нархлар • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Wed, 27 Apr 2022 19:03:22 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png нархлар • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Украинада сабзавотлар май ойи охиригача яна 25-30 фоиз қимматлаши мумкин https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukrainada-sabzavotlar-may-oyi-okhirigacha-yana-25-30-foiz-qimmatlashi-mumkin/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukrainada-sabzavotlar-may-oyi-okhirigacha-yana-25-30-foiz-qimmatlashi-mumkin/#respond Thu, 28 Apr 2022 06:00:20 +0000 https://east-fruit.ru/?p=104141 Уруш туфайли Украина бақлажон ҳосилининг 71 фоизини, помидор ҳосилида 68 фоиз, қалампирда 58 фоиз, пиёзда 46 фоиз, бодрингда 45 фоиз, қовоқда 39 фоиз, сабзида 38 фоиз, картошкада 38 фоиз, лавлагида 35 фоиз, карам ҳосилида эса 32 фоизини бой бериши мумкин. «Фокус» нега Украинада сабзавотлар тез қимматлашаётгани ҳамда ушбу мамлакат булғор...

Сообщение Украинада сабзавотлар май ойи охиригача яна 25-30 фоиз қимматлаши мумкин появились сначала на EastFruit.

]]>

Уруш туфайли Украина бақлажон ҳосилининг 71 фоизини, помидор ҳосилида 68 фоиз, қалампирда 58 фоиз, пиёзда 46 фоиз, бодрингда 45 фоиз, қовоқда 39 фоиз, сабзида 38 фоиз, картошкада 38 фоиз, лавлагида 35 фоиз, карам ҳосилида эса 32 фоизини бой бериши мумкин. «Фокус» нега Украинада сабзавотлар тез қимматлашаётгани ҳамда ушбу мамлакат булғор қалампири, кабачок, бақлажон ва бодринг тақчиллигига дуч келдими-йўқми – шуларни аниқлади.

Украинада сабзавотларнинг келгусидаги ҳосилига таҳдид нафақат ҳудудларнинг бир қисми босиб олингани, балки баҳорги юмушлар учун сарфланадиган ресурслар етишмовчилиги билан ҳам боғлиқ.

Агромаҳсулот етиштирувчиларни ресурслар билан таъминлашда ҳам ҳукумат, ҳам турли жамғармалар кўмак беради. Масалан, Аграр сиёсат вазирлиги ва халқаро ҳамкорлар кўмагида “Ғалаба боғлари” ташаббуси бошланган.  Украина аграр сиёсат ва озиқ-овқат вазирининг биринчи ўринбосари Тарас Висоцкийнинг айтишича, бу лойиҳа ер участкасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга тайёр бўлган барча украиналикларни зарур материаллар билан таъминлашга ёрдам беради.

Бироқ, 2022 йилда Украина сабзавот тақчиллигига дуч келиши мумкин. «Ғалаба боғлари» лойиҳаси маълумотларига кўра, Россия бошлаган уруш туфайли Украина бақлажон ҳосилининг 71 фоизини, помидор ҳосилида 68 фоиз, қалампирда 58 фоиз, пиёзда 46 фоиз, бодрингда 45 фоиз, қовоқда 39 фоиз, сабзида 38 фоиз, картошкада 38 фоиз, лавлагида 35 фоиз, карам ҳосилида эса 32 фоизини бой бериши мумкин.

Ушбу ҳисоб-китоб март ойи охиридаги ҳолатга асосланган. Кейинроқ душман Киев, Чернигов ва Сум вилоятларидан чекинган бўлса-да, вазият буткул яхшиланиши даргумон.

Биринчидан, озод қилинган ҳудуддаги далаларни минадан тозалаш керак.

Иккинчидан, бир қатор сабзавотлар, хусусан, помидор, бақлажон, қалампир етиштириш билан Украина жанубидагилар шуғулланган. Бу ҳудудларнинг катта қисми эса Россия армияси назорати остида қолмоқда.

Украинада қайси сабзавотлар нархи ошиши мумкин?

Украинада сабзавот нархи уруш бошланганидан кейин дарҳол кўтарилиб кетди. Давлат статистика хизмати маълумотларига кўра, 2022 йилнинг март ойида 2021 йилнинг декабрига нисбатан картошка нархи 33,6 фоизга ошиб, килограмм учун 11,70 грн.ни, пиёз – 60,6 фоизга ошиб, килограмм учун 19,42 грн.ни, лавлаги – 64,2 фоизга ошиб, килограмм учун 21,91 грн.ни ташкил қилди. Сабзи ва оқ карам эса икки баробаар қимматлашди – кг учун 20,06 грн. ва 23,34 грн.гача.

Помидор нархи, айниқса, сезиларли даражада ошди.  Супермаркетлардаги нархларни кузатиб борувчи minfin.com.ua портали маълумотларига кўра, биргина апрель ойида помидор нархи 53,22 фоизга, март ойида эса 8,38 фоизга қимматлашган. 17 апрель ҳолатига кўра, оддий қизил помидорнинг ўртача нархи кг учун 80,23 грн, пушти помидор нархи – 157,20 грн.га етди.

“Аграр иқтисод институти” МИМнинг Нарх белгилари ва қишлоқ хўжалиги бозори бўлими бошлиғи Инна Сало фермерларнинг энергия ташувчилар, транспорт, коммунал хизматлар, электр энергияси ва ҳоказолар билан боғлиқ ҳаражатлари ошишини сабзавот нархи қимматлашининг асосий омили деб атамоқда. Эксперт май ойи охирига қадар сабзавот турига қараб, истеъмол нархлари яна 25-30% га ошишини кутиш кераклигини айтмоқда.

