олхўри • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Tue, 23 Nov 2021 20:14:19 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png олхўри • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Олхўри ва ўрик дурагайлари – испан селекционерларидан янги мевалар линияси (фото) https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/olkhori-va-orik-duragaylari-ispan-selektsionerlaridan-yangi-mevalar-liniyasi-foto/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/olkhori-va-orik-duragaylari-ispan-selektsionerlaridan-yangi-mevalar-liniyasi-foto/#respond Wed, 24 Nov 2021 08:00:56 +0000 https://east-fruit.ru/?p=92946 11 йиллик селекция ва навларни такомиллаштириш ишларидан сўнг Испаниянинг Ibergen Frutales компанияси  яратган олхўри ва ўрикнинг Iberplum® турлараро дурагайларининг янги линияси бозорга чиқди. Янги дурагайлар маҳсулот қийматини ошириб, унинг данакли мева сегментида алоҳида ажралиб туришига хизмат қилади» дея хабар бермоқда «АгроБизнес«. Iberplum® гуруҳи навлари олхўри ва ўрикнинг турлараро дурагайлари серияси...

Сообщение Олхўри ва ўрик дурагайлари – испан селекционерларидан янги мевалар линияси (фото) появились сначала на EastFruit.

]]>

11 йиллик селекция ва навларни такомиллаштириш ишларидан сўнг Испаниянинг Ibergen Frutales компанияси  яратган олхўри ва ўрикнинг Iberplum® турлараро дурагайларининг янги линияси бозорга чиқди. Янги дурагайлар маҳсулот қийматини ошириб, унинг данакли мева сегментида алоҳида ажралиб туришига хизмат қилади» дея хабар бермоқда «АгроБизнес«.

Iberplum® гуруҳи навлари олхўри ва ўрикнинг турлараро дурагайлари серияси бўлиб, пўсти ва ички қисми турли рангдаги мевалар билан бутун мавсумни эгаллайди. Селекционерларнинг мақсади истеъмолчига ёқимли таъм таассуротини тақдим этишдир, шунинг учун улар 20ºВх га яқин юқори шакар таркиби ва ажойиб тузилишга эга бўлган,  экзотик лаззатли мева олишни мақсад қилишган. IberPlum концепцияси олхўрини премиум бозорга олиб киради.

Ҳозиргача тўртта нав патентланган, қолганлари эса рўйхатдан ўтиши кутилмоқда. Ҳали маълум бўлмаган ушбу янги дастурга қарамай, Испанияда аллақачон 20 гектар IberPlum® экилган. Шунингдек, Франция, Италия, Чили ва Жанубий Африка боғбонлари билан экспериментал  шартномалар тузилган.

Компания веб-сайтида пишиб етилиш муддати 17 июндан 25 сентябргача бўлган 9 та олхўри ва ўрикнинг тижорат навлари намойиш этилди. Турли навдаги мевалар диаметри 55 дан 65 мм гача, шакар миқдори – 17ºВх дан 20ºВх гача, меванинг қаттиқлик даражаси эса 2,5 дан 3,8 кг/см² гачадир.

Сообщение Олхўри ва ўрик дурагайлари – испан селекционерларидан янги мевалар линияси (фото) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/olkhori-va-orik-duragaylari-ispan-selektsionerlaridan-yangi-mevalar-liniyasi-foto/feed/ 0
Олхўри бозори: Украина кутилмаганда Молдованинг рақибига айланмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/olkhori-bozori-ukraina-kutilmaganda-moldovaning-raqibiga-aylanmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/olkhori-bozori-ukraina-kutilmaganda-moldovaning-raqibiga-aylanmoqda/#respond Thu, 23 Sep 2021 20:32:47 +0000 https://east-fruit.ru/?p=87331 EastFruit таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, 2021 йилда сархил олхўри мавсумининг кутилмаган ҳодисаларидан бири бу мева учун Украина бозорида кузатилаётган рекорд даражадаги паст нархлардир. Сабаблар ҳақида биз яқинда Шарқий Европадаги олхўри бозорининг минтақавий шарҳида батафсил ёзган эдик. Аммо, яна бир ажабланарли томони шундаки, Украина бу мевани экспорт қилиш тажрибаси йўқлигига қарамай, ташқи...

Сообщение Олхўри бозори: Украина кутилмаганда Молдованинг рақибига айланмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, 2021 йилда сархил олхўри мавсумининг кутилмаган ҳодисаларидан бири бу мева учун Украина бозорида кузатилаётган рекорд даражадаги паст нархлардир. Сабаблар ҳақида биз яқинда Шарқий Европадаги олхўри бозорининг минтақавий шарҳида батафсил ёзган эдик.

Аммо, яна бир ажабланарли томони шундаки, Украина бу мевани экспорт қилиш тажрибаси йўқлигига қарамай, ташқи бозорларда  Молдовага босим ўтказа бошлади. Европа Иттифоқидан мева импортёрлари учун, албатта, биринчи навбатда, сифат кўрсаткичлари ва олхўрининг барқарор етказиб берилиши муҳим. Лекин 2021 йилги Украина олхўрисининг сифати жуда яхши,  украиналик боғбонлар таклиф этаётган маҳсулотлар ҳажми ҳам жуда катта.

Шу сабабли, Украина олхўриси Польшага ҳозир фаол экспорт қилинмоқда, у ерда олхўри нархи анча юқори. Шунингдек, Украина олхўриси Молдованинг анъанавий савдо бозори – Руминияга етказиб берилмоқда. Украина олхўриси Молдованикига нисбатан анча рақобатбардош бўлган яна бир бозор – бу Беларусь бозори. Олхўрини Беларусга экспорт қилиш учун транспорт харажатлари анча паст, чунки, Молдовадан мева экспортёрлари Украина транзити орқали Беларусга маҳсулот етказиб беришлари керак.

Олхўрининг минтақадаги энг йирик импортёри, албатта, Россия ҳисобланади. Умуман олганда, Россия жаҳон бўйича олхўрининг асосий харидори ҳисобланади. Бироқ, у ерда олхўри нархи пасая бошлади ва бунга Украина олхўриси Беларусь орқали мазкур мамлакатга реэкспорт қилингани сабаб бўлган, деган гумон бор.

