стандартлар • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Mon, 14 Feb 2022 20:47:36 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png стандартлар • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Қайта ишлаш учун мўлжалланган картошка сифати ва хавфсизлиги – бу борада нималарни билиш муҳим? https://east-fruit.ru/uz/ruknsiz/qayta-ishlash-uchun-molzhallangan-kartoshka-sifati-va-khavfsizligi-bu-borada-nimalarni-bilish-muhim/ https://east-fruit.ru/uz/ruknsiz/qayta-ishlash-uchun-molzhallangan-kartoshka-sifati-va-khavfsizligi-bu-borada-nimalarni-bilish-muhim/#respond Tue, 15 Feb 2022 05:30:54 +0000 https://east-fruit.ru/?p=99920 Қайта ишлашга мўлжалланган картошка сифати учун уруғлик биринчи даражали аҳамиятга эга. Украина талаблари ва халқаро талабларга жавоб берувчи сертификатланган уруғлик материалидан фойдаланиш лозим. Шунингдек, қайта ишлаш жараёнида махсус техника мавжудлиги, алмашлаб экиш, тупроқнинг механик таркиби, озиқланиши, зараркунандалар сонини ҳисобга олиш, об-ҳаво шароитлари ўзгариши ва ходимлар малакаси ҳам муҳимдир. Ушбу фикрни...

Сообщение Қайта ишлаш учун мўлжалланган картошка сифати ва хавфсизлиги – бу борада нималарни билиш муҳим? появились сначала на EastFruit.

]]>

Қайта ишлашга мўлжалланган картошка сифати учун уруғлик биринчи даражали аҳамиятга эга. Украина талаблари ва халқаро талабларга жавоб берувчи сертификатланган уруғлик материалидан фойдаланиш лозим. Шунингдек, қайта ишлаш жараёнида махсус техника мавжудлиги, алмашлаб экиш, тупроқнинг механик таркиби, озиқланиши, зараркунандалар сонини ҳисобга олиш, об-ҳаво шароитлари ўзгариши ва ходимлар малакаси ҳам муҳимдир.

Ушбу фикрни 1 февраль куни Киевда бўлиб ўтган «Картошкачилик устахонаси» деб номланган конференцияда «Люкс Чипслари» (Украина) компаниясининг агробўлими раҳбари Владимир Левковский айтди.

Мазкур тадбирни Syngenta компанияси ташкиллаштирган. Қайта ишлашга мўлжалланган картошкани етиштириш, халқаро стандартларга мувофиқ сифат ва хавфсизлик бўйича бозорнинг асосий эҳтиёжлари ҳамда ишлаб чиқарувчи нималарга эътибор қаратиши кераклиги ҳақида SEEDSнинг эксклюзивида ўқинг.

Картошка етиштиришдаги миллий стандартлар қайта ишловчилар учун мажбурийдир

Владимир Левковскийнинг қайд этишича, истеъмол картошкаси учун ҳам, қайта ишланадиган картошка учун ҳам махсус давлат стандартлари мавжуд. Турли ҳужжатлар ва санитария меъёрлари нитратлар, микотоксинлар, пестицидлар, радионуклидлар ва бошқаларнинг қолдиқ миқдори бўйича қоида ҳамда талабларни тартибга солади. Буларнинг бари устувор ва мажбурийдир, чунки, улар маҳсулот сифати, хавфсизлигига бевосита таъсир этади.

«Агар истеъмол картошкаси бўйича стандартлар маҳсулотни етиштириш жараёнига қаратилган бўлса, саноатда қайта ишлаш учун мўлжалланган картошка техник талабларга асосан тавсифланади – зарар фоизи, қуруқ моддалар миқдори, маркировка, ҳужжатлар, ташиш ва сақлаш қоидалари шулар жумласидандир», дейди мутахассис.

