нок • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Sun, 06 Mar 2022 19:57:13 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png нок • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Европадаги олма захиралари 2021 йилга нисбатан 7,2 фоиз ошди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropadagi-olma-zakhiralari-2021-yilga-nisbatan-72-foiz-oshdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropadagi-olma-zakhiralari-2021-yilga-nisbatan-72-foiz-oshdi/#respond Mon, 07 Mar 2022 05:00:44 +0000 https://east-fruit.ru/?p=101081 Бутунжаҳон олма ва нок ассоциацияси (WАРА) 2022 йилнинг 1 февраль ҳолатига кўра, олма ва нок захиралари ҳақидаги маълумотларни эълон қилди. Рақамлар Европада олма захиралари 2021 йилга нисбатан 7,2 фоиз ошганини кўрсатмоқда. 2022 йилнинг 1 февраль ҳолатига кўра, АҚШда олма захиралари 0,8 фоизга камайган, нок захиралари эса 2021 йилги кўрсаткичдан 31,9...

Сообщение Европадаги олма захиралари 2021 йилга нисбатан 7,2 фоиз ошди появились сначала на EastFruit.

]]>

Бутунжаҳон олма ва нок ассоциацияси (WАРА) 2022 йилнинг 1 февраль ҳолатига кўра, олма ва нок захиралари ҳақидаги маълумотларни эълон қилди. Рақамлар Европада олма захиралари 2021 йилга нисбатан 7,2 фоиз ошганини кўрсатмоқда. 2022 йилнинг 1 февраль ҳолатига кўра, АҚШда олма захиралари 0,8 фоизга камайган, нок захиралари эса 2021 йилги кўрсаткичдан 31,9 фоизга юқоридир. WАРА ҳар ойлик  маълумотларни ўз веб-сайти ва ижтимоий тармоқлар орқали мавсум охирига қадар жойлаштиришда давом этмоқда. Бу хусусда EastFruit FreshPlaza ҳаволасига таяниб хабар бермоқда.

WАРА Европа ҳамда АҚШнинг олма ва ноклари учун ойлик захиралар маълумотларини тўплайди. Унинг маълумотларига кўра, Европадаги олма захиралари 2022 йил 1 февраль ҳолатига кўра, 3 606 980 тоннани ташкил этди, бу 2021 йилга нисбатан 7,2 фоизга кўп.  Galа (+19,9%, Jonagold (+17,2%) навлари ортган, Cripps Pink (-17,3%) ва Granny Smith (-13,2%) каби бир қанча навлар эса камайган. Бошқа томондан, нок захиралари 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, 408 340 тоннани ташкил этди, мазкур кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 30%га камдир. Бу, асосан, Италиядаги сезиларли пасайиш (-83,2%) туфайли эканини қайд этиш жоиз.

Шунингдек ўқинг: Олманинг «Гала» нави 2022 йилда ҳам энг оммабоп нав ҳисобланмоқда – WАРАнинг янги прогнозлари

АҚШда январь ойидаги олма захиралари 1 478 180 тоннани ташкил этди (2021 йилга нисбатан 0,8 фоизга кам). Умумий барқарорлик Granny Smithнинг йилига 26,9%  ўсиши билан боғлиқ бўлиб (2021 йил билан солиштирганда), у Fuji (-19,1%), Red Delicious (-12,6%) ва Galа (-9,3%) каби бир қанча бошқа навлар орасидаги пасайиш ўрнини босди. АҚШдаги нок захиралари 149,553 тоннани ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 31,9%га кўпдир.

WАРА мавсум охирига қадар захиралар даражасини эълон қилишда давом этади. 2022 йилнинг 1 март санаси учун маълумотлар апрель ойи бошида WАРА веб-сайтида эълон қилинади.

Сообщение Европадаги олма захиралари 2021 йилга нисбатан 7,2 фоиз ошди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropadagi-olma-zakhiralari-2021-yilga-nisbatan-72-foiz-oshdi/feed/ 0
Олманинг «Гала» нави 2022 йилда ҳам энг оммабоп нав ҳисобланмоқда – WАРАнинг янги прогнозлари https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/olmaning-gala-navi-2022-yilda-ham-eng-ommabop-nav-hisoblanmoqda-waraning-yangi-prognozlari/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/olmaning-gala-navi-2022-yilda-ham-eng-ommabop-nav-hisoblanmoqda-waraning-yangi-prognozlari/#respond Wed, 02 Mar 2022 04:00:24 +0000 https://east-fruit.ru/?p=100868 2022 йилнинг 24 февралида Бутунжаҳон олма ва нок ассоциацияси (WАРА) келгуси мавсум учун Жанубий яримшардаги олма ва нок ҳосили бўйича прогнозни эълон қилди.  Аргентина, Австралия, Бразилия, Чили, Янги Зеландия ва Жанубий Африка маълумотларига асосланган прогнозга кўра, 2022 йилда олма ва нок етиштириш ўтган йилга нисбатан мос равишда 7 ва 6...

Сообщение Олманинг «Гала» нави 2022 йилда ҳам энг оммабоп нав ҳисобланмоқда – WАРАнинг янги прогнозлари появились сначала на EastFruit.

]]>

2022 йилнинг 24 февралида Бутунжаҳон олма ва нок ассоциацияси (WАРА) келгуси мавсум учун Жанубий яримшардаги олма ва нок ҳосили бўйича прогнозни эълон қилди.  Аргентина, Австралия, Бразилия, Чили, Янги Зеландия ва Жанубий Африка маълумотларига асосланган прогнозга кўра, 2022 йилда олма ва нок етиштириш ўтган йилга нисбатан мос равишда 7 ва 6 фоизга қисқаради, дея хабар бермоқда EastFruit FreshPlaza ҳаволасига таяниб.

