органик • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Thu, 06 Jan 2022 20:17:55 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png органик • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Украиналик тадбиркорнинг органик сублимацияланган мевалари Европа Иттифоқи ва АҚШда муваффақиятли сотилмоқда (фото) https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukrainalik-tadbirkorning-organik-sublimatsiyalangan-mevalari-evropa-ittifoqi-va-aqshda-muvaffaqiyatli-sotilmoqda-foto/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukrainalik-tadbirkorning-organik-sublimatsiyalangan-mevalari-evropa-ittifoqi-va-aqshda-muvaffaqiyatli-sotilmoqda-foto/#respond Fri, 07 Jan 2022 03:30:11 +0000 https://east-fruit.ru/?p=96984 Днепропетровск вилояти (Украина)нинг Магдалиновский туманидаги «Двипа» МЧЖда 12 гектарлик органик резавор плантациялари мавжуд. Маҳсулотнинг бир қисмини фермерлар  Аmazone веб-сайти орқали Европа Иттифоқи ва АҚШдаги истеъмолчиларга сотишга муваффақ бўлишди. Бу хусусда АgroTimes «Плантатор» журнали материалларига асосланиб хабар бермоқда. «Бизнинг тайёр маҳсулот –  музлатилган ёки сублимацияланган резаворлардир. Уларнинг бир қисмини музлатиб қўямиз,...

Сообщение Украиналик тадбиркорнинг органик сублимацияланган мевалари Европа Иттифоқи ва АҚШда муваффақиятли сотилмоқда (фото) появились сначала на EastFruit.

]]>

Днепропетровск вилояти (Украина)нинг Магдалиновский туманидаги «Двипа» МЧЖда 12 гектарлик органик резавор плантациялари мавжуд. Маҳсулотнинг бир қисмини фермерлар  Аmazone веб-сайти орқали Европа Иттифоқи ва АҚШдаги истеъмолчиларга сотишга муваффақ бўлишди.

Бу хусусда АgroTimes «Плантатор» журнали материалларига асосланиб хабар бермоқда.

«Бизнинг тайёр маҳсулот –  музлатилган ёки сублимацияланган резаворлардир. Уларнинг бир қисмини музлатиб қўямиз, баъзиларини сублимация қиламиз ва ўзимизнинг «Ахiмса» бренди остида сотамиз. Мисол учун, бу йил Аmazone веб-сайти орқали АҚШ ва Европа Иттифоқи мамлакатларига бир неча юз килограмм сублимацияланган резаворлар сотилди. Малинага келсак, биз уни ўзимиз эмас, балки трейдер орқали сотамиз», дейди корхона агрономи Богдан Гнатюк.

Корхонадаги 4 гектар ерда малина, қулупнай ва қизил смородина етиштирилади.  Бу йил қулупнайдан 40 тонна, малинадан 24 тонна, эндигина мева бера бошлаган смородинадан эса 14 тонна ҳосил олинди.

 

Сообщение Украиналик тадбиркорнинг органик сублимацияланган мевалари Европа Иттифоқи ва АҚШда муваффақиятли сотилмоқда (фото) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukrainalik-tadbirkorning-organik-sublimatsiyalangan-mevalari-evropa-ittifoqi-va-aqshda-muvaffaqiyatli-sotilmoqda-foto/feed/ 0
Россия компанияси «Либерти» номли органик олма навига сертификат олди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-kompaniyasi-liberti-nomli-organik-olma-naviga-sertifikat-oldi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-kompaniyasi-liberti-nomli-organik-olma-naviga-sertifikat-oldi/#respond Wed, 15 Dec 2021 06:00:16 +0000 https://east-fruit.ru/?p=95074 «Агроном-Сад» компанияси яна бир олма нави – «Либерти»ни органик етиштириш бўйича Россия қонунчилиги талабларига мувофиқлик сертификатини олди. Бундан бир йил аввал компания «Имрус» номли органик навни рўйхатдан ўтказган эди. Бу хусусда FruitNews компания матбуот хизмати материалларига асосланиб ёзди. «Либерти» навини америкалик селекционерлар «Уэлси» ва «Мекаун» навлари асосида етиштиришган.  Ушбу олма...

