стартаплар • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Tue, 12 Apr 2022 18:33:15 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png стартаплар • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 USAID ва Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамкорлигида агробизнес бўйича стартаплар молиялаштирилади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/usaid-va-ozbekiston-innovatsion-rivozhlanish-vazirligi-hamkorligida-agrobiznes-boyicha-startaplar-moliyalashtiriladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/usaid-va-ozbekiston-innovatsion-rivozhlanish-vazirligi-hamkorligida-agrobiznes-boyicha-startaplar-moliyalashtiriladi/#respond Wed, 13 Apr 2022 04:00:47 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103244 Жорий йил апрель ойининг бошида АҚШ Халқаро тараққиёт агенлиги (USAID) Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги билан шерикликда тадбиркорлар ва маҳаллий корхоналардан агробизнес ва агротуризм соҳаларидаги инновацион маҳсулот ва хизматларни ҳамкорликда молиялаштириш учун ғоялар танловини эълон қилди. GPS технологиялари, сунъий йўлдош ва дронлардан олинган суратлар, ҳосилни автомат усулида териш ва турли хил...

Сообщение USAID ва Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамкорлигида агробизнес бўйича стартаплар молиялаштирилади появились сначала на EastFruit.

]]>

Жорий йил апрель ойининг бошида АҚШ Халқаро тараққиёт агенлиги (USAID) Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги билан шерикликда тадбиркорлар ва маҳаллий корхоналардан агробизнес ва агротуризм соҳаларидаги инновацион маҳсулот ва хизматларни ҳамкорликда молиялаштириш учун ғоялар танловини эълон қилди.

GPS технологиялари, сунъий йўлдош ва дронлардан олинган суратлар, ҳосилни автомат усулида териш ва турли хил мобил иловалар – бу қишлоқ хўжалида глобал миқиёсда жорий этилаётган инновацион ишланмаларнинг айримларигина холос. Инновациялар агробизнесга ривожланиш, ҳосилдорлик ва рентабелликни ошириш, маҳсулотнинг қўшимча қийматини юксалтириш ҳамда экологик барқарорликни таъминлаш имкониятларини тақдим этади.

Шунингдек ўқинг: Fruit Logistica – 2022: Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти учун янги имкониятлар

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги секторига инновацион ечимларни жорий этишни рағбатлантириш мақсадида, USAIDнинг Агробизнесни ривожлантириш лойиҳаси ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги агробизнес ва агротуризм соҳаларидаги стартаплар ҳамда қишлоқ ҳудудларидаги мавжуд корхоналарни ҳамкорликда молиялаштиради. Бундан мақсад – минтақавий ва халқаро савдо-сотиқни ривожлантириш, аёллар ва ёшларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш ҳамда амалий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш. Танлов ғолибларига Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда USAIDнинг Агробизнесни ривожлантириш лойиҳасидан қўшимча қийматли маҳсулот ва хизматларни жорий этиш учун қиймати 800 млн. сўмгача бўлган янги технологиялар тақдим этилади.

Аризалар 2022 йил 1 майга қадар қабул қилинади. Батафсил вазирлик сайтида: https://mininnovation.uz/oz/contest/post-474

Мазкур ташаббус беш йилга мўлжалланиб, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилаётган Агробизнесни ривожлантириш лойиҳаси доирасида илгари сурилган. Лойиҳа Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида хусусий сектор етакчилигидаги ўсиш жараёнларини қўллаб-қувватлаб, бунга муайян қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг қиймат занжири бўйлаб қўшимча қиймат ҳажмини кўпайтириш имконини берадиган технологиялар ҳамда бошқарувнинг янги амалиётларини жорий этиш орқали эришилади. Мазкур саъй-ҳаракатлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг қўшимча қиймат кўрсаткичини ошириш, аёллар ва ёшларни қамраб олиш, таълим муассасаларининг фаолиятини хусусий сектор талабларига мослаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги учун қулай сиёсий қарор ва чора-тадбирларнинг жорий этилишига кўмаклашишга қаратилади.