Ушбу ҳисобот АSОЕХ (Чили), CАFI (Аргентина), АBPM (Бразилия), Hortgro (Жанубий Африка), АPAL (Австралия), New Zealand Apples and Pears кўмагида тузилган ва шунинг учун Жанубий яримшарнинг энг етакчи олти мамлакатидан жамланган маълумотларни ўз ичига олади.

WАPА Бош котиби Филипп Бинард шундай деди: “Ушбу прогноз геосиёсий кескинликлар, ишлаб чиқариш таннархи ва логистика харажатлари ошиши, контейнерлар чекланганлиги, ишчи кучи танқислиги, иқтисодий вазият туфайли истеъмол камайиши билан боғлиқ хавотирлар каби ноаниқлик фонида ишлаб чиқилган».

Жанубий яримшардаги 2022 йил учун олма ҳосили прогнозида, асосан, Бразилиядаги 30 фоиз ва Аргентинадаги 11 фоиз камайиш ҳисобига ўтган йилга (5,2 млн тонна) нисбатан 7 фоиз – 4,9 млн тоннагача камайиш тахмин қилинмоқда. Австралия ва Чили ҳам олма етиштиришни мос равишда 3% ва 2% га қисқартириши прогноз қилинди. Янги Зеландия ва Жанубий Африка олма етиштириш ҳажми ошиши кутилаётган ягона мамлакатлардир (мос равишда 15% ва 4%). Чили 2022 йилда Жанубий яримшарда (1,5 млн тонна) энг йирик олма етиштирувчи мамлакатлигича қолиши кутилмоқда. Ундан кейинги ўринларда Жанубий Африка (1,2 млн тонна), Бразилия (900 минг тонна), Янги Зеландия (590 минг тонна), Аргентина (445 минг тонна), Австралия (311 минг тонна)дир. 1,7 млн тонна ҳажм билан «Гала» энг оммабоп олма навилигича қолмоқда, бироқ шуниси ҳам борки,  ушбу навни етиштириш 2021 йил билан таққосланганда 7 фоизга камайиши кутиляпти. Катта ҳажмлар Янги Зеландия (+17%) ва Жанубий Африка (+6%)дан экспорт қилинади, бу эса Бразилия олма экспортининг 65 фоизлик қисқариши ўрнини қоплайди.

Нок ҳақида сўз юритадиган бўлсак, Жанубий яримшар фермерлари ҳосилдорликнинг 6 фоизга – 1,2 млн тоннагача пасайишини прогноз қилишмоқда. Бу, асосан, Аргентинадаги 13%, Чилидаги 11% ва Австралиядаги 6% пасайиш билан боғлиқ. Бошқа томондан, Янги Зеландия ва Жанубий Африка нок етиштиришни мос равишда 31% ва 5% га ошириши кутиляпти. Аргентина Жанубий яримшардаги (522 минг тонна) энг йирик нок етиштирувчилигича қолмоқда, ундан кейинги ўринларда Жанубий Африка (492 минг тонна), Чили (122 минг тонна), Австралия (81 минг тонна) ва Янги Зеландия (11 минг тонна)дир. Энг кўп етиштирилган нав – «Packham’s Тriumph»лигича  қолган (2021 йилга нисбатан 4% камайганига қарамай, 444 минг тонна), ундан кейин Williams’ bon chrétien ноклари (306 минг тонна) қайд этилди. Экспорт кўрсаткичлари 2021 йилга нисбатан 6% – 641,2 минг тоннагача камайиши кутилмоқда, бу, асосан, Аргентина экспортининг 14% камайиши ҳисобигадир.

Шимолий яримшарда 1 февраль ҳолатига кўра, АҚШ захиралари олма учун 1,5 млн тонна (ўтган йилга нисбатан -1%) ва нок учун 149,5 минг тонна (ўтган йилга нисбатан +32%)ни ташкил этди. Европада олма ва нок захиралари 3,6 млн тонна (ўтган йилга нисбатан 7 фоиз кўп)ни ва 408 минг  тонна (ўтган йилга нисбатан 30 фоиз кам)ни ташкил қилди.

Филипп Бинард шундай дейди: “Мавсумий ўзгаришлар логистика ва  халқаро савдо харажатларига, жумладан, Шимолий яримшардаги етказиб берувчиларга яққол таъсир кўрсатмоқда, чунки, АҚШ олма ва нок савдосини Шимолий Америкада мўлжаллаган. Европа бозорлари Беларусга нисбатан эмбарго таъсиридан зарар кўришда давом этмоқда. Украинадаги сўнгги ўзгаришлар олма ва нокнинг барча глобал етказиб берувчилари учун  Шарқий Европанинг ҳар бир мамлакати, хусусан, Россиядаги савдоларга ҳам таъсир қилади. Шу боис, истеъмолни рағбатлантириш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтиришни давом эттириш муҳимдир”.

WАРАнинг йиллик умумий йиғилишида CО2 чиқиндилари ҳамда олма ва нок етиштириш орқали углерод нейтраллигига эришиш ёки ҳатто бунинг атроф-муҳитга ижобий ҳиссаси мавзуси ҳам муҳокама қилинди.

