малина • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Fri, 28 Jan 2022 17:52:25 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png малина • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Британиялик олимлар сархил бозор учун мўлжалланган малина селекцияси ривожининг асосий йўналишларини белгилади https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/britaniyalik-olimlar-sarkhil-bozor-uchun-molzhallangan-malina-selektsiyasi-rivozhining-asosiy-yonalishlarini-belgiladi/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/britaniyalik-olimlar-sarkhil-bozor-uchun-molzhallangan-malina-selektsiyasi-rivozhining-asosiy-yonalishlarini-belgiladi/#respond Sat, 29 Jan 2022 04:00:43 +0000 https://east-fruit.ru/?p=98601 Global Plant Genetics компаниясида  резаворларнинг янги навларини ишлаб чиқиш бўйича фаолият юритаётган британиялик олимлар  келгуси йилларда фреш-бозор учун мўлжалланган малина селекциясини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилади. Жаҳонда малина етиштириш майдони 1990 йилдан ҳозирги кунга қадар икки баробар кўпайди ва 125 минг гектар эканлиги айтилмоқда. Ушбу майдонларнинг кўп қисмида малина қайта ишлашда...

Сообщение Британиялик олимлар сархил бозор учун мўлжалланган малина селекцияси ривожининг асосий йўналишларини белгилади появились сначала на EastFruit.

]]>

Global Plant Genetics компаниясида  резаворларнинг янги навларини ишлаб чиқиш бўйича фаолият юритаётган британиялик олимлар  келгуси йилларда фреш-бозор учун мўлжалланган малина селекциясини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилади.

Жаҳонда малина етиштириш майдони 1990 йилдан ҳозирги кунга қадар икки баробар кўпайди ва 125 минг гектар эканлиги айтилмоқда. Ушбу майдонларнинг кўп қисмида малина қайта ишлашда – консерва, ширинликлар, шарбатлар ишлаб чиқариш учун етиштирилади. Умумий экин майдонининг тахминан 30%и фреш-бозор учун резаворлар етиштириш билан банд, аммо сархил ҳолатда сотиладиган малина ҳосилининг улуши бу қийматдан юқори. Қайта ишлаш учун мўлжалланган малина плантациялари, одатда, катта майдонларни эгаллайди, аммо уларни етиштиришда кам харажат билан у қадар юқори бўлмаган таннархни таъминловчи анъанавий экстенсив технологиялардан фойдаланилади. Сархил бозор учун резавор етиштиришда эса фермерлар ҳимояланган тупроқда малина етиштиришнинг интенсив технологиясини афзал кўришади, дея хабар бермоқда FruitNews Global Plant Geneticsнинг матбуот хизмати материалларига асосланиб.

Интенсив ўсиш технологияларининг асосий элементлари ҳимоя тузилмаларидан фойдаланиш ва тувакларда малина ўстиришни ўз ичига олади. Бу усул экишдан кейин тахминан 90 кун ичида резавордан юқори ҳосил олиш имконини беради. Субстратда резавор етиштириш, айниқса, тупроқ касалликлари ҳақида гап кетганда, ўсимлик касалликларининг пайдо бўлиши ва тарқалиши хавфини сезиларли даражада камайтиради.  Биринчи йил куртаклашда мева берадиган навлардан фойдаланиш бир хил плантациядан йилига икки марта ҳосил олиш мумкинлигини англатади.  Ушбу технология учун юқори сифатли экин материали –  лонг-кейн зарур.

Сўнгги ўн йил ичида малина селекцияси сезиларли даражада ривожланди, ҳар қандай янги нав бугунги узоқ таъминот занжирининг қийинчиликларига дош бера олиши кутилмоқда.  Резавор сифати нуқтаи назаридан, малина селекциясини нималар кутмоқда? Энди истеъмолчилар чакана савдо пештахталарига доимий равишда юқори сифатли маҳсулот чиқишини кутиб, шундай маҳсулот харид қилишаётган экан, демак, селециянинг кўпроқ ўрганилиши керак бўлган йўналишларидан бири резавор таъмидир. Ёши улуғ истеъмолчилар, кўпинча, замонавий навларда етишмаётган жиҳат – мевалардаги ўткир ва нордон таъмни афзал билишади, ёшларга эса ширин мевалар маъқул.

Global Plant Genetics Жеймс Хаттон институти билан ҳамкорликда яқинда жаҳон бозорига ҳосил йиғиш жараёнини кенгайтирувчи 4 та янги юқори маҳсулдор малина навларини чиқарди: «Скай» (Skye), Льюис (Lewis), Глен Мор (Glen Mor) ва Глен Kаррон (Glen Carron) .

«Скай» нави – ремонтант бўлиб, баҳор ва кузда –  биринчи йил куртаклашда иккита мўл ҳосилни таъминлайди. Ушбу навдаги резавор йирик, транспортабеллиги юқори, мазали, рангга бойдир. Бу нав турли иқлим шароитларида етиштириш учун қўл келади, чунки, қишда узоқ вақт паст ҳароратга муҳтож эмас.

АҚШда маълуму машҳур бўлган «Льюис» ёки «Бонни Льюис» ҳам ремонтант нав, у «Скай» навини яхшигина бойитади, биринчи йил куртаклашда ҳосил йиғим-терими бошида мева беради. Мевалар жуда яхши сақланиш ва таъм хусусиятлари билан ажралиб туради. Бундай навли малина йилига икки марта ҳосил беради. Шу билан бирга, иккинчи йил куртаклашдаги резаворлар учун Брикс шкаласи бўйича шакар миқдори 14%га етиши мумкин.

«Глен Мор» иккинчи йил куртаклашда мева беради.  Қишда узоқ вақт паст ҳароратга муҳтож эмас. Бу нав мавсум охирида биринчи йил куртаклаган  новданинг учида ҳам ҳосил бериши билан ажралиб туради. «Глен Мор» малинасининг илдиз чиришига қаршилик кўрсатувчи Rub118b генетик маркери бор. Бу Global Plant Genetics селекция дастуридаги шундай мустаҳкамликка эга биринчи малина навидир.  Ушбу резавор мукаммал сифат, сақлов муддати, юқори маҳсулдорлик, таъм ва ҳажмга эга.

«Глен Каррон» нави – қишки совуқ ҳароратда узоқ вақт уйқу даврини талаб қилади.  У иккинчи йил куртаклашда ҳосил беради ва лонг-кейн ўсимликларида малина етиштириш учун мос келади. Юқори ҳосилдорлик билан ажралиб турувчи бу навнинг мевалари ёз бошида пишиб етилади.  Ушбу турдаги резаворнинг таъм сифатлари, одатда, турли хил қиёсий дегустациялар маҳали ажратилади.

