навлар • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Wed, 06 Apr 2022 19:02:40 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png навлар • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Жаҳон банки Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказига 3 миллион доллар маблағ ажратади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/zhahon-banki-ozbekiston-qishloq-khozhaligi-ekinlari-navlarini-sinash-markaziga-3-million-dollar-mablaq-azhratadi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/zhahon-banki-ozbekiston-qishloq-khozhaligi-ekinlari-navlarini-sinash-markaziga-3-million-dollar-mablaq-azhratadi/#respond Thu, 07 Apr 2022 04:00:38 +0000 https://east-fruit.ru/?p=102874 Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази қарийб бир асрлик тарихга эга бўлиб, у турли тоифадаги экинлар бўйича 9 та бўлим, шунингдек, пахта етиштириш бўйича ихтисослашган технологик лабораториядан иборат. Айни дамда Марказга Жаҳон банки экспертлари таклиф этилган. Маълум бўлишича, Жаҳон банки мазкур объектнинг моддий-техник базасини модернизациялаш...

Сообщение Жаҳон банки Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказига 3 миллион доллар маблағ ажратади появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази қарийб бир асрлик тарихга эга бўлиб, у турли тоифадаги экинлар бўйича 9 та бўлим, шунингдек, пахта етиштириш бўйича ихтисослашган технологик лабораториядан иборат. Айни дамда Марказга Жаҳон банки экспертлари таклиф этилган. Маълум бўлишича, Жаҳон банки мазкур объектнинг моддий-техник базасини модернизациялаш учун 3 миллион доллар ажратади. Бу хусусда EastFruit экспертлари вазирлик матбуот хизмати ҳаволасига таяниб хабар бермоқда.

Аграр бизнес вакиллари – юридик ва жисмоний шахсларнинг расмий мурожаатлари асосида Марказда турли синовлар ўтказилади: маҳаллий ва хорижий қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг дифференциацияси, тоифаси, генетик (нав) софлиги бўйича синовлар шулар жумласидандир. Тадқиқот натижалари бўйича Марказ мурожаат этувчиларга муайян хулосалар беради. Бу, ўз навбатида, қишлоқ хўжалиги тадбиркорлари, фермерлар ва кластерларга амалий ёрдамдир.

Марказда қишлоқ хўжалиги экинлари (маҳаллий ва хорижий)ни халқаро стандартларга мувофиқ, генетик банкларда сақлаш ҳамда муҳофазалаш технологиялари жорий этилди, махсус миллий генбанк ташкил этилди.

Суратлар манбаси: Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги сайти

Сообщение Жаҳон банки Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказига 3 миллион доллар маблағ ажратади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/zhahon-banki-ozbekiston-qishloq-khozhaligi-ekinlari-navlarini-sinash-markaziga-3-million-dollar-mablaq-azhratadi/feed/ 0
Молдовада маҳаллий навларга асосланган янги боғ ва узумзорларга субсидиялар ажратилмайдими? https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-mahalliy-navlarga-asoslangan-yangi-boq-va-uzumzorlarga-subsidiyalar-azhratilmaydimi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-mahalliy-navlarga-asoslangan-yangi-boq-va-uzumzorlarga-subsidiyalar-azhratilmaydimi/#respond Mon, 04 Apr 2022 07:00:58 +0000 https://east-fruit.ru/?p=102612 Молдова Вазирлар Маҳкамаси Қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш миллий жамғармаси тақсимотига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳасини эълон қилди.  Шунингдек, бошқа ўзгаришларга кўра, «биринчи марта кўп йиллик плантацияларни барпо этиш фақат Европа Иттифоқининг расмий каталогларига киритилган навлар асосида субсидияланади». Айни чоғда Молдова боғдорчилигининг айрим тармоқларида, масалан, хўраки узум етиштиришда...

Сообщение Молдовада маҳаллий навларга асосланган янги боғ ва узумзорларга субсидиялар ажратилмайдими? появились сначала на EastFruit.

]]>

Молдова Вазирлар Маҳкамаси Қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш миллий жамғармаси тақсимотига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳасини эълон қилди.  Шунингдек, бошқа ўзгаришларга кўра, «биринчи марта кўп йиллик плантацияларни барпо этиш фақат Европа Иттифоқининг расмий каталогларига киритилган навлар асосида субсидияланади». Айни чоғда Молдова боғдорчилигининг айрим тармоқларида, масалан, хўраки узум етиштиришда маҳаллий селекция навлари устунлик қилади.

Жануби-Шарқий Европанинг қатор мамлакатлари, жумладан, Европа Иттифоқи таркибига кирувчи мамлакатларда “Молдова” номли хўраки узум нави етиштирилади. Бироқ, Молдова узумчилик ассоциациялари мутахассисларининг бу нав Европа Иттифоқида «расмий рўйхатдан ўтган»ига ишончлари комил эмас. Хўш, бу Молдовада европалаштирилмаган навларга асосланган янги плантациялар субсидияланмаслигини англатадими?

