таъм хусусиятлари • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Fri, 28 Jan 2022 18:09:27 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png таъм хусусиятлари • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Жаҳондаги энг аччиқ чили қалампирининг Топ-10 талиги (фото) https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/zhahondagi-eng-achchiq-chili-qalampirining-top-10-taligi-foto/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/zhahondagi-eng-achchiq-chili-qalampirining-top-10-taligi-foto/#respond Sat, 29 Jan 2022 08:30:00 +0000 https://east-fruit.ru/?p=98598 СOOLthelifestyle Сковилла шкаласи бўйича жаҳондаги энг аччиқ 10 хил чили қалампирининг рейтингини эълон қилди. Ушбу шкала бўйича қалампирнинг аччиқлик даражаси (Cаpsicum) Сковилла (SHU) бирликларида ўлчанади. Маҳсулот таркибидаги капсаицин кимёвий модда бўлиб, терининг иссиқлик рецепторларини рағбатлантирувчи компонентдир. Яъни, бу ўринда биз истеъмол қилганимизда оғиз ва томоқни куйдирадиган маҳсулотлар ҳақида сўз боряпти....

Сообщение Жаҳондаги энг аччиқ чили қалампирининг Топ-10 талиги (фото) появились сначала на EastFruit.

]]>

СOOLthelifestyle Сковилла шкаласи бўйича жаҳондаги энг аччиқ 10 хил чили қалампирининг рейтингини эълон қилди. Ушбу шкала бўйича қалампирнинг аччиқлик даражаси (Cаpsicum) Сковилла (SHU) бирликларида ўлчанади. Маҳсулот таркибидаги капсаицин кимёвий модда бўлиб, терининг иссиқлик рецепторларини рағбатлантирувчи компонентдир. Яъни, бу ўринда биз истеъмол қилганимизда оғиз ва томоқни куйдирадиган маҳсулотлар ҳақида сўз боряпти. Рейтинг ҳақида EastFruit хабар бермоқда.

Ушбу рейтингга кўра, жаҳондаги энг аччиқ ва камроқ даражада аччиқ қалампирлар аниқланган:

10.Habanero Savina Red (500 000 SHU): ушбу даража машҳур чили қалампиридан анча ошиб кетди ва бу фақат бошланиши.

9. 7-pot Red, гигант (1 000 000 SHU): бу испан тилидан тахминан «7 қизил идиш» деб таржима қилинади. Унинг номи гўшт солинган еттита идишни қисқа вақт ичида қайната олиш қобилиятидан келиб чиққан. Бу жуда камёб қалампирдир.

8. 7-pot Barrackpore (1.000.000 SHU): уни турли хил таомларга ишлатиш мумкин. У дунёда ягона. Қалампир турли шакл, нав, ўлчам ва рангларда бўлади. Рангги – енгил мева рангидир.

7. Bhut Jolokia (1,041,427 SHU): «Арвоҳ қалампир» сифатида ҳам танилган. У Табаскодан 400 баробар аччиқроқ ҳисобланади.

6. Naga Viper (1 349 000 SHU): у қалампирнинг турли навларини чатиштириш, шунингдек, кўп йиллик ўзаро чангланиш натижасидир.

5. Тrinidad Scorpion Butch  (1,463,700 SHU): ушбу қалампирнинг номи унинг уруғини кенг ёйган киши Бутч Тейлор номидан келиб чиққан. «Чаён» лақаби унинг куйдириши чаён чақишига ўхшашини англатади: ўсимлик шунчалик аччиқки,  ҳимоя қўлқоплари билан ушлаш керак, агар кўзга киргудек бўлса, вақтинчалик кўрликка олиб келиши мумкин.

4. 7-pot primo (1 469 000 SHU): унинг уруғини олиш ва кўпайтириш қийин.

3. 7-pot Douglah (1 853 936 SHU): ушбу чили қалампири энг яхши таъмлардан бирига эга эканлиги айтилади. Уни қаттиқ ҳолича ҳам, янчилган шаклда ҳам истеъмол қилиш мумкин.

2. Тrinidad Moruga Scorpion (2 009 231 SHU). Бу нав яқинда кашф қилинган ва дарҳол энг аччиқ қалампирлар орасида иккинчи ўринни эгаллади.  Ундан озроқ татиб кўрсангиз, оғизда кучли куйиш ҳисси пайдо бўлади.

1. Carolina reaper (2 200 000 SHU): бу Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган жаҳондаги энг аччиқ чили қалампиридир. Habanero Savina Redдан 4,4 баробар кўп Сковилла бирликларига эга. Таъми ҳам ажойиб бўлиши керак – агар татиб кўрган бўлсангиз, буни биласиз.