«Глен Мор» ўсимликлар илдизи чиришига генетик жиҳатдан чидамли нав бўлиб, келгусида бошқа навлар селекцияси учун қўлланади. Global Plant Geneticsда яқин келажакда резавор ҳажми, сақлаш муддати, ҳосилдорлик ва таъм нуқтаи назаридан янги такомиллаштирилган навлар яратилиши кутилмоқда.

Сообщение Британиялик олимлар сархил бозор учун мўлжалланган малина селекцияси ривожининг асосий йўналишларини белгилади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/britaniyalik-olimlar-sarkhil-bozor-uchun-molzhallangan-malina-selektsiyasi-rivozhining-asosiy-yonalishlarini-belgiladi/feed/ 0
Россия юқори нархларга қарамай, музлатилган малина импорти географиясини кенгайтирмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-yuqori-narkhlarga-qaramay-muzlatilgan-malina-importi-geografiyasini-kengaytirmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-yuqori-narkhlarga-qaramay-muzlatilgan-malina-importi-geografiyasini-kengaytirmoqda/#respond Sat, 15 Jan 2022 03:30:42 +0000 https://east-fruit.ru/?p=97564 EastFruit таҳлилчилари музлатилган малинанинг глобал бозоридаги тенденцияларни ўрганиш асносида Россия ушбу резавор импортини ошириш суръати бўйича жаҳонда иккинчи ўринга чиққанлигини, мазкур кўрсаткич бўйича Польшадан кейинги ўринни эгаллаганини қайд этишди. Қизиғи шундаки, малинанинг жаҳон бозоридаги нархлари тез ўсиб бораётганига қарамай, Россия 2021 йилда импортни оширишда давом этди. Сербияда малина ҳосили кескин...

Сообщение Россия юқори нархларга қарамай, музлатилган малина импорти географиясини кенгайтирмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчилари музлатилган малинанинг глобал бозоридаги тенденцияларни ўрганиш асносида Россия ушбу резавор импортини ошириш суръати бўйича жаҳонда иккинчи ўринга чиққанлигини, мазкур кўрсаткич бўйича Польшадан кейинги ўринни эгаллаганини қайд этишди.

Қизиғи шундаки, малинанинг жаҳон бозоридаги нархлари тез ўсиб бораётганига қарамай, Россия 2021 йилда импортни оширишда давом этди. Сербияда малина ҳосили кескин пасайгани сабабли, бу мамлакатдан импорт ҳам камайди ва муқобил етказиб берувчиларни излашга тўғри келди.

Ушбу фонда, шубҳасиз, Европа Иттифоқи мамлакатлари ва Украинада етиштирилган малинанинг Беларусь орқали импорти кескин ўсди. 2021 йилнинг биринчи 10 ойида Беларусдан Россияга музлатилган малина импорти 33 фоизга ошиб, 14 минг тоннага етди. Бироқ, энг қизиғи, Россия Федерациясига авваллари музлатилган малина экспорт қилмаган мутлақо янги мамлакатларнинг ушбу бизнесга жалб қилиниши бўлди.

Биз аввалроқ, Ўзбекистоннинг Россияга биринчи марта музлатилган малина экспорт қилгани ҳақида ёзган эдик. Шу билан бирга, бозор иштирокчиларининг сўзларига кўра, ўзбекистонлик малина музлатувчилар ҳатто қўшни Тожикистондан ҳам (музлатиш учун) малина сотиб олишган! 2021 йилнинг 10 ойи якунларига кўра, Ўзбекистондан Россияга музлатилган малина етказиб бериш 144 тоннани ташкил этди ва бу Ўзбекистон экспортёрларига экспортдан 570 минг доллардан ортиқ даромад олиш имконини берди.

Шунингдек, Россияга илк бор музлатилган малинани Қозоғистон, Марокаш ва Грузия сезиларли ҳажмда экспорт қилди. Молдова эса Россияга музлатилган малина экспортини 4 баробар ошириб, 222 тоннага, Қирғизистонга эса қарийб 3 баробар ошириб – 240 тоннага етказди.

Сообщение Россия юқори нархларга қарамай, музлатилган малина импорти географиясини кенгайтирмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-yuqori-narkhlarga-qaramay-muzlatilgan-malina-importi-geografiyasini-kengaytirmoqda/feed/ 0
Украиналик фермернинг органик малиналари экспортдан аввал Европа лабораториясида текширувдан ўтказилади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukrainalik-fermerning-organik-malinalari-eksportdan-avval-evropa-laboratoriyasida-tekshiruvdan-otkaziladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukrainalik-fermerning-organik-malinalari-eksportdan-avval-evropa-laboratoriyasida-tekshiruvdan-otkaziladi/#respond Mon, 10 Jan 2022 05:01:31 +0000 https://east-fruit.ru/?p=97070 Харков вилояти (Украина)даги «Прогресс Бери» Фермер хўжалигида етиштирилган органик малинанинг ҳар бир партияси экспорт қилинишидан аввал Европанинг Evrofins Laboratory номли  лабораториясида текширилади. Бу хусусда АgroTimes «Плантатор» журнали ҳаволасига асосланиб хабар бермоқда. Бугунги кунда “Прогресс Бери” фермер хўжалиги далаларидаги малина плантациялари майдони 13,5 гектарни ташкил этади, яна 2 гектар ерда қулупнай,...

Сообщение Украиналик фермернинг органик малиналари экспортдан аввал Европа лабораториясида текширувдан ўтказилади появились сначала на EastFruit.

]]>

Харков вилояти (Украина)даги «Прогресс Бери» Фермер хўжалигида етиштирилган органик малинанинг ҳар бир партияси экспорт қилинишидан аввал Европанинг Evrofins Laboratory номли  лабораториясида текширилади.

Бу хусусда АgroTimes «Плантатор» журнали ҳаволасига асосланиб хабар бермоқда.

Бугунги кунда “Прогресс Бери” фермер хўжалиги далаларидаги малина плантациялари майдони 13,5 гектарни ташкил этади, яна 2 гектар ерда қулупнай, бир неча гектарда смородина ва крижовник етиштирилмоқда. 2021 йили “Прогресс Бери” фермер хўжалигида малинанинг ўртача ҳосилдорлиги 7,5 т/га ни ташкил этди.

