морковь • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Wed, 13 Apr 2022 08:00:30 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png морковь • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Ўзбекистонда янги ҳосил сабзиси нархи тез пасаймоқда, ўтган йилги сабзи нархи эса ошмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-yangi-hosil-sabzisi-narkhi-tez-pasaymoqda-otgan-yilgi-sabzi-narkhi-esa-oshmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-yangi-hosil-sabzisi-narkhi-tez-pasaymoqda-otgan-yilgi-sabzi-narkhi-esa-oshmoqda/#respond Wed, 13 Apr 2022 08:00:30 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103255 Бундан икки ҳафта аввал EastFruit Ўзбекистон пойтахтидаги улгуржи бозорларда янги ҳосил сабзисининг биринчи партиялари пайдо бўлгани ҳақида ёзган эди. Ўша пайтда улгуржи бозорларда 2022 йилги ҳосил сабзисини етказиб бериш ҳажми кам бўлган. Бироқ, ўтган вақт мобайнида янги ҳосил сабзисини етказиб бериш сезиларли даражада ошди ва нархлар деярли икки баробар пасайди....

Сообщение Ўзбекистонда янги ҳосил сабзиси нархи тез пасаймоқда, ўтган йилги сабзи нархи эса ошмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Бундан икки ҳафта аввал EastFruit Ўзбекистон пойтахтидаги улгуржи бозорларда янги ҳосил сабзисининг биринчи партиялари пайдо бўлгани ҳақида ёзган эди. Ўша пайтда улгуржи бозорларда 2022 йилги ҳосил сабзисини етказиб бериш ҳажми кам бўлган.

Бироқ, ўтган вақт мобайнида янги ҳосил сабзисини етказиб бериш сезиларли даражада ошди ва нархлар деярли икки баробар пасайди. 2022 йилнинг 25 мартидан 8 апрелигача бўлган даврда янги ҳосил сабзисининг ўртача улгуржи нархлари 1 кг учун 14 000 дан 8 000 сўмга, яъни, 43 фоиз ёки 1,8 баробар пасайган. Бундан ташқари, 2022 йилнинг 8 апрель ҳолатига кўра, ушбу маҳсулотнинг жорий улгуржи нархлари ўтган йилнинг шу санасидан 2,3 баробар паст бўлди.

Шунингдек ўқинг: USAID ва Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамкорлигида агробизнес бўйича стартаплар молиялаштирилади

Шу билан бирга, Ўзбекистонда ўтган йилги сабзининг улгуржи нархлари кетма-кет тўртинчи ҳафта ўсиб бормоқда ва сўнгги бир ой ичида 80 фоизга ошган.  2022 йилнинг 11 мартидан 8 апрелигача бўлган даврда ўтган йилги сабзининг ўртача улгуржи нархлари 1 кг учун 2500 дан 4500 сўм (0,23 дан 0,40 АҚШ доллари)гача, яъни, 1,8 баробар ошди.  Агар жорий нархларни ўтган йилги даражалар билан солиштирадиган бўлсак, 2022 йилнинг 8 апрель ҳолатига кўра, ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархлари 2021 йилнинг шу санасидаги нархдан 1,8 баробар юқоридир.

EastFruit таҳлилчилари фикрига кўра, ўтган йилги сабзи нархининг бу қадар кўтарилиши сабабларидан бири Россия бозорида ушбу маҳсулот қимматлаганидир. Худди шу даврда, 2022 йилнинг 11 мартидан 8 апрелига қадар Россия бозорида ўтган йилги сабзининг ўртача улгуржи нархлари 0,25 доллардан 0,68 долларгача, яъни, 2,7 баробар ошган.  Россия ва Ўзбекистон бозорларининг улгуржи нархлари ўртасидаги тафовут эса сезиларли даражада ошди, бу, ўз навбатида, Россияга ушбу маҳсулот экспортини рағбатлантирмоқда.

Сообщение Ўзбекистонда янги ҳосил сабзиси нархи тез пасаймоқда, ўтган йилги сабзи нархи эса ошмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-yangi-hosil-sabzisi-narkhi-tez-pasaymoqda-otgan-yilgi-sabzi-narkhi-esa-oshmoqda/feed/ 0
Ўзбекистон улгуржи бозорларига янги ҳосил сабзисининг илк партиялари чиқди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-ulgurzhi-bozorlariga-yangi-hosil-sabzisining-ilk-partiyalari-chiqdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-ulgurzhi-bozorlariga-yangi-hosil-sabzisining-ilk-partiyalari-chiqdi/#respond Thu, 31 Mar 2022 05:00:45 +0000 https://east-fruit.ru/?p=102449 Ўтган ўн кун ичида Ўзбекистон пойтахтидаги улгуржи бозорларда янги ҳосил сабзисининг илк партиялари чиқди. EastFruit экспертларининг қайд этишича, улгуржи бозорларда 2022 йилги ҳосил сабзиси бўйича таклифларнинг мавжуд ҳажми ҳозирча кўп эмас. Улгуржи бозорларда янги сабзининг биринчи партиялари ўтган ҳафта пайдо бўлди ва 2022 йилнинг 25 март ойи ҳолатига кўра, жорий...

Сообщение Ўзбекистон улгуржи бозорларига янги ҳосил сабзисининг илк партиялари чиқди появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўтган ўн кун ичида Ўзбекистон пойтахтидаги улгуржи бозорларда янги ҳосил сабзисининг илк партиялари чиқди. EastFruit экспертларининг қайд этишича, улгуржи бозорларда 2022 йилги ҳосил сабзиси бўйича таклифларнинг мавжуд ҳажми ҳозирча кўп эмас.

Улгуржи бозорларда янги сабзининг биринчи партиялари ўтган ҳафта пайдо бўлди ва 2022 йилнинг 25 март ойи ҳолатига кўра, жорий йил ҳосили сабзисининг ўртача улгуржи нархи 1 кг учун 14 000 сўмни ташкил қилмоқда. Таққослаш учун айтадиган бўлсак, EastFruitнинг нархлар мониторинги маълумотларига кўра, ўтган 2021 йилда янги сабзининг биринчи улгуржи партиялари тахминан март ойи ўрталаридан бошлаб бозорда мавжуд эди. 2021 йилнинг 18 март ҳолатига кўра, ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархлари 1 кг учун 22 000 сўмни ташкил этган бўлса, бир ҳафта ўтиб, 25 мартига келиб, нархлар кескин пасайди ва 18 минг сўмга тушди.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон: озиқ-овқат хавфсизлиги, валюта курси ва макроиқтисодий барқарорлик бўйича таҳлил ва прогнозлар

Шундай қилиб, жорий йилда янги сабзининг биринчи улгуржи партиялари бозорда 2021 йилга нисбатан бир ҳафта кечроқ пайдо бўлди, аммо сезиларли даражада паст нархда – ўтган йилга нисбатан 36 фоиз арзон.  Бундан ташқари, Ўзбекистонда янги сабзининг улгуржи нархлари (2022 йилниг 25 март ҳолатига кўра) ўтган йилнинг шу санасига нисбатан 22 фоиз арзондир.

Сообщение Ўзбекистон улгуржи бозорларига янги ҳосил сабзисининг илк партиялари чиқди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-ulgurzhi-bozorlariga-yangi-hosil-sabzisining-ilk-partiyalari-chiqdi/feed/ 0
Ўзбекистонда ўтган йилги ҳосил сабзиси арзонлашишда давом этмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-otgan-yilgi-hosil-sabzisi-arzonlashishda-davom-etmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-otgan-yilgi-hosil-sabzisi-arzonlashishda-davom-etmoqda/#respond Sat, 12 Mar 2022 09:30:27 +0000 https://east-fruit.ru/?p=101431 Ўтган ҳафта EastFruit 2022 йилнинг 18 февралидан 25 февралигача бўлган даврда Ўзбекистонда ўтган йилги ҳосил сабзисининг улгуржи нархи 25 фоиз арзонлашгани ҳақида ёзган эди. Бу ҳафтада ҳам пасайиш тенденцияси давом этди ва нархлар яна 17 фоиз арзонлашди. EastFruitнинг нархлар мониторинги маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 4 мартидан 11 мартига қадар ўтган...

