш, ишчи кучи. Умумий инфляция қаторига маҳсулот тақчиллиги ҳам қўшилди. Мисол учун, биз апельсинга буюртма бердик ва барча етказиб берувчиларимиз орасидан фақат иккитаси килограмм учун 130-140 рублдан ошмайдиган нархни айтди. Ваҳоланки, аввалроқ улар дўкон пештахталарида 80 рубль эди. Муаммо шундаки, биз дўкон пештахталаридаги нархни ошира олмаймиз. Яъни, ҳукуматнинг ижтимоий аҳамиятга молик товарларни минимал устама билан сотиш истаги амалга ошди, аксарият товарлар – сабзавотлар, борш тўплами ёки банан ва цитрус мевалар ҳозир ноль ёки минус устамада сотилмоқда.

Янги йилдан кейин мен Туркияга бордим, у ерда дўкон пештахтасидаги лимон бизнинг пулда 15 рубль, апельсин эса 30 рубль турибди. Табиийки, бизда ўша лимонлар ташиш ноқулайлиги учун 150 рублдан сал пастроқ. Агар таъминот йўлга қўйилса, нарх тушиши керак.

«Ашан» чакана савдо тармоғи матбуот хизмати сабзавот ва меваларни етказиб беришдаги кечикишларни тасдиқлади: «Ҳақиқатан ҳам, хориждан олиб келинаётган сабзавот ва меваларни етказиб беришда қийинчиликлар бор, назорат кучайтирилгани сабабли товарларнинг божхонадан ўтиши жараёни узоқ давом этмоқда. Биз божхона расмийлаштируви жараёнининг тезлиги у ёки бу мамлакатдан етказиб беришнинг барқарорлиги ҳамда сифатига боғлиқ эканини тушунамиз ва бу ҳолат вақтинчалик деб умид қиламиз. Кечикиш ўртача етти кунни ташкил қилмоқда, лекин, баъзи ҳолларда икки ҳафтадан ошиб кетиши, бу эса товарлар сифатига таъсир қилиши мумкин. Шу муносабат билан, биз бир қатор товарларни сотиб олиш нархлари ошганини кўрмоқдамиз, аммо, мижозларга мақбул нархларни таъминлаш учун етказиб берувчилар билан ушбу масалалар борасида иш олиб боряпмиз. Бугунги кунда дўконларимиз ассортиментида сабзавот ва мевалар тўлиқ тақдим этилган».

Шунингдек ўқинг: Беларусь изидан Россияда ҳам сабзавотларнинг чакана нархлари бўйича устамалар чекланиши кутилмоқда

Роспотребнадзорнинг нашрга берган изоҳига кўра, ушбу давлат муассаси хавфли маҳсулотлар, жумладан, таркибида «декларация қилинмаган кимёвий моддалар» бор товарлар айланмасини назорат қилади. Туркия, Эрон, Миср, Жанубий Африка, Вьетнам ва бошқа мамлакатлардан етказиб бериш устидан ўрнатилган назорат ўтган йилнинг октябрь ойидан бошлаб кучайтирилди. Шу сабабли, лимон, мандарин, қалампир, узум, анор, ялпиз, олма, грейпфурт, апельсин ва нок етиштирувчи 88 фермернинг маҳсулот импорти тўхтатилди. Ўтган йил охирида Туркия ва Эрондан қалампир, узум, анор, 2022 йилнинг январидан бошлаб эса Туркиядан апельсин ва грейпфрут  импорти ҳам тўхтатилди. Идора таъқиқланган маҳсулотлар бошқа давлатлар орқали йўналтирилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Маҳсулотлар сифати текширилар экан, дўконлар омборлардаги нархлар юқорилиги сабабли кўплаб маҳсулотларни сотиб олишдан бош тортмоқда.  «Фруктовиков» компаниясининг савдо бўлими бошлиғи Руслан шундай дейди:

– Импорт қилинган сабзавот ва меваларни етказиб бериш муаммоси – ҳақиқатан ҳам шундай муаммо мавжудми?

– Ҳа, мавжуд.

– Бунга сабаб нима?

– Юқори харид нархи билан уни сотиб олиш осон эмас.

– Улар энди омборда ётадими?

– Ҳа.

– Нарх юқори бўлгани учун тармоқлар уларни сотиб олмаяптими?