Сообщение USAID ва Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамкорлигида агробизнес бўйича стартаплар молиялаштирилади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/usaid-va-ozbekiston-innovatsion-rivozhlanish-vazirligi-hamkorligida-agrobiznes-boyicha-startaplar-moliyalashtiriladi/feed/ 0
Япония стартапи гипертония касаллигини даволовчи таҳрирланган геномли помидорни тақдим этди https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/yaponiya-startapi-gipertoniya-kasalligini-davolovchi-tahrirlangan-genomli-pomidorni-taqdim-etdi/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/yaponiya-startapi-gipertoniya-kasalligini-davolovchi-tahrirlangan-genomli-pomidorni-taqdim-etdi/#respond Mon, 27 Sep 2021 19:02:04 +0000 https://east-fruit.ru/?p=87693 Япониянинг Цукуба университети стартапи геномни таҳрирлаш технологияси ёрдамида яратилган помидор навини сота бошлади. Бу Япония бозоридаги илк шундай маҳсулотдир, деб ёзмоқда Liga.net NHK телеканали ҳаволасига таяниб. Токиода жойлашган Sanatech Seed компанияси оддий помидорга нисбатан гамма-аминоёғ кислотаси (ГАЁК)ни 4-5 баробар кўпроқ жамлаган Sicilian Rouge High GABА навини яратди. Мутахассисларнинг фикрича, ушбу...

Сообщение Япония стартапи гипертония касаллигини даволовчи таҳрирланган геномли помидорни тақдим этди появились сначала на EastFruit.

]]>

Япониянинг Цукуба университети стартапи геномни таҳрирлаш технологияси ёрдамида яратилган помидор навини сота бошлади. Бу Япония бозоридаги илк шундай маҳсулотдир, деб ёзмоқда Liga.net NHK телеканали ҳаволасига таяниб.

Токиода жойлашган Sanatech Seed компанияси оддий помидорга нисбатан гамма-аминоёғ кислотаси (ГАЁК)ни 4-5 баробар кўпроқ жамлаган Sicilian Rouge High GABА навини яратди. Мутахассисларнинг фикрича, ушбу модда артериал қон босими ошишининг олдини олади.

«Таҳрирланган» помидор муаллифлари ГАЁК ишлаб чиқаришни чекловчи моддаларни кодлайдиган ўсимлик геномидан аутоингибитор доменни олиб ташлаш орқали мазкур бирикма кўпайишига эришишди.

«Ўзгартирилган» геномли помидор Япониянинг жануби-ғарбий қисмидаги Кумамото префектурасида жойлашган иссиқхоналарда етиштирилмоқда. Помидорлар интернет орқали 3 кг учун 7500 иен (68 доллар) нархда сотиляпти.

Япония ҳукумати маҳсулотлар генетик тартибга солинганлигини кўрсатувчи ёрлиқни талаб қилмаяпти. Лекин Sanatech Seed бунга алоҳида эътибор қаратади – унинг бизнес-стратегияси шундай. Компания «геномни таҳрирлаш технологияси ёрдамида такомиллаштирилган» деган ёзув қайд этилган стикерли қадоқларни етказиб бермоқда.

Шунингдек ўқинг: Японияда уруғсиз помидорни тақдимоти бўлиб ўтди

Геномик даражада «таҳрирланган» организмлар генетик модификацияланган организмлардан фарқ қилади: биринчисида фақат уларнинг генлари ҳукмронлик қилса, ГМОга бегона генлар ҳам киритилади).

ГМО (ёки генетик модификацияланган организм) – бу генетик материали илмий ёки иқтисодий мақсадларда сунъий равишда  ўзгартирилган организмдир. ГМО организмлари / тўқималари атроф-муҳитга, биологик хилма-хилликка ёки инсон саломатлигига зарарли эканлиги ҳақида ҳеч бир исботланган далил йўқ. У ёки бу «биотехнологик» таомларни истеъмол қилишнинг оқибатлари анъанавий овқатларни истеъмол қилиш билан бир хил бўлади. Одам ДНКсига ГМО организмининг генларини «жойлаштириш» ҳақидаги гаплар – бу фейк, товарлар қадоғидаги «ГМО йўқ» деган ёзув эса шунчаки маркетинг ҳийласидир.

