қўрғоқчилик • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Sun, 30 Jan 2022 18:10:37 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png қўрғоқчилик • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Мева-сабзавотчилик ва иқлим ўзгариши – қандай мослашув зарур? https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/meva-sabzavotchilik-va-iqlim-ozgarishi-qanday-moslashuv-zarur/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/meva-sabzavotchilik-va-iqlim-ozgarishi-qanday-moslashuv-zarur/#respond Mon, 31 Jan 2022 06:00:49 +0000 https://east-fruit.ru/?p=98600 Бир аср давомида глобал ҳароратнинг Цельсий бўйича 5 даражага ошиши салкам ҳалокатли глобал иқлим ўзгаришидир. “Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида фаолият юритаётган иқлим ўзгариши бўйича халқаро экспертларнинг фикрига кўра, кейинги асрда ўртача ҳарорат Цельсий бўйича 5 даражага ошиши мумкин.  Бу салкам ҳалокатли ўзгаришдир ва шунинг учун турли давлатлар ҳарорат кўтарилиши таъсирини...

Сообщение Мева-сабзавотчилик ва иқлим ўзгариши – қандай мослашув зарур? появились сначала на EastFruit.

]]>

Бир аср давомида глобал ҳароратнинг Цельсий бўйича 5 даражага ошиши салкам ҳалокатли глобал иқлим ўзгаришидир.

“Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида фаолият юритаётган иқлим ўзгариши бўйича халқаро экспертларнинг фикрига кўра, кейинги асрда ўртача ҳарорат Цельсий бўйича 5 даражага ошиши мумкин.  Бу салкам ҳалокатли ўзгаришдир ва шунинг учун турли давлатлар ҳарорат кўтарилиши таъсирини камайтириш мақсадида зарарли газлар чиқишини камайтиришга ҳаракат қилмоқда. Бундан ташқари, жаҳон экспертлар ҳамжамиятида глобал ҳароратнинг Цельсий бўйича 2 даражадан зиёд ошишига йўл қўйиб бўлмайди, деган якдил фикр мавжуд – шу доирада глобал иқлим ўзгаришига қарши курашиш мумкин. Бироқ, бугунги кунда барча саъй-ҳаракатларга қарамай, ҳарорат кўтарилишини ушбу доирада ушлаб туриш иложсиз экани билан боғлиқ катта хавф мавжуд”, деди USAIDнинг Украинадаги Аграр ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш дастури – АГРО директори ўринбосари Андрей ЗаикаИқлим ўзгаришига мослашиш ва ўзгарувчан иқлим шароитида мева-сабзавот экинларини етиштиришнинг ўзига хос хусусиятлари” деб номланган веб-форумда.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилда БМТга аъзо давлатлар зарарли газлар чиқиндилари ва уларнинг иқлим ўзгаришига таъсирини камайтириш бўйича глобал саъй-ҳаракатларга асос бўлган Париж битимини имзолаган эди. Бир аср ичида глобал ҳароратнинг Цельсий бўйича 2 даражадан зиёд кўтарилишига йўл қўймасликни мақсад қилган ушбу битимни Украина биринчилардан бўлиб ратификация қилган.

“Ўтган йили Украина иқлим ўзгариши жараёнига ушбу мамлакатнинг таъсири бўйича чора-тадбирлар мажмуини белгилайдиган Париж келишувига иккинчи миллий улушини қўшди. Ушбу улушнинг жуда муҳим элементи иқлим ўзгаришига мослашувдир. Бундан ташқари, миллий даражадаги муҳим элемент ҳукумат томонидан ўтган йили Экологик хавфсизлик ва иқлим ўзгаришига мослашиш стратегиясининг қабул қилиниши ҳисобланади. Бу асос ҳужжат бўлишига қарамай, Стратегия режасида яқин келажакда амалга ошириладиган қатор қадамлар белгиланган. Хусусан, бу иқтисодиётдаги турли тармоқларнинг иқлим ўзгаришига заифлигини баҳолаш ва уларни  ўзгаришларга мувофиқ мослаштириш бўйича режаларни ишлаб чиқиш дегани”, дейди USAIDнинг Аграр ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш дастури – АГРО директори ўринбосари.

«Украинада бугунги кунда иссиқлик таъминотига талаб юқори бўлган деярли барча экинларни етиштириш мумкин».

Укргидрометеорология марказининг агрометеорология бўлими бошлиғи Татьяна Адаменконинг қайд этишича, кўпчилик экспертлар зарарли газ чиқиндиларининг кўпайиши глобал ҳарорат ошишига сабаб бўлганига қўшилади, аммо мутахассислар буни табиий ҳодиса деб билишади.

Мутахассис, шунингдек, глобал исиш жараёнини тўхтатиш учун 2030 йилга бориб, 2010 йилги даражага нисбатан зарарли газ чиқиндиларининг глобал даражасини 45 фоизга камайтириш зарурлигини маълум қилди.

“Украинадаги иқлим ўзгаришининг ёрқин мисоли 2019-2020 йиллар бўлди, бу йиллар ўн йиллик фавқулодда исишни якунлади ва ушбу даврдаги энг иссиқ йиллар бўлди. Қайд этилган йилларда Украинада ўртача йиллик ҳарорат Цельсий бўйича 3 даражага кўтарилди.

Глобал ҳароратнинг ошиши турли хил экинларни етиштиришда самарали деб аталадиган ҳарорат тўпланишига олиб келади, бу эса ўсимликларнинг тўғри ривожланишига имкон бермайди. Украина учун классик мисол – ўрик. Глобал ҳарорат ошиши билан у декабрь, январь ёки февраль ойларида самарали ҳароратни тўплайди, бу эса дарахтларнинг ўта эрта гуллашига олиб келади – ушбу даврда, табиийки, чанглатувчилар ва ўртача суткалик ҳарорат чегараси мавжуд бўлмайди», дейди Татьяна Адаменко.

Укргидрометеорология маркази агрометеорология бўлими бошлиғининг сўзларига кўра, ҳарорат Цельсий бўйича 2 даражага кўтарилганидан сўнг барча экинлар ҳосилдорлиги 20 фоиздан кўпроқ пасайиши, 3-4 даража иссиқ бўлганда эса 30 фоизга камайиши мумкин.

Татьяна Адаменко, шунингдек, бугунги кунда Украинада бутун мамлакат бўйлаб ҳаво ҳароратининг барқарор кўтарилиши кузатилаётганини айтди.  Максимал ҳарорат 2011-2019 йилларнинг ёз мавсумида максимал кўтарилди.

