савдо-сотиқ • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Thu, 31 Mar 2022 03:01:26 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png савдо-сотиқ • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Ўзбекистонда 2026 йилга бориб, замонавий ритейл улуши қарийб икки баробар ортади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-2026-yilga-borib-zamonaviy-riteyl-ulushi-qariyb-ikki-barobar-ortadi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-2026-yilga-borib-zamonaviy-riteyl-ulushi-qariyb-ikki-barobar-ortadi/#respond Thu, 31 Mar 2022 07:00:56 +0000 https://east-fruit.ru/?p=102448 “Маkro” супермаркетлар тармоғи буюртмаси асосида ўтказилган маркетинг тадқиқотларига кўра, 2021 йили Ўзбекистонда замонавий озиқ-овқат чакана савдоси улуши 6 фоизга яқинни ташкил қилган. Бироқ, замонавий ритейл юқори реал ўсиш суръатларини намоён этмоқда – анъанавий савдонинг ўсиш суръатларига нисбатан икки баробар кўп. Компаниянинг ҳисоб-китобларига кўра, 2026 йилга бориб, замонавий савдо улуши 10,9%...

Сообщение Ўзбекистонда 2026 йилга бориб, замонавий ритейл улуши қарийб икки баробар ортади появились сначала на EastFruit.

]]>

“Маkro” супермаркетлар тармоғи буюртмаси асосида ўтказилган маркетинг тадқиқотларига кўра, 2021 йили Ўзбекистонда замонавий озиқ-овқат чакана савдоси улуши 6 фоизга яқинни ташкил қилган. Бироқ, замонавий ритейл юқори реал ўсиш суръатларини намоён этмоқда – анъанавий савдонинг ўсиш суръатларига нисбатан икки баробар кўп. Компаниянинг ҳисоб-китобларига кўра, 2026 йилга бориб, замонавий савдо улуши 10,9% гача кўтарилиши керак (яъни, 2021 йилга нисбатан 1,8 баробар кўп), деб хабар бермоқда EastFruit экспертлари Spot.uz ҳаволасига таяниб.

Тошкент инвестиция форуми доирасида ташкил этилган чакана савдонинг рақамли трансформациясига бағишланган панель баҳсида “Маkro” супермаркетлар тармоғи бошқарувчиси Роман Сайфулин сўзга чиқди. У Ўзбекистон ритейл бозоридаги мавжуд вазият ва кейинги бир неча йилги ривожланиш прогнозлари ҳақида ўз қарашлари билан ўртоқлашди.

“2021 йилда биз, маркетинг тадқиқотларини ўтказиш ва бутун бозорни истеъмолчи хоҳиш-истаклари ҳамда имкониятлари, нишанинг қай даражада эгалланганлиги ва қайси форматлар қанчалик тез ривожланиши нуқтаи назаридан кенг таҳлил қилиш учун хориж компаниясини таклиф қилган эдик. Бугун бизда рақамлар бор – ички баҳоловимиз доирасида муайян бир формат билан бозорнинг бир қисмини эгаллаш истагидамиз», деди Роман Сайфулин.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда бозорлар бутунлай ёпилиб кетиши мумкинми? Супермаркетларнинг анъанавий бозорлар билан рақобатининг ўзига хос хусусиятлари

Компаниянинг ички таҳлилига кўра, Ўзбекистонда замонавий чакана бозор фаол ўсиш босқичида. Шу билан бирга, бозор ҳозирча замонавий чакана савдо улуши бўйича бенчмарк-мамлакатлардан 10-15 йилга ортда қолмоқда. 2015-2021 йилларда бозор йилига ўртача 17% га ўсди ва бунда савдонинг 58%дан ортиғи озиқ-овқат чакана савдоси ҳиссасига тўғри келди.

«2021 йилда анъанавий озиқ-овқат чакана савдоси улуши тахминан 94% ни ташкил этди, аммо, замонавий форматлар янада юқори реал ўсиш суръатларини, яъни, замонавий чакана савдо ҳажми йилига 19% ва анъанавий чакана савдо ҳажми эса 7,7% ўсишни кўрсатди», дейди «Маkro» тармоғи вакили.

Унинг қўшимча қилишича, Ўзбекистонда замонавий чакана савдонинг ҳозирги улушини тахминан 2000-2005 йиллардаги Қозоғистон ва Туркия мамлакатларидаги вазиятни билан таққослаш мумкин, бу эса тез ўсиш суръатларини шакллантиради.

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, замонавий озиқ-овқат ритейлининг энг юқори улуши Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида – 10,8 фоизни, бутун Ўзбекистон бўйича эса – 6 фоизни ташкил этади.

«Асосий сценарий бўйича замонавий чакана савдо бозори ўсиб боради ва бизнинг ички ҳисоб-китобларимизга кўра, 2026 йилга бориб, 15,7 трлн.  сўмни ташкил этади”,  дейди Роман Сайфулин.

Ушбу сценарий бозор конъюнктураси ва тарихий ўсиш нуқтаи назаридан энг эҳтимолий ҳисобланади.  Ривожланиш Қозоғистон ва Туркия бозорларидаги ўхшаш даврларни жуда ҳам аниқ такрорлайди. Шу сабабли, компания ҳисоб-китобларига кўра, замонавий савдо улуши деярли икки баробар – 2021 йилдаги 6 фоиздан 2026 йилга бориб, 10,9 фоизгача ошиши керак.

