қайта ишлаш • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Tue, 26 Apr 2022 17:59:17 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png қайта ишлаш • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Сабзавот ҳосилини йиғиш ва қайта ишлаш тезлиги ҳамда аниқлигини таъминловчи роботлаштирилган тизим (видео) https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/sabzavot-hosilini-yiqish-va-qayta-ishlash-tezligi-hamda-aniqligini-taminlovchi-robotlashtirilgan-tizim-video/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/sabzavot-hosilini-yiqish-va-qayta-ishlash-tezligi-hamda-aniqligini-taminlovchi-robotlashtirilgan-tizim-video/#respond Wed, 27 Apr 2022 09:00:48 +0000 https://east-fruit.ru/?p=104088 Сўнгги бир неча йил ичида сархил маҳсулот етиштирувчи фермерларни ташвишга солаётган асосий муаммолардан бири ишчи кучи етишмовчилигидир. Ва бу вазият яқин орада ўзгармайди, аксинча, ишчи кучи қимматлашиши, меҳнат қиладиганларни топиш қийинлашиши эҳтимоли юқоридир. Гап фақат ишчи кучи нархи ва мавжудлиги ҳақида эмас, балки ишчилар тайёрлашнинг сифати ҳақида ҳам бормоқда, зеро,...

Сообщение Сабзавот ҳосилини йиғиш ва қайта ишлаш тезлиги ҳамда аниқлигини таъминловчи роботлаштирилган тизим (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>

Сўнгги бир неча йил ичида сархил маҳсулот етиштирувчи фермерларни ташвишга солаётган асосий муаммолардан бири ишчи кучи етишмовчилигидир. Ва бу вазият яқин орада ўзгармайди, аксинча, ишчи кучи қимматлашиши, меҳнат қиладиганларни топиш қийинлашиши эҳтимоли юқоридир. Гап фақат ишчи кучи нархи ва мавжудлиги ҳақида эмас, балки ишчилар тайёрлашнинг сифати ҳақида ҳам бормоқда, зеро, ўқитиш вақти ва харажатлари тобора ортяпти.

Шу маънода сабзавотлар ҳосилини йиғиб олишда ҳам, қайта ишлашда ҳам робототехника муҳим аҳамият касб этади. Фермерлар ва маҳсулотни қайта ишловчи корхоналар дуч келадиган асосий муаммо – кадрлар масаласини ҳал этишга ёрдам берувчи янги технологиялар ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақида EastFruit мутахассислари FreshPlaza ҳаволасига таяниб хабар бермоқда.

Scorpion Vision 25 йилдан зиёд вақт давомида автомобилсозлик ва аэрокосмик саноат учун ишланмалар тақдим этиб келади ва яқинда у ўз эътиборини сабзавотни қайта ишлаш саноатига қаратди.

“Сархил маҳсулотлар саноатида қарийб олти йилдан буён фаолият юритмоқдамиз. Биздан Брюссель карамини буташ бўйича ечим ишлаб чиқиш сўралди. Бу бир қарашда оддий туюлса-да, турли фасллар, навлар, экин келиб чиққан мамлакат туфайли новдалар ҳар қандай шакл, ўлчам ва рангда бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак», дейди Scorpion Vision бош директори Пол Уилсон.

Шунингдек ўқинг: FarmDroid далада – келажак қишлоқ хўжалиги «ишчи»си (видео)

АI Scorpion Vision билан биргаликда 3D-намойишдан фойдаланган ҳолда компания ниҳолларнинг учини кесиш ва ташқи баргларни олиб ташлаш тизимини яратди. Тизим пояни навдан қатъи назар «танийди» ва белгиланган якуний масофадан кесади, ушбу масофани созлаш мумкин.

“Бир технология турли хил сабзавотлар, масалан, порей пиёзини кесишда ҳам қўлланиши мумкин. Пиёз ювилганидан сўнг у камера остига туширилади. Ушбу камера поя пластинаси қаерда жойлашганини жуда аниқ билади ва сув тиғи илдизларни олиб ташлаш ҳамда поя тоза, бузилмаган ҳолда қолиши учун миллиметр аниқликда кесиш учун йўналтирилади”, дейди бошқарувчи.

Технологиядан, шунингдек, салатнинг ўзагини, брюква ҳамда сабзининг пояси ва думини олиб ташлаш, илдиз шикастланишини аниқлашда фойдаланиш мумкин.

 

Пол Уилсоннинг сўзларига кўра, тизим инсоннинг кўриш қобилияти сингари  ишлайди, лекин унинг ҳаракати анча тез ва аниқ. Шу билан бирга, ҳар доим ҳамма нарса тўғри ишлаётганини текшириш учун ишлаб чиқариш линияларида инсон омилига эҳтиёж бор. Порей пиёзини қайта ишлаш линиясида компания ишчилар сонини 40 нафардан атиги 6 нафарга қисқартиришга муваффақ бўлди.

«Янги тизимларни жорий этишда харажат ҳар доим асосий омил бўлиб қолади, бироқ кўплаб ишлаб чиқарувчилар ишчи кучи танқислиги туфайли сармоя киритишга мажбур бўлиши мумкин. Биз икки-уч йил ичида сармоядан даромад олинишини ният қилганмиз”, дея хулоса қилди Пол Уилсон.

