музлатиш • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Tue, 26 Apr 2022 17:55:42 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png музлатиш • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 АҚШ компанияси Қозоғистон агромаҳсулотларини чуқур қайта ишлаш корхоналарига 100 миллион доллар сармоя киритишга тайёр https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/aqsh-kompaniyasi-qozoqiston-agromahsulotlarini-chuqur-qayta-ishlash-korkhonalariga-100-million-dollar-sarmoya-kiritishga-tayyor/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/aqsh-kompaniyasi-qozoqiston-agromahsulotlarini-chuqur-qayta-ishlash-korkhonalariga-100-million-dollar-sarmoya-kiritishga-tayyor/#respond Wed, 27 Apr 2022 03:00:04 +0000 https://east-fruit.ru/?p=104093 Американинг Сhampion foods компанияси Қозоғистондан сабзавот маҳсулотларини импорт қилиш, шунингдек, Қозоғистон Республикаси ҳудудида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхонасини қуришдан манфаатдор.  Компания вакиллари Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Карашукеев ҳамда Бош вазир ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири Бахит Султонов билан учрашувларда ҳамкорлик режаларини муҳокама қилишди, дея хабар бермоқда...

Сообщение АҚШ компанияси Қозоғистон агромаҳсулотларини чуқур қайта ишлаш корхоналарига 100 миллион доллар сармоя киритишга тайёр появились сначала на EastFruit.

]]>

Американинг Сhampion foods компанияси Қозоғистондан сабзавот маҳсулотларини импорт қилиш, шунингдек, Қозоғистон Республикаси ҳудудида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхонасини қуришдан манфаатдор.  Компания вакиллари Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Карашукеев ҳамда Бош вазир ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири Бахит Султонов билан учрашувларда ҳамкорлик режаларини муҳокама қилишди, дея хабар бермоқда ElDala.kz.

“Компания Қозоғистондан музлатилган картошка ва бошқа сабзавот маҳсулотлари экспортини ташкиллаштиришга тайёр, шунингдек, Қозоғистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш заводларини қуриш лойиҳаларига сармоя киритишдан манфаатдор. Жами сармоя 100 миллион долларга тенг”, дея хабар қилди Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

Шунингдек ўқинг: Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фермерларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чора-тадбирларни таклиф қилмоқда

Champion Foods АҚШдаги энг йирик озиқ-овқат трейдери ва айни пайтда озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи компания ҳисобланади. 25 йилдан зиёд вақт давомида компания озиқ-овқат хизматлари, чакана савдо, саноат, нон маҳсулотларини тайёрлаш, оффшор кейтеринг компаниялари, кема чандлерлари ва круиз линиялари бўйича биринчи рақамли етказиб берувчи ҳисобланади. Компания шакар, музлатилган сабзавотлар, гуруч, дуккаклилар, маккажўхори, нонли таёқчалар, пицца ва бошқа маҳсулотларни етказиб беради.

Савдо ва интеграция вазирлигининг маълум қилишича, экспортёрларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш оператори – “QazTrade” АЖ Champion Foods компанияси билан ҳамкорлик меморандумини имзолади. Томонлар Қозоғистон озиқ-овқат маҳсулотларини ташқи бозорларда илгари суриш бўйича қўшма ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва экспортга йўналтирилган қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда.

Сообщение АҚШ компанияси Қозоғистон агромаҳсулотларини чуқур қайта ишлаш корхоналарига 100 миллион доллар сармоя киритишга тайёр появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/aqsh-kompaniyasi-qozoqiston-agromahsulotlarini-chuqur-qayta-ishlash-korkhonalariga-100-million-dollar-sarmoya-kiritishga-tayyor/feed/ 0
Ўзбекистонда музлатилган мева-сабзавотлар тайёрлаш жадал ривожланмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-muzlatilgan-meva-sabzavotlar-tayyorlash-zhadal-rivozhlanmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-muzlatilgan-meva-sabzavotlar-tayyorlash-zhadal-rivozhlanmoqda/#respond Mon, 11 Apr 2022 06:00:44 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103149 Бугунги кунда Ўзбекистон бўйича мева-сабзавот маҳсулотлари шок усулида музлатиладиган 9 та корхона фаолият кўрсатмоқда, уларнинг умумий ишлаб чиқариш қуввати йилига 80 минг тонна маҳсулотни ташкил қилади. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги сабзавот ва меваларни қайта ишлаш қувватларини ошириш чора-тадбирларини амалга ошириш доирасида 2022-2026 йилларда камида 125 минг тонна қувватга эга 20...

Сообщение Ўзбекистонда музлатилган мева-сабзавотлар тайёрлаш жадал ривожланмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Бугунги кунда Ўзбекистон бўйича мева-сабзавот маҳсулотлари шок усулида музлатиладиган 9 та корхона фаолият кўрсатмоқда, уларнинг умумий ишлаб чиқариш қуввати йилига 80 минг тонна маҳсулотни ташкил қилади. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги сабзавот ва меваларни қайта ишлаш қувватларини ошириш чора-тадбирларини амалга ошириш доирасида 2022-2026 йилларда камида 125 минг тонна қувватга эга 20 та тезуор усулда музлатиш корхонасини ташкил этишни режалаштирмоқда. Бу хусусда EastFruit мутахассислари вазирлик матбуот хизмати маълумотларига таяниб хабар берди.

Шундай қилиб, агар ушбу режалар амалга оширилса, келгуси тўрт йил ичида Ўзбекистондаги мева-сабзавотларни музлатувчи корхоналарнинг умумий қуввати ҳозирги 80 минг тоннадан 205 минг тоннагача, яъни, 2,6 баробар ошади!

Сўнгги бир неча йил ичида Ўзбекистон агробизнесида мева-сабзавотларни шок усулида музлатиш технологияси фаол ўзлаштирилмоқда. Музлатилган сабзавот ва мевалар экспорти ҳажми эса юқори суръатларда ўсиб бормоқда.

Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилда Ўзбекистондан музлатилган сабзавот ва мевалар экспорти ҳажми 2020 йилга нисбатан икки баробардан кўпроқ ошган. Бундан ташқари, экспорт тушумларининг ўсиш суръати жисмоний жиҳатдан ўсиш суръатларидан юқори бўлди. Бу музлатилган сабзавот ва мевалар экспорти таркибида юқори нарх тоифасидаги маҳсулотлар томон силжиш кузатилганлигини англатади.

2021 йил 2020 йил Нисбатан ўзгариши, %
Экспортнинг жисмоний ҳажми, минг тонна Экспорт тушумлари, млн. долл. Экспортнинг жисмоний ҳажми, минг тонна Экспорт тушумлари, млн. долл. Экспортнинг жисмоний ҳажми Экспорт тушумлари
Музлатилган сабзавотлар 12,3 9,4 5,8 4,0 112% 135%
Музлатилган мевалар 5,8 7,6 2,8 3,0 107% 153%

2021 йилнинг октябрь ойи охирида EastFruit мутахассислари Ўзбекистондан музлатилган сабзавот ва мевалар экспорти таркибини маҳсулот турлари бўйича ва  уларнинг ўсиш суръатларини 2021 йилнинг январь-октябрь ойларидаги маълумотларга асосланиб батафсил таҳлил қилишган эди. Хусусан, ушбу материалда музлатилган сабзавот ва мевалар жаҳон бозорининг улкан салоҳияти, шунингдек, Ўзбекистоннинг музлатилган мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини ривожлантириш истиқболлари қайд этилган. Агар 2021 йилда Ўзбекистондан музлатилган сабзавот, мева ва резаворлар экспорти 18,1 минг тоннага етган бўлса, Польша ҳар йили 800 минг тоннага яқин музлатилган мева-сабзавотлар экспорт қилиб, бундан қарийб 1 миллиард доллар даромад олади. Бошқача айтганда, Польша экспорти ҳатто миқдорий жиҳатдан ҳам Ўзбекистонга нисбатан 44 баробар кўпдир. Шу билан бирга, Польшада хом ашё қимматроқ, Ўзбекистонда эса музлатиш учун хом ашёнинг сифат кўрсаткичлари анча юқоридир.

Суратлар манбаси: Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг расмий сайти

Сообщение Ўзбекистонда музлатилган мева-сабзавотлар тайёрлаш жадал ривожланмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-muzlatilgan-meva-sabzavotlar-tayyorlash-zhadal-rivozhlanmoqda/feed/ 0
Резаворларни музлатиш ва сақлаш ускуналарига талаб 2022 йилда ҳам давом этади https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/rezavorlarni-muzlatish-va-saqlash-uskunalariga-talab-2022-yilda-ham-davom-etadi/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/rezavorlarni-muzlatish-va-saqlash-uskunalariga-talab-2022-yilda-ham-davom-etadi/#respond Mon, 31 Jan 2022 04:00:37 +0000 https://east-fruit.ru/?p=98599 Голубика, малина ва бошқа резаворларнинг экин майдони кўпайиши ушбу маҳсулотларни қайта ишлаш ҳамда сақлаш учун иншоотлар қуриш заруратини келтириб чиқаради. Чунки, сархил резаворларни сотиш муддати қисқа, ички бозор сиғими эса чекланган. Савдо муддатини узайтириш ва экспорт қилиш учун хўжаликлар эгалари совутиш ускуналари ҳақида ўйлашлари керак. Қолаверса, олма, гўшт ва бошқа...

Сообщение Резаворларни музлатиш ва сақлаш ускуналарига талаб 2022 йилда ҳам давом этади появились сначала на EastFruit.

]]>

Голубика, малина ва бошқа резаворларнинг экин майдони кўпайиши ушбу маҳсулотларни қайта ишлаш ҳамда сақлаш учун иншоотлар қуриш заруратини келтириб чиқаради. Чунки, сархил резаворларни сотиш муддати қисқа, ички бозор сиғими эса чекланган. Савдо муддатини узайтириш ва экспорт қилиш учун хўжаликлар эгалари совутиш ускуналари ҳақида ўйлашлари керак.

