саралаш • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Sun, 21 Nov 2021 19:17:36 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png саралаш • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 «Сақлаш ва ишлов беришга инвестиция йўналтирмай туриб, тизимли олма экспортини амалга ошириш мумкин эмас» – Александр Пахно, «Днепр боғлари» компанияси директори https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/saqlash-va-ishlov-berishga-investitsiya-yonaltirmay-turib-tizimli-olma-eksportini-amalga-oshirish-mumkin-emas-aleksandr-pakhno-dnepr-boqlari-kompaniyasi-direktori/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/saqlash-va-ishlov-berishga-investitsiya-yonaltirmay-turib-tizimli-olma-eksportini-amalga-oshirish-mumkin-emas-aleksandr-pakhno-dnepr-boqlari-kompaniyasi-direktori/#respond Mon, 22 Nov 2021 04:00:10 +0000 https://east-fruit.ru/?p=92536 Украиналик олма етиштирувчилар учун жорий олма мавсуми ички бозорда нархларнинг 40%га пасайиши билан характерланмоқда. Бундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, фақат экспорт бозорлари, биринчи навбатда, Европа Иттифоқи ва Яқин Шарқ мамлакатларига йўналтирилган ишлаб чиқариш компанияларигина «омон қолади». Бу фикрни “Днепр боғлари” (Украина) компанияси директори Александр Пахно билдирди. 2021/2022 олма мавсумининг оғир...

Сообщение «Сақлаш ва ишлов беришга инвестиция йўналтирмай туриб, тизимли олма экспортини амалга ошириш мумкин эмас» – Александр Пахно, «Днепр боғлари» компанияси директори появились сначала на EastFruit.

]]>

Украиналик олма етиштирувчилар учун жорий олма мавсуми ички бозорда нархларнинг 40%га пасайиши билан характерланмоқда. Бундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, фақат экспорт бозорлари, биринчи навбатда, Европа Иттифоқи ва Яқин Шарқ мамлакатларига йўналтирилган ишлаб чиқариш компанияларигина «омон қолади». Бу фикрни “Днепр боғлари” (Украина) компанияси директори Александр Пахно билдирди.

2021/2022 олма мавсумининг оғир шароитларида юқори сифатли маҳсулот олиш имконини берувчи технологияларга, олма бозорини янада ривожлантириш ва энг истиқболли экспорт йўналишларига эътибор қаратиш нима учун муҳимлиги ҳақида EastFruit материалида ўқинг.

«Олма бозорида фақат экспорт қилишни биладиганлар «омон» қолади»

Александр Пахно таъкидлаганидек, жорий мавсум «Днепр боғлари» учун жуда яхши кечди. Бунга қулай об-ҳаво шароити сабаб бўлди, зеро, сифатли ҳосил олишга эришилди, шунингдек, компания боғи тўлиқ мева беришни бошлади.

“Агар илгари баҳордаги атипик об-ҳаво шароити туфайли олма мавсуми кечикишини эълон қилган бўлсак (қишки олма навларининг пишиши ўртача икки ҳафтага кечикди), бугун мавсум “чўзилди” ва  ўтган йилгидан деярли фарқ қилмайди.

Экспорт нархларига келсак, ҳозирги вақтда улар ўтган йилгидан кўра, ўртача 5 фоизга паст. Ички бозор эса пасайди – мавсум бошида нарх ўтган йилга нисбатан тахминан 40% паст бўлди. Бу маҳсулотни керагидан ортиқча ишлаб чиқариш ва сақлаш ҳажми етишмаслиги, шунингдек, кам истеъмол билан боғлиқ. Шунга қарамай, ички бозорда истеъмол даражаси ошиши керак, деб ўйлайман. Бунинг сабаби, олма – банан, узум ва тарвуздан маълум бир бозор улушини тортиб олади. Айтганча, истеъмол ҳозирданоқ ўсиб бормоқда, лекин ҳали ҳам пастлигича қоляпти», дейди Александр Пахно.

Шу билан бирга, «Днепр боғлари» компанияси директорининг қайд этишича,  олма бозоридаги ҳозирги вазиятда фақат экспорт қилишни биладиганлар омон қолади, чунки, бугунги кунда кўплаб компаниялар ички бозорда «минус»га ишлашга мажбур.

Александр Пахнонинг таъкидлашича, бугунги кунда унинг компанияси ўтган мавсумларда максимал ишланган иккита экспорт йўналишига эътибор қаратмоқда – булар Европа ва Яқин Шарқ мамлакатлари бозорларидир.

«Осиё бозори ҳозир «ўтириб қолди», чунки, Хитойдан арзон олма етказиб бериш бўйича таклифлар бор. Шунингдек, ушбу минтақада коронавирус пандемияси туфайли истеъмол камайиши кузатилмоқда. Шунга қарамай, Осиё бозорларида кечки олма навларига кучли талаб сақланиб қолган. “Масалан, “Фуджи” нави Малайзияда машҳур, аммо бизда бу нав бўйича ҳозирча таклиф йўқ. Ўйлайманки, уч ҳафтадан сўнг, яъни, йиғим-терим тугалланиши билан биз Малайзияга олма жўнатишни бошлаймиз», дея ишонч билдирди Александр Пахно.

«Днепр боғлари» Украинада биринчи бўлиб олма саралаш линиясида ташқи нуқсонларни аниқлаш учун IQS Perfomance оптик блогини ўрнатди.

“Днепр боғлари” компанияси директорининг маҳсулотларни сақлаш ва уларга ишлов беришга инвестициялар йўналтирмай туриб, тизимли экспортни амалга ошириш мумкин эмаслигига ишончи комил. Маълумки, бу омил премиум-сифатли маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар учун энг қулай нархларда сотиш имконини беради.

Шундай қилиб, жорий мавсумда «Днепр боғлари» Украинада муқобили бўлмаган Greefa компаниясининг IQS Perfomance ташқи нуқсонлар бўйича оптик саралаш модулини ўрнатиб, олма саралаш линиясини модернизация қилди. Бу функция саралаш жараёнининг сифати ва унумдорлигини оширади.