Фото: COOLthelifestyle

Сообщение Жаҳондаги энг аччиқ чили қалампирининг Топ-10 талиги (фото) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/zhahondagi-eng-achchiq-chili-qalampirining-top-10-taligi-foto/feed/ 0
Британиялик олимлар сархил бозор учун мўлжалланган малина селекцияси ривожининг асосий йўналишларини белгилади https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/britaniyalik-olimlar-sarkhil-bozor-uchun-molzhallangan-malina-selektsiyasi-rivozhining-asosiy-yonalishlarini-belgiladi/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/britaniyalik-olimlar-sarkhil-bozor-uchun-molzhallangan-malina-selektsiyasi-rivozhining-asosiy-yonalishlarini-belgiladi/#respond Sat, 29 Jan 2022 04:00:43 +0000 https://east-fruit.ru/?p=98601 Global Plant Genetics компаниясида  резаворларнинг янги навларини ишлаб чиқиш бўйича фаолият юритаётган британиялик олимлар  келгуси йилларда фреш-бозор учун мўлжалланган малина селекциясини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилади. Жаҳонда малина етиштириш майдони 1990 йилдан ҳозирги кунга қадар икки баробар кўпайди ва 125 минг гектар эканлиги айтилмоқда. Ушбу майдонларнинг кўп қисмида малина қайта ишлашда...

Сообщение Британиялик олимлар сархил бозор учун мўлжалланган малина селекцияси ривожининг асосий йўналишларини белгилади появились сначала на EastFruit.

]]>

Global Plant Genetics компаниясида  резаворларнинг янги навларини ишлаб чиқиш бўйича фаолият юритаётган британиялик олимлар  келгуси йилларда фреш-бозор учун мўлжалланган малина селекциясини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилади.

Жаҳонда малина етиштириш майдони 1990 йилдан ҳозирги кунга қадар икки баробар кўпайди ва 125 минг гектар эканлиги айтилмоқда. Ушбу майдонларнинг кўп қисмида малина қайта ишлашда – консерва, ширинликлар, шарбатлар ишлаб чиқариш учун етиштирилади. Умумий экин майдонининг тахминан 30%и фреш-бозор учун резаворлар етиштириш билан банд, аммо сархил ҳолатда сотиладиган малина ҳосилининг улуши бу қийматдан юқори. Қайта ишлаш учун мўлжалланган малина плантациялари, одатда, катта майдонларни эгаллайди, аммо уларни етиштиришда кам харажат билан у қадар юқори бўлмаган таннархни таъминловчи анъанавий экстенсив технологиялардан фойдаланилади. Сархил бозор учун резавор етиштиришда эса фермерлар ҳимояланган тупроқда малина етиштиришнинг интенсив технологиясини афзал кўришади, дея хабар бермоқда FruitNews Global Plant Geneticsнинг матбуот хизмати материалларига асосланиб.

Интенсив ўсиш технологияларининг асосий элементлари ҳимоя тузилмаларидан фойдаланиш ва тувакларда малина ўстиришни ўз ичига олади. Бу усул экишдан кейин тахминан 90 кун ичида резавордан юқори ҳосил олиш имконини беради. Субстратда резавор етиштириш, айниқса, тупроқ касалликлари ҳақида гап кетганда, ўсимлик касалликларининг пайдо бўлиши ва тарқалиши хавфини сезиларли даражада камайтиради.  Биринчи йил куртаклашда мева берадиган навлардан фойдаланиш бир хил плантациядан йилига икки марта ҳосил олиш мумкинлигини англатади.  Ушбу технология учун юқори сифатли экин материали –  лонг-кейн зарур.

Сўнгги ўн йил ичида малина селекцияси сезиларли даражада ривожланди, ҳар қандай янги нав бугунги узоқ таъминот занжирининг қийинчиликларига дош бера олиши кутилмоқда.  Резавор сифати нуқтаи назаридан, малина селекциясини нималар кутмоқда? Энди истеъмолчилар чакана савдо пештахталарига доимий равишда юқори сифатли маҳсулот чиқишини кутиб, шундай маҳсулот харид қилишаётган экан, демак, селециянинг кўпроқ ўрганилиши керак бўлган йўналишларидан бири резавор таъмидир. Ёши улуғ истеъмолчилар, кўпинча, замонавий навларда етишмаётган жиҳат – мевалардаги ўткир ва нордон таъмни афзал билишади, ёшларга эса ширин мевалар маъқул.

