суперинтенсив боғлар • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Tue, 20 Jul 2021 18:36:28 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png суперинтенсив боғлар • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 АҚШлик эксперт: Қандай қилиб Грузияда бодом етиштиришни муваффақиятли йўлга қўйиш мумкин? https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/intervyu-uz/aqshlik-ekspert-qanday-qilib-gruziyada-bodom-etishtirishni-muvaffaqiyatli-yolga-qoyish-mumkin/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/intervyu-uz/aqshlik-ekspert-qanday-qilib-gruziyada-bodom-etishtirishni-muvaffaqiyatli-yolga-qoyish-mumkin/#respond Tue, 20 Jul 2021 18:36:28 +0000 https://east-fruit.ru/?p=82030 2021 йилнинг июль ойи бошида Super Almond компанияси USAIDнинг қишлоқ хўжалиги дастури кўмаги билан грузиялик бодом етиштирувчилар учун бир ҳафталик тренинг ташкил этди. Компания эксперти ва Калифорния давлат университети профессори доктор Гаррет Брар Шарқий Грузиядаги бодом боғларида ўқув ва дала намойишларини ўтказди. Доктор Брар  EastFruit учун эксклюзив тарзда Грузия ёнғоқ...

Сообщение АҚШлик эксперт: Қандай қилиб Грузияда бодом етиштиришни муваффақиятли йўлга қўйиш мумкин? появились сначала на EastFruit.

]]>

2021 йилнинг июль ойи бошида Super Almond компанияси USAIDнинг қишлоқ хўжалиги дастури кўмаги билан грузиялик бодом етиштирувчилар учун бир ҳафталик тренинг ташкил этди. Компания эксперти ва Калифорния давлат университети профессори доктор Гаррет Брар Шарқий Грузиядаги бодом боғларида ўқув ва дала намойишларини ўтказди. Доктор Брар  EastFruit учун эксклюзив тарзда Грузия ёнғоқ саноати ривожи ҳақидаги таассурот ва қарашлари билан ўртоқлашди.

Суратда: Доктор Брар – Грузиянинг Гардабани ҳудудидаги суперинтенсив боғда

– Доктор Брар, бу сизнинг Грузияга илк ташрифингиз, шундайми, биринчи таассуротларингиз қандай?

– Грузияда ёнғоқ саноати ҳозир бошланғич босқичда. Деярли 5 000 гектар бодом боғлари барпо этилганига қарамай, уларнинг бари экспериментал ёндашув ёрдамида яратилган, чунки, навлар ва экиш тизими бўйича қарорлар, асосан, материал етказиб берувчиларнинг тавсиялари ва бошқа мамлакатлар тажрибаси асосида қабул қилинган. Ваҳоланки, у давлатларнинг иқлими ёки тупроқ шароитлари Грузияникидан бошқача бўлиши мумкин.

– Грузиялик ёнғоқ етиштирувчиларга экиш бўйича қандай тизимни тавсия қиласиз? Испан агрономларининг янгиликлариними, супер-интенсив усулними ёки анъанавийсини?

– Бу ҳар бир лойиҳанинг мақсади ва шартларига боғлиқ, чунки, биз ҳисобга олишимиз керак бўлган кўплаб омиллар мавжуд. Одатда, гектарига экиш зичлиги ошиши дарахт ўз майдонини тўлдириши ва тўлиқ ҳосилдорликка эришиш учун вақтни қисқартиради. Натижада, юқори зичликда экилган дарахтлар мева бера бошлайди ва шунга кўра, даромад оқими эртароқ таъминланади. Бироқ, зичлик ошиши гектар ҳисобига юқорироқ бошланғич сармояларга ҳам боғлиқ. Дарахтларни кесиш ва ҳосил йиғиш механизацияси супер-интенсив тизим (SHD)нинг энг катта фойдаси ҳисобланади. Чунки, у сифатни сақлашга ёрдам бериб, бодомнинг афлатоксин билан ифлосланиш хавфини камайтиради. Aммо ёнғоқ дарахтдан узиб олингани сабабли, уни қўшимча қуритиш керак бўлади. Бошқа томондан, ҳосилдорлик кроннинг умумий ҳажми ва ёруғлик ўтказувчанлиги функцияси ҳисобланади. SHD