Тўғри, Россиянинг олхўри бозорига таъсир қиладиган яна бир кутилмаган омил бор – у ҳам бўлса, данакли меваларнинг Грузиядан экспорт қилинишидир. Шу билан бирга, Грузияда олхўри нархи ҳозир Украинадан ҳам паст. Грузия илгари Россиянинг йирик олхўри етказиб берувчиси бўлмаган. Бироқ, 2021 йилда шундай бўладиганга ўхшайди.

Сообщение Олхўри бозори: Украина кутилмаганда Молдованинг рақибига айланмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/olkhori-bozori-ukraina-kutilmaganda-moldovaning-raqibiga-aylanmoqda/feed/ 0
Молдовада мева сақлаш омборлари танқислиги кузатилмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-meva-saqlash-omborlari-tanqisligi-kuzatilmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-meva-saqlash-omborlari-tanqisligi-kuzatilmoqda/#respond Thu, 23 Sep 2021 20:20:25 +0000 https://east-fruit.ru/?p=87323 Молдова мева-сабзавот бозори операторларининг таъкидлашича, 2021 йил сентябрь ойининг ўрталаридан бошлаб, мамлакатда мева сақлаш учун совутиш қурилмаларига талаб тез ўсиб бормоқда. EastFruit таҳлилчилари фикрига кўра, бунинг кўп сабаблари бор. Биринчи ва асосий сабаб –  республикада боғдорчилик билан шуғулланувчи фермер хўжаликларининг аксарияти  олманинг кузги навларини йиғиб олишга ўтмоқда. Шу билан бирга,...

Сообщение Молдовада мева сақлаш омборлари танқислиги кузатилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Молдова мева-сабзавот бозори операторларининг таъкидлашича, 2021 йил сентябрь ойининг ўрталаридан бошлаб, мамлакатда мева сақлаш учун совутиш қурилмаларига талаб тез ўсиб бормоқда. EastFruit таҳлилчилари фикрига кўра, бунинг кўп сабаблари бор.

Биринчи ва асосий сабаб –  республикада боғдорчилик билан шуғулланувчи фермер хўжаликларининг аксарияти  олманинг кузги навларини йиғиб олишга ўтмоқда. Шу билан бирга, бир томондан, саноат олмаси баҳосининг турғунлиги фонида кўплаб фермерлар ўз тактикасини ўзгартиряпти: улар биринчи навбатда, сифатлироқ десерт олмаси ҳосилини йиғиш ва сотишга эътибор қаратишга ҳаракат қилмоқда. Бошқа томондан, бу маҳсулотларга яқин келажакда савдогар-экспортёрлар томонидан талаб ҳали катта эмас. Шунга кўра, фермерлар юқорироқ сифатли олманинг асосий ҳажмини узоқ муддат сақлаш учун жойлаштирувчи дилерларга сотишга ҳаракат қилишмоқда. Шу мақсадда улар иложи борича (ва улгуржи сотувчилар сўровлари билан) меваларни саралаб, харидорлар базасига етказиб беришади. Бундай ҳолда улгуржи нарх, масалан, сараланган «Гала Бакей» олмаси учун тараларсиз 7 лей/кг га (0,4 доллар)ча бориши мумкин.

Ҳолбуки, Молдова бозорида олманинг «Гала» гуруҳи навлари нархи, мана, учинчи ҳафтадирки, 5,0-5,5 лей/кг (0,28-31 доллар/кг) оралиғида ўзгариб турибди.

Шу билан бирга, кўплаб боғбонлар худди аввалгидек, тўғридан-тўғри боғдан олма сотишга умид қилишмоқда ва сотувчилардан сўровлар тушишини кутишяпти. Бироқ, сўровлар фаоллиги паст, чунки, таклиф талабдан сезиларли даражада ошади. Натижада, яхшигина олма, масалан, «Гала Маст» боғда сақланиши учун у харидор томонидан 3,5-4,5 лей/кг (0,20-0,25 доллар/кг) нархида экспорт қилиш ва саралаш шарти билан сотиб олиниши мумкин.

«Музлатгичдан жой олиш учун» фермерлар ўртасида рақобат кучайишининг яна бир сабаби шундаки, йиғим-теримдан кейинги инфратузилмаси ривожланган баъзи боғдорчилик корхоналари ўз маҳсулотларини йиғиш/саралашга эътибор қаратмоқда ва улар ўз базаларини олманинг ташқи экспортёрлари учун ёпиб қўйган. Боз устига, мамлакатда кечки олмалар, жумладан, «Айдаред» каби арзон навлар ҳосили юқори бўлади. Энг сифатли ушбу маҳсулотлар учун мева сақлаш омборларидаги қувватларнинг маълум қисмини захиралашга тўғри келади.

Ваниҳоят, октябрь ойида кечки олхўри ва кечки навли хўраки узум етиштирувчиларнинг (жумладан, «Молдова» навлари) музлатгичлар учун даъвогарлар сафига қўшилиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Шунинг учун бозор иштирокчилари мева сақлаш имкониятлари етишмаслигини ҳис қилишмоқда, гарчи, Молдова мева сақлаш омборлари билан яхши таъминланган давлатлардан бири бўлса-да.

Сообщение Молдовада мева сақлаш омборлари танқислиги кузатилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-meva-saqlash-omborlari-tanqisligi-kuzatilmoqda/feed/ 0
Молдовалик фермерлар экспорт олхўриси сифатини яхшилаш заруратига эътибор қаратишди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovalik-fermerlar-eksport-olkhorisi-sifatini-yakhshilash-zaruratiga-etibor-qaratishdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovalik-fermerlar-eksport-olkhorisi-sifatini-yakhshilash-zaruratiga-etibor-qaratishdi/#respond Thu, 23 Sep 2021 19:46:27 +0000 https://east-fruit.ru/?p=87794 Молдова Республикаси мева бозори операторларининг қайд этишича, сентябрь ойининг иккинчи ярмида уларнинг камида бир қисми қўшни Руминия бозорига олхўри экспортини сезиларли даражада оширган. Шу билан бирга, паст сифат ва бир хил нархга қараганда, айни пайтда қўшни мамлакат бозорига етказиб берилаётган маҳсулотларнинг катта қисми мевали дистиллят ёки спиртли ичимликлар тайёрлаш учун...

