мевалар • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Thu, 14 Apr 2022 21:13:12 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png мевалар • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Ўзбекистон супермаркетларида мавсум янгиликлари: кўксултон, равоч ва тут https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-supermarketlarida-mavsum-yangiliklari-koksulton-ravoch-va-tut/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-supermarketlarida-mavsum-yangiliklari-koksulton-ravoch-va-tut/#respond Fri, 15 Apr 2022 08:00:50 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103379 Ўзбекистонда март ойидаги об-ҳаво аномалиялари – узоқ давом этган ёғингарчилик ва ундан кейинги совуқ ҳаво оқимлари ортда қолиб, апрель бошидан буён иссиқ ва қуруқ об-ҳаво ҳукм сурмоқда. EastFruit мутахассисларининг хабар беришича, апрель ойининг дастлабки икки ҳафтасида мамлакат супермаркетлари пештахталарида навбатдаги мавсум янгиликлари сотувга чиқди – кўксултон, равоч ва тут. 2022...

Сообщение Ўзбекистон супермаркетларида мавсум янгиликлари: кўксултон, равоч ва тут появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистонда март ойидаги об-ҳаво аномалиялари – узоқ давом этган ёғингарчилик ва ундан кейинги совуқ ҳаво оқимлари ортда қолиб, апрель бошидан буён иссиқ ва қуруқ об-ҳаво ҳукм сурмоқда. EastFruit мутахассисларининг хабар беришича, апрель ойининг дастлабки икки ҳафтасида мамлакат супермаркетлари пештахталарида навбатдаги мавсум янгиликлари сотувга чиқди – кўксултон, равоч ва тут.

2022 йилнинг 3-4 апрель кунлари “Маkro” ва “Кorzinkа” супермаркетлар тармоқлари Ўзбекистон пойтахтидаги дўконларида кўксултон сотувга чиққанини эълон қилди.  Ушбу маҳсулот нархи 100 грамм учун 9 990 дан 13 699 сўмгача оралиқда, яъни, 1 кг учун 99 990 дан 136 990 сўмгача.

Ўтган йили ҳам ушбу мева Маkro супермаркетларида апрель ойи бошида сотувга чиққан, бироқ, деярли 2 баробар арзон нархда – 100 грамми 6 199 сўмдан, яъни, 1 кг учун 61 990 сўмдан сотилган эди.

Орадан бир неча кун ўтиб, 2022 йилнинг 6 апрель куни  Маkrо савдо тармоғи навбатдаги мавсум янгилиги – равоч сотувга чиққанини эълон қилди. Ушбу маҳсулот нархи 100 грамми учун 2 699 сўмни, яъни, 1 кг учун 26 990 сўмни ташкил қилди. Таққослаш учун айтадиган бўлсак, ўтган йили ушбу маҳсулот худди шу савдо тармоғи дўконларининг пештахталарида апрель ойи бошида 22 490 сўм/кг нархда сотувга чиққан эди. Бошқача  айтганда, 2022 йилги мавсумда равочнинг чакана нархлари ўтган йилга нисбатан 20% қимматроқ.

Ва ниҳоят, сўнгги кунлардаги мавсум янгилиги – бу қора тут. Ҳозирча ушбу маҳсулот Коrzinka тармоғининг фақат битта пойтахт дўконида, 100 грамми учун 2 790 сўм, яъни, 1 кг учун 27 900 сўм  нархда сотилмоқда. Ўтган йилларда ушбу маҳсулот Ўзбекистон супермаркетларида апрель ойининг иккинчи ярмидан бошлаб сотувга чиқарилган эди.

 

Сообщение Ўзбекистон супермаркетларида мавсум янгиликлари: кўксултон, равоч ва тут появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-supermarketlarida-mavsum-yangiliklari-koksulton-ravoch-va-tut/feed/ 0
Тожикистонда мева ва резаворлар шок усулида музлатиладиган биринчи завод ишга туширилди https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/biznes-tarikhi/tozhikistonda-meva-va-rezavorlar-shok-usulida-muzlatiladigan-birinchi-zavod-ishga-tushirildi/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/biznes-tarikhi/tozhikistonda-meva-va-rezavorlar-shok-usulida-muzlatiladigan-birinchi-zavod-ishga-tushirildi/#respond Mon, 13 Dec 2021 07:00:15 +0000 https://east-fruit.ru/?p=94772 EastFruit экспертлари резаворлар ҳамда мева- сабзавотларнинг шок усулида музлатилиши Марказий Осиё учун энг жозибадор сармоявий йўналишлардан бири деб ҳисоблашади. Шу боис, бундан маҳаллий инвесторлар фаол хабардор қилиб борилмоқда. Қувонарлиси, ушбу маълумотлар ўз самарасини беряпти ҳам. 2021 йилда Ўзбекистон музлатилган сабзавот ва мевалар экспортини кескин ошира бошлади. Ва ниҳоят, Тожикистонда ФАО...

Сообщение Тожикистонда мева ва резаворлар шок усулида музлатиладиган биринчи завод ишга туширилди появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit экспертлари резаворлар ҳамда мева- сабзавотларнинг шок усулида музлатилиши Марказий Осиё учун энг жозибадор сармоявий йўналишлардан бири деб ҳисоблашади. Шу боис, бундан маҳаллий инвесторлар фаол хабардор қилиб борилмоқда. Қувонарлиси, ушбу маълумотлар ўз самарасини беряпти ҳам. 2021 йилда Ўзбекистон музлатилган сабзавот ва мевалар экспортини кескин ошира бошлади. Ва ниҳоят, Тожикистонда ФАО ва ЕТТБ лойиҳаси консультацион кўмагида мева ва резаворларни шок усулида музлатиш бўйича биринчи корхона пайдо бўлди.

2021 йил охирида “Хариф” МЧЖ томонидан кунига 15 тоннагача резавор, мева ёки сабзавотни статик музлатиш усулида қайта ишлаш қувватига эга бўлган илк завод фойдаланишга топширилди. Корхона Тожикистон шимолида, Хўжанд шаҳри яқинида жойлашган. Завод 2022 йилнинг баҳоридан  қулупнай, малина, олча ва ўрик каби меваларни музлатишни бошлайди. Бироқ, ҳар қандай турдаги мева-сабзавотларни музлатиш мумкинлиги туфайли бошқа имкониятлар ҳам кўриб чиқилади – бу малина, олхўри, шафтоли, қовун, наъматак, сабзавотлар ва ҳатто ёввойи турдаги мевалар бўлиши ҳам мумкин. Келгусида ушбу корхона жаҳон бозори учун қимматли бўлган, илгари мамлакатда етиштирилмаган бошқа турдаги мева-сабзавот маҳсулотларини етиштиришга туртки бериши, шубҳасиз.

“Хариф” заводи Тожикистондаги биринчи музлатувчи корхона ҳисобланади. Шу пайтгача мамлакатда сабзавотни қуритиш, мева-сабзавотларни консервалаш, қуритилган меваларни қайта ишлаш, шарбат ишлаб чиқариш заводлари мавжуд эди. Яқин-яқингача мамлакатда шок усулида музлатиш заводлари бўлмаган ва бу Тожикистон учун инновацион лойиҳа ҳисобланади. Тожикистон BRIX таркиби кўп миқдордаги юқори сифатли мевалари ҳамда мазкур хом ашёнинг нисбатан арзонлиги билан машҳур. Бироқ етиштирилган маҳсулотларнинг бир қисми шунчаки йўқ бўлиб кетади, чунки, уларни сархил экспорт бозорига сотиш имкониятлари жуда чекланган.

Шу билан бирга, маҳаллий фермерлар барча маҳсулотларни сархил ҳолатда сотиш мумкин эмаслигини тушуниб,  маҳсулотларни офтобда  ёки ўзлари қуритишади, лекин бир килограмм сархил маҳсулот ҳисобига олиб қаралганда қуритилган маҳсулотлан тушадиган даромад анчайин паст. Тожикистон  ўзининг қуритилган ўриги, олмаси, олхўриси ва қуруқ мева аралашмалари билан машҳур. Шунингдек, мамлакатда сабзавотлар қуритиладиган бир қанча корхоналар фаолият кўрсатмоқда. Бироқ, сархил ёки музлатилган маҳсулотларни сотиш анча фойдалидир, чунки, қуритилган меваларни сотишдан гектарига тушадиган даромад янги узилган ёки музлатилган меваларни сотишдан кўра бир неча баробар паст.

Дарвоқе, маҳаллий аҳоли учун анъанавий маҳсулот ҳисобланмиш Марказий Осиё мамлакатлари бозорида ҳам қуруқ мевалар ўз бозор улушини сархил меваларга бера бошлаган. Бундан ташқари, минтақадаги супермаркетлар тармоқлари, хусусан, Маkro супермаркетлар тармоғи менежери ўзбекистонлик Роман Сайфулин EastFruit нашрига берган интервьюсида мева-сабзавотларни музлатиш Ўзбекистонда ҳам энг тез ривожланаётган савдо сегментларидан бири эканлигини таъкидлади! Шу боис, янги лойиҳа туфайли Тожикистон супермаркетларида ҳам маҳаллий етиштирилган мева ва резаворларнинг музлатилган турлари пайдо бўлиши мумкин.