Қолаверса, олма, гўшт ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш учун мўлжалланган иншоотларни қуришга талаб тобора ортиб бормоқда. Совутиш ускуналари мижозлари учун ўтган йил қандай кечди ва 2022 йилдан нималарни кутиш мумкин? Бу ҳақида совутиш ва климатик ускуналар бўйича 10 йилдан зиёд вақт давомида фаолият кўрсатаётган Аlternative Technologies PF компаниясининг лойиҳалар менежери Даниил Харченко SEEDS учун шарҳида сўзлаб берди. Эслатиб ўтамиз,  мазкур компания жаҳондаги 60 дан ортиқ ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчилар билан ҳамкорлик қилади.

«Саноат совутгичларига келсак, ўтган йили биз ускуналар етказиб берган ва ўрнатган объектлар ҳам, тизим тўлиқ йўлга қўйилган объектлар ҳам бўлди. 2021 йили 6 та саноат совутгичи лойиҳасини бажардик. Бу гўштни қайта ишлаш, олма ва резаворларни сақлаш ускуналаридир. Кўпинча, гўштни қайта ишлаш корхоналари бизга мурожаат қилишди. Бундан ташқари, компания ритейл учун ҳам ускуналар етказиб берди ва ўрнатди.

Энг йирик саноат совутгичи лойиҳаси Жмелик фермер хўжалиги (Сум вилояти) учун 5000 куб метрлик олма сақлаш камерасини қуриш бўлди. Бундан ташқари, биз «Фруктона» компанияси (Винница вилояти) учун иккита паст ҳароратли сақлаш камерасини ўрнатдик. У ерга 120 кВт қувватга эга музлатгич камералари ўрнатилди.

Ивано-Франков вилоятидаги гўштни қайта ишлаш заводи (ТМ «Рыбак») учун амалга оширилган лойиҳа кўлами ҳам аҳамиятли. Биз уни декабрь ойида тугатдик. Ўлчами 18Х18 метргача бўлган катта музлатгич камераси, иккита совутгич камераси, совутиш рампаси (товар қабул қилиш жойи), йўлаклар ва гўштни суяклардан ажратиш цехи учун совутгич ускуналари ўрнатилди. Уч марказ мавжуд: бири музлатгич камера учун, иккинчиси иккита музлатгич камера учун ва учинчиси йўлаклар, рампа ҳамда гўштни суякдан ажратиш цехи учун. Ишлаб чиқарувчи бизга мурожаат қилди, чунки, компаниямиз кенг қамровли хизматларни тақдим этади: барча цехларнинг тўлиқ лойиҳаси;  ускуналарни танлаш ва етказиб бериш; совутиш ускуналари ва сақлаш камераларини ўрнатиш ишлари (музлатгич ва совутгич); ишга тушириш ишлари», дейди Даниил Харченко.

«Юқоридаги корхоналардан ташқари “Житомир гўшт комбинати”, “Воскресенецкие колбаски”, “Пан Курчак” корхоналари билан ҳамкорлик қилдик. Хусусий тадбиркор Маценко учун ҳам кичик камера қурилди. У олманинг турли навларини етиштирувчи олим», дея қўшимча қилди “Аlternative Technologies PF»нинг лойиҳалар менежери.

Умуман олганда, мутахассис 2021 йилни совутгич ускуналарини етказиб берувчилар учун қулай йил бўлди, деб ҳисоблайди.

«2022 йил истиқболларига келсак, ҳозирги кунда прогноз қилиш қийин.  Мижозларимиз позициясидан келиб чиқадиган бўлсак, кўпчилик ҳозир йирик лойиҳаларга инвестицияларни тўхтатиб қўйган. Аммо бу қиш учун одатий ҳол ва ёзга келиб, фаоллик табиий равишда ошади. Менинг прогнозларимга кўра, бу йил резаворларни сақлаш ва уларга ишлов бериш объектлари қурилишига талаб кўп бўлади, кўплаб корхоналар олма сақлаш учун ускуналар ўрнатишни ҳам режалаштирмоқда», дейди Даниил Харченко.

«Резаворлар ҳақида гап кетганда, биз йирик ишлаб чиқарувчиларга шок усулида музлатиш туннелларини ўрнатишни тавсия қиламиз. Маҳсулоти кичик ҳажмдаги фермерлар учун эса шок усулида совутиш ва музлатиш камераларини жиҳозлаш мақсадга мувофиқдир», дея маслаҳат беради эксперт.

Сообщение Резаворларни музлатиш ва сақлаш ускуналарига талаб 2022 йилда ҳам давом этади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/rezavorlarni-muzlatish-va-saqlash-uskunalariga-talab-2022-yilda-ham-davom-etadi/feed/ 0
Россия юқори нархларга қарамай, музлатилган малина импорти географиясини кенгайтирмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-yuqori-narkhlarga-qaramay-muzlatilgan-malina-importi-geografiyasini-kengaytirmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-yuqori-narkhlarga-qaramay-muzlatilgan-malina-importi-geografiyasini-kengaytirmoqda/#respond Sat, 15 Jan 2022 03:30:42 +0000 https://east-fruit.ru/?p=97564 EastFruit таҳлилчилари музлатилган малинанинг глобал бозоридаги тенденцияларни ўрганиш асносида Россия ушбу резавор импортини ошириш суръати бўйича жаҳонда иккинчи ўринга чиққанлигини, мазкур кўрсаткич бўйича Польшадан кейинги ўринни эгаллаганини қайд этишди. Қизиғи шундаки, малинанинг жаҳон бозоридаги нархлари тез ўсиб бораётганига қарамай, Россия 2021 йилда импортни оширишда давом этди. Сербияда малина ҳосили кескин...

Сообщение Россия юқори нархларга қарамай, музлатилган малина импорти географиясини кенгайтирмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчилари музлатилган малинанинг глобал бозоридаги тенденцияларни ўрганиш асносида Россия ушбу резавор импортини ошириш суръати бўйича жаҳонда иккинчи ўринга чиққанлигини, мазкур кўрсаткич бўйича Польшадан кейинги ўринни эгаллаганини қайд этишди.

Қизиғи шундаки, малинанинг жаҳон бозоридаги нархлари тез ўсиб бораётганига қарамай, Россия 2021 йилда импортни оширишда давом этди. Сербияда малина ҳосили кескин пасайгани сабабли, бу мамлакатдан импорт ҳам камайди ва муқобил етказиб берувчиларни излашга тўғри келди.

Ушбу фонда, шубҳасиз, Европа Иттифоқи мамлакатлари ва Украинада етиштирилган малинанинг Беларусь орқали импорти кескин ўсди. 2021 йилнинг биринчи 10 ойида Беларусдан Россияга музлатилган малина импорти 33 фоизга ошиб, 14 минг тоннага етди. Бироқ, энг қизиғи, Россия Федерациясига авваллари музлатилган малина экспорт қилмаган мутлақо янги мамлакатларнинг ушбу бизнесга жалб қилиниши бўлди.

Биз аввалроқ, Ўзбекистоннинг Россияга биринчи марта музлатилган малина экспорт қилгани ҳақида ёзган эдик. Шу билан бирга, бозор иштирокчиларининг сўзларига кўра, ўзбекистонлик малина музлатувчилар ҳатто қўшни Тожикистондан ҳам (музлатиш учун) малина сотиб олишган! 2021 йилнинг 10 ойи якунларига кўра, Ўзбекистондан Россияга музлатилган малина етказиб бериш 144 тоннани ташкил этди ва бу Ўзбекистон экспортёрларига экспортдан 570 минг доллардан ортиқ даромад олиш имконини берди.

Шунингдек, Россияга илк бор музлатилган малинани Қозоғистон, Марокаш ва Грузия сезиларли ҳажмда экспорт қилди. Молдова эса Россияга музлатилган малина экспортини 4 баробар ошириб, 222 тоннага, Қирғизистонга эса қарийб 3 баробар ошириб – 240 тоннага етказди.

Сообщение Россия юқори нархларга қарамай, музлатилган малина импорти географиясини кенгайтирмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-yuqori-narkhlarga-qaramay-muzlatilgan-malina-importi-geografiyasini-kengaytirmoqda/feed/ 0
Украиналик фермернинг органик малиналари экспортдан аввал Европа лабораториясида текширувдан ўтказилади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukrainalik-fermerning-organik-malinalari-eksportdan-avval-evropa-laboratoriyasida-tekshiruvdan-otkaziladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukrainalik-fermerning-organik-malinalari-eksportdan-avval-evropa-laboratoriyasida-tekshiruvdan-otkaziladi/#respond Mon, 10 Jan 2022 05:01:31 +0000 https://east-fruit.ru/?p=97070 Харков вилояти (Украина)даги «Прогресс Бери» Фермер хўжалигида етиштирилган органик малинанинг ҳар бир партияси экспорт қилинишидан аввал Европанинг Evrofins Laboratory номли  лабораториясида текширилади. Бу хусусда АgroTimes «Плантатор» журнали ҳаволасига асосланиб хабар бермоқда. Бугунги кунда “Прогресс Бери” фермер хўжалиги далаларидаги малина плантациялари майдони 13,5 гектарни ташкил этади, яна 2 гектар ерда қулупнай,...

Сообщение Украиналик фермернинг органик малиналари экспортдан аввал Европа лабораториясида текширувдан ўтказилади появились сначала на EastFruit.

]]>

Харков вилояти (Украина)даги «Прогресс Бери» Фермер хўжалигида етиштирилган органик малинанинг ҳар бир партияси экспорт қилинишидан аввал Европанинг Evrofins Laboratory номли  лабораториясида текширилади.

Бу хусусда АgroTimes «Плантатор» журнали ҳаволасига асосланиб хабар бермоқда.

Бугунги кунда “Прогресс Бери” фермер хўжалиги далаларидаги малина плантациялари майдони 13,5 гектарни ташкил этади, яна 2 гектар ерда қулупнай, бир неча гектарда смородина ва крижовник етиштирилмоқда. 2021 йили “Прогресс Бери” фермер хўжалигида малинанинг ўртача ҳосилдорлиги 7,5 т/га ни ташкил этди.