Сообщение Ўзбекистонда 2026 йилга бориб, замонавий ритейл улуши қарийб икки баробар ортади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-2026-yilga-borib-zamonaviy-riteyl-ulushi-qariyb-ikki-barobar-ortadi/feed/ 0
Молдовада «борш тўплами» маҳсулотлари учун чакана нархлар чеклови жорий қилинди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-borsh-toplami-mahsulotlari-uchun-chakana-narkhlar-cheklovi-zhoriy-qilindi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-borsh-toplami-mahsulotlari-uchun-chakana-narkhlar-cheklovi-zhoriy-qilindi/#respond Tue, 01 Mar 2022 06:00:56 +0000 https://east-fruit.ru/?p=100833 2022 йилнинг 25 февраль, жума куни бўлиб ўтган йиғилишда Молдова Республикаси Фавқулодда вазиятлар комиссияси Молдова чакана савдосида “борш тўплами” сабзавотлари – пиёз, қизил лавлаги, оқ бошли карам, шунингдек, картошка ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларининг савдо устамасини чеклаш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу чора “асоссиз нархлар ошиши”ни чеклашга қаратилган. Россия қуролли кучларининг...

Сообщение Молдовада «борш тўплами» маҳсулотлари учун чакана нархлар чеклови жорий қилинди появились сначала на EastFruit.

]]>

2022 йилнинг 25 февраль, жума куни бўлиб ўтган йиғилишда Молдова Республикаси Фавқулодда вазиятлар комиссияси Молдова чакана савдосида “борш тўплами” сабзавотлари – пиёз, қизил лавлаги, оқ бошли карам, шунингдек, картошка ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларининг савдо устамасини чеклаш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу чора “асоссиз нархлар ошиши”ни чеклашга қаратилган.

Россия қуролли кучларининг қўшни Украинага кириб бориши ва у ердаги жанглар билан боғлиқ салбий хабарлар оқими таъсирида Кишинёвдаги супермаркетлар тармоғида узун навбатлар ҳосил бўлмоқда. Кундалик истеъмол қилинадиган ва узоқ муддат сақлашга мўлжалланган баъзи маҳсулотларга бўлган ажиотаж талаб туфайли алоҳида тармоқлар ходимлари нарх белгиларини тез-тез ўзгартиряпти ёки уларни пештахталардан бутунлай олиб ташламоқда.

«Чакана нархлар инқирози» билан боғлиқ қарор ҳозирча эълон қилингани йўқ. Шу сабабли, савдо устамаси айнан қандай рухсат этилган диапазонда белгиланиши ҳали аниқ эмас. Мева-сабзавот бозори операторлари бу 8-10% бўлишини тахмин қилишмоқда. Яъни, бу ижтимоий аҳамиятга молик товарларнинг илгари белгиланган тор рўйхатига тааллуқли савдо устамаси даражасидадир. Мазкур чеклов чораси фавқулодда ҳолатнинг 60 кунига қадар давом этадими ёки ундан ҳам қисқароқ муддатми –  номаълум.

Айрим фермерлик ташкилотлари вакиллари буни ноаниқ чора деб ҳисобламоқда. Молдова супермаркетларидаги «борш тўплами»нинг қадоқланмаган сабзавотлари нархлари, айниқса, дискаунтер сифатида жойлаштирилганлари Кишинёвдаги кўплаб бозорларда сотиладиган нисбатан сифатли товарларга қараганда, мана, учинчи йилдирки, бироз паст. Агар тармоқ ритейлерлари савдо устамасининг маъмурий чекловига риоя қилса, мазкур факт, бир томондан, бозор нархларига босим ўтказади. Бошқа томондан эса бу худди пандемия авжига чиққан даврда шаҳар бозорлари ёпилганида бўлгани каби истеъмолчиларни супермаркетларга жалб қилишга ёрдам беради.

Бироқ, савдо устамасини жуда қатъий чеклаш салбий натижа бериши, яъни, ассортимент қисқариши ва дўконлар пештахталаридаги маҳсулотлар сифати пасайишига олиб келиши мумкин.

Сообщение Молдовада «борш тўплами» маҳсулотлари учун чакана нархлар чеклови жорий қилинди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-borsh-toplami-mahsulotlari-uchun-chakana-narkhlar-cheklovi-zhoriy-qilindi/feed/ 0
USAID Марказий Осиёда савдо алоқалари яхшиланишига хизмат қилувчи дастурни ишга туширди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/usaid-markaziy-osiyoda-savdo-aloqalari-yakhshilanishiga-khizmat-qiluvchi-dasturni-ishga-tushirdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/usaid-markaziy-osiyoda-savdo-aloqalari-yakhshilanishiga-khizmat-qiluvchi-dasturni-ishga-tushirdi/#respond Thu, 17 Feb 2022 03:30:28 +0000 https://east-fruit.ru/?p=100095 АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) Марказий Осиёда савдо соҳасидаги ҳамкорликни яхшилашга қаратилган 19 миллион долларлик янги дастур ишга туширилганини эълон қилди. Беш йиллик Марказий Осиё савдо дастури Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонни қамраб олади.  Бу хусусда USAID матбуот хизматига таяниб, “Ховар” НИAT хабар берди. Дастурдан кўзланган мақсад, божхона ва...

Сообщение USAID Марказий Осиёда савдо алоқалари яхшиланишига хизмат қилувчи дастурни ишга туширди появились сначала на EastFruit.

]]>

АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) Марказий Осиёда савдо соҳасидаги ҳамкорликни яхшилашга қаратилган 19 миллион долларлик янги дастур ишга туширилганини эълон қилди. Беш йиллик Марказий Осиё савдо дастури Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонни қамраб олади.  Бу хусусда USAID матбуот хизматига таяниб, “Ховар” НИAT хабар берди.