Шу муносабат билан, бугунги кунда Украинада иссиқлик таъминотига талабгир бўлган деярли барча экинларни етиштириш мумкин.

“Украина бўйлаб мева-сабзавот экинларини етиштириш учун етарли иссиқлик мавжуд, ҳарорат янада ошиши ривожланиш даврларининг давомийлиги ва ҳосилдорлик ўзгаришига таъсир этади. Сабзавот экинлари учун бу жуда яхши – суғориш йўли билан йилига бир неча бор ҳосил олиш мумкин. Шу билан бирга, глобал ҳарорат ошишининг умумий тенденцияси мева-сабзавот экинлари сифатига анча ижобий таъсир кўрсатади ва уларни етиштириш майдони пишиб етилиш учун зарур бўлган иссиқлик миқдорини олган ҳолда аста-секин кенгайиши мумкин.

Шу билан бирга, йилнинг қишки даврида музлаш туфайли мева-сабзавот экинларини совуқ уриши ва уларнинг шикастланиши хавфи камаяди», дейди Татьяна Адаменко.

Ҳарорат кўтарилишининг салбий таъсири, мутахассиснинг фикрига кўра, ҳароратнинг кескин ўзгариши туфайли тобора кучайиб бораётган кўп йиллик дарахтларнинг стрессларга қарши тура олишини камайтириш бўлади.

“Яъни, ушбу тебранишларга мослашиш учун ўсимлик ресурслари сарфланади, бу келгусидаги ҳосилдорликка салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Бундан ташқари, ёзги-кузги қурғоқчилик билан боғлиқ хавфлар кучаяди, унинг салбий таъсири нафақат жорий йил, балки кейинги йил ҳосилдорлигига ҳам таъсир қилади.

Шунингдек, ўсимликларни қишлаш учун тайёрлаш жараёнига таъсир этадиган кузнинг узайиши ҳам салбий омилдир. Бундай шароитда ўсимликларнинг совуқдан зарар кўриши эҳтимоли ортади. Қолаверса, дўл ва кучли ёмғир барча турдаги экинлар учун катта хавф туғдиради”, дейди Татьяна Адаменко.

USAIDнинг Аграр ва қишлоқ ривожи бўйича дастури эксперти Василий Кифорукнинг айтишича, интеллектуал суғориш тизимисиз мева-сабзавот етиштириш жуда қийин.  Шундан келиб чиққан ҳолда  тупроқда намлик мувозанатини сақлаш бўйича биринчи тавсия сабзавот, резавор, мева ва полиз экинларини етиштиришда намлик даражасини назорат қилишни таъминлайдиган интеллектуал суғориш тизимларини шакллантиришдир.  Намликни сақлаш ва тўплашда ёрдам берадиган кейинги омил – бу ерга ишлов бериш технологиясини ўзгартириш. Хусусан, сабзавот экинлари экиладиган майдонларда чуқур юмшатишга ўтиш мумкин, бу эса пастки тупроқ қатламларининг қалинлашувини камайтириш имконини беради. Табиийки, у ерга намлик кўпроқ кириб боради ва чуқур қатламда намлик тўпланиши таъминланади.

“Бундан ташқари, ерга вертикал ишлов беришдан фойдаланиш мумкин, бу тупроқни қалинлаштирмаслик ва унинг сув ўтказувчанлигини сақлаш имконини беради.

Муҳим омил – намликнинг буғланишини назорат қилиш. У қуйидаги босқичлардан иборат: мульчалаш, тупроқ юзасини иссиқлик изоляцион материаллар (сомон, плёнка, агротола) остида сақлаш, соя берувчи тўрлардан фойдаланиш.

Иссиқлик таъсирини камайтириш учун турли  қалинликдаги қуёшдан ҳимояловчи воситалардан фойдаланиш тавсия этилади. Баъзи ҳолларда соя берувчи экинлардан фойдаланиш мумкин»,  дейди мутахассис.

Голландиядаги «АГРИКО» кооперативининг Украинадаги расмий вакили ҳисобланмиш “Агрико Украина” компанияси директори Николай Гордийчук иқлим ўзгаришига мослашиш ва об-ҳаво прогнози хизматларидан фойдаланиш бўйича амалий тажриба ҳақида гапирди.  Компаниянинг мақсади – Украина фермер хўжаликларини юқори генетик салоҳиятга эга юксак сифатли картошканинг экин материали билан таъминлашдир.

“Бугунги кунда кўпчилик об-ҳаво хизматлари қишлоқ хўжалигидаги муаммоларни тўлиқ ҳал қилишига ишонади. Лекин, аслида, бу ечим эмас, балки ёрдам берувчи воситадир.  Метеостанциялар ва турли датчиклар бизга ҳарорат, намлик даражаси, шамол тезлиги ва ҳоказоларни қайд этишда кўмак беради. Лекин ушбу маълумотларни олгач, якуний қарор барибир инсон омилига боғлиқ. Шунинг учун олинган маълумотлар билан айнан ким ишлаётгани жуда муҳим», дейди Николай Гордийчук.

Унинг сўзларига кўра, «Агрико Украина» Киев ва Чернигов вилоятларидаги 100 гектарга яқин майдонда уруғлик картошка етиштиради.

“Далаларимизга ўрнатилган метеостанцияларидан олинган маълумотлардан қандай фойдаландик? Бундай станциялар бизга, асосан, икки нарсада – далага ишлов бериш ва картошкани суғориш жараёнида ёрдам берди.

Агар далаларга ишлов бериш ҳақида гапирадиган бўлсак, биз биринчи навбатда,  метеостанцияларнинг ҳаво ҳарорати ва шамол тезлигига оид об-ҳаво  маълумотларига қизиқдик.  Маълумки, далаларга шамол тезлиги 3-6 м/с дан ошмаганда ишлов бериш керак. Илгари, метеостанцияни ўрнатишдан аввал биз кечки пайт ёки эрталаб соат 5 ларда далага ишлов берганмиз. Об-ҳаво станцияси бизга реал вақт режимида ҳарорат ва шамол тезлиги кўрсаткичларини, шунингдек, кечқурунги прогнозларни кўриш имконини берди. Шуни ҳисобга олиб, далага ишлов бериш вақтини аниқроқ башорат қилиш, ишни қулай об-ҳаво шароитида ўзимиз учун мақбул вақтда бажариш имконига эга бўлдик”, дейди Николай Гордийчук.

Бундан ташқари, «Агрико Украина» директорининг сўзларига кўра, метеостанция қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчисига ёғингарчилик даражасини аниқроқ қайд этиш имконини беради. Ўз навбатида, бу суғориш ва шунга мос равишда 1 га экин майдонига қанча сув сарфланишини башорат қилишга кўмаклашади.