“Эртаги сабзавотлар, асосан, мамлакат ғарби ва жанубидаги иссиқхоналарда етиштирилади, уруш даврида эса уларнинг ҳосилини йиғиб олиш ва сотиш анча қийинлашди”,  дейди Инна Сало. «Херсон вилоятида, Запорожьенинг бир қисмида ва жанглар давом этаётган бошқа вилоятларда сабзавотлар экиладиган далалар бой берилмоқда. Бошқа томондан, логистика муаммоси туфайли Туркиядан иссиқхона сабзавотларини импорт қилиш ҳам қийинлашган”.

Ушбу омиллар нарх динамикасига таъсир қилмоқда. Мутахассиснинг фикрича, сабзавот етиштириладиган ҳудудларда таклиф ҳаддан ташқари кўп бўлса, бошқаларида, аксинча, тақчиллик, нархлар сакраши қайд этилиши мумкин.

Сообщение Украинада сабзавотлар май ойи охиригача яна 25-30 фоиз қимматлаши мумкин появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukrainada-sabzavotlar-may-oyi-okhirigacha-yana-25-30-foiz-qimmatlashi-mumkin/feed/ 0
Ўзбекистонда супер-эртаги олма сотувга чиқди ва у импорт қилинган экзотик мевалардан ҳам қимматроқ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-super-ertagi-olma-sotuvga-chiqdi-va-u-import-qilingan-ekzotik-mevalardan-ham-qimmatroq/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-super-ertagi-olma-sotuvga-chiqdi-va-u-import-qilingan-ekzotik-mevalardan-ham-qimmatroq/#respond Thu, 28 Apr 2022 04:00:17 +0000 https://east-fruit.ru/?p=104140 Бир неча кундирки, Ўзбекистон пойтахти истеъмолчилари 2022 йилги мавсумнинг яна бир янгилиги – халқ орасида “Май олмаси” деб аталадиган супер-эртаги олмани татиб кўриш имконига эга бўлмоқда. Номига қарамай, ушбу нав чакана савдода апрель ойининг иккинчи ярми ёки  охирларида пайдо бўлади. Бу мавсумнинг биринчи янги олмаси бўлгани учун нархи юқори. Узоқ...

Сообщение Ўзбекистонда супер-эртаги олма сотувга чиқди ва у импорт қилинган экзотик мевалардан ҳам қимматроқ появились сначала на EastFruit.

]]>

Бир неча кундирки, Ўзбекистон пойтахти истеъмолчилари 2022 йилги мавсумнинг яна бир янгилиги – халқ орасида “Май олмаси” деб аталадиган супер-эртаги олмани татиб кўриш имконига эга бўлмоқда. Номига қарамай, ушбу нав чакана савдода апрель ойининг иккинчи ярми ёки  охирларида пайдо бўлади.

Бу мавсумнинг биринчи янги олмаси бўлгани учун нархи юқори. Узоқ кутилган ушбу мева учун 2021 йил ҳосилининг ўтган йилги кечпишар олмасидан ўртача 7-8 баробар кўп пул тўлаш керак бўлади, деб қайд этмоқда EastFruit мутахассислари. Шундай қилиб, Ўзбекистон истеъмолчилари сархилликни жуда қадрлашади, буни «Май олмаси»нинг оддийгина кўриниши ва майда калибрли бўлишига қарамай, унинг бу қадар қиммат нархда сотилишидан ҳам билиш мумкин!

Жорий йилнинг 20-23 апрель кунлари Тошкент супермаркетларидаги чакана савдоларда супер-эртаги навли май олмалари пайдо бўлди ва 100 грамми 11 700 сўмдан 12 999 сўмгача, яъни, 1 кг учун 117 000 сўмдан 129 990 сўмгача нархларда сотилмоқда.  Супермаркет тармоқлари мазур маҳсулот нархи қимматлиги сабаб, унинг нархини 100 грамми учун белгилаган кўринади. Негаки, айни дамда маҳаллий етиштирилган эртаги олма янги ҳосил гилоси ва ўригидан сўнг пештахтадаги энг қиммат мевалардан бири бўлиб турибди ва импорт қилинадиган экзотик мевалардан ҳам қимматроқдир.

Таққослаш учун айтадиган бўлсак, 2022 йилнинг 26 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистон пойтахти супермаркетларида (агар оммабоп ва кенг танилган навлар нархлари ҳақида гапирадиган бўлсак) ўтган йилги ҳосил олмасининг чакана нархлари 1 кг учун 12 000 сўмдан 23 000 сўмгача турибди.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда 2021 йилги картошка ҳосилининг деярли 75 фоизи деҳқон хўжаликларида етиштирилган

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда мавсумнинг ушбу янгилиги чакана савдоларда 19 апрель куни 100 грамм учун 14 999 сўм, яъни, 149 990 сўм/кг нархда сотувга чиққан. Бошқача айтганда, бу йил май олмалари чакана савдода ўтган йилги билан бир вақтда пайдо бўлди, лекин 2021 йилга нисбатан ўртача 18 фоизга арзонроқдир. EastFruit мутахассислари буни совуқдан ҳосил бой берилиши ҳолати жорий йилда анча камроқ эканлиги билан боғлашмоқда. Зеро, 2021 йилда эртаги олма навлари ҳосили совуқнинг икки тўлқинидан катта зарар кўрган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда, одатда, янги ҳосилнинг эртаги олмасини оммавий йиғиш мавсуми май ойи ўрталарида бошланади. Айнан шу даврда Ўзбекистон эртаги олманинг экспорт партияларини жўната бошлайди. Бироқ, олма экспортининг асосий ҳажми ёз ойларига тўғри келади.