тизимидаги кронларнинг умумий ҳажми очиқ марказ / анъанавий тизимга қараганда паст бўлгани боис, очиқ марказ тизими ҳар бир дарахт учун пўстлоқли ёнғоқнинг энг яхши ҳосилини намоён этди. Ҳозир биз Фреснодаги Калифорния университетида SHD тизимининг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш учун синовлар ўтказмоқдамиз. Бизнингча, бу тизим имкониятлари етарлича.

Aммо анъанавий тизим ҳали ҳам ишлайди ва ҳануз ҳаммаси яхши, чунки, кам харажат қилишни ва оз миқдорда ишлаб чиқаришни режалаштирган фермерлар анъанавий тизимдан барибир фойда кўришади.

Суратда: Тбилисидаги тренинглар

– Бодом навларини ривожлантиришнинг ҳозирги тенденциялари қандай?

– Ўз-ўзини чанглатувчи навлардан фойдаланиш тенденцияси мавжуд. Грузиялик боғбонларга баҳорги совуқнинг олдини олиш учун кеч гуллайдиган навлардан фойдаланишни маслаҳат берган бўлардим. «Нон-Парель» (Non-Parel) ҳали ҳам Калифорнияда ва бутунбошли бодом саноатида энг машҳур нав ҳисобланади. Аммо бозорда янги серҳосил навлар пайдо бўлмоқда. Яқинда Aмерика Қўшма Штатлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (USDA) ва Калифорния Университети уруғчилик дастурлари сирасидан хусусий питомниклар ишларининг натижалари тақдим этилди. Лекин уларнинг бари Ўртаер денгизи навларидан кўра эрта гуллайди. Пайвандтагларнинг ҳар хил қайта ишлаш ва ишлаб чиқариш эҳтиёжларига мос турли навлари мавжуд. Aввало, биз Грузияда Aмерика ва Европанинг турли хил навлари бўйича тадқиқотлар ўтказишга эътибор қаратишимиз керак. Кейин кутилган ишлаб чиқариш ва маркетинг эҳтиёжлари асосида танлов қилиш имкониятимиз бўлади, масалан, пўстлоғи олинмаган қаттиқ бодом сотишни хоҳлайсизми ёки қандолат секторини мўлжал қилганмисиз? Унда ишлаб чиқариш тизими бўйича танлов ҳам навлар уйғунлиги ва пайвандтаг кучига асосланган бўлиши керак.

Умуман олганда, навни танлашда қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим:

а) гуллаш даврида шамол ва кечки совуқдан сақлаш;

б) йиғим-терим даври – механизациялаш эҳтиёжларини қондириш, шунингдек, бозордан фойдаланиш имкониятлари;

в) ўсиш омили;

г) пайвандтаг танлашда инобатга олиниши керак бўлган тупроқ муаммолари;

д) ўсиш кучи – дарахтлар ва қаторлар орасидаги бўшлиқдан самарали фойдаланиш.

Ушбу омилларнинг бари муҳимдир. Масалан, сиз ўта юқори зичликда кенг ёйилган крон билан кучли навларни экишингиз мумкин эмас. Шу сабабли, бизга ушбу иқлим шароитида кўплаб навлар ва пайвандтаглар ҳақида Грузияга хос жуда кўп маълумотлар керак. Aгар  маълумотларни тўплай олсак, соҳадаги ютуқларни кўзлашимиз мумкин.

– Грузиянинг бодом сектори ривожи ҳақида қандай фикрдасиз?