“Агар биз об-ҳаво станцияларидан фойдаланишнинг камчиликлари ҳақида гапирадиган бўлсак, унда прогнозлаш моделлари бир-биридан сезиларли даражада фарқ қилишини кўрганимизни қайд этишимиз керак. Бу суғориш борасида нотўғри қарорлар қабул қилишга олиб келиши мумкин.

Мисол учун, ўтган йилнинг август ойидаги кунларнинг бирида бизда 30 дақиқа ичида 30 мм ёмғир ёққан бўлса, бир кун аввал метеостанция прогнозлари атиги 13 мм ёмғир ёғишини кўрсатган. Шунинг учун фақат рақамли ечимлардан фойдаланишга таяниб қолмаслик керак”, дея ишонч билан сўзлади Николай Гордийчук.

Метеорология станцияси, шунингдек, «Агрико Украина» маълумотлар таҳлилини тақдим этади – бир вақтнинг ўзида унинг бир неча йиллигини кўриш мумкин. Бу қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчисига ўсимликларнинг ривожланиш босқичлари ҳақида тушунча беради. Шунингдек, ана шундай таҳлил туфайли вилоятимиз ҳудудида вегетация маҳали қарийб 8 кун ҳаво ҳарорати +30 даражадан юқори бўлганига гувоҳ бўлдик. Бу шуни англатадики, ўтган вақт давомида картошка ўсмаган, чунки, мазкур турдаги экин +18-22 даража ҳароратда ўсади. Қолаверса, яхши ҳарорат картошкани кейинги сақлаш сифатига таъсир қилади»,  дейди Николай Гордийчук.

Шунингдек, у бу йил “Агрико Украина” фермер хўжалигида тупроқ намлиги датчиклари қўлланганини айтди: «Бу суғориш учун 15 фоизга яқин сувни тежаш имконини берди. Агар бундай датчиклар бўлмаганида биз тупроқ намлигининг ҳолати ва ҳар хил чуқурликдаги (15, 30 ва 45 см) ҳарорат ҳақида тасаввурга эга бўлмас эдик».

“Агрико Украина» компанияси директори, шунингдек, компанияда тажриба ўтказилганини маълум қилди: бир гектар майдонга картошканинг “Ривьера” нави суғорилмасдан, 3 гектар майдонга эса худди шу нав суғориш тизими билан экилган. «Суғориладиган майдонларда сувдан оптимал фойдаланиш ҳисобига бир тупдан ўртача 18 дона, суғорилмайдиган майдонларда эса 14 дона сабзавот олдик. Шунга кўра, суғориладиган майдонларда прогноз қилинган ҳосил 42 т/га.ни, суғорилмайдиган майдонларда эса 24 т/га.ни ташкил этди. Шу билан бирга, уруғлик фракциясининг ҳосилдорлиги суғориладиган майдонда 35 т/га.ни, суғорилмаган майдонда эса 20 т/га.ни ташкил этди.

Шундай қилиб, об-ҳаво прогнози хизматлари деҳқонларга кўпроқ ҳосил ва сифатли маҳсулот олишда ёрдам беради, деган хулосага келиш мумкин. Бироқ, энг муҳими –  одамларни ушбу хизматлардан фойдаланишга ўргатишдир.  Зеро, юқоридаги ускунадан муваффақиятли фойдаланиш кўп жиҳатдан техник ёрдам ва уни қўллайдиган одамларга боғлиқ», дея хулоса қилди Николай Гордийчук.

Сообщение Мева-сабзавотчилик ва иқлим ўзгариши – қандай мослашув зарур? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/meva-sabzavotchilik-va-iqlim-ozgarishi-qanday-moslashuv-zarur/feed/ 0
Афғонистон картошкаси: қурғоқчилик ва озиқ-овқат маҳсулотлари танқислиги фонида экспорт ҳажми ўсди, нархлар эса арзон https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/afqoniston-kartoshkasi-qurqoqchilik-va-oziq-ovqat-mahsulotlari-tanqisligi-fonida-eksport-hazhmi-osdi-narkhlar-esa-arzon/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/afqoniston-kartoshkasi-qurqoqchilik-va-oziq-ovqat-mahsulotlari-tanqisligi-fonida-eksport-hazhmi-osdi-narkhlar-esa-arzon/#respond Fri, 29 Oct 2021 03:30:33 +0000 https://east-fruit.ru/?p=90529 EastFruit экспертлари Афғонистон мева-сабзавот бозоридаги вазиятни диққат билан кузатиб боришмоқда. Аммо, ушбу мамлакатдан ишончли маълумот манбалари йўқлигини ҳисобга олсак, бу осон эмас.  Афғонистондаги вазият Тожикистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва озроқ даражада Қозоғистон бозорларига бевосита таъсир кўрсатмоқда. Биз айнан шу таъсир призмаси орқали ушбу бозордаги вазиятни кузатиб борамиз. Айни дамда Афғонистонда озиқ-овқат...

Сообщение Афғонистон картошкаси: қурғоқчилик ва озиқ-овқат маҳсулотлари танқислиги фонида экспорт ҳажми ўсди, нархлар эса арзон появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit экспертлари Афғонистон мева-сабзавот бозоридаги вазиятни диққат билан кузатиб боришмоқда. Аммо, ушбу мамлакатдан ишончли маълумот манбалари йўқлигини ҳисобга олсак, бу осон эмас.  Афғонистондаги вазият Тожикистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва озроқ даражада Қозоғистон бозорларига бевосита таъсир кўрсатмоқда. Биз айнан шу таъсир призмаси орқали ушбу бозордаги вазиятни кузатиб борамиз. Айни дамда Афғонистонда озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал тўпламини таъминлашда ҳам, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш истиқболлари борасида ҳам вазият кескин.

Шу ҳафта Марказий Осиё ва Шарқий Европа картошка бозоридаги ҳолат ҳақида, хусусан, Афғонистондан Ўзбекистонга картошка экспорти кескин ошгани хусусида материал эълон қилган эдик. Бу Афғонистондаги вазият сабаб, кўпчиликни ҳайратда қолдирди. Шу боис, Афғонистонда Толибон ҳокимиятга келганидан сўнг картошка экспорти оширилаётгани сабабини аниқлашга ҳаракат қилдик.