– Ҳа, кўпчилик шу сабабли сотиб олмаяпти. Нарх ёрлиқлари шундайки, у фойдасиз бўлиб бормоқда. Ҳатто карам ҳам килограмми 80 рублдан сотилмоқда.

— Эртаги карам эмас, оддий карам, шундайми?

– Ҳа.

– Демак, улар тураверади ва  сифати бузилади?

– Эҳтимол, шундайдир, уларга талаб йўқ, чунки, маҳсулот бундай нарх ёрлиқлари билан на дўконлар, на кафе ва ресторанлар – ҳеч ерда сотиб олинмайди, бундай нархда сотиш фойда келтирмайди. Ҳозирча, афтидан, улар ўрнига бошқа маҳсулотлар қўлланмоқда.

– Сизда-чи, қандай ҳолат?  Ёки импорт билан шуғулланмаяпсизми?

– Биз ҳамма позицияларни ҳам олмаймиз. Савдоси юришмайдиган товарларни харид қилмаймиз, карамни, масалан. Ҳозир ҳатто Щи ва Борш пиширадиган ошхоналар,  эҳтиёжни жуда ҳам камайтириб, унинг ўрнини бошқа таом билан алмаштиришга ҳаракат қилмоқда. Ҳеч ким олмаяпти, биз ҳам олмаймиз. Ҳозир савдоси юришаётган маҳсулот (эҳтимол, ягона маҳсулот) – мандарин, у адекват нархда.

Логистика билан боғлиқ жиддий муаммолар ҳозир бутун жаҳонда кузатилмоқда.  Портлардаги карантинлар, ишчилар, хусусан, маҳсулот ташувчи юк машиналарининг ҳайдовчилари билан боғлиқ қийинчиликлар ва бу глобал муаммоларга Россиядаги охири йўқ назорат процедуралари ҳам қўшилган.

Бундан бир неча ой аввал уларга Роспотребнадзор назорати ҳам қўшилди, бу табиий равишда ушбу маҳсулотни Россияга олиб кириш билан боғлиқ жараёнларни узайтирди. «Товар эса тез бузилувчан», дейди Fruitnews ахборот агентлиги бош директори Ирина Козий:

«Бундай туриб қолишлар  маҳсулотларнинг бузилиши дегани. Ачинарлиси шундаки, кўплаб сифатли мева етиштирувчилар Россия бозори билан ишлашдан бош тортади. Биз ҳозир аниқ-тиниқ кўраётган ҳолат, масалан, марокашликларнинг Россия мева-сабзавот бозоридан аста-секин чиқиб кетишидир. Хусусан, ишлаб чиқарувчи корхоналар, экспортёр-етказиб берувчиларнинг ўзлари айтишмоқдаки, уларда маҳсулот етказиб бергач, бунинг учун тўлов олишга, партиялар қайтарилмаслиги ёки йўқ қилинмаслигига умуман ишонч йўқ. Ва табиийки, биз мазали помидорлар ва мандаринларни бой берамиз. Ҳозир текширувга яна бири қўшилди ва жараён янада мураккаблашди»

Саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигига етказиб беришдаги узилишлар ҳақида ҳеч қандай маълумот келмади, дейилмоқда. Федерал божхона хизмати маълумотларига кўра, мандарин ва клементин импорти ўтган йили 25 фоизга қисқарган. Ушбу меваларнинг тахминан ярми Туркиядан, қолганлари Марокаш ва Покистондан келтирилди.  Апельсин импорти 7 фоизга камайди. Унинг асосий етказиб берувчиси Миср бўлиб, ушбу мамлакат апельсин импортининг  60 фоиздан ортиқ ҳажмини етказиб бермоқда.

Грейпфрут импорти деярли 33 фоизга камайди.  Унинг 60 фоиздан ортиғи Туркиядан келтирилади.  Туркия булғор қалампирини етказиб бериш бўйича учинчи, помидор бўйича иккинчи ўринда туради.  Миср ўтган йили картошка импорти борасида етакчи (жами импорт ҳажмининг тахминан 50 фоизи билан) бўлди.