Global Plant Genetics Жеймс Хаттон институти билан ҳамкорликда яқинда жаҳон бозорига ҳосил йиғиш жараёнини кенгайтирувчи 4 та янги юқори маҳсулдор малина навларини чиқарди: «Скай» (Skye), Льюис (Lewis), Глен Мор (Glen Mor) ва Глен Kаррон (Glen Carron) .

«Скай» нави – ремонтант бўлиб, баҳор ва кузда –  биринчи йил куртаклашда иккита мўл ҳосилни таъминлайди. Ушбу навдаги резавор йирик, транспортабеллиги юқори, мазали, рангга бойдир. Бу нав турли иқлим шароитларида етиштириш учун қўл келади, чунки, қишда узоқ вақт паст ҳароратга муҳтож эмас.

АҚШда маълуму машҳур бўлган «Льюис» ёки «Бонни Льюис» ҳам ремонтант нав, у «Скай» навини яхшигина бойитади, биринчи йил куртаклашда ҳосил йиғим-терими бошида мева беради. Мевалар жуда яхши сақланиш ва таъм хусусиятлари билан ажралиб туради. Бундай навли малина йилига икки марта ҳосил беради. Шу билан бирга, иккинчи йил куртаклашдаги резаворлар учун Брикс шкаласи бўйича шакар миқдори 14%га етиши мумкин.

«Глен Мор» иккинчи йил куртаклашда мева беради.  Қишда узоқ вақт паст ҳароратга муҳтож эмас. Бу нав мавсум охирида биринчи йил куртаклаган  новданинг учида ҳам ҳосил бериши билан ажралиб туради. «Глен Мор» малинасининг илдиз чиришига қаршилик кўрсатувчи Rub118b генетик маркери бор. Бу Global Plant Genetics селекция дастуридаги шундай мустаҳкамликка эга биринчи малина навидир.  Ушбу резавор мукаммал сифат, сақлов муддати, юқори маҳсулдорлик, таъм ва ҳажмга эга.

«Глен Каррон» нави – қишки совуқ ҳароратда узоқ вақт уйқу даврини талаб қилади.  У иккинчи йил куртаклашда ҳосил беради ва лонг-кейн ўсимликларида малина етиштириш учун мос келади. Юқори ҳосилдорлик билан ажралиб турувчи бу навнинг мевалари ёз бошида пишиб етилади.  Ушбу турдаги резаворнинг таъм сифатлари, одатда, турли хил қиёсий дегустациялар маҳали ажратилади.

«Глен Мор» ўсимликлар илдизи чиришига генетик жиҳатдан чидамли нав бўлиб, келгусида бошқа навлар селекцияси учун қўлланади. Global Plant Geneticsда яқин келажакда резавор ҳажми, сақлаш муддати, ҳосилдорлик ва таъм нуқтаи назаридан янги такомиллаштирилган навлар яратилиши кутилмоқда.

Сообщение Британиялик олимлар сархил бозор учун мўлжалланган малина селекцияси ривожининг асосий йўналишларини белгилади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/britaniyalik-olimlar-sarkhil-bozor-uchun-molzhallangan-malina-selektsiyasi-rivozhining-asosiy-yonalishlarini-belgiladi/feed/ 0
Сўнгги йилларда Ўзбекистондан тарвуз экспорти кескин ошгани тасодифми ёки янги тренд? https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/songgi-yillarda-ozbekistondan-tarvuz-eksporti-keskin-oshgani-tasodifmi-yoki-yangi-trend/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/songgi-yillarda-ozbekistondan-tarvuz-eksporti-keskin-oshgani-tasodifmi-yoki-yangi-trend/#respond Fri, 05 Nov 2021 07:00:29 +0000 https://east-fruit.ru/?p=91150 2021 йилнинг январь ойи бошидан октябрь ойи охиригача Ўзбекистондан сархил тарвуз экспорти ҳажми жисмоний жиҳатдан 43 минг тоннани ташкил этди, бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 11 фоизга камдир. Ўзбекистон тарвузини экспорт қилиш мавсуми аллақачон тугагани боис, бу рақам 2021 йил учун якуний натижага яқин бўлади. Бироқ, 2021 йилда тарвуз...

Сообщение Сўнгги йилларда Ўзбекистондан тарвуз экспорти кескин ошгани тасодифми ёки янги тренд? появились сначала на EastFruit.

]]>

2021 йилнинг январь ойи бошидан октябрь ойи охиригача Ўзбекистондан сархил тарвуз экспорти ҳажми жисмоний жиҳатдан 43 минг тоннани ташкил этди, бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 11 фоизга камдир. Ўзбекистон тарвузини экспорт қилиш мавсуми аллақачон тугагани боис, бу рақам 2021 йил учун якуний натижага яқин бўлади.