Владимир Левковскийнинг айтишича, картошкани қабул қилишда «Люкс чипслари» компанияси биринчи навбатда, «Саноатда қайта ишланадиган картошка. Техник шартлар» номли давлат стандартини қўллайди. Хусусан, корхонада 2020 йилдан бошлаб, сифат назорати бўйича иш йўриқномалари ва тартибини таснифлашга эътибор қаратилмоқда.

Қайта ишлашга мўлжалланган картошка сифати: таъсир этувчи омиллар

Владимир Левковскийнинг сўзларига кўра, сақлаш шароитлари картошка сифатига таъсир қилади: ҳарорат, нисбий намлик, шакар миқдорини тартибга солиш ва бошқалар. Сотиб олинган картошканинг ҳаммаси корхона омборларига жойлаштирилади. Ҳар бир нав учун ҳарорат алоҳида танланади: 6 ёки 8 даража.  Шунингдек, компания учун ўсиш ингибитори билан ишлов бериш мажбурийдир.

Конференция спикерининг айтишича, кимёвий моддаларнинг мавжудлиги ҳам муҳим. Ҳозирги кундаги долзарб муаммо – бу илдиз нематодаси ва унга қарши курашадиган дорининг йўқлигидир. Ҳимоя воситалари тизимига келсак, мутахассислар Syngenta фирмаси маҳсулотларидан фойдаланишни маслаҳат беришади. Шунингдек, озиқлантирувчи тизимни танлашга масъулият билан ёндашув, бунинг учун тупроқни батафсил таҳлил қилиш тавсия этилади.

Владимир Левковский суғориш мажбурий эканини таъкидлайди – оғир тупроқ учун гектарига 300 литр сув керак, енгил тупроқ учун эса меъёр камроқ, суғориш орасидаги интерваллар ҳам.

Владимир Левковскийнинг сўзларига кўра, компания картошка қабули учун махсус протокол яратган, унда маҳсулотга қўйиладиган аниқ қоида ва талаблар – зарар фоизи, қаттиқ моддаларнинг солиштирма оғирлиги кўрсаткичлари, маҳсулот рангги ва бошқалар кўрсатилган. Компаниянинг ҳар бир фермер билан келишуви ва етиштириш бўйича протоколи мавжуд, унда ўртача намунавий технология тасвирланган.

Компания рангларни таҳлил қилиш учун Hunter Lab ускунасидан фойдаланади.  Унинг маълумотларига кўра, минимал кўрсаткич 58 бирлик бўлиши керак, лекин 71 дан ортиғи яхшироқ. Шунингдек, қоидаларга кўра, илдизларнинг шикастланиши, ҳажми, физиологик жароҳатланиши, ранг ўзгариши ва бошқалар баҳоланади. Шунга асосланиб, «Люкс чипслари» компаниясининг ҳамкорларга сифат учун бонуслар тизими яратилган.

Владимир Левковскийнинг сўзларига кўра, жуда муҳим жиҳат – бу Украина ва хорижда тан олиниши керак бўлган пестицидлардан фойдаланишдир, чунки, компания нафақат ички бозор, балки экспорт учун ҳам ишлайди. Шу билан бирга, етказиб беришда  компания картошкани аккредитацияланган лабораторияларда синовдан ўтказади.

Сообщение Қайта ишлаш учун мўлжалланган картошка сифати ва хавфсизлиги – бу борада нималарни билиш муҳим? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/ruknsiz/qayta-ishlash-uchun-molzhallangan-kartoshka-sifati-va-khavfsizligi-bu-borada-nimalarni-bilish-muhim/feed/ 0
Молдовада мева-сабзавотлар сифати бўйича давлат талаблари кенгайтирилди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-meva-sabzavotlar-sifati-boyicha-davlat-talablari-kengaytirildi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-meva-sabzavotlar-sifati-boyicha-davlat-talablari-kengaytirildi/#respond Mon, 24 Jan 2022 05:00:14 +0000 https://east-fruit.ru/?p=98072 Молдова ҳукумати мева маҳсулотларининг сифати ва уларни сотишга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги меъёрий ҳужжатга ўзгартиришлар киритди ва ушбу ҳужжатга мувофиқ назорат қилинадиган мева/сабзавотларнинг рўйхатини тасдиқлади. Мамлакат Вазирлар Маҳкамасининг янги қарори миллий меъёрий-ҳуқуқий базага Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Европа Иқтисодий Комиссияси (UNECE) стандартларининг кенгайтирилган ва янгиланган қоидаларини ўз ичига олади. Хусусан, мева-сабзавотларни Extra,...