«Илгари саралаш жараёнида сифат (олманинг шикастланиши) бўйича қарорни ходимлар қабул қилар эди, машина фақат меванинг рангги, ҳажми, шакли ва вазни учун жавобгар эди. Олманинг умумий оқимини рангги, оғирлиги ва диаметри бўйича синфларга бўлгандан сўнг қадоқлаш столларида уни қутига жойлаштиришда ходим: олмани биринчи навга киритиш ва уни қадоқлашга жўнатиш керакми ёки иккинчи нав – қайта ишлашга жўнатиладиган конвейерга йўналтириш керакми – шу хусусда қарор қабул қиларди. Бу узоқ вақт талаб этар ва унчалик самарали эмас эди. Қолаверса, инсон омили ҳам истисно қилинмаган: ходимнинг эътиборсизлиги, ундаги чарчоқ ва натижада хатолар юзага келиши мумкин. Энди олманинг биринчи, иккинчи, учинчи … синфини белгилаш бўйича қарорни компьютер қабул қилади. Йўналиш оператори фақат мезонларни ўрнатади ва шунга кўра, машина олмани қадоқлаш столига ёки масалан, шарбатлар ва пюрелар ишлаб чиқариш учун қайта ишлашга юбориладиган контейнерга жўнатиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Илгари, саралаш линиясига кўп миқдорда зарарланган олма тушганда линиянинг маҳсулдорлиги икки баравар камайиши мумкин эди. Мевалардаги нуқсонларни аниқлашнинг янги функцияси билан энди бундай муаммолар юзага келмайди ва GeoSort моделининг тўрт чизиқли линияси соатига 11-12 тоннагача олмани саралаши мумкин”, дейди Александр Пахно.

“Днепр боғлари” корхонасида ўрнатилган янги ташқи сифат назорати тизими (IQS Perfomance) ҳар бир олманинг 80 та фотосуратини олиш хусусиятига эга. Бунга оптик блокка ўрнатилган турли тўлқин узунликларига эга 6 та рангли ва 6 та инфрақизил кенг бурчакли камералар туфайли эришилади. Кейин сунъий интеллект олмаларнинг сиртини таҳлил қилади ва тасвирларни 3D моделга чиқаради.

(IQS Perfomance) барқарор ишлашни кафолатлайди ва мева юзаси ёки пўстлоқ остидаги 1 кв.ммгача бўлган турли нуқсонларни аниқлаш имконини беради», дейди GFEEFA компанияси вакили Ханс Реймерин.

Украинадаги GFEEFA брендининг расмий вакили – “Инсолар-Холод” компанияси директори Анатолий Богдан “Инсолар-Холод” компанияси “Днепр боғлари» билан ҳамкорлик қилишдан мамнун эканлигини таъкидлади. Чунки, бу ёш компания жадал ривожланмоқда, олма сақлаш ва саралаш борасидаги барча янгиликларга қизиқиш билан қарайди ва ишлаб чиқаришда энг янги технологияларни қўллайди. Ҳозир ҳам компания IQS Perfomance инновацион тизимини қўллаш бўйича қарор қабул қилган. Бу тизимни илгари Украинада  мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирувчи ҳеч бир компания қўлламаган эди.

“Ушбу замонавий линия олма етиштирувчига маҳсулотни сотишда катта афзаллик беради, чунки, сифат жиҳатидан у харидорларнинг эҳтиёжларини 100 фоиз қондира олади. Гап шундаки, супермаркетлар бундай линия бўйича сараланган товарларни олдиндан сифат назоратисиз қабул қилишлари мумкин. Бу, ўз навбатида, чакана савдога қабул қилиш жараёнида сезиларли иқтисод қилиш ва иш самарадорлигини ошириш имконини беради»,  дейди «Инсолар-Холод» директори.

Александр Пахнонинг ишончи комилки, янги ускуна ходимлар учун ҳам қулай, зеро, энди олмани визуал текширишга вақт сарфлашнинг ҳожати йўқ. “Шунинг учун биз “Днепр боғлари”дан меҳнат унумдорлиги ошишини кутамиз. Бундан ташқари, олма саралаш сифатини яхшилаш учун бизнинг чакана савдо тармоқлари билан ишлашимиз ҳам сезиларли даражада яхшиланишини кутмоқдамиз, чунки, улар маҳсулотимизни ички сифат назорати босқичидан ўтказмасдан қабул қилишлари мумкин»,  дея хулоса қилади компания директори.

«Днепр боғлари» компанияси Украина мева-сабзавот ассоциацияси (УМСА) билан ҳамкорлик доирасида Украинанинг энг йирик АТБ тармоқлари учун шунга ўхшаш таклифларни тайёрламоқда. «Днепр боғлари» ва «Фоззи» саралаш мажмуидан 10 км узоқликда жойлашган тарқатиш маркази билан УМСА платформаси ҳамкорлик қила бошлади ва у бенуқсон сифат туфайли савдо ҳажмини оширишни режалаштирган.

Сообщение «Сақлаш ва ишлов беришга инвестиция йўналтирмай туриб, тизимли олма экспортини амалга ошириш мумкин эмас» – Александр Пахно, «Днепр боғлари» компанияси директори появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/saqlash-va-ishlov-berishga-investitsiya-yonaltirmay-turib-tizimli-olma-eksportini-amalga-oshirish-mumkin-emas-aleksandr-pakhno-dnepr-boqlari-kompaniyasi-direktori/feed/ 0
Сабзавотларни сортировка қилиш учун техника: ускунани танлашда нималарга эътибор қаратиш керак? https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/sabzavotlarni-sortirovka-qilish-uchun-tekhnika-uskunani-tanlashda-nimalarga-etibor-qaratish-kerak/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/sabzavotlarni-sortirovka-qilish-uchun-tekhnika-uskunani-tanlashda-nimalarga-etibor-qaratish-kerak/#respond Sat, 28 Aug 2021 13:38:32 +0000 https://east-fruit.ru/?p=85201 Сабзавотларни етиштириш ва сақлаш билан шуғулланувчи хўжаликлар учун маҳсулотни омбордан олиб чиқиб, реализация қилишдан аввал сортировка қилиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бу жараён қандай кечиши ҳақида «Ван Дайк Техникс» МЧЖ тижорат директори Андрей Марущак SEEDSга билдирган фикрларида айтиб ўтди. Сабзавот ва меваларни саноат усулида етиштириш уларни тайёрлашдаги барча жараёнларни, шу...

Сообщение Сабзавотларни сортировка қилиш учун техника: ускунани танлашда нималарга эътибор қаратиш керак? появились сначала на EastFruit.

]]>

Сабзавотларни етиштириш ва сақлаш билан шуғулланувчи хўжаликлар учун маҳсулотни омбордан олиб чиқиб, реализация қилишдан аввал сортировка қилиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бу жараён қандай кечиши ҳақида «Ван Дайк Техникс» МЧЖ тижорат директори Андрей Марущак SEEDSга билдирган фикрларида айтиб ўтди.

