сабзавот сақлаш омбори • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Thu, 17 Mar 2022 20:15:31 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png сабзавот сақлаш омбори • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Қозоғистонда картошка экиладиган майдонлар 250 минг гектарга етказилади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqistonda-kartoshka-ekiladigan-maydonlar-250-ming-gektarga-etkaziladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqistonda-kartoshka-ekiladigan-maydonlar-250-ming-gektarga-etkaziladi/#respond Fri, 18 Mar 2022 06:00:47 +0000 https://east-fruit.ru/?p=101768 Қозоғистонда яқин уч йил ичида мойли ўсимликлар, озуқа экинлари ва картошка экиладиган мадонларни кенгайтириш мўлжалланмоқда. Бу хусусда мамлакат қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Карашукеев маълум қилди, деб ёзмоқда “KazakhZerno.kz”. Келгуси уч йилда экин майдонларини диверсификациялаш кутилмоқда. Қозоғистон ҳукумати мойли экинлар майдонларини 3 миллиондан 3,5 миллион гектарга, картошка экиладиган майдонларнинг 200 мингдан...

Сообщение Қозоғистонда картошка экиладиган майдонлар 250 минг гектарга етказилади появились сначала на EastFruit.

]]>

Қозоғистонда яқин уч йил ичида мойли ўсимликлар, озуқа экинлари ва картошка экиладиган мадонларни кенгайтириш мўлжалланмоқда. Бу хусусда мамлакат қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Карашукеев маълум қилди, деб ёзмоқда “KazakhZerno.kz”.

Келгуси уч йилда экин майдонларини диверсификациялаш кутилмоқда. Қозоғистон ҳукумати мойли экинлар майдонларини 3 миллиондан 3,5 миллион гектарга, картошка экиладиган майдонларнинг 200 мингдан 250 минг гектаргакенгайтириш, шунингдек, озуқа экинлари майдонини ҳам кенгайтиришга қарор қилган.

Бундан ташқари, мамлакатда бу йил сабзавот сақлаш сиғимини 98 минг тоннага, келаси йили 104 минг тоннадан зиёдроққа, 2024 йилда эса 196 минг тоннага етказиш режалаштирилган.

Мазкур чора-тадбирларнинг бари келгуси йиллар учун Озиқ-овқат хавфсизлиги режасининг бажарилишини таъминлаш мақсадида амалга оширилади. Вазир озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг уч мезонини қайд этди, булар – озиқ-овқатнинг жисмоний жиҳатдан мавжудлиги,  иқтисодий қулайлиги ва хавфсизлигидир.

Бугун аҳолининг озиқ-овқатга бўлган харажатлари улуши қисқариши ҳақида гапирар экан, Карашукеев ҳукумат нархларни маъмурий тартибга солишдан ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларни манзилли қўллаб-қувватлашга ўтишга қарор қилганини таъкидлади.

Сообщение Қозоғистонда картошка экиладиган майдонлар 250 минг гектарга етказилади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqistonda-kartoshka-ekiladigan-maydonlar-250-ming-gektarga-etkaziladi/feed/ 0
Уст-Каменогорск (Қозоғистон)да йирик улгуржи тарқатиш маркази қурилиши бошланди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ust-kamenogorsk-qozoqistonda-yirik-ulgurzhi-tarqatish-markazi-qurilishi-boshlandi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ust-kamenogorsk-qozoqistonda-yirik-ulgurzhi-tarqatish-markazi-qurilishi-boshlandi/#respond Tue, 15 Mar 2022 04:00:09 +0000 https://east-fruit.ru/?p=101529 Қозоғистоннинг «Нарин-Сауда-ОПТ» ТОО компанияси Уст-Каменогорскда «Олтой» улгуржи тарқатиш маркази (УТМ)ни қуриш бўйича инвестиция лойиҳасини ишга туширди.  Лойиҳа “СПК Ертiс” АЖ иштирокида амалга оширилмоқда.  Бу хусусда “Каzakh Invest” матбуот хизмати ҳаволасига таяниб, ElDala.kz хабар берди. Инвесторларнинг сўзларига кўра, қурилишнинг умумий қиймати замонавий ускуналар ўрнатилиши ҳисобга олинса, 14,3 миллиард тенгени ташкил этади....

Сообщение Уст-Каменогорск (Қозоғистон)да йирик улгуржи тарқатиш маркази қурилиши бошланди появились сначала на EastFruit.

]]>

Қозоғистоннинг «Нарин-Сауда-ОПТ» ТОО компанияси Уст-Каменогорскда «Олтой» улгуржи тарқатиш маркази (УТМ)ни қуриш бўйича инвестиция лойиҳасини ишга туширди.  Лойиҳа “СПК Ертiс” АЖ иштирокида амалга оширилмоқда.  Бу хусусда “Каzakh Invest” матбуот хизмати ҳаволасига таяниб, ElDala.kz хабар берди.

Инвесторларнинг сўзларига кўра, қурилишнинг умумий қиймати замонавий ускуналар ўрнатилиши ҳисобга олинса, 14,3 миллиард тенгени ташкил этади. УТМ Олмаота-Уст-Каменогорск автомагистрали яқинида жойлашган бўлади.

Маълум қилинишича, инвестиция лойиҳасига мувофиқ, умумий майдони 20 минг метр квадратлик  45 минг тоннагача маҳсулот юклаш имкониятига эга иккита сабзавот омбори, умумий майдони 2 160 метр квадратлик кросс-док, шунингдек, маъмурий бинолар мажмуаси қурилиши кўзда тутилган.

“Ҳар бир сабзавот омбори икки секциядан иборат бўлади. Биринчи секцияга 5000 тоннагача юкни сиғдира оладиган, ҳарорат назорат қилинмайдиган вентиляция ускуналари бор вақтинча сақлаш омбори жойлаштирилади. Иккинчи секция – 17,5 минг тоннагача бўлган совутгич ускуналари мавжуд узоқ муддатли сақлаш омборидир”, дея қайд этилди компания хабарида.

Омборхона паллетлар қўлланадиган Голландия технологиясига асосланади. Ушбу усул маҳсулотни узоқ муддатли ва самарали сақлашни, шунингдек, товарлар тез жўнатилишини таъминлайди. Кросс-док тизими замонавий юклаш техникалари, автоматик ёнғин ўчириш тизими, видеокузатув, шунингдек, маҳсулот ҳақидаги энг сўнгги маълумотларни жамлаган ахборот мониторлари билан жиҳозланади.

«Мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши маҳаллий фермерлар учун жуда кўп қулайликлар яратмоқда.  Улар ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш, Қозоғистон озиқ-овқат бозорида маҳаллий ишлаб чиқариш улушини кенгайтириш, маҳсулотларни экспорт қилишнинг янги имкониятлари, меҳнат унумдорлиги ва маҳаллий аҳолининг молиявий фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилади”, дейди «Kazakh Invest»нинг Шарқий Қозоғистон вилояти бўйича  минтақавий директори Нартай Бейсеков.

Лойиҳа маҳсулотларни ҳудудлараро самарали қайта тақсимлашни ташкил этиш, нархларни барқарорлаштириш, импорт ўрнини босиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг соя айланмасини қонунийлаштириш, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлашнинг миллий технологияларини яратиш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг  ҳисоби, оқимлари ва прогнозлашнинг ягона ахборот тизимини самарали ташкил этишга ҳисса қўшади.