Сообщение Ўзбекистонда супер-эртаги олма сотувга чиқди ва у импорт қилинган экзотик мевалардан ҳам қимматроқ появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-super-ertagi-olma-sotuvga-chiqdi-va-u-import-qilingan-ekzotik-mevalardan-ham-qimmatroq/feed/ 0
Ўзбекистонда икки ой давомида иссиқхона бодринги қарийб икки баробар арзонлашди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-ikki-oy-davomida-issiqkhona-bodringi-qariyb-ikki-barobar-arzonlashdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-ikki-oy-davomida-issiqkhona-bodringi-qariyb-ikki-barobar-arzonlashdi/#respond Mon, 25 Apr 2022 06:00:16 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103938 Ўзбекистонда сўнгги икки ой ичида силлиқ узун иссиқхона бодрингининг улгуржи нархлари 1,9 баробар арзонлашди. Бундан ташқари, 2022 йилнинг март ойи бошидан буён ушбу маҳсулотнинг улгуржи нархлари динамикаси ўтган йилги динамикани деярли такрорламоқда. Агар нархлар худди шу даврнинг ўтган йилги динамикасига риоя қилишда давом этса, силлиқ узун бодрингнинг улгуржи нархлари жорий...

Сообщение Ўзбекистонда икки ой давомида иссиқхона бодринги қарийб икки баробар арзонлашди появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистонда сўнгги икки ой ичида силлиқ узун иссиқхона бодрингининг улгуржи нархлари 1,9 баробар арзонлашди. Бундан ташқари, 2022 йилнинг март ойи бошидан буён ушбу маҳсулотнинг улгуржи нархлари динамикаси ўтган йилги динамикани деярли такрорламоқда. Агар нархлар худди шу даврнинг ўтган йилги динамикасига риоя қилишда давом этса, силлиқ узун бодрингнинг улгуржи нархлари жорий даражадан икки баробар пасайиши мумкин, дея қайд этмоқда EastFruit таҳлилчилари.

EastFruit мониторинги маълумотларига кўра, 2022 йилнинг ўтган даврида силлиқ узун иссиқхона  бодрингининг ўртача улгуржи нархлари  максимал қиймати 18 февралда 19 000 сўм/кг даражасида қайд этилган.  2022 йилнинг 22 апрель ҳолатига кўра, ушбу маҳсулот нархи 1 кг учун 10 000 сўмга, яъни, 47 фоизга  (ёки 1,9 баробар) пасайган.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда қулупнай нархи тушиб кетди

Бундан ташқари, 2022 йилнинг март ойи бошидан буён ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархлари динамикаси, ўтган 2021 йилнинг март-апрель ойларида кузатилган динамикани такрорламоқда. 2022 йилнинг 22 апрель ҳолатига кўра, ўртача улгуржи нарх 2021 йилнинг худди шу санасида қайд этилган даражададир. Бу иссиқхона бодринги нархларининг мавсумий пасайиши билан боғлиқ бўлиб, март ойининг иккинчи ўн кунлигидан бошлаб пасайиш тенденцияси ва март ойининг охири ёки апрель ойи бошидан нархлар пасайиши суръати тезлашиши билан тавсифланади.

Келаси ойда об-ҳаво аномалиялари кузатилмаса ва 2021 йилнинг апрель ва май ойларидаги нархлар динамикаси такрорланишида давом этса, бир неча ҳафта ичида ушбу маҳсулот нархи шундай тезликда пасайишини кутиш мумкинки, 2022 йилнинг май ойи ўрталарига бориб, ўртача улгуржи нархлар 1 кг учун 5000 сўмгача арзонлашиши мумкин. Бошқача айтганда, бу ҳозирги даражадан 2 баробар нарх пасайиши демакдир.

Сообщение Ўзбекистонда икки ой давомида иссиқхона бодринги қарийб икки баробар арзонлашди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-ikki-oy-davomida-issiqkhona-bodringi-qariyb-ikki-barobar-arzonlashdi/feed/ 0
Ўзбекистонда қулупнай нархи тушиб кетди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-qulupnay-narkhi-tushib-ketdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-qulupnay-narkhi-tushib-ketdi/#respond Sat, 23 Apr 2022 06:00:50 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103909 Сўнгги бир ҳафта ичида Ўзбекистонда  қулупнайнинг улгуржи нархлари 4,5 баробар арзонлашди ва бу бир ҳафта ичидаги жуда кескин пасайишдир. EastFruit таҳлилчиларининг фикрига кўра, нархларнинг бундай кескин тушиши 2022 йил апрел ойининг иккинчи ўн кунлигида қўшни Тожикистонда ушбу маҳсулот нархи қулашига олиб келган худди шундай об-ҳаво шароити таъсири билан боғлиқ. EastFruitнинг...

Сообщение Ўзбекистонда қулупнай нархи тушиб кетди появились сначала на EastFruit.

