мева-сабзавот сектори • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Tue, 26 Apr 2022 06:48:21 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png мева-сабзавот сектори • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фермерларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чора-тадбирларни таклиф қилмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqiston-qishloq-khozhaligi-vazirligi-fermerlarni-qollab-quvvatlash-boyicha-yangi-chora-tadbirlarni-taklif-qilmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqiston-qishloq-khozhaligi-vazirligi-fermerlarni-qollab-quvvatlash-boyicha-yangi-chora-tadbirlarni-taklif-qilmoqda/#respond Tue, 26 Apr 2022 08:00:37 +0000 https://east-fruit.ru/?p=104005 Туркистон вилояти (Қозоғистон) қозоғистонликларни эртаги сабзавотлар билан таъминлаш борасида катта имкониятларга эга. Шу боис, фермерларни янада қўллаб-қувватлаш учун форвард молиялаштиришни таъминлаш зарур.  Бу ҳақида вилоятда ўтказилган республика семинар-кенгашида мамлакат қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Карашукеев сўз юритди, деб хабар бермоқда ElDala.kz Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматига таяниб. Бошқарма маълумотларига кўра, вазирлик...

Сообщение Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фермерларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чора-тадбирларни таклиф қилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Туркистон вилояти (Қозоғистон) қозоғистонликларни эртаги сабзавотлар билан таъминлаш борасида катта имкониятларга эга. Шу боис, фермерларни янада қўллаб-қувватлаш учун форвард молиялаштиришни таъминлаш зарур.  Бу ҳақида вилоятда ўтказилган республика семинар-кенгашида мамлакат қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Карашукеев сўз юритди, деб хабар бермоқда ElDala.kz Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Бошқарма маълумотларига кўра, вазирлик озиқ-овқат захиралари, ишлаб чиқариш ва истеъмол балансини тизимли равишда назорат қилади. Зарур ҳолларда ҳудудларни керакли маҳсулотлар билан тўлиқ таъминлаш мақсадида товарларни ҳудудлар кесимида қайта тақсимлаш амалга оширилади.

Ҳокимликлар маълумотларига кўра, жорий йилнинг 20 апрель ҳолатига кўра, республикада картошка захираси 204 минг тонна, сабзи 44,7 минг тонна, карам 28,6 минг тонна, пиёз 36 минг тоннани ташкил этмоқда.

Айни вақтда Туркистон вилоятида эртаги карам ҳосили йиғим-терими бошланди – 198 минг тоннага яқин карам ҳосилини йиғиб олиш режалаштирилган. Май ойи  ўрталаридан июнга қадар 174 минг тонна эртаги картошка ва 55 минг тонна пиёз йиғиб олиниши кутилмоқда. Июнь ойида эса 45 минг тонна сабзи ҳосили йиғиб олиниши режалаштирилган.

«Мева-сабзавот ва эртапишар маҳсулотлар етиштириш учун етарли меҳнат кучига эга бўлган Туркистон вилоятида кучли салоҳият бор ва ушбу ҳудуд республика миқёсида асосий маҳсулот етиштирувчилардан бири ҳисобланади» дейди Ербол Карашукеев.

Вазир айланма схема ва барқарор жамғармалар доирасида Туркистон ўлкаси фермерларини фордвард молиялаштириш бўйича ишлар йўлга қўйилиши зарурлигини айтди. Бу чора фермерларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг маҳсулотларини янги бозорларга олиб чиқиш, товар тақчиллиги ва озиқ-овқат нархлари назоратсиз ошиб кетишининг олдини олишга хизмат қилади.

EastFruit аввалроқ Туркистон вилояти ҳокимлиги ҳамда вилоятлар ва республика аҳамиятига молик шаҳарлар ҳокимликлари ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси бўйича ўзаро ҳамкорлик меморандумлари имзолангани ҳақида хабар берган эди. Бу, ўз навбатида, мавсумдан ташқари вақтда сабзавот экинларининг нархи ошишига йўл қўймаслик, шунингдек, ички бозорни сабзавотлар ва картошка билан тўлдиришга хизмат қилади.

Сообщение Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фермерларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чора-тадбирларни таклиф қилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqiston-qishloq-khozhaligi-vazirligi-fermerlarni-qollab-quvvatlash-boyicha-yangi-chora-tadbirlarni-taklif-qilmoqda/feed/ 0
2022 йилда мева-сабзавотчиликни қўллаб-қувватлашга салкам 400 миллион доллар йўналтирилади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2022-yilda-meva-sabzavotchilikni-qollab-quvvatlashga-salkam-400-million-dollar-yonaltiriladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2022-yilda-meva-sabzavotchilikni-qollab-quvvatlashga-salkam-400-million-dollar-yonaltiriladi/#respond Thu, 18 Nov 2021 03:00:14 +0000 https://east-fruit.ru/?p=92225 Мамлакат раҳбарининг матбуот хизмати 2022 йилда мева-сабзавот етиштирувчиларни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида маълум қилди. Жумладан, ушбу мақсадлар учун қўшимча равишда ер майдонлари ҳажми, мазкур тармоқ учун ажратилаётган молиявий ресурслар ва аҳолининг қишлоқ хўжалиги билан шуғулланиши учун бериладиган имтиёзли кредитлар ставкаси айтилди. Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати хабар беришича,...

Сообщение 2022 йилда мева-сабзавотчиликни қўллаб-қувватлашга салкам 400 миллион доллар йўналтирилади появились сначала на EastFruit.

]]>

Мамлакат раҳбарининг матбуот хизмати 2022 йилда мева-сабзавот етиштирувчиларни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида маълум қилди. Жумладан, ушбу мақсадлар учун қўшимча равишда ер майдонлари ҳажми, мазкур тармоқ учун ажратилаётган молиявий ресурслар ва аҳолининг қишлоқ хўжалиги билан шуғулланиши учун бериладиган имтиёзли кредитлар ставкаси айтилди.

Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати хабар беришича, малакатимизда аҳоли даромадлари манбаларини яратиш ва камбағалликни қисқартириш мақсадида, 2022 йилда:

– пахта ва ғалла далалари майдонини қисқартириш ҳисобига бўшайдиган 200 минг гектар майдоннинг 80 минг гектари бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун аҳолига берилади;

– мева-сабзавот кластерларига 2 триллион сўм (186,2 миллион доллар) ресурс йўналтирилади;

– мева-сабзавотчилик лойиҳаларига 100 миллион АҚШ доллари йўналтирилади;

–  томорқа хўжаликларидан самарали фойдаланиш учун 100 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ йўналтирилади;

– аҳоли томорқасида деҳқончиликни йўлга қўйиш учун банклар томонидан 7 фоиз ставкада имтиёзли кредитлар берилади;

Эслатиб ўтамиз, октябрь ойи охирида EastFruit 2022 йилдан бошлаб, Ўзбекистон мева-сабзавот секторида амалга оширилиши режалаштирилган мева-сабзавот етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чоралари ҳақида хабар қилган эди.

Сообщение 2022 йилда мева-сабзавотчиликни қўллаб-қувватлашга салкам 400 миллион доллар йўналтирилади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2022-yilda-meva-sabzavotchilikni-qollab-quvvatlashga-salkam-400-million-dollar-yonaltiriladi/feed/ 0