Сообщение Олманинг «Гала» нави 2022 йилда ҳам энг оммабоп нав ҳисобланмоқда – WАРАнинг янги прогнозлари появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/olmaning-gala-navi-2022-yilda-ham-eng-ommabop-nav-hisoblanmoqda-waraning-yangi-prognozlari/feed/ 0
Украинада совуққа чидамли нок навининг тақдимоти бўлиб ўтди https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/ukrainada-sovuqqa-chidamli-nok-navining-taqdimoti-bolib-otdi/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/ukrainada-sovuqqa-chidamli-nok-navining-taqdimoti-bolib-otdi/#respond Sat, 05 Feb 2022 05:00:50 +0000 https://east-fruit.ru/?p=99194 Украинада германиялик  мутахассислар нокнинг янги нави – “Аlessia”нинг тақдимотини ўтказишди. Янги мева тури Бавария помология ва мева селекцияси марказида етиштирилган. Бу навдаги нокнинг рангги – қизил. Мева пишиб етилганида эса жигарранг тус олади. Бу хусусда SEEDS нашри ёзмоқда. Нокнинг янги нави совуққа чидамли. У баҳорги аёзлардан азият чекмайди. Ҳатто «Аlessia»нинг...

Сообщение Украинада совуққа чидамли нок навининг тақдимоти бўлиб ўтди появились сначала на EastFruit.

]]>

Украинада германиялик  мутахассислар нокнинг янги нави – “Аlessia”нинг тақдимотини ўтказишди. Янги мева тури Бавария помология ва мева селекцияси марказида етиштирилган. Бу навдаги нокнинг рангги – қизил. Мева пишиб етилганида эса жигарранг тус олади. Бу хусусда SEEDS нашри ёзмоқда.

Нокнинг янги нави совуққа чидамли. У баҳорги аёзлардан азият чекмайди. Ҳатто «Аlessia»нинг ёш дарахтлари ҳам яхши ҳосил беради. Мевалари етарлича йирик ва ташқи кўриниши жозибали. Нокнинг ғайриоддийлиги шундаки, унинг рангги ўзига хосдир.

Шунингдек ўқинг: Украинада ҳосилдорлиги юқори янги картошка нави яратилди

Янги нав «Интенсив боғ” деб номланган Бутунукраина амалий форуми асносида украиналик боғбонларга тақдим этилди, дея хабар бермоқда Аgrotimes. «Аlessia»нинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида Бавария помология ва мева селекцияси маркази директори Михаэль  Ноймюллер сўзлаб берди.

«Аlessia» нокларининг ўзига хос хусусияти қизил рангидир. Мева ҳосилдорлиги 90%ни ташкил этади ва бу Европа стандартларига тўлиқ мосдир. Бу нок кеч ёки жуда кеч пишади, хусусан, «Conference» навидан уч ҳафта кейин унинг ҳосилини олиш мумкин. Бундан ташқари, мева яхши сақланади: у, одатда, ноябрь ойининг ўрталаридан сотувга чиқарилади. Бу турдаги нокни дарахтдан узилиши билан дарҳол истеъмол қилмаслик керак, зеро, қизил ранг ҳали пишиб етилганлик белгиси эмас. Уни 4 ҳафта давомида совуқ жойда сақлаш лозим, шундан сўнггина жигарранг тусга эга бўлади, тўлиқ пишиб етилади ва таъм хусусиятлари яққол намоён бўлади», дейди Германия селекция маркази директори.

Сообщение Украинада совуққа чидамли нок навининг тақдимоти бўлиб ўтди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/ukrainada-sovuqqa-chidamli-nok-navining-taqdimoti-bolib-otdi/feed/ 0
Европа меваларини Қозоғистон номи остида Россияга олиб киришга ҳаракат қилинган https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropa-mevalarini-qozoqiston-nomi-ostida-rossiyaga-olib-kirishga-harakat-qilingan/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropa-mevalarini-qozoqiston-nomi-ostida-rossiyaga-olib-kirishga-harakat-qilingan/#respond Wed, 01 Dec 2021 03:00:44 +0000 https://east-fruit.ru/?p=93552 Россельхознадзор Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг агросаноат мажмуида Давлат назорати қўмитаси билан 19 тоннадан ортиқ Польша ва Бельгия нокининг Қозоғистондан ноқонуний олиб кирилгани факти бўйича видеомузокаралар ўтказди. Бу хусусда Россельхознадзор матбуот хизмати хабар бермоқда. “Ноябрь ойида “Маштаково” назорат-ўтказиш пунктида Қозоғистондан Россияга етказиб бериш таъқиқланган маҳсулотларнинг олиб кирилиши тўхтатиб қолинган. Инспекторлар ...

Сообщение Европа меваларини Қозоғистон номи остида Россияга олиб киришга ҳаракат қилинган появились сначала на EastFruit.

]]>

Россельхознадзор Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг агросаноат мажмуида Давлат назорати қўмитаси билан 19 тоннадан ортиқ Польша ва Бельгия нокининг Қозоғистондан ноқонуний олиб кирилгани факти бўйича видеомузокаралар ўтказди. Бу хусусда Россельхознадзор матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Ноябрь ойида “Маштаково” назорат-ўтказиш пунктида Қозоғистондан Россияга етказиб бериш таъқиқланган маҳсулотларнинг олиб кирилиши тўхтатиб қолинган. Инспекторлар  Россия Федерацияси ҳудудига йўл олган автомашинада маркировкасига кўра, Польша ва Бельгиядан олиб келинган 19 тоннадан зиёд нок борлигини аниқлашди. Ҳужжатларда эса мевалар Қозоғистонда етиштирилгани қайд этилган”, дея хабар бермоқда Россия идораси вакиллари.

Россельхознадзор қозоғистонлик ҳамкасбларига ҳодиса сабабларини ўрганиш ва келажакда шунга ўхшаш қонунбузарликларнинг олдини олишни сўраб мурожаат қилди.