Сообщение Россия компанияси «Либерти» номли органик олма навига сертификат олди появились сначала на EastFruit.

]]>

«Агроном-Сад» компанияси яна бир олма нави – «Либерти»ни органик етиштириш бўйича Россия қонунчилиги талабларига мувофиқлик сертификатини олди. Бундан бир йил аввал компания «Имрус» номли органик навни рўйхатдан ўтказган эди. Бу хусусда FruitNews компания матбуот хизмати материалларига асосланиб ёзди.

«Либерти» навини америкалик селекционерлар «Уэлси» ва «Мекаун» навлари асосида етиштиришган.  Ушбу олма дарахтининг мевалари ўртача катталикда, оғирлиги 130 – 140 грамм. Асосий рангги – сарғиш-яшил. Бироқ, унинг деярли нозик ва айни пайтда қалин силлиқ пўстлоғи енгил мумсимон қизғиш нақш билан қопланган. Пўстлоқнинг ички қисми оч сариқ ёки қаймоқранг, ўртача қалинликдаги, қарсилдоқ,  серсув ва хушифордир.  Шунингдек, енгил ёқимли нордон таъмга эга.

“Компанияда органик маҳсулот етиштиришни янада ривожлантириш мақсадида ҳаракат қилинмоқда. Органика бутун жаҳонда машҳур тенденция бўлиб, Россияда у эндигина танилмоқда. Биз мижозлар талабини ва уларнинг харид қилган маҳсулотларида нималарни муҳим деб ҳисоблашларини доимий кузатиб борамиз. Олмани етиштириш усули, таркиби ва сифатига эътибор қаратаётганлар сони тобора ортиб бормоқда”, дейди “Агроном-Сад”нинг тижорат директори Владимир Келер.

Компания мутахассислари органик маҳсулот етиштиришда боғбон қатор талабларга риоя қилиши кераклигини тушунтиришди: маҳсулотлар синтетик пестицидлар, минерал ўғитлар, ўсиш регуляторлари ва индивидуал озиқ-овқат қўшимчалари қўлланмаган ҳолда етиштирилиши керак.  Органик мевалар микробиома таркиби билан ажралиб туради ва оддий меваларга нисбатан кўпроқ фойдали бактерияларни жамлайди.

Сообщение Россия компанияси «Либерти» номли органик олма навига сертификат олди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-kompaniyasi-liberti-nomli-organik-olma-naviga-sertifikat-oldi/feed/ 0
Грузиялик тадбиркор: «Жаҳон бозорида заъфароннинг оддий тури кўп, аммо органик заъфарон юксак қадрланади ва жуда талабгир» https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/intervyu-uz/gruziyalik-tadbirkor-zhahon-bozorida-zafaronning-oddiy-turi-kop-ammo-organik-zafaron-yuksak-qadrlanadi-va-zhuda-talabgir/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/intervyu-uz/gruziyalik-tadbirkor-zhahon-bozorida-zafaronning-oddiy-turi-kop-ammo-organik-zafaron-yuksak-qadrlanadi-va-zhuda-talabgir/#respond Mon, 29 Nov 2021 06:00:27 +0000 https://east-fruit.ru/?p=93332 Грузияда камдан-кам фермерлар заъфарон етиштиришади, аммо кўпчилик келгусида бу ишга қизиқиб қолиши мумкин, чунки, иқлим ўзгариши Ҳиндистоннинг Кашмири каби жаҳондаги йирик ишлаб чиқариш ҳудудларига салбий таъсир кўрсатмоқда. Грузия иқлими эса заъфарон  етиштириш учун мос. Грузияда илк бор заъфарон етиштирганлар бошқаларга намуна бўлишади, чунки, ушбу экин Грузия учун анъанавий маҳсулот эмаслигини...

Сообщение Грузиялик тадбиркор: «Жаҳон бозорида заъфароннинг оддий тури кўп, аммо органик заъфарон юксак қадрланади ва жуда талабгир» появились сначала на EastFruit.