Лойиҳа матнида бу ҳақида тўғридан-тўғри айтилмаган, фақат бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар берилган. Бироқ, ҳукумат раҳбарияти бераётган тузатиш талқинининг ўзи муайян хулосаларга олиб келади. Боғбонлар, узум етиштирувчилар ва кўчат етиштирувчилар «бир чуқурдан иккинчисига тушиш»га сабаб бўладиган шароитлар яратилишидан хавотирланишмоқда. Мисол учун, бир неча йил давомида боғдорчилик хўжаликлари анжир (текис) навли шафтоли боғларини яратишди, аммо, улар Молдова Республикаси навларининг расмий реестрига киритилмагани сабабли субсидиялар берилмади. Ҳукумат лойиҳаси қабул қилинса ва янги кўп йиллик плантацияларни субсидиялашнинг бошқача тартиби белгиланса, маҳаллий навдаги меваларни етиштирувчи фермерлар кўмаксиз қолиши мумкин.

Сообщение Молдовада маҳаллий навларга асосланган янги боғ ва узумзорларга субсидиялар ажратилмайдими? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-mahalliy-navlarga-asoslangan-yangi-boq-va-uzumzorlarga-subsidiyalar-azhratilmaydimi/feed/ 0
Ўзбекистон: картошкачиликни ривожлантиришда замонавий технологиялар https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-kartoshkachilikni-rivozhlantirishda-zamonaviy-tekhnologiyalar/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-kartoshkachilikni-rivozhlantirishda-zamonaviy-tekhnologiyalar/#respond Sat, 02 Apr 2022 06:00:40 +0000 https://east-fruit.ru/?p=102567 Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти мутахассислари картошкачилик соҳасига замонавий технологияларни жорий этиш бўйича бир қатор илмий изланишларни олиб бормоқда. Бундай ёндашув картошкани маҳаллий шароитга мослаштириш жараёнини фаоллаштиришга имкон беради. Институт олимлари томонидан ҳар бир ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитига мос келадиган, касалликка, иссиққа, қурғоқчиликка...

Сообщение Ўзбекистон: картошкачиликни ривожлантиришда замонавий технологиялар появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти мутахассислари картошкачилик соҳасига замонавий технологияларни жорий этиш бўйича бир қатор илмий изланишларни олиб бормоқда. Бундай ёндашув картошкани маҳаллий шароитга мослаштириш жараёнини фаоллаштиришга имкон беради. Институт олимлари томонидан ҳар бир ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитига мос келадиган, касалликка, иссиққа, қурғоқчиликка чидамли эртаки, ўртаки ва кечки юқори ҳосил берадиган картошка навларини яратишга алоҳида эътибор берилмоқда, дея хабар бермоқда Қишлоқ хўжалигининг матбуот хизмати.

Навлар ҳақида

Бугунги кунда республикада экиш учун тавсия этилган ва қишлоқ хўжалиги экинлари давлат реестрига киритилган картошканинг 131 га яқин навлари бўлиб, шундан, 19 та нави маҳаллий илмий-тадқиқот институтлари томонидан яратилган. Ушбу 19 навдан 11 таси Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик ИТИ навлари ҳисобланади. Булар картошканинг “Тўйимли” (1995-й.), “Aқраб” (1996-й.), “Диёра” (2008-й.), “Кўксарой” (2011- й.), “Серҳосил” (2011-й.), “Пском” (2012-й.), “Сарнав” (2012-й.), “Умид 2” (2013-й.), “Барака” (2016-й.), “Феруза” (2019-й.), “Боғизағон” (2020-й) навларидир. Улар институт селекционер олимларининг кўп йиллик тадқиқотлари ва ҳамкорлиги натижасида ихтиро қилиниб, экиш учун тавсия этилган ва Давлат реестрига киритилган. Шунингдек, институтнинг Биотехнология лабораториясида 10 дан зиёд маҳаллий картошка навлари микротуганаклари in-vitro усулида етиштирилмоқда.

Таъкидлаш керак, бугунги кунда институтда 200 дан ортиқ картошка генофонди тирик ҳолатда сақлаб келинмоқда. Ушбу генофондда маҳаллий навлар билан бир қаторда Голландия, Германия, Франция, Жанубий Корея, Венгрия, Хитой, Россия, Белорусия сингари давлатлар навлари ҳам бор.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон Трансафғон темир йўли қурилиши учун 5 миллиард доллар сармоя киритмоқда

Халқаро ҳамкорлик

Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик ИТИ қуйидаги ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйган:

– Россия Федерациясининг A.Г.Лорх номидаги Бутунроссия картошкачилик хўжалиги илмий-тадқиқот институти;

– Белорусия Миллий Фанлар академиясининг Картошкачилик ва мева-сабзавотчилик илмий-амалий маркази;

– Хитойнинг Zhengbei bayuan potato development Co. LTD компанияси;

– Венгриянинг «Hungarian University of Agriculture and Life Sciences – Potato Research Center» маркази.

