прогнозлар • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Mon, 17 Jan 2022 18:34:32 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png прогнозлар • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 2022 йил учун агро-прогноз: нархларнинг рекорд даражада ўсиши, ўғитлар танқислиги, ҳосилдорлик пасайиши ва ишчи кучи етишмовчилиги https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/mualliflik-bloglari/2022-yil-uchun-agro-prognoz-narkhlarning-rekord-darazhada-osishi-oqitlar-tanqisligi-hosildorlik-pasayishi-va-ishchi-kuchi-etishmovchiligi/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/mualliflik-bloglari/2022-yil-uchun-agro-prognoz-narkhlarning-rekord-darazhada-osishi-oqitlar-tanqisligi-hosildorlik-pasayishi-va-ishchi-kuchi-etishmovchiligi/#respond Tue, 18 Jan 2022 08:00:13 +0000 https://east-fruit.ru/?p=97685 ФАО озиқ-овқат нархлари индекси ва истеъмолчилар сезгисига кўра, ҳозирги кунда жаҳон озиқ-овқат нархлари, айниқса, Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақаларида рекорд даражада юқори. Бироқ, менинг фикримча, бу ҳали ҳаммаси эмас. 2022 йилда озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, сабзавот ва мевалар нархи янада кескин ошиши, тарихий рекордларни янгилаши эҳтимоли юқори, деб ҳисоблайман. Минтақа...

Сообщение 2022 йил учун агро-прогноз: нархларнинг рекорд даражада ўсиши, ўғитлар танқислиги, ҳосилдорлик пасайиши ва ишчи кучи етишмовчилиги появились сначала на EastFruit.

]]>

ФАО озиқ-овқат нархлари индекси ва истеъмолчилар сезгисига кўра, ҳозирги кунда жаҳон озиқ-овқат нархлари, айниқса, Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақаларида рекорд даражада юқори. Бироқ, менинг фикримча, бу ҳали ҳаммаси эмас. 2022 йилда озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, сабзавот ва мевалар нархи янада кескин ошиши, тарихий рекордларни янгилаши эҳтимоли юқори, деб ҳисоблайман.

Минтақа мева-сабзавот тармоғи вакиллари юқори даромад кутишлари керакми?

Йўқ, мен бундай деб ўйламайман ва сабабини тушунтиришга ҳаракат қиламан. Аммо ўз навбатида, шуни ҳам  таъкидлашим керакки, кўплаб фермерлар учун 2022 йил муваффақиятли кечиши мумкин.

Аввало, келинг, нима учун ҳозир жаҳонда озиқ-овқат қиммат эканлигини тушуниб олайлик. Мен сабабларнинг бир нечта тоифаларини кўрмоқдаман:

А) Макроиқтисодий

Б) Саноат

В) Сиёсий

Г) Логистик

Д) Энергетик

Ушбу сабабларни эркин тарзда қисқача тушунтиришга ҳаракат қиламан:

  1. Сиёсий сабаблар – маҳсулотлар экспорти ёки импортига чекловлар сони ортиб бораётгани, шунингдек, турли мамлакатлар ўртасида давом этаётган савдо урушлари ҳозирги вақтда жаҳон нархларига катта таъсир кўрсатмоқда. Яъни, эркин бозор фаолиятининг чекланиши ва унга давлат ҳукуматлари аралашуви мисолида намоён бўлувчи ҳамма нарса шу мамлакатлар аҳолиси учун озиқ-овқат нархлари ошишига олиб келмоқда. Бошқача айтадиган бўлсак, сўнгги йилларда биз кузатган глобаллашув жараёни ҳар бир транзакция учун харажатлар камайиши ҳисобига маҳсулотлар арзонлашувига олиб келди, аммо ҳозир у тескари йўналишда ривожлана бошлади: давлатлар божларни оширмоқда, давлат томонидан тартибга солишнинг турлича усуллари жорий қилинмоқда, захиралар оширилмоқда.
  2. Макроиқтисодий сабаблар ҳозир жаҳондаги маҳсулотлар нархига асосий таъсир кўрсатмоқда. Афсуски, пандемия даврида жаҳонда жуда кўп пул “чоп этилди” – бу пуллар нархлар ошишига қарамай, талаб камайишига йўл қўймаяпти. Йил охирида АҚШдаги инфляция 7 фоизга баҳоланди – бу деярли 40 йил ичидаги энг юқори кўрсаткичдир! Яъни, агар сиз пулни долларда жамғарган бўлсангиз, унда 2021 йил бошидаги 100 долларингиз 93 доллар бўлиб қолди. Табиийки, инфляция озиқ-овқат нархлари ошишига ҳам олиб келади!
  3. Логистика масаласи сабзавот ва мевалар савдоси билан шуғулланувчи ҳар бир кишига маълум. Жаҳон тарихдаги энг шафқатсиз логистик инқирозлардан бирини бошдан кечирмоқда. Ва ҳозирча уни ҳал этишнинг уддасидан чиқиб бўлмаяпти. Бир мамлакатдан бошқасига озиқ-овқат етказиб бериш нархи доимий равишда ўсиб бормоқда ва етказиб бериш имконияти ҳар доим ҳам, ҳатто юқори нархларда ҳам мавжуд эмас! Йил давомида транспорт харажатлари ўртача 3-4 баробар ошди ва нафақат денгиз контейнерлари, балки қуруқликдаги ташув нархи ҳам қимматлаган. Кўпгина мамлакатларда юк машиналари ҳайдовчиларининг етишмаслиги муаммоси ҳам бор. Бунга Cоvid-19 сабабли саёҳат билан боғлиқ вақти-вақти билан ўрнатилаётган чекловлар муаммосини ҳам қўшамиз.  Ва буларнинг бари, албатта, истеъмолчи тўлайдиган товарлар нархларига кўчади!
  4. Тармоқ сабаблари фақат маълум бир тармоқ ёки маҳсулот тоифаси учун муҳим бўлган сабаблардир. Масалан, жаҳонда олма ҳаддан зиёд етиштирилган бўлса ва бу мева тренд (мода) маҳсулот бўлмаса, истеъмолчида пул бор бўлса-да, унинг истеъмоли ўсмаслиги мумкин, демак, нархлар ҳам кўтарилмаслиги эҳтимоли баланд. Мен ушбу сабабларни блогнинг мазкур қисмида батафсил кўриб чиқмайман, чунки, ҳар бир маҳсулот тури учун вазият кескин фарқлидир. Фақат шуни қайд этмоқчиманки, ғалла, шакар, ёғ-мой, маълум даражада гўшт ва сут каби оммавий хом ашё етиштиришга йўналтирилган тармоқлардан кўра сабзавот ва мевалар учун тармоқ сабаблари муҳимроқдир.
  5. Энергетик сабаб озиқ-овқат нархи ўсишига ҳозир ҳам сезиларли таъсир кўрсатмоқда, аммо 2022 йилда бу асосийси бўлади. Шунинг учун мен бу хусусда батафсилроқ алоҳида ёзаман. Айтиш мумкинки, энергия компоненти озиқ-овқат нархларига бевосита ва билвосита таъсир кўрсатади. Нефть ва газ нархи ошиши бевосита шакар, маккажўхори ва айрим ўсимлик мойлари нархи ошишига ва билвосита бошқа маҳсулотлар нархи қимматлашига олиб келади. Қандай қилиб нефть шакар ва маккажўхори нархига таъсир кўрсатмоқда? Саволга жавоб жуда оддий – биоэтанол орқали. Нефть қанчалик қиммат бўлса, биоэтанол ишлаб чиқариш шунчалик фойдали бўлади ва етиштирилган шакарқамиш ҳамда маккажўхори ҳажми биоэтанол ишлаб чиқаришга йўналтирилади, демак, шакар ва озуқа ишлаб чиқариш учун улар шунча кам таклиф қилинади. Шунда нархлар аниқ ошади. Мен билвосита таъсирни олма мисолида тушунтираман – кўплаб нефть экспорт қилувчи мамлакатлар учун бу экзотик маҳсулот мамлакат энергия экспортидан кўпроқ даромад олина бошланганда катта ҳажмда импорт қилинади. Бундан ташқари, нархларга логистика нархи ошиши (лекин бу унчалик муҳим эмас) ва ўғитлар нархи ошиши таъсир кўрсатиши ҳам бор. Ва худди шу ерда менинг блогимнинг асосий ғояси ниҳоят «очилади», шунинг учун энди бу хусусда батафсил…

