Сербия • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Mon, 14 Feb 2022 20:46:26 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png Сербия • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Грузия Россияга голубика етказиб беришда Сербияни ортда қолдириб, энг йирик экспортёрлар бешлигидан жой олди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gruziya-rossiyaga-golubika-etkazib-berishda-serbiyani-ortda-qoldirib-eng-yirik-eksportyorlar-beshligidan-zhoy-oldi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gruziya-rossiyaga-golubika-etkazib-berishda-serbiyani-ortda-qoldirib-eng-yirik-eksportyorlar-beshligidan-zhoy-oldi/#respond Tue, 15 Feb 2022 04:00:54 +0000 https://east-fruit.ru/?p=99919 EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, 2021 йилда Россия голубика импортини жисмоний жиҳатдан 21 фоизга оширди. Россияга голубика импорти ҳажми биринчи бор 10 минг тоннадан ошиб, 10,7 минг тоннага етди. Шуни қайд этиш жоизки, бир йил аввалги каби Грузия Россияга голубика  экспортини бошқа етказиб берувчи мамлакатларга нисбатан кўпроқ оширди, бунинг натижасида, ушбу...

Сообщение Грузия Россияга голубика етказиб беришда Сербияни ортда қолдириб, энг йирик экспортёрлар бешлигидан жой олди появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, 2021 йилда Россия голубика импортини жисмоний жиҳатдан 21 фоизга оширди. Россияга голубика импорти ҳажми биринчи бор 10 минг тоннадан ошиб, 10,7 минг тоннага етди.

Шуни қайд этиш жоизки, бир йил аввалги каби Грузия Россияга голубика  экспортини бошқа етказиб берувчи мамлакатларга нисбатан кўпроқ оширди, бунинг натижасида, ушбу мамлакат 2021 йили биринчи марта Россия бозорига сархил голубика етказиб берувчилар бешлигига кирди. Йил давомида Грузиядан Россияга голубика  экспорти 37 фоизга ёки 230 тоннага ошиб, 2021 йилда 850 тоннага етди. Шундай қилиб, Грузиянинг Россия голубика бозоридаги улуши 8 фоизни ташкил қилди ва икки йил аввал у аранг 2 фоизга борган эди.

Бозор иштирокчиларининг фикрича, агар Россия кутилмаганда ўсимлик маҳсулотларини импорт қилиш бўйича янги қоидалар киритгани сабабли мавсум ноаниқ якунланмаганида Грузия 2021 йили кўпроқ голубика экспорт қилиши мумкин эди. Ўшанда кўплаб компаниялар экспортни тўхтатди, чунки, улар янги қоидалар ҳақида ишончли маълумотга эга эмас эди ва кўпчилик жиддий йўқотишлардан чўчиди.

Шунга қарамай, 2021 йилда Грузия Россияга Сербиядан кўра кўпроқ голубика етказиб бера олди ва бу билан Грузия ушбу бозорга  голубика етказиб берувчи энг йирик экспортёрлар рейтингида Сербия билан ўрин алмашди. Сербия мавсум охирида экспортни 39 фоизга қисқартирди.

Қизиғи шундаки, Грузиядан ҳам кўпроқ, Россияга голубика экспортини Зимбабве экспортёрлари оширишди. Уларнинг жўнатмалари ҳажми йил давомида 3,3 баробар ошди, бироқ, ҳозирча нисбатан паст – 115 тонна даражасида сақланиб турибди.

Перу экспортёрлари бозорда лидерлигича қолди, улар улуши Россия голубика импортининг учдан бир қисмини ташкил этди. Ушбу мамлакат голубиканинг энг йирик экспортёрлари жаҳон рейтингида ҳам етакчилигича қолди. Марокаш Россия умумий импортидаги 21 фоиз улуш билан иккинчи ўринда қолди.

Сообщение Грузия Россияга голубика етказиб беришда Сербияни ортда қолдириб, энг йирик экспортёрлар бешлигидан жой олди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gruziya-rossiyaga-golubika-etkazib-berishda-serbiyani-ortda-qoldirib-eng-yirik-eksportyorlar-beshligidan-zhoy-oldi/feed/ 0
Сербияда малина териб олишга ҳатто Ҳиндистон ва Мўғулистондан мавсумий ишчиларни жалб қилмоқдалар https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/serbiyada-malina-terib-olishga-hatto-hindiston-va-moqulistondan-mavsumiy-ishchilarni-zhalb-qilmoqdalar/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/serbiyada-malina-terib-olishga-hatto-hindiston-va-moqulistondan-mavsumiy-ishchilarni-zhalb-qilmoqdalar/#respond Tue, 12 Oct 2021 17:26:26 +0000 https://east-fruit.ru/?p=90008 2021 йилда малинага талабнинг ошиб кетиши ушбу резаворга нисбатан қизиқиш нафақат “малина буми” иккинчи бор юз бераётган Украинада, балки малинани саноат усулида етиштириш билан шуғулланувчи Польша, Сербия, Босния ва Герцеговина ҳамда бошқа мамлакатларда ҳам яна кучайиб кетди. Шу билан бирга, EastFruit экспертларининг фикрича, кўплаб инвесторлар малина майдонларини кенгайтирар экан, мевани йиғиб-териб...