“Хизмат Қозоғистон томонига Россияга ноқонуний олиб киришга уринилган товарлар партияси ҳақида батафсил маълумот юборади”, дейилади вазирлик хабарида.

Шунингдек ўқинг: Россельхознадзор Туркия мева-сабзавотларида хавфли вирусларни аниқлади

Музокаралар чоғида ўзаро етказиб беришда ўсимлик маҳсулотлари ноқонуний олиб кирилишининг олдини олиш ва уларнинг кузатилишини таъминлаш мақсадида икки давлатнинг фитосанитария назорати соҳасидаги ахборот тизимлари интеграциялашувини жадаллаштириш зарурлиги маълум қилинди.

Томонлар бу борада аввал ишлаб чиқилган режага мувофиқ, босқичма-босқич ҳамкорликни йўлга қўйишни муҳокама қилди. Россия ва Қозоғистоннинг техник мутахассислари билан тез-тез маслаҳатлашиб туриш таклиф этилди.

Шунингдек, йиғилиш иштирокчилари ўсимлик маҳсулотларини виждонга хилоф равишда экспорт қилувчилар аниқланганда икки департаментнинг ўз вақтида маълумот алмашишига келишиб олишди.

Сообщение Европа меваларини Қозоғистон номи остида Россияга олиб киришга ҳаракат қилинган появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropa-mevalarini-qozoqiston-nomi-ostida-rossiyaga-olib-kirishga-harakat-qilingan/feed/ 0
Польшада 2021 йилги нок ҳосили 36 фоизга кўп https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/polshada-2021-yilgi-nok-hosili-36-foizga-kop/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/polshada-2021-yilgi-nok-hosili-36-foizga-kop/#respond Sat, 20 Nov 2021 09:01:36 +0000 https://east-fruit.ru/?p=92447 Польша Марказий статистика бошқармаси (GUS) маълумотларига кўра, бу мамлакатда 2021 йилда нок ҳосили ўтган йилга нисбатан 36 фоизга ошган ва 76 минг тоннага баҳоланмоқда. Шунингдек, ички бозорда маҳаллий нок нархи ва унга нисбатан талаб ортиб бормоқда. Ички ва ташқи бозорлар мониторинги 2021 йилги мавсумда Польша нокининг истиқболлари яхши эканини кўрсатяпти,...

Сообщение Польшада 2021 йилги нок ҳосили 36 фоизга кўп появились сначала на EastFruit.

]]>

Польша Марказий статистика бошқармаси (GUS) маълумотларига кўра, бу мамлакатда 2021 йилда нок ҳосили ўтган йилга нисбатан 36 фоизга ошган ва 76 минг тоннага баҳоланмоқда. Шунингдек, ички бозорда маҳаллий нок нархи ва унга нисбатан талаб ортиб бормоқда.

Ички ва ташқи бозорлар мониторинги 2021 йилги мавсумда Польша нокининг истиқболлари яхши эканини кўрсатяпти, деб ёзмоқда FruitNews.

Сентябрь ойининг охири – октябрь ойи бошида Конференция навли нокнинг харид нархи бир килограмм учун 2,20 злотийни (0,53 доллар/кг) ташкил этди. Интернет биржаларида нокни килограмм учун 2 злотий (0,49 доллар/кг) нархда «даладан» сотиб олиш бўйича кўплаб таклифлар бўлди. 2021 йилнинг 5 ноябрь ҳолатига кўра, 5,5 ва ундан юқори калибрли Конференция нокининг харид нархлари ҳар бир килограмм учун 3 дан 3,10 злотийгача (0,73 – 0,75 доллар/кг) ўзгариб турибди.

Бироқ, харидорлар польшалик фермерлардан нок сотиб олишдаги қийинчиликлар ҳақида хабар беришди. Польшада олма боғлари устунлик қилади. Нок боғлари анча кам, чунки, бу мевани етиштириш олмага қараганда анча мушкул ва мамлакатда нокнинг умумий ҳосили унчалик катта эмас. Юқори талаб фонида боғбонлар нокни ҳали сотишни хоҳлашмаяпти (айниқса, юқори сифатли маҳсулотларни). Харидорларнинг таъкидлашича, нокни жорий нархларда сотиб олиш тобора қийинлашиб бормоқда, чунки, фермерларнинг мўлжали кг учун 3,80-4 злотий (0,92-0,97 доллар/кг) даражасидадир.

Сообщение Польшада 2021 йилги нок ҳосили 36 фоизга кўп появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/polshada-2021-yilgi-nok-hosili-36-foizga-kop/feed/ 0
USDA: Чили узумининг Россияга экспорти 28 фоизга ошди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/usda-chili-uzumining-rossiyaga-eksporti-28-foizga-oshdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/usda-chili-uzumining-rossiyaga-eksporti-28-foizga-oshdi/#respond Tue, 09 Nov 2021 04:00:35 +0000 https://east-fruit.ru/?p=91453 Яқинда АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Ташқи қишлоқ хўжалиги хизмати (FAS USDA) Чилида мевалар етиштириш ва экспорт қилиш бўйича йиллик ҳисоботни эълон қилди. 2021/22 йилларда Чилида сархил нок етиштириш 217 минг тонна (-6,9%), экспорт эса 112 минг тонна (-6,7%) бўлиши прогноз қилинмоқда. Бу экин майдонларини камайтириш тенденцияси ва маҳсулот етиштириш даражаси...

Сообщение USDA: Чили узумининг Россияга экспорти 28 фоизга ошди появились сначала на EastFruit.