“Шахсан мен учун Тожикистонда мева ва резаворларни музлатиш бўйича завод ташкил этилиши катта ғалаба, чунки, бу мазкур турдаги бизнес салоҳиятини минтақанинг бошқа инвесторларига ҳам намоён этиш имконини беради. Зеро, музлатилган мева, сабзавот, резавор ва ёввойи турдаги мевалар  экспорти янги узилганларига қараганда анчайин осон. Мева-сабзавотларни чуқур музлатиш жаҳон мева-сабзавот бозорининг энг тез ривожланаётган сегментларидан биридир. Демак, маҳсулотларни музлатиш Тожикистонга экспорт ҳажмини ошириш, боғбонлар ва сабзавот етиштирувчилар даромадларини кўпайтириш ҳамда бутун қўшилган қиймат занжири бўйлаб янги иш ўринлари яратиш имконини беради. Шунингдек, умид қиламанки, ушбу корхона туфайли жаҳоннинг кўплаб мамлакатлари Тожикистон меваларининг ўзига хос таъмига баҳо беришлари мумкин бўлади. Чунки, музлатилган ҳолда сотиш учун мевалар тўлиқ пишиш босқичида йиғиб олинади. Бу босқичда уларнинг таъм сифати энг юқори чўққида бўлади», дейди Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) инвестицион департаменти иқтисодчиси Андрий Ярмак.

“Хариф” корхонасига қарашли мева ҳамда резаворларни музлатиш корхонаси қабул ва назорат бўлими, шок услида совутиш ва музлатиш, сақлаш ва совутиб ишлов бериш, шунингдек, қадоқлаш бўлимларидан иборат. Корхонанинг ҳатто ўз лабораторияси ҳам бор. Шу билан бирга, завод 300 тоннадан ортиқ мева ва резаворларни музлатилган ҳолда сақлаш имкониятига эга бўлади, бунинг учун замонавий сақлаш омбори қурилган. Шунингдек, 500 тонна мевани бир вақтнинг ўзида совутиш майдони мавжуд бўлиб, бу келажакда сархил ва совутилган юқори сифатли маҳсулотларни экспорт қилиш лойиҳасини йўлга қўйиш имконини беради. Ушбу инновацион корхонада музлатиш мавсумида 30 нафардан зиёд киши меҳнат қилади.

“Айни дамда Тожикистоннинг Сўғд ва Хатлон вилоятларидаги уй ва фермер хўжаликларидан хомашё сотиб олишни режалаштирганмиз. Келгусида 50 гектарга яқин майдонда Тожикистоннинг анъанавий ва нишали резаворларини етиштириш бўйича кооператив ташкил этишни режалаштирганмиз”, – дейди “Хариф” масъулияти чекланган жамияти директори, шунингдек, EastFruit, ФАО ва ЕТТБнинг узоқ йиллик маслаҳатчиси Бахтиёр Абдувоҳидов.

Мева-сабзавотларни музлатиш истиқболига ишонч ҳосил қилган ва мана, бир неча йилдирки, маҳаллий инвесторларни ҳам бунга ишонтираётган жаноб Абдувоҳидов шахсий намуна кўрсатишга ва энг замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда мустақил равишда биринчи заводни қуришга қарор қилди.

Украина музлатилган резаворлар экспортидан 200 миллион доллар, Польша ва Сербия эса ҳар бири ярим миллиард доллардан даромад олади. Шу билан бирга, Тожикистонда иқлим яхши, ишчи кучи ва электр энергияси арзон, резаворларнинг вегетация даври нисбатан узоқ, шу боис, Тожикистоннинг ушбу ўсиб бораётган ва истиқболли бозорда муваффақият қозонмаслиги учун ҳеч бир сабаб йўқ. Қолаверса, юқори ва ҳатто премиал сифатли маҳсулотлар етиштирамиз, улар учун қимматроқ нархга эга бўламиз», дейди Бахтиёр Абдувоҳидов.

Шунингдек, у сўнгги пайтларда вилоятдаги кичик фермерлар қулупнай етиштириш билан фаол шуғуллана бошлаганини, бу хомашё зонасининг барқарор кенгайиши ва маҳсулотларнинг бир қисмини музлатиб сотиш бўйича сархил бозор муқобили яратилишига умид қилаётганини таъкидлади. Ўз навбатида, “Хариф” компанияси ҳамкасбларига экин етиштириш технологиялари бўйича маълумот ва маслаҳатлар бериш, шунингдек, ишлаб чиқариш лойиҳаларини профессионал қўллаб-қувватлашда ёрдам беришни режалаштирмоқда.

Бундан ташқари, компания резаворлар кўчатларини кўпайтириш учун ўта замонавий кўп қаватли иссиқхоналар қуриб, Италиядан энг талабгир навларнинг экин материалини олиб келди. Уларни етиштиришда кам ҳажмли технология қўлланади, бу ҳам Тожикистон резавор бизнеси учун инновация ҳисобланади. Компания жаҳондаги энг яхши навли қулупнайларни саноат мақсадида етиштириш учун ўз питомниги ва плантациясини яратишни режалаштирмоқда.

Мева ва резаворларни музлатиш бўйича корхона ташкил этиш лойиҳаси «Хариф»нинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилди. Шок усулида музлатиш ускунаси эса USAID CTJ лойиҳаси кўмагида харид қилинди.

«Хариф» экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқаради. Бунинг учун музлатишга мўлжалланган хом ашё етказиб берувчи резавор етиштирувчиларга HАCCP, ISО 22000 ва GLOBAL G.A.P сертификатларини бериш режалаштирилган.

Сообщение Тожикистонда мева ва резаворлар шок усулида музлатиладиган биринчи завод ишга туширилди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/biznes-tarikhi/tozhikistonda-meva-va-rezavorlar-shok-usulida-muzlatiladigan-birinchi-zavod-ishga-tushirildi/feed/ 0
Қозоғистон жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида сабзавот ва мевалар экспортини 35 фоизга қисқартирди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqiston-zhoriy-yilning-yanvar-sentyabr-oylarida-sabzavot-va-mevalar-eksportini-35-foizga-qisqartirdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqiston-zhoriy-yilning-yanvar-sentyabr-oylarida-sabzavot-va-mevalar-eksportini-35-foizga-qisqartirdi/#respond Sat, 11 Dec 2021 06:00:36 +0000 https://east-fruit.ru/?p=94773 Қозоғистон сабзавот ва мевалари экспорти жорий йилнинг 9 ойида 96 миллион долларни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 35 фоиз кам кўрсаткичдир. Шу билан бирга, жисмоний жиҳатдан пасайиш даражаси янада кўпроқ – 730 дан 391 минг тоннагача (-46%). Бу хусусда tradereport.kz Telegram-канали ҳаволасига асосланиб, ElDala.kz хабар бермоқда. Сабзавотлар...

Сообщение Қозоғистон жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида сабзавот ва мевалар экспортини 35 фоизга қисқартирди появились сначала на EastFruit.

]]>

Қозоғистон сабзавот ва мевалари экспорти жорий йилнинг 9 ойида 96 миллион долларни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 35 фоиз кам кўрсаткичдир. Шу билан бирга, жисмоний жиҳатдан пасайиш даражаси янада кўпроқ – 730 дан 391 минг тоннагача (-46%). Бу хусусда tradereport.kz Telegram-канали ҳаволасига асосланиб, ElDala.kz хабар бермоқда.

Сабзавотлар савдоси 27 фоиз камайиб, 70,7 миллион доллар (-38% тоннада)га, мева савдоси эса 49 фоизга, 25 миллион доллар (-65% тоннада)га камайган.

Шунингдек ўқинг: Қозоғистонда картошка ва сабзи экспортига вақтинчалик таъқиқ жорий этилди

Сабзавотлардан помидор экспорти тушумлари 28 фоиз (-48% тоннада), картошка 2 баробар (-1.9 марта тоннада), пиёз 2,2 баробар (-12% тоннада) карам 3,8 баробар (-4.1 баробар тоннада) камайган.

Мевалар бўйича қуруқ мевалар ва ёнғоқ экспорти 23 баробар (-16 баробар тоннада), ўрик, гилос ва шафтоли экспорти 6,8 баробар (-1,8 баробар тоннада), қовун ва тарвуз экспорти 4 баробар (-5,9 марта тоннада) камайди.

 

Сообщение Қозоғистон жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида сабзавот ва мевалар экспортини 35 фоизга қисқартирди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqiston-zhoriy-yilning-yanvar-sentyabr-oylarida-sabzavot-va-mevalar-eksportini-35-foizga-qisqartirdi/feed/ 0
2021 йилнинг ноябрь ойидаги чакана-аудит натижалари: Коrzinka Тошкентдаги лидерлик позициясига қайтди https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/chakana-savdo-tarmoqlari-auditi/2021-yilning-noyabr-oyidagi-chakana-audit-natizhalari-korzinka-toshkentdagi-liderlik-pozitsiyasiga-qaytdi/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/chakana-savdo-tarmoqlari-auditi/2021-yilning-noyabr-oyidagi-chakana-audit-natizhalari-korzinka-toshkentdagi-liderlik-pozitsiyasiga-qaytdi/#respond Wed, 01 Dec 2021 08:00:21 +0000 https://east-fruit.ru/?p=93565 EastFruit лойиҳаси мониторингига кирувчи мамлакатлардаги супермаркетлар тармоғининг мева-сабзавот бўлимларида ўтказиладиган ҳар чоракдаги анъанавий аудит 2021 йилнинг 9-10 ноябрь кунлари Ўзбекистон пойтахти – Тошкент шаҳрида ўтказилди. Ушбу шаҳарда жамоа вакиллари 9 та супермаркетлар тармоғининг 28 та дўконида бўлишди – Маkrо ҳамда Маkro Express 24/7, Коrzinka, HAVAS, Green Apple, Аndalus, Cаrrefour, Baraka...