Сообщение Сербияда малина териб олишга ҳатто Ҳиндистон ва Мўғулистондан мавсумий ишчиларни жалб қилмоқдалар появились сначала на EastFruit.

]]>

2021 йилда малинага талабнинг ошиб кетиши ушбу резаворга нисбатан қизиқиш нафақат “малина буми” иккинчи бор юз бераётган Украинада, балки малинани саноат усулида етиштириш билан шуғулланувчи Польша, Сербия, Босния ва Герцеговина ҳамда бошқа мамлакатларда ҳам яна кучайиб кетди.

Шу билан бирга, EastFruit экспертларининг фикрича, кўплаб инвесторлар малина майдонларини кенгайтирар экан, мевани йиғиб-териб олиш учун арзон ишчи кучи нақадар муҳим эканлигига етарли эътибор қаратмаяптилар. Чунки ҳозирда малинани комбайнда териб олиш резавор сифатига зарар етказиши туфайли ҳатто музлатиш эҳтиёжлари учун ҳам ярамайди.  Натижада, қўлда терилган мевадан машинада терилгани анча арзон юради. Демак, кейинги йилданоқ малина териш учун ишчи кучи нархлари кўплаб мамлакатларда кескин кўтарилиши мумкин.

Сербиядаги ҳолат бунга ёрқин мисол бўла олади. Спутник Сербиянинг ёзишича, малина териб олиш учун ишчи кучи етишмовчилиги ишлаб чиқарувчиларни ҳатто Ҳиндистон ва Мўғулистон сингари экзотик мамлакатлардан ишчи қидиришга мажбур қилмоқда. Музлатишга мўлжалланган малинанинг ҳозирги рекорд даражада юқори нархлари Сербияда $4,2-4,9/кг га етган. Бу эса назарий жиҳатдан ишчи кучини Ер шарининг исталган нуқтасидан олиб келишга имкон беради-да! Бироқ коронавирус пандемияси ва вақти-вақти билан юзага келаётган халқаро йўналишлардаги чекловлар шароитида бу масалада жиддий муаммолар келиб чиқмоқда.

Шунингдек ўқинг:  Буюк Британиядаги иссиқхона сабзавотларини етиштирувчи энг йирик компанияси ишчилар етишмовчилиги сабаб катта зарар кўрмоқда

Шу боисдан, айни пайтда резавор терувчи ишчилар асосан минтақа мамлакатлари, аввало Албаниядан келиб ишлаяпти. Албан ишчиларига Сербияда малина йиғим-терими учун қанча тўлашади? Манбаларнинг маълум қилишича, серб малинасини тераётган албан мавсумий ишчилари кунига 30 евро ҳақ олади. Айни пайтда уларга бепул овқат ва яшаш учун жой берилади.

EastFruit экспертларининг қайд этишича, бу ишчиларга кунига ўртача 500 дан 600 гривенгача (16-20 евро) тўланадиган Украинадаги малина терими иш ҳақларидан анча баланд. Аммо Украина малинанинг ўзини ҳам Сербияга қараганда арзонроқ нархда экспортга чиқаради. Чунки Сербия сифатли малинани қиммат нархда сотиш мумкин бўлган АҚШ ва Канадага музлатилган малина экспорт қилувчи энг йирик етказиб берувчилардан бири ҳисобланади. Украина эса ушбу мамлакатларга экспорт қилишни энди-энди бошлади.

Дарвоқе, тайёр маҳсулотни қиммат нархда сотиш Украинага ҳам иш ҳақи паст, ишчи кучи эса кўп бўлган мамлакатлардан мавсумий ишчиларни жалб қилиш тўғрисида ўйлаб кўриш имконини берган бўларди. Масалан, Тожикистон ёки Ўзбекистондан. Бироқ бу борада ҳам давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўлиши керак. Сербияда аграр масалалар вазирлиги бундай ташаббусларни фаол қўллаб-қувватлайди ва хорижий мавсумий ишчиларни жалб қилиш, уларни легал ишга жойлаштириш учун шарт-шароитлар яратиб бермоқда.

Малинанинг нархлари юқорилигича қолар экан, Сербия аллақачон Осиёнинг ва Африканинг бошқа мамлакатларидан арзон ишчи кучини жалб қилишни режалаштирмоқда. Мамлакатда ишчи кучини импорт қилишга ихтисослашган, шунингдек, серб малинаси етиштириладиган асосий минтақаларда ишчиларни турар жой ва озиқ-овқат билан таъминлайдиган компаниялар пайдо бўлмоқда.

Айни пайтда эса Украинада фақатгина плантацияларни кенгайтириш масаласи кун тартибига чиққан. Ҳолбуки, ҳозирнинг ўзида резаворларни териб олишга ишчи топиш осон эмас.