Сообщение Россияда мева-сабзавотлар нархи ошишига Роспотребнадзор сабабчи экани айтилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-meva-sabzavotlar-narkhi-oshishiga-rospotrebnadzor-sababchi-ekani-aytilmoqda/feed/ 0
2022 йилнинг январь ойи боши ҳолатига кўра, Қозоғистонда сабзи захираси 200 минг тоннадан ортиқ экани аниқланди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2022-yilning-yanvar-oyi-boshi-holatiga-kora-qozoqistonda-sabzi-zakhirasi-200-ming-tonnadan-ortiq-ekani-aniqlandi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2022-yilning-yanvar-oyi-boshi-holatiga-kora-qozoqistonda-sabzi-zakhirasi-200-ming-tonnadan-ortiq-ekani-aniqlandi/#respond Thu, 03 Feb 2022 03:30:49 +0000 https://east-fruit.ru/?p=98940 Қозоғистон Республикасининг Картошка-сабзавот етиштирувчилар уюшмаси ўтказган захиралар бўйича ревизияга кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, республикада 206,7 минг  тонна сабзи бор. Туркистон вилоятида максимал захира – 85,6 минг тонна, Павлодарда – 56,5 минг тонна, Қарағандада эса 24,1 минг тоннадир. Шунингдек, Олмаота вилоятида – 11,3 минг тонна, Жамбилда –  7,6...

Сообщение 2022 йилнинг январь ойи боши ҳолатига кўра, Қозоғистонда сабзи захираси 200 минг тоннадан ортиқ экани аниқланди появились сначала на EastFruit.

]]>

Қозоғистон Республикасининг Картошка-сабзавот етиштирувчилар уюшмаси ўтказган захиралар бўйича ревизияга кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, республикада 206,7 минг  тонна сабзи бор.

Туркистон вилоятида максимал захира – 85,6 минг тонна, Павлодарда – 56,5 минг тонна, Қарағандада эса 24,1 минг тоннадир. Шунингдек, Олмаота вилоятида – 11,3 минг тонна, Жамбилда –  7,6 минг тонна катта захиралар мавжуд. Олмаота шаҳрида сабзи ҳажми 5 минг тоннани, Қўстанай вилоятида 4,3 минг тоннани, Шимолий Қозоғистонда 3,3 минг тоннани  ташкил этади, дея хабар бермоқда ElDala.kz.

Картошка ва сабзавот етиштирувчилар уюшмаси йилига киши бошига 23 кг сабзи истеъмол қилиш ставкаларига асосланиб, Қозоғистонда январдан апрелга қадар (жанубий вилоятларда янги ҳосил олингунигача) 143 минг тонна сабзи кераклигини аниқлади.

Маълумки, ўтган йил якунида идоралараро комиссия ушбу турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг баҳорги тақчиллигидан хавотирланиб, уларнинг экспортига уч ойлик таъқиқ жорий этишга қарор қилган эди. Хавотирга сабаб расмий статистиканинг бузилган маълумотлари бўлиб, улар асосида талаб ва таклиф мувозанатини объектив баҳолаб бўлмайди.

Шунингдек ўқинг: Қозоғистонда картошка ва сабзи экспортига қўйилган таъқиқ бекор қилинди

Объектив манзарани аниқлаш учун Уюшма ревизия ўтказди.

Унинг натижасига кўра, картошка ва сабзи захираси нафақат ички бозорни таъминлаш учун етарли, балки салмоқли экспорт салоҳияти ҳам мавжуд экани аниқланди. Шундай қилиб, киши бошига ҳақиқий истеъмолдан келиб чиқиб, Уюшма янги ҳосил олингунига қадар картошканинг ортиқча миқдорини 195,8 минг тонна, сабзининг ортиқча миқдорини эса 63,1 минг тонна деб ҳисоблаган.

Идоралараро комиссия шу маълумотлардан келиб чиқиб, 28 январь куни бўлиб ўтган йиғилишда 22 январь санасидан эътиборан, сабзи экспортига қўйилган таъқиқни тўлиқ бекор қилиш, картошка экспортига қўйилган таъқиқни эса квоталар билан алмаштириш тўғрисида қарор қабул қилди. Уч ойлик (1 февралдан 1 майга қадар) квота ҳажми 144 минг тонна қилиб белгиланди.

