сархил мева-сабзавотлар бозори • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Sun, 29 Aug 2021 13:22:43 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png сархил мева-сабзавотлар бозори • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Ўзбекистонда бозорлар бутунлай ёпилиб кетиши мумкинми? Супермаркетларнинг анъанавий бозорлар билан рақобатининг ўзига хос хусусиятлари https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-bozorlar-butunlay-yopilib-ketishi-mumkinmi-supermarketlarning-ananaviy-bozorlar-bilan-raqobatining-oziga-khos-khususiyatlari/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-bozorlar-butunlay-yopilib-ketishi-mumkinmi-supermarketlarning-ananaviy-bozorlar-bilan-raqobatining-oziga-khos-khususiyatlari/#respond Sun, 29 Aug 2021 13:21:17 +0000 https://east-fruit.ru/?p=85195 2021 йилнинг январь ойида EastFruit Маkrо (Ўзбекистон) йирик супермаркетлар тармоғи раҳбари Роман Сайфулин билан батафсил интервьюни эълон қилган эди. Унда Роман Сайфулин  супермаркетларнинг анъанавий бозорлар билан рақобатлашуви нечоғли қийинлигини, тармоқлар озиқ-овқат бозорларида сотилаётган қандай маҳсулотларни таклиф қила олмаслигини ва бунинг сабабларини сўзлаб берган эди. «Ўзбек ритейли» портали мухбири билан суҳбатда...

Сообщение Ўзбекистонда бозорлар бутунлай ёпилиб кетиши мумкинми? Супермаркетларнинг анъанавий бозорлар билан рақобатининг ўзига хос хусусиятлари появились сначала на EastFruit.

]]>

2021 йилнинг январь ойида EastFruit Маkrо (Ўзбекистон) йирик супермаркетлар тармоғи раҳбари Роман Сайфулин билан батафсил интервьюни эълон қилган эди. Унда Роман Сайфулин  супермаркетларнинг анъанавий бозорлар билан рақобатлашуви нечоғли қийинлигини, тармоқлар озиқ-овқат бозорларида сотилаётган қандай маҳсулотларни таклиф қила олмаслигини ва бунинг сабабларини сўзлаб берган эди.

«Ўзбек ритейли» портали мухбири билан суҳбатда Роман Сайфуллин супермаркетлар тармоғи ва анъанавий бозорлар ўртасидаги рақобат масаласига яна тўхталди. Қуйида ушбу интервьюдан иқтибос келтирамиз.

Роман Сайфулин  рақобатчиларга нисбатан эҳтиромли муносабатини таъкидлаб, ҳамма «бир қайиқда» эканлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, Маkro супермаркетлар тармоғида рақобат икки томонлама сезилади: бу бевосита супермаркетлар ва анъанавий бозорлардир. Иккинчиси – кучли рақиб: “Бозорлар, ҳақиқатан ҳам, ҳал қилувчи рол ўйнайди. Улар индикатор сифатида бугунги кунда нима талаб қилинаётганини кўрсатади ва ҳамма нарсага биздан кўра тезкорроқ жавоб беради”, деди бош менежер.

Масалан, супермаркетдаги товарлар нархини ўзгартириш учун тахминан бир сутка керак бўлади. Бу жараён техник сабаблар, касса тизимидаги нархларни таҳрирлаш ва пештахталардаги маҳсулотлар нарх белгисини алмаштириш каби юмушлар туфайли мураккаблашади. Бозорларда эса нархни ўзгартириш қийин эмас. Масалан, доллар курси кўтарилди ёки тушди – сотувчилар дарҳол товарига чегирма бериши ёки аксинча, нархларни кўтариши мумкин. Супермаркетлар эса бу борада бирмунча бюрократроқ.

Бошқа томондан олиб қаралса, озиқ-овқат сотиб олиш билан боғлиқ вақтни сезиларли даражада тежовчи қулайлик –  супермаркетларнинг одамлар ҳаётига «кириб бориши» муносабати билан савол туғилади – бозорлар умуман ёпилиб кетиши мумкинми?