Резаворлар 2021 йилнинг июль ойида фойдаланишга топширилган музлатиш цехида музлатилди: музлатилган ҳосилнинг айрим қисми ички бозорда сотилди, қолгани эса хорижга – Польша ва Австрияга юборилди.

Шунингдек ўқинг: Украиналик тадбиркорнинг органик сублимацияланган мевалари Европа Иттифоқи ва АҚШда муваффақиятли сотилмоқда (фото)

“Экспортдан аввал ташқи бозорга мўлжалланган Краснокутск малинасининг ҳар бир партияси музлатилади ва намуналар Европанинг Evrofins лабораториясида текширилади”, дейилади мақолада.  «Кўплаб кўрсаткичлар бўйича  Европа стандартларига мувофиқлиги тўлиқ текширилгандан сўнг ва тегишли сифат даражасини тасдиқловчи сертификат олингачгина резавор Европа Иттифоқидаги мижозларга юборилиши мумкин».

Корхона эгаси Олег Кудлайнинг сўзларига кўра, Украинанинг ёзги малинасига талаб Европа Иттифоқи мамлакатларида анчайин юқори. Бундан ташқари, унинг нархи Украинадагидан баланд. Шу билан бирга, экспорт қилинадиган маҳсулотга қўйиладиган талаблар ҳам юқори бўлиб, улар саралаш, калибрлаш, қадоқлаш ва ҳоказолар бўйича аниқ белгиланган.

Сообщение Украиналик фермернинг органик малиналари экспортдан аввал Европа лабораториясида текширувдан ўтказилади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukrainalik-fermerning-organik-malinalari-eksportdan-avval-evropa-laboratoriyasida-tekshiruvdan-otkaziladi/feed/ 0
Тожикистон мева-сабзавот бизнесининг 2021 йилги ТОП-10 асосий воқеликлари https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/bozorlar-sharhi/tozhikiston-meva-sabzavot-biznesining-2021-yilgi-top-10-asosiy-voqeliklari/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/bozorlar-sharhi/tozhikiston-meva-sabzavot-biznesining-2021-yilgi-top-10-asosiy-voqeliklari/#respond Wed, 29 Dec 2021 05:00:54 +0000 https://east-fruit.ru/?p=96231 Бу йил тожик деҳқонларига кўплаб кутилмаган сюрпризларни тақдим этди.  EastFruit таҳлилчиларининг тожикистонлик мева-сабзавот етиштирувчилар, маҳсулот экспортёрлари, шунингдек, Тожикистон мева-сабзавот экотизимининг бошқа иштирокчилари билан интервьюси ташкил этилди. Ва шу асосда жорий йилнинг Тожикистон мева-сабзавот секторига таъсир кўрсатган 10 асосий вазияти аниқланди. Шуни ҳам таъкидлашни истардикки, 2021 йилда EastFruit порталига 1,1 миллиондан...

Сообщение Тожикистон мева-сабзавот бизнесининг 2021 йилги ТОП-10 асосий воқеликлари появились сначала на EastFruit.

]]>

Бу йил тожик деҳқонларига кўплаб кутилмаган сюрпризларни тақдим этди.  EastFruit таҳлилчиларининг тожикистонлик мева-сабзавот етиштирувчилар, маҳсулот экспортёрлари, шунингдек, Тожикистон мева-сабзавот экотизимининг бошқа иштирокчилари билан интервьюси ташкил этилди. Ва шу асосда жорий йилнинг Тожикистон мева-сабзавот секторига таъсир кўрсатган 10 асосий вазияти аниқланди.

Шуни ҳам таъкидлашни истардикки, 2021 йилда EastFruit порталига 1,1 миллиондан зиёд киши ташриф буюрган. Шу боис, биз “топ” воқеаларни аниқлаш учун порталимизда 2021 йилнинг энг кўп ўқилган мева-сабзавот материаллари бўйича статистик маълумотлардан ҳам фойдаландик.

  1. Баҳорги совуқлар, ўрик ва эртаги гилоснинг паст ҳосили

2021 йил тожикистонлик ўрик ва гилос етиштирувчилар учун об-ҳаво шароити туфайли (ҳосилга таъсири нуқтаи назаридан) ниҳоятда оғир кечди. Афсуски, бундай ҳолат ҳар 5-6 йилда содир бўлади. Ва иқлим ўзгариши билан катаклизмлар частотаси ортиб бормоқда.

Февраль ойи охири ва март ойининг биринчи ярмида содир бўлган аёзнинг икки тўлқини данакли мевалар гуллаши даврида ўрик ва эртаги гилос ҳосилига тузатиб бўлмас зарар етказди. Айрим ҳудудлардаги совуқлар ҳатто сабзавот ва картошкага ҳам зиён келтирди. Тожикистон ва Ўзбекистонда гилос ҳамда ўрик ҳосили бой берилиши мумкинлиги ҳақидаги хабаримиз энг кўп ўқилган ва иқтибос келтирилган хабарлардан бири бўлган бўлса, ажаб эмас.

Шу билан бирга, боғбонлар боғларда гулхан ёқиш орқали ҳосилни қутқаришга уринишди. Шунингдек, бу йил кўплаб боғбонлар совуқдан ҳимоялашнинг самарали тизимларига қизиқа бошлади ва биз улар учун мева ва резаворлар ҳосилини ҳароратнинг кескин пасайишидан қандай ҳимоялаш мумкинлиги ҳақида батафсил таҳлил тайёрладик. Ушбу таҳлил билан мана бу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Тожикистонда данакли мева етиштирувчиларнинг айримлари совуқдан сўнг кўп ўтмай, гилос ва ўрик ҳосилининг 90-95 фоизи бой берилиши ҳақида гапиришди. Данакли мевалар етиштиришнинг камайиши об-ҳаво катаклизмлари натижаси эди. Шунга кўра, бу меваларни ички бозорга етказиб бериш жуда ҳам чекланди. 2021 йилда ўрик ва гилоснинг ўртача нархлари ўтган йилги кўрсаткичдан ўртача 50 фоиз ва ундан кўпроққа ошди, бу эса қуритилган ўрик сегментига ҳам бевосита таъсир кўрсатди (эслатиб ўтамиз, Тожикистонда ўрик ҳосили қандай йиғиб олиниши ва   қуритилишини мана бу ерда кўришингиз мумкин).  Ўрикни қайта ишловчи кўпгина корхоналар ҳам хом ашё етишмовчилиги сабаб, қайта ишлаш ҳажмини кескин камайтирди, баъзилари эса бутунлай ишламай қолди.

Натижада, ўрик ва қуруқ мевалар экспорти бўйича кўплаб режалар бажарилмади, шартномалар амалга ошмади. Шу билан бирга, минтақада қуритилган мевалар нархи сезиларли даражада ошди.

Шуниси қизиқки, туршак ва қуритилган ўрикнинг Тожикистон учун аҳамияти ҳақидаги икки йил аввал чоп этилган материалимиз 2021 йилда ҳам ўта долзарблигини сақлаб қолди.

Қолаверса, ўрик ва қуритилган мевалар ҳақида гапирганда шуни қайд этмоқчимизки, бизнинг лойиҳа 2021 йилда қизиқарли онлайн-конференция –  «Тожикистон ўрик бизнеси: сархил ўрик, туршак, қуруқ мевалар, органик» деб номланган тадбирни ўтказди. Ушбу тадбир мамлакат учун мазкур анъанавий бизнесга жаҳон бозори тенденциялари нуқтаи назаридан қарашга ёрдам берди ва катта аудитория тўплади.  Конференциянинг видеоёзувини ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.

  1. Мева-сабзавот экспортининг ўсиши

Тожикистон Президентининг парламентга йўллаган Мурожаатномаси тезисларига кўра, 2021 йилда 200 минг тоннадан ортиқ мева-сабзавот экспорт қилинган, мазкур кўрсаткич 2020 йилга нисбатан 70 минг тоннага кўпдир.

Бунга ялпи йиғим-терим ва ҳосилнинг ўсиши, боғлар, узумзорлар майдонининг босқичма-босқич ҳамда доимий равишда кўпайиши туфайли эришилди.  Шунингдек, сўнгги ўн йилда Тожикистонда боғ ва узумзорлар майдони кенгаймоқда, янги, серҳосил навлар, мева етиштириш технологиялари жорий этилмоқда, иссиқхоналар ва интенсив боғлар майдони кенгаймоқда. Буларнинг бари ички нархларга босим ўтказувчи ва бозор иштирокчиларини экспорт имкониятларини излашга ундовчи вазият – ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсишига кўмак беради.

Қисман экспорт ҳажмининг ўсишига Қирғизистон билан боғлиқ мураккаб вазият ҳам таъсир кўрсатди.  Илгари кўплаб мева-сабзавотлар ушбу чегара орқали ЕОИИ мамлакатларига божхона ҳисоботларида акс эттирилмаган ҳолда экспорт қилинар эди. Шу сабабли, бу йил нафақат экспортнинг ҳақиқий ўсиши, балки экспорт маълумотларининг қисман «оқланиши» ҳам юз берди.

Айни пайтда агар совуқлар ўрик ва гилос ҳосили камайишига олиб келмаганида Тожикистоннинг мева-сабзавот экспорти кўпроқ бўлиши мумкин эди.  Август-октябрь ойларида Афғонистондаги оғир вазият экспортга ҳам салбий таъсир кўрсатди, қўшни давлатда ҳукумат ўзгариб, Афғонистон аҳолисининг даромадлари кескин пасайди. Шу билан бирга, Тожикистон хўраки узуми ва лимони экспортининг катта ҳажми бу даврда Афғонистон ҳиссасига тўғри келди.