Сообщение Сабзавот ҳосилини йиғиш ва қайта ишлаш тезлиги ҳамда аниқлигини таъминловчи роботлаштирилган тизим (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/sabzavot-hosilini-yiqish-va-qayta-ishlash-tezligi-hamda-aniqligini-taminlovchi-robotlashtirilgan-tizim-video/feed/ 0
АҚШ компанияси Қозоғистон агромаҳсулотларини чуқур қайта ишлаш корхоналарига 100 миллион доллар сармоя киритишга тайёр https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/aqsh-kompaniyasi-qozoqiston-agromahsulotlarini-chuqur-qayta-ishlash-korkhonalariga-100-million-dollar-sarmoya-kiritishga-tayyor/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/aqsh-kompaniyasi-qozoqiston-agromahsulotlarini-chuqur-qayta-ishlash-korkhonalariga-100-million-dollar-sarmoya-kiritishga-tayyor/#respond Wed, 27 Apr 2022 03:00:04 +0000 https://east-fruit.ru/?p=104093 Американинг Сhampion foods компанияси Қозоғистондан сабзавот маҳсулотларини импорт қилиш, шунингдек, Қозоғистон Республикаси ҳудудида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхонасини қуришдан манфаатдор.  Компания вакиллари Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Карашукеев ҳамда Бош вазир ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири Бахит Султонов билан учрашувларда ҳамкорлик режаларини муҳокама қилишди, дея хабар бермоқда...

Сообщение АҚШ компанияси Қозоғистон агромаҳсулотларини чуқур қайта ишлаш корхоналарига 100 миллион доллар сармоя киритишга тайёр появились сначала на EastFruit.

]]>

Американинг Сhampion foods компанияси Қозоғистондан сабзавот маҳсулотларини импорт қилиш, шунингдек, Қозоғистон Республикаси ҳудудида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхонасини қуришдан манфаатдор.  Компания вакиллари Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Карашукеев ҳамда Бош вазир ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири Бахит Султонов билан учрашувларда ҳамкорлик режаларини муҳокама қилишди, дея хабар бермоқда ElDala.kz.

“Компания Қозоғистондан музлатилган картошка ва бошқа сабзавот маҳсулотлари экспортини ташкиллаштиришга тайёр, шунингдек, Қозоғистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш заводларини қуриш лойиҳаларига сармоя киритишдан манфаатдор. Жами сармоя 100 миллион долларга тенг”, дея хабар қилди Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

Шунингдек ўқинг: Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фермерларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чора-тадбирларни таклиф қилмоқда

Champion Foods АҚШдаги энг йирик озиқ-овқат трейдери ва айни пайтда озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи компания ҳисобланади. 25 йилдан зиёд вақт давомида компания озиқ-овқат хизматлари, чакана савдо, саноат, нон маҳсулотларини тайёрлаш, оффшор кейтеринг компаниялари, кема чандлерлари ва круиз линиялари бўйича биринчи рақамли етказиб берувчи ҳисобланади. Компания шакар, музлатилган сабзавотлар, гуруч, дуккаклилар, маккажўхори, нонли таёқчалар, пицца ва бошқа маҳсулотларни етказиб беради.

Савдо ва интеграция вазирлигининг маълум қилишича, экспортёрларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш оператори – “QazTrade” АЖ Champion Foods компанияси билан ҳамкорлик меморандумини имзолади. Томонлар Қозоғистон озиқ-овқат маҳсулотларини ташқи бозорларда илгари суриш бўйича қўшма ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва экспортга йўналтирилган қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда.

Сообщение АҚШ компанияси Қозоғистон агромаҳсулотларини чуқур қайта ишлаш корхоналарига 100 миллион доллар сармоя киритишга тайёр появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/aqsh-kompaniyasi-qozoqiston-agromahsulotlarini-chuqur-qayta-ishlash-korkhonalariga-100-million-dollar-sarmoya-kiritishga-tayyor/feed/ 0
Қозоғистон олимлари чаканда етиштиришнинг янги технологиясини ишлаб чиқишди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqiston-olimlari-chakanda-etishtirishning-yangi-tekhnologiyasini-ishlab-chiqishdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqiston-olimlari-chakanda-etishtirishning-yangi-tekhnologiyasini-ishlab-chiqishdi/#respond Mon, 25 Apr 2022 04:00:58 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103937 Қозоғистон Миллий аграр тадқиқот университети (ҚозМАТУ)да олим Сергей Олейченконинг “Чаканда экинини юқори самарадорлик билан етиштириш” лойиҳаси тақдимоти ўтказилди. Ушбу лойиҳа тугалланди ва келгусида тижоратлаштириш учун тайёр. Бу ҳақида университет ректори Тлектес Есполов ElDala.kzга хабар берди. «Чаканданинг биокимёвий ва фармакологик қийматини бошқа боғдорчилик экинлари билан солиштириб бўлмайди. Бугунги кунда озиқ-овқат, фармакология...

Сообщение Қозоғистон олимлари чаканда етиштиришнинг янги технологиясини ишлаб чиқишди появились сначала на EastFruit.

]]>

Қозоғистон Миллий аграр тадқиқот университети (ҚозМАТУ)да олим Сергей Олейченконинг “Чаканда экинини юқори самарадорлик билан етиштириш” лойиҳаси тақдимоти ўтказилди. Ушбу лойиҳа тугалланди ва келгусида тижоратлаштириш учун тайёр. Бу ҳақида университет ректори Тлектес Есполов ElDala.kzга хабар берди.

«Чаканданинг биокимёвий ва фармакологик қийматини бошқа боғдорчилик экинлари билан солиштириб бўлмайди. Бугунги кунда озиқ-овқат, фармакология ва косметология саноатида чаканда барги ва ҳатто ёғочидан ҳам муваффақиятли фойдаланилмоқда”, деб ёзди Тлектес Есполов Facebookдаги саҳифасида.

