Қирғизистон • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Tue, 19 Apr 2022 20:03:09 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png Қирғизистон • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Қирғизистон “Агроэкспресс” лойиҳасига қўшилади – бу Ўзбекистон учун қай даражада манфаатли? https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qirqiziston-agroekspress-loyihasiga-qoshiladi-bu-ozbekiston-uchun-qay-darazhada-manfaatli/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qirqiziston-agroekspress-loyihasiga-qoshiladi-bu-ozbekiston-uchun-qay-darazhada-manfaatli/#respond Wed, 20 Apr 2022 06:30:41 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103561 Қирғизистон  маҳсулотлари Фарғона ва Тошкент орқали Россияга етказиб берилса, айрим озиқ-овқат маҳсулотлари нархи арзонлашиши мумкин. Бу ҳақида “Народное слово” газетаси “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати хабарига таяниб хабар бермоқда. «Агроэкспресс»нинг янги йўналишлари ишга туширилиши Ўзбекистонга фойда келтириши мумкин. Гап шундаки, айни пайтда Қирғизистон ҳам лойиҳага қўшилиш жараёнидадир. Шу муносабат...

Сообщение Қирғизистон “Агроэкспресс” лойиҳасига қўшилади – бу Ўзбекистон учун қай даражада манфаатли? появились сначала на EastFruit.

]]>

Қирғизистон  маҳсулотлари Фарғона ва Тошкент орқали Россияга етказиб берилса, айрим озиқ-овқат маҳсулотлари нархи арзонлашиши мумкин. Бу ҳақида “Народное слово” газетаси “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати хабарига таяниб хабар бермоқда.

«Агроэкспресс»нинг янги йўналишлари ишга туширилиши Ўзбекистонга фойда келтириши мумкин. Гап шундаки, айни пайтда Қирғизистон ҳам лойиҳага қўшилиш жараёнидадир.

Шу муносабат билан “Агроэкспресс” раҳбарияти иккита етказиб бериш йўналиши бўйича иш олиб боряпти ва улардан бири Ўзбекистон шаҳарлари орқали ўтади: Ўш – Фарғона – Тошкент –   Москва.

Камроқ вақт ва камроқ бюрократия

“Агроэкспресс” лойиҳаси бутун Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) маконини қамраб олишини ҳисобга олсак, янги йўналиш туфайли Ўзбекистон барча тез бузиладиган маҳсулотларни Россия, Қозоғистон ва Беларусга тезлик билан ҳамда ортиқча йўқотишларсиз етказиб бериш имконига эга бўлади. Г. В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали доценти Равшан Назаров шундай фикр билдирмоқда.

«Қолаверса, Ўзбекистоннинг ўзига ҳам гўшт ва сут маҳсулотлари одатдагидан тезроқ етиб келади», дейди эксперт. Маълумки, етказиб бериш жараёнининг тезлашуви ҳар доим нархга таъсир қилган.

“Етказиб бериш муддатини қисқартириш ва сақлаш харажатларини камайтириш товарларнинг истеъмолчи учун арзон бўлишини таъминлайди”, дейди Равшан Назаров.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда сархил мева-сабзавотларни «Агроэкспресс» орқали ташиш учун тариф имтиёзлари тақдим этилди

Бунда бюрократия билан боғлиқ жиҳатларни ҳам ҳисобга олиш зарур.  “Агроэкспресс” лойиҳаси чегара ва божхона масалаларини тўлиқ тартибга солиш, шунингдек, соддалаштириш имконини беради.

“Агроэкспресс» бўйича келишув божхона тартиб-таомилларидан ўтишда “яшил йўлак” тамойилини назарда тутади, чунки, у биринчи навбатда тез бузиладиган маҳсулотларни ташишга мўлжалланган”, дейди эксперт.

Барча келишувлар ўз кучида қолган

Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги келишувга мувофиқ, ишга туширилган “Агроэкспресс” лойиҳаси доирасида мева-сабзавот ва тез бузиладиган маҳсулотларни ташиш учун барча шартлар 2022 йилда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмайди.

“Қирғизистоннинг жанубий ҳудуди орқали юк ташишдаги йўналиш Ўзбекистон ҳудудидан ўтади. Транзит масофаси Қирғизистондан юк жўнатиш станциясига қараб ўзгаради”, дейилади компания хабарида.