Сообщение Ўзбекистонда ўтган йилги ҳосил сабзиси арзонлашишда давом этмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўтган ҳафта EastFruit 2022 йилнинг 18 февралидан 25 февралигача бўлган даврда Ўзбекистонда ўтган йилги ҳосил сабзисининг улгуржи нархи 25 фоиз арзонлашгани ҳақида ёзган эди. Бу ҳафтада ҳам пасайиш тенденцияси давом этди ва нархлар яна 17 фоиз арзонлашди.

EastFruitнинг нархлар мониторинги маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 4 мартидан 11 мартига қадар ўтган йилги ҳосил сабзисининг ўртача улгуржи нархлари 1 кг учун 3000 сўмдан 2500 сўмгача, яъни,  бир ҳафта ичида 17% га пасайган. Шундай қилиб, сўнгги уч ҳафта ичида – 2022 йилнинг 18 февралидан 11 мартигача Ўзбекистонда ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархлари 1 кг учун 4000 сўмдан 2500 сўмга, яъни, 38% га пасайган.

Шуни қайд этиш жоизки, Ўзбекистонда ўтган йилги ҳосил сабзисининг улгуржи нархлари 2022 йил бошига нисбатан 29 фоизга пасайган ва жорий йилнинг январь ойи ўрталарида қайд этилган минимал даражададир.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда 2022 йил бошидан буён апельсин 31 фоизга арзонлашди

Жорий нархлар ва ўтган йиллар даражаси ўртасидаги тафовут сезиларли даражада қисқарганига қарамай, бу фарқ салмоқлигича қолмоқда: 2022 йилнинг 11 март ҳолатига кўра, ўтган йилги ҳосил сабзисининг ўртача улгуржи нархи 2021 йилдаги шу санага нисбатан 56 фоизга юқоридир.  Таққослаш учун айтадиган бўлсак, ўтган йилнинг шу санасида ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархи 1600 сўм/кг ни ташкил этган эди.

Сообщение Ўзбекистонда ўтган йилги ҳосил сабзиси арзонлашишда давом этмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-otgan-yilgi-hosil-sabzisi-arzonlashishda-davom-etmoqda/feed/ 0
Ўзбекистонда сабзи 25 фоизга арзонлашди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-sabzi-25-foizga-arzonlashdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-sabzi-25-foizga-arzonlashdi/#respond Sat, 05 Mar 2022 04:00:06 +0000 https://east-fruit.ru/?p=101045 Ўтган ҳафта Ўзбекистонда ўтган йилги ҳосил сабзисининг улгуржи нархлари 25 фоизга пасайди ва худди шу  даражада сақланиб турибди. Бироқ, EastFruit мутахассисларининг хабарига кўра, жорий нархлар ўтган йилги даражага нисбатан анча юқорилигича қолмоқда. EastFruitнинг нархлар мониторинги маълумотларига кўра, шу йил 18 февралдан 25 февралга қадар ўтган йилги ҳосил сабзисининг ўртача улгуржи...

Сообщение Ўзбекистонда сабзи 25 фоизга арзонлашди появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўтган ҳафта Ўзбекистонда ўтган йилги ҳосил сабзисининг улгуржи нархлари 25 фоизга пасайди ва худди шу  даражада сақланиб турибди. Бироқ, EastFruit мутахассисларининг хабарига кўра, жорий нархлар ўтган йилги даражага нисбатан анча юқорилигича қолмоқда.

EastFruitнинг нархлар мониторинги маълумотларига кўра, шу йил 18 февралдан 25 февралга қадар ўтган йилги ҳосил сабзисининг ўртача улгуржи нархлари 1 кг учун 4000 дан 3000 сўмгача пасайди ва жорий ҳафта ўша даражада сақланиб турди. Аммо айни пайтдаги нархлар ва ўтган йиллар даражаси ўртасидаги фарқ юқорилигича қолмоқда.  2022 йилнинг 4 март ҳолатига кўра, ўтган йилги ҳосил сабзисининг ўртача улгуржи нархи 1 кг учун 3000 сўмни ташкил этади, бу 2021 йилнинг шу санасига нисбатан роппа-роса 2 баробар юқори кўрсаткичдир.

Бироқ, улгуржи нархларнинг 25 фоизга пасайганини ҳисобга олсак, Ўзбекистонда ўтган йилги ҳосил сабзиси нархи EastFruit мева-сабзавот маҳсулотларининг улгуржи нархлари мониторингини олиб борадиган минтақа давлатлари орасида ўртача даражада эканлиги аён бўлади.

Сообщение Ўзбекистонда сабзи 25 фоизга арзонлашди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-sabzi-25-foizga-arzonlashdi/feed/ 0
Россия Федерациясида сабзи бўйича таклифлар қисқариши фонида ушбу маҳсулот нархи ўса бошлади https://east-fruit.ru/uz/dolzarb/rossiya-federatsiyasida-sabzi-boyicha-takliflar-qisqarishi-fonida-ushbu-mahsulot-narkhi-osa-boshladi/ https://east-fruit.ru/uz/dolzarb/rossiya-federatsiyasida-sabzi-boyicha-takliflar-qisqarishi-fonida-ushbu-mahsulot-narkhi-osa-boshladi/#respond Fri, 18 Feb 2022 05:00:52 +0000 https://east-fruit.ru/?p=100184 EastFruit лойиҳаси таҳлилчиларининг хабарига кўра, россиялик фермерлар бу ҳафта сабзининг сотув нархини оширишга муваффақ бўлишди. Бозор иштирокчиларининг айтишича, нархлар ошишига ушбу сегментдаги савдо фаоллигининг сезиларли ўсиши туртки бўлмоқда.  Шу билан бирга, кўплаб фермер хўжаликлари юқори сифатли сабзининг нархи ошишини кутган ҳолда савдони тўхтатиб қўйган ва ушбу сабзавотни март ойи бошидан...

Сообщение Россия Федерациясида сабзи бўйича таклифлар қисқариши фонида ушбу маҳсулот нархи ўса бошлади появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit лойиҳаси таҳлилчиларининг хабарига кўра, россиялик фермерлар бу ҳафта сабзининг сотув нархини оширишга муваффақ бўлишди. Бозор иштирокчиларининг айтишича, нархлар ошишига ушбу сегментдаги савдо фаоллигининг сезиларли ўсиши туртки бўлмоқда.  Шу билан бирга, кўплаб фермер хўжаликлари юқори сифатли сабзининг нархи ошишини кутган ҳолда савдони тўхтатиб қўйган ва ушбу сабзавотни март ойи бошидан сотиш режалаштирилган.

Хусусан, айни дамда сабзи 24-32 рубл/кг (0,31-0,42 $/кг)дан сотилмоқда, бу бир ҳафта аввалгидан ўртача 17 фоизга қиммат.  Мутахассислар ушбу маҳсулот нархи ошишини кўплаб маҳаллий фермерларда бу йил ҳосили анчайин кам бўлган сифатли сабзининг етишмаётгани билан изоҳлашмоқда. Шундай қилиб, яхши талаб фонида бозордаги таклифнинг қисқариши фермерларга ушбу сабзавот нархини ошириш имконини берди.

Шу билан бирга, лойиҳа таҳлилчилари Россия бозорида юқори сифатли сабзи нархининг ўсиши тезроқ юз бериши мумкин эди, дея қайд этишмоқда. Бироқ, бозорда Беларусдан келтирилган ва маҳаллий фермер хўжаликларининг сабзиси билан деярли бир хил нархларда таклиф қилинаётган катта ҳажмдаги маҳсулотнинг мавжудлиги россиялик фермерларга ушбу сабзавот нархини янада интенсив равишда оширишга тўсқинлик қилмоқда.

Шуни қўшимча қилиш жоизки, бугунги кунда Россияда сабзи нархи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўртача 44 фоизга баланд. Шу билан бирга, яқин келажакда бир қатор фермер хўжаликлари ушбу сегментда юқори нарх даражасини ўрнатиш учун яна ҳаракат қилишни режалаштирмоқда.