У шунингдек, чаканда етиштиришнинг қатор салбий жиҳатларини қайд этди: плантациялар унумдорлиги ошишининг сустлиги, паст ҳосилдорлик ва сезиларли меҳнат юкламаси – бу, айниқса, ҳосил йиғим-терими вақтида янада кўпроқ кўзга ташланади. Ривожланган мамлакатларда ушбу жиҳатлар плантация майдонларининг ўсишини сустлаштирадиган асосий омилдир. Қозоғистонда эса чакандани тижорат мақсадларида етиштириш ҳозирча амалга оширилмаяпти.

Шунингдек ўқинг: Сифатли суғориш тизимисиз чаканда (облепиха) етиштириш иқтисодий жиҳатдан самарасиздир – Федор Прима

Барча омиллар ҳисобга олинган ҳолда ҚозМАТУ олимлари чаканда етиштиришнинг самарали технологиясини таклиф қилишди.

«Экин экилганидан кейинги учинчи йилда 40 т/га ҳосил олинишини кафолатлаймиз, уни ҳосил билан бирга ўриб, стационар тарзда йиғиб олиш мумкин. Йиғим-терим жараёнида қуруқ вазни 5-7 т/га га етадиган барглар ва ёғочлар ҳам олинади. Бу технологиямизнинг яна бир афзаллиги, у чиқиндисиз, демак, юқори даражада экологик соф”, дейди Тлектес Есполов.

Унинг сўзларига кўра, технология тақдимоти чоғида потенциал инвесторлар ушбу лойиҳани молиялаштиришда иштирок этишга катта қизиқиш билдирган. Олимларнинг фикрича, ишланма инвесторлар ва фермерларга инвестициялардан тез фойда олинишини кафолатлайди.

Бундан ташқари, ҚозМАТУ  негизида чаканда кластерини яратиш режалаштирилмоқда. У ерда ўқув семинарлари ва биотехнологик лабораторияда чаканданинг энг яхши навларини жадал кўпайтириш бўйича семинарлар ўтказилади.  Кейин кўчатлар ақлли иссиқхонада ўстирилади. Бунинг натижасида фермерлар virus free тоифасидаги сертификатланган экин материалини олишлари ва чаканда етиштиришнинг янги технологиясини жорий қилишлари мумкин бўлади.

Сообщение Қозоғистон олимлари чаканда етиштиришнинг янги технологиясини ишлаб чиқишди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqiston-olimlari-chakanda-etishtirishning-yangi-tekhnologiyasini-ishlab-chiqishdi/feed/ 0
Тожикистонда аномал совуқлардан сўнг ҳавонинг кескин исиши қулупнай нархини тушириб юборди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikistonda-anomal-sovuqlardan-song-havoning-keskin-isishi-qulupnay-narkhini-tushirib-yubordi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikistonda-anomal-sovuqlardan-song-havoning-keskin-isishi-qulupnay-narkhini-tushirib-yubordi/#respond Thu, 14 Apr 2022 06:30:16 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103300 EastFruit таҳлилчилари хабарига кўра, 2022 йилнинг 12 апрелига қадар  Тожикистонда қулупнайнинг улгуржи нархлари ғайритабиий даражада юқори бўлди, яъни, ушбу меванинг килограмми тахминан 4 доллардан сотилди. Бироқ, 12 апрель куни нархлар бир кунда икки баробар тушиб кетди. Ва бундан буён нарх  яна ҳам тез арзонлашиши аниқ. “Бугун бизда ҳаво ҳарорати +35...

Сообщение Тожикистонда аномал совуқлардан сўнг ҳавонинг кескин исиши қулупнай нархини тушириб юборди появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчилари хабарига кўра, 2022 йилнинг 12 апрелига қадар  Тожикистонда қулупнайнинг улгуржи нархлари ғайритабиий даражада юқори бўлди, яъни, ушбу меванинг килограмми тахминан 4 доллардан сотилди. Бироқ, 12 апрель куни нархлар бир кунда икки баробар тушиб кетди. Ва бундан буён нарх  яна ҳам тез арзонлашиши аниқ.

“Бугун бизда ҳаво ҳарорати +35 даража. Баҳорги аномал совуқдан кейин дарҳол иссиқ ёз бошланди. Шу боис, резаворлар жуда тез пишиб етила бошлади.  Қолаверса, қулупнай юқори ҳароратда бузилмаслиги учун уни тезроқ сотиш керак, шу боис, фермерлар энди нархларни пасайтиришга мажбур бўлмоқда”, дейди БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) маслаҳатчиси Бахтиёр Абдувоҳидов.

Бу шуни англатадики, яқин келажакда Тожикистонда қулупнайни қайта ишлаш мавсуми бошланиши мумкин. Хусусан, ажойиб таъм сифати ва юқори BRIX кўрсаткичларига эга Тожикистон қулупнайи бу йил тарихда биринчи бор музлатилади. EastFruit аввалроқ хабар қилганидек, ўтган йил якунига бориб, Тожикистонда мева-сабзавот ва резаворлар музлатиладиган  биринчи завод қуриб битказилган эди.

Об-ҳаво аномалиялари ва ҳаво ҳароратининг кескин ўзгаришлари ҳисобга олиниб, Марказий Осиёда иқлими назорат қилинадиган иссиқхоналарда сабзавот ва мевалар етиштиришга эътибор кучайтирилмоқда.  Хусусан, Тожикистонда қулупнай етиштиришга мўлжалланган биринчи иссиқхоналар барпо этилган. Биз уларни тез орада EastFruitнинг YouTube-каналига жойланадиган янги видеоларимизда намойиш этамиз. Яқинда бу ерга вертикал аэропоника фермасида қулупнай етиштиришнинг космик технологияси ҳақидаги видео ҳам жойланди.