Роман Сайфулиннинг сўзларига кўра, бозорлар савдо майдонини тарк этиши мумкин, лекин тез орада улар яна ўз ўрнини эгаллайди: “Европа мамлакатларида ҳам аввалига ҳамма бозорлар ёпилди, кейин одамлар бозорга боришни соғинишди. Супермаркетларда кўп ҳолларда бир хил маҳсулотлар ассортименти тақдим этилади, харидор эса танлаб олишни хуш кўради. Мисол учун, бир аёл бувисининг бринза тайёрлаш бўйича ноёб рецептини билади ва уни сотиш учун ишлаб чиқаради, аммо кичик ҳажмда. Хўш, бринзани аёл қаерда сотади? Фақат деҳқон бозорида. Бу нишали маҳсулот, деб аталади, у супермаркетларда бўлмайди ва одамлар айнан шундай маҳсулот учун бозорга боради. Ҳатто Москвада ҳам буни кузатиш мумкин, деярли барча бозорлар ёпилиб кетган эди, лекин ҳозир улар яна савдо майдонига қайтмоқда. Дарвоқе, бозордаги нархлар арзон эмас, маҳсулотлар, кўпинча, супермаркетдагидан ҳам қимматроқ”, дейди Роман Сайфулин.

Эслатиб ўтамиз, Маkro супермаркетлар тармоғи менежерининг EastFruitга берган интервьюсида, шунингдек, супермаркетлар ташкил қилиш учун юқори сифатли  савдо майдончалари етишмовчилиги, ҳудудлардаги ишлар, ассортимент ва маҳаллий етказиб берувчилар билан боғлиқ муаммолар, ҚҚС, сархил мева-сабзавот маҳсулотлари сифатининг стандартлари ҳақида гапирган. Ва Ўзбекистондаги мева-сабзавотларнинг онлайн-савдоси келажаги ҳақида ҳам фикр билдирган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО)нинг инвестицион департаменти иқтисодчиси Aндрей Ярмак  ўтказган интервьюнинг видеоёзувини ушбу ҳавола орқали кўришингиз мумкин.

Сообщение Ўзбекистонда бозорлар бутунлай ёпилиб кетиши мумкинми? Супермаркетларнинг анъанавий бозорлар билан рақобатининг ўзига хос хусусиятлари появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-bozorlar-butunlay-yopilib-ketishi-mumkinmi-supermarketlarning-ananaviy-bozorlar-bilan-raqobatining-oziga-khos-khususiyatlari/feed/ 0
Молдовалик деҳқонлар хўраки узум ҳосили юқори бўлишини ва уни сотиш мавсуми қийин кечишини тахмин қилишмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovalik-dehqonlar-khoraki-uzum-hosili-yuqori-bolishini-va-uni-sotish-mavsumi-qiyin-kechishini-takhmin-qilishmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovalik-dehqonlar-khoraki-uzum-hosili-yuqori-bolishini-va-uni-sotish-mavsumi-qiyin-kechishini-takhmin-qilishmoqda/#respond Thu, 26 Aug 2021 10:02:51 +0000 https://east-fruit.ru/?p=85173 Узум плантацияларининг оммавий ҳосил йиғиш арафасидаги ҳолатини баҳолашдан келиб чиққан ҳолда, Молдова мевачилари ассоциацияси мутахассисларининг ҳисоблашича, бу йил мамлакатда хўраки узум навларининг биологик ҳосили 120 минг тоннадан ошиши мумкин (2020 йилда – 73 минг тоннадан сал зиёд).  Айни пайтда, эксперт баҳолашларга кўра, асосий экспорт нави бўлган “Молдова” узумининг ҳосили айниқса...

Сообщение Молдовалик деҳқонлар хўраки узум ҳосили юқори бўлишини ва уни сотиш мавсуми қийин кечишини тахмин қилишмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Узум плантацияларининг оммавий ҳосил йиғиш арафасидаги ҳолатини баҳолашдан келиб чиққан ҳолда, Молдова мевачилари ассоциацияси мутахассисларининг ҳисоблашича, бу йил мамлакатда хўраки узум навларининг биологик ҳосили 120 минг тоннадан ошиши мумкин (2020 йилда – 73 минг тоннадан сал зиёд).  Айни пайтда, эксперт баҳолашларга кўра, асосий экспорт нави бўлган “Молдова” узумининг ҳосили айниқса юқори бўлади. Ҳозирги кунда маҳсулотларнинг катта қисмининг сифати умуман олганда яхши. Аммо баъзи масалалар бор.