Сообщение Уст-Каменогорск (Қозоғистон)да йирик улгуржи тарқатиш маркази қурилиши бошланди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ust-kamenogorsk-qozoqistonda-yirik-ulgurzhi-tarqatish-markazi-qurilishi-boshlandi/feed/ 0
Технологик омборхоналарсиз украиналик фермерлар ҳосил учун курашда енгилмоқдалар – Андрей Марушак https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/tekhnologik-omborkhonalarsiz-ukrainalik-fermerlar-hosil-uchun-kurashda-engilmoqdalar-andrey-marushak/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/tekhnologik-omborkhonalarsiz-ukrainalik-fermerlar-hosil-uchun-kurashda-engilmoqdalar-andrey-marushak/#respond Fri, 24 Dec 2021 04:30:42 +0000 https://east-fruit.ru/?p=95884 Беқарор иқтисодий вазият – Украинадаги мева-сабзавот етиштирувчилар учун яхши дўст бўлмайди. Агробизнес тасодифий одамларни ёқтирмайди, хўжалигини узоқ истиқболда ривожлантиришни, хусусан, олинган ҳосил қандай сақлаб қолинишини режалаштирганларгина ўз ўрнида қолади. Сабзавотлар, мевалар ва резаворларни сақлаш учун ускуна ва технологияларга ихтисослашган “Ван Дайк Техникс” МЧЖ халқаро компаниясининг тижорат директори Андрей Марушак EastFruitга...

Сообщение Технологик омборхоналарсиз украиналик фермерлар ҳосил учун курашда енгилмоқдалар – Андрей Марушак появились сначала на EastFruit.

]]>

Беқарор иқтисодий вазият – Украинадаги мева-сабзавот етиштирувчилар учун яхши дўст бўлмайди. Агробизнес тасодифий одамларни ёқтирмайди, хўжалигини узоқ истиқболда ривожлантиришни, хусусан, олинган ҳосил қандай сақлаб қолинишини режалаштирганларгина ўз ўрнида қолади.

Сабзавотлар, мевалар ва резаворларни сақлаш учун ускуна ва технологияларга ихтисослашган Ван Дайк Техникс” МЧЖ халқаро компаниясининг тижорат директори Андрей Марушак EastFruitга берган интервьюсида шулар ҳақида гапириб ўтди.

— COVID пандемиясининг иккинчи йили Украинада сабзавот сақлаш омборлари қурилишига ўз таъсирини ўтказдими?

– Омборлардаги сақлаш усулларининг таъсири COVIDнинг ўзидан кўпроқ. Мамлакатдаги иқтисодий вазият ва якуний маҳсулот нархлари ҳам таъсир қилмоқда.

Бунда беқарорлик, ярим йил у ёқда турсин, ҳатто бир-икки ойлик прогнозлар қилиш имкониятининг йўқлигини назарда тутмоқдаман. Бу кўплаб мижозларни тўхтатади.

Янги пайдо бўлган муаммолардан яна бири – Украинада пиёз етиштириш пасайди ва пиёз экувчиларнинг ўзи камайиб кетди. Қаторасига 2-3 мавсум нархларнинг паст бўлганлиги пиёз етиштиришни ўлдирди.

Нега бундай бўлди? Ҳаммаси оддий – одатда, фермерларимиз ҳосилни қўлбола омборларда сақлаган ва бунда йўқотиш 20-30 фоизни ташкил этган. Бу омборларни фермерлар ўзлари, экспертлар билан маслаҳат қилмасдан ясаб олган. Профессионал тарзда барпо этилган омборларда 6-8 ой ичида кўпи билан 8 фоиз йўқотиш бўлиши мумкин.

Қачонлардир пиёз етиштириш жуда сердаромад эди – маржа 100-200 фоиз, баъзан ҳатто 400 фоизга етган. Бироқ, сўнгги йилларда вазият ўзгарди, маржа 10-30 фоизга тушиб кетди, сақлашдаги йўқотишлар эса 30-40 фоизга етмоқда. Айнан ўша йўқотишлар ҳаммасини барбод қилмоқда.

Бу гапларни айтаётганимдан афсусдаман, аммо мен ўн йиллар давомида пиёз етиштириб келган, кейин эса бир-икки йил ичида банкрот бўлиб қолган катта-катта хўжаликларни кўрдим.

– Бундай хўжаликларни қайта жиҳозлаш орқали қутқариб қолиш мумкинми?

– Қайта жиҳозлаш катта харажатларни талаб этади. Тўғри, баъзида реконструкция қилиш осон бўлган ҳолатлар ҳам учраб туради. Одатда, бизда пиёз жанубда, картошка эса ўрта ва шимолий ҳудудларда етиштирилади. Ҳеч ким сабзавотларни узоқ йўл босиб сақлашга олиб бормайди. Қайта жиҳозлаш эса қўшимча, устига-устак, катта харажатлар демакдир.

– Наҳотки Украинада сабзавотлар ва резаворларни қайта ишлаш ва сақлашга мўлжалланган янги технологик линиялар барпо этилмай қўйди?

– Ҳозир Украинада ўрмон резаворларини музлатиш линиялари фаол равишда қурилмоқда. Улар етарлича. Бу ерларда, асосан, черника сақланади. Баъзида малина ва бошқа резаворлар ҳам қўйилади. Бироқ малина борасида биз ўша Сербия ёки Польша билан рақобатлаша олмаймиз ҳали.

Ҳа, бу йил малинага талаб бор. Эҳтимол, беш йил аввал бўлганидек, яна ушбу мевани оммавий равишда экиш, кейин эса худди шундай шиддат билан суғуриб ташлаш бошланса керак. Бу жуда яхши. Фикримча, айнан шу бозорни сегментлаштиради. Сиз бизнесингизни бугуннинг ўзида пул ишлаб олиш ниятида бошласангиз, бу ишламайди.

Аммо, лоақал 10 йилга мўлжалланган стратегия асосига бизнесингизни қурсангиз, у иш бериши мумкин. Маржа юқори бўладиган, паст бўладиган даврлар бўлади. Лекин сиз 10 йиллик давр ичида, шартли равишда, умумий даромад 30 фоиз бўлишини тушуниб турасиз.

Агробизнесни режалаштириш, режа қилганда ҳам, узоққа муддатни ҳисобга олиш лозим. Сақлаш омбори – бу бир-икки йилга мўлжалланадиган нарса эмас. Уларнинг фойдаланиш муддати камида 25 йилдир.

Ўзини қоплаши эса бозор конъюнктурасига қараб 3-5 йилда юз беради. Омборга эга бўлиш савдо тармоқлари билан узоқ муддатли етказиб бериш шартномаларини тузиш имконини беради.

Музлатиш масаласига қайтадиган бўлсак, ўша Польшанинг ўзида 200 дан зиёд шок ҳолатида музлатиш тонеллари ишлаяпти. Украинада эса улар 30 та холос. Поляклар шунчаки ҳамма мевасини экспорт қилади, бизда эса ундай эмас.

Бизнинг экспортимиз нари борса, ўша Польшанинг ўзига кетади. Улар бизнинг маҳсулотларни ўзиникига қўшади-да, ўзи истаган ҳудудга экспорт қилади.

Биз, украинлар, ўз донимизни, жўхоримизни экспорт қила олар эканмиз, демак, ўзимизда етиштириладиган ҳамма нарсани, шу жумладан, сабзавотлар ва резаворларни ҳам экспорт қилишимиз мумкин.

– Мева-сабзавотлар экспорти – Украина келажагими?

– Бир нарсани тушиниб олишимиз керакки, Украина бозори у қадар катта эмас. Мамлакат экспорт салоҳиятини ривожлантириш нафақат ишлаб чиқарувчиларнинг, балки давлатнинг ҳам вазифасидир.

Украинадан 17 баравар кичик бўлган Нидерландия қандай қилиб мева-сабзавот етказиб бериш бўйича дунёда иккинчи ўринга чиқиб олди? Голландлар аллақачон бир нарсани тушуниб етганлар: ички бозор бор, лекин у кичкина. Маҳаллий бозор бирпасда тўлиб қолади, шунинг учун экспортга ишлаш керак.

Европа мамлакатларини қўя турайлик. Европада квоталар ишлайди. Аммо бошқа мамлакатларда бу нарса йўқ. Шунчаки, уларнинг талабларини бажариш керак.