Сообщение Молдовалик фермерлар экспорт олхўриси сифатини яхшилаш заруратига эътибор қаратишди появились сначала на EastFruit.

]]>

Молдова Республикаси мева бозори операторларининг қайд этишича, сентябрь ойининг иккинчи ярмида уларнинг камида бир қисми қўшни Руминия бозорига олхўри экспортини сезиларли даражада оширган. Шу билан бирга, паст сифат ва бир хил нархга қараганда, айни пайтда қўшни мамлакат бозорига етказиб берилаётган маҳсулотларнинг катта қисми мевали дистиллят ёки спиртли ичимликлар тайёрлаш учун қайта ишланади. Бироқ, шуниси ҳам борки, ушбу  канал охирги икки ҳафта мобайнида Молдова бозорида олхўрининг улгуржи нархларини  5-7 лей/кг оралиғида (0,28-0,40 доллар/кг) барқарорлаштирди.

Айрим боғдорчилик корхоналарининг раҳбарлари кўплаб маҳаллий қуруқ мева фабрикаларида хом ашёнинг катта захирасини ҳисобга олган ҳолда «десерт сифатидан кўра, саноат сифати»га мойил олхўрини ташқаридан жалб қилиш жуда қулай бўлганини таъкидлашди. Қайта ишловчилар олхўри йиғиш ҳажмини аста-секин камайтирмоқда, гарчи, уни сотиб олиш нархи ҳануз худди шу нарх – 3-4 лей/кг ($0,17-0,23/кг) оралиғида бўлса ҳам.

Шунингдек ўқинг: Олхўри – Украина, Молдова, Польша ва Россия бозорларидаги нарх ҳамда вазият таҳлили

Бундай вазиятда Молдованинг боғбон- экспортёрлари, мазкур меваларни экспорт қилиш тажрибаси деярли йўқлигига қарамай, EastFruit ёзганидек, Украина ташқи бозорларда Молдовага босим ўтказа бошлагани хусусида кўпроқ ташвишланишлари керак. Бундан ташқари, Молдова савдогарлари учун энг катта таҳдид – уларнинг украиналик ҳамкасб-рақиблари олхўрини айнан Польша ва Руминияга фаол экспорт қилаётганидир. Молдовалик экспортёрлар ҳақли равишда ушбу икки бозорни тўрт-беш йилдан буён ўзларининг Европа Иттифоқидаги анъанавий савдо йўналишлари деб билишади.

Шу ўринда эслатиб ўтиш жоизки, 2020 йили Молдова олхўрисининг Европа бозоридаги энг йирик харидорлари яна Руминия (тахминан 10,5 минг тонна), Польша (3,2 минг тонна), Германия (2,6 минг тонна) ва Хорватия (1,5 минг тонна) бўлди. Бундан ташқари,  2019 йил маълумотлари билан таққослаганда қайд этилган мамлакатларнинг биринчисига етказиб бериш 14%га камайди, қолган учтасида мос равишда 112%, 88% ва 136%га ошди. Озиқ -овқат хавфсизлиги миллий агентлиги АNSA маълумотларига кўра, 2020 йили Молдовадан Европа Иттифоқига қарийб 23 минг тонна, 2019 йили деярли 20 минг тонна олхўри экспорт қилинган.

Молдовалик боғбон-савдогарлар Руминия бозорига Украинадан олхўри етказиб берувчилар масаласига ҳозирча хотиржам муносабатда бўлишмоқда. Бу, албатта, руминиялик улгуржи харидорларнинг қатъий прагматизми туфайлидир: «Улар фақат юқори сифатли Украина олхўрисини арзон нархда олишади”. Шу билан бирга, бунда потенциал хавф ҳам мавжуд: руминиялик савдо ҳамкорлари янги мавсумда Молдованинг у қадар юқори бўлмаган сифатли олхўрисини юқори нархда оладими ёки Украина олхўриси (ёки, эҳтимол, юқорироқ сифатли)ни бироз  пастроқ нархда сотиб олишни кенгайтирадими?

Куни кеча Молдова боғбонларининг ўзлари экспорт олхўриси сифатини яхшилаш вазифаси долзарблигига жамоатчилик эътиборини қаратгани қайсидир маънода далда беради. Facebookда улар француз дўкони пештахтасидаги паст сифатли Молдова олхўриси фотосурати билан қўйилган постга фаол ва асосан, кескин фикр билдиришди.

Молдова Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари федерацияси FARM  мутахассисларининг фикрига кўра, жорий мавсумнинг об-ҳаво шароити туфайли олхўри навларини Европа Иттифоқи мамлакатларига фаол ва Россияга камроқ экспорт қилиш сентябрь ойи охири – октябрь бошида бошланади. Бундан ташқари, етказиб беришнинг асосий қисми «музлатгичларни четлаб ўтиб, боғлардан» амалга оширилади. Сақлаш учун (эҳтимол, қисқа муддатга) нисбатан оз олхўри қўйилади. Бу фақат йиғим-теримдан кейинги инфратузилмаси мавжуд бўлган, технологик жиҳатдан тараққий топган қишлоқ хўжалиги корхоналарининг боғларида етиштириладиган юқори сифатли маҳсулотлар бўлади. Ушбу олхўри ноябрь-декабрь ойларида Германия, Венгрия ва Европа Иттифоқининг бошқа мамлакатлари бозорларига экспорт қилинади.

Сообщение Молдовалик фермерлар экспорт олхўриси сифатини яхшилаш заруратига эътибор қаратишди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovalik-fermerlar-eksport-olkhorisi-sifatini-yakhshilash-zaruratiga-etibor-qaratishdi/feed/ 0
Олхўри – Украина, Молдова, Польша ва Россия бозорларидаги нарх ҳамда вазият таҳлили https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/bozorlar-sharhi/olkhori-ukraina-moldova-polsha-va-rossiya-bozorlaridagi-narkh-hamda-vaziyat-tahlili/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/bozorlar-sharhi/olkhori-ukraina-moldova-polsha-va-rossiya-bozorlaridagi-narkh-hamda-vaziyat-tahlili/#respond Wed, 15 Sep 2021 17:35:20 +0000 https://east-fruit.ru/?p=86580 EastFruit таҳлилчиларининг маълумотларига қараганда, Шарқий Европадаги энг йирик олхўри етиштирувчи мамлакатларнинг кўпчилиги ҳозирда маҳсулотни бир йил аввалгидан арзонроқ нархда сотишмоқда. Бироқ бу нархлардан ҳамма норози, дегани эмас. Қолаверса, вазият ҳар бир мамлакатда турлича. Агар Украинада боғбонлар учун бу сафарги олхўри мавсуми сўнгги йиллардаги энг ёмони бўлса, бошқа мамлакатларда энг яхшиси...