Сообщение 2022 йилнинг январь ойи боши ҳолатига кўра, Қозоғистонда сабзи захираси 200 минг тоннадан ортиқ экани аниқланди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2022-yilning-yanvar-oyi-boshi-holatiga-kora-qozoqistonda-sabzi-zakhirasi-200-ming-tonnadan-ortiq-ekani-aniqlandi/feed/ 0
Картошка экспорти таъқиқлангани туфайли Қозоғистон экспортёрлари кўрган зарар юзлаб миллион тенгега етиши мумкин https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/kartoshka-eksporti-taqiqlangani-tufayli-qozoqiston-eksportyorlari-korgan-zarar-yuzlab-million-tengega-etishi-mumkin/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/kartoshka-eksporti-taqiqlangani-tufayli-qozoqiston-eksportyorlari-korgan-zarar-yuzlab-million-tengega-etishi-mumkin/#respond Tue, 01 Feb 2022 05:00:41 +0000 https://east-fruit.ru/?p=98749 Қозоғистон тадбиркорлари картошка экспортига қўйилган таъқиқ туфайли кўрилган зарар миқдорини ҳисоблашмоқда. Гарчи, бу таъқиқ узоққа чўзилмаган ва мамлакат ҳукумати мазкур қарорни бекор қилиб, уни экспорт квотаси жорий этилиши билан алмаштирган бўлса-да, моддий йўқотишлар миқдори катта бўлди, дея хабар бермоқда EastFruit экспертлари. Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 22 январидан эътиборан, Қозоғистонда картошка...

Сообщение Картошка экспорти таъқиқлангани туфайли Қозоғистон экспортёрлари кўрган зарар юзлаб миллион тенгега етиши мумкин появились сначала на EastFruit.

]]>

Қозоғистон тадбиркорлари картошка экспортига қўйилган таъқиқ туфайли кўрилган зарар миқдорини ҳисоблашмоқда. Гарчи, бу таъқиқ узоққа чўзилмаган ва мамлакат ҳукумати мазкур қарорни бекор қилиб, уни экспорт квотаси жорий этилиши билан алмаштирган бўлса-да, моддий йўқотишлар миқдори катта бўлди, дея хабар бермоқда EastFruit экспертлари.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 22 январидан эътиборан, Қозоғистонда картошка ва сабзи экспортига уч ойлик таъқиқ жорий қилинган эди.  Мамлакат ҳукумати баҳорда ушбу турдаги маҳсулотлар танқислиги ва уларнинг нархлари ошишидан хавотирланиб, шундай қарорга келган.  Бироқ, маҳаллий фермерлар идоралараро комиссияни белгиланган квота доирасида экспортга йўл очиш лозимлигига ишонтира олди.

Аммо экспорт таъқиқи бошланишидан аввал вагонларга ортилган 2000 тоннадан ортиқ картошка Қозоғистондан чиқиб кетаётганда  Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида – Сариоғаш станциясидаги божхона постида туриб қолди. Картошка юкланган вагонлар икки ҳафтага яқин тургани боис, ушбу маҳсулотнинг ҳаммаси музлаб қолиб, истеъмолга деярли яроқсиз ҳолга келган. Экспортёрларнинг фикрича, яқин кунларда об-ҳаво исиб кетса, вагонлардаги картошка шунчаки чириб битади.

Қозоғистоннинг Otyrar.kz нашри хабарига кўра, 2000 тоннадан ортиқ картошка юкланган 35 та темир йўл вагони, мана, иккинчи ҳафтадирки, Сариоғаш станциясидаги (Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида) божхона постида турибди. Мазкур картошка ҳосили Павлодардан (Қозоғистоннинг шимоли-шарқидаги ҳудуд) келтирилган эди.

Тадбиркорлар картошка тўлдирилган вагонларни ҳадик билан очишмоқда, кунлар сари яроқсиз ҳолга келаётган ушбу товарнинг ҳеч бўлмаса бир қисми бузилмагандир, деган умид бор, кўпчиликда: “Барча картошка музлаб қолган. У энди деярли яроқсиз. Бир-икки кундан кейин ҳаво исиб кетса, шунчаки чириб битади«, дейди тадбиркор Нургали Ўрмонов.

Шунингдек ўқинг: Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатларида картошка нархи 2021 йил давомида қай тариқа ўзгарди?

Тадбиркорларнинг сўзларига кўра, тўлиқ рухсатномалар билан биринчи вагонлар бу ерга 2022 йилнинг 15 январида келган, бироқ товар чегарадан ўтказилмаган.

«Бизда муҳр босилган декларация ҳам, фитосанитария сертификатлари ҳам бор – товарни чиқаришга рухсат берилган. Улар бизга Павлодарда картошкани вагонларга юклашдан аввал берилган”, дейди Нурсултон Айдарбеков.