Афсуски, бизнинг хулосаларимиз ижобий бўлмади. Афғонистондан картошка экспортининг ўсиши мамлакатда ушбу сабзавотни етиштириш ҳажмининг камайиши фонида рўй бермоқда. 2021 йилда Афғонистоннинг картошка етиштириладиган кўплаб ҳудудлари сўнгги ўн йилликлардаги энг ёмон қурғоқчиликка дуч келди. Ҳатто автоном суғориш тизимларини ўрнатган фермерлар ҳам сув танқислигини бошдан кечиришди. Хабарларга кўра, бу ҳудудларда ерости сувлари даражаси кескин пасайган. Шунга кўра, афғон картошкаси ҳосили ҳам камайди.

Картошка нархи кўтарилиши керак эди ва сезиларли экспорт ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмасди. Бироқ иккинчи, қурғоқчиликдан ҳам жиддийроқ муаммо – Толибон  ҳокимиятни қўлга киритганидан кейинги иқтисодий вазият эди. Мамлакат молия тизими фалажланди, бюджет даромадларининг асосий бўлмаса-да, салмоқли қисмини таъминловчи халқаро ёрдам бутунлай тўхтади. Шу сабабли, яъни, пул йўқлиги боис, маҳаллий аҳоли ҳамма нарсани, жумладан, озиқ-овқат ва картошка сотиб олишни ҳам кескин қисқартирди. Шунинг учун Афғонистонда картошкага бўлган ички талаб камайиши уни етиштиришнинг қисқаришидан кўра сезиларлироқ бўлди.

Мамлакат картошка етиштирувчилари тўлиқ инқирозга йўл қўймаслик учун картошкани чет элда сотиш имкониятларини излашга мажбур бўлишмоқда. Ўзбекистон ва бошқа кўплаб мамлакатларда картошка нархи жуда юқори бўлгани учун маҳсулот фаол экспорт қилина бошланди.

Албатта, бу Афғонистон халқи учун ёмон хабар. Зеро, мамлакатда картошка захиралари камайиб бормоқда ва қиш фаслида ички бозорда ушбу сабзавотнинг тақчиллиги юзага келиши мумкин. Ва Афғонистон аҳолисини 2021-2022 йилларнинг қиш ойларида очликдан қутқариш учун халқаро ҳамжамият картошка ҳамда бошқа маҳсулотларни қатор мамлакатлардан сотиб олишга мажбур бўлиши эҳтимоли бор. Маълумки, ушбу маҳсулотлар Афғонистонга озиқ-овқат ёрдами шаклида етказиб берилади.

Сообщение Афғонистон картошкаси: қурғоқчилик ва озиқ-овқат маҳсулотлари танқислиги фонида экспорт ҳажми ўсди, нархлар эса арзон появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/afqoniston-kartoshkasi-qurqoqchilik-va-oziq-ovqat-mahsulotlari-tanqisligi-fonida-eksport-hazhmi-osdi-narkhlar-esa-arzon/feed/ 0
Чили 2021-2022 йилги мавсумда қурғоқчилик туфайли мева экспортини 8 фоизга камайтиради https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/chili-2021-2022-yilgi-mavsumda-qurqoqchilik-tufayli-meva-eksportini-8-foizga-kamaytiradi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/chili-2021-2022-yilgi-mavsumda-qurqoqchilik-tufayli-meva-eksportini-8-foizga-kamaytiradi/#respond Wed, 29 Sep 2021 19:14:03 +0000 https://east-fruit.ru/?p=87846 Чили миллий қишлоқ хўжалиги жамияти (SNА) президенти Кристиан Альендес Мариннинг айтишича, мамлакатда ёғингарчилик бўлмаганлиги мева етиштиришга салбий таъсир кўрсатмоқда. Соҳа вакилларининг сўзларига кўра, қурғоқчилик туфайли 2021-2022 йилги мавсумда Чили мевалари экспорти  маблағ кўринишида 8%га қисқаради. «Ёмғир миқдори бўйича 2021 йил 2019 йилги қурғоқчиликка ўхшаш бўлди. Ўша пайтда экспорт маблағ кўринишида...

Сообщение Чили 2021-2022 йилги мавсумда қурғоқчилик туфайли мева экспортини 8 фоизга камайтиради появились сначала на EastFruit.

]]>

Чили миллий қишлоқ хўжалиги жамияти (SNА) президенти Кристиан Альендес Мариннинг айтишича, мамлакатда ёғингарчилик бўлмаганлиги мева етиштиришга салбий таъсир кўрсатмоқда. Соҳа вакилларининг сўзларига кўра, қурғоқчилик туфайли 2021-2022 йилги мавсумда Чили мевалари экспорти  маблағ кўринишида 8%га қисқаради.

«Ёмғир миқдори бўйича 2021 йил 2019 йилги қурғоқчиликка ўхшаш бўлди. Ўша пайтда экспорт маблағ кўринишида 13% га камайган эди. Суғориш учун сув етишмовчилиги мамлакатнинг марказий ва шимолий ҳудудларида, айниқса, кўпроқ сезилди, у ерлардаги бир нечта сув омборлари 2019 йилдан буён авария ҳолатида”, дейди Кристиан Альендес Марин.

Шунингдек ўқинг: Чили 2021 йилнинг дастлабки 7 ойида мевалар ва ёнғоқ экспортини бироз оширди

Бироқ, унинг фикрича, Чили қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари ва ишлаб чиқарувчилар 2019 йилга нисбатан бу йил яхшироқ тайёргарлик кўришган, шу боис, қурғоқчилик мева секторига камроқ таъсир кўрсатади.

SNA прогнозларига кўра, қурғоқчилик бўлмаган йилда мева экспорти 7,1 миллиард доллардан ошиши мумкин эди, лекин қурғоқчилик туфайли етказиб бериш 8 фоизга – 6,5 миллиард долларгача камаяди. Бундан ташқари, вино, буғдой, маккажўхори етиштириш даражаси пасаяди, лекин янги боғлар мева бериш даврига кириши туфайли гилос ва фундук ҳосили ҳажми ортади. Бу эса ўз навбатида, ушбу маҳсулотларнинг экспорти ошишига олиб келади. Мазкур прогнозлар ҳақида FruitNews Freshfruitportal материалларига асосланиб хабар бермоқда.

Агар қурғоқчилик давом этса, Атакама, О’Хиггинс ва Маул минтақаларидаги ишлаб чиқарувчилар жуда оғир аҳволда қолишади.

«Август ойида ёмғирлар тупроқни сувга тўйинтириб, мавсум бошида суғориш учун захираларни йиғишга ёрдам берган бўлса-да, бу бутун ёз учун етарли эмас. Чили аҳолисини ҳам, озиқ-овқат ишлаб чиқарувчиларини ҳам сув билан таъминлаш учун барча кучларни ишга солиш зарур”, дея қўшимча қилди Кристиан Альендес Марин.

