очиқ грунт • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Wed, 26 Jan 2022 07:00:49 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png очиқ грунт • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Россия 2022 йилда картошка экиладиган майдонларни 6,7 фоизга оширади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-2022-yilda-kartoshka-ekiladigan-maydonlarni-67-foizga-oshiradi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-2022-yilda-kartoshka-ekiladigan-maydonlarni-67-foizga-oshiradi/#respond Wed, 26 Jan 2022 08:00:21 +0000 https://east-fruit.ru/?p=98258 Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Андрей Разиннинг сўзларига кўра, бу йил Россияда  сабзавот ва картошка экиладиган очиқ майдонлар кўпайтирилади. «Борш тўплами” сабзавотларини етиштиришни кўпайтириш мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг асосий вазифаларидан биридир.  Шу мақсадда давлат ҳам ишлаб чиқариш қувватларини оширишга, ҳам товар тақсимлаш инфратузилмасини ривожлантиришга, шунингдек, сақлаш қувватларини оширишга қаратилган...

Сообщение Россия 2022 йилда картошка экиладиган майдонларни 6,7 фоизга оширади появились сначала на EastFruit.

]]>

Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Андрей Разиннинг сўзларига кўра, бу йил Россияда  сабзавот ва картошка экиладиган очиқ майдонлар кўпайтирилади.

«Борш тўплами” сабзавотларини етиштиришни кўпайтириш мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг асосий вазифаларидан биридир.  Шу мақсадда давлат ҳам ишлаб чиқариш қувватларини оширишга, ҳам товар тақсимлаш инфратузилмасини ривожлантиришга, шунингдек, сақлаш қувватларини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг прогнозига кўра, 2022 йилда очиқ ердаги сабзавотлар 196,6 минг гектарга (+7,9%), картошка эса 298,7 минг гектарга (+6,7%) экилади.  Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ушбу соҳаларни қўллаб-қувватлашни янада кучайтиришни режалаштирмоқда.

Ўрта ҳисобда сўнгги 5 йил ичида Россияда очиқ ердаги сабзавот ҳосили доимий равишда 5 миллион тоннадан ошмоқда, бундан ташқари, қишки иссиқхоналарда маҳсулот етиштириш бўйича рекорд ҳар йили янгиланади. Ўтган йили мураккаб об-ҳаво шароитига қарамай, қарийб 6,7 миллион тонна картошка, 6,8 миллион тоннага яқин сабзавот етиштирилди. Шу билан бирга, бошқарма маълумотларига кўра, ушбу кичик тармоқларнинг ривожланиш салоҳияти сезиларли даражада юқори.

Сообщение Россия 2022 йилда картошка экиладиган майдонларни 6,7 фоизга оширади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-2022-yilda-kartoshka-ekiladigan-maydonlarni-67-foizga-oshiradi/feed/ 0
Бодрингдан қулупнайга қадар – Грузия компанияси даромадли сегментга эътибор қаратмоқда https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/biznes-tarikhi/bodringdan-qulupnayga-qadar-gruziya-kompaniyasi-daromadli-segmentga-etibor-qaratmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/biznes-tarikhi/bodringdan-qulupnayga-qadar-gruziya-kompaniyasi-daromadli-segmentga-etibor-qaratmoqda/#respond Fri, 07 Jan 2022 05:00:09 +0000 https://east-fruit.ru/?p=96985 Кети Томеишвили хоним тахминан 10 йил аввал Туркиядан ўзи туғилиб-ўсган Имерети (Грузия) вилоятига қайтгач, қишлоқ хўжалиги билан фаол шуғуллана бошлади. Гап шундаки, у  оиласини боқиш учун Туркияда бир неча йил ишлаган эди. Кети Томеишвили EastFruit нашрига гапириб берганидек, йиққан капиталини иссиқхонада сабзавот етиштиришга сарфлади, чунки, тадбиркор аёл иссиқхонанинг кўп афзалликлари...

Сообщение Бодрингдан қулупнайга қадар – Грузия компанияси даромадли сегментга эътибор қаратмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Кети Томеишвили хоним тахминан 10 йил аввал Туркиядан ўзи туғилиб-ўсган Имерети (Грузия) вилоятига қайтгач, қишлоқ хўжалиги билан фаол шуғуллана бошлади. Гап шундаки, у  оиласини боқиш учун Туркияда бир неча йил ишлаган эди.

Кети Томеишвили EastFruit нашрига гапириб берганидек, йиққан капиталини иссиқхонада сабзавот етиштиришга сарфлади, чунки, тадбиркор аёл иссиқхонанинг кўп афзалликлари бор деб билади. Экстремал об-ҳаво шароитидан ҳимоя, кимёвий воситаларга бўлган камроқ эҳтиёж ва узоқ муддат сақлаш мумкин бўлган сифатли, бозор учун жозибадор маҳсулотлар етиштириш – шу афзалликлардан бир нечтаси, холос.

Кети ишни бодринг етиштиришдан бошлади, пандемия даврида эса Россия Федерациясига экспорт қилиш учун кўкатлар ўстиришга киришди. Бу етарлича қалтис ташаббус бўлса-да, Кети Россия Федерациясига кўкатлар экспорти жараёнини ишлаб чиқди ва ишончли бизнес-шериклар  топди. 2021 йил охирида эса у қулупнай етиштиришга қарор қилди. Кети қулупнайни танлагани бежиз эмас, чунки, йилнинг исталган вақтида ушбу резаворга барқарор талаб мавжуд.

Аввалроқ биз Грузия Россия Федерациясига сархил қулупнай экспорт қилишни ривожлантириш учун катта салоҳиятга эга эканини ёзган эдик. Россия Федерациясида қулупнай импортининг энг юқори нуқтаси май ойига тўғри келади ва 2021 йилда у 20 минг тоннани ташкил этди.