Молдовада сўнгги беш-етти йилда хўраки узум навларининг биологик ҳосили 100 минг тоннадан ортган йиллар кўп эмас: 2019 йилда – 112 минг тоннага яқин, 2018 йилда – 126 минг тонна. 2017 йилда – 109 минг тонна.  Бироқ, унинг 30 фоизгачаси мева бозори, айниқса ташқи бозорлар талабларига жавоб бермаган ва асосан қайта ишлашга йўналтирилган. 2021 йилда ўзига хос об-ҳаво шароитлари туфайли деярли бутун вегетация даври мобайнида маҳсулот сифати, эҳтимолки, турлича бўлади.

Шунингдек ўқинг: Катта муваффақиятсизлик – 2021 йилнинг биринчи ярмида Молдовадан Россияга мева экспорти натижалари

Баҳорда ва ёзнинг биринчи ярмида ёғингарчиликлар кўп бўлганлиги сабабли аксарият узумзорлар у ёки бу даражада касалликлардан (милд ва оидиум) жабр кўрди. Қўшимчасига, тез-тез ёмғир ёғиши ўсимликларни ўз вақтида ва сифатли ҳимоялашга халақит қилди. Кўплаб узум етиштириш хўжаликлари санитар ишлов беришлар сонини оширишга ва ҳимоя схемаларида турли таъсирга эга препаратларни аралаштириб ишлатишга мажбур бўлдилар. Касалликлар тарқалиши муаммоси айни дамда ҳам долзарб бўлиб турибди. Шу боис, мутахассислар бир йилга чўзилган мева етиштириш даврининг охирги “финал олдидан юз метрида” узумзорларда фитосанитар тадбирларга эътиборни сусайтирмасликни тавсия қилмоқда. Агар, дейлик, оидиум узум поясига зарар етказса, узум бошларининг банди маҳсулотни сақлаш жараёнида қорайиб кетади ва бу унинг товар кўриниши ва қийматини кескин пасайтириб юборади.

Бундан ташқари, Мевачилар ассоциацияси мутахассислари миришкорларни плантацияларда кимёвий ишлов бериш ҳисобини юритишга ҳамда сўнгги ҳимоя тадбирлари ўтказилганидан то маҳсулот сотилгунига қадар “кутиш муддатлари”га риоя қилишга чақирмоқда. Назорат қилинадиган газ муҳитига эга совиткичлардаги узумлар борасида эса маҳсулот таркибида олтингугурт миқдорини назорат қилишни йўлга қўйиш зарур. Бу бўйича узумчилик ташкилотлари раҳбарларининг қайд этишича, ҳозирга қадар Молдова узуми маҳсулот таркибида пестицид қолдиқлари меъёрдан юқори эканлиги боис европалик харидорлар томонидан қайтарилган ҳолат бўлмаган. Янги сотув мавсумида ҳам ушбу натижани сақлаб қолиш жуда муҳим.

Сообщение Молдовалик деҳқонлар хўраки узум ҳосили юқори бўлишини ва уни сотиш мавсуми қийин кечишини тахмин қилишмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovalik-dehqonlar-khoraki-uzum-hosili-yuqori-bolishini-va-uni-sotish-mavsumi-qiyin-kechishini-takhmin-qilishmoqda/feed/ 0
Туркия сархил мева-сабзавотларининг экспорти рекорд даражага етди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkiya-sarkhil-meva-sabzavotlarining-eksporti-rekord-darazhaga-etdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkiya-sarkhil-meva-sabzavotlarining-eksporti-rekord-darazhaga-etdi/#respond Thu, 12 Aug 2021 19:19:36 +0000 https://east-fruit.ru/?p=84092 Охирги 12 ой давомида сархил мева ва сабзавотларнинг Туркиядан экспорти 3 миллиард доллардан ошиб, рекорд даражага етди. Бу ҳақда «Анадолу» агентлигига Эгей минтақасининг сархил мева ва сабзавот экспортчилари уюшмаси раҳбари Хайреттин Учак маълум қилди. Жорий йилнинг январь-июль ойларида Туркиядан сархил мева ва сабзавотлар экспорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20...

