Николай Гордийчук • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Tue, 01 Feb 2022 19:31:56 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png Николай Гордийчук • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Истиқболли картошка навлари: Украина фермерларининг танлови https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/istiqbolli-kartoshka-navlari-ukraina-fermerlarining-tanlovi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/istiqbolli-kartoshka-navlari-ukraina-fermerlarining-tanlovi/#respond Wed, 02 Feb 2022 05:00:27 +0000 https://east-fruit.ru/?p=98790 Украинада картошка нафақат иккинчи нон, балки фермерлар учун истиқболли ва жуда фойдали ниша ҳамдир. Ҳар йили картошканинг янада мукаммал ва истиқболли янги навлари пайдо бўлмоқда. Хусусан, «Парадизо» навли картошка бугун Украинада жадал ривожланаётган сектор – қайта ишлаш учун идеал бўлибгина қолмай, азотли ўғитларни талаб қилмаслиги билан ҳам афзал саналмоқда. Зеро,...

Сообщение Истиқболли картошка навлари: Украина фермерларининг танлови появились сначала на EastFruit.

]]>

Украинада картошка нафақат иккинчи нон, балки фермерлар учун истиқболли ва жуда фойдали ниша ҳамдир. Ҳар йили картошканинг янада мукаммал ва истиқболли янги навлари пайдо бўлмоқда.

Хусусан, «Парадизо» навли картошка бугун Украинада жадал ривожланаётган сектор – қайта ишлаш учун идеал бўлибгина қолмай, азотли ўғитларни талаб қилмаслиги билан ҳам афзал саналмоқда. Зеро, бу мазкур мамлакатдаги фермерлар учун жуда муҳим.

Украиналик фермерлар орасида касаллик ва вирусларга чидамли, қурғоқчилик ва стрессга қарши тура оладиган ҳамда ушбу жараёнда ҳосилдорлиги, сифатини йўқотмайдиган картошка навлари тобора оммалашиб бормоқда. «Парадизо» янги юқори маҳсулдор хўраки навдир. У яхши таъм хусусиятларига эга бўлгани боис, универсал пазандаликда кенг қўллаш мумкин. Бу навдаги картошка механик шикастланиш ва қора доғларга унчалик сезгир эмас, қурғоқчилик ҳамда стрессга қарши хусусияти бор, бу бугунги иқлим шароитида муҳим ва жуда долзарбдир”, дейди Агрико Украина” директори Николай Гордийчук SEEDS нашри учун шарҳида.

Бироқ, ушбу навнинг асосий афзаллиги – сабзавот ўсиши  учун зарур бўлган азотли ўғитлар кам миқдорда ишлатилишидир.

Мазкур нав, шунингдек, азотли ўғитларни қўллаш меъёрлари пасайишига ҳам ижобий жавоб беради (стандарт меъёрдан 20% паст бўлганда). Унинг ўзига хос хусусияти шундаки, об-ҳаво исиб кетгунига қадар тез ҳосил тўплайди. Бундан ташқари, «Парадизо» навининг пўстлоғи силлиқ, устида майда нуқтачалар бор, бу навнинг чиройли товар кўринишига эга бўлишини таъминлайди. Ушбу имкониятдан қадоқлашда ҳам фойдаланиш мумкин”, дейди Николай Гордийчук.

Бироқ, картошканинг «Алюэтт» нави украиналик фермерлар орасида ҳақиқий фаворит бўлиши мумкин.

Алюэтт» – “янги авлод” навларига тегишли. Бундай навлар барг ва илдиз меваларининг фитофторозага юқори қаршилиги билан тавсифланади. Инновацион навларнинг афзаллиги шундаки, вегетация даврида уларга ишлов беришни камайтириш мумкин. Бу бугунги кунда жуда долзарб, чунки, фермерлар қиммат препаратлар ва ўғитларни тежаш имконига эга бўлишади. Германия ҳамда Голландияда у айнан БИО технологиялар деб аталувчи технология бўйича етиштирилади«, дейди Николай Гордийчук.

Бундан ташқари, мазкур нав украиналик уй бекаларига жуда ёқадиган ёрқин сариқ рангга (ички қисми) ва пазандаликда асқотувчи қатор хусусиятларга эга.  «Алюэтт» нави, шунингдек, қуруқ моддаларнинг юқори миқдори (21-23%) билан ажралиб туради, бу нафақат истеъмол, балки қайта ишлаш учун ҳам мосдир.

«Алюэтт» – янги ўрта-эртаги, универсал, катта калибрли хўраки нав. Европада у етакчи ўринни эгаллайди.

«Барча янги навлар ҳам анъанавий, ҳам органик етиштириш учун мос, шунингдек, Украинада етиштиришга  мўлжалланган ўсимлик навларининг Давлат реестрига киритилган«, дея қўшимча қилди «Агрико Украина» директори Николай Гордийчук.

Сообщение Истиқболли картошка навлари: Украина фермерларининг танлови появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/istiqbolli-kartoshka-navlari-ukraina-fermerlarining-tanlovi/feed/ 0
Мева-сабзавотчилик ва иқлим ўзгариши – қандай мослашув зарур? https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/meva-sabzavotchilik-va-iqlim-ozgarishi-qanday-moslashuv-zarur/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/meva-sabzavotchilik-va-iqlim-ozgarishi-qanday-moslashuv-zarur/#respond Mon, 31 Jan 2022 06:00:49 +0000 https://east-fruit.ru/?p=98600 Бир аср давомида глобал ҳароратнинг Цельсий бўйича 5 даражага ошиши салкам ҳалокатли глобал иқлим ўзгаришидир. “Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида фаолият юритаётган иқлим ўзгариши бўйича халқаро экспертларнинг фикрига кўра, кейинги асрда ўртача ҳарорат Цельсий бўйича 5 даражага ошиши мумкин.  Бу салкам ҳалокатли ўзгаришдир ва шунинг учун турли давлатлар ҳарорат кўтарилиши таъсирини...

Сообщение Мева-сабзавотчилик ва иқлим ўзгариши – қандай мослашув зарур? появились сначала на EastFruit.

]]>

Бир аср давомида глобал ҳароратнинг Цельсий бўйича 5 даражага ошиши салкам ҳалокатли глобал иқлим ўзгаришидир.

“Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида фаолият юритаётган иқлим ўзгариши бўйича халқаро экспертларнинг фикрига кўра, кейинги асрда ўртача ҳарорат Цельсий бўйича 5 даражага ошиши мумкин.  Бу салкам ҳалокатли ўзгаришдир ва шунинг учун турли давлатлар ҳарорат кўтарилиши таъсирини камайтириш мақсадида зарарли газлар чиқишини камайтиришга ҳаракат қилмоқда. Бундан ташқари, жаҳон экспертлар ҳамжамиятида глобал ҳароратнинг Цельсий бўйича 2 даражадан зиёд ошишига йўл қўйиб бўлмайди, деган якдил фикр мавжуд – шу доирада глобал иқлим ўзгаришига қарши курашиш мумкин. Бироқ, бугунги кунда барча саъй-ҳаракатларга қарамай, ҳарорат кўтарилишини ушбу доирада ушлаб туриш иложсиз экани билан боғлиқ катта хавф мавжуд”, деди USAIDнинг Украинадаги Аграр ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш дастури – АГРО директори ўринбосари Андрей ЗаикаИқлим ўзгаришига мослашиш ва ўзгарувчан иқлим шароитида мева-сабзавот экинларини етиштиришнинг ўзига хос хусусиятлари” деб номланган веб-форумда.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилда БМТга аъзо давлатлар зарарли газлар чиқиндилари ва уларнинг иқлим ўзгаришига таъсирини камайтириш бўйича глобал саъй-ҳаракатларга асос бўлган Париж битимини имзолаган эди. Бир аср ичида глобал ҳароратнинг Цельсий бўйича 2 даражадан зиёд кўтарилишига йўл қўймасликни мақсад қилган ушбу битимни Украина биринчилардан бўлиб ратификация қилган.

“Ўтган йили Украина иқлим ўзгариши жараёнига ушбу мамлакатнинг таъсири бўйича чора-тадбирлар мажмуини белгилайдиган Париж келишувига иккинчи миллий улушини қўшди. Ушбу улушнинг жуда муҳим элементи иқлим ўзгаришига мослашувдир. Бундан ташқари, миллий даражадаги муҳим элемент ҳукумат томонидан ўтган йили Экологик хавфсизлик ва иқлим ўзгаришига мослашиш стратегиясининг қабул қилиниши ҳисобланади. Бу асос ҳужжат бўлишига қарамай, Стратегия режасида яқин келажакда амалга ошириладиган қатор қадамлар белгиланган. Хусусан, бу иқтисодиётдаги турли тармоқларнинг иқлим ўзгаришига заифлигини баҳолаш ва уларни  ўзгаришларга мувофиқ мослаштириш бўйича режаларни ишлаб чиқиш дегани”, дейди USAIDнинг Аграр ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш дастури – АГРО директори ўринбосари.

«Украинада бугунги кунда иссиқлик таъминотига талаб юқори бўлган деярли барча экинларни етиштириш мумкин».

Укргидрометеорология марказининг агрометеорология бўлими бошлиғи Татьяна Адаменконинг қайд этишича, кўпчилик экспертлар зарарли газ чиқиндиларининг кўпайиши глобал ҳарорат ошишига сабаб бўлганига қўшилади, аммо мутахассислар буни табиий ҳодиса деб билишади.

Мутахассис, шунингдек, глобал исиш жараёнини тўхтатиш учун 2030 йилга бориб, 2010 йилги даражага нисбатан зарарли газ чиқиндиларининг глобал даражасини 45 фоизга камайтириш зарурлигини маълум қилди.

“Украинадаги иқлим ўзгаришининг ёрқин мисоли 2019-2020 йиллар бўлди, бу йиллар ўн йиллик фавқулодда исишни якунлади ва ушбу даврдаги энг иссиқ йиллар бўлди. Қайд этилган йилларда Украинада ўртача йиллик ҳарорат Цельсий бўйича 3 даражага кўтарилди.