Биринчи вагонларим 15 январь куни етиб келди (божхона постига).  Экспорт бўйича таъқиқ эса 22 январдан кучга кириши керак эди. Картошка ортилган жами 35 та вагон олти нафар тадбиркорга тегишли. Ҳозир шахсан менда 30 та вагон бор. Бизнинг товаримизни шу ерда ушлаб қолишди. Ваҳоланки, Ўзбекистонга бир неча вагон картошка жўнатилганига гувоҳ бўлдик«, дейди тадбиркор Жанболат Алтаев.

Битта вагондаги картошканинг умумий қиймати 12 миллион тенге (27,6 минг доллар)га тенг.   Қозоғистондаги тадбиркорлар ўзбекистонлик ҳамкорларидан қисман тўлов олиб бўлган.  Чегарада туриб қолган картошканинг бутун партияси яроқсиз ҳолга келса, қозоғистонлик экспортёрларнинг зарари жами 420 миллион тенгени (967,2 минг доллар), яъни деярли 1 миллион АҚШ долларига яқин суммани ташкил қилади. Шу муносабат билан тадбиркорларда савол туғилмоқда – бу зарарни ким қоплайди?

EastFruit экспертлари бир неча бор таъкидлаганидек, картошка сўнгги бир неча йил ичида Ўзбекистон мева-сабзавот секторининг асосий импорт позициясига айланди. 2016 йилга қадар картошка импортининг йиллик ҳажми йилига 50 минг тоннадан ошмаган бўлса, 2017 йилда ушбу маҳсулот импорти 194 минг тоннани ташкил этган. 2017-2021 йилларда эса импорт ҳажми қарийб 3 баробар ошди.

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилда мамлакатга 560 минг тонна картошка импорт қилинган. Бу 2020 йилга нисбатан 109,1 минг тоннага кўпдир. Шу билан бирга, Қозоғистон 2021 йилда ушбу маҳсулотнинг энг йирик етказиб берувчисига айланди. 2021 йилда импортнинг умумий ҳажми Ўзбекистонга картошка етказиб берувчи асосий давлатлар ўртасида қуйидагича тақсимланди:

Қозоғистон – 196 минг тонна;

Покистон – 161 минг тонна;

Эрон – 141 минг тонна;

Қирғизистон – 35 минг тонна;

Нидерландия – 11 минг тонна;

Россия – 4,8 минг тонна;

Бошқа мамлакатлар – 11,2 минг тонна.

Сообщение Картошка экспорти таъқиқлангани туфайли Қозоғистон экспортёрлари кўрган зарар юзлаб миллион тенгега етиши мумкин появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/kartoshka-eksporti-taqiqlangani-tufayli-qozoqiston-eksportyorlari-korgan-zarar-yuzlab-million-tengega-etishi-mumkin/feed/ 0
Қозоғистонда картошка ва сабзи экспортига қўйилган таъқиқ бекор қилинди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqistonda-kartoshka-va-sabzi-eksportiga-qoyilgan-taqiq-bekor-qilindi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqistonda-kartoshka-va-sabzi-eksportiga-qoyilgan-taqiq-bekor-qilindi/#respond Mon, 31 Jan 2022 08:00:43 +0000 https://east-fruit.ru/?p=98672 22 январдан эътиборан, Қозоғистонда картошка ва сабзи экспортига уч ойлик таъқиқ амал қила бошлаган эди. Аммо фермерлар идоралараро комиссия (ИК)ни белгиланган квота доирасида экспортни очишга ишонтира олди. Бу хусусда Қозоғистон картошка ва сабзавот етиштирувчилар иттифоқи раҳбари Қайрат Бисетаев ҳаволасига асосланиб, ElDala.kz хабар бермоқда. “Савдо вазирининг аралашувидан сўнг мен ИК йиғилишида...

Сообщение Қозоғистонда картошка ва сабзи экспортига қўйилган таъқиқ бекор қилинди появились сначала на EastFruit.

]]>

22 январдан эътиборан, Қозоғистонда картошка ва сабзи экспортига уч ойлик таъқиқ амал қила бошлаган эди. Аммо фермерлар идоралараро комиссия (ИК)ни белгиланган квота доирасида экспортни очишга ишонтира олди. Бу хусусда Қозоғистон картошка ва сабзавот етиштирувчилар иттифоқи раҳбари Қайрат Бисетаев ҳаволасига асосланиб, ElDala.kz хабар бермоқда.