Қуйидаги диаграммада: Россияга қулупнай импорти ҳажми, тоннада

Мартдан июнгача бўлган даврда Россия бозорига қулупнай етказиб берувчилар рўйхатида Туркия, Беларусь ва Сербия етакчилик қилади. 2021 йилнинг ушбу даврида Туркиядан қулупнай импорти улуши (миқдорий жиҳатидан) 50% дан ортиқни ташкил этди, Беларусь тахминан 20% улушни эгаллади, Сербия  улуши эса ўтган йили 12% ни ташкил қилди. Ваҳоланки, бир йил аввал Сербия улуши ҳам 20%га етган эди. Россия Федерациясининг қулупнай импорти бўйича Грузия улуши ҳозирча 1% атрофидадир.

Кети компанияни «Ванис Нобати» деб номлади, бу грузин тилидан таржима қилинганда «Вани совғаси» деган маънони англатади, чунки, маҳсулот етиштириш Имерети вилоятининг Вани қишлоғида жойлашган.  Турк тилини билганлиги Кетига Туркиядан бизнес-шерик ва маслаҳатчи –  Мустафо Аласагини топишга ёрдам берди, у «Альбион», «Монтерей» навларининг юқори сифатли кўчатларини етказиб беради. Ушбу турдаги резаворлар йирик ҳажми, юқори таъм хусусияти билан ажралиб туради, шунингдек, бу навлар юқори ҳосилдор ҳамдир. Кети мазкур навлар кўчатларини етиштиришни режалаштириб, алоҳида иссиқхона ва музлатгич қурмоқда.

Айни пайтда қулупнай 2,5 минг кв.м. иситиш тизимига эга иссиқхоналарда етиштирилмоқда. Март ойидаёқ, Кети маҳаллий бозор учун 14 тоннага яқин сифатли резавор йиғиб олишни режалаштирган. Минтақада бир нечта шунга ўхшаш лойиҳалар мавжудлигига қарамай, тадбиркор аёл рақобатдан чўчимайди, чунки, у қандолатчилик дўконлари билан шартномалар имзолаб улгурди.  Шунингдек, «Ванис Нобати» маҳсулотларини грузиялик истеъмолчилар Herbias Kalata онлайн-дўконидан ҳам топишлари мумкин.

Ҳаво исиб кетганида Кети резавор етиштиришни очиқ ерга – 0,6 гектар майдонга кўчиришни ва шу тариқа мартдан ноябрга қадар узлуксиз равишда қулупнай етказиб беришни режалаштирмоқда. Шундай қилиб, Кети йилига камида 50 тонна қулупнай ҳосилини йиғишни мақсад қилган ва шунда резаворлар экспорти долзарб аҳамиятга эга бўлади. Қайд этиш жоизки, Россияда март-апрель ойларида ўртача улгуржи нарх кг учун 8-8,5 долларни ташкил қилади. Аммо экспорт учун тадбиркор ҳали Global G.A.P. сертификатини олиши керак, бу эса унинг келгуси йил режалари қаторидан жой олган.

Тўғри, ишлаб чиқаришни кенгайтиришнинг асосий чекловчи омили Грузияда резаворлар ҳосилини йиғишда ишчи кучи етишмаслиги бўлиши мумкин. Ҳозирча бу ерда уч нафар доимий ишчи меҳнат қилмоқда ва Туркияга меҳнат миграцияси минтақада оммалашганига қарамай, Кети иссиқхонага ишга жойлаштириш шарти билан бир ходимани Грузияга қайтарди. Шуниси эътиборлики, соҳанинг келгусидаги ривожи ва шу каби лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилиши кўпроқ кишиларга ўз юртида, оиласи бағрида яшаб, ишлаш имконини беради.

 

Сообщение Бодрингдан қулупнайга қадар – Грузия компанияси даромадли сегментга эътибор қаратмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/biznes-tarikhi/bodringdan-qulupnayga-qadar-gruziya-kompaniyasi-daromadli-segmentga-etibor-qaratmoqda/feed/ 0
Грузиянинг PlantValley компанияси тажрибаси – «органик қулупнайни очиқ ерда ўстириш мақсадга мувофиқ эмас» https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/intervyu-uz/gruziyaning-plantvalley-kompaniyasi-tazhribasi-organik-qulupnayni-ochiq-erda-ostirish-maqsadga-muvofiq-emas/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/intervyu-uz/gruziyaning-plantvalley-kompaniyasi-tazhribasi-organik-qulupnayni-ochiq-erda-ostirish-maqsadga-muvofiq-emas/#respond Wed, 10 Nov 2021 07:30:50 +0000 https://east-fruit.ru/?p=91542 Расмий статистик маълумотларга кўра, Грузияда қулупнай етиштириш камайиб бормоқда ва бир вақтнинг ўзида юқори сифатли қулупнай етиштиришга қизиқиш ортяпти. Борган сари кўпроқ фермерлар  нишали маҳсулот, яъни органик қулупнайга қизиқишмоқда. Грузияда қулупнай, асосан, очиқ ерда етиштирилади, аммо ўсимликни иқлим омилларидан ҳимоялаш зарур деб ҳисоблайдиган фермерлар ҳам бор. Грузиянинг Мцхета-Мтианети минтақасидан органик...

Сообщение Грузиянинг PlantValley компанияси тажрибаси – «органик қулупнайни очиқ ерда ўстириш мақсадга мувофиқ эмас» появились сначала на EastFruit.

]]>

Расмий статистик маълумотларга кўра, Грузияда қулупнай етиштириш камайиб бормоқда ва бир вақтнинг ўзида юқори сифатли қулупнай етиштиришга қизиқиш ортяпти. Борган сари кўпроқ фермерлар  нишали маҳсулот, яъни органик қулупнайга қизиқишмоқда. Грузияда қулупнай, асосан, очиқ ерда етиштирилади, аммо ўсимликни иқлим омилларидан ҳимоялаш зарур деб ҳисоблайдиган фермерлар ҳам бор.