Дастурдан кўзланган мақсад, божхона ва чегара назорати тартиб-қоидаларини уйғунлаштириш, савдо ва сармоявий соҳаларда давлат ҳамда хусусий сектор ўртасидаги шерикликни мустаҳкамлаш, бизнес субъектлари ўртасида трансчегаравий ҳамкорликни кучайтириш орқали Марказий Осиёда иқтисодий имкониятларни кенгайтиришдан иборат.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йили Тожикистон ва Ўзбекистонда АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг ваколатхонаси очилган эди.

Ўтган йили USAID Хатлон вилояти ижроия ҳокимияти ва Тожикистон Республикаси ҳукумати ҳузуридаги Экспорт агентлиги билан биргаликда Бохтар шаҳрида “BactriaFood 2021” савдо форумини ўтказган эди. Тадбир қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдосини ривожлантириш, ишбилармонлик алоқаларини йўлга қўйиш ва мамлакат экспорт салоҳиятини мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Форумда Тожикистоннинг 200дан зиёд йирик мева-сабзавот етиштирувчилари ва консолидаторлари ҳамда Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Афғонистон ва бошқа мамлакатлардан харидорлар иштирок этди.

Сообщение USAID Марказий Осиёда савдо алоқалари яхшиланишига хизмат қилувчи дастурни ишга туширди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/usaid-markaziy-osiyoda-savdo-aloqalari-yakhshilanishiga-khizmat-qiluvchi-dasturni-ishga-tushirdi/feed/ 0
Тожикистон ва Ўзбекистон чегараси ҳудудида халқаро савдо маркази қурилади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikiston-va-ozbekiston-chegarasi-hududida-khalqaro-savdo-markazi-quriladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikiston-va-ozbekiston-chegarasi-hududida-khalqaro-savdo-markazi-quriladi/#respond Fri, 04 Feb 2022 05:00:37 +0000 https://east-fruit.ru/?p=99067 Тожикистон ва Ўзбекистон чегарасида эркин савдо ҳудуди ташкил этилиши режалаштирилмоқда, деб ёзди CеntralAsia “Жумҳурият” нашри маълумотларига таяниб. Сўғд вилоятининг Конибодом ва Исфара шаҳарлари (Тожикистон) ҳамда Фарғона вилоятининг Бешариқ тумани (Ўзбекистон) ўртасидаги «Андархон» чегара пункти яқинида йирик савдо маркази бунёд этилади. Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот котиби Дилмурод Жумабоевнинг сўзларига кўра, икки...

Сообщение Тожикистон ва Ўзбекистон чегараси ҳудудида халқаро савдо маркази қурилади появились сначала на EastFruit.

]]>

Тожикистон ва Ўзбекистон чегарасида эркин савдо ҳудуди ташкил этилиши режалаштирилмоқда, деб ёзди CеntralAsia “Жумҳурият” нашри маълумотларига таяниб.

Сўғд вилоятининг Конибодом ва Исфара шаҳарлари (Тожикистон) ҳамда Фарғона вилоятининг Бешариқ тумани (Ўзбекистон) ўртасидаги «Андархон» чегара пункти яқинида йирик савдо маркази бунёд этилади.

Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот котиби Дилмурод Жумабоевнинг сўзларига кўра, икки давлат вилоят ҳокимликларининг ташаббуси Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-сотиқ бўйича ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади, шунингдек, маҳаллий аҳоли ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлайди.

Ўзбекистон Тожикистон Республикасининг асосий савдо шерикларидан бири бўлиб, 2021 йилда мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 400 миллион доллардан зиёдни ташкил қилган.

Сообщение Тожикистон ва Ўзбекистон чегараси ҳудудида халқаро савдо маркази қурилади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikiston-va-ozbekiston-chegarasi-hududida-khalqaro-savdo-markazi-quriladi/feed/ 0
Ўзбекистонда мева-сабзавотларнинг энг йирик улгуржи бозори ишга тушади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-meva-sabzavotlarning-eng-yirik-ulgurzhi-bozori-ishga-tushadi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-meva-sabzavotlarning-eng-yirik-ulgurzhi-bozori-ishga-tushadi/#respond Sun, 12 Dec 2021 07:48:08 +0000 https://east-fruit.ru/?p=94789 Мева-сабзавотларнинг улгуржи савдоси бўйича Ўзбекистондаги энг йирик бозорлардан бири бўлмиш Тошкент шаҳридаги “Қўйлиқ” озиқ-овқат бозори пойтахтдан ташқарига кўчирилади. Таъкидланишича, янги бозор – барча зарур инфратузилмага эга агромажмуа бўлиб, у республиканинг энг йирик мева-сабзавот улгуржи бозори ва Ўзбекистондаги энг катта озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатиш марказларидан бирига айланади. Бироқ, ҳозирги «Қўйлиқ» бозори сотувчилари...

Сообщение Ўзбекистонда мева-сабзавотларнинг энг йирик улгуржи бозори ишга тушади появились сначала на EastFruit.

]]>

Мева-сабзавотларнинг улгуржи савдоси бўйича Ўзбекистондаги энг йирик бозорлардан бири бўлмиш Тошкент шаҳридаги “Қўйлиқ” озиқ-овқат бозори пойтахтдан ташқарига кўчирилади. Таъкидланишича, янги бозор – барча зарур инфратузилмага эга агромажмуа бўлиб, у республиканинг энг йирик мева-сабзавот улгуржи бозори ва Ўзбекистондаги энг катта озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатиш марказларидан бирига айланади.

Бироқ, ҳозирги «Қўйлиқ» бозори сотувчилари янги бозорда ижара ҳақи юқори эканлиги ва маҳсулотларни сақлаш учун дўконлар ҳажми етарли эмаслигини таъкидлашяпти.