Резаворлар 2021 йилнинг июль ойида фойдаланишга топширилган музлатиш цехида музлатилди: музлатилган ҳосилнинг айрим қисми ички бозорда сотилди, қолгани эса хорижга – Польша ва Австрияга юборилди.

Шунингдек ўқинг: Украиналик тадбиркорнинг органик сублимацияланган мевалари Европа Иттифоқи ва АҚШда муваффақиятли сотилмоқда (фото)

“Экспортдан аввал ташқи бозорга мўлжалланган Краснокутск малинасининг ҳар бир партияси музлатилади ва намуналар Европанинг Evrofins лабораториясида текширилади”, дейилади мақолада.  «Кўплаб кўрсаткичлар бўйича  Европа стандартларига мувофиқлиги тўлиқ текширилгандан сўнг ва тегишли сифат даражасини тасдиқловчи сертификат олингачгина резавор Европа Иттифоқидаги мижозларга юборилиши мумкин».

Корхона эгаси Олег Кудлайнинг сўзларига кўра, Украинанинг ёзги малинасига талаб Европа Иттифоқи мамлакатларида анчайин юқори. Бундан ташқари, унинг нархи Украинадагидан баланд. Шу билан бирга, экспорт қилинадиган маҳсулотга қўйиладиган талаблар ҳам юқори бўлиб, улар саралаш, калибрлаш, қадоқлаш ва ҳоказолар бўйича аниқ белгиланган.

Сообщение Украиналик фермернинг органик малиналари экспортдан аввал Европа лабораториясида текширувдан ўтказилади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukrainalik-fermerning-organik-malinalari-eksportdan-avval-evropa-laboratoriyasida-tekshiruvdan-otkaziladi/feed/ 0
Маймунжон, малина ва олча энди уруғсиз ва данаксиз – АҚШ селекционерлари бу борада изланишмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/maymunzhon-malina-va-olcha-endi-uruqsiz-va-danaksiz-aqsh-selektsionerlari-bu-borada-izlanishmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/maymunzhon-malina-va-olcha-endi-uruqsiz-va-danaksiz-aqsh-selektsionerlari-bu-borada-izlanishmoqda/#respond Mon, 06 Dec 2021 06:00:53 +0000 https://east-fruit.ru/?p=94162 Шимолий Каролина (АҚШ) даги Pairwise компанияси CRISPR ген-таҳрирлаш технологиясидан фойдаланиб, резаворлар истеъмолчи ва етиштирувчи учун жозибадор бўлишини таъминлаш мақсадида маймунжон ҳамда қора малина ДНКсини ўзгартиришга ҳаракат қилишмоқда. Селекционерлар ўсимлик структурасини яхшилаш, резаворлар янада қулай бўлишини таъминлаш учун уруғларни йўқ қилиш, самарали ва хавфсиз ҳосил олиш учун буталардаги тиканларни олиб ташлашни...

Сообщение Маймунжон, малина ва олча энди уруғсиз ва данаксиз – АҚШ селекционерлари бу борада изланишмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Шимолий Каролина (АҚШ) даги Pairwise компанияси CRISPR ген-таҳрирлаш технологиясидан фойдаланиб, резаворлар истеъмолчи ва етиштирувчи учун жозибадор бўлишини таъминлаш мақсадида маймунжон ҳамда қора малина ДНКсини ўзгартиришга ҳаракат қилишмоқда.

Селекционерлар ўсимлик структурасини яхшилаш, резаворлар янада қулай бўлишини таъминлаш учун уруғларни йўқ қилиш, самарали ва хавфсиз ҳосил олиш учун буталардаги тиканларни олиб ташлашни мақсад қилишган, деб ёзмоқда «АгроБизнес«.

Маймунжон ва малинага талаб тобора ортиб бормоқда, бироқ, ушбу турдаги резаворларни кўпчилик истеъмол қилишига тўсқинлик қилувчи сабаблар мавжуд. Фермерлар учун эса маҳсулот етиштириш, жумладан, уруғлар, қисқа муддатли сақлов, маҳсулот таъми ва тузилишининг консистенцияси йўқлиги муаммодир. Баъзи ҳолларда фермерлар энг яхши таъмли резаворлардан воз кечиш эвазига ҳосилни осон йиғиб олишга муваффақ бўлишмоқда.

Pairwise компанияси 2018 йили маймунжон ва унчалик таниш бўлмаган қора малина устида иш бошлаган эди. Компаниядагиларнинг таъкидлашича, ушбу мевалар таркибида антоциан миқдори баланд ва голубикадан беш-олти баравар кўпроқ антиоксидантлар мавжуд. Қўшма Штатларга Туркиядан келтирилган қизил малинадан фарқли ўлароқ, қора мевали навлар  Шимолий Америкада бугун пайдо бўлган. Қора малинанинг уруғи кўпроқ, меваси қаттиқроқ ва бошқача таъм хусусиятига эга.

Шунингдек ўқинг: Олхўри ва ўрик дурагайлари – испан селекционерларидан янги мевалар линияси (фото)

Такомиллашган резаворларнинг чакана савдоси жорий ўн йиллик ўрталарига режалаштирилган.

Юқорида айтилганидек, Pairwise компанияси CRISPRдан фойдаланади, бу жараёнда у геномнинг кетма-кетлигини олиб ташлаши ёки ўзгартириши мумкин, шунда маълум бир хусусият пайдо бўлмайди ёки керакли хусусият янада аниқлашади. Генетик модификациядан фарқли ўлароқ, ўсимликка янги ДНК-материали қўшилганда аввалдан мавжуд хусусиятларга ўзгартириш киритилади.

Резаворлардан ташқари, компания тадқиқотнинг турли босқичларида бўлган бошқа маҳсулотлар устида ҳам ишламоқда. Ўзгартирилган япроқли кўкат 2022 йилда турли тадбирлар доирасида истеъмолчиларга таништирилади, 2023 йилда эса кенгроқ миқёсдаги савдо режалаштирилган.

Олчани данагидан халос қилиш – компаниянинг кўп йиллик ғояларидан бири – дарахт ўсиши ва мевага кириши учун вақт керак бўлгани боис, бу иш кўпроқ вақт талаб этмоқда.