Сообщение Туркия сархил мева-сабзавотларининг экспорти рекорд даражага етди появились сначала на EastFruit.

]]>

Охирги 12 ой давомида сархил мева ва сабзавотларнинг Туркиядан экспорти 3 миллиард доллардан ошиб, рекорд даражага етди. Бу ҳақда «Анадолу» агентлигига Эгей минтақасининг сархил мева ва сабзавот экспортчилари уюшмаси раҳбари Хайреттин Учак маълум қилди.

Жорий йилнинг январь-июль ойларида Туркиядан сархил мева ва сабзавотлар экспорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20 фоизга – 1,638 миллиард долларга ошди.

Мазкур маҳсулотларни Туркиядан асосий импортчиси Россия бўлиб қолмоқда. Бу мамлакатга сархил мева-сабзавот етказиб бериш 7 ой ичида 527 миллион долларни, шу билан бирга Германияга 186 миллион долларни, Руминияга 141 миллион долларни ташкил этди.

Ҳисобот даврида Туркиядан 220 миллион доллар қийматида помидор, 183 миллион доллар қийматида гилос ҳамда 148 миллион долларлик лимон экспорт қилинди.

Шунингдек ўқинг: Туркия ўтган йили қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳажмини 7,6 фоизга оширди

Учакнинг  сўзларига кўра, 2020 йилнинг 31 июлидан жорий йилнинг 1 августигача бу кўрсаткич 3 миллиард доллардан ошиб, рекорд даражага етди.

“Туркия сархил мева ва сабзавотларни дунёнинг 150 мамлакатига экспорт қилади. Чет элда талаб энг кўп бўлган Туркия мева-сабзавотлари рўйхатидан мандарин етакчилик қилади.

Сўнгги 12 ой давомида 454 миллион долларлик мандарин, 336 миллион долларлик помидор экспорт қилинган”, – дея таъкидлайди Учак.

Шунингдек, сўнгги бир йил давомида соҳанинг етакчи импортчиси ҳам Россия бўлди – 1,12 миллиард доллар, ундан кейин Германия – 273 миллион доллар ва Ироқ – 255 миллион доллар қийматида маҳсулот экспорт қилди.

Сообщение Туркия сархил мева-сабзавотларининг экспорти рекорд даражага етди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkiya-sarkhil-meva-sabzavotlarining-eksporti-rekord-darazhaga-etdi/feed/ 0
2021 йилнинг май-июнь ойларида Ўзбекистондан ўрик экспорти 6,5 баробар камайди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2021-yilning-may-iyun-oylarida-ozbekistondan-orik-eksporti-65-barobar-kamaydi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2021-yilning-may-iyun-oylarida-ozbekistondan-orik-eksporti-65-barobar-kamaydi/#respond Wed, 11 Aug 2021 20:13:05 +0000 https://east-fruit.ru/?p=84008 2021 йилнинг март ойи охиридаёқ, EastFruit таҳлилчилари об-ҳаво аномалиялари туфайли 2021 йилги мавсумда Ўзбекистонда ўрикнинг бу йилги кам ҳосили, юқори нархи ва унинг экспортини кескин пасайишини прогноз қилишган эди. Қиш фаслида кескин исиш мевали дарахтларни эрта уйғонишига, февраль охири ҳамда мартнинг ўрталаридаги қаттиқ совуқлар эса бу йилги ўрик ҳосилининг қатта...

Сообщение 2021 йилнинг май-июнь ойларида Ўзбекистондан ўрик экспорти 6,5 баробар камайди появились сначала на EastFruit.