Африка ёки Осиё мамлакатларида улкан бозор ва сиғим мавжуд. Лекин биз оддий сабаблар туфайли у ерларга маҳсулот етказиб бера олмаймиз. Биз инглиз тилини билмаймиз, бунинг устига бизда экспорт операцияларини амалга оширишда ҚҚСни қайтариш тизими яхши ишламайди.

Украинанинг экспорт салоҳияти беқиёс, биз ўша Африкасини ҳам, Осиёсини ҳам украин маҳсулотлари билан тўлдириб юборсак бўлади. Бироқ бизнинг давлат арбобларимиз бунга кўмаклашмаяпти.

– Логистика компанияларининг таъкидлашича, Украинанинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш йўлида битта катта тўсиқ бор. У ҳам бўлса – профессионал даражадаги омборхоналар етишмайди. Ҳақиқатан ҳам шундайми?

– Даставвал, махсус ва технологик омборлар таркиблари орасидаги фарқни тушуниб олишимиз лозим. Технологик омборлар – сабзавотларни узоқ муддат сақлашга мўлжалланган камералар.

Бир мисол келтираман. Биз бундан 7 йил аввал Киевнинг ёнида қурилган лойиҳани реконструкция қилдик. Уни бунёд этишган, кейин эса сабзавотларни сақлаш учун технологик омбор сифатида ишга туширишган. Аслида ушбу иншоот бунга мўлжалланмаган – у жойда ҳамма нарса сақлаб кўришган ва ҳар сафар муваффақиятсизликка учрашган.

Бу йил биз мазкур омборнинг бир қисмини қайта жиҳозладик. Ва бугун бу янги технологик сақлов камераларига талаб жуда юқори. Одамлар ҳатто навбатда туришипти.

Сообщение Технологик омборхоналарсиз украиналик фермерлар ҳосил учун курашда енгилмоқдалар – Андрей Марушак появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/tekhnologik-omborkhonalarsiz-ukrainalik-fermerlar-hosil-uchun-kurashda-engilmoqdalar-andrey-marushak/feed/ 0
Россияда сабзавот етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар пакети қабул қилинди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-sabzavot-etishtiruvchilarni-qollab-quvvatlash-boyicha-chora-tadbirlar-paketi-qabul-qilindi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-sabzavot-etishtiruvchilarni-qollab-quvvatlash-boyicha-chora-tadbirlar-paketi-qabul-qilindi/#respond Thu, 25 Nov 2021 03:00:01 +0000 https://east-fruit.ru/?p=93009 Сабзавот нархларининг кескин ўсиши фонида Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маҳаллий сабзавот етиштириш учун «инқирозга қарши чоралар» пакетини қабул қилди. Бошқарма “борш тўплами” таннархини пасайтириш мақсадида сабзавот етиштириш ҳажмини босқичма-босқич ошириш, омбор қураётган инвесторларни қўллаб-қувватлаш, уруғчилик учун субсидиялар ажратиш зарур, деб ҳисоблайди. Ҳозирча 2022 йил учун ажратилган 5 миллиард рубль...

Сообщение Россияда сабзавот етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар пакети қабул қилинди появились сначала на EastFruit.

]]>

Сабзавот нархларининг кескин ўсиши фонида Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маҳаллий сабзавот етиштириш учун «инқирозга қарши чоралар» пакетини қабул қилди. Бошқарма “борш тўплами” таннархини пасайтириш мақсадида сабзавот етиштириш ҳажмини босқичма-босқич ошириш, омбор қураётган инвесторларни қўллаб-қувватлаш, уруғчилик учун субсидиялар ажратиш зарур, деб ҳисоблайди. Ҳозирча 2022 йил учун ажратилган 5 миллиард рубль ҳақида сўз бормоқда.

Сабзавотлар нархи бу йил барча рекордларни янгилади. Росстат маълумотларига кўра, масалан, июнь ойида лавлаги ва сабзи нархи ўтган йилги нархлардан мос равишда 178% ва 105% га ошди. Кузда эса ушбу маҳсулотлар нархларининг анъанавий пасайиши содир бўлмади.

Сабзавотлар инфляциясининг асосий сабаблари ноқулай об-ҳаво шароити (кўпгина ҳудудларда ёзги қурғоқчилик), шунингдек, ҳосилни йиғиш давридаги ёмғирлардир. Пандемиядаги чекловлар туфайли сабзавот фермалари мавсумий ишчиларни керакли миқдорда жалб қила олмади. Ва бу ҳам бутун саноатга салбий таъсир кўрсатди.

Нархларни ушлаб туриш учун Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Россия сабзавотчилигини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар пакетини ишлаб чиқди. Идоравий ҳужжатнинг биринчи банди – сабзи, лавлаги, карам ва картошка майдонларини босқичма-босқич кенгайтиришдир.

Шунингдек ўқинг: Россия: Импорт туфайли рақобат кучайиши фермерларни помидор нархини пасайтиришга мажбур қилмоқда

Шунингдек, вазирлик сиғими 313,9 минг тонналик янги сабзавот омборларини ҳам фойдаланишга топширмоқчи. Бу мавсумдан ташқари, айниқса, баҳорда импортга боғлиқлик камайишини таъминлайди. Давлат кўмагининг бир қисми ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва селекция-уруғчилик марказларини ривожлантиришга йўналтирилади. Биринчи бор кичик фермер хўжаликлари учун субсидиялар ажратилади, маълумки, уларнинг улуши мамлакатда йиғиб олинган сабзавотлар ҳосилининг 50 фоизига тўғри келади. Барча режаларни амалга ошириш учун келгуси йили тахминан 5 миллиард рубль сарфланади.

Ушбу чора-тадбирлар нечоғли самарали ва қачон харидорлар сабзавот нархи ҳақиқатан пасайишини кутишлари керак?

AgroXXI портали учун махсус  бошқарув бўйича консалтинг амалиёти гуруҳи – «Деловой профиль» раҳбари Олег Пахомов инқирозга қарши пакетга баҳо берди:

“Россия вилоятларининг учдан икки қисмидан кўпроғи рискли деҳқончилик зонасида бўлганлиги сабабли, сўнгги йилларда сабзавот етиштириш ҳажми атиги 5-5,5 миллион тоннани ташкил этди. Маҳаллий сабзавотчиликда кўплаб муаммолар йиғилиб қолган, улар комплекс ҳал этилиши зарур.

Биринчидан, сабзавот етиштиришнинг юқори капитал зичлиги мавжуд. Ва очиқ ерда сабзавот етиштиришнинг барча босқичларини механизациялаш жуда қимматга тушгани сабабли, кўплаб фермерлар механизмлар етишмовчилигини меҳнат ресурслари билан қоплашни афзал кўришади. Мавсумий ишчиларнинг асосий қисми меҳнат муҳожирлари бўлиб, миграция қонунчилиги кучайтирилиши туфайли уларни жалб қилиш тобора қийинлашиб бормоқда. Коронавирус пандемияси уларнинг кўпчилиги Россияга киришини бутунлай таъқиқлаб қўйди.

Иккинчидан, юқори сифатли уруғлик материалининг қимматлиги ва ўғитлар нархи ошиши билан боғлиқ ҳолда сабзавотчиликдаги даромадлилик камайиши. Кичик фермерлар селекцион ишларни мустақил амалга ошира олмайдилар ва районлаштирилган уруғларга кўп пул сарфланади, чунки, ўз уруғлари, кўпинча, паст товар ҳисобланади.

Учинчидан, 1,6 миллион тонна маҳсулотни сиғдира оладиган сабзавот омборлари етишмайди. Бу эса сабзавот етиштиришнинг 30 фоиздан камини ташкил этади, шу сабабли, фермерлар етиштирилган ҳосилнинг катта қисмини қисқа муддатда сотиш ёки қайта ишлашга жўнатишга мажбурдир.

