Молдова • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Tue, 19 Apr 2022 20:00:54 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png Молдова • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Молдовада мева экспорти бўйича муаммоли вазият юзага келди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-meva-eksporti-boyicha-muammoli-vaziyat-yuzaga-keldi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-meva-eksporti-boyicha-muammoli-vaziyat-yuzaga-keldi/#respond Wed, 20 Apr 2022 03:30:07 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103631 Украинада содир бўлаётган воқеалар қўшни Молдовадаги иқтисодий жараёнларга бевосита таъсир кўрсатмоқда. Бу хусусда Гагаузия агросаноат мажмуи бош бошқармаси маълум қилди. Бошқармада Украинадаги воқеалар муносабати билан юзага келган ҳолат ва ёқилғи-мойлаш материаллари, ўғитлар, уруғлик ҳамда ускуналар учун эҳтиёт қисмларнинг нархлари кескин ошиши билан боғлиқ “мураккаб вазият” туфайли хавотир юзага келгани билдирилди....

Сообщение Молдовада мева экспорти бўйича муаммоли вазият юзага келди появились сначала на EastFruit.

]]>

Украинада содир бўлаётган воқеалар қўшни Молдовадаги иқтисодий жараёнларга бевосита таъсир кўрсатмоқда. Бу хусусда Гагаузия агросаноат мажмуи бош бошқармаси маълум қилди.

Бошқармада Украинадаги воқеалар муносабати билан юзага келган ҳолат ва ёқилғи-мойлаш материаллари, ўғитлар, уруғлик ҳамда ускуналар учун эҳтиёт қисмларнинг нархлари кескин ошиши билан боғлиқ “мураккаб вазият” туфайли хавотир юзага келгани билдирилди.

«Сархил мева-сабзавот ва  узум экспорти билан боғлиқ масала алоҳида ташвиш уйғотмоқда. Маҳсулотларнинг асосий ҳажми шарқий бозорга, Украина, Беларусь, Россия ва Болтиқбўйи мамлакатларига экспорт қилинар эди. Бугунги кунда логистика анча мураккаблашди, ушбу мамлакатларга товар етказиб бериш бўйича транспорт хизматлари нархи 3-3,5 баробар ошди.  Шу боис, мевалар ва узумларимиз рақобатбардошликни бой беради. Балки маҳсулотимизни сотиш учун бошқа бозорлар очилар, чунки, бу борада иш олиб борилмоқда”, дея сўз юритилди Гагаузия агросаноат мажмуаси бош бошқармасида.

Бошқармада минтақадаги қишлоқ хўжалиги корхоналари раҳбарлари “ўз маҳсулотларини Ғарб давлатларига сотиш масаласи устида ишлашга” чақирилди. Хусусан, фермерлар Европа Иттифоқи мамлакатларида тан олинган ISO, HACCP, GLOBAL G.А.P стандартлари бўйича халқаро сертификатларни олиш чораларини кўриши зарур, дея хабар бермоқда Gagauzinfo.md   ахборот портали.

Шунингдек, бошқармада фермерлар узумзор ва боғларда ҳимоя чораларини кўриши зарурлиги айтилиб, “маҳсулот қайтишининг олдини олиш учун рухсат этилган дори воситаларидан фойдаланиш, женерикларни қўлламаслик ва ҳоказолар” тилга олинди.

Сообщение Молдовада мева экспорти бўйича муаммоли вазият юзага келди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-meva-eksporti-boyicha-muammoli-vaziyat-yuzaga-keldi/feed/ 0
Молдова жанубида баҳорги совуқ туфайли бодом, ўрик ва гилоснинг айрим навлари ҳосили камаяди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldova-zhanubida-bahorgi-sovuq-tufayli-bodom-orik-va-gilosning-ayrim-navlari-hosili-kamayadi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldova-zhanubida-bahorgi-sovuq-tufayli-bodom-orik-va-gilosning-ayrim-navlari-hosili-kamayadi/#respond Tue, 12 Apr 2022 03:00:50 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103189 Молдованинг жанубий вилоятларидаги боғдорчилик агрокорхоналари мутахассислари апрель ойининг биринчи ўн кунлигидаги совуқлар об-ҳавонинг кескин ўзгаришлари ва агротехнологиялар даражасига таъсирчан мевалар – бодом, ўрик ва гилоснинг баъзи Европа навлари (Кодия ва бошқалар) гуллаётган плантацияларга зарар етказганини қайд этишди. Жорий йилда бир қатор сабабларга кўра, боғбонларнинг аксарияти данакли мева боғларини баҳорги аёзлардан...

Сообщение Молдова жанубида баҳорги совуқ туфайли бодом, ўрик ва гилоснинг айрим навлари ҳосили камаяди появились сначала на EastFruit.

]]>

Молдованинг жанубий вилоятларидаги боғдорчилик агрокорхоналари мутахассислари апрель ойининг биринчи ўн кунлигидаги совуқлар об-ҳавонинг кескин ўзгаришлари ва агротехнологиялар даражасига таъсирчан мевалар – бодом, ўрик ва гилоснинг баъзи Европа навлари (Кодия ва бошқалар) гуллаётган плантацияларга зарар етказганини қайд этишди.

Жорий йилда бир қатор сабабларга кўра, боғбонларнинг аксарияти данакли мева боғларини баҳорги аёзлардан суғурталамаган, шу боис,  давлат идоралари вакиллари ва суғурта компаниялари иштирокида боғларга етган зарар даражаси расман тасдиқланмади.  Боғбонларнинг ўзлари совуқлар туфайли юқорида санаб ўтилган мевали дарахтлар ҳосилининг камида 20-30 фоизи бой берилади, деб ҳисоблашмоқда.

Шу билан бирга, мамлакатнинг марказий ва шимолий ҳудудларида данакли мевалар (шафтоли, нектарин, олча ва олхўри) ҳали гулламаган, фақат куртаклар бўртиши ва  очилиши қайд этилмоқда. Аёзлар бу ҳудудлардаги боғларга ҳали зарар етказмаган.