Бироқ, 2021 йилда тарвуз экспорти бироз пасайганига қарамай, у кетма-кет иккинчи йил ғайритабиий даражада юқори бўлди, яъни 2017-2019 йиллардаги ўртача йиллик экспортдан 14 баравар кўп. EastFruit мутахассислари 2020-2021 йиллардаги экспорт ўсиши тасодифийми ёки бу янги тенденциянинг бошланиши ва мева-сабзавот сегментида мамлакат экспортини ошириш учун янги имкониятлар очилишими – шуни таҳлил қилишди.

Келинг, тарвуз экспорти ҳажми кескин ўсиши бошланишидан аввал ва кейин унинг географик тузилишини таҳлил қилишга ҳаракат қилиб кўрамиз. Маълум бўлишича, 2020-2021 йилларда асосий импортёр давлатлар ва уларнинг етказиб беришдаги улуши кескин ўзгарган, буни қуйидаги иккита диаграммада кўриш мумкин.

Кўриб турганингиздек, экспорт кескин ошишидан аввал Тожикистон Ўзбекистон тарвузининг асосий харидори бўлган. У ерга барча маҳсулотларнинг учдан бир қисмидан кўпроғи етказиб берилди. Уч давлат – Тожикистон, Россия ва Қирғизистонга эса тарвуз экспортининг 77 фоиз улуши тўғри келган.

Бироқ, 2020-2021 йилларда вазият кескин ўзгарди. Етказиб беришда Қозоғистоннинг улуши 55%гача, Россияники эса 33% гача ошди. Шундай қилиб, Ўзбекистон тарвузи экспортининг 88 фоиздан ортиғи икки давлат ҳиссасига тўғри келди, улардан бири авваллари асосий сотув бозорлари қаторига умуман кирмаган!

Етказиб бериш ҳажмидаги ўзгаришларга эътибор қаратиш янада қизиқроқ ва бу Ўзбекистон экспортининг ўсиши тасодифми ёки вақтинчалик, деган саволга жавоб топишда ёрдам бериши мумкин.

Таъминот ҳажми ўсиши нуқтаи назаридан, биринчи навбатда, икки давлат – Қозоғистон ва Россия эътибор тортмоқда. 2021 йилда бу икки давлатга 2019 йилга нисбатан 36 минг тонна кўп тарвуз экспорт қилинди. 2020 йилда уларнинг Ўзбекистон тарвузи экспортидаги улуши янада юқори бўлди. Демак, 2022 йилда ҳам мазкур мамлакатлар Ўзбекистонда тарвуз сотиб оладими-йўқми – буни тахмин қилиш учун уларда ўзбек тарвузига талаб бирданига нега бунчалик ортиб кетганини тушуниб олиш керак.

Айтганча, харидларни кўпайтирган Қирғизистон, Беларусь ва Молдовани ҳам ҳисобдан чиқариб ташлаб бўлмайди.

Келинг, Россия Федерацияси ва Қозоғистон тарвузларининг халқаро савдоси статистикасига мурожаат қилайлик. Маълум бўлишича, бу икки давлат 2020 ва 2021 йилларда тарвуз импорти ҳажмини кескин оширган. Дарвоқе, 2020 йилгача ўзи тарвузнинг асосий экспортёрларидан бири саналган Россия экспортни кескин қисқартириб, импортни оширди.

Ўзбекистонда тарвузнинг турли даврларда пишиб етилиши, шунингдек, асосий импортёр давлатлар – Россия ва Қозоғистон ҳисобга олинса, ушбу мамлакатларда кўпроқ эртаги тарвузга талаб ошганга ўхшайди. Анъанага кўра, россиялик истеъмолчилар тарвузни август ойидан аввалроқ сотиб олишни афзал кўришмас эди, бунга сабаб, қисман эртаги тарвузларда нитрат миқдори юқори бўлиши ва яна қисман уларнинг таъм сифати пастлигидан хавфсирашдир.

Бироқ сўнгги пайтларда вазият ўзгара бошлади, бизнингча, бу қисман Ўзбекистондан тарвуз етказиб берилиши билан боғлиқ. Ўзбек тарвузи анча эрта пишади ва шакар миқдори юқори, буни россиялик ва қозоғистонлик истеъмолчилар пайқамай қолишмади. 2021 йилнинг май ойида Ўзбекистон 2,4 минг тоннадан ортиқ, июнь-июль ойларида эса 40 минг тоннадан ортиқ тарвуз экспорт қилган!