]]>

2021 йилнинг март ойи охиридаёқ, EastFruit таҳлилчилари об-ҳаво аномалиялари туфайли 2021 йилги мавсумда Ўзбекистонда ўрикнинг бу йилги кам ҳосили, юқори нархи ва унинг экспортини кескин пасайишини прогноз қилишган эди. Қиш фаслида кескин исиш мевали дарахтларни эрта уйғонишига, февраль охири ҳамда мартнинг ўрталаридаги қаттиқ совуқлар эса бу йилги ўрик ҳосилининг қатта қисмини нобуд бўлишига олиб келди. Республиканинг аксарият минтақаларида бу йилги ўрик ҳосилига совуқнинг икки тўлқини келтирган зарар ҳосилнинг потенциал ҳажмидан 40-90% гача баҳоланган эди.

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг биринчи ярмида ўрик экспорти ҳажми 8,8 минг тоннани, умумий қиймати эса 7,7 миллион долларни ташкил этган. Республика ўтган йилнинг худди шу даврида 6,5 баробар кўп – 56,9 минг тонна ўрик экспорт қилди. Ўзбекистондан сархил ўрикни ташқи бозорларга экспорт қилиш мавсуми уч ой – майдан июлгача давом этишини ҳисобга олсак, йилнинг биринчи ярмидаги юқоридаги маълумотлар икки ойга, яъни, май-июнга дахлдор, дейиш мумкин. Шундай қилиб, 2021 йилнинг май-июнь ойларида Ўзбекистондан ўрик экспорти ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,5 баробар камайди. Бироқ, бундай таққослашда муҳим бир қўшимча зарур: ўтган 2020 йилда Ўзбекистондан ўрик экспорти рекорд даражада юқори бўлган эди.

Изоҳ: 2021 йилнинг май-июнь ойларидаги кўрсаткич – Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2017 йилдан 2019 йилгача бўлган худди шу даврдаги кўрсаткичлар – EastFruit таҳлилчилари ҳисоб-китобига асосан.

Aммо ўтган йилги рекорд ҳисобга олинмаса ҳам, 2021 йилнинг май-июнь ойларида сархил ўрик экспорти ўтган йиллардаги шу даврга нисбатан бир неча баробар камайди. Масалан: 2019 йилга нисбатан 5,3 маротаба, 2018 йилга нисбатан 3,5 маротаба, 2017 йилга нисбатан 2,2 маротаба.

2021 йилнинг май-июнь ойларида Ўзбекистондан экспорт қилинган ўрик ҳажмининг 96 фоизи уч постсовет мамлакати ҳиссасига тўғри келади:

Қозоғистон – 4,0 минг тонна (сархил ўрик экспорти умумий ҳажмининг 45%и),

Россия – 3,1 минг тонна (35%),

Қирғизистон – 1,4 минг тонна (16%).

Шу билан бирга, сархил ўрик экспорти ҳажмининг 81 фоизи ташқи бозорларга Ўзбекистоннинг уч вилояти – Фарғона (47%), Тошкент (22%) ва Наманган (13%) вилоятларидан жўнатилди. Республиканинг қолган 11 ҳудудини сархил ўрик экспортидаги умумий улуши 19 фоизни ташкил этди.

Сообщение 2021 йилнинг май-июнь ойларида Ўзбекистондан ўрик экспорти 6,5 баробар камайди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2021-yilning-may-iyun-oylarida-ozbekistondan-orik-eksporti-65-barobar-kamaydi/feed/ 0
Ўзбекистонда узумнинг оммавий экспорт мавсуми бошланди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-uzumning-ommaviy-eksport-mavsumi-boshlandi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-uzumning-ommaviy-eksport-mavsumi-boshlandi/#respond Sat, 31 Jul 2021 10:44:30 +0000 https://east-fruit.ru/?p=83229 EastFruitнинг ўзбек жамоаси Ўзбекистондан узум оммавий равишда экспорт қилина бошланганини хабар қилди. Бу маҳсулот табиий жиҳатдан ҳам, республиканинг мева экспорти сегментидаги тушумлар миқдори бўйича ҳам биринчи ўринда туради.  Анъанага кўра, Ўзбекистондан узумни ташқи бозорларга оммавий экспорт қилиш мавсуми июль ойининг иккинчи ярмидан бошланади. Бозор иштирокчиларининг фикрича, 2021-йилги мавсум одатдагидек муддатда...