Глобал ҳароратнинг ошиши турли хил экинларни етиштиришда самарали деб аталадиган ҳарорат тўпланишига олиб келади, бу эса ўсимликларнинг тўғри ривожланишига имкон бермайди. Украина учун классик мисол – ўрик. Глобал ҳарорат ошиши билан у декабрь, январь ёки февраль ойларида самарали ҳароратни тўплайди, бу эса дарахтларнинг ўта эрта гуллашига олиб келади – ушбу даврда, табиийки, чанглатувчилар ва ўртача суткалик ҳарорат чегараси мавжуд бўлмайди», дейди Татьяна Адаменко.

Укргидрометеорология маркази агрометеорология бўлими бошлиғининг сўзларига кўра, ҳарорат Цельсий бўйича 2 даражага кўтарилганидан сўнг барча экинлар ҳосилдорлиги 20 фоиздан кўпроқ пасайиши, 3-4 даража иссиқ бўлганда эса 30 фоизга камайиши мумкин.

Татьяна Адаменко, шунингдек, бугунги кунда Украинада бутун мамлакат бўйлаб ҳаво ҳароратининг барқарор кўтарилиши кузатилаётганини айтди.  Максимал ҳарорат 2011-2019 йилларнинг ёз мавсумида максимал кўтарилди.

Шу муносабат билан, бугунги кунда Украинада иссиқлик таъминотига талабгир бўлган деярли барча экинларни етиштириш мумкин.

“Украина бўйлаб мева-сабзавот экинларини етиштириш учун етарли иссиқлик мавжуд, ҳарорат янада ошиши ривожланиш даврларининг давомийлиги ва ҳосилдорлик ўзгаришига таъсир этади. Сабзавот экинлари учун бу жуда яхши – суғориш йўли билан йилига бир неча бор ҳосил олиш мумкин. Шу билан бирга, глобал ҳарорат ошишининг умумий тенденцияси мева-сабзавот экинлари сифатига анча ижобий таъсир кўрсатади ва уларни етиштириш майдони пишиб етилиш учун зарур бўлган иссиқлик миқдорини олган ҳолда аста-секин кенгайиши мумкин.

Шу билан бирга, йилнинг қишки даврида музлаш туфайли мева-сабзавот экинларини совуқ уриши ва уларнинг шикастланиши хавфи камаяди», дейди Татьяна Адаменко.

Ҳарорат кўтарилишининг салбий таъсири, мутахассиснинг фикрига кўра, ҳароратнинг кескин ўзгариши туфайли тобора кучайиб бораётган кўп йиллик дарахтларнинг стрессларга қарши тура олишини камайтириш бўлади.

“Яъни, ушбу тебранишларга мослашиш учун ўсимлик ресурслари сарфланади, бу келгусидаги ҳосилдорликка салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Бундан ташқари, ёзги-кузги қурғоқчилик билан боғлиқ хавфлар кучаяди, унинг салбий таъсири нафақат жорий йил, балки кейинги йил ҳосилдорлигига ҳам таъсир қилади.

Шунингдек, ўсимликларни қишлаш учун тайёрлаш жараёнига таъсир этадиган кузнинг узайиши ҳам салбий омилдир. Бундай шароитда ўсимликларнинг совуқдан зарар кўриши эҳтимоли ортади. Қолаверса, дўл ва кучли ёмғир барча турдаги экинлар учун катта хавф туғдиради”, дейди Татьяна Адаменко.

USAIDнинг Аграр ва қишлоқ ривожи бўйича дастури эксперти Василий Кифорукнинг айтишича, интеллектуал суғориш тизимисиз мева-сабзавот етиштириш жуда қийин.  Шундан келиб чиққан ҳолда  тупроқда намлик мувозанатини сақлаш бўйича биринчи тавсия сабзавот, резавор, мева ва полиз экинларини етиштиришда намлик даражасини назорат қилишни таъминлайдиган интеллектуал суғориш тизимларини шакллантиришдир.  Намликни сақлаш ва тўплашда ёрдам берадиган кейинги омил – бу ерга ишлов бериш технологиясини ўзгартириш. Хусусан, сабзавот экинлари экиладиган майдонларда чуқур юмшатишга ўтиш мумкин, бу эса пастки тупроқ қатламларининг қалинлашувини камайтириш имконини беради. Табиийки, у ерга намлик кўпроқ кириб боради ва чуқур қатламда намлик тўпланиши таъминланади.

“Бундан ташқари, ерга вертикал ишлов беришдан фойдаланиш мумкин, бу тупроқни қалинлаштирмаслик ва унинг сув ўтказувчанлигини сақлаш имконини беради.

Муҳим омил – намликнинг буғланишини назорат қилиш. У қуйидаги босқичлардан иборат: мульчалаш, тупроқ юзасини иссиқлик изоляцион материаллар (сомон, плёнка, агротола) остида сақлаш, соя берувчи тўрлардан фойдаланиш.

Иссиқлик таъсирини камайтириш учун турли  қалинликдаги қуёшдан ҳимояловчи воситалардан фойдаланиш тавсия этилади. Баъзи ҳолларда соя берувчи экинлардан фойдаланиш мумкин»,  дейди мутахассис.

Голландиядаги «АГРИКО» кооперативининг Украинадаги расмий вакили ҳисобланмиш “Агрико Украина” компанияси директори Николай Гордийчук иқлим ўзгаришига мослашиш ва об-ҳаво прогнози хизматларидан фойдаланиш бўйича амалий тажриба ҳақида гапирди.  Компаниянинг мақсади – Украина фермер хўжаликларини юқори генетик салоҳиятга эга юксак сифатли картошканинг экин материали билан таъминлашдир.

“Бугунги кунда кўпчилик об-ҳаво хизматлари қишлоқ хўжалигидаги муаммоларни тўлиқ ҳал қилишига ишонади. Лекин, аслида, бу ечим эмас, балки ёрдам берувчи воситадир.  Метеостанциялар ва турли датчиклар бизга ҳарорат, намлик даражаси, шамол тезлиги ва ҳоказоларни қайд этишда кўмак беради. Лекин ушбу маълумотларни олгач, якуний қарор барибир инсон омилига боғлиқ. Шунинг учун олинган маълумотлар билан айнан ким ишлаётгани жуда муҳим», дейди Николай Гордийчук.

Унинг сўзларига кўра, «Агрико Украина» Киев ва Чернигов вилоятларидаги 100 гектарга яқин майдонда уруғлик картошка етиштиради.

“Далаларимизга ўрнатилган метеостанцияларидан олинган маълумотлардан қандай фойдаландик? Бундай станциялар бизга, асосан, икки нарсада – далага ишлов бериш ва картошкани суғориш жараёнида ёрдам берди.

Агар далаларга ишлов бериш ҳақида гапирадиган бўлсак, биз биринчи навбатда,  метеостанцияларнинг ҳаво ҳарорати ва шамол тезлигига оид об-ҳаво  маълумотларига қизиқдик.  Маълумки, далаларга шамол тезлиги 3-6 м/с дан ошмаганда ишлов бериш керак. Илгари, метеостанцияни ўрнатишдан аввал биз кечки пайт ёки эрталаб соат 5 ларда далага ишлов берганмиз. Об-ҳаво станцияси бизга реал вақт режимида ҳарорат ва шамол тезлиги кўрсаткичларини, шунингдек, кечқурунги прогнозларни кўриш имконини берди. Шуни ҳисобга олиб, далага ишлов бериш вақтини аниқроқ башорат қилиш, ишни қулай об-ҳаво шароитида ўзимиз учун мақбул вақтда бажариш имконига эга бўлдик”, дейди Николай Гордийчук.

Бундан ташқари, «Агрико Украина» директорининг сўзларига кўра, метеостанция қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчисига ёғингарчилик даражасини аниқроқ қайд этиш имконини беради. Ўз навбатида, бу суғориш ва шунга мос равишда 1 га экин майдонига қанча сув сарфланишини башорат қилишга кўмаклашади.

“Агар биз об-ҳаво станцияларидан фойдаланишнинг камчиликлари ҳақида гапирадиган бўлсак, унда прогнозлаш моделлари бир-биридан сезиларли даражада фарқ қилишини кўрганимизни қайд этишимиз керак. Бу суғориш борасида нотўғри қарорлар қабул қилишга олиб келиши мумкин.

Мисол учун, ўтган йилнинг август ойидаги кунларнинг бирида бизда 30 дақиқа ичида 30 мм ёмғир ёққан бўлса, бир кун аввал метеостанция прогнозлари атиги 13 мм ёмғир ёғишини кўрсатган. Шунинг учун фақат рақамли ечимлардан фойдаланишга таяниб қолмаслик керак”, дея ишонч билан сўзлади Николай Гордийчук.

Метеорология станцияси, шунингдек, «Агрико Украина» маълумотлар таҳлилини тақдим этади – бир вақтнинг ўзида унинг бир неча йиллигини кўриш мумкин. Бу қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчисига ўсимликларнинг ривожланиш босқичлари ҳақида тушунча беради. Шунингдек, ана шундай таҳлил туфайли вилоятимиз ҳудудида вегетация маҳали қарийб 8 кун ҳаво ҳарорати +30 даражадан юқори бўлганига гувоҳ бўлдик. Бу шуни англатадики, ўтган вақт давомида картошка ўсмаган, чунки, мазкур турдаги экин +18-22 даража ҳароратда ўсади. Қолаверса, яхши ҳарорат картошкани кейинги сақлаш сифатига таъсир қилади»,  дейди Николай Гордийчук.

Шунингдек, у бу йил “Агрико Украина” фермер хўжалигида тупроқ намлиги датчиклари қўлланганини айтди: «Бу суғориш учун 15 фоизга яқин сувни тежаш имконини берди. Агар бундай датчиклар бўлмаганида биз тупроқ намлигининг ҳолати ва ҳар хил чуқурликдаги (15, 30 ва 45 см) ҳарорат ҳақида тасаввурга эга бўлмас эдик».