Сообщение Тожикистонда аномал совуқлардан сўнг ҳавонинг кескин исиши қулупнай нархини тушириб юборди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikistonda-anomal-sovuqlardan-song-havoning-keskin-isishi-qulupnay-narkhini-tushirib-yubordi/feed/ 0
Fruit Logistica – 2022: Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти учун янги имкониятлар https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/fruit-logistica-2022-ozbekiston-qishloq-khozhaligi-mahsulotlari-eksporti-uchun-yangi-imkoniyatlar/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/fruit-logistica-2022-ozbekiston-qishloq-khozhaligi-mahsulotlari-eksporti-uchun-yangi-imkoniyatlar/#respond Tue, 12 Apr 2022 07:00:36 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103190 Жорий йилнинг 5-7 апрель  кунлари Германия пойтахтида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг жаҳондаги энг йирик кўргазмаларидан бири – «Fruit Logistica – 2022» бўлиб ўтди. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги ҳамда Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонаси кўмагида ташкиллаштирилган “Made in Uzbekistan” ягона миллий стенди кўргазмада республика агросаноат мажмуаси салоҳиятини намойиш этди....

Сообщение Fruit Logistica – 2022: Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти учун янги имкониятлар появились сначала на EastFruit.

]]>

Жорий йилнинг 5-7 апрель  кунлари Германия пойтахтида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг жаҳондаги энг йирик кўргазмаларидан бири – «Fruit Logistica – 2022» бўлиб ўтди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги ҳамда Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонаси кўмагида ташкиллаштирилган “Made in Uzbekistan” ягона миллий стенди кўргазмада республика агросаноат мажмуаси салоҳиятини намойиш этди. Кўргазмада республиканинг турли вилоятларидан 10 та йирик компания қатнашди. Бу ерда сархил ва қайта ишланган мева-сабзавотларнинг кенг ассортименти, турли зираворлар, қуритилган мевалар ва бошқа маҳсулотлар намойиш этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги.

Ўзбекистон стендига Германия, Нидерландия, Франция, Буюк Британия, Италия, Польша, Уммон, Покистон, Россия, Туркия, Исроил ва бошқа мамлакатлардан кўплаб ишбилармонлар ташриф буюриб, ўзбекистонлик етказиб берувчилар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишга катта қизиқиш билдиришди.

Хорижий ҳамкорлар билан музокаралар чоғида турли соҳалардаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди, қатор учрашувлар якунлари бўйича Ўзбекистон маҳсулотларини Европа давлатларига етказиб бериш борасида шартномалар имзолаш бўйича келишувларга эришилди.

Элчихона кўмагида Ўзбекистон делегацияси аъзолари Германиянинг Lidl, EDEKA, RЕWЕ ва Кaufland каби йирик улгуржи ва чакана савдо тармоқлари раҳбариятлари билан учрашувлар ўтказди. Шунингдек, делегеция мева-сабзавотларни қайта ишлаш бўйича етакчи компанияларга ташриф буюрди.

“Fruit Logistica – 2022” халқаро кўргазмасига келганларнинг айримлари “Дунё” ахборот агентлигига Ўзбекистон стенди ҳақидаги таассуротларини баён этиб, Ўзбекистон компаниялари билан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари ҳақида фикр билдиришди.

Раул Мартинес – Херарда Фернандез (Испания), «IEP – Invernaderos» компаниясининг бизнесни ривожлантириш бўйича менежери:

«Бугун мен Ўзбекистон миллий стендига ташриф буюриб, ўзбекистонлик тадбиркорларнинг юқори малакаси ва маҳсулотлари сифатига яна бир бор ишонч ҳосил қилдим. Мамлакатингиз ишбилармонлари билан узоқ муддатли бизнес- ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдорман.

Ўзбекистон ҳамкорлик учун энг муносиб мамлакатлардан бири.  Мамлакатингиз қишлоқ хўжалигининг улкан салоҳиятини ўргандим.  Ўзбекистон майиз, ўрик, бодом, анжир ва турли хил қуритилган меваларни етиштирувчи етакчи мамлакатлардан бири.  Улар жуда мазали ва ривожланган мамлакатлар бозорларининг барча стандартларига жавоб беради. Биз ҳамкорликни йўлга қўйгач, Ўзбекистондан Европа Иттифоқи, АҚШ ва бошқа мамлакатларга маҳсулот экспорт қилишимиз мумкин”.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда музлатилган мева-сабзавотлар тайёрлаш жадал ривожланмоқда

«DLG International GmbH» Германия халқаро қишлоқ хўжалиги жамиятининг катта эксперти Альфонс Гобель:

«Бугун биз ўзбекистонлик мутахассислар билан агросаноат соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилдик. Ишончимиз комилки, ҳамкорлик алоқаларини (хусусан, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида) ривожлантириш учун катта имкониятлар мавжуд ва биз Ўзбекистон компаниялари билан узоқ муддатли ҳамкорликка тайёрмиз”.

bestfoodimporters.com платформасининг минтақавий вакили Марина Торрес Ромеро:

«Ўзбекистон стендига ташриф буюриб, мазали анорлар, помидор ва қуритилган меваларга қизиққанлар жуда ҳам кўп эканини кўрдим. Менимча, бу маҳсулотингизни реклама қилишнинг энг яхши усули.