Грузиянинг Мцхета-Мтианети минтақасидан органик (био) қулупнай етиштирувчи  PlantValley компанияси яқинда қулунай далаларида баланд туннеллар қуриш ишларини якунлади. Ҳозирча у Грузияда шундай миқёсдаги баланд туннеллар остида органик қулупнай етиштирувчи ягона компания: 1,5 гектарлик майдонга эга, шундан бир гектар ер баланд туннеллар билан ёпилган.

EastFruit жамоаси компания асосчиси – Манана Анжапаридзе билан баланд туннеллар остида биоқулупнай етиштириш истиқболлари хусусида суҳбатлашди.

– Корхонангиз ҳақида батафсил маълумот берсангиз, Грузияда қулупнай етиштиришни қай тарзда ва нима учун бошлагансиз?

– 2018 йили малина, қорағат (ежевика) ва қулупнай экилган 3 гектарлик боғ барпо этишни бошладик. Мева етиштиришни йўлга қўйишимизга «Посади будущее» деб номланган давлат дастури туртки бўлди, унинг доирасида фақат малина ва қорағат кўчатлари учун тўлов қилинган – қулупнай эса дастурга киритилмаган. Ўшанда бизда фақат 2000 м2 очиқ тупроқдаги қулупнай бор эди. Барча кўчатлар маҳаллий питомникдан харид қилинган, афсуски, улар вируслар билан касаллангани сабаб, сифати паст бўлган. Орадан олти ой ўтгач, резавор етиштириш ва унинг сифати бўйича яхши натижаларга эришмаганимизни англагач, кўчатларни олиб ташладик.

Ушбу муваффақиятсиз тажрибадан кейин резавор бизнеси даромадли бўлиши учун сифатли кўчатларни хориждан олиб келиш кераклиги аён бўлди. Мен Грузиядаги USAID дастурига кўмак сўраб мурожаат қилдим. Улар бизни Италиядаги Франко Зенти питомниги билан боғлашди. Франко питомнигида, асосан, қулупнай кўчатлари мавжудлиги боис, биз фақат шу турдаги резаворни етиштиришда давом этишга қарор қилдик.

 – Нега биоқулупнай етиштиришга қарор қилдингиз?

– Фикримизча, Грузияда биомаҳсулотларнинг келажаги бор, чунки, бизнинг маҳсулот маҳаллий бозорда анъанавий қулупнайга нисбатан афзалликларга эга. Биз ҳануз маҳаллий сертификатлаштириш идорасидан лицензия олиш жараёнидамиз, аммо, сертификатсиз ҳам харидорлар бозордагидан  юқори нархларни таклиф қилишмоқда. 2021 йилги мавсумда қулупнайни 10 лари/кг (3,19 доллар)дан сотдик, ҳатто очиқ ерда ҳосил йиғим-терими қизғин паллада ҳам. Келгуси мавсумдан бошлаб, яъни  сертификат олганимиздан сўнг бизнинг маҳсулот нархи янада юқори бўлади.

– Грузияда маҳсулотларингизнинг асосий истеъмолчилари кимлар?

– Ўтган йили маҳсулотимизни «Агрохаб» супермаркетлар тармоғида сотдик. Келгусида супермаркетлар тармоғига етказиб беришни давом эттирамиз. Қулупнайлар бизнинг қадоқ ва PlantVаlley савдо белгиси остида сотилади. Шуни ишонч билан айтиш мумкинки, маҳаллий бозорда сифатли резаворлар етишмайди. Қолаверса, биз истеъмолчининг биомаҳсулотлар учун кўпроқ пул тўлашга тайёр эканини кўриб турибмиз.

– Очиқ грунтда органик қулупнай етиштиришнинг энг қийин жиҳати нимада?

– Ўз тажрибамга кўра айта оламанки, очиқ майдонда, айниқса, био-қулупнай етиштириш мақсадга мувофиқ эмас. Очиқ майдонда у ёмғир, шамол, офтоб ва бошқа ҳар қандай табиий офатлардан шикастланади. Тўсиқлар сирасига қуйидагилар киради: бегона ўтларга қарши курашиш – биз биомаҳсулот етиштиришда гербицидлардан фойдаланмаганимиз учун бегона ўтларни қўлда олиб ташлаш керак. Био-инсектицидларнинг ошиб бораётган нархи – экин очиқ ҳавода ўстирилганда ёмғир уларни осонгина ювиб юборади, бу эса биоинсектицидлар учун кўп харажат қилишга олиб келади.

Очиқ майдонда қулупнай етиштириш қийин бўлибгина қолмай, нималар бўлишини олдиндан айтиш ҳам мушкул. Охирги икки мавсумда ҳосилни йиғиб олишда қийналдик, шунинг учун ҳам баланд туннелларга инвестиция йўналтиришга қарор қилдик.

Айни пайтда қулупнай даламизнинг 1 гектари узра баланд туннеллар қад ростлаган.

– Грузиялик резавор  етиштирувчиларнинг аксарияти туннеллар қиммат эканлигини ва уларни сотиб олишга имкон йўқлигини айтишмоқда. Хўш, сиз ушбу туннелларга қанча сармоя киритдингиз? Уларни ўрнатишдаги техник жиҳатлар ҳақида гапириб берсангиз.

– Бу USAIDнинг TBC банки билан ҳамкорликдаги кўмаги, имтиёзли агрокредитлар давлат дастури ва Франко Зенти питомниги кўмагида амалга ошди. Лойиҳанинг умумий қиймати қарийб 150 000 АҚШ долларини ташкил этади. Бунинг бир қисми USAID, яна бир қисми агрокредитлар, яна бир қисми бизнинг йиққан-терганимиз  ҳисобидан қопланди.

