пестицидлар • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Tue, 26 Apr 2022 17:57:23 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png пестицидлар • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Европа Иттифоқида рад этилган жами мева-сабзавотларнинг 60 фоизи ҳануз Туркия ҳиссасига тўғри келмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropa-ittifoqida-rad-etilgan-zhami-meva-sabzavotlarning-60-foizi-hanuz-turkiya-hissasiga-toqri-kelmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropa-ittifoqida-rad-etilgan-zhami-meva-sabzavotlarning-60-foizi-hanuz-turkiya-hissasiga-toqri-kelmoqda/#respond Wed, 27 Apr 2022 07:00:00 +0000 https://east-fruit.ru/?p=104091 Европа озиқ-овқат ва озуқа-ем ҳақида тезкор огоҳлантирув тизими (RASFF)нинг жорий йил биринчи чорагидаги маълумотларига кўра, рад этилган мева-сабзавотларнинг 60 фоизи Туркия ҳиссасига тўғри келмоқда. Чунки, улар таркибида ЕИ фойдаланишга рухсат бермаган ингредиентлар мавжуд. Одатдагидек, Европа Иттифоқида рухсат этилган агрокимёвий фаол моддалар (MRLS)нинг қолдиқлари максимал чегарадан ошиб кетгани қайд этилмоқда. Бу...

Сообщение Европа Иттифоқида рад этилган жами мева-сабзавотларнинг 60 фоизи ҳануз Туркия ҳиссасига тўғри келмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Европа озиқ-овқат ва озуқа-ем ҳақида тезкор огоҳлантирув тизими (RASFF)нинг жорий йил биринчи чорагидаги маълумотларига кўра, рад этилган мева-сабзавотларнинг 60 фоизи Туркия ҳиссасига тўғри келмоқда. Чунки, улар таркибида ЕИ фойдаланишга рухсат бермаган ингредиентлар мавжуд. Одатдагидек, Европа Иттифоқида рухсат этилган агрокимёвий фаол моддалар (MRLS)нинг қолдиқлари максимал чегарадан ошиб кетгани қайд этилмоқда. Бу хусусда Fruit-inform FreshPlaza ҳаволасига таяниб хабар берди.

Биринчи чоракда Европа Иттифоқи мамлакатлари мева-сабзавот импорт қиладиган мамлакатларга берган 298 та огоҳлантирувдан 180 таси Туркия ҳиссасига тўғри келмоқда. Бундан ташқари, бу рақамлар тобора ортиб боряпти. Агар февраль ойида 45 та рухсат этилган чекланган концентрация (РЭЧК) меъёридан ошиб кетиши ҳолатлари аниқланган бўлса, март ойида бундай ҳолатнинг 74 таси қайд этилди. Пестицидларнинг ортиқча миқдори, асосан, цитрус меваларда қайд этилган. Энг кўп аниқланган модда метилхлорпирифос ёки хлорпирифосдир. Ушбу модда Европада тақиқланган.

LA UNIÓ de Llauradors (Испаниянинг Валенсия вилоятидаги Фермерлар иттифоқи) бош котиби Карлес Периснинг айтишича: «Маълумотлар ҳақиқатан ҳам, эътироз билдиришга арзийди ва бу Туркия импорти чуқур текширувдан ўтказилмагунча  тўхтатилиши кераклигини кўрсатмоқда».

Март ойи бошида LA UNIÓ Европа комиссияси ва Испания ҳукуматига Туркия мева-сабзавотлари импорти тўхтатилишини сўраб мурожаат қилган эди. Шунга ўхшаш мурожаатлар Европа Иттифоқининг соғлиқни сақлаш ва озиқ-овқат хавфсизлиги сиёсатига масъул шахс – Sante бош директори, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича соғлиқни сақлаш бош директорига ҳам юборилган.

Ташкилот, шунингдек, турк мева-сабзавотларининг текширув частотаси 50 фоизга оширилишини ва тариф асимметрияси тугатилишини сўради. Чунки, Туркия Европа Иттифоқига 20% тариф билан экспорт қилса, Испания Туркияга экспорт учун 54% тариф тўлаши керак.

Сообщение Европа Иттифоқида рад этилган жами мева-сабзавотларнинг 60 фоизи ҳануз Туркия ҳиссасига тўғри келмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropa-ittifoqida-rad-etilgan-zhami-meva-sabzavotlarning-60-foizi-hanuz-turkiya-hissasiga-toqri-kelmoqda/feed/ 0
Туркия ва Эрондаги 33 экспортёрнинг Россияга мева-сабзавотлар етказиб бериши тўхтатилди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkiya-va-erondagi-33-eksportyorning-rossiyaga-meva-sabzavotlar-etkazib-berishi-tokhtatildi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkiya-va-erondagi-33-eksportyorning-rossiyaga-meva-sabzavotlar-etkazib-berishi-tokhtatildi/#respond Mon, 27 Dec 2021 08:00:00 +0000 https://east-fruit.ru/?p=96059 Роспотребнадзор Туркия ва Эрондан Россияга мева-сабзавотлар олиб киришни тўхтатди. Хусусан, лимон, мандарин, қалампир, узум ва анор таъқиққа тушган.  Ушбу маҳсулотлардан Россия Федерациясида таъқиқланган пестицидлар топилган. Туркиялик ва эронлик 33 ишлаб чиқарувчининг маҳсулотлари таъқиқ остида қолди, Роспотребнадзор тегишли чораларни кўрди, натижада, Туркиядан 60 минг тоннага яқин узум ва 10 минг тоннадан...

Сообщение Туркия ва Эрондаги 33 экспортёрнинг Россияга мева-сабзавотлар етказиб бериши тўхтатилди появились сначала на EastFruit.