“Савдо вазирининг аралашувидан сўнг мен ИК йиғилишида шахсан қатнашишга муваффақ бўлдим. Ҳозиргина картошка экспортига қўйилган таъқиқни февралдан апрелга қадар бўлган даврда 144 минг тонна товар картошкаси учун квоталар билан алмаштириш тўғрисидаги қарор қабул қилинди.  Шунингдек, ушбу давр учун 57 минг тонна картошка уруғига квота ажратилди”, дейди Қайрат Бисетаев.

Шунингдек, у сабзи экспортига қўйилган чекловлар комиссия қарори билан бутунлай олиб ташланганини айтди.

Шунингдек ўқинг: Қозоғистон: картошка экспорти таъқиқлангани туфайли фермерлар зарари 25 миллиард тенгедан ошиши мумкин

Аввалроқ ҳукумат баҳорда тақчиллик ва нархлар ошишини олдини олиш мақсадида, картошка ва сабзи экспортини чеклашга қарор қилган эди. Бундай чора ортиқча эканлигига ИКни ишонтириш учун Картошка ва сабзавот етиштирувчилар уюшмаси мамлакатдаги картошка захираларини қайта ҳисоблаб, кенг кўламли тадқиқот ўтказди.  Аниқланишича, ташкил этилган қишлоқ хўжалиги корхоналари 1 миллион тоннадан сал кўпроқ маҳсулот етиштирган, шундай қилиб, шахсий томорқаларда маҳсулот етиштириш билан бирга, Қозоғистон Республикасида 2 миллион тонна ҳосил олинган.

Келгуси йил учун (83 минг 660 тонна) уруғлик рефракцияси ва экишдан сўнг мамлакат қишлоқ хўжалиги корхоналарида 844 минг 389 тонна товар картошкаси етиштирилди. Шу билан бирга, Қозоғистондаги шаҳар аҳолисининг эҳтиёжини тадқиқотчилар 614 810 тоннага баҳоламоқда. Импорт (йилига 70 минг тонна)ни ҳисобга олсак, мамлакат фермерлари ички бозорга 544 минг 810 тонна картошка етказиб бериши етарли. Демак, жорий мавсумда (2022 йилнинг июлига қадар) экспорт салоҳияти 299 578 тоннани ташкил этади.

Сообщение Қозоғистонда картошка ва сабзи экспортига қўйилган таъқиқ бекор қилинди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqistonda-kartoshka-va-sabzi-eksportiga-qoyilgan-taqiq-bekor-qilindi/feed/ 0
Бу йил Россия ва Беларусь истеъмолчилари ҳар икки мамлакатнинг ЕИ мева-сабзавот бозоридан ўз-ўзини изоляциялаши туфайли миллиардлаб доллар тўлайди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/bu-yil-rossiya-va-belarus-istemolchilari-har-ikki-mamlakatning-ei-meva-sabzavot-bozoridan-oz-ozini-izolyatsiyalashi-tufayli-milliardlab-dollar-tolaydi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/bu-yil-rossiya-va-belarus-istemolchilari-har-ikki-mamlakatning-ei-meva-sabzavot-bozoridan-oz-ozini-izolyatsiyalashi-tufayli-milliardlab-dollar-tolaydi/#respond Thu, 27 Jan 2022 06:00:40 +0000 https://east-fruit.ru/?p=98355 EastFruit таҳлилчилари Беларусь ва Россия бозорларининг ўзини-ўзи изоляциялаши маҳаллий мева-сабзавот  истеъмолчилари учун тобора қимматга тушиб бораётганига эътибор қаратишмоқда. Бу эса, ўз навбатида, иммунитетни мустаҳкамлаш ва одамлар саломатлигини асрашда энг муҳим омил бўлмиш сархил мева-сабзавотлар истеъмолига салбий таъсир кўрсатади. Россия ва Беларусь истеъмолчиларининг сархил сабзавот ва мева сотиб олиши билан боғлиқ...