Қирғизистоннинг “Агроэкспресс” лойиҳасига қўшилиши жўнатмаларнинг қўшимча ҳажмини жалб қилади, деб ҳисобламоқда “Ўзбекистон темир йўллари”. Поезддаги таркиб тўлиқ бўлган ҳолатда Ўзбекистон ҳудуди орқали шунчаки транзит амалга оширилади. Поезд таркиби тўлиқ бўлмаган тақдирда, Ўзбекистон товарлари юкланган қўшимча контейнерлар бириктирилиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, “Агроэкспресс” – “РЖД Логистика” АЖнинг “Россия экспорт маркази” АЖ (РЭМ) иштирокидаги ихтисослаштирилган хизмати бўлиб, тезюрар контейнер поездлари ёрдамида Хитой, Ўзбекистон ва МДҲ давлатларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб беради.

Сообщение Қирғизистон “Агроэкспресс” лойиҳасига қўшилади – бу Ўзбекистон учун қай даражада манфаатли? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qirqiziston-agroekspress-loyihasiga-qoshiladi-bu-ozbekiston-uchun-qay-darazhada-manfaatli/feed/ 0
Қозоғистон Қирғизистонга 1 миллион долларлик сабзи ва карам етказиб беради https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqiston-qirqizistonga-1-million-dollarlik-sabzi-va-karam-etkazib-beradi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqiston-qirqizistonga-1-million-dollarlik-sabzi-va-karam-etkazib-beradi/#respond Tue, 28 Dec 2021 05:00:54 +0000 https://east-fruit.ru/?p=96154 Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазири Бахит Султоновнинг Қирғизистонга амалий ташрифи доирасида Қозоғистондан Қирғизистон бозорига 1 миллион долларлик эртаги сабзавотлар етказиб бериш бўйича келишувга эришилди. Бу хусусда ElDala.kzга Қозоғистон Республикасининг Савдо вазирлиги маълум қилди. Қайд этилишича, Қозоғистон ва Қирғизистон компаниялари сабзи ва карам етказиб бериш бўйича 1 миллион долларлик келишувга...

Сообщение Қозоғистон Қирғизистонга 1 миллион долларлик сабзи ва карам етказиб беради появились сначала на EastFruit.

]]>

Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазири Бахит Султоновнинг Қирғизистонга амалий ташрифи доирасида Қозоғистондан Қирғизистон бозорига 1 миллион долларлик эртаги сабзавотлар етказиб бериш бўйича келишувга эришилди. Бу хусусда ElDala.kzга Қозоғистон Республикасининг Савдо вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, Қозоғистон ва Қирғизистон компаниялари сабзи ва карам етказиб бериш бўйича 1 миллион долларлик келишувга эришган.

Бундан ташқари, Қирғизистонга тез тайёрланадиган лапша етказиб бериш бўйича экспорт шартномаси имзоланди.

Шунингдек, миллий стандартларни қабул қилиш, қўллаш, таржима қилиш ва тарқатиш бўйича  “КазСтандарт” МТИ ва Қирғизистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Стандартлаштириш ва метрология маркази ўртасида лицензия шартномаси имзоланди.

Шунингдек ўқинг: Хорижий компаниялар Қозоғистон агросаноат комплексидаги лойиҳаларга 2,3 миллиард доллар сармоя киритмоқда

Вазирлар Маҳкамаси раиси – Қирғизистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Оқилбек Жапаров билан бўлиб ўтган учрашувда “Қорасув” назорат-ўтказиш пункти негизида чегара саноат савдо-логистика мажмуасини ташкил этиш бўйича чора-тадбирларнинг бориши муҳокама қилинди.

Томонлар, шунингдек, ички тарқатув тармоғини шакллантириш жараёни ва Қирғизистонда УТМ яратиш лойиҳаси ҳамда уларнинг Евроосиё тарқатув тизимига янада интеграциялашувини муҳокама қилишди.

“Бизнинг ҳисоб-китобларга кўра, сақлаш ва логистика тизимини яратиш Қирғизистондан мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини 2 бараварга – 90 миллион доллардан 175 миллион долларгача оширади. Бундан ташқари, мева-сабзавот маҳсулотлари ҳосили бой берилишини 40 фоиздан 10 фоизгача камайтиради”, дейди Бахит Султонов.

Тадбирлар якунида қатор ҳужжатлар имзоланди.