“Агрико Украина» компанияси директори, шунингдек, компанияда тажриба ўтказилганини маълум қилди: бир гектар майдонга картошканинг “Ривьера” нави суғорилмасдан, 3 гектар майдонга эса худди шу нав суғориш тизими билан экилган. «Суғориладиган майдонларда сувдан оптимал фойдаланиш ҳисобига бир тупдан ўртача 18 дона, суғорилмайдиган майдонларда эса 14 дона сабзавот олдик. Шунга кўра, суғориладиган майдонларда прогноз қилинган ҳосил 42 т/га.ни, суғорилмайдиган майдонларда эса 24 т/га.ни ташкил этди. Шу билан бирга, уруғлик фракциясининг ҳосилдорлиги суғориладиган майдонда 35 т/га.ни, суғорилмаган майдонда эса 20 т/га.ни ташкил этди.

Шундай қилиб, об-ҳаво прогнози хизматлари деҳқонларга кўпроқ ҳосил ва сифатли маҳсулот олишда ёрдам беради, деган хулосага келиш мумкин. Бироқ, энг муҳими –  одамларни ушбу хизматлардан фойдаланишга ўргатишдир.  Зеро, юқоридаги ускунадан муваффақиятли фойдаланиш кўп жиҳатдан техник ёрдам ва уни қўллайдиган одамларга боғлиқ», дея хулоса қилди Николай Гордийчук.

Сообщение Мева-сабзавотчилик ва иқлим ўзгариши – қандай мослашув зарур? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/meva-sabzavotchilik-va-iqlim-ozgarishi-qanday-moslashuv-zarur/feed/ 0
Украина фермерлари ортиқча картошкани ноль рентабеллик даражасидаги нархда сотишга мажбур бўлишмоқда – Николай Гордийчук https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukraina-fermerlari-ortiqcha-kartoshkani-nol-rentabellik-darazhasidagi-narkhda-sotishga-mazhbur-bolishmoqda-nikolay-gordiychuk/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukraina-fermerlari-ortiqcha-kartoshkani-nol-rentabellik-darazhasidagi-narkhda-sotishga-mazhbur-bolishmoqda-nikolay-gordiychuk/#respond Thu, 25 Nov 2021 06:00:26 +0000 https://east-fruit.ru/?p=93010 Бу йил украиналик фермерлар йиғиб олган картошкадан (ўтган йилга нисбатан экин майдони кўп экани сабабли) юқори ҳосил олиниши ушбу маҳсулотнинг бозор нархи пасайишига олиб келди. Бироқ, Янги йил бошида, катта эҳтимол билан, Украина бозорида картошка нархи ўтган йилги даражага қайтади. Ушбу фикрни Украинада етиштириладиган ва импорт қилинадиган юқори сифатли уруғлик...

Сообщение Украина фермерлари ортиқча картошкани ноль рентабеллик даражасидаги нархда сотишга мажбур бўлишмоқда – Николай Гордийчук появились сначала на EastFruit.

]]>

Бу йил украиналик фермерлар йиғиб олган картошкадан (ўтган йилга нисбатан экин майдони кўп экани сабабли) юқори ҳосил олиниши ушбу маҳсулотнинг бозор нархи пасайишига олиб келди. Бироқ, Янги йил бошида, катта эҳтимол билан, Украина бозорида картошка нархи ўтган йилги даражага қайтади. Ушбу фикрни Украинада етиштириладиган ва импорт қилинадиган юқори сифатли уруғлик картошка бозорида етакчи компания – “Агрико Украина”нинг директори Николай Гордийчук EastFruit нашрига берган шарҳида айтиб ўтди.

“Биз турли фермерлар билан суҳбатлашдик, ўтган йилги 14 гектар ўрнига 20 гектарга картошка экишди, ўтган йили 20 гектарга экканлар 25 гектарга… Бу ўтган йилги майда картошка қолдиқлари борлиги, хўжаликлар уни қайта ишлашга беришни истамай, экишга қарор қилгани билан боғлиқдир. Айни омил картошканинг катта майдонларга экилишига олиб келди», дейди Николай Гордийчук Украинадаги юқори ҳосил сабаблари ҳақида гапирар экан. Унинг қўшимча қилишича, бу йил Украинада «картошка жуда кўп, аммо ҳозирча унинг сифати ҳақида ҳеч нима деб бўлмайди».

«Агрико Украина» директорининг таъкидлашича, бугунги кунда ҳамма омборга сиғмаган  картошкани сотиб юборишга қарор қилди. Ва бу бозорда картошка керагидан ортиб кетишига ва натижада, нархнинг пасайиш тенденциясига олиб келди.

Николай Гордийчукнинг фикрича, ўрта ҳисобда, профессионал фермер хўжаликлари картошкани 4,50-5,0 грн/кг дан таклиф қилишмоқда, кичик фермер хўжаликлари эса маҳсулотни сотиш мақсадида нархни ҳатто 3,50 грн/кгдан ҳам пасайтиришди.

“Бу ўтган йилнинг шу давридаги картошка нархининг ярмига тенг. Ушбу нарх фермерларга тўғри келмайди. Гектарига ўртача сармоя билан профессионал фермер учун картошка етиштириш таннархи нархи 3,80-4 грн/кг ни ташкил қилади. Бугунги кунда кўплаб фермерлар ортиқча картошкани умуман фойдасиз ёки минимал фойда билан сотишяпти. Ўйлаймизки, бу ҳолат аёз бошланиб, омборга сиғмай қолган картошка тўлиқ сотилмагунча ёки сифати бузилмагунча давом этади. Кейин бозорда фақат профессионал омборга эга профессионал иштирокчилар қолади», дейди картошка бозори иштирокчиси вазиятнинг янада ривожланишини башорат қилар экан.

Шунингдек ўқинг: Уруғлик картошка етиштирувчи Европадаги уч компания навлар бўйича муаллифлик ҳуқуқини ҳимояловчи янги компанияга асос солди

Бироқ, Николай Гордийчукнинг сўзларига кўра, картошкани омборга жойлаб, фермерлар катта рискларга дуч келиши ҳам мумкин.

“Биз бир неча йил аввал худди шу даврда кузатилган ҳолатга гувоҳ бўлишимиз мумкин, ўшанда баҳорги нарх куздагидан унчалик юқори бўлмаган. Деҳқонлар картошкани баҳорда юқорироқ нархда сотиш умидида сақлашган, аммо картошка истеъмоли ўз чекловларига эга. Шу боис ҳам, ўшанда сақлаш учун қўйилган ҳажмни ҳамма бирдек сота олмаган. Бундан ташқари, яқинда энергия ташувчилар нархи деярли икки баравар ошди. Шунга кўра, мижозларимиз учун биз сақлаш нархини картошканинг таннархига киритиб юборишга мажбурмиз. Натижада, якуний истеъмолчи ҳаммаси учун тўлаши керак бўлади», дейди «Агрико Украина» директори.

Шу билан бирга, Николай Гордийчукнинг таъкидлашича, бугунги кунда ЕИ бозоридаги вазият Украинадагидан мутлақо бошқача.

“Агар Голландия ҳақида гапирадиган бўлсак, ўтган йили картошка экилган майдон 5-7 фоизга кам эди. Бу йил уларда ҳам ҳосил  одатдагидан камроқ ва улар учун ҳосил 4 фоизга кам бўлиши – аҳамиятли.

Бугун Голландияда картошка нархи ўтган йилга нисбатан баланд. Ўшанда бир килограмм картошка нархи тахминан 12 евроцентдан бошланган эди. Бугунги кунда у бир килограмм учун 16-18 евроцентни ташкил этмоқда, бу бир йил аввалгига қараганда деярли 40 фоиз кўпдир «, дейди мутахассис.

Сообщение Украина фермерлари ортиқча картошкани ноль рентабеллик даражасидаги нархда сотишга мажбур бўлишмоқда – Николай Гордийчук появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukraina-fermerlari-ortiqcha-kartoshkani-nol-rentabellik-darazhasidagi-narkhda-sotishga-mazhbur-bolishmoqda-nikolay-gordiychuk/feed/ 0
Уруғлик картошка етиштирувчи Европадаги уч компания навлар бўйича муаллифлик ҳуқуқини ҳимояловчи янги компанияга асос солди https://east-fruit.ru/uz/dolzarb/uruqlik-kartoshka-etishtiruvchi-evropadagi-uch-kompaniya-navlar-boyicha-mualliflik-huquqini-himoyalovchi-yangi-kompaniyaga-asos-soldi/ https://east-fruit.ru/uz/dolzarb/uruqlik-kartoshka-etishtiruvchi-evropadagi-uch-kompaniya-navlar-boyicha-mualliflik-huquqini-himoyalovchi-yangi-kompaniyaga-asos-soldi/#respond Tue, 23 Nov 2021 04:00:33 +0000 https://east-fruit.ru/?p=92726 Ҳозирги вақтда Европа мамлакатларида уруғлик картошка навлари учун муаллифлик ҳуқуқини назорат қилишнинг фаол жараёни бошланган. Бу хусусда «Агрико Украина» компанияси директори Николай Гордийчук Голландияда  бўлиб ўтган Potato Day – 2021га ташрифи якунлари бўйича EastFruit нашрига берган эксклюзив интервьюсида айтиб ўтди. Эслатиб ўтамиз, Potato Day (Картошка куни) Eвропада картошка етиштириш тенденцияларини...

Сообщение Уруғлик картошка етиштирувчи Европадаги уч компания навлар бўйича муаллифлик ҳуқуқини ҳимояловчи янги компанияга асос солди появились сначала на EastFruit.

]]>

Ҳозирги вақтда Европа мамлакатларида уруғлик картошка навлари учун муаллифлик ҳуқуқини назорат қилишнинг фаол жараёни бошланган. Бу хусусда «Агрико Украина» компанияси директори Николай Гордийчук Голландияда  бўлиб ўтган Potato Day – 2021га ташрифи якунлари бўйича EastFruit нашрига берган эксклюзив интервьюсида айтиб ўтди. Эслатиб ўтамиз, Potato Day (Картошка куни) Eвропада картошка етиштириш тенденцияларини шакллантирувчи анъанавий тадбирдир.

