солиқлар • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Thu, 13 Jan 2022 20:47:40 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png солиқлар • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Ўзбекистонда картошка импорти ва савдоси учун солиқ имтиёзлари муддати узайтирилди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-kartoshka-importi-va-savdosi-uchun-soliq-imtiyozlari-muddati-uzaytirildi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-kartoshka-importi-va-savdosi-uchun-soliq-imtiyozlari-muddati-uzaytirildi/#respond Fri, 14 Jan 2022 04:00:00 +0000 https://east-fruit.ru/?p=97450 2022 йилнинг 11 январида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида қабул қилинган қонунга кўра, бир қатор озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, картошка импорти ва савдосида солиқ имтиёзлари 2022 йилнинг 30 апрелига қадар узайтирилди, дея хабар беришмоқда EastFruit экспертлари. 2021 йилнинг 21 октябрида мамлакат Олий Мажлиси Сенати ички бозорда картошка нархи ўсишини чеклаш...

Сообщение Ўзбекистонда картошка импорти ва савдоси учун солиқ имтиёзлари муддати узайтирилди появились сначала на EastFruit.

]]>

2022 йилнинг 11 январида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида қабул қилинган қонунга кўра, бир қатор озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, картошка импорти ва савдосида солиқ имтиёзлари 2022 йилнинг 30 апрелига қадар узайтирилди, дея хабар беришмоқда EastFruit экспертлари.

2021 йилнинг 21 октябрида мамлакат Олий Мажлиси Сенати ички бозорда картошка нархи ўсишини чеклаш омили сифатида Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунни маъқуллаган эди. Унда бир қатор озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, картошкани реализация қилиш бўйича айланма, шунингдек уни импорт қилишда қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС)ни бекор қилиш назарда тутилган. Мазкур ҳужжатга кўра, 2021 йилнинг 10 октябридан 31 декабрига қадар ушбу товарларни реализация қилиш бўйича айланма, шунингдек уларни Ўзбекистонга олиб кириш ҚҚСдан озод қилинди.

Ушбу солиқ имтиёзлари муддати тугагач, 2022 йилнинг 11 январида мамлакат парламентининг юқори палатаси Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади. Қонунга кўра, 2022 йилнинг 30 апрелига қадар бир қатор озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, картошкани реализация қилиш бўйича айланма, шунингдек уни Ўзбекистонга импорт қилиш ҚҚСдан озод қилинган.

2021 йилнинг январь ойи бошидан сентябрь ойи охиригача картошканинг ўртача улгуржи нархлари динамикаси, асосан, ўтган йилгига ўхшаш, нархлар эса 2020 йил билан бир хил даражада бўлди. Аммо Россия картошка бозоридаги ажиотаж вазият туфайли 2021 йилнинг сентябрь ойи охирида домино эффекти сабаб, Ўзбекистонда ҳам ушбу сабзавот қимматлаша бошлади. Орадан уч ҳафта ўтиб, бор-йўғи бир ҳафта ичида – 2021 йилнинг 14 октябридан 21 октябрига қадар картошканинг ўртача улгуржи нархлари 1 кг учун 3500 сўмдан 5000 сўмга, яъни 43 фоизга ошди.

2021 йилнинг 21 октябрида қабул қилинган картошка импорти ва савдосида қўшилган қиймат солиғи бекор қилиш тўғрисидаги қарор ички бозорда ушбу маҳсулот нархининг янада ошишини  чеклашда муҳим омил бўлди. 2021 йилнинг 4 ноябридан 2022 йилнинг 7 январига қадар Ўзбекистонда картошканинг ўртача улгуржи нархлари 1 кг учун 4500 дан 5000 сўмгача ўзгариб турди.

2022 йилнинг 7 январь ҳолатига кўра, ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархлари 5000 сўм/кг ни ташкил этмоқда, бу 2021 йилнинг шу санасига нисбатан қарийб бир ярим баробар ва 2020 йилнинг шу санасига нисбатан 2,3 баробар юқори кўрсаткичдир.

2021 йилда Ўзбекистонга картошка импорти илк  бор ярим миллион тоннадан ошиб, 2020 йилги рекордни янгилади. EastFruit таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, бутун 2021 йил давомида мамлакатга 559,1 минг тонна картошка импорт қилинган, бу 2020 йилга нисбатан 33 фоиз кўпдир.

Картошка сўнгги бир неча йил ичида Ўзбекистон мева-сабзавот секторининг асосий импорт позициясига айланди. 2016 йилга қадар картошка импортининг йиллик ҳажми йилига 50 минг тоннадан ошмаган бўлса, 2017 йилда бу маҳсулот импорти 194 минг тоннани ташкил этган.  Шунга кўра, 2017 йилдан 2021 йилга қадар импорт ҳажми қарийб 3 баробар ошди.