Об-ҳаво маълумотларига кўра, салқин об-ҳаво шу ҳафта охиригача давом этади. Шу билан бирга, Молдовада узоқ давом этган қурғоқчилик давридан кейин ёғингарчилик бошланди. Молдова қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ассоциацияси FARM мутахассисларининг фикрига кўра, бу боғларнинг чангланиш жараёнига икки томонлама таъсир кўрсатади. Бир томондан, ёмғирлар атмосфера ҳарорати нисбатан пастлиги билан бирга чанглатувчи ҳашаротлар фаоллигини пасайтирса, бошқа томондан, намлик гулчангларнинг «умри»ни ва чанглатишнинг потенциал даврини узайтиради.

Сообщение Молдова жанубида баҳорги совуқ туфайли бодом, ўрик ва гилоснинг айрим навлари ҳосили камаяди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldova-zhanubida-bahorgi-sovuq-tufayli-bodom-orik-va-gilosning-ayrim-navlari-hosili-kamayadi/feed/ 0
Молдовада маҳаллий навларга асосланган янги боғ ва узумзорларга субсидиялар ажратилмайдими? https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-mahalliy-navlarga-asoslangan-yangi-boq-va-uzumzorlarga-subsidiyalar-azhratilmaydimi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-mahalliy-navlarga-asoslangan-yangi-boq-va-uzumzorlarga-subsidiyalar-azhratilmaydimi/#respond Mon, 04 Apr 2022 07:00:58 +0000 https://east-fruit.ru/?p=102612 Молдова Вазирлар Маҳкамаси Қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш миллий жамғармаси тақсимотига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳасини эълон қилди.  Шунингдек, бошқа ўзгаришларга кўра, «биринчи марта кўп йиллик плантацияларни барпо этиш фақат Европа Иттифоқининг расмий каталогларига киритилган навлар асосида субсидияланади». Айни чоғда Молдова боғдорчилигининг айрим тармоқларида, масалан, хўраки узум етиштиришда...

Сообщение Молдовада маҳаллий навларга асосланган янги боғ ва узумзорларга субсидиялар ажратилмайдими? появились сначала на EastFruit.

]]>

Молдова Вазирлар Маҳкамаси Қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш миллий жамғармаси тақсимотига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳасини эълон қилди.  Шунингдек, бошқа ўзгаришларга кўра, «биринчи марта кўп йиллик плантацияларни барпо этиш фақат Европа Иттифоқининг расмий каталогларига киритилган навлар асосида субсидияланади». Айни чоғда Молдова боғдорчилигининг айрим тармоқларида, масалан, хўраки узум етиштиришда маҳаллий селекция навлари устунлик қилади.

Жануби-Шарқий Европанинг қатор мамлакатлари, жумладан, Европа Иттифоқи таркибига кирувчи мамлакатларда “Молдова” номли хўраки узум нави етиштирилади. Бироқ, Молдова узумчилик ассоциациялари мутахассисларининг бу нав Европа Иттифоқида «расмий рўйхатдан ўтган»ига ишончлари комил эмас. Хўш, бу Молдовада европалаштирилмаган навларга асосланган янги плантациялар субсидияланмаслигини англатадими?

Лойиҳа матнида бу ҳақида тўғридан-тўғри айтилмаган, фақат бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар берилган. Бироқ, ҳукумат раҳбарияти бераётган тузатиш талқинининг ўзи муайян хулосаларга олиб келади. Боғбонлар, узум етиштирувчилар ва кўчат етиштирувчилар «бир чуқурдан иккинчисига тушиш»га сабаб бўладиган шароитлар яратилишидан хавотирланишмоқда. Мисол учун, бир неча йил давомида боғдорчилик хўжаликлари анжир (текис) навли шафтоли боғларини яратишди, аммо, улар Молдова Республикаси навларининг расмий реестрига киритилмагани сабабли субсидиялар берилмади. Ҳукумат лойиҳаси қабул қилинса ва янги кўп йиллик плантацияларни субсидиялашнинг бошқача тартиби белгиланса, маҳаллий навдаги меваларни етиштирувчи фермерлар кўмаксиз қолиши мумкин.

Сообщение Молдовада маҳаллий навларга асосланган янги боғ ва узумзорларга субсидиялар ажратилмайдими? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-mahalliy-navlarga-asoslangan-yangi-boq-va-uzumzorlarga-subsidiyalar-azhratilmaydimi/feed/ 0
Молдовада «борш тўплами» маҳсулотлари учун чакана нархлар чеклови жорий қилинди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-borsh-toplami-mahsulotlari-uchun-chakana-narkhlar-cheklovi-zhoriy-qilindi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-borsh-toplami-mahsulotlari-uchun-chakana-narkhlar-cheklovi-zhoriy-qilindi/#respond Tue, 01 Mar 2022 06:00:56 +0000 https://east-fruit.ru/?p=100833 2022 йилнинг 25 февраль, жума куни бўлиб ўтган йиғилишда Молдова Республикаси Фавқулодда вазиятлар комиссияси Молдова чакана савдосида “борш тўплами” сабзавотлари – пиёз, қизил лавлаги, оқ бошли карам, шунингдек, картошка ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларининг савдо устамасини чеклаш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу чора “асоссиз нархлар ошиши”ни чеклашга қаратилган. Россия қуролли кучларининг...

Сообщение Молдовада «борш тўплами» маҳсулотлари учун чакана нархлар чеклови жорий қилинди появились сначала на EastFruit.

]]>

2022 йилнинг 25 февраль, жума куни бўлиб ўтган йиғилишда Молдова Республикаси Фавқулодда вазиятлар комиссияси Молдова чакана савдосида “борш тўплами” сабзавотлари – пиёз, қизил лавлаги, оқ бошли карам, шунингдек, картошка ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларининг савдо устамасини чеклаш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу чора “асоссиз нархлар ошиши”ни чеклашга қаратилган.