Сообщение Чили 2021-2022 йилги мавсумда қурғоқчилик туфайли мева экспортини 8 фоизга камайтиради появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/chili-2021-2022-yilgi-mavsumda-qurqoqchilik-tufayli-meva-eksportini-8-foizga-kamaytiradi/feed/ 0
Грузияда бодринг нархи июл ойида кутилмаганда юқори даражага етди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gruziyada-bodring-narkhi-iyul-oyida-kutilmaganda-yuqori-darazhaga-etdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gruziyada-bodring-narkhi-iyul-oyida-kutilmaganda-yuqori-darazhaga-etdi/#respond Tue, 20 Jul 2021 18:26:19 +0000 https://east-fruit.ru/?p=82026 Грузияда бодринг нархи ўтган ҳафта май ойи охирида кескин тушиб кетганидан кейин баҳоси энг юқори даражага кўтарилди. Июл очиқ мавсум бўлиб, бундай пайтларда нархлар, одатда, пасаяди, аммо ўтган ҳафта нархлар ўзгариши бошқача тус олганлиги кузатилди. Бозор иштирокчилари нархларнинг ҳозирги энг юқори чўққисини турли сабабларга кўра изоҳламоқдалар. EastFruit мониторинги маълумотларига кўра, 2021...

Сообщение Грузияда бодринг нархи июл ойида кутилмаганда юқори даражага етди появились сначала на EastFruit.

]]>

Грузияда бодринг нархи ўтган ҳафта май ойи охирида кескин тушиб кетганидан кейин баҳоси энг юқори даражага кўтарилди. Июл очиқ мавсум бўлиб, бундай пайтларда нархлар, одатда, пасаяди, аммо ўтган ҳафта нархлар ўзгариши бошқача тус олганлиги кузатилди. Бозор иштирокчилари нархларнинг ҳозирги энг юқори чўққисини турли сабабларга кўра изоҳламоқдалар.

EastFruit мониторинги маълумотларига кўра, 2021 йил 8 июл ҳолатига кўра, бодрингнинг ўртача нархи 1,5 лари (0,48 доллар)ни ташкил этди, бу ушбу давр учун рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Таққослаш учун, ўтган йили худди шу даврда бодрингнинг ўртача улгуржи нархи 0,3 лари (0,1 доллар)ни ташкил этган эди.

Нархларнинг кўтарилишига нима сабаб бўлди?

Бунинг сабабларидан бири, Квемо Картли минтақасида сўнгги ҳафталарда об-ҳавонинг қуруқ ва иссиқ келиши очиқ майдондаги бодринг ҳосилининг пасайишига олиб келди. Квемо Картли минтақасидаги йирик сабзавот ва меваларни қайта ишлаш заводи – Marneuli Agro вакили Вано Цукилашвилининг сўзларига кўра, компания жорий йилда 14 гектар майдонда бодринг йиғиб олди. Marneuli Agro консерваланган бодринг ишлаб чиқариш учун ўз бодрингини етиштирди, чунки маҳаллий фермерлар консервага мос бўладиган бодринг навларини етиштирмайдилар. Вано Цукилашвилининг таъкидлашича, қуруқ об-ҳаво ҳозирги юқори нархларга сабаб бўлган бўлиши мумкин, чунки шуни деб компаниянинг ўзи бу йил режалаштирилганидан ҳам 30% кам ҳосил йиғиб олди.

“Ёмғир бодрингдан мўл ҳосил олиш учун, ҳатто улар суғориш ишларидан ҳам жуда муҳимдир; чунки бодрингларни иссиқ ва қуруқ об-ҳаво шароитида суғоришнинг ўзигина яхши натижа бермайди”, дейди Вано Цукилашвили.

Грузия Атроф-муҳит ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги Марнеули бўлими вакили Геронти Сивсивадзенинг таъкидлашича, маҳаллий фермерлар бодринг ва бошқа сабзавотларни етиштириш ишлари иссиқхоналарга кўчирилмоқда, чунки уларни очиқ ҳавода етиштириш тобора қийинчилик туғдиряпти..

Ўтган ҳафтада нархларнинг кескин кўтарилишига яна бир жиҳати, май ойида нархларнинг пасайганлиги сабаб бўлиши мумкин, чунки шундан сўнг кўпгина фермерлар бодринг ҳосилидан воз кечишган.

Грузиянинг Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан эълон қилинган 2020 йил маълумотларига кўра, Квемо Картли вилояти бодринг етиштириш бўйича Грузияда биринчи ўринда туради. Ўтган йили унинг умумий ишлаб чиқаришдаги улуши 42% ни ташкил этганди, ундан кейин Кахетия (21%) ва Имерети вилоятлари (13%) кўрсаткичлари билан ўрин эгаллаганди.

Сообщение Грузияда бодринг нархи июл ойида кутилмаганда юқори даражага етди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/gruziyada-bodring-narkhi-iyul-oyida-kutilmaganda-yuqori-darazhaga-etdi/feed/ 0
AҚШда сув танқислиги сабаб, бодомзорлар майдони қисқармоқда – бу глобал ёнғоқ бозори учун нимани англатади? https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/aqshda-suv-tanqisligi-sabab-bodomzorlar-maydoni-qisqarmoqda-bu-global-yonqoq-bozori-uchun-nimani-anglatadi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/aqshda-suv-tanqisligi-sabab-bodomzorlar-maydoni-qisqarmoqda-bu-global-yonqoq-bozori-uchun-nimani-anglatadi/#respond Wed, 14 Jul 2021 10:22:36 +0000 https://east-fruit.ru/?p=81444 EastFruit таҳлилчилари  глобал ёнғоқ бизнесидаги энг муҳим воқеа – Қўшма Штатлардаги бодом йиғим-терими билан боғлиқ тахминларнинг кескин ўзгаришига эътибор қаратишмоқда. AҚШнинг Калифорния штати бодом етиштириш бўйича жаҳонда тан олинган етакчилардан ҳисобланади, у жаҳондаги бодом таъминотининг деярли 80 фоизига эгалик қилади ва мазкур штатнинг бодомлари юқори сифат параметрлари билан ажралиб туради....

Сообщение AҚШда сув танқислиги сабаб, бодомзорлар майдони қисқармоқда – бу глобал ёнғоқ бозори учун нимани англатади? появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчилари  глобал ёнғоқ бизнесидаги энг муҳим воқеа – Қўшма Штатлардаги бодом йиғим-терими билан боғлиқ тахминларнинг кескин ўзгаришига эътибор қаратишмоқда.