]]>

Грузияда камдан-кам фермерлар заъфарон етиштиришади, аммо кўпчилик келгусида бу ишга қизиқиб қолиши мумкин, чунки, иқлим ўзгариши Ҳиндистоннинг Кашмири каби жаҳондаги йирик ишлаб чиқариш ҳудудларига салбий таъсир кўрсатмоқда. Грузия иқлими эса заъфарон  етиштириш учун мос. Грузияда илк бор заъфарон етиштирганлар бошқаларга намуна бўлишади, чунки, ушбу экин Грузия учун анъанавий маҳсулот эмаслигини ҳисобга олсак, кўпчилик уни етиштириш ҳақида аввал ҳеч эшитмаган.

EastFruit Грузияда органик заъфарон етиштирувчи –  Русудан Харабадзе хоним билан унинг тажрибаси ҳақида билиш учун боғланди.

– Нега органик заъфарон етиштиришга қарор қилдингиз ва бу ишни қачон бошладингиз?

— Менда бу ғоя Болқондаги халқаро ташкилотлардан бирининг вакили сифатида ишлаб юрган пайтларим туғилган. Ўшанда ташкилот маҳаллий аҳолининг мунозарали ерда заъфарон етиштиришини қўллаб-қувватлаган эди. Улар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўрганишди ва бозор анъанавий экинлар билан тўлиб-тошгани сабабли, заъфарон етиштиришга қарор қилишди. Мен ҳам Грузияда худди шундай мотивация билан ноанъанавий маҳсулот етиштириш учун заъфарон экишга қарор қилдим.

2018 йили Голландиядан органик заъфарон пиёзлари (Crocus sativus)ни харид қилдим ва Кахети вилоятининг Сагарежо шаҳрида заъфарон етиштиришни йўлга қўйдим. Аввалбошдан органик маҳсулот етиштиришга қарор қилган эдим, чунки, бозорда оддий заъфарон кўп, органик тури эса қадрланади ва талабгир.

Дастлабки сармоя тахминан 15 000 еврони ташкил этди, шундан 7 000 евродан ортиғи 50 000 бош заъфарон пиёзини харид қилишга сарфланди. Бу 1600 метр квадрат майдонга экин экиш учун етарли эди. Давлат дастури ёки агрокредит ҳисобидан молиявий кўмак бўлса, кўпроқ эккан бўлардим, лекин бизнес ғоям қўллаб-қувватланмади. Заъфарон – Грузия учун янги маҳсулот, шу боис, мен мулоқот қилган кишилар бу қандай бизнес эканлигини тушунишмади. Фақатгина банкдан стандарт истеъмол ссудасини олишга муваффақ бўлдим.

– Нега айнан Кахети ва Сагарежо? Заъфарон етиштириш учун қандай иқлим афзалроқ?

– Қарор қабул қилишдан аввал бир қанча вилоятларда бўлдим. Заъфаронни Грузиянинг шарқий қисмига эккан маъқул, у ерда иқлим нисбатан қуруқ. Ғарбий Грузиядаги Самегрело ёки Ажария каби намлик юқори бўлган ҳудудларда уни етиштириш қийин бўларди.

– Органик заъфарон етиштиришнинг асосий жиҳатлари нималардан иборат?

– Заъфарон етиштиришда тупроқ сифати жуда муҳим. Замбуруғли касалликларнинг олдини олиш учун уни яхшилаб дренажлаш керак. Бундан ташқари, биз органик маҳсулот етиштириш ҳақида гапирар эканмиз, бегона ўтлар ва зараркунандаларга қарши курашиш мураккаб вазифа. Мен зараркунандаларга қарши курашда органик воситалардан фойдаланаман, лекин бегона ўтларни қўлда олиб ташлаш керак. Органик заъфарон етиштириш бошқа ҳар қандай органик маҳсулот  каби кўп меҳнат талаб қилади, чунки, даладаги барча операциялар, жумладан, йиғим-терим ҳам қўлда бажарилади.