Сообщение Россия Федерациясида сабзи бўйича таклифлар қисқариши фонида ушбу маҳсулот нархи ўса бошлади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/dolzarb/rossiya-federatsiyasida-sabzi-boyicha-takliflar-qisqarishi-fonida-ushbu-mahsulot-narkhi-osa-boshladi/feed/ 0
Ўзбекистонлик трейдерлар баҳорда Россия бозорида сабзи нархи уч баробар ошишига умид қилиб, беҳуда пул тикишмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonlik-treyderlar-bahorda-rossiya-bozorida-sabzi-narkhi-uch-barobar-oshishiga-umid-qilib-behuda-pul-tikishmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonlik-treyderlar-bahorda-rossiya-bozorida-sabzi-narkhi-uch-barobar-oshishiga-umid-qilib-behuda-pul-tikishmoqda/#respond Wed, 16 Feb 2022 06:00:08 +0000 https://east-fruit.ru/?p=100010 Ўзбекистон сабзи бозоридаги вазият кўпчилик учун тушунарсиз бўлиб қолмоқда. Ўзингиз баҳо беринг, ҳозирги кунда сабзи нархи ўтган йилга нисбатан деярли уч баробар ва йилнинг шу даври учун одатдагидан олти баробар юқори! Бироқ, шундай баланд даражага қарамай, нархлар келгусида ҳам кўтарилиш тенденциясига эга. EastFruit таҳлилчилари бундай ноодатий вазиятнинг сабабларини аниқлашга ҳаракат...

Сообщение Ўзбекистонлик трейдерлар баҳорда Россия бозорида сабзи нархи уч баробар ошишига умид қилиб, беҳуда пул тикишмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистон сабзи бозоридаги вазият кўпчилик учун тушунарсиз бўлиб қолмоқда. Ўзингиз баҳо беринг, ҳозирги кунда сабзи нархи ўтган йилга нисбатан деярли уч баробар ва йилнинг шу даври учун одатдагидан олти баробар юқори! Бироқ, шундай баланд даражага қарамай, нархлар келгусида ҳам кўтарилиш тенденциясига эга.

EastFruit таҳлилчилари бундай ноодатий вазиятнинг сабабларини аниқлашга ҳаракат қилишди.  Балки Ўзбекистонда сабзи етиштириш камайгандир? Бироқ, аслида бунинг тескариси. Балки, яна Россия сабабдир, зеро, 2021 йил ёзида Ўзбекистон сабзисининг Россияга экспорти кескин кўтарилди. Йўқ, бундай деб ҳам бўлмайди, ҳозир Ўзбекистонда сабзининг улгуржи нархи Россиядагидан ҳам баланд, шунинг учун уни Россияга экспорт қилишда маъно йўқ. Хўш, унда Ўзбекистон учун муҳим сабзавот тури бўлмиш ушбу маҳсулот нархи юқори эканининг сабаби нимада?

Даставвал Ўзбекистонда сабзи етиштириш ҳажмини кўриб чиқамиз. EastFruitнинг ўзбек жамоаси фермерлардан 2021 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида йиғиб олинадиган сабзи ҳосили ва 2022 йилнинг март ойида йиғиб олинадиган сабзи ҳосили истиқболлари ҳақида сўради.

Ижтимоий тармоқларда ушбу сабзавотнинг рекорд нархлари ҳақида кўплаб мемлар тарқалган баҳор-ёз даврида Россияга юқори нархлар ва рекорд даражадаги экспорт ўзбек фермерларини сабзи экиладиган майдонларни кескин оширишга ундади.  Фермерларнинг маълумотларига кўра, 2021 йилнинг июлида октябрь ва ноябрь ойларида йиғиб олинадиган кечпишар сабзининг экин майдонлари камида икки баробар кўпайтирилди. Бу сабзининг ҳосилдорлиги ўтган йиллардагидан унчалик фарқ қилмагани боис, табиийки, 2021 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида ҳосил ҳажми икки баробардан зиёд ошди.

Бироқ, Россия ва Беларусдаги нархларнинг юқори даражасига қарамай, (уларни ҳам ҳисобдан чиқармаслик керак, чунки, ҳозир ушбу икки мамлакатда минтақадаги барча мамлакатлар орасида сабзининг энг юқори нархлари қайд этилмоқда), 2021 йилнинг октябрь-декабрь ойларида Россия бозорига сабзи экспорти фақат 9 фоизга ўсди. Бундан ташқари, биринчи графикда кўриб турганингиздек, Ўзбекистонда сабзи нархи ҳозир Россиядагидан ҳам юқори. Шунинг учун экспортнинг сезиларли таъсири аталмиш омил ўз-ўзидан йўққа чиқади.

Табиийки, суҳбатлашилган фермерларнинг фикрига кўра, ҳозир Ўзбекистонда сабзи кўп, экспортнинг иқтисодий маъноси йўқ ва ушбу ҳажмлар бозорга катта босим ўтказиши, нархлар тушиши керак.  Аммо улар ўсиб бормоқда!  Бундан ташқари, биз биламизки, бир ойдан камроқ вақт ичида, яъни март ойида қишки сабзи йиғим-терим бошланади. Бу ерда ҳам фермерлар  майдоннинг икки баробар оширилиши ҳақида гапиришяпти.

Мазкур ҳолатнинг биргина изоҳи бор ва буни биз суҳбатлашган Ўзбекистон сабзавот бозори вакиллари ҳам тасдиқлайди – трейдерларнинг 2021 йил сценарийси такрорланишига ишончи комил. Ва шуни айтиш жоизки, бу жуда дадил тахмин.

Трейдерлар нимани кутмоқда?

Улар Россия бозорида сабзи нархи камида уч баробар ошиб, ўтган йилгидек ҳар бир килограмм учун 90 АҚШ центига етишини кутишмоқда. Акс ҳолда, ҳозир Ўзбекистонда катта ҳажмда сабзи сақлашнинг иқтисодий маъноси йўқ.

Қизиғи шундаки, фермерларнинг тасдиғига қараганда, трейдерлар ҳозир ҳам сабзини катта ҳажмда сотиб олиб, сақлашмоқда. Яъни, Ўзбекистонда сабзи савдоси анча фаол, лекин сақлаш учун катта ҳажмлар олиб қўйилаётгани – трейдерларнинг сабзини экспорт эҳтиёжлари учун сотиб олишаётгани ҳақидаги фикрни яна бир бор тасдиқлайди.

Ўзбекистоннинг жанубий вилоятидагилар кечпишар сабзи ҳосилининг бир қисмини ерда  қолдириб, уни йиғиб олишга шошилишмаяпти. Агар  қаттиқ совуқ бўлмаса, бу сабзини сақлашнинг арзон ва сифатли усули.  Шунингдек, бозор иштирокчилари сабзавот омборларида сабзи жуда кўп эканини тасдиқлашмоқда ва уларнинг баъзилари айтишмоқдаки, «омборлар  2021 йилги кечпишар сабзи ҳосилига тўла».

Айниқса, эртаги сабзи ҳосили икки баробар ошиши мумкинлигини ҳисобга олсак, Ўзбекистоннинг ички бозори бундай ҳажмдаги сабзини ўзлаштира оладими-йўқми, деган савол туғилади. Жавоб эса аниқ – албатта йўқ. Зеро, трейдерлар нархлар ошишини кутишмоқда ва Ўзбекистонда сабзи нархи, одатда, Россия бозорида кўтарилсагина кескин қимматлайди.

Россияда яқин ойларда  сабзи нархи уч баробар ошиши мумкинми?

Аслида, кетма-кет икки йил давомида бу ҳолат ҳеч  содир бўлмади, аммо бу мумкин эмас дегани ҳам эмас. Ўтган йили Россияда сабзи етиштириш учун об-ҳаво шароити мақбул бўлмагани ва ушбу сабзавот ҳосилдорлиги пасайгани мазкур сценарийни қўллаб-қувватлаши мумкин. Аммо ўтган йили сабзи экиладиган майдонлар кенгайди, шунинг учун уни етиштириш ҳажми ҳам кўпайди.

Шунингдек, Россиядаги сўнгги сабзи мавсуми бир қанча ноодатий хусусиятлари билан фарқ қилди, уларнинг такрорланиши Ўзбекистон трейдерларининг 2022 йилнинг март-июнь ойларида ушбу сабзавотни Россияга экспорт қилишдан юқори даромад олиш орзуси рўёбга чиқиши учун зарурий шарт бўлади.