Техник нуқтаи назардан, туннелларни қуриш бир неча ойлик машаққатли меҳнат талаб этди. Жараён июнь ойи охирида бошланган,  сентябрда қурилиш тугади. Дастлаб, қулупнай учун энг самарали туннел турини аниқлаш бўйича тадқиқот ўтказдик, сўнгра маҳаллий шароитни ҳисобга олган ҳолда туннел қуриш мақсадида маҳаллий иқлим ва далаларимиз жойлашувини ўрганиш учун Италиядан мутахассислар келди. Туннел зангламайдиган пўлатдан ясалган конструкция бўлиб, қуёш ва дўлдан ҳимоялаш учун пластик ва тўр билан қопланган. Бу узоқ муддатли сармоядир, чунки, конструкцияни кўп йиллар давомида ишлатиш мумкин. Фақат пластмасса ва тўрни сақлаш муддати 4-5 йил, аммо умумий харажатларнинг катта қисми зангламас пўлатдан ясалган конструкцияга сарфланди.

– Баланд туннелларда қулупнай етиштиришнинг афзалликлари нимада?

– Энг муҳим афзаллик- ҳимояланган ўсимликлар ва ҳосилни йиғиб олишнинг узайтирилган даври. Бундан буён экинларимиз қуёш, шамол, ёмғир ва табиий офатлар, жумладан, дўлнинг салбий таъсиридан ҳимояланган. Ўсимликларнинг ҳимояланиши автоматик равишда маҳсулот миқдори ва сифати ошишини англатади.

Туннел қулупнайни очиқ майдонга нисбатан тахминан бир ой аввал етиштириш ва қиш фасли бошида уни якунлаш имконини беради. Сентябрь ойида биз туннеллар қурилишини тамомладик ва ҳозирданоқ натижа бор. Айни пайтда кунора 1 гектар ердан 150 килограмм қулупнай териб оляпмиз. Албатта, бу жуда зўр натижа эмас, лекин ўтган йил билан солиштирадиган бўлсак, ўша пайтда бизда қулупнай  умуман йўқ эди. 2022 йилги мавсум учун апрель ойида ҳосил йиғишни бошлаймиз ва жараён декабрь ойининг ўрталарига қадар давом этади. Маҳсулот етиштиришдаги танаффус атиги уч ой, январдан мартга қадар давом этади.

Яна бир афзаллик шундаки, ёмғир ҳашаротлар ва касалликларга қарши ишлатиладиган биомаҳсулотларни ювиб кетмайди, бу эса жараён арзонроқ ва самаралироқ кечишини таъминлайди.

– Баланд туннеллар ёрдамида маҳсулот етиштириш ҳосилдорликни нечоғли оширади, сизнинг бу борадаги мўлжалингиз қандай?

– Ишлаб чиқариш беқарорлиги туфайли очиқ майдондаги маҳсулдорликни баҳолаш қийин эди. Бундан ташқари, 2020 йилнинг баҳорида вилоятда дўл ёғиб, ўсимликларга зарар етказди. Ўтган мавсум бўйича аниқ маълумотларга эга бўлмаганимиз ва кўчатлар шикастлангани учун маҳсулот ҳажмини олдиндан айтиш қийин. Аммо умид қиламизки, бундан буён иқлим омиллари ўсимликларга минимал таъсир кўрсатса, уларнинг потенциали тўлиқ намоён бўлади. Ҳар бир ўсимликнинг ҳосилдорлиги кўчатнинг хилма-хиллиги ва ёшига боғлиқ. Бизда 5-6 хил нав («Сан-Андреас», «Альбион», «Кабрилло» ва «Мальга»)лар мавжуд бўлиб, уларнинг ҳосилдорлиги мавсум давомида ҳар бир ўсимлик учун 0,7-1,2 кг оралиғида ўзгариб туради. Келгуси йили ҳар бир ўсимлик камида 0,7 кг ҳосил беришини кутмоқдамиз. Бизда гектарига 45 минг ўсимлик бор, шунинг учун 2022 йилда баланд туннел майдонларидан камида 31,5 тонна қулупнай оламиз.

– Кўчатлар қанча туради ва уларни қанчалик тез алмаштирмоқчисиз?

– Нарх бир неча омилларга, жумладан, кўчатнинг нави, ёши ва турига боғлиқ. Биз «Фриго» кўчатларини, музлатилган ўсимликларни сотиб оламиз ва транспорт харажатлари ҳисобга олинганда ҳар бир кўчат учун ўртача 1-1,1 лари (0,32-0,35 доллар)дан тўлаймиз. Одатда, юқори ҳосил ва сифатга эга бўлиш учун фермерлар камида икки йилда бир эски кўчатларни алмаштиришлари керак.

Биз Италиядан илк бор 2019 йилнинг кузида кўчат олиб келдик ва уларни 2020 йилда алмаштирдик. 2022 йилги мавсумда икки йил аввал экилган кўчатлар билан ишлашни давом эттирамиз. Мен уларнинг фақат бир қисмини алмаштираман, чунки, 2020 йилда дўлдан азият чеккан ва ўз потенциалини юзага чиқара олмаган ўсимликлар нечоғли маҳсулдор эканини кўрмоқчиман. Биз ҳар сафар Италиядан кўчат олиб келиб, уларни тавсия этилган вақтларда алмаштирамиз, акс ҳолда маҳсулотнинг ҳосилдорлиги ва сифати тушиб кетади.

– Грузиядаги қулупнай етиштирувчилар ёки шу ишни энди бошламоқчи бўлганларга қандай маслаҳатлар берган бўлардингиз?

– Тажрибамга кўра, энг муҳим қисм – бу кўчатлар, чунки, кўчат сифатсиз бўлса, қанча парваришламанг, сизга ҳеч қачон яхши натижа бермайди. Яна бир жиҳат – иқлим муҳофазаси. Мен, масалан, аввал туннел қуриб, кейин экиш ҳақида ўйлаган бўлардим. Бу резавор бизнесининг узоқ муддатли ривожланиши учун зарур.