Сообщение Япония стартапи гипертония касаллигини даволовчи таҳрирланган геномли помидорни тақдим этди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/yaponiya-startapi-gipertoniya-kasalligini-davolovchi-tahrirlangan-genomli-pomidorni-taqdim-etdi/feed/ 0
Картошкадан сут?! Швеция стартапи янги маҳсулотни тақдим этди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/kartoshkadan-sut-shvetsiya-startapi-yangi-mahsulotni-taqdim-etdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/kartoshkadan-sut-shvetsiya-startapi-yangi-mahsulotni-taqdim-etdi/#respond Wed, 28 Jul 2021 08:15:11 +0000 https://east-fruit.ru/?p=82911 Швециянинг Veg of Lund стартапи Лунд университети билан ҳамкорликда оддий картошкадан тайёрланган ўсимлик сути –  DUG деб номланган маҳсулотни намойиш этди. Ушбу маҳсулот яқинда Швеция ва Буюк Британия бозорларига чиқди, дея хабар бермоқда AгроБизнес. Лекин нима учун айнан картошкадан сут олинган? Ишлаб чиқарувчиларнинг фикрига кўра, бу экинни ўсимлик сути учун...

Сообщение Картошкадан сут?! Швеция стартапи янги маҳсулотни тақдим этди появились сначала на EastFruit.

]]>

Швециянинг Veg of Lund стартапи Лунд университети билан ҳамкорликда оддий картошкадан тайёрланган ўсимлик сути –  DUG деб номланган маҳсулотни намойиш этди. Ушбу маҳсулот яқинда Швеция ва Буюк Британия бозорларига чиқди, дея хабар бермоқда AгроБизнес.

Лекин нима учун айнан картошкадан сут олинган? Ишлаб чиқарувчиларнинг фикрига кўра, бу экинни ўсимлик сути учун асос сифатида ишлатиш сулидан кўра, атроф-муҳит учун фойдалидир, чунки, у майдоннинг ярмини эгаллайди. Картошка, шунингдек, бодомга нисбатан 56 баравар кам сув талаб қилади. Veg of Lund вакилларининг айтишича, тупроқдан қазиб олинган оддий картошка ўз хусусиятларига кўра, сут учун идеал асос бўла олади, яъни у нейтрал таъмли ва тўйимлидир.

Бундан ташқари, картошка соя, ёнғоқ ва глютен сингари умумий аллергенларни ўзида жамламаган. Картошка, шунингдек, ўсимлик сути учун яна бир асос бўлган бодомга қараганда 56 баравар кам сув истеъмол қилади ва сули етиштиришдан икки баравар самарали.

Яқинда Veg of Lund  инновацияси World Food Innovation Awards-2021 тадбирида Энг яхши гипоаллерген маҳсулот номинацияси бўйича мукофотланди.

Озуқавий жиҳатдан янги сут таркибида энг кўп учрайдиган 14 аллерген мавжуд эмас, унинг таркибида кам миқдорда тўйинган ёғ ва шакар мавжуд. Шунингдек,  кальций, Д витамини, рибофлавин, В12 витамини ва фолий кислотасига бой.

DUG, яъни картошка сутининг 3 хили мавжуд: Barista, Оriginal ва Unsweetened.

Бундан ташқари, Скандинавия гўшт компанияси – Scаndi Standard  товуқ гўштини ўсимликлар асосида тайёрлаш учун картошкадан фойдаланмоқда. Hydrosol эса гўштга муқобил сифатида картошка оқсилининг имкониятларини ўрганмоқда.

Сообщение Картошкадан сут?! Швеция стартапи янги маҳсулотни тақдим этди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/kartoshkadan-sut-shvetsiya-startapi-yangi-mahsulotni-taqdim-etdi/feed/ 0
Aмерикалик қулупнай етиштирувчи фермер далада теримчи роботни ишга солди (видео) https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/amerikalik-qulupnay-etishtiruvchi-fermer-dalada-terimchi-robotni-ishga-soldi-video/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/amerikalik-qulupnay-etishtiruvchi-fermer-dalada-terimchi-robotni-ishga-soldi-video/#respond Mon, 12 Jul 2021 09:27:02 +0000 https://east-fruit.ru/?p=81246 Тraptic (AҚШ) стартапи қулупнай йиғувчи ўзиюрар роботнинг тижорий татбиқ этилишини эълон қилди. AҚШнинг йирик қулупнай етиштирувчиси Blazer-Wilkinson бу технологияни июнь ойида амалиётга татбиқ қила бошлаган эди. Ушбу тизим одамлар, яъни қулупнай йиғувчи ишчилар билан биргаликда ишлайди. Тraptic тизими – сунъий интеллектнинг 3D-камералар, кўриш қобилияти, резаворларни нест-нобуд қилмай йиғиб олувчи роботлашган...