]]>

Сўнгги бир ҳафта ичида Ўзбекистонда  қулупнайнинг улгуржи нархлари 4,5 баробар арзонлашди ва бу бир ҳафта ичидаги жуда кескин пасайишдир. EastFruit таҳлилчиларининг фикрига кўра, нархларнинг бундай кескин тушиши 2022 йил апрел ойининг иккинчи ўн кунлигида қўшни Тожикистонда ушбу маҳсулот нархи қулашига олиб келган худди шундай об-ҳаво шароити таъсири билан боғлиқ.

EastFruitнинг нархлар мониторингига кўра, 2022 йилнинг 15 апрелидан 22 апрелига қадар  қулупнайнинг ўртача улгуржи нархлари 90 000 дан 20 000 сўм/кг ($7,94 дан $1,77) гача, яъни, атиги бир ҳафта ичида 4,5 баробар пасайган. Агар апрель ойи бошидан буён улгуржи нархлар динамикасини ҳисобга оладиган бўлсак, сўнгги икки ҳафта ичида ўртача улгуржи нархлар 2022 йилнинг 8 апрелида қайд этилган максимал қиймат –  110 000 сўм/кг ($9,68)дан 5,5 баробар тушиб кетган.

2022 йилнинг 22 апрель ҳолатига кўра, ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархлари 2021 йилдаги шу санага нисбатан 3 баробар паст ва 2020 йилнинг худди шу санасидаги даражага мосдир.

2022 йилнинг 22 апрель ҳолатига кўра, чакана савдода – масалан, Тошкентдаги Korzinka.uz супермаркетларида ушбу маҳсулот 27 990 сўм/кг ($2,48) нархда таклиф қилинмоқда.

Ўн кун аввал қўшни Тожикистонда  қулупнайнинг улгуржи нархи бир кунда 2 баробар ($4 дан $2 га) тушиб кетган ва бу маҳсулот нархининг келгусида янада пасайиши деярли шубҳасиз эди. 22 апрель ҳолатига кўра, мазкур маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархи 0,88 $/кг гача тушди.

Шунингдек ўқинг: 2022 йили Ўзбекистонда иссиқхона маҳсулотлари етиштиришни 26 фоизга ошириш режалаштирилган (видео)

“Баҳорги аномал совуқлардан сўнг дарҳол иссиқ ёз бошланди. Шу боис, резаворлар жуда тез пишиб етила бошлади.  Қолаверса, қулупнай юқори ҳароратда бузилмаслиги учун тез сотилиши керак бўлгани боис ҳам, фермерлар нархларни пасайтиришга мажбур бўлмоқда”, деган эди ўшанда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) маслаҳатчиси Бахтиёр Абдувоҳидов, Тожикистондаги қулупнай нархларини кескин пасайишини изоҳлаб.

EastFruit таҳлилчиларининг фикрига кўра, 2022 йилнинг март ойидаги ғайритабиий совуқ ва серёмғир об-ҳаводан сўнг апрель ойида Ўзбекистонда ҳам Тожикистонга ўхшаш об-ҳаво ўзгаришлари ва ҳарорат динамикаси кузатилди. Ўзбекистонда қулупнай нархининг тушиши худди шу омиллар билан изоҳланмоқда.

Сообщение Ўзбекистонда қулупнай нархи тушиб кетди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-qulupnay-narkhi-tushib-ketdi/feed/ 0
Ўзбекистон супермаркетларида янги ҳосил ўриги ва гилоси сотувга чиқди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-supermarketlarida-yangi-hosil-origi-va-gilosi-sotuvga-chiqdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-supermarketlarida-yangi-hosil-origi-va-gilosi-sotuvga-chiqdi/#respond Thu, 21 Apr 2022 06:00:39 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103724 Яқинда EastFruit апрель ойининг дастлабки икки ҳафтасида пойтахтнинг “Коrzinka” ва “Маkrо” дўконларида сотувга чиққан мавсум янгиликлари – кўксултон, равоч ва тут ҳақида ёзган эди. Энди эса янги ҳосилнинг биринчи ўрик ва гилоси худди шу тармоқлар дўконлари пештахтасидан жой олди! Ўрик Бу йил ушбу меванинг чакана савдога чиқиши сўнгги 4 йил...

Сообщение Ўзбекистон супермаркетларида янги ҳосил ўриги ва гилоси сотувга чиқди появились сначала на EastFruit.

]]>

Яқинда EastFruit апрель ойининг дастлабки икки ҳафтасида пойтахтнинг “Коrzinka” ва “Маkrо” дўконларида сотувга чиққан мавсум янгиликлари – кўксултон, равоч ва тут ҳақида ёзган эди. Энди эса янги ҳосилнинг биринчи ўрик ва гилоси худди шу тармоқлар дўконлари пештахтасидан жой олди!

Ўрик

Бу йил ушбу меванинг чакана савдога чиқиши сўнгги 4 йил ичидаги энг эрта қайд этилган йил бўлди. 15 апрелдан бошлаб, “Маkrо” ва “Коrzinkа” супермаркетлар тармоғи  Ўзбекистон пойтахтида жойлашган дўконларида ўрикнинг янги ҳосили савдоси бошланганини эълон қилди. Ушбу маҳсулот нархи 100 грамм учун 19 990 дан 22 999 сўмгача (яъни, 1 кг учун 199 900 дан 229 990 сўмгача)ни ташкил этмоқда.