2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 795,1 миллион долларни ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13 фоизга кўпдир.

2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Қозоғистондан Қирғизистонга экспорт ҳажми 10,6 фоизга ўсди ва 519,9 миллион долларни ташкил этди. 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Қозоғистонга Қирғизистондан импорт ҳажми 17,7 фоизга ўсиб, 275,1 миллион долларни ташкил қилди.

Сообщение Қозоғистон Қирғизистонга 1 миллион долларлик сабзи ва карам етказиб беради появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqiston-qirqizistonga-1-million-dollarlik-sabzi-va-karam-etkazib-beradi/feed/ 0
Ўзбекистонга картошка экспорти Тожикистон ички бозоридаги нархларга ҳозирча таъсир кўрсатмади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonga-kartoshka-eksporti-tozhikiston-ichki-bozoridagi-narkhlarga-hozircha-tasir-korsatmadi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonga-kartoshka-eksporti-tozhikiston-ichki-bozoridagi-narkhlarga-hozircha-tasir-korsatmadi/#respond Fri, 29 Oct 2021 05:00:33 +0000 https://east-fruit.ru/?p=90531 EastFruit таҳлилчилари минтақадаги картошка бозори бўйича яқинда эълон қилинган таҳлилий материалда Ўзбекистон ва Тожикистон картошкасининг нархлари ўртасидаги катта фарқ ҳақида айтишган эди. Материалда қайд этилганидек, бу Тожикистонда Ўзбекистонга экспорт қилиш учун картошка сотиб олиш ҳажми ошишига олиб келган. Бозор иштирокчилари Тожикистонда картошка нархи ошишини прогноз қилишганига қарамай, бу ҳафта ушбу...

Сообщение Ўзбекистонга картошка экспорти Тожикистон ички бозоридаги нархларга ҳозирча таъсир кўрсатмади появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчилари минтақадаги картошка бозори бўйича яқинда эълон қилинган таҳлилий материалда Ўзбекистон ва Тожикистон картошкасининг нархлари ўртасидаги катта фарқ ҳақида айтишган эди. Материалда қайд этилганидек, бу Тожикистонда Ўзбекистонга экспорт қилиш учун картошка сотиб олиш ҳажми ошишига олиб келган. Бозор иштирокчилари Тожикистонда картошка нархи ошишини прогноз қилишганига қарамай, бу ҳафта ушбу сабзавот нархи аввалги даражада сақланиб қолди.

Айни дамда Тожикистонда картошканинг бир килограммини 27 АҚШ центидан улгуржи партияларда сотиб олиш мумкин бўлса, Ўзбекистон ички бозорида картошканинг улгуржи нархи бундан 20 АҚШ центига баланд ва бир килограмм учун 0,47 долларни ташкил этади. Айтганча, бу йилнинг шу даврида Ўзбекистонга картошка экспорт қиладиган Россиядаги картошканинг ўртача улгуржи нархига тўғри келади.

Агар Тожикистонда Ўзбекистон бозорига етказиб бериш учун картошка хариди катта бўлса, бу эртами-кечми, ички бозордаги нархларнинг ошишига олиб келади.

Расмий маълумотларга кўра, Тожикистон картошкани деярли экспорт ҳам, импорт ҳам қилмаяпти. Савдо манбалари фикрига кўра, аввалроқ мамлакатдаги маҳаллий картошка танқислиги Қирғизистондан маҳсулот етказиб бериш орқали тезда бартараф этилган. Бироқ, бу маълумот расмий статистика маълумотларига киритилмади.

Жорий йилда вазият кескин ўзгарди. Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги чегара, кўпинча, ёпиқ бўлди ва ҳозир ҳам мамлакатлар ўртасидаги савдо жараёни мураккаб. Бундан ташқари, минтақавий вазият ҳам ўзгарди ва ҳозир Қирғизистон картошкасига бўлган талаб одатдагидан юқори. Россия бу мамлакатдан картошкани фаол равишда импорт қилмоқда, демак, Тожикистон учун картошка дефицитини қоплаш, агар у юзага келса, одатдагидан кўра қийинроқ бўлади.