2021 йилнинг 7 декабрь куни Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати Тошкент ҳалқа йўлини кенгайтириш ва унинг устидан ўтган автомобиль кесишмасида кенг кўламли реконструкция ишлари олиб борилиши муносабати билан «Қўйлиқ» деҳқон бозори бошқа жойга кўчирилиши ҳақида маълум қилди. Бундай қарор йўл инфратузилмаси ва коммуникация тармоқларини яхшилаш ҳамда транспорт тирбандлигининг олдини олиш мақсадида қабул қилинган. Бироқ, ўша куни пойтахтдаги энг йирик бозорлардан бири қаерга кўчирилиши режалаштирилганига аниқлик киритилмади.

Кейинроқ бозор республика пойтахтидан ташқарига, ҳозирги бозор жойлашган жойдан тахминан 8 км масофада жойлашган Тошкент вилоятидаги FOODCITY агромажмуасига кўчирилиши маълум бўлди. Хабар қилинишича, «Қўйлиқ» бозорини кўчириб ўтказиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон ҳукумати томонидан 2017 йилдаёқ қабул қилинган. Янги бозор шунингдек “Янги Қўйлиқ деҳқон бозори” деб номланади.

FOODCITY – 60 гектар майдонда жойлашган бўлиб, мева-сабзавотларнинг энг йирик улгуржи бозори ҳамда Ўзбекистондаги озиқ-овқат маҳсулотларининг энг катта дистрибьюторлик марказларидан бири сифатида намоён бўлувчи улкан лойиҳадир. У мустақил сотувчилар, супермаркетлар тармоғи, хизмат кўрсатувчи провайдерлар, экспортёрлар, озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш компаниялари, ресторанлар ва овқатланиш хизматларини кўрсатувчи шохобчаларни жамлаган.

FOODCITY инфратузилмаси улгуржи нархларда йирик ва майда партияларда харидларни амалга оширишга мўлжалланган икки турдаги савдо мажмуаларини ўз ичига олади. Офис ва омбор бинолари, меҳмонхона иншооти, турли хил ресторанлар, қаҳвахоналар, юк машиналари ҳамда енгил автомобилларнинг тўхташ жойлари, шунингдек, юк машиналари учун кутиш жойлари шулар жумласидандир. Мажмуа кечаю кундуз, ҳафтада етти кун (24/7 режимда) ишлайди. Қуйида ушбу йирик мева-сабзавот савдо мажмуасининг асосий хусусиятлари келтириб ўтамиз:

– умумий майдони 17,5 минг  метр квадратлик усти ёпиқ бозор;

– 2500 та дўкон ва витриналар;

– умумий майдони 16,5 минг  метр квадратлик 5 та кросс-док (юкларни транспортдан-транспортга ўтказиш учун);

– халқаро стандартларга мос 3 та асосий омбор: (1) қуруқ омбор – барча маҳсулотларни сақлаш учун, (2) музлатгичли омбор – маҳсулотларни музлатилмаган ҳолатда сақлаш учун ва (3) музлатиш омбори – музлатилган маҳсулотларни сақлаш учун;

– шаҳарлараро ва шаҳар ичидаги доимий автобус йўналишлари учун автовокзал – бу ерда сақлаш хонаси, кутиш зали, чой ва қаҳва машиналари, тўлов терминаллари, банкоматлар, шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари сотиладиган қаҳвахона ва киоскалар мавжуд;

– енгил ва кичик габаритли автомашиналар учун 2 500 та тўхташ жойи;

– 40 та юк машиналари учун тўхташ жойи;

– майдони 3000 м. кв лик меҳмонхона.

FOODCITY вакили «Газете.uz»га берган интервьюсида бозорни пойтахтдан ташқарига кўчириш тўғрисидаги қарор халқаро тажриба ўрганилгач қабул қилинганини айтди:

“Халқаро амалиётга назар ташласангиз, барча йирик бозорлар шаҳар ташқарисида жойлашган. “Қўйлиқ” — Тошкентдаги озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатувчи марказ. Кўпгина кичик дўконлар бу ердан озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилади ва уларни хонадонлар яқинидаги кичик дўконларда сотади. Бугунги кунда ушбу бозор ёнидаги катта тиқилинч автомобиль йўлида тирбандлик юзага келишига сабаб бўлмоқда”, деди компания вакили.

Савдогарлар нимадан норози?

Бозор кўчирилиши ҳақидаги хабар пайдо бўлгач, ижтимоий тармоқларда «Қўйлиқ» бозори автотураргоҳига автомобиллар киритилмагани ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда тарқала бошлади. Шунингдек, бир гуруҳ одамлар бозор олдидаги йўлни тўсишга урингани ҳам айтилди. Кейинчалик бозор кўчирилишидан норози бўлаётган савдогарлар билан боғлиқ вазият ўз ечимини топди, уларга янги “FOODCITY” бозорида ижара ҳақини тўлашда уч ойлик имтиёз берилди.

Kun.uz мухбири билан суҳбатда ҳозирги «Қўйлиқ» бозори сотувчилари янги бозорда ижара нархи юқорилиги ва бинолар кичиклиги, маҳсулотларни сақлаш учун етарли жой йўқлиги, шунингдек, автобус ва метро йўналишлари йўлга қўйилмагани сабабли бозорга боришдаги қийинчиликлардан шикоят қилишди. Уларнинг фикрича, бозор кўчирилгач, маҳсулотлар нархи ошиши мумкин.

“Кўчишимиз ҳақида ҳозирча аниқ гап айтилмади. Лекин янги қурилган бозорга бориб кўрдик. Бизга шароитлари маъқул келмади. Бу ерда битта камерамиз 60 кв/метр. У ердаги дўконлар 20-25 кв/метр чиқар экан. Маҳсулотларимиз сиғмайди у дўконларга. Янги бозорда битта кичкина дўконни 120 млн сўм гаров эвазига таклиф қилишди”, дейди тадбиркор Ҳамдам Хўжамов.

