мандарин • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Wed, 16 Mar 2022 19:37:52 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png мандарин • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Ўзбекистонда 5 гектар ер майдонида экспериментал мандарин плантацияси барпо этилади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-5-gektar-er-maydonida-eksperimental-mandarin-plantatsiyasi-barpo-etiladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-5-gektar-er-maydonida-eksperimental-mandarin-plantatsiyasi-barpo-etiladi/#respond Wed, 16 Mar 2022 09:05:25 +0000 https://east-fruit.ru/?p=101630 Ўзбекистонда испан технологиялари асосида мандарин ва зайтун кўчатлари етиштирилиши режалаштирилмоқда, ўзбекистонлик агрономлар эса Испанияда малака оширади. Бундан ташқари, Ўзбекистонда 5 гектар майдонда совуққа чидамли мандарин навининг экспериментал плантациясини яратиш кўзда тутилган, деб хабар бермоқда EastFruit экспертлари Миллий ахборот агентлиги маълумотлариган таяниб. Аввал хабар қилинганидек, айни пайтда Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги...

Сообщение Ўзбекистонда 5 гектар ер майдонида экспериментал мандарин плантацияси барпо этилади появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистонда испан технологиялари асосида мандарин ва зайтун кўчатлари етиштирилиши режалаштирилмоқда, ўзбекистонлик агрономлар эса Испанияда малака оширади. Бундан ташқари, Ўзбекистонда 5 гектар майдонда совуққа чидамли мандарин навининг экспериментал плантациясини яратиш кўзда тутилган, деб хабар бермоқда EastFruit экспертлари Миллий ахборот агентлиги маълумотлариган таяниб.

Аввал хабар қилинганидек, айни пайтда Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги директори бошчилигидаги делегация уруғчилик, кўчатчилик ва агрономлик бўйича етакчи компаниялар тажрибаси билан танишиш ва малака ошириш мақсадида Испания мамлакатида бўлиб турибди.

Агентлик матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон делегацияси ташрифнинг дастлабки кунида Андалусия провинциясининг Кордова шаҳрида жойлашган Евросемиляс компаниясида бўлди. Мазкур корхона уруғчилик, кўчатчилик ва соҳа учун мутахассислар тайёрлашда илғор ҳисобланади.

Евросемиляс компанияси раҳбарияти билан учрашув давомида мамлакатимизда корхона тажрибаси асосида мандарин, зайтун, писта кўчатларини етиштириш бўйича келишувга эришилди. Ўз навбатида, агрономлар малакасини ошириш бўйича меморандум имзоланди. Корхона раҳбари Хосе Мария Фонтан яқин кунларда Ўзбекистонга ташриф буюришини маълум қилди.

Делегация аъзолари шунингдек, зайтун, мандарин, писта етиштириладиган боғларда бўлиб, ўзига хос технология, иш усули, кўчатчилик борасидаги янгича ёндашувлар билан яқиндан танишдилар. Вакилларимиз мандариннинг совуққа чидамли навини Ўзбекистонда 5 гектар ер майдонида тажриба тариқасида экишни режалаштирмоқдалар.

Сообщение Ўзбекистонда 5 гектар ер майдонида экспериментал мандарин плантацияси барпо этилади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-5-gektar-er-maydonida-eksperimental-mandarin-plantatsiyasi-barpo-etiladi/feed/ 0
Ўзбекистонда импорт божларининг нолга туширилиши цитрус мевалар ва банан нархига қандай таъсир қилди? https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-import-bozhlarining-nolga-tushirilishi-tsitrus-mevalar-va-banan-narkhiga-qanday-tasir-qildi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-import-bozhlarining-nolga-tushirilishi-tsitrus-mevalar-va-banan-narkhiga-qanday-tasir-qildi/#respond Tue, 23 Nov 2021 06:00:53 +0000 https://east-fruit.ru/?p=92727 EastFruit 2021 йил, 21 октябрь куни Ўзбекистон ҳукуматининг банан, киви, цитруслар, шунингдек, олма, нок, беҳи ва бошқа турдаги сархил ҳамда қуритилган мевалар импортида божхона божидан озод қилиш тўғрисидаги қарори ҳақида ёзган эди. Ушбу қарор қабул қилинишидан аввал мазкур турдаги меваларни олиб киришда 10-20 фоиз, бироқ ҳар бир килограмм учун 0,2...