]]>

Яқинда АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Ташқи қишлоқ хўжалиги хизмати (FAS USDA) Чилида мевалар етиштириш ва экспорт қилиш бўйича йиллик ҳисоботни эълон қилди.

2021/22 йилларда Чилида сархил нок етиштириш 217 минг тонна (-6,9%), экспорт эса 112 минг тонна (-6,7%) бўлиши прогноз қилинмоқда. Бу экин майдонларини камайтириш тенденцияси ва маҳсулот етиштириш даражаси пасайиши туфайлидир. 2020/21 йилги мавсумда (август ойигача бўлган маълумотлар) Чили нок экспортини 6,8 фоизга (114 915 тонна) оширишга муваффақ бўлди. Бу истеъмолчилар талаблари билан боғлиқ коммерциализация қийинчиликларига қарамай, ушбу мамлакат нокини ташқи бозорларда позициялаштириш натижасидир.

АгроБизнес маълумотларига кўра, Чилининг сархил ноклари учун асосий бозорлар – Италия, Россия ва Голландия ҳисобланади. Россияга экспорт 15,6 фоизга ўсди ва 13 418 тоннани ташкил этди, бу деярли 13,9 миллион доллар демак(2021 йил январдан августгача). Россия – «Аббат Фетель» нави яхши танилган ва ҳозирги кунда Чили ўз экспортини кенгайтираётган бозорлардан бири.

Чилининг Россияга хўраки узум экспорти ҳам деярли 28 фоизга ошди. 2020 йилнинг ноябридан 2021 йил августга қадар етказиб бериш 14 038 тоннани ташкил этди, бу деярли 21 миллион долларга тенг (2019 йил ноябридан 2020 йил августигача бўлган даврдаги 11 002 тоннага нисбатан).

Чилида хўраки узум етиштириш даражаси 2020/21 йилги мавсумда кучли ёмғирлар сабаб пасайишидан кейин 2021/22 йилларда маҳсулот етиштириш тиклангач, у 22 фоизга ошиб, 805 минг тоннани ташкил этиши кутилмоқда. Экспорт ҳажми ҳам 22,9 фоизга ошиб, 645 минг тоннага етиши кутиляпти.

Сообщение USDA: Чили узумининг Россияга экспорти 28 фоизга ошди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/usda-chili-uzumining-rossiyaga-eksporti-28-foizga-oshdi/feed/ 0
Ўзбекистонда нок нархи рекордларни янгиламоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-nok-narkhi-rekordlarni-yangilamoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-nok-narkhi-rekordlarni-yangilamoqda/#respond Wed, 03 Nov 2021 10:59:38 +0000 https://east-fruit.ru/?p=90992 Ўзбекистонда нокнинг кечпишар навларини йиғиб олиш тахминан ўн кун аввал якунланди ва ушбу маҳсулот нархи кўтарилишда давом этмоқда. Бу вазият мамлакатда 2020 ва 2019 йилларга нисбатан нок ҳосили паст бўлганидан далолат беради, дея қайд этишмоқда EastFruit таҳлилчилари. Мамлакатда нок ҳосилининг йиғим-терими июль ойининг биринчи ўн кунлигида бошланиб, октябрь ойининг иккинчи...

Сообщение Ўзбекистонда нок нархи рекордларни янгиламоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистонда нокнинг кечпишар навларини йиғиб олиш тахминан ўн кун аввал якунланди ва ушбу маҳсулот нархи кўтарилишда давом этмоқда. Бу вазият мамлакатда 2020 ва 2019 йилларга нисбатан нок ҳосили паст бўлганидан далолат беради, дея қайд этишмоқда EastFruit таҳлилчилари.

Мамлакатда нок ҳосилининг йиғим-терими июль ойининг биринчи ўн кунлигида бошланиб, октябрь ойининг иккинчи ўн кунлигида тугайди. Ва мазкур турдаги меванинг йиғим-терим мавсуми умумий ҳисобда тахминан 3,5 ой давом этади.

Агар 2021 йилда нокнинг ўртача улгуржи нархи динамикасига эътибор қаратадиган бўлсак, энг паст даража 2021 йилнинг 5 августида қайд этилган – 14 000 сўм/кг (1,3 доллар), яъни, бу давр мавсум қизғин пайти ва ўртапишар навлар йиғим-терими маҳалидир. Ўшандан бери ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархлари 57 фоизга ошди ва 2021 йилнинг 28 октябрь ҳолатига кўра, 22 000 сўм/кг (2,1 доллар)ни ташкил қилди.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон Эрондан картошка, сабзавот ва мевалар импортини кескин оширди

Шу билан бирга, 2021 йилнинг октябрь ойи охирида нокнинг ўртача улгуржи нархлари 2020 йилнинг шу санасига нисбатан бир ярим баравар ва 2019 йилнинг шу санасига нисбатан уч баравар юқори. Ўтган йилларда нок нархи 20 октябрдан йил охирига қадар ўсган, бироқ шундай ўсишни ҳисобга олсак ҳам, нокнинг ўртача улгуржи нархлари 2021 йилнинг 28 октябрь ҳолатига кўра, 2020 йилдаги Янги йил олди нархларидан 10 фоиз, 2019 йилги Янги йил олди нархларидан эса 120% юқори бўлди. Таққослаш учун айтадиган бўлсак, 2020 йилнинг 31 декабрида нокнинг ўртача улгуржи нархи 20 000 сўм/кг (1,9 доллар) эди, 2019 йилнинг худди шу санасида эса 10 000 сўм/кг (1,1 доллар) бўлган.