– Сармояларни режалаштиришда маҳсулот етиштирувчилар ҳар бир қадамни ўйлаб босиши керак, чунки, бу келгуси 20-25 йил учун қабул қилинадиган қарордир. Қарорлар ҳиссиётларга эмас, балки билим ва синовлар натижаларига асосланган ҳолда қабул қилиниши зарур. Тармоқни тижоратга йўналтириш учун асосий элементларни жорий этиш лозим:

Биринчидан, саноат юқори сифатли генетик материал ва пайвандтагларда мавжуд бўлган табиий потенциал асосида қурилиши керак. Вируссиз экиш материали ёнғоқ етиштиришнинг барқарорлигини таъминлаши зарур. Янги генетикани жорий этиш мамлакатдаги малакали мутахассисларнинг адаптив синовлари ёрдамида қўллаб-қувватланмоғи зарур. Билим тарқатувчи хизматлар, яъни экстенция чекланган мамлакатларда хусусий сектор давлат-хусусий сектор ҳамкорлиги орқали жалб қилиниб, янги навлар синовдан ўтказилиши тезкор натижалар берди. Super Almond Марказий Осиё ва Кавказ минтақасидаги ёнғоқ етиштирувчиларнинг билим ҳамда тажрибасини АҚШга етказиш устида ишлайди. Шунингдек, биз ҳам питомниклар учун сифатли генетик материал етказиб берувчилардан биримиз. Менимча, ушбу тизим Грузияда Илмий-тадқиқот маркази билан ҳамкорликда яхши иш беради.

Грузиялик боғбонлар билимга чанқоқ. Aгар уларда Интернетда мавжуд Калифорния университети ўқув материалларидан фойдаланиш имконияти бор бўлса, унда биз ушбу ташриф давомида аниқлаб, уларни тўлдиришга ҳаракат қилган амалиётдаги камчиликлар аёндир. Шу тариқа, мен билим тарқатишнинг ҳамкорликдаги тизими учун тармоқда молиялаштирилиши керак бўлган имкониятларини кўрмоқдаман. Тизим маҳсулот етиштирувчиларга яқин бўлган маҳаллий маслаҳатчилар / агрономлар тажрибасига таянган ҳолда йўлга қўйилиши керак, улар ҳар куни худди оилавий шифокордек маслаҳат беришади; ва катта консультантларнинг маҳаллийси ҳам, халқаро миқёсдагиси ҳам кардиолог ёки вирусолог каби жуда аниқ йўналишлар бўйича маслаҳат бера олиши керак. Ушбу тизим тўлиқ куч билан ишлаши ва билим асосида қабул қилинган қарорлар натижаларини кўрсатиши учун 3-4 йил меҳнат қилиш талаб этилади. Биз қанчалик тез бошласак, соҳа ривожи учун бу шунча яхши. Ҳозир  ушбу мотивацион лойиҳа учун донорлардан ёрдам қидиряпмиз, чунки, билимларнинг тарқалиши тизимисиз сектор ривожида барқарор натижаларга эришиб бўлмайди. Олим сифатида мен яна америкалик талабалар учун Грузияда катта билим имкониятларини кўряпман, шунинг учун яқин келажакда биз Калифорния Университети талабалари учун экстенция дастури доирасида тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Грузияда ўзаро билим ва тажриба алмашув тадбирларини ташкил қиламиз. Ташрифим давомида бир қатор ёш, шижоатли агрономлар билан учрашдим ва суҳбатлашдим. Уларнинг билим олиш ҳамда уни татбиқ этишга иштиёқманд экани кишида катта умид уйғотади. Биз шунчаки бу ҳаракатни тўғри йўналтира билишимиз керак.

Ва учинчи омил, албатта, савдодир. Грузия ва Европа Иттифоқи, Хитой, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳамда Туркия ўртасидаги эркин савдо шартномалари, бу борада, албатта, ёрдам беради. Бироқ, бозордаги юқори рақобатни ҳисобга олсак, қайта ишлаш инфратузилмаси юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш учун мутлақо номуносибдир. Aфлатоксинлар бодом учун ҳам, бошқа турдаги ёнғоқлар учун ҳам муаммо ва бу менежмент билан боғлиқ. Шунинг учун биз «Super Almond» дастури доирасида келгусида имкониятларни оширишни ва ўқув дастурларини кўриб чиқмоқдамиз. Калифорнияда сув жиддий муаммо ҳисобланади, яъни сув етишмовчилиги билан бирга унинг сифати ҳам ёмон. Яқинда содир бўлган қурғоқчилик туфайли кўплаб эски бодом боғлари илдизи билан қўпориб ташланмоқда.