Ҳар йили дунёнинг 150 дан ортиқ мамлакатида 376,9 млн тоннадан ортиқ картошка етиштирилади. Энг йирик ишлаб чиқарувчи давлатлар Хитой, Ҳиндистон, Россия, Украина, AҚСҲ, Германия, Бангладеш, Польша, Франция ва Голландия давлатлари ҳисобланади. Ўзбекистон ушбу давлатлар орасида 23-ўринни эгаллайди.

Сообщение Ўзбекистон: картошкачиликни ривожлантиришда замонавий технологиялар появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-kartoshkachilikni-rivozhlantirishda-zamonaviy-tekhnologiyalar/feed/ 0
Ўзбекистон селекционерлари қулупнайнинг “Тонг ифори” номли янги навини яратишди (видео) https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/ozbekiston-selektsionerlari-qulupnayning-tong-ifori-nomli-yangi-navini-yaratishdi-video/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/ozbekiston-selektsionerlari-qulupnayning-tong-ifori-nomli-yangi-navini-yaratishdi-video/#respond Mon, 28 Mar 2022 03:00:28 +0000 https://east-fruit.ru/?p=102283 Қулупнайнинг янги нави Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қошидаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтида яратилди. “Тонг ифори” номли ушбу нав ички бозор ҳамда экспорт учун мўлжалланган, дея хабар бермоқда Қишлоқ хўжалигининг матбуот хизмати. Ҳар йили 7 минг тонна қулупнай етиштирилади Бугун республикада ушбу резаворни йил бўйи очиқ дала...

Сообщение Ўзбекистон селекционерлари қулупнайнинг “Тонг ифори” номли янги навини яратишди (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>

Қулупнайнинг янги нави Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қошидаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтида яратилди. “Тонг ифори” номли ушбу нав ички бозор ҳамда экспорт учун мўлжалланган, дея хабар бермоқда Қишлоқ хўжалигининг матбуот хизмати.

Ҳар йили 7 минг тонна қулупнай етиштирилади

Бугун республикада ушбу резаворни йил бўйи очиқ дала ҳамда иссиқхона шароитида етиштириш учун барча зарур шароитлар мавжуд. Ушбу жараён Жанубий Корея ва Хитой давлатлари билан яқин ҳамкорлик асосида амалга ошириляпти ва шу тариқа ўзаро тажриба алмашилмоқда.

Мамлакатдаги жами 690 гектар майдонда (578 гектари – аҳоли томорқа ерлари, 112 гектари – фермер хўжаликлари) ҳар йили ўртача 7 минг тоннадан зиёд қулупнай етиштирилади. Тошкент, Наманган, Фарғона, Aндижон, Самарқанд вилоятлари эса сархил қулупнайни бозорга етказиб берувчи етакчи ҳудудлар ҳисобланади.

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қошидаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтида қулупнайнинг янги серҳосил навларини яратиш бўйича фаол иш олиб борилмоқда. Илгари бозорда фақат хорижий етказиб берувчилардан чет эл валютаси ҳисобига харид қилинадиган юқори ҳосилдор импорт навлари мавжуд эди. Қулупнайнинг “Тонг ифори” нави эса маҳаллий маҳсулот, яъни, мазкур илмий-тадқиқот институти олимларининг изланишлари натижасидир. Янги нав кўчатларини Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтидан харид қилиш мумкин.

Янги нав ҳақида маълумот

“Тонг ифори” нави иссиқхонада етиштиришга мослаштирилган. Экиннинг ўсиш даври 193-200 кун, биринчи теримга қадар бўлган муддат мўътадил иқлим шароитида 107-115 кунни ташкил этади. Меванинг рангги оч қизил, ҳар бирининг вазни 20-25 граммгачадир. Ушбу нав таркибида қуруқ модда миқдори 10,8 фоиз (10,2-11,2), қанд 9,5 фоиз (7,2-7,8), аскорбин кислотаси 100 г маҳсулотда 66,98 (54,8-68,0) мг, нитрат миқдори 68 мг/кгни ташкил этади. Ҳосилдорлик кўрсаткичи эса 1,8-2,2 кг/м2 дан иборат.

Сообщение Ўзбекистон селекционерлари қулупнайнинг “Тонг ифори” номли янги навини яратишди (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/ozbekiston-selektsionerlari-qulupnayning-tong-ifori-nomli-yangi-navini-yaratishdi-video/feed/ 0
Ўзбекистонда 2022 йили брокколи экиладиган майдонлар 1,3 минг гектарга етказилади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-2022-yili-brokkoli-ekiladigan-maydonlar-13-ming-gektarga-etkaziladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-2022-yili-brokkoli-ekiladigan-maydonlar-13-ming-gektarga-etkaziladi/#respond Fri, 25 Mar 2022 07:00:20 +0000 https://east-fruit.ru/?p=102099 2022 йили Ўзбекистонда барча тоифа хўжаликларида 1,3 минг гектар майдонда брокколи карамини экиш режалаштирилган. Шундан 640 гектари қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермер хўжаликлари улушига, 688 гектари эса аҳолининг томорқа ерлари улушига тўғри келади. Бу хусусда EastFruit таҳлилчилари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига таяниб хабар бермоқда. Вазирлик мутахассисларининг қайд этишича, сўнгги йилларда...