Сабзавот ва меваларни саноат усулида етиштириш уларни тайёрлашдаги барча жараёнларни, шу жумладан, сортировка қилишни ҳам тезлаштиришни тақозо этади. Сортировкага мўлжалланган илк механик машиналар АҚШда ХХ аср бошларидаёқ пайдо бўлган. Орадан 100 йилдан кўпроқ вақт ўтиб, технологиялар анча илгарилаб кетди. Масалан, олмани сортировка қилишда ҳозир камера ва инфрақизил сканерлаш мосламаларига эга ускуналар қўлланилади. Украинада кенг оммалашган борш тўпламига кирувчи сабзавотлар учун эса сабзавотнинг калибрига қараб ўзгариб турувчи турли тармоқларга эга сортировка тасмаси мос келади.

Гарчи Украинада борш тўпламига кирувчи сабзавотлар етиштириш билан асосан кичик ва ўрта фермерлар шуғулланаётган бўлса-да, БМТ Қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) инвестиция департаменти иқтисодчиси Андрей Ярмакнинг сўзларига кўра, ушбу хўжаликларнинг йиллик даромади миллионлаб гривенни ташкил қилади. Айнан шундай ишлаб чиқарувчилар, шунингдек, бозорнинг йирик иштирокчилари учун маҳсулотни сифатли сақлаш ва сортировка қилиш жойи бўлиши муҳим. Чунки улар савдо тармоқлари билан ҳамкорлик қилади, ҳатто сабзавотларни экспорт қилмоқда. Маҳсулотни бундай бозорларга реализация қилиш учун у сифатли бўлмоғи, сақлаш ва сортировка ускуналари эса сабзавотнинг тегишли сифатига мувофиқ келиши лозим.

Бу қандай ишлайди?

“Сортировка лентаси остида махсус ташлагич бўлади. Сортировка самарадорлигига унинг тезлигини бошқариш орқали эришилади. Тез ўзгартириш имконини берувчи калибровка тасмаси машинадан тасмани керакли катталикка алмаштириш орқали думалоқ меваларни ҳам битта ускунада калибровка қилишга ёрдам беради” дейди Андрей Марущак.

Техникани танлаш тўғрисида гапирар экан, мутахассис шундай деди: “Муҳими нарх ва сифат бир-бирига мос бўлмоғи керак. Биз аввал ишлатилган голланд ускуналарини ҳамда Польшадаги заводда ишлаб чиқарилаётган ускуналарни етказиб берамиз. Унинг сифати ва нархи украин фермерлари учун анча маъқул. Худди шундай ускуна Нидерландияда ишлаб чиқарилганида, бир ярим–икки баравар қиммат бўларди”.

Шунингдек ўқинг: Технологик ускуна мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш муддатини узайтиришга ёрдам беради

Турли сабзавотлар учун техниканинг ўзига хос хусусиятлари нималардан иборат?

“Биз металл сеткали ва резина тасмали линияларни таклиф қиламиз. Асосан, металл сеткага эга бўлган сортировка машиналари кичик маҳсулотлар учун қўлланилади. Кўпинча уруғлик картошкага. Унинг яна бир жиҳати шундаки, масалан, ташув тасмаси маҳсулотга кам зарар етказади ва натижада унинг товар кўриниши чиройли бўлади. Бундай тасма думалоқ шаклга эга сабзавотлар (пиёз, картошка ва бошқалар)га нисбатан қўлланилади”, дейди Андрей Марущак.

Сабзавотларнинг ҳар хил тури (картошка, сабзи, лавлаги ва бошқалар) билан ишловчи ишлаб чиқарувчилар учун битта линиям ва бир нечта тасма буюртма бериш қулай. Шунда улар турли калибрдаги сабзавотларни саралашда ленталарни алмаштириб ишлатиши мумкин. Сабзи учун узунлиги бўйича саралаш ва диаметри бўйича саралаш машиналаридан фойдаланилади.

“Тасмаларни зарур калибрларга мос равишда ўзгартириш мумкин. Аммо думалоқ сабзавотлар учун бир турдаги, узунчоқлари учун бошқа бир турдаги ускуна керак бўлади. Ҳам думалоқ, ҳам чўзинчоқ шаклдаги турли маҳсулотларни сортировка қилишга ярайдиган линияни ўрнатиш ҳам мумкин”, дейди мутахассис.

Украинада сабзавотларни саралаш учун сифатли ускуналар

“Ҳозирги пайтда Украинада маҳсулотлар (сабзавотлар)ни қабул қилиб олиш, сортировка қилиш, ювиш, тозалаш, калибровка қилишга мўлжалланган ускуналарни ишлаб чиқарувчи бир неча корхона бор. Бу борада бизнинг ишлаб чиқарувчиларимиз, дейлик, сақлаш учун техникалар сегментига қараганда анча катта муваффақиятга эришганлар. Бир неча украин компаниялари жуда сифатли ускуналар ишлаб чиқармоқдалар. Бироқ, голланд, немис ва, умуман, Европада ишлаб чиқарилган техникалар улардан анчагина яхши, лекин улар қиммат ҳам”, дея қайд этди Андрей Марушак.

Сообщение Сабзавотларни сортировка қилиш учун техника: ускунани танлашда нималарга эътибор қаратиш керак? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/sabzavotlarni-sortirovka-qilish-uchun-tekhnika-uskunani-tanlashda-nimalarga-etibor-qaratish-kerak/feed/ 0
Ўзбекистоннинг ультра-замонавий гилос боғи: экспортбоп навлар етиштириш, гидрокулинг ва оптик саралаш жараёни ҳақида репортаж (видео) https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/biznes-tarikhi/ozbekistonning-ultra-zamonaviy-gilos-boqi-eksportbop-navlar-etishtirish-gidrokuling-va-optik-saralash-zharayoni-haqida-reportazh-video/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/biznes-tarikhi/ozbekistonning-ultra-zamonaviy-gilos-boqi-eksportbop-navlar-etishtirish-gidrokuling-va-optik-saralash-zharayoni-haqida-reportazh-video/#respond Thu, 15 Jul 2021 09:14:38 +0000 https://east-fruit.ru/?p=81549 Яқинда ЕastFruit  Ўзбекистонда гилос етиштиришнинг анъанавий технологиясини намойиш этган эди. Бироқ, Фарғона водийсида гилос етиштириш, совутиш, саралаш ва қадоқлашнинг суперзамонавий технологиялари ҳам муваффақиятли жорий қилинган. GOLD FRESH FRUITS  (GDF) компанияси гилос бизнесининг барча элементлари ҳақидаги видео қуйида келтирилган ва унинг тавсифи тасвир остидаги матнда ифодаланган. Ўзбекистон тадбиркорлари интенсив гилос боғларини...