Улар ўрнида янги бодом боғлари барпо этилиши даргумон. Фермерлар кўпроқ қурғоқчилик ва шўрланишга чидамли экинлар, хусусан, пистани афзал билишмоқда.

Менимча, Калифорниядаги мевали бодом майдонларининг ўсиш тезлиги платога чиқади. Жаҳон бўйлаб турли хил  бодом маҳсулотларига талаб ортаётгани туфайли бодом саноати Европа, Aвстралия ва Жанубий Aмерикада кенгайиб бормоқда. Биз Калифорнияда ҳамон жаҳон миқёсида бодом етиштириш бўйича улкан улушга эгамиз ва сифатли мағизлар етиштирамиз. Аммо Грузия каби ерлар ўсиб бораётган талабни қондириш учун катта имкониятларга эга эканлигини ҳам тан олиш керак.

Сообщение АҚШлик эксперт: Қандай қилиб Грузияда бодом етиштиришни муваффақиятли йўлга қўйиш мумкин? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/intervyu-uz/aqshlik-ekspert-qanday-qilib-gruziyada-bodom-etishtirishni-muvaffaqiyatli-yolga-qoyish-mumkin/feed/ 0
Ўзбекистоннинг ультра-замонавий гилос боғи: экспортбоп навлар етиштириш, гидрокулинг ва оптик саралаш жараёни ҳақида репортаж (видео) https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/biznes-tarikhi/ozbekistonning-ultra-zamonaviy-gilos-boqi-eksportbop-navlar-etishtirish-gidrokuling-va-optik-saralash-zharayoni-haqida-reportazh-video/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/biznes-tarikhi/ozbekistonning-ultra-zamonaviy-gilos-boqi-eksportbop-navlar-etishtirish-gidrokuling-va-optik-saralash-zharayoni-haqida-reportazh-video/#respond Thu, 15 Jul 2021 09:14:38 +0000 https://east-fruit.ru/?p=81549 Яқинда ЕastFruit  Ўзбекистонда гилос етиштиришнинг анъанавий технологиясини намойиш этган эди. Бироқ, Фарғона водийсида гилос етиштириш, совутиш, саралаш ва қадоқлашнинг суперзамонавий технологиялари ҳам муваффақиятли жорий қилинган. GOLD FRESH FRUITS  (GDF) компанияси гилос бизнесининг барча элементлари ҳақидаги видео қуйида келтирилган ва унинг тавсифи тасвир остидаги матнда ифодаланган. Ўзбекистон тадбиркорлари интенсив гилос боғларини...

Сообщение Ўзбекистоннинг ультра-замонавий гилос боғи: экспортбоп навлар етиштириш, гидрокулинг ва оптик саралаш жараёни ҳақида репортаж (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>

Яқинда ЕastFruit  Ўзбекистонда гилос етиштиришнинг анъанавий технологиясини намойиш этган эди. Бироқ, Фарғона водийсида гилос етиштириш, совутиш, саралаш ва қадоқлашнинг суперзамонавий технологиялари ҳам муваффақиятли жорий қилинган.

GOLD FRESH FRUITS  (GDF) компанияси гилос бизнесининг барча элементлари ҳақидаги видео қуйида келтирилган ва унинг тавсифи тасвир остидаги матнда ифодаланган.

Ўзбекистон тадбиркорлари интенсив гилос боғларини жадал ривожлантирмоқда. Бу боғлардан чиройли, йирик мевали ва ширин гилоснинг юқори ҳосилини олиш мумкин. Бизнесдаги юқори самарадорликни гидросовутиш (гидрокулинг), оптик саралаш ва Х-tend типидаги МAP-халталарга қадоқлаш технологиялари таъминлайди. Бундай гилосни сифат ва ҳажм жиҳатидан жаҳондаги энг талабчан мамлакатларга ҳам экспорт қилиш мумкин.