Бу экин экстремал ҳароратга чидамли, – 25 даражагача совуққа дош беради. Аммо заъфарон ўзгарувчан об-ҳавони ёқтирмайди. Буни ўз тажрибамдан келиб чиқиб айтяпман. 2020 йили октябрь ойи охирига бориб, об-ҳаво кутилмаганда ўзгарди, бу мавсумий гуллашнинг тўхташи ва ҳосил камайишига олиб келди.

– Йиллар бўйича маҳсулот етиштириш динамикаси қандай?

– Биринчи йили 1600 метр квадрат майдондан атиги 0,25 кг қуритилган заъфарон попугини олдим. Кейинги йили ҳосилдорлик 1,2 кг гача ошган бўлса, 2020 йилда об-ҳаво шароити туфайли 0,9 кг га тушди. Жорий мавсум йиғим-терими якунланди, лекин қуритиш жараёни ҳали охирига етгани йўқ. Бизнинг заъфарон қуритгич ускуналарсиз, хона ҳароратида қуёш нури тушмайдиган ерда қуритилади, лекин вақт ўтиши билан қуритгич-ускуна керак бўлади.

– Заъфарон ҳосилини йиғиб олишнинг ўзига хос хусусиятлари қандай?

– Заъфарон ҳосилини йиғиб олиш даври октябрь ойининг ўрталаридан ноябрь ойи ўрталаригача давом этади, бутун жараён қўлда бажарилади. Ҳосилни йиғиш ва заъфарон попугини олиш жараёнини якунлаш учун бизга ўрта ҳисобда уч ҳафта керак бўлади. Бу жараён бир неча ҳафта давом этади, чунки, гуллар аста-секинлик билан тушади. Биз ишчиларни гулларни тўғри теришга ўргатганмиз. Асосийси, гул тупроққа қоришишига йўл қўймасликдир, чунки, йиғим-теримдан кейин уларни ювиб бўлмайди. Заъфарон попугини олишда, минимал санитария қоидаларига амал қилинади.

– Бозорда органик заъфароннинг нархи қанча ва маҳсулотингизни қаерда сотасиз?

– Маҳаллий бозорда жами ҳосилнинг кичик партияларинигина сотаман. Қуритилган заъфарон сифатини йўқотмай, 5-6 йил сақланиши мумкин бўлгани учун сотишга шошилмайман. Ҳозир декабрь ойида тайёр бўладиган органик сертификатни кутяпман.

Маҳаллий бозорда бир грамм заъфарон нархи 50 лари (16 доллар), оддий Эрон заъфаронининг бир грамми эса 35 лари (11 доллар) туради. Европа бозорларида органик заъфароннинг тахминий нархи кг учун 15 000 евро (16 927 доллар)гачадир. Келгуси йили ҳосилни, асосан, Исроил ва Франция, Голландия каби Европа мамлакатларида сотишни режалаштиряпман – Голландияда заъфарон пиёзи етиштирилади, лекин унинг ўзини эмас. Мен  Грузиядан органик заъфарон сотиб олишга қизиққан Исроил фармацевтика компанияси билан боғландим. Катта эҳтимол билан, келгусида фармацевтика бозорига маҳсулот етказиб беришни давом эттираман.

— Заъфарон етиштириш учун касбий билим ёки агроном маслаҳати керакми?

– Болқонда ишлаб юрган пайтларим испаниялик мутахассисдан сабоқ олдим ва барча керакли билимларни эгалладим. Органик ўғитлар ёки зараркунандаларга қарши воситаларни танлашдагина менга профессионал ёрдам керак. Заъфарон етиштириш бўйича илгари тажрибаси ёки билими бўлмаган ҳар бир киши экишдан аввал ушбу экинни ўстиришнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганиб олиши керак.

– Келгусида қандай режаларни амалга оширмоқчисиз, маҳсулот етиштириш даражасини қанчага етказмоқчисиз?

