қуритилган сабзавотлар • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Sat, 15 Jan 2022 09:28:43 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png қуритилган сабзавотлар • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Жаҳон бўйича қуритилган мева-сабзавотлар савдоси беш йил ичида 10 фоизга ошди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/zhahon-boyicha-quritilgan-meva-sabzavotlar-savdosi-besh-yil-ichida-10-foizga-oshdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/zhahon-boyicha-quritilgan-meva-sabzavotlar-savdosi-besh-yil-ichida-10-foizga-oshdi/#respond Mon, 17 Jan 2022 08:00:14 +0000 https://east-fruit.ru/?p=97577 2016 ва 2020 йиллар оралиғида қуритилган мева-сабзавотларнинг жаҳон бўйича савдоси 7,94 миллион тоннадан 8,73 миллион тоннагача ўсди. Бу хусусда BusinesStatнинг 2021 йилдаги «Қуритилган мева-сабзавотларнинг жаҳон бозори таҳлили” деб номланган тадқиқотида айтилган. 2020 йилда Covid-19 туфайли қуритилган сабзавот ва мевалар савдоси пасайиб, етказиб бериш занжирининг узилиши, ишлов бериш саноатидаги муаммолар ва...

Сообщение Жаҳон бўйича қуритилган мева-сабзавотлар савдоси беш йил ичида 10 фоизга ошди появились сначала на EastFruit.

]]>

2016 ва 2020 йиллар оралиғида қуритилган мева-сабзавотларнинг жаҳон бўйича савдоси 7,94 миллион тоннадан 8,73 миллион тоннагача ўсди. Бу хусусда BusinesStatнинг 2021 йилдаги «Қуритилган мева-сабзавотларнинг жаҳон бозори таҳлили” деб номланган тадқиқотида айтилган.

2020 йилда Covid-19 туфайли қуритилган сабзавот ва мевалар савдоси пасайиб, етказиб бериш занжирининг узилиши, ишлов бериш саноатидаги муаммолар ва истеъмолчиларнинг молиявий аҳволи ёмонлашуви қайд этилди.  2020 йилда қуритилган сабзавот ва мевалар савдоси ҳажми 2019 йилга нисбатан 1,1 фоизга камайди. Савдо-сотиқ энг кўп АҚШ (-109,6 минг тонна), БАА (-33 минг тонна), Саудия Арабистони (-30,3 минг тонна) ва Жанубий Африка (-26,4 минг тонна)да пасайди. Бу хусусда FruitNews хабар бермоқда.

2020 йилда қуритилган сабзавот ва меваларнинг асосий истеъмолчилари Хитой (1 479,3 минг тонна, жаҳон савдосининг 16,9 фоизи), Ҳиндистон (899,6 минг тонна, жами савдонинг 10,3 фоизи), АҚШ (445 минг тонна, 5,1%), сўнгра  Япония (355,8 минг тонна, 4,1%), Покистон (335,8 минг тонна, 3,8%), Буюк Британия (222,7 минг тонна, 2,6%) ва Германия (207,0 минг тонна, 2,4%) бўлди.

“Жаҳон қуритилган мевалар бозори ўсишининг асосий омили ортиқча вазн муаммоси фонида соғлом овқатланиш трендидир.  Қуритилган мевалар ўсимлик оқсили, витамин, минерал ва озуқавий толаларга бой бўлиб, юқори калорияли газакларнинг яхши муқобили саналади. Шу билан бирга, ишлаб чиқарувчилар ўзларининг бозордаги мавқеини мустаҳкамлаш учун доимий равишда ассортиментни кенгайтириш устида ишлашмоқда: снекларни қадоқлашнинг янги форматлари, янгича таъмлар ва уларнинг комбинациялари пайдо бўляпти», дейилади BusinesStat тадқиқотида.

Сообщение Жаҳон бўйича қуритилган мева-сабзавотлар савдоси беш йил ичида 10 фоизга ошди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/zhahon-boyicha-quritilgan-meva-sabzavotlar-savdosi-besh-yil-ichida-10-foizga-oshdi/feed/ 0
British American Tobacco Ўзбекистонда қуритилган мева-сабзавотлар етиштириш бўйича улушини оширди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/british-american-tobacco-ozbekistonda-quritilgan-meva-sabzavotlar-etishtirish-boyicha-ulushini-oshirdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/british-american-tobacco-ozbekistonda-quritilgan-meva-sabzavotlar-etishtirish-boyicha-ulushini-oshirdi/#respond Tue, 02 Nov 2021 05:30:11 +0000 https://east-fruit.ru/?p=90833 Ягона корпоратив ахборот портали хабарига кўра, British American Tobacco Uzbekistan (investmens) limited (УзБАТ) табиий қуритилган сабзавотлар ҳамда қуруқ мева ишлаб чиқарувчи ва дистрибьютор Samfruitнинг устав капиталидаги улушини 36,5 фоизга оширди. “Samfruit” Ўзбекистон-Швейцария қўшма корхонаси 2002 йилда ташкил этилган, деб хабар бермоқда “Nuz.uz”. Корхона Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманида кўчат етиштириш бўйича...