“Европа компаниялари ГМОларни қўллаб-қувватламайди, шунинг учун биз Украинага олиб келадиган барча навлар  ГМО эмас. Ушбу навни етиштириш жараёни агар анъанавий, классик усулда бўлса, деярли 12 йил давом этади. Аммо минглаб потенциал навлардан фақат биттаси тижорат навига айланади. Ваҳоланки, бу вақт ичида селекционер яшаши, оиласини боқиши керак. Одатда, навни тадқиқ қилиш ва ишлаб чиқиш харажатлари тижорат навига айланган маҳсулотларни сотишдан олинадиган роялти ҳисобидан қопланади», дейди Николай Гордийчук.

Ўсимлик навларига муаллифлик ҳуқуқидан фойдаланишни назорат қилиш ва роялти тўлови, шунингдек, ушбу ҳуқуқлар бузилишининг олдини олиш учун уруғлик картошка етиштириш билан шуғулланувчи Европадаги етакчи компаниялар –  Аgricо, HZPC ва Европлант – Breeders Trust компаниясини ташкил этди.

Николай Гордийчукнинг сўзларига кўра, бугунги кунда картошка баргининг дрон билан олинган фотосуратлари асосида у ёки бу далада қандай картошка ўсаётганини 98% аниқлик билан кузатиш мумкин.

“Бунинг учун Европада «Фонтане», «Аризона», «Дитта» каби 10 дан ортиқ энг машҳур навлар бўйича тадқиқот олиб бордик. Қайси нав қаерда, неча гектарда ўсаётганини ўлчовлар аниқ кўрсатди. Шундан сўнг агар бу нав уруғлик учун етиштирилаётган бўлса,  қонуний савол туғилади: ушбу нав учун роялти тўланганми? Назорат кучайди. Агар илгари барчамиз фермер хўжаликлари тақдим этган маълумотларга эга бўлган бўлсак, бугунги кунда назоратни исталган вақтда, дрон ёрдамида амалга ошириш мумкин ва бу у ёки бу навдан фойдаланиш борасида аниқ маълумот олиш имкониятидир», дейди «Агрико Украина» директори.

Сообщение Уруғлик картошка етиштирувчи Европадаги уч компания навлар бўйича муаллифлик ҳуқуқини ҳимояловчи янги компанияга асос солди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/dolzarb/uruqlik-kartoshka-etishtiruvchi-evropadagi-uch-kompaniya-navlar-boyicha-mualliflik-huquqini-himoyalovchi-yangi-kompaniyaga-asos-soldi/feed/ 0
Рақамлаштириш Украина картошкачилиги учун янги истиқболларни очмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/raqamlashtirish-ukraina-kartoshkachiligi-uchun-yangi-istiqbollarni-ochmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/raqamlashtirish-ukraina-kartoshkachiligi-uchun-yangi-istiqbollarni-ochmoqda/#respond Mon, 22 Nov 2021 06:00:17 +0000 https://east-fruit.ru/?p=92557 Рақамлаштириш Европа майдонлари бўйлаб дадил кириб келмоқда ва энди Украина остоналарига етиб келди. Фермерлар ўз фаолиятида қандай янги йўналишларни очдилар ва ҳозирги пайтда Европада қайси картошка навлари оммалашган? “Агрико Украина” компанияси директори Николай Гордийчук EastFruit билан суҳбатда ана шу саволларга жавоб берди. — Шу кунларда Нидерландияда Potato Day 2021 тадбири...

Сообщение Рақамлаштириш Украина картошкачилиги учун янги истиқболларни очмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Рақамлаштириш Европа майдонлари бўйлаб дадил кириб келмоқда ва энди Украина остоналарига етиб келди. Фермерлар ўз фаолиятида қандай янги йўналишларни очдилар ва ҳозирги пайтда Европада қайси картошка навлари оммалашган? “Агрико Украина” компанияси директори Николай Гордийчук EastFruit билан суҳбатда ана шу саволларга жавоб берди.

— Шу кунларда Нидерландияда Potato Day 2021 тадбири бўлиб ўтди. Ушбу воқеа, шубҳасиз, Европада картошкачилик соҳасидаги трендларни яратади. Номи дунёга машҳур ушбу анжуманнинг бу йилги тадбирларида қандай янгиликлар бўлди? Қайси янги навлар меҳмонларни лол қолдирди?

— Ҳар йилги Potato Day анжуманини картошка билан шуғулланувчи кўплаб инсонлар интиқлик билан кутадилар. Ҳозир Нидерландияда дунёнинг 80 дан ортиқ мамлакатидан етиб келган ишлаб чиқарувчилар ва фермерлар жам бўлган. Шахсан ўзим ушбу тадбирга 15 йилдан буён ташриф буюраман.

Пандемия сабабли бу йил айримлар фақат онлайн режимда иштирок этишга қарор қилди. Agrico компанияси вакиллари анжуманда аралаш форматда қатнашишни режалаштирган. Бу йил Potato Day меҳмонлари иккига бўлинди ва битта ҳудудда бир вақтнинг ўзида жуда кўп одам тўпланиб қолмаслиги учун улар тадбирларда бошқа-бошқа кунларда иштирок этдилар.

Potato Day – мулоқот ва тажриба алмашиш имконияти билан бирга компаниялар ва селекционерлар ушбу мавсумда таклиф қилаётган янгиликлардан бохабар бўлиш учун ҳам шароит яратади.

Бу Европа реестрига киритилган янги навларни билиш имкониятидир. Сиз бу ерда ҳосилдорлик борасида етакчиликни қўлга киритган навлар ёки муайян номинацияда, масалан, тўрхалтага энг мос келувчи нав ҳақида эшитасиз. Чунончи, бугунги кунда фри сифатида қайта ишланадиган ва тўрхалтада қадоқлашга мўлжалланган навларга катта эътибор қаратилмоқда.

Agrico нисбатан янги бўлган иккита навни тақдим этди ва улар тадбир қатнашчиларининг эътиборини тортди. Бу навлар қадоқлаш учун мослаштирилган “Жолин” нави ҳамда органик етиштириш учун “Фенна” навидир. Шунингдек, Agrico томонидан Европа бозорига таклиф қилинаётган, картошкани қайта ишлаб, фри ишлаб чиқаришга мўлжалланган янги – Вавилон нави ҳам тақдим этилди.

Иссиқ ҳарорат ва қурғоқчиликларга бардошлилиги билан ажралиб турувчи, ҳосилдорлиги юқори бўлган навларга аввалгидек алоҳида аҳамият қаратилди. Бу йўналишда биз “Парадизо” навини намойиш қилдик. Касалликларга чидамли бўлган ва биологик етиштириш учун яроқли навлар ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда. Agrico ана шундай картошка турларидан бири бўлган “Алюэтт” навини тақдим қилди. Ҳар иккала нав ҳам Навлар реестрига киритилган бўлиб, Украинада етиштириш учун яроқлидир.

Тадбир ўтказилган икки кун учрашувлар, фикр ва тажриба алмашинувига бой бўлди. Шу билан бир қаторда, анжуман бошқа мамлакатларда ўзига хос хусусиятлари билан ном чиқарган янгиликларни кўриш имконини берди.

Хусусан, биз Польшада оқ этли навлар оммалашиб бораётганини кўрдик. Бизда аллақачон эътибордан четда қолиб кетган навларга ҳозир Польшада талаб кескин ортиб кетган. Масалан, Эроу ва Воларе навлари.

Польша селекцияси ўз вақтида айнан шу навларга диққатини қаратган ва одамлар оқ этли мана шундай картошка турларига ўрганиб қолишган. Бу менинг шахсий фикрим. Украина ва Европада сариқ ёки ҳатто тўқ сариқ этли навларни кўпроқ ёқтиришади.

 Бир пайтлар бинафшаранг картошка бозорда роса оммалашган эди. Бундай машҳурлик ҳозир ҳам сақланиб қолганми?

— Ҳа, бинафшаранг картошка ўз вақтида анча машҳур бўлганди. Аммо бундай шуҳрат бозорнинг эмас, балки маркетинг иши натижаси эди. Кўп одамлар шунчаки уни тотиб кўриш учун бир-икки марта сотиб олган. Кейинчалик, янги навга бўлган қизиқиш сусайгач, бинафшаранг картошка яхши сотилмай қолди.

Одатда бундай навларга ресторанлар харидор бўлади. Улар бинафшаранг картошкадан муайян таомларни безашда фойдаланишади. Ҳозир у жуда кам ҳажмларда етиштирилмоқда. Бинафшаранг картошканинг савдо ҳажмлари ҳақида гапирадиган бўлсак, у бозорнинг 1 фоизига ҳам бормайди. Бугунги кунда унга бўлган талаб анча паст.

— Potato Day мавзусига қайтадиган бўлсак, учрашувлар давомида картошка етиштирувчилар учун муҳим бўлган шов-шувли бирор гап айтилдими?

– Шов-шув кўтарадиган бирор нарса бўлди, дея олмайман. Potato Dayнинг энг муҳим жиҳати шу бўлдики, соҳа одамлари сўнгги икки йилдан буён илк марта ниҳоят бир жойга йиғилдилар. Бу бизга бир-биримиз билан юзма-юз кўришиб мулоқот қилиш имкониятини қадрлашимиз кераклигини кўрсатиб қўйди. Биз ҳар йили ўтказиладиган учрашувларимизга ўрганиб қолгандик, ҳар сафарги тадбирга учиб келардик ва шундай бўлиб қолади, деб ўйлар эдик. Бироқ пандемия туфайли ҳаммаси ўзгариб кетди.

Менда кучли таассурот қолдирган яна бир жиҳат, бу – Европада картошкачилик соҳасини рақамлаштириш жараёнлари.
Фермерлар ҳосил етиштиришда далаларнинг электрон контуридан тортиб то ўғитни тупроқ таҳлилларига мувофиқ равишда беришгача – турли смарт воситалардан тобора кўпроқ фойдалана бошладилар.

Бу ерда ўғитни майдалаб бериш назарда тутиляпти.