2021 йилги совуқ баҳор Россияда маҳаллий эртаги сабзавот ҳосилини йиғиб олиш бошланишини кечиктирди ва шунга ўхшаш вазият Россия Федерациясига қўшни мамлакатларда ҳам кузатилди. Иккинчидан, кучли ёмғир мавсуми эртаги лавлаги ва сабзи ҳосилини йиғиб олишга тўсқинлик қилди. Учинчидан, қўшни мамлакатларда ҳам ўтган йилги сабзавот захиралари тез якунига етди. Натижада, бозор талабини қондириш учун ҳеч нима қолмади ва нархлар кескин кўтарилди.

Бу 2022 йилда яна такрорланиши мумкинми?  Мазкур эҳтимолни истисно қилиб бўлмайди, аммо, воқеаларнинг бундай ривожи эҳтимоли жуда паст.

Бироқ, 2021 йил баҳорини 2022 йил баҳоридан сезиларли даражада ажратиб турадиган яна бир муҳим жиҳат бор. Ва у Россия билан эмас, балки, Ўзбекистон билан боғлиқ. Ўтган йили баҳорда Ўзбекистоннинг сабзи захираси эртаги сабзи ҳосили ҳисобга олинганда 2022 йилга нисбатан бир неча баробар кам эди.

Россияда сабзи нархи кўтарила бошлаган тақдирда ҳам, Ўзбекистон фермерлари ва экспортёрлари нархни тезда пасайтириб, уни катта ҳажмда экспорт қила бошлашади.

Шу боис, Ўзбекистон сабзи бозоридаги воқеалар ривожига оид прогнозимиз у қадар тасалли бера олмайди: агар бозор иштирокчиларидан олинган маълумотлар реал вазиятни англатадиган бўлса, ўзбекистонлик сабзавот трейдерларининг аксарияти катта зарар кўриши мумкин, чунки, сабзи нархининг Ўзбекистонда баҳор фаслида, яъни, март ойидаёқ пасайиши эҳтимоли юқори. Бу вақтда омборлардаги кузги сабзи сифати тез ёмонлаша бошлайди ва зарарга кирмаслик учун уни сотишга шошилиш керак бўлади.

Шу билан бирга, бозорда  эртаги қишки сабзининг янги ҳосили пайдо бўлади, у ҳам нархларга босим ўтказади, жанубий ҳудулардаги фермерлар эса куздан қолган сабзини қазий бошлайдилар, у ҳам сотувга чиқарилади. Ана шу пайтдаёқ, воситачилар ва улгуржи савдогарлар учун 2021 йил сценарийси амалга ошмаслиги аён бўлади, демак, захираларни арзон нархда сотиш  бошланади. Ахир, улар ҳозир жуда баланд.

Шунга ўхшаш ҳолатлар аксарият мамлакатларда кўп бор содир бўлган. Бундан бир неча йил аввал Тожикистонда кўплаб трейдерлар катта зарар кўрган эди. Ўрта ҳисобда, ҳар уч-тўрт йилда бир бор баҳорда сабзавот ва картошка нархининг кескин пасайиши ҳолати (ҳатто кузги нархларга нисбатан ҳам) Украинада ҳам содир бўлади.

Такрор айтамиз, бу бозор ва об-ҳаво омиллари ўзгартириши мумкин бўлган эҳтимолий сценарий.  Бироқ, аниқ айтиш мумкинки, бугунги кунда баҳор ойларида қайта сотиш мақсадида жорий юқори нархларда ва катта ҳажмда сабзи сотиб олиб уни сабзавот омборларида сақлаш – юқори даражада рискли операциядир.

Сообщение Ўзбекистонлик трейдерлар баҳорда Россия бозорида сабзи нархи уч баробар ошишига умид қилиб, беҳуда пул тикишмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonlik-treyderlar-bahorda-rossiya-bozorida-sabzi-narkhi-uch-barobar-oshishiga-umid-qilib-behuda-pul-tikishmoqda/feed/ 0
2022 йилнинг январь ойи боши ҳолатига кўра, Қозоғистонда сабзи захираси 200 минг тоннадан ортиқ экани аниқланди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2022-yilning-yanvar-oyi-boshi-holatiga-kora-qozoqistonda-sabzi-zakhirasi-200-ming-tonnadan-ortiq-ekani-aniqlandi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2022-yilning-yanvar-oyi-boshi-holatiga-kora-qozoqistonda-sabzi-zakhirasi-200-ming-tonnadan-ortiq-ekani-aniqlandi/#respond Thu, 03 Feb 2022 03:30:49 +0000 https://east-fruit.ru/?p=98940 Қозоғистон Республикасининг Картошка-сабзавот етиштирувчилар уюшмаси ўтказган захиралар бўйича ревизияга кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, республикада 206,7 минг  тонна сабзи бор. Туркистон вилоятида максимал захира – 85,6 минг тонна, Павлодарда – 56,5 минг тонна, Қарағандада эса 24,1 минг тоннадир. Шунингдек, Олмаота вилоятида – 11,3 минг тонна, Жамбилда –  7,6...

Сообщение 2022 йилнинг январь ойи боши ҳолатига кўра, Қозоғистонда сабзи захираси 200 минг тоннадан ортиқ экани аниқланди появились сначала на EastFruit.

]]>

Қозоғистон Республикасининг Картошка-сабзавот етиштирувчилар уюшмаси ўтказган захиралар бўйича ревизияга кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, республикада 206,7 минг  тонна сабзи бор.

Туркистон вилоятида максимал захира – 85,6 минг тонна, Павлодарда – 56,5 минг тонна, Қарағандада эса 24,1 минг тоннадир. Шунингдек, Олмаота вилоятида – 11,3 минг тонна, Жамбилда –  7,6 минг тонна катта захиралар мавжуд. Олмаота шаҳрида сабзи ҳажми 5 минг тоннани, Қўстанай вилоятида 4,3 минг тоннани, Шимолий Қозоғистонда 3,3 минг тоннани  ташкил этади, дея хабар бермоқда ElDala.kz.

Картошка ва сабзавот етиштирувчилар уюшмаси йилига киши бошига 23 кг сабзи истеъмол қилиш ставкаларига асосланиб, Қозоғистонда январдан апрелга қадар (жанубий вилоятларда янги ҳосил олингунигача) 143 минг тонна сабзи кераклигини аниқлади.

Маълумки, ўтган йил якунида идоралараро комиссия ушбу турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг баҳорги тақчиллигидан хавотирланиб, уларнинг экспортига уч ойлик таъқиқ жорий этишга қарор қилган эди. Хавотирга сабаб расмий статистиканинг бузилган маълумотлари бўлиб, улар асосида талаб ва таклиф мувозанатини объектив баҳолаб бўлмайди.

Шунингдек ўқинг: Қозоғистонда картошка ва сабзи экспортига қўйилган таъқиқ бекор қилинди

Объектив манзарани аниқлаш учун Уюшма ревизия ўтказди.

Унинг натижасига кўра, картошка ва сабзи захираси нафақат ички бозорни таъминлаш учун етарли, балки салмоқли экспорт салоҳияти ҳам мавжуд экани аниқланди. Шундай қилиб, киши бошига ҳақиқий истеъмолдан келиб чиқиб, Уюшма янги ҳосил олингунига қадар картошканинг ортиқча миқдорини 195,8 минг тонна, сабзининг ортиқча миқдорини эса 63,1 минг тонна деб ҳисоблаган.

Идоралараро комиссия шу маълумотлардан келиб чиқиб, 28 январь куни бўлиб ўтган йиғилишда 22 январь санасидан эътиборан, сабзи экспортига қўйилган таъқиқни тўлиқ бекор қилиш, картошка экспортига қўйилган таъқиқни эса квоталар билан алмаштириш тўғрисида қарор қабул қилди. Уч ойлик (1 февралдан 1 майга қадар) квота ҳажми 144 минг тонна қилиб белгиланди.