Сообщение Aмерикалик қулупнай етиштирувчи фермер далада теримчи роботни ишга солди (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>

Тraptic (AҚШ) стартапи қулупнай йиғувчи ўзиюрар роботнинг тижорий татбиқ этилишини эълон қилди. AҚШнинг йирик қулупнай етиштирувчиси Blazer-Wilkinson бу технологияни июнь ойида амалиётга татбиқ қила бошлаган эди. Ушбу тизим одамлар, яъни қулупнай йиғувчи ишчилар билан биргаликда ишлайди.

Тraptic тизими – сунъий интеллектнинг 3D-камералар, кўриш қобилияти, резаворларни нест-нобуд қилмай йиғиб олувчи роботлашган қўлларини ўзида жамлаган, деб ёзмоқда «AгроБизнес«.

COVID-19дан аввал ҳам Қўшма Штатларда ишчи кучи етишмовчилиги катта йўқотишларга олиб келган эди. Traptic маълумотларига кўра, Қўшма Штатлардаги қулупнайнинг тахминан 10 фоизи даланинг ўзида чирийди, натижада, йиллик чиқиндилар миқдори 300 миллион долларни ташкил этади. Пандемия даврида яна ҳам каттароқ инқироз юз берди, чунки, ишчилар сафар билан боғлиқ чекловларга дуч келишди.

Шунингдек ўқинг: Француз стартапи: роботлаштирилган сабзавот фермаси

Тraptic 2019 йил охирида тушган венчур фондлари сармоялари эвазига ўз ишини тезлаштира олди. Умуман олганда, компания 8,4 миллион доллар жалб қилди.

Сообщение Aмерикалик қулупнай етиштирувчи фермер далада теримчи роботни ишга солди (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/amerikalik-qulupnay-etishtiruvchi-fermer-dalada-terimchi-robotni-ishga-soldi-video/feed/ 0
Молдова: аграр йўналишдаги стартаплар давлат томонидан қўллаб-қувватланади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldova-agrar-yonalishdagi-startaplar-davlat-tomonidan-qollab-quvvatlanadi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldova-agrar-yonalishdagi-startaplar-davlat-tomonidan-qollab-quvvatlanadi/#respond Tue, 29 Jun 2021 10:20:28 +0000 https://east-fruit.ru/?p=80065 Молдовада 45 нафар бошловчи тадбиркор қишлоқ хўжалиги соҳасида бизнес бошлаш учун (start-up лойиҳалар) давлат томонидан қўллаб-қувватланади. Улар қишлоқ хўжалигига 40 миллион лей миқдорида сармоялар жалб этадиган, 80 дан ортиқ янги иш ўринлари яратадиган лойиҳаларни тақдим этишди, деб хабар бермоқда МОЛДПРЕС. Молдова Республикаси Қишлоқ хўжалиги, минтақавий ривожланиш ва атроф-муҳит вазирлиги маълумотларига...

Сообщение Молдова: аграр йўналишдаги стартаплар давлат томонидан қўллаб-қувватланади появились сначала на EastFruit.

]]>

Молдовада 45 нафар бошловчи тадбиркор қишлоқ хўжалиги соҳасида бизнес бошлаш учун (start-up лойиҳалар) давлат томонидан қўллаб-қувватланади.

Улар қишлоқ хўжалигига 40 миллион лей миқдорида сармоялар жалб этадиган, 80 дан ортиқ янги иш ўринлари яратадиган лойиҳаларни тақдим этишди, деб хабар бермоқда МОЛДПРЕС.

Молдова Республикаси Қишлоқ хўжалиги, минтақавий ривожланиш ва атроф-муҳит вазирлиги маълумотларига кўра, ушбу стартапларни  ривожлантириш учун давлат Қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳитни ривожлантириш Миллий жамғармасидан тахминан 26 миллион лей ажратади.