Сообщение Ўзбекистонда узумнинг оммавий экспорт мавсуми бошланди появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruitнинг ўзбек жамоаси Ўзбекистондан узум оммавий равишда экспорт қилина бошланганини хабар қилди. Бу маҳсулот табиий жиҳатдан ҳам, республиканинг мева экспорти сегментидаги тушумлар миқдори бўйича ҳам биринчи ўринда туради.  Анъанага кўра, Ўзбекистондан узумни ташқи бозорларга оммавий экспорт қилиш мавсуми июль ойининг иккинчи ярмидан бошланади. Бозор иштирокчиларининг фикрича, 2021-йилги мавсум одатдагидек муддатда бошланмоқда.

Логистика хизматлари бозори экспортёрлари ва иштирокчиларидан олинган маълумотларга кўра, июль ойининг учинчи ўн кунлигида, айниқса, ушбу ҳафта бошидан буён Ўзбекистон узумларини етказиб бериш  сезиларли даражада кўпайди, бу узумни ташқи бозорларга оммавий экспорт қилиш бошланганидан далолатдир. Ўтган йиллардаги статистик маълумотларга қараганда, Ўзбекистондан узумнинг 93-98 фоизи июлдан декабргача экспорт қилинади, ушбу ҳажмнинг тахминан 80-90 фоизи – августдан ноябрга қадар жўнатилади. Шу билан бирга, июль – мавсум бошига йиллик экспорт ҳажмининг 3% дан 6%игача тўғри келади ва мавсум охири – декабрдаги миқдор ҳам шунчани ташкил этади. Бозор иштирокчиларининг фикрига кўра, 2021 йилнинг июль ойи ўрталарига қадар ўзбек узумини экспортга жўнатишда у қадар фаоллик кузатилмади, маҳсулот жўнатиш ҳажми охирги ҳафтада – ўн кунда ошди. Шундай қилиб, 2021 йилги мавсум одатдаги вақтда бошланмоқда.

Узум Ўзбекистондан сархил мевалар экспорти рейтингида миқдор бўйича ҳам, тушадиган маблағ  бўйича ҳам биринчи ўринда туради. 2017 йилдан 2020 йилга қадар мамлакат ташқи бозорга 117 мингдан 141 минг тоннагача сархил узум экспорт қилди ва 2020 йил якуни бўйича экспортдан тушган даромад 133 миллион долларни ташкил этди.

Ўзбекистон узумининг асосий, йирик экспорт бозорлари Россия, Қозоғистон ва Қирғизистон бўлиб, бу мамлакатларнинг Ўзбекистон сархил узуми экспортидаги умумий улуши 98-99 фоизни ташкил қилади. Бундан ташқари, 2018 йилдан 2020 йилгача Ўзбекистондан сархил узум Украина ва Беларусь бозорларига йилига 400 дан 1 300 тоннагача етказиб берилди. Сўнгги 4 йил ичида Мўғулистон, Бирлашган Aраб Aмирликлари, Германия, Польша, Туркия Афғонистон, Латвия, Литва, Тожикистон ва Туркманистонга кичик ҳажмда (17 дан 70 тоннагача) сархил узум етказиб берилди.

2021 йилнинг июль ойи бошидаги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда узум 90 минг гектар майдонда  етиштирилмоқда. Сўнгги тўрт йил ичида эса 52 минг гектар янги узумзорлар барпо этилди. Келгуси йилларда республиканинг 44 туманида экспортга йўналтирилган янги плантациялар яратиш орқали республикада узумзорлар майдонини кўпайтириш режалаштирилган.

Сообщение Ўзбекистонда узумнинг оммавий экспорт мавсуми бошланди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-uzumning-ommaviy-eksport-mavsumi-boshlandi/feed/ 0
Биринчи ярим йилликда Туркия сархил мева-сабзавотлар экспортини 25 фоизга оширди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/birinchi-yarim-yillikda-turkiya-sarkhil-meva-sabzavotlar-eksportini-25-foizga-oshirdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/birinchi-yarim-yillikda-turkiya-sarkhil-meva-sabzavotlar-eksportini-25-foizga-oshirdi/#respond Tue, 27 Jul 2021 14:46:55 +0000 https://east-fruit.ru/?p=82833 2021 йилнинг биринчи ярмида Туркиядан сархил мева ва сабзавотлар экспорти 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 25 фоизга кўпайиб, тахминан 1,5 миллиард долларни ташкил этди, деди Улудаг вилояти мева ва сабзавотларни экспорт қилувчилар «Анадолу» уюшмаси раҳбарининг ўринбосари Сених Язган. Унинг сўзларига кўра, чет элга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беришда ўсиш тенденцияси...