Сообщение 2021 йилнинг ноябрь ойидаги чакана-аудит натижалари: Коrzinka Тошкентдаги лидерлик позициясига қайтди появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit лойиҳаси мониторингига кирувчи мамлакатлардаги супермаркетлар тармоғининг мева-сабзавот бўлимларида ўтказиладиган ҳар чоракдаги анъанавий аудит 2021 йилнинг 9-10 ноябрь кунлари Ўзбекистон пойтахти – Тошкент шаҳрида ўтказилди.

Ушбу шаҳарда жамоа вакиллари 9 та супермаркетлар тармоғининг 28 та дўконида бўлишди – Маkrо ҳамда Маkro Express 24/7, Коrzinka, HAVAS, Green Apple, Аndalus, Cаrrefour, Baraka Маrket ва Asia.uz. шулар жумласидандир. Аудит бир вақтнинг ўзида, лойиҳанинг бошқа мамлакатларидаги каби бир хил методология бўйича ўтказилди.

Супермаркетларни баҳолаш параметрлари ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун бу ерга қаранг.

Ўтган йил давомида Тошкент шаҳридаги аудит ўз таркибига кирувчи супермаркетлар тармоғи сони бўйича сезиларли даражада кенгайди. Шундай қилиб, 2020 йилнинг ноябрь ойида ташриф буюрилган олти дўкон тармоғи (Маkrо, Маkrо Express 24/7, Коrzinkа, HAVAS, Green Аpple ва Аndalus)га яна учтаси қўшилди – Cаrrefour, Baraka Маrket ва Asia.uz. Шунга қарамай, баъзи нуқталарда биз рейтингларни ўтган йилги мониторинг билан солиштирамиз. Шундан сўнг супермаркетлар тармоғи баҳоланишини батафсил кўриб чиқишни таклиф қиламиз.

Маҳсулот ассортименти

“Коrzinka” Тошкент супермаркетлар тармоғининг мева-сабзавот бўлимларидаги маҳсулотлар ассортименти бўйича етакчиликни сақлаб келмоқда. Коrzinka пештахталарида сархил сабзавот ва мевалар позициясининг ўртача сони  2020 йил ноябрига нисбатан  12 фоиз ошди.

Маҳсулот ассортименти бўйича рейтингдан иккинчи ўринни Маkrо эгаллади, аммо ундаги ассортимент 2020 йилнинг ноябрь ойидан бери худди шундай 12% га камайган.

Green Apple тармоғи ўтган йилнинг ноябрь ойидан бошлаб, мева-сабзавотлар ассортименти ўсиши бўйича етакчи бўлиб, уни 22 фоизга оширди. Бу тармоққа мазкур мезон бўйича рейтингда учинчи ўринни эгаллаш имконини берди.

HAVAS ва Baraka Market позициялар сони бўйича худди аввалгидек аутсайдерлигича қолмоқда. HAVAS дўконларида маҳсулотлар ассортименти 2020 йилнинг ноябрига нисбатан 1% га камайди.

Baraka Market маҳсулот ассортименти бўйича рейтингда анъанавий аутсайдер ҳисобланади. Алоҳида дўконларда, масалан, банан, лавлаги, сабзи, бодринг каби энг кенг тарқалган маҳсулотларни ҳали ҳам топиб бўлмайди. Аммо шуни таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда авакадо каби у қадар машҳур бўлмаган маҳсулот бизнинг аудитимизга киритилган ушбу учта дўкондан иккитасида тақдим этилган.

Маҳсулотлар сифати

Дарвоқе, Тошкент шаҳридаги мева-сабзавот бўлимларида  маҳсулот сифати сезиларли даражада яхшиланганини эътироф этиш жоиз. 2021 йилнинг ноябрь ойида нуқсонли маҳсулотларнинг тармоқлар ассортиментидаги улуши 1 фоиздан ошмади (олдинги мониторинг давомида у 5 фоизга етган эди), тўрт тармоқ (Коrzinka, Green Apple, Аndalus ва Baraka Market)да эса бутунлай нолга тенг бўлди. Мониторинг пайтида нуқсонли маҳсулотлар орасида аудиторлар, кўпинча, қуйидаги позицияларни учратишди: карамнинг барча нави, кўкатлар, мандарин ва банан.

Бўлим сифати

Сархил сабзавот ва мевалар бўлимининг сифат мезонига кўра, «Мерчандайзинг» ва «Комфорт» кичик тоифаларида энг юқори баллни тўплаган Green Apple тармоғи етакчилигича қолди. Бироқ, аввал айтиб ўтганимиздек, тармоқ жуда кичик ва фақат уч дўконга эга, бу мева-сабзавот бўлими сифатини таъминлаш вазифасини соддалаштиради.

Маkro тармоғи бўлим сифати бўйича рейтингда иккинчи ўринга чиқиб олди. Шунга қарамай, у ҳали ҳам тақдим этилаётган хизматлар сифати устида ишлаши керак. Мисол учун, аудитга киритилган дўконлардан бирида бўлим маслаҳатчилари йўқ эди ва биз у ерда узоқ вақт юрган бўлсак-да, ҳеч ким ёнимизга келмади.

Рейтинг аутсайдерлари – Baraka ва HAVAS супермаркетлари бўлди. Иккала тармоқда ҳам товарлар учун нарх белгилари етишмаслиги ва ишлаб чиқариш бўлимининг номақбул жойлашуви (дўконга кираверишда эмас) қайд этилди. Шунингдек, HAVAS тармоғи супермаркетларидан бирида бўлим маслаҳатчиси жойида йўқлиги сабаб, уни чақиртиришга тўғри келди. Baraka тармоғининг мева-сабзавот бўлимида эса харид маҳсулотлари солинадиган халталар ҳар доим ҳам топилавермади.

“Asia.uz” тармоғи дўконларидан бирида бўлимдаги маслаҳатчилар товарларнинг штрих-кодларини умуман билмасликлари ва ҳар бир маҳсулотни ўлчаб кўриш чоғида тарози томон югуриш ҳолатларига дуч келдик. Бу эса харидларини ўлчатмоқчи бўлган мижозларнинг навбат кутиб қолишига сабаб бўлди. Аммо умид қиламизки, бу камдан-кам содир бўладиган ҳолат эди ва бўлим ходимлари шунчаки янгиланган, чунки, илгари бу тармоқда юқоридаги каби вазият ҳеч кузатилмаган. Якуний натижага кўра, бу бўлим сифати бўйича тармоқ рейтингида ўз аксини топди ва у олтинчи ўринни эгаллади.

Натижаларни сарҳисоб қилар эканмиз, шуни таъкидлашни истардикки, барча тармоқлар информативлик борасида ишлаши керак. Масалан, “Комфорт” тоифасида тармоқлар олган энг юқори балл мумкин бўлган максимал 10 баллдан 9,0 баллни ташкил этган (ўртача – 10 баллдан 7,1 балл), “Мерчандайзинг” тоифасида эса энг юқори балл 10 баллдан 8,0 балл (ўртача – 10 дан 6,1 балл). Шу билан бирга, “Информативлик” тоифасида аниқ ортда қолиш кузатилмоқда ва энг юқори балл 10 дан 5,5 баллни ташкил этди (ўртача – 10 дан 4,8 балл). Агар маҳсулотларнинг нарх белгиларида биз ҳали ҳам ишлаб чиқарувчи мамлакатни (асосан, тропик  ва цитрус меваларда) кўришимиз мумкин бўлса, унда ишлаб чиқарувчи ва маҳсулот ишлаб чиқарилган ҳудуд номи ҳаммасида ҳам йўқ.

Маҳсулотлар нархи

HAVAS дискаунтерлар тармоғи ўз форматини тўлиқ оқлади ва 2021 йилнинг ноябрь ойида истеъмолчиларга мева-сабзавотларнинг паст нархларини таклиф қилди (цитрус мевалар, картошка ва пиёздан ташқари). Ундан сўнг Asia.uz ва Коrzinka тармоқлари ҳамёнбоплик бўйича рейтингдан жой олди.

Маkro тармоғи нархлар рейтингида аутсайдерга айланди. Тармоқда апельсин, лимон, лавлаги, пиёз ва помидор нархлари Тошкентнинг барча дўконларидан қиммат экани қайд этилди.