Сообщение Маймунжон, малина ва олча энди уруғсиз ва данаксиз – АҚШ селекционерлари бу борада изланишмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/maymunzhon-malina-va-olcha-endi-uruqsiz-va-danaksiz-aqsh-selektsionerlari-bu-borada-izlanishmoqda/feed/ 0
Ўзбекистон Россияга музлатилган малина экспортини оширмоқда! https://east-fruit.ru/uz/dolzarb/ozbekiston-rossiyaga-muzlatilgan-malina-eksportini-oshirmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/dolzarb/ozbekiston-rossiyaga-muzlatilgan-malina-eksportini-oshirmoqda/#respond Wed, 17 Nov 2021 07:00:13 +0000 https://east-fruit.ru/?p=92121 EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, 2021 йилнинг август ойида Ўзбекистондан Россия бозорига музлатилган малинанинг биринчи тарихий партияси муваффақиятли жўнатилди. Шу сабабли, кейинги ойда ушбу резаворнинг музлатилган бир нечта партиялари экспорт қилинди. Умуман, август-сентябрь ойларида Ўзбекистон Россияга 83 тонна музлатилган малина етказиб берган. Албатта, бу нисбатан кичик ҳажм, айниқса, Украина кейинги пайтда...

Сообщение Ўзбекистон Россияга музлатилган малина экспортини оширмоқда! появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, 2021 йилнинг август ойида Ўзбекистондан Россия бозорига музлатилган малинанинг биринчи тарихий партияси муваффақиятли жўнатилди. Шу сабабли, кейинги ойда ушбу резаворнинг музлатилган бир нечта партиялари экспорт қилинди.

Умуман, август-сентябрь ойларида Ўзбекистон Россияга 83 тонна музлатилган малина етказиб берган. Албатта, бу нисбатан кичик ҳажм, айниқса, Украина кейинги пайтда намойиш этаётган экспорт ҳажми бўйича рекордларни кўриб чиққанда. Бироқ, Ўзбекистон музлатилган резаворлар экспортининг жуда фойдали сегментига кириб бораётганининг ўзиёқ жуда яхши янгилик. Яқин келажакда ўзбекистонлик музлатилган мева ҳамда резавор етиштирувчилар учун асосий муаммо хомашё зоналарини ривожлантириш бўлади. Ва бу, бизнингча, малина, қулупнай, маймунжон, голубика ва бошқа резаворларнинг ассортиментини етиштиришга туртки бериши мумкин.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон музлатилган мева-сабзавотлар экспортини кескин оширди – экспорт таркиби ва салоҳияти таҳлили

Дарвоқе, 2021 йилнинг август ойида Россия бозорига фақат етти давлат музлатилган малина экспорт қилган. Россияга музлатилган малинанинг энг катта ҳажмини Беларусь етказиб берган, аммо, гап бу ерда тўғридан-тўғри Россияга экспорт қила олмайдиган Польша ва Украина резаворларининг реэкспорти ҳақида кетаётган бўлиши мумкин. 2021 йилнинг сентябрь ойида Россия бозорига Хитой ва Сербиядан сезиларли даражада кичик ҳажмдаги музлатилган малина етказиб берилди – ҳар бир мамлакат тахминан 200 тоннадан маҳсулот жўнатди.

Бу йилги малинанинг юқори нархларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистонда мазкур турдаги резавор майдонлари кенгайишда давом этаётгани ҳақида ёзган эдик. Россия эса бозор иштирокчилари учун кутилмаганда, музлатилган малина учун жаҳондаги иккинчи энг тез ўсаётган бозорга айланди.

Сообщение Ўзбекистон Россияга музлатилган малина экспортини оширмоқда! появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/dolzarb/ozbekiston-rossiyaga-muzlatilgan-malina-eksportini-oshirmoqda/feed/ 0
Украинанинг малина бўйича рекордлари – музлатилган малина мамлакат боғдорчилигига тобора кўпроқ даромад келтирмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukrainaning-malina-boyicha-rekordlari-muzlatilgan-malina-mamlakat-boqdorchiligiga-tobora-koproq-daromad-keltirmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukrainaning-malina-boyicha-rekordlari-muzlatilgan-malina-mamlakat-boqdorchiligiga-tobora-koproq-daromad-keltirmoqda/#respond Fri, 12 Nov 2021 07:00:48 +0000 https://east-fruit.ru/?p=91750 EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, 2021 йил август ойида Украина музлатилган малинанинг ойлик экспорти бўйича тарихий рекордларни янгилади. Атиги бир ой ичида мамлакат ташқи бозорга 5,6 минг тонна музлатилган малина сотишга муваффақ бўлди ва бунинг эвазига 21,5 миллион доллар даромад олди. Яна бир тарихий рекорд малинанинг ўртача бир килограмми 3,6 доллардан...

Сообщение Украинанинг малина бўйича рекордлари – музлатилган малина мамлакат боғдорчилигига тобора кўпроқ даромад келтирмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, 2021 йил август ойида Украина музлатилган малинанинг ойлик экспорти бўйича тарихий рекордларни янгилади. Атиги бир ой ичида мамлакат ташқи бозорга 5,6 минг тонна музлатилган малина сотишга муваффақ бўлди ва бунинг эвазига 21,5 миллион доллар даромад олди. Яна бир тарихий рекорд малинанинг ўртача бир килограмми 3,6 доллардан экспорт қилингани бўлди.

2014-2021 йилларда Украинадан малинанинг ойлик экспорти ҳажми

Бироқ, катта эҳтимол билан айтиш мумкинки, бу рекордлар 2021 йилнинг сентябрь ойи натижаларига кўра янгиланади. Чунки, Украинадан ушбу маҳсулот экспортининг қизғин палласи, одатда, сентябрь ойига тўғри келади. Бундан ташқари, сентябрь ойида жаҳон бозорида музлатилган малина нархи бу резаворга бўлган талаб билан бир хил ўсишда давом этди. Украиналик резавор етиштирувчилар эса бу ойда, одатда, ремонтант малина навларини фаол йиғишади ва қайта ишлашади.

Малинанинг жисмоний жиҳатдан экспорти бўйича ойлик рекорд 2020 йилнинг сентябрида қайд этилган бўлиб, ўшанда мамлакатдан биринчи марта 4 минг тоннадан ортиқ маҳсулот экспорт қилинган эди. Шунга кўра, 2021 йилнинг август ойида экспорт аввалги рекорддан бирданига 44 фоизга ошди.

Малинанинг сўнгги йиллардаги ўртача экспорт нархлари эволюцияси ҳам қизиқ. Қуйидаги жадвалда кўриб турганингиздек, 2021/22 йилги мавсум бошида нархларнинг мисли кўрилмаган даражада ўсиши содир бўлди. Катта эҳтимол билан айтиш мумкинки, малина нархи бўйича рекорд 2021 йилнинг сентябрида яна янгиланади. Малина нархларининг ошиши сабаблари ва ушбу резавор билан боғлиқ бизнес рентабеллигининг бундай кескин ўсиши оқибатлари ҳақида биз «Малина «бум»и – 2» сарлавҳали материалда батафсил ёзган эдик.