Тупроқнинг физик-кимёвий кўрсаткичларидан келиб чиқиб суғориш технологиялари тўғрисидаги маълумотлар фаол қўлланилмоқда, қолаверса, қанча миқдорда ва қачон суғориш лозимлигини кўрсатувчи датчиклар даланинг ҳамма жойига ўрнатиляпти.

Мени таажжубга солган энг катта нарса шуки, Европада навларга бўлган муаллифлик ҳуқуқига риоя этилиши қаттиқ назоратга олинди. Европа компаниялари ГМОларни қўллаб-қувватламайди, шу боисдан, биз Украинага олиб келаётган барча навлар ГМОдан ҳолидир.

Бундай навни етиштириб чиқариш учун, агар анъанавий, классик йўлдан борилса, 12 йил талаб этилади. Аммо пировардида минглаб потенциал навлар орасидан биттасигина тижоратлаштирилади. Бироқ, бу вақт ичида селекционер кун кечириши ва оила боқиши ҳам керак.

Одатда, тадқиқотлар ўтказиш ва янги нав яратиш харажатлари тижоратлаштириб бўлинган навларни сотишдан тушадиган муаллифлик даромадлари ҳисобига қопланади.

Шу сабабли, Европанинг Agrico, HZPC ва Европлант компаниялари Breeders Trust деб номланган компания ташкил қилдилар. У ўсимлик навларига бўлган муаллифлик ҳуқуқларидан фойдаланиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш, шунингдек, ушбу ҳуқуқларнинг бузилиши билан боғлиқ масалалар билан шуғулланади.

Рақамлашиш мавзусига қайтадиган бўлсак, илгари дрон дала устидан учиб ўтган вақтда иловалар шунчаки бу ерда картошка ўсаётганини кўрсатар эди холос. Буни дрон ёрдамида олинган фотосуратлар ёрдамида кўриб олиш мумкин эди. Энди эса у ёки бу дала майдонида картошканинг қайси нави ўсаётганини 98 фоиз аниқлик билан кузатса бўлади.

Бунинг учун Европада “Фонтане”, “Аризона”, “Дитта” сингари 10 дан зиёд оммалашган навлар устида тадқиқотлар олиб борилди. Ўлчовлар қаерда, неча гектарда, қайси нав ўсаётганини аниқ кўрсатди. Шундан кейин, агар бу нав уруғликка етиштирилаётган бўлса, табиий савол туғилади: ушбу нав бўйича муаллифлик ҳақи тўланганми?

Назорат янада кучайтирилди. Илгари ҳаммамиз хўжаликларнинг ўзи тақдим этадиган маълумотга эга бўлган бўлсак, бугунги кунда исталган пайтда дрон ёрдамида осмондан туриб назоратни амалга ошириш мумкин, бу эса у ёки бу навдан фойдаланишга доир маълумотлар янада аниқ деганидир.

Дарвоқе, ҳозирги пайтда Нидерландияда уруғлик картошка етиштириладиган майдонларда Agrico компаниясининг картошка фри учун мўлжалланган “Фонтане” нави етакчига айланган. Уруғлик майдонларида Голландиянинг ўзида ушбу нав 5 минг гектардан зиёд майдонга экилган.

“Аризона” нави ҳам етакчилардан бири бўлиб олди – Нидерландияда шу навли уруғлик картошка 1450 гектар майдонга экилган. Бу ҳам мени ҳайратга солди. Мазкур нав бозорда нисбатан янги ҳисобланади. Биз уни Украинада тарғиб қила бошлаганимизга энди 3-4 йил бўлди. Бироқ, “Аризона” нави Европада аллақачон оғизга тушган.

— COVID ҳар йилги Potato Day анжуманини ўтказиш шакли ва учрашувлар форматига таъсир кўрсатди. У картошка истеъмоли ва навлар танловига ҳам таъсир қилди деб ўйлайсизми?

– Икки йиллик пандемия навлар танловига таъсир қилмади, аммо ҳамкорлик усулларини ўзгартириб юборди. Одамлар режалаштиришга қаттиқроқ эътибор қила бошладилар. Кўпчилик қанчадан-қанча ишларни online шаклда бажариш мумкинлигини тушуниб етди. Айрим масалаларни, дейлик, ўша Zoom орқали ҳал қилиш мумкин бўлса, нега энди 400-500 чақирим йўл босиб, мижознинг олдига бориш керак?

COVID навлар танловидан кўра бизнес юритиш шаклларига кўпроқ таъсир кўрсатди.

Бироқ, мендаги маълумотларга қараганда, АҚШда ҳозир картошка савдолари ҳажми пандемия бошидаги савдо кўрсаткичларига қайтган. АҚШда истеъмол қилинадиган картошканинг 90 фоизга яқини – картошка фри ёки картошкадан тайёрланадиган турли маҳсулотлар. Умумий овқатланиш муассасалари пандемия даврида ёпилди ёки чекланган режимда фаолият кўрсатди. Табиийки, қайта ишланган картошка маҳсулотлари истеъмоли ҳам тушиб кетди.

— Томчилатиб суғориш Украинада, шу жумладан сизнинг компаниянгиз майдонларида ҳам энди синовдан ўтказила бошланди. У Европада қанчалик кенг тарқалган?

– Европада томчилатиб суғориш картошка етиштиришда кам қўлланилади. Европалик фермерлар янгиликларга нисбатан бир мунча консерватив саналади. Улар синаб кўрмоқчи бўлган янгиликлар ҳам кичик-кичик далаларда қўлланилади.

Бизга Нидерландиядан ташриф буюрган айрим деҳқонлар ушбу усулни эксперимент тариқасида 3-5 гектар майдондагина синовдан ўтказишни режалаштирган. Қайд этиш жоизки, томчилатиб суғориш гектарига ҳисоблаганда анчагина катта харажатларни талаб этади.

— Агар таққослайдиган бўлсак, бу йил Украина ва Европада картошка нархлари ва ҳосилдорлик қай даражада кутилмоқда?

– Агар Голландия ҳақида гапирадиган бўлсам, бу йил картошка экилган майдон ўтган йилгига нисбатан 5-7 фоизга кам. Ҳосилдорлик ҳам бу йил одатдагидан пастроқ. Шуни назардан четда қолдирмаслик керакки, ушбу экинда ҳосилдорлик 4 фоиздан кўпроққа пасайиши анчагина катта йўқотиш ҳисобланади.

Ҳозирги кунда Нидерландияда картошка нархлари ўтган йилгига нисбатан баланд. Ўтган йилнинг шу даврида бир килограмм картошка нархи 12 евроцент эди. Бу йил эса аллақачон унинг килоси 16-18 евроцентдан сотилмоқда, бу эса ўтган йилгига нисбатан салкам 40 фоиз қиммат деганидир.

Украинада эса бундай деб бўлмайди. Украинада жорий йилда ҳаммаси бунинг акси. Ҳозир барча хўжаликлар картошка ҳосилини йиғиштириб олдилар ва биз кўряпмизки, ушбу экин ўтган йилгига қараганда бу йил кўпроқ экилган. Гарчи бу ҳақда биров айтмаган бўлса ҳам.

Биз турли фермерлар билан гаплашдик, аввал 14 гектарга экканлар бу йил 20 гектарга, 60 гектарга экканлар 100 гектарга экишибди… Бунга сабаб – ўтган йили фермерлар қўлида маълум бир миқдорда майда картошка қолиб кетди ва деҳқонлар уни крахмал сифатида қайта ишлашга топширишмай, экишга қарор қилишган. Натижада, Украинада жуда катта майдонда картошка экилди.
Табиийки, бу йилги улкан ҳажмда картошка ҳосили йиғиб олинди. Сифат ҳақида бир нарса дея олмайман.

Бироқ, энди омборларга сиғмай қолган картошкани ҳамма бирдан сотишга тушган. Мазкур ортиқча ҳажмдаги картошка бозорга кириб келди ва оқибатда нархлар пасайди. Соҳага ихтисослашган хўжаликлар картошкани 4,50-5 грн/кг нархда таклиф қилмоқда.

Кичикроқ хўжаликлар эса картошкасидан халос бўлиш учун уни 3,50 грн/кг дан ҳам пастроқ нархда сотмоқда. Бу ўтган йилнинг шу давридаги нархдан икки баравар арзон кўрсаткичдир.

Ва у фермерлар фойдасига хизмат қилмайди. Ўртача капитал қўйилмалар шароитида соҳага ихтисослашган фермер учун картошканинг таннархи гектарига ҳисоблаганда 3,80-4 грн/кг ни ташкил этади. Ҳозирги кунда кўплаб фермерлар ортиқча картошкасини ё умуман фойда қўймай, ёки минимал устама қиймат билан сотувга чиқармоқда.

Ўйлашимизча, бундай ҳолат аёзли кунлар тушгунга қадар давом этади. Бу пайтга келиб омборхоналарга сиғмай қолган картошка ё сотиб бўлинади ёки нобуд бўлади. Бозорда ўз омборхонасига ва зарур жиҳозларга эга бўлган профессионал иштирокчилар қолади.

Агар Европа билан солиштирсак, у ерда картошка қиммат, бизда эса аксинча – ўта арзон. Ушбу ҳолат нега ўтган йилнинг шу вақтларида гувоҳ бўлганимиздек, пештахталарда Бельгия ва Польшадан олиб келинган импорт картошкани кўрмаётганимиз сабабини ҳам изоҳлайди.

Нархларга келсак, умид қиламизки, фермерларнинг улгуржи нархлари ўзининг 6-7 грн/кг лик кўрсаткичларига қайтади. Аммо бу Янги йил байрамларига яқин юз беради.

Бугун эса, афсуски, нархлар кескин тушиб кетган ва ўз-ўзидан, бозорда таклиф қилинаётган картошка у қадар сифатли эмас. Энг яхшиларини омборхоналарга жойлашга ҳаракат қилишмоқда.

Яна бир катта хатар мавжуд. Биз бир неча йил аввал худди шу ойларда кўрганимиздек, баҳорги нархлар кузгисидан унчалик баланд бўлмаган бир вазиятга дуч келишимиз мумкин. Фермерлар картошкани баҳорда қимматроқ нархларда пуллаш илинжида уни омборларга жойлашди, аммо истеъмолнинг ҳам ўз меъёрлари бор. Табиийки, омборларга жойлашган ҳажмларни ҳамма ҳам сота олмайди.