Сообщение Олхўри – Украина, Молдова, Польша ва Россия бозорларидаги нарх ҳамда вазият таҳлили появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчиларининг маълумотларига қараганда, Шарқий Европадаги энг йирик олхўри етиштирувчи мамлакатларнинг кўпчилиги ҳозирда маҳсулотни бир йил аввалгидан арзонроқ нархда сотишмоқда. Бироқ бу нархлардан ҳамма норози, дегани эмас. Қолаверса, вазият ҳар бир мамлакатда турлича. Агар Украинада боғбонлар учун бу сафарги олхўри мавсуми сўнгги йиллардаги энг ёмони бўлса, бошқа мамлакатларда энг яхшиси бўлиб турибди.

ЕИдаги олхўри етиштирувчи энг асосий мамлакатларда 2020 йил баҳордаги об-ҳаво шароитларини, шунингдек, 2020 йилдаги рекорд даражада юқори нархларни ҳисобга олиб, бозор иштирокчилари 2021 йилда нархлар ўтган йилгидан паст бўлмайди, деб умид қилишганди. Аммо бугунги кунда фақатгина Россияда олхўрининг ўртача улгуржи нархи ўтган йилги даражага тахминан мос келмоқда. Молдова, Польша ва Украинада эса унинг нархлари 2021 йилдагидан паст.

Украинада олхўрининг улгуржи нархлари энг кўп – бир ярим бараварга пасайиб кетди. Ўтган йили у анча қиммат сотилганди. Чунки ҳосилнинг анчагина қисми аёз туфайли нобуд бўлган эди. Европа Иттифоқида ушбу мевага талаб етарлича бўлганлиги боис Украинадаги олхўри майдонлари кенгайиб бораётганлиги туфайли Украинада 2021 йилда олхўри ҳосили кескин кўпайиб, нархни тушириб юборди.

Ҳозир Украинада олхўри нархлари сўнгги икки ҳафта давомида бироз ўсган бўлса-да, тарихан энг қуйи даражада қолмоқда. Икки ҳафта аввал нархлар $0,22/кг гача пасайди, ҳозирда $0,26/кг атрофида бўлиб турибди. Сўнгги тўрт йил ичида бунчалик паст нарх кузатилмаган эди.

Украина боғбонлари учун Молдова фермерларидан фарқли ўлароқ, олхўри ҳалигача бизнеснинг қўшимча йўналиши ҳисобланади. Шу сабабдан, Украинада етиштириш технологиялари ҳам, қайта ишлаш ва узоқ муддат сақлаш технологиялари ҳам Молдовадагичалик ривожланмаган. Савдо алоқалари ва экспорт тажрибаси ҳақида-ку гапирмаса ҳам бўлаверади. Ишлаб чиқариш ҳажмларининг ўсиши баробарида ўтган йилларга нисбатан нархларнинг бу қадар пастга шўнғишига асосий сабаб ҳам шу.

Дарвоқе, ҳозир олхўрини Украинада Молдовага қараганда анча арзон нархларда сотиб олиш мумкин. Бироқ, импортёрлар томонидан жудаям кучли талаб кўринмаяпти. Чунки украин етказиб берувчилари ўз маҳсулотларини ЕИ мамлакатларида илгари суриш борасида фаол эмаслар.

Молдовада вазият Украинадагидан кўра анча яхши. Бу ерда экспорт ҳам, қайта ишлаш ҳам кучли ривожланган. Шу сабабдан, Молдовадаги олхўри нархлари фақат ўтган ҳафтадагина илк бор ўтган йилдаги кўрсаткичлардан паст бўлди. Бунгача етиштирувчилар нархлардан анча хурсанд эдилар. Боиси у ҳақиқатан 2020 йилги даражадан юқорида бўлиб турганди. Аммо мана иккинчи ҳафтадирки, нархлар тезлик билан пасаймоқда. Ҳолбуки, одатда бундай пайтда нархларнинг мавсумий ошиши кузатиларди. Эҳтимолки, мазкур ҳолат учта сабаб билан изоҳланади. Биринчидан, 2021 йилда олхўрини йиғиб-териб олиш мавсуми икки ҳафтага кечикди. Шунинг учун таклиф энг кўп бўлган пайт сентябрь бошига эмас, балки ўрталарига тўғри келди.  Иккинчидан, Молдовада олхўри ҳосили ўтган йилгидан паст бўлмаслиги аниқ бўлиб қолди. Ҳатто ундан кўп бўлиши ҳам мумкин. Бу эса кутилмаган эди. Учинчидан, ёмғирлар туфайли олхўри сифати пасайган. Натижада ҳосилнинг каттагина қисмини қайта ишловчи корхоналарга сотишга тўғри келмоқда. Тўғри, қайта ишловчилар таклиф қилаётган нархлар нисбатан баланд. Шу боисдан, фермерлар сақлаш харажатларини тежашга ва муаммоли олхўридан тезроқ халос бўлишга қарши эмаслар.

Эслатиб ўтамиз, Молдова Шарқий Европадаги энг йирик олхўри экспортёри бўлиб, ҳар йили ушбу маҳсулотдан 45-50 минг тоннасини экспортга чиқаради. Бундан ташқари, Молдова дунёдаги янги узилган олхўри мевасини экспорт қилувчи энг йирик мамлакатлар бешталигига киради ва сўнгги йилларда Европа Иттифоқи мамлакатларига экспортни йўлга қўйишда фаоллик кўрсатмоқда.

Польшада олхўри нархлари билан боғлиқ вазият худди Молдовадагидек бўлиб турибди. Ишлаб чиқарувчилар, умуман олганда, нархлардан рози. Фақат ўтган ҳафтагина у 2020 йилги даражадан пастга тушди. Айни пайтда нархларнинг умумий даражаси Молдовадаги олхўри нархларидан бир ярим баравар, Украинадагидан эса икки баравар қиммат бўлиб турибди. Дарвоқе, Польша олхўрини Молдовага қараганда 6-8 баравар кам – йилига 6 минг тонна атрофида экспорт қилади.