Ҳозир жаҳонда минерал ўғитларнинг ўртача нархи ўтган йилга нисбатан 70-80 фоизга ошди. Аммо бу ўртача кўрсаткич. Энг сезиларли ўсиш барча қишлоқ хўжалиги экинлари ўсиши учун асос ҳисобланмиш азотли ўғитлар нархларида бўлди.  Азотли ўғитлар нархида 80-90% гача харажатлар табиий газ харажатларидир!  Ва у Европада бир йил аввалгидан ўртача 10 баробар қимматроқ.

Шунга кўра, азотли ўғитлар ишлаб чиқарадиган кўплаб заводлар шунчаки фаолиятини тўхтатди, чунки, ишлаб чиқаришнинг иқтисодий мақсадга мувофиқлигини сақлаб қолиш учун азотли ўғитлар нархини 5-8 баробар ошириш керак. Бироқ, ўғитни бу нархда ҳеч ким сотиб олмайди.

Аммо, ўғитлар, сўнгги пайтларда газ нархининг бироз пасайишига қарамай, қимматлашда давом этмоқда. Чунки, оммавий ишлаб чиқариш мавсуми яқинлашяпти ва ўғит бўйича таклифлар кескин камайди. Талаб эса юқорилигича қолмоқда!

Худди ўша маккажўхорини етиштириш таннархида ҳам ўғит харажатларининг улуши 30-45% га етади!  Маккажўхори озуқа ишлаб чиқариш учун асосдир ва бу, табиийки, гўшт ва сут маҳсулотлари нархига таъсир қилади. Ва ҳатто балиқ нархларига ҳам, зеро, Осиёда балиқнинг асосий қисми океандан тутилмайди, балки етиштирилади.

Ва бу фақат битта экин билан боғлиқ мисол! Бошқа экинлар учун ҳам вазият худди шундай. Айни жиҳат мева-сабзавотларга ҳам тегишли бўлиб, бу ерда гектарига азотли ўғитларга бўлган эҳтиёж дала экинларини етиштиришдан кўра ўртача юқори бўлади!

Бу нима дегани? Бу шуни англатадики, ҳозир ҳамма 2022 йилда ҳосил етиштириш учун ўғит сотиб олаётган бўлса, кўпчилик, айниқса, ривожланаётган мамлакатларда ўғитдан фойдаланишни камайтиради. Худди шу мамлакатларда фаол модда таркиби ва эълон қилингани ўртасидаги номувофиқлик билан кўплаб сохта маҳсулотлар пайдо бўлиши мумкин.

Албатта, мўъжиза содир бўлмайди: ўғитлар қанчалик кам бўлса, ҳосил шу қадар паст бўлади.

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши учун ер майдонини кўпайтиришимиз мумкинми?  Йўқ. Бундан ташқари, майдон доимий равишда қисқариб бормоқда, лекин Ер юзи аҳолиси сони ўсиб бормоқда.  Шунга кўра, озиқ-овқат маҳсулотлари қимматлашмаслиги учун ҳар йили қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилишини сезиларли даражада ошириш зарур, токи, киши бошига тўғри келадиган маҳсулотлар сони ўзгармай қолгунча. Агар биз кичикроқ майдонда камроқ ўғит ишлатсак, унда ишлаб чиқаришнинг пасайишини кутишимиз керак!