Сообщение 2022 йилнинг январь ойи боши ҳолатига кўра, Қозоғистонда сабзи захираси 200 минг тоннадан ортиқ экани аниқланди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2022-yilning-yanvar-oyi-boshi-holatiga-kora-qozoqistonda-sabzi-zakhirasi-200-ming-tonnadan-ortiq-ekani-aniqlandi/feed/ 0
Қозоғистонда картошка ва сабзи экспортига вақтинчалик таъқиқ жорий қилинди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqistonda-kartoshka-va-sabzi-eksportiga-vaqtinchalik-taqiq-zhoriy-qilindi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqistonda-kartoshka-va-sabzi-eksportiga-vaqtinchalik-taqiq-zhoriy-qilindi/#respond Mon, 10 Jan 2022 07:30:12 +0000 https://east-fruit.ru/?p=97067 2022 йилнинг 6 январь санасидан Қозоғистонда картошка ва сабзи экспорти уч ойга, майда ва йирик шохли қорамол экспорти эса олти ойга таъқиқланди, деб хабар бермоқда KazakhZerno.kz. Республика Қишлоқ хўжалиги вазирлигидан маълум қилишларича, сабзавот ва чорва моллари экспортининг таъқиқланиши нархларни барқарорлаштириш зарурати билан боғлиқ.  Бундан ташқари, ушбу чора Қозоғистон бозорида дефицит...

Сообщение Қозоғистонда картошка ва сабзи экспортига вақтинчалик таъқиқ жорий қилинди появились сначала на EastFruit.

]]>

2022 йилнинг 6 январь санасидан Қозоғистонда картошка ва сабзи экспорти уч ойга, майда ва йирик шохли қорамол экспорти эса олти ойга таъқиқланди, деб хабар бермоқда KazakhZerno.kz.

Республика Қишлоқ хўжалиги вазирлигидан маълум қилишларича, сабзавот ва чорва моллари экспортининг таъқиқланиши нархларни барқарорлаштириш зарурати билан боғлиқ.  Бундан ташқари, ушбу чора Қозоғистон бозорида дефицит юзага келишини бартараф этади.

Шунингдек ўқинг: Қозоғистон Қирғизистонга 1 миллион долларлик сабзи ва карам етказиб беради

Вазият ҳар куни кузатиб борилиб, мавжуд ҳолат таҳлил қилинади.  Ички бозордаги вазият барқарорлашиши биланоқ чекловларни бекор қилиш масаласи кўриб чиқилади.

Аввалроқ “KazakhZerno.kz” портали Олмаота шаҳрининг деярли ҳамма жойини қамраб олган оммавий норозилик намойишлари фонида шаҳардаги озиқ-овқат дўконлари узилишлар билан ишлаётгани ҳақида хабар берган эди. Улар қисқа вақтга очилар ва бу пайтда озиқ-овқат олиш қийин эди. Терминаллар ишламаётгани сабабли тўлов фақат нақд пулда амалга ошириларди.

Шаҳардаги тартибсизликлар туфайли банкоматларга шикаст етган. Улардан баъзилари синган, қолганлари эса бузилган. Ишлаётган банкоматлар учун катта навбатлар пайдо бўлди. Чунки,  кичик дўконлардан озиқ-овқат харид қилиш учун нақд пулга зарурат кескин ошди.

Сообщение Қозоғистонда картошка ва сабзи экспортига вақтинчалик таъқиқ жорий қилинди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqistonda-kartoshka-va-sabzi-eksportiga-vaqtinchalik-taqiq-zhoriy-qilindi/feed/ 0
Ўзбекистон: мева-сабзавотчиликда 2021 йилги Топ-10 асосий воқеликлар (1-қисм) https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/bozorlar-sharhi/ozbekiston-meva-sabzavotchilikda-2021-yilgi-top-10-asosiy-voqeliklar-1-qism/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/bozorlar-sharhi/ozbekiston-meva-sabzavotchilikda-2021-yilgi-top-10-asosiy-voqeliklar-1-qism/#respond Thu, 30 Dec 2021 09:50:38 +0000 https://east-fruit.ru/?p=96373 Ўзбекистон мева-сабзавот бизнеси иштирокчилари 2021 йилни қайси воқеалари билан эслаб қолишди ва умуман, бу йилги қандай муҳим воқеаларни қайд этиш мумкин? Ўтган йил каби бу йил ҳам мамлакатимиз мева-сабзавот сектори, айниқса, шу йўналишдаги бизнес учун оғир кечди.  Қиш фаслидаги об-ҳаво аномалиялари ва эрта баҳор совуқлари кўплаб данакли мевалар ҳосилига жиддий...

Сообщение Ўзбекистон: мева-сабзавотчиликда 2021 йилги Топ-10 асосий воқеликлар (1-қисм) появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистон мева-сабзавот бизнеси иштирокчилари 2021 йилни қайси воқеалари билан эслаб қолишди ва умуман, бу йилги қандай муҳим воқеаларни қайд этиш мумкин?

Ўтган йил каби бу йил ҳам мамлакатимиз мева-сабзавот сектори, айниқса, шу йўналишдаги бизнес учун оғир кечди.  Қиш фаслидаги об-ҳаво аномалиялари ва эрта баҳор совуқлари кўплаб данакли мевалар ҳосилига жиддий зарар етказди.  Натижада, ушбу меваларнинг нархи юқори бўлиб, экспорт ҳажми ва ички истеъмол пасайишига олиб келди.

Сабзавот етиштирувчиларнинг эса шикоят қилишларига ҳеч бир асос йўқ: «олтин» сабзи, қиммат карам ва лавлаги ҳамда пиёз экспорти ҳажмининг ўсиши яхши даромад орттиришга ёрдам берди. Шунингдек, Ўзбекистонга картошка импортининг рекорд ҳажми ҳам жаҳондаги етакчи картошка экспортерлари эътиборини ўзига тортди.

Бундан ташқари, биз мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишда янги қизиқарли тенденциялар, мамлакат мева-сабзавот саноатини қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли дастур қабул қилингани, иссиқхона бизнесининг давомли муаммолари ва Ўзбекистон бозорига хорижий чакана савдо корхоналарининг фаол экспансиясини қайд этдик.  Қолаверса, нишали экинлар ва янги имкониятларни ҳам унутмаймиз, айниқса, резаворларнинг рекорд даражадаги юқори нархлари фонида!

Материал катта ҳажмга эга бўлгани сабабли, EastFruit мутахассислари уни икки қисмга бўлиб эълон қилишмоқда. Биринчи қисмда Топ-5 асосий воқеалар, иккинчисида эса яна бешта муҳим вазият ҳамда охиригача ўқиганлар учун бонус! Шундай қилиб, келинг, асосийсидан бошлай қолайлик.

1.Қиш фасли ва эрта баҳордаги об-ҳаво аномалиялари

Шубҳасиз, айнан об-ҳаво аномалиялари ўзбекистонлик сабзавот, мева ва ёнғоқ етиштирувчилар ҳамда мева-сабзавотларни сотиш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчилар фаолияти, энг муҳими, истеъмолчилар учун бош мавзуга айланди.

2021 йилнинг илк ойидан бошлаб, об-ҳаво Ўзбекистон боғбонлари учун кутилмаган ҳодисалар, нохуш сюрпризларни тақдим эта бошлади.  Январь ойи охиридаги йилнинг шу даври учун  аномал иссиқ саналган об-ҳаво табиат жуда эрта уйғонишига олиб келди – февраль ойининг иккинчи ва учинчи ўн кунлигида Ўзбекистоннинг жанубий қисми ҳамда марказий зонасида бодом, ўрик, гилос гуллади. Бу об-ҳавонинг биринчи нохуш сюрпризи бўлди ва бундай аномал исиш календарь баҳорининг бошида кескин совуқ ёки музлама эҳтимолини оширди.

Кейинги сюрприз узоқ куттирмади, февраль ойи охирида боғбонларнинг хавотири реал ҳаётга кўчди – совуқ антициклон Волга минтақасидан етиб келди. Данакли мева дарахтларининг айни гуллаш даври (15-20-февраль)да Ўзбекистон пойтахтида ҳаво ҳарорати кундузи +26, кечаси +18 бўлди. Бироқ бор-йўғи бир ҳафтадан сўнг ҳаво ҳарорати куннинг иккинчи ярмида -5 даражага тушиб кетди,  кечаси эса -9 даража совуқ қайд этилди. Шундай об-ҳаво 2-3 кун давом этди ва бу дарахтлардаги гулларни нобуд қилиш учун етарли бўлди. EastFruit мамлакатнинг турли ҳудудларидан кўп йиллик тажрибага эга бир қатор боғбонлар ва фермерлар ўртасида кичик сўров ўтказиб,  бу совуқлардан кўрилган зарарнинг дастлабки ҳисоб-китобларини эълон қилди.