– 2022 йилнинг баҳор фасли якунида заъфарон пиёзларини янги тупроққа кўчириш учун қазиб, ажратиб олишни режалаштиряпман. Янги майдон 1 600 метр квадрат ўрнига 1 гектарни ташкил этади, чунки, заъфарон пиёзи тупроқда кўпаяди. Ҳар тўрт йилда бир марта бўлиниб, қайта экилиши керак. Умид қиламанки, 2022 йилда ҳосил камида икки баробар ортади. Ҳосил ҳар йили кўпайиб бораверади. 2022 йилги мавсумдан бошлаб, ушбу маҳсулотни етиштириш даромадли бўлади.

Сообщение Грузиялик тадбиркор: «Жаҳон бозорида заъфароннинг оддий тури кўп, аммо органик заъфарон юксак қадрланади ва жуда талабгир» появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/intervyu-uz/gruziyalik-tadbirkor-zhahon-bozorida-zafaronning-oddiy-turi-kop-ammo-organik-zafaron-yuksak-qadrlanadi-va-zhuda-talabgir/feed/ 0
British American Tobacco Ўзбекистонда қуритилган мева-сабзавотлар етиштириш бўйича улушини оширди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/british-american-tobacco-ozbekistonda-quritilgan-meva-sabzavotlar-etishtirish-boyicha-ulushini-oshirdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/british-american-tobacco-ozbekistonda-quritilgan-meva-sabzavotlar-etishtirish-boyicha-ulushini-oshirdi/#respond Tue, 02 Nov 2021 05:30:11 +0000 https://east-fruit.ru/?p=90833 Ягона корпоратив ахборот портали хабарига кўра, British American Tobacco Uzbekistan (investmens) limited (УзБАТ) табиий қуритилган сабзавотлар ҳамда қуруқ мева ишлаб чиқарувчи ва дистрибьютор Samfruitнинг устав капиталидаги улушини 36,5 фоизга оширди. “Samfruit” Ўзбекистон-Швейцария қўшма корхонаси 2002 йилда ташкил этилган, деб хабар бермоқда “Nuz.uz”. Корхона Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманида кўчат етиштириш бўйича...

Сообщение British American Tobacco Ўзбекистонда қуритилган мева-сабзавотлар етиштириш бўйича улушини оширди появились сначала на EastFruit.

]]>

Ягона корпоратив ахборот портали хабарига кўра, British American Tobacco Uzbekistan (investmens) limited (УзБАТ) табиий қуритилган сабзавотлар ҳамда қуруқ мева ишлаб чиқарувчи ва дистрибьютор Samfruitнинг устав капиталидаги улушини 36,5 фоизга оширди.

“Samfruit” Ўзбекистон-Швейцария қўшма корхонаси 2002 йилда ташкил этилган, деб хабар бермоқда “Nuz.uz”. Корхона Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманида кўчат етиштириш бўйича ўз иссиқхоналарига эга завод (10 гектар майдонлик)  ҳамда Нуробод туманидаги умумий майдони 234 гектарлик “Самфрут-Органик” фермер хўжалигига эга. Бу ерда органик маҳсулотлар етиштирилади ва улар ҳар йили Institute for Marketecology (Швейцария) инспекторлари томонидан сертификатланади.

Завод энг сўнгги замонавий ускуналар, сабзавот, мева ва япроқли маҳсулотларни қуритиш бўйича автоматлаштирилган ишлаб чиқариш линиялари, шунингдек, сабзавот, мева ва зираворлардан гранула ҳамда кукун ишлаб чиқариш ускуналари билан жиҳозланган. Корхонада сифат менежменти тизими жорий қилинган бўлиб,  ишлаб чиқаришни назорат қилиш дастурига мувофиқ, барча зарур синов ва таҳлиллар ўтказиладиган ишлаб чиқариш лабораторияси фаолият кўрсатмоқда.

Samfuitнинг асосий ҳамкорлари кўп йиллар давомида озиқ-овқат, консерва ва қандолат маҳсулотларининг энг йирик халқаро ишлаб чиқарувчилари бўлиб келган. Маrs, Nestle, Unilever, Gerber каби брендлар шулар жумласидандир.