Сообщение Молдовада мева-сабзавотлар сифати бўйича давлат талаблари кенгайтирилди появились сначала на EastFruit.

]]>

Молдова ҳукумати мева маҳсулотларининг сифати ва уларни сотишга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги меъёрий ҳужжатга ўзгартиришлар киритди ва ушбу ҳужжатга мувофиқ назорат қилинадиган мева/сабзавотларнинг рўйхатини тасдиқлади. Мамлакат Вазирлар Маҳкамасининг янги қарори миллий меъёрий-ҳуқуқий базага Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Европа Иқтисодий Комиссияси (UNECE) стандартларининг кенгайтирилган ва янгиланган қоидаларини ўз ичига олади. Хусусан, мева-сабзавотларни Extra, I ва II сифат тоифаларига ажратиш учун БМТ томонидан Европа учун қабул қилинган мезонлар жорий этилмоқда.

Молдованинг сифат менежменти борасидаги мутахассислари қайд этишича, мамлакатда шу пайтга қадар амалда бўлган мева маҳсулотлари сифати бўйича давлат қоидалари фақат UNECE стандартларининг айрим умумий талаблари билан синхронлаштирилган. Зеро, яқинда қабул қилинган (лекин расман эълон қилинмаган) ҳукумат қарори ҳам ушбу стандартларнинг махсус талабларини амалга оширади.

Яъни, калибр ва вазннинг ўзига хос параметрлари миллиметр ва граммда белгиланади, улар асосида мевалар у ёки бу сифат тоифасига киритилади. Ушбу қоидалар маҳаллий етиштирилган мева маҳсулотларига ҳам, импорт қилинадиганларига ҳам тааллуқли бўлади. Муҳими, Молдова учун экзотик саналган бир қатор мевалар (тропик, цитрус мевалар ва бошқалар) учун биринчи марта давлат сифат стандартлари жорий этилмоқда. Шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича миллий агентлик – АNSA инспекторлари биринчи бор мамлакат ички бозорида сотилаётган мева- сабзавотларнинг кенг ассортименти сифатини назорат қилиш (муайян тоифага мувофиқлиги) бўйича батафсил кўрсатмалар олади.

Шунингдек ўқинг: Молдова GLOBALG.A.P ва GRASP стандартларига мувофиқ, постсовет ҳудудида мева бизнесини сертификатлаш бўйича етакчилик қилмоқда

Бундан ташқари, экспертларнинг фикрига кўра, Молдовада UNECE билан синхронлаштирилган давлат стандартларини мажбурий жорий этиш туфайли ҳеч қандай халқаро хавфсизлик ва сифат стандарти бўйича сертификатланмаган Молдова қишлоқ хўжалиги экспортёрларининг катта қисми мева-сабзавотларни сифат тоифалари бўйича Европа усулида таснифлаш борасида тасаввурга эга бўлади. Бу кенг маънода экспортни тартибга солиб, унинг таркибида гомоген сифатли мевалар етказиб бериш улушини ошириш имконини беради.