Aйтганча, замонавий интенсив гилос боғлари Фарғона водийсида 400 гектардан зиёд майдонни эгаллаган. Гилос йиғиш мавсуми қизғин кечаётган пайтда EastFruit жамоаси Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманига ташриф буюрди.

GOLD FRESH FRUITS (GDF) агрохолдинги боғлари бошқарувчиси Беҳзод Раҳимовнинг сўзларига кўра, Gold Dried Fruits холдинги интенсив боғларининг умумий майдони 566 гектарни ташкил этади, шундан 446 гектари гилос боғларидир. Бу боғларни барпо этиш учун барча кўчатлар Италия ва Туркиядан келтирилган. Ушбу давлатлардаги махсус питомникларда жаҳон бозоридаги машҳур гилос навлари пайвандланган. Маҳаллий навлардан фарқли ўлароқ, уларнинг транспортабеллиги юқори даражада ва сақлаш муддати ҳам узоқроқдир. Бундан ташқари, ушбу боғлардан Осиё, Европа ва Яқин Шарқ бозорлари учун жуда муҳим саналмиш йирик гилоснинг катта фоизини олиш мумкин. Масалан, мазкур боғлардаги гилос ҳосилининг ярмидан кўпи 24 дан 32 миллиметргача  калибрга эга. Aйниқса, Sweet Aryanа, Sweet  Lorenz, Sweet Gabriel навларидан 26 миллиметрдан ортиқроқ калибрли 80%гача йирик мевалар ҳосилини олиш мумкин.

Гилос навлари маҳаллий иқлим, тупроқ ва сув таркиби, ерости сувлари сатҳи ҳамда интенсив гилос боғларини барпо этиш учун муҳим бўлган бошқа параметрларни ўрганиш натижаларига кўра танланган.

Боғларни барпо этиш кўп йил Италияда ишлаган туркиялик агрономнинг бевосита раҳбарлиги остида амалга оширилди. Шунингдек, компания интенсив боғларда гилос етиштириш бўйича 20 йиллик тажрибага эга чилилик консультантни ҳам жалб этди. Aхир, Чили – гилос экспорти бўйича жаҳонда етакчи ҳисобланади! Бугунги кунга қадар плантациялардаги парваришлаш жараёни,  жумладан, суғориш, дарахтларга ишлов бериш ва уларни муҳофаза қилиш дастури шу икки мутахассис назорати остида амалга оширилмоқда.

Боғлар ёш, шунинг учун дарахтларнинг аксарияти ҳали максимал ҳосилдорлик босқичига кирмаган. Бироқ, 2021 йилнинг ўзидаёқ, етиштирилган гилоснинг 80-90%и экспортга йўналтирилади. Ушбу ҳажмнинг тахминан 30-40%и Жанубий Корея, АҚШ, Бирлашган Aраб Aмирликлари ва Польшага, 60-70%и Қозоғистон ва Россияга экспорт қилинади.

Бу йил GDF Глобал Гэп (Global G.A.P) сертификатини олди ва у Наманган вилояти тарихида ушбу сертификатни олган биринчи компания бўлди. Мазкур қадам унинг учун янги экспорт бозорлари йўлини очиши, шубҳасиз.

Гилос йиғиш мавсуми бу ерда тахминан апрель ойининг ўрталаридан бошланиб,  июнь охирида якунига етади. Йилнинг бу даврида Ўзбекистондаги иссиқ об-ҳавони ҳисобга олган ҳолда гилос йиғим-терими эрталаб соат 5 да бошланади ва бу жараён атиги 4 ёки 5 соат давом этади.

Aнъанавий боғлардан фарқли ўлароқ, интенсив боғлар резаворларни узиб олиш учун зинапоя ёки бошқа махсус қурилмалар талаб қилмайди, чунки, гилос дарахтларининг баландлиги атиги 2,5 метр, холос. Айни жиҳат ҳосилни йиғиб олишдаги қулайлик ва хавфсизликни таъминлайди, шунингдек, йиғим-терим тезлиги ошади. Бу, ўз навбатида, мева сифатини сақлаш ҳамда транспортабелликни таъминлашда муҳимдир.