Келажакда PlantValley қулупнай етиштиришни 5 гектаргача етказиш ҳаракатида, экин майдонининг барча қисми баланд туннеллар билан ёпилади. Корхона ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш билан бирга қайта ишлаш корхонасини қуриб, нафақат маҳаллий бозор, балки экспорт учун ҳам фаолият юритишни режалаштирган.

Сообщение Грузиянинг PlantValley компанияси тажрибаси – «органик қулупнайни очиқ ерда ўстириш мақсадга мувофиқ эмас» появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/intervyu-uz/gruziyaning-plantvalley-kompaniyasi-tazhribasi-organik-qulupnayni-ochiq-erda-ostirish-maqsadga-muvofiq-emas/feed/ 0
Хорхе Дуарте: ёпиқ тупроқ технологиялари Грузияда реза мевалар секторини яхшилашга хизмат қилади https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/intervyu-uz/khorkhe-duarte-yopiq-tuproq-tekhnologiyalari-gruziyada-reza-mevalar-sektorini-yakhshilashga-khizmat-qiladi/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/intervyu-uz/khorkhe-duarte-yopiq-tuproq-tekhnologiyalari-gruziyada-reza-mevalar-sektorini-yakhshilashga-khizmat-qiladi/#respond Fri, 24 Sep 2021 19:09:13 +0000 https://east-fruit.ru/?p=87844 Резавор мевалар етиштирувчиларнинг консультанти, Португалиялик агроном Хорхе Дуарте USAID Agriculture program дастури томонидан Грузияга маҳаллий фермерларга маслаҳатлар бериш учун таклиф этилди. 2020 йилда бир қатор онлайн семинарлардан сўнг у 2021 йил апрелда ва июлда икки марта Грузиядаги резавор мевалар плантацияларига ташриф буюрди. Хорхе Марокаш, Миср, Руминия, Испания, Италия, Туркиядаги резавор...

Сообщение Хорхе Дуарте: ёпиқ тупроқ технологиялари Грузияда реза мевалар секторини яхшилашга хизмат қилади появились сначала на EastFruit.

]]>

Резавор мевалар етиштирувчиларнинг консультанти, Португалиялик агроном Хорхе Дуарте USAID Agriculture program дастури томонидан Грузияга маҳаллий фермерларга маслаҳатлар бериш учун таклиф этилди. 2020 йилда бир қатор онлайн семинарлардан сўнг у 2021 йил апрелда ва июлда икки марта Грузиядаги резавор мевалар плантацияларига ташриф буюрди. Хорхе Марокаш, Миср, Руминия, Испания, Италия, Туркиядаги резавор мевалар боғларида ишлаш бўйича катта тажрибага эга эканлигини инобатга олиб, EastFruitнинг Грузиядаги мутахассислари у билан Грузияда малина ва ежевика етиштириш ҳолати ва истиқболлари тўғрисида суҳбат қурди.

– Грузиядаги малина ва ежевика сектори тўғрисида нима дея оласиз?

– Асосий жиҳат шундаки, Грузияда малина ва ежевикани кўчатларини очиқ тупроққа экадилар. Ўз тажрибамдан келиб чиқиб айтсам, бу сархил резаворлар бозори учун яхши танлов эмас. Одатда, очиқ тупроқда етиштирилган резаворлар қайта ишлаш секторига сотилади. Чунки бундай усулда ўстириш турли касалликлар, қуёш куйдириши ва мевани моғор босиши учун шароит яратади. Иқлим билан боғлиқ бу барча муаммолар ишлаб чиқариш салоҳиятини ва даромадни камайтиради. Янги узилган мевалар бозори учун чиқариладиган резавор мевалар кўчат ўсадиган муҳитни ёмғир, тўридан-тўғри қуёш нурлари, зараркунандалар ва касалликлардан ҳимоялашни таъминлайдиган туннелларда етиштирилади.

Мен Грузияда учратган Nova, Caroline, Himbo Top ва Tulamagic сингари навларнинг кўпчилиги эски нав ҳисобланади. Бу йилга келибгина,  USAID Agriculture program қишлоқ хўжалиги дастури кузда ва баҳорда йиғиб олиш мумкин бўлган Рrimocane Amira каби янги навларни тақдим қилди. Эртапишар навлар муҳим ўрин тутади. Чунки Грузиянинг малина ва ежевика етиштириладиган минтақаларида ёз иссиқ келади. Ҳарорат 30 даражадан юқори, намлик эса ёзда 50 фоиздан пастда бўлади. Бундай муҳит реза мевалар етиштириш учун ноқулай. Менинг фикримча, Грузияда ҳосилни ёзда йиғиб олиш учун энг қулай жой Гурия бўлиб, Қора денгиздан келадиган намлик, қулай ҳарорат ва иқлим бунга хизмат қилади. Шундай қилиб, Грузияда малина ва ежевикани баҳор ва кузда, ноқулай иқлим шароитларидан халос бўлиш учун туннеллар ва соядан пана қилувчи тўрлар остида етиштириш энг мақбул йўлдир. Бу, ўз навбатида, ҳосилдорлик ва сифатга ҳам ижобий таъсир қилади. Ёздаги асосий ишлаб чиқариш мавсумига баҳорги ва кузги маҳсулотни ҳам қўшиш, шу билан бирга навларни тўғри танлаб олиш супермаркетларга бутун йил давомида мева етказиб бериш ва узоқ муддатли шартномалар тузишга имкон яратади.

 – Грузин фермерлари қандай қилиб маҳсулот сифатини ошириши мумкин?

Грузин фермерлари ишни қуёшнинг салбий таъсиридан ҳимоялаш мақсадида боғларда кўланка берувчи тўрлар ўрнатишдан бошлаши лозим. Ҳозир биз ишлаб чиқарувчилар билан айнан шу масалани муҳокама қилмоқдамиз. Бироқ, фермерлар мазкур технологияларга ҳали инвестиция киритганларича йўқ. Мендаги маълумотларга кўра, Грузия бозорида импортёрлар кам. Бу эса ана шундай материаллар импортини қийинлаштиради ёки унинг ўта қиммат бўлишига олиб келади. Кўланка тўрларининг бўлиши – бу сифатни яхшилашнинг битта йўли. Бу якуний қарор эмас.