Бунга қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосил бой берилиши муаммосига олиб келувчи иқлим ўзгариши омилини ҳам қўшамиз.  Бу борада, албатта, 2022 йилда омад кулиб боқишига умид қилиш мумкин, аммо омадга ишониб қолмаслик керак.

Жаҳон озиқ-овқат нархлари ҳаддан зиёд кескин ошиб кетишининг олдини олишга нима ёрдам беради, омаддан ташқари, албатта?

Технологиялар ривожланишини жадаллаштириш ва янада барқарор, самарали қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига сармояларни кўпайтириш, шунингдек, Ер юзидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи аҳолининг экин етиштиришда янада самарали технологиялар ва маҳсулотлар маркетингига ёндашувлар ҳақидаги билимлари даражасини яхшилаш омили ҳам мавжуд. Бу биз ФАОда шуғулланадиган ишлар ва айнан шу жиҳат сўнгги йилларда озиқ-овқат нархи кескин ошишига йўл қўймасликка ёрдам берди.

Нега мева-сабзавот саноатининг барча вакиллари ҳам 2022 йилда озиқ-овқат нархлари ошиши мумкинлигидан хурсанд бўлишга шошилмасликлари керак?

Мен тўрт муҳим омилга эътибор қаратган бўлар эдим:

1) Юқорида айтиб ўтилган ички тармоқ омили

2) Ўғит етишмаслиги, материаллар ва жиҳозлар таннархи ўсиши ҳамда сифати ёмонлашуви омили

3) Ишчи кучи етишмаслиги омили

4) Истеъмолнинг эластиклиги омили

Ҳар бир тармоқ ва минтақа ичида вазият тубдан фарқ қилиши мумкин. Агар, масалан, голубикани оладиган бўлсак, етакчи экспортёр мамлакатларда ушбу резаворнинг ўртача  нархи йилдан-йилга пасаймоқда, шу билан бирга, уни етиштириш харажатлари ўсишда давом этяпти. Ушбу бозордаги олма ва бошқа кўплаб маҳсулотлар билан боғлиқ вазият ҳам шунга ўхшаш.

Шунга кўра, агар сиз ҳамма ишлаб чиқариш ҳажмини оширадиган сегментда ишласангиз, фақат инфляцияга таянмаслигингиз керак. Боз устига, 2022 йилда ишлаб чиқариш харажатлари жуда кескин ошади.

Ўғитлар ёки ўсимликларни ҳимояловчи воситалардан фойдаланишни камайтириш орқали пул тежашга ҳаракат қиладиган ишлаб чиқарувчилар ҳосилни бой бериш ва сифат ёмонлашуви муаммосига дуч келишади. Зеро, бозордаги товар нархини айнан сифат белгилаб беради – сифатли олма истеъмолчига керак бўлмаганидан 10 баробар қимматроқ сотилади.  Афсуски, бу кейинги мавсумда тез-тез содир бўлиши мумкин.

Ҳар доим жуда муҳим бўлган ишчи кучи етишмаслиги омили ҳам 2022 йилда кўплаб мамлакатларда асосий масалага айланади. Ҳа, Ўзбекистон ва Тожикистон бундай муаммога дуч келмасликлари мумкин. Ва умуман олганда, Марказий Осиё мамлакатлари учун бу, албатта, фақат маҳсулот ҳажми ҳақида эмас, балки сифат ҳақида ҳам ўйлай бошланса, ўз-ўзини танитиш учун муайян бир имкониятдир.