]]>

Роспотребнадзор Туркия ва Эрондан Россияга мева-сабзавотлар олиб киришни тўхтатди. Хусусан, лимон, мандарин, қалампир, узум ва анор таъқиққа тушган.  Ушбу маҳсулотлардан Россия Федерациясида таъқиқланган пестицидлар топилган. Туркиялик ва эронлик 33 ишлаб чиқарувчининг маҳсулотлари таъқиқ остида қолди, Роспотребнадзор тегишли чораларни кўрди, натижада, Туркиядан 60 минг тоннага яқин узум ва 10 минг тоннадан ортиқ анор Россияга олиб кирилишига рухсат берилмади.

Бўлим мутахассислари маҳсулотларда 12 хил пестицид қолдиқлари миқдорини аниқлади, улардан 10 тасини Россияда қўллаш мумкин эмас.

«Иккинчи хавфли тоифадаги моддалар ҳисобланадиган хлорпирифос, ацетамиприд каби пестицидлар концентрацияси ҳар хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотларида икки баробар кўп эди», дейди Роспотребнадзор.

Роспотребнадзорнинг Москвадаги бошқармаси чакана савдо тармоқларини баъзи турк ишлаб чиқарувчиларининг мева-сабзавотлари, Эрондан бир нечта қалампир етказиб берувчининг ва Мисрдан қуруқ ялпиз етказиб берувчининг маҳсулотларини сотиш тўхтатилиши кераклиги ҳақида огоҳлантирди, дея хабар бермоқда ОАВ Москва маъмурияти раҳбари Елена Андрееванинг хати келтирилган ҳаволага асосланиб. Унинг сўзларига кўра, таъқиқ Хитойдаги айрим фабрикаларда ишлаб чиқарилган шоколадли тухум, маккажўхори лағмони, вермишель ва чипсларга ҳам тегишли.  Мактубда маҳсулотлар пестицидлар ва ГМО синовларидан ўтказилгани, лаборатория текширувлари қониқарсиз деб топилгани айтилган. Оммавий заҳарланиш хавфининг олдини олиш мақсадида маҳсулотлар импорти тўхтатилган.

Роспотребнадзор 2021 йилнинг тўққиз ойи давомида текширилган озиқ-овқат намуналарининг 16 фоизида пестицид қолдиқлари топилганини маълум қилди. Янги йил байрами арафасида идора Туркия, Миср, Хитой, Германия, Уганда ва Эквадор маҳсулотлари сифати ҳамда хавфсизлиги бўйича назоратни кучайтирди. Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг аниқлик киритишича, ишлаб чиқарувчиларнинг таъқиқланган товарлари импортнинг умумий ҳажмида унчалик катта улушга эга эмас, шунинг учун вазирлик ички бозорга маҳсулот етказиб беришда узилишлар бўлиши, шунингдек, нархлар ошишини кутмаяпти.

Мева-сабзавот уюшмасининг ижрочи директори Михаил Глушковнинг «Агроинвестор«га айтишича, Роспотребнадзор давлатларни эмас, балки маълум корхоналарни ёпса, барча етказиб бериш тезликда бошқа корхоналар ёки мамлакатларга йўналтирилади.  «Ушбу позицияларни унчалик жиддий деб бўлмайди, Туркия эса ушбу бозорларда монополист эмас, шунинг учун таъминотни тўхтатиш бозорга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди», дейди у.  Глушковнинг таъкидлашича, чекловлар остида бўлган маҳсулотлар айнан қаерда тақдим этилганини аниқлаш жуда қийин. «Агар Роспотребнадзор товарларни шунчаки Россияга киритмаса, бу осонроқ бўлар эди. Бундай ҳолатда чакана савдо тармоқлари бошқа мамлакатлардан маҳсулотлар олиб келади.  Энди чеклов остида бўлган позициялар бир неча кун давомида пештахталарда йўқ бўлиб қолиши мумкин «, дейди Глушков.

Сообщение Туркия ва Эрондаги 33 экспортёрнинг Россияга мева-сабзавотлар етказиб бериши тўхтатилди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkiya-va-erondagi-33-eksportyorning-rossiyaga-meva-sabzavotlar-etkazib-berishi-tokhtatildi/feed/ 0
Ҳиндистон, Россия ва бошқа мамлакатлар Эрон мева-сабзавотлари импортини таъқиқламоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/hindiston-rossiya-va-boshqa-mamlakatlar-eron-meva-sabzavotlari-importini-taqiqlamoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/hindiston-rossiya-va-boshqa-mamlakatlar-eron-meva-sabzavotlari-importini-taqiqlamoqda/#respond Thu, 16 Dec 2021 07:30:32 +0000 https://east-fruit.ru/?p=95160 Теҳрондаги Эрон мева-сабзавот ассоциацияси раҳбари Мостафа Дараинежод (Mostafa Daraeinejad)нинг айтишича, моғор ёки кўп миқдордаги пестицид қолдиқлари туфайли турли мамлакатлар Эрон мева-сабзавотларини импорт қилишни таъқиқлаган.  Дараинежод ўтган ҳафта охирида Ҳиндистон, Россия, Ўзбекистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Уммон, Қатар ва бошқа давлатлар Эрон қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг қатор сертификатларини энди қабул қилмаслигини ва ўз...

Сообщение Ҳиндистон, Россия ва бошқа мамлакатлар Эрон мева-сабзавотлари импортини таъқиқламоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Теҳрондаги Эрон мева-сабзавот ассоциацияси раҳбари Мостафа Дараинежод (Mostafa Daraeinejad)нинг айтишича, моғор ёки кўп миқдордаги пестицид қолдиқлари туфайли турли мамлакатлар Эрон мева-сабзавотларини импорт қилишни таъқиқлаган.  Дараинежод ўтган ҳафта охирида Ҳиндистон, Россия, Ўзбекистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Уммон, Қатар ва бошқа давлатлар Эрон қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг қатор сертификатларини энди қабул қилмаслигини ва ўз стандартларига риоя этилишини талаб қилганини айтди.