Сообщение Ўзбекистонда импорт божларининг нолга туширилиши цитрус мевалар ва банан нархига қандай таъсир қилди? появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit 2021 йил, 21 октябрь куни Ўзбекистон ҳукуматининг банан, киви, цитруслар, шунингдек, олма, нок, беҳи ва бошқа турдаги сархил ҳамда қуритилган мевалар импортида божхона божидан озод қилиш тўғрисидаги қарори ҳақида ёзган эди. Ушбу қарор қабул қилинишидан аввал мазкур турдаги меваларни олиб киришда 10-20 фоиз, бироқ ҳар бир килограмм учун 0,2 доллардан кам бўлмаган божхона божи ставкаси қўлланган.

Республика ҳукуматининг  қарори эълон қилинганидан кейин  бир ой ўтди ва таҳлилчилар ҳукуматнинг ушбу қарори ўтган вақт ичида қайд этилган меваларнинг улгуржи нархларига амалда қандай таъсир қилганига эътибор қаратишмоқда. Импорт божи нолга тенг бўлган рўйхатдан жой олган меваларнинг бир неча тури EastFruit ҳар ҳафта улгуржи нархларини кузатиб борадиган мева-сабзавот маҳсулотлари тўпламига киради. Бу банан, апельсин, мандарин, олма ва нокдир. Хўш, ушбу меваларнинг улгуржи нархларида қандай ўзгаришлар бор?

Апельсин

Графикдан кўриниб турибдики, апельсиннинг ўртача улгуржи нархлари 2021 йил, 10 ноябрдан пасая бошлаган ва сўнгги икки ҳафта ичида, яъни 5-19 ноябрда 30 000 сўм/кг (2,81 доллар)дан 20 000 сўм/кг (1,86 доллар)гача, яъни, 50% га арзонлашган.

2021 йилнинг 19 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда апельсиннинг ўртача улгуржи нархлари 2020 йилнинг шу санасига нисбатан 31 фоиз ва 2019 йилнинг шу санасига нисбатан 9 фоиз паст.

Агар апельсиннинг улгуржи нархлари 2019-2020 йилларнинг ноябрь-декабрь ойларида кузатилган пасайиш тенденциясини такрорласа, жорий йил охиригача ушбу мева нархи янада арзонлашишини кутиш мумкин.

Мандарин

Апельсин билан боғлиқ вазиятдан фарқли ўлароқ, мандариннинг ўртача улгуржи нархлари 20 октябрь санасидаги 38 000 сўм/кг (3,55 доллар)дан 19 ноябрига келиб 13 000 сўм/кг (1,21 доллар) гача тушди, яъни, деярли 3 баробар арзонлашди. Ўз-ўзидан аёнки, божхона божларининг нолга туширилиши мандарин нархининг бу тариқа арзонлашишига ягона сабаб эмас, бироқ сўнгги ой учун улгуржи нархлар ҳаракатига сабаб бўлган омиллардан биридир.

2021 йил, 19 ноябрь ҳолатига кўра, мандариннинг ўртача улгуржи нархлари 2020 йилнинг шу санасига нисбатан 2,5 баробар, 2019 йилнинг шу санасига нисбатан эса 32 фоизга арзон.

Агар мандариннинг улгуржи нархлари 2019-2020 йилларнинг ноябрь-декабрь ойларида кузатилган худди шундай пасайиш тенденциясини такрорласа, жорий йил охиригача ушбу маҳсулот нархи янада арзонлашишини кутиш мумкин.

Банан

Апельсин билан бўлгани каби бананнинг ўртача улгуржи нархлари 2021 йил, 10 ноябрдан туша бошлади, сўнгги икки ҳафта ичида – 5-19 ноябрда 19 000 сўм/кг (1,78 доллар)дан 16 000 сўм/кг ($1,49)га тушди, яъни. 16% арзонлашди.