Украинага келсак, у ўртача 300 тонна олхўри экспорт қилмоқда. Кўплаб ижобий омиллар бир вақтда юз берган 2017 йилдагина 8 минг тонна мева экспорт қилинган эди. Аммо бу шундан далолат берадики, Украинада янги олхўрини экспорт қилиш, шунингдек, кейинчалик қайта ишлаш мақсадида олхўри етиштириш бўйича ҳали ишга солинмаган каттагина салоҳият мавжуд. Бундан ташқари, Молдова тажрибасидан кўриниб турибдики, олхўрини янги йил байрамларигача, ҳатто ундан ҳам узоқроқ муддат сақлаб туриш мумкин. Украинанинг улкан ички бозорини инобатга олсак, олхўрини узоқ муддат сақловга қўйиш ва мавсумдан ташқари вақтда сотиш ишлаб чиқарувчиларга яхшигина даромад олиб келиши мумкин.

Россия эса, аксинча, дунёнинг энг йирик олхўри импортёри ҳисобланади ва йилига 80 минг тонна ушбу мевани асосан Молдова, Туркия ва Ўзбекистондан сотиб олади. Қолаверса, кейинги йилларда Грузия, Эрон ва Озарбайжон сингари мамлакатлар ҳам Россияга олхўри етказиб бериш ҳажмларини ошириб бормоқда.  Сербия эса РФга олхўри экспортини камайтиряпти.

Табиийки, Россияда олхўри нархлари минтақадаги энг қиммат ҳисобланади. Бинобарин, агар мамлакат дунё миқёсидаги импортёр бўлса доим шундай бўлган ва шундай бўлиб қолади. РФда олхўри нархлари ушбу мавсумда одатдагидан пастроқ бўлди. Шу боисдан боғбонлар бу йилги мавсумдан у қадар хурсанд эмас. Бироқ нархлар нисбатан баланд эканлигини ҳисобга олсак, Россияда олхўри – бу даромадли бизнесдир.

Шуни қайд этиш жоизки, олхўрини маҳаллий етиштириш ҳажмлари ортиб бормоқда. Демак, ҳар бир янги мавсум нархларни бошқа мамлакатлар билан тенглаштириб, Молдовадан Россия бозорларига етказиб беришнинг даромадлилигини пасайтириб бориши турган гап. Айниқса, РФ минтақаларида олхўри йиғиб-териб олиш ва сотиш фаол паллага кирган пайтларда.

Сообщение Олхўри – Украина, Молдова, Польша ва Россия бозорларидаги нарх ҳамда вазият таҳлили появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/bozorlar-sharhi/olkhori-ukraina-moldova-polsha-va-rossiya-bozorlaridagi-narkh-hamda-vaziyat-tahlili/feed/ 0
Молдовада ёмғир туфайли олхўри сифатига путур етди – энди у қайта ишлашга йўналтирилади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-yomqir-tufayli-olkhori-sifatiga-putur-etdi-endi-u-qayta-ishlashga-yonaltiriladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-yomqir-tufayli-olkhori-sifatiga-putur-etdi-endi-u-qayta-ishlashga-yonaltiriladi/#respond Tue, 07 Sep 2021 17:36:35 +0000 https://east-fruit.ru/?p=85917 Молдованинг FARM қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари федерацияси мутахассислари ёзнинг иккинчи ярмида ёғингарчилик ва ҳарорат ўзгариши туфайли кўплаб олхўри боғларида мевалар ёрилиши кузатилганини қайд этишмоқда. Шу сабабли, олхўри ҳосилининг катта қисми қайта ишлашга – паста, спиртли ичимликлар ва қуруқ мевалар тайёрлашга йўналтирилади. Бунга техник олхўрига юқори талаб ва нархлар ёрдам беради....

Сообщение Молдовада ёмғир туфайли олхўри сифатига путур етди – энди у қайта ишлашга йўналтирилади появились сначала на EastFruit.

]]>

Молдованинг FARM қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари федерацияси мутахассислари ёзнинг иккинчи ярмида ёғингарчилик ва ҳарорат ўзгариши туфайли кўплаб олхўри боғларида мевалар ёрилиши кузатилганини қайд этишмоқда. Шу сабабли, олхўри ҳосилининг катта қисми қайта ишлашга – паста, спиртли ичимликлар ва қуруқ мевалар тайёрлашга йўналтирилади.

Бунга техник олхўрига юқори талаб ва нархлар ёрдам беради. Aввалроқ EastFruit август ойида паста ишлаб чиқариш учун Кабардинская навли эртаги техник олхўрининг харид нархи 2,8-3,4 лей/кг (0,16-0,19 доллар/кг) оралиғида бўлганини хабар қилган эди. Боғбонларнинг сўзларига кўра, ўтган ойнинг иккинчи ярмида Чачакская навига қуруқ мева ишлаб чиқарувчилар орасида талаб катта бўлган. Улар мазкур хом ашё учун тахминан 4 лей/кг (0,23 доллар/кг) таклиф қилишган. Сентябрь ойида Молдовада энг кенг тарқалган техник олхўри –  Стенли нави учун ҳам нисбатан юқори нарх сақланиб турибди.

Қайта ишлаш учун паст сифатли олхўрини сотиш имконияти ўртача сифатли десерт олхўриси нархини нисбатан юқори даражада ушлаб туришга ёрдам бермоқда. Шундай қилиб, август ойининг охири, сентябрь бошида олхўрининг ўртача улгуржи нархи 7-8 лей/кг (0,39-0,45/кг) оралиғида сақланди. Шу билан бирга, вазият барқарор эмас, нархлар ҳар ҳафта 1-2 лей/кг оралиғида (плюс ва минуси билан) ўзгариб турди. Бу савдогар-экспортёрларнинг сотиб олиш интенсивлиги ва маҳсулот сифати (маҳсулот таклифларининг умумий ҳажмида)га боғлиқ бўлди. Шунга қарамай, жорий йилнинг белгиланган даврида олхўрининг улгуржи нархлари 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 0,01-0,02 доллар/кг га қимматроқ бўлди.