Сообщение Ўзбекистонга картошка экспорти Тожикистон ички бозоридаги нархларга ҳозирча таъсир кўрсатмади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonga-kartoshka-eksporti-tozhikiston-ichki-bozoridagi-narkhlarga-hozircha-tasir-korsatmadi/feed/ 0
Тожикистон хўраки узум навлари етказиб бериладиган иккита энг муҳим бозорлар – Афғонистон ва Қирғизистон бозорларидан узилиб қолди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikiston-khoraki-uzum-navlari-etkazib-beriladigan-ikkita-eng-muhim-bozorlar-afqoniston-va-qirqiziston-bozorlaridan-uzilib-qoldi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikiston-khoraki-uzum-navlari-etkazib-beriladigan-ikkita-eng-muhim-bozorlar-afqoniston-va-qirqiziston-bozorlaridan-uzilib-qoldi/#respond Thu, 26 Aug 2021 10:19:07 +0000 https://east-fruit.ru/?p=85177 EastFruit таҳлилчиларининг маълумотларига қараганда, ҳозирги пайтда Тожикистон бозорида хўраки узум навлари тўлиб кетган. Узум нархлари шиддат билан пасайиб бормоқда. Чунки оммавий терим мавсуми яқинлашиб қолган, уни қаёққа қандай қилиб сотиш мумкин, деган савол эса ҳамон очиқ турибди. БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) консультанти Бахтиёр Абдувоҳидовнинг баҳолашича, Тожикистонда етиштириладиган...

Сообщение Тожикистон хўраки узум навлари етказиб бериладиган иккита энг муҳим бозорлар – Афғонистон ва Қирғизистон бозорларидан узилиб қолди появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчиларининг маълумотларига қараганда, ҳозирги пайтда Тожикистон бозорида хўраки узум навлари тўлиб кетган. Узум нархлари шиддат билан пасайиб бормоқда. Чунки оммавий терим мавсуми яқинлашиб қолган, уни қаёққа қандай қилиб сотиш мумкин, деган савол эса ҳамон очиқ турибди.

БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) консультанти Бахтиёр Абдувоҳидовнинг баҳолашича, Тожикистонда етиштириладиган узум ҳосилининг 30 фоизини Афғонистонлик савдогарлар сотиб олар эди. Ҳозирда улар маҳсулот сотиб олиши ва ушбу мавсумда экспортни ташкил қилишга ишонч йўқ. Шунингдек, ҳокимият тепасига толиблар келган Афғонистонда Тожикистон узумига талаб қандай бўлиши, мамлакат аҳолисининг харид қобилияти қай даражада ўзгариши ҳам тушунарсиз.

Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегаранинг бутунлай ёпиб қўйилишига олиб келган зиддият ҳам Тожикистон миришкорлари учун яна бир бош оғриқ бўлди. Минтақадаги мева савдогарлари учун яхши маълумки, илгари Тожикистонда етиштирилган хўраки узум навларининг асосий қисми Россияга айнан Қирғизистон орқали етказиб берилган. Қирғизистоннинг ўзи ҳам ушбу маҳсулотнинг анчагина йирик истеъмолчиси эди. Бироқ, ушбу мавсумда тожик трейдерлари ушбу каналдан фойдалана олмайдилар, шу боис ўз меваларини Россияга етказишнинг бошқа – қимматроқ вариантларини излашга мажбурлар. Бу, шубҳасиз, Тожикистон узуми нархларига катта босим бўлади.

Дарвоқе, бу йил Россия бозорида ички ишлаб чиқариш ҳажмларининг ўсиши, шунингдек, Молдовада узум ҳосили юқори даражада кутилаётганлиги туфайли таклиф қилинадиган узум ҳажми ўсиши ҳам мумкин. Маҳаллий фермерлар ўз маҳсулоти нархларининг пасайишини кутаётганлигини яширмаяптилар.

Тожикистонда етиштириладиган узумнинг нав таркибига қараб етказиб бериш ҳудудларини анъанавий бозорлар бўлмиш Россия ва Марказий Осиёдан ташқари жойларга диверсификациялашга умид қилмаса ҳам бўлади.  Биз Ўзбекистондаги узум навлари рейтинги ҳақида ёзган эдик, Тожикистонда ҳам шунга ўхшаш ҳолат. Яна бир жиҳат, Тожикистонда узумни узоқ муддат сақлаш учун қувватлар етишмайди.

Бундан аён бўладики, узумни мақбул нархларда сотиш ва мева омборларига узоқ муддат сақлашга қўйиш имконига эга бўлмаган фермерлар уни қуритиб, майиз кўринишида реализация қилишга уринадилар.