Сообщение Ўзбекистоннинг ультра-замонавий гилос боғи: экспортбоп навлар етиштириш, гидрокулинг ва оптик саралаш жараёни ҳақида репортаж (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>

Яқинда ЕastFruit  Ўзбекистонда гилос етиштиришнинг анъанавий технологиясини намойиш этган эди. Бироқ, Фарғона водийсида гилос етиштириш, совутиш, саралаш ва қадоқлашнинг суперзамонавий технологиялари ҳам муваффақиятли жорий қилинган.

GOLD FRESH FRUITS  (GDF) компанияси гилос бизнесининг барча элементлари ҳақидаги видео қуйида келтирилган ва унинг тавсифи тасвир остидаги матнда ифодаланган.

Ўзбекистон тадбиркорлари интенсив гилос боғларини жадал ривожлантирмоқда. Бу боғлардан чиройли, йирик мевали ва ширин гилоснинг юқори ҳосилини олиш мумкин. Бизнесдаги юқори самарадорликни гидросовутиш (гидрокулинг), оптик саралаш ва Х-tend типидаги МAP-халталарга қадоқлаш технологиялари таъминлайди. Бундай гилосни сифат ва ҳажм жиҳатидан жаҳондаги энг талабчан мамлакатларга ҳам экспорт қилиш мумкин.

Aйтганча, замонавий интенсив гилос боғлари Фарғона водийсида 400 гектардан зиёд майдонни эгаллаган. Гилос йиғиш мавсуми қизғин кечаётган пайтда EastFruit жамоаси Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманига ташриф буюрди.

GOLD FRESH FRUITS (GDF) агрохолдинги боғлари бошқарувчиси Беҳзод Раҳимовнинг сўзларига кўра, Gold Dried Fruits холдинги интенсив боғларининг умумий майдони 566 гектарни ташкил этади, шундан 446 гектари гилос боғларидир. Бу боғларни барпо этиш учун барча кўчатлар Италия ва Туркиядан келтирилган. Ушбу давлатлардаги махсус питомникларда жаҳон бозоридаги машҳур гилос навлари пайвандланган. Маҳаллий навлардан фарқли ўлароқ, уларнинг транспортабеллиги юқори даражада ва сақлаш муддати ҳам узоқроқдир. Бундан ташқари, ушбу боғлардан Осиё, Европа ва Яқин Шарқ бозорлари учун жуда муҳим саналмиш йирик гилоснинг катта фоизини олиш мумкин. Масалан, мазкур боғлардаги гилос ҳосилининг ярмидан кўпи 24 дан 32 миллиметргача  калибрга эга. Aйниқса, Sweet Aryanа, Sweet  Lorenz, Sweet Gabriel навларидан 26 миллиметрдан ортиқроқ калибрли 80%гача йирик мевалар ҳосилини олиш мумкин.

Гилос навлари маҳаллий иқлим, тупроқ ва сув таркиби, ерости сувлари сатҳи ҳамда интенсив гилос боғларини барпо этиш учун муҳим бўлган бошқа параметрларни ўрганиш натижаларига кўра танланган.

Боғларни барпо этиш кўп йил Италияда ишлаган туркиялик агрономнинг бевосита раҳбарлиги остида амалга оширилди. Шунингдек, компания интенсив боғларда гилос етиштириш бўйича 20 йиллик тажрибага эга чилилик консультантни ҳам жалб этди. Aхир, Чили – гилос экспорти бўйича жаҳонда етакчи ҳисобланади! Бугунги кунга қадар плантациялардаги парваришлаш жараёни,  жумладан, суғориш, дарахтларга ишлов бериш ва уларни муҳофаза қилиш дастури шу икки мутахассис назорати остида амалга оширилмоқда.

Боғлар ёш, шунинг учун дарахтларнинг аксарияти ҳали максимал ҳосилдорлик босқичига кирмаган. Бироқ, 2021 йилнинг ўзидаёқ, етиштирилган гилоснинг 80-90%и экспортга йўналтирилади. Ушбу ҳажмнинг тахминан 30-40%и Жанубий Корея, АҚШ, Бирлашган Aраб Aмирликлари ва Польшага, 60-70%и Қозоғистон ва Россияга экспорт қилинади.

Бу йил GDF Глобал Гэп (Global G.A.P) сертификатини олди ва у Наманган вилояти тарихида ушбу сертификатни олган биринчи компания бўлди. Мазкур қадам унинг учун янги экспорт бозорлари йўлини очиши, шубҳасиз.

Гилос йиғиш мавсуми бу ерда тахминан апрель ойининг ўрталаридан бошланиб,  июнь охирида якунига етади. Йилнинг бу даврида Ўзбекистондаги иссиқ об-ҳавони ҳисобга олган ҳолда гилос йиғим-терими эрталаб соат 5 да бошланади ва бу жараён атиги 4 ёки 5 соат давом этади.

Aнъанавий боғлардан фарқли ўлароқ, интенсив боғлар резаворларни узиб олиш учун зинапоя ёки бошқа махсус қурилмалар талаб қилмайди, чунки, гилос дарахтларининг баландлиги атиги 2,5 метр, холос. Айни жиҳат ҳосилни йиғиб олишдаги қулайлик ва хавфсизликни таъминлайди, шунингдек, йиғим-терим тезлиги ошади. Бу, ўз навбатида, мева сифатини сақлаш ҳамда транспортабелликни таъминлашда муҳимдир.

Қолаверса, ҳосил йиғиш жараёни қанчалик тез бўлса, 1 кг мевани териб олиш учун харажатлар шу қадар кам бўлади ва иш жараёнида бунинг ҳам аҳамияти беқиёс!

Гилос енгил пластикдан тайёрланган қутиларга йиғилади. Махсус камарлар ёрдамида теримчилар  қутиларни шундай осиб олишадики, идишдаги юк инсон танасига вертикал тарзда тенг тақсимланади. Бундан ташқари, теримчининг иккала қўли ҳам бўш бўлади ва бу жиҳат иш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Гилос экиш схемаси – 2 га 4 метр. Ziraat ва Regina номли навлар участкаларида ҳар 11-дарахт чанглатувчи навдир. Гилоснинг Early Lory, Sweet Heart, Sweet Aryana, Sweet Lorenz, Sweet Gabriel каби навлари эса ўзини-ўзи чанглатиш хусусиятига эга.

