мониторинг • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Thu, 10 Mar 2022 18:30:14 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png мониторинг • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Ўзбекистонда экин майдонларининг космик мониторинги жорий этилади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-ekin-maydonlarining-kosmik-monitoringi-zhoriy-etiladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-ekin-maydonlarining-kosmik-monitoringi-zhoriy-etiladi/#respond Fri, 11 Mar 2022 06:30:47 +0000 https://east-fruit.ru/?p=101287 Ўзбекистонда республиканинг маълум бир вилояти ёки тумани шароитида қишлоқ хўжалиги ерлари ва экин майдонларида космик мониторинг тизими жорий этилади, деб хабар бермоқда EastFruit экспертлари Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг расмий сайти ҳаволасига таяниб. 2022 йилнинг 9 март куни Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги (“Ўзбеккосмос”) ўртасида агросаноатни жадал...

Сообщение Ўзбекистонда экин майдонларининг космик мониторинги жорий этилади появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистонда республиканинг маълум бир вилояти ёки тумани шароитида қишлоқ хўжалиги ерлари ва экин майдонларида космик мониторинг тизими жорий этилади, деб хабар бермоқда EastFruit экспертлари Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг расмий сайти ҳаволасига таяниб.

2022 йилнинг 9 март куни Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги (“Ўзбеккосмос”) ўртасида агросаноатни жадал рақамлаштириш доирасида икки томонлама ҳамкорлик ҳамда космик ва геоахборот технологияларидан фойдаланиш тўғрисидаги битим имзоланди.   “Ўзбеккосмос” агентлиги офисида бўлиб ўтган йиғилишда эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси ҳам тасдиқланди. Хусусан, юқори аниқликда ерни масофадан зондлаш материалларидан фойдаланишни йўлга қўйиш, республиканинг маълум бир вилояти ёки тумани шароитида қишлоқ хўжалиги ерлари ва экин майдонларида космик мониторинг тизимини жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги 2019 йилнинг август ойи охирида ташкил этилган.  Стратосферавий ва бошқа учувчисиз аппаратлар, шунингдек, ерни масофадан туриб зондлаш ва сунъий йўлдош алоқа воситаларидан фойдаланиш орқали давлат органларига муаммоларни ҳал этиш самарадорлигини оширишда кўмаклашиш мазкур агентликнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

EastFruit экспертларининг қайд этишича, бу Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлигининг Ўзбекистондаги ер мониторингига биринчи бор жалб этилиши эмас. Бундан уч ҳафта аввал, 2022 йилнинг 21 февралида “Ер участкаларидан фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Президентининг қарори имзоланди. Ушбу ҳужжатга кўра, «Ўзбеккосмос» агентлиги Кадастр агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2022 йил якунига қадар синов тариқасида Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек ва Юнусобод туманлари ҳамда Тошкент вилоятининг Қибрай ва Тошкент туманларида ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларини ҳамда ноқонуний бино ва иншоотларни космик суратларни қайта ишлаш орқали аниқлаш чоралари белгиланди.

Сообщение Ўзбекистонда экин майдонларининг космик мониторинги жорий этилади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-ekin-maydonlarining-kosmik-monitoringi-zhoriy-etiladi/feed/ 0