Қолаверса, ҳосил йиғиш жараёни қанчалик тез бўлса, 1 кг мевани териб олиш учун харажатлар шу қадар кам бўлади ва иш жараёнида бунинг ҳам аҳамияти беқиёс!

Гилос енгил пластикдан тайёрланган қутиларга йиғилади. Махсус камарлар ёрдамида теримчилар  қутиларни шундай осиб олишадики, идишдаги юк инсон танасига вертикал тарзда тенг тақсимланади. Бундан ташқари, теримчининг иккала қўли ҳам бўш бўлади ва бу жиҳат иш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Гилос экиш схемаси – 2 га 4 метр. Ziraat ва Regina номли навлар участкаларида ҳар 11-дарахт чанглатувчи навдир. Гилоснинг Early Lory, Sweet Heart, Sweet Aryana, Sweet Lorenz, Sweet Gabriel каби навлари эса ўзини-ўзи чанглатиш хусусиятига эга.

Яна бир янги технология – бу ҳашаротларга қарши феромон тузоқлар бўлиб, улар эркак зараркунандаларни жалб қилади. Тузоққа томон учиб келган ҳашарот унга ёпишиб қолади. Жуфтисиз қолган урғочилар насл бермайди ва шу тариқа зараркунандалар муаммосидан халос бўлиш мумкин. Ўз навбатида, боғбонлар боғни ҳимоялаш учун кимёвий воситалардан фойдаланишмайди, бу эса маҳсулот ва ҳудуднинг экологик жиҳатдан софлигини асрайди. Тузоқлардан кун давомида қанча зараркунанда келганини ҳисоблаш ва уларнинг турларини аниқлашда ҳам фойдаланиш мумкин, бу ҳимоя тизимини ишлаб чиқиш ёки ўзгартириш имконини беради.

Йиғим-терим маҳали йиғиб олинган маҳсулотларни вақтинчалик сақлаш учун боғда кўчма пунктлар барпо этилади. Участка агрономи Жасурбек Ғаффоровнинг айтишича, гилос йиғиб олингач, офтобдан ҳимояланган жойда қисқа вақт – бир соатдан кўп бўлмаган муддатда сақланади. Мева ҳарорати кўтарилишининг олдини олиш учун ҳар бир қути бир неча сантиметр қалинликдаги совуқ сувда намланган губкалар билан қопланади. Бу гилосни гидрокулинггача етказиб беришда керакли ҳароратни ушлаб туриш имконини беради. Ушбу пунктлар боғ бўйлаб ҳар беш қаторга биттадан ўрнатилади.

Бир соат ичида қанча гилос йиғилганидан қатъи назар, мевани совутиш жараёнига тез етказиб бериш учун ҳар соатда гилос партияси гидрокулинг (музли сув билан совутиш) цехига юборилади.

Гидрокулинг цехи боғдан атиги 5 километрлик масофада жойлашган. Шунинг учун янги йиғилган партияни совутишга етказиб бериш учун машинага 10 дақиқа керак бўлади ва бу меванинг сархиллигини таъминлаш ҳамда сифатини максимал даражада оширишга имкон беради.

Цехга келгандан сўнг ходим совутишдан аввал меванинг ҳароратини ўлчайди. Шундан кейин ҳўлланган губкаларни қутилар юзасидан олиб ташлаб, уларни гидрокулинг конвейер лентасига жойлаштиради. Мевалар ҳарорати ноль даражадан сал юқорироқ ҳароратдаги музли сувдан ўтказилади. Гидрокулинг – меваларни совутишнинг энг қиммат ва самарали усулидир. Ушбу усул ҳароратни тез пасайтириш ва намликни йўқотишнинг олдини олади, яъни, гилос шарбатини йўқотмайди, транспортабеллик даражаси ошади ва истеъмолчига янги узилгандек ҳолатда етиб боради.