Яна бир янги технология – бу ҳашаротларга қарши феромон тузоқлар бўлиб, улар эркак зараркунандаларни жалб қилади. Тузоққа томон учиб келган ҳашарот унга ёпишиб қолади. Жуфтисиз қолган урғочилар насл бермайди ва шу тариқа зараркунандалар муаммосидан халос бўлиш мумкин. Ўз навбатида, боғбонлар боғни ҳимоялаш учун кимёвий воситалардан фойдаланишмайди, бу эса маҳсулот ва ҳудуднинг экологик жиҳатдан софлигини асрайди. Тузоқлардан кун давомида қанча зараркунанда келганини ҳисоблаш ва уларнинг турларини аниқлашда ҳам фойдаланиш мумкин, бу ҳимоя тизимини ишлаб чиқиш ёки ўзгартириш имконини беради.

Йиғим-терим маҳали йиғиб олинган маҳсулотларни вақтинчалик сақлаш учун боғда кўчма пунктлар барпо этилади. Участка агрономи Жасурбек Ғаффоровнинг айтишича, гилос йиғиб олингач, офтобдан ҳимояланган жойда қисқа вақт – бир соатдан кўп бўлмаган муддатда сақланади. Мева ҳарорати кўтарилишининг олдини олиш учун ҳар бир қути бир неча сантиметр қалинликдаги совуқ сувда намланган губкалар билан қопланади. Бу гилосни гидрокулинггача етказиб беришда керакли ҳароратни ушлаб туриш имконини беради. Ушбу пунктлар боғ бўйлаб ҳар беш қаторга биттадан ўрнатилади.

Бир соат ичида қанча гилос йиғилганидан қатъи назар, мевани совутиш жараёнига тез етказиб бериш учун ҳар соатда гилос партияси гидрокулинг (музли сув билан совутиш) цехига юборилади.

Гидрокулинг цехи боғдан атиги 5 километрлик масофада жойлашган. Шунинг учун янги йиғилган партияни совутишга етказиб бериш учун машинага 10 дақиқа керак бўлади ва бу меванинг сархиллигини таъминлаш ҳамда сифатини максимал даражада оширишга имкон беради.

Цехга келгандан сўнг ходим совутишдан аввал меванинг ҳароратини ўлчайди. Шундан кейин ҳўлланган губкаларни қутилар юзасидан олиб ташлаб, уларни гидрокулинг конвейер лентасига жойлаштиради. Мевалар ҳарорати ноль даражадан сал юқорироқ ҳароратдаги музли сувдан ўтказилади. Гидрокулинг – меваларни совутишнинг энг қиммат ва самарали усулидир. Ушбу усул ҳароратни тез пасайтириш ва намликни йўқотишнинг олдини олади, яъни, гилос шарбатини йўқотмайди, транспортабеллик даражаси ошади ва истеъмолчига янги узилгандек ҳолатда етиб боради.

Конвейер лентасининг бошқа томонида совутилган гилос солинган қутиларни худди ўша ходим қабул қилиб олади ва ушбу партия меваларининг ҳарорати бўйича назорат ўлчовини амалга оширади. Жуда қисқа вақт ичида мева ҳарорати 25 дан 10 даражага тушди.

Кейин гилос солинган қутилар паллетга жойланиб, гидрокулинг конвейеридан атиги бир неча метр нарида жойлашган музлатгичга олиб борилади. Ушбу музлатгичларда гилос янада пастроқ ҳароратгача совутилади. Кейин эса саралаш, калибрлаш ва қадоқлаш цехига юборилади.

Gold Dried Fruits агрохолдинги гилосни қайта ишлаш, қадоқлаш ва сақлаш бўйича ультра-замонавий мажмуага эга. Мажмуа саралаш ва калибрлаш зонаси, қадоқлаш, совутиш камераларидан ва маҳсулотнинг ҳарорати, таркиби ва сақлаш муддатини таҳлил қилиш лабораторияларидан иборат. Мажмуа Тошкентнинг чекка қисмида жойлашган бўлиб, пойтахт аэропортига яқин ва у ердан гилос партиялари Жанубий Корея, Бирлашган Aраб Aмирликларига самолётларда жўнатилади.

Интенсив боғлар ва гидрокулинг цехи жойлашган Наманган вилоятидан совутилган гилос ҳарорат режимига ёки совуқ занжирга қатъий риоя қилиш шарти билан махсус рефрижераторларда етказиб берилади. Маҳсулот етиб келганидан сўнг машиналар тўғридан-тўғри гилос партиялари жойлаштирилган совутиш камераларига йўл олади.

Оптик саралаш зонасида гилос нуқсонлари, ранги ва катталиги бўйича сараланади. Жараённи бошлашдан аввал лаборатория ходими меванинг ҳароратини текширади. Сўнг гилос қутилардан эҳтиёткорлик билан олиниб, сувли идишга солинади, бунда лента саралаш жараёнини бошлаш учун меваларни кўтариб беради. Идишдаги сувнинг ҳарорати ҳам назорат остида бўлади.

Оптик ускуналар билан жиҳозланган автоматик линия ҳар бир мевадаги энг кичик нуқсонларни ҳам пайқайди ва умуман нуқсонсиз гилосларни саралайди. Бир вақтнинг ўзида гилос рангги бўйича, яъни, унинг қизиллигини муайян даражада қондирувчи диапазонда сараланади.

Бошқарув монитори орқали юкланган партияда қандай нуқсонлар борлигини ва ундаги ҳар бир брак турининг улушини кузатиш мумкин.

Нуқсонлар ва ранглар бўйича саралангандан сўнг гилос ҳажм жиҳатидан сараланади, яъни, калибрлаш жараёни кечади. Ушбу автоматик линияда меваларнинг ҳар бири ўз калибрига мос  йўналишга тушади. Ҳар бир йўлакча гилоснинг муайян  катталигига мослаштириб дастурлаштирилган.

Йўл якунида мевалар Stepac компаниясининг Х-tend типидаги махсус МAP халтали қутиларига тушади ва қадоқланади. Гилосли халталар, ўз навбатида, мустаҳкам картон идишга жойланади.

Сараланган гилос тўла қутилар эҳтиёткорлик билан ёпилиб, маркировка қилинади: бу гилоснинг қай бир қутига қандай калибрдагиси жойлаштирилганини кўрсатади.