Малинанинг ўртача экспорт нархи, $/кг

“2021 йилда озиқ-овқат маҳсулотларининг жаҳон нархлари рекорди янгиланмоқда. Ва озиқ-овқат нархларининг бундай кескин ошишига барча асосий валюталарнинг ортиқча эмиссияси, ишлаб чиқилган таъминот занжирларининг узилиши, логистика харажатлари ошиши ва мамлакатлараро малакасиз ишчи кучи ҳаракатининг мураккаблашуви туфайли ишчи кучи танқислиги сабабдир. Бироқ, малинанинг жаҳон нархлари кўтарилиши алоҳида ҳолат – аслида, бу маҳсулотнинг глобал нархлари бошқа исталган озиқ-овқат маҳсулотларига қараганда кўпроқ ўсди», дейди БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) инвестицион департаменти иқтисодчиси Андрий Ярмак.

“Аслида, музлатилган малина глобал миқёсда жуда кичик маҳсулотдир. Музлатилган малинанинг халқаро савдоси 1 миллиард доллардан кам ёки халқаро озиқ-овқат савдосининг тахминан 0,05 фоизини ва барча мева-сабзавот савдосининг 0,7 фоизини ташкил қилади. Сўнгги йилларда у арзонлиги учун оммабоп бўлиб кетди. Шунинг учун бугунги кунда нархлар кўтарилиши малинанинг, биринчи навбатда, жаҳондаги турли мамлакатлар озиқ-овқат ишлаб чиқарувчилари орасида оммабоплигининг кескин ўсиши натижасидир. Бироқ, ушбу резавор нархининг кескин ошишига олиб келган асосий омил жаҳон бозоридаги лидер-мамлакат – Сербияда малинанинг ҳосилдорлиги ва сифати билан боғлиқ муаммолар ҳақидаги хабарлар (2021 йилнинг июнь ойида етиб кела бошлаган) эди”, дейди ФАО эксперти.

Эксперт, шунингдек, музлатилган малинанинг жаҳон нархлари 2019 йилда қайта ўса бошлаганига эътибор қаратишни маслаҳат беради. Шунинг учун кўплаб мамлакатлар, жумладан, Украина 2020 йилда малина экиладиган майдонларни аста-секин ошириб, 2021 йилда уларни кескин  кенгайтирди. 2022 йил баҳорида экиш учун мўлжалланган малина кўчатлари кўплаб мамлакатларда аллақачон сотиб бўлинди. Шу сабабли, жаҳонда бу резаворнинг ортиқча етиштирилиши билан боғлиқ навбатдаги босқичга дуч келиниши мумкин.

“Мамлакатлар бўйича музлатилган малина импорти тенденциялари бўйича таҳлилимизда қайд этганимиздек, 2021 йилда резавор нархининг тез ўсиши туфайли кўплаб етакчи импортёр мамлакатларда ушбу резавор импортининг пасайиш тенденцияси кузатилди. Нархлар ўсганда, одатда, истеъмол камаяди. Жаҳонда ҳар хил турдаги резаворларнинг жуда кенг ва тез ўсиб бораётган танлови мавжудлиги сабаб, йогурт, сметана, қандолат ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар учун малина ўрнини босадиган маҳсулотлар етарличадир. Агар ишлаб чиқариш ўсса ва шу билан бирга, талаб камайса, оқибатлар нархлар учун салбий бўлиши мумкин»,  дея огоҳлантиради Андрий Ярмак.

EastFruit мутахассисларининг фикрича, келгуси мавсумда фермерлар малина учун шундай юқори нархларни мўлжал қилишлари даргумон. Албатта, об-ҳаво омили яна аралашмаса. Айтганча, малина плантациясини совуқдан ҳимоялаш ҳақидаги материални бу ерда ўқишингиз мумкин.

Музлатилган малина экспортининг ўсиш суръати бўйича қайси давлатлар етакчи экани ҳақида ушбу мақолада ўқинг ва импорт ўсиши бўйича лидер-мамлакатлар ҳақида бу ерда ўқинг.

Сообщение Украинанинг малина бўйича рекордлари – музлатилган малина мамлакат боғдорчилигига тобора кўпроқ даромад келтирмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukrainaning-malina-boyicha-rekordlari-muzlatilgan-malina-mamlakat-boqdorchiligiga-tobora-koproq-daromad-keltirmoqda/feed/ 0
Фарғона вилоятида 300 гектар майдонда янги малина плантацияларини барпо этиш ишлари бошланди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/farqona-viloyatida-300-gektar-maydonda-yangi-malina-plantatsiyalarini-barpo-etish-ishlari-boshlandi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/farqona-viloyatida-300-gektar-maydonda-yangi-malina-plantatsiyalarini-barpo-etish-ishlari-boshlandi/#respond Fri, 22 Oct 2021 19:12:31 +0000 https://east-fruit.ru/?p=89967 Сархил ва музлатилган малинанинг жаҳон бўйича нархлари барча рекордларни янгилади. EastFruit ушбу резавор экспорти бўйича жаҳонда етакчилардан бири саналмиш Украинадаги иккинчи малина «бум»и ҳақида ёзган эди. Шунга ўхшаш тенденциялар Сербия, Польша ва бошқа етакчи мамлакатларда ҳам кузатилмоқда. Шу билан бирга, яқин вақтларга қадар Ўзбекистон малина етиштиришни кенгайтиришда қулай шароитларга эга...

Сообщение Фарғона вилоятида 300 гектар майдонда янги малина плантацияларини барпо этиш ишлари бошланди появились сначала на EastFruit.

]]>

Сархил ва музлатилган малинанинг жаҳон бўйича нархлари барча рекордларни янгилади. EastFruit ушбу резавор экспорти бўйича жаҳонда етакчилардан бири саналмиш Украинадаги иккинчи малина «бум»и ҳақида ёзган эди. Шунга ўхшаш тенденциялар Сербия, Польша ва бошқа етакчи мамлакатларда ҳам кузатилмоқда. Шу билан бирга, яқин вақтларга қадар Ўзбекистон малина етиштиришни кенгайтиришда қулай шароитларга эга бўла туриб,  резавор бизнесидаги имкониятларни эътибордан четда қолдириб келаётган эди. Зеро, Ўзбекистонда бу бизнесни ривожлантириш учун ажойиб иқлим шароити ва етарлича ишчи кучи бор.