Тўртинчидан, сабзавотчиликни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг етарли даражада эмаслиги ва мавжуд механизмлар самарадорлигининг пастлиги. Сабзавотчилик қишлоқ хўжалигининг устувор тармоқлари қаторига киритилмаган ва барқарор давлат ёрдамига умид боғлаб бўлмасди. Амалдаги дастурлар эса фақат муайян соҳалар (иссиқхоналар ва сабзавот омборларини қуриш)ни қўллаб-қувватлашга қаратилган бўлиб, унчалик самарали эмас. Мисол учун, давлат сабзавот омборларини қуриш харажатларининг 20 фоизини қоплайди. Бироқ, лойиҳалаш билан бирга, қурилиш жараёни 3-3,5 йил давом этади, бу материаллар нархи ошиши шароитида компенсацияни сезиларли даражада қадрсизлантиради”.

Сообщение Россияда сабзавот етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар пакети қабул қилинди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-sabzavot-etishtiruvchilarni-qollab-quvvatlash-boyicha-chora-tadbirlar-paketi-qabul-qilindi/feed/ 0
Андрей Марушак: сабзавот сақлаш омбори шифохона эмас – у ерда сифатсиз маҳсулот «тузалиб» қолмайди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/andrey-marushak-sabzavot-saqlash-ombori-shifokhona-emas-u-erda-sifatsiz-mahsulot-tuzalib-qolmaydi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/andrey-marushak-sabzavot-saqlash-ombori-shifokhona-emas-u-erda-sifatsiz-mahsulot-tuzalib-qolmaydi/#respond Mon, 01 Nov 2021 05:00:07 +0000 https://east-fruit.ru/?p=90720 Мева-сабзавотлар ҳосилини йиғиб олишдан кейинги босқич уни муваффақиятли  сотишдир. Фермер юқори сифатли картошка ёки сабзавот йиғиб олган тақдирда ҳам ташиш ёки сақлаш вақтидаги шикастланиш туфайли маҳсулот таннархи пасайиши ёки ҳатто унинг товар сифатидаги қиймати йўққа чиқиши мумкин. Маҳсулотни сақлаш жараёнида технологияга риоя қилиш бундай хатоларнинг олдини олишга ёрдам беради. Бу...

Сообщение Андрей Марушак: сабзавот сақлаш омбори шифохона эмас – у ерда сифатсиз маҳсулот «тузалиб» қолмайди появились сначала на EastFruit.

]]>

Мева-сабзавотлар ҳосилини йиғиб олишдан кейинги босқич уни муваффақиятли  сотишдир. Фермер юқори сифатли картошка ёки сабзавот йиғиб олган тақдирда ҳам ташиш ёки сақлаш вақтидаги шикастланиш туфайли маҳсулот таннархи пасайиши ёки ҳатто унинг товар сифатидаги қиймати йўққа чиқиши мумкин. Маҳсулотни сақлаш жараёнида технологияга риоя қилиш бундай хатоларнинг олдини олишга ёрдам беради. Бу борада икки асосий омил бор, дейди сақлаш ускуналарини етказиб берувчи «Ван Дайк Техникc» компаниясининг тижорат директори Андрей Марушак.

“Аввало, мева-сабзавот сақлаш жойи шифохона эмаслигини англаб етиш керак. У ерга тушадиган маҳсулот мутлақо соғлом ва сифатли бўлиши лозим. Маҳсулот сифати қанчалик яхши бўлса, у шунча яхши сақланади, профессионал сақлаш ускуналари билан бирга, албатта. Бу иккинчи жиҳат. Бошқа барча омиллар билвосита таъсир кўрсатади ва айни мезон асосийси ҳисобланади. Ахир, дўкондан сифатсиз сабзавотни сотиб олганингиздан сўнг у уйга келгач, музлатгичда яхши бўлиб қолишини кутмайсиз-ку», дейди Андрей Марушак  SEEDS учун шарҳида.

Фақат юқори сифатли ускуна сотиб олиш эмас, балки у ёки бу маҳсулотни сақлаш технологиясини тушуниш ҳам муҳимдир.

“Масала ҳатто сақлаш жойларининг ишлаши ҳақида эмас, балки сақлов жараёнининг ўзи нима эканини тушуниш ҳақида. Биз буни ўргатамиз, чунки, профессионал ускуналар сотамиз. Мутахассисларимиз муайян бир маҳсулот билан нима қилиш кераклиги ва у ёки бу чорани қайси нуқтада қўллаш кераклигини тушунтиришади. Албатта, нима қилаётганини тушунмай, маҳсулот сифатини бузиб қўядиган масъулиятсиз одамлар ҳам бор. Аммо бу қоидадан истисно, чунки, агар сиз мурватларни бураш ёки қўл режимини ёқиш орқали дуч келиниши мумкин бўлган йўқотишларни ҳисобласангиз, бу жуда қимматга тушади», дейди мутахассис.

Шунингдек ўқинг: Картошканинг сифат кўрсаткичларини сақлаб қолиш – нимага эътибор қаратмоқ керак?

Сақлашдаги хатолар омборхонани лойиҳалаш босқичидаёқ юзага келиши мумкин. Шунинг учун лойиҳани ишлаб чиқиш босқичидан бошлаб қурилиш жараёнига ҳамроҳлик қиладиган ва омборхоналар ишга туширилгач, юқори сифатли хизмат кўрсатадиган компанияга алоҳида эътибор қаратиш керак.

“Лойиҳалашдан аввал етказиб берувчини танлаш лозим. Бу хориждаги технология етказиб берувчилар билан алоқалари бор компания бўлиши керак. Масалан, Голландия компаниялари бўлиши мумкин, чунки, ушбу мамлакатда кўп йиллар давомида технологиялар ишлаб чиқилмоқда. У ерда мазкур соҳа аллақачон сайқалланган”, дея қайд этади Андрей Марушак.

«Муаммо шундаки, украиналик етказиб берувчилар, кўпинча,  буюртмачиларга эргашишади ва натижада, ўзларига керакли нарсаларни ололмайдилар. Шу боис, ускуналарни харид қилиш босқичида эмас, лойиҳалаш босқичидаёқ, омборхонани   бекаму кўст жиҳозлаш борасида маслаҳат бера оладиган етказиб берувчини танлай билиш керак. Зеро, назарий жиҳатдан ҳамма нарса қилиш мумкин, аммо амалда ҳар бир хўжалик шароитида алоҳида ёндашув зарур. Баъзан, ҳаммаси технологияга мувофиқ ишлаши учун ускунани «мослаштириш» керак. Бу лойиҳа нархи ошишига олиб келади, аммо агар шундай қилинмаса, маҳсулотни сақлаш жойида шунчаки бой бериб қўйиш ҳам мумкин», дейди мутахассис.

«Ван Дайк Техникс» 30 йилдан буён пиёз, саримсоқ, картошка ва бошқа сабзавотларни сақлаш, резаворларни музлатиш ва ҳоказолар  бўйича етакчи голланд технологияларини етказиб берувчи компания ҳисобланади. У 2007 йилдан бери Украина бозорида фаолият юритмоқда.

Сообщение Андрей Марушак: сабзавот сақлаш омбори шифохона эмас – у ерда сифатсиз маҳсулот «тузалиб» қолмайди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/andrey-marushak-sabzavot-saqlash-ombori-shifokhona-emas-u-erda-sifatsiz-mahsulot-tuzalib-qolmaydi/feed/ 0
Россия ҳукумати сабзавот етиштиришни жадал ривожлантириш учун молиялаштириш ҳажмини оширди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-hukumati-sabzavot-etishtirishni-zhadal-rivozhlantirish-uchun-moliyalashtirish-hazhmini-oshirdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-hukumati-sabzavot-etishtirishni-zhadal-rivozhlantirish-uchun-moliyalashtirish-hazhmini-oshirdi/#respond Wed, 20 Oct 2021 07:39:49 +0000 https://east-fruit.ru/?p=89654 Келгуси йили Россияда агросаноат комплексининг «Сабзавот ва картошкачилик» йўналиши бўйича давлат дастури доирасида сабзавотчилик соҳасини жадал ривожлантириш учун 5 миллиард рубль миқдорида қўшимча молиялаштириш ажратилади. Бу хусусда Россия қишлоқ хўжалиги вазири Дмитрий Патрушев маълумот берди. Ушбу қарор озиқ-овқат нархини чеклаш чоралари доирасида эълон қилинди, деб хабар бермоқда FruitNews. Вазирнинг сўзларига...