Сообщение Молдовада мева-сабзавотлар сифати бўйича давлат талаблари кенгайтирилди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-meva-sabzavotlar-sifati-boyicha-davlat-talablari-kengaytirildi/feed/ 0
Жаҳон банки Тожикистонда Қишлоқ хўжалиги соҳаси барқарорлигини таъминлаш лойиҳаси учун 58 миллион доллар ажратди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/zhahon-banki-tozhikistonda-qishloq-khozhaligi-sohasi-barqarorligini-taminlash-loyihasi-uchun-58-million-dollar-azhratdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/zhahon-banki-tozhikistonda-qishloq-khozhaligi-sohasi-barqarorligini-taminlash-loyihasi-uchun-58-million-dollar-azhratdi/#respond Tue, 22 Jun 2021 15:48:29 +0000 https://east-fruit.ru/?p=79705 Жаҳон банки (ЖБ) Тожикистонда Қишлоқ хўжалиги соҳасини барқарорлаштириш лойиҳасини амалга ошириш учун $58 миллион миқдорида грант маблағлари эвазига молиялаштиришни маъқуллади. Аvesta.tj Жаҳон банки веб-сайтига асосланиб хабар беришича, Халқаро тараққиёт ассоциацияси грант маблағлари қишлоқ хўжалигининг барқарорлигини оширишга ва COVID-19 дан қутулишга ёрдам беради. «COVID-19 пандемияси қишлоқ хўжалиги ҳамда шу соҳада меҳнат...

Сообщение Жаҳон банки Тожикистонда Қишлоқ хўжалиги соҳаси барқарорлигини таъминлаш лойиҳаси учун 58 миллион доллар ажратди появились сначала на EastFruit.

]]>

Жаҳон банки (ЖБ) Тожикистонда Қишлоқ хўжалиги соҳасини барқарорлаштириш лойиҳасини амалга ошириш учун $58 миллион миқдорида грант маблағлари эвазига молиялаштиришни маъқуллади.

Аvesta.tj Жаҳон банки веб-сайтига асосланиб хабар беришича, Халқаро тараққиёт ассоциацияси грант маблағлари қишлоқ хўжалигининг барқарорлигини оширишга ва COVID-19 дан қутулишга ёрдам беради.

«COVID-19 пандемияси қишлоқ хўжалиги ҳамда шу соҳада меҳнат қиладиган деҳқон ва ҳар бир кишини доимий даромад манбаи билан таъминлаш, шунингдек, мавсумий кийинчиликларнинг туб сабабларини бартараф этиш ва оилаларга доимий равишда арзон, аммо тўйимли озиқ-овқат истеъмол килиш имкониятига эга бўлишлари учун қишлоқ хўжалиги соҳасини янада модернизация қилишнинг канчалик долзарб ва зарурлигини кўрсатди» – деб таькидлади Жаҳон банкининг Тожикистондаги доимий вакили Ян-Петер Олтерс.

Жаҳон банки маълумотларига кўра, лойиҳа барқарорлик учун зарур бўлган қишлоқ хўжалиги асосларини мустаҳкамлашга қаратилган бўлиб, бу, ўз навбатида, унинг диверсификациясини тезлаштиради, қишлоқ жойларида хусусий микро-, кичик ва ўрта бизнеснинг ривожига ва, шу билан бирга, иш билан таъминлаш учун қўшимча имкониятларни яратишга хизмат қилади.

Лойиҳа устувор экинларни етиштириш учун маҳаллий мослаштирилган ва иқлимга чидамли навларнинг етарли миқдори ва сифатини таъминлаш учун уруғ, кўчат ва боғдорчилик инфраструктурасини ишлаб чиқариш бўйича реал (ҳаётий) тизимни ривожлантиришга ёрдам беради. Инвестиция ишлаб чиқариш технологияларида маҳсулотни ва уни ишлаб чиқаришда унумдорликни яхшилайди, озиқ-овқат хавфсизлигини, рисоладагидек овқатланишни ва сув, ўғитлар, пестицид ва инсектицидлар (ҳашаротларга қарши курашиш воситалари) каби бошқа ресурслардан самарали фойдаланишни таъминлайди.

Иқлим ўзгаришига мослашиш ва тармоқларни ривожлантириш технологиялари ва уларнинг ечимларини тадқиқ этиш ва ривожлантиришда узоқ муддатли потенциални мустаҳкамлаш учун мазкур лойиҳага Тожикистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги Фанлари академияси ва Тожикистон аграр университети қошидаги илмий-тадқиқот институтлари жалб этилади.