Россия қуролли кучларининг қўшни Украинага кириб бориши ва у ердаги жанглар билан боғлиқ салбий хабарлар оқими таъсирида Кишинёвдаги супермаркетлар тармоғида узун навбатлар ҳосил бўлмоқда. Кундалик истеъмол қилинадиган ва узоқ муддат сақлашга мўлжалланган баъзи маҳсулотларга бўлган ажиотаж талаб туфайли алоҳида тармоқлар ходимлари нарх белгиларини тез-тез ўзгартиряпти ёки уларни пештахталардан бутунлай олиб ташламоқда.

«Чакана нархлар инқирози» билан боғлиқ қарор ҳозирча эълон қилингани йўқ. Шу сабабли, савдо устамаси айнан қандай рухсат этилган диапазонда белгиланиши ҳали аниқ эмас. Мева-сабзавот бозори операторлари бу 8-10% бўлишини тахмин қилишмоқда. Яъни, бу ижтимоий аҳамиятга молик товарларнинг илгари белгиланган тор рўйхатига тааллуқли савдо устамаси даражасидадир. Мазкур чеклов чораси фавқулодда ҳолатнинг 60 кунига қадар давом этадими ёки ундан ҳам қисқароқ муддатми –  номаълум.

Айрим фермерлик ташкилотлари вакиллари буни ноаниқ чора деб ҳисобламоқда. Молдова супермаркетларидаги «борш тўплами»нинг қадоқланмаган сабзавотлари нархлари, айниқса, дискаунтер сифатида жойлаштирилганлари Кишинёвдаги кўплаб бозорларда сотиладиган нисбатан сифатли товарларга қараганда, мана, учинчи йилдирки, бироз паст. Агар тармоқ ритейлерлари савдо устамасининг маъмурий чекловига риоя қилса, мазкур факт, бир томондан, бозор нархларига босим ўтказади. Бошқа томондан эса бу худди пандемия авжига чиққан даврда шаҳар бозорлари ёпилганида бўлгани каби истеъмолчиларни супермаркетларга жалб қилишга ёрдам беради.

Бироқ, савдо устамасини жуда қатъий чеклаш салбий натижа бериши, яъни, ассортимент қисқариши ва дўконлар пештахталаридаги маҳсулотлар сифати пасайишига олиб келиши мумкин.

Сообщение Молдовада «борш тўплами» маҳсулотлари учун чакана нархлар чеклови жорий қилинди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-borsh-toplami-mahsulotlari-uchun-chakana-narkhlar-cheklovi-zhoriy-qilindi/feed/ 0
Ўзбекистон Россияга узум экспорти бўйича Молдовани ортда қолдириб, Туркия кўрсаткичларига етиб олмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-rossiyaga-uzum-eksporti-boyicha-moldovani-ortda-qoldirib-turkiya-korsatkichlariga-etib-olmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-rossiyaga-uzum-eksporti-boyicha-moldovani-ortda-qoldirib-turkiya-korsatkichlariga-etib-olmoqda/#respond Sat, 19 Feb 2022 06:00:14 +0000 https://east-fruit.ru/?p=100311 EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, 2021 йили Ўзбекистон Россия бозорига рекорд ҳажмда узум экспорт қилди ва бу Ўзбекистонга мазкур бозорда ўз позициясини сезиларли даражада мустаҳкамлаш имконини берди. Бироқ, ушбу муваффақият билан бирга узумнинг экспорт нархлари рекорд даражада пасайиши ҳам кузатилди. Бироқ, бу хусусда қуйида батафсилроқ тўхталамиз. Экспорт кўрсаткичларига қайтадиган бўлсак, 2021...

Сообщение Ўзбекистон Россияга узум экспорти бўйича Молдовани ортда қолдириб, Туркия кўрсаткичларига етиб олмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, 2021 йили Ўзбекистон Россия бозорига рекорд ҳажмда узум экспорт қилди ва бу Ўзбекистонга мазкур бозорда ўз позициясини сезиларли даражада мустаҳкамлаш имконини берди. Бироқ, ушбу муваффақият билан бирга узумнинг экспорт нархлари рекорд даражада пасайиши ҳам кузатилди. Бироқ, бу хусусда қуйида батафсилроқ тўхталамиз.

Экспорт кўрсаткичларига қайтадиган бўлсак, 2021 йил охирига келиб, Ўзбекистон Россияга 106 минг тонна хўраки узум экспорт қилган, бу ўтган йилга нисбатан бирданига 66 фоиз ёки 42,1 минг тоннага кўпдир. Сўнгги беш йилда Ўзбекистондан  Россияга узум экспорти ҳажми 4,3 баробар ошган.

Россия бозорига хўраки узум экспортининг ўртача йиллик ўсиш суръати бўйича Ўзбекистон Топ-5 етказиб берувчилар орасида яққол етакчи бўлди. Топ-10 таликка экспортни тезроқ оширган Эрон ва Тожикистон ҳам кирди. Тўғри, бу мамлакатлардан етказиб бериш ҳажми ҳозирча Ўзбекистонникидан анча паст. Бундан ташқари, узум етказиб бериш бўйича етакчилигича қолган Туркия экспорти Ўзбекистон экспортидан бироз камроқ даражадаги тезлик билан ўсганини қайд этиш жоиз. Россияга экспорт ҳажми ўсишининг юқори суръатлари билан етакчилар орасида Миср ҳам яққол ажралиб турди.

Россияга узум экспорти ҳажмини камайтириш тенденциясига эга бўлган етакчилар орасида ягона мамлакат Молдовадир.  Ўрта ҳисобда, сўнгги беш йил ичида Молдова ҳар йили узум экспортини 4 фоизга ёки 1,4 минг тоннага қисқартирди. Шундай қилиб, 2021 йилда Россияга узум етказиб бериш бўйича етакчи ўнталик қуйидагича кўриниш касб этди: Туркия, Ўзбекистон, Молдова, Ҳиндистон, Миср, Эрон, Чили, Перу, Тожикистон ва Жанубий Африка.