Шунингдек, GDFнинг гилос сифатини назорат қилиш лабораторияси ҳам мавжуд. Экспорт учун гилос партиясини шакллантириш жараёнида лаборатория ходимлари ҳар бир партиядан намуналар олишади. Ушбу намуналар билан Брикс ва  маҳсулотнинг бошқа муҳим хусусиятлари ўлчанади. Ҳар бир партиядан намуналар лабораторияда сақланади.

Лаборатория ходими  Дилшодахон Аҳророванинг айтишича, намуналарга кўра, улар сифат кўрсаткичларининг ўзгаришини, мевалар қайси вақтдан бошлаб бузила бошлаганини, қандай ўзгаришлар юз бераётганини, сақлаш муддатлари ва бошқаларни кузатишади. Мухтасар айтганда, шу тариқа компания маҳсулотни қайта ишлашнинг барча босқичлари якунида маҳсулот сифатини назорат қилишни амалга ошириши мумкин. Ва бу маълумот, ўз навбатида, мева етиштириш технологиясини такомиллаштиришда муҳим аҳамиятга эга бўлади. Чунки, компания боғнинг қайси қисмида ушбу партиядан гилос етиштирилгани ва у ерда қандай технологиялар қўлланганини билади.

Гилос қадоқланган қутилар паллетга йиғилади. Бурчаклари мустаҳкамланиб,  пленка билан ўралади. Юк кўтаргич ёрдамида экспортга тайёр гилос партияси совутиш камераларига жойлаштирилади. Бу ерда у жўнатиш вақтига қадар сақланади. Бу сафар маҳсулот Дубайга юборилади.

GOLD FRESH FRUITS (GDF) агрохолдинги боғлари бошқарувчиси Беҳзод Раҳимовнинг айтишича, 2021 йил компания учун катта муаммолар келтириб чиқарди, шу билан бирга, гилос бизнесидаги хатарларни янада камайтириш учун қимматли маълумотларни тақдим этди.

«Бу йил кузатилган об-ҳаво аномалиялари, яъни қиш ойларидаги кескин исиш, кейин февраль ойи охири ва март ўрталаридаги совуқ ҳаво мева-сабзавот етиштирувчиларга кўп муаммолар олиб келди. Биз ушбу совуқлар маҳали барча ходимларимизни сафарбар этиб, анъанавий ҳимоялаш усулларини қўллаган ҳолда кечаю кундуз ишлашимиз керак бўлди. Ушбу ҳаракатлар туфайли ҳосилни асраб қолишга ва катта йўқотишларнинг олдини олишга муваффақ бўлдик.

Буларнинг бари бизни дарахт гуллаётган пайтда совуқдан ҳимояловчи замонавий технологияларни жорий этиш ҳақида ўйлашга мажбур қилди. Ҳозирги замонавий технологиялар ва жаҳон тажрибасини ўрганиб чиқдик. Кейинги мавсумга қадар биз дарахтларни совуқдан ҳимоялаш учун автоматик пуркагич тизимларини ўрнатишни режалаштирмоқдамиз. Қўшимча ҳимоя сифатида бутун боғ бўйлаб шамоллатиш тизимини ўрнатиш мўлжал қилинган. Дарахтларни совуқдан ҳимоялашнинг бу усули  жаҳон амалиётида ҳам қўлланади. Биз шундай тизимни олиб келиш ва ўрнатиш бўйича Италия компанияси билан музокаралар олиб бормоқдамиз.

Бундан ташқари, дўл ва ёмғирдан ҳимояловчи замонавий технологияларни жорий этиш масаласини кўриб чиқяпмиз. Бу ҳам пишиб етилиш даврида ҳосилни сақлаб қолиш учун муҳимдир», – дейди Беҳзод Раҳимов.

EastFruit жамоаси Gold Dried Fruits (GDF) агрохолдингига кўмаги ва видеотасвирга олиш имкониятини яратиб берганлиги учун миннатдорлик билдиради.

Ушбу материал БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО), Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) кўмагида тайёрланди.

Сообщение Ўзбекистоннинг ультра-замонавий гилос боғи: экспортбоп навлар етиштириш, гидрокулинг ва оптик саралаш жараёни ҳақида репортаж (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/biznes-tarikhi/ozbekistonning-ultra-zamonaviy-gilos-boqi-eksportbop-navlar-etishtirish-gidrokuling-va-optik-saralash-zharayoni-haqida-reportazh-video/feed/ 0
Исроилда стартап лойиҳаси доирасида мева теришда қўлланиладиган ўзи учар робот яратилди (видео) https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/isroilda-startap-loyihasi-doirasida-meva-terishda-qollaniladigan-ozi-uchar-robot-yaratildi-video/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/isroilda-startap-loyihasi-doirasida-meva-terishda-qollaniladigan-ozi-uchar-robot-yaratildi-video/#respond Wed, 16 Jun 2021 16:52:34 +0000 https://east-fruit.ru/?p=79210 Аҳоли сонининг ўсиб бориши ва натижада озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабнинг  ортиб бориши туфайли 2050 йилга келиб, дунёда боғлар майдони икки бараварга кўпаяди. Бу ҳолат мева йиғим-теримида тахминан 50 миллион ишчи кучининг етишмаслигига олиб келади. SEEDS маълумотларига кўра, айни пайтда ушбу муаммони ҳал этиш бўйича таклифлар берилмоқда. Исроилнинг Tevel стартапи мева...

Сообщение Исроилда стартап лойиҳаси доирасида мева теришда қўлланиладиган ўзи учар робот яратилди (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>

Аҳоли сонининг ўсиб бориши ва натижада озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабнинг  ортиб бориши туфайли 2050 йилга келиб, дунёда боғлар майдони икки бараварга кўпаяди. Бу ҳолат мева йиғим-теримида тахминан 50 миллион ишчи кучининг етишмаслигига олиб келади. SEEDS маълумотларига кўра, айни пайтда ушбу муаммони ҳал этиш бўйича таклифлар берилмоқда.

Исроилнинг Tevel стартапи мева йиғим-теримида қўлланиладиган Flying Autonomous Robots (FAR ёки учувчисиз автоном роботлар)ни тақдим этди. Сунъий интеллект машинага қайси мевалар пишганлигини аниқлашда имкон беради. Сўнгра робот пишган меваларни танлайди, саралайди ва сотиш учун тайёрланган қутиларга солади.

Мева терувчи дронлар кечаю кундуз ишлаши мумкин. Шу билан бирга, улар меваларнинг ҳосилдорлиги, пишиб етиш даражаси, миқдори ва сифати тўғрисида маълумотларни тўплайди.