Сообщение Биринчи ярим йилликда Туркия сархил мева-сабзавотлар экспортини 25 фоизга оширди появились сначала на EastFruit.

]]>

2021 йилнинг биринчи ярмида Туркиядан сархил мева ва сабзавотлар экспорти 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 25 фоизга кўпайиб, тахминан 1,5 миллиард долларни ташкил этди, деди Улудаг вилояти мева ва сабзавотларни экспорт қилувчилар «Анадолу» уюшмаси раҳбарининг ўринбосари Сених Язган.

Унинг сўзларига кўра, чет элга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беришда ўсиш тенденцияси давом этмоқда, коронавирус пандемияси шароитида 2020 йилда Туркиядан сархил мева ва сабзавотларни экспорт ҳажми ўсди. “Агар 2020 йил январь-июнь ойларида сархил мева ва сабзавотлар экспорти тахминан 1,2 миллиард долларни ташкил этган бўлса, жорий йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 25 фоизга ошиб, 1,5 миллиард долларгача етди”, – деди Язган.

Шунингдек ўқинг: Биринчи ярим йиллик натижалари: Туркия чили қалампири экспортини 46 фоизга оширди

Экспортчилар уюшмаси раҳбар ўринбосари цитрус мевалари чет элларда энг кўп талабгирлиги таъкидлаб ўтди. Шунингдек, иссиқхоналарда етиштириладиган помидорга ҳам талаб катта, бу, биринчи навбатда, Россияга тегишли. Бундан ташқари, яна гилос ва зайтун маҳсулотларига эҳтиёж бирдек катта, дейди Язган.

У сабзавот ва меваларни ташиш билан боғлиқ йўқотишлар даражасини камайтиришга қаратилган экспорт стратегиясини ишлаб чиқиш муҳимлигини алоҳида таъкидлади.

Сообщение Биринчи ярим йилликда Туркия сархил мева-сабзавотлар экспортини 25 фоизга оширди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/birinchi-yarim-yillikda-turkiya-sarkhil-meva-sabzavotlar-eksportini-25-foizga-oshirdi/feed/ 0
Марказий Осиёда қуритилган мевалар сархил мева бозорига йўл бермоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/markaziy-osiyoda-quritilgan-mevalar-sarkhil-meva-bozoriga-yol-bermoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/markaziy-osiyoda-quritilgan-mevalar-sarkhil-meva-bozoriga-yol-bermoqda/#respond Thu, 01 Jul 2021 11:59:15 +0000 https://east-fruit.ru/?p=80317 EastFruitнинг Марказий Осиё жамоаси маълумотларига кўра, минтақа мева бозорида кутилмаган ва кескин ўзгаришлар юз бера бошлади. Минтақада қуруқ мева истеъмол қилишнинг минг йиллик анъаналари ўрнига янги тенденциялар урфга кирмоқда. Ёш авлод ҳатто мавсумлар оралиғида ҳам сархил мева истеъмол қилишни афзал кўради, бу эса муайян нарх аномалияларига олиб келади. Энг аввало,...

Сообщение Марказий Осиёда қуритилган мевалар сархил мева бозорига йўл бермоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruitнинг Марказий Осиё жамоаси маълумотларига кўра, минтақа мева бозорида кутилмаган ва кескин ўзгаришлар юз бера бошлади. Минтақада қуруқ мева истеъмол қилишнинг минг йиллик анъаналари ўрнига янги тенденциялар урфга кирмоқда. Ёш авлод ҳатто мавсумлар оралиғида ҳам сархил мева истеъмол қилишни афзал кўради, бу эса муайян нарх аномалияларига олиб келади. Энг аввало, бу Ўзбекистон ва Тожикистонда сезилмоқда.