Учинчи сюрприз ва иккинчи совуқ февраль ойи охиридаги биринчи совуқдан кейинги икки ҳафталик исишдан сўнг «келди». 13 март куни шимолдан янги совуқ циклони етиб келди.  14 март куниёқ Фарғона водийсидан ташқари бутун республика бўйлаб ҳаво ҳарорати кескин пасайди.  Қорақалпоғистон, Хоразм, Навоий ва Самарқанд вилоятларининг айрим туманларида ёққан қор ва кучли шамол электр узатгичларнинг узилишига олиб келди. Оқибатда, республикамизнинг марказий ва ўрта зонасидаги данакли мевалар ҳосили яна иккинчи аёзга учради.  EastFruitнинг Ўзбекистон жамоаси яна бир бор сўров ўтказиб, данакли мева ва бодом ҳосилига келгусида етадиган зарарни баҳолади. Бу сафар барча ҳудудлар қамраб олиниб, Ўзбекистоннинг турли вилоятларидан 30 нафардан зиёд боғбон ва фермерлар билан суҳбат ўтказилди, ушбу ҳудудларнинг умумий улуши республикада етиштириладиган жами мева ва резаворларнинг 95 фоизини ташкил қилади. Ўрик, гилос, шафтоли, олхўри ва бодом ҳосилининг республика ҳудудлари бўйича бой берилишига оид ҳисоб-китоблар 2021 йилнинг март ойи охирида эълон қилинди.

Айтганча, совуқдан кейин боғбонлар аёздан ҳимоялаш борасидаги жаҳон тажрибаси ҳақида маълумот беришимизни сўраб бизга мурожаат қила бошлашди. Шунинг учун биз “Қандай қилиб боғ ва токзорни совуқ уришидан сақлаш мумкин? Ҳимоя усуллари, уларнинг самарадорлиги, нархи ва фойдаланиш имконияти” деб номланган катта ҳажмли материал тайёрладик ва ҳатто ушбу воситаларнинг етказиб берувчиларини топдик.

2. Ўзбекистонга картошка импорти илк бор ярим миллион тоннадан ошди

2021 йилнинг январь ойи бошидан 20 декабрига қадар Ўзбекистон 516,2 минг тонна картошка импорт қилди, бу бутун 2020 йилда импорт қилинган ҳажмдан 23 фоизга кўпдир. Аввалги рекорд ўтган йили қайд этилган: EastFruit таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, 2020 йилда Ўзбекистонга истеъмол картошкаси импорти 421 минг тоннани ташкил қилган.

Сўнгги бир неча йил ичида картошка Ўзбекистон мева-сабзавот секторида асосий импорт маҳсулотига айланди. 2016 йилгача картошканинг йиллик импорти ҳажми йилига 50 минг тоннадан ошмаган бўлса, 2017 йилда ушбу маҳсулотнинг импорт ҳажми 194 минг тоннани ташкил этди.  Шунга кўра, 2017 йилдан 2021 йилгача импорт ҳажми 2,7 баробар ошди.

Дарвоқе, 2021 йилда картошканинг шу даражадаги юқори импортини ютуқ деб ҳисоблаш мумкин, чунки, Россияда картошка етиштириш кескин камайиши ва бошқа бир қатор сабаблар фонида Ўзбекистон, ҳақиқатан ҳам, картошка тақчиллиги муаммосига дуч келиши мумкин эди. Бироқ, ҳозирги вақтда вазиятни назорат остида деб ҳисоблаш мумкин ва нархни барқарорлаштиришга эришилди. Тўғри, нархлар  2021 йилнинг шу даврига нисбатан 56 фоизга юқори.

Картошка импорти ҳажмини камайтириш учун мамлакат келгуси йили картошка экиладиган майдонларни кескин оширишни режалаштирмоқда.  Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги маълумотларига кўра, 2022 йилда 122 минг гектар ерга картошка экиш режалаштирилган, бу 2021 йилга нисбатан 40 фоизга кўпдир. Қишлоқ хўжалиги ерларига турли экин турларини жойлаштириш тўғрисидаги ҳукумат қарори билан 2021 йилда картошка экиш учун 86,5 минг гектар майдон ажратилиши режалаштирилган эди.

Бироқ, бу режалар амалга ошмаслиги эҳтимоли баланд. Буларнинг бари экин материалининг объектив тақчиллигига боғлиқ, чунки, Ўзбекистон иқлим хусусиятларидан келиб чиқиб, ҳозирча юқори сифатли картошка уруғини етиштира олмайди ва уни импорт қилишга мажбур.  Хориждан келтирилган уруғлик картошка жуда қиммат, бу эса Ўзбекистонда етиштириладиган истеъмол картошкасининг таннархи юқори бўлишига сабаб бўлмоқда. Шу билан бирга, 2021 йилда Ўзбекистон уруғлик картошка сотиб оладиган жаҳоннинг аксарият мамлакатлари (Россия, Қозоғистон, Голландия, Германия ва Покистон)да унинг нархи кескин кўтарилди. Шунингдек, транспортировка нархи ҳам ошди.

Бундан ташқари, 2021 йилнинг июль ойида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Халқаро картошка маркази (СIP) ҳамкорлигида “ Картошка ва батат селекцияси ҳамда уруғчилигини йўлга қўйиш орқали Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини яхшилаш ва иқлим ўзгаришига чидамлилигини ошириш” деб номланган беш йиллик дастур ишга туширилди. Мазкур дастурдан кутилаётган натижа республикада етиштирилаётган картошка ҳосилдорлигини камида 30 фоизга оширишдир.

2021 йил бошида EastFruit таҳлилчилари Ўзбекистонда картошка импорти билан боғлиқ вазиятни батафсил ўрганиб чиқиб, “Ўзбекистонда картошка нархларининг кўтарилишига нима сабаб бўлди ва келажакда уни пасайтириш мумкинми?” сарлавҳали катта материалда яқин йилларда Ўзбекистонга ушбу сабзавот импортини кескин камайтириш нима сабабдан жуда қийин бўлишини тушунтириб беришган эди. Кўриб турганингиздек, таҳлилчиларнинг прогнозлари ҳозирча ўз тасдиғини топмоқда.

3. Олма, нок, цитруслар ва бошқа мевалар импортида божхона божларидан озод қилиниши

2021 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон ҳукумати бир қатор мевалар импортини рағбатлантириш, бошқа мамлакатлардан олиб кирилишида уларни импорт божларидан озод қилиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бундай мевалар рўйхатига сархил олма, нок ва беҳи каби кенг истеъмол қилинадиган ва экзотик мевалар –  банан, плантайнлар (сархил ёки қуритилган), киви, цитрус меваларнинг сархили ёки қуритилгани, сархил ёки қуритилган хурмо, анжир, ананас, авокадо, гуайява, манго ва мангостин ёки гарциния ва сархил папайя кирди. Ушбу қарорга қадар мазкур турдаги меваларни олиб киришда 10 фоиздан 20 фоизгача, лекин ҳар бир килограмм учун 0,2 АҚШ долларидан кам бўлмаган божхона божи тўланар эди.

Ўзбекистон ҳукуматининг тегишли қарори эълон қилингач, ЕastFruit дарҳол бунга оид материал эълон қилди. Унда таҳлилчилар мазкур қарор мамлакат мева бизнеси учун нимани англатишини, бу маҳаллий ишлаб чиқарувчилар даромадини камайтирадими, мевалар ва уларнинг савдосига қандай таъсир кўрсатади – шуларни тушунтириб беришган.

Мамлакат ҳукумати ушбу қарорни эълон қилганига икки ойдан сал кўпроқ вақт ўтди. Божхона тўлови олиб ташланган мевалар рўйхатидан EastFruit ҳар ҳафта улгуржи нархларни қуйидагилар бўйича кузатиб боради: банан, апельсин, мандарин, олма ва нок. Шунинг учун ҳукуматнинг бундай қарори самарадорлигини қисман баҳолашимиз мумкин.