EastFruit маълумотларига кўра, 2021 йилнинг ўтган 10 ойида Россия ва Қозоғистон Тожикистондан икки баравар кўп мева-сабзавот маҳсулотларини импорт қилган (умумий қиймати 28,6 миллион доллар). Шу билан бирга ҳаммасидан кам хўраки узум экспорти ўсди (4,4 баробар), гилос- 7,5 баробар, шафтоли – 3,2 баробар, қуритилган ўрик – 2,5 баробар ва тарвуз – 23 баробар ўсди. Албатта, бу ерда экспортнинг «оқланиши» аниқлашади. Шу билан бирга, пиёз асосий экспорт маҳсулотилигича қолди, Россия Федерацияси ва Қозоғистонга Тожикистондан унинг 85 минг тоннаси экспорт қилинди, бу ўтган йилга нисбатан 25 фоиз кўп кўрсаткичдир.

  1. Йил бошида лимоннинг юқори нархлари

“Антивирус” меваларга талаб юқори бўлганлиги сабабли, уларнинг нархи 2021 йил бошида кескин ошди.  Хусусан, йил бошида лимон нархи уч баробар кўтарилди, воситачилар эса аҳолининг коронавирусдан хавфидан яхшигина фойдаланиб қолишди. Хусусан, 2021 йилнинг декабрь ойида лимон нархи йил бошидагидек юқорилигича қолаётганини мамнуният билан қайд этамиз – ҳозир лимон чакана савдода 15-18 сомоний/кг (1 кг учун 1,3-1,6 доллар)дан сотилмоқда.

“Лимоннинг вирусга қарши хусусиятлари”, шунингдек, Тожикистонда куз-қиш даврида анъанавий равишда энг арзон цитрус ҳисобланган мандариннинг Покистондаги кам ҳосили ва кеч импорт қилиниши лимон нархи юқорилигича сақланиб қолишига ёрдам берди. Тожикистонда мандаринлар иммунитетни сақлаб қолиш учун ҳам жуда фойдали ҳисобланади ва маҳаллий бозорда лимон билан бемалол рақобатлаша олади.

  1. Сабзининг рекорд даражадаги нархлари

Бу йил сабзи етиштирганлар учун жуда муваффақиятли бўлди.  Фермерларнинг сўзларига кўра, камида охирги 10-15 йил давомида сабзи учун бундай юқори нархлар бўлмаган ва катта эҳтимол билан аввал ҳам сабзи етиштирувчилар учун бу тахлит қулай нархлар кузатилмаган. Албатта, нархларнинг бундай ўсишини башорат қилиш ҳақиқатга тўғри келмасди ва нархлар шу қадар юқори даражага етишини ҳеч ким тахмин ҳам қила олмасди.

Сабзининг чакана нархи одатдагидан беш баробар юқори бўлиб, 10 сомонийга (кг учун 0,88 доллар) етди.  Ҳатто март ойида сабзи экканлар ҳам 2021 йилнинг май ва июнь ойларида сабзини супер-фойда билан сотишга муваффақ бўлишди. Бу кетма-кет бир неча йил ўта муваффақиятсизликка учраган кўплаб сабзи воситачилари банкрот бўлгани фонида (ҳосил йиғим-терими пайти уни кейинчалик қимматроқ нархда қайта сотиш мақсадида харид қилган) юз берди.

Шу муносабат билан эслатиб ўтмоқчимизки, мева-сабзавот секторида омборхона алоҳида бизнес эмас, балки узоқ муддатли сақлаш шарти билан мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва сотиш бизнесининг ажралмас қисми ҳисобланади. Маҳсулот бозори инфратузилмасини (улгуржи бозорлар, омборхоналар, тарқатиш марказлари ва ҳоказо) режалаштиришдаги одатий хатолар ҳақида бу ерда батафсил ўқинг.

2021 йилда, айниқса, апрелдан июлгача бўлган даврда, Тожикистон, шунингдек, минтақанинг аксарият мамлакатларида сабзи нархи ниҳоятда юқори даражага кўтарилишининг асосий сабаби Россияда сабзининг ўта танқислиги бўлди.

2021 йилнинг июль ойида Россияда сифатли сабзининг улгуржи нархлари килограмм учун 1 доллардан ошди ва одатда, жуда ҳамёнбоп турдаги сабзавотнинг бу қадар космик нархлари ҳақида ижтимоий тармоқларда кўплаб ҳазиллар ва мемлар пайдо бўлди.

  1. Булғор қалампири нархининг қулаши. Нарх аномалиялари

2021 йилнинг сентябрь ойи охирида Тожикистонда булғор қалампирининг нархи тушиб кетди, бу барча учун кутилмаган ҳолат эди. Зеро, 1 долларга 11,5 кг булғор қалампирини сотиб олиш мумкин! Табиийки, бундай арзон нархлар Тожикистон деҳқонларининг ушбу сабзавотни етиштиришга сарфлаган харажатларини қопламайди.

Айтганча, Тожикистонда булғор қалампири нархи пасайиши ҳар йили содир бўлади, чунки, октябрга яқин фермерлар бутун ҳосилни йиғиб, тезда сотишга ҳаракат қилишади. Бундан ташқари, Тожикистондаги барча сабзавот етиштирувчиларнинг булғор қалампири бир вақтнинг ўзида пишиб етилади. Аммо Тожикистонда булғор қалампири нархи бунчалик кенг миқёсда паст даражага тушиши ҳеч қачон кузатилмаган.

Сабаблар орасида совутиш занжирининг йўқлиги, мавсумни узайтириш учун сармоя йўқлиги ва энг муҳими, булғор қалампири экспортини ривожлантиришга инвестиция етишмаслиги кабилар бор. Зеро, ширин булғор қалампири энг тез ривожланаётган сабзавот экспорти позицияларидан бири ва Тожикистон ўз маҳсулотларини яхши етказиб бериши мумкин бўлган Россияда бу даврда унга талаб юқори эди. Ушбу муаммо ва шу билан бирга, имкониятлар ҳақида бу ерда батафсил ёзганмиз.

  1. Нишали муваффақият ва Тожикистон уфқларининг кенгайиши

Тожикистон боғдорчилик соҳасида иш ўринлари ва қўшимча қийматни ошириш имкониятларини кенгайтириш борасидаги саъй-ҳаракатларимиз босқичма-босқич ўз самарасини бераётгани қувонарлидир. 2021 йилда Тожикистон учун ҳам мева-сабзавот бизнесига янги ёндашувларни мослаштиришда жиддий ўзгаришлар юз берди.

ФАО ва ЕТТБ ҳамкорлигида амалга оширилаётган минтақа мева-сабзавот савдосини қўллаб-қувватлаш лойиҳаси доирасида биз “Тожикистон мева-сабзавот сектори – энг яхши сармоявий нишалар. Қаерга ва қандай қилиб инвестиция йўналтириш фойдалироқ?” деб номланган биринчи инвестицион конференцияни ўтказдик. Ушбу тадбир жуда кўп акс-садо йиғди ва мамлакат мева-сабзавот бизнесида янги инвестицион нишаларга нисбатан катта қизиқиш уйғотди. Қайд этиш жоизки, ушбу ҳаволадаги конференция видеоёзувини ҳали ҳам кўпчилик фаол равишда кузатмоқда.

Анжуманда, жумладан, Тожикистонда заъфарон етиштириш масаласи муҳокама қилинди. Ва бу йил мамлакатда заъфароннинг биринчи ҳосили йиғиб олинди.  Тожикистонда бу хабар ҳақиқий шов-шувга сабаб бўлганлигини қайд этиш жоиз.

Яна бир янгилик – кам ҳажмли гидропоникадан фойдаланган ҳолда қулупнай етиштириладиган иссиқхона қуриш ва уни ишга тушириш, шунингдек, Италиядан 6 турдаги замонавий истиқболли фриго қулупнайи кўчатларини олиб келишдир. Ва бу лойиҳа конференциямиз давомида эълон қилинган маълумотлар асосида амалга оширилди!

Бунинг шарофати билан Тожикистоннинг ўнлаб фермерлари сифатли экин материали билан ишлай бошлади ва мамлакатда ҳосилдорлиги, кўриниши, ҳажми, сифати, транспортабеллиги ва энг муҳими, таъм жиҳатидан эскирган маҳаллий навларни замонавийлари билан алмаштириш имконияти пайдо бўлди. Бу эса экспорт ўсиши истиқболларидан даракдир, чунки, Тожикистон ёпиқ ерда бутун йил давомида резавор етиштириши мумкин!

Айтганча, 2021 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида Тожикистондаги чакана савдо тармоқларида қулупнай нархи 1 кг 15 доллардан ошди, бу эса мазкур бизнес йўналишининг инвестиция жозибадорлигини яна бир бор исботлайди. Шу билан бирга, ушбу даврда Тожикистонда қулупнай нархи мониторинг ўтказилган бошқа мамлакатларга нисбатан юқори бўлган.

Шунингдек, Тожикистон супермаркетларида голубика импорти ва чакана савдоси жуда резонансли воқелик бўлди – голубика бу мамлакатда ҳам ички бозор учун, ҳам фойдали экспорт учун муваффақиятли етиштирилиши мумкин бўлган энг қиммат резавор.  Тез орада Тожикистонда биринчи голубика плантациялари пайдо бўлишини кутамиз, чунки, бизнингча, бу Марказий Осиё учун энг истиқболли сармоявий нишалардан биридир.

  1. Олма етиштиришдаги зарар

2021 йилнинг сентябридаги оммавий олма йиғим-терими давридан декабрга қадар Тожикистон бозорлари том маънода турли навли олмалар билан тўлиб-тошди ва фермерлар нархларнинг рекорд даражада пастлигидан шикоят қилишди. Олма кўп бўлишига қарамай, улар, асосан, сифати паст, узоқ вақт сақлаб бўлмайдиган олмаларни сотишди. Улгуржи савдода олма нархи ҳали ҳам килограмм учун 0,3-0,4 доллардан бошланмоқда.

Дарвоқе, Украина ва Молдова фермерлари узоқ вақтдан буён шундай ва ҳатто ундан ҳам пастроқ нархда анча юқори сифатли олмани сотишган, бу эса яхши даромад олиш имконини беради.