Масалан, бу йилги баҳор совуқлари ўрик ҳосилининг қуритиш учун муҳим қисми бой берилишига олиб келди. Аммо бу нархларга деярли таъсир кўрсатмади. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) халқаро маслаҳатчиси Бахтиёр Aбдувоҳидовнинг фикрича, қуруқ меваларга талаб пасайиши, авваламбор, ички бозорга тааллуқли.

Бу бир вақтнинг ўзида бир неча сабабга боғлиқ. Биринчидан, мевалар ва уларнинг янги навларини

етиштириш технологиялари пайдо бўлиши маҳсулотни сархил ҳолатда сақлаган ҳолда мавсумни сезиларли даражада узайтиради. Бу шуни англатмоқдаки, сархил меваларни доим топиш мумкин.

Иккинчи муҳим омил – аҳоли даромадлари даражасининг ошиши. Бу эса мевани юқори нархда харид қилиш имконини беради. Ва бу яна мева етиштириш, янги навлар яратиш учун замонавий технологияларга йўналтирилган сармояларни оқлайди.

Шунингдек ўқинг: Қозоғистон Марказий Осиё мева-сабзавотлари агрокарвонини ташкил қилмоқда

Учинчи омил – янги узилган меваларни сақлашнинг замонавий технологияларини жадал ривожлантириш. Назорат қилинадиган атмосфера муҳитидаги мева омборлари ва ULО, CA, DCA сингари вариациялар энди Марказий Осиё учун бегона эмас. Бу технологиялар, ўз навбатида, хўраки узум, олма ва бошқа турли мевалар сифатини деярли бутун йил давомида сақлаб қолишга имкон беради. Узоқ муддатли сақлашга тобе бўлмаган мевалар бир неча ҳафта давомида сақланиши мумкин. Бунга ёрқин мисол: гидрокулинг ва модификацияланган газ муҳитида сақланган гилос икки ойгача сифатини йўқотмайди!

Яна бир муҳим жиҳат – янги узилган меванинг соғлиққа  фойдасини англаш. Бу, айниқса, коронавирус пандемияси бошланиши билан айрим мевалар, айниқса, С витаминига бой маҳсулотлар савдоси кескин ошганда яққол кўзга ташланди. Ҳозир пандемия билан боғлиқ қўрқувлар нисбатан камайган бўлса-да, ўз соғлиғи учун астойдил қайғурадиган истеъмолчи сархил меваларни афзал билишга одатланиб қолди.

Бешинчи омил – бу минтақадаги барча мамлакатлар бозорларида нарх ўзгаришини камайтириш ва уларга янги узилган мевалар етказиб беришни кўпайтиришга имкон берадиган халқаро савдонинг либерализацияси. Бунга Ўзбекистон ва Тожикистон яққол мисолдир. Ушбу мамлакатлар ўртасидаги савдо кўп йиллар давомида деярли тўсиб қўйилган эди. Бироқ, сўнгги йилларда у фаол ривожланмоқда. Масалан, бу йилги совуқ Ўзбекистонга қараганда анча кам зарар етказган Тожикистон қўшни мамлакатга янги узилган данакли мевалар ва резаворларни фаол етказиб бермоқда.

Биз намойиш этган бу видеодаги тасвирлар ўрик қуритишнинг анъанавий усули саналадими? «Тожикистон ўриги, қуритилган ўриги, қайсаси, туршаги, баргаги – бу мамлакатда ўрик қандай ўстирилади, йиғиб-териб олинади, офтобда қуритилади ва сотилади?» Буларнинг бари энди ўтмишга айланиб бормоқдами? Катта эҳтимол билан, ҳа! Бироқ, бу қуритилган мевалар кераксиз, дегани эмас.

Тўғри, қуруқ меваларнинг жаҳон бўйича савдоси пасайиш тенденциясига эга, аммо юқори сифатли маҳсулот ҳар доим юқори талабгир бўлади.

Сообщение Марказий Осиёда қуритилган мевалар сархил мева бозорига йўл бермоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/markaziy-osiyoda-quritilgan-mevalar-sarkhil-meva-bozoriga-yol-bermoqda/feed/ 0