Ўзбекистонда апельсиннинг улгуржи нархи ҳозирги кунда 1 кг учун 16 000 сўмни ташкил этмоқда.  Бу шуни англатадики, айни дамда Ўзбекистонда апельсин 2020 йилнинг худди шу санасига нисбатан 33 фоиз арзон. Агар ўтган йили логистика харажатларининг кескин ўсганини ҳисобга оладиган бўлсак, бу натижа, айтиш мумкинки, барча кутилганларидан зиёдроқ ва иқлим шароитлари туфайли апельсинни катта ҳажмда ўстира олмайдиган мамлакат истеъмолчилари учун жуда ижобийдир.

2021 йилнинг 24 декабрь ҳолатига кўра, мандариннинг улгуржи нархлари 1 кг учун 11 000 сўмни ташкил этмоқда ва бу нарх 2020 йилнинг шу санасига нисбатан деярли 2 баробар арзон! Бананнинг улгуржи нархлари 1 кг учун 16 000 сўмгача тушди ва 2021 йилнинг декабрь ойи охирига келиб, 2020 йилнинг шу санасига нисбатан 11 фоиз арзонроқ бўлди. Бошқача айтганда, импорт божларининг камайтирилиши ўзбекистонлик истеъмолчиларга қиш учун муҳим саналган ва Ўзбекистонда етиштирилмайдиган меваларни анча арзон нархларда харид қилиш имконини берди.

Олма ва нокка келсак, ҳозирча вазият бутунлай тескари. 2021 йилнинг 22 октябридан 24 декабригача олманинг ўртача улгуржи нархлари 40-64 фоизга ошди. Олма навлари бўйича нарх ошиши қуйидагича: Ренет Симеренко 64%, Голден Делишес 60%, Грэнни Смит эса 40% қимматлашди.  Ўзбекистонда олма 2021 йилнинг декабрь ойи охири ҳолатига кўра, ўтган йилнинг декабрь ойига нисбатан ўртача 2,3 баравар қимматроқ сотилган.

Худди шу даврда нокнинг ўртача улгуржи нархлари 25 фоизга ошди. 24 декабрь ҳолатига кўра, нокнинг ўртача улгуржи нархи 1 кг учун 25 000 сўмни ташкил этди, бу 2020 йилнинг шу санасига нисбатан 25 фоиз юқори кўрсаткичдир.

Аммо шуни қайд этиш жоизки, бу Ўзбекистонга ушбу меваларни олиб киришда божларнинг нолга туширилиши ҳеч қандай натижа бермади, дегани эмас.  Агар бож бекор қилинмаганида олма ва нок нархи янада қимматлашган бўлиши мумкин эди. Нархлар кўтарилишининг асосий сабаби шарҳимизнинг биринчи бандида қайд этилган об-ҳаво аномалиялари бўлиб, бу маҳаллий мева етиштириш ҳажмининг пасайишига олиб келди. Жорий йилда транспорт нархи 2-3 баробар ошгани ҳамда Ўзбекистоннинг жаҳон бўйича олма етиштирувчи асосий марказлардан узоқда жойлашгани туфайли импорт қилинган олма ҳам нисбатан қиммат бўлиши мумкин.

4. 2021 йилнинг “олтин” сабзиси

Ўзбекистонда аҳоли жон бошига сабзи истеъмол қилиш даражаси Шарқий Европа мамлакатларига нисбатан юқори. Бунинг асосий сабаби шундаки, сабзи энг машҳур анъанавий ўзбек таоми – паловнинг ажралмас қисми ҳисобланади. 2021 йилгача палов нархи асосан гўшт, гуруч ва ўсимлик ёғи нархлари билан белгиланган бўлса, бу йилги сабзи нархлари унинг палов тайёрлаш таннархидаги улушини ошириб юборди, чунки, сабзи нархи том маънода барча рекордларни янгилади.

Ҳаммаси Россия бозорида сабзи ва лавлагига талаб ортиши билан бошланди. У ерда одамлар ҳазил тариқасида сабзи ва лавлагини истеъмол қилиш бойликнинг янги рамзлари деб атайдиган ҳам бўлишди. Табиийки, Россия импортёрлари сабзи ва лавлагини барча қўшни давлатлар, жумладан, Ўзбекистондан ҳам харид қила бошлашди, бу эса ички бозордаги нарх тез ошишига сабаб бўлди. 2021 йилнинг июнь ойида чоп этилган “Россияда сабзи қимматлиги сабаб, Ўзбекистонда паловнинг таннархи ошмоқда!” сарлавҳали материалда Ўзбекистондаги сабзи нархлари динамикаси ушбу маҳсулотнинг Россия, шунингдек, қўшни Тожикистондаги нархлар ҳаракатини қандай такрорлаши кўрсатилган.  Умуман олганда, хулоса аниқ эди – Россия Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларининг энг йирик ва асосий экспорт бозори бўлгани сабабли у ердаги айрим маҳсулотлар нархи ошиши Ўзбекистонда ҳам айнан шу товарлар нархи ўсишида акс этади.

Бироқ, 2021 йил июль ойининг иккинчи ярмида Ўзбекистонда сабзи нархига ташқи бозорларнинг таъсири барҳам топди, чунки, бу вақтга келиб Россиядаги ушб  сабзавотга бўлган ажиотаж аллақачон пасайган эди. EastFruit таҳлилчилари 2021 йилнинг 16 июлидаёқ, Ўзбекистонда сабзи нархларининг кейинги динамикаси ички бозордаги талаб ва таклиф нисбатига боғлиқ бўлишини, бироқ, сабзининг улгуржи нархлари юқорилигича қолишда давом этаётганини ва аввалги йилларга нисбатан бир неча баробар юқори бўлганини қайд этишган эди.

Иқлим шароитидан келиб чиқиб, Ўзбекистонда сабзи йилига тўрт бор экилади ва ҳосил йиғиб олиш даври – март-апрель, май-июнь, июль, кечпишар сабзи ҳосили йиғиб олиш даври эса сентябрь-октябрь ойларига тўғри келади. Бироқ, 2021 йилда ҳатто учинчи ҳосил йиғиб олингач ҳам сабзи нархи мисли кўрилмаган даражада юқорилигича қолди. Нархлар 2021 йил август ойининг учинчи ўн кунлигидан бошлаб пасая бошлади, бироқ пасайиш суръати суст ва нархлар эса ўтган йилгидан бир неча баробар юқори эди.

2021 йилнинг октябрь ойи ўрталарида EastFruit 2021 йилда Ўзбекистонда сабзи етиштириш ҳажми камайган бўлиши мумкинлиги ҳақида ёзган эди, чунки, эрта баҳордаги аёзлар эртаги сабзи ҳосилига салбий таъсир кўрсатгани, қуруқ ва иссиқ ёз эса ўртапишар ва кечпишар сабзи ҳосилини камайтириб юборган бўлиши мумкин. Таҳлилчилар фикрига кўра, Ўзбекистонда сабзи нархининг бундай кескин ошиши катта эҳтимол билан икки омил уйғунлиги – биринчи ярим йилликда экспорт ҳажми ошиши ва сабзи ҳосили камайиши билан боғлиқ.

Сабзи нархининг сезиларли даражада пасайиши ва ўтган йилги кўрсаткичлардан фарқнинг қисқариши фақат 2021 йил ноябрь ойининг биринчи ўн кунлигида, кечпишар сабзи йиғим-терим якунида содир бўлди. 2021 йилнинг 5-12 ноябрь кунлари сабзининг ўртача улгуржи нархлари 1 кг учун 4500 сўмдан 3000 сўмга тушди ва шу кунга қадар худди шу ҳолатда сақланиб турибди (яъни, 2021 йилнинг декабрь ойи охиригача). Шунга қарамай, сабзи ҳали ҳам улгуржи харидорлар учун 2020 йилнинг декабрига нисбатан 2 баробар ва 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 3 баробар қимматга тушмоқда. Ва келгуси йили сабзи сегментида, албатта, экин майдонлари кенгайтирилиши ва маҳсулот етиштириш ҳажми ўсишини кутиш мумкин.