Шунга кўра, Ўзбекистондан тарвуз экспортининг кескин ортиши катта эҳтимол билан тасодиф эмас, балки янги бозор имконияти, деган хулосага келиш мумкин. Сўнгги икки йил ичида гилос ва ўрик қатори ёзда тарвуз ҳам мамлакатнинг асосий экспорт позицияларидан бирига айлангани бежиз эмас. Аммо шуни ёдда тутиш жоизки, тарвуз экспорти ва унинг географиясини янада кенгайтириш учун ўзбекистонлик фермерлар тарвузнинг ҳажм жиҳатидан кичикроқ ва уруғсиз навларига ҳам эътибор қаратишлари лозим.

Сообщение Сўнгги йилларда Ўзбекистондан тарвуз экспорти кескин ошгани тасодифми ёки янги тренд? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/songgi-yillarda-ozbekistondan-tarvuz-eksporti-keskin-oshgani-tasodifmi-yoki-yangi-trend/feed/ 0
Италия селекционерлари олхўрисимон помидорнинг Fanello номли янги навини тақдим этишди https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/italiya-selektsionerlari-olkhorisimon-pomidorning-fanello-nomli-yangi-navini-taqdim-etishdi/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/italiya-selektsionerlari-olkhorisimon-pomidorning-fanello-nomli-yangi-navini-taqdim-etishdi/#respond Mon, 18 Oct 2021 09:27:38 +0000 https://east-fruit.ru/?p=89450 Тоp Seeds International халқаро тадқиқот компаниясининг Италия бўлинмаси олхўрисимон помидорнинг Fanello номли янги навини тақдим этди. Fanello – тўрт йилдан зиёд давом этган тадқиқот натижасидир. Помидорнинг юқори ҳосилдорлиги, сифати ва ташқи кўринишидан ташқари, TSI Italia тадқиқотчилари унинг таъм сифатига эътибор қаратишди, деб хабар бермоқда FruitNews. «Олхўрисимон помидор бозори таъм сифатига...

Сообщение Италия селекционерлари олхўрисимон помидорнинг Fanello номли янги навини тақдим этишди появились сначала на EastFruit.

]]>

Тоp Seeds International халқаро тадқиқот компаниясининг Италия бўлинмаси олхўрисимон помидорнинг Fanello номли янги навини тақдим этди.

Fanello – тўрт йилдан зиёд давом этган тадқиқот натижасидир. Помидорнинг юқори ҳосилдорлиги, сифати ва ташқи кўринишидан ташқари, TSI Italia тадқиқотчилари унинг таъм сифатига эътибор қаратишди, деб хабар бермоқда FruitNews.

«Олхўрисимон помидор бозори таъм сифатига жуда ҳам мослашган ва Fanello  бу эҳтиёжни тўлиқ қондиради, чунки, Брикс шкаласи бўйича янги навнинг ширинлик даражаси юқори (11 ° гача)», дейди Тop Seeds International компаниясининг Италиядаги ишлаб чиқарувчиси ва савдо вакили Фабрицио Иурато.

Fanello навли помидор ёрқин қизил рангда бўлиб, мевалари поясига зич жойлашган. Бу унинг сархиллиги ва ташқи кўринишини сақлаб туришга ёрдам беради. Fanello парвариш борасида кўп қиррали, уни сентябрдан май ойининг охиригача экиш ва ноябрдан августгача йиғиб олиш мумкин. 2021 йилнинг февраль-март ойларида Сицилияда ўтказилган синовлардан сўнг помидор Италия марказида етиштирила бошланди.

Шунингдек ўқинг: Немис олимлари бинафшаранг ГМО помидорини етиштиришди

Янги навнинг номи мева -сабзавот бозори жойлашган Fanello (Виттория коммунаси, Сицилия вилояти) минтақаси шарафига берилган.

«Биз бу ном Сицилияга ва янги нав етиштирилган ҳудудга обрў келтиришини истаймиз, зеро, бу уни халқаро миқёсда тарғиб қилишга кўмак беради», дея қўшимча қилди Марказий ва Жанубий Италиядаги Top Seeds International компаниясининг минтақавий менежери Росарио Привитера.