Сообщение British American Tobacco Ўзбекистонда қуритилган мева-сабзавотлар етиштириш бўйича улушини оширди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/british-american-tobacco-ozbekistonda-quritilgan-meva-sabzavotlar-etishtirish-boyicha-ulushini-oshirdi/feed/ 0
Молдова тадбиркорлик кооперативи Европадаги энг йирик органик ёнғоқ боғларидан бирини яратди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldova-tadbirkorlik-kooperativi-evropadagi-eng-yirik-organik-yonqoq-boqlaridan-birini-yaratdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldova-tadbirkorlik-kooperativi-evropadagi-eng-yirik-organik-yonqoq-boqlaridan-birini-yaratdi/#respond Wed, 15 Sep 2021 17:53:10 +0000 https://east-fruit.ru/?p=86592 2019 йили Молдованинг CI Nucces (Орхей тумани, Киперчень қишлоғи) номли тадбиркорлик кооперативи қарийб 100 гектар майдонга ёнғоқнинг» Чандлер» навини эккан эди. Ушбу нав бу йил илк ҳосилини беради. Мазкур лойиҳа кўп жиҳатдан қизиқ. Биринчидан, уни агробизнесга тахминан тенг ер улуши билан кириб келган олтита таъсисчи асос солган классик кооператив амалга...

Сообщение Молдова тадбиркорлик кооперативи Европадаги энг йирик органик ёнғоқ боғларидан бирини яратди появились сначала на EastFruit.

]]>

2019 йили Молдованинг CI Nucces (Орхей тумани, Киперчень қишлоғи) номли тадбиркорлик кооперативи қарийб 100 гектар майдонга ёнғоқнинг» Чандлер» навини эккан эди. Ушбу нав бу йил илк ҳосилини беради.

Мазкур лойиҳа кўп жиҳатдан қизиқ. Биринчидан, уни агробизнесга тахминан тенг ер улуши билан кириб келган олтита таъсисчи асос солган классик кооператив амалга оширмоқда. Кооператив доирасида барча қишлоқ хўжалиги участкаларида бир хил технологиялар қўлланади – бир хил турдаги ва бир хил сифатдаги маҳсулотларни етиштиришга асосланиб, ишлаб чиқариш инфратузилмаси ривожланиши учун умумий сармоя киритилади. Истиқболда ягона маркетингга эътибор қаратилади. Илгари Молдова ёнғоқ саноатининг бодом ва фундук етиштириш секторларида ишлаб чиқариш ва маркетинг бўйича ҳамкорлик нисбатан кенг ёйилган эди. Грек ёнғоғи секторида индивидуаллик устунлик қилди: ёки ёпиқ ишлаб чиқариш ва тижорат циклидаги йирик корхоналар ёхуд тайёрловчи-қайта ишловчилар ва савдогарларга боғлиқ бўлган кичик фермер хўжаликлари.

Шунингдек ўқинг: Молдовада ёнғоқ ҳосили бўйича прогноз кўтарилди, лекин ҳосил ҳажми нисбатан паст бўлади

Иккинчидан, CI Nucces кооперативи фаолиятнинг бошиданоқ, профессионал ташкилот – Молдова FARM қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари федерациясининг консалтинг кўмагидан фойдаланди. Ушбу тузилма мутахассислари кооператив таъсисчиларининг экологик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига яроқли ер участкаларини топиши, агротехнологияларни танлаши, бизнес-режалар тайёрлаши ва преференциал молиялаштириш бўйича қидирувларига ҳисса қўшди.

Учинчидан, лойиҳа концепциясида грек ёнғоғи навини танлаш алоҳида ўрин тутади. Бир томондан, «Чандлер» –  грек ёнғоғининг жаҳон бозоридаги сифат эталони ва энг афзали ҳисобланади.

Бошқа томондан, мазкур нав агротехнологиялар даражасида талабчандир. Хусусан, унинг ҳосилдорлиги озуқа ва суғориш режимига боғлиқ. Шу муносабат билан қайд этиш жоизки, FARМ ёрдами билан CI Nucces кооперативи IFAD дастуридан магистрал қувур (Днестр дарёсидан) қурилиши ва сув омбори учун грант ёрдамини олди. Яқин келажакда кооператив боғни томчилатиб суғориш тизими билан жиҳозлаш учун «Livada Moldovei» лойиҳаси линияси бўйича имтиёзли молиялаштирувни қўлга киритади.