Шунингдек ўқинг: Эрон ҳосил камайгани ҳақидаги миш-мишлар фонида олма экспортини оширишда давом этмоқда

Ўтган йили 6,5 миллиард долларлик агромаҳсулот экспорт қилган Эрон йигирмадан ортиқ мева-сабзавот, жумладан, заъфарон, олма, цитрус мевалар, тарвуз ҳамда бошқа полиз маҳсулотлари, шунингдек, анор, хурмо, писта, ёнғоқ етиштириш бўйича ўнта йирик давлатдан бири ҳисобланади. Бу хусусда EastFruit FreshPlaza  материалларига асосланиб хабар бермоқда.

Дараинежоднинг айтишича, Ҳиндистон Эрон кивиси хавфсизлик стандартларига жавоб бермаслигини аниқлагани учун уни импорт қилишга рухсат беришдан бош тортмоқда. Эрон жаҳондаги еттинчи йирик киви етиштирувчи бўлиб, 2018 йили 95 миллион долларга яқин 60 минг тонна киви экспорт қилган эди.

Дараинежод Қишлоқ хўжалиги вазирлиги стандартларни ошириш бўйича зудлик билан чора кўрмаса, Эрон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорларини йўқотиш хавфига дуч келишидан огоҳлантирди.  Унинг сўзларига кўра, бу масала маҳаллий истеъмолчиларни ҳам ташвишлантирмоғи керак, чунки, «эронликлар нитратлар ва бошқа пестицид қолдиқларини истеъмол қилишга лойиқ эмас».

Сообщение Ҳиндистон, Россия ва бошқа мамлакатлар Эрон мева-сабзавотлари импортини таъқиқламоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/hindiston-rossiya-va-boshqa-mamlakatlar-eron-meva-sabzavotlari-importini-taqiqlamoqda/feed/ 0
Европа Иттифоқи Туркия лимонлари устидан назоратни кучайтиради https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropa-ittifoqi-turkiya-limonlari-ustidan-nazoratni-kuchaytiradi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropa-ittifoqi-turkiya-limonlari-ustidan-nazoratni-kuchaytiradi/#respond Mon, 15 Nov 2021 05:30:52 +0000 https://east-fruit.ru/?p=91937 Европа Иттифоқи (ЕИ) Туркиядан импорт қилинган лимон партияларида бир неча бор пестицид қолдиқлари меъёрдан ортиқ миқдорда эканлигини аниқлагач, Туркия лимони импорти устидан назоратни кучайтиришга эътибор қаратди. Испания Лимон ва грейпфрутлар халқаро профессионал ассоциацияси (Аilimpo)нинг хабар беришича, ўтган йили жўнатилган Туркия лимонининг 10 та партиясида Европа Иттифоқида таъқиқланган бифенил моддаси кўп...

Сообщение Европа Иттифоқи Туркия лимонлари устидан назоратни кучайтиради появились сначала на EastFruit.

]]>

Европа Иттифоқи (ЕИ) Туркиядан импорт қилинган лимон партияларида бир неча бор пестицид қолдиқлари меъёрдан ортиқ миқдорда эканлигини аниқлагач, Туркия лимони импорти устидан назоратни кучайтиришга эътибор қаратди.

Испания Лимон ва грейпфрутлар халқаро профессионал ассоциацияси (Аilimpo)нинг хабар беришича, ўтган йили жўнатилган Туркия лимонининг 10 та партиясида Европа Иттифоқида таъқиқланган бифенил моддаси кўп миқдорда топилганини билдирар экан, Туркия маҳсулотларида «жиддий нуқсонлар» борлигини маълум қилди. Бу хусусда EastFruit Freshfruitportal ҳаволасига таяниб ёзмоқда.

Бундан ташқари, Аilimpо маълумотларига кўра, жорий йилнинг сентябрь ва октябрь ойларида беш партия мева таркибидаги хлорпирифос қолдиқлари рухсат этилган даражадан икки баробардан ортиқ экани аниқланган.

Шунингдек ўқинг: Туркия лимон экспортини 48 фоизга оширди

“Аниқланган қоидабузарликлар сони ортиши натижасида Евроқўмита бу ҳафта Туркия лимонини олиб кириш шартларини ўзгартириш ва чегара назоратини кучайтириш, текширувлар частотасини 10 фоиздан 20 фоизга оширишга қарор қилди”, дейилади ассоциация хабарида.

Амалда бу чора Туркия лимонларини олиб кетаётган ҳар 10 юк машинасидан иккитаси Европа ҳамжамияти чегарасида текширилишини англатади. Янги назорат тизими 2022 йилнинг 1 январидан кучга киради.