Шунинг учун Тожикистондаги боғбонларнинг олма етиштириш зарарли бизнес эканлиги ва паст нархлар ҳақидаги шикоятлари, биринчи навбатда, ушбу мевани етиштириш самарасизлиги билан боғлиқ. Бу хусусда “Нега Тожикистон боғбонларининг интенсив олма боғларидан хафсаласи пир бўлди?” сарлавҳали мақолада ёзган эдик. Ва “Марказий Осиёда интенсив боғдорчилик ва олма бизнесининг топ-10 муаммоси” деб номланган материалда сабаблар батафсил таҳлил қилинган.

Тожикистонда олма етиштирувчи фермерларнинг Польша, Украина ва ҳатто Молдова каби мамлакатлардаги боғбонлардан соҳа сирларини ўрганиши муаммонинг ҳақиқий ечими бўлар эди. Грузияда олма бўйича қизиқарли ва жуда муваффақиятли амалга оширилган лойиҳалар мавжуд. Бироқ, факт фактлигича қолмоқда – инвесторларнинг олма боғларидан ҳафсаласи пир бўлган ва 2021 йилда уларни ташкил этиш суръати кескин пасайган.

Шу билан бирга, Тожикистонда сифатли олма нархи аллақачон Россиядаги нарх билан бир хил ёки ундан ҳам юқори.  Россия эса жаҳондаги 1-рақамли олма импортёрилигича қолмоқда. Шу сабабли, Тожикистонда юқори сифатли замонавий олма навларини етиштириш ва уни ҳеч бўлмаганда январь-февралгача сақлашни ўргана оладиганлар бу ерда Украина, Молдова ва ҳатто Россия боғбонларидан ҳам кўпроқ даромад олишлари мумкин, чунки, Тожикистонда яхши иқлимдан ташқари, яна бир муҳим афзаллик мавжуд – арзон ишчи кучи.

  1. Пиёз нархи пасайиб, экин майдонлари кенгаймоқда

Тожикистонда пиёз етиштириш ҳажми йилдан-йилга ошиб, деҳқонлар даромади тез пасайиб бормоқда. 2021 йилда улар жуда критик нуқтага етиб келишди, бундан сўнг 2022 йилда ҳосил майдонларини қисқартириш истиқболлари ҳақида гапиришимиз мумкин.

Қозоғистон ва Ўзбекистонда пиёзнинг оммавий пишиб етилиши даврида Тожикистондаги арзон нархлар муаммоси ва экспорт ҳажми камайиши, сўнгра экспорт сустлашуви йил сайин такрорланади. Бу йил Тожикистонда пиёз нархи ақл бовар қилмас даражага – 1 кг учун 4 АҚШ центига тушди ва баъзи жойларда савдогарлар пиёзни 1 кг учун 3 центдан сотиб олишга ҳаракат қилишди.

Қизиғи шундаки, Тожикистон фермерлари пиёз нархини пасайтиришга қарор қилган бир пайтда унинг экспорт имкониятлари сезиларли даражада яхшиланиши мумкин. Бу мавсумда Россия ва Украинада пиёз нархи кескин ошди.  Шу боис, баҳорга қадар ушбу мамлакатларга Тожикистондан пиёз экспорт қилиш учун яхши имкониятлар пайдо бўлиши мумкин.

  1. Мева ва резаворлар шок усулида музлатиладиган биринчи заводнинг очилиши

Инвестицион конференцияда биз айтган яна бир қизиқарли сармоявий йўналиш бу йил Тожикистонда амалга оширилди. Аслида, EastFruit мутахассислари кўп йиллардан бери резаворлар, мева ва сабзавотларни шок усулида музлатиш Марказий Осиё учун энг жозибадор сармоявий нишалардан бири дейишмоқда ва бундан маҳаллий инвесторларни фаол хабардор қилишмоқда.

Натижада, 2021 йилда Ўзбекистон музлатилган сабзавот ва мевалар экспортини кескин ошира бошлади. Ва ниҳоят, Тожикистонда мева ва резаворларни шок усулида музлатиш бўйича биринчи корхона пайдо бўлди.

2021 йил охирида “Ҳариф” МЧЖ кунига 15 тоннагача резавор, мева ёки сабзавотни статик музлатиш усулида қайта ишлаш қувватига эга бўлган биринчи музлатиш заводи қурилиши ва фойдаланишга топширилишини якунлади.  Корхона Тожикистон шимолида, Хўжанд шаҳри яқинида бунёд этилган.  2022 йилнинг баҳоридан бошлаб, завод қулупнай, малина, гилос ва ўрикни музлата бошлайди.  Бироқ, ҳар қандай турдаги маҳсулотни музлатиш мумкинлиги сабаб, малина, олхўри, шафтоли, қовун, наъматак, сабзавотлар ва ҳатто ёввойи ўсимлик сингари бошқа турдаги мева ва ўсимлик хом ашёларини музлатиш имкониятлари кўриб чиқилади.

Келгусида бу корхона жаҳон бозори учун қимматли, авваллари Тожикистонда етиштирилмаган бошқа турдаги мева-сабзавот маҳсулотларини етиштиришга туртки бериши мумкин. Бу, шунингдек, мамлакат экспорт даромадларини оширишнинг яна бир ажойиб усулидир.

  1. Қуритилган пиёз ишлаб чиқариш бўйича янги замонавий линия

2021 йилнинг февраль ойида Тожикистонда “Хўжанд Агро” компанияси пиёзни саноат усулида қуритиш учун янги замонавий линия ўрнатди. Ушбу линия учун замонавий ускуналар Европа Иттифоқи, РФ, ХХР ва Ҳиндистондан келтирилди.

Янги технологик линия кунига 30 тоннагача пиёзни қурита олади, бу эса ушбу сабзавот нархининг вақти-вақти билан тушиб кетишидан азият чекаётган Тожикистон фермерлари учун катта кўмакдир. Кўриниб турибдики, бу йўналиш мамлакатда хомашё нархи пастлигини ҳисобга олган ҳолда жуда фойдали бўлади ва сабзавот бизнесининг барқарорлигини таъминлаб, Тожикистонга яхшигина қўшимча экспорт даромадларини келтириши мумкин.

Сообщение Тожикистон мева-сабзавот бизнесининг 2021 йилги ТОП-10 асосий воқеликлари появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/bozorlar-sharhi/tozhikiston-meva-sabzavot-biznesining-2021-yilgi-top-10-asosiy-voqeliklari/feed/ 0
Резавор етиштирувчи фермер совутиш ускуналарини ўрнатиши керакми: тавсия ва тенденциялар https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/rezavor-etishtiruvchi-fermer-sovutish-uskunalarini-ornatishi-kerakmi-tavsiya-va-tendentsiyalar/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/rezavor-etishtiruvchi-fermer-sovutish-uskunalarini-ornatishi-kerakmi-tavsiya-va-tendentsiyalar/#respond Fri, 24 Dec 2021 17:34:51 +0000 https://east-fruit.ru/?p=98593 Резаворларни совутиш ва музлатиш – бу маҳсулотнинг савдо жараёнини узайтириш ёки экспортни режалаштирган фермерлар амалга ошириши керак бўлган юмушдир. Украинада резавор бизнеси тобора оммавийлашиб бормоқда. Малина, голубика ва бошқа экинлар майдонлари йилдан-йилга кенгаймоқда. Кўпинча, голубика етиштирувчилар совутиш ва сақлаш ускуналарига қизиқиш билдиряпти. Музлатиш ускуналари эса малина бизнеси билан шуғулланувчилар орасида...

Сообщение Резавор етиштирувчи фермер совутиш ускуналарини ўрнатиши керакми: тавсия ва тенденциялар появились сначала на EastFruit.

]]>

Резаворларни совутиш ва музлатиш – бу маҳсулотнинг савдо жараёнини узайтириш ёки экспортни режалаштирган фермерлар амалга ошириши керак бўлган юмушдир. Украинада резавор бизнеси тобора оммавийлашиб бормоқда. Малина, голубика ва бошқа экинлар майдонлари йилдан-йилга кенгаймоқда. Кўпинча, голубика етиштирувчилар совутиш ва сақлаш ускуналарига қизиқиш билдиряпти. Музлатиш ускуналари эса малина бизнеси билан шуғулланувчилар орасида кенг қўлланади», дейди саноат учун совутгич ускуналарини етказиб берувчи Аlternative Technologies PF лойиҳаси менежери Даниил Харченко.

«Баъзи фермерлар «статик совуқ» деб номланган ускунага, яна айримлар музлатиш туннелларига буюртма бермоқда.  Ҳаммаси резавор тури, маҳсулот етиштириш ҳажми ва бошқа индивидуал омилларга боғлиқ”, дейди мутахассис EastFruit учун шарҳида.

Йирик ҳажмда маҳсулот етиштирувчиларга шок усулида музлатиш туннелларини буюртма қилиш мақсадга мувофиқдир. Шок усулида музлатиш учун энергия харажатлари анчайин юқори ва ускунанинг ўзи ҳам қиммат, шу боис, корхонада ушбу харажатлар ўзини оқлаши учун етарли миқдорда маҳсулот бўлиши керак. Музлатишнинг кунлик ҳажми камида 10 тоннагача бўлиши лозим.  Умуман олганда, 100 тонналик маҳсулот етиштириш ҳажми учун резавор сақланадиган камералари бор тўлиқ қувватли мажмуани қуриш мақсадга мувофиқдир.  Кичик корхоналар шок усулида совутиш ва музлатиш камераларидан фойдалангани маъқул. Бу резавор етиштирувчиларга тааллуқли.

Шунингдек ўқинг: Сабзавотларни сақлашнинг ўзига хос жиҳатлари: сабзавотлар омбори учун вентиляциянинг қандай турини танлаган маъқул

Музлатишга ихтисослашган компаниялар, шунингдек, йил давомида турли мавсумий маҳсулотларни сақлашда камералардан фойдаланиш орқали пул тежаши мумкин.