Сообщение Ўзбекистонда 2022 йили брокколи экиладиган майдонлар 1,3 минг гектарга етказилади появились сначала на EastFruit.

]]>

2022 йили Ўзбекистонда барча тоифа хўжаликларида 1,3 минг гектар майдонда брокколи карамини экиш режалаштирилган. Шундан 640 гектари қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермер хўжаликлари улушига, 688 гектари эса аҳолининг томорқа ерлари улушига тўғри келади. Бу хусусда EastFruit таҳлилчилари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига таяниб хабар бермоқда.

Вазирлик мутахассисларининг қайд этишича, сўнгги йилларда ички бозорда брокколига талаб сезиларли даражада ошиб, ушбу маҳсулотни ташқи бозорга жўнатиш ҳажми ҳам ортиб бормоқда.  Масалан, 2021 йили Россия бозорига 6 минг тоннадан зиёд брокколи экспорт қилинди, бу 2020 йилга нисбатан 2 баробар кўп кўрсаткичдир.

Ўзбекистонда брокколи етиштириладиган асосий ҳудудлар Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари бўлиб, энг оммабоп навлар – «Агасси F1» «Айронмен F1″,» Атлантис F1″, «Гераклион F1», «Квинта F1», «Наксос F1″, “Марафон F1”, “Тибурон F1», ”, “Фиеста F1”дир.

Жорий йилнинг март ойи бошида EastFruit январь-февраль ойларидаги Ўзбекистондан карамнинг асосий турлари экспорти билан боғлиқ рекорд ҳажмлар ҳақида ёзган эди. Хусусан, 2022 йилнинг январь-февраль ойларида гулкарам ва брокколи экспортининг умумий ҳажми 6,2 минг тоннани ташкил этган ва мазкур кўрсаткич 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 2,2 баробар кўпдир. Шу билан бирга, ушбу ҳажмнинг қарийб 98 фоизи ЕОИИ мамлакатлари ва Украина бозорларига жўнатилган.

Сообщение Ўзбекистонда 2022 йили брокколи экиладиган майдонлар 1,3 минг гектарга етказилади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-2022-yili-brokkoli-ekiladigan-maydonlar-13-ming-gektarga-etkaziladi/feed/ 0
Европадаги олма захиралари 2021 йилга нисбатан 7,2 фоиз ошди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropadagi-olma-zakhiralari-2021-yilga-nisbatan-72-foiz-oshdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropadagi-olma-zakhiralari-2021-yilga-nisbatan-72-foiz-oshdi/#respond Mon, 07 Mar 2022 05:00:44 +0000 https://east-fruit.ru/?p=101081 Бутунжаҳон олма ва нок ассоциацияси (WАРА) 2022 йилнинг 1 февраль ҳолатига кўра, олма ва нок захиралари ҳақидаги маълумотларни эълон қилди. Рақамлар Европада олма захиралари 2021 йилга нисбатан 7,2 фоиз ошганини кўрсатмоқда. 2022 йилнинг 1 февраль ҳолатига кўра, АҚШда олма захиралари 0,8 фоизга камайган, нок захиралари эса 2021 йилги кўрсаткичдан 31,9...

Сообщение Европадаги олма захиралари 2021 йилга нисбатан 7,2 фоиз ошди появились сначала на EastFruit.

]]>

Бутунжаҳон олма ва нок ассоциацияси (WАРА) 2022 йилнинг 1 февраль ҳолатига кўра, олма ва нок захиралари ҳақидаги маълумотларни эълон қилди. Рақамлар Европада олма захиралари 2021 йилга нисбатан 7,2 фоиз ошганини кўрсатмоқда. 2022 йилнинг 1 февраль ҳолатига кўра, АҚШда олма захиралари 0,8 фоизга камайган, нок захиралари эса 2021 йилги кўрсаткичдан 31,9 фоизга юқоридир. WАРА ҳар ойлик  маълумотларни ўз веб-сайти ва ижтимоий тармоқлар орқали мавсум охирига қадар жойлаштиришда давом этмоқда. Бу хусусда EastFruit FreshPlaza ҳаволасига таяниб хабар бермоқда.

WАРА Европа ҳамда АҚШнинг олма ва ноклари учун ойлик захиралар маълумотларини тўплайди. Унинг маълумотларига кўра, Европадаги олма захиралари 2022 йил 1 февраль ҳолатига кўра, 3 606 980 тоннани ташкил этди, бу 2021 йилга нисбатан 7,2 фоизга кўп.  Galа (+19,9%, Jonagold (+17,2%) навлари ортган, Cripps Pink (-17,3%) ва Granny Smith (-13,2%) каби бир қанча навлар эса камайган. Бошқа томондан, нок захиралари 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, 408 340 тоннани ташкил этди, мазкур кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 30%га камдир. Бу, асосан, Италиядаги сезиларли пасайиш (-83,2%) туфайли эканини қайд этиш жоиз.