Сообщение Европа Иттифоқи Туркия лимонлари устидан назоратни кучайтиради появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropa-ittifoqi-turkiya-limonlari-ustidan-nazoratni-kuchaytiradi/feed/ 0
Россия ўз бозорига Сербия, Туркия, Эрон, Янги Зеландия ва Жанубий Африкадан олма етказиб берилишини мураккаблаштирди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-oz-bozoriga-serbiya-turkiya-eron-yangi-zelandiya-va-zhanubiy-afrikadan-olma-etkazib-berilishini-murakkablashtirdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-oz-bozoriga-serbiya-turkiya-eron-yangi-zelandiya-va-zhanubiy-afrikadan-olma-etkazib-berilishini-murakkablashtirdi/#respond Sat, 13 Nov 2021 08:00:41 +0000 https://east-fruit.ru/?p=91899 Россия мева-сабзавот савдоси вакилларидан EastFruitга келиб тушган маълумотларга кўра, ўтган ҳафта бир қатор мамлакатлардан Россияга сархил олма импорти бўйича тартиблар анча мураккаблашди. Улар Россельхознадзорнинг ушбу мамлакатлардан ҳар бир партия олмалардаги «Пириметанил», «Хлорпирифос» ва «Гексахлорбензол» каби фаол пестицидлар қолдиқларининг рухсат этилган максимал концентрацияси (РМК) ошиб кетишини синчковлик билан текшириш белгиланган хатга...

Сообщение Россия ўз бозорига Сербия, Туркия, Эрон, Янги Зеландия ва Жанубий Африкадан олма етказиб берилишини мураккаблаштирди появились сначала на EastFruit.

]]>

Россия мева-сабзавот савдоси вакилларидан EastFruitга келиб тушган маълумотларга кўра, ўтган ҳафта бир қатор мамлакатлардан Россияга сархил олма импорти бўйича тартиблар анча мураккаблашди. Улар Россельхознадзорнинг ушбу мамлакатлардан ҳар бир партия олмалардаги «Пириметанил», «Хлорпирифос» ва «Гексахлорбензол» каби фаол пестицидлар қолдиқларининг рухсат этилган максимал концентрацияси (РМК) ошиб кетишини синчковлик билан текшириш белгиланган хатга асосланади.

Бу олма юкланган машина ва контейнерларнинг бир неча кун кечикишига олиб келади. Шунга кўра, етказиб берувчилар транспорт тўхтаб қолиши натижасида катта йўқотишларга дучор бўлишади ва ушбу чора-тадбирлар ортиқча олма фонида маҳаллий товар ишлаб чиқарувчини қўллаб-қувватлаш мақсадида бозорга киришни тарифсиз чеклаш усули деб ҳисоблашади. Бу хусусда бизнинг #freshapplecrisis номли материалимизда батафсил ёзилган. Етказиб беришдаги кечикишлар ҳисобга олинса, Россия олма бозори бироз “жонланди”. Тўғри, Spot бозорида олма нархи ҳали кўтарилганича йўқ, аммо келгуси ҳафтадаги етказиб беришларда Россия супермаркетлар тармоқлари ушбу омилни ҳисобга олади ва ҳатто арзон олма учун ҳам сотиб олиш нархини осмон қадар кўтаради. Бозор иштирокчиларининг фикрига кўра, Польша олмаларининг Беларусь орқали Россия бозорига реэкспорт қилинмаслиги ҳам нархларни қўллаб-қувватлайди.

Қизиғи шундаки, шартли «қора рўйхат»га тушиб қолган мамлакатлар орасида Молдова йўқ. Эҳтимол, шунинг учун Молдовада олма нархи ўса бошлади ва ҳатто «Айдаред» нави учун олма нархи ошишининг дастлабки омилларини қайд этилди.

Айни пайтда Россия бозорида олманинг улгуржи нархларининг ўртача даражаси ўтган йилга нисбатан ўртача 10-15 фоизга паст, аммо нархлар ҳали ҳам 2018/19 йилги мавсумга нисбатан сезиларли даражада юқори.

Шуниси қизиқки, 2021 йилнинг сентябрь ойида Россия олма импортини 2020 йил, сентябрга нисбатан кескин оширди, ваҳоланки, август ойида импорт, аксинча, бир йил аввалгига нисбатан паст бўлган. 2021 йилнинг сентябрь ойида Россияга олма экспортининг асосий ўсиши айнан Молдовадан кузатилди – етказиб бериш икки баравар кўпайиб, 19,4 минг тоннага етди. Эрон олмасини етказиб бериш 9 фоизга ошиб, 9 минг тоннага етди, Сербия эса сентябрь ойида Россияга олма экспортини 7 фоизга камайтириб, 2,8 минг тоннага етказди. Айтганча, 2021 йилнинг август-сентябрь ойларида Россия Федерациясига Сербия олмасини етказиб бериш 2020 йилга нисбатан учдан бир баравар кам эди. Туркия эса ўз экспортини оширишда давом этди – 2021 йилнинг сентябрь ойида Россияга олма экспорти 2020 йилнинг худди шу ойига нисбатан 23 фоизга кўп бўлди.

Сообщение Россия ўз бозорига Сербия, Туркия, Эрон, Янги Зеландия ва Жанубий Африкадан олма етказиб берилишини мураккаблаштирди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-oz-bozoriga-serbiya-turkiya-eron-yangi-zelandiya-va-zhanubiy-afrikadan-olma-etkazib-berilishini-murakkablashtirdi/feed/ 0
Пестицидлар миқдори юқори бўлган Озарбайжон мева-сабзавотларини Россияга экспорт қилиш имконсиз бўлади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/pestitsidlar-miqdori-yuqori-bolgan-ozarbayzhon-meva-sabzavotlarini-rossiyaga-eksport-qilish-imkonsiz-boladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/pestitsidlar-miqdori-yuqori-bolgan-ozarbayzhon-meva-sabzavotlarini-rossiyaga-eksport-qilish-imkonsiz-boladi/#respond Tue, 07 Sep 2021 17:40:10 +0000 https://east-fruit.ru/?p=85919 Озарбайжондан Россияга ушбу мамлакат стандартларига мос бўлмаган пестицидлар, нитратлар ва оғир металлар мавжуд мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти имконсиз бўлиши кутилмоқда. Бу хусусда Озарбайжон Озиқ -овқат хавфсизлиги агентлиги (AПБ) раиси Гошгар Тахмазли маълум қилди, дея хабар берди Trend. Унинг сўзларига кўра, Озарбайжон Озиқ-овқат хавфсизлиги агентлиги ҳамда Россия Федерацияси ветеринария ва фитосанитар назорат...