Бизнинг платформада сархил мева-сабзавот етиштирувчилар ҳақида маълумотлар бериб борилади. Биз халқаро қишлоқ хўжалиги кўргазмаларида Ўзбекистондан иштирокчилар сони йилдан-йилга ортиб бораётганини кузатмоқдамиз. Бу мамлакатингизнинг кенг салоҳияти, экспорт имкониятларини кенгайтиришдан манфаатдор эканини яққол намоён этмоқда. Ўзбекистон халқаро мева-сабзавот бозорида муҳим экспортёр давлатга айланиб боряпти. Шу маънода, ўтган йили Европа Иттифоқининг GSP+ бенефициар-мамлакати мақомига эга бўлганингиз ҳам янги имкониятлар эшигини очиши, шубҳасиз”.

Сообщение Fruit Logistica – 2022: Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти учун янги имкониятлар появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/fruit-logistica-2022-ozbekiston-qishloq-khozhaligi-mahsulotlari-eksporti-uchun-yangi-imkoniyatlar/feed/ 0
Ўзбекистонда музлатилган мева-сабзавотлар тайёрлаш жадал ривожланмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-muzlatilgan-meva-sabzavotlar-tayyorlash-zhadal-rivozhlanmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-muzlatilgan-meva-sabzavotlar-tayyorlash-zhadal-rivozhlanmoqda/#respond Mon, 11 Apr 2022 06:00:44 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103149 Бугунги кунда Ўзбекистон бўйича мева-сабзавот маҳсулотлари шок усулида музлатиладиган 9 та корхона фаолият кўрсатмоқда, уларнинг умумий ишлаб чиқариш қуввати йилига 80 минг тонна маҳсулотни ташкил қилади. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги сабзавот ва меваларни қайта ишлаш қувватларини ошириш чора-тадбирларини амалга ошириш доирасида 2022-2026 йилларда камида 125 минг тонна қувватга эга 20...

Сообщение Ўзбекистонда музлатилган мева-сабзавотлар тайёрлаш жадал ривожланмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Бугунги кунда Ўзбекистон бўйича мева-сабзавот маҳсулотлари шок усулида музлатиладиган 9 та корхона фаолият кўрсатмоқда, уларнинг умумий ишлаб чиқариш қуввати йилига 80 минг тонна маҳсулотни ташкил қилади. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги сабзавот ва меваларни қайта ишлаш қувватларини ошириш чора-тадбирларини амалга ошириш доирасида 2022-2026 йилларда камида 125 минг тонна қувватга эга 20 та тезуор усулда музлатиш корхонасини ташкил этишни режалаштирмоқда. Бу хусусда EastFruit мутахассислари вазирлик матбуот хизмати маълумотларига таяниб хабар берди.

Шундай қилиб, агар ушбу режалар амалга оширилса, келгуси тўрт йил ичида Ўзбекистондаги мева-сабзавотларни музлатувчи корхоналарнинг умумий қуввати ҳозирги 80 минг тоннадан 205 минг тоннагача, яъни, 2,6 баробар ошади!

Сўнгги бир неча йил ичида Ўзбекистон агробизнесида мева-сабзавотларни шок усулида музлатиш технологияси фаол ўзлаштирилмоқда. Музлатилган сабзавот ва мевалар экспорти ҳажми эса юқори суръатларда ўсиб бормоқда.

Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилда Ўзбекистондан музлатилган сабзавот ва мевалар экспорти ҳажми 2020 йилга нисбатан икки баробардан кўпроқ ошган. Бундан ташқари, экспорт тушумларининг ўсиш суръати жисмоний жиҳатдан ўсиш суръатларидан юқори бўлди. Бу музлатилган сабзавот ва мевалар экспорти таркибида юқори нарх тоифасидаги маҳсулотлар томон силжиш кузатилганлигини англатади.

2021 йил 2020 йил Нисбатан ўзгариши, %
Экспортнинг жисмоний ҳажми, минг тонна Экспорт тушумлари, млн. долл. Экспортнинг жисмоний ҳажми, минг тонна Экспорт тушумлари, млн. долл. Экспортнинг жисмоний ҳажми Экспорт тушумлари
Музлатилган сабзавотлар 12,3 9,4 5,8 4,0 112% 135%
Музлатилган мевалар 5,8 7,6 2,8 3,0 107% 153%

2021 йилнинг октябрь ойи охирида EastFruit мутахассислари Ўзбекистондан музлатилган сабзавот ва мевалар экспорти таркибини маҳсулот турлари бўйича ва  уларнинг ўсиш суръатларини 2021 йилнинг январь-октябрь ойларидаги маълумотларга асосланиб батафсил таҳлил қилишган эди. Хусусан, ушбу материалда музлатилган сабзавот ва мевалар жаҳон бозорининг улкан салоҳияти, шунингдек, Ўзбекистоннинг музлатилган мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини ривожлантириш истиқболлари қайд этилган. Агар 2021 йилда Ўзбекистондан музлатилган сабзавот, мева ва резаворлар экспорти 18,1 минг тоннага етган бўлса, Польша ҳар йили 800 минг тоннага яқин музлатилган мева-сабзавотлар экспорт қилиб, бундан қарийб 1 миллиард доллар даромад олади. Бошқача айтганда, Польша экспорти ҳатто миқдорий жиҳатдан ҳам Ўзбекистонга нисбатан 44 баробар кўпдир. Шу билан бирга, Польшада хом ашё қимматроқ, Ўзбекистонда эса музлатиш учун хом ашёнинг сифат кўрсаткичлари анча юқоридир.