2020 йилнинг ноябрь ойига нисбатан ўртача чакана нархларнинг сезиларли ўзгариши кўпчилик мева-сабзавот маҳсулотлари позициясида қайд этилган. Нархлар пасайиши бўйича етакчи позиция бодринг бўлди, у йил давомида деярли 50% га тушди. 2021 йилнинг ноябрь ойида Тошкент шаҳридаги супермаркетларда узум нархи 2020 йилнинг ноябрь ойига нисбатан ўртача 45 фоиз арзон бўлди ва ушбу маҳсулот бўйича таклиф анча ошди.

Импорт маҳсулотларининг ўртача нархи ҳам пасайди – мандарин (24 фоиз), банан (23 фоиз), киви (10 фоиз), авокадо (8 фоиз) ва апельсин (7 фоиз). Импорт  маҳсулотлари нархи пасайишида ҳукуматнинг октябрь ойида қабул қилинган божхона божларини бекор қилиш тўғрисидаги қарори асосий омил бўлди.

Оқ карам нарх ўсиши бўйича етакчилик қилмоқда – унинг нархи 2,4 баравар ошди. Бу йил Ўзбекистондан карам экспорти рекорд даражада бўлиши мумкинлигини аввалроқ ёзган эдик. Эҳтимол, мамлакатнинг ички бозорида нархлар бу тахлит  ўсишига айнан шу изоҳ бўла олар.

Сабзи 2020 йилнинг ноябрига нисбатан 36 фоиз қимматлаган.

2021 йилнинг октябрь ойидан бошлаб, Ўзбекистонга олма импорти ҳам божхона тўловларидан озод қилинган бўлса-да, ушбу турдаги маҳсулот нархи ўтган йилга нисбатан ўртача 62 фоиз юқорилигича қолмоқда. Бунинг сабаби шуки, одатда, пастроқ нарх тоифасида олманинг маҳаллий навлари таклиф қилинади, шу боис, ҳукумат қарори бу тоифага ҳозирча таъсир кўрсатмади. Келгусида божхона тўловларининг нолга туширилиши ушбу турдаги маҳсулот импорти кўпайишини рағбатлантирса, маҳаллий боғбонлар нархларни пасайтиришга мажбур бўлишлари мумкин.

Умумий баҳо

Аудит натижаларига кўра, умумий рейтингда тўрт мезон бўйича (бўлим сифати, нархлар, маҳсулот сифати, ассортимент) Коrzinkа узоқ вақтдан буён биринчи марта лидерлик позициясини қайтариб олди. Бу тармоқда мева-сабзавот маҳсулотларининг энг кенг ассортименти ва сифати қайд этилди.

Иккинчи ўринни Тошкентнинг собиқ лидери – Green Apple тармоғи эгаллаб турибди, у мева-сабзавот бўлими сифати ва тақдим этилаётган маҳсулотлар сифати бўйича шаҳардаги етакчи тармоқ бўлди.

Рейтинг аутсайдери ҳали ҳам Baraka Market тармоғи бўлиб, у 2021 йилнинг март ойидан тўлиқ бизнинг аудитга киритилган. Шундан бери охирги позициядан юқорига кўтарилмади. Ушбу тармоқ мева-сабзавотларнинг энг кичик ассортиментини таклиф қилади ва бўлим сифати ҳам жуда паст.

Тошкент шаҳридаги супермаркетлар тармоқларининг жойлашуви

Юқоридаги диаграммада: Тошкент шаҳридаги супермаркетларнинг жойлашув матрицаси, 2021 йил, ноябрь

2021 йилнинг ноябрь ойида Тошкент шаҳридаги супермаркетларнинг жойлашув матрицаси билан танишамиз ва уни шу йилнинг июль ойидаги мониторинг натижалари билан солиштирамиз.

Салбий ҳолатдан бошлаймиз. Бу сафар Baraka Market ва Маkro Express номақбул сегментга қайтди, яъни бу ҳар икки тармоқнинг ҳам мева-сабзавот маҳсулотлари бўлимида нарх сиёсати бўйича яна ишлаш кераклигини англатади.

HAVAS тармоғи дискаунтерлар сегментида мустаҳкам ўрин эгаллади, бу эса унинг бозордаги жойлашувига тўлиқ мос келади.

Carrefour аввалгидек, «Премиум» сегментида қолди. Унинг ёнига «Оптимум» сегментидан ўтган Маkro тармоғи жойлашди.

Green Apple тармоғи «Оптимум» ва «Премиум» сегментлари оралиғида қолди.

«Оптимум» сегментига Коrzinka ва Аndalus тармоқлари бирикди. Asia.uz тармоғи ҳам «Премиум» сегментидан ушбу сегментга ўтди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон дўконларидаги асосий ўзгаришлар нарх сиёсатида рўй бермоқда, сифат борасида эса вазият унчалик ўзгармаяпти. Бу тармоқлар сегментлар бўйича фақат иккита пастки сегмент («Номақбул» ва «Дискаунтерлар» сегменти) ва иккита юқори сегмент («Премиум» ва «Оптимум») ўртасида ҳаракатланаётгани билан тасдиқланмоқда. Лекин тармоқларнинг ҳеч бири пастки сегментларнинг биридан юқори сегментларнинг бирига (ёки аксинча) ўтмади.

Анъанавий аудитимиз натижаларини сарҳисоб қилар эканмиз, шуни қўшимча қилмоқчимизки, биз яқин келажакда Ўзбекистон чакана савдо тармоқларининг мева-сабзавот бозорида рақобат кучайишини кутмоқдамиз. Зеро, жуда тез орада, яъни декабрь ойи бошида ушбу бозорга янги иштирокчи кириб келиши кутилмоқда – Қозоғистоннинг йирик чакана-савдо тармоғи –  Маgnum Cash & Cаrry. У хусусда батафсил маълумотни мана бу ерда ўқишингиз мумкин.

Шундай қилиб, барча мавжуд тармоқлар истеъмолчилар ишончини қозониш ва ушбу ишончни сақлаб қолиш учун янада кўпроқ куч сарфлашига тўғри келади. Биз, ўз навбатида, 2022 йилнинг биринчи чорагида ўтказиладиган навбатдаги аудитимизда вазиятни тезкорлик билан акс эттиришга ҳаракат қиламиз.

Сообщение 2021 йилнинг ноябрь ойидаги чакана-аудит натижалари: Коrzinka Тошкентдаги лидерлик позициясига қайтди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/chakana-savdo-tarmoqlari-auditi/2021-yilning-noyabr-oyidagi-chakana-audit-natizhalari-korzinka-toshkentdagi-liderlik-pozitsiyasiga-qaytdi/feed/ 0
EastFruit ритейл-аудити: 2021 йилнинг ноябрь ойидаги мониторинг учун тафсилот ва қоидалар https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/eastfruit-riteyl-auditi-2021-yilning-noyabr-oyidagi-monitoring-uchun-tafsilot-va-qoidalar/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/eastfruit-riteyl-auditi-2021-yilning-noyabr-oyidagi-monitoring-uchun-tafsilot-va-qoidalar/#respond Tue, 23 Nov 2021 18:28:36 +0000 https://east-fruit.ru/?p=93562 EastFruit халқаро жамоаси йилига бир неча маротаба лойиҳа мониторингига киритилган мамлакатлардаги супермаркетларнинг сархил мева-сабзавотлар бўлимларида ўз аудитини ўтказади. Бундай аудитлар муайян бир мамлакатда мева-сабзавотнинг чакана савдоси билан боғлиқ умумий вазиятни тушуниш билан бир қаторда унинг ривожланиш динамикасини ва чакана савдога ёндашувлардаги ўзгаришларни кузатишга, шунингдек, у ёки бу тармоқнинг келажагини прогноз...

Сообщение EastFruit ритейл-аудити: 2021 йилнинг ноябрь ойидаги мониторинг учун тафсилот ва қоидалар появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit халқаро жамоаси йилига бир неча маротаба лойиҳа мониторингига киритилган мамлакатлардаги супермаркетларнинг сархил мева-сабзавотлар бўлимларида ўз аудитини ўтказади.

Бундай аудитлар муайян бир мамлакатда мева-сабзавотнинг чакана савдоси билан боғлиқ умумий вазиятни тушуниш билан бир қаторда унинг ривожланиш динамикасини ва чакана савдога ёндашувлардаги ўзгаришларни кузатишга, шунингдек, у ёки бу тармоқнинг келажагини прогноз қилишга ёрдам беради.

Мева-сабзавот бўлими супермаркетнинг юзи ҳамда бутун тармоқ ишини баҳолашнинг асосий мезони ҳисобланади. Аудитнинг аҳамияти ва унинг натижалари супермаркетлар тармоғи ривожи ҳақида нималар дейишини лойиҳанинг алоҳида материалида ўқинг.

Қуйида жорий йилнинг ноябрь ойидаги аудитнинг умумий қоидалари ва тафсилотлари келтирилган. Ноябрь ойидаги мониторингдан сўнг аудиторларнинг дастлабки таассуротлари бу ерда ва батафсил натижалар сайтнинг ушбу бўлимида ҳар бир мамлакат учун алоҳида материалларда эълон қилинади.

2021 йилнинг ноябрь ойи учун мониторинг қоидалари

Саналар: 9-10 ноябрь.