Сообщение Сербияда малина териб олишга ҳатто Ҳиндистон ва Мўғулистондан мавсумий ишчиларни жалб қилмоқдалар появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/serbiyada-malina-terib-olishga-hatto-hindiston-va-moqulistondan-mavsumiy-ishchilarni-zhalb-qilmoqdalar/feed/ 0
Мева бизнеси мавсумининг хэштеги — #freshapplecrisis https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/meva-biznesi-mavsumining-kheshtegi-freshapplecrisis/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/meva-biznesi-mavsumining-kheshtegi-freshapplecrisis/#respond Tue, 07 Sep 2021 17:48:55 +0000 https://east-fruit.ru/?p=85925 Минтақанинг олма бизнесидаги мушкул вазиятга эътиборни қаратиш мақсадида, боғбонлар учун навбатдаги мураккаб мавсум истиқболларини эътиборга олган ҳолда EastFruit янги #freshapplecrisis хэштегини ишга туширмоқда. Биз олмани мақбул нархларда сотиш борасидаги қийинчиликлар тўғрисида ижтимоий тармоқларда маълумотларни эълон қилаётган барчага ушбу хэштегни қўллашни таклиф қиламиз. “Ушбу ёз фаслида бизнинг бутун таҳлилчилар жамоамиз биргаликда...

Сообщение Мева бизнеси мавсумининг хэштеги — #freshapplecrisis появились сначала на EastFruit.

]]>

Минтақанинг олма бизнесидаги мушкул вазиятга эътиборни қаратиш мақсадида, боғбонлар учун навбатдаги мураккаб мавсум истиқболларини эътиборга олган ҳолда EastFruit янги #freshapplecrisis хэштегини ишга туширмоқда. Биз олмани мақбул нархларда сотиш борасидаги қийинчиликлар тўғрисида ижтимоий тармоқларда маълумотларни эълон қилаётган барчага ушбу хэштегни қўллашни таклиф қиламиз.

“Ушбу ёз фаслида бизнинг бутун таҳлилчилар жамоамиз биргаликда бутун дунёда олма етиштириш ва истеъмол қилиш бўйича маълумотларни таҳлил қилиб чиқди. Йиғилган маълумотлар шундан далолат бермоқдаки, 2021/22 йилги мавсум ҳатто 2018/19 йилги мавсумдан ҳам анча мураккаб кечиши эҳтимоли юқори. Айни дамда, Шарқий Европа боғбонлари нафақат рекорд даражадаги ҳосил туфайли, балки улар Европа Иттифоқининг олма экспортёрлари билан ЕИ етказиб берувчиларининг анъанавий бозорлари ва ЕИ мамлакатларининг ўзидаги бозор учун рақобатга киришиши туфайли ҳам жиддий зарар кўрадилар”, дейди БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Инвестиция маркази иқтисодчиси Андрий Ярмак.

Биз нега #freshapplecrisis хэштегини қўллаётганимизни изоҳлаб берувчи айрим фактларни қуйида келтириб ўтамиз:

– Шарқий Европада олма ҳосили тарихан энг юқори миқёсга етади – деярли барча мамлакатлар ўзларининг етиштириш кўрсаткичларида рекордларни янгилайди;

– Эрон ўтган мавсумдаёқ бутун дунёда олма экспорти ҳажмлари бўйича иккинчи ўринга чиқди ва Хитойга деярли етиб олай деди! Эрон Россия олма бозорида Молдова ва Сербия билан, шунингдек, Яқин Шарқ ва Осиё бозорларида Украина ва ЕИ билан рақобатлашмоқда;

– Туркия худди Эрон сингари олма бозоридаги экспансиясини давом эттирмоқда ва ҳар мавсумда 300000 тоннага яқин олма экспорт қилмоқда. Туркия Яқин Шарқда ЕИ ва Украина билан, Россияда Молдова ва Сербия билан рақобатлашади, шунингдек, Ҳиндистонга олма етказиб бериш ҳажмларини шиддат билан оширяпти;

– Украина РФ бозорига олма етказиб бера олмайди. Бундан ташқари, у ҳанузгача Вьетнам, Ҳиндистон, Индонезия ва Миср каби олма савдоси энг тез ўсиб бораётган ва энг муҳим бозорларга эркин кириб бориш бўйича ўзаро келишилган, рақобатда устунлик берувчи шароитларга эга эмас. Бу эса ушбу мамлакат учун экспорт истиқболларини анча пасайтириб юборади;

– Россия навбатдаги рекорд ҳосилдан сўнг 2021/22 йилларда олма импортини тахминан 60-80 минг тоннага яна камайтиради, Молдова ҳам, Сербия ҳам бунча миқдордаги ҳажмлар учун муқобил бозорлар топишига тўғри келади. Бунга ҳали Эрон ва Туркиядан етказиб бериш ҳажмларининг ўсиш эҳтимолини қўшмадик;