Универсал камералар ясаса ҳам бўлади, масалан, биз ТРИУМФ-ЛАЙФ фермаси учун (Винница вилояти, Украина) ясагандек. Бундай камералар корхона эҳтиёжларига қараб, уларни қўллаш доирасини совутилган маҳсулотларни сақлашдан музлатилган маҳсулотларни сақлашгача ўзгартиришга имкон беради.  Бундай ускуна ҳар хил турдаги маҳсулотларга мос бўлиб, фермер хўжалигига фойдали майдонни ва шунга мос равишда объектни қуриш учун маблағ тежаш имконини беради. Қолаверса, бундай камералар корхонанинг янада мослашувчан бўлишини таъминлайди.  Шундай қилиб, масалан, резаворлар ҳосилини йиғиш мавсуми бошида фермер хўжалиги тез сотилиши учун янги совутилган маҳсулотларни сақлашда бундай камералардан фойдаланиши мумкин ва мавсум охирида резаворларни музлатилган ҳолатда узоқ вақт сақлаш учун камера паст ҳарорат режимига ўтказилади. Шунингдек, мавсум тугагач ва маҳсулотлар сотиб бўлингач, камерани ижарага бериш ҳам мумкин», дейди Даниил Харченко.

Совутгич ускунасининг нархи ишлаб чиқариш ҳажмига қараб сезиларли даражада ўзгаради.

«Мижозимиз ўз корхонасининг келажакдаги совутиш таъминоти тизими нархи ҳақида умумий тасаввурга эга бўлиши учун биз совутиш қувватининг бир киловати учун тахминий нархни белгилаймиз. Ҳар бир лойиҳа алоҳида ҳисоблаб чиқилади, лекин, биз амалга ошираётган лойиҳаларда мутахассисларимиз ўртача бир киловатт совуқ тахминан 1 минг еврога тенг эканини аниқлашди. Катта музлатиш ҳажми билан ускуна нархи 600 минг еврога етиши мумкин.  Кичик фермер хўжаликлари учун статик совуқ кўпроқ мос келади. Бу ерда қувватлар камроқ. Одатда, 100 киловатт ёки 100 минг евро етарли (ёки ундан ҳам камроқ)», дея қайд этди мутахассис.

Сообщение Резавор етиштирувчи фермер совутиш ускуналарини ўрнатиши керакми: тавсия ва тенденциялар появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/rezavor-etishtiruvchi-fermer-sovutish-uskunalarini-ornatishi-kerakmi-tavsiya-va-tendentsiyalar/feed/ 0
Технологик омборхоналарсиз украиналик фермерлар ҳосил учун курашда енгилмоқдалар – Андрей Марушак https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/tekhnologik-omborkhonalarsiz-ukrainalik-fermerlar-hosil-uchun-kurashda-engilmoqdalar-andrey-marushak/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/tekhnologik-omborkhonalarsiz-ukrainalik-fermerlar-hosil-uchun-kurashda-engilmoqdalar-andrey-marushak/#respond Fri, 24 Dec 2021 04:30:42 +0000 https://east-fruit.ru/?p=95884 Беқарор иқтисодий вазият – Украинадаги мева-сабзавот етиштирувчилар учун яхши дўст бўлмайди. Агробизнес тасодифий одамларни ёқтирмайди, хўжалигини узоқ истиқболда ривожлантиришни, хусусан, олинган ҳосил қандай сақлаб қолинишини режалаштирганларгина ўз ўрнида қолади. Сабзавотлар, мевалар ва резаворларни сақлаш учун ускуна ва технологияларга ихтисослашган “Ван Дайк Техникс” МЧЖ халқаро компаниясининг тижорат директори Андрей Марушак EastFruitга...

Сообщение Технологик омборхоналарсиз украиналик фермерлар ҳосил учун курашда енгилмоқдалар – Андрей Марушак появились сначала на EastFruit.

]]>

Беқарор иқтисодий вазият – Украинадаги мева-сабзавот етиштирувчилар учун яхши дўст бўлмайди. Агробизнес тасодифий одамларни ёқтирмайди, хўжалигини узоқ истиқболда ривожлантиришни, хусусан, олинган ҳосил қандай сақлаб қолинишини режалаштирганларгина ўз ўрнида қолади.

Сабзавотлар, мевалар ва резаворларни сақлаш учун ускуна ва технологияларга ихтисослашган Ван Дайк Техникс” МЧЖ халқаро компаниясининг тижорат директори Андрей Марушак EastFruitга берган интервьюсида шулар ҳақида гапириб ўтди.

— COVID пандемиясининг иккинчи йили Украинада сабзавот сақлаш омборлари қурилишига ўз таъсирини ўтказдими?

– Омборлардаги сақлаш усулларининг таъсири COVIDнинг ўзидан кўпроқ. Мамлакатдаги иқтисодий вазият ва якуний маҳсулот нархлари ҳам таъсир қилмоқда.

Бунда беқарорлик, ярим йил у ёқда турсин, ҳатто бир-икки ойлик прогнозлар қилиш имкониятининг йўқлигини назарда тутмоқдаман. Бу кўплаб мижозларни тўхтатади.

Янги пайдо бўлган муаммолардан яна бири – Украинада пиёз етиштириш пасайди ва пиёз экувчиларнинг ўзи камайиб кетди. Қаторасига 2-3 мавсум нархларнинг паст бўлганлиги пиёз етиштиришни ўлдирди.

Нега бундай бўлди? Ҳаммаси оддий – одатда, фермерларимиз ҳосилни қўлбола омборларда сақлаган ва бунда йўқотиш 20-30 фоизни ташкил этган. Бу омборларни фермерлар ўзлари, экспертлар билан маслаҳат қилмасдан ясаб олган. Профессионал тарзда барпо этилган омборларда 6-8 ой ичида кўпи билан 8 фоиз йўқотиш бўлиши мумкин.

Қачонлардир пиёз етиштириш жуда сердаромад эди – маржа 100-200 фоиз, баъзан ҳатто 400 фоизга етган. Бироқ, сўнгги йилларда вазият ўзгарди, маржа 10-30 фоизга тушиб кетди, сақлашдаги йўқотишлар эса 30-40 фоизга етмоқда. Айнан ўша йўқотишлар ҳаммасини барбод қилмоқда.

Бу гапларни айтаётганимдан афсусдаман, аммо мен ўн йиллар давомида пиёз етиштириб келган, кейин эса бир-икки йил ичида банкрот бўлиб қолган катта-катта хўжаликларни кўрдим.

– Бундай хўжаликларни қайта жиҳозлаш орқали қутқариб қолиш мумкинми?

– Қайта жиҳозлаш катта харажатларни талаб этади. Тўғри, баъзида реконструкция қилиш осон бўлган ҳолатлар ҳам учраб туради. Одатда, бизда пиёз жанубда, картошка эса ўрта ва шимолий ҳудудларда етиштирилади. Ҳеч ким сабзавотларни узоқ йўл босиб сақлашга олиб бормайди. Қайта жиҳозлаш эса қўшимча, устига-устак, катта харажатлар демакдир.

– Наҳотки Украинада сабзавотлар ва резаворларни қайта ишлаш ва сақлашга мўлжалланган янги технологик линиялар барпо этилмай қўйди?

– Ҳозир Украинада ўрмон резаворларини музлатиш линиялари фаол равишда қурилмоқда. Улар етарлича. Бу ерларда, асосан, черника сақланади. Баъзида малина ва бошқа резаворлар ҳам қўйилади. Бироқ малина борасида биз ўша Сербия ёки Польша билан рақобатлаша олмаймиз ҳали.

Ҳа, бу йил малинага талаб бор. Эҳтимол, беш йил аввал бўлганидек, яна ушбу мевани оммавий равишда экиш, кейин эса худди шундай шиддат билан суғуриб ташлаш бошланса керак. Бу жуда яхши. Фикримча, айнан шу бозорни сегментлаштиради. Сиз бизнесингизни бугуннинг ўзида пул ишлаб олиш ниятида бошласангиз, бу ишламайди.

Аммо, лоақал 10 йилга мўлжалланган стратегия асосига бизнесингизни қурсангиз, у иш бериши мумкин. Маржа юқори бўладиган, паст бўладиган даврлар бўлади. Лекин сиз 10 йиллик давр ичида, шартли равишда, умумий даромад 30 фоиз бўлишини тушуниб турасиз.

Агробизнесни режалаштириш, режа қилганда ҳам, узоққа муддатни ҳисобга олиш лозим. Сақлаш омбори – бу бир-икки йилга мўлжалланадиган нарса эмас. Уларнинг фойдаланиш муддати камида 25 йилдир.

Ўзини қоплаши эса бозор конъюнктурасига қараб 3-5 йилда юз беради. Омборга эга бўлиш савдо тармоқлари билан узоқ муддатли етказиб бериш шартномаларини тузиш имконини беради.

Музлатиш масаласига қайтадиган бўлсак, ўша Польшанинг ўзида 200 дан зиёд шок ҳолатида музлатиш тонеллари ишлаяпти. Украинада эса улар 30 та холос. Поляклар шунчаки ҳамма мевасини экспорт қилади, бизда эса ундай эмас.

Бизнинг экспортимиз нари борса, ўша Польшанинг ўзига кетади. Улар бизнинг маҳсулотларни ўзиникига қўшади-да, ўзи истаган ҳудудга экспорт қилади.

Биз, украинлар, ўз донимизни, жўхоримизни экспорт қила олар эканмиз, демак, ўзимизда етиштириладиган ҳамма нарсани, шу жумладан, сабзавотлар ва резаворларни ҳам экспорт қилишимиз мумкин.

– Мева-сабзавотлар экспорти – Украина келажагими?

– Бир нарсани тушиниб олишимиз керакки, Украина бозори у қадар катта эмас. Мамлакат экспорт салоҳиятини ривожлантириш нафақат ишлаб чиқарувчиларнинг, балки давлатнинг ҳам вазифасидир.

Украинадан 17 баравар кичик бўлган Нидерландия қандай қилиб мева-сабзавот етказиб бериш бўйича дунёда иккинчи ўринга чиқиб олди? Голландлар аллақачон бир нарсани тушуниб етганлар: ички бозор бор, лекин у кичкина. Маҳаллий бозор бирпасда тўлиб қолади, шунинг учун экспортга ишлаш керак.