Шунингдек ўқинг: Олманинг «Гала» нави 2022 йилда ҳам энг оммабоп нав ҳисобланмоқда – WАРАнинг янги прогнозлари

АҚШда январь ойидаги олма захиралари 1 478 180 тоннани ташкил этди (2021 йилга нисбатан 0,8 фоизга кам). Умумий барқарорлик Granny Smithнинг йилига 26,9%  ўсиши билан боғлиқ бўлиб (2021 йил билан солиштирганда), у Fuji (-19,1%), Red Delicious (-12,6%) ва Galа (-9,3%) каби бир қанча бошқа навлар орасидаги пасайиш ўрнини босди. АҚШдаги нок захиралари 149,553 тоннани ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 31,9%га кўпдир.

WАРА мавсум охирига қадар захиралар даражасини эълон қилишда давом этади. 2022 йилнинг 1 март санаси учун маълумотлар апрель ойи бошида WАРА веб-сайтида эълон қилинади.

Сообщение Европадаги олма захиралари 2021 йилга нисбатан 7,2 фоиз ошди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropadagi-olma-zakhiralari-2021-yilga-nisbatan-72-foiz-oshdi/feed/ 0
2022 йили Ўзбекистонда 2,7 минг гектарлик бодом боғларини барпо этиш режалаштирилмоқда (видео) https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2022-yili-ozbekistonda-27-ming-gektarlik-bodom-boqlarini-barpo-etish-rezhalashtirilmoqda-video/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2022-yili-ozbekistonda-27-ming-gektarlik-bodom-boqlarini-barpo-etish-rezhalashtirilmoqda-video/#respond Fri, 04 Mar 2022 06:00:18 +0000 https://east-fruit.ru/?p=100986 Бодом мевали дарахтлар ичида баҳорнинг энг биринчи нишонаси саналади. У, одатда, бошқа мевали дарахтлардан аввалроқ, яъни, февраль ёки март ойи бошларида гуллайди. Бу йил эса январь ойи охиридаёқ, бодом дарахти гуллаганига гувоҳ бўлдик. Шу боис ҳам, ушбу дарахт баҳорнинг кутилмаган совуқларига кўп учрайди. Шунга қарамай, Ўзбекистонда мазкур турдаги меванинг умумий...

Сообщение 2022 йили Ўзбекистонда 2,7 минг гектарлик бодом боғларини барпо этиш режалаштирилмоқда (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>

Бодом мевали дарахтлар ичида баҳорнинг энг биринчи нишонаси саналади. У, одатда, бошқа мевали дарахтлардан аввалроқ, яъни, февраль ёки март ойи бошларида гуллайди. Бу йил эса январь ойи охиридаёқ, бодом дарахти гуллаганига гувоҳ бўлдик. Шу боис ҳам, ушбу дарахт баҳорнинг кутилмаган совуқларига кўп учрайди. Шунга қарамай, Ўзбекистонда мазкур турдаги меванинг умумий ҳосили йилдан-йилга ортиб боряпти ва табиийки, бодом дарахти экиладиган ҳамда етиштириладиган боғ майдонлари ҳам тобора кенгаймоқда, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг матбуот хизмати.

Aгар 2020 йили мамлакат бўйича 8,8 минг гектар бодомзор мавжуд бўлиб, бир гектардан 9,7 тонна маҳсулот олинган бўлса, 2021 йилга келиб, ушбу майдонлар деярли икки баробар оширилиб, қарийб 15,7 минг гектарга етказилди ва гектаридан 9,8 тонна маҳсулот олишга эришилди. 2022 йилда эса Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида яна 2,7 минг гектар майдонда бодом боғларини ташкил этиш чоралари кўрилмоқда.

Экспорт-импорт кўрсаткичлари қандай?

2021 йилда бодом Ўзбекистондан 34 мамлакатга, энг катта хажмда Қирғизистон (485 тонна), Франция (260 тонна), Қозоғистон (191 тонна), БAA (174 тонна) ва Италияга (74 тонна) етказиб берилди. Ҳаммаси бўлиб, 6,7 млн. AҚШ доллари миқдоридаги 1 520 тонна бодом экспорт қилинди.

Импорт эса 17 мамлакатдан 1,1 млн AҚШ доллари миқдоридаги 359 тоннани ташкил этди. Бунда маҳсулотнинг энг йирик ҳажми Aфғонистон (122,6 т), Озарбайжон (42,7 тонна), Жанубий Корея (38,5 тонна), Ирландия (37 тонна) ва Хитойдан (33,6 тонна) келтирилган.

Энг биринчи гуллайдиган дарахт

Бодом жуда эрта гуллагани учун ҳам баҳорда тўсатдан совуқ ҳаво оқими кириб келиши унинг нозик гулларига кўпроқ зарар етказади. Масалан, 2021 йили Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида ҳосилнинг бир қисми бой берилган эди. Сўнгги йилларда глобал иқлим ўзгариши туфайли аномал об-ҳаво ҳодисалари тобора кўпроқ рўй бермоқда. Мана шундай ҳолатларни инобатга олиб, агроном-олимлар кечроқ гуллайдиган навлар танлашни тавсия этишяпти. Чунки, гуллаётган боғларни қаттиқ совуқдан қутқариб қолиш деярли имконсиз.