Худди шундай фикрни тадбиркор Ўктамхон Қурбонова ҳам билдирди: “… Янги бозордаги битта дўконга бир тадбиркорнинг юки сиғмайди, 3 та дўкон олишимиз керак юкни сиғдириш учун. Устига устак ижараси қиммат».

Kun.uz нашри маълумотларига кўра, янги бозорда сотувчиларга таклиф этилаётган  дўконларнинг майдони 19, 25 ва 28 метр квадратни ташкил этади. Битта дўконнинг ойлик ижара ҳақи 100 миллион сўм гаров қўйиш шарти билан 3,5 миллион сўмдан иборат.

Ижара чегирмалари ва янги бозорга боришдаги муаммолар ечими

FOODCITY вакили «Газете.uz»га берган интервьюсида янги бозордан жой ажратишда ҳозирги «Қўйлиқ» бозорида ишлаётганларга устуворлик берилишини айтди. Уларга савдо жойларини ижарага олиш учун пойтахт ҳокимлиги томонидан белгиланган миқдордан 80 фоизлик чегирма берилади.

Шунингдек, янги бозордан узоқда яшовчи истеъмолчилар учун автобус йўналишларини ҳатто энг яқин метро бекатларидан ҳам бепул йўлга қўйиш режалаштирилаётганини айтди. Ҳозирги пайтда ҳаракатланиш схемалари ишлаб чиқилиб, керакли автобуслар миқдори аниқлаштирилмоқда.

Сообщение Ўзбекистонда мева-сабзавотларнинг энг йирик улгуржи бозори ишга тушади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-meva-sabzavotlarning-eng-yirik-ulgurzhi-bozori-ishga-tushadi/feed/ 0
Ўзбекистон Хитойга 16 турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишга рухсат олди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-khitoyga-16-turdagi-qishloq-khozhaligi-mahsulotlarini-eksport-qilishga-rukhsat-oldi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-khitoyga-16-turdagi-qishloq-khozhaligi-mahsulotlarini-eksport-qilishga-rukhsat-oldi/#respond Thu, 04 Nov 2021 05:30:55 +0000 https://east-fruit.ru/?p=91060 Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қиймати Ўзбекистон умумий ялпи ички маҳсулотининг учдан бир қисмини ташкил қилади. Сўнгги бир неча йил ичида Хитой ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги департаментлари ўртасида яқин ҳамкорлик йўлга қўйилгани туфайли Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ХХР бозорига тобора кўпроқ кириб бормоқда. Мамлакатда, асосан, пахта ва мева-сабзавотлар етиштирилади, экспорт ҳажми ҳам...

Сообщение Ўзбекистон Хитойга 16 турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишга рухсат олди появились сначала на EastFruit.

]]>

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қиймати Ўзбекистон умумий ялпи ички маҳсулотининг учдан бир қисмини ташкил қилади. Сўнгги бир неча йил ичида Хитой ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги департаментлари ўртасида яқин ҳамкорлик йўлга қўйилгани туфайли Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ХХР бозорига тобора кўпроқ кириб бормоқда.

Мамлакатда, асосан, пахта ва мева-сабзавотлар етиштирилади, экспорт ҳажми ҳам анча катта. Юқоридаги маҳсулотлар Ўзбекистон учун асосий хорижий валюта манбаларидан бири ҳисобланади. Бу хусусда Avesta.tj “Женьминь жибао” нашрига таяниб ёзди.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ҳукумати аграр соҳага илмий-техникавий тараққиёт учун сармоя киритилишини кўпайтирди, тупроқни яхшилаш жамғармаси тузилди, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш қувватларини мустаҳкамлаш мақсадида янги ирригацион-дренаж тизими трансформация қилиниб, барпо этилди. Буларнинг бари Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифати ва қўшимча қийматини оширишга хизмат қилди. Айни пайтда Ўзбекистонда гилос, қовун, анор каби мевалар халқаро бозорда машҳур бўлиб, анчайин рақобатбардошдир.

Логистика ва транспорт инфратузилмасини барпо этиш Ўзбекистон ташқи савдосини ушлаб турувчи асосий омил ҳисобланади. Бу муаммони ҳал қилиш учун Ўзбекистон ўз ривожланиш стратегиясини “Бир камар, бир йўл” ташаббуси билан фаол равишда боғламоқда, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) доирасида минтақавий ҳамкорликнинг янги моделини ўрганмоқда. Ҳозирги кунда Хитойнинг кўплаб шаҳарларидан Тошкентга рейслар очилган. Бундан ташқари, ХХРнинг Тарим пасттекислигидан Амударё ҳавзасигача Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон халқаро юк ташув йўналиши йўлга қўйилди.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда нок нархи рекордларни янгиламоқда

Сентябрь ойида бўлиб ўтган “Хитой-Ўзбекистон” Савдо-иқтисодий ҳамкорлиги бўйича кичик қўмитанинг еттинчи йиғилишида Хитой савдо вазири ўринбосари ва халқаро савдо музокараларидаги вакили ўринбосари Юй Цзяньхуа Хитой кўп сонли юқори сифатли ва экологик тоза қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига хайрихоҳ эканини қайд этди. Шу билан бирга, эпидемиянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш шароитида трансчегаравий транспорт ҳамкорлигини ривожлантиришда логистика самарадорлигини оширишни давом эттириш зарур.