Сообщение Италия селекционерлари олхўрисимон помидорнинг Fanello номли янги навини тақдим этишди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/italiya-selektsionerlari-olkhorisimon-pomidorning-fanello-nomli-yangi-navini-taqdim-etishdi/feed/ 0
Ўзбекистонда киви етиштиришнинг ўзига хос хусусиятлари – тажрибали боғбон билан суҳбат https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/intervyu-uz/ozbekistonda-kivi-etishtirishning-oziga-khos-khususiyatlari-tazhribali-boqbon-bilan-suhbat/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/intervyu-uz/ozbekistonda-kivi-etishtirishning-oziga-khos-khususiyatlari-tazhribali-boqbon-bilan-suhbat/#respond Sat, 25 Sep 2021 12:04:38 +0000 https://east-fruit.ru/?p=87515 Ўзбекистон Тelegram-каналлари ва Facebookнинг боғдорчилик илмига оид гуруҳларида ушбу мамлакат учун экзотик мева саналмиш киви кўчатларини сотиш бўйича таклифлар тобора кенг тарқалмоқда. Бироқ, мамлакатда кивининг саноат плантациялари мавжудлиги ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ. EastFruit мутахассислари Ўзбекистонда киви етиштириш амалиёти ҳақида тажрибали боғбонлардан бири, Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшовчи Шуҳрат...

Сообщение Ўзбекистонда киви етиштиришнинг ўзига хос хусусиятлари – тажрибали боғбон билан суҳбат появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистон Тelegram-каналлари ва Facebookнинг боғдорчилик илмига оид гуруҳларида ушбу мамлакат учун экзотик мева саналмиш киви кўчатларини сотиш бўйича таклифлар тобора кенг тарқалмоқда. Бироқ, мамлакатда кивининг саноат плантациялари мавжудлиги ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ.

EastFruit мутахассислари Ўзбекистонда киви етиштириш амалиёти ҳақида тажрибали боғбонлардан бири, Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшовчи Шуҳрат Умаровни суҳбатга тортди. Жаноб Умаров бу мамлакатда киви етиштириш бўйича 15 йиллик тажрибага эга. У Ўзбекистон иқлим шароитида мазкур турдаги экинни етиштириш технологиясининг ўзига хос хусусиятлари борасида сўз юритди. Шуҳрат Умаров кивини очиқ грунтда ўстиради ва бу экинни қишнинг қаттиқ совуқларига чидамли, деб ҳисоблайди.

– Нима учун Ўзбекистонда киви етиштириш бўйича тажриба ўтказишга қарор қилганингизни қисқача сўзлаб берсангиз.

– Иқлим шароитимиз ва еримиз учун янгилик бўлган экинлар билан тажриба ўтказиш менга ёқади. 2006 йили эшитдимки, андижонлик боғбонлардан бири Туркиядан бир неча киви кўчатини олиб келибди. Бу мени қизиқтириб қолди, лекин, афсуски, ўша пайтда кўчатларни сотиб олишга маблағим етмади. Кейинроқ кивини уруғларидан ҳам етиштириш мумкинлигини билиб олдим. Дўкондан кивининг Hayward навини сотиб олиб, уруғларини ажратдим ва махсус тупроққа экдим, шу тариқа  кўчатлар ўстира бошладим. Орадан бир йил ўтгач, киви кўчатларининг бўйи тахминан 40 см га етди, шундан кейин мен уларни ташқаридаги оддий тупроққа кўчирдим. Кейинги 5 йилда кўчирилган ўнта кўчатдан учтаси гуллади, лекин шу учтадан фақат биттаси мева солди.

Гуллаш ва мева бериш жараёнидаги фарқларни кузатиб, киви кўчатлари икки хил – «эркак» ва «урғочи» турга бўлинишини тушундим. Кивининг «эркак» тури чанглатади, у гулласа-да,  мева бермайди ва фақат «урғочи» туригина мева беради. Уларнинг ҳатто гулларида ҳам фарқ бор.

Суратда: киви ўсимлигининг «урғочи» (чапда) ва «эркак» (ўнгда) турлари гуллаганда

Киви кўчатларини пайвандлаш усуллари, «эркак» ва «урғочи» турларининг оптимал нисбати, пайвандлаш учун йилнинг энг мақбул даврлари, бу ўсимликни парваришлашнинг ўзига хос хусусиятлари, жумладан, суғориш, ўғитлаш, буташ ва ҳоказоларни ўрганиб олдим.

Натижада, 2018 йили биринчи марта ҳар бир тупдан қарийб 50 килодан киви йиғиб олишга муваффақ бўлдим. Агар гектарига ҳисобланса, менинг ҳисоб-китобларимга кўра, тахминан 40 тонна киви олинади, чунки 1 гектар майдонга 800 тупга яқин киви кўчати экилади.

Шуни эътиборга олиш жоизки, ўсимлик мева бера бошлаган пайтдан бошлаб, киви ҳосили ҳар йили кўпайиб бораверади. Масалан, дарахт мева берган илк йилда унинг ҳар бир тупидан 5-10 кг, иккинчи йили 20-30 кг ва шу тариқа 50-60 килогача ҳосил олинади.

– Маҳсулотингиз таъмининг импорт қилинган киви таъмидан фарқи борми?