Сообщение Тожикистон хўраки узум навлари етказиб бериладиган иккита энг муҳим бозорлар – Афғонистон ва Қирғизистон бозорларидан узилиб қолди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikiston-khoraki-uzum-navlari-etkazib-beriladigan-ikkita-eng-muhim-bozorlar-afqoniston-va-qirqiziston-bozorlaridan-uzilib-qoldi/feed/ 0
Марказий Осиё: картошка, пиёз ва сабзининг энг паст ҳамда энг юқори нархлари қаерда? https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/markaziy-osiyo-kartoshka-piyoz-va-sabzining-eng-past-hamda-eng-yuqori-narkhlari-qaerda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/markaziy-osiyo-kartoshka-piyoz-va-sabzining-eng-past-hamda-eng-yuqori-narkhlari-qaerda/#respond Fri, 23 Jul 2021 16:35:52 +0000 https://east-fruit.ru/?p=82554 Картошка, пиёз ва сабзи гўшт билан бир қаторда Марказий Осиё мамлакатлари халқларининг анъанавий таомлари асосини ташкил этади. Ушбу маҳсулотлар нархлари даражаси кундалик ҳаётда истеъмол қилинадиган таомларнинг сабзавот қисмида таннархни белгилайди. Sputnik Тожикистон айнан шу сабзавотларни куни кеча онлайн нашрнинг  телеграм-каналида эълон қилинган Марказий Осиё мамлакатлари бўйича ҳисобланган минимал озиқ-овқат савати...

Сообщение Марказий Осиё: картошка, пиёз ва сабзининг энг паст ҳамда энг юқори нархлари қаерда? появились сначала на EastFruit.

]]>

Картошка, пиёз ва сабзи гўшт билан бир қаторда Марказий Осиё мамлакатлари халқларининг анъанавий таомлари асосини ташкил этади. Ушбу маҳсулотлар нархлари даражаси кундалик ҳаётда истеъмол қилинадиган таомларнинг сабзавот қисмида таннархни белгилайди. Sputnik Тожикистон айнан шу сабзавотларни куни кеча онлайн нашрнинг  телеграм-каналида эълон қилинган Марказий Осиё мамлакатлари бўйича ҳисобланган минимал озиқ-овқат савати рўйхатига киритди. Туркманистон бу рўйхатга кирмаган.

Ўзбекистон ва Тожикистон EastFruitнинг 60 га яқин мева-сабзавот маҳсулотлари бўйича нархлар мониторинги мамлакатлари қаторига кирганлиги сабабли, лойиҳа мутахассислари ушбу мамлакатлар учун коррективлар киритди ва Марказий Осиё мамлакатлари пойтахтларида картошка, пиёз, сабзининг ўртача чакана нархлари шарҳини тақдим этмоқда. Шундай қилиб, Ўзбекистон ва Тожикистондаги нархлар – EastFruit маълумотларига кўра, Қозоғистон ва Қирғизистондаги нархлар эса Sputnik Тожикистон маълумотларига кўрадир.

Энг қиммат картошка Нур-Султон (Қозоғистон)да, қолган мамлакатлар пойтахтларида эса ушбу маҳсулот нархи бир неча цент билан фарқланади ва 38 дан 41 центгача ўзгариб туради.

Сабзи учун энг юқори нарх Тошкент (Ўзбекистон)да, кейинги қиммат нарх эса Қирғизистон пойтахтидадир.

Пиёзнинг энг паст нархи Тожикистон пойтахтида ва энг қиммат пиёз – Қозоғистон ҳамда Қирғизистон пойтахтларида сотилмоқда.

Умуман, ушбу уч маҳсулот саватини кўриб чиқадиган бўлсак, унда ушбу саватнинг минимал нархи Тожикистон пойтахти – Душанбеда экани маълум бўлади.