– 2021 йилги олма ҳосилини териб олишнинг бошланиши кечикаётганига қарамасдан, Россиянинг олма бозори аллақачон арзон олмалар билан тўлиб бўлди, нархлар эса бутун тарих давомида йилнинг ушбу вақтидаги энг паст даражада қолмоқда;

– Марказий Осиёда (Тожикистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон) олма ҳосили яна рекорд даражада бўлади, чунки у ерларда олма боғлари майдонларини кенгайтириш давом этмоқда, ёш боғлар эса ҳосилга киряпти;

– Молдова ҳатто нисбатан кам бўлган 2020 йил ҳосилини тўлиқ сотиб юбора олмади, бу йил эса Молдовада олма етиштириш ўтган мавсумга нисбатан яна 150-180 минг тоннага ошиши мумкин. Бунга Россиянинг олма импортини 60-80 минг тоннага камайтиришини қўшсак, деярли бутун олма ҳосилини ушбу ягона бозорга етказиб берувчи молдован экспортёрлар учун анчагина ёқимсиз манзара ҳосил бўлади.

– Украина, Сербия ва Молдова Россиядан ташқари ҳудудлардан камида 180 минг тонна олма учун бозор топиши керак. Ҳолбуки, улар илгари уччаласини қўшганда ҳам РФдан ташқари ҳудудларда 67 минг тоннадан ортиқ олма сотмаган;

– ЕИда одатдагидан кўпроқ олма ҳосили йиғиб олинади. Демак, ушбу олма учун Яқин Шарқ ва Осиёдан етказиб бериш бозорларини топиш зарур бўлади. Бу минтақаларда эса Эрон ва Туркиянинг экспортёрлари 2018/19 йилдан буён мустаҳкам ўрин эгаллаб олган;

– Хитой ҳам 2021 йилда 2020 йилдагига нисбатан кўпроқ олма ҳосилини йиғиб олишига аломатлар бор.  Хитой дунёнинг етакчи экспортёри бўлиб қолаётганлиги ва у Россия бозорига кириб бора олмаётганлиги боис, у Осиёнинг олма бозорларига босим ўтказишда давом этади.

– Европада 2020 йилдаги пандемия даврида бирдан ошиб кетган олма истеъмоли яна пасайишига аломатлар бор. Мевалар бозорида тобора муҳимроқ роль ўйнаётган янги авлод истеъмолчилари учун олма оммабоп ва тренд мева ҳисобланмайди;

– Жанубий яримшар мамлакатлари олма етиштириш ҳажмларини 250-300 минг тоннага кўпайтириб, Хитойдан олма етказиб берувчиларнинг таъсири кучайиб бораётган Осиёга кўпроқ олма экспорт қилиши кутилмоқда;

– Европада 2020/21 йилги мавсумдан ўтувчи олма захиралари ноодатий тарзда ўта юқори бўлиб, бу бозорга қўшимча босим ўтказади ва 2021/22 йилги мавсум давомийлигини қисқартиради;

– Олма ҳосилини йиғиб теришни бошлашнинг, айниқса, Шарқий Европада кечикиши ҳам мавсум давомийлигини қисқартиради. Бу эса фермерларда ўз олмасини сотиб юбориш учун одатдагига нисбатан камида икки ҳафта озроқ вақт бўлишини англатади;

– Олма концентрати (AJC) бозордаги ўрнини бошқа оммабопроқ ичимликларга ютқазиб қўймоқда ва саноатбоп олма нархлари кўтарилиши имконсиздир;

“Контейнер инқирози” ва денгизда юк ташиш нархларининг кескин ўсиши минтақадаги Осиё ва Яқин Шарқ мамлакатларининг премиум бозорига кўз тиккан олма етказиб берувчилари учун катта муаммога айланади, бу эса фермерларнинг сотиш нархларига босим ўтказади;

– Дунё олма бозори учун ягона яхши хабар – бу АҚШда олма ҳосили ва экспортининг қисқаришидир.

Covid-19 пандемияси туфайли эркин саёҳатларга қўйилган чекловлар, кўргазмалар ва савдо форумларининг ўтказилмаётганлиги экспортёрларга олма сотиш учун янги харидорларни топишда қийинчилик туғдирмоқда. Бундан ташқари, бозорларга кириш бўйича расмиятчиликларни давлатлар томонидан келишиш жараёни бирдан секинлашди.

Мазкур муаммони енгиб ўтишда кўмаклашиш мақсадида биз Telegram негизида онлайн-платформа ишлаб чиқдик. У ерда хорижий харидорлар Шарқий Европа ҳамда Марказий Осиёнинг олма ва бошқа меваларини сотиб олиши, шунингдек, ўз маҳсулотларини ушбу минтақада илгари суриши мумкин. Платформа EF Trade Platform деб номланади ва барча учун бепул бўлиб, маълумотларни рус ва инглиз тилларида жойлаштириш мумкин. Фойдаланувчилардан маҳсулотни реклама қилишдан аввал бириктириб қўйилган хабардаги қоидаларни диққат билан ўқиб чиқишини сўраб қоламиз!