Боз устига, яқинда энергия нархлари ҳам салкам икки баравар оширилди. Яъни, энди биз харидорлар учун сақлаш харажатларини картошканинг нархларига кўчириб ўтказишга мажбурмиз. Натижада, ҳаммаси учун якуний истеъмолчи тўлашига тўғри келади.

Сообщение Рақамлаштириш Украина картошкачилиги учун янги истиқболларни очмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/raqamlashtirish-ukraina-kartoshkachiligi-uchun-yangi-istiqbollarni-ochmoqda/feed/ 0
Украиналик фермерлар картошкадан қанча даромад олишади? https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukrainalik-fermerlar-kartoshkadan-qancha-daromad-olishadi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukrainalik-fermerlar-kartoshkadan-qancha-daromad-olishadi/#respond Tue, 05 Oct 2021 18:04:26 +0000 https://east-fruit.ru/?p=88348 Картошка жуда юқори рентабелликка эга бўлишига қарамай, уни етиштиришга йўналтирилган инвестицияларнинг реал рентабеллиги қарийб 30%ни ташкил қилади. Ушбу фикрни Украинада импорт қилинадиган ва етиштириладиган уруғлик картошка бозори етакчиларидан бири –  «Агрико Украина» компанияси директори Николай Гордийчук Aggeek видеоблогида билдирди. Картошка етиштиришда қанча пул ишлаш мумкинлиги ва тизимли фойда олиш учун...

Сообщение Украиналик фермерлар картошкадан қанча даромад олишади? появились сначала на EastFruit.

]]>

Картошка жуда юқори рентабелликка эга бўлишига қарамай, уни етиштиришга йўналтирилган инвестицияларнинг реал рентабеллиги қарийб 30%ни ташкил қилади. Ушбу фикрни Украинада импорт қилинадиган ва етиштириладиган уруғлик картошка бозори етакчиларидан бири –  «Агрико Украина» компанияси директори Николай Гордийчук Aggeek видеоблогида билдирди.

Картошка етиштиришда қанча пул ишлаш мумкинлиги ва тизимли фойда олиш учун нима қилиш кераклиги ҳақида EastFruit материалида ўқинг.

Хўраки картошканинг 1 гектарига харажатлар ўртача 5,6 минг долларни, фойда – 1,9 минг долларни ташкил этади.

«Картошка етиштириш – бу муваффақиятнинг атиги 50%и. Зеро, уни мавсум давомида энг мақбул нархларда сотиш учун тўғри сақлай билиш ҳам керак. Бундан ташқари, ишлаб чиқариш бўйича шерикларимиз мавсум давомида доимий равишда сифатли маҳсулот етказиб беришимизни исташади – буни, табиийки, замонавий омборсиз уддалаб бўлмайди. Бугунги кунда бизда сиғими 1200 тонналик омборхона мавжуд. Унинг қурилиши 500 минг долларга тушди”, дейди Николай Гордийчук.

Дастлаб корхонанинг 20 гектар майдонида уруғлик картошка етиштирилган. Бугунги кунда «Агрико Украина«да  200 гектарга яқин майдонни картошка экини эгаллаган.

«Агрико Украина» директорининг сўзларига кўра, ҳозир картошка бозорида маданий навларга талаб ўсиб бормоқда. Улар истеъмолчилар томонидан белгиланади. «Агар илгари биз универсал навларни етиштирган бўлсак, бугун истеъмолчи қайнатиш, печда пишириш, фри тайёрлаш учун алоҳида-алоҳида навларни хоҳлайди. Табиийки, истеъмолчининг  истакларини инобатга олган ҳолда HoReCа сегменти биздан шундай навларни сўраб мурожаат қилади”, дейди Николай Гордийчук.

Агар 1 гектар хўраки картошкадан олинадиган даромад ҳақида гапирадиган бўлсак, Николай Гордийчукнинг сўзларига кўра, бу ўртача 50 минг грн ($1,9 минг)ни ташкил этади.

“Картошка 1 гектар ердан даромад олиш нуқтаи-назаридан юқори маржинал экин ҳисобланади. Шу билан бирга, картошка етиштириш бизнеси жуда катта маблағ талаб қилади – 1 гектар хўраки картошкани етиштиришнинг ўртача қиймати 120-150 минг грн (4,5-5,6 минг доллар), уруғлик картошка етиштириш эса тахминан 250 минг грн / га (9,4 минг доллар)дир. Бунга уруғлик материал, технологиялар, ўғитлар ва йиғим-терим харажатлари киради. Масалан, картошкани сақлаш учун мўлжалланган бир дона қути тахминан 2 000 грн (75,25 доллар) туради. Бизнинг қумли тупроқларда ишлайдиган комбайнни таъмирлаш учун эса йиллик харажатлар 250-300 минг грн (9,4-11,3 минг доллар)ни ташкил қилади. Шундан келиб чиққан ҳолда капиталнинг рентабеллиги тахминан 30%га тенг, дейиш мумкин. Айнан шу боис, бугун катта ер банкига эга бўлган кўплаб компаниялар картошка бизнесидан воз кечиб, рентабеллиги 100%лик экинлар, масалан, соя етиштиришни йўлга қўйишди. Кўпинча, картошкачилик билан кичик ва ўрта фермерлар шуғулланади, улар учун картошка етиштириш ижтимоий компонентга эга”, дейди Николай Гордийчук.

Шунингдек ўқинг: Украина фермерлари асосан қурғоқчиликка бардошли, эртапишар картошка навларини танламоқда – Николай Гордийчук, “Агрико-Украина”

«Агрико Украина» директорининг сўзларига кўра, унинг компанияси ўз уруғлик картошкасини етказиб берувчи фермер хўжаликлари билан ишлайди. «Ва уларга нимани таклиф қилиш яхшироқ эканини тушуниш учун биз хўраки картошка сегментида ҳам ишлашга қарор қилдик. У бизнесимиз айланмасининг 10 фоизидан камроғини ташкил этади.

Бундан ташқари, сўнгги йилларда биз Metro Cash&Carry, Good Wine, WineTime тармоқлари билан ишлаяпмиз. Шу билан бирга, ёш картошкалар етказиб бермаймиз – бу бизнинг ниша эмас. Аниқ белгиланган мавсумда – сентябрдан апрель ойи охирига қадар ишлаймиз»,  дейди Николай Гордийчук.

Қайта ишлаш сегменти ривожи ҳисобга олинган ҳолда Украинанинг уруғлик картошка бозори қайта шакллантирилади.

«Агрико Украина» директорининг сўзларига кўра, уруғлик картошка бозори ривожининг асосий драйвери бу қайта ишлаш сегментидир. АҚШ ва Ғарбий Европа бозорларида картошканинг 90%и қайта ишланган ҳолда сотилади. “Украинада айни пайтда бунинг аксини кўриш мумкин. Келгусида эса Украина картошка бозори бутунлай қайта шакллантирилади. Ҳозирча қайта ишлаш сегменти бозорда ўз ўрнини секинлик билан эгаллаб бормоқда. Масалан, PepsiCo Украинада ишлай бошлагач, маҳаллий деҳқонлар учун йиллик ҳажми 50 минг тонналик бозор пайдо бўлди ва бу бозорнинг нархлари барқарор. Бироқ, бугунги кунда Украинада бирорта ҳам йирик ишлаб чиқарувчи, масалан, картошка фрисини тайёрлайдиган корхона йўқ. Ишончим комилки, унинг пайдо бўлиши – вақт масаласига боғлиқ. Ҳозирча картошка фрисининг барча ҳажми, хусусан, HoReCa сегменти учун Бельгия, Голландия ва Польшадан импорт қилинмоқда. Фри ишлаб чиқариш қувватлари Украинада ишга тушиши билан, ишончим комилки, бизнинг компания тегишли навларни етиштирмоқчи бўлган фермерлардан уруғлик картошка бўйича сўровлар қабул қилади».

Шу билан бирга, Николай Гордийчук фри ишлаб чиқариш жуда кўп энергия сарфланадиган жараён эканлигига эътибор қаратди.

«Бугунги кунда Украинада энергиянинг нархи анча юқори. Иккинчидан – бу пулнинг қиймати. Картошка фри ишлаб чиқарувчи завод қурилишига тахминан 20 миллион евро сармоя киритиш керак. Шу боис, бугунги кунда Украинада Польша, Бельгия ёки Голландия корхоналари маҳсулотлари билан таннарх бўйича рақобатлашадиган маҳсулот ишлаб чиқариш деярли имконсиздир. Бундан ташқари, юқорида айтиб ўтилган импорт масштабида рақобатлаша оладиган завод йилига 40-50 минг тонна  картошка фри ишлаб чиқариши керак. Украина бозорининг ички истеъмоли эса 16-20 минг тонна даражасидадир. Шунга кўра, фри ишлаб чиқариладиган заводни қуриш босқичидаёқ, маҳсулотни экспорт бозорларига сотиш ҳақида ўйлаш керак. Хуллас, биз шундай хулосага келишимиз мумкинки, Украинада бундай қайта ишлаш заводини қуришни фақат яхшигина савдо каналларига эга бўлган йирик халқаро компания амалга ошириши мумкин”, дейди Николай Гордийчук.

«Агрико Украина» директорининг сўзларига кўра, Украинада картошкани қайта ишлаш сегментининг ривожланишига, шунингдек, бозор иштирокчилари ўртасида алоқа йўқлиги, айниқса, «фермер – воситачи – савдо тармоғи» занжирида бу яққол кўзга ташланади. «Менимча, энг яхшиси, «воситачи»нинг ушбу занжирдан чиқарилиши – бу ишлаб чиқарувчи ва чакана савдо тармоғи ўртасидаги ҳамкорликни яхшилашга ёрдам беради», дейди ишонч билан Николай Гордийчук.