Сообщение Марказий Осиё: картошка, пиёз ва сабзининг энг паст ҳамда энг юқори нархлари қаерда? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/markaziy-osiyo-kartoshka-piyoz-va-sabzining-eng-past-hamda-eng-yuqori-narkhlari-qaerda/feed/ 0
Қирғизистонда мева ва сабзавотлар нега қимматлаб кетди? https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qirqizistonda-meva-va-sabzavotlar-nega-qimmatlab-ketdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qirqizistonda-meva-va-sabzavotlar-nega-qimmatlab-ketdi/#respond Fri, 02 Jul 2021 08:19:23 +0000 https://east-fruit.ru/?p=80594 Қирғизистонда мева ва сабзавотлар танқислиги юзага келди. Баҳорнинг кечикиши сабабли янги ҳосил ҳали пишиб етилмади, эски захиралар эса одатдагидан эртароқ тугаб қолди. Натижада, ушбу маҳсулотлар бир ой ичида 25 фоизга қимматлаб кетди, деб хабар бермоқда “МИР 24”. Бишкек бозорларидаги доимий гавжум савдолар ўрнини тушунарсиз жимлик эгаллаган. Сотувчиларда  ҳам, харидорларда ҳам...

Сообщение Қирғизистонда мева ва сабзавотлар нега қимматлаб кетди? появились сначала на EastFruit.

]]>

Қирғизистонда мева ва сабзавотлар танқислиги юзага келди. Баҳорнинг кечикиши сабабли янги ҳосил ҳали пишиб етилмади, эски захиралар эса одатдагидан эртароқ тугаб қолди. Натижада, ушбу маҳсулотлар бир ой ичида 25 фоизга қимматлаб кетди, деб хабар бермоқда “МИР 24”.

Бишкек бозорларидаги доимий гавжум савдолар ўрнини тушунарсиз жимлик эгаллаган. Сотувчиларда  ҳам, харидорларда ҳам кайфиятдан асар ҳам йўқ. “Тухум қимматлади. Сабзини гапирмаса ҳам бўлади. Ҳаммаси жуда ёмон”, “Нархлар ақл бовар қилмас даражада кўтарилиб кетди. Сабзи, пиёз, ҳамма нарса ошди”, “Ҳатто барқарор даромадга эга бўлганлар ҳам қийналиб қолишди, аҳвол жуда ёмон”, демоқда шаҳарликлар.

Нархлар танқислик сабаб ошяпти. Бу йил экин экиш бир ойга кечикди — баҳор совуқ келди. Масалан, фермер Осмонқул Калисев эккан булғор қалампир сентябрдагина пишади. Фермер ҳосилни Россияга экспорт қилмоқчи. У ерда нархлар маҳаллий бозордагига қараганда уч баравар юқори.

– Бу ердаги харидорлар кичик-кичик партияларда, бир-икки қопдан сотиб оладилар. Менинг ҳосилим эса 40 тонна. Бу жуда ноқулай. Тўғри, олиб-сотарларга кўтарасига сотиб юборишим мумкин, аммо улар жуда арзон нархда олишади. Ундан кўра бор ҳосилни иккита фурага юклаб, воситачиларсиз, яхши нархда Россияга жўнатганим яхши. Ўзимизнинг бозорга қолдиқларни чиқараман, – дея тушунтирди фермер. Бошқа фермерлар ҳам шундай йўл тутмоқда. Йил бошидан буён Қирғизистон хорижга 30 минг тонна – одатдагидан икки барабар кўп сабзи экспорт қилди. Доимий импорт эса йўқ. Тожикистон билан черагалар ёпилган.

– Ўтган йилдаёқ халқаро ташкилотлар пандемия шароитида инқироз юзага келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эдилар, – дейди иқтисодчи Кайрат Итибаев. “Бироқ ҳукумат чораларни кўрмади. Бу ёнғин ўчиришдай гап, биз қаерда ўт чиқса ўша ерга етиб боряпмиз. Аммо фаол олдини олувчи чораларни мен кўрмаяпман. Ҳали олдимизда маълум бир сиёсий тадбирлар ҳам турибди. Парламент ва ва маҳаллий кенешларга сайловлар ўтиши керак. Айни пайтда бюджетни тўлдириш талаб этилади. Бизда камомат жуда катта”, деб фикрини давом эттирди Қирғизистон директорлар палатаси президенти Кайрат Итибаев.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон ва Қирғизистон Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой транспорт йўлаги имкониятларидан янада самарали фойдаланиш ниятида

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳосил йиғиштириб олингунга қадар сабр қилишни сўради. Шунда нархлар ҳам пасаяди. Қанчалик пасаяди – буни ҳеч ким айтолмайди. Бундай ҳолат бошқа такрорланмаслиги учун вазирлик экин-тикин ишларини молиялаштириш режасини ишлаб чиқмоқда. Имтиёзли кредит олиш учун фермер маҳаллий қайта ишловчилар ва йирик сотувчилар билан шартнома тузиши керак бўлади.