Сообщение Ўзбекистонда картошка импорти ва савдоси учун солиқ имтиёзлари муддати узайтирилди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-kartoshka-importi-va-savdosi-uchun-soliq-imtiyozlari-muddati-uzaytirildi/feed/ 0
Исроилда мева-сабзавотлар нархи пасайтирилади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/isroilda-meva-sabzavotlar-narkhi-pasaytiriladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/isroilda-meva-sabzavotlar-narkhi-pasaytiriladi/#respond Thu, 05 Aug 2021 09:06:18 +0000 https://east-fruit.ru/?p=83542 Исроил ҳукумати мамлакатда мева-сабзавот нархини пасайтириш режаси жорий этилганини эълон қилди. Давлат режаси доирасида мева-сабзавот маҳсулотлари импортида божхона тўловлари камаяди ва бу соҳада рақобатга йўл очади. Режа, шунингдек, мамлакат фермерларини тўғридан-тўғри ва билвосита қўллаб-қувватлаш чораларини ўзида мужассам этган. Ушбу режанинг амалга оширилиши исроиллик истеъмолчиларга йилига қарийб 820 миллион доллар маблағ...

Сообщение Исроилда мева-сабзавотлар нархи пасайтирилади появились сначала на EastFruit.

]]>

Исроил ҳукумати мамлакатда мева-сабзавот нархини пасайтириш режаси жорий этилганини эълон қилди. Давлат режаси доирасида мева-сабзавот маҳсулотлари импортида божхона тўловлари камаяди ва бу соҳада рақобатга йўл очади. Режа, шунингдек, мамлакат фермерларини тўғридан-тўғри ва билвосита қўллаб-қувватлаш чораларини ўзида мужассам этган. Ушбу режанинг амалга оширилиши исроиллик истеъмолчиларга йилига қарийб 820 миллион доллар маблағ тежаш имконини беради.

Охирги йилларда Исроилда мева-сабзавотлар нархи 80 фоизга ошган, бу эса жамоатчиликнинг норозилигига сабаб бўлган, деб хабар бермоқда FruitNews Freshfruit портали материалларига асосланиб.

Режага кўра, мева- сабзавотлар, шунингдек, тухум учун солиқлар камайтирилади. Бундан ташқари, ҳукумат мева-сабзавотларни импорт қилиш қоидаларини Европа стандартларини қабул қилиш ҳисобига юмшатади. Натижада, Исроил бозорида ассортимент кўпайиб, ушбу турдаги маҳсулотлар нархи пасайишига эришилади.

Сообщение Исроилда мева-сабзавотлар нархи пасайтирилади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/isroilda-meva-sabzavotlar-narkhi-pasaytiriladi/feed/ 0
Тожикистонда замонавий иссиқхона қурувчилар солиқ имтиёзларига эга бўлишди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikistonda-zamonaviy-issiqkhona-quruvchilar-soliq-imtiyozlariga-ega-bolishdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikistonda-zamonaviy-issiqkhona-quruvchilar-soliq-imtiyozlariga-ega-bolishdi/#respond Fri, 11 Jun 2021 11:44:34 +0000 https://east-fruit.ru/?p=78777 Тожикистон ҳукумати замонавий иссиқхоналар қуриш учун ҚҚС ҳамда божхона тўловларидан озод қилинган товар ва материаллар, қурилма ва ускуналар рўйхатини тасдиқлади, дея хабар берди Asia-Plus. Ҳукумат 2021 йилнинг 28 майида қабул қилган қарор республика Aдлия вазирлигининг марказлаштирилган ҳуқуқий ахборот банки томонидан эълон қилинди. Рўйхат 72 номдаги қурилиш маҳсулотлари ва материаллари, қурилма...

Сообщение Тожикистонда замонавий иссиқхона қурувчилар солиқ имтиёзларига эга бўлишди появились сначала на EastFruit.

]]>

Тожикистон ҳукумати замонавий иссиқхоналар қуриш учун ҚҚС ҳамда божхона тўловларидан озод қилинган товар ва материаллар, қурилма ва ускуналар рўйхатини тасдиқлади, дея хабар берди Asia-Plus.

Ҳукумат 2021 йилнинг 28 майида қабул қилган қарор республика Aдлия вазирлигининг марказлаштирилган ҳуқуқий ахборот банки томонидан эълон қилинди.

Рўйхат 72 номдаги қурилиш маҳсулотлари ва материаллари, қурилма ва ускуналари номини ўз ичига олган.

Шунингдек ўқинг: Резаворлар ва музлатилган сабзавотлар: Марказий Осиё мева-сабзавот етиштирувчилари учун жозибадор нишалар номи айтилди

Рўйхат, хусусан, йиғма қурилиш иншоотлари, ҳаво айлантирувчи ускуналар, электр двигателлар ва генераторлар, иссиқхоналарни суғориш ускуналари, қишлоқ хўжалиги машиналари, турли ўғитлар ва ҳоказоларни жамлаган.

Божхона хизматига ҳукумат қарори билан ушбу рўйхат бўйича импорт қилинадиган товарларнинг расмийлаштирилишини таъминлаш, 2022 йил 1 февралгача эса Молия вазирлигига маълумот тақдим этиш топшириғи берилган.

Осиё тараққиёт банкининг доимий вакили Шенни Кэмпбелл солиқ имтиёзлари масаласини шарҳлар экан, қуйидагиларни таъкидлади: «Инвестициялар, инновациялар, минтақавий ривожланиш ва / ёки янги иш ўринлари яратишга аниқ ва бошқариладиган таъсир кўрсатувчи фаолиятга солиқ имтиёзлари берилиши керак».

Сообщение Тожикистонда замонавий иссиқхона қурувчилар солиқ имтиёзларига эга бўлишди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikistonda-zamonaviy-issiqkhona-quruvchilar-soliq-imtiyozlariga-ega-bolishdi/feed/ 0