Аммо, Ўзбекистонда бу борада вазият ўзгара бошлаган кўринади. Хусусан, EastFruit экспертларининг Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги маълумотларига таяниб хабар беришича, Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятидаги Фарғона туманида умумий майдони 300 гектарлик янги малина плантацияларини барпо этиш ишлари бошланди.

2021 йилнинг август ойи ўрталарида ушбу ҳудудда малина плантацияларини кенгайтириш бўйича  режалар маълум бўлди. Фарғона тумани иқлими малина етиштириш учун мос эканлиги ҳисобга олиниб, янги резавор плантациялари учун 300 гектар бўш ва фойдаланилмаётган ер ажратилди. Тупроқни таҳлил қилиш, ерни тошлардан тозалаш, унга органик ўғитлар билан ишлов бериш ва суғориш тизимини ташкил этиш, жумладан, қудуқларни бурғулаш ва насослар ўрнатиш ишлари бошланди.

Шунингдек ўқинг: Сабзининг рекорд нархлари Ўзбекистонда илк бор импорт заруратини келтириб чиқарди

Янги плантацияларда тахминан 1 000 та оила малина етиштириш билан шуғулланади, уларнинг ўзаро фаолияти кооперация шаклида ташкил этилади. Бундан ташқари, ушбу лойиҳа малинани совутиш, сақлаш ва музлатиш учун иншоотлар, шунингдек, қайта ишлаш корхонасини ташкил қилишни ўз ичига олади.

Яқинда «Водил Қизилқўрғон» массивида янги малина плантацияларини барпо этиш ишларига старт берилди.

Фарғона вилоятида малина асосан Фарғона туманининг Водил ҳудудида етиштирилади. Бу ерда 5600 та деҳқон ва фермер хўжаликлари ушбу резаворни етиштириш билан шуғулланади. Водилдаги малина плантацияларининг умумий майдони 500 гектарни, йиллик ҳосил эса 4,4 минг тоннани ташкил этади. Шунга кўра, малина плантацияларини кенгайтириш лойиҳаси амалга оширилгач, Фарғона вилоятининг Фарғона туманида малина плантацияларининг умумий майдони 800 гектарга етади. Ўзбекистонда малина ҳосили йилига 2 марта, май-июнь ва август-сентябрь ойларида йиғиб олинади.

EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, 20 тоннагача бўлган кам сонли партияларни ҳисобга олмаганда Ўзбекистондан малина сархил маҳсулотлар бозорига деярли экспорт қилинмайди. Ўтган йили ушбу резаворнинг 120 тоннаси экспорт қилинди, шундан тахминан 100-110 тоннаси Қозоғистонга, 10-15 тоннаси Туркияга етказиб берилди. Республика Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь ойи бошидан октябрь ойи ўрталарига қадар Ўзбекистон 32,3 тонна сархил малина экспорт қилган.

Шунингдек, Ўзбекистонда резаворлар деярли музлатилмайди. Ваҳоланки, резавор, мева ва сабзавотларнинг музлатилиши ушбу мамлакатга айни турдаги маҳсулотларни етиштириш ва уларнинг экспортини кескин оширишга кўмак берган бўлар эди. Зеро, музлатилган резаворлар узоқ вақт сақланиши ва сайёрамизнинг исталган жойига экспорт қилиниши мумкин. Маълумки, янги узилган меваларни, айниқса, уларни истеъмол марказларидан узоқда бўлган Ўзбекистондан етказиб бериш анчайин мушкул иш.

Резавор ва меваларни музлатиш бизнеси ҳақидаги батафсил маълумотни «Тиферет» (Молдова) лойиҳаси раҳбари Юлия Тимошенконинг «Тожикистон мева-сабзавот сектори – энг яхши сармоявий нишалар» деб номланган онлайн конференциядаги нутқидан ўқиш ва тинглаш мумкин.

Сообщение Фарғона вилоятида 300 гектар майдонда янги малина плантацияларини барпо этиш ишлари бошланди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/farqona-viloyatida-300-gektar-maydonda-yangi-malina-plantatsiyalarini-barpo-etish-ishlari-boshlandi/feed/ 0
Сербияда малина териб олишга ҳатто Ҳиндистон ва Мўғулистондан мавсумий ишчиларни жалб қилмоқдалар https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/serbiyada-malina-terib-olishga-hatto-hindiston-va-moqulistondan-mavsumiy-ishchilarni-zhalb-qilmoqdalar/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/serbiyada-malina-terib-olishga-hatto-hindiston-va-moqulistondan-mavsumiy-ishchilarni-zhalb-qilmoqdalar/#respond Tue, 12 Oct 2021 17:26:26 +0000 https://east-fruit.ru/?p=90008 2021 йилда малинага талабнинг ошиб кетиши ушбу резаворга нисбатан қизиқиш нафақат “малина буми” иккинчи бор юз бераётган Украинада, балки малинани саноат усулида етиштириш билан шуғулланувчи Польша, Сербия, Босния ва Герцеговина ҳамда бошқа мамлакатларда ҳам яна кучайиб кетди. Шу билан бирга, EastFruit экспертларининг фикрича, кўплаб инвесторлар малина майдонларини кенгайтирар экан, мевани йиғиб-териб...

Сообщение Сербияда малина териб олишга ҳатто Ҳиндистон ва Мўғулистондан мавсумий ишчиларни жалб қилмоқдалар появились сначала на EastFruit.

]]>

2021 йилда малинага талабнинг ошиб кетиши ушбу резаворга нисбатан қизиқиш нафақат “малина буми” иккинчи бор юз бераётган Украинада, балки малинани саноат усулида етиштириш билан шуғулланувчи Польша, Сербия, Босния ва Герцеговина ҳамда бошқа мамлакатларда ҳам яна кучайиб кетди.

Шу билан бирга, EastFruit экспертларининг фикрича, кўплаб инвесторлар малина майдонларини кенгайтирар экан, мевани йиғиб-териб олиш учун арзон ишчи кучи нақадар муҳим эканлигига етарли эътибор қаратмаяптилар. Чунки ҳозирда малинани комбайнда териб олиш резавор сифатига зарар етказиши туфайли ҳатто музлатиш эҳтиёжлари учун ҳам ярамайди.  Натижада, қўлда терилган мевадан машинада терилгани анча арзон юради. Демак, кейинги йилданоқ малина териш учун ишчи кучи нархлари кўплаб мамлакатларда кескин кўтарилиши мумкин.