Иссиқсевар, қурғоқчиликка ўта чидамли бодом йилига 500-700 мм.дан зиёд ёғингарчилик кузатиладиган Тошкент, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларининг тоғ ва тоғолди қияликларида униб-ўсиб, ҳосил беради.

Республикамизда бодомнинг юқори сифатли маҳаллий ва хориж (AҚШ, Ғарбий Европа, Қрим, Туркманистон ва бошқа давлатлар)дан келтирилган ўнлаб навлари синовдан ўтказилган.

Экиш учун эрта ҳосилга кирувчи, қурғоқчилик ва баҳорги совуқларга чидамли, ҳосилдорлик даражаси мўътадил, мағзи мазали, бозор талабларига жавоб берувчи истиқболли навлар иқлим шароитимизга мослаштириб танлаб олинган. Мамлакатимиз шароитида экиш учун мослаштирилган навлардан “Колхозчи”, “Гўзал”, “Тянь-шянь”, “Самарқанд 56”, “Бўстонлиқ”, “Ўзбек ғалвираги”, “Ноёб-жойдори”, “Консой-жойдори”, “Малика”, “Зарина” кабилар тавсия қилинади.

Бодом етиштиришнинг афзалликлари

Бодом меваси йилнинг август-сентябрь ойларида пишиб етилади. У сақлаш учун ҳам, экспорт учун ҳам қулай маҳсулотдир.

Дарахти 3-4 ёшдан бошлаб ҳосилга киради, 12-18 ёшдан 35-40 йилгача яхши ҳосил беради. Агар у тўғри парваришланса, 60-100 йил умр кўриб, ҳосил бериши мумкин. Бир туп дарахтнинг ҳосилдорлиги 3-4 кг дан 10-20 кг.гача етади.

Шунингдек, бодом бошқа мевали дарахтларга нисбатан тупроқ шароитларига яхши мослашади, касаллик ва зараркунандаларга нисбатан чидамли. Тоғли ҳудудлардаги суғорилмайдиган (лалми) ерлар бодом учун жуда мосдир. Пўстлоғидан эса ёқилғи сифатида  фойдаланиш мумкин.

Суғоришнинг самарадор усули

Бодом қурғоқчиликка чидамли ўсимлик бўлса-да,  қўшимча суғориш орқали унинг ҳосилдорлиги янада ортади. Қолаверса, қўшимча суғориш дарахтнинг яхши ўсиши, мағзи шаклланиши, яхши мева беришига ҳам таъсир қилади. Суғориш усуллари ичида энг мақбули  томчилатиб суғориш бўлиб, бу усул ҳар бир дарахт илдизига тўғридан-тўғри ва керакли миқдорда сув етказиб бериш имконини беради.

Видеотасвир ва суратлар Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг расмий сайтидан олинди.

Сообщение 2022 йили Ўзбекистонда 2,7 минг гектарлик бодом боғларини барпо этиш режалаштирилмоқда (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2022-yili-ozbekistonda-27-ming-gektarlik-bodom-boqlarini-barpo-etish-rezhalashtirilmoqda-video/feed/ 0
Ўзбекистон Россияга узум экспорти бўйича Молдовани ортда қолдириб, Туркия кўрсаткичларига етиб олмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-rossiyaga-uzum-eksporti-boyicha-moldovani-ortda-qoldirib-turkiya-korsatkichlariga-etib-olmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-rossiyaga-uzum-eksporti-boyicha-moldovani-ortda-qoldirib-turkiya-korsatkichlariga-etib-olmoqda/#respond Sat, 19 Feb 2022 06:00:14 +0000 https://east-fruit.ru/?p=100311 EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, 2021 йили Ўзбекистон Россия бозорига рекорд ҳажмда узум экспорт қилди ва бу Ўзбекистонга мазкур бозорда ўз позициясини сезиларли даражада мустаҳкамлаш имконини берди. Бироқ, ушбу муваффақият билан бирга узумнинг экспорт нархлари рекорд даражада пасайиши ҳам кузатилди. Бироқ, бу хусусда қуйида батафсилроқ тўхталамиз. Экспорт кўрсаткичларига қайтадиган бўлсак, 2021...

Сообщение Ўзбекистон Россияга узум экспорти бўйича Молдовани ортда қолдириб, Туркия кўрсаткичларига етиб олмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, 2021 йили Ўзбекистон Россия бозорига рекорд ҳажмда узум экспорт қилди ва бу Ўзбекистонга мазкур бозорда ўз позициясини сезиларли даражада мустаҳкамлаш имконини берди. Бироқ, ушбу муваффақият билан бирга узумнинг экспорт нархлари рекорд даражада пасайиши ҳам кузатилди. Бироқ, бу хусусда қуйида батафсилроқ тўхталамиз.