AҚШнинг Калифорния штати бодом етиштириш бўйича жаҳонда тан олинган етакчилардан ҳисобланади, у жаҳондаги бодом таъминотининг деярли 80 фоизига эгалик қилади ва мазкур штатнинг бодомлари юқори сифат параметрлари билан ажралиб туради. Индустрияда Калифорниянинг 20/21 бодом ҳосилига нисбатан ижобий кутишлар мавжуд эди.

У ҳатто 2020/21 йилги рекорд даражадан ҳам юқори ҳосил (+ 3%) бўлиши керак эди.

Aммо душанба куни Бодом етиштирувчилар кенгаши корректировка эълон қилди (objective measurement report), унга кўра, Қўшма Штатларда бодом етиштириш ўтган йилга нисбатан 10 фоиз камайиб, 1,27 миллион тоннани ташкил этади.

Ушбу ўзгаришлар, асосан, ҳосилдорликнинг ўтган мавсумга нисбатан 18 фоиз пасайиши билан боғлиқ бўлиб, бу Калифорнияда сувнинг кескин танқислигига дахлдор. Ҳисобот 26 майдан 30 июнгача давом этган репрезентатив дала текширувлари намунаси асосида тайёрланган бўлиб, 914 боғдаги 1 828 туп дарахтни ўз ичига олган.

Ҳисоботнинг инглиз тилидаги тўлиқ версияси билан бу ерда танишишингиз мумкин.

AҚШнинг Океан ва Aтмосфера тадқиқотлари миллий бошқармаси қўллаб-қувватлови остида олиб борилаётган Миллий Қурғоқчилик бўйича мажмуавий ахборот тизими маълумотларига кўра, 2021 йилнинг май ойи ўтган 127 йил ичидаги энг қурғоқчил йил бўлди. Қўшма Штатларда сабзавотларнинг учдан бир қисми ва меванинг учдан икки қисмини ишлаб чиқарувчи Калифорния штати энг кўп зарар кўрмоқда. Юқори ҳарорат Калифорния штатидаги иккинчи қуруқ қиш билан бирга штат ерларининг 85% дан ортиғи «экстремал» ва «ғайриоддий» қурғоқчиликка тушиб қолишига сабаб бўлди. Штат ҳудудининг учдан бир қисмидан кўпроғини ўз ичига олган сўнгги тоифа фавқулодда вазиятларни келтириб чиқариши, яъни экинлар, яйловлар бой берилиши, сув омборлари, дарёлар ва қудуқларда сув етишмаслиги билан ажралиб туради.

Суратда: Марказий водийлик фермер 600 акр (242 га) ҳудуддаги бодом боғини вайрон қилди ва энди бодомни кам сув талаб қиладиган экин билан алмаштириш режасини тузмоқда.

Сурат: Жастин Салливан (Getty Images)

Федерал ҳукумат томонидан аризаларни қисқартириш тўғрисидаги баёнотлар орасида штатдаги шаҳарларни сув билан таъминлашни қисқартириш, шунингдек, фермер хўжаликларига сув етказиб беришни ноль даражага тушириш фонида баъзи фермерлар сувга сезгир экинларни етиштиришдан воз кечмоқда. Улар бутунбошли боғларни йўқ қилишяпти. Бу боғлар, асосан, кўп йиллик ёки паст ҳосилдорлиги билан ажралиб турувчи бодом боғларидир. Гарчи, янги плантациялар мевага кириб қолган бўлса-да, 2016 йилдан сўнг Калифорнияда янги бодом плантацияларини барпо этиш даражаси йилига ўртача 2 минг гектарга камайди, сўнгги 3 йил ичида эса дарахт экиш даражаси икки баравар пасайди. Мевага кирган бодом плантациялари ҳақида ҳали янги маълумотлар йўқ.

Ушбу мавсумда Калифорнияда бодом етиштириш даражаси пасайиши ҳақидаги эълон, шубҳасиз, нархларга туртки беради. Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум AҚШда бодом етиштириш даражаси тез ўсиши (+ 22%) туфайли бодом нархи кг учун 4 долларга тушган эди.

Шу билан бирга, Калифорния экспортининг қарийб тўртдан бир қисмини ташкил этувчи Европа Иттифоқида сифатли бодомга талаб ошиши мумкин. Union de Uniones маълумотларига кўра, Қўшма Штатлар ҳар йили бодом ҳажмининг 10 фоизга яқинини экспорт қиладиган Испанияда ушбу мевани етиштириш баҳорги ноқулай об-ҳаво шароити туфайли, шунингдек, ўтган мавсумдаги сифат пастлиги ва фитосанитар муаммолар сабаб, 2020 йилги кампанияга нисбатан 20 фоиз камаяди. Қайд этиш жоизки, бодом етиштириш бўйича асосий пасайиш Кастилия-Ла Манча, Aрагон, Каталония, Балеар ороллари ва Валенсиянинг суғорилмайдиган ерларида юз бериши прогноз қилинмоқда.

Бундай вазият бодом бизнесига янги қўл урган мамлакатлар – Грузия ва Озарбайжоннинг жаҳон бозорига чиқиши учун қулай шароит яратади. Улар  сифатли маҳсулот, шунингдек, минтақада ҳанузгача мавжуд бўлмаган бодомни қайта ишлаш технологиясини йўлга қўйса, бас.

Эслатиб ўтамиз, Калифорнияда бодом қандай етиштирилаётгани ва йиғим-терим жараёнини кўриш, шунингдек, ушбу  бизнес иқтисодиёти билан мана бу ерда танишиш мумкин.

Сообщение AҚШда сув танқислиги сабаб, бодомзорлар майдони қисқармоқда – бу глобал ёнғоқ бозори учун нимани англатади? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/aqshda-suv-tanqisligi-sabab-bodomzorlar-maydoni-qisqarmoqda-bu-global-yonqoq-bozori-uchun-nimani-anglatadi/feed/ 0
Иқлим ўзгаришлари Европада картошка етиштиришдаги асосий хавф саналади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/iqlim-ozgarishlari-evropada-kartoshka-etishtirishdagi-asosiy-khavf-sanaladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/iqlim-ozgarishlari-evropada-kartoshka-etishtirishdagi-asosiy-khavf-sanaladi/#respond Mon, 12 Jul 2021 09:21:51 +0000 https://east-fruit.ru/?p=81240 Европа картошка савдоси ассоциацияси – Europatat ADAPT (кўплаб стрессларга чидамли картошка етиштиришни тез ривожлантириш) тадқиқот лойиҳасида иштирок этадиган халқаро консорциумнинг бир қисми ҳисобланади. Ушбу лойиҳа келажакда картошканинг қийин ўсиш шароитларига мос келувчи янги стратегиялар ишлаб чиқишга йўналтирилган. ADAPT лойиҳаси 2020 йилнинг июлида бошланган ва у уч йил давомида ўтказилади. Унинг...