EastFruit таҳлилчиларининг қайд этишича, Ўзбекистонда нокнинг ўртача улгуржи нархлари ҳозирги кунда EastFruit мева-сабзавот маҳсулотларининг улгуржи нархларини ҳафталик мониторинг қилиб борадиган мамлакатлар орасида энг юқори кўрсаткичдадир.

Ўзбекистон пойтахти супермаркетларида ушбу маҳсулотнинг чакана нархлари 2021 йил 28 октябрь ҳолатига кўра, нав ва сифатга қараб, 23 000 дан 40 000 сўм/кг (2,2 дан 3,7 долларгача) нархни ташкил этмоқда.

2021 йилда нок нархи кўплаб мамлакатлар, жумладан, Ўзбекистон бозорига ушбу маҳсулотнинг асосий етказиб берувчиси бўлмиш Хитойда ҳам ошган. Ўзбекистонга сархил нок импортининг 90-95 фоизи Хитой ҳиссасига тўғри келади. Бироқ, ҳозирги пайтда Ўзбекистонда нок нархининг ўсиш суръати EastFruit мониторинг қилаётган мамлакатлардагидан анча юқори.

Шу муносабат билан Ўзбекистон ҳукуматининг 2021 йил 7 октябрдаги 2022 йил 1 майгача бўлган муддатда бир қатор мева турлари, жумладан, нокни олиб кириш учун божхона тўловларини бекор қилишга оид қарори ўз вақтида қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжат бўлди. Зеро, қарор ушбу маҳсулот нархи ошишини чеклашда муҳим омил бўлади ва ҳатто нархларни пасайтириши ҳам мумкин. Зеро, Ўзбекистон Хитойдан ташқари сархил нокни Польша, Грузия ва Молдовадан ҳам импорт қилиши мумкин, бу мамлакатларда ўртача улгуржи нархлар Ўзбекистондан 3-3,5 баравар арзон.

Сообщение Ўзбекистонда нок нархи рекордларни янгиламоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-nok-narkhi-rekordlarni-yangilamoqda/feed/ 0
Ўзбекистонда нок нархи ўтган йиллардагидан анча баланд https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-nok-narkhi-otgan-yillardagidan-ancha-baland/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-nok-narkhi-otgan-yillardagidan-ancha-baland/#respond Sun, 26 Sep 2021 17:27:58 +0000 https://east-fruit.ru/?p=87552 Ўзбекистонда нокнинг оммавий йиғим-терими  тугашига тахминан уч ҳафта қолди. Мамлакатда нок йиғиш мавсуми июль ойининг биринчи ўн кунлигида бошланади ва октябрь ойининг иккинчи ўн кунлигида тугайди; мавсумнинг умумий давомийлиги тахминан 3,5 ойни ташкил қилади. Йиғим-терим мавсумининг кўп қисми ортда қолганига қарамай, Ўзбекистонда нокнинг жорий нархи ўтган йиллардагидан анча юқори. 2021...

Сообщение Ўзбекистонда нок нархи ўтган йиллардагидан анча баланд появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистонда нокнинг оммавий йиғим-терими  тугашига тахминан уч ҳафта қолди. Мамлакатда нок йиғиш мавсуми июль ойининг биринчи ўн кунлигида бошланади ва октябрь ойининг иккинчи ўн кунлигида тугайди; мавсумнинг умумий давомийлиги тахминан 3,5 ойни ташкил қилади.

Йиғим-терим мавсумининг кўп қисми ортда қолганига қарамай, Ўзбекистонда нокнинг жорий нархи ўтган йиллардагидан анча юқори. 2021 йилнинг 23 сентябрь ҳолатига кўра, республиканинг пойтахт бозорларида бу меванинг ўртача улгуржи нархлари 16 000 сўм/кг ($1,5)ни ташкил этмоқда. Бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 78% ва 2019 йилнинг шу санасига нисбатан 128% юқори кўрсаткичдир.

Эртаги ва ўртапишар навларни йиғиб олиш тугаллангани ва кечки навлар ҳосилини йиғиб олиш бошлангани, шунингдек, мамлакат бу маҳсулотни экспортчиси эмас, аксинча, импортёр эканини ҳисобга олсак, жорий нархлар 2021 йилда ҳосил пастлигидан гувоҳлик бермоқда. Бу энг камида эртаги ва ўртапишар нок навларига дахлдордир.

Олма ва данакли меваларнинг кўп турларида кузатилгани каби бу йил нок ҳосили паст бўлишининг сабаби – Ўзбекистонда қиш ойлари ва эрта баҳорда кузатилган об-ҳаво аномалияларидир.

EastFruit таҳлилчиларининг қайд этишича, Ўзбекистонда нокнинг ўртача улгуржи нархи – EastFruit мева-сабзавотларнинг улгуржи нархларини ҳафталик мониторинг қиладиган мамлакатлар орасида энг юқори нархлардан биридир. Нарх фақат Россияда юқори – 1,64 доллар/кг, Беларусда ҳам тахминан шу даражада – 1,40 доллар/кг. Мониторинг олиб бориладиган бошқа мамлакатларда эса нархлар анча паст: Украинада – 0,87 доллар/кг, Тожикистонда – 0,80 доллар/кг, Грузияда – 0,64 доллар/кг, Молдовада – 0,56 доллар/кг.