Сербиядаги ҳолат бунга ёрқин мисол бўла олади. Спутник Сербиянинг ёзишича, малина териб олиш учун ишчи кучи етишмовчилиги ишлаб чиқарувчиларни ҳатто Ҳиндистон ва Мўғулистон сингари экзотик мамлакатлардан ишчи қидиришга мажбур қилмоқда. Музлатишга мўлжалланган малинанинг ҳозирги рекорд даражада юқори нархлари Сербияда $4,2-4,9/кг га етган. Бу эса назарий жиҳатдан ишчи кучини Ер шарининг исталган нуқтасидан олиб келишга имкон беради-да! Бироқ коронавирус пандемияси ва вақти-вақти билан юзага келаётган халқаро йўналишлардаги чекловлар шароитида бу масалада жиддий муаммолар келиб чиқмоқда.

Шунингдек ўқинг:  Буюк Британиядаги иссиқхона сабзавотларини етиштирувчи энг йирик компанияси ишчилар етишмовчилиги сабаб катта зарар кўрмоқда

Шу боисдан, айни пайтда резавор терувчи ишчилар асосан минтақа мамлакатлари, аввало Албаниядан келиб ишлаяпти. Албан ишчиларига Сербияда малина йиғим-терими учун қанча тўлашади? Манбаларнинг маълум қилишича, серб малинасини тераётган албан мавсумий ишчилари кунига 30 евро ҳақ олади. Айни пайтда уларга бепул овқат ва яшаш учун жой берилади.

EastFruit экспертларининг қайд этишича, бу ишчиларга кунига ўртача 500 дан 600 гривенгача (16-20 евро) тўланадиган Украинадаги малина терими иш ҳақларидан анча баланд. Аммо Украина малинанинг ўзини ҳам Сербияга қараганда арзонроқ нархда экспортга чиқаради. Чунки Сербия сифатли малинани қиммат нархда сотиш мумкин бўлган АҚШ ва Канадага музлатилган малина экспорт қилувчи энг йирик етказиб берувчилардан бири ҳисобланади. Украина эса ушбу мамлакатларга экспорт қилишни энди-энди бошлади.

Дарвоқе, тайёр маҳсулотни қиммат нархда сотиш Украинага ҳам иш ҳақи паст, ишчи кучи эса кўп бўлган мамлакатлардан мавсумий ишчиларни жалб қилиш тўғрисида ўйлаб кўриш имконини берган бўларди. Масалан, Тожикистон ёки Ўзбекистондан. Бироқ бу борада ҳам давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўлиши керак. Сербияда аграр масалалар вазирлиги бундай ташаббусларни фаол қўллаб-қувватлайди ва хорижий мавсумий ишчиларни жалб қилиш, уларни легал ишга жойлаштириш учун шарт-шароитлар яратиб бермоқда.

Малинанинг нархлари юқорилигича қолар экан, Сербия аллақачон Осиёнинг ва Африканинг бошқа мамлакатларидан арзон ишчи кучини жалб қилишни режалаштирмоқда. Мамлакатда ишчи кучини импорт қилишга ихтисослашган, шунингдек, серб малинаси етиштириладиган асосий минтақаларда ишчиларни турар жой ва озиқ-овқат билан таъминлайдиган компаниялар пайдо бўлмоқда.

Айни пайтда эса Украинада фақатгина плантацияларни кенгайтириш масаласи кун тартибига чиққан. Ҳолбуки, ҳозирнинг ўзида резаворларни териб олишга ишчи топиш осон эмас.

Сообщение Сербияда малина териб олишга ҳатто Ҳиндистон ва Мўғулистондан мавсумий ишчиларни жалб қилмоқдалар появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/serbiyada-malina-terib-olishga-hatto-hindiston-va-moqulistondan-mavsumiy-ishchilarni-zhalb-qilmoqdalar/feed/ 0
Украина малинаси илк бор АҚШ ва Канадага экспорт қилинди! https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukraina-malinasi-ilk-bor-aqsh-va-kanadaga-eksport-qilindi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukraina-malinasi-ilk-bor-aqsh-va-kanadaga-eksport-qilindi/#respond Tue, 12 Oct 2021 10:07:25 +0000 https://east-fruit.ru/?p=88858 EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, бу йил Украинада резавор бизнеси учун катта воқелик юз берди – илк бор Украинада етиштирилган малинанинг музлатилган ҳолдаги йирик партиялари АҚШ ва Канадага экспорт қилинди. Украина мева-сабзавот ассоциацияси (УМСА) бу мамлакат учун муҳим саналмиш мазкур битимнинг тафсилотларига ойдинлик киритди – малинанинг битта партияси Канадага юборилди. АҚШга...

Сообщение Украина малинаси илк бор АҚШ ва Канадага экспорт қилинди! появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, бу йил Украинада резавор бизнеси учун катта воқелик юз берди – илк бор Украинада етиштирилган малинанинг музлатилган ҳолдаги йирик партиялари АҚШ ва Канадага экспорт қилинди.

Украина мева-сабзавот ассоциацияси (УМСА) бу мамлакат учун муҳим саналмиш мазкур битимнинг тафсилотларига ойдинлик киритди – малинанинг битта партияси Канадага юборилди. АҚШга эса малинанинг бир денгиз контейнери миқдоридаги партияси жўнатилди. Логистика тахминан бир ярим ой давом этди ва харидор етказиб берилган маҳсулот сифатидан қониқиш ҳосил қилди. Энди украиналиклар билан ҳамкорликни мунтазам давом эттириш имконияти кўриб чиқилмоқда.

Ушбу воқеликнинг Украинада резавор етиштиришни ривожлантириш ва музлатишдаги аҳамияти қуйидаги омил билан изоҳланади: украиналик етказиб берувчилар маҳсулот сифати ҳамда логистика талабларига юқори даражада жавоб бера олди. Шунга кўра, украиналик малина экспортёри FDA (The United States Food and Drug Administration) сертификатидан муддатидан аввал муваффақиятли ўтди.

Бу тадбирнинг иккинчи муҳим жиҳати шундаки, Америка Қўшма Штатлари ва Канада анъанавий равишда импорт қилинадиган малина учун бошқа йирик импортёр-мамлакатларга нисбатан юқори нарх тўлайди. Бу эса Украина экспортёрлари учун маҳсулот сифатини яхшилашга сармоя киритишда яхши имкониятлар яратади. Табиийки, импорт нархи юқори бўлиши маҳсулотларнинг юксак сифат параметрларига боғлиқ. FDA эса етказиб берувчининг ҳисобидан ўз стандартлари ва хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотларни қайтармоқда ва муаммо ҳақидаги тўлиқ маълумотни, жумладан, экспортёр-фирма номини ҳам эълон қилади. Шунинг учун экспорт қилувчи мамлакат ва етказиб берувчи компания ўз обрўсини ўйласа, талабларга риоя қилиши зарур.