Яна бир жиҳат – тупроқда рН даражасининг юқори бўлиши. Тупроқдаги рН даражаси 8 дан юқори бўлган ерларда шўрланишни тузатмай туриб экин ўстириш қийин. Чунки кўплаб озуқа моддалари тупроқдаги рН даражаси 6-7 бўлганда сингади. Грузиядаги ерларнинг аксариятида тупроқда рН даражасини пасайтириш учун элементар олтингугурт билан ишлов берилмайди. Тупроқда реакциялар бошланиши ва рН кўрсаткичига тузатишлар киритиш мақсадида бу ишни экин экишдан камида 6-12 ой олдин қилиш керак. Бундан ташқари, илдиз зонасида рН ни паст даражада ушлаб туриш учун ишлаб чиқарувчилар аммоний нитрат, аммоний сульфат ва моноаммонийфосфат сингари кислотали ўғитлардан фойдаланиши талаб этилади. Суғориш сувлари таркибида биокарбонатлар миқдори юқори бўлганлиги сабаб, уни кислота билан бойитиш ҳам шундай ишлар қаторига киради. Натижада, рН даражасида ҳамда илдиз зонаси жойлашган тупроқда кучли ҳимоя қатламини ҳосил қилади.

Шуниси аниқки, ҳаммасини бошдан бошлаганда аввалбошданоқ режани тўғри тузиб олиш муваффақият калитидир. Грузия шароитида ҳосилни баҳор ва кузда олиш учун мос келадиган навларни танлашдан тортиб ҳар бир нав учун туннеллар барпо этишгача.

Мен яна фермерларга ҳар гектарига ҳозиргидан кўра кўпроқ кўчат экишни маслаҳат берган бўлардим. Одатда, бир гектарга 12 мингдан 16 минггача кўчат экилади, аммо Грузияда бу рақам 6-7 мингтани ташкил қилар экан. Бу усул АҚШ ва Европада 20-30 йиллар аввал қўлланилган. Ўша пайтларда фермерлар кўчатлар оралиғида масофа қолдириб экканлар, чунки улар бир-бирига боғланган ҳолатда етиштирилган. Ҳозирги кунда Европада бир погон метр жойга 3-4 та кўчат экилади ва уларга бир бутунликда қаров тизими таъминланади.

Мен ташриф буюрган грузин ишлаб чиқарувчилари ҳам қаров тизимидан фойдаланаркан. Бироқ экинлар орасидаги масофа 0,25 ёки 0,33 м ўрнига 0,75 ёки 1 метрни ташкил қилади. Грузияда эски тизим асосан тупроқда бир йил тургандан кейин ҳосил берадиган флорикана навлари билан қўлланилганлиги сабаб, ўсимлик боғ қалинлигини ошириб боради ва бачки илдизлар ёрдамида кўпаяди. Аммо кўпроқ ҳосил олиш учун ишлаб чиқарувчилар аввалбошданоқ кўпроқ кўчат ўтқазишлари лозим.

– Қайта ишлаш учун ҳосил етиштиришда харажатларни қисқартириш мумкинми?

– Харажатларни камайтириш учун реза мевалар машинада териб олинади. Қўлда териш ҳамиша қиммат бўлган. Бироқ биз агар янги узилган мевалар бозорини мақсад қилсак, қўлда теримдан қочиб бўлмайди. Айни пайтда, ишчи кучининг етишмаслиги Грузияда ҳозирданоқ муаммога айланяпти. Янги мевалар бозори билан ишлаганда охир-оқибат қайта ишлашга юбориладиган сифатсиз мевалар ҳам чиқади. Шу сабабдан, қўлда теримнинг қийматини инобатга олиш лозим.

Ишлаб чиқарувчилар қайта ишлаш учун мўлжалланган резаворларни узоқроқ вақт кўчатнинг ўзида қолдириши ва уларнинг ҳаммасини бирдан йиғиб-териб олиши мумкин. Шу тариқа, ишчи кучига харажатлар камаяди, бироқ қайта ишловчиларга сотиладиган мева арзон ҳам бўлади-да.

Аммо бундан аввал фермерлар харидорларнинг талабларини ҳисобга олмоғи лозим. Португалияда, тармоқдаги ҳосил йиғим-терими тўғрисидаги маълумотларга қараганда, агар сиз ежевикани бозор учун тераётган бўлсангиз, соатига 3-4 кг йиғиб оласиз. Қайта ишлашга эса худди шу вақт ичида 10-12 кг териш мумкин.

– Ишлаб чиқарувчилар ёки бу секторга инвестиция киритишни режалаштираётганларга нима маслаҳат берган бўлардингиз?

– Кўчат экишдан аввал соҳани ўрганинг. Биринчи қиладиган ишингиз ўз мамлакатингиздан ташқаридаги малина ва ежевика етиштирувчи фермаларга ташриф бўлиши керак. Бу сизга энг янги тенденциялар ва секторнинг келажаги тўғрисида қимматли маълумотлар беради. Агар мамлакатингизда ушбу йўналишдаги билимлар етарли бўлмаса, сиз бизнесни ривожлантиришда ёрдам берувчи маслаҳатларни олиш учун четдан ёрдам топишингиз керак бўлади.

Бозордаги энг яхши навларни ўрганинг, консультантлар, питомниклар билан гаплашинг. Ушбу маълумотлар асосида экспорт учун энг яхши навларни танлаб олинг. Маҳаллий савдо ва экспорт бир-биридан фарқ қилади. Маҳаллий бозорда сиз пишиб етилган меваларни кўп миқдорда сотишингиз мумкин. Бироқ уларни самолёт ёки юк автомобили орқали ташишни режалаштирган бўлсангиз, сизга сифатни сақлаб қолиш учун имкони борича узоқроқ вақт давомида сақланадиган энг яхши навлар керак.