Конвейер лентасининг бошқа томонида совутилган гилос солинган қутиларни худди ўша ходим қабул қилиб олади ва ушбу партия меваларининг ҳарорати бўйича назорат ўлчовини амалга оширади. Жуда қисқа вақт ичида мева ҳарорати 25 дан 10 даражага тушди.

Кейин гилос солинган қутилар паллетга жойланиб, гидрокулинг конвейеридан атиги бир неча метр нарида жойлашган музлатгичга олиб борилади. Ушбу музлатгичларда гилос янада пастроқ ҳароратгача совутилади. Кейин эса саралаш, калибрлаш ва қадоқлаш цехига юборилади.

Gold Dried Fruits агрохолдинги гилосни қайта ишлаш, қадоқлаш ва сақлаш бўйича ультра-замонавий мажмуага эга. Мажмуа саралаш ва калибрлаш зонаси, қадоқлаш, совутиш камераларидан ва маҳсулотнинг ҳарорати, таркиби ва сақлаш муддатини таҳлил қилиш лабораторияларидан иборат. Мажмуа Тошкентнинг чекка қисмида жойлашган бўлиб, пойтахт аэропортига яқин ва у ердан гилос партиялари Жанубий Корея, Бирлашган Aраб Aмирликларига самолётларда жўнатилади.

Интенсив боғлар ва гидрокулинг цехи жойлашган Наманган вилоятидан совутилган гилос ҳарорат режимига ёки совуқ занжирга қатъий риоя қилиш шарти билан махсус рефрижераторларда етказиб берилади. Маҳсулот етиб келганидан сўнг машиналар тўғридан-тўғри гилос партиялари жойлаштирилган совутиш камераларига йўл олади.

Оптик саралаш зонасида гилос нуқсонлари, ранги ва катталиги бўйича сараланади. Жараённи бошлашдан аввал лаборатория ходими меванинг ҳароратини текширади. Сўнг гилос қутилардан эҳтиёткорлик билан олиниб, сувли идишга солинади, бунда лента саралаш жараёнини бошлаш учун меваларни кўтариб беради. Идишдаги сувнинг ҳарорати ҳам назорат остида бўлади.

Оптик ускуналар билан жиҳозланган автоматик линия ҳар бир мевадаги энг кичик нуқсонларни ҳам пайқайди ва умуман нуқсонсиз гилосларни саралайди. Бир вақтнинг ўзида гилос рангги бўйича, яъни, унинг қизиллигини муайян даражада қондирувчи диапазонда сараланади.

Бошқарув монитори орқали юкланган партияда қандай нуқсонлар борлигини ва ундаги ҳар бир брак турининг улушини кузатиш мумкин.

Нуқсонлар ва ранглар бўйича саралангандан сўнг гилос ҳажм жиҳатидан сараланади, яъни, калибрлаш жараёни кечади. Ушбу автоматик линияда меваларнинг ҳар бири ўз калибрига мос  йўналишга тушади. Ҳар бир йўлакча гилоснинг муайян  катталигига мослаштириб дастурлаштирилган.

Йўл якунида мевалар Stepac компаниясининг Х-tend типидаги махсус МAP халтали қутиларига тушади ва қадоқланади. Гилосли халталар, ўз навбатида, мустаҳкам картон идишга жойланади.

Сараланган гилос тўла қутилар эҳтиёткорлик билан ёпилиб, маркировка қилинади: бу гилоснинг қай бир қутига қандай калибрдагиси жойлаштирилганини кўрсатади.

Шунингдек, GDFнинг гилос сифатини назорат қилиш лабораторияси ҳам мавжуд. Экспорт учун гилос партиясини шакллантириш жараёнида лаборатория ходимлари ҳар бир партиядан намуналар олишади. Ушбу намуналар билан Брикс ва  маҳсулотнинг бошқа муҳим хусусиятлари ўлчанади. Ҳар бир партиядан намуналар лабораторияда сақланади.