Аммо Украина, Молдова ва Грузияда бу омил, эҳтимол, биринчи марта (айниқса, резавор сегментида) ҳатто ишчи кучи харажатларининг деярли кафолатланган кескин ўсиши ҳисобга олинмаганда ҳам ҳосил бой берилишига олиб келади.  Мен 2020 йилда мева-сабзавот бизнесининг ҳали тўлиқ механизациялашмаган сегментларига жуда жиддий салбий таъсир кўрсата бошлаган Европа Иттифоқи мамлакатлари ва АҚШ ҳақида гапирмаяпман.

Шуни ҳам қайд этиш жоизки, транспорт бозори мутахассислари 2022 йилда транспорт тарифларининг пасайишини кутишмайди.  Ва бу харажатлар бутунлай истеъмолчига эмас, балки қисман ишлаб чиқарувчи зиммасига ҳам ўтади. Шунга кўра, бу омил ҳам мева-сабзавот сектори учун салбийдир.

Кўпчилик унутиб қўядиган яна бир жиҳат. Агар донли маҳсулотлар нархи йилига 30-40%га кўтарилса, бу нархнинг жуда жиддий ўсиши ҳисобланади. Лекин мева-сабзавот маҳсулотлари, кўпинча, бир неча баробар қимматлашади ёки арзонлашади. Масалан, карам, сабзи, лавлаги, картошка, пиёз ҳозир минтақамизнинг кўплаб мамлакатларида бир йил аввалгидан 3-5 баробар қимматроқ сотилмоқда.  Кўпгина мамлакатларда мевалар мавсумда ҳам бир неча баробар қимматроқ эди. Малина ва грек ёнғоғи 2021 йилда нарх рекордларини тўлиқ янгилади.

Ва бу ерда талабнинг эластиклиги омили намоён бўлади – кўплаб мева, резавор ва ёнғоқлар муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари эмас, шунинг учун нархлар кескин кўтарилган тақдирда уларга талаб камайиши мумкин. Ва бу узоқ муддатли салбий оқибатларга олиб келиши эҳтимоли юқоридир.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам, 2022 йил қизиқарли бўлишни ваъда қилмоқда, аммо осон кечмайди.  Ва биз бу бозор имкон қадар шаффоф бўлиши учун қўлимиздан келганча ҳаракат қиламиз. EastFruit  порталининг фойдаланувчилари аудиторияси 2021 йилда илк бор миллион кишидан ошиб, бир йил ичида деярли икки баробар кўпайгани бежиз эмас, ахир!

Сообщение 2022 йил учун агро-прогноз: нархларнинг рекорд даражада ўсиши, ўғитлар танқислиги, ҳосилдорлик пасайиши ва ишчи кучи етишмовчилиги появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/mualliflik-bloglari/2022-yil-uchun-agro-prognoz-narkhlarning-rekord-darazhada-osishi-oqitlar-tanqisligi-hosildorlik-pasayishi-va-ishchi-kuchi-etishmovchiligi/feed/ 0
Украина янги мавсумда грек ёнғоғи экспортини 45 фоизга ошириши мумкин https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukraina-yangi-mavsumda-grek-yonqoqi-eksportini-45-foizga-oshirishi-mumkin/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukraina-yangi-mavsumda-grek-yonqoqi-eksportini-45-foizga-oshirishi-mumkin/#respond Thu, 14 Oct 2021 06:00:19 +0000 https://east-fruit.ru/?p=89006 2021/22 маркетинг йилида Украинадан грек ёнғоғи экспорти тахминан 108 минг тоннани ташкил этади, бу ўтган мавсумга нисбатан 45% зиёддир. Бу хусусда Аgroportal АҚШ қишлоқ хўжалиги вазирлиги (USDA) чоп этган шарҳга асосланиб ёзмоқда. Ёнғоқ экспорти, одатда, октябрь-май ойларида фаол бўлади. Ўтган мавсумда саноат манбалари маълумотларига кўра, украиналик ёнғоқ экспортёрлари COVID-19 натижасида...