Платформада 55 мамлакатдан 18000  нафар фойдаланувчи йиғилган бўлиб, бу ердагиларнинг кўпчилиги Россия, Украина, Ўзбекистон, Беларус, Туркия, Эрон, Озарбайжон, Молдова, Грузия, Сербия ва Тожикистон компанияларидир. Бу эса уни минтақадаги мева-сабзавотлар онлайн савдоси учун энг йирик платформага айлантиради.

Биз яна олма бизнеси вакиллари мамлакатлар ичида ва халқаро миқёсда сархил олмалар истеъмолини оммалаштириш бўйича сайъ-ҳаракатларни кучайтиради, деб умид қиламиз. EastFruit бу борада доимо ёрдам беришга тайёр. Олма истеъмоли ўсмаса, мазкур бизнес резаворлар ва экзотик меваларнинг кучаяётган рақобатчилиги сабабли яқин йиллар ичида жуда жиддий барқарорлик муаммоларига дуч келади. Демак, фермерлар истеъмолчиларнинг янги авлодига мўлжалланган, янада самарали ва замонавий маркетинг ёндашувларини қидириш, ҳаракатларнинг самарадорлиги ва сифатини ошириш йўлидаги интилишларини бирлаштириши лозим.

Сообщение Мева бизнеси мавсумининг хэштеги — #freshapplecrisis появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/meva-biznesi-mavsumining-kheshtegi-freshapplecrisis/feed/ 0
Катта муваффақиятсизлик – 2021 йилнинг биринчи ярмида Молдовадан Россияга мева экспорти натижалари https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/katta-muvaffaqiyatsizlik-2021-yilning-birinchi-yarmida-moldovadan-rossiyaga-meva-eksporti-natizhalari/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/katta-muvaffaqiyatsizlik-2021-yilning-birinchi-yarmida-moldovadan-rossiyaga-meva-eksporti-natizhalari/#respond Thu, 26 Aug 2021 14:16:50 +0000 https://east-fruit.ru/?p=84923 EastFruit таҳлилчиларининг фикрича, 2021 йилнинг биринчи ярми Молдова мева экспорти учун охирги беш йил ичидаги энг ёмон давр бўлди. Молдова мевалари учун асосий бозор ҳисобланмиш Россияга мева етказиб берувчилар рейтингида мамлакат бирданига тўрт поғона пастлаб, саккизинчи ўринга тушиб кетди. Ваҳоланки, 2020 йили Молдова тўртинчи ўринни эгаллаган эди. Бундан ташқари, Молдова...

Сообщение Катта муваффақиятсизлик – 2021 йилнинг биринчи ярмида Молдовадан Россияга мева экспорти натижалари появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчиларининг фикрича, 2021 йилнинг биринчи ярми Молдова мева экспорти учун охирги беш йил ичидаги энг ёмон давр бўлди.

Молдова мевалари учун асосий бозор ҳисобланмиш Россияга мева етказиб берувчилар рейтингида мамлакат бирданига тўрт поғона пастлаб, саккизинчи ўринга тушиб кетди. Ваҳоланки, 2020 йили Молдова тўртинчи ўринни эгаллаган эди. Бундан ташқари, Молдова меваларини Россияга экспорт қилишдан тушган даромад 2021 йилнинг биринчи ярмида 23 фоизга камайиб, 95 миллион долларни ташкил этди.

Бир йил мобайнида Молдовадан Россияга олма экспорти 33 фоизга, охирги йиллардаги ўртача кўрсаткичларга нисбатан эса 23 фоизга камайиб, 101,5 минг тоннани ташкил этди. Россияга мева экспорти бўйича иккинчи позицияни эгалловчи хўраки узум экспорти 19 фоизга камайиб, у ҳам охирги йиллардаги ўртача кўрсаткичдан паст бўлди. Бироқ, энг муҳим пасайиш гилос экспортида кузатилди, бу қисман гилос йиғим-терими мавсуми бошланишининг кечикиши билан ҳам боғлиқ. Шунга қарамай, 2021 йилнинг июнь ойи охирига келиб, Молдова Россияга атиги 541 тонна гилос экспорт қила олди – бу 2020 йилнинг шу даврига қараганда 7 баробар, 2019 йилга нисбатан 11 баробар ва 2018  йилга нисбатан 17 баробар кам! Таъминот пасайишининг шунга ўхшаш кўрсаткичи сархил олча бўйича ҳам қайд этилган.

Молдованинг Россия Федерациясига мева экспорти бўйича яна бир муҳим позицияси – бу олхўри. Бироқ, бу борада ҳам экспорт ҳажми 2020 йилга нисбатан 13 фоиз ва ўртача кўрсаткичга нисбатан 7 фоиз камайгани кузатилди. Фақат қулупнай етказиб беришни кўпайтириш мумкин бўлди, лекин унинг экспортида ҳам номинал ўсиш 3%ни ташкил этди. Шу билан бирга, сархил малина ва ўрик экспорти деярли йўққа чиқди.