Ўтган 2021 йилда мавсумнинг ушбу янгилиги пойтахтдаги “Маkrо” супермаркетлари пештахталарида 19 апрель куни 100 грамми 20 999 сўмдан (яъни, 1 кг учун 209 990 сўмдан) савдога чиқарилган. 2018-2020 йилларда эса Ўзбекистон пойтахти супермаркетларида янги ҳосилнинг биринчи ўриги 25 апрелдан кейин сотувга қўйилган эди.

Шундай қилиб, 2022 йилда янги ўрик чакана савдода 2021 йилга нисбатан 4 кун эрта пайдо бўлиб, Ўзбекистон пойтахти супермаркетларида савдога чиқиш санаси бўйича ўтган йилги рекордни янгилади.  Шу билан бирга, 2022 йилги янги ҳосилнинг биринчи ўриги нархи ўрта ҳисобда ўтган йилги даражага мос келади.

Гилос

Ўрикнинг янги ҳосили сотувга чиққач, икки кун ўтиб, 17 апрель куни “Коrzinka” тармоғи янги ҳосилнинг биринчи гилоси 100 грамм учун 29 990 сўмдан сотила бошлаганини (яъни, 1 кг учун 299 900 сўм) эълон қилди. Ҳозирча ушбу янгилик мазкур тармоқнинг пойтахтдаги фақат тўртта супермаркетида мавжуд.

Бу йил янги ҳосил гилоси сотувда ўтган йиллардаги билан деярли бир вақтда пайдо бўлди. 2021 йили янги гилос Маkro супермаркетларидаги чакана савдо дўконларида 14 апрелдан бошлаб, 100 грамми 19 999 сўмдан (яъни, 1 кг учун 199 990 сўмдан) сотила бошланган.

Шундай қилиб, 2022 йилда янги ҳосил гилоси чакана савдода ўтган йилгидан 3 кун кечроқ, лекин 2021 йилга нисбатан бир ярим баробар қимматроқ нархда сотувга чиқди.

Сообщение Ўзбекистон супермаркетларида янги ҳосил ўриги ва гилоси сотувга чиқди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-supermarketlarida-yangi-hosil-origi-va-gilosi-sotuvga-chiqdi/feed/ 0
Ўзбекистонда янги ҳосил лавлагиси ва дайкон турпининг экспорт мавсуми бошланди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-yangi-hosil-lavlagisi-va-daykon-turpining-eksport-mavsumi-boshlandi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-yangi-hosil-lavlagisi-va-daykon-turpining-eksport-mavsumi-boshlandi/#respond Sat, 16 Apr 2022 09:14:13 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103469 Бундан тахминан икки ҳафта аввал Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларидан янги ҳосил  лавлагиси ва дайкон турпини ташқи бозорларга экспорт қилиш бошланди, дея хабар бермоқда EastFruit экспертлари. Ўзбекистон пойтахти супермаркетларидаги пештахталарда янги  лавлаги март ойининг биринчи ярмида пайдо бўлган эди. Бироқ, экспорт ҳажмлари, яъни ушбу маҳсулотнинг катта партияларини март ойи охирига борибгина шакллантириш...

Сообщение Ўзбекистонда янги ҳосил лавлагиси ва дайкон турпининг экспорт мавсуми бошланди появились сначала на EastFruit.

]]>

Бундан тахминан икки ҳафта аввал Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларидан янги ҳосил  лавлагиси ва дайкон турпини ташқи бозорларга экспорт қилиш бошланди, дея хабар бермоқда EastFruit экспертлари.

Ўзбекистон пойтахти супермаркетларидаги пештахталарда янги  лавлаги март ойининг биринчи ярмида пайдо бўлган эди. Бироқ, экспорт ҳажмлари, яъни ушбу маҳсулотнинг катта партияларини март ойи охирига борибгина шакллантириш мумкин бўлди. 2022 йилнинг апрель ойининг илк кунларидан мамлакатнинг энг жанубий вилояти – Сурхондарёда янги ҳосил лавлагисининг экспорти мавсуми бошланди. Мазкур ҳудуд фермерларининг сўзларига кўра, даладан жўнатишнинг дастлабки нархи транспорт воситаларига юклаш харажатларини ҳисобга олмаганда 5500-6000 сўм/кг (0,48-0,53 доллар) бўлди, бироқ, апрель ойи ўрталарига яқин нархлар 3500-4000 сўм/кг (0,31 – 0,35 доллар)гача пасайди. 2022 йил ҳосили лавлагиси ЕОИИ мамлакатлари бозорларига жўнатилмоқда.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон супермаркетларида мавсум янгиликлари: кўксултон, равоч ва тут

Шу билан бирга, апрель ойининг илк кунларидан Сурхондарё вилоятида дайкон турпининг янги ҳосили экспорт қилина бошланди. Ушбу маҳсулотни етиштирувчи фермерларнинг маълумотларига кўра, дайкон турпини даладан жўнатиш нархи транспорт воситаларига юклаш харажатлари ҳисобга олинмаганда тахминан 4 000 сўм/кг (0,35 доллар)ни ташкил этади. Ўзбекистондан дайкон турпини жўнатишнинг деярли бутун ҳажми ЕОИИ давлатларининг умумий улушига тўғри келади.

Расмий статистик маълумотларга кўра, 2021 йилда Ўзбекистон 10,1 минг тонна дайкон турпини экспорт қилган, бу кўрсаткич 2020 йилга нисбатан 19 фоизга кўп.