Сообщение Россия ҳукумати сабзавот етиштиришни жадал ривожлантириш учун молиялаштириш ҳажмини оширди появились сначала на EastFruit.

]]>

Келгуси йили Россияда агросаноат комплексининг «Сабзавот ва картошкачилик» йўналиши бўйича давлат дастури доирасида сабзавотчилик соҳасини жадал ривожлантириш учун 5 миллиард рубль миқдорида қўшимча молиялаштириш ажратилади. Бу хусусда Россия қишлоқ хўжалиги вазири Дмитрий Патрушев маълумот берди. Ушбу қарор озиқ-овқат нархини чеклаш чоралари доирасида эълон қилинди, деб хабар бермоқда FruitNews.

Вазирнинг сўзларига кўра, сабзавотлар ва картошка нархи кўтарилишига йиғим-терим давридаги ноқулай об-ҳаво шароити, шунингдек, ўғитлар, ёқилғи-мойлаш материаллари ва ўсимликларни ҳимоялаш воситалари нархи қимматлаши билан боғлиқ омил – маҳсулот таннархи ошиши сабаб бўлган.

Шунингдек ўқинг: Эрон 2021 йилда Россияга мева экспортини бир ярим баробар оширди

“Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қуйидаги йўналишлардаги субсидияларни назарда тутади: биринчиси, ерлардан сабзавотчилик ва мелиорация учун фойдаланиш; иккинчиси, очиқ ва ёпиқ жойларда сабзавот етиштиришни кўпайтириш; учинчиси, ишлаб чиқариш қувватларини техник қайта жиҳозлаш; тўртинчиси, сабзавот ва картошка сақлаш омборларини қуриш; бешинчиси, сабзавотларни имтиёзли ташиш ва имтиёзли кредитлаш; олтинчиси, селекцион-уруғ етиштириш марказларини яратишдир», дейди Дмитрий Патрушев.

Шунингдек, деҳқончилик хўжаликларининг кичик шаклларига грант ва субсидиялар берилади, сабзавотчилик йўналиши эса устувор вазифага айланади. Саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда Россиянинг ички бозорида сабзавот нархини пасайтиришга ёрдам берувчи кичик ва ўрта фермер хўжаликлари учун маҳсулотнинг тўғридан-тўғри савдосини таъминлаш масалалари кўриб чиқилади. Бундан ташқари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2022 йилдан шахсий томорқа участкаларида маҳсулот ишлаб чиқаришни субсидиялаш имкониятини назарда тутади.

Сообщение Россия ҳукумати сабзавот етиштиришни жадал ривожлантириш учун молиялаштириш ҳажмини оширди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-hukumati-sabzavot-etishtirishni-zhadal-rivozhlantirish-uchun-moliyalashtirish-hazhmini-oshirdi/feed/ 0
Ноябрь ойида Олмаотадаги (Қозоғистон) йирик улгуржи-тарқатув маркази қурилиши бошланади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/noyabr-oyida-olmaotadagi-qozoqiston-yirik-ulgurzhi-tarqatuv-markazi-qurilishi-boshlanadi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/noyabr-oyida-olmaotadagi-qozoqiston-yirik-ulgurzhi-tarqatuv-markazi-qurilishi-boshlanadi/#respond Tue, 05 Oct 2021 16:51:32 +0000 https://east-fruit.ru/?p=88440 Ноябрь ойида Олмаотадаги (Қозоғистон Республикаси) Индустриал зона яқинидаги улгуржи-тарқатув маркази қурилиши бошланади. Бу хусусда Шаҳар тадбиркорлик ва инвестициялар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дамир Тазабек маълум қилди. «Жорий йилнинг ноябрь ойида Олмаота Индустриал зонаси яқинидаги 17 гектар майдонда «Миллий савдо ва тарқатиш тармоғи» ТОО тарқатув маркази қурилишини бошлаш режалаштирилган. Марказ 2023 йил...

Сообщение Ноябрь ойида Олмаотадаги (Қозоғистон) йирик улгуржи-тарқатув маркази қурилиши бошланади появились сначала на EastFruit.

]]>

Ноябрь ойида Олмаотадаги (Қозоғистон Республикаси) Индустриал зона яқинидаги улгуржи-тарқатув маркази қурилиши бошланади. Бу хусусда Шаҳар тадбиркорлик ва инвестициялар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дамир Тазабек маълум қилди.

«Жорий йилнинг ноябрь ойида Олмаота Индустриал зонаси яқинидаги 17 гектар майдонда «Миллий савдо ва тарқатиш тармоғи» ТОО тарқатув маркази қурилишини бошлаш режалаштирилган. Марказ 2023 йил бошида фойдаланишга топширилиши кутилмоқда», деди Тазабек.

Унинг таъкидлашича, лойиҳа давлат-хусусий шериклик доирасида амалга оширилмоқда. Лойиҳага йўналтирилган сармоя 35 миллиард тенгени ташкил этади. ElDala.kz хабарига кўра, бу марказ бутун мамлакат бўйлаб 24 та улгуржи-тарқатув марказларидан иборат Миллий тарқатиш тизимининг бир қисмига айланади.

УТМнинг ишга туширилиши озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш, сотиш ва тарқатишнинг янги технологиясини яратиш имконини беради. Бу, ўз навбатида, мева-сабзавот етиштириш (жумладан, суғориладиган ерларда) кўпайишига туртки бўлади.

Қозоғистон Республикасида сабзавот омборларини қуриш ва модернизациялаш режаси ишлаб чиқилмоқда. Бугунги кунда сабзавот маҳсулотларини сақлаш учун етарли имкониятлар фақат Атирау, Жамбил, Қарағанда, Костанай, Павлодар ва Шимолий Қозоғистон вилоятларида мавжуд. Шу билан бирга, Ақтўбе вилоятида узоқ муддатли сақлаш қуввати танқислиги 79%, Ғарбий Қозоғистон вилоятида – 56%, Шарқий Қозоғистон вилоятида эса 50%дан зиёддир.

Сообщение Ноябрь ойида Олмаотадаги (Қозоғистон) йирик улгуржи-тарқатув маркази қурилиши бошланади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/noyabr-oyida-olmaotadagi-qozoqiston-yirik-ulgurzhi-tarqatuv-markazi-qurilishi-boshlanadi/feed/ 0
Картошканинг сифат кўрсаткичларини сақлаб қолиш – нимага эътибор қаратмоқ керак? https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/intervyu-uz/kartoshkaning-sifat-korsatkichlarini-saqlab-qolish-nimaga-etibor-qaratmoq-kerak/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/intervyu-uz/kartoshkaning-sifat-korsatkichlarini-saqlab-qolish-nimaga-etibor-qaratmoq-kerak/#respond Sat, 02 Oct 2021 10:12:26 +0000 https://east-fruit.ru/?p=89477 Сабзавотларни сақлашнинг тўғри технологик шароитлари – маҳсулот сифатини сақлаш кафолатидир. Йўқотишларни камайтириш, автоматлаштирилган тизимларнинг асосий ўзига хосликлари ва совитишнинг тўғри услублари — EastFruit билан интервьюда картошка ва сабзавотларни сақлаш жиҳозларига ихтисослашган халқаро компания бўлган “ООО ВанДайк Техникс” тижорат ишлари директори Андрей Марущак ана шу жиҳатлар тўғрисида сўзлаб берди. – Ҳосил...