Бундан ташқари, озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги стандартларини қўллаш, шунингдек, етиштирилган озиқ-овқат маҳсулотларининг исроф бўлиши ва уларнинг чиқитга чиқиб кетиш ҳажмини қисқартириш учун тармоқнинг рақобатбардошлигини ошириш ва деҳқонларнинг бозорларга кириш имкониятини таъминлаш, қишлоқ хўжалигини диверсификациялашга кўмаклашиш боғдорчилик занжирлари учун инвестицияларни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар кўзда тутилган. Бундай марказларнинг мавжудлиги боғдорчиликка, шу жумладан, мева боғдорчилигига кўпроқ хусусий сармояларни жалб қилади, бу эса иқлим ўзгариши хавфини камайтиришга ва иш ўринларини яратишга ёрдам беради. Бунга параллел равишда, лойиҳа танланган давлат идораларида юз бериши мумкин бўлган инқирознинг олдини олиш ва бошқариш соҳасидаги салоҳиятини мустаҳкамлашга ёрдам беради. Имкониятларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан яна бири қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини реал вақт режимида мониторингини олиб бориш ва агрометеорология, унумдорликни бошқариш учун тупроқни таҳлил этиш, экинларни ҳимоя қилиш ва чигирткаларга қарши курашишдир.

Лойиҳа Тожикистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан кейинги беш йил ичида амалга оширилади.

Сообщение Жаҳон банки Тожикистонда Қишлоқ хўжалиги соҳаси барқарорлигини таъминлаш лойиҳаси учун 58 миллион доллар ажратди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/zhahon-banki-tozhikistonda-qishloq-khozhaligi-sohasi-barqarorligini-taminlash-loyihasi-uchun-58-million-dollar-azhratdi/feed/ 0
Ўзбекистонда маҳсулотларни халқаро стандартлаштириш ва сертификатлаштириш тизими жорий этилмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-mahsulotlarni-khalqaro-standartlashtirish-va-sertifikatlashtirish-tizimi-zhoriy-etilmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-mahsulotlarni-khalqaro-standartlashtirish-va-sertifikatlashtirish-tizimi-zhoriy-etilmoqda/#respond Tue, 18 May 2021 12:49:59 +0000 https://east-fruit.ru/?p=76406 Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев санитария-эпидемиология экспертизасидан ўтказиладиган маҳсулотлар рўйхатини оптималлаштириш ва мувофиқлик сертификатига қўшимча талаб бекор қилишнишини кўриб чиқишга кўрсатма берди. Шунингдек, Давлат раҳбари мингта миллий стандарт ўрнига халқаро стандартларни қабул қилиш бўйича ҳам кўрсатмалар берди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди. Президент Шавкат Мирзиёев 17 май куни...

Сообщение Ўзбекистонда маҳсулотларни халқаро стандартлаштириш ва сертификатлаштириш тизими жорий этилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев санитария-эпидемиология экспертизасидан ўтказиладиган маҳсулотлар рўйхатини оптималлаштириш ва мувофиқлик сертификатига қўшимча талаб бекор қилишнишини кўриб чиқишга кўрсатма берди. Шунингдек, Давлат раҳбари мингта миллий стандарт ўрнига халқаро стандартларни қабул қилиш бўйича ҳам кўрсатмалар берди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев 17 май куни техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрология миллий тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тақдимоти билан танишди.