Шунингдек ўқинг: Молдовалик ёнғоқ етиштирувчилар грек ёнғоғининг янги ҳосили учун юқори бошланғич нархларни кутишмоқда

Шуни қайд этиш жоизки, экспорт ҳажми пасайишидан ташқари, кўплаб маҳсулотларнинг ўртача экспорт баҳоси пасайгани ҳам кузатилди. Мутахассисларнинг фикрича, асосий сабаб – Россия бозорида рақобат кучайиши ва Молдова боғбонларининг экспортни диверсификациялаш бўйича ҳаракатлари йўқлигидир. «Биз бир неча йиллардан бери Россия бозорида Эрон ва Туркиядан мева етказиб берувчиларнинг фаоллигини кузатмоқдамиз. Ва бу нафақат экзотик позицияларда, балки Молдова учун анъанавий мевалар, энг аввало, олма етказиб беришда ҳам намоён бўлмоқда. Шу билан бирга, бу мамлакатларнинг мева экспортёрлари фақат Россиядагина эмас, балки бутун жаҳонда талабгир бўлган олманинг замонавий навларини етиштиради. Ва улар Яқин Шарқ ҳамда Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларига йирик масштабда олма экспорт қилиш бўйича тажрибага эгадир. Яъни, уларнинг сифат стандартлари ва экспорт тажрибаси аввалбошдан молдовалик етказиб берувчиларникидан юқори бўлган. Табиийки, бу уларга Россия бозорида ҳам устунлик имкониятини беради», дейди  Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) инвестицион департаменти иқтисодчиси Андрей Ярмак.

«Бундан ташқари, Сербия Россия бозорида ўз позициясини мустаҳкамлашда давом этмоқда. Аммо бу етказиб бериш ҳажми ошиши ҳисобига эмас, балки маҳсулот сифати юксалгани эвазигадир. Ва Россия боғбонларининг ўзи ҳам қўл қовуштириб ўтиргани йўқ – мамлакат кўп йиллардан буён мевали экинлар кўчатлари импорти ҳажми ва замонавий мева омборлари қурилиши бўйича Европада етакчи ўринни эгаллаб келмоқда. Шу сабабли, маҳаллий маҳсулотлар Молдова импорти билан тўғридан-тўғри рақобатга кириша бошлади ва у логистика харажатлари пастлиги боис, рақобатдош устунликка эга бўлмоқда», дея қайд этди ФAО эксперти.

EastFruit таҳлилчиларининг прогнозига кўра, 2021/22 йилги мавсум Молдовалик боғбонлар, биринчи навбатда, олма етиштирувчилар учун тарихдаги энг қийин мавсумлардан бири бўлади.

Минтақанинг аксарият мамлакатларида олмага талаб пасайган пайтда уни етиштириш даражаси ўсиши нархларга катта босим ўтказади. Паст ва ўрта сифатли олма эса фақат қайта ишлаш учун сотилиши мумкин, шунда ҳам, ўтган йилгидан анча паст бўлади ва ҳатто бу олма ҳосилини йиғиб олиш харажатларини ҳам қоплай олмайди.

Сообщение Катта муваффақиятсизлик – 2021 йилнинг биринчи ярмида Молдовадан Россияга мева экспорти натижалари появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/katta-muvaffaqiyatsizlik-2021-yilning-birinchi-yarmida-moldovadan-rossiyaga-meva-eksporti-natizhalari/feed/ 0
Россиялик боғбонлар сентябрдан апрелгача бўлган даврда олма импортига квоталар киритилишини сўрашмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyalik-boqbonlar-sentyabrdan-aprelgacha-bolgan-davrda-olma-importiga-kvotalar-kiritilishini-sorashmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyalik-boqbonlar-sentyabrdan-aprelgacha-bolgan-davrda-olma-importiga-kvotalar-kiritilishini-sorashmoqda/#respond Wed, 04 Aug 2021 14:07:38 +0000 https://east-fruit.ru/?p=83472 Россия боғбонларининг саноат уюшмалари мамлакат бош вазирига олма импортининг квоталарини Россияда ушбу мевани оммавий йиғиш ва сотиш даврида – сентябрдан апрелгача жорий этиш талаби билан мурожаат қилишди. Уларнинг Вазирлар Маҳкамаси раҳбарига ёзган мактубида айтилишича, ишлаб чиқариш таннархи ошиб бориши ва маҳсулот кўп миқдорда импорт қилиниши фонида кўплаб боғбонлар банкротлик ёқасига...