Сообщение Иқлим ўзгаришлари Европада картошка етиштиришдаги асосий хавф саналади появились сначала на EastFruit.

]]>

Европа картошка савдоси ассоциацияси – Europatat ADAPT (кўплаб стрессларга чидамли картошка етиштиришни тез ривожлантириш) тадқиқот лойиҳасида иштирок этадиган халқаро консорциумнинг бир қисми ҳисобланади. Ушбу лойиҳа келажакда картошканинг қийин ўсиш шароитларига мос келувчи янги стратегиялар ишлаб чиқишга йўналтирилган. ADAPT лойиҳаси 2020 йилнинг июлида бошланган ва у уч йил давомида ўтказилади. Унинг умумий бюджети 5 миллион еврони ташкил этади, деб хабар берди «AгроБизнес«.

Картошка етиштирувчиларнинг эҳтиёжлари лойиҳада иштирок этган тадқиқотчилар, саноат ҳамкорлари ва селекционерларда фундаментал қизиқиш уйғотмоқда. ADAPT онлайн-сўровида фермерларнинг иқлим ўзгаришларига муносабати, иқлимнинг картошка етиштиришга таъсири билан боғлиқ тажрибалари ва мослаштирилган картошка навларига бўлган эҳтиёжлари ўрганилди.

Ҳаммаси бўлиб ADAPT тадқиқотининг масъул ҳамкори – Aвстрия Соғлиқни сақлаш ва озиқ-овқат хавфсизлиги агентлиги (AGES) 553 та жавоб олди. Уларнинг аксарияти Aвстрия, Нидерландия, Германия, Франция, Швейцария, Словения, Бельгия, Польша, Испания ва Буюк Британияда картошка етиштирувчи фермерлардан олинди.

Картошка етиштирувчиларнинг 80%идан ортиғи сўнгги 10 йил ичида қурғоқчилик ва жазирама картошка етиштиришга тобора кўпроқ таъсир кўрсатаётганини таъкидлади. Бундан ташқари, сўровда иштирок этганларнинг деярли 50%и иқлим ўзгаришларини фермер хўжалигида картошка етиштириш учун асосий таҳдид деб ҳисоблашган. 50% дан ортиқ деҳқонларнинг фикрига кўра, иқлим шароити сабаб келиб чиқувчи зараркунанда ва патогенлар ҳам жараёнга салбий таъсир кўрсатган.

Фермерларнинг 40 фоизидан кўпроғи кучли ёғингарчилик таъсирини қайд этди. Келгусида картошка етиштиришдаги потенциал ёмонлашув ҳақида сўралганда ҳам шунга ўхшаш жавоблар олинди.

Сообщение Иқлим ўзгаришлари Европада картошка етиштиришдаги асосий хавф саналади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/iqlim-ozgarishlari-evropada-kartoshka-etishtirishdagi-asosiy-khavf-sanaladi/feed/ 0
Россияда қурғоқчиликка чидамли смородина (қорағат)нинг янги тури рўйхатдан ўтказилди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-qurqoqchilikka-chidamli-smorodina-qoraqatning-yangi-turi-roykhatdan-otkazildi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-qurqoqchilikka-chidamli-smorodina-qoraqatning-yangi-turi-roykhatdan-otkazildi/#respond Tue, 22 Jun 2021 09:02:27 +0000 https://east-fruit.ru/?p=79536 Россия Федерациясидаги селекцион ютуқларнинг давлат реестрини 2021 йилда Свердловск боғдорчилик селекцион станцияси (Россия Фанлар академиясининг УрФAНИЦ УрО таркибига киради) қора смородина (қорағат)нинг янги «Пилот»  нави билан тўлдирди. Янги навнинг асосий хусусияти – қурғоқчиликка чидамлилигидир. Ўсимлик  тупроқ ва ҳаво қурғоқчилигига бардошли бўлибгина қолмай, иссиқ таъсирида кичрайиб кетмайдиган мевалар  беради. Россия Федерацияси...

Сообщение Россияда қурғоқчиликка чидамли смородина (қорағат)нинг янги тури рўйхатдан ўтказилди появились сначала на EastFruit.

]]>

Россия Федерациясидаги селекцион ютуқларнинг давлат реестрини 2021 йилда Свердловск боғдорчилик селекцион станцияси (Россия Фанлар академиясининг УрФAНИЦ УрО таркибига киради) қора смородина (қорағат)нинг янги «Пилот»  нави билан тўлдирди.

Янги навнинг асосий хусусияти – қурғоқчиликка чидамлилигидир. Ўсимлик  тупроқ ва ҳаво қурғоқчилигига бардошли бўлибгина қолмай, иссиқ таъсирида кичрайиб кетмайдиган мевалар  беради. Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг маълумотларига кўра, ушбу мева таркибида ўртача 200 статистик кўрсаткичга нисбатан С витамини миқдори мўл – 320 мгдир.

«Пилот» номли мазкур янги нав Москванинг «Валовая» навидан ҳосил бўлган. Бу борадаги саъй-ҳаракатлар 1994 йилда, эркин чангланишдан уруғларни экишга ўтиш билан бошланган. 1998 йилда биринчи мева беришидаёқ, кўчат элита сифатида танланди. Ушбу нав Давлат навлари синовига 2008 йилда йўналтирилган. Синов иқтисодий фойдали хусусиятлар комплекси бўйича ўтказилди. Янги нав ўртача муддатда пишиб етиладиган, унсимон-шудринг ва куртак канага чидамли, йирик мевали (резавор ҳажми 4 граммгача), пўсти ўртача қалинликда ва ширин-нордон таъмга эга. Таркибидаги шакар миқдори 8,4%, кислота эса 2,9%. У универсал бўлиб, сархил ҳолатда ҳам, қайта ишланган маҳсулот сифатида ҳам истеъмол қилиш мумкин»,  дейди Свердловск боғдорчилик селекцион станциясининг катта илмий тадқиқотчиси, қора қорағатнинг «Пилот» нави ҳаммуаллифи.

Шунингдек ўқинг: Украинанинг резавор экинлари селекцияси – бу кимга керак?