Шунингдек ўқинг: Молдова савдо компанияси Украина ва Беларусга қарийб 500 тонна ўрик етказиб беришни режалаштирмоқда

«Бу борада 24 лойиҳа аёллар, яна 21 лойиҳа ёш фермерлар томонидан ишга туширилади ва бошқарилади. Кўп йиллик плантациялар яратиш/модернизациялашга қаратилган лойиҳалар мавжуд бўлиб, натижада 32,7 гектар мевали плантация (олхўри, гилос, олча, шафтоли, олма)лар, ёнғоқ плантациялари – 79,2 гектар (грек ва ўрмон ёнғоғи), узумзорлар – 6,8 гектар, ароматик экинлар – 5,9 гектар (лаванда) ва мевали буталар (маймунжон, малина, смородина) – 3,8 гектар (жами қарийб 128 гектар кўп йиллик кўчатлар) яратилади», дея хабар берди Қишлоқ хўжалиги интервенциялари ва тўловлар бўйича агентлик (AIPA).

Шунингдек, танлов давомида зоотехника секторидаги лойиҳалар, хусусан, асаларичилик фермаларини яратиш, қорамол, қўй ва чўчқа фермаларини яратиш/модернизациялаш билан боғлиқ стартаплар ҳам тақдим этилди.

«Авансли субсидиялар» механизми орқали стартапларни молиялаштириш ўз бизнесини ривожлантириш истагидаги ёш фермерлар ва аёллар учун янги имкониятлар эшигини очади.

Сообщение Молдова: аграр йўналишдаги стартаплар давлат томонидан қўллаб-қувватланади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldova-agrar-yonalishdagi-startaplar-davlat-tomonidan-qollab-quvvatlanadi/feed/ 0
Француз стартапи: роботлаштирилган сабзавот фермаси https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/frantsuz-startapi-robotlashtirilgan-sabzavot-fermasi/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/frantsuz-startapi-robotlashtirilgan-sabzavot-fermasi/#respond Sat, 26 Jun 2021 09:44:51 +0000 https://east-fruit.ru/?p=79946 Франциядаги Миллий қишлоқ хўжалиги кунлари муносабати билан (2021 йилнинг 18, 19 ва 20 июнь саналарида) Neofarm стартапи Сен-Ном-ла-Бреше (Париж яқинидаги Ивелин департаменти)да ўзининг 10 000 м²лик технологик фермасини очди, деб хабар бермоқда Francetvinfo ҳаволасига асосланиб Agrotimes. Neofarmнинг мақсади – технологик фермер хўжаликларини тўлиқ лойиҳалаштириш орқали фермерлар меҳнатини камайтиришдир. Шундай қилиб,...

Сообщение Француз стартапи: роботлаштирилган сабзавот фермаси появились сначала на EastFruit.

]]>

Франциядаги Миллий қишлоқ хўжалиги кунлари муносабати билан (2021 йилнинг 18, 19 ва 20 июнь саналарида) Neofarm стартапи Сен-Ном-ла-Бреше (Париж яқинидаги Ивелин департаменти)да ўзининг 10 000 м²лик технологик фермасини очди, деб хабар бермоқда Francetvinfo ҳаволасига асосланиб Agrotimes.

Neofarmнинг мақсади – технологик фермер хўжаликларини тўлиқ лойиҳалаштириш орқали фермерлар меҳнатини камайтиришдир. Шундай қилиб, ушбу иссиқхонада экин экувчи, бегона ўтларни йиғиб олувчи ва ҳосил йиғувчи роботлар мавжуд.

“Бугун фермерларимизнинг ёши анчага бориб қолган. Кейинги 5 йил ичида уларнинг ярми нафақага чиқади ва бу мутахассисларнинг ўрнини алмаштириш шарт эмас. Ва биз ушбу касбнинг янада жозибадор бўлишини таъминлашимиз керак»,  дейди стартап ҳаммуассиси Aлексия Рэй.

Масалан, сабзи йиғишда ёрдам берадиган роботни олайлик. У иккита камар механизми билан сабзавот палагини ушлайди ва уни белга томон баландликкача тортади. Йиғим-терим маҳали киши эгилиши ёки қатор оралаб эмаклаб юриши шарт эмас» дея изоҳ берди Neofarmнинг робототехника муҳандиси Микаэль Aргедас.