Сообщение Россиялик боғбонлар сентябрдан апрелгача бўлган даврда олма импортига квоталар киритилишини сўрашмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Россия боғбонларининг саноат уюшмалари мамлакат бош вазирига олма импортининг квоталарини Россияда ушбу мевани оммавий йиғиш ва сотиш даврида – сентябрдан апрелгача жорий этиш талаби билан мурожаат қилишди. Уларнинг Вазирлар Маҳкамаси раҳбарига ёзган мактубида айтилишича, ишлаб чиқариш таннархи ошиб бориши ва маҳсулот кўп миқдорда импорт қилиниши фонида кўплаб боғбонлар банкротлик ёқасига келиши ва олма  импорти ўрнини босиш дастури бузилиши мумкин.

Уюшмалар қайд этганидек, 2021 йилда ўғитлар, ўсимликларни ҳимояловчи воситалар, контейнерлар, ёнилғи-мойлаш материаллари ва ҳоказоларнинг нархи ошиши ҳисобига олма етиштириш қиймати ўртача 50%га ошди. Шу вақтда ички бозорга, асосан, Эрон ва Молдовадан арзон хорижий олмалар кириб келди. Ва бу улгуржи нархлар пасайишига сабаб бўлди, деди Ставрополь ўлкаси Питомник етиштирувчилар ва боғдорчилик ассоциацияси раҳбари Ойдин Ширинов. Шундай қилиб, ёзги олмани улгуржи харидорга сотиш нархи у йилдан бу йилгача икки баравар тушди.

Саноат уюшмаларининг баҳоларига кўра, Россияда ҳар йили тахминан 1,2 миллион тонна олма етиштирилади, қарийб 1 миллион тоннаси импорт қилади. «Кубан боғбонлари» раҳбари Николай Щербаковнинг айтишича, фаол мавсумда олма импорти нархи истеъмолдан 40 фоиз даражада чекланган бўлиши керак.

Россия Боғдорчилик ассоциацияси президенти Игорь Муханиннинг айтишича, ишлаб чиқариш харажатларининг ошиши боғбонларнинг рентабеллигига кучли таъсир қилган. Унинг сўзларига кўра, энди ишлаб чиқаришнинг барча компонентлари қимматлашмоқда: илгари 1 гектар интенсив боғ учун тахминан 1,5 миллион рубль талаб қилинган – томчилатиб суғориш, экин экиш материаллари ва шпалералар учун.

«Темир 2,5 баробар, устунлар 50% қимматлашган, экин экиш материалларини энди 200 рублга сотиб олиш имконсиз, фақат 350-380 рублга олиш мумкин. Томчилатиб суғориш тизими нархи 15-20%га қимматлашди», деди Муханин «Aгроинвестор«га.

«Брянск боғи»нинг бош директори Олег Кобецнинг айтишича, боғ яратиш нархи ўтган йилга нисбатан 20-25% га ошган. Унинг сўзларига кўра, келгуси йилда компания учун (унинг боғларида ёш олма дарахтлари бор, биринчи йирик ҳосил 2022 йилда йиғиб олиниши кутилмоқда) олмани маҳсулот етиштиришнинг жорий қиймати бўйича 45-50 рубль / кг нархда сотиш қулай бўлар эди.

«Бу ҳолатда рентабеллик бўлар эди», деди у «Aгроинвестор»га. Кобецнинг фикрича, олма импортини квоталаштириш боғбонларга ёрдам бериши мумкин.

«Ишлаб чиқариш таннархи қарийб 30%га ошган бир пайтда олма нархи, аксинча, худди ўшанча миқдорда камайди», дейди «Aгроном-Сад» компанияси бош директори Aлексей Волочай. «Умумий фарқ  60%ни ташкил қилмоқда ва биз аллақачон рентабеллик ёқасида турибмиз. Ҳозир биз каби мустаҳкам захираси бўлмаган кичик фермер хўжаликлари мавжуд бўлишини тасаввур қилиш қийин», деди у.

Ишлаб чиқариш компонентлари таннархи кўтарилиши фонида олма нархи ўтган йилги 20 рубл / кгдан бу йил 30 рубл / кг гача ошди дея таққослади Муханин. Уларни худди шу 30 рубл / кгга сотишга тўғри келади. Лекин боғбонлар ёзги олма (у кам) ҳақида эмас, оммавий олма йиғим-терими бошланадиган кузги олма ҳақида қайғуришяпти. Уюшма раҳбарининг сўзларига кўра, сентябрдан январгача бўлган даврда, Россия олмаси профицитда бўлганида импорт чекловларини жорий этиш керак.

Боғдорчиликнинг асосий таркибий қисмларидан бири –  маҳсулотни сақлаш. «Ўтган йилнинг сентябрь ойида менинг корхонам 1 минг тонналик биринчи музлатгични қуришни режалаштирган эди. Ўшанда у 50 миллион рубль бўлган, ҳозир эса 78 миллион рублдир. Майдонча, кириш жойлари ва ҳоказолар учун харажатлар бу нархга қўшилмаган» дейди Муханин. Худди шу вақт Шарқий Европада Европа Иттифоқи расмийлари фермерлар фойдаланиши учун минглаб замонавий омборхоналар қурди.