Экспорт кўрсаткичларига қайтадиган бўлсак, 2021 йил охирига келиб, Ўзбекистон Россияга 106 минг тонна хўраки узум экспорт қилган, бу ўтган йилга нисбатан бирданига 66 фоиз ёки 42,1 минг тоннага кўпдир. Сўнгги беш йилда Ўзбекистондан  Россияга узум экспорти ҳажми 4,3 баробар ошган.

Россия бозорига хўраки узум экспортининг ўртача йиллик ўсиш суръати бўйича Ўзбекистон Топ-5 етказиб берувчилар орасида яққол етакчи бўлди. Топ-10 таликка экспортни тезроқ оширган Эрон ва Тожикистон ҳам кирди. Тўғри, бу мамлакатлардан етказиб бериш ҳажми ҳозирча Ўзбекистонникидан анча паст. Бундан ташқари, узум етказиб бериш бўйича етакчилигича қолган Туркия экспорти Ўзбекистон экспортидан бироз камроқ даражадаги тезлик билан ўсганини қайд этиш жоиз. Россияга экспорт ҳажми ўсишининг юқори суръатлари билан етакчилар орасида Миср ҳам яққол ажралиб турди.

Россияга узум экспорти ҳажмини камайтириш тенденциясига эга бўлган етакчилар орасида ягона мамлакат Молдовадир.  Ўрта ҳисобда, сўнгги беш йил ичида Молдова ҳар йили узум экспортини 4 фоизга ёки 1,4 минг тоннага қисқартирди. Шундай қилиб, 2021 йилда Россияга узум етказиб бериш бўйича етакчи ўнталик қуйидагича кўриниш касб этди: Туркия, Ўзбекистон, Молдова, Ҳиндистон, Миср, Эрон, Чили, Перу, Тожикистон ва Жанубий Африка.

Энди Ўзбекистонда етиштирилган хўраки узум нархларига қайтсак. Бир неча бор ёзганимиздек, фаол экспорт мавсумида Ўзбекистондаги узум нархи рекорд даражада пастлаб кетди, Россия бозорлари эса Ўзбекистондан келтирилган арзон узум билан тўлиб-тошди. Табиийки, мазкур ҳолат фермерлар даромади камайишига олиб келади. Бунинг сабаблари ҳақида эса биз “Ўзбекистон узум навларининг рейтинги – тармоқ учун берилган баҳо” сарлавҳали мақолада батафсил ёзган эдик. Айни пайтда экспертларимизнинг хабарига кўра, мамлакатда узумзорлар майдонларини фаол кенгайтириш ишлари давом этмоқда ва худди аввалгидек, эскирган ҳамда оммабоп навлар экилмоқда.

Агар Ўзбекистонда узумнинг нав таркибини янгилаш ва етиштирилган маҳсулот сифатини ошириш бўйича саъй-ҳаракатлар зудлик билан бошланмаса, шунингдек, узумни сақлаш инфратузилмаси яратилмаса, афсуски, унинг нархи бундан кейин ҳам тушиб кетиши мумкин.

Энг қизиғи, қишда узум экспорти бўйича минтақада етакчи бўлган Ўзбекистон унинг чакана нархлари бўйича ҳам етакчилик қилмоқда. Яъни, ўзбекистонлик истеъмолчилар қишда узум учун жуда юқори нарх тўлашга мажбур бўлмоқда, чунки, узум етиштириш ва сақлаш технологиялари  ушбу мева фаол етиштириладиган мавсумдан ташқари пайтда ҳам аҳолини таъминлаш учун етарли даражада ишлаб чиқилмаган. Бу эса Ўзбекистон узум бозорида ҳали кўплаб бўш нишалар борлигини ва даромадни ошириш учун ажойиб имкониятлар мавжудлигини англатади.

Сообщение Ўзбекистон Россияга узум экспорти бўйича Молдовани ортда қолдириб, Туркия кўрсаткичларига етиб олмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-rossiyaga-uzum-eksporti-boyicha-moldovani-ortda-qoldirib-turkiya-korsatkichlariga-etib-olmoqda/feed/ 0
Мева қўриқчилари: Ҳиндистонда ноёб манго нави етиштирилмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/meva-qoriqchilari-hindistonda-noyob-mango-navi-etishtirilmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/meva-qoriqchilari-hindistonda-noyob-mango-navi-etishtirilmoqda/#respond Tue, 08 Feb 2022 04:00:27 +0000 https://east-fruit.ru/?p=99364 Ҳиндистондаги Мадхья-Прадеш штатининг Жабалпур шаҳрида яшовчи фермер ҳар бир меваси тахминан 21 000 рупий (тахминан 281 доллар)лик ноёб навли манго дарахтларини қўриқлаш учун уч нафар қоровул ва тўққизта ит ёллади. Бу хусусда GreenPost хабар бермоқда. Ушбу ўсимликлар Таiyo No Tamago дарахтларига ўхшайди. Бу мангонинг япон нави бўлиб, жаҳондаги энг қиммат...

Сообщение Мева қўриқчилари: Ҳиндистонда ноёб манго нави етиштирилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Ҳиндистондаги Мадхья-Прадеш штатининг Жабалпур шаҳрида яшовчи фермер ҳар бир меваси тахминан 21 000 рупий (тахминан 281 доллар)лик ноёб навли манго дарахтларини қўриқлаш учун уч нафар қоровул ва тўққизта ит ёллади. Бу хусусда GreenPost хабар бермоқда.