5. Пиёз ва карам етиштирувчилар учун омадли йил

2021 йилда эртаги пиёзнинг биринчи партиялари улгуржи бозорларда апрель ойининг биринчи ўн кунлигида пайдо бўлди ва ўша ой Россияда ўтган йилги ҳосилдан юқори сифатли пиёз танқислиги кузатилди. Россия супермаркетлар тармоқлари сифатсизлиги сабабли маҳаллий пиёз харид қилишни сезиларли даражада камайтирди ва Марказий Осиё давлатларидан юқори сифатли янги ҳосил маҳсулотлари етказиб берилишини кутаётган эди. Шундай қилиб, Россия бозорига экспорт мавсуми ушбу минтақа мамлакатларининг пиёз етиштирувчилари учун жуда муваффақиятли бошланди.

Бундан ташқари, Россияда маҳаллий эртаги пиёзни бозорга чиқиши мавсуми ўтган 2020 йилга нисбатан деярли 2 ҳафта кеч бошланди, бу эса ўз навбатида, Марказий Осиёдан Россия бозорига пиёз экспорти мавсумини яна икки ҳафтага узайтирди.

Статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистондан пиёз экспорти мавсуми июль ойида тугайди, бироқ 2021 йилда Ўзбекистон экспортёрлари учун ташқи бозорларда юзага келган қулай вазият жорий йилги мавсумни октябргача узайтириш имконини берди. Хусусан, 2021 йилнинг август-октябрь ойларида Ўзбекистон 11,3 минг тонна пиёз экспорт қилди.  Умуман олганда, 2021 йилнинг апрель-декабрь ойларида Ўзбекистондан ушбу турдаги сабзавот экспорти 184,3 минг тоннани ташкил этди, бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 20 фоизга кўпдир.

Худди шундай ҳолат карамда ҳам кузатилди. 2021 йил март ойининг иккинчи ярмида Ўзбекистондаги деҳқон бозорлари ва супермаркетларда эртаги оқ бошли карам пайдо бўлди.  Эртаги карам мамлакат экспортидаги энг муҳим маҳсулотлардан бири бўлиб, унинг экспорти, кўпинча, маҳсулот ички бозорда пайдо бўлишидан аввал бошланади. Асосий импортёрлар Россия, Украина ва Беларусь бўлиб, ушбу мамлакатларда маҳаллий карам кечроқ пишиб етилади.

2021 йили Украина, Россия ва Беларусда баҳор совуқ келгани сабаб  эртаги карам йиғим-теримининг бошланиши ўртача икки ҳафтага сурилди. Шу боис, Ўзбекистондан оқ бошли карам экспорти мавсуми қўшимча икки ҳафтага узайди. 2021 йилнинг апрель ойидаёқ, EastFruit таҳлилчилари 2021 йилда эртаги ўзбек карамининг экспорти ҳажми ошишини тахмин қилишган эди.

Натижада, 2021 йилнинг март-май ойларида Ўзбекистон 67,5 минг тонна оқ бошли карам экспорт қилди, унинг қиймати эса 10,2 миллион долларни ташкил қилди. Бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан жисмоний жиҳатдан 30 фоизга кўпдир. Дастлабки маълумотларга кўра, 2021 йилнинг март-декабрь ойларида Ўзбекистон 81,3 минг тонна оқ бошли карам экспорт қилган (қиймати 12,4 миллион долларлик), бу 2020 йилнинг март-декабрь ойларига нисбатан жисмоний жиҳатдан 35 фоизга кўпдир.

Қайд этиш жоизки, карам нархлари прогнози ва уни экспорт қилиш имкониятлари ўзбекистонлик сабзавот етиштирувчилар ва экспортёрлар учун анчайин қулайлигича қолмоқда, чунки, Россияда оқ бошли карам тақчиллиги  сақланиб турибди.

Ўзбекистон мева-сабзавотчилик тармоғида 2021 йилги Топ-10 асосий воқеликларга бағишланган мақоланинг давомини (2-қисмини) қуйидаги ҳаволада ўқишингиз мумкин.

Сообщение Ўзбекистон: мева-сабзавотчиликда 2021 йилги Топ-10 асосий воқеликлар (1-қисм) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/bozorlar-sharhi/ozbekiston-meva-sabzavotchilikda-2021-yilgi-top-10-asosiy-voqeliklar-1-qism/feed/ 0
Қозоғистон Қирғизистонга 1 миллион долларлик сабзи ва карам етказиб беради https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqiston-qirqizistonga-1-million-dollarlik-sabzi-va-karam-etkazib-beradi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqiston-qirqizistonga-1-million-dollarlik-sabzi-va-karam-etkazib-beradi/#respond Tue, 28 Dec 2021 05:00:54 +0000 https://east-fruit.ru/?p=96154 Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазири Бахит Султоновнинг Қирғизистонга амалий ташрифи доирасида Қозоғистондан Қирғизистон бозорига 1 миллион долларлик эртаги сабзавотлар етказиб бериш бўйича келишувга эришилди. Бу хусусда ElDala.kzга Қозоғистон Республикасининг Савдо вазирлиги маълум қилди. Қайд этилишича, Қозоғистон ва Қирғизистон компаниялари сабзи ва карам етказиб бериш бўйича 1 миллион долларлик келишувга...

Сообщение Қозоғистон Қирғизистонга 1 миллион долларлик сабзи ва карам етказиб беради появились сначала на EastFruit.

]]>

Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазири Бахит Султоновнинг Қирғизистонга амалий ташрифи доирасида Қозоғистондан Қирғизистон бозорига 1 миллион долларлик эртаги сабзавотлар етказиб бериш бўйича келишувга эришилди. Бу хусусда ElDala.kzга Қозоғистон Республикасининг Савдо вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, Қозоғистон ва Қирғизистон компаниялари сабзи ва карам етказиб бериш бўйича 1 миллион долларлик келишувга эришган.

Бундан ташқари, Қирғизистонга тез тайёрланадиган лапша етказиб бериш бўйича экспорт шартномаси имзоланди.

Шунингдек, миллий стандартларни қабул қилиш, қўллаш, таржима қилиш ва тарқатиш бўйича  “КазСтандарт” МТИ ва Қирғизистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Стандартлаштириш ва метрология маркази ўртасида лицензия шартномаси имзоланди.

Шунингдек ўқинг: Хорижий компаниялар Қозоғистон агросаноат комплексидаги лойиҳаларга 2,3 миллиард доллар сармоя киритмоқда

Вазирлар Маҳкамаси раиси – Қирғизистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Оқилбек Жапаров билан бўлиб ўтган учрашувда “Қорасув” назорат-ўтказиш пункти негизида чегара саноат савдо-логистика мажмуасини ташкил этиш бўйича чора-тадбирларнинг бориши муҳокама қилинди.

Томонлар, шунингдек, ички тарқатув тармоғини шакллантириш жараёни ва Қирғизистонда УТМ яратиш лойиҳаси ҳамда уларнинг Евроосиё тарқатув тизимига янада интеграциялашувини муҳокама қилишди.

“Бизнинг ҳисоб-китобларга кўра, сақлаш ва логистика тизимини яратиш Қирғизистондан мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини 2 бараварга – 90 миллион доллардан 175 миллион долларгача оширади. Бундан ташқари, мева-сабзавот маҳсулотлари ҳосили бой берилишини 40 фоиздан 10 фоизгача камайтиради”, дейди Бахит Султонов.

Тадбирлар якунида қатор ҳужжатлар имзоланди.

2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 795,1 миллион долларни ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13 фоизга кўпдир.

2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Қозоғистондан Қирғизистонга экспорт ҳажми 10,6 фоизга ўсди ва 519,9 миллион долларни ташкил этди. 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Қозоғистонга Қирғизистондан импорт ҳажми 17,7 фоизга ўсиб, 275,1 миллион долларни ташкил қилди.

Сообщение Қозоғистон Қирғизистонга 1 миллион долларлик сабзи ва карам етказиб беради появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqiston-qirqizistonga-1-million-dollarlik-sabzi-va-karam-etkazib-beradi/feed/ 0