2021 йил, 19 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда бананнинг ўртача улгуржи нархлари 2020 йилнинг шу санасига нисбатан 20 фоиз, 2019 йилнинг шу санасига нисбатан эса 11 фоиз арзон.

Агар бананнинг улгуржи нархлари 2019-2020 йилларнинг ноябрь-декабрь ойларидаги каби пасайиш тенденциясини такрорласа, 2021 йил охирига келиб, бананнинг улгуржи нархлари янада арзонлашиши мумкин.

Қайд этиш жоизки, бананнинг ҳозирги улгуржи нархлари 2021 йил, январь ойида қайд этилган энг паст кўрсаткичлар даражасида турибди.

Олма ва нокка келсак, ҳозирча ушбу маҳсулотларнинг улгуржи нархларида сезиларли пасайиш кузатилмаяпти.

Сообщение Ўзбекистонда импорт божларининг нолга туширилиши цитрус мевалар ва банан нархига қандай таъсир қилди? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-import-bozhlarining-nolga-tushirilishi-tsitrus-mevalar-va-banan-narkhiga-qanday-tasir-qildi/feed/ 0
Туркия лимон экспортини 59 фоизга оширди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkiya-limon-eksportini-59-foizga-oshirdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkiya-limon-eksportini-59-foizga-oshirdi/#respond Tue, 24 Aug 2021 05:24:35 +0000 https://east-fruit.ru/?p=84751 Туркиядан лимон экспорти 2021 йилнинг январь-июль ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 59 фоизга ошиб, 147 миллион 964 минг долларга етди, буни Туркия Ўрта Ер денгизи минтақаси экспортчилари уюшмаси маълумотлари тасдиқлайди. Ҳисобот даврида цитрус мевалари экспорти ҳажми жиҳатдан 734 791 тоннани ва қиймати 382 миллион долларни ташкил этди. Бу сектор...

Сообщение Туркия лимон экспортини 59 фоизга оширди появились сначала на EastFruit.

]]>

Туркиядан лимон экспорти 2021 йилнинг январь-июль ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 59 фоизга ошиб, 147 миллион 964 минг долларга етди, буни Туркия Ўрта Ер денгизи минтақаси экспортчилари уюшмаси маълумотлари тасдиқлайди.

Ҳисобот даврида цитрус мевалари экспорти ҳажми жиҳатдан 734 791 тоннани ва қиймати 382 миллион долларни ташкил этди.

Бу сектор экспортининг энг катта улуши лимон ҳиссасига тўғри келди. Шундай қилиб, дастлабки 7 ойда Туркия ташқи бозорга 147 миллион 964 минг долларлик 286 855 тонна лимон етказиб берди.

Ўсиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ҳажм бўйича 91% ва пул билан ифодалаганда 59% ни ташкил этди.

Лимоннинг юқори кўрсаткичли экспорти фермерларни ҳам, экспортчиларни ҳам хурсанд қилди.

Шунингдек ўқинг: Биринчи ярим йилликда Туркия сархил мева-сабзавотлар экспортини 25 фоизга оширди

Январь-июль ойларида Туркиядан мандарин экспорти 141 миллион 982 минг долларни, грейфурт – 51 миллион 229 минг долларни, апельсин – 40 миллион 827 минг долларни ташкил этди.

Цитрус етиштирувчилар миллий кенгаши раҳбари Камал Качмазнинг «Анадолу» агентлигига айтишича, энг кўп лимон Россия, Ироқ, Руминия, Украина ва Сербияга етказиб берилган.

Унинг айтишича, август ойи охирида цитрус мевалар учун янги экспорт мавсуми бошланади ва бундан экспортчиларнинг умиди катта.

Январь-июль ойларида Туркиядан цитрус мевалари экспорти:

Маҳсулот январь-июль 2020 ($млн.) январь-июль 2021 ($млн.) Ўзгариши, фоизда
Лимон 93,0 148,0 59%
Мандарин 125,7 142,0 13%
Грейпфрут 53,0 51,3 -3%
Апельсин 64,3 40,8 -36%

Сообщение Туркия лимон экспортини 59 фоизга оширди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkiya-limon-eksportini-59-foizga-oshirdi/feed/ 0