Маҳаллий ёки Россия сингари яқин масофадаги экспорт бозорлари учун “Туламин”/ Tulameen, “Глен Эмпл”/ Glen Ample, “Имара”/ Imara, “Квели”/ Kweli ёки “Мапема”/ Mapema навлари доимгидек Шарқий Европада бўлгани каби энг мақбул бўлиши мумкин. Узоқ масофаларга экспорт қилиш учун эса “Амира”/ Amira, “Лагорай”/ Lagorai, “Венги”/ Wengi, “Оптима”/ Optima, “Энросадира”/ Enrosadira, “Кванза”/ Kwanza, “Эрос”/ Eros ёки “Кларита”/ Clarita сингари янги навларни харид қилган маъқул. Яхши навларнинг кўпчилиги лицензия билан ҳимояланади. Уларни лицензияланган Driscolls, Berry World, ABB Breeding ёки Planasa компанияларигина сота олади.

– Эҳтимолий муаммоларни олдиндан билиш учун соҳанинг кучли ва заиф жиҳатларини таҳлил қилиб берсангиз.

– Ўз лойиҳангизга киришишдан аввал яхши ер ва сувли жой топинг. Мен баъзи минтақаларда сув етишмаётганига гувоҳ бўлдим. Сув таъминоти бўйича давлат каналлари бундай жойларда танқис ёки умуман мавжуд эмас. Сув бўлмаса, реза мева етиштириб бўлмайди. Қудуқнинг энг кам ҳажми – камида 8 м3/соат бўлиши лозим.

Малина ёки ежевика кўчатларига уларни экишдан камида 6 ой аввал буюртма беринг. Ҳатто февраль-март ойларида мевага киришга тайёр бўлиб етилган кўчатлар экишни режа қилган бўлсангиз ҳам, сиз бу кўчатларни экишдан 9-12 ой олдин буюртма қилишингиз керак. Нафақат ишлаб чиқариш, балки йиғим-теримдан кейинги қайта ишлаш ҳақида ҳам бош қотиринг. Даладан фермагача бўлган музлаткичли занжир – резаворларнинг сифати ва сархиллигини сақлаш гаровидир.

Одатда, талабнинг пастлиги резаворлар бозорларида заиф жиҳат саналади. Аммо баъзида, айниқса, бозорлар энди жонлана бошлаган пайтда таклиф кам бўлса ҳам шундай муаммо юзага келади. Грузияда барқарор талабга эга бўлиш учун аввало барқарор таклифни яратиб олиш керак. Истеъмолчилар пештахталарда реза меваларни тез-тез кўра бошлагач, уларнинг хулқ-атворида ўзгаришлар юз беради. Аммо бунга вақт керак. Чунки резаворларга ҳамон қиммат мева сифатида қаралиши мумкин.

Сообщение Хорхе Дуарте: ёпиқ тупроқ технологиялари Грузияда реза мевалар секторини яхшилашга хизмат қилади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/intervyu-uz/khorkhe-duarte-yopiq-tuproq-tekhnologiyalari-gruziyada-reza-mevalar-sektorini-yakhshilashga-khizmat-qiladi/feed/ 0
Россияда қулупнай етиштириш ҳажми қарийб 17 фоизга ошди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-qulupnay-etishtirish-hazhmi-qariyb-17-foizga-oshdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-qulupnay-etishtirish-hazhmi-qariyb-17-foizga-oshdi/#respond Tue, 01 Jun 2021 13:51:52 +0000 https://east-fruit.ru/?p=77712 Россия Федерациясида энг кенг тарқалган резавор экин қулупнай ҳисобланади. Бугунги кунга қадар Россия иссиқхоналарида 700 тоннага яқин янги узилган мевалар йиғиб олинган, бу ўтган йилги кўрсаткич (600 тонна)дан 1,2 баравар ёки 16,7 фоиз кўпдир. Саноат ишлаб чиқариши учун қулай зоналар – Марказий, Шимолий Кавказ ва Жанубий федерал округлардир. Ҳозирги вақтда...

Сообщение Россияда қулупнай етиштириш ҳажми қарийб 17 фоизга ошди появились сначала на EastFruit.

]]>

Россия Федерациясида энг кенг тарқалган резавор экин қулупнай ҳисобланади. Бугунги кунга қадар Россия иссиқхоналарида 700 тоннага яқин янги узилган мевалар йиғиб олинган, бу ўтган йилги кўрсаткич (600 тонна)дан 1,2 баравар ёки 16,7 фоиз кўпдир.

Саноат ишлаб чиқариши учун қулай зоналар – Марказий, Шимолий Кавказ ва Жанубий федерал округлардир. Ҳозирги вақтда Жанубий ва Шимолий Кавказнинг бир қатор субъектлари очиқ майдонда резавор йиғишни бошлади, деб хабар берди Россия Федерациясининг Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.

Шунингдек ўқинг: Россия: йил давомида сабзавот ва картошка нархи кескин ошиб, мева ҳамда резавор нархи тушди

Саноат корхоналаридан ташқари, биринчи навбатда, Шимолий Кавказ республикаларида катта шахсий ёрдамчи хўжаликлар ишлаб чиқаришнинг муҳим ҳажмларини ташкил этади.

Ўтган ҳафта Россияда қулупнай нархи тез пасая бошлади дея хабар берди EastFruit лойиҳаси таҳлилчилари. Бозор иштирокчиларининг фикрига кўра, ушбу резаворни очиқ ердан етказиб бериш тез суръатда ўсиб бормоқда, бу эса ишлаб чиқарувчиларни қулупнай нархларини пасайтиришга мажбур қилмоқда.

Жорий мавсумда баҳорнинг сўнгига қарамай, Россия бозоридаги мевалар нархи ўртача 24% пасайган.