Энди Ўзбекистонда етиштирилган хўраки узум нархларига қайтсак. Бир неча бор ёзганимиздек, фаол экспорт мавсумида Ўзбекистондаги узум нархи рекорд даражада пастлаб кетди, Россия бозорлари эса Ўзбекистондан келтирилган арзон узум билан тўлиб-тошди. Табиийки, мазкур ҳолат фермерлар даромади камайишига олиб келади. Бунинг сабаблари ҳақида эса биз “Ўзбекистон узум навларининг рейтинги – тармоқ учун берилган баҳо” сарлавҳали мақолада батафсил ёзган эдик. Айни пайтда экспертларимизнинг хабарига кўра, мамлакатда узумзорлар майдонларини фаол кенгайтириш ишлари давом этмоқда ва худди аввалгидек, эскирган ҳамда оммабоп навлар экилмоқда.

Агар Ўзбекистонда узумнинг нав таркибини янгилаш ва етиштирилган маҳсулот сифатини ошириш бўйича саъй-ҳаракатлар зудлик билан бошланмаса, шунингдек, узумни сақлаш инфратузилмаси яратилмаса, афсуски, унинг нархи бундан кейин ҳам тушиб кетиши мумкин.

Энг қизиғи, қишда узум экспорти бўйича минтақада етакчи бўлган Ўзбекистон унинг чакана нархлари бўйича ҳам етакчилик қилмоқда. Яъни, ўзбекистонлик истеъмолчилар қишда узум учун жуда юқори нарх тўлашга мажбур бўлмоқда, чунки, узум етиштириш ва сақлаш технологиялари  ушбу мева фаол етиштириладиган мавсумдан ташқари пайтда ҳам аҳолини таъминлаш учун етарли даражада ишлаб чиқилмаган. Бу эса Ўзбекистон узум бозорида ҳали кўплаб бўш нишалар борлигини ва даромадни ошириш учун ажойиб имкониятлар мавжудлигини англатади.

Сообщение Ўзбекистон Россияга узум экспорти бўйича Молдовани ортда қолдириб, Туркия кўрсаткичларига етиб олмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-rossiyaga-uzum-eksporti-boyicha-moldovani-ortda-qoldirib-turkiya-korsatkichlariga-etib-olmoqda/feed/ 0
Молдовадан Европа Иттифоқига экспорт қилинган данакли меваларнинг қарийб 70 фоизи GLOBALG.A.P сертификатига эга хўжаликлар томонидан амалга оширилган https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovadan-evropa-ittifoqiga-eksport-qilingan-danakli-mevalarning-qariyb-70-foizi-globalg-a-p-sertifikatiga-ega-khozhaliklar-tomonidan-amalga-oshirilgan/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovadan-evropa-ittifoqiga-eksport-qilingan-danakli-mevalarning-qariyb-70-foizi-globalg-a-p-sertifikatiga-ega-khozhaliklar-tomonidan-amalga-oshirilgan/#respond Tue, 08 Feb 2022 07:00:52 +0000 https://east-fruit.ru/?p=99367 Молдова Республикаси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати вазирлиги (МАIА) ҳисоб-китобларига кўра, 2021 йилда Молдовадан Европа Иттифоқига экспорт қилинган данакли меваларнинг тижорат ҳажмидан қарийб 70 фоизи GLOBALG.A.P сертификати билан бирга жўнатилган. Ўтган йили Европа Иттифоқи бозорига жами 30 минг тоннага яқин олхўри, ўрик, гилос ва олча экспорт қилинди. EastFruit аввалроқ хабар...

Сообщение Молдовадан Европа Иттифоқига экспорт қилинган данакли меваларнинг қарийб 70 фоизи GLOBALG.A.P сертификатига эга хўжаликлар томонидан амалга оширилган появились сначала на EastFruit.

]]>

Молдова Республикаси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати вазирлиги (МАIА) ҳисоб-китобларига кўра, 2021 йилда Молдовадан Европа Иттифоқига экспорт қилинган данакли меваларнинг тижорат ҳажмидан қарийб 70 фоизи GLOBALG.A.P сертификати билан бирга жўнатилган. Ўтган йили Европа Иттифоқи бозорига жами 30 минг тоннага яқин олхўри, ўрик, гилос ва олча экспорт қилинди.

EastFruit аввалроқ хабар берганидек, ҳозирги кунда GLOBALG.A.P  боғдорчилик соҳасида 100 дан ортиқ, GRASP эса 40 та мева етиштирувчини қамраб олган. Бу кўрсаткич бўйича Молдова Шарқий ва Жануби-Шарқий Европанинг кўплаб давлатларидан олдиндадир.

“Молдованинг самарадор қишлоқ хўжалиги” APM/USAID лойиҳасининг озиқ-овқат хавфсизлиги тизимлари бўйича эксперти Андрей Кумпаничнинг фикрича, аслида, GLOBALG.A.P сертификатини олган мева етиштирувчи фермер хўжаликлари ўтган йили бундан ҳам кўпроқ маҳсулот экспорт қилган.  Баъзи маҳсулотларни улар Россия бозорига жўнатди, у ерда эса харидорлар халқаро хавфсизлик стандартларининг мажбурий сертификатини талаб қилмаган. Бундан ташқари, GLOBALG.A.P билан сертификатланган айрим фермерлар саноатда қайта ишлаш учун Руминияга ортиқча намлик туфайли ёриқлар ҳосил қилган олхўрини катта ҳажмда жўнатди. Бу ҳолатда ҳам GLOBALG.A.P етказиб бериш учун зарурий шартлар сирасига кирмаган.