FARM мутахассисларининг қисқа муддатли истиқболга оид прогнозлари ижобий. Улар Стенли олхўриси йиғим -терими олдинга силжиши билан Европа Иттифоқига ҳам, МДҲга ҳам экспорт ўсиши кузатилади, деб ҳисоблашмоқда. Европа бозорларига етказиб бериш учун юқори сифатли олхўри нархи ҳам ошиши мумкин.

Шунингдек, мутахассисларнинг таъкидлашича, «кузги навлар» кеч пишгани боис, маҳсулотларнинг аксарияти музлатгичларни четлаб ўтиб, сархил мевалар бозорида сотилади ёки тўғридан-тўғри боғлардан қайта ишлашга юборилади.

Сақлаш харажатлари йўқлиги, шубҳасиз, маҳсулот таннархи пасайишига ёрдам беради. Гарчи, сотиб олиш нархлари қачондир «керакли ўсиш динамикасидан ортда қолса» ҳам уни сотиш фермерларга фойда келтиради.

Сообщение Молдовада ёмғир туфайли олхўри сифатига путур етди – энди у қайта ишлашга йўналтирилади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-yomqir-tufayli-olkhori-sifatiga-putur-etdi-endi-u-qayta-ishlashga-yonaltiriladi/feed/ 0
Германияда олма ва олхўри ҳосили ўтган йилгидан камроқ бўлади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/germaniyada-olma-va-olkhori-hosili-otgan-yilgidan-kamroq-boladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/germaniyada-olma-va-olkhori-hosili-otgan-yilgidan-kamroq-boladi/#respond Tue, 31 Aug 2021 11:10:09 +0000 https://east-fruit.ru/?p=85356 Бу йил Германияда олма ҳосили 2020 йилга қараганда бироз камроқ. Боғбонлар  ялпи ҳосил 937 минг тоннага яқин бўлишини кутишмоқда. Мамлакат Федерал статистика бошқармаси маълумотларига кўра, бу 87 минг тоннага ёки ўтган йилгидан 8,5% га камдир. Бу хусусда Fruit-inform idowa.de материалларига асосланиб хабар бермоқда. Олма мамлакатнинг асосий меваси бўлиб, 34 минг...

Сообщение Германияда олма ва олхўри ҳосили ўтган йилгидан камроқ бўлади появились сначала на EastFruit.

]]>

Бу йил Германияда олма ҳосили 2020 йилга қараганда бироз камроқ. Боғбонлар  ялпи ҳосил 937 минг тоннага яқин бўлишини кутишмоқда. Мамлакат Федерал статистика бошқармаси маълумотларига кўра, бу 87 минг тоннага ёки ўтган йилгидан 8,5% га камдир. Бу хусусда Fruit-inform idowa.de материалларига асосланиб хабар бермоқда.

Олма мамлакатнинг асосий меваси бўлиб, 34 минг гектардан сал камроқ майдонда етиштирилади. Олма экиладиган асосий ҳудудлар Боден кўли яқинидаги Баден-Вюртемберг, Қуйи Саксония ва Саксония туманларида жойлашган. Германиядаги барча меваларнинг 72 фоизи шу жойларда йиғиб олинади.

Бундан ташқари, санаб ўтилган ҳудудларда олхўри етиштирилади. Бироқ, бу йил мазкур экиннинг умумий ҳосили бир йил аввалгидан 30% кам бўлиши кутиляпти. Сабаб ноқулай об-ҳаво шароитидир, қолаверса, олхўри навбатма-навбат фақат икки йилда бир марта катта ҳосил беради.

EastFruit аввал хабар берганидек, жанубий қисмдаги олхўри боғлари муаммоси сабаб, германиялик экспортёрлар юқори сифатли олхўри учун яна Молдовага мурожаат қилмоқда.

Ўтган йили Молдова Германияга 2 450 тоннадан зиёд олхўри экспорт қилди. Импортёрлар Молдовадан келтирилган меваларнинг сифатини юқори баҳолашди ва молдовалик фермерлар билан ишлашда давом этиш истагини билдиришди.

Сообщение Германияда олма ва олхўри ҳосили ўтган йилгидан камроқ бўлади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/germaniyada-olma-va-olkhori-hosili-otgan-yilgidan-kamroq-boladi/feed/ 0
Нархлар ошишига қарамай, Россия боғбонлари бу йилги олхўри савдосидан норози https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/narkhlar-oshishiga-qaramay-rossiya-boqbonlari-bu-yilgi-olkhori-savdosidan-norozi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/narkhlar-oshishiga-qaramay-rossiya-boqbonlari-bu-yilgi-olkhori-savdosidan-norozi/#respond Fri, 27 Aug 2021 13:27:40 +0000 https://east-fruit.ru/?p=85014 EastFruit лойиҳаси таҳлилчиларининг маълум қилишича, бу ҳафта россиялик боғбонлар олхўри нархларини бироз кўтариш имкониятига эга бўлди. Шунга қарамай, ушбу ҳудудда маҳсулотга бўлган талаб ҳали ҳам паст даражада. Аксарият маҳсулот етиштирувчилар олхўрининг эртаги навларини сотишни тугатганлиги мазкур данакли мевалар нархининг кўтарилишига сабаб бўлди. Ҳозирги вақтда якка тартибдаги фермер хўжаликлари олхўрининг кечки...

Сообщение Нархлар ошишига қарамай, Россия боғбонлари бу йилги олхўри савдосидан норози появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit лойиҳаси таҳлилчиларининг маълум қилишича, бу ҳафта россиялик боғбонлар олхўри нархларини бироз кўтариш имкониятига эга бўлди. Шунга қарамай, ушбу ҳудудда маҳсулотга бўлган талаб ҳали ҳам паст даражада. Аксарият маҳсулот етиштирувчилар олхўрининг эртаги навларини сотишни тугатганлиги мазкур данакли мевалар нархининг кўтарилишига сабаб бўлди. Ҳозирги вақтда якка тартибдаги фермер хўжаликлари олхўрининг кечки навларини кичик партияларда сотмоқда.

Ҳозирги вақтда Россия боғбонлари олхўрининг “Стенлей” навини 25-45 рубль/кг (0,34-0,61 доллар/кг)дан сотмоқда, бу ўтган иш ҳафтасининг охирига қараганда ўртача 21 фоизга қимматроқ.