Сообщение Картошканинг сифат кўрсаткичларини сақлаб қолиш – нимага эътибор қаратмоқ керак? появились сначала на EastFruit.

]]>

Сабзавотларни сақлашнинг тўғри технологик шароитлари – маҳсулот сифатини сақлаш кафолатидир. Йўқотишларни камайтириш, автоматлаштирилган тизимларнинг асосий ўзига хосликлари ва совитишнинг тўғри услублари — EastFruit билан интервьюда картошка ва сабзавотларни сақлаш жиҳозларига ихтисослашган халқаро компания бўлган “ООО ВанДайк Техникс” тижорат ишлари директори Андрей Марущак ана шу жиҳатлар тўғрисида сўзлаб берди.

– Ҳосил йиғиб-териб олингач, уни сифатли сақлаш ҳам керак. Маҳсулотни сабзавот сақлаш ёки картошка сақлаш омборларида сақлашда йўқотишларни камайтиришнинг асосий қоидалари нималарга таянади?

– Биринчидан, бу жиҳознинг ҳисоблаб чиқилган аниқлиги. Голландлар Вагенинген институти (дунё бўйича 1-ўринда турувчи аграр институт) билан ҳамкорликда илмий тадқиқот ўтказдилар. Унда иқлим зонаси ва сақлаш тизимига қараб Х босим остидаги вентиляция нормалари аниқланди. Жиҳозлар етказиб берувчи дунёнинг барча компаниялари ускуналарни ана шу нормаларга мувофиқ ўлчашади. Шу тариқа, аввалдан ўрнатилган технологик нормалар бўйича алгоритм асосида маҳсулотни анча тез ва самарали равишда қуритиш, шунингдек, унинг ҳароратини пасайтиришга эришилади. Мазкур нормаларга кўра картошка (ёки пиёз) сақланганда, 6-8 ой давомидаги йўқотишлар 5-8 фоиздан ошмаслиги лозим. Бунда, маҳсулот совитиш тизими билан ҳам, бундай тизимсиз ҳам сақланиши мумкин. Жиҳознинг ўлчовлари тўғри ҳисобланган алгоритмлар сақлов давридаги йўқотишларнинг минимал даражада бўлишини таъминлайди. Кўплаб украин деҳқонлар учун 20-25 фоизлик йўқотиш одатий ҳолат ҳисобланади. Аммо бу катта ҳажмдаги маҳсулотни узоқ вақт давомида сақлашда фермерларни зарарга киритиб юбориши ҳам мумкин. Бундай йўқотишлар 1000 тонна картошка билан ҳисобласак 250 тонна => 1.000.000 грн.ни ташкил этади.

– Маҳсулотнинг сифат кўрсаткичларини сақлашда иқлимий омиллар, яъни намлик, карбонат ангидрид, иссиқлик ва шу кабиларнинг бир бўлиб, қандайдир роль ўйнайдими?

– Биз ёпиқ маконда – сақлов камераси ичида идеал иқлим ҳосил қилмоғимиз зарур. Энг муҳим омиллар: тегишли ҳарорат ва намлик. Бизнинг қўлимиздан келгани – идеал натижага олиб борадиган воситаларни тақдим қилиш ва улардан тўғри фойдалана билишдир. Ёпиқ маконда нарсаларнинг таркибига биз таъсир кўрсата олмаймиз. Зотан, бунга эҳтиёж ҳам йўқ. Карбонат ангидрид картошка сақловига катта таъсир қилмайди. Картошка фриси ва чипслар учун мўлжалланган картошкалар бундан мустасно. Чунки улар қовурганда қорайиб кетади. Карбонат ангидрид пиёзга ҳам умуман таъсир қилмайди.

Намликка келсак, ҳар бир маҳсулот (картошка, пиёз, сабзи ва бошқалар) сақлаш даврида намлик ажратиб чиқаради. Ўз-ўзидан келиб чиқадики, тизим пиёзда намлик даражаси кўтарилиб кетмаслигини автоматик тарзда назорат қилади. Буларнинг бари: қачон ташқи ёки ички ҳавони ҳайдовчи вентиляцияни ёқиш, қачон совитиш тизимини ишга тушириш ёки тўхтатиш, қачон маҳсулот ёки камеранинг ҳароратини, унинг рухсат этилган оғиш кўрсаткичини баландлатиш ёки пасайтириш Голландияда ишлаб чиқарилган контроллёрда назарда тутилган.

Картошка фри ва чипс картошкалари ҳақида гапирадиган бўлсак, бу ерда вазият бошқача. Маҳсулотни +7 — + 9°C даражада сифатли сақлаш учун СО2 датчиги ва намлатувчилар бўлиши лозим. СО2 датчигининг бўлиши сақлов камерасида унинг даражасини ўз вақтида пасайтиришга ёрдам беради. Шу сабабли, тегишли даражага етгач, заслонкалар очилади ва вентиляция ташқи ҳаво ёрдамида кечади. Шу орқали камера шамоллатилади ва ундан СО2 чиқариб ташланади. Бу жараённи соатлар ёрдамида созлаш мумкин бўлса-да, датчик орқали янада аниқликка эришиш мумкин. У тегишли концентрацияни кўрсатиб туради ва кўрсаткичлар ўрнатилган нормадан чиқиб кетган заҳоти белгиланган параметрлар бўйича ишга тушади. Сабзавот сақлаш омборидаги стандарт шарт-шароитларда қайта ишланувчи картошка (чипслар ёки картошка фри ишлаб чиқариш) +7 +9 даражада 6-8 ой мобайнида сақланганда йўқотишлар 10 фоизни ташкил қилади. Намлатувчилар эса йўқотишларни 1,5 фоизга камайтиради.

– Сабзавотларни сақлашда юқорида санаб ўтилганлардан ташқари яна нималарни назорат қилиш лозим?

– Биринчи навбатда – ҳид. Буни бирорта ҳам автоматика уддалай олмайди. Картошка сифатини тўғри ҳид орқали аниқлаш мумкин. Бундай текшириш омборхонанинг оператори, сақловга масъул бўлган технолог томонидан амалга оширилиши зарур. Тизим жуда ҳам ишончли ва у ўзига боғлиқ бўлган барча ишни уддалайди, барча созламалар ва белгиланган параметрларни бажаради. Бироқ ҳид ва ташқи кўринишни назорат қилиш имконсиз. Бу энг муҳим жиҳатлардан биридир.

– Совитиш тезлиги ва вақти маҳсулотнинг, хусусан, картошканинг сифатига қандай таъсир қилади?

– Бу асосий масала. Бир нечта сабабларга кўра, тезкор совитиш картошка ва пиёзга салбий таъсир қилади. Агар картошканинг ички ҳарорати + 10°C бўлсаю, уни +4°C даражагача совитиш мақсад қилиб қўйилса, бу сабзавот учун стресс ҳисобланади. Ҳарорат шоки юзага келиб, бу дарҳол картошканинг кўкариб чиқишига олиб келади. Қатламларга эгалиги сабабли пиёз билан вазият янада мушкул. Ушбу экин турларига механик зарба берилганда ҳам худди шу ҳолат юз беради. Оптимал совитиш ҳарорати — 24 соатда 0,5°С.