Шунингдек ўқинг: Исроил стартапи мева ҳосилини йиғувчи робот яратди (видео)

Фермер хўжаликлари 1 дан 4 гектаргача, сабзавот етиштирувчилар эса органик ва маҳаллий сабзавотларни ўстиришади. Роботизациясиз бундай хўжалик жуда қимматга тушади. Робототехника воситалари кичик майдонларда юқори ҳосил олиш имконини беради. Яна бир афзаллиги, улар қишлоқ хўжалиги тракторларидан фарқли ўлароқ, электр энергиясида ишлайди, кимёвий моддалардан йироқ ва тупроқни зичлаштирмайди. Шу жиҳатлари билан ушбу технология барқарор қишлоқ хўжалиги моделини яратишга ёрдам беради.

Технологик фермани ташкил этиш харажатлари 800 мингдан 2 миллион еврогача боради. Яқин йилларда Neofarm стартапи Францияда ўнлаб шундай фермер хўжаликларини яратмоқчи.

Сообщение Француз стартапи: роботлаштирилган сабзавот фермаси появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/frantsuz-startapi-robotlashtirilgan-sabzavot-fermasi/feed/ 0
Молдовада агросаноат соҳасидаги стартап-лойиҳалар давлат субсидиясини олиши мумкин https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-agrosanoat-sohasidagi-startap-loyihalar-davlat-subsidiyasini-olishi-mumkin/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-agrosanoat-sohasidagi-startap-loyihalar-davlat-subsidiyasini-olishi-mumkin/#respond Sat, 29 May 2021 07:01:58 +0000 https://east-fruit.ru/?p=77542 Молдова қишлоқ хўжалиги интервенциялари ва тўловлари агентлиги (AIPA) 18-июнга қадар агросаноат соҳасидаги стартап-лойиҳаларга субсидиялар олиш учун олдиндан мурожаат қилиш мумкинлигини эслатди, дея хабар бермоқда МОЛДПРЕС. Маълум бўлишича, авансли субсидиялар фақат қишлоқ хўжалиги соҳасида  иқтисодий фаолиятни илк бор амалга оширадиган агросаноат ишлаб чиқарувчиларининг  инвестиция лойиҳалари асосида берилади. «Грант олиш учун аризаларни...

Сообщение Молдовада агросаноат соҳасидаги стартап-лойиҳалар давлат субсидиясини олиши мумкин появились сначала на EastFruit.

]]>

Молдова қишлоқ хўжалиги интервенциялари ва тўловлари агентлиги (AIPA) 18-июнга қадар агросаноат соҳасидаги стартап-лойиҳаларга субсидиялар олиш учун олдиндан мурожаат қилиш мумкинлигини эслатди, дея хабар бермоқда МОЛДПРЕС.

Маълум бўлишича, авансли субсидиялар фақат қишлоқ хўжалиги соҳасида  иқтисодий фаолиятни илк бор амалга оширадиган агросаноат ишлаб чиқарувчиларининг  инвестиция лойиҳалари асосида берилади.

«Грант олиш учун аризаларни қишлоқ хўжалиги соҳасида бизнес бошлаш ниятидаги  ёшлар, фермер-аёллар ва ватанига қайтиб келган мигрантлар топширишлари мумкин. Ариза берувчиларнинг лойиҳалари тегишли устувор йўналишлар бўйича Қишлоқ хўжалиги, минтақа ва атроф-муҳитни ривожлантириш вазирлиги томонидан қўллаб-қувватланади. Ушбу устувор йўналишлар –  чорвачилик фермаларини жиҳозлаш ва технологик янгилашга сармояларни рағбатлантириш; наслли ҳайвонлар сотиб олиш ва уларнинг генофондини сақлашга инвестицияларни рағбатлантириш; ўрим-йиғимдан кейинги ва қайта ишлаш  инфратузилмасини ривожлантиришга инвестицияларни рағбатлантириш ва бошқалардир» – дея тушунтириш берилди AIPA томонидан.

Aризалар AIPA регламент тартиб-қоидаларига биноан кўриб чиқилади. Мувофиқлик мезонларига жавоб берадиган инвестиция лойиҳаларини якуний баҳолаш ҳамда танлаш жараёнини Баҳолаш ва танлов қўмитаси амалга оширади.