Ушбу ўсимликлар Таiyo No Tamago дарахтларига ўхшайди. Бу мангонинг япон нави бўлиб, жаҳондаги энг қиммат мевалардан бири ҳисобланади ва назорат остида ўстирилади.  Фермада мангони ўғирлашга уринишлар ҳам бўлиб улгурди.

Санкалп Сингх Парихарнинг айтишича, унинг Чаргаван-роуддаги 12 акрлик фермасида 1100 туп манго дарахти бор ва уларнинг 50 тупи Таiyo No Tamagoга ўхшаш турдандир. Ушбу манго антиоксидантлар, фолий кислотаси ва бета-каротинга ниҳоятда бой.

Ҳозир ушбу 50 туп дарахтда уч-тўртта мева бор. “Дарахтларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун биз уч нафар қоровул ва тўққизта итни, жумладан, олтита немис овчаркасини жалб қилдик», дейди Парихар.

Тахминан беш йил аввал Парихар Ченнайдан ўзига нотаниш олти хил мангонинг 100 туп кўчатини олиб келган эди. Шундан 52 туп дарахт кўкарди.

«Ниятим – бу ноёб навнинг меваларини сотиш эмас, балки боғ яратишда фойдаланишдир», дейди боғбон ўз режалари ҳақида сўзлар экан.

Сообщение Мева қўриқчилари: Ҳиндистонда ноёб манго нави етиштирилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/meva-qoriqchilari-hindistonda-noyob-mango-navi-etishtirilmoqda/feed/ 0
Украинада совуққа чидамли нок навининг тақдимоти бўлиб ўтди https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/ukrainada-sovuqqa-chidamli-nok-navining-taqdimoti-bolib-otdi/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/ukrainada-sovuqqa-chidamli-nok-navining-taqdimoti-bolib-otdi/#respond Sat, 05 Feb 2022 05:00:50 +0000 https://east-fruit.ru/?p=99194 Украинада германиялик  мутахассислар нокнинг янги нави – “Аlessia”нинг тақдимотини ўтказишди. Янги мева тури Бавария помология ва мева селекцияси марказида етиштирилган. Бу навдаги нокнинг рангги – қизил. Мева пишиб етилганида эса жигарранг тус олади. Бу хусусда SEEDS нашри ёзмоқда. Нокнинг янги нави совуққа чидамли. У баҳорги аёзлардан азият чекмайди. Ҳатто «Аlessia»нинг...

Сообщение Украинада совуққа чидамли нок навининг тақдимоти бўлиб ўтди появились сначала на EastFruit.

]]>

Украинада германиялик  мутахассислар нокнинг янги нави – “Аlessia”нинг тақдимотини ўтказишди. Янги мева тури Бавария помология ва мева селекцияси марказида етиштирилган. Бу навдаги нокнинг рангги – қизил. Мева пишиб етилганида эса жигарранг тус олади. Бу хусусда SEEDS нашри ёзмоқда.

Нокнинг янги нави совуққа чидамли. У баҳорги аёзлардан азият чекмайди. Ҳатто «Аlessia»нинг ёш дарахтлари ҳам яхши ҳосил беради. Мевалари етарлича йирик ва ташқи кўриниши жозибали. Нокнинг ғайриоддийлиги шундаки, унинг рангги ўзига хосдир.

Шунингдек ўқинг: Украинада ҳосилдорлиги юқори янги картошка нави яратилди

Янги нав «Интенсив боғ” деб номланган Бутунукраина амалий форуми асносида украиналик боғбонларга тақдим этилди, дея хабар бермоқда Аgrotimes. «Аlessia»нинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида Бавария помология ва мева селекцияси маркази директори Михаэль  Ноймюллер сўзлаб берди.

«Аlessia» нокларининг ўзига хос хусусияти қизил рангидир. Мева ҳосилдорлиги 90%ни ташкил этади ва бу Европа стандартларига тўлиқ мосдир. Бу нок кеч ёки жуда кеч пишади, хусусан, «Conference» навидан уч ҳафта кейин унинг ҳосилини олиш мумкин. Бундан ташқари, мева яхши сақланади: у, одатда, ноябрь ойининг ўрталаридан сотувга чиқарилади. Бу турдаги нокни дарахтдан узилиши билан дарҳол истеъмол қилмаслик керак, зеро, қизил ранг ҳали пишиб етилганлик белгиси эмас. Уни 4 ҳафта давомида совуқ жойда сақлаш лозим, шундан сўнггина жигарранг тусга эга бўлади, тўлиқ пишиб етилади ва таъм хусусиятлари яққол намоён бўлади», дейди Германия селекция маркази директори.

Сообщение Украинада совуққа чидамли нок навининг тақдимоти бўлиб ўтди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/ukrainada-sovuqqa-chidamli-nok-navining-taqdimoti-bolib-otdi/feed/ 0