Сообщение Ўзбекистонда нок нархи ўтган йиллардагидан анча баланд появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-nok-narkhi-otgan-yillardagidan-ancha-baland/feed/ 0
Польшалик боғбонлар олмадан нокка ўтмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/polshalik-boqbonlar-olmadan-nokka-otmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/polshalik-boqbonlar-olmadan-nokka-otmoqda/#respond Wed, 15 Sep 2021 17:39:03 +0000 https://east-fruit.ru/?p=86584 EastFruit таҳлилчилари ҳозирда Польшада кузатилаётган жуда қизиқ жараёнга эътибор қаратдилар. Польша янги узилган олма экспорти бўйича баъзан ҳатто Хитойни ҳам ортда қолдирганча, дунёнинг етакчи мамлакатларидан бири бўлишига қарамасдан, кейинги йилларда ушбу мамлакатда асосий эътибор олма экспортидан нок экспортига кўпроқ қаратилмоқда. “Ўртача олганда, сўнгги беш йил мобайнида Польша нок экспортини йилига...

Сообщение Польшалик боғбонлар олмадан нокка ўтмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчилари ҳозирда Польшада кузатилаётган жуда қизиқ жараёнга эътибор қаратдилар. Польша янги узилган олма экспорти бўйича баъзан ҳатто Хитойни ҳам ортда қолдирганча, дунёнинг етакчи мамлакатларидан бири бўлишига қарамасдан, кейинги йилларда ушбу мамлакатда асосий эътибор олма экспортидан нок экспортига кўпроқ қаратилмоқда.

“Ўртача олганда, сўнгги беш йил мобайнида Польша нок экспортини йилига 23%га ёки деярли 13 минг тоннага ошириб борди. Айни даврда олма экспорти ҳар йили 4%га ёки 34 минг тоннадан камайган. Шу билан бирга, Польша ушбу мевани экспорт қилувчи дунёнинг етакчи ўнта мамлакати орасида нок экспортини энг тез суръатларда кўпайтирган давлат бўлди. Ноқулай об-ҳаво омили олмага ҳам, нокка ҳам бирдек салбий таъсир қилганлиги боис, уни эътиборга олмаса ҳам бўлади. Бундан нокка эътиборнинг кучайганлиги яққол кўриниб турибди”, дея изоҳ берди БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг (ФАО) инвестиция департаменти иқтисодчиси Андрий Ярмак.

Нок экспортининг шиддат билан ўсиши сабабли 2020 йил якунлари бўйича Польша Италия ва Португалияни ортда қолдириб, дунёнинг етакчи экспортёрлари орасида 9-поғонага кўтарилиб олди. EastFruitнинг Польшадаги манбаларига таянган ҳолда прогноз қилишича, 2020/21 йиллар мавсумида ушбу мамлакат ўз тарихида илк бор 100 минг тоннадан зиёд нок экспорт қилиши мумкин. 5 йилгина аввал Польшадан нок экспорт қилиш ҳажми атиги 25 минг тоннани ташкил қилган эди!

Польшанинг мевалар экспорти таркибида тушум ҳажми бўйича нок айни пайтда олма, музлатилган реза мевалар ва янги узилган голубикадан кейин 4-ўринни эгаллаб турибди. Экспертларнинг тахмин қилишича, Польша нокининг экспортидан тушум ҳажми бундан буён фақат ўсиб боради.

Шуниси қизиқки, нок экспорт қилувчи дунёнинг етакчи ўнта мамлакати орасида фақат учтасигина экспорт ҳажмларини пасайтирмоқда. Қолган мамлакатлар эса ошириб боряпти. Нисбий катталикларда экспортни энг катта суръатларда кўпайтираётган мамлакат, Андрий Ярмак таъкидлаб ўтганидек, Польшадир. Бироқ, ҳозирча дунё бўйича 12-поғонадан жой олган Туркия ҳам шундай ўсиш суръатларини кўрсатмоқда. Олма бозоридаги муваффақиятларига қараб шуни ишонч билан айтиш мумкинки, Туркия нок экспорти ҳажмларини оширишга ҳам фаол киришган. Ҳозир турк нокининг экспорти йилига 9 минг тоннадан ўсиб бормоқда.

Янги узилган нок экспортини АҚШ (йилига 8 минг тонна), Италия (йилига 11 минг тонна) ва Чили (йилига 5 минг тонна) камайтирмоқда. Хитой, Голландия, Аргентина ва Бельгия дунё рейтингининг етакчилари бўлиб турибди. Улар жами бўлиб йилига 1,5-1,6 млн. тонна атрофида сархил нок экспорт қилишади. Мазкур тўртта мамлакатга дунё экспортининг 58%и тўғри келади.

Бизнинг минтақа мамлакатлари орасида Марказий Осиё давлатлари томонидан нок экспорти ўсиб бораётганини қайд этиш лозим. Бироқ Россияга асосан Хитой ноки экспорт қилинмоқда, деган тахминлар мавжуд. Чунки айни пайтда Хитой ўз нокларини тўғридан-тўғри РФ бозорига етказиб бериш имкониятига эга эмас. Шунингдек, Озарбайжон ҳам каттагина экспорт ҳажмларини намоён этмоқда. Аммо бу ерда ҳам гап Эрон нокларини реэкспорт қилиш ҳақида бораётган бўлиши мумкин.

Молдова ва Украина, нок етиштириш ва экспорт қилиш учун яхши имкониятлар бўлишига қарамасдан, ҳозирча ушбу экинга алоҳида аҳамият қаратмаяпти. Тўғри, UApple бренди остида олий сифатли олмалари билан машҳур бўлган Украинанинг “Днепр боғлари” компанияси замонавий нок боғларини ташкил қилаётганини қайд этиш жоиз. Аммо Украина мазкур меваларнинг нетто-импортёри бўлганлиги боис ушбу компания илк босқичда нокни аввало ички бозорда сотишни режалаштирмоқда.