Шунингдек ўқинг: Молдовада гилос ҳосили бу йил ҳам ўтган йилги паст даражада қолиши мумкин

Давлат кўмаги лойиҳа қийматининг 65 фоизини ташкил этмоқда ва бу кўрсаткич 1 миллион лейдан ошмайди. Тўловлар икки қисмда амалга оширилади: биринчиси – бенефициар томонидан тегишли харажатлар миқдорининг 35%и миқдорида қўшма молиялаштириш тўғрисидаги гувоҳнома тақдим этилиши шарти билан тўланадиган грант миқдорининг 75%и ; иккинчиси – инвестиция объекти фойдаланишга топширилгандан кейинги тўлов талаби ва инвестиция киритиладиган соҳага кўра тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш асосида бериладиган субсидия миқдорининг 25%идир.

Сообщение Молдовада агросаноат соҳасидаги стартап-лойиҳалар давлат субсидиясини олиши мумкин появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-agrosanoat-sohasidagi-startap-loyihalar-davlat-subsidiyasini-olishi-mumkin/feed/ 0
АҚШдаги стартап туфайли помидор ҳосилини 30 баравар оширишга муваффақ бўлинди! https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/aqshdagi-startap-tufayli-pomidor-hosilini-30-baravar-oshirishga-muvaffaq-bolindi/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/aqshdagi-startap-tufayli-pomidor-hosilini-30-baravar-oshirishga-muvaffaq-bolindi/#respond Wed, 26 May 2021 08:53:56 +0000 https://east-fruit.ru/?p=77153 Органик маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва атроф-муҳитга минимал таъсир ўтказишга интилиш жаҳон сабзавот бозорида трендга айланиб бормоқда. Бундай натижага эришишда, табиийки,  фермерларга иссиқхонада иқлим назоратини ўрнатиш, ёмғир сувидан самарали фойдаланиш каби инновациялар қўл келяпти. Кентукки (АҚШ) штатидаги AppHarvest номли стартап сабзавот етиштиришни нафақат технологик жараёнга айлантирди, балки маҳсулот нархи пасайишига ҳам...

Сообщение АҚШдаги стартап туфайли помидор ҳосилини 30 баравар оширишга муваффақ бўлинди! появились сначала на EastFruit.

]]>

Органик маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва атроф-муҳитга минимал таъсир ўтказишга интилиш жаҳон сабзавот бозорида трендга айланиб бормоқда. Бундай натижага эришишда, табиийки,  фермерларга иссиқхонада иқлим назоратини ўрнатиш, ёмғир сувидан самарали фойдаланиш каби инновациялар қўл келяпти.

Кентукки (АҚШ) штатидаги AppHarvest номли стартап сабзавот етиштиришни нафақат технологик жараёнга айлантирди, балки маҳсулот нархи пасайишига ҳам сабаб бўлди.

Инноватор фермер Жонатан Уэбб 24 гектар майдонда иссиқхона қурди. Ушбу юқори технологияли фермер хўжалиги йилига 20 минг тонна помидор етиштириши мумкин, бу оддий далага қараганда 30 баравар кўп, дея хабар бермоқда SEEDS.org.ua ICTV маълумотларига таяниб.

Шунингдек ўқинг: Иссиқхонанинг робот ишчиси  помидор ҳосилини мустақил йиғиб олди

Уэбб муваффақиятининг сири – об-ҳавони бошқариш тизимидир. Махсус датчиклар иссиқхонадаги намлик ва ҳароратни тартибга солиш имконини беради. Aнъанавий иссиқхоналарга нисбатан сувни тежаш даражаси 90% гача. Бундан ташқари,  фермер хўжалигида экин  ёмғир суви билан суғорилади.

Ишлаб чиқарувчи электр энергиясини ҳам тежайди – тунда LED-лампалар ишлатилади. Плантацияда  генетик модификацияланган помидор навларининг уруғлари умуман мавжуд эмас. Бу ерда пестицид ва кимёвий ўғитлардан фойдаланиш ҳам таъқиқланган.

Органик маҳсулотлар АҚШда яхшигина машҳур, аммо  нархлари жуда баланд. AppHarvest стартапи айнан шундай сабзавотларни арзонлаштиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Сообщение АҚШдаги стартап туфайли помидор ҳосилини 30 баравар оширишга муваффақ бўлинди! появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/aqshdagi-startap-tufayli-pomidor-hosilini-30-baravar-oshirishga-muvaffaq-bolindi/feed/ 0