Шунингдек ўқинг: Иссиқхонадаги ишчи-робот помидор ҳосилини инсон иштирокисиз териб олди

Келажакда бундай роботлар фермерларга меҳнат ресурсларини тежашга имкон беради ва ишчилар етишмаслиги муаммосини бартараф этиш муҳим роль ўйнайди.

 

Сообщение Исроилда стартап лойиҳаси доирасида мева теришда қўлланиладиган ўзи учар робот яратилди (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/isroilda-startap-loyihasi-doirasida-meva-terishda-qollaniladigan-ozi-uchar-robot-yaratildi-video/feed/ 0
Голубика ва гилосни саралаш: бизнесда энг яхши натижага эришиш учун ускуналарнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида нималарни билиш керак? https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/golubika-va-gilosni-saralash-biznesda-eng-yakhshi-natizhaga-erishish-uchun-uskunalarning-oziga-khos-khususiyatlari-haqida-nimalarni-bilish-kerak/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/golubika-va-gilosni-saralash-biznesda-eng-yakhshi-natizhaga-erishish-uchun-uskunalarning-oziga-khos-khususiyatlari-haqida-nimalarni-bilish-kerak/#respond Wed, 09 Jun 2021 14:43:49 +0000 https://east-fruit.ru/?p=78464 Янги узилган голубика ва гилосни саралаш муайян технологияларга амал қилишни талаб этади. Бунга эса фақатгина резавор меваларнинг сифати, калибри ва ранги каби кўрсаткичларига қараб саралаш имконини берувчи ва юқори самарадорликка эга махсус ускуналарни тўғри танлаш орқали эришиш мумкин. Бу ҳақда “Толсма Текник” компаниясининг бизнесни ривожлантириш бўйича менежери Наталия Зеленская “АПК...

Сообщение Голубика ва гилосни саралаш: бизнесда энг яхши натижага эришиш учун ускуналарнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида нималарни билиш керак? появились сначала на EastFruit.

]]>

Янги узилган голубика ва гилосни саралаш муайян технологияларга амал қилишни талаб этади. Бунга эса фақатгина резавор меваларнинг сифати, калибри ва ранги каби кўрсаткичларига қараб саралаш имконини берувчи ва юқори самарадорликка эга махсус ускуналарни тўғри танлаш орқали эришиш мумкин. Бу ҳақда “Толсма Текник” компаниясининг бизнесни ривожлантириш бўйича менежери Наталия Зеленская “АПК –Информ: сабзовотлар ва мевалар” томонидан ташкил этилган Ftrade Berry Club 2021 конференциясидаги чиқишида айтиб ўтди.  EastFruit халқаро мева-сабзовот таҳлилий платформаси ва Sapienza агромедиа агентлиги ушбу тадбирнинг ахборот ҳамкори бўлди.

Наталия Зеленская янги узилган голубика ва гилослар учун саралаш ускуналарини ишлаб чиқарувчи Elifab компанияси номидан иштирок этди. Унинг айтишига кўра, ушбу компания ҳали ёш бўлишига қарамасдан саралаш машиналарини ишлаб чиқариш соҳасида жуда кучли тажрибага эга, деб ёзади  Agri-gator.

Толсма Текник” компаниясининг бизнесни ривожлантириш бўйича менежери қайд этганидек, голубикадан фарқли равишда гилосни сараловчи машиналарда кириш-чиқиш жойлари сув ўтказади. “Шунга қарамай, буюртмачининг жойи ёки бюджети кичик бўлса, “қуруқ” (сув ишлатилмайдиган) ускуналар ҳам мавжуд. Бироқ ҳам голубика, ҳам гилос учун яратилган ушбу саралаш машиналари бозорда сотилаётган жиҳозлар орасида ихчамлиги, айни пайтда хомашёни қайта ишлаш қувватининг юқорилиги билан ажралиб туради”, дейди резавор меваларни қайта ишлаш бўйича технологик ускуналар бозори мутахассиси.

Шунингдек, ўз чиқишида Наталия Зеленская сараловчи машиналарни танлашда нималарга эътибор бериш кераклиги тўғрисида ҳам айтиб ўтди.

“Биринчидан, бу самарадорлик. Ушбу машиналар шундай моделдаги бошқа ускуналарга қараганда, ўта юқори самарадорликка эга. Бунга роликни конвейернинг жуда тез ҳаракатланиши эвазига эришилади. Бундан ташқари, машинанинг кам жой эгаллаши ҳамда саралаш биносидаги совитиш майдонининг кичиклиги ҳам ўз навбатида қайта ишлаш харажатларини камайтиради.

Голубикани саралаш машиналари меваларни эҳтиёткорлик билан қайта ишлаш имконини беради. Чунки сингулятор конвейерлари бир хил тезликда ҳаракатланади, чиқишдаги махсус ясалган силикон пардалар ва мевани ўтказиш оралиғининг пастлиги эса голубикада табиий қопламани сақлаб қолиш имконини беради.

Мазкур машиналар ёрдамида ҳосилни калибр, ранг, сифат ва ҳатто юмшоқлик бўйича самарали саралаш, яъни қаттиқ ва юмшоқроқ меваларни ажратиб олиш мумкин. Шу тариқа энг қаттиқ меваларни экспорт бозорига, юмшоқларни эса маҳаллий бозорларга чиқариш мумкин бўлади” деди Наталия Зеленская.

Ускунанинг ўзига хос турлари ҳақида гапирар экан, мутахассис голубикани саралаш машиналарининг энг кичиги иккита йўлакчадан, энг каттаси эса ўн иккита йўлакчадан ташкил топганини айтиб ўтди. Ҳар бир жуфт йўлакчага учта махсус камералар ўрнатилган. Биринчи камера ташқи дефектлар ва рангни аниқловчи рангли камера. Қолган иккитаси эса инфрақизил камералардир. Улардан бири меванинг катталигини, иккинчиси — ички дефектлар ва қаттиқликни ўлчайди. Ҳар бир машинада автоматик ювиш мосламаси бўлиб, у ускуна ишлаётган пайтда роликларни қуруқ буғ билан тозалаб туради.

Машинанинг иш самарадорлиги ҳар бир йўлакча учун 200 кг.ни ташкил этади. Бунда калибр ва ранг бўйича саралаш аниқлиги 98 фоизни, сифат бўйича эса 96 фоизни ташкил қилади. Машинанинг ўзига хос жиҳати шундаки, унга иш жараёнида  аввал дастурлаштирилмаган янгича дефектларни қўшиш мумкин. Натижада ускуна голубикадаги ҳар қандай дефектни саралай олади. Ҳозир Украинада шундай машиналардан иккитаси ишламоқда.