Кейинги йилларда икки мамлакат аграр бошқармалари яқиндан ҳамкорлик қилмоқда. Бир томондан, Ўзбекистоннинг сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари фаол тарғиб қилиняпти. Ўзбекистон Хитой халқаро кўргазмасида иштирок этишга катта аҳамият қаратади. Ўзбек мевалари мамлакат стендида доимо “юлдуз” экспонатлар ҳисобланади.

Бошқа томондан, алоқа мустаҳкамланади, тўсиқлар олиб ташланади. 29 сентябрь куни видеоконференция форматида Қишлоқ хўжалиги ҳамкорлиги бўйича Ўзбекистон-Хитой қуйи қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Томонлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, чорвачилик, балиқчилик, шунингдек, карантин ва ўсимликларни ҳимоялаш тизимидаги сармоя ва савдо бўйича ҳамкорликни чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилишди.

Ўзбекистон Хитойга гилос, полиз экинлари, аччиқ қалампир, анор, ловия, кунжут, майиз, қуритилган ўрик, грек ёнғоғи, узум уруғлари, ерёнғоқ, асал ва қуритилган аччиқ қалампир каби 16 турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишга рухсат олган. 2021 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон ХХРга 37 минг 900 тонна турли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилди, экспорт қиймати 31 миллион доллардан ошди. Ўзбекистон мева-сабзавот экспортининг 6,5 фоизи Хитой ҳиссасига тўғри келади. ХХР илк бор Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини истеъмол қилувчи мамлакатлар учталигига кирди.

Сообщение Ўзбекистон Хитойга 16 турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишга рухсат олди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-khitoyga-16-turdagi-qishloq-khozhaligi-mahsulotlarini-eksport-qilishga-rukhsat-oldi/feed/ 0
Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги савдо-сотиқни қўллаб-қувватлаш учун янги лойиҳа ишга туширилди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/markaziy-osiyo-mamlakatlari-ortasidagi-savdo-sotiqni-qollab-quvvatlash-uchun-yangi-loyiha-ishga-tushirildi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/markaziy-osiyo-mamlakatlari-ortasidagi-savdo-sotiqni-qollab-quvvatlash-uchun-yangi-loyiha-ishga-tushirildi/#respond Fri, 08 Oct 2021 17:00:48 +0000 https://east-fruit.ru/?p=88616 Америка Қўшма Штатлари Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонда амалга оширилган, умумий бюджети 19 миллион долларга тенг Марказий Осиёда савдо-сотиқ бўйича янги лойиҳа ишга тушганини эълон қилди, деб хабар бермоқда Podrobno.uz. “Янги лойиҳа доирасида савдони ривожлантириш бўйича саъй-ҳаракатлар USAIDнинг савдо, тадбиркорликни ривожлантириш ва минтақавий ҳамкорлик бўйича...

Сообщение Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги савдо-сотиқни қўллаб-қувватлаш учун янги лойиҳа ишга туширилди появились сначала на EastFruit.

]]>

Америка Қўшма Штатлари Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонда амалга оширилган, умумий бюджети 19 миллион долларга тенг Марказий Осиёда савдо-сотиқ бўйича янги лойиҳа ишга тушганини эълон қилди, деб хабар бермоқда Podrobno.uz.

“Янги лойиҳа доирасида савдони ривожлантириш бўйича саъй-ҳаракатлар USAIDнинг савдо, тадбиркорликни ривожлантириш ва минтақавий ҳамкорлик бўйича кўп йиллик ютуқларига асосланади. Лойиҳа уч асосий стратегик мақсадга эришиш учун давлат ва хусусий секторга техник ёрдам кўрсатади”, – дея қайд этилди АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасида.

Биринчидан, дастур фаолияти молиявий ва вақт харажатларини камайтириш, шунингдек, минтақадаги иқтисодий ўсишни рағбатлантириш мақсадида божхона ҳамда чегара назорати тартибини уйғунлаштиришга йўналтирилади.

Иккинчидан, дастур ривожланишни рағбатлантирувчи ва инвестициялар оқимини таъминлайдиган ислоҳотларни амалга ошириш учун давлат-хусусий шерикликни кучайтиради.

Учинчидан, Марказий Осиё минтақасида ҳам, ундан ташқарида ҳам трансчегаравий савдо ҳажмини ошириш бўйича манфаатдор томонлар билан иш олиб борилади.

Сообщение Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги савдо-сотиқни қўллаб-қувватлаш учун янги лойиҳа ишга туширилди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/markaziy-osiyo-mamlakatlari-ortasidagi-savdo-sotiqni-qollab-quvvatlash-uchun-yangi-loyiha-ishga-tushirildi/feed/ 0
Латвия пойтахтида Ўзбекистон Савдо уйи очилди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/latviya-poytakhtida-ozbekiston-savdo-uyi-ochildi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/latviya-poytakhtida-ozbekiston-savdo-uyi-ochildi/#respond Tue, 14 Sep 2021 17:27:17 +0000 https://east-fruit.ru/?p=86455 10 сентябрь куни Латвия пойтахти Рига шаҳрида Латвия элчихонаси кўмаги билан Оutdoor Media  ҳамкорлигида ташкил этилган Ўзбекистон Савдо уйининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги. Латвия Европа Иттифоқига аъзо давлатлар орасида Ўзбекистоннинг муҳим шерикларидан бири бўлиб, у мамлакатнинг асосий савдо шериклари ТОП-15 талигига киради. Ўзбекистон...

Сообщение Латвия пойтахтида Ўзбекистон Савдо уйи очилди появились сначала на EastFruit.