Сообщение Украина янги мавсумда грек ёнғоғи экспортини 45 фоизга ошириши мумкин появились сначала на EastFruit.

]]>

2021/22 маркетинг йилида Украинадан грек ёнғоғи экспорти тахминан 108 минг тоннани ташкил этади, бу ўтган мавсумга нисбатан 45% зиёддир.

Бу хусусда Аgroportal АҚШ қишлоқ хўжалиги вазирлиги (USDA) чоп этган шарҳга асосланиб ёзмоқда.

Ёнғоқ экспорти, одатда, октябрь-май ойларида фаол бўлади. Ўтган мавсумда саноат манбалари маълумотларига кўра, украиналик ёнғоқ экспортёрлари COVID-19 натижасида глобал талаб пасайишига дуч келишган эди. 2020/2021 маркетинг йили якунига кўра, экспорт тахминан 74 минг тоннага баҳоланмоқда, бу Украина ташқи бозорга 105 минг тонна маҳсулот етказиб берган 2019/2020 йилга нисбатан 29 фоиз кам кўрсаткичдир.

Грек ёнғоғининг ички истеъмоли 2021/22 маркетинг йилида 31 минг тонна ёки ўтган мавсумдагидан 6% кам бўлади.

Шуни қайд этиш жоизки, 2020/21 маркетинг йилида украиналикларнинг ёнғоқ истеъмоли 33 минг тоннани ташкил этди (ўсиш – 1,6 баробар).

Бироқ, грек ёнғоғи Украинада асосий озиқ-овқат маҳсулоти  эмас, шунинг учун уни истеъмол қилиш даражаси аҳоли даромадлари даражасига қараб ўзгариб туради, дейилади шарҳда.

Сообщение Украина янги мавсумда грек ёнғоғи экспортини 45 фоизга ошириши мумкин появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukraina-yangi-mavsumda-grek-yonqoqi-eksportini-45-foizga-oshirishi-mumkin/feed/ 0
Молдовада ёнғоқ ҳосили бўйича прогноз кўтарилди, лекин ҳосил ҳажми нисбатан паст бўлади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-yonqoq-hosili-boyicha-prognoz-kotarildi-lekin-hosil-hazhmi-nisbatan-past-boladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-yonqoq-hosili-boyicha-prognoz-kotarildi-lekin-hosil-hazhmi-nisbatan-past-boladi/#respond Tue, 31 Aug 2021 11:07:10 +0000 https://east-fruit.ru/?p=85354 Ўтган ҳафта, Молдова Республикаси ёнғоқ етиштирувчиларининг йиллик Миллий конференцияси чоғида жорий йилги ёнғоқ ҳосилининг янги прогнози эълон қилинди. Молдова ёнғоқ-мевали экинлар ассоциацияси раиси Олег Тирсинэнинг фикрича, бу йил ёнғоқ ҳосили «ўтган йилги кўрсаткичдан камида 30% юқори бўлади». Статистик маълумотларга кўра, 2020 йили Молдовада ёнғоқ (қаттиқ қобиқли)нинг ялпи ҳосили қарийб 15...

Сообщение Молдовада ёнғоқ ҳосили бўйича прогноз кўтарилди, лекин ҳосил ҳажми нисбатан паст бўлади появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўтган ҳафта, Молдова Республикаси ёнғоқ етиштирувчиларининг йиллик Миллий конференцияси чоғида жорий йилги ёнғоқ ҳосилининг янги прогнози эълон қилинди. Молдова ёнғоқ-мевали экинлар ассоциацияси раиси Олег Тирсинэнинг фикрича, бу йил ёнғоқ ҳосили «ўтган йилги кўрсаткичдан камида 30% юқори бўлади».