– Бор, албатта. Ўзбекистонда етиштириладиган киви импорт қилинганларидан анча ширин ва менимча, бой таъми билан фарқ қилади. Буни обдон таърифлаб бериш мен учун мушкул, бунга баҳо бериш учун уни татиб кўриш керак, ўшандагина Ўзбекистонда етиштирилган киви мазасини тушунасиз.

 – Ўз тажрибангиздан келиб чиқиб, айтинг-чи, Ўзбекистон шароитида киви етиштиришнинг қандай ўзига хосликлари бор?

– Бу ўсимлик учун қуйидаги шарт-шароитларни таъминлаш муҳим: биринчидан – ўсимлик остидаги тупроқ ҳар доим нам ва юмшоқ бўлиши керак, иккинчидан – ҳавонинг керакли намлик даражасини сақлаб туриш лозим. Ўзбекистоннинг иссиқ ва қуруқ иқлим шароитида биринчисини томчилаб ёки бошқа усулда суғоришни йўлга қўйиш мумкин, лекин сувни кўп бермаслик керак. Иккинчи шароитни куннинг маълум вақтларида сув пуркаб турадиган махсус спринклер ускунаси ёки шунга ўхшаш “микроклимат” яратувчи ускуналар ёрдамида таъминлаш мумкин. Тажрибамга асосланиб айтишим мумкинки, Ўзбекистон шароитида киви ўсимлигига “сунъий ёмғир” ёки “микроклимат” ускуналари ёрдамида сув пуркаб туришни май ойидан сентябрга қадар ҳар куни бир неча соат давомида, ёз ойларида эса қуёш ботганидан кейин таъминланиш зарур.

Агар ҳаво намлиги керакли даражада таъминланмаса ёки бу режим мунтазам равишда бўлмаса, киви мевалари импорт қилинган муқобилларига нисбатан кичикроқ бўлиб қолади. Бошқача айтганда, бу киви мевасининг калибрига салбий таъсир кўрсатади.

Шунинг учун Ўзбекистонда киви етиштириш учун ҳаво ва тупроқ намлиги юқори бўлган, шунингдек, ҳаво ҳарорати республикадаги ўртача кўрсаткичдан паст ҳудудлар ва микрозоналарни танлаш мақсадга мувофиқдир.

Парваришда киви “инжиқ” ўсимлик эмас. У касалликларга чидамли ва  зараркунандалардан ҳимоялаш учун махсус чора-тадбирлар талаб қилмайди. Шу боис, киви етиштиришдаги агротехник ишлар ҳажми бошқа экинларни ўстиришга қараганда анча кам. Ўғитларга келсак, мисол сифатида шуни айтишим мумкинки, биогумусдан фойдаланиш яхши натижалар берди.

Ўзбекистон шароитида киви кўчатларини пайвандлашнинг мақбул вақтини билиш ва кузатиш, буташ усуллари ҳамда техникасини ўзлаштириш муҳимдир. Зеро, кивининг ҳосилдорлиги шунга боғлиқ. Масалан, бу йил мева берган новдалар келаси йили мева бермайди, шунинг учун уларни буташ керак.

Кивининг Hayward нави ноябрь ойининг биринчи ўн кунлигида тўлиқ пишиб етилади. Лекин узоқ муддатли сақлаш ва транспортировка учун  тахминан 25 октябрдан йиғим-терим ишларини бошлаш зарур.

– Кивининг қишга чидамлилиги ва баҳор ойларида бўлиб турадиган совуқларнинг ҳосилга таъсири ҳақида нима дея оласиз? Бундай ҳолат ҳар бир неча йилда содир бўлиб туради, тўғрими?

– 15 йил давомида мен ўстирган кўчатлар ҳар қандай қишга ва совуқ об-ҳавога чидамлилигини кўрсатди. 2008 йили Ўзбекистонда жуда совуқ қиш бўлди. Ўшанда  кўчатларим атиги икки ёшда эди ва мен киви етиштириш билан боғлиқ тажрибаларим тугади, деб ўйлаганман. Ажабланарлиси, баҳор келганида кўчат куртаклаганига кўзим тушди – киви совуқдан омон қолган эди.

2021 йилнинг февраль ойи охири ва март ойи ўрталаридаги совуқлар, албатта, ҳосилга салбий таъсир кўрсатди. Бу йил ҳосилдорлик ҳар бир тупдан 25-30 кг ни ташкил қилди, яъни, одатдагидан деярли 2 баравар паст бўлди. Асосийси, ҳосил умуман бўлмади эмас, ҳар бир тупдан («урғочи» туридан) икки баравар кам бўлса-да, барибир ҳосил олдим.