Сообщение Молдова тадбиркорлик кооперативи Европадаги энг йирик органик ёнғоқ боғларидан бирини яратди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldova-tadbirkorlik-kooperativi-evropadagi-eng-yirik-organik-yonqoq-boqlaridan-birini-yaratdi/feed/ 0
Украина компанияси Малайзияга органик голубика экспорт қила бошлади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukraina-kompaniyasi-malayziyaga-organik-golubika-eksport-qila-boshladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukraina-kompaniyasi-malayziyaga-organik-golubika-eksport-qila-boshladi/#respond Sun, 01 Aug 2021 11:39:26 +0000 https://east-fruit.ru/?p=83250 Ташқи ишлар вазирлигининг қўллаб-қувватлаши билан Украинанинг Family Garden компанияси анчагина қисқа вақт – 6 ой ичида органик голубика экспортини йўлга қўйди. Резаворнинг дастлабки иккита партияси (2 тоннадан зиёд) Малайзияга жўнатилди, деб хабар бермоқда SEEDS. Биринчи контракт бўйича Украина 5 тонна резаворни экспорт қилиш имкониятига эга. Энди сентябрга қадар ҳар ҳафта...

Сообщение Украина компанияси Малайзияга органик голубика экспорт қила бошлади появились сначала на EastFruit.

]]>

Ташқи ишлар вазирлигининг қўллаб-қувватлаши билан Украинанинг Family Garden компанияси анчагина қисқа вақт – 6 ой ичида органик голубика экспортини йўлга қўйди. Резаворнинг дастлабки иккита партияси (2 тоннадан зиёд) Малайзияга жўнатилди, деб хабар бермоқда SEEDS.

Биринчи контракт бўйича Украина 5 тонна резаворни экспорт қилиш имкониятига эга. Энди сентябрга қадар ҳар ҳафта Малайзияга кичик-кичик партияда голубика етказиб берилади.

“Дипломатлар ҳамма масалада: бозорни таҳлил қилишдан тортиб эҳтимолий ҳамкорларнинг ишончлилигини текширишгача ёрдам беришди. 2021 йил апрелда бўлажак харидорлар билан онлайн музокаралар ўтказилди ва кўп ўтмай компания илк 5 тонна реза-меваларни етказиш бўйича контракт имзолади. Украина голубикаси Малайзияга учиб кетди, Малайзиядан эса Украинага пуллар етиб келди. Улар компания ходимлари учун маош, Украина бюджети учун солиқлардир. Экспорт Украинани иқтисодий жиҳатдан кучлироқ, украинларни эса бойроқ қилади. Шу боисдан, ТИВ доимий равишда экспортёрлар, хусусан, кичик ва ўрта бизнес учун янги имкониятлар яратмоқда”, деди ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба.

Шунингдек ўқинг: Шок-музлатиш технологияси резаворларнинг фойдали хусусиятларини узоқ вақт сақлашга имкон беради

Украинанинг Малайзиядаги элчиси Александр Нечитайлонинг сўзларига кўра, маҳаллий голубиканинг сифати етарли даражада рақобатбардош ҳисобланади. Яқин келажакда ушбу резавор Малайзиядаги йирик супермаркетлар тармоқларининг пештахталарида пайдо бўлади.

Family Garden компанияси бош директори Иван Гречковский Украина экспортини илгари суришда ТИВнинг ролини юқори баҳолади. Унинг қайд этишича, дипломатларнинг интилишлари туфайли янги бозорларга чиқиш анча жадаллашди.