“Гилос сараловчи машиналар ҳам иккитадан ўн иккитагача йўлакчага эга. Уларга тўрт поғонали сингулятор ўрнатилган бўлиб, улар мевани сифатли тақсимлаш имконини беради. Ускуна, шунингдек, бешта камера, автоматик тозаловчи, бункерга йиғувчи мосламага эга.

Ҳар бир йўлакчанинг иш самарадорлиги 277 кг/соатга тенг. Калибр ва ранг бўйича саралаш аниқлиги 98 фоизни, сифат бўйича эса 96 фоизни ташкил қилади” деб аниқлик киритди Наталия Зеленская.

Унинг қўшимча қилишича, беш камерадан иборат блок, гилос сараловчи машинанинг фарқли жиҳатидир. Юқори камерага маҳсулот сифатини текширувчи рангли ва инфрақизил камералар ўрнатилган.

“Бундан ташқари, иккита камера модули 45 градус бурчакда жойлаштирилган. Улар юқори камерадан ўтиб кетган гилос бандида учрайдиган нуқсонларни кўриш имконини беради” деб хулоса қилди Наталия Зеленская.

Сообщение Голубика ва гилосни саралаш: бизнесда энг яхши натижага эришиш учун ускуналарнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида нималарни билиш керак? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/golubika-va-gilosni-saralash-biznesda-eng-yakhshi-natizhaga-erishish-uchun-uskunalarning-oziga-khos-khususiyatlari-haqida-nimalarni-bilish-kerak/feed/ 0
Мева-сабзавотларни йиғиб-териб олиш ва саралашда роботлар одамлар ўрнини эгалламоқда https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/sabzavotlar-va-mevalarni-yiqib-terib-olish-va-saralashda-robotlar-odamlar-ornini-egallamoqda/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/sabzavotlar-va-mevalarni-yiqib-terib-olish-va-saralashda-robotlar-odamlar-ornini-egallamoqda/#respond Sat, 15 May 2021 21:19:26 +0000 https://east-fruit.ru/?p=76358 “Ақлли” роботлардан фойдаланиш мева ва сабзавотларни қайта ишлашнинг рентабеллигини ошириб, янги узилган меваларнинг қўшимча қийматини оширади. Бу ҳақда Wageningen Agro Food Robotics компанияси вакиллари томонидан айтилган, дейилади Fruit-informнинг Future Farming маълумотларига асосланиб тарқатган хабарида. Wageningen University&Research компаниясининг ақлли роботлари одамлардан бир нечта вазифаларни бажаришни ўрганишган. 2021 йил ёзида улар илк...

Сообщение Мева-сабзавотларни йиғиб-териб олиш ва саралашда роботлар одамлар ўрнини эгалламоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

“Ақлли” роботлардан фойдаланиш мева ва сабзавотларни қайта ишлашнинг рентабеллигини ошириб, янги узилган меваларнинг қўшимча қийматини оширади. Бу ҳақда Wageningen Agro Food Robotics компанияси вакиллари томонидан айтилган, дейилади Fruit-informнинг Future Farming маълумотларига асосланиб тарқатган хабарида.

Wageningen University&Research компаниясининг ақлли роботлари одамлардан бир нечта вазифаларни бажаришни ўрганишган. 2021 йил ёзида улар илк тақдимотга тайёр бўлишади.

Шу пайтгача бутун дунёда янги пишган мева ва сабзавотларни саралаш ва йиғиб-териш асосан қўл меҳнати билан амалга оширилган.

“Роботлардан фойдаланиш компанияларга кўп меҳнат талаб қиладиган, зерикарли ва такрорланадиган вазифаларни бажаришда анчагина вақт ва пулни тежашга ёрдам беради”, дейди Wageningen Food & Biobased Research компаниясининг компьютер кўриш қобилияти ва робототехника бўйича гуруҳи раҳбари, Agro Food Robotics жамоаси аъзоси Аниш Чаухан.

Шунингдек қаранг: АҚШда электр комбайн машинаси редиска ҳосилини йиғиб-термоқда

Агар битта робот бир нечта вазифаларни бажара олса, янада самаралироқ натижаларга эришиш мумкин, дейди мутахассис.

Wageningen Agro Food Robotics компанияси 2019 йилда аграр озиқ-овқат жараёнлари учун автоном роботлар лойиҳасини ишга туширди. Ушбу тўрт йиллик лойиҳанинг мақсадларидан бири айнан турли хил мева ва сабзавотларни йиғишдан тортиб саралашгача бўлган бир нечта вазифаларни бажаришни ўргатиладиган ақлли роботларни яратишдир.

“Мева ва сабзавотларни қайта ишловчи корхоналар ўз фаолияти рентабеллигини янада ошириш учун ушбу роботлардан фойдаланишлари мумкин”, дейди Чаухан.

У апельсинни қайта ишлайдиган, аммо қулупнайга ишлов беришга осонликча ўтиб оладиган ва бу меваларни бир зумда ширинлиги бўйича саралайдиган роботни мисол қилиб келтирди.

“Кейин эса деҳқон ширинроқ қулупнайни қимматроқ сота олади. Ва у харидорларга маҳсулотларга инсон қўли тегмаганлигига кафолат бериши мумкин. Бу пандемия пайтида катта устунликдир», – дея қўшимча қилди Чаухан.

Wageningen роботлари йиғиш ва саралаш вазифаларини бажаришнинг ҳадисини олган одам ҳаракатларини қайд қилувчи камералар билан жиҳозланган. Ичига ўрнатилган компьютер кўриш қобилияти ва чуқур ўрганиш технологияси роботларга маълумот тўплаш ва одамларнинг ҳаракатларига тақлид қилиш орқали янги вазифаларни ўрганиш имкониятини беради.

Тадқиқотчилар кўплаб вазиятларда, шу жумладан турли ўлчамдаги мандаринларни йиғиш ва саралаш, пишган бананларни пишмаганларидан ажратиб олиш, бузилмаган ва шикастланган бодрингларни саралаш ҳамда бир столда турли хил меваларни ажратиш каби ҳаракатларда роботларни муваффақиятли синовдан ўтказган.

Сообщение Мева-сабзавотларни йиғиб-териб олиш ва саралашда роботлар одамлар ўрнини эгалламоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/sabzavotlar-va-mevalarni-yiqib-terib-olish-va-saralashda-robotlar-odamlar-ornini-egallamoqda/feed/ 0