Европа мамлакатларини қўя турайлик. Европада квоталар ишлайди. Аммо бошқа мамлакатларда бу нарса йўқ. Шунчаки, уларнинг талабларини бажариш керак.

Африка ёки Осиё мамлакатларида улкан бозор ва сиғим мавжуд. Лекин биз оддий сабаблар туфайли у ерларга маҳсулот етказиб бера олмаймиз. Биз инглиз тилини билмаймиз, бунинг устига бизда экспорт операцияларини амалга оширишда ҚҚСни қайтариш тизими яхши ишламайди.

Украинанинг экспорт салоҳияти беқиёс, биз ўша Африкасини ҳам, Осиёсини ҳам украин маҳсулотлари билан тўлдириб юборсак бўлади. Бироқ бизнинг давлат арбобларимиз бунга кўмаклашмаяпти.

– Логистика компанияларининг таъкидлашича, Украинанинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш йўлида битта катта тўсиқ бор. У ҳам бўлса – профессионал даражадаги омборхоналар етишмайди. Ҳақиқатан ҳам шундайми?

– Даставвал, махсус ва технологик омборлар таркиблари орасидаги фарқни тушуниб олишимиз лозим. Технологик омборлар – сабзавотларни узоқ муддат сақлашга мўлжалланган камералар.

Бир мисол келтираман. Биз бундан 7 йил аввал Киевнинг ёнида қурилган лойиҳани реконструкция қилдик. Уни бунёд этишган, кейин эса сабзавотларни сақлаш учун технологик омбор сифатида ишга туширишган. Аслида ушбу иншоот бунга мўлжалланмаган – у жойда ҳамма нарса сақлаб кўришган ва ҳар сафар муваффақиятсизликка учрашган.

Бу йил биз мазкур омборнинг бир қисмини қайта жиҳозладик. Ва бугун бу янги технологик сақлов камераларига талаб жуда юқори. Одамлар ҳатто навбатда туришипти.

Сообщение Технологик омборхоналарсиз украиналик фермерлар ҳосил учун курашда енгилмоқдалар – Андрей Марушак появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/tekhnologik-omborkhonalarsiz-ukrainalik-fermerlar-hosil-uchun-kurashda-engilmoqdalar-andrey-marushak/feed/ 0
Тожикистонда мева ва резаворлар шок усулида музлатиладиган биринчи завод ишга туширилди https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/biznes-tarikhi/tozhikistonda-meva-va-rezavorlar-shok-usulida-muzlatiladigan-birinchi-zavod-ishga-tushirildi/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/biznes-tarikhi/tozhikistonda-meva-va-rezavorlar-shok-usulida-muzlatiladigan-birinchi-zavod-ishga-tushirildi/#respond Mon, 13 Dec 2021 07:00:15 +0000 https://east-fruit.ru/?p=94772 EastFruit экспертлари резаворлар ҳамда мева- сабзавотларнинг шок усулида музлатилиши Марказий Осиё учун энг жозибадор сармоявий йўналишлардан бири деб ҳисоблашади. Шу боис, бундан маҳаллий инвесторлар фаол хабардор қилиб борилмоқда. Қувонарлиси, ушбу маълумотлар ўз самарасини беряпти ҳам. 2021 йилда Ўзбекистон музлатилган сабзавот ва мевалар экспортини кескин ошира бошлади. Ва ниҳоят, Тожикистонда ФАО...

Сообщение Тожикистонда мева ва резаворлар шок усулида музлатиладиган биринчи завод ишга туширилди появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit экспертлари резаворлар ҳамда мева- сабзавотларнинг шок усулида музлатилиши Марказий Осиё учун энг жозибадор сармоявий йўналишлардан бири деб ҳисоблашади. Шу боис, бундан маҳаллий инвесторлар фаол хабардор қилиб борилмоқда. Қувонарлиси, ушбу маълумотлар ўз самарасини беряпти ҳам. 2021 йилда Ўзбекистон музлатилган сабзавот ва мевалар экспортини кескин ошира бошлади. Ва ниҳоят, Тожикистонда ФАО ва ЕТТБ лойиҳаси консультацион кўмагида мева ва резаворларни шок усулида музлатиш бўйича биринчи корхона пайдо бўлди.

2021 йил охирида “Хариф” МЧЖ томонидан кунига 15 тоннагача резавор, мева ёки сабзавотни статик музлатиш усулида қайта ишлаш қувватига эга бўлган илк завод фойдаланишга топширилди. Корхона Тожикистон шимолида, Хўжанд шаҳри яқинида жойлашган. Завод 2022 йилнинг баҳоридан  қулупнай, малина, олча ва ўрик каби меваларни музлатишни бошлайди. Бироқ, ҳар қандай турдаги мева-сабзавотларни музлатиш мумкинлиги туфайли бошқа имкониятлар ҳам кўриб чиқилади – бу малина, олхўри, шафтоли, қовун, наъматак, сабзавотлар ва ҳатто ёввойи турдаги мевалар бўлиши ҳам мумкин. Келгусида ушбу корхона жаҳон бозори учун қимматли бўлган, илгари мамлакатда етиштирилмаган бошқа турдаги мева-сабзавот маҳсулотларини етиштиришга туртки бериши, шубҳасиз.

“Хариф” заводи Тожикистондаги биринчи музлатувчи корхона ҳисобланади. Шу пайтгача мамлакатда сабзавотни қуритиш, мева-сабзавотларни консервалаш, қуритилган меваларни қайта ишлаш, шарбат ишлаб чиқариш заводлари мавжуд эди. Яқин-яқингача мамлакатда шок усулида музлатиш заводлари бўлмаган ва бу Тожикистон учун инновацион лойиҳа ҳисобланади. Тожикистон BRIX таркиби кўп миқдордаги юқори сифатли мевалари ҳамда мазкур хом ашёнинг нисбатан арзонлиги билан машҳур. Бироқ етиштирилган маҳсулотларнинг бир қисми шунчаки йўқ бўлиб кетади, чунки, уларни сархил экспорт бозорига сотиш имкониятлари жуда чекланган.

Шу билан бирга, маҳаллий фермерлар барча маҳсулотларни сархил ҳолатда сотиш мумкин эмаслигини тушуниб,  маҳсулотларни офтобда  ёки ўзлари қуритишади, лекин бир килограмм сархил маҳсулот ҳисобига олиб қаралганда қуритилган маҳсулотлан тушадиган даромад анчайин паст. Тожикистон  ўзининг қуритилган ўриги, олмаси, олхўриси ва қуруқ мева аралашмалари билан машҳур. Шунингдек, мамлакатда сабзавотлар қуритиладиган бир қанча корхоналар фаолият кўрсатмоқда. Бироқ, сархил ёки музлатилган маҳсулотларни сотиш анча фойдалидир, чунки, қуритилган меваларни сотишдан гектарига тушадиган даромад янги узилган ёки музлатилган меваларни сотишдан кўра бир неча баробар паст.

Дарвоқе, маҳаллий аҳоли учун анъанавий маҳсулот ҳисобланмиш Марказий Осиё мамлакатлари бозорида ҳам қуруқ мевалар ўз бозор улушини сархил меваларга бера бошлаган. Бундан ташқари, минтақадаги супермаркетлар тармоқлари, хусусан, Маkro супермаркетлар тармоғи менежери ўзбекистонлик Роман Сайфулин EastFruit нашрига берган интервьюсида мева-сабзавотларни музлатиш Ўзбекистонда ҳам энг тез ривожланаётган савдо сегментларидан бири эканлигини таъкидлади! Шу боис, янги лойиҳа туфайли Тожикистон супермаркетларида ҳам маҳаллий етиштирилган мева ва резаворларнинг музлатилган турлари пайдо бўлиши мумкин.

“Шахсан мен учун Тожикистонда мева ва резаворларни музлатиш бўйича завод ташкил этилиши катта ғалаба, чунки, бу мазкур турдаги бизнес салоҳиятини минтақанинг бошқа инвесторларига ҳам намоён этиш имконини беради. Зеро, музлатилган мева, сабзавот, резавор ва ёввойи турдаги мевалар  экспорти янги узилганларига қараганда анчайин осон. Мева-сабзавотларни чуқур музлатиш жаҳон мева-сабзавот бозорининг энг тез ривожланаётган сегментларидан биридир. Демак, маҳсулотларни музлатиш Тожикистонга экспорт ҳажмини ошириш, боғбонлар ва сабзавот етиштирувчилар даромадларини кўпайтириш ҳамда бутун қўшилган қиймат занжири бўйлаб янги иш ўринлари яратиш имконини беради. Шунингдек, умид қиламанки, ушбу корхона туфайли жаҳоннинг кўплаб мамлакатлари Тожикистон меваларининг ўзига хос таъмига баҳо беришлари мумкин бўлади. Чунки, музлатилган ҳолда сотиш учун мевалар тўлиқ пишиш босқичида йиғиб олинади. Бу босқичда уларнинг таъм сифати энг юқори чўққида бўлади», дейди Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) инвестицион департаменти иқтисодчиси Андрий Ярмак.

“Хариф” корхонасига қарашли мева ҳамда резаворларни музлатиш корхонаси қабул ва назорат бўлими, шок услида совутиш ва музлатиш, сақлаш ва совутиб ишлов бериш, шунингдек, қадоқлаш бўлимларидан иборат. Корхонанинг ҳатто ўз лабораторияси ҳам бор. Шу билан бирга, завод 300 тоннадан ортиқ мева ва резаворларни музлатилган ҳолда сақлаш имкониятига эга бўлади, бунинг учун замонавий сақлаш омбори қурилган. Шунингдек, 500 тонна мевани бир вақтнинг ўзида совутиш майдони мавжуд бўлиб, бу келажакда сархил ва совутилган юқори сифатли маҳсулотларни экспорт қилиш лойиҳасини йўлга қўйиш имконини беради. Ушбу инновацион корхонада музлатиш мавсумида 30 нафардан зиёд киши меҳнат қилади.