Шу билан бирга, GLOBALG.A.P ва GRASP  сертификатларини олган Молдова данакли меваларининг аксарияти  Европа супермаркетлар тармоғида сотилди. Бироқ, бу ҳолатда ҳам молдовалик фермерлар қисман рентабелликни қурбон қилишларига тўғри келди, чунки, улар, асосан, тармоқ ритейлерларига етказиб беришдан аввал Молдова меваларини қайта қадоқлаган европалик улгуржи савдогарлар билан ҳамкорлик қилишган.  Бироқ, 2021 йили Молдова қишлоқ хўжалиги корхоналарининг олхўри ва узумни истеъмол қадоқларида тўғридан-тўғри Европа супермаркетларига экспорт қилиши ҳолатлари кузатилди. Аммо бундай далиллар ҳозирча кўп эмас.

Андрей Кумпаничь биринчи бор GLOBALG.A.P ва GRASP сертификатларини олган ёки тасдиқлатган мева етиштирувчи фермерлар доирасининг йилдан-йилга кенгайиши Молдова мева экспортининг премиализациясини рағбатлантиришда давом этади. Бироқ, унинг фикрича, шулар қаторида ҳосилдан кейинги инфратузилмага эга бўлган ва Европа супермаркетларига тўғридан-тўғри маҳсулот етказиб беришга эътибор қаратаётган фермерлар яқин келажакда ISO 22000, IFS, SMETA сертификатларини олишга ҳам тайёргарлик кўришлари керак.

Сообщение Молдовадан Европа Иттифоқига экспорт қилинган данакли меваларнинг қарийб 70 фоизи GLOBALG.A.P сертификатига эга хўжаликлар томонидан амалга оширилган появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovadan-evropa-ittifoqiga-eksport-qilingan-danakli-mevalarning-qariyb-70-foizi-globalg-a-p-sertifikatiga-ega-khozhaliklar-tomonidan-amalga-oshirilgan/feed/ 0
Нега Молдовада мевали боғлар кам барпо этилмоқда? https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/nega-moldovada-mevali-boqlar-kam-barpo-etilmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/nega-moldovada-mevali-boqlar-kam-barpo-etilmoqda/#respond Mon, 07 Feb 2022 03:30:18 +0000 https://east-fruit.ru/?p=99258 Қишлоқ хўжалигида интервенциялар ва тўловлар агентлиги (АIPA) маълумотларига кўра, 2021 йили Молдовада атиги 1,9 минг гектар янги боғлар барпо этилган. Аввалги йиллар билан таққослаганда: 2020 йилда – 2,3 минг гектардан бироз кўпроқ, 2019 йилда эса 3,3 минг гектар. Хусусан, уруғли мева боғлари 2021 йили қарийб 1,1 минг гектар (2020 йилда...

Сообщение Нега Молдовада мевали боғлар кам барпо этилмоқда? появились сначала на EastFruit.

]]>

Қишлоқ хўжалигида интервенциялар ва тўловлар агентлиги (АIPA) маълумотларига кўра, 2021 йили Молдовада атиги 1,9 минг гектар янги боғлар барпо этилган. Аввалги йиллар билан таққослаганда: 2020 йилда – 2,3 минг гектардан бироз кўпроқ, 2019 йилда эса 3,3 минг гектар. Хусусан, уруғли мева боғлари 2021 йили қарийб 1,1 минг гектар (2020 йилда – 1 минг гектар), данакли мева боғлари – 804 гектар (2020 йилда – 1,3 минг гектар) барпо этилган.

Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, сўнгги беш йил ичида мамлакатда эски боғларни бузиш (илдизи билан қўпориб ташлаш) суръати янги плантациялар барпо этиш кўрсаткичидан ошиб кетган.  Натижада, масалан, Молдовада олма боғлари майдони шу даврда қарийб 3 минг гектарга қисқариб, натижада 49 минг гектарни ташкил қилмоқда.

Қишлоқ хўжалиги ташкилотлари мутахассисларининг фикрича, янги боғларга сармоя киритиш тўхтатиб турилишининг асосий сабаби, авваллари фақат миллий нав реестрига киритилган мевали экинларни етиштирган фермерларгина инвестициядан кейинги субсидияларни олиш ҳуқуқига эга эди. Шунга кўра, жаҳон бозорида машҳур, бироқ, Молдова давлат тузилмалари томонидан рухсат этилмаган мева ва узум навлари плантацияларини барпо этаётган фермерлар давлат молиявий ёрдамидан маҳрум бўлган. Ўтган йилнинг охири ва жорий йил бошида маҳаллий қонунчилик базасига ушбу чекловни бекор қилувчи ўзгартиришлар киритилди (Европа Иттифоқида расман тан олинган навларни Молдовада автоматик равишда қонунийлаштириш). Шунга қарамай, мамлакатда “ноқонуний” усулда экилган янги хорижий навдаги мева ва узумлар етиштириладиган боғлар маҳсулотларини қонунийлаштиришда бир қанча тўсиқлар мавжуд.

Яна бир муҳим сабаб – пандемия ва энергия инқирози келтириб чиқарган ижтимоий-иқтисодий оқибатлардир.  Хусусан, Молдовада мева етиштириш харажатлари (пестицидлар, ўғитлар, экин материаллари, малакали ишчи кучи) кескин ошган.

Шуни инобатга олган ҳолда боғдорчилик сектори операторларининг фикрига кўра, 2022 йилда янги плантациялар яратишга инвестициялар ҳажми ошмайди. Қолаверса, маблағларнинг асосий қисми, эҳтимол, мавжуд плантацияларни модернизациялаш (масалан, дўл ва ёмғирга қарши тизимлар, суғориш) ва йиғим-теримдан кейинги инфратузилмага йўналтирилади. Истисно, олхўри ва узум ишлаб етиштириш (лекин, асосан, техник навлар) сегментида бўлиши мумкин.

