олма концентрати • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Thu, 23 Sep 2021 10:53:07 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png олма концентрати • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Украинада олманинг «Голден Делишез» нави мавсуми ўта паст нархлар билан бошланмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukrainada-olmaning-golden-delishez-navi-mavsumi-ota-past-narkhlar-bilan-boshlanmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukrainada-olmaning-golden-delishez-navi-mavsumi-ota-past-narkhlar-bilan-boshlanmoqda/#respond Wed, 22 Sep 2021 10:52:30 +0000 https://east-fruit.ru/?p=87239 Асосий стартдан олдиноқ #freshapplecrisis хештегини олишга улгурган Ғарбий яримшар мамлакатларида олма мавсуми тобора қизғин тус олмоқда. EastFruit маълумотларига кўра, бу ҳафта Украинада олманинг «Голден Делишез» нави ҳосили йиғим-терими бошланди. Лекин биринчи партиялар баҳоси боғбонларни хурсанд қилмаяпти, шунингдек, савдонинг умумий ҳолати ҳам ёқимсиз туюляпти. Шундай қилиб, ҳозир олма етиштирувчилар олманинг «Голден...

Сообщение Украинада олманинг «Голден Делишез» нави мавсуми ўта паст нархлар билан бошланмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Асосий стартдан олдиноқ #freshapplecrisis хештегини олишга улгурган Ғарбий яримшар мамлакатларида олма мавсуми тобора қизғин тус олмоқда. EastFruit маълумотларига кўра, бу ҳафта Украинада олманинг «Голден Делишез» нави ҳосили йиғим-терими бошланди. Лекин биринчи партиялар баҳоси боғбонларни хурсанд қилмаяпти, шунингдек, савдонинг умумий ҳолати ҳам ёқимсиз туюляпти.

Шундай қилиб, ҳозир олма етиштирувчилар олманинг «Голден Делишез» нави партияларини 10-11 грн/кг ($0,37-0,41/кг) нархида жўнатишга тайёр. Украинанинг десерт олма сегментидаги умумий нархлар диапазони ҳозирча 8-12 грн/кг (0,30-0,45 доллар/кг)ни ташкил этмоқда. Ўртача нархлар эса ўтган йилга нисбатан учдан бир қисмга пасайган ва 2019 йил даражасида турибди.

Бозор иштирокчилари нархлар арзонлашувидан ташқари асосий харидорлардан олмага фаол талаб йўқлигини хабар қилишмоқда.

Биринчидан, Украина бозорида ҳозир дўлдан зарарланган олма билан боғлиқ катта таклиф мавжуд. Сархил бозор операторларига бундай маҳсулот керак эмас, чунки, юқори сифатли меваларга ҳам ҳозир талаб паст. Олма концентратини ишлаб чиқарувчилар эса аввалдан тузилган шартномалар бўйича ишлашни афзал кўришади. Бу ҳолда фермерлар 3,50 грн/кг (0,13 доллар/кг) дан ортиқ ололмаслиги мумкин.

Иккинчидан, бозорда мавжуд  барча асосий навларнинг турғунлиги кузатилмоқда. Бундан ташқари, кечки олма навлари ҳосилини йиғиш мавсуми ҳали фаол босқичга ўтмади. «Гала» нави мавсуми икки ҳафта кеч бошланишига жорий йилнинг об-ҳаво хусусиятлари ҳам ҳисса қўшди. Натижада, фаол талаб бўлмаган шароитда эртаги олма таклифи аста-секин кечки олма мавсумига ўтади, бу эса бозордаги умумий нарх диапазонини пасайтиради.

Масалан, Украинада «Гала» нави учун бошланғич нархлар сентябрь ойи бошида 12-14 грн/кг ($ 0,39-0,52/кг) эди, лекин ҳозирга келиб, 8-11 грн/кг гача ($0,30-0,41/кг) тушди. Бу «АПК-Информ: сабзавот ва мевалар» лойиҳаси таҳлилчиларининг «Украина олма бизнеси – 2021» конференциясида эълон қилинган прогнозларини  тасдиқлади. Эслатиб ўтамиз, ушбу тадбирда қатнаша олмаганлар «Украина мева-сабзавот бозори – 2021: кейинги мавсум натижалари ва прогнозлари» тадқиқотида олма бозорининг долзарб таҳлилини олишлари мумкин. Таҳлил шу йилнинг октябрь ойи бошига қадар янгиланади.

Эслатиб ўтамиз, #freshapplecrisis нафақат Украинага, балки ҳеч истисносиз барчага, жаҳон олма бозорининг асосий иштирокчиларига тегишлидир. Масалан, мавсум бошида Россияда олманинг «Гала» нави нархи бирданига икки баравар арзонлади. Польшада эса фермерларнинг маҳаллий чакана савдо тармоқлари белгилаган паст нархларга нисбатан норозиликлари бошланди. Бундан ташқари, кўплаб польшалик фермерлар ҳатто нок эвазига олма етиштиришдан воз кечишни ўйлашмоқда. Молдовада ҳам бозор иштирокчилари савдонинг пастлиги ҳақида хабар беришмоқда ва мамлакатда энг катта олма ҳосилларидан бирининг фонида сақлаш қувватлари кескин танқис бўлиб қолгани кузатилмоқда.