«Ва улар ҳосилнинг 80-85 фоизини ушбу омборхоналарда сақлашади. Қолганлари, 15-20 фоиз сифатсиз маҳсулот Россияга таннархидан паст баҳода юборилади ”, дейди Муханин. «Шу билан бирга, бу ёндашув россиялик йирик фермер хўжаликларига халал бермайди – уларнинг ўзида сотиладиган олма учун замонавий омборхоналар мавжуд. Шундай қилиб, зарбанинг асосий қисми омбори йўқ деҳқонларга тегади».

Сақлаш омборлари мавжудлиги нархларнинг мавсумий пасайиши шароитида компания ўзига ишонч билан ҳаракатланишига имкон беради, дея изоҳ берди «Степь» агрохолдинги («Система» АФК таркибига киради) бош директори Андрей Недужко. «Лекин боғбонларнинг ҳаммаси ҳам  омборхонага эга эмас ва сентябр-ноябрь ойларида, ҳақиқатан ҳам, бозорда профицит юзага келади,  натижада, баъзи фермер хўжаликлари олмани таннархидан паст баҳода сотишга мажбур бўлади. Унинг фикрича, импортни тартибга солиш муаммонинг потенциал ечими бўлиши мумкин.

Мева-сабзавот бирлашмаси директори Михаил Глушков бу боғдорчиликни ривожлантириш нуқтаи назаридан зарур ташаббус эканига қўшилади. Лекин қисқа вақт ичида бу олма нархи кўтарилишига олиб келади. У ҳозирги шароитда, ҳокимиятнинг барча ишлари инфляцияни жиловлашга қаратилган бир пайтда квоталар жорий қилинишига шубҳа қилмоқда.

Волочайнинг фикрича, бу нафақат бир бизнеснинг муаммоси, балки бутун саноат учун хавф туғдиради. Унинг фикрича, ҳукумат олма бозорида мувозанатни сақлаши ва уни импорт маҳсулотларига фақат дефицит мавжуд бўлган ҳоллардагина алмаштириши керак. Тартибга солиш учун халқаро амалиётда қўлланадиган бозор воситалари – божлар ва етказиб бериш квоталарини қўллаш зарур. «Aгроном-Сад» қишлоқ хўжалиги вазирлигида ўтказилган йиғилишларда, «Россия боғлари» кўргазмасида бу мавзуни кўтарган, қишлоқ хўжалиги вазири Дмитрий Патрушевга мурожаат қилган.

Ўтган йилнинг август ойида «Кубан боғбонлари» уюшмаси Дмитрий Патрушевга йиғим-терим даврида олма ва олхўри учун импорт  квоталари жорий этилишини таклиф қилган эди. Бундай чоралар маҳсулот бўйича ортиқча таклифни камайтиради ва чакана савдо тармоғини пештахтадаги нархни кўтармай туриб, маҳаллий меваларни сотиб олиш нархларини кўтаришга ундайди.

2019 йилнинг июль ойида «Кубан боғбонлари» Ставрополь ўлкаси Питомник етиштирувчилар ва боғбонлар ассоциацияси билан биргаликда Россияга  учинчи ва тўртинчи чоракларда, шунингдек, келгуси йилнинг биринчи чорагида данакли ва уруғли мевалар импортини чеклаш тўғрисида Бош вазир ўринбосарига илтимоснома билан мурожаат қилишди. Шунингдек, улар ушбу маҳсулотлар учун импорт божларини сезиларли даражада оширишни сўрашди.

Бундай чора зарурати йиғим-терим даврида ва йил охиригача Молдова ҳамда Сербиядан арзон маҳсулотлар оммавий равишда мамлакатга олиб келиниши билан изоҳланди. Шу билан бирга, россиялик ишлаб чиқарувчилар ҳам бу даврда сақлаш имконияти йўқлиги сабаб, меваларни фаол равишда сотишга мажбурдир.

2019 йилнинг март ойида Aграр-озиқ-овқат сиёсати ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси Россияда боғдорчиликни ривожлантириш муаммолари ва истиқболлари тўғрисидаги парламент эшитувларидан сўнг Саноат ва савдо вазирлигига мева ҳамда резаворлар бозорини хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг адолатсиз рақобатидан ҳимоя қилиш чораларини кўриш бўйича топшириқ беришни ҳукуматга тавсия қилди. Хусусан, маҳаллий ишлаб чиқарилган маҳсулотларни оммавий етказиб бериш даври (сентябрь-март)да Россия олмалари ва импорт қилинган олма нисбатларини бозорда 60/40 фоиз даражасида ўрнатиш тавсия қилинди.

Сообщение Россиялик боғбонлар сентябрдан апрелгача бўлган даврда олма импортига квоталар киритилишини сўрашмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyalik-boqbonlar-sentyabrdan-aprelgacha-bolgan-davrda-olma-importiga-kvotalar-kiritilishini-sorashmoqda/feed/ 0