Сообщение Нега Молдовада мевали боғлар кам барпо этилмоқда? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/nega-moldovada-mevali-boqlar-kam-barpo-etilmoqda/feed/ 0
Эксперт фикри: Иссиқхонада фақат юқори нарх сегментидаги узум навларини етиштириш керак https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/intervyu-uz/ekspert-fikri-issiqkhonada-faqat-yuqori-narkh-segmentidagi-uzum-navlarini-etishtirish-kerak/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/intervyu-uz/ekspert-fikri-issiqkhonada-faqat-yuqori-narkh-segmentidagi-uzum-navlarini-etishtirish-kerak/#respond Thu, 27 Jan 2022 08:00:36 +0000 https://east-fruit.ru/?p=98356 Узум етиштирувчилар ва экспортёрлар уюшмаси раиси Георге Габерь agroexpert.md муҳарририга Молдованинг ўзгарувчан иқтисодий шароитларида иссиқхона узумини етиштириш истиқболлари ҳақида гапириб берди. – Нима деб ўйлайсиз,  қурилиш материаллари ва энергия ресурслари нархларининг ошиши (яқин истиқболда нархлар ошишдан тўхташи даргумон) жараёни авваллари Молдова Республикасида машҳур бўлган бизнес – иссиқхонада хўраки узум етиштириш...

Сообщение Эксперт фикри: Иссиқхонада фақат юқори нарх сегментидаги узум навларини етиштириш керак появились сначала на EastFruit.

]]>

Узум етиштирувчилар ва экспортёрлар уюшмаси раиси Георге Габерь agroexpert.md муҳарририга Молдованинг ўзгарувчан иқтисодий шароитларида иссиқхона узумини етиштириш истиқболлари ҳақида гапириб берди.

– Нима деб ўйлайсиз,  қурилиш материаллари ва энергия ресурслари нархларининг ошиши (яқин истиқболда нархлар ошишдан тўхташи даргумон) жараёни авваллари Молдова Республикасида машҳур бўлган бизнес – иссиқхонада хўраки узум етиштириш жараёнига таъсир этадими?

— Иссиқхонада хўраки узум етиштириш қуйидаги икки асосий муаммони ҳал этишга қаратилган, биринчидан, эртаги навли узумнинг пишиш муддатини олдинга суриш. Молдовада иссиқхона узуми бозорга классик очиқ плантацияларда етиштирилган худди шу навли узумларга нисбатан тўрт-беш ҳафта аввал чиқади. Иккинчидан, ўсимликларни атроф-муҳитнинг салбий таъсиридан ҳимоялаш:  баҳорги экстремал совуқлар, ҳаддан зиёд ёғингарчилик ва бошқалар – буларнинг барига иссиқхона энг яхши ечим бўла олади. Натижада, фермерлар юқори сифатли маҳсулотларни мавсумдан ташқари вақтда максимал нархда сотиш имкониятига эга бўлишади. Сўнгги пайтда содир бўлган жадал иқлим ва бозор ўзгаришлари иссиқхонада узум ҳамда бошқа экинларни етиштириш ҳажмини пасайтирмаяпти, аксинча, ушбу бизнеснинг жозибадорлигини янада оширмоқда. Бу жаҳоннинг қишлоқ хўжалиги соҳаси юксак ривожланган кўплаб мамлакатларида кузатилмоқда.

– Бироқ, рисклар (иқлим, энергетика, эпидемик, сиёсий ва бошқа омиллар билан боғлиқ) ортиб бораётгани сабабли, жаҳон бўйлаб деярли барча озиқ-овқат маҳсулотлари нархи, мана, бир неча йилдирки, ошяпти. Хўраки узумни, айниқса, оммавий савдо мавсумидан ташқари, кундалик истеъмол билан боғлиқ асосий озиқ-овқат маҳсулотлари сирасига киритиш қийин. Ҳатто у яхши маънода «стереотип ва культ» элементи ҳисобланган Молдовада ҳам ҳолат шундай. Бу қиммат маҳсулотга талаб ҳамма жойда чекланган ва иқтисодий қийинчиликлар кучайгани сари у камайиб бораверади. Қандай қилиб, юзага келган ҳозирги вазиятда харажатларни камайтириш ва рақобатбардошликни ошириш мумкин?

— Молдовада узум иситилмайдиган иссиқхоналарда етиштирилади. Бироқ, фермерлар баъзан, яъни, баҳорги совуқлар даврида уни иситишларига тўғри келади. Бундан ташқари, нафақат иссиқхонада, балки бир қатор технологик процедуралар давомида экин материалини етиштириш жараёни кўп энергия талаб қилади. Биз бу вазиятдан энг кам харажат билан чиқиб кетиш йўлларини излашимиз керак. Лекин баъзан оптимал ҳароратни сақлаб туриш учун, масалан, электр конвекторлардан фойдаланиш керак бўлади. Истиқболда, шубҳасиз, харажатлар ошади. Бунинг олдини олиш учун нима қилиш керак? Масалан, иссиқхона учун замонавий кўп қатламли қоплама материаллари. Баъзи ҳолларда (Молдовада ҳозир мавжуд) иссиқхоналарни қисман қуёш батареялари панеллари билан қоплаш мумкин.

Бироқ, шу билан бирга, иссиқхонада фақат истеъмолчининг тўлов қобилияти юқори бўлган, бозорда талабгир – уруғсиз, йирик мевали хўраки узум етиштириш иқтисодий жиҳатдан оқилона эканлигини таъкидламоқчиман. Мисол учун, «Аватар» каби навларни айтиш мумкин.  Айни пайтда мен жуда қиммат хўраки узум навлари учун патентга эга бўлган жаҳонга машҳур Америка компанияси билан энг яхши узум етиштириш хўжаликлари ўртасида салоҳиятли ҳамкорлик бўйича музокаралар олиб бормоқдаман. Ишончим комилки, Молдова  узумчилиги шу йўналишда ривожланади.