Сообщение Бу йил Россия ва Беларусь истеъмолчилари ҳар икки мамлакатнинг ЕИ мева-сабзавот бозоридан ўз-ўзини изоляциялаши туфайли миллиардлаб доллар тўлайди появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчилари Беларусь ва Россия бозорларининг ўзини-ўзи изоляциялаши маҳаллий мева-сабзавот  истеъмолчилари учун тобора қимматга тушиб бораётганига эътибор қаратишмоқда. Бу эса, ўз навбатида, иммунитетни мустаҳкамлаш ва одамлар саломатлигини асрашда энг муҳим омил бўлмиш сархил мева-сабзавотлар истеъмолига салбий таъсир кўрсатади.

Россия ва Беларусь истеъмолчиларининг сархил сабзавот ва мева сотиб олиши билан боғлиқ вазият, айниқса, 2022 йилнинг 1 январидан бошлаб, ушбу маҳсулотларни Европа Иттифоқидан Беларусь бозорига етказиб беришга эмбарго киритилгач мураккаб тус олди. Сир эмаски, Беларусь Россияда узоқ вақт давомида ушбу бозорга кириши таъқиқланган Европа мева-сабзавотларининг энг йирик реэкспортёри ҳисобланади.  Шунга кўра, эмбаргодан нафақат беларуслик, балки россиялик истеъмолчилар ҳам зарар кўрди.

Россия ва Беларусь истеъмолчилари учун бу тариқа ўз-ўзини изоляциялаш қанчага тушади? Беларусь эмбаргоси эълон қилингач, илгари Европа Иттифоқидан ҳеч бўлмаса қисман импорт қилинган сабзавот ва меваларнинг асосий тўплами, жумладан, борш тўплами сабзавотлари ўртача 25-35%га қимматлади. EastFruit маълумотларига кўра, айни пайтда сабзавотлар ўрта ҳисобда бир йил аввалгидан икки баробар, мевалар 20-40% қимматроқдир.

Шунингдек ўқинг: 2022 йил учун агро-прогноз: нархларнинг рекорд даражада ўсиши, ўғитлар танқислиги, ҳосилдорлик пасайиши ва ишчи кучи етишмовчилиги

Бизнинг ҳисоб-китобларга кўра, биргина картошка учун россиялик истеъмолчилар 2022 йилда эмбарго бўлмаган ҳолатда харажатлар қанчага тушса, шундан тахминан 1 миллиард доллар ортиқча тўлайди. Беларуслик картошка истеъмолчилари, ўз навбатида, тахминан 150 миллион доллар йўқотади. Агар биз борш тўпламининг барча сабзавотларини ҳамда меваларни ҳисобга олсак, Россия ва Беларуснинг унчалик бадавлат бўлмаган истеъмолчилари ушбу эмбарголар учун икки миллиарддан зиёд ортиқча пул тўлайди.

Бозордаги бундай бузилишлар Россия ва Беларусга етказиб бериш учун Эрон, Туркия, Ўзбекистон, Қозоғистон каби мамлакатларда картошка, карам, сабзи, лавлаги, шунингдек, олма етиштириш ҳажмининг ўсишини рағбатлантирмоқда. Бироқ, Қозоғистон мева-сабзавот гуруҳининг бир қисмини, хусусан, картошка экспортини тўлиқ таъқиқлади. Шу билан бирга, қайд этилган бошқа мамлакатлардан логистика Европа Иттифоқи мамлакатларига қараганда анча қиммат, чунки, Россия Федерациясининг асосий истеъмоли мамлакатнинг Европа қисмида, Беларусь эса буткул Европада жойлашган. Шунга кўра, истеъмолчилар  маҳсулотлар учун ортиқча пул тўлашга мажбур, аммо бу қўшимча маржа транспорт компанияларига кетади, ортиқча ташув километрлари эса атроф-муҳит ифлосланишини кучайтиради, тез бузиладиган мева-сабзавотларнинг сезиларли бой берилишига олиб келади. Буларнинг бари, афсуски, истеъмолчиларнинг ортиқча харажатлари ҳисобига амалга оширилади.

Сообщение Бу йил Россия ва Беларусь истеъмолчилари ҳар икки мамлакатнинг ЕИ мева-сабзавот бозоридан ўз-ўзини изоляциялаши туфайли миллиардлаб доллар тўлайди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/bu-yil-rossiya-va-belarus-istemolchilari-har-ikki-mamlakatning-ei-meva-sabzavot-bozoridan-oz-ozini-izolyatsiyalashi-tufayli-milliardlab-dollar-tolaydi/feed/ 0