“Агар фермер кластер бирлашмаси таркибида бўлса, молиялаштирилади. Масалан, шакар заводи айтади: менга 160 минг тонна шакар ишлаб чиқариш учун 12 минг гектарлик ҳосил керак. Бу дегани 3 мингга яқин фермер банд бўлади, дегани. Ушбу ёндашув озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун экин майдонларини аниқ режалаштириш имконини беради”, дея тушунтириш берди Қирғизистон қишлоқ, сув хўжалиги ва ҳудудларни ривожлантириш вазири ўринбосари Азамат Мукашев.

Экин-тикин ишларини режалаштириш бошқа муаммони ҳам ҳал қилади. Бу йил Чуй вилоятининг суғориш каналлари икки баравар саёзлашиб қолди. Кўплаб фермерлар айнан бир экинни ўстиришади. Яъни суғоришни бир вақтда бошлашади. Янги тизим эса участкаларни ва экин турларини тақсимлаш имконини яратади. Бу эса сувдан бир маромда фойдаланишга ёрдам беради.

Ҳозирча Қирғизистон ҳукумати маҳаллий бозорлардаги сабзавот етишмовчилигини бартараф этиш мақсадида айрим маҳсулот турлари экспортига тақиқ қўйди. Чекловлар ЕОИИ мамлакатларига қўлланилмайди.

Сообщение Қирғизистонда мева ва сабзавотлар нега қимматлаб кетди? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qirqizistonda-meva-va-sabzavotlar-nega-qimmatlab-ketdi/feed/ 0
“Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой” транспорт коридорининг имкониятларидан самарали фойдаланиш чоралари ўрганилмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-qirqiziston-khitoy-transport-koridorining-imkoniyatlaridan-samarali-foydalanish-choralari-organilmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-qirqiziston-khitoy-transport-koridorining-imkoniyatlaridan-samarali-foydalanish-choralari-organilmoqda/#respond Wed, 19 May 2021 10:38:38 +0000 https://east-fruit.ru/?p=76472 17 май куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Қирғизистон Республикаси Транспорт, архитектура, қурилиш ва коммуникация вазири Гулмира Абдуалиева билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар берди. Читайте также: Ўзбекистонда маҳсулотларни халқаро стандартлаштириш ва сертификатлаштириш тизими жорий этилмоқда Икки мамлакат вазирлари бошчилигидаги делегация вакиллари мамлакатларимиз ўртасида транспорт-коммуникация алоқаларини янада...

Сообщение “Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой” транспорт коридорининг имкониятларидан самарали фойдаланиш чоралари ўрганилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

17 май куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Қирғизистон Республикаси Транспорт, архитектура, қурилиш ва коммуникация вазири Гулмира Абдуалиева билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар берди.

Читайте также: Ўзбекистонда маҳсулотларни халқаро стандартлаштириш ва сертификатлаштириш тизими жорий этилмоқда

Икки мамлакат вазирлари бошчилигидаги делегация вакиллари мамлакатларимиз ўртасида транспорт-коммуникация алоқаларини янада ривожлантириш мақсадида Ўш – Саритош – Иркештом автомобиль йўли бўйлаб, ўрганиш ва тадқиқот ишларини ўтказишмоқда. Хусусан, делегация аъзолари «Иркештом» чегара божхона постининг иш фаолияти билан яқиндан танишишди.

Шунингдек, Қашғар – Иркештом – Ўш – Андижон – Тошкент мультимодал транспорт коридори салоҳиятини кенгайтириш, унинг имкониятларидан оқилона ва самарали фойдаланишни ривожлантириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар ва мавжуд муаммолар жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда. Хусусан, Чийирчиқ, Талдиқ, Тонмурун довонлари ва Саритош пунктига ташриф буюрилди.

Учрашув давомида вазирлар икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтириш бўйича битимлар доирасида ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишди.

Сообщение “Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой” транспорт коридорининг имкониятларидан самарали фойдаланиш чоралари ўрганилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-qirqiziston-khitoy-transport-koridorining-imkoniyatlaridan-samarali-foydalanish-choralari-organilmoqda/feed/ 0