манго • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Mon, 07 Feb 2022 20:04:26 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png манго • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Мева қўриқчилари: Ҳиндистонда ноёб манго нави етиштирилмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/meva-qoriqchilari-hindistonda-noyob-mango-navi-etishtirilmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/meva-qoriqchilari-hindistonda-noyob-mango-navi-etishtirilmoqda/#respond Tue, 08 Feb 2022 04:00:27 +0000 https://east-fruit.ru/?p=99364 Ҳиндистондаги Мадхья-Прадеш штатининг Жабалпур шаҳрида яшовчи фермер ҳар бир меваси тахминан 21 000 рупий (тахминан 281 доллар)лик ноёб навли манго дарахтларини қўриқлаш учун уч нафар қоровул ва тўққизта ит ёллади. Бу хусусда GreenPost хабар бермоқда. Ушбу ўсимликлар Таiyo No Tamago дарахтларига ўхшайди. Бу мангонинг япон нави бўлиб, жаҳондаги энг қиммат...

Сообщение Мева қўриқчилари: Ҳиндистонда ноёб манго нави етиштирилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Ҳиндистондаги Мадхья-Прадеш штатининг Жабалпур шаҳрида яшовчи фермер ҳар бир меваси тахминан 21 000 рупий (тахминан 281 доллар)лик ноёб навли манго дарахтларини қўриқлаш учун уч нафар қоровул ва тўққизта ит ёллади. Бу хусусда GreenPost хабар бермоқда.

Ушбу ўсимликлар Таiyo No Tamago дарахтларига ўхшайди. Бу мангонинг япон нави бўлиб, жаҳондаги энг қиммат мевалардан бири ҳисобланади ва назорат остида ўстирилади.  Фермада мангони ўғирлашга уринишлар ҳам бўлиб улгурди.

Санкалп Сингх Парихарнинг айтишича, унинг Чаргаван-роуддаги 12 акрлик фермасида 1100 туп манго дарахти бор ва уларнинг 50 тупи Таiyo No Tamagoга ўхшаш турдандир. Ушбу манго антиоксидантлар, фолий кислотаси ва бета-каротинга ниҳоятда бой.

Ҳозир ушбу 50 туп дарахтда уч-тўртта мева бор. “Дарахтларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун биз уч нафар қоровул ва тўққизта итни, жумладан, олтита немис овчаркасини жалб қилдик», дейди Парихар.

Тахминан беш йил аввал Парихар Ченнайдан ўзига нотаниш олти хил мангонинг 100 туп кўчатини олиб келган эди. Шундан 52 туп дарахт кўкарди.

«Ниятим – бу ноёб навнинг меваларини сотиш эмас, балки боғ яратишда фойдаланишдир», дейди боғбон ўз режалари ҳақида сўзлар экан.

Сообщение Мева қўриқчилари: Ҳиндистонда ноёб манго нави етиштирилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/meva-qoriqchilari-hindistonda-noyob-mango-navi-etishtirilmoqda/feed/ 0