Таъкидлаш жоизки, россиялик маҳсулот етиштирувчилар жорий мавсумдаги олхўри савдосидан норози. Улар олхўри сифатининг пастлиги ҳавонинг иссиқлиги ҳамда Молдовадан импорт қилинган маҳсулотларнинг рақобатбардошлиги салбий омилларнинг асосий сабаби деб изоҳламоқда.

Эътиборли жиҳати, Россия бозорида олхўри нархи ошганига қарамай, савдогарлар бу данакли меваларни ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўртача 10% арзонроққа сотишга мажбур. Шу билан бирга, аксарият савдогарлар бир қатор йирик боғдорчилик корхоналари олхўрининг “Стенлей” навини теришни бошлаши билан маҳсулот нархи келгуси ҳафтада сезиларли пасайиши эҳтимоли борлигини инкор этмаяпти.

Сообщение Нархлар ошишига қарамай, Россия боғбонлари бу йилги олхўри савдосидан норози появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/narkhlar-oshishiga-qaramay-rossiya-boqbonlari-bu-yilgi-olkhori-savdosidan-norozi/feed/ 0
Германиялик трейдерлар сентябрда Молдова олхўрисини импорт қилишни бошлашга тайёр https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/germaniyalik-treyderlar-sentyabrda-moldova-olkhorisini-import-qilishni-boshlashga-tayyor/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/germaniyalik-treyderlar-sentyabrda-moldova-olkhorisini-import-qilishni-boshlashga-tayyor/#respond Mon, 16 Aug 2021 10:12:26 +0000 https://east-fruit.ru/?p=84301 Мамлакатнинг жанубий қисмларидаги олхўри боғларида юзага келган муаммолар туфайли немис экспортёрлари яна Молдовага мурожаат қилиб, юқори сифатли олхўри етказиб беришни сўрашди. Бу ҳақда FreshPlaza маълумотларига таянган ҳолда EastFruit ёзмоқда. “Плантацияларни совуқ уриб кетди. Айниқса, Германия жанубидагиларни.  Эртапишар навлар энг кўп зарарланган. Совуқ келган баҳор сабабли ҳосилни йиғиштириб олиш одатдагидан икки...

Сообщение Германиялик трейдерлар сентябрда Молдова олхўрисини импорт қилишни бошлашга тайёр появились сначала на EastFruit.

]]>

Мамлакатнинг жанубий қисмларидаги олхўри боғларида юзага келган муаммолар туфайли немис экспортёрлари яна Молдовага мурожаат қилиб, юқори сифатли олхўри етказиб беришни сўрашди. Бу ҳақда FreshPlaza маълумотларига таянган ҳолда EastFruit ёзмоқда.

“Плантацияларни совуқ уриб кетди. Айниқса, Германия жанубидагиларни.  Эртапишар навлар энг кўп зарарланган. Совуқ келган баҳор сабабли ҳосилни йиғиштириб олиш одатдагидан икки ҳафта кечроқ бошланди”, деди Германиянинг мева ва сабзавот савдолари бўйича кооператив канали OGA/OGV NORDBADEN EGнинг сотувлар бўйича менежери Курт Гальдер (Kurt Halder).

“Албатта, агар талаб бўлса, биз немис деҳқонларининг ҳосилидан сўнг Молдия олхўрисини сотишимиз мумкин. Умуман, биз ўтган йилгидагидек ҳажмда ҳосил кутяпмиз, бироқ биз савдолар ҳажмини оширмоқчимиз”, деди Гальдер.

Ўтган йили Молдова Германияга 2450 тоннадан зиёд олхўри экспорт қилган. Импортёрларнинг вакиллари Молдовадан келтирилган мевалар сифатини юқори баҳолашди ва молдовалик ишлаб чиқарувчилар билан ишлашда давом этиш истагини билдирдилар.

Трейдернинг фикрича, октябрь ойида кўп нарса об-ҳавога боғлиқ. “Об-ҳаво яхши ва илиқ бўлиб турса, иш яхши кетади. Сентябрь охирига бориб биз Молдовадан импортни бошласак бўлади, деб ўйлайман”, деди Гальдер.

Молдовадаги Ceteronis-ST компаниясининг маркетинг бўйича директори Елена Давидеску (Elena Davidescu)нинг айтишича, олхўри мавсумининг бу йилги истиқболи анча яхши. Ceteronis — ST — бу 2000 гектардан ортиқ майдонда иш олиб борувчи оилавий ферма. Компания GlobalG.A.P. ва GRASP сертификатларини олган бўлиб, Франция, Германия, Бельгия ва Нидерландия сингари ғарбий бозорларда машҳур бўлган “Стэнли” навли олхўрилари билан яхши танилган.

Компания йилига 5000 тонна олхўри етиштиради ва Молдовадаги энг йирик ишлаб чиқарувчи ҳисобланади. Улар олхўрини жуда эҳтиёткорлик билан терадилар. Саралаш, калибровка қилиш ва юклашдан аввал ҳосилни совуткичли омборларда сақлайдилар. Ceteronis-ST олхўридан ташқари 4500 тонна узум ва 2000 тонна шафтоли, шунингдек, гилос етиштиради.

Сўнгги йилларда Молдова мевалари янги бозорларда муваффақият қозонмоқда. Ўтган мавсумда 46900 тонна олхўри экспорт қилинган бўлиб, унинг ярмидан кўпи Европа Иттифоқи, хусусан, Италия, Франция, Хорватия, Польша, Германия ва Австрия мамлакатлари бозорларига етказиб берилган.

Айни пайтда Молдовада 22000 гектар майдонда йилига 100000 тонна олхўри етиштирилади. Ҳосил август ойидан ноябрь ойига қадар тайёр туради. Молдовада олхўрининг ўндан ортиқ навлари етиштирилса-да, “Стэнли” ва “Президент” навлари экспорт учун энг машҳурлари ҳисобланади.