Сообщение Украина компанияси Малайзияга органик голубика экспорт қила бошлади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukraina-kompaniyasi-malayziyaga-organik-golubika-eksport-qila-boshladi/feed/ 0
Россиялик боғбонлар голубиканинг дастлабки партияларини етказиб беришни бошлашди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyalik-boqbonlar-golubikaning-dastlabki-partiyalarini-etkazib-berishni-boshlashdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyalik-boqbonlar-golubikaning-dastlabki-partiyalarini-etkazib-berishni-boshlashdi/#respond Wed, 07 Jul 2021 16:09:15 +0000 https://east-fruit.ru/?p=80901 EastFruit лойиҳаси таҳлилчиларига хабарига кўра, ўтган ҳафтанинг охирида Россиянинг жанубий ҳудуди боғбонлари голубиканинг эртапишар навлари ҳосилини йиғишни бошладилар. Ва бугунги кунда ушбу резаворларнинг биринчи партиялари бозорга чиқарила бошланди. Шуниси эътиборга лойиқки, ушбу резаворни етиштириш Россия боғбонлари учун нисбатан янгилик ҳисобланади, боғбонлар фақат сўнгги бир неча йил ичидагина голубика плантацияларини фаол...

Сообщение Россиялик боғбонлар голубиканинг дастлабки партияларини етказиб беришни бошлашди появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit лойиҳаси таҳлилчиларига хабарига кўра, ўтган ҳафтанинг охирида Россиянинг жанубий ҳудуди боғбонлари голубиканинг эртапишар навлари ҳосилини йиғишни бошладилар. Ва бугунги кунда ушбу резаворларнинг биринчи партиялари бозорга чиқарила бошланди. Шуниси эътиборга лойиқки, ушбу резаворни етиштириш Россия боғбонлари учун нисбатан янгилик ҳисобланади, боғбонлар фақат сўнгги бир неча йил ичидагина голубика плантацияларини фаол равишда барпо қилишни бошладилар.

Маҳаллий фермер хўжаликларининг эртапишар голубикалари нархи бугунги кунда жуда кенг диапазонда ўзгариб турибди – таклиф этилаётган меванинг калибри ва сифатига қараб 700 дан 1000 рублгача/кг ($9,54-13,63/кг)гача. Ҳозирги вақтда бозорда голубикаларнинг таъминоти анча чекланган: Россиянинг жанубий вилоятларидан ҳозирча фақат бир нечта мева етиштирувчилар ушбу маҳсулотларни таклиф қилмоқдалар.

Шунингдек ўқинг: Ставропол ўлкаси (РФ) фермерлари голубика етиштиришни ўзлаштирмоқда

Мева етиштирувчилар ушбу сегментдаги асосий муаммо уни реализация қилиш каналларида деб билмоқдалар. Ҳолбуки, бугунги кунда маҳаллий фермер хўжаликлари голубикалари ҳажми жуда оз бўлганлиги сабабли, чакана савдо тармоқлари импорт қилинадиган резаворлар билан ишлашни афзал кўришади. Кўпинча маҳаллий резаворларга қараганда улар анча арзон бўлади. Ҳозирги кунда Россия бозорига импорт қилинган голубиканинг асосий етказиб берувчилари Сербия ва Беларусь  ҳисобланади.

Россиянинг голубика етиштирувчилари ушбу ойнинг 20-саналарида бозорга йирик партияларни етказиб беришни режалаштирмоқдалар, шунда сотиш нархи пасайишни бошлайди ва импорт қилинадиган мевалар маҳаллий мевалар билан рақобатлаша оладилар.

Органик голубика етиштирувчилар кўпроқ фойда кўришлари мумкин, чунки улар ҳозирги вақтда ўз маҳсулотларини нархлар оралиғининг энг юқори қисмида таклиф қилмоқдалар. Бозорда мавсумнинг қизғин палласида ҳам органик резаворлар жуда кам, чунки бунақа мева етиштиришнинг харажати кўп. Шу боис фақат кам сонли фермер хўжаликларигина органик голубика етиштириш билан шуғулланадилар. Уларнинг сўзларига кўра, бугунги кунда органик голубикаларга бўлган талаб жуда юқори ва ҳосилнинг деярли 100 фоизига сотиб олувчилар билан шартномалар тузилган.

Сообщение Россиялик боғбонлар голубиканинг дастлабки партияларини етказиб беришни бошлашди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyalik-boqbonlar-golubikaning-dastlabki-partiyalarini-etkazib-berishni-boshlashdi/feed/ 0