Суратлар манбаси: Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг расмий сайти

Сообщение Ўзбекистонда музлатилган мева-сабзавотлар тайёрлаш жадал ривожланмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-muzlatilgan-meva-sabzavotlar-tayyorlash-zhadal-rivozhlanmoqda/feed/ 0
Германияда сабзавотли яримтайёр маҳсулотларга талаб ортиб бормоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/germaniyada-sabzavotli-yarimtayyor-mahsulotlarga-talab-ortib-bormoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/germaniyada-sabzavotli-yarimtayyor-mahsulotlarga-talab-ortib-bormoqda/#respond Fri, 25 Mar 2022 04:00:22 +0000 https://east-fruit.ru/?p=102023 Германияда пандемия карантинидан сўнг оммавий тадбирларда иштирок этиш ёки умуман, уйдан ташқарига чиқишга қизиқиш ортиб бораётганлиги ярим тайёр маҳсулотларга талабни ошириши кутилмоқда.   Сабзавотли ярим тайёр озиқ-овқатлар ишлаб чиқарувчи компания – Frischeteam Geschwister Kluthнинг бошқарувчи директори Симона Пиппер-Клут шундай дейди: “Талаб сезиларли даражада ошди. Икки йиллик пандемиядан сўнг ошхоналарда етарлича малакали...

Сообщение Германияда сабзавотли яримтайёр маҳсулотларга талаб ортиб бормоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Германияда пандемия карантинидан сўнг оммавий тадбирларда иштирок этиш ёки умуман, уйдан ташқарига чиқишга қизиқиш ортиб бораётганлиги ярим тайёр маҳсулотларга талабни ошириши кутилмоқда.   Сабзавотли ярим тайёр озиқ-овқатлар ишлаб чиқарувчи компания – Frischeteam Geschwister Kluthнинг бошқарувчи директори Симона Пиппер-Клут шундай дейди: “Талаб сезиларли даражада ошди. Икки йиллик пандемиядан сўнг ошхоналарда етарлича малакали ходимлар қолмади, шунинг учун кўплаб корхоналар маҳсулотимизга харидор бўлмоқда”.

Умуман олганда, Симонанинг сўзларига кўра, энг кўп кесиб тайёрланган маҳсулотларга қизиқиш ўсиб бормоқда, бу аввалги икки йил ичида бўлмаган эди. Пандемия йилларида умумий овқатланиш сектори қаттиқ зарбага учради. Кўпгина корхоналар ёпилди, баъзилари таомни уйга олиб кетишга бериш услубига ўтди ва бу аввалгидек даромад келтирмаяпти. Айни мавзудаги маълумотни EastFruit FreshPlaza ҳаволасига таяниб бермоқда.

“Албатта, бизнинг маҳсулотлар ҳам асосий таннарх ошиши туфайли қимматлашади. Бундан ташқари, энг кам иш ҳақи, анъанага мувофиқ, октябрь ойида оширилади. Дизель ёқилғиси, электр энергияси, сув ва қадоқлаш  харажатлари жуда ҳам ошиб бормоқда», дейди Симона Пиппер-Клут.

Менежернинг айтишича, салатлар, мева-сабзавот миксларига талаб ортиб боряпти: “Одамлар яна  уйдан кўчага ошиқаётганини кўряпмиз. Ярим тайёр маҳсулотлар ва таомларга талаб кундан-кун ортиб боряпти. Бироқ, уйдан туриб ишлаш ҳали ҳам аҳамиятини йўқотгани йўқ ва шу боис ҳам, йирик компаниялардаги ошхона бизнеси 2019 йилги кўрсаткичларга етиб бора олмайди”.

Пиппер-Клут ёнилғи харажатлари камайиши учун солиқлар камайиши керак, деб ҳисоблайди: “Бу бизга катта ёрдам беради.  Бундан ташқари, ёз ҳам эшик қоқмоқда, яъни, биз кўпроқ минтақавий маҳсулотларни олиш имконига эга бўламиз ва логистиканинг аксарият қисми энди талаб қилинмайди. Салат ва сабзавот етиштирувчи фермерлар (уларнинг кўпчилиги узоқ йиллик ҳамкорлар)нинг адолатли нархларга эга бўлиши биз учун ҳам муҳим. Қиш мавсумида биз хориждан келтирилган сабзавот маҳсулотларига эҳтиёж туямиз. Бу шуни англатадики, маҳсулотлар  етиб келиши учун бир неча кун керак бўлади. Ишлаб чиқариш занжирида биз кўпроқ экологик соф қадоқлардан фойдаланиш ва озиқ-овқат маҳсулотларини қадоқлаш борасида аниқ қоидаларга амал қилишни хоҳлаймиз», дейди Пиппер-Клут.

Ҳозирги кунда компания Испания, Италия, Франция, шунингдек, Нидерландия ва Бельгиядан маҳсулотлар харид қилмоқда. Айни дамда асосий таъминот манбаи Испания бўлиб, у ердан компания салат ва турли сабзавотлар, масалан, қалампир олади.  «Испания товарлари келгуси ҳафталарда талабни қондиради», дея хулоса қилди Пиппер-Клут.