Лаборатория ходими  Дилшодахон Аҳророванинг айтишича, намуналарга кўра, улар сифат кўрсаткичларининг ўзгаришини, мевалар қайси вақтдан бошлаб бузила бошлаганини, қандай ўзгаришлар юз бераётганини, сақлаш муддатлари ва бошқаларни кузатишади. Мухтасар айтганда, шу тариқа компания маҳсулотни қайта ишлашнинг барча босқичлари якунида маҳсулот сифатини назорат қилишни амалга ошириши мумкин. Ва бу маълумот, ўз навбатида, мева етиштириш технологиясини такомиллаштиришда муҳим аҳамиятга эга бўлади. Чунки, компания боғнинг қайси қисмида ушбу партиядан гилос етиштирилгани ва у ерда қандай технологиялар қўлланганини билади.

Гилос қадоқланган қутилар паллетга йиғилади. Бурчаклари мустаҳкамланиб,  пленка билан ўралади. Юк кўтаргич ёрдамида экспортга тайёр гилос партияси совутиш камераларига жойлаштирилади. Бу ерда у жўнатиш вақтига қадар сақланади. Бу сафар маҳсулот Дубайга юборилади.

GOLD FRESH FRUITS (GDF) агрохолдинги боғлари бошқарувчиси Беҳзод Раҳимовнинг айтишича, 2021 йил компания учун катта муаммолар келтириб чиқарди, шу билан бирга, гилос бизнесидаги хатарларни янада камайтириш учун қимматли маълумотларни тақдим этди.

«Бу йил кузатилган об-ҳаво аномалиялари, яъни қиш ойларидаги кескин исиш, кейин февраль ойи охири ва март ўрталаридаги совуқ ҳаво мева-сабзавот етиштирувчиларга кўп муаммолар олиб келди. Биз ушбу совуқлар маҳали барча ходимларимизни сафарбар этиб, анъанавий ҳимоялаш усулларини қўллаган ҳолда кечаю кундуз ишлашимиз керак бўлди. Ушбу ҳаракатлар туфайли ҳосилни асраб қолишга ва катта йўқотишларнинг олдини олишга муваффақ бўлдик.

Буларнинг бари бизни дарахт гуллаётган пайтда совуқдан ҳимояловчи замонавий технологияларни жорий этиш ҳақида ўйлашга мажбур қилди. Ҳозирги замонавий технологиялар ва жаҳон тажрибасини ўрганиб чиқдик. Кейинги мавсумга қадар биз дарахтларни совуқдан ҳимоялаш учун автоматик пуркагич тизимларини ўрнатишни режалаштирмоқдамиз. Қўшимча ҳимоя сифатида бутун боғ бўйлаб шамоллатиш тизимини ўрнатиш мўлжал қилинган. Дарахтларни совуқдан ҳимоялашнинг бу усули  жаҳон амалиётида ҳам қўлланади. Биз шундай тизимни олиб келиш ва ўрнатиш бўйича Италия компанияси билан музокаралар олиб бормоқдамиз.

Бундан ташқари, дўл ва ёмғирдан ҳимояловчи замонавий технологияларни жорий этиш масаласини кўриб чиқяпмиз. Бу ҳам пишиб етилиш даврида ҳосилни сақлаб қолиш учун муҳимдир», – дейди Беҳзод Раҳимов.

EastFruit жамоаси Gold Dried Fruits (GDF) агрохолдингига кўмаги ва видеотасвирга олиш имкониятини яратиб берганлиги учун миннатдорлик билдиради.

Ушбу материал БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО), Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) кўмагида тайёрланди.

Сообщение Ўзбекистоннинг ультра-замонавий гилос боғи: экспортбоп навлар етиштириш, гидрокулинг ва оптик саралаш жараёни ҳақида репортаж (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/biznes-tarikhi/ozbekistonning-ultra-zamonaviy-gilos-boqi-eksportbop-navlar-etishtirish-gidrokuling-va-optik-saralash-zharayoni-haqida-reportazh-video/feed/ 0