Шаҳарлар ва давлатлар: Украина (Киев, Днепр), Молдова (Кишинёв), Грузия (Тбилиси), Ўзбекистон (Тошкент), Тожикистон (Душанбе, Хўжанд).

Дўконларни танлаш қоидалари

Аудит у ёки бу шаҳарда жойлашган миллий ва минтақавий супермаркетлар тармоғининг асосий дўконлари бўйича ўтказилади. Ҳар бир тармоқдан камида иккита дўконга ташриф буюрилади. Асосий миллий тармоқлар учун битта шаҳардаги ташриф буюрилган супермаркетлар сони учта ва ундан кўпдир. Танлов бир хил шаҳарнинг бир хил тармоқ дўконлари форматлари ўртасидаги фарқларни ҳисобга олиш учун репрезентатив тарзда амалга оширилади.

Рейтинг тузиш қоидалари

Ташриф буюрилган ҳар бир дўконнинг сархил мева-сабзавотлар бўлими тўрт мезонга бўйсунади:

  • маҳсулот ассортименти, яъни, супермаркетлар бўлимининг пештахталарида тақдим этилган сархил мева-сабзавот маҳсулотларининг умумий миқдори;
  • маҳсулот сифати, яъни, дўкон бўлимидаги сархил мева- сабзавотларнинг камида минимал сифат стандартларига мувофиқлиги;
  • бўлим сифати, яъни, сархил сабзавот ва мевалар бўлими истеъмолчилар учун нечоғли информатив ҳамда қулай, ходимлар қанчалик хушмуомала ва маҳсулотлар ҳақида етарли маълумотларга эга эканлиги;
  • маҳсулот нархи, яъни, истеъмолчиларга таклиф этилаётган сархил мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий гуруҳлари нархи.

Мева-сабзавот бўлимини баҳолаш мезонлари

Ассортимент: бўлимдаги сархил мева-сабзавот маҳсулотлари позициясининг миқдори

Сифат: бўлим пештахталаридаги нуқсонли маҳсулотлар улуши

Нарх: сархил сабзавот ва мевалар асосий тўпламининг нархи

Бўлим:

Маълумотлилик

  • нарх белгисининг ўқиш учун қулайлиги
  • маҳсулот келиб чиққан мамлакат ва ҳудуд
  • ишлаб чиқарувчи ҳақида маълумот, қўшимча ахборот материаллари

Мерчендайзинг

  • тозалик
  • идиш, декор
  • маҳсулотларнинг мантиқан жойлашуви

Комфорт

  • бўлимнинг қулайлиги
  • ёруғлик даражаси
  • ходимлар

Сархил мева-сабзавотлар ассортименти муайян бир дўкон пештахталарида мавжуд сархил сабзавотлар, мевалар, резаворлар, кўкатлар, картошканинг барча позицияларини ўз ичига олади. Ушбу мезон бўйича рейтингни ҳисоблашда ёнғоқнинг барча турлари, қуруқ мевалар, тузламалар, шарбатлар ва сабзавот ҳамда меваларнинг қайта ишланган турлари инобатга олинмайди.

Сархил мева-сабзавот маҳсулотларининг сифат параметри у ёки бу дўкон пештахталаридаги нуқсонли маҳсулотлар улушига тескари пропорционалдир. Истеъмолчи учун энг камида минимал сифат стандартларига тўғри келмайдиган (сўлиб қолган, уринган, деформацияланган, шикастланган ва ҳоказо) маҳсулотлар яроқсиз маҳсулот ҳисобланади.

Бўлимнинг сифат мезони уч асосий компонентга бўлинган: сархил сабзавот ва мевалар бўлимининг информативлиги, бўлимдаги мерчендайзинг даражаси ва унинг мижозлар учун қулайлиги. Ушбу тарзда баҳолашдаги муҳим параметрлар – бўлимнинг дўкондаги жойлашуви (у кираверишда бўлиши керак) ва бўлим ходимлари (уларнинг касбий билими, хушмуомалалиги, мижозларга ёрдам беришга ҳамиша тайёр эканлиги).

Сабзавот ва меваларнинг нархи бўйича рейтинг муайян бир супермаркет пештахталарида мавжуд  асосий мева-сабзавотлар нархларига асосланади. Рейтингни ҳисоблаш учун мева-сабзавот саватининг таркиби мавсум, мамлакатлар ва шаҳарлар хусусиятларига қараб ўзгаради.

2021 йилнинг ноябрь ойидаги мева-сабзавот савати таркиби

  • Мевалар
  • Иссиқхона сабзавотлари
  • Борш тўплами
  • Кўкатлар

Рейтинглар бўйича мисоллар

Шаҳар супермаркетлари рейтинги тўрт мезоннинг ҳар бири асосида тузилади. Кейин олинган тўрт балл асосида умумий рейтинг чиқарилади.

Рейтинг тузилиши бўйича мисоллар

Одесса супермаркетларининг маҳсулотлар сифати бўйича рейтинги, 2021 йил, июль

Тўрт мезон бўйича Днепр супермаркетларининг умумий рейтинги, 2021 йил, июль

  • Ассортимент
  • Бўлим сифати
  • Маҳсулотлар сифати
  • Нархлар

 Супермаркетлар тармоқларининг жойлашуви

Агар умумий рейтинг тўртта асосий баҳолаш мезонлари бўйича супермаркетлар тармоғининг якуний позициясини кўрсатаётган бўлса, у ҳолда жойлашув матрицаси у ёки бу дўконнинг сархил сабзавот ва мевалар савдосига ёндашувини ҳар томонлама баҳолаш имконини беради.

Жойлашув матрицаси ғояси сархил мева-сабзавотлар асосий тўпламининг нархларини бошқа учта баҳолаш мезонлари (ассортимент, маҳсулот сифати ва бўлим) билан нисбатидан иборатдир.

Бундай матрица қуйидаги қоидаларга мувофиқ қурилади:

  • дўкон қанчалик ўнг томонда жойлашган бўлса, у ўз мижозларига сархил сабзавот ва меваларнинг асосий тўплами учун шунчалик жозибали нархларни таклиф қилади;
  • супермаркет қанчалик баланд бўлса, мева-сабзавот маҳсулотларининг ассортименти, сифати ва тегишли бўлим мезонлари бўйича юқори баҳо олади.

Супермаркетлар жойлашуви

Бўлим ва маҳсулотларнинг  нархи vs сифати

  • Премиум
  • Номақбул
  • Оптимум
  • Дискаунтер

Супермаркетларнинг бундай матрицада жойлашуви уларни тўрт сегментга бўлиш имконини беради:

оптимум – истеъмолчи учун энг оптимал дўконлар сегменти, уларнинг нархлари ҳам мақбул, маҳсулотлар, бўлимлар ва ассортиментлар сифати ҳам юқори;

премиум – истеъмолчиларига юқори сифатли маҳсулотлар, бўлимлар ва ассортиментларни таклиф қилувчи, аммо нархлари у қадар жозибадор бўлмаган дўконлар;

дискаунтер – ўз истеъмолчиларига жуда жозибали нархларни, аммо паст сифатли маҳсулотлар, бўлимлар ва ассортимент таклиф қиладиган дўконлар;

номақбул сегмент – истеъмолчиларга қизиқарли нархларни ҳам, сифатли маҳсулотлар ва бўлимларни ҳам таклиф қила олмайдиган дўконлар.

Сообщение EastFruit ритейл-аудити: 2021 йилнинг ноябрь ойидаги мониторинг учун тафсилот ва қоидалар появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-bozori/eastfruit-riteyl-auditi-2021-yilning-noyabr-oyidagi-monitoring-uchun-tafsilot-va-qoidalar/feed/ 0
Ўзбекистон янги мавсумда Россияга хурмо, олхўри, шафтоли ва қовун экспортини камайтирди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-yangi-mavsumda-rossiyaga-khurmo-olkhori-shaftoli-va-qovun-eksportini-kamaytirdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-yangi-mavsumda-rossiyaga-khurmo-olkhori-shaftoli-va-qovun-eksportini-kamaytirdi/#respond Tue, 16 Nov 2021 05:00:03 +0000 https://east-fruit.ru/?p=92049 EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, 2021 йилги мавсумда Ўзбекистон Россия бозорига бир қатор мева ҳамда полиз маҳсулотларини етказиб беришни кескин қисқартирди. 2021 йил учун шафтоли, нектарин ва олхўри экспорти натижаларини ҳозирданоқ сарҳисоб қилиш мумкин, чунки, октябрь ойида бу турдаги меваларни Ўзбекистондан етказиб бериш, одатда, ё умуман бўлмайди ёки минимал даражада қолади....

Сообщение Ўзбекистон янги мавсумда Россияга хурмо, олхўри, шафтоли ва қовун экспортини камайтирди появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, 2021 йилги мавсумда Ўзбекистон Россия бозорига бир қатор мева ҳамда полиз маҳсулотларини етказиб беришни кескин қисқартирди.