Карам, сабзи, лавлагига келсак, улар сақлов камерасига қўйилиши биланоқ ҳарорат пасайтирилиши керак. Яъни, совитиш тизими шу қадар кучли бўлиши лозимки, натижада маҳсулот ҳарорати 24 соат ичида даладаги, масалан, +20 / + 15°C дан сақлаш ҳарорати — + 1°C гача тушиши керак. Шунингдек, карам, сабзи, лавлагини сақлашда камерада 95-98 фоизлик юқори даражадаги намлик ва етарлича ҳаво айланишини таъминлаш учун айнан шундай мақсадларга мўлжалланган махсус ҳаво совиткичлардан фойдаланиш тавсия этилади (бундай серияли жиҳозлар кўплаб ишлаб чиқарувчилар томонидан таклиф қилинади). Намлатувчиларни эса карам, сабзи, лавлагини сақлаш омборларида ишлатиш тавсия этилмайди. Чунки бу чиқинди ва чириндининг кўпайишига олиб келади. +1 даражали сақлаш ҳароратида (карам, сабзи, лавлагини сақлашда) буғланиш деярли юз бермайди ва агар сиз маҳсулотдаги намликни йўқ қилиб юборган бўлсангиз (тўғри келмайдиган ускунани ўрнатган бўлсангиз), намлатувчилар ёрдамида вазиятни ўнглаб бўлмайди. Бу узоқ вақт сақлашда янада кўпроқ муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

Сообщение Картошканинг сифат кўрсаткичларини сақлаб қолиш – нимага эътибор қаратмоқ керак? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/intervyu-uz/kartoshkaning-sifat-korsatkichlarini-saqlab-qolish-nimaga-etibor-qaratmoq-kerak/feed/ 0
Сабзавотларни сақлаш бўйича сифатли технологияни ишлаб чиқиш учун 20 йиллик тажриба керак https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/sabzavotlarni-saqlash-boyicha-sifatli-tekhnologiyani-ishlab-chiqish-uchun-20-yillik-tazhriba-kerak/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/sabzavotlarni-saqlash-boyicha-sifatli-tekhnologiyani-ishlab-chiqish-uchun-20-yillik-tazhriba-kerak/#respond Sat, 25 Sep 2021 17:29:52 +0000 https://east-fruit.ru/?p=90010 Картошка ва бошқа сабзавотларни етиштириш фақатгина экиш, қараш ва ҳосилни йиғиб олишдан иборат, десангиз адашасиз. Маҳсулотни сақлаш ҳам сабзавотчиликнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Ҳар бир маҳсулот (картошка, пиёз, сабзи ва бошқалар) ўзига яраша шарт-шароитларни талаб қилади. Махсус ускуналар бўлиши, ҳарорат ва намликни аниқ созлаш зарур бўлади. Бундай ҳолатда ҳарорат режимининг ҳатто...

Сообщение Сабзавотларни сақлаш бўйича сифатли технологияни ишлаб чиқиш учун 20 йиллик тажриба керак появились сначала на EastFruit.

]]>

Картошка ва бошқа сабзавотларни етиштириш фақатгина экиш, қараш ва ҳосилни йиғиб олишдан иборат, десангиз адашасиз. Маҳсулотни сақлаш ҳам сабзавотчиликнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Ҳар бир маҳсулот (картошка, пиёз, сабзи ва бошқалар) ўзига яраша шарт-шароитларни талаб қилади. Махсус ускуналар бўлиши, ҳарорат ва намликни аниқ созлаш зарур бўлади. Бундай ҳолатда ҳарорат режимининг ҳатто бир даражага ўзгариб кетиши ҳам ҳосилни бутунлай нобуд қилиши мумкин. Масалан, картошкани сақлашда (навга ва келгусида қандай мақсадда ишлатилишига қараб) намликни 90-95 фоиз даражасида, ҳароратни эса 3-8 даражада ушлаб туриш лозим. Агар сабзавот тегишли шароитларда сақланмаса, йўқотишлар 30-40 фоизга етиши мумкин.

Бундай хатоликларга йўл қўймаслик, фермерлар эса маҳсулотни йўқотмаслиги учун эса омборлар муайян экин турига мос барча шароитлар ва эҳтиёжларни ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаштирилиши, техника эса аниқ ишлаши зарур.

Бундай технологиялар билан боғлиқ ечимлар ҳолати Украинада қандай? Улардан қайси бирини танлаган маъқул? Van Dijk Technics Holland компаниясининг Украинадаги бўлинмаси сифатида 2007 йилда ташкил этилган “Ван Дайк Техникс“, нинг тижорат директори Андрей Марушак SEEDSга берган интевьюсида ушбу саволларга жавоб қайтарди. Van Dijk Technics Holland мана 30 йилдирки, пиёз, саримсоқ ва бошқа сабзавотлар, шунингдек, картошкани сақлаш учун Голландиянинг етакчи технологияларини жаҳон бозорига етказиб бермоқда.

“Украинадаги компаниялар сақлаш технологиялари бозорига киришга ҳаракат қилишмоқда ва одатда, улар ўта арзон нархларда ва технологик жиҳатдан номукаммал ечимларни таклиф қилади. Кўпинча бир-икки мавсумдан кейин бундай ускуналарнинг камчиликлари чиқиб кела бошлайди. Бу, хусусан, тажрибанинг камлиги туфайли ҳам бўлади. Чунки, сифатли технологияни, масалан, сақлаш бўйича технологик ускуналарни ишлаб чиқиш учун камида 20 йиллик тажриба бўлиши лозим. Биз эса ушбу бозорда бир неча ўн йиллардан буён фаолият кўрсатиб келаётган ишлаб чиқарувчилар, ихтирочилар ва тадқиқотчилар томонидан тайёрланадиган голланд технологияларини етказиб берамиз”, дейди Андрей Марушак.

Бозордаги энг яхши таклифлар ҳақида гапирар экан, у шундай деди: “Сабзавотлар ва меваларни сақлаш борасида ҳозирги кунда голланд технологияларига муқобил вариант йўқ ҳисоби. Маҳсулотни сифатли сақлаш учун уч дона вентиляторни ўрнатиб қўйиш кифоя эмас. Технологияни ишлаб чиқиш керак. Ускунани қандай қилиб тўғри ўрнатишни, у ёки бу маҳсулотнинг технологик хусусиятлари ва сақлаш турларини билиш, муайян омборхона учун нега айнан шундай ечим мос келишини тушуниш кабилар шулар жумласидандир”.

Андрей Марушакнинг сўзларига кўра, техник ечимларни етказиб беришда муваффақият қозонганлар битта йўналишга ихтисослашадилар. Муваффақият калити айнан шундадир.

“Ҳозир биз Украинада бизнеснинг сегментлашувига гувоҳ бўлмоқдамиз. Ўйлашимча бу тўғри, бу – жаҳон, Европа босиб ўтган йўлдир. Яъни компаниялар бўлиниши ва бир йўналишга эътибор қаратиши керак. Ҳамма тарафга бирдан ёпишиш ярамайди. Битта нарсани қилиш керак, аммо қилганда ҳам ўта сифатли бажариш керак. Масалан, агар бир компания сабзавотлар билан ишласа, уларни сақлаш ва ҳоказоларни яхши уддаласа, у гўштни сақлаш ёки супермаркетлар, гўшт комбинатлари учун гўшт сақлаб бериш бўйича худди шундай билим ва тажрибага, технологияларга эга бўлиши имконсиздир. Ёки аксинча. Улар турли маҳсулотлардир ва турли ечимларни талаб қилади. Битта компания ҳамма ишни аъло даражада бажара олмайди. Барча йўналишларни қамраб олиш имконсиздир. Бунга интилмаслик ҳам керак. Тарихдан биз биламизки, ҳамма ишни қилишга интилган, ҳамма маҳсулотни ўзи чиқармоқчи бўлган улкан мамлакат бўлган эди. У қандай йўқ бўлиб кетганидан ҳам яхши хабардормиз. Ўша мамлакатда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар дунё бозорида ҳеч қачон рақобатбардош бўла олмаган. Яна биз сабзавотлар, мевалар, резаворларга ихтисослашган нидерландларни ҳам, автомобиллар ва оғир саноатга ихтисослашган, аммо сабзавот ва мевалар учун ечимларни эса нидерландлардан сотиб оладиган Германияни ҳам биламиз”, дейди Андрей Марушак.