“Айни дамда Тожикистоннинг Сўғд ва Хатлон вилоятларидаги уй ва фермер хўжаликларидан хомашё сотиб олишни режалаштирганмиз. Келгусида 50 гектарга яқин майдонда Тожикистоннинг анъанавий ва нишали резаворларини етиштириш бўйича кооператив ташкил этишни режалаштирганмиз”, – дейди “Хариф” масъулияти чекланган жамияти директори, шунингдек, EastFruit, ФАО ва ЕТТБнинг узоқ йиллик маслаҳатчиси Бахтиёр Абдувоҳидов.

Мева-сабзавотларни музлатиш истиқболига ишонч ҳосил қилган ва мана, бир неча йилдирки, маҳаллий инвесторларни ҳам бунга ишонтираётган жаноб Абдувоҳидов шахсий намуна кўрсатишга ва энг замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда мустақил равишда биринчи заводни қуришга қарор қилди.

Украина музлатилган резаворлар экспортидан 200 миллион доллар, Польша ва Сербия эса ҳар бири ярим миллиард доллардан даромад олади. Шу билан бирга, Тожикистонда иқлим яхши, ишчи кучи ва электр энергияси арзон, резаворларнинг вегетация даври нисбатан узоқ, шу боис, Тожикистоннинг ушбу ўсиб бораётган ва истиқболли бозорда муваффақият қозонмаслиги учун ҳеч бир сабаб йўқ. Қолаверса, юқори ва ҳатто премиал сифатли маҳсулотлар етиштирамиз, улар учун қимматроқ нархга эга бўламиз», дейди Бахтиёр Абдувоҳидов.

Шунингдек, у сўнгги пайтларда вилоятдаги кичик фермерлар қулупнай етиштириш билан фаол шуғуллана бошлаганини, бу хомашё зонасининг барқарор кенгайиши ва маҳсулотларнинг бир қисмини музлатиб сотиш бўйича сархил бозор муқобили яратилишига умид қилаётганини таъкидлади. Ўз навбатида, “Хариф” компанияси ҳамкасбларига экин етиштириш технологиялари бўйича маълумот ва маслаҳатлар бериш, шунингдек, ишлаб чиқариш лойиҳаларини профессионал қўллаб-қувватлашда ёрдам беришни режалаштирмоқда.

Бундан ташқари, компания резаворлар кўчатларини кўпайтириш учун ўта замонавий кўп қаватли иссиқхоналар қуриб, Италиядан энг талабгир навларнинг экин материалини олиб келди. Уларни етиштиришда кам ҳажмли технология қўлланади, бу ҳам Тожикистон резавор бизнеси учун инновация ҳисобланади. Компания жаҳондаги энг яхши навли қулупнайларни саноат мақсадида етиштириш учун ўз питомниги ва плантациясини яратишни режалаштирмоқда.

Мева ва резаворларни музлатиш бўйича корхона ташкил этиш лойиҳаси «Хариф»нинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилди. Шок усулида музлатиш ускунаси эса USAID CTJ лойиҳаси кўмагида харид қилинди.

«Хариф» экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқаради. Бунинг учун музлатишга мўлжалланган хом ашё етказиб берувчи резавор етиштирувчиларга HАCCP, ISО 22000 ва GLOBAL G.A.P сертификатларини бериш режалаштирилган.

Сообщение Тожикистонда мева ва резаворлар шок усулида музлатиладиган биринчи завод ишга туширилди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/biznes-tarikhi/tozhikistonda-meva-va-rezavorlar-shok-usulida-muzlatiladigan-birinchi-zavod-ishga-tushirildi/feed/ 0
Бу йил музлатилган резаворлар Украинага 200 миллион доллар даромад келтиради https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/bu-yil-muzlatilgan-rezavorlar-ukrainaga-200-million-dollar-daromad-keltiradi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/bu-yil-muzlatilgan-rezavorlar-ukrainaga-200-million-dollar-daromad-keltiradi/#comments Fri, 03 Dec 2021 04:30:16 +0000 https://east-fruit.ru/?p=93941 EastFruit таҳлилчилари хабарига кўра, Украинадан мева-сабзавот сегментида экспорт тушумлари бўйича етакчи бўлган грек ёнғоғи 2020 йилда биринчи марта ўз ўрнини музлатилган резаворларга бўшатиб берган эди. Бу йил эса ушбу тоифадаги музлатилган резаворлар бўйича етакчилик, айниқса, музлатилган малина нархи тез ўсиши фонида янада мустаҳкамланди. 2020 йилда музлатилган резавор ва мевалар экспортидан...

Сообщение Бу йил музлатилган резаворлар Украинага 200 миллион доллар даромад келтиради появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчилари хабарига кўра, Украинадан мева-сабзавот сегментида экспорт тушумлари бўйича етакчи бўлган грек ёнғоғи 2020 йилда биринчи марта ўз ўрнини музлатилган резаворларга бўшатиб берган эди. Бу йил эса ушбу тоифадаги музлатилган резаворлар бўйича етакчилик, айниқса, музлатилган малина нархи тез ўсиши фонида янада мустаҳкамланди.

2020 йилда музлатилган резавор ва мевалар экспортидан олинган даромад 33 фоизга ошиб, рекорд даражадаги 111 миллион долларга етди. Худди шу вақтда грек ёнғоғи экспортидан олинган даромад 30 фоизга тушиб, сўнгги тўрт йилдаги энг паст даражага келди ва 97 миллион долларни ташкил этди.

“2020 йилда ёнғоқнинг жаҳон нархлари АҚШ бозорида юқори сифатли маҳсулотларнинг ҳаддан зиёдлиги туфайли антирекорд ўрнатди. Бу Украинанинг ушбу тоифадаги экспорт даромадлари пасайишига асосий сабаб бўлди. Айтганча, ўтган йили Украинада янги ёнғоқ плантацияларини барпо этиш деярли тўхтатилди, питомник эгалари ёнғоқ кўчатларини утилизация қилишга мажбур бўлишди, чунки, уларга умуман талаб йўқ эди ва баъзи боғбонлар мева бераётган ёнғоқ боғларини йўқ қила бошлашди. Бироқ, менимча, бундай қарорга келиш учун эрта эди. Зеро, бу йил ёнғоқ нархи яна рекордларни янгиламоқда ва бу сафар ёнғоқ нархи жаҳон бўйича рекорд даражада баланд», дейди БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти инвестицион департаменти иқтисодчиси Андрий Ярмак.

«Афсуски, кўпчилик ёнғоқ етиштириш ўн йилликка мўлжалланган бизнес эканини тушунмайди, ахир, бир йиллик нархларни стратегик бизнес-қарорлар қабул қилиш учун асос қилиб олиш ярамайди. 2020 йили мен кўпчиликни ёнғоқ бизнесига киришиш учун идеал вақт эканлигига ишонтирганман, чунки, 2020 ва ҳатто 2021 йилда ҳам сифатли ёнғоқ кўчатларини «чой-чақа»га сотиб олиш мумкин бўлди. Бироқ, бизнесни ҳар томонлама, яъни, стратегик жиҳатдан кўриб чиқиш керак. Айнан ёнғоқ, резаворлар, умуман, мева-сабзавот бизнесида иш берадиган стратегиялар ҳақида  жонли мисоллар келтирган ҳолда 3 декабрь куни «Украина мева-сабзавотлари – 2021. Янги сармоявий имкониятлар» деб номланган конференцияда сўзлаб бераман. Ерга эгалик қилиш имконияти контекстида мева-сабзавот инвестициялари ҳозирги кунда жуда долзарб аҳамият касб этмоқда. Умид қиламанки, маслаҳатларим кўпчиликка инвестицияларнинг дастлабки босқичида хатога йўл қўймаслик ёки мавжуд сармоявий лойиҳаларга тузатиш киритишда ёрдам беради», дейди Андрий Ярмак.

Мутахассис музлатилган резаворлар экспортидаги янги рекордлар сабабларини нафақат малина нархи ошиши, балки мамлакатда музлатилган резавор ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши билан изоҳлади.

“2017-2018 йилларда Украина музлатилган резаворлар экспортидан 2020 йилдагидек даромад олиши мумкин эди, бироқ ўша пайтда музлатиш қуввати барча резаворларни қайта ишлаш учун етарли бўлмаган, шу боис, маҳсулотларнинг бир қисми сархил маҳсулотлар бозорида арзимаган пулга сотилди ёки шарбат ишлаб чиқариш учун жўнатилди ва ҳатто ҳосил йиғиб олинмаган ҳолатлар ҳам бўлди. 2021 йилда Украина музлатилган резаворлар экспорти бўйича рекордни янгилайди. Ва музлатилган резаворлар экспортидан тушган даромад ҳатто 200 миллион АҚШ долларидан ошиб кетиши мумкин! 2022 йилга бориб, Украинада мева-сабзавотларни музлатиш қуввати рекорд даражада ўсади ва ушбу мамлакат янги экспорт рекордларига тайёр бўлади. Аммо янги мавсумда малина учун глобал нархлар шундай яхши бўлиши даргумон. Шунинг учун, музлатилган мевалар экспорти стратегияси ҳақида ҳозирданоқ ўйлаш ва Польшага етказиб беришда пул йўқотишни давом эттирмаслик, аксинча, тўғридан-тўғри, даромадлироқ экспортга чиқиш керак. Конференция давомида, шунингдек, бу хусусда ҳам батафсил сўзлаб беришни режалаштирганман”, дейди ФАО эксперти.

EastFruit таҳлилчиларининг прогнозларига кўра, бу йил Украинада ёнғоқ экспортидан тушадиган даромад ҳам ўсади, бироқ бу ўсиш музлатилган резаворлар экспортидаги каби кескин бўлмайди. Шунга мувофиқ, музлатилган резаворлар ва ёнғоқ ўртасидаги даромад фарқи қисқаришда давом этади.

Сообщение Бу йил музлатилган резаворлар Украинага 200 миллион доллар даромад келтиради появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/bu-yil-muzlatilgan-rezavorlar-ukrainaga-200-million-dollar-daromad-keltiradi/feed/ 2