қонунчилик • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Wed, 27 Apr 2022 19:04:06 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png қонунчилик • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Ўзбекистонда “Органик маҳсулотлар тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-organik-mahsulotlar-toqrisidagi-qonun-qabul-qilindi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-organik-mahsulotlar-toqrisidagi-qonun-qabul-qilindi/#respond Thu, 28 Apr 2022 08:00:46 +0000 https://east-fruit.ru/?p=104142 Ўзбекистонда 2022 йилнинг 25 апрель куни “Органик маҳсулотлар тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Мазкур Қонун 6 боб ва 30 моддадан иборат, дея хабар бермоқда EastFruit мутахассислари. Қонунда органик маҳсулотлар етиштириш соҳаси, шунингдек, ушбу йўналишда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда асосий мувофиқлаштирувчи ваколатли давлат органи сифатида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги белгиланган, дейилмоқда мазкур...

Сообщение Ўзбекистонда “Органик маҳсулотлар тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистонда 2022 йилнинг 25 апрель куни “Органик маҳсулотлар тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Мазкур Қонун 6 боб ва 30 моддадан иборат, дея хабар бермоқда EastFruit мутахассислари.

Қонунда органик маҳсулотлар етиштириш соҳаси, шунингдек, ушбу йўналишда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда асосий мувофиқлаштирувчи ваколатли давлат органи сифатида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги белгиланган, дейилмоқда мазкур вазирлик маълумотларида.

Янги Қонунга мувофиқ, органик маҳсулот етиштирувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган. Унга кўра, органик маҳсулот етиштирувчилар ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, транспортда ташиш ва реализация чоғида ўз фирмаси номидан, товар ва хизмат кўрсатиш белгисидан фойдаланиш ҳуқуқига эгадир. Шунингдек, улар органик маҳсулотлар етиштириш, қайта ишлаш, сақлаш, транспортда ташиш ва реализация учун зарур бўлган хизмат (ишлар)лар турларини, жумладан, мувофиқликни баҳолаш органлари ва маслаҳат хизматларини кўрсатувчи ташкилотларни мустақил танлаш ҳуқуқига эгадир.

Шунингдек, Қонунда органик маҳсулотларни етиштирувчилар фаолияти доирасида органик маҳсулотлар тўғрисидаги қонунчилик ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя этилиши белгиланган.

Қонунга мувофиқ, органик маҳсулотлар етиштириш соҳасида асосий мувофиқлаштирувчи ваколатли давлат органи сифатида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги белгиланди. Бундан ташқари, мувофиқликни баҳолаш органини авторизациялаштириш, органик маҳсулотлар соҳасидаги эквивалентликни баҳолаш, органик маҳсулотларни тамғалаш механизмлари ҳам очиқланган.

Ушбу Қонуннинг қабул қилиниши органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва хомашё ишлаб чиқариш тизимидаги муносабатларни шакллантиришнинг ҳуқуқий асосини яратиш, мазкур йўналишдаги фаолиятни ривожлантириш, шунингдек, хўжалик субъектлари муносабатларини ҳуқуқий тартибга солишни таъминлайди.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда 2021 йилги картошка ҳосилининг деярли 75 фоизи деҳқон хўжаликларида етиштирилган

“Органик маҳсулотлар тўғрисида”ги Қонуннинг ўзбек ва рус тилидаги тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Президентининг “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган. Шунингдек, Президент Фармонида қуйидагилар ҳам тасдиқланган:

– Ўзбекистон Республикасида органик қишлоқ хўжалиги ва органик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш концепцияси;

– Ўзбекистон Республикасида органик қишлоқ хўжалиги ва органик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»;

– 2020—2025 йилларда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон фонди ерларида босқичма-босқич органик ишлаб чиқаришга ўтишнинг прогноз кўрсаткичлари;

– 2020-2025 йилларда мақбул қишлоқ хўжалиги амалиёти (Global G.A.P.) халқаро стандарти талаблари бўйича сертификатланадиган ер майдонларининг асосий экспортбоп экин турлари бўйича прогноз кўрсаткичлари;

– пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши корхоналари ва кластерлари томонидан органик пахта хом ашёси етиштириш ҳамда органик тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси;

– Республика ҳудудларида агроэкотуризм жозибадорлигини янада ошириш учун органик бозорлар ва ресторанлар ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режаси.

Сообщение Ўзбекистонда “Органик маҳсулотлар тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-organik-mahsulotlar-toqrisidagi-qonun-qabul-qilindi/feed/ 0