]]>

10 сентябрь куни Латвия пойтахти Рига шаҳрида Латвия элчихонаси кўмаги билан Оutdoor Media  ҳамкорлигида ташкил этилган Ўзбекистон Савдо уйининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

Латвия Европа Иттифоқига аъзо давлатлар орасида Ўзбекистоннинг муҳим шерикларидан бири бўлиб, у мамлакатнинг асосий савдо шериклари ТОП-15 талигига киради. Ўзбекистон экспортёрлари Латвия бозорига тайёр тўқимачилик-трикотаж, чарм-пойабзал, кабель-ўтказгич, электротехника маҳсулотлари, шунингдек, сархил ва қуруқ мева-сабзавот маҳсулотларининг кенг ассортиментини етказиб беришга тайёр. Савдо уйи ўзбек экспортёрлари учун нафақат Латвия, балки бутун Европада янги савдо шерикларини топиш учун «имкониятлар дарча»си бўлади.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон 2021 йилнинг ўтган 7 ойида рекорд даражада картошка импорт қилди

Пандемиянинг барча мушкулотларига қарамай, жорий йил Ўзбекистон-Латвия муносабатлари учун жуда самарали кечди. Вазирлар даражасидаги сиёсий мулоқот кучайган. Хусусан, Ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари ўртасида алоқалар ўрнатилди, транспорт вазирларининг онлайн режимидаги учрашувлари ўтказилди, Латвия томонидан ҳукуматлараро комиссия ҳамраиси бўлмиш қишлоқ хўжалиги вазири Каспарс Герхардс бошчилигидаги Латвия делегацияси  Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Европа бозорларида Латвия инфратузилмасидан кенг фойдаланиш ўзбек компаниялари учун катта қизиқишни намоён этади. Ригадаги Савдо уйи икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида доимий алоқалар ўрнатиш ва маҳаллий ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Латвияга, кейинчалик Болтиқбўйи мамлакатлари, Скандинавия, Шарқий, Марказий ва Ғарбий Европага тизимли экспорт қилишни ташкиллаштириш имконини беради. Европа Иттифоқи билан савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларни фаоллаштиришга Ўзбекистон томонидан апрель ойида қабул қилиб олинган ЕИ билан «GSP+» имтиёзли савдо тизимининг бенефициар статуси кўмак беради.

Сообщение Латвия пойтахтида Ўзбекистон Савдо уйи очилди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/latviya-poytakhtida-ozbekiston-savdo-uyi-ochildi/feed/ 0
Тошкент шаҳрида Carrefour тармоғининг биринчи гипермаркети очилади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/toshkent-shahrida-carrefour-tarmoqining-birinchi-gipermarketi-ochiladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/toshkent-shahrida-carrefour-tarmoqining-birinchi-gipermarketi-ochiladi/#respond Tue, 07 Sep 2021 16:39:19 +0000 https://east-fruit.ru/?p=86203 2020 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон бозорига кириб келган Cаrrefour халқаро тармоғи Тошкенда биринчи гипермаркетини ва жами сон жиҳатидан тўртинчи йирик дўконини очмоқда, деб хабар бермоқда EastFruit мутахассислари. Мазкур ритейлернинг Теlegram-каналида эълон қилинганидек, унинг очилиши 8 сентябрга режалаштирилган. Янги гипермаркет республика пойтахти – Тошкент шаҳридаги «Compass» савдо кўнгилочар марказида жойлашади. У...

Сообщение Тошкент шаҳрида Carrefour тармоғининг биринчи гипермаркети очилади появились сначала на EastFruit.

]]>

2020 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон бозорига кириб келган Cаrrefour халқаро тармоғи Тошкенда биринчи гипермаркетини ва жами сон жиҳатидан тўртинчи йирик дўконини очмоқда, деб хабар бермоқда EastFruit мутахассислари. Мазкур ритейлернинг Теlegram-каналида эълон қилинганидек, унинг очилиши 8 сентябрга режалаштирилган.

Янги гипермаркет республика пойтахти – Тошкент шаҳридаги «Compass» савдо кўнгилочар марказида жойлашади. У ерда аввал умумий савдо майдони 7,5 минг квадрат метрлик Маkro City гипермаркети фаолият кўрсатган эди. Бу Маkrо ва Cаrrefour тармоқлари ўртасида суд жараёни ва маълум келишмовчиликларга сабаб бўлган икки объектдан биридир. Иккинчи объект эса – «Samarqand Darvozа» савдо-кўнгилочар марказидир.

Эслатиб ўтамиз, дастлаб «Compass» ва «Samarqand Darvozа» савдо мажмуалари Тhe Тоwеr Маll Маnagement Group компаниясига тегишли эди ва уларнинг ҳар иккисида Маkro тармоғининг гипермаркетлари жойлашган эди.

Бироқ, 2019 йилда ушбу иккала савдо-кўнгилочар марказларнинг Ўзбек-Уммон инвестиция компаниясига (UzОmаn)  сотилиши ва кейинчалик UzOman ва Маjid Al Futtaim  (Cаrrefour тармоғининг бошқарувчи компанияси) ўртасида стратегик шериклик шартномаси тузилганидан кейин вазият ўзгарди. 2021 йилнинг январь ойи бошида Cаrrefour Uzbekistan расмий сайтида ритейлернинг UzOmanга тегишли бўлган «Samarqand Darvozа» ва «Соmpass» йирик савдо-кўнгилочар марказларида янги гипермаркетлар очиш режалари ҳақидаги хабари эълон қилинди.

Бу эса Маkro тармоғи учун бутунлай кутилмаган хабар бўлди: «Бу йил Carrefourнинг «Compass» ва «Samarqand Darvozа»даги Маkro супермаркетлари ўрнига ўз гипермаркетларини очиши ҳақидаги ажойиб баёноти билан бошланди. Айниқса, якунига етмаган шартномавий муносабатлар ҳисобга олинса, бу бизнинг компания учун бутунлай кутилмаган баёнот бўлди», – деди Маkro тармоғи бошқарувчиси Роман Сайфулин.