Сообщение British American Tobacco Ўзбекистонда қуритилган мева-сабзавотлар етиштириш бўйича улушини оширди появились сначала на EastFruit.

]]>

Ягона корпоратив ахборот портали хабарига кўра, British American Tobacco Uzbekistan (investmens) limited (УзБАТ) табиий қуритилган сабзавотлар ҳамда қуруқ мева ишлаб чиқарувчи ва дистрибьютор Samfruitнинг устав капиталидаги улушини 36,5 фоизга оширди.

“Samfruit” Ўзбекистон-Швейцария қўшма корхонаси 2002 йилда ташкил этилган, деб хабар бермоқда “Nuz.uz”. Корхона Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманида кўчат етиштириш бўйича ўз иссиқхоналарига эга завод (10 гектар майдонлик)  ҳамда Нуробод туманидаги умумий майдони 234 гектарлик “Самфрут-Органик” фермер хўжалигига эга. Бу ерда органик маҳсулотлар етиштирилади ва улар ҳар йили Institute for Marketecology (Швейцария) инспекторлари томонидан сертификатланади.

Завод энг сўнгги замонавий ускуналар, сабзавот, мева ва япроқли маҳсулотларни қуритиш бўйича автоматлаштирилган ишлаб чиқариш линиялари, шунингдек, сабзавот, мева ва зираворлардан гранула ҳамда кукун ишлаб чиқариш ускуналари билан жиҳозланган. Корхонада сифат менежменти тизими жорий қилинган бўлиб,  ишлаб чиқаришни назорат қилиш дастурига мувофиқ, барча зарур синов ва таҳлиллар ўтказиладиган ишлаб чиқариш лабораторияси фаолият кўрсатмоқда.

Samfuitнинг асосий ҳамкорлари кўп йиллар давомида озиқ-овқат, консерва ва қандолат маҳсулотларининг энг йирик халқаро ишлаб чиқарувчилари бўлиб келган. Маrs, Nestle, Unilever, Gerber каби брендлар шулар жумласидандир.

Сообщение British American Tobacco Ўзбекистонда қуритилган мева-сабзавотлар етиштириш бўйича улушини оширди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/british-american-tobacco-ozbekistonda-quritilgan-meva-sabzavotlar-etishtirish-boyicha-ulushini-oshirdi/feed/ 0
Британияликлар Ўзбекистон меваларига қизиқиш билдирмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/britaniyaliklar-ozbekiston-mevalariga-qiziqish-bildirmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/britaniyaliklar-ozbekiston-mevalariga-qiziqish-bildirmoqda/#respond Mon, 11 Oct 2021 07:45:21 +0000 https://east-fruit.ru/?p=88744 Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси вакиллари «C.G. Hacking & Sons Limited» компанияси менежери Майкл Жабри билан учрашув ўтказишди. Бу хусусда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди. Музокаралар чоғида Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, ўзбекистонлик қуруқ мева-сабзавот экспортёрлари билан бевосита кооперацион алоқалар ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди. Британия томони Ўзбекистон ҳукуматининг сўнгги йилларда аграр...

Сообщение Британияликлар Ўзбекистон меваларига қизиқиш билдирмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси вакиллари «C.G. Hacking & Sons Limited» компанияси менежери Майкл Жабри билан учрашув ўтказишди. Бу хусусда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, ўзбекистонлик қуруқ мева-сабзавот экспортёрлари билан бевосита кооперацион алоқалар ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди.

Британия томони Ўзбекистон ҳукуматининг сўнгги йилларда аграр секторни ривожлантириш, ўзбек экспортёрлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини олқишлади.

Шунингдек ўқинг: Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги савдо-сотиқни қўллаб-қувватлаш учун янги лойиҳа ишга туширилди

Қуруқ меваларнинг айрим турларини узоқ муддатли етказиб беришни ташкил этиш масаласига қизиқиш билдирилди. Қуруқ мева етиштирувчи ва экспорт қилувчи потенциал шериклар билан музокаралар олиб бориш, шунингдек, маҳсулотларни қайта ишлаш, қадоқлаш ҳамда саралаш борасидаги стандартлар билан яқиндан танишиш мақсадида компаниянинг бир гуруҳ британиялик мутахассислари учун тур ташкил этиш борасида келишувга эришилди.

Элчихона маълумотларига кўра, 1972 йилда ташкил этилган «C.G. Hacking & Sons Limited» компанияси Буюк Британия, шунингдек, Европа Иттифоқининг бир қатор мамлакатлари ҳамда Австралиядаги чакана савдо тармоқларига қуруқ мева етказиб беришга ихтисослашган.

Сообщение Британияликлар Ўзбекистон меваларига қизиқиш билдирмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/britaniyaliklar-ozbekiston-mevalariga-qiziqish-bildirmoqda/feed/ 0