2021 йилда Ўзбекистондан лавлаги экспорти ҳажми 13,2 минг тоннани ташкил этди, бу 2020 йилга нисбатан 16 фоизга кам кўрсаткичдир.

Сообщение Ўзбекистонда янги ҳосил лавлагиси ва дайкон турпининг экспорт мавсуми бошланди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-yangi-hosil-lavlagisi-va-daykon-turpining-eksport-mavsumi-boshlandi/feed/ 0
Ўзбекистон супермаркетларида мавсум янгиликлари: кўксултон, равоч ва тут https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-supermarketlarida-mavsum-yangiliklari-koksulton-ravoch-va-tut/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-supermarketlarida-mavsum-yangiliklari-koksulton-ravoch-va-tut/#respond Fri, 15 Apr 2022 08:00:50 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103379 Ўзбекистонда март ойидаги об-ҳаво аномалиялари – узоқ давом этган ёғингарчилик ва ундан кейинги совуқ ҳаво оқимлари ортда қолиб, апрель бошидан буён иссиқ ва қуруқ об-ҳаво ҳукм сурмоқда. EastFruit мутахассисларининг хабар беришича, апрель ойининг дастлабки икки ҳафтасида мамлакат супермаркетлари пештахталарида навбатдаги мавсум янгиликлари сотувга чиқди – кўксултон, равоч ва тут. 2022...

Сообщение Ўзбекистон супермаркетларида мавсум янгиликлари: кўксултон, равоч ва тут появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистонда март ойидаги об-ҳаво аномалиялари – узоқ давом этган ёғингарчилик ва ундан кейинги совуқ ҳаво оқимлари ортда қолиб, апрель бошидан буён иссиқ ва қуруқ об-ҳаво ҳукм сурмоқда. EastFruit мутахассисларининг хабар беришича, апрель ойининг дастлабки икки ҳафтасида мамлакат супермаркетлари пештахталарида навбатдаги мавсум янгиликлари сотувга чиқди – кўксултон, равоч ва тут.

2022 йилнинг 3-4 апрель кунлари “Маkro” ва “Кorzinkа” супермаркетлар тармоқлари Ўзбекистон пойтахтидаги дўконларида кўксултон сотувга чиққанини эълон қилди.  Ушбу маҳсулот нархи 100 грамм учун 9 990 дан 13 699 сўмгача оралиқда, яъни, 1 кг учун 99 990 дан 136 990 сўмгача.

Ўтган йили ҳам ушбу мева Маkro супермаркетларида апрель ойи бошида сотувга чиққан, бироқ, деярли 2 баробар арзон нархда – 100 грамми 6 199 сўмдан, яъни, 1 кг учун 61 990 сўмдан сотилган эди.

Орадан бир неча кун ўтиб, 2022 йилнинг 6 апрель куни  Маkrо савдо тармоғи навбатдаги мавсум янгилиги – равоч сотувга чиққанини эълон қилди. Ушбу маҳсулот нархи 100 грамми учун 2 699 сўмни, яъни, 1 кг учун 26 990 сўмни ташкил қилди. Таққослаш учун айтадиган бўлсак, ўтган йили ушбу маҳсулот худди шу савдо тармоғи дўконларининг пештахталарида апрель ойи бошида 22 490 сўм/кг нархда сотувга чиққан эди. Бошқача  айтганда, 2022 йилги мавсумда равочнинг чакана нархлари ўтган йилга нисбатан 20% қимматроқ.

Ва ниҳоят, сўнгги кунлардаги мавсум янгилиги – бу қора тут. Ҳозирча ушбу маҳсулот Коrzinka тармоғининг фақат битта пойтахт дўконида, 100 грамми учун 2 790 сўм, яъни, 1 кг учун 27 900 сўм  нархда сотилмоқда. Ўтган йилларда ушбу маҳсулот Ўзбекистон супермаркетларида апрель ойининг иккинчи ярмидан бошлаб сотувга чиқарилган эди.

 

Сообщение Ўзбекистон супермаркетларида мавсум янгиликлари: кўксултон, равоч ва тут появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-supermarketlarida-mavsum-yangiliklari-koksulton-ravoch-va-tut/feed/ 0
Тожикистонда иссиқхона сабзавотларини етиштириш ҳажми ортмоқда, нархлар эса ҳануз қиммат https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikistonda-issiqkhona-sabzavotlarini-etishtirish-hazhmi-ortmoqda-narkhlar-esa-hanuz-qimmat/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikistonda-issiqkhona-sabzavotlarini-etishtirish-hazhmi-ortmoqda-narkhlar-esa-hanuz-qimmat/#respond Fri, 15 Apr 2022 04:00:48 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103381 Иссиқхоналар майдонлари кенгайиши ва уларда маҳсулот етиштириш ҳажми ўсишига қарамай, Тожикистон ички бозор эҳтиёжларини ҳали ҳануз қондира олмаяпти. Мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумот беришича, 2022 йилнинг 8 апрель ҳолатига кўра, Тожикистон иссиқхоналарида 1162 тонна сабзавот етиштирилган: помидор, бодринг, булғор қалампири, бақлажон кабилар шулар жмласидандир. Бироқ уларни харид қилишга ҳамманинг ҳам...

Сообщение Тожикистонда иссиқхона сабзавотларини етиштириш ҳажми ортмоқда, нархлар эса ҳануз қиммат появились сначала на EastFruit.