Сообщение Украинада олманинг «Голден Делишез» нави мавсуми ўта паст нархлар билан бошланмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukrainada-olmaning-golden-delishez-navi-mavsumi-ota-past-narkhlar-bilan-boshlanmoqda/feed/ 0
Хитой олма бозори: юқори захиралар, паст нархлар, умидсиз истиқбол https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/khitoy-olma-bozori-yuqori-zakhiralar-past-narkhlar-umidsiz-istiqbol/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/khitoy-olma-bozori-yuqori-zakhiralar-past-narkhlar-umidsiz-istiqbol/#respond Tue, 21 Sep 2021 20:15:44 +0000 https://east-fruit.ru/?p=87047 EastFruit таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, Хитойнинг сархил олма бозори иштирокчилари мавсум осон бўлмайди, деган фикрда. USDAнинг Хитойда олма ҳосили камайиши мумкинлиги ҳақидаги башоратларига қарамай, маҳаллий манбалар маҳсулот етиштириш ҳажми ортиши ҳақида гапирмоқда. Вазият янада оғирлашишига сабаб, бу йил Хитойда ёзги олма мамлакат мева омборларидаги 2020 йилги олма ҳосилининг катта захиралари фонида...

Сообщение Хитой олма бозори: юқори захиралар, паст нархлар, умидсиз истиқбол появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, Хитойнинг сархил олма бозори иштирокчилари мавсум осон бўлмайди, деган фикрда. USDAнинг Хитойда олма ҳосили камайиши мумкинлиги ҳақидаги башоратларига қарамай, маҳаллий манбалар маҳсулот етиштириш ҳажми ортиши ҳақида гапирмоқда.

Вазият янада оғирлашишига сабаб, бу йил Хитойда ёзги олма мамлакат мева омборларидаги 2020 йилги олма ҳосилининг катта захиралари фонида рекорд даражадаги паст нархларда сотилган. Шунга кўра, омбордан олинган олма ҳам ёзги навлар билан фаол рақобатлашиб, нисбатан арзон нархларда сотилди.

Хитой боғбонлари июль ойи охири ва август ойи бошларида бозорларга олманинг «Гала» навини етказиб бера бошлагани сабаб, август ойида вазият фақат мураккаблашди ва нархлар рекорд даражадаги паст ҳолатда сақланиб қолди. Фермерлар яхши сифатли ёзги олманинг ҳар бир кг учун 0,2 доллардан кам олишди, кичик калибрли олманинг ҳар бир кг учун эса харидорлар 0,10 доллардан кўп тўлашмади!

Мавсум давомидаги паст нархларга қарамай, Хитой олма экспортини 2019/20 йилги мавсумга нисбатан атиги 2 фоизга, 1,1 миллион тоннагача оширишга муваффақ бўлди. Бу сўнгги уч мавсумдаги энг юқори экспорт ҳажми эди, лекин мазкур кўрсаткич 2016/17 ва 2017/18 йилги мавсумлардаги экспортга нисбатан анча паст. Ўша йилларда Хитой 2020/21 йилги мавсумга қараганда 22-24% ва деярли 260 минг тоннага кўп олма экспорт қилган.

Шунингдек ўқинг: Беларусда олма баҳоси ҳукумат томонидан тартибга солингани боис, минтақадаги энг юқори нархлардан биридир

Ўтган мавсумда Хитойнинг олма импорти ҳам кўп йиллар давомида рекорд даражада паст эди – атиги 69 минг тонна. Бироқ, бу вазиятни қутқариб қола олмади. Кўриниб турибдики, хитойлик олма экспортёрлари учун ҳануз кириш имкони бўлмаган Россия бозори ўрнига бошқаси топилмаганга ўхшайди.

Вазиятни Хитой энг йирик ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи саналган олма концентратлари бозоридаги унчалик қулай бўлмаган ҳолат ҳам мураккаблаштирмоқда. Сўнгги йилларда қайта тикланган шарбатлар энди фойдали маҳсулот ҳисобланмайди ва улар бутун жаҳон бўйлаб истеъмолчиларини йўқотмоқда. Бундай турдаги шарбатлар ўрнини бошқа ичимликлар эгаллаяпти. Шунга кўра, олмани концентрат учун қайта ишлашга арзон нархда сотиш ҳам ҳозир қийинлашган.

2021 йилда Хитой олмасининг юқори ҳосили, агар у тасдиқланса, EastFruit экспертлари #freshapplecrisis хештеги билан эътибор қаратаётган олма талаб ва таклифининг глобал номутаносиблиги масаласига боғлиқ вазиятни янада кучайтириши мумкин.

Дарвоқе, минтақамиз мамлакатларидан Ўзбекистон ўтган мавсумда Хитой олмасининг энг йирик импортёрига айланди, у ерга 6 минг тоннага яқин Хитойдан олма жўнатилди. Қирғизистон тахминан 2,8 минг тонна олма сотиб олди. Бошқа давлатлар эса Хитойдан деярли олма импорт қилмади. Аммо Осиё ва Яқин Шарқ бозорларида Хитой европалик олма етказиб берувчилар билан фаол рақобатлашди ва 2021 йилда бу рақобат яна ҳам кучайиши мумкин. Шарқий Европада олманинг рекорд ҳосили кутилмоқда.

Сообщение Хитой олма бозори: юқори захиралар, паст нархлар, умидсиз истиқбол появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/khitoy-olma-bozori-yuqori-zakhiralar-past-narkhlar-umidsiz-istiqbol/feed/ 0