Сообщение Пестицидлар миқдори юқори бўлган Озарбайжон мева-сабзавотларини Россияга экспорт қилиш имконсиз бўлади появились сначала на EastFruit.

]]>

Озарбайжондан Россияга ушбу мамлакат стандартларига мос бўлмаган пестицидлар, нитратлар ва оғир металлар мавжуд мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти имконсиз бўлиши кутилмоқда.

Бу хусусда Озарбайжон Озиқ -овқат хавфсизлиги агентлиги (AПБ) раиси Гошгар Тахмазли маълум қилди, дея хабар берди Trend.

Унинг сўзларига кўра, Озарбайжон Озиқ-овқат хавфсизлиги агентлиги ҳамда Россия Федерацияси ветеринария ва фитосанитар назорат федерал хизмати (Россельхознадзор) ўртасида «Пестицидлар ва агрокимёвий воситалардан хавфсиз фойдаланиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида»ги битим имзоланади.

Aгентлик раҳбарининг қайд этишича, шартнома тузилгач, Россияга мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишда пестицидлар, нитратлар ва оғир металларнинг қолдиқ таркиби мавжуд бўлиши бу мамлакат стандартларига мос келмайди: «Пестицидлар ва агрокимёвий воситалардан хавфсиз фойдаланиш тўғрисида»ги Россия федерал қонунига ўзгартиришлар киритилган. Унга кўра, сабзавот ва мева етиштирувчилар халқаро рўйхатга олинган ва халқаро миқёсда тан олинган пестицидлар, агрокимёвий моддаларни қўллаши шарт».

Тахмазли ушбу ўзгаришлар муносабати билан Россия томонига 157 та помидор етиштирувчи, 86 та олма етиштирувчи, шунингдек, Озарбайжонда бошқа мева-сабзавотларни етиштирувчилар қўллайдиган пестицидлар тўғрисида маълумот тақдим этилганини қўшимча қилди.

Сообщение Пестицидлар миқдори юқори бўлган Озарбайжон мева-сабзавотларини Россияга экспорт қилиш имконсиз бўлади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/pestitsidlar-miqdori-yuqori-bolgan-ozarbayzhon-meva-sabzavotlarini-rossiyaga-eksport-qilish-imkonsiz-boladi/feed/ 0
Расман: Айни пайтда Грузиядан Россия Федерациясига ўсимлик маҳсулотлари одатдаги тартибда етказиб берилмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rasman-ayni-paytda-gruziyadan-rossiya-federatsiyasiga-osimlik-mahsulotlari-odatdagi-tartibda-etkazib-berilmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rasman-ayni-paytda-gruziyadan-rossiya-federatsiyasiga-osimlik-mahsulotlari-odatdagi-tartibda-etkazib-berilmoqda/#respond Thu, 01 Jul 2021 11:43:06 +0000 https://east-fruit.ru/?p=80306 Ўтган ҳафта охиридан бошлаб, Грузиядан Россия Федерациясига асосий мавсумий маҳсулотлар экспорти РФнинг янги талаблари билан боғлиқ ноаниқлик сабаб тўхтатилди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2021 йил 29 июндан эътиборан, Россия Федерациясининг пестицидлар ва агрокимёвий моддалар билан хавфсиз ишлаш тўғрисидаги қонунлари кучга кириши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Унга мувофиқ, пестицидлар ҳамда агрокимёвий воситалар...

Сообщение Расман: Айни пайтда Грузиядан Россия Федерациясига ўсимлик маҳсулотлари одатдаги тартибда етказиб берилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўтган ҳафта охиридан бошлаб, Грузиядан Россия Федерациясига асосий мавсумий маҳсулотлар экспорти РФнинг янги талаблари билан боғлиқ ноаниқлик сабаб тўхтатилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2021 йил 29 июндан эътиборан, Россия Федерациясининг пестицидлар ва агрокимёвий моддалар билан хавфсиз ишлаш тўғрисидаги қонунлари кучга кириши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Унга мувофиқ, пестицидлар ҳамда агрокимёвий воситалар билан хавфсиз ишлаш, Россия Федерациясига Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига аъзо бўлмаган давлатлар ҳудудидан олиб кириш учун мўлжалланган ўсимлик маҳсулотларини текшириш, ишлаб чиқариш жойларида ва пестицидлар ҳамда агрокимёвий воситалардан фойдаланиш бўйича мажбурий талабларга мувофиқликни текшириш борасида керакли маълумотлар алмашилади.

EastFruit нинг Грузия жамоаси Россия Федерацияси билан савдо ҳолати тўғрисида мамлакатнинг ваколатли органларидан маълумот олди. Грузия миллий озиқ-овқат агентлигининг 2021 йил 29 июндаги маълумотларига кўра, айни пайтда Россия Федерациясига ўсимлик маҳсулотларини олиб киришда махсус чекловлар мавжуд эмас. Бугунги маълумотларга кўра, шафтоли, олма ва голубика Грузиядан ҳеч қандай муаммосиз экспорт қилинмоқда.

Россия Федерациясида пестицидлардан фойдаланиш стандартларига риоя қилиш ва маҳсулот хавфсизлигини назорат қилиш механизмлари кучайтирилганини қайд этиш жоиз. Янги регламент ҳам маҳаллий, ҳам импорт маҳсулотларга нисбатан қўлланади.