2021 йил учун шафтоли, нектарин ва олхўри экспорти натижаларини ҳозирданоқ сарҳисоб қилиш мумкин, чунки, октябрь ойида бу турдаги меваларни Ўзбекистондан етказиб бериш, одатда, ё умуман бўлмайди ёки минимал даражада қолади. Шунингдек, одатда, сентябрь ойига келиб, ўзбек қовунининг асосий қисми аллақачон экспорт қилинган. Хурмо экспорти эса календарь йили охиригача давом этади, шунинг учун август-сентябрь ойларидаги маълумотлар экспортёрлар учун мавсум боши нечоғли муваффақиятли бўлганини таҳлил қилиш имконини беради.

Маълумки, 2021 йилда Ўзбекистондаги данакли мевалар баҳорги аёзнинг икки тўлқинидан жиддий зарар кўрди (боғни совуқдан қандай ҳимоялаш ҳақида бу ерда ўқинг). Шу сабабли, олхўри ва шафтоли экспортининг пасайиши қисман ҳосилдорлик пастлиги билан боғлиқдир.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонга Покистон ва Эрондан импорт қилинган картошкаларда олтинранг ва нимранг нематодалар билан зарарланиш ҳолатлари тизимли равишда аниқланган

Россияга шафтоли ва нектарин экспорти 4 минг тоннага ёки 11% га  сезиларли пасайди. Мавсум давомида Ўзбекистон ушбу мевалардан 30,6 минг тоннани Россия бозорига экспорт қилди. Россияга ўзбек шафтолиси экспортининг камайиши Эрон ва Грузияга шафтоли ҳамда нектарин етказиб берувчи йирик давлатлар рейтингида Ўзбекистонга яқинлашиш имконини берди. Бу давлатлар етказиб беришни сезиларли даражада оширди. Бироқ 2021 йил охирига келиб, Ўзбекистон Россияга шафтоли етказиб берувчи иккинчи йирик экспортёрлигича қолиши эҳтимоли баланд.

Ўзбекистон мавсум давомида Россияга 7,2 минг тонна сархил олхўри экспорт қилди. Бу 2020 йилга нисбатан 2,2 минг тонна ёки 22 фоизга кам. Шундай қилиб, ўзбек олхўрисининг Россияга экспорти ҳажми кетма-кет учинчи йил қисқариб бормоқда. Бу Туркия учун Россия Федерациясига олхўри етказиб берувчилар рейтингида Ўзбекистонни четлаб ўтиш, Озарбайжон ва Эрон учун эса Ўзбекистонга яқинлашиш имконини берди.

Қовун бўйича Ўзбекистондан Россияга экспорт ҳажми 5,6 минг тоннага етди – бу 2020 йилга нисбатан 6 фоиз ёки 346 тоннага кам. Қозоғистон эса Россияга қовун экспортини 40 фоизга ошириб, 10,1 минг тоннага етказди ва асосий етказиб берувчига айланди. Россияга қовун экспортини янада кескин, бирданига тўрт баробар оширган Туркия бўлди, бироқ у ҳозирча Ўзбекистондан кейин учинчи йирик етказиб берувчилигича қолмоқда.

Ўзбекистон экспортёрлари учун хурмо мавсумининг бошланиши ҳам унчалик яхши бўлмади. Бироқ, тан олиш керак, нархлар 2020 йилга нисбатан юқори. 2021 йилнинг сентябрь ойида Россияга етказиб беришлар ўтган йилнинг шу ойига нисбатан 23 фоизга кам. Август ойида эса экспорт деярли йўқ эди. Умумий экспорт атиги 3,1 минг тоннага етди, 2021 йилда Озарбайжон ва Эрондан Россияга 40 минг тоннадан ортиқ хурмо экспорт қилинди.

Сообщение Ўзбекистон янги мавсумда Россияга хурмо, олхўри, шафтоли ва қовун экспортини камайтирди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-yangi-mavsumda-rossiyaga-khurmo-olkhori-shaftoli-va-qovun-eksportini-kamaytirdi/feed/ 0
Ўзбекистон музлатилган мева-сабзавотлар экспортини кескин оширди – экспорт таркиби ва салоҳияти таҳлили https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-muzlatilgan-meva-sabzavotlar-eksportini-keskin-oshirdi-eksport-tarkibi-va-salohiyati-tahlili/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-muzlatilgan-meva-sabzavotlar-eksportini-keskin-oshirdi-eksport-tarkibi-va-salohiyati-tahlili/#respond Thu, 28 Oct 2021 08:00:09 +0000 https://east-fruit.ru/?p=90423 EastFruit таҳлилчилари Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларининг халқаро савдосида жуда муҳим ва узоқ кутилган тенденцияга эътибор қаратишди – 2021 йилнинг 1 январидан 20-октябрига қадар музлатилган сабзавот ва мевалар экспорти ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 2,5 баравар ошган. Бундан ташқари, музлатилган мевалар экспорти тизимида юқори нарх тоифасидаги маҳсулотлар томон силжиш кузатилди....

Сообщение Ўзбекистон музлатилган мева-сабзавотлар экспортини кескин оширди – экспорт таркиби ва салоҳияти таҳлили появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчилари Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларининг халқаро савдосида жуда муҳим ва узоқ кутилган тенденцияга эътибор қаратишди – 2021 йилнинг 1 январидан 20-октябрига қадар музлатилган сабзавот ва мевалар экспорти ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 2,5 баравар ошган. Бундан ташқари, музлатилган мевалар экспорти тизимида юқори нарх тоифасидаги маҳсулотлар томон силжиш кузатилди.

Ўзбекистон Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, музлатилган сабзавотлар экспорти музлатилган мевалар экспортига нисбатан тезроқ ўсган. Ўзбекистондан чуқур музлатилган сабзавотлар экспорти мазкур даврда 7,6 минг тоннага етди ва ҳажм бўйича 2,5 баробар, қиймат бўйича 2,6 баробар ўсди. Музлатилган мевалар ва резаворлар экспорти эса 4,7 минг тоннага етди, улар ҳажм бўйича 2,1 баробар, қиймат бўйича 2,5 баравар ўсди.

Жадвал: 2021 ва 2020 йилларнинг 1 январидан 20 октябрига қадар бўлган даврда Ўзбекистондан музлатилган сабзавот, мева ва резаворлар экспорти (Ўзбекистон Божхона қўмитаси маълумотлари асосида):

1 янв – 20 окт, 2021 1 янв – 20 окт, 2020 Нисбатан ўзгариши, %
Экспортнинг жисмоний ҳажми, минг тонна Экспорт тушумлари, млн. долл. Экспортнинг жисмоний ҳажми, минг тонна Экспорт тушумлари, млн. долл. Экспортнинг жисмоний ҳажми Экспорт тушумлари
Музлатилган сабзавотлар 7,6 5,4 3 2,1 153% 157%
Музлатилган мевалар 4,7 6 2,2 2,4 114% 150%

EastFruit маълумотларига кўра, музлатилган мева ва резаворлар тоифасида Ўзбекистоннинг асосий музлатилган экспорт маҳсулоти гилос бўлди. Хусусан, 2021 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон Россияга 2,2 минг тонна музлатилган гилос экспорт қилди, бу ўтган йилнинг шу давридаги экспорт ҳажмига нисбатан бир ярим баробар кўпдир. Бундан ташқари, бошқа музлатилган данакли мевалар ҳам экспорт қилинди, уларнинг нархлари жорий йилда ўтган йилга нисбатан юқори бўлди, бу эса тушумнинг ўсиш суръатлари ҳажмдан ошиб кетишига олиб келди.

Қизиғи шундаки, Ўзбекистон Россияга илк бор музлатилган малина экспорт қилди. Бу йил малинанинг юқори нархлари ҳисобга олинган ҳолда мамлакатда ушбу резавор экилган майдонлар кенгайиб бораётгани ҳақида ёзган эдик. Россия эса жаҳон бўйича энг тез ўсиб бораётган иккинчи музлатилган малина бозоридир.

Шунга қарамай, кўриб турганингиздек, Ўзбекистондан музлатилган мевалар экспортида резаворлар улуши  замонавий ва қимматроқ тоифа бўлишига қарамай, ниҳоятда пастлигича қолмоқда.

Музлатилган сабзавотлар тоифасида экспортнинг энг катта ўсиши музлатилган булғор қалампири ҳиссасига тўғри келди. Хусусан, Ўзбекистоннинг музлатилган сабзавотлари учун асосий бозор бўлмиш Россияга 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 3 баробар кўп музлатилган булғор қалампири етказиб берилди. Брокколи ва гулкарам сингари музлатилган карам экспорти ҳам тез суръатлар билан ўсди. Музлатилган сабзавотларнинг ушбу тоифаси экспорт ҳажми бўйича асосийси бўлиб қолди, 2021 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистондан Россия Федерациясига музлатилган брокколи ва гулкарам етказиб бериш икки баробар ошди.