– Ўзбекистонда йирик киви плантацияларини яратиш режангиз борми?

– Менга бу саволни вақти-вақти билан беришади, лекин асосий фаолиятим бошқа турдаги ўсимликларни етиштириш билан боғлиқ, қолаверса, бундай плантацияларни яратиш учун ерим ҳам йўқ. Киви етиштириш – мен учун қизиқарли машғулот. Бунда мени қизиқтирган асосий ғоя –ушбу мевани Ўзбекистон шароитида етиштириш мумкинми ва қандай натижаларга эришиш мумкин, каби саволларга жавоб излашдир.

Ушбу севимли машғулотнинг тижорат компоненти сифатида мен киви кўчатларини етиштириш ва сотиш бўйича кичик бизнес ташкил этишга муваффақ бўлдим. Қолаверса, мендан киви кўчатини харид қилиб экканларга уни парваришлашда ўз маслаҳатларимни ҳам аямайман.

– Боғбон ва фермерларнинг киви етиштиришга бўлган қизиқишини қандай баҳолайсиз? Кўчатларингизга катта буюртмалар бўлганми?

– Менда киви кўчатлари учун катта буюртмалар бўлмаган. Буюртмалар ҳажми тахминан бир неча кўчатдан тортиб йигирма донагача бўлиб, уларни асосан, кичик майдонларда, томорқаларда ёки хонадонлар ҳовлисида экиш учун сотиб олишади. Шунга кўра, олинган киви ҳосили ҳам шахсий истеъмолга йўналтирилади ва бозорга деярли кириб бормайди.

EastFruit таҳлилчиларининг баҳолашича, 2017 йилдан 2019 йилга қадар Ўзбекистонга киви импорти ҳажми 1,2 минг тоннадан рекорд даражадаги 4,1 минг тоннагача ошган. 2020 йилда эса 2,1 минг тоннага тушган. Бу ҳажмнинг ярмидан кўпроғи Эрондан, қолган қисми эса Покистон ва Туркиядан етказиб берилди. Кичик миқдордаги киви партиялари (йилига 70 тоннагача) Чили, Хитой ва Россиядан импорт қилинган. 2021 йилда Ўзбекистонга киви етказиб берувчи давлатлар сафига Аргентина ҳам қўшилди.

Ҳозирги вақтда Ўзбекистон супермаркетларида кивининг ўртача чакана нархи 55 000 сўм/ кг (5,1 доллар/кг)ни ташкил қилади.

Шубҳасиз, Ўзбекистонда киви етиштириш таннархи ишчи кучига сарфланадиган харажатлар нисбатан камлиги туфайли бу маҳсулотни жаҳон бозорига етказиб берадиган йирик давлатларга қараганда паст бўлади. Ҳавонинг зарур намлик даражасини ускуналар (спринклерлар) эса зарурат туғилганида кивини совуқдан ҳимоялашга ҳам ёрдам беради. Чунки, баҳорда ҳарорат нолдан пастга тушганида энг самарали ҳимоя тизими –  тождор спринклерлардир.

EastFruit экспертларининг фикрича, ички бозорда киви нархларининг юқори эканини ҳисобга олсак, Ўзбекистонда кивини тижорат мақсадларида етиштириш яхши фойда келтирадиган бизнес бўлиши мумкин. Бундан ташқари, пишиб етилган киви импорт қилинганига қараганда қимматроқ сотилиши эҳтимоли баланддир, чунки узоқ масофаларга етказиб бериш эҳтиёжи сабаб экспортчи мамлакатларда киви пишиб етилмасдан узилади.

Шу сабаб, Ўзбекистонда пишиб етилган киви таъм бўйича хорижникидан устунлик қилади. Агар маҳаллий аҳоли чиндан ҳам мазали кивини татиб кўрса ва бу меванинг таъми тилларга тушса, мамлакатда унинг истеъмоли кескин ошиб, ишлаб чиқаришга сармоя киритиш учун янги имкониятлар яралиши мумкин. Ва шунда экспорт ҳақида ҳам ўйлаб кўрса бўлади. Бугунки кунда, масалан, қўшни Тожикистонда кивининг машҳурлик даражаси тез ўсиб бормоқда ва бу мева аллақачон Янги йил дастурхонининг муҳим безагига айланган.

Сообщение Ўзбекистонда киви етиштиришнинг ўзига хос хусусиятлари – тажрибали боғбон билан суҳбат появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/intervyu-uz/ozbekistonda-kivi-etishtirishning-oziga-khos-khususiyatlari-tazhribali-boqbon-bilan-suhbat/feed/ 0