Росселхознадзор импорт қилинган маҳсулотларни назорат қилиш учун керак бўлса, ишлаб чиқарувчи мамлакатдан қўшимча маълумот ва пестицидлардан фойдаланиш қоидалари бўйича лаборатория синовлари натижаларини ҳам сўрашга ҳақлидир.

Сообщение Расман: Айни пайтда Грузиядан Россия Федерациясига ўсимлик маҳсулотлари одатдаги тартибда етказиб берилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rasman-ayni-paytda-gruziyadan-rossiya-federatsiyasiga-osimlik-mahsulotlari-odatdagi-tartibda-etkazib-berilmoqda/feed/ 0
Россия мавсумнинг қизғин палласида Грузиядан маҳсулот олиб киришни таъқиқлайдими ёки экспортёрлар ишлаб чиқарувчи белгилаган нархни пасайтиришга уриняптими? https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-mavsumning-qizqin-pallasida-gruziyadan-mahsulot-olib-kirishni-taqiqlaydimi-yoki-eksportyorlar-ishlab-chiqaruvchi-belgilagan-narkhni-pasaytirishga-urinyaptimi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-mavsumning-qizqin-pallasida-gruziyadan-mahsulot-olib-kirishni-taqiqlaydimi-yoki-eksportyorlar-ishlab-chiqaruvchi-belgilagan-narkhni-pasaytirishga-urinyaptimi/#respond Tue, 29 Jun 2021 11:02:23 +0000 https://east-fruit.ru/?p=80074 Грузия мева-сабзавот бозорида бир неча кундан бери ваҳимали хабарлар тарқалмоқда. Сабаби, 2021 йилнинг 29 июнидан бошлаб, Россия Федерациясининг пестицидлар ва агрокимёвий моддалар билан хавфсиз ишлаш тўғрисидаги қонунлари кучга кирганлиги ҳақида маълумот пайдо бўлди. Ушбу қонунга кўра, миллий ташкилотлар пестицидлар ва агрокимёвий воситалар билан хавфсиз ишлаш борасида давлат назоратини таъминловчи ҳамда...

Сообщение Россия мавсумнинг қизғин палласида Грузиядан маҳсулот олиб киришни таъқиқлайдими ёки экспортёрлар ишлаб чиқарувчи белгилаган нархни пасайтиришга уриняптими? появились сначала на EastFruit.

]]>

Грузия мева-сабзавот бозорида бир неча кундан бери ваҳимали хабарлар тарқалмоқда. Сабаби, 2021 йилнинг 29 июнидан бошлаб, Россия Федерациясининг пестицидлар ва агрокимёвий моддалар билан хавфсиз ишлаш тўғрисидаги қонунлари кучга кирганлиги ҳақида маълумот пайдо бўлди. Ушбу қонунга кўра, миллий ташкилотлар пестицидлар ва агрокимёвий воситалар билан хавфсиз ишлаш борасида давлат назоратини таъминловчи ҳамда РФга импорт қилиш учун мўлжалланган ўсимлик манбалари маҳсулотларини текширувчи ваколатли ташкилотлар билан  Евроосиё иқтисодий уюшмасига аъзо бўлмаган давлатлар ҳудудлари, пестицидлар ва агрокимёвий воситалардан фойдаланиш бўйича мажбурий талаблар бажарилишини текшириш ва ишлаб чиқариш жойларида зарур маълумотлар  алмашинуви амалга оширилади.

Мазкур хабарларни, асосан, экспорт партияларини шакллантирувчи ва бозордаги ноаниқлик туфайли мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилиниши тўхтатилганидан шикоят қилувчи савдогарлар тарқатмоқда. Натижада, Грузиянинг асосий экспорт  маҳсулотлари ҳисобланмиш голубика ва шафтоли нархи пасайиб кетди. Ваҳоланки, ҳозир – баҳорги совуқ туфайли кеч бошланган мавсумнинг энг қизғин палласи.

Ўтган ҳафта шафтоли ва нектарин ҳосилини йиғиш мавсуми бошланди. Шафтолидан кўра талабгирроқ саналган нектариннинг нархи 1,8-2 лари / кг (0,57 – 0,64 доллар)дан икки кун ичида 1,30-1,50 / кг (0,40 – 0,48 доллар) га тушди. Ҳолбуки, фермерлар ўз маҳсулотларига нисбатан юқори нарх ва талабни кутишган эди. Бу йил экспорт жараёнида 36 та совутиш хўжалиги иштирок этмоқда, ўтган йили улар сони атиги 23 та эди.

Шунингдек ўқинг: Кахетия (Грузия)даги фермер хўжаликлари шафтоли ҳосилини йиғишга тайёр

Голубика нархлари ҳам  арзонлашди – экспорт партияларини шакллантирувчи совутиш хўжаликлари ушбу резаворни кг учун 3 доллардан қабул қилмоқда! Тўғридан-тўғри экспортни амалга оширувчи йирик ишлаб чиқарувчиларнинг фикрига кўра, нарх нафақат ноаниқлик, балки Сербия ишлаб чиқарувчиларининг Россия бозорига чиқиши туфайли пасайган, айни пайтда Грузиянинг экспорт нархи 5-5,50 долларни ташкил этмоқда.

Янги талаблар тўғрисидаги маълумотлар вазирликнинг бир нечта расмий манбалари томонидан тасдиқланди. Аммо мева-сабзавот маҳсулотларига қўйиладиган талаблар бўйича тафсилотлар ва текширув жараёни қандай бўлиши ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ. Фермерларнинг сўзларига кўра, озиқ-овқат хавфсизлиги агентлиги вакиллари Кахетиядан лаборатор таҳлил учун маҳсулот намуналарини олишган, аммо таҳлилдан мақсад ва унинг  тафсилотлари номаълум.