— Дарвоқе, маҳсулотлар сифати ва бозор жозибадорлиги масаласига тўхталсак. Молдова узумининг сифат кўрсаткичларини белгиловчи регламент ишлаб чиқилиши ғоясини асосли ва истиқболли деб ўйлайсизми?

— Бундай ғояларнинг келиб чиқиши сабабларини тушунаман. Очиғи, улар  экспорт маҳсулоти сифатини ошириш, Молдова узумчилигининг жаҳон бозоридаги нуфузини юксалтириш каби эзгу мақсадларга йўғрилган.  Бироқ, менимча, муаммога бошқачароқ ёндашилса, тўғри бўлади.

Узумнинг хавфсизлиги ва сифатини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий базани – мавжуд воқеликларни ҳисобга олган ҳолда – қайси бозор(ташқи ёки ички)га сотилишидан қатъи назар,  ўзгартириш керак.

Менимча, фитосанитария сертификатларини сиртдан, маҳсулот юклангандан кейин ва бозорга жўнатиш кутилаётганда бериш мумкин эмас. Менимча, АNSA инспектори, албатта, узумнинг ҳар бир экспорт партиясини юклашда иштирок этиши лозим. Бу техник жиҳатдан осон эмас, лекин шундай бўлиши зарур. Ўшанда узум сифатига оид саволлар ва даъволарнинг аксарияти шунчаки пайдо бўлмайди.

Сообщение Эксперт фикри: Иссиқхонада фақат юқори нарх сегментидаги узум навларини етиштириш керак появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/intervyu-uz/ekspert-fikri-issiqkhonada-faqat-yuqori-narkh-segmentidagi-uzum-navlarini-etishtirish-kerak/feed/ 0
Молдовада мева-сабзавотлар сифати бўйича давлат талаблари кенгайтирилди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-meva-sabzavotlar-sifati-boyicha-davlat-talablari-kengaytirildi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-meva-sabzavotlar-sifati-boyicha-davlat-talablari-kengaytirildi/#respond Mon, 24 Jan 2022 05:00:14 +0000 https://east-fruit.ru/?p=98072 Молдова ҳукумати мева маҳсулотларининг сифати ва уларни сотишга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги меъёрий ҳужжатга ўзгартиришлар киритди ва ушбу ҳужжатга мувофиқ назорат қилинадиган мева/сабзавотларнинг рўйхатини тасдиқлади. Мамлакат Вазирлар Маҳкамасининг янги қарори миллий меъёрий-ҳуқуқий базага Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Европа Иқтисодий Комиссияси (UNECE) стандартларининг кенгайтирилган ва янгиланган қоидаларини ўз ичига олади. Хусусан, мева-сабзавотларни Extra,...

Сообщение Молдовада мева-сабзавотлар сифати бўйича давлат талаблари кенгайтирилди появились сначала на EastFruit.

]]>

Молдова ҳукумати мева маҳсулотларининг сифати ва уларни сотишга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги меъёрий ҳужжатга ўзгартиришлар киритди ва ушбу ҳужжатга мувофиқ назорат қилинадиган мева/сабзавотларнинг рўйхатини тасдиқлади. Мамлакат Вазирлар Маҳкамасининг янги қарори миллий меъёрий-ҳуқуқий базага Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Европа Иқтисодий Комиссияси (UNECE) стандартларининг кенгайтирилган ва янгиланган қоидаларини ўз ичига олади. Хусусан, мева-сабзавотларни Extra, I ва II сифат тоифаларига ажратиш учун БМТ томонидан Европа учун қабул қилинган мезонлар жорий этилмоқда.

Молдованинг сифат менежменти борасидаги мутахассислари қайд этишича, мамлакатда шу пайтга қадар амалда бўлган мева маҳсулотлари сифати бўйича давлат қоидалари фақат UNECE стандартларининг айрим умумий талаблари билан синхронлаштирилган. Зеро, яқинда қабул қилинган (лекин расман эълон қилинмаган) ҳукумат қарори ҳам ушбу стандартларнинг махсус талабларини амалга оширади.

Яъни, калибр ва вазннинг ўзига хос параметрлари миллиметр ва граммда белгиланади, улар асосида мевалар у ёки бу сифат тоифасига киритилади. Ушбу қоидалар маҳаллий етиштирилган мева маҳсулотларига ҳам, импорт қилинадиганларига ҳам тааллуқли бўлади. Муҳими, Молдова учун экзотик саналган бир қатор мевалар (тропик, цитрус мевалар ва бошқалар) учун биринчи марта давлат сифат стандартлари жорий этилмоқда. Шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича миллий агентлик – АNSA инспекторлари биринчи бор мамлакат ички бозорида сотилаётган мева- сабзавотларнинг кенг ассортименти сифатини назорат қилиш (муайян тоифага мувофиқлиги) бўйича батафсил кўрсатмалар олади.

Шунингдек ўқинг: Молдова GLOBALG.A.P ва GRASP стандартларига мувофиқ, постсовет ҳудудида мева бизнесини сертификатлаш бўйича етакчилик қилмоқда

Бундан ташқари, экспертларнинг фикрига кўра, Молдовада UNECE билан синхронлаштирилган давлат стандартларини мажбурий жорий этиш туфайли ҳеч қандай халқаро хавфсизлик ва сифат стандарти бўйича сертификатланмаган Молдова қишлоқ хўжалиги экспортёрларининг катта қисми мева-сабзавотларни сифат тоифалари бўйича Европа усулида таснифлаш борасида тасаввурга эга бўлади. Бу кенг маънода экспортни тартибга солиб, унинг таркибида гомоген сифатли мевалар етказиб бериш улушини ошириш имконини беради.