«Музлатилган сабзавотлар ва мевалар категорияси глобал миқёсда мева-сабзавот бизнесининг энг истиқболли сегментларидан биридир. Бу сегмент, менимча, жуда узоқ вақт ва барқарор ўсиши мумкин. Чунки жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида музлатилган сабзавот ва меваларнинг озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлашда ҳам, пазандачилик соҳасида ҳам фойдаланиш учун катта афзалликлари ҳамда қулайликлари борлиги ҳозирча англаб етилмади. Ўзбекистон эса мева-сабзавотларни музлатувчилар учун ҳақиқий «клондайк» ҳисобланади, чунки, бу ерда қуруқ моддаларга бой, ажойиб таъм сифатларига эга анча арзон мевалар мўл-кўлдир. Бундан ташқари, сабзавот, мева ва резаворларни чуқур (шок усулида) музлатишнинг ривожланиши Ўзбекистонда резавор ва сабзавотлар етиштиришнинг янги майдонларини ташкил этишга катта туртки бўлиши ва бунинг натижасида кўплаб янги иш ўринлари яратилиши, экспорт тушуми кескин ошиши мумкин”, дейди Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қошидаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг инвестицион департаменти иқтисодчиси Андрий Ярмак.

Ва EastFruit таҳлилчилари Ўзбекистондан музлатилган мева-сабзавот экспорти ривожланишини ёқлашмоқда, улар бу фақат биринчи қадамлигини ва ушбу бозорнинг салоҳияти худди аввалгидек жуда катта эканини айтишмоқда.

Агар жорий йилда Ўзбекистондан музлатилган сабзавот, мева ва резаворлар экспорти қарийб 15 минг тоннага етиши мумкин бўлса, унда, масалан, Польша ҳар йили 800 минг тоннага яқин музлатилган мева ва сабзавотлар экспорт қилиб, салкам 1 миллиард доллар даромад олмоқда. Яъни, ҳатто ҳажм бўйича Польша экспорти Ўзбекистондаги музлатилган мева-сабзавотлар экспортидан 50 баробар кўп. Шунинг баробарида Польшада хом ашё қимматроқ, Ўзбекистонда эса музлатиш учун хом ашёнинг сифат кўрсаткичлари анча юқори бўлиши мумкин.

Сообщение Ўзбекистон музлатилган мева-сабзавотлар экспортини кескин оширди – экспорт таркиби ва салоҳияти таҳлили появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-muzlatilgan-meva-sabzavotlar-eksportini-keskin-oshirdi-eksport-tarkibi-va-salohiyati-tahlili/feed/ 0
Олтиндан қиммат мевалар: Японияда энг қиммат мевалар дўкони фаолият кўрсатмоқда (фото) https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/oltindan-qimmat-mevalar-yaponiyada-eng-qimmat-mevalar-dokoni-faoliyat-korsatmoqda-foto/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/oltindan-qimmat-mevalar-yaponiyada-eng-qimmat-mevalar-dokoni-faoliyat-korsatmoqda-foto/#respond Tue, 26 Oct 2021 14:02:50 +0000 https://east-fruit.ru/?p=90285 Японлар – экстравагант халқ, ҳар доим нималарнидир ўйлаб топишади ва Ер юзидаги барча мамлакатлардан олдинда  юришни афзал билишади. Бу сафар улар жаҳондаги энг қиммат мева салони билан эътиборга тушишмоқчи. «Сембикия» моҳиятан мева дўкони, лекин бу ердаги товарлар жуда қиммат ва дўконнинг ички қисми худди заргарлик салонига ўхшайди, шунинг учун бу...

Сообщение Олтиндан қиммат мевалар: Японияда энг қиммат мевалар дўкони фаолият кўрсатмоқда (фото) появились сначала на EastFruit.

]]>

Японлар – экстравагант халқ, ҳар доим нималарнидир ўйлаб топишади ва Ер юзидаги барча мамлакатлардан олдинда  юришни афзал билишади. Бу сафар улар жаҳондаги энг қиммат мева салони билан эътиборга тушишмоқчи.

«Сембикия» моҳиятан мева дўкони, лекин бу ердаги товарлар жуда қиммат ва дўконнинг ички қисми худди заргарлик салонига ўхшайди, шунинг учун бу ерни беихтиёр «мева салони» деб атайсиз. BigPicture ушбу ноёб салон ҳақида ҳикоя қилди.

Бу Япониядаги мева «гигант»и – «Сембикия» фирмасининг асосий дўкони. Ушбу фирмани 1834 йилдан буён бир оила бошқариб келмоқда. Ўша пайтлар у оддий мева дўкони эди. Лекин бир куни дўконнинг иккинчи авлод эгасининг  рафиқаси бошқа йўл билан ҳам пул ишлашга қарор қилди.

Шундай қилиб, бу оддий дўкондан кўра кўпроқ совғалар магазинига айланди. Ушбу товарларнинг 80-90 фоизи совға сифатида сотиб олинади, чунки, Японияда расмий тадбирлар (тўйлар, ишбилармонлик музокаралари ва шифохонага ташриф)га қимматбаҳо мевалар олиб бориш одат тусига кирган.

Бу ерда Секаи-ичи олмасининг бир донасини 21 долларга сотиб оласиз! Бир дона мева учун 21 доллар-а! Япон тилидан таржима қилинганда секаи-ичи «дунёдаги энг яхшиси» деган маънони англатади. Гўё бу олмалар асал билан, сўнг фаришталарнинг терлари ва Доналд Трампнинг кўз ёшлари билан ювилгандек! Бу ҳазил, албатта!

Энди бошқа мевалар нархига эътибор қилинг:

Квадрат тарвуз – 212 доллар.

Қироллик қулупнайининг бир қадоғи (12 дона) – 69 доллар.

Гилос, бир қутиси – 159,50 доллар (яъни, донаси 4 доллардан).

Узум – 64 доллар.

Эҳтимол, сиз 170 долларлик 6 та мевали ассорти хоҳларсиз?!

Балким, 127 долларлик денсуке тарвузини хоҳларсиз?!

Дарвоқе, 2011 йилда хоккайдолик фермерлар хўп азият чекишди, чунки, бу тарвузнинг нархи «тушиб» кетди: унинг энг қиммати ўшанда «атиги» 4000 долларга сотилди! Хоккайдода бу тарвуздан атиги 100 дона етиштирилади.

Юбари қовунлари (бир донаси 160 доллар ёки иккитаси 265 доллар) – Ер юзидаги энг қиммат мева. Бир марта шундай қовунни кимошди савдосида 23 500 долларга сотишган.

Хўш, бу меваларнинг ўзига хослиги нимада? Биринчидан, улар идеал иссиқхоналарда ўстирилади ва офтобда қуриб қолмаслиги учун соябонлар билан ҳимояланади. Ҳар бир ўсимлик фақат битта мева беради ва ширин мева олиш учун фермерлар қолганларини муддатидан аввал кесиб ташлашади.

Сембикия оиласи вакилларининг айтишича, айнан улар қимматбаҳо мевалар тортиқ этиш анъанасини бошлаб берган.

Сообщение Олтиндан қиммат мевалар: Японияда энг қиммат мевалар дўкони фаолият кўрсатмоқда (фото) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/oltindan-qimmat-mevalar-yaponiyada-eng-qimmat-mevalar-dokoni-faoliyat-korsatmoqda-foto/feed/ 0
2021 йилнинг тўққиз ойида Туркиядан Россияга мева-сабзавотлар экспорти 15 фоизга ошди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2021-yilning-toqqiz-oyida-turkiyadan-rossiyaga-meva-sabzavotlar-eksporti-15-foizga-oshdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2021-yilning-toqqiz-oyida-turkiyadan-rossiyaga-meva-sabzavotlar-eksporti-15-foizga-oshdi/#respond Sun, 24 Oct 2021 18:11:40 +0000 https://east-fruit.ru/?p=90019 Россия Туркиянинг сархил мева-сабзавотлари экспорти бўйича етакчи ўринни эгаллашда давом этмоқда. «Анадолу» агентлиги Туркиянинг Ўртаер денгизи минтақаси экспортёрлари уюшмаси (АКIB) ҳаволасига таяниб хабар беришича, жорий йил январь-сентябрь ойларида Туркиядан сархил сабзавот ва мевалар экспорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 19 фоизга (2 миллиард долларгача) ошган. Шу билан бирга, Россияга ушбу...

Сообщение 2021 йилнинг тўққиз ойида Туркиядан Россияга мева-сабзавотлар экспорти 15 фоизга ошди появились сначала на EastFruit.

]]>

Россия Туркиянинг сархил мева-сабзавотлари экспорти бўйича етакчи ўринни эгаллашда давом этмоқда.

«Анадолу» агентлиги Туркиянинг Ўртаер денгизи минтақаси экспортёрлари уюшмаси (АКIB) ҳаволасига таяниб хабар беришича, жорий йил январь-сентябрь ойларида Туркиядан сархил сабзавот ва мевалар экспорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 19 фоизга (2 миллиард долларгача) ошган.

Шу билан бирга, Россияга ушбу маҳсулотларни сотиш ҳажми йиллик ҳисобда 15 фоизга – 627,44 миллион долларгача ўсди, бу сектор умумий экспортининг 31 фоизини ташкил қилади. Жорий йилнинг 9 ойида Туркия Россияга 834 минг 998 тонна маҳсулот экспорт қилди.

Россия билан бир қаторда Германия, Руминия, Ироқ ва Украина ҳам Туркия сабзавот ва меваларини импорт қилувчи ТОП-5 таликка кирди. Германияга экспорт 238,024 миллион долларни, Руминияга – 158,31 миллион долларни, Ироққа – 155,94 миллион долларни, Украинага – 113,9 миллион долларни ташкил этди.