Расмий маълумотларга кўра, ўтган йили Грузия 9 279 тонна шафтоли, 16 016 тонна нектарин ва 663 тонна голубика экспорт қилди. Шафтоли ва нектариндан тушадиган экспорт даромадлари 21 миллион AҚШ долларидан ошди, голубика экспорти даромади эса 3,7 миллион AҚШ долларини ташкил қилди.

Шафтоли экспортидан тушадиган валюта тушумининг 80%и ва голубика экспорти даромадининг 95%и Россия Федерацияси улушига тўғри келади.

Сообщение Россия мавсумнинг қизғин палласида Грузиядан маҳсулот олиб киришни таъқиқлайдими ёки экспортёрлар ишлаб чиқарувчи белгилаган нархни пасайтиришга уриняптими? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-mavsumning-qizqin-pallasida-gruziyadan-mahsulot-olib-kirishni-taqiqlaydimi-yoki-eksportyorlar-ishlab-chiqaruvchi-belgilagan-narkhni-pasaytirishga-urinyaptimi/feed/ 0
Россияда органик олма етиштириш истиқболлари жуда ноаниқ – фикр ва мулоҳазалар https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-organik-olma-etishtirish-istiqbollari-zhuda-noaniq-fikr-va-mulohazalar/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-organik-olma-etishtirish-istiqbollari-zhuda-noaniq-fikr-va-mulohazalar/#respond Tue, 18 May 2021 12:42:20 +0000 https://east-fruit.ru/?p=76485 Россиянинг «Aгроном-Сад» компанияси (акцияларининг 70%и Forbes рейтингидан россиялик энг бой ишбилармон сифатида жой олган ва 184-ўринни эгаллаб турган тадбиркор Ольга Белявцевага тегишли – 2021) Липецк вилоятида 14,5 минг туп органик олма дарахтини экди. Бу ҳақда корхонанинг матбуот хизмати хабар бермоқда. Компания 150 гектардан ортиқ майдонда интенсив боғлар барпо этган: бу...

Сообщение Россияда органик олма етиштириш истиқболлари жуда ноаниқ – фикр ва мулоҳазалар появились сначала на EastFruit.

]]>

Россиянинг «Aгроном-Сад» компанияси (акцияларининг 70%и Forbes рейтингидан россиялик энг бой ишбилармон сифатида жой олган ва 184-ўринни эгаллаб турган тадбиркор Ольга Белявцевага тегишли – 2021) Липецк вилоятида 14,5 минг туп органик олма дарахтини экди. Бу ҳақда корхонанинг матбуот хизмати хабар бермоқда. Компания 150 гектардан ортиқ майдонда интенсив боғлар барпо этган: бу боғларда 530 минг туп дарахт бор – гектарига 3,5 минг олма дарахти униб-ўсмоқда. Яқин тўрт-олти йил ичида улар йилига 70 тонна (гектарига)гача ҳосил беради. “Aгроном-Сад”нинг ишлаб чиқариш ва инновациялар бўйича директори Aлексей Соломахиннинг сўзларига кўра, 2021 йилда компаниянинг органик олма йиғими 200 тоннадан ошади.

Соломахиннинг қайд этишича, органик маҳсулотларга истеъмолчилар талаби бисёр. Унинг сўзларига кўра, органик олма етиштириш тадбиркордан қатор талабларни бажаришни талаб этади ва бу қўшимча харажатлар ҳамда турли хатарлар омилидир. Жумладан, маҳсулот етиштиришда синтетик пестицид, минерал ўғит, ўсиш регулятори, индивидуал озиқ-овқат қўшимчалари ва генетик модификацияланган организмлар (ГМО)дан фойдаланиш мумкин эмас.

Соломахин «Aгроном-сад» компанияси ушбу йўналишни ривожлантиришда давом этишини таъкидлади: «Aммо одамлар органик олманинг ўзига хос хусусиятларига ўрганишлари керак. Масалан, бизнинг мева ҳар доим ҳам оддий олмадек кўринмаслиги, унинг пўчоғида кичик нуқсонлар бўлиши мумкин. Бундан ташқари, ушбу турдаги маҳсулотни ишлаб чиқариш қўшимча харажатлар талаб этиши ва турли хатарларга йўл очгани боис, нархи, кўпинча, бироз юқори бўлади».

Мева-сабзавот иттифоқи раҳбари Михаил Глушковнинг “Агроинвестор”га айтган сўзларига кўра, Россияда органик олма етиштириш истиқболлари жуда ноаниқ. Ҳозир боғларга ҳар 10-14 кунда ўсимликларни ҳимоя қилувчи воситалар билан ишлов берилмоқда. Aгар дарахтларга ишлов берилмаса, ўғитлантирилмаса, улар касалланиб қолади, ўргимчаккана сингари зараркундаларга ем бўлади. Табиийки, бу ишлаб чиқарувчи учун жуда катта хавф-хатардир. Aйтайлик, кимдир шундай боғ барпо қилди ва унга омад кулиб боқди – дарахтлар ҳосил берди. Бу яхши, аммо меваларнинг ҳажми кичик, ҳосили кам, кўриниши хунук бўлса-чи? Шубҳасиз, ушбу ҳосилни юқори нархда сотиш қийин. Ва ишлаб чиқарувчиларнинг харажатларини ҳисобга оладиган бўлсак, маҳсулот баҳоси қилинган меҳнатга арзимайди. Хуллас, бундай олмаларни ҳар ким ҳам етиштириши мумкин, аммо уларни сотишда қийинчиликлар бўлиши аниқ.