Сообщение Сабзавотларни сақлаш бўйича сифатли технологияни ишлаб чиқиш учун 20 йиллик тажриба керак появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/sabzavotlarni-saqlash-boyicha-sifatli-tekhnologiyani-ishlab-chiqish-uchun-20-yillik-tazhriba-kerak/feed/ 0
Картошка омборидаги мақбул техник ечимлар маҳсулот сақлашда йўқотишлар даражаси минималлигини таъминлайди https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/kartoshka-omboridagi-maqbul-tekhnik-echimlar-mahsulot-saqlashda-yoqotishlar-darazhasi-minimalligini-taminlaydi/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/kartoshka-omboridagi-maqbul-tekhnik-echimlar-mahsulot-saqlashda-yoqotishlar-darazhasi-minimalligini-taminlaydi/#respond Sat, 11 Sep 2021 09:21:30 +0000 https://east-fruit.ru/?p=86236 Турли соҳалардаги профессионалларнинг ҳамкорлиги ҳар доим янги тажриба орттириш ва янги, яхшироқ ечимлар яратишга хизмат қилган. Aгар биз мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирувчилар ва уларни сақлаш учун ускуна етказиб берувчиларнинг биргаликдаги иши ҳақида гапирадиган бўлсак, унда иккала бозор иштирокчиси ҳам фойда кўради. Ишлаб чиқарувчи маҳсулотни сотиш муддатини узайтиради, техник компания эса янги...

Сообщение Картошка омборидаги мақбул техник ечимлар маҳсулот сақлашда йўқотишлар даражаси минималлигини таъминлайди появились сначала на EastFruit.

]]>

Турли соҳалардаги профессионалларнинг ҳамкорлиги ҳар доим янги тажриба орттириш ва янги, яхшироқ ечимлар яратишга хизмат қилган. Aгар биз мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирувчилар ва уларни сақлаш учун ускуна етказиб берувчиларнинг биргаликдаги иши ҳақида гапирадиган бўлсак, унда иккала бозор иштирокчиси ҳам фойда кўради. Ишлаб чиқарувчи маҳсулотни сотиш муддатини узайтиради, техник компания эса янги навлар ҳамда янги шартлар билан ишлаш тажрибасига эга бўлади. Бу симбиоз ҳозирги кунда картошка сақлашда ҳамкорлик қилаётган «Aгрико Украина» ва «ВанДайк Техникс» компаниялари ўртасида шаклланди. Компаниялар директорлари Николай Гордийчук ва Aндрей Марушак SEEDS муштарийларига ўз тажрибаларини бўлишишди.

Картошкани сақлаш жараёни

«Aгрико»дан кечки навларнинг аксарияти узоқ муддатли ором ёки яхши сақланиш хусусиятига эга. Бу шуни англатадики, «Пикассо», «Рудольф» ва бошқа навларнинг ором даври эртаги картошка навларига қараганда узоқроқдир. +4 – +6 даража ҳароратда кечки навларни майгача, ҳатто июнгача сақлаш мумкин. Албатта, бунга вентиляция орқали эришилади, яъни омборхоналар шундай тизимлар билан жиҳозланган бўлиши керак. Вентиляция фаол бўлмаган омборхоналарда бирорта ҳам картошка нави яхши сақланмайди – йўқотишлар катта бўлади», дейди Николай Гордийчук.

Вентиляция нима учун зарур?

«Сақлаш пайтида картошка» «нафас олади «, яъни ўзидан карбонат ангидрид ажратади. Уни омбордан чиқариб ташлаш учун шамоллатиш тизими зарур. Вентиляциясиз картошка ичида қора доғлар пайдо бўлади – у «бўғилади». Бу эса маҳсулотнинг ташқи кўринишига таъсир қилади. Табиийки, бундай маҳсулот истеъмол қилинмайди. Вентиляция бўйича тўғри техник ечимлар минимал йўқотишлар билан ҳосилни сифатли сақлаш имконини беради. Aгар юқори сифатли шамоллатиш тизими мавжуд бўлмаса, бу йўқотишларнинг кўпайишига олиб келади – намликни йўқотиш, турли касалликлар ривожланиши ва ҳоказолар шулар жумласидандир”, дейди «Агрико Украина» директори.

Маҳсулотни сифатли сақлашга яна қандай омиллар таъсир қилади?

«Биринчидан, картошка яхши жиҳозланган омборхонада қуруқ сақланиши керак. Aгар ҳосил йиғиб олингандан кейин нам бўлса, уни, албатта, қуритиб олиш зарур. Кўпгина замонавий сақлаш жойларида «қуритиш» режими ёки «даволаш» даври мавжуд. Бу даврда картошка қуритилади ва ундаги механик шикастланишлар, юзасидаги яралар битади. Aгар бу босқич ўтказиб юборилса, жароҳатлар очиқ қолиши натижасида картошка ичига касалликлар киради. Кейин эса маҳсулот ёмон сақланади ёки йўқотишлар миқдори ортади”, дейди жаноб Гордийчук.

Мутахассис картошкани қути ёки контейнерларда сақлашни маслаҳат беради. Бундай ҳолатда, сақлаш жойида муаммо бўлса ҳам, сиз уни локализация қилишингиз мумкин. Мунтазам текширувлар давомида муаммолар аниқланади. Картошкаси шикастланган идишлар олиб ташланади ва сараланади. Кейин ушбу картошкани зудлик билан сотиш керакми ё яна қуритиб сақлаш мумкинми –  бу борада қарор қабул қилинади.

Шунингдек ўқинг: Украиналик картошка етиштирувчилар юқори ҳароратли кунлар келгунча ҳосили етиладиган ўта эртаги ва эртаги навларни танламоқдалар

Ҳар бир маҳсулотга турлича ёндашув зарур

«Маҳсулотларни омборхонада сақлаш шартлари (ҳарорат ва намлик)ни ҳар бир экин учун алоҳида белгиланадиган параметрларга қараб, автоматик равишда ускуналар тартибга солади. Лекин мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашга тайёрлаш жараёнлари турлича, чунки, ҳар хил майдондан, ҳар хил шароитдан йиғиб олинган ҳар бир маҳсулотга алоҳида ёндашув керак бўлади. Бу сақлаш технологиясидир. «ВанДайк Техникс» ускуналарни шунчаки сотадиган бошқа кўплаб компаниялардан фарқлидир. Бизда ёндашув бошқача: мижозга барини батафсил тушунтирамиз ва илк сақлаш муддати жараёнида унга ҳамроҳлик қиламиз. Ҳозир бу хизмат бепул. Биз, мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирувчилар маҳсулотни тўғри сақлашни ўрганиб олишларини истаймиз, улар шунчаки асбоб-ускуналарнинг параметрларини ўрнатиб, объектни тарк этмасликлари керак», дейди Aндрей Марушак.

«Катта иш тажрибаси бизга минтақавий ўзига хосликларни четлаб ўтиш имконини беради. Биз мижозларга нафақат Украинада, балки Қозоғистон, Озарбайжон ва бошқа мамлакатларда ҳам маслаҳат берамиз. Минтақавий шароитлар маҳсулотни тўғри сақлашга таъсир этади. У ёки бу экин қайси тупроқда етиштирилгани ҳам муҳим. Тўплам ва тупроқ ҳарорати, экиш ҳарорати ва бошқалар ҳисобга олинади», дейди «ВанДайк Техникс» компаниясининг тижорат директори.

Сообщение Картошка омборидаги мақбул техник ечимлар маҳсулот сақлашда йўқотишлар даражаси минималлигини таъминлайди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/kartoshka-omboridagi-maqbul-tekhnik-echimlar-mahsulot-saqlashda-yoqotishlar-darazhasi-minimalligini-taminlaydi/feed/ 0