Шунингдек ўқинг: Россия: пиёз етиштирувчилар нархларни пасайтиришга мажбур

Туркиянинг Ўртаер денгизи минтақаси сархил мева-сабзавотлар экспортёрлари уюшмаси раҳбари Нежат Синнинг қайд этишича, Россия ушбу сектор маҳсулотлари учун муҳим бозордир. Унинг сўзларига кўра, мазкур мамлакатга маҳсулот сотишни кўпайтиришга қаратилган реклама фаолияти катта таъсир кучига эга бўлди.

Январь-сентябрь ойларида ТОП-5 мамлакатларга Туркия сархил мева-сабзавотлари экспортининг ўсиши:

Давлат январь-сентябрь 2020, $млн. январь-сентябрь 2021, $млн. Нисбатан ўзгариши, фоизда
Россия 543,8 627,4 15
Германия 205,2 238,0 16
Руминия 120,5 158,3 31
Ироқ 113,7 155,9 37
Украина 100,9 113,9 13

 

Сообщение 2021 йилнинг тўққиз ойида Туркиядан Россияга мева-сабзавотлар экспорти 15 фоизга ошди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2021-yilning-toqqiz-oyida-turkiyadan-rossiyaga-meva-sabzavotlar-eksporti-15-foizga-oshdi/feed/ 0
Ўзбекистонда олма ва экзотик мевалар учун импорт божи бекор қилинди – бунинг нарх-наво ҳамда истеъмол ҳажмига таъсирини ўрганамиз https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-olma-va-ekzotik-mevalar-uchun-import-bozhi-bekor-qilindi-buning-narkh-navo-hamda-istemol-hazhmiga-tasirini-organamiz/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-olma-va-ekzotik-mevalar-uchun-import-bozhi-bekor-qilindi-buning-narkh-navo-hamda-istemol-hazhmiga-tasirini-organamiz/#respond Sat, 23 Oct 2021 14:08:54 +0000 https://east-fruit.ru/?p=89989 Ўзбекистон ҳукумати бир қатор мевалар импортини рағбатлантиришга қарор қилиб, уларни импорт божидан озод қилди. Ва EastFruit экспертлари «Аҳолини асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашни кафолатлаш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини сақлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳукумат қарори нимани англатишини ва мева нархлари ҳамда уларнинг савдоси ҳажмига қандай таъсир қилишини ўрганишга ҳаракат...

Сообщение Ўзбекистонда олма ва экзотик мевалар учун импорт божи бекор қилинди – бунинг нарх-наво ҳамда истеъмол ҳажмига таъсирини ўрганамиз появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистон ҳукумати бир қатор мевалар импортини рағбатлантиришга қарор қилиб, уларни импорт божидан озод қилди. Ва EastFruit экспертлари «Аҳолини асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашни кафолатлаш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини сақлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ҳукумат қарори нимани англатишини ва мева нархлари ҳамда уларнинг савдоси ҳажмига қандай таъсир қилишини ўрганишга ҳаракат қилди.

Биринчидан, шуни айтиш жоизки, импорт божидан озод қилинган мевалар рўйхатига кенг истеъмолдаги мевалар ҳам, экзотик мевалар ҳам киради.

Молдова ва Украина мева етказиб берувчилари учун сархил олманинг импорт божлари нолга туширилиши энг ёқимсиз хабар бўлди. Зеро, ҳозир Молдова ва Украинада, шунингдек, бошқа Европа мамлакатлари бозорларида олма ҳаддан зиёд ва нархлар паст (бу ҳақда биз #freshapplecrisis мақоласида ёзганмиз). Ўзбекистон яхши савдо бозорига айланиши мумкин эди, чунки, олма мамлакатда жуда кўп миқдорда истеъмол қилинади, унинг нархлари эса баланд. Бироқ, ҳозир Молдова ва Украинанинг бошқа етказиб берувчилардан устунлиги йўқ, чунки, бу давлатлар илгари эркин савдо шартномалари бўйича импорт божларини шундоқ ҳам тўламаган. Шу боис, Хитой энди (у ерда ҳам олма нархи паст) Ўзбекистон бозорида Украина ва Молдова билан рақобатлаша олади.

Агар божлар олиб ташланса, Ўзбекистон қанча олма импорт қила олади? 2020 йили мамлакатга олма импорти рекорд даражада юқори бўлган ва 5,5 минг тоннага етган эди. Лекин шуни ёдда тутиш керакки, бозор иштирокчиларининг фикрига кўра, бу олманинг бир қисми Хитойдан Россия бозорига реэкспорт учун олиб келинган. Чунки, Россия 2019 йилдан бери Хитойнинг ўз бозорига олма етказиб беришини таъқиқлаб қўйган эди. Айтганча, Украина 2020 йилда Ўзбекистонга 63 тонна олма етказиб берган, аммо Молдовадан Ўзбекистонга олма импорт қилинмаган. Молдова олмани Россияга экспорт қилишни афзал билади.

Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда олма нархи нисбатан юқори эканлигини ҳисобга олсак, мамлакат бизнинг ҳисоб-китобларимизга кўра, 2021 йилнинг ноябридан 2022 йил апрелгача бўлган даврда ички истеъмол учун 10 минг тоннадан зиёд олма импорт қилиши мумкин.

Божлардан озод қилинган яна бир қизиқарли импорт позицияси – банандир.  Ўзбекистонда банан унчалик оммабоп эмас, лекин унинг истеъмоли мунтазам ўсиб бормоқда. Бу мева, айниқса, супермаркетларнинг мева-сабзавот бўлимида энг кўп сотиладиган товар. 2020 йилда коронавируснинг банан орқали юқиши ҳақидаги кулгили миш-мишлар, шунингдек, пандемия пайтидаги логистик қийинчиликлар туфайли Ўзбекистонга банан импорти камайди.

Бу йил эса бошқа турдаги мева-сабзавотлар нархи тез ўсиб бораётган бир пайтда банан арзонлади. Бизнинг тахминимизча, Ўзбекистонда импорт божлари бекор қилинган даврда банан импорти ҳам рекорд даражада – 50 минг тонна атрофида бўлиши мумкин.

Цитрус мевалар ҳам 2022 йилнинг 1 майигача импорт божидан озод қилинган. Ўзбекистон ҳар йили, асосан, Покистондан 30-40 минг тоннагача цитрус мевалар импорт қилади. Туркия ва Хитой ҳам нисбатан йирик етказиб берувчилардир. Ўзбекистонга, асосан, мандарин импорт қилинади. Табиийки, бу меваларнинг ҳам импорти қишда  тахминан 10-20%га ошиши мумкин.

Ўзбекистон учун нисбатан экзотик ҳисобланадиган киви ва авокадони олиб киришда импорт божларининг бекор қилиниши ҳам қизиқарли ечим бўлди. Мамлакатда авокадо ҳали етиштирилмаётган бўлса-да, фаол истеъмол қилинмоқда, киви етиштириш даражаси эса ўсишда давом этмоқда. Ҳозирча Ўзбекистонда киви, асосан, саноат мақсадларида етиштирилмаяпти, лекин уни мамлакатда муваффақиятли ўстириш имкониятлари мавжуд. Айни мавзуда яқинда батафсил ёзган эдик. Бу борада ҳам импорт ўсиши кутиляпти.

Шунингдек, энди Ўзбекистонга плантин, хурмо, анжир, ананас, гуава, манго, мангустин, папайя, нок ва беҳи импорт қилишда ҳам божлар йўқ.

Ўзбекистон ҳукумати мевалар учун божни камайтиришга қарор қилгани ва уларнинг энди арзонроқ бўлишини аҳоли қандай қабул қилмоқда? Бизни ажаблантиргани шуки, ижтимоий тармоқларда бу қарор ҳақида салбий фикрлар ҳам кам эмас. Шарҳ ёзаётганлар бу асосий озиқ -овқат маҳсулоти эмас деб ҳисоблашмоқда ва улар мазкур қарор чакана нархлар пасайишига олиб келишига ишонишмайди.

Бироқ, EastFruit жамоаси мазкур қарорга ижобий баҳо беради. Ягона эътироз шуки, қарорнинг амал қилиш муддати доимий эмас. Ахир, 2022 йилнинг 1 майигача бождан озод қилинган мева турларининг аксарияти Ўзбекистонда умуман етиштирилмайди ва мамлакатда етиштирилиши ҳам мумкин эмас. Шунга кўра, уларни солиққа тортишнинг маъноси йўқ. Олма ва нок бозоридаги қўшимча рақобат эса маҳаллий боғбонларни маҳсулот етиштириш самарадорлигини ошириш ва унинг сифатини яхшилашга ундайди. Ва бу омил улар учун келажакда асқотади.

Сообщение Ўзбекистонда олма ва экзотик мевалар учун импорт божи бекор қилинди – бунинг нарх-наво ҳамда истеъмол ҳажмига таъсирини ўрганамиз появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-olma-va-ekzotik-mevalar-uchun-import-bozhi-bekor-qilindi-buning-narkh-navo-hamda-istemol-hazhmiga-tasirini-organamiz/feed/ 0