Сообщение Польшалик боғбонлар олмадан нокка ўтмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/polshalik-boqbonlar-olmadan-nokka-otmoqda/feed/ 0
Янги мавсумда ЕИда олма ҳосили кўпайиб, нок етиштириш камаяди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/yangi-mavsumda-eida-olma-hosili-kopayib-nok-etishtirish-kamayadi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/yangi-mavsumda-eida-olma-hosili-kopayib-nok-etishtirish-kamayadi/#respond Mon, 16 Aug 2021 10:20:19 +0000 https://east-fruit.ru/?p=84307 Олма ва нок етиштирувчилар бутунжаҳон ассоциацияси (WAPA) 2021 йил 5 август куни онлайн режимда бўлиб ўтган Prognosfruit йиллик конференцияси давомида ЕИ мамлакатларида олма ва нок ҳосили бўйича прогнозларини маълум қилди. Ассоциация ҳисоботига кўра, 2021 йил мавсумида Европа Иттифоқида олма етиштириш ҳажми 10% га ўсиб, 11,735 млн тоннага етади, нок ҳосили...

Сообщение Янги мавсумда ЕИда олма ҳосили кўпайиб, нок етиштириш камаяди появились сначала на EastFruit.

]]>

Олма ва нок етиштирувчилар бутунжаҳон ассоциацияси (WAPA) 2021 йил 5 август куни онлайн режимда бўлиб ўтган Prognosfruit йиллик конференцияси давомида ЕИ мамлакатларида олма ва нок ҳосили бўйича прогнозларини маълум қилди.

Ассоциация ҳисоботига кўра, 2021 йил мавсумида Европа Иттифоқида олма етиштириш ҳажми 10% га ўсиб, 11,735 млн тоннага етади, нок ҳосили эса 28% га камаяди ва  1,604 млн тоннани ташкил қилади.

Айни пайтда, охирги 3 йилдаги ўртача ҳосилдорлик билан солиштирганда, ЕИда олма етиштириш ҳажмлари 1%га ўсган холос. WAPA мутахассисларининг фикрича, 2021/2022 йилги мавсум олма етиштирувчилар учун “яхши ва мувозанатлашган” бўлади. Қолаверса, европалик олма етиштирувчилар ўз маҳсулотларини навлари ва сифати бўйича истеъмолчиларнинг талабларига тобора кўпроқ мослаштирмоқдалар, деб хабар бермоқда FruitNews.

“Янги мавсум одатдагидан тахминан бир ҳафта кечроқ бошланади. Европалик боғбонларнинг олма ҳосили асосан ўртача катталикдаги мевалардан иборат бўлади. Бозорда маҳаллий савдолар, экспортнинг стратегик йўналишлари ривожланиши ва 4 млн тоннани ташкил қилиши кутилаётган олмани қайта ишлаш ҳажмлари ўртасида яхши мувозанат юзага келиши тахмин қилинмоқда. Бундан келиб чиқадики, қайта ишлаш ва янги узилган ҳолатда сотиш учун етказиб бериш ҳажмлари ҳам бир маромда бўлади. Органик олмалар етиштириш ҳажмлари ҳам аста ўсиб бормоқда ва бизнинг тахминимизча, ЕИда етиштирилган жами олма ҳажмлари ичида 6%ни ташкил қилади”, дейди WAPA президенти Доминик Возняк.

Олма ҳосили Польшада 2020 йилга нисбатан 22%га ўсиб, 4,170 млн тоннага етади, Францияда ҳосил 3%га ўсади ва 1,375 млн тоннага, Германияда 6%га ўсади ва 1,080 млн тоннага, Испанияда 28%га ўсади ва 543 минг тоннага етади, Италияда эса олма ҳосили 4% га камайиб, 2,046 млн тоннага тушиши кутиляпти.

Охирги уч йилдаги ўртача ҳосилдорлик билан таққослаганда Европа Иттифоқи мамлакатларида нок ҳосили 27%га камаяди. Прогнозларда айтилишича, 2021 йилда нок етиштириш 2020 йилга нисбатан Нидерландияда 19%га қисқариб, 325 минг тоннани, Испанияда 2%га қисқариб, 300 минг тоннани, Бельгияда 25%га қисқариб, 295 минг тоннани, Италияда 65%га қисқариб, 213 минг тоннани, Францияда 57%га қисқариб, 57 минг тоннани ташкил қилади. Португалияда нок ҳосили 36%га ўсиб, 189 минг тоннага, Польшада 8%га ўсиб, 70 минг тоннага, Германияда 8%га ўсиб, 42 минг тоннага етиши кутилмоқда.

“Айни дамда, ЕИда олма ҳосили кўпайиши, нок ҳосили 2021/2022 йилги мавсумда аввалги мавсумга нисбатан 28%га камайиши ва 1,604 млн тоннани ташкил этиши тахмин қилинмоқда. Бу эса 3 йиллик ўртача кўрсаткичдан 27% паст деганидир. Бу Европада сўнгги 10 йилдаги энг кам ҳосил бўлади”, – деди WAPA бош директори Филипп Бинард. Агар навлар кесимида оладиган бўлсак, Conference навли ноклар 18%га камайиб, 805 минг тоннага, Abate ноклари ҳам 73%га камайиб, 66 минг тоннага тушиб қолади.

Сообщение Янги мавсумда ЕИда олма ҳосили кўпайиб, нок етиштириш камаяди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/yangi-mavsumda-eida-olma-hosili-kopayib-nok-etishtirish-kamayadi/feed/ 0