Статистик маълумотларга кўра, 2020 йили Молдовада ёнғоқ (қаттиқ қобиқли)нинг ялпи ҳосили қарийб 15 минг тоннани ташкил этган эди. Бу ўтган беш йил мобайнида мамлакатда йиғилган ушбу маҳсулотнинг ўртача ҳажмидан анча паст (қарийб 25 минг тоннага). Ҳосил етишмовчилигига сабаб –  ўтган йили барча турдаги ёнғоқ дарахтларининг камида ярми баҳорги совуқ ва ёзги қурғоқчиликдан жиддий зарар кўрганлигидир. Бу зарарнинг у ёки бу даражадаги таъсири яна бир ёки икки мавсум давомида сезилади.

Эҳтимол, шунинг учун ҳам,  Молдовада ёнғоқ ҳосили ҳатто 30%га юқори бўлса ҳам, у 20 минг тоннадан ошмайди, яъни, кўп йиллик ўртача кўрсаткичдан ўртача 5 минг тоннага паст бўлади.

Aввалроқ EastFruit август ойининг биринчи ярмида Ёнғоқ етиштирувчилар саноат бирлашмаси аъзолари ўртасида янги ёнғоқ ҳосилини баҳолаш борасида якдил фикр бўлмаганлиги ҳақида хабар берган эди. Ўша пайтдаги прогнознинг оптимистик версияси шундай эди: «2021 йилдаги ҳосил ўтган йилга қараганда 7-10% юқори бўлади». Ёнғоқ етиштирувчилар конференциясида эълон қилинган даражада баҳонинг кўтарилишига август ойидаги яхши об-ҳаво шароити ва йирик ихтисослашган фермер хўжаликларида ёнғоқ етиштиришнинг юқори прогнозлари сабаб бўлмоқда.

Шу билан бирга, уюшма мутахассислари август ойининг иккинчи ярмида ёғингарчилик туфайли ёнғоқ плантацияларида касалликлар тарқалаётганини қайд этишди. Бу ёнғоқ етказиб берувчилар ва уни қайта ишловчиларни маҳсулотни саралаш, сақлаш ва сотишга тайёрлашда янада кўпроқ эътиборли бўлишга ундайди.

Сообщение Молдовада ёнғоқ ҳосили бўйича прогноз кўтарилди, лекин ҳосил ҳажми нисбатан паст бўлади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-yonqoq-hosili-boyicha-prognoz-kotarildi-lekin-hosil-hazhmi-nisbatan-past-boladi/feed/ 0
Янги мавсумда ЕИда олма ҳосили кўпайиб, нок етиштириш камаяди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/yangi-mavsumda-eida-olma-hosili-kopayib-nok-etishtirish-kamayadi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/yangi-mavsumda-eida-olma-hosili-kopayib-nok-etishtirish-kamayadi/#respond Mon, 16 Aug 2021 10:20:19 +0000 https://east-fruit.ru/?p=84307 Олма ва нок етиштирувчилар бутунжаҳон ассоциацияси (WAPA) 2021 йил 5 август куни онлайн режимда бўлиб ўтган Prognosfruit йиллик конференцияси давомида ЕИ мамлакатларида олма ва нок ҳосили бўйича прогнозларини маълум қилди. Ассоциация ҳисоботига кўра, 2021 йил мавсумида Европа Иттифоқида олма етиштириш ҳажми 10% га ўсиб, 11,735 млн тоннага етади, нок ҳосили...

Сообщение Янги мавсумда ЕИда олма ҳосили кўпайиб, нок етиштириш камаяди появились сначала на EastFruit.

]]>

Олма ва нок етиштирувчилар бутунжаҳон ассоциацияси (WAPA) 2021 йил 5 август куни онлайн режимда бўлиб ўтган Prognosfruit йиллик конференцияси давомида ЕИ мамлакатларида олма ва нок ҳосили бўйича прогнозларини маълум қилди.