Сообщение Россияда қулупнай етиштириш ҳажми қарийб 17 фоизга ошди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-qulupnay-etishtirish-hazhmi-qariyb-17-foizga-oshdi/feed/ 0
Аввалги йилдан 10 кун кеч: Украинада қулупнай мавсуми бошланди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-ertagi-oq-bosh-karam-mavsumi-boshlandi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-ertagi-oq-bosh-karam-mavsumi-boshlandi/#respond Wed, 19 May 2021 13:33:27 +0000 https://east-fruit.ru/?p=76489 Ушбу ҳафта бошида Украинанинг жанубий вилоятларида қулупнай савдоси йўлга қўйилди, дея хабар бермоқда EastFruit лойиҳаси таҳлилчилари. Нархларни мунтазам мониторинг қилиш маълумотларига кўра, мамлакатнинг ғарбий ва марказий минтақаларидаги кўплаб боғдорчилик фермер хўжаликларида далалардан экинларни йиғиб олиш мавсуми баҳорнинг совуқ келганлиги сабабли анча кечикмоқда. 2020 йилда далада етиштирилган қулупнайнинг илк ҳосили бозорга...

Сообщение Аввалги йилдан 10 кун кеч: Украинада қулупнай мавсуми бошланди появились сначала на EastFruit.

]]>

Ушбу ҳафта бошида Украинанинг жанубий вилоятларида қулупнай савдоси йўлга қўйилди, дея хабар бермоқда EastFruit лойиҳаси таҳлилчилари. Нархларни мунтазам мониторинг қилиш маълумотларига кўра, мамлакатнинг ғарбий ва марказий минтақаларидаги кўплаб боғдорчилик фермер хўжаликларида далалардан экинларни йиғиб олиш мавсуми баҳорнинг совуқ келганлиги сабабли анча кечикмоқда. 2020 йилда далада етиштирилган қулупнайнинг илк ҳосили бозорга мазкур мавсумдагидан камида 10 кун олдин – 7 дан 10 майгача кириб келган.

Аксарият қулупнай етиштирувчилар бунда ҳам ижобий томонларни кўришмоқда.  Мамлакатнинг турли ҳудудларида қулупнайлар бир вақтнинг ўзида оммавий йиғиб олинмайди, натижада маҳсулотлар бозорда ҳаддан ташқари кўпайиб кетмайди. Бу эса сотувчиларга мева нархини узоқроқ вақт давомида ушлаб туришга имкон беради.

Фермерларнинг таъкидлашича, жорий мавсумда қулупнайнинг гуллаши белгиланган муддатдан бир оз кечикди. Боиси Украинада жорий йил апрель ойининг иккинчи ярмидан баҳорги об-ҳаво кириб кела бошлади.

Май ойининг биринчи ўн кунлигида, айниқса куннинг кечки қисмида мамлакат бўйлаб момақалдироқ, ёмғир, булутли кунлар кузатилиб,  ҳароратнинг кескин пасайиши қайд этилди. Бу омилларнинг барчаси ҳозирги пайтда фермер хўжаликларида резаворларнинг пишишини секинлаштирмоқда. Фақатгина Украинанинг жанубий вилоятларида қулупнай етиштирувчилар  ҳосил йиғимини бошлаган.

Бу омилларнинг барчаси бугунги кунда қулупнайларнинг биринчи партияларини 70-130 грн/кг ($2,54-4,72/кг) нархларда сотилишига олиб келди. Мазкур нарх ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,5 бараварга қиммат.

Бундан ташқари, бугунги кунда иссиқхона ва даладан олинадиган қулупнай нархлари тенглашди. Иссиқхоналардан олинган резаворларнинг улгуржи партиялари 120-140 грн/кг ($4,39-5,12/кг) оралиғида сотувга чиқарилди. EastFruit мутахассисларининг таҳлилларига кўра, Украина фермер хўжаликларида очиқ грунт усулида етиштирилган резаворлар кўпайиб, ушбу маҳсулотларнинг нархи пасайишда давом этади.

Мавсумнинг илк меваси нархлари қанча вақт ўтган мавсумдагидан юқори бўлади? Савдо бўйича мутахассис ва маҳсулот ишлаб чиқарувчилар яқин орада нархларнинг пасайишини истисно этмайди. Асосийси, ҳудудларда об-ҳаво илиқ ва қуёшли бўлиши керак. Бу эса қулупнайларни етказиб беришнинг аста-секин ўсиб боришига кўмак беради.

«Таҳлилларимизга кўра, даладаги қулупнайларнинг йиғими кечроқ бошланишига қарамай, меваларни йиғиб олиш мавсуми жорий йилнинг июнь ойи ўрталарига тўғри келади. 2021 йилнинг май ойида тунги совуқ ўсимликларга салбий таъсир кўрсатмаганини ҳисобга олсак, бозорга қулупнай етказиб бериш ўтган йилги кўрсаткичлардан бир неча баравар ошади. Меваларнинг улгуржи нархи аввалги мавсумга қараганда анча арзонлашиши мумкин», – дея бозор ҳолатига изоҳ берди  “АПК-Информ: сабзавотлар ва мевалар” лойиҳаси раҳбари Александр Хорев.

Тадбир ташкилотчиларининг сўзларига кўра, 2021 йилнинг 27-28 май кунлари Броварида бўлиб ўтадиган FTrade Club Berries навбатдаги офлайн конференция жорий мавсумда қулупнай, малина ҳамда бошқа экинлар бозорининг ҳолати ва ривожланиш истиқболларига бағишланади.

Иштирок этиш учун 24 майга қадар рўйхатдан ўтиш формасини тўлдириб, Украинадаги мевалар бизнесининг етакчи ўйинчиларига қўшилишингиз мумкин.

Сообщение Аввалги йилдан 10 кун кеч: Украинада қулупнай мавсуми бошланди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-ertagi-oq-bosh-karam-mavsumi-boshlandi/feed/ 0