Сообщение Украиналик фермерлар картошкадан қанча даромад олишади? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukrainalik-fermerlar-kartoshkadan-qancha-daromad-olishadi/feed/ 0
Картошка омборидаги мақбул техник ечимлар маҳсулот сақлашда йўқотишлар даражаси минималлигини таъминлайди https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/kartoshka-omboridagi-maqbul-tekhnik-echimlar-mahsulot-saqlashda-yoqotishlar-darazhasi-minimalligini-taminlaydi/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/kartoshka-omboridagi-maqbul-tekhnik-echimlar-mahsulot-saqlashda-yoqotishlar-darazhasi-minimalligini-taminlaydi/#respond Sat, 11 Sep 2021 09:21:30 +0000 https://east-fruit.ru/?p=86236 Турли соҳалардаги профессионалларнинг ҳамкорлиги ҳар доим янги тажриба орттириш ва янги, яхшироқ ечимлар яратишга хизмат қилган. Aгар биз мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирувчилар ва уларни сақлаш учун ускуна етказиб берувчиларнинг биргаликдаги иши ҳақида гапирадиган бўлсак, унда иккала бозор иштирокчиси ҳам фойда кўради. Ишлаб чиқарувчи маҳсулотни сотиш муддатини узайтиради, техник компания эса янги...

Сообщение Картошка омборидаги мақбул техник ечимлар маҳсулот сақлашда йўқотишлар даражаси минималлигини таъминлайди появились сначала на EastFruit.

]]>

Турли соҳалардаги профессионалларнинг ҳамкорлиги ҳар доим янги тажриба орттириш ва янги, яхшироқ ечимлар яратишга хизмат қилган. Aгар биз мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирувчилар ва уларни сақлаш учун ускуна етказиб берувчиларнинг биргаликдаги иши ҳақида гапирадиган бўлсак, унда иккала бозор иштирокчиси ҳам фойда кўради. Ишлаб чиқарувчи маҳсулотни сотиш муддатини узайтиради, техник компания эса янги навлар ҳамда янги шартлар билан ишлаш тажрибасига эга бўлади. Бу симбиоз ҳозирги кунда картошка сақлашда ҳамкорлик қилаётган «Aгрико Украина» ва «ВанДайк Техникс» компаниялари ўртасида шаклланди. Компаниялар директорлари Николай Гордийчук ва Aндрей Марушак SEEDS муштарийларига ўз тажрибаларини бўлишишди.

Картошкани сақлаш жараёни

«Aгрико»дан кечки навларнинг аксарияти узоқ муддатли ором ёки яхши сақланиш хусусиятига эга. Бу шуни англатадики, «Пикассо», «Рудольф» ва бошқа навларнинг ором даври эртаги картошка навларига қараганда узоқроқдир. +4 – +6 даража ҳароратда кечки навларни майгача, ҳатто июнгача сақлаш мумкин. Албатта, бунга вентиляция орқали эришилади, яъни омборхоналар шундай тизимлар билан жиҳозланган бўлиши керак. Вентиляция фаол бўлмаган омборхоналарда бирорта ҳам картошка нави яхши сақланмайди – йўқотишлар катта бўлади», дейди Николай Гордийчук.

Вентиляция нима учун зарур?

«Сақлаш пайтида картошка» «нафас олади «, яъни ўзидан карбонат ангидрид ажратади. Уни омбордан чиқариб ташлаш учун шамоллатиш тизими зарур. Вентиляциясиз картошка ичида қора доғлар пайдо бўлади – у «бўғилади». Бу эса маҳсулотнинг ташқи кўринишига таъсир қилади. Табиийки, бундай маҳсулот истеъмол қилинмайди. Вентиляция бўйича тўғри техник ечимлар минимал йўқотишлар билан ҳосилни сифатли сақлаш имконини беради. Aгар юқори сифатли шамоллатиш тизими мавжуд бўлмаса, бу йўқотишларнинг кўпайишига олиб келади – намликни йўқотиш, турли касалликлар ривожланиши ва ҳоказолар шулар жумласидандир”, дейди «Агрико Украина» директори.

Маҳсулотни сифатли сақлашга яна қандай омиллар таъсир қилади?

«Биринчидан, картошка яхши жиҳозланган омборхонада қуруқ сақланиши керак. Aгар ҳосил йиғиб олингандан кейин нам бўлса, уни, албатта, қуритиб олиш зарур. Кўпгина замонавий сақлаш жойларида «қуритиш» режими ёки «даволаш» даври мавжуд. Бу даврда картошка қуритилади ва ундаги механик шикастланишлар, юзасидаги яралар битади. Aгар бу босқич ўтказиб юборилса, жароҳатлар очиқ қолиши натижасида картошка ичига касалликлар киради. Кейин эса маҳсулот ёмон сақланади ёки йўқотишлар миқдори ортади”, дейди жаноб Гордийчук.

Мутахассис картошкани қути ёки контейнерларда сақлашни маслаҳат беради. Бундай ҳолатда, сақлаш жойида муаммо бўлса ҳам, сиз уни локализация қилишингиз мумкин. Мунтазам текширувлар давомида муаммолар аниқланади. Картошкаси шикастланган идишлар олиб ташланади ва сараланади. Кейин ушбу картошкани зудлик билан сотиш керакми ё яна қуритиб сақлаш мумкинми –  бу борада қарор қабул қилинади.

Шунингдек ўқинг: Украиналик картошка етиштирувчилар юқори ҳароратли кунлар келгунча ҳосили етиладиган ўта эртаги ва эртаги навларни танламоқдалар

Ҳар бир маҳсулотга турлича ёндашув зарур

«Маҳсулотларни омборхонада сақлаш шартлари (ҳарорат ва намлик)ни ҳар бир экин учун алоҳида белгиланадиган параметрларга қараб, автоматик равишда ускуналар тартибга солади. Лекин мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашга тайёрлаш жараёнлари турлича, чунки, ҳар хил майдондан, ҳар хил шароитдан йиғиб олинган ҳар бир маҳсулотга алоҳида ёндашув керак бўлади. Бу сақлаш технологиясидир. «ВанДайк Техникс» ускуналарни шунчаки сотадиган бошқа кўплаб компаниялардан фарқлидир. Бизда ёндашув бошқача: мижозга барини батафсил тушунтирамиз ва илк сақлаш муддати жараёнида унга ҳамроҳлик қиламиз. Ҳозир бу хизмат бепул. Биз, мева-сабзавот маҳсулотларини етиштирувчилар маҳсулотни тўғри сақлашни ўрганиб олишларини истаймиз, улар шунчаки асбоб-ускуналарнинг параметрларини ўрнатиб, объектни тарк этмасликлари керак», дейди Aндрей Марушак.

«Катта иш тажрибаси бизга минтақавий ўзига хосликларни четлаб ўтиш имконини беради. Биз мижозларга нафақат Украинада, балки Қозоғистон, Озарбайжон ва бошқа мамлакатларда ҳам маслаҳат берамиз. Минтақавий шароитлар маҳсулотни тўғри сақлашга таъсир этади. У ёки бу экин қайси тупроқда етиштирилгани ҳам муҳим. Тўплам ва тупроқ ҳарорати, экиш ҳарорати ва бошқалар ҳисобга олинади», дейди «ВанДайк Техникс» компаниясининг тижорат директори.

Сообщение Картошка омборидаги мақбул техник ечимлар маҳсулот сақлашда йўқотишлар даражаси минималлигини таъминлайди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/kartoshka-omboridagi-maqbul-tekhnik-echimlar-mahsulot-saqlashda-yoqotishlar-darazhasi-minimalligini-taminlaydi/feed/ 0
Украиналик картошка етиштирувчилар юқори ҳароратли кунлар келгунча ҳосили етиладиган ўта эртаги ва эртаги навларни танламоқдалар https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukrainalik-kartoshka-etishtiruvchilar-yuqori-haroratli-kunlar-kelguncha-hosili-etiladigan-ota-ertagi-va-ertagi-navlarni-tanlamoqdalar/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukrainalik-kartoshka-etishtiruvchilar-yuqori-haroratli-kunlar-kelguncha-hosili-etiladigan-ota-ertagi-va-ertagi-navlarni-tanlamoqdalar/#respond Fri, 10 Sep 2021 17:04:55 +0000 https://east-fruit.ru/?p=86211 “Бутунукраина картошка куни” украин картошка етиштирувчилари Украина жанубининг табиий-иқлим шароитларида нима етиштирмоқда, деган саволга жавоб берди. 26 август куни “Картошка блокчейни” доирасида 500 дан зиёд иштирокчилар тадбирнинг дала қисмига ташриф буюрувдилар. Бу ерда улар техника, етиштириш, суғориш, йиғим-терим, сортировка ва ташиш технологиялари билан бир қаторда 8 та селекция компаниялари томонидан...

Сообщение Украиналик картошка етиштирувчилар юқори ҳароратли кунлар келгунча ҳосили етиладиган ўта эртаги ва эртаги навларни танламоқдалар появились сначала на EastFruit.

]]>

“Бутунукраина картошка куни” украин картошка етиштирувчилари Украина жанубининг табиий-иқлим шароитларида нима етиштирмоқда, деган саволга жавоб берди. 26 август куни “Картошка блокчейни” доирасида 500 дан зиёд иштирокчилар тадбирнинг дала қисмига ташриф буюрувдилар. Бу ерда улар техника, етиштириш, суғориш, йиғим-терим, сортировка ва ташиш технологиялари билан бир қаторда 8 та селекция компаниялари томонидан яратилган 76 та нав билан танишишга муваффақ бўлдилар. Ушбу компаниялар: «Агрико Украина», «HZPC Украина», «Европлант Украина», Украина НААН Картошкашунослик институти, «Норика Украина», «ТД-Гермес», «Черниговэлиткартофель».

Дала кунига хос анъанага айланган, ҳосилдорлик рейтинги ва таҳлиллари билан бирга мавсум якунларини эълон қилиш тадбири сентябрь ўрталарига кўчирилди. Чунки об-ҳаво шароити туфайли бу йил картошка бироз кечроқ экилди.