Навни давлат комиссияси  синовларидан ўтказиш 13 йил давом этди, яъни синов ишлари 2008 йилда бошланган эди. Мутахассислар экинни барча  хусусиятлар бўйича текширишди: пишиб етилиши, ҳосилдорлиги, касалликка чидамлилиги, меваси ҳажми, таъми ва ҳоказо. Ишлаб чиқариш мақсадидаги синовлар учун «Пилот» турли хил тупроқ-иқлим зоналарида, хусусан, Ўрта ва Жанубий Урал ҳамда Олтойда экиб-ўстирилди, ўрганилди.

Янги нав қурғоқчиликка чидамлилигидан ташқари, совуққа ҳам бардошли экани, меваси йириклиги ва юқори ҳосилдорлиги билан алоҳида ажралиб туради – Свердловск вилоятида йиғим-терим гектарига 180 центнерга етди.

Қорағатнинг «Пилот» навини бугун Свердловск боғдорчилик селекцион станцияси ҳамда Свердловск, Челябинск вилоятларидаги йирик питомниклардан харид қилиш мумкин.

Сообщение Россияда қурғоқчиликка чидамли смородина (қорағат)нинг янги тури рўйхатдан ўтказилди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-qurqoqchilikka-chidamli-smorodina-qoraqatning-yangi-turi-roykhatdan-otkazildi/feed/ 0
Калифорния (АҚШ) фермерлари кучли қурғоқчилик сабаб бодом плантацияларини йўқотишга мажбур бўляптилар https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/kaliforniya-aqsh-fermerlari-kuchli-qurqoqchilik-sabab-bodom-plantatsiyalarini-yoqotishga-mazhbur-bolyaptilar/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/kaliforniya-aqsh-fermerlari-kuchli-qurqoqchilik-sabab-bodom-plantatsiyalarini-yoqotishga-mazhbur-bolyaptilar/#respond Tue, 08 Jun 2021 08:36:00 +0000 https://east-fruit.ru/?p=78407 Қўшма Штатларнинг ғарбий томонларида юзага келган қурғоқчилик фермерларни кескин чораларни қўллашларига мажбур қиляпти. Бу ҳақда Fruit-inform Америка агропортали agdaily.com га таяниб хабар беради. Табиат қишлоқ хўжалиги соҳасида доимо муҳим ҳал қилувчи ўрин тутади. Қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат қиладиганлар буни яхши биладилар. Экин-тикин вақтида кўнгилдагидек ҳосил олиш илинжида боғ ва дала...

Сообщение Калифорния (АҚШ) фермерлари кучли қурғоқчилик сабаб бодом плантацияларини йўқотишга мажбур бўляптилар появились сначала на EastFruit.

]]>

Қўшма Штатларнинг ғарбий томонларида юзага келган қурғоқчилик фермерларни кескин чораларни қўллашларига мажбур қиляпти. Бу ҳақда Fruit-inform Америка агропортали agdaily.com га таяниб хабар беради.

Табиат қишлоқ хўжалиги соҳасида доимо муҳим ҳал қилувчи ўрин тутади. Қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат қиладиганлар буни яхши биладилар. Экин-тикин вақтида кўнгилдагидек ҳосил олиш илинжида боғ ва дала ишлари рисоладагидек, бекаму кўст амалга оширилса-да, кутилмаганда келадиган инжиқ об-ҳаво барча саъй-ҳаракатларни чиппакка чиқариши мумкин. Худди шу ҳолат АҚШ ғарбидаги фермер ва ер эгаларини ташвишга солмоқда.

Шунингдек ўқинг: Австралиянинг бодом етиштириладиган боғларида  чанглантириш билан роботлар шуғулланади. (Видео)

Калифорнияда боғбонлар бутун ёз бўйи давом этиши хавфи кутилаётган қурғоқчилик шароитида мавсумий ишлар борасида жиддий бир тўхтамга келишлари керак бўлади.

Айрим бодом етиштирувчилар плантацияларини чопиб ташлаяптилар. Ҳолбуки, кўчатлар кўп сув талаб қилади. Энди унинг ўрнига қурғоқчиликка чидамли бўлган бошқа кўчатларни экиш ҳақида бош қотиришлари керак бўлади.

Аввалига АҚШнинг қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2021 йил бодом ҳосили рекорд даражасида бўлиши башорат қилинган эди. Бироқ сув муаммоси ва суғоришга ишларига сарфланган харажатлар боғбонларнинг шаштини тушириб юборди.

The Weather Channel маълумотларига қараганда, ҳозирги қурғоқчилик АҚШда шу юз йиллик ичида энг катта қурғоқчиликлардан бири бўлиб, ундан яқин орада қутулишнинг иложи йўқ.

Кўпинча бу муаммо давлат сув омборлари учун зарур қўшимча намликни ҳосил қиладиган баҳорги қорларнинг ёғмаётгани билан боғлиқ бўлмоқда. Тинч океани институтининг иқлим ва сув ресурслари бўйича олими Питер Глейк иссиқ ҳаводан қор қоплами май ойи охирларига бориб деярли ғойиб бўлди. Бу ўртача ҳисоблаганда 2 ойга эртароқ юз берган ҳолатдир деб фикр билдирди.

Вазият шунчалик ачинарли аҳволда эканидан ҳатто Калифорния губернатори Гевин Ньюсом май ойидаги кескин қурғоқчилик ҳақида оммага эълон қилди. Умумий ҳисобда 58 округдан 41 тасида қурғоқчилик сабаб оғир аҳволга тушиб қолган. Шу билан бирга, Ньюсом зудлик билан қурғоқчиликка қарши чоралар ва етарли сув миқдорини ушлаб туриш учун 5,1 млрд долларлик узоқ муддатли инвестиция киритишни таклиф қилди.

АҚШнинг қишлоқ хўжалиги вазирлиги, шунингдек, Аризона университетининг қишлоқ хўжалигига оид чоп этилган тадқиқотлари натижаси шуни кўрсатадики, қурғоқчилик ёғингарчилик ўртасида узоқроқ давом этган ва бу кейинги 50 йил мобайнида Қўшма Штатларнинг ғарбий қисмида ёғингарчилик давомийлиги ва ёғин миқдорини барқарорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Сообщение Калифорния (АҚШ) фермерлари кучли қурғоқчилик сабаб бодом плантацияларини йўқотишга мажбур бўляптилар появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/kaliforniya-aqsh-fermerlari-kuchli-qurqoqchilik-sabab-bodom-plantatsiyalarini-yoqotishga-mazhbur-bolyaptilar/feed/ 0