Мамлакатда саноатни ривожлантириш, маҳсулотлар сифатини ошириш, жаҳон бозорларига чиқиш бўйича олиб борилаётган тизимли ишлар доирасида мавжуд 30 мингга яқин стандартнинг 19 мингтаси халқаро нормалар билан уйғунлаштирилди ва халқаро стандартлар реестри шакллантирилди.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон, Тожикистон ва Грузия гилос бозори шарҳи – нарх, сифат ва истиқбол ҳақида

Эскирган, бозор иқтисодиёти механизмларига салбий таъсир кўрсатадиган 5 минг 600 та стандарт амалиётдан чиқарилди, 3 минг 500 таси замон талаблари асосида такомиллаштирилди. Халқаро аналогларга мувофиқ қўшимча 26 та техник регламент ишлаб чиқилди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи 260 та корхонада “Global G.A.P.” ҳамда “Organic” стандартлари асосида сифат тизими жорий этилди ва улар халқаро даражада сертификатлаштирилди.

Синов лабораториялари модернизация қилиниб, чет эллардан келтирилаётган маҳсулотлар сифати ҳам ўрганиб борилмоқда.

“Шу билан бирга, ишлаб чиқаришда, эспорт ва импорт жараёнларида стандартлар билан боғлиқ яна кўплаб вазифалар бор. Айрим тартиб-таомиллар тадбиркорларга қийинчилик туғдирмоқда”, дейилади хабарда.

Тақдимотда шу масалаларни ҳал этиш, соҳадаги тартибларни такомиллаштириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

Масалан, бугунги кунда 3 минг 400 турдаги маҳсулотга санитария-эпидемиологик хулоса билан бирга мувофиқлик сертификати ҳам талаб этилмоқда.

Президент мутасаддиларга санитария-эпидемиологик хулоса олинадиган маҳсулотлар рўйхатини мақбуллаштириш, қўшимча мувофиқлик сертификати талабини бекор қилиш масаласини кўриб чиқиш бўйича топшириқ берди.

Импорт маҳсулотлар синови божхона расмийлаштируви жараёнида амалга оширилиб, бунга 60 кунгача вақт кетмоқда. Шу боис, бу борадаги ҳужжатларни камида 30 кун олдин божхона электрон дастурига жойлаштириш тизимини йўлга қўйиш вазифаси белгиланди.

Соҳани такомиллаштиришда жаҳон тажрибасидан фойдаланилмоқда. Жумладан, Европада фақатгина 28 турдаги хавфи юқори бўлган маҳсулот мажбурий сертификатланади, қолган барча турдаги товарлар мувофиқлиги декларациялаш орқали тасдиқланади.

Тақдимотда шундай тизимни тажриба-синов тариқасида амалиётга киритиш зарурлиги қайд этилди. Дастлабки босқичда 800 га яқин маҳсулот тури бўйича декларациялаш тартиби жорий этилади.

Халқаро талаблар билан уйғунлашмаган қолган 11 мингта миллий стандарт ўрнига халқаро стандартларни қабул қилиш ҳамда 2023 йилдан барча корхоналарни ушбу стандартларга ўтказиш бўйича кўрсатма берилди.

“Ўзстандарт” агентлиги тизимидаги 20 та синов лабораторияси фаолиятини халқаро даражада ташкил этиб, биринчи навбатда озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, электр техникаси, енгил саноат, гигиена ва парфюмерия маҳсулотлари ҳамда қурилиш материалларининг халқаро стандартларга мувофиқлигини баҳолашни йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди.

Европа Иттифоқининг “GSP+” тизими доирасидаги имтиёзлардан кенг фойдаланиш учун корхоналарга халқаро сертификатлар олишда кўмаклашиш кераклиги қайд этилди.

Жаҳон савдо ташкилотининг Савдодаги техник тўсиқлар ҳамда Санитария ва фитосанитария чоралари тўғрисидаги битимлари нормаларидан келиб чиқиб, ушбу соҳаларга масъул идораларнинг  ваколатларини аниқ белгилаш вазифаси қўйилди.

Сообщение Ўзбекистонда маҳсулотларни халқаро стандартлаштириш ва сертификатлаштириш тизими жорий этилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-mahsulotlarni-khalqaro-standartlashtirish-va-sertifikatlashtirish-tizimi-zhoriy-etilmoqda/feed/ 0