Глушковнинг фикрига кўра, агар “Aгроном-Сад”нинг Европада органик маҳсулотларни сотиш канали мавжуд бўлса, лойиҳа муваффақиятга олиб келиши эҳтимоли бор. Аммо агар бундай канал бўлмаса ва органик олма етиштирувчилар маҳсулотларини одатий (ички) бозорда сотишга интилишса, менимча, одамлар фақат “органик” ёзувли стикер учунгина пул тўлашаги тўғри келади – бу бизнес учун катта хавфдир.

“Ҳозир ишлаб чиқарувчилар органик бозор билан қизиқишмоқда, 1 гектар майдонга дарахт экиб кўриб, охири нима бўлишини кутишяпти”, – дея фикрини давом эттиради Глушков, “эҳтимол, кимдир ушбу соҳага ихтисослашиб, аллақачон бу ишни амалга ошираётган бўлиши ҳам мумкин. Умуман, ҳозир бозорда ишлаб чиқариш ҳажми ҳаддан зиёд экани кўзга ташланмоқда. Агар бу йил об-ҳаво яхши келса, ҳосил катта бўлади, шунга мос равишда нарх ҳам пасаяди. Ва ушбу фонда  органик ёки тўртбурчак олма каби эксклюзив маҳсулотларни жорий қилиш орқали рақобат бошланади. Худди шундай ҳолат ҳозир помидор-бодринг бозорида юз бермоқда».

Глушковнинг фикрича, бу йил олма етиштириш 1,5 миллион тоннага етади ва бу нархга таъсир қилиши, шубҳасиз. Шу боис ҳам, у эксклюзив маҳсулот намойиш эта олганлар қўшимча фойда олиши мумкин, деб ҳисоблайди.

Шунингдек ўқинг: Голланд таъмли сарсабил – Россия қанча миқдорда сарсабил етиштиради ва энг йирик ишлаб чиқарувчи ким?

Мева-сабзавот Иттифоқи раҳбарининг сўзларига кўра, яна бир хавф омили шундаки, баъзи “ўйинчи”лар ўз маҳсулотларини органик сифатида сотувга қўйишади, гарчи, бундай бўлмаса ҳам. “Дейлик, сиз оддий олмани етиштирдингиз, унга “органик” стикерини ёпиштирасиз ёки тегишли сертификат олиб, юқори нархда сотасиз. Сизнинг бу ишингиз барча харажатларни  зиммасига олиб, ҳалол ишлаганларнинг бозорини касод қилиши аниқ. Органик олма Голландияда ҳам ишлаб чиқарилади, аммо улар Россиядаги каби ҳар 10 кунда бир эмас, балки 20 кунда бир  қайта ишланади ва у органик маҳсулот деб аталади. Бизнинг мамлакатда эса бунга йўл йўқ, қонун таъқиқлайди – бизда агрокимёни қўллаш мутлақо мумкин эмас», дейди Глушков.

“Ҳозирги кунда органик сектор жадал суръатларда ўсиб бормоқда. Бу борада 2020 йил  муваффақиятли бўлди”, дейди “Aгроинвестор” билан суҳбатда Миллий Органик Иттифоқнинг ижрочи директори Олег Мироненко, «масалан, “ГиперГлобус” чакана савдо тармоғи органиклар сотиш ҳажми – 54 фоиз, “Aзбука вкуса” эса 30 фоиз ўсганлиги ҳақида хабар берди. Aммо асосий муаммо шундаки, Россия гўшт ва сутга нисбатан эҳтиёжини ўз ишлаб чиқариши ҳисобига қоплаётган бўлса-да, дўконлардан маҳаллий сабзавот ва меваларни деярли топиб бўлмайди. Ваҳоланки, булар бугун энг харидоргир маҳсулот. Шунинг учун ҳам кўплаб тармоқлар мева-сабзавотларни тўғридан-тўғри даланинг ўзидан харид қилишга тайёр.

Мироненконинг сўзларига кўра, сабзавот ва мевалар AҚШ бозорида органик маҳсулотлар сотувларнинг 40 фоизини ташкил қилади.

“Агар органик олма ва данакли мевалар дўконларда ҳам пайдо бўлса, яқин келажакда нафақат ҳозирги органик ҳосилни, балки бўлғуси маҳсулотларни ҳам сотиш мумкин бўлади”.

Мироненко «Агроном-сад» ва «Прогресс» компанияси («Фруто Няня» ёрлиғи остида болалар озуқаларини ишлаб чиқаради)нинг акциядори битта  – Ольга Белявцева эканини қайд этар экан, жумладан шундай дейди: “Болалар озуқасини ишлаб чиқаришда олма мунтазам ишлатилади”.

Миллий Органик Иттифоқнинг ижрочи директори ҳозирги пайтда ички ва ташқи талаб мавжудлиги боис, органик маҳсулот ишлаб чиқариш инвесторларни жалб қилмоқда, деган фикрда: «Aсосий масала – биз Россияга Ғарбдан келадиган товарлар нархи бўйича рақобатдош бўла оламизми? Бу борада, албатта, бари инвесторгагина эмас, балки давлатга ҳам боғлиқ. Aгар давлат ушбу соҳани қўллаб-қувватлашга туртки берадиган бўлса, менимча, кўплаб ишлаб чиқарувчилар, айниқса, боғбонлар, шу йўналишдан боришади».

Мироненконинг сўзларига кўра, «Aгроном-Сад» органик олма ишлаб чиқаришни йўлга қўйган ягона компания эмас. Псков вилоятидаги яна бир корхона шундай боғларни барпо этиш билан шуғулланмоқда.

Сообщение Россияда органик олма етиштириш истиқболлари жуда ноаниқ – фикр ва мулоҳазалар появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-organik-olma-etishtirish-istiqbollari-zhuda-noaniq-fikr-va-mulohazalar/feed/ 0