]]>

Иссиқхоналар майдонлари кенгайиши ва уларда маҳсулот етиштириш ҳажми ўсишига қарамай, Тожикистон ички бозор эҳтиёжларини ҳали ҳануз қондира олмаяпти.

Мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумот беришича, 2022 йилнинг 8 апрель ҳолатига кўра, Тожикистон иссиқхоналарида 1162 тонна сабзавот етиштирилган: помидор, бодринг, булғор қалампири, бақлажон кабилар шулар жмласидандир. Бироқ уларни харид қилишга ҳамманинг ҳам қурби етмайди, чунки нархлар жуда қиммат, деб ёзмоқда Аsia-Plus.

Шунингдек ўқинг: Тожикистонда аномал совуқлардан сўнг ҳавонинг кескин исиши қулупнай нархини тушириб юборди

Масалан, 1 килограмми 60-80 сомоний (4,63-6,17 доллар)дан сотилаётган булғор қалампири рекордни янгилади. Ундан кейинги ўринларда ўртача 25-30 сомоний (1,93 – 2,31 доллар)дан помидор, 20-25 сомоний (1,54 – 1,93 доллар)дан бақлажон ва 12-18 сомоний (0,93 – 1,39 доллар)дан бодринг сотилмоқда.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, Тожикистондаги иссиқхоналарнинг умумий майдони 118,5 гектарни ташкил қилади. Уларнинг асосий қисми Сўғд вилоятининг Кушониён, Балхий, Ҳисор, Турсунзода ва бошқа туманларида барпо этилган.

Иссиқхоналар майдони ва шунга мос равишда  сабзавот етиштириш даражаси йилдан-йилга ортиб боряпти, аммо уларнинг нархи юқорилигича қолмоқда. Ваҳоланки, Тожикистон ҳукумати 2021 йилда замонавий иссиқхоналар қуриш учун импорт қилинадиган товарлар, материаллар, асбоб-ускуналарни ҚҚС ва божхона тўловларидан озод қилган эди. Ушбу рўйхатдан қурилиш конструкциялари, ҳаво айлантирувчи қурилмалар, электр двигатель ва генераторлар, суғориш ускуналари, қишлоқ хўжалиги техникаси, ўғитлар ва кимёвий ҳимоя воситаларидан иборат 72 номдаги маҳсулот ўрин олган.

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) иқтисодчиси Андрий Ярмак Тожикистон иссиқхона бизнесининг истиқболлари ҳақида аввалроқ сўз юритган эди. Унинг айтишича, тожикистонлик иссиқхоначилар ўз маҳсулотларини маҳаллий бозор эҳтиёжларига йўналтириши, экин етиштириш, уни совутиш, қадоқлаш ва саралаш технологиялари ҳамда логистикани ўзлаштириши, шундан сўнггина экспортни ривожлантириши лозим.

Сообщение Тожикистонда иссиқхона сабзавотларини етиштириш ҳажми ортмоқда, нархлар эса ҳануз қиммат появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikistonda-issiqkhona-sabzavotlarini-etishtirish-hazhmi-ortmoqda-narkhlar-esa-hanuz-qimmat/feed/ 0
Тожикистонда аномал совуқлардан сўнг ҳавонинг кескин исиши қулупнай нархини тушириб юборди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikistonda-anomal-sovuqlardan-song-havoning-keskin-isishi-qulupnay-narkhini-tushirib-yubordi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikistonda-anomal-sovuqlardan-song-havoning-keskin-isishi-qulupnay-narkhini-tushirib-yubordi/#respond Thu, 14 Apr 2022 06:30:16 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103300 EastFruit таҳлилчилари хабарига кўра, 2022 йилнинг 12 апрелига қадар  Тожикистонда қулупнайнинг улгуржи нархлари ғайритабиий даражада юқори бўлди, яъни, ушбу меванинг килограмми тахминан 4 доллардан сотилди. Бироқ, 12 апрель куни нархлар бир кунда икки баробар тушиб кетди. Ва бундан буён нарх  яна ҳам тез арзонлашиши аниқ. “Бугун бизда ҳаво ҳарорати +35...

Сообщение Тожикистонда аномал совуқлардан сўнг ҳавонинг кескин исиши қулупнай нархини тушириб юборди появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчилари хабарига кўра, 2022 йилнинг 12 апрелига қадар  Тожикистонда қулупнайнинг улгуржи нархлари ғайритабиий даражада юқори бўлди, яъни, ушбу меванинг килограмми тахминан 4 доллардан сотилди. Бироқ, 12 апрель куни нархлар бир кунда икки баробар тушиб кетди. Ва бундан буён нарх  яна ҳам тез арзонлашиши аниқ.

“Бугун бизда ҳаво ҳарорати +35 даража. Баҳорги аномал совуқдан кейин дарҳол иссиқ ёз бошланди. Шу боис, резаворлар жуда тез пишиб етила бошлади.  Қолаверса, қулупнай юқори ҳароратда бузилмаслиги учун уни тезроқ сотиш керак, шу боис, фермерлар энди нархларни пасайтиришга мажбур бўлмоқда”, дейди БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) маслаҳатчиси Бахтиёр Абдувоҳидов.