Сообщение Молдовада мева-сабзавотлар сифати бўйича давлат талаблари кенгайтирилди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-meva-sabzavotlar-sifati-boyicha-davlat-talablari-kengaytirildi/feed/ 0
Украина ва Молдова олмаси Тожикистонда маҳаллий маҳсулотлар кўплигига қарамай, муваффақиятли сотилмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukraina-va-moldova-olmasi-tozhikistonda-mahalliy-mahsulotlar-kopligiga-qaramay-muvaffaqiyatli-sotilmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukraina-va-moldova-olmasi-tozhikistonda-mahalliy-mahsulotlar-kopligiga-qaramay-muvaffaqiyatli-sotilmoqda/#respond Fri, 21 Jan 2022 07:30:55 +0000 https://east-fruit.ru/?p=97937 EastFruit маълумотларига кўра, Тожикистон бозорида Украина ва Молдовадан улгуржи олма партиялари пайдо бўлган, улар маҳаллий боғбонлар маҳсулотларининг нисбатан паст нархи ва ҳажмда ҳаддан зиёд эканига қарамай, жуда муваффақиятли сотилмоқда. Хўш, нега импорт қилинган қиммат олма харидоргир-у, маҳаллий маҳсулотлар арзон ва кўп бўлса-да катта қийинчилик билан сотилмоқда? БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ...

Сообщение Украина ва Молдова олмаси Тожикистонда маҳаллий маҳсулотлар кўплигига қарамай, муваффақиятли сотилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit маълумотларига кўра, Тожикистон бозорида Украина ва Молдовадан улгуржи олма партиялари пайдо бўлган, улар маҳаллий боғбонлар маҳсулотларининг нисбатан паст нархи ва ҳажмда ҳаддан зиёд эканига қарамай, жуда муваффақиятли сотилмоқда. Хўш, нега импорт қилинган қиммат олма харидоргир-у, маҳаллий маҳсулотлар арзон ва кўп бўлса-да катта қийинчилик билан сотилмоқда?

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) маслаҳатчиси Бахтиёр Абдувоҳидовнинг сўзларига кўра, маҳаллий ва хориж олмаси бутунлай бошқа-бошқа сегментларда сотилади. «Супермаркетлар харидорлари импорт қилинган олмани афзал кўришади, чунки, у юқори сифат параметрларига эга: йирик калибрли, олма ҳажми ва ранги бўйича сараланган, ташқи кўриниши чиройли ва яхши сақланади. Бу эса табиийки, супермаркетлар рискини камайтиради», дейди эксперт.

Унга кўра, Молдова олмаси улгуржи тартибда 22 сомоний/кг дан (1 килограмми тахминан 1,95 доллар!) сотилаётган бўлса, Украина олмаси 19 сомоний (1,69 доллар) туради.  Бозорда Молдованинг «Голден Делишез» навли олмаси ва Украина қизил олмаси бор. Шу билан бирга, маҳаллий Тожикистон олмасини 2,5 баробар арзонга – 8 сомоний (0,71 доллар)дан, паст сифатли олмани эса улгуржи 3-4 сомоний/кг (0,26-0,36 доллар)дан сотиб олиш мумкин.

EastFruit компанияси олманинг улгуржи нархлари бўйича ўтказган мониторинг шуни кўрсатмоқдаки, Тожикистонда олманинг улгуржи нархлари Молдова ички бозорига нисбатан ўртача икки баробар ва Украинага нисбатан уч ва ундан кўп баробар юқори. Айни пайтда сифат жиҳатидан Молдова ва Украина олмаси Тожикистон олмасидан устун туради!

“Олма нархи юқорилиги фонида тожикистонлик боғбонлар олма бизнесидан хафсаласи пир бўлганини, у фойдасиз бизнес ҳисобланишини тез-тез эшитиб турамиз! Менимча, асосий сабаб мамлакатда интенсив боғдорчилик бўйича жуда катта билим ва тажриба етишмаслигидир. Бу эса кўплаб хатоларга олиб келади, ҳосилдорлик ниҳоятда кам, маҳсулот сифати эса Молдова ва Украинаникига нисбатан паст бўлади. Аммо замонавий боғдорчиликда бизнес муваффақияти маҳсулот сифати ва уни етиштириш самарадорлиги билан белгиланади”, дейди ФАО инвестицион департаменти иқтисодчиси Андрий Ярмак.

Бундан бир ярим йил аввал биз “Нега Тожикистон боғбонларининг интенсив олма боғларидан хафсаласи пир бўлган?” сарлавҳали мақолада, шунингдек, “Ўзбекистон, Қозоғистон ва минтақанинг бошқа мамлакатларидаги интенсив боғдорчилик ҳамда олма бизнеси бўйича топ-10 асосий муаммолар” деб номланган мақолада ушбу муаммоларнинг сабабларини батафсил баён этиб, таҳлил қилган эдик.  Ўшандан бери технология борасида озроқ ютуқларга эришилди, аммо маҳсулот етиштириш ҳажми ҳам ортиб, олма нархига путур етказди ва кам маҳсулдорликка эришаётган боғбонларнинг муаммоларини кучайтирди.

Натижада 2021/22 йилги мавсумда Тожикистон олмасининг нархи ўтган йилга нисбатан ўртача 33 фоизга паст бўлган. Шунга қарамай, ҳозирнинг ўзида бозорда импорт қилинган олма мавжуд ва унга талаб юқори.

«Менимча, Тожикистонда олма етиштириш бўйича инвестициялар бизнесга профессионал ёндашув шарти билан (яъни, ҳам олма етиштириш, ҳам  ишлов бериш ва ҳам сақлаш бўйича) ҳали ҳам жуда жозибадор бўлиши ва мамлакатда олма нархининг юқори даражаси ҳисобга олинса, бизнес Украина ёки Молдовадагидан кўра даромадлироқ бўлиши мумкин», дея хулоса қилди Андрий Ярмак.

Сообщение Украина ва Молдова олмаси Тожикистонда маҳаллий маҳсулотлар кўплигига қарамай, муваффақиятли сотилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukraina-va-moldova-olmasi-tozhikistonda-mahalliy-mahsulotlar-kopligiga-qaramay-muvaffaqiyatli-sotilmoqda/feed/ 0