Сообщение Германияда сабзавотли яримтайёр маҳсулотларга талаб ортиб бормоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/germaniyada-sabzavotli-yarimtayyor-mahsulotlarga-talab-ortib-bormoqda/feed/ 0
Япония-Ўзбекистон қўшма корхонаси Ўзбекистон агросекторидаги янги лойиҳаларга асос солади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/yaponiya-ozbekiston-qoshma-korkhonasi-ozbekiston-agrosektoridagi-yangi-loyihalarga-asos-soladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/yaponiya-ozbekiston-qoshma-korkhonasi-ozbekiston-agrosektoridagi-yangi-loyihalarga-asos-soladi/#respond Wed, 23 Mar 2022 06:00:34 +0000 https://east-fruit.ru/?p=101974 Ўзбекистон Республикасининг Токио (Япония)даги элчихонасида «Number one Solutions Inc.» компанияси президенти Тецуо Омораи билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги. Япония компанияси «Nippon Investment Operating Corporation», «Number one Solutions Inc.» ва “Japan DX” компаниялари ҳамкорликда “Japan DXT” япон корхонаси ҳамда «Japan GXT» қўшма корхонасини Ўзбекистонда  рўйхатдан ўтказгани...

Сообщение Япония-Ўзбекистон қўшма корхонаси Ўзбекистон агросекторидаги янги лойиҳаларга асос солади появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистон Республикасининг Токио (Япония)даги элчихонасида «Number one Solutions Inc.» компанияси президенти Тецуо Омораи билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги.

Япония компанияси «Nippon Investment Operating Corporation», «Number one Solutions Inc.» ва “Japan DX” компаниялари ҳамкорликда “Japan DXT” япон корхонаси ҳамда «Japan GXT» қўшма корхонасини Ўзбекистонда  рўйхатдан ўтказгани ҳақида маълумот берди.

«Japan DXT” хорижий корхонаси криптовалюта биржасини очиш ва рақамлаштириш борасидаги бошқа қатор лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда.

Ўз навбатида, «Japan GXT» қўшма корхонаси қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликни оширувчи ва сув тежовчи технологияларни Ўзбекистонга жалб этиш, шунингдек, агромаҳсулотларни чуқур қайта ишлаш ҳамда тиббий каннабис етиштиришга йўналтирилган лойиҳаларни амалга оширади.

Япония компаниялари Ўзбекистондаги фаолиятининг дастлабки босқичида криптовалюталар (токенлар) чиқариш орқали ўз молиявий ресурсларидан 15 миллион доллардан зиёд сармоя киритиш ва хорижий инвестициялар жалб қилишни режалаштирмоқда.

Компания ва қўшма корхонанинг очилиши муносабати билан расмий тақдимот ҳамда тадбир март-апрель ойларида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

«Nippon Investment Operating Corporation» ва «Number one Solutions Inc.» компанияларининг президентлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтиши кутилаётган Халқаро инвестиция форумида ҳам иштирок этади.

Сообщение Япония-Ўзбекистон қўшма корхонаси Ўзбекистон агросекторидаги янги лойиҳаларга асос солади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/yaponiya-ozbekiston-qoshma-korkhonasi-ozbekiston-agrosektoridagi-yangi-loyihalarga-asos-soladi/feed/ 0
2022 йили Ўзбекистонда 5 минг гектар майдонда доривор ўсимликларнинг янги плантациялари барпо этилади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2022-yili-ozbekistonda-5-ming-gektar-maydonda-dorivor-osimliklarning-yangi-plantatsiyalari-barpo-etiladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2022-yili-ozbekistonda-5-ming-gektar-maydonda-dorivor-osimliklarning-yangi-plantatsiyalari-barpo-etiladi/#respond Mon, 07 Mar 2022 10:17:44 +0000 https://east-fruit.ru/?p=101096 2022 йили Ўзбекистон ўрмон хўжаликларида умумий майдони 5 минг гектарлик доривор ўсимликлар плантациялари барпо этилади. Ушбу плантацияларда 8,5 минг тоннадан зиёд дори хомашёси тайёрланиши режалаштирилган, дея хабар бермоқда EastFruit экспертлари Миллий ахборот агентлиги эълон қилган материалга асосланиб. Бугунги кунга қадар тизимдаги 54 та ўрмон хўжаликлари томонидан жами 191,5 гектар майдонда...

Сообщение 2022 йили Ўзбекистонда 5 минг гектар майдонда доривор ўсимликларнинг янги плантациялари барпо этилади появились сначала на EastFruit.

]]>

2022 йили Ўзбекистон ўрмон хўжаликларида умумий майдони 5 минг гектарлик доривор ўсимликлар плантациялари барпо этилади. Ушбу плантацияларда 8,5 минг тоннадан зиёд дори хомашёси тайёрланиши режалаштирилган, дея хабар бермоқда EastFruit экспертлари Миллий ахборот агентлиги эълон қилган материалга асосланиб.

Бугунги кунга қадар тизимдаги 54 та ўрмон хўжаликлари томонидан жами 191,5 гектар майдонда янги 8 та турдаги доривор ўсимликларнинг оналик-тажриба плантациялари барпо этилди.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра келгусида маданий ҳолда етиштириладиган доривор ўсимликларнинг турлари 64 тадан 68 тага етказилади.

Ўзбекистон ҳудудида ўсадиган доривор ўсимликлар турлари бўйича расмий статистик маълумотларга эътибор қаратадиган бўлсак, 2020 йилнинг апрель ойи ҳолатига кўра, маҳаллий флорага мансуб 4,3 мингдан ортиқ ўсимликларнинг 750 та тури доривор ҳисобланиб, улардан 112 та тури илмий тиббиётда фойдаланиш учун рўйхатга олинган, шундан 70 та тури фармацевтика саноатида фаол қўлланиб келинмоқда.

2019 йилда 48 млн АҚШ доллари қийматидаги қайта ишланган доривор ўсимликлардан олинган маҳсулотлар экспорт қилинган.