Қарийб уч ой давом этган суд жараёнидан сўнг 2021 йилнинг апрель ойи бошида Маkro тармоғи «Samarqand Darvozа» савдо марказидан расман чиқиб кетди ва ўша ойда “Compass” савдо марказидаги ўз дўконини сотди.

Шуни қайд этиш жоизки,  Carrefour ўз гипермаркетларини «Cоmpass» ва «Samarqand Darvozа» савдо марказларида режалаштирилганидан камида беш ой кейин  очмоқда. Ритейлер 2021 йилнинг март-апрель ойларида иккала савдо марказида ҳам янги гипермаркетлар очилиши ҳақида баёнот берган эди. Лекин уларнинг биринчиси сентябрь ойида очилмоқда. Иккинчи гипермаркетнинг очилиш санаси эса ҳали номаълум.

2020 йилнинг декабридан 2021 йилнинг август ойи охиригача Cаrrefour Ўзбекистонда учта супермаркет очди, уларнинг барчаси мамлакат пойтахтида жойлашган. Компаниянинг Теlegram-каналидаги эълонига кўра, бу мамлакатда ритейлернинг «биринчи Гипермаркети» бўлиши инобатга олинса, янги гипермаркет тармоқнинг бошқа мавжуд супермаркетларидан буткул фарқ қиладиган форматда бўлади.

Сообщение Тошкент шаҳрида Carrefour тармоғининг биринчи гипермаркети очилади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/toshkent-shahrida-carrefour-tarmoqining-birinchi-gipermarketi-ochiladi/feed/ 0
2021 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистондан Россияга мева экспорти ҳажми камайди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2021-yilning-birinchi-yarmida-ozbekistondan-rossiyaga-meva-eksporti-hazhmi-kamaydi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2021-yilning-birinchi-yarmida-ozbekistondan-rossiyaga-meva-eksporti-hazhmi-kamaydi/#respond Wed, 25 Aug 2021 17:11:44 +0000 https://east-fruit.ru/?p=84848 EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, 2021 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистоннинг  Россия мева бозоридаги позициялари қисқара бошлади. 2021 йилнинг дастлабки олти ойи натижаларига кўра, мамлакат Россия Федерациясининг энг йирик мева етказиб берувчилари рейтингида 14-ўринга тушиб, етказиб беришни ҳажм бўйича 10%га, қиймат бўйича 3% га қисқартирди. Позициялар пасайишининг асосий сабаби, 2021 йилда Ўзбекистонга...

Сообщение 2021 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистондан Россияга мева экспорти ҳажми камайди появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, 2021 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистоннинг  Россия мева бозоридаги позициялари қисқара бошлади. 2021 йилнинг дастлабки олти ойи натижаларига кўра, мамлакат Россия Федерациясининг энг йирик мева етказиб берувчилари рейтингида 14-ўринга тушиб, етказиб беришни ҳажм бўйича 10%га, қиймат бўйича 3% га қисқартирди.

Позициялар пасайишининг асосий сабаби, 2021 йилда Ўзбекистонга таъсир кўрсатган иқлим ўзгаришидир. 2021 йил февраль ойида ҳавонинг кескин исиши мевали дарахтлар жуда эрта уйғонишига сабаб бўлди, сўнгра совуқнинг икки тўлқини кузатилди. Баҳорги аёз етказган зарар натижасида Ўзбекистонда ўрик ҳосили энг кўп зарар кўрди ва унинг Россияга экспорти қарийб етти баробар камайди. Шафтоли ва нектарин экспорти 41 фоиз (июнь охири ҳолатига кўра)га, майиз экспорти 16 фоизга, лимон экспорти 28 фоизга ҳамда олхўри экспорти деярли икки баравар камайди. Шунингдек, сархил олма 44%, хўраки узум 68%, ёнғоқ 66% ва қовун 9 баробар камайгани қайд этилди.

Шунингдек ўқинг: Узум, шафтоли ва нектарин – 2021 йил август ойининг биринчи ўн кунлигида Ўзбекистондан сархил мева-сабзавотлар экспортида асосий позициялар

Шу билан бирга, Ўзбекистон тарвуз ва гилос экспортини кескин оширишга муваффақ бўлди. Россияга гилос экспорти жисмоний жиҳатдан 2,6 баробар, тарвуз экспорти эса 4,2 баробар ошди! Тўғри, бу билан Ўзбекистон Россияга етказиб бериш учун гилоснинг ҳам, тарвузнинг ҳам нархини кескин пасайтиришига тўғри келди, шу боис, экспортдан тушган умумий даромад унинг ҳажми каби кўп бўлмади. Хусусан, тарвузнинг экспорт нархи 2020 йилга нисбатан бирданига 62 фоизга тушди.

Умуман олганда, 2021 йилнинг биринчи ярмида Россия мева импортини 3,2 фоизга оширди. Етказиб бериш бўйича Эквадор етакчи бўлиб қолди. Туркия, Миср ва Жанубий Aфрика ўз позицияларини яхшилади – бу давлатларнинг ҳар бири  экспортни 10-17%га оширди. Сербия барқарор экспорт ҳажми билан бешинчи ўринда қолди. Aммо Молдова Россияга мева экспортини бошқаларга нисбатан 23 фоиз камайтириб, рейтингнинг саккизинчи қаторига тушиб кетди.

Сообщение 2021 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистондан Россияга мева экспорти ҳажми камайди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2021-yilning-birinchi-yarmida-ozbekistondan-rossiyaga-meva-eksporti-hazhmi-kamaydi/feed/ 0