Сообщение Германиялик трейдерлар сентябрда Молдова олхўрисини импорт қилишни бошлашга тайёр появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/germaniyalik-treyderlar-sentyabrda-moldova-olkhorisini-import-qilishni-boshlashga-tayyor/feed/ 0
Узум, шафтоли ва нектарин – 2021 йил август ойининг биринчи ўн кунлигида Ўзбекистондан сархил мева-сабзавотлар экспортида асосий позициялар https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/uzum-shaftoli-va-nektarin-2021-yil-avgust-oyining-birinchi-on-kunligida-ozbekistondan-sarkhil-meva-sabzavotlar-eksportida-asosiy-pozitsiyalar/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/uzum-shaftoli-va-nektarin-2021-yil-avgust-oyining-birinchi-on-kunligida-ozbekistondan-sarkhil-meva-sabzavotlar-eksportida-asosiy-pozitsiyalar/#respond Fri, 13 Aug 2021 15:44:07 +0000 https://east-fruit.ru/?p=84238 Июль ойи охирида EastFruit мутахассислари Ўзбекистондан узумни оммавий экспорт қилиш бошлангани ва ташқи бозорга шафтоли/нектарин етказиб бериш кескин ошгани ҳақида хабар беришган эди. Сўнгги 10 кун ичида узум ва шафтоли/нектарин Ўзбекистондан сархил мева-сабзавотларни экспорт қилиш учун транспорт сўровлари рейтингида етакчи ўринларни эгаллади. Шу билан бирга, тарвузнинг оммавий экспорти тугади, деб...

Сообщение Узум, шафтоли ва нектарин – 2021 йил август ойининг биринчи ўн кунлигида Ўзбекистондан сархил мева-сабзавотлар экспортида асосий позициялар появились сначала на EastFruit.

]]>

Июль ойи охирида EastFruit мутахассислари Ўзбекистондан узумни оммавий экспорт қилиш бошлангани ва ташқи бозорга шафтоли/нектарин етказиб бериш кескин ошгани ҳақида хабар беришган эди. Сўнгги 10 кун ичида узум ва шафтоли/нектарин Ўзбекистондан сархил мева-сабзавотларни экспорт қилиш учун транспорт сўровлари рейтингида етакчи ўринларни эгаллади. Шу билан бирга, тарвузнинг оммавий экспорти тугади, деб ҳисоблаш мумкин. Август ойи бошидан ҳозирги кунга қадар Ўзбекистондан тарвуз атиги бир неча партияда жўнатилди.

Ўзбекистон жорий йил август ойининг биринчи ўн кунлигида сархил мева-сабзавотлар экспортида қандай асосий позицияларига эга?

Экспортёрлар ва логистика хизматлари бозори иштирокчиларининг фикрига кўра, янги узилган мева-сабзавотларни ташқи бозорга жўнатиш учун автотранспорт воситаларига умумий сўровларнинг қарийб 70 фоизи икки мева ҳиссасига тўғри келади, у ҳам бўлса, узум ва шафтоли/нектариндир. EastFruit  экспертларининг фикрича, сўровларнинг 40-50 фоизи узум, тахминан 20-30 фоизи эса шафтоли ва нектарин ҳиссасига тўғри келмоқда. Шунга кўра, Ўзбекистон сархил мева-сабзавотлар экспортида биринчи позиция узумга, иккинчиси шафтоли ва нектаринга тегишлидир.

Узум Россия, Украина, Беларусь ва Қозоғистонга жўнатилмоқда, лекин унинг аксарият қисми Россия шаҳарларига – ушбу мамлакатнинг марказий қисмдан тортиб шимолий ва Узоқ Шарқ қисмигача етказиб берилади. Шафтоли ва нектарин ҳақида гапирадиган бўлсак, бу маҳсулотларнинг катта қисми Россия ва Беларусга, кичикроқ қисми – Украина ва Польшага юборилмоқда.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистондан тарвузнинг оммавий экспорт мавсуми қисқа, кўрсаткичлар эса рекорд даражада бўлади

2021 йил август ойининг биринчи ўн кунлигида Ўзбекистон сархил мева- сабзавотлар сегментидаги учинчи асосий экспорт позицияси – бу қовун. Унинг улуши сархил мева-сабзавотлар экспорти умумий ҳажмининг тахминан 7-10 фоизини ташкил қилади. Ўзбекистон қовунларининг асосий қисми Россия, Қозоғистон ва Қирғизистонга жўнатилади. Aммо сўнгги бир неча йил ичида Голландия, Чехия, Швеция, Aнглия, Молдова каби давлатлар ҳам қўшилиши ҳисобига экспорт географияси кенгайди. Бундан ташқари, Польшага етказиб бериш мунтазамлик касб этди, Германияга экспорт ҳажми 470 дан 860 тоннага, Латвияга 740 дан 2 750 тоннага, Украинага 450 дан 4 000 тоннагача ошди. EastFruit таҳлилчиларининг фикрича, 2021 йилги мавсумда Латвия ўзбек қовуни импорти бўйича 2020 йилги рекордни янгилайди ва Польшага экспорт ҳажми ўтган йиллардагидан бир неча баробар кўпаяди.

Тўртинчи позицияни олхўри эгаллайди, унинг асосий бозори Россия Федерацияси ҳисобланади. EastFruit мутахассисларининг ҳисоб-китобига кўра, сархил мева-сабзавот экспортида бу маҳсулот улуши 4-7 фоизни ташкил қилади.

Бешинчи позиция пиёзга тегишли. Пиёз жўнатиш учун сўровлар транспорт талабларининг 3-5 фоизини ташкил қилади. 2021 йилнинг июнь ойи охирида пиёз Ўзбекистон сархил мева-сабзавотлар экспортида иккинчи позицияни эгаллаган. Ўшанда ушбу маҳсулот мева-сабзавотларни экспортга жўнатиш учун транспорт воситаларига сўровлар рейтингида иккинчи ўринда эди.

Бозор иштирокчиларининг фикрича, карам, булғор қалампири ва помидор охирги – олтинчи ўринни эгаллайди.

Сообщение Узум, шафтоли ва нектарин – 2021 йил август ойининг биринчи ўн кунлигида Ўзбекистондан сархил мева-сабзавотлар экспортида асосий позициялар появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/uzum-shaftoli-va-nektarin-2021-yil-avgust-oyining-birinchi-on-kunligida-ozbekistondan-sarkhil-meva-sabzavotlar-eksportida-asosiy-pozitsiyalar/feed/ 0