2020 йилнинг апрель ойида “Ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш, маданий ҳолда етиштириш, қайта ишлаш ва мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор қабул қилинган эди. Мазкур ҳужжатга мувофиқ, 2020 йилнинг 1 май санасидан эътиборан, доривор ўсимликларни етиштириш, сақлаш, бирламчи ёки чуқур қайта ишлаш бўйича кластерлар ташкил этиш, шунингдек, ҳудудларни доривор ўсимликлар етиштиришга ихтисослаштириш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда фармацевтика саноатида  хомашё сифатида ҳам фойдаланиладиган заъфарон ва лаванда етиштириш жадал ривожланмоқда. Хусусан, EastFruit Ўзбекистонда  италияликлар билан ҳамкорликда 400 гектар майдонга эга, умумий инвестиция лойиҳаси қиймати 34,4 миллион евролик жаҳондаги энг йирик заъфарон плантацияларидан бирини барпо этиш режалари ҳақида ёзган эди. Бундан ташқари, Ўзбекистонда 2019-2020 йилларда “лаванда ниша”сини ўзлаштириш бошланди ва 2021 йилнинг июнь ойида Фарғона вилоятида Марказий Осиёдаги биринчи лаванда фестивали ташкил қилинди.

Сообщение 2022 йили Ўзбекистонда 5 минг гектар майдонда доривор ўсимликларнинг янги плантациялари барпо этилади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2022-yili-ozbekistonda-5-ming-gektar-maydonda-dorivor-osimliklarning-yangi-plantatsiyalari-barpo-etiladi/feed/ 0
Туркияда 2023 йилга қадар помидор ва помидор маҳсулотлари экспортини 1 миллиард долларга етказиш мақсад қилинган https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkiyada-2023-yilga-qadar-pomidor-va-pomidor-mahsulotlari-eksportini-1-milliard-dollarga-etkazish-maqsad-qilingan/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkiyada-2023-yilga-qadar-pomidor-va-pomidor-mahsulotlari-eksportini-1-milliard-dollarga-etkazish-maqsad-qilingan/#respond Fri, 18 Feb 2022 08:00:53 +0000 https://east-fruit.ru/?p=100186 2021 йилда Туркиядан помидор ва помидор маҳсулотлари экспорти ҳажми 729 миллион долларни ташкил этди. Экспортёрлар бу кўрсаткични 2023 йилга қадар бир миллиард долларга етказишни режалаштирмоқда. Туркиянинг Эгей минтақаси экспортёрлари уюшмаси ҳаволасига таяниб, “Анадолу” агентлигининг хабар беришича, Туркияда йилига ўртача 14 миллион тонна помидор етиштирилади. Ва мазкур мамлакат ушбу турдаги қишлоқ...

Сообщение Туркияда 2023 йилга қадар помидор ва помидор маҳсулотлари экспортини 1 миллиард долларга етказиш мақсад қилинган появились сначала на EastFruit.

]]>

2021 йилда Туркиядан помидор ва помидор маҳсулотлари экспорти ҳажми 729 миллион долларни ташкил этди. Экспортёрлар бу кўрсаткични 2023 йилга қадар бир миллиард долларга етказишни режалаштирмоқда.

Туркиянинг Эгей минтақаси экспортёрлари уюшмаси ҳаволасига таяниб, “Анадолу” агентлигининг хабар беришича, Туркияда йилига ўртача 14 миллион тонна помидор етиштирилади. Ва мазкур мамлакат ушбу турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш бўйича жаҳонда етакчи давлатлардан бири ҳисобланади.

Сархил помидор билан бир қаторда ушбу сабзавотдан тайёрланган қатор маҳсулотлар, хусусан, томат пастаси, қуритилган помидор, музлатилган помидор, кетчуп, соус ва шарбатларга талаб тобора ортиб бормоқда.

2021 йилда помидор ва помидор маҳсулотлари экспорти 729 миллион долларни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 20 фоиз кўп кўрсаткичдир. Сархил помидор экспорти умумий экспорт ҳажмининг 49,7 фоизини ташкил этди.  Демак, 2020 йилда сархил помидор экспорти 313 миллион долларни ташкил этган бўлса, 2021 йили бу кўрсаткич 16 фоизга ошиб, 363 миллион долларга етди.

2022 йилда ҳам помидор экспорти сезиларли ўсишни кўрсатди. 2022 йилнинг январь ойида экспорт 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 23 фоизга ошиб, 43,6 миллион долларга етди.

Ўтган йили Туркия жаҳоннинг 53 давлатига сархил помидор экспорт қилди. Россия асосий импортёрга айланди (68 миллион доллар), кейинги ўринлар Руминия (58 миллион доллар) ва Болгария (41 миллион доллар)га тегишлидир.

Помидор пастаси экспорт бўйича сархил помидордан кейин иккинчи ўринни эгаллади (208 миллион доллар). Томат пастаси экспортининг ўсиши 32 фоизни ташкил этди. Ироқ томат пастасининг асосий импортёрига айланди (120 миллион доллар), Италия 18 миллион доллар билан бу борада иккинчи ўриндаги мамлакат бўлди. Германия эса учинчи ўринда – 11,5 миллион долларлик маҳсулот импорт қилган. Шундай қилиб, Туркия 122 давлатга томат пастасини экспорт қилган.

Сообщение Туркияда 2023 йилга қадар помидор ва помидор маҳсулотлари экспортини 1 миллиард долларга етказиш мақсад қилинган появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkiyada-2023-yilga-qadar-pomidor-va-pomidor-mahsulotlari-eksportini-1-milliard-dollarga-etkazish-maqsad-qilingan/feed/ 0