Ассоциация ҳисоботига кўра, 2021 йил мавсумида Европа Иттифоқида олма етиштириш ҳажми 10% га ўсиб, 11,735 млн тоннага етади, нок ҳосили эса 28% га камаяди ва  1,604 млн тоннани ташкил қилади.

Айни пайтда, охирги 3 йилдаги ўртача ҳосилдорлик билан солиштирганда, ЕИда олма етиштириш ҳажмлари 1%га ўсган холос. WAPA мутахассисларининг фикрича, 2021/2022 йилги мавсум олма етиштирувчилар учун “яхши ва мувозанатлашган” бўлади. Қолаверса, европалик олма етиштирувчилар ўз маҳсулотларини навлари ва сифати бўйича истеъмолчиларнинг талабларига тобора кўпроқ мослаштирмоқдалар, деб хабар бермоқда FruitNews.

“Янги мавсум одатдагидан тахминан бир ҳафта кечроқ бошланади. Европалик боғбонларнинг олма ҳосили асосан ўртача катталикдаги мевалардан иборат бўлади. Бозорда маҳаллий савдолар, экспортнинг стратегик йўналишлари ривожланиши ва 4 млн тоннани ташкил қилиши кутилаётган олмани қайта ишлаш ҳажмлари ўртасида яхши мувозанат юзага келиши тахмин қилинмоқда. Бундан келиб чиқадики, қайта ишлаш ва янги узилган ҳолатда сотиш учун етказиб бериш ҳажмлари ҳам бир маромда бўлади. Органик олмалар етиштириш ҳажмлари ҳам аста ўсиб бормоқда ва бизнинг тахминимизча, ЕИда етиштирилган жами олма ҳажмлари ичида 6%ни ташкил қилади”, дейди WAPA президенти Доминик Возняк.

Олма ҳосили Польшада 2020 йилга нисбатан 22%га ўсиб, 4,170 млн тоннага етади, Францияда ҳосил 3%га ўсади ва 1,375 млн тоннага, Германияда 6%га ўсади ва 1,080 млн тоннага, Испанияда 28%га ўсади ва 543 минг тоннага етади, Италияда эса олма ҳосили 4% га камайиб, 2,046 млн тоннага тушиши кутиляпти.

Охирги уч йилдаги ўртача ҳосилдорлик билан таққослаганда Европа Иттифоқи мамлакатларида нок ҳосили 27%га камаяди. Прогнозларда айтилишича, 2021 йилда нок етиштириш 2020 йилга нисбатан Нидерландияда 19%га қисқариб, 325 минг тоннани, Испанияда 2%га қисқариб, 300 минг тоннани, Бельгияда 25%га қисқариб, 295 минг тоннани, Италияда 65%га қисқариб, 213 минг тоннани, Францияда 57%га қисқариб, 57 минг тоннани ташкил қилади. Португалияда нок ҳосили 36%га ўсиб, 189 минг тоннага, Польшада 8%га ўсиб, 70 минг тоннага, Германияда 8%га ўсиб, 42 минг тоннага етиши кутилмоқда.

“Айни дамда, ЕИда олма ҳосили кўпайиши, нок ҳосили 2021/2022 йилги мавсумда аввалги мавсумга нисбатан 28%га камайиши ва 1,604 млн тоннани ташкил этиши тахмин қилинмоқда. Бу эса 3 йиллик ўртача кўрсаткичдан 27% паст деганидир. Бу Европада сўнгги 10 йилдаги энг кам ҳосил бўлади”, – деди WAPA бош директори Филипп Бинард. Агар навлар кесимида оладиган бўлсак, Conference навли ноклар 18%га камайиб, 805 минг тоннага, Abate ноклари ҳам 73%га камайиб, 66 минг тоннага тушиб қолади.

Сообщение Янги мавсумда ЕИда олма ҳосили кўпайиб, нок етиштириш камаяди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/yangi-mavsumda-eida-olma-hosili-kopayib-nok-etishtirish-kamayadi/feed/ 0