Украина бир неча мавсумдан буён баҳорда жалалар ва ёзда қурғоқчиликдан азият чекмоқда. Натижада ҳосилдорлик тушиб кетди. Айнан шу боисдан, айниқса Украина жанубида асосий эътибор анча эрта мева тугадиган ўта эрта, эрта ва ўртача эрта навларга қаратилмоқда.

“Келгуси мавсум ҳақида гапирадиган бўлсак, ҳозир эрта ва ўрта эрта пишадиган экин майдонлари кенгайишини кўряпмиз. Бу навлар экилганда ҳарорат кўтарилиб кетгунига қадар асосий ҳосил етилиб бўлади”, дейди “Агрико Украина” компанияси директори Николай Гордийчук.

Бундай навлар орасида «Агрико Украина» компаниясининг «Ривьера», «Аризона», «Эсми», «Парадизо», «Эволюшн», «Констанс», «Алюетт»ларни келтириш мумкин. «Ривьера», «Аризона», «Эсми», «Парадизо», «Эволюшн», «Констанс», «Алюетт» от «Агрико Украина». Картошканинг голланд навлари фермерлар орасида анча машҳур бўлиб улгурди. Улар яхши ҳосилдорлик кўрсаткичларига эга, тўғри техник ёндашув бўлган тақдирда 10 ойгача сақланиши мумкин ва Украина иқлимига тўла мос келади. Ўртамиёна майдонларда ҳар гектардан 400-500 центнер, қора тупроқли ерларда эса 600-800 центнердан картошка ҳосилини олиш мумкин.

Украинанинг Херсон вилояти фермерлари орасида энг машҳур навлардан бири “Ривьера” бўлди. Мазкур ўта эртапишар юқори ҳосилдор нав 10 йилдан зиёд вақт давомида укнаин фермерларининг танлови бўлмоқда. Чунки ушбу нав экилганида энг эртапишар ҳосилни олиш ва униб чиққандан сўнг 40-куни етилиши ҳисобига икки марта етиштириш мумкин. Картошка ўта мослашувчан бўлиб, ҳар қандай тупроқ-иқлим шароитида етиштирса бўлади. Товар ҳосилининг тўпланиш динамикаси юқори эканлиги экинни фитофтороз юзага келишидан сақлайди. “Картошка блокчейни” иштирокчиларининг сўзларига қараганда, яхши таъмга эгалиги ва касалликларга қарши тура олишидан ташқари бу навнинг энг асосий афзаллиги шундаки, у қурғоқчилик, стресслар ва механик зарарлар сингари салбий омилларга бардошлидир.

Эртапишар “Аризона” навини ҳам фермерлар шундай сабаблар туфайли ёқтиришади. Юқори ҳосилдорлик, яхши таъмга эгалик, вирусли касалликларга, юқори ҳаво ва тупроқ ҳароратига чидамлилик – қийин шарт-шароитларда кўп ҳосил етиштиришнинг гаровидир.

Юқори ҳосилдор эртапишар “Констанс” нави ўз маҳсулотларини супермаркетлар ва ресторанларга етказиб беришни истовчи фермерлар орасида шуҳрат қозонган. Етилган картошкалар механик зарбаларга дош беради ва узоқ муддат сақлаш учун аъло даражада мос келади. Кўплаб вирусли касалликларга чидамлилик, яхши таъмга эгалик, навни узоқ муддат давомида насл бузилиши аломатларисиз етиштириш имконияти – ушбу нав танланишига асосий сабаблардан.

Қолаверса, уруғлик картошка етиштирувчиларнинг қайд этишича, картошка навини танлашда ҳосилнинг етилиш даври, касалликлар ва иқлим билан боғлиқ салбий омилларга бардошлиликка алоҳида эътибор қаратиш лозим.

Сообщение Украиналик картошка етиштирувчилар юқори ҳароратли кунлар келгунча ҳосили етиладиган ўта эртаги ва эртаги навларни танламоқдалар появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukrainalik-kartoshka-etishtiruvchilar-yuqori-haroratli-kunlar-kelguncha-hosili-etiladigan-ota-ertagi-va-ertagi-navlarni-tanlamoqdalar/feed/ 0
Украиналик фермер: картошка етиштириш – меҳнатнинг атиги ярми, холос, бундан сўнг ҳосилни сақлаш ҳам керак https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/ukrainalik-fermer-kartoshka-etishtirish-mehnatning-atigi-yarmi-kholos-bundan-song-hosilni-saqlash-ham-kerak/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/ukrainalik-fermer-kartoshka-etishtirish-mehnatning-atigi-yarmi-kholos-bundan-song-hosilni-saqlash-ham-kerak/#respond Wed, 14 Jul 2021 10:19:21 +0000 https://east-fruit.ru/?p=81439 Сабзавот ва меваларни номақбул шароитларда сақлаш ҳосил миқдори ёки унинг сифати бўйича сезиларли йўқотишларга олиб келиши мумкин. Бунга йўл қўймаслик, картошка етиштирувчилар ва уни етказиб берувчилар учун омборлар ҳамда совутиш ускуналари қанчалик муҳим экани ҳақида уруғлик картошка ўстирувчи ва етказиб берувчи компания – «Aгрико Украина» директори Николай Гордийчук SEEDS учун...

Сообщение Украиналик фермер: картошка етиштириш – меҳнатнинг атиги ярми, холос, бундан сўнг ҳосилни сақлаш ҳам керак появились сначала на EastFruit.

]]>

Сабзавот ва меваларни номақбул шароитларда сақлаш ҳосил миқдори ёки унинг сифати бўйича сезиларли йўқотишларга олиб келиши мумкин. Бунга йўл қўймаслик, картошка етиштирувчилар ва уни етказиб берувчилар учун омборлар ҳамда совутиш ускуналари қанчалик муҳим экани ҳақида уруғлик картошка ўстирувчи ва етказиб берувчи компания – «Aгрико Украина» директори Николай Гордийчук SEEDS учун сўзлаб берди.

“Картошка етиштириш бу алоҳида юмуш, тўғрироғи, ишнинг ярми, холос. Маҳсулот йиғиб олингач, уни сақлаш жараёнида фермерлар жуда кўп йўқотишларга дуч келади. Илгари картошка ертўлалар ёки мос бўлмаган шароитларда сақланиб, ҳосилнинг муҳим қисми бой берилар эди. Энди эса ушбу сабзавотни голландия технологияси асосида, фаол шамоллатиш йўли билан сақлаймиз. Йўқотишлар ойига 1 – 1,5% даражагача камайди. Бутунбошли сақлаш даврида бу кўрсаткич ҳосилнинг 7 дан 8%игача (навига қараб)дир. Aгар маҳсулотни яроқсиз омборларда сақлайдиган кўплаб украиналик деҳқонлар йўқотишларини таққосласак ва бу 20-30 фоизни ташкил қилса, у ҳолда сақлаш шароитлари катта аҳамиятга эга, дейиш мумкин», дейди Николай Гордийчук.

«Aгрико Украина» компанияси директорининг сўзларига кўра, технологик сақлаш маҳсулот ҳажмига ҳам, сифатига ҳам таъсир қилади. «Маҳсулот сифати, албатта, уни сақлаш шароитларига боғлиқ. Голландиялик шерикларимиздан бирининг айтишича, омборхона касалхона эмас, агар у ерга қандайдир сифатсиз нарсани қўйсангиз, бемор сингари тузалиб чиқмайди. Ва албатта, мавжуд сифатни сақлаб қолиш учун етарли миқдордаги кислородни таъминловчи яхши шамоллатиш ускунаси билан жиҳозланган омбор керак, шунда бизнинг ҳолатимизда картошкани мавсум давомида сақлаш мумкин. Aйтганча, биз омборда сентябрдан май ойи охирига қадар маҳсулот сақлаймиз, – дейди Николай Гордийчук.

Шунингдек ўқинг: Технологик ускуналар мева- сабзавотларнинг яроқлилик муддатини узайтириш имконини беради

Шу билан бирга, Николай Гордийчукнинг қайд этишича, «Aгрико Украине» омборхонаси «Ван Дайк Текникс» компанияси  тақдим этган технологик ечимларга мувофиқ жиҳозланган.

«Ушбу компания Украина бозорида яқиндагина пайдо бўлган бўлса-да, биз улар билан фаол иш олиб боряпмиз. «Ван Дайк Текникс» компаниясининг тижорат директори – Aндрей Марушчак билан эса  компаниямиз

ташкил топган пайтдан бошлаб, яъни 10 йилдан ортиқ вақт давомида ҳамкорлик қилмоқдамиз. Aндрей бизга 2010 йили «Агровент» компаниясидан биринчи Голландия ускуналарини харид қилганимизда картошка сақлаш технологияси борасида маслаҳат берган. Биз учун ишлаб чиқарувчи сифатида ариза ёки сўров юборилган пайтдан бошлаб, муаммони ҳал қилишгача бўлган жараён узоқ давом этмаслиги муҳимдир. Aгар баъзи етказиб берувчилар билан иш жараёнида 2-3 кунлаб кутишга тўғри келса,

«Ван Дайк Текникс»дан биз бир соат ичида жавоб ола биламиз. Компаниянинг қўллаб-қувватлаш хизмати яхши йўлга қўйилган, улар билан ҳар доим алоқага чиқиш мумкин. «Ван Дайк Текникс» картошка, пиёз, сабзи ва бошқа мева-сабзавотларни сақлашда ишончли шерик ҳамда маслаҳатчи саналади – компания мутахассислари яқинда ишлаб чиқарувчилардан бири учун махсус саримсоқ сақланадиган замонавий омбор ишланмасини яратишди. «Aгрико Украина»га келсак, биз «Ван Дайк Текникс» билан ҳамкорликни давом эттиришни режалаштирмоқдамиз», дея хулоса қилди Николай Гордийчук.

Сообщение Украиналик фермер: картошка етиштириш – меҳнатнинг атиги ярми, холос, бундан сўнг ҳосилни сақлаш ҳам керак появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/ukrainalik-fermer-kartoshka-etishtirish-mehnatning-atigi-yarmi-kholos-bundan-song-hosilni-saqlash-ham-kerak/feed/ 0