Бу шуни англатадики, яқин келажакда Тожикистонда қулупнайни қайта ишлаш мавсуми бошланиши мумкин. Хусусан, ажойиб таъм сифати ва юқори BRIX кўрсаткичларига эга Тожикистон қулупнайи бу йил тарихда биринчи бор музлатилади. EastFruit аввалроқ хабар қилганидек, ўтган йил якунига бориб, Тожикистонда мева-сабзавот ва резаворлар музлатиладиган  биринчи завод қуриб битказилган эди.

Об-ҳаво аномалиялари ва ҳаво ҳароратининг кескин ўзгаришлари ҳисобга олиниб, Марказий Осиёда иқлими назорат қилинадиган иссиқхоналарда сабзавот ва мевалар етиштиришга эътибор кучайтирилмоқда.  Хусусан, Тожикистонда қулупнай етиштиришга мўлжалланган биринчи иссиқхоналар барпо этилган. Биз уларни тез орада EastFruitнинг YouTube-каналига жойланадиган янги видеоларимизда намойиш этамиз. Яқинда бу ерга вертикал аэропоника фермасида қулупнай етиштиришнинг космик технологияси ҳақидаги видео ҳам жойланди.

Сообщение Тожикистонда аномал совуқлардан сўнг ҳавонинг кескин исиши қулупнай нархини тушириб юборди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikistonda-anomal-sovuqlardan-song-havoning-keskin-isishi-qulupnay-narkhini-tushirib-yubordi/feed/ 0
Ўзбекистонда янги ҳосил сабзиси нархи тез пасаймоқда, ўтган йилги сабзи нархи эса ошмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-yangi-hosil-sabzisi-narkhi-tez-pasaymoqda-otgan-yilgi-sabzi-narkhi-esa-oshmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-yangi-hosil-sabzisi-narkhi-tez-pasaymoqda-otgan-yilgi-sabzi-narkhi-esa-oshmoqda/#respond Wed, 13 Apr 2022 08:00:30 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103255 Бундан икки ҳафта аввал EastFruit Ўзбекистон пойтахтидаги улгуржи бозорларда янги ҳосил сабзисининг биринчи партиялари пайдо бўлгани ҳақида ёзган эди. Ўша пайтда улгуржи бозорларда 2022 йилги ҳосил сабзисини етказиб бериш ҳажми кам бўлган. Бироқ, ўтган вақт мобайнида янги ҳосил сабзисини етказиб бериш сезиларли даражада ошди ва нархлар деярли икки баробар пасайди....

Сообщение Ўзбекистонда янги ҳосил сабзиси нархи тез пасаймоқда, ўтган йилги сабзи нархи эса ошмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Бундан икки ҳафта аввал EastFruit Ўзбекистон пойтахтидаги улгуржи бозорларда янги ҳосил сабзисининг биринчи партиялари пайдо бўлгани ҳақида ёзган эди. Ўша пайтда улгуржи бозорларда 2022 йилги ҳосил сабзисини етказиб бериш ҳажми кам бўлган.

Бироқ, ўтган вақт мобайнида янги ҳосил сабзисини етказиб бериш сезиларли даражада ошди ва нархлар деярли икки баробар пасайди. 2022 йилнинг 25 мартидан 8 апрелигача бўлган даврда янги ҳосил сабзисининг ўртача улгуржи нархлари 1 кг учун 14 000 дан 8 000 сўмга, яъни, 43 фоиз ёки 1,8 баробар пасайган. Бундан ташқари, 2022 йилнинг 8 апрель ҳолатига кўра, ушбу маҳсулотнинг жорий улгуржи нархлари ўтган йилнинг шу санасидан 2,3 баробар паст бўлди.

Шунингдек ўқинг: USAID ва Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамкорлигида агробизнес бўйича стартаплар молиялаштирилади

Шу билан бирга, Ўзбекистонда ўтган йилги сабзининг улгуржи нархлари кетма-кет тўртинчи ҳафта ўсиб бормоқда ва сўнгги бир ой ичида 80 фоизга ошган.  2022 йилнинг 11 мартидан 8 апрелигача бўлган даврда ўтган йилги сабзининг ўртача улгуржи нархлари 1 кг учун 2500 дан 4500 сўм (0,23 дан 0,40 АҚШ доллари)гача, яъни, 1,8 баробар ошди.  Агар жорий нархларни ўтган йилги даражалар билан солиштирадиган бўлсак, 2022 йилнинг 8 апрель ҳолатига кўра, ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархлари 2021 йилнинг шу санасидаги нархдан 1,8 баробар юқоридир.

EastFruit таҳлилчилари фикрига кўра, ўтган йилги сабзи нархининг бу қадар кўтарилиши сабабларидан бири Россия бозорида ушбу маҳсулот қимматлаганидир. Худди шу даврда, 2022 йилнинг 11 мартидан 8 апрелига қадар Россия бозорида ўтган йилги сабзининг ўртача улгуржи нархлари 0,25 доллардан 0,68 долларгача, яъни, 2,7 баробар ошган.  Россия ва Ўзбекистон бозорларининг улгуржи нархлари ўртасидаги тафовут эса сезиларли даражада ошди, бу, ўз навбатида, Россияга ушбу маҳсулот экспортини рағбатлантирмоқда.

Сообщение Ўзбекистонда янги ҳосил сабзиси нархи тез пасаймоқда, ўтган йилги сабзи нархи эса ошмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-yangi-hosil-sabzisi-narkhi-tez-pasaymoqda-otgan-yilgi-sabzi-narkhi-esa-oshmoqda/feed/ 0