«АҚШ ва Канада жаҳонда музлатилган малинанинг энг йирик импортерлари ҳисобланади ва дунё миқёсидаги умумий импорт ҳажмида ушбу мамлакатларнинг улуши қиймат жиҳатидан қарийб 80 фоизни, жисмоний жиҳатдан эса қарийб 65 фоизни ташкил қилади. Бироқ, Украина анъанавий равишда музлатилган малинани, асосан, Польшага экспорт қилган. Польша жаҳоннинг бошқа мамлакатларига Украина малинасининг реэкспортидан яхши даромад олади. Шу маънода музлатилган малинани ушбу резаворнинг импорт нархлари юқори бўлган мамлакатларга тўғридан-тўғри етказиб беришга киришиш Украинада ушбу бизнесни янада ривожлантириш учун муҳим қадамдир. Зеро, бу ҳолда резавор музлатувчилар музлатилган малинани қайта ишлаш ва тозалашнинг технологик даражасини ошириши ва маҳсулот етиштирувчиларга юқори нарх тўлаши мумкин. Ўз навбатида, малина етиштирувчилар маҳсулот сифатини яхшилашга ҳаракат қилишади», – дейди Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) инвестицион департаменти иқтисодчиси Андрий Ярмак.

Биз Польшага резаворлар экспорт қилганда Украина неча миллион доллар йўқотиши ҳақида ёзган эдик. Бошқача айтганда, бу даромад Украина резаворларини реэкспорт қилаётган польшалик воситачиларда қолади. Бироқ, сўнгги йилларда Украинадан музлатилган малина экспортини диверсификациялашда ижобий тенденция кузатилмоқда. Хусусан, Украина малинасининг Германия, Франция, Италия ва Голландияга тўғридан-тўғри экспорти сезиларли даражада ошди. АҚШ ва Канаданинг музлатилган малина импорт қилувчи давлатлар рўйхатига кириши экспортни янада диверсификациялаш имконини беради. Айниқса, украиналик малина етиштирувчилар шу йилнинг ўзидаёқ, экин майдонларини сезиларли даражада кенгайтирмоқчи. Бу хусусда «Малина шов-шуви – 2» сарлавҳали мақоламизда ўқинг.

Шуниси қизиқки, УМСА ушбу муваффақиятли етказиб бериш туфайли ассоциация аъзолари билан сархил ва музлатилган сабзавотлар, мевалар ҳамда резаворлар экспорти бўйича савдо платформасини яратиш ва Украина супермаркетлари тармоғига кириш бўйича музокараларни тиклади.  Агар мазкур режалар амалга оширилса, бу Украинанинг экспорт бозоридаги ўрнини жуда ҳам мустаҳкамлаши мумкин. Бироқ, сўнгги вақтга қадар Украина экспортёрлари ўзаро келиша олишмади.

Қайд этиш жоизки, АҚШ музлатилган малинани, асосан, Чили, Мексика ва Сербиядан импорт қилади. Шу билан бирга, музлатилган малина экспорти бўйича жаҳонда биринчи ўринни эгаллаган Сербия ушбу бозорни ўзининг устувор мақсадларидан бири ҳисоблаб, АҚШга резаворлар етказиб беришни фаол равишда оширмоқда. 2020 йилда Сербия АҚШга илк бор 10 минг тоннадан зиёд музлатилган малина экспорт қилган эди ва экспорт ҳажми бўйича деярли Мексикага етиб олган. Солиштириш учун айтадиган бўлсак, Польша АҚШга 2020 йили атиги 281 тонна малина экспорт қилган. АҚШга Польшанинг музлатилган малинаси экспорти динамикаси кетма-кет бир неча йил давомида салбийлигича қолмоқда – 2018 йили Польша АҚШга 400 тоннадан зиёд малина етказиб берган эди.

Канада музлатилган малинани Чили, Сербия, АҚШ ва Мексикадан импорт қилади. Сербия Канадага ҳам экспортни кўпайтирмоқда ва 2020 йилда музлатилган малинани рекорд ҳажмда – 6,8 минг тонна етказиб берди. Польша Канадага тахминан АҚШга етказгани каби музлатилган малина экспорт қилади.

Шунга кўра, музлатилган малина экспорти бўйича жаҳондаги беш йирик экспортёрдан бири бўлмиш Украина учун ушбу икки муҳим савдо бозоридан жой эгаллаш жуда муҳим. Бу, айниқса, 2022-2024 йилларда резаворларнинг барча турларини етиштириш ўсиши кутилаётган фонда айни муддаодир. Умид қилиш жоизки, нафақат резавор етиштириш ҳажми, балки унинг сифати ҳам ўсади.

Сообщение Украина малинаси илк бор АҚШ ва Канадага экспорт қилинди! появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukraina-malinasi-ilk-bor-aqsh-va-kanadaga-eksport-qilindi/feed/ 0
Хорхе Дуарте: ёпиқ тупроқ технологиялари Грузияда реза мевалар секторини яхшилашга хизмат қилади https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/intervyu-uz/khorkhe-duarte-yopiq-tuproq-tekhnologiyalari-gruziyada-reza-mevalar-sektorini-yakhshilashga-khizmat-qiladi/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/intervyu-uz/khorkhe-duarte-yopiq-tuproq-tekhnologiyalari-gruziyada-reza-mevalar-sektorini-yakhshilashga-khizmat-qiladi/#respond Fri, 24 Sep 2021 19:09:13 +0000 https://east-fruit.ru/?p=87844 Резавор мевалар етиштирувчиларнинг консультанти, Португалиялик агроном Хорхе Дуарте USAID Agriculture program дастури томонидан Грузияга маҳаллий фермерларга маслаҳатлар бериш учун таклиф этилди. 2020 йилда бир қатор онлайн семинарлардан сўнг у 2021 йил апрелда ва июлда икки марта Грузиядаги резавор мевалар плантацияларига ташриф буюрди. Хорхе Марокаш, Миср, Руминия, Испания, Италия, Туркиядаги резавор...

Сообщение Хорхе Дуарте: ёпиқ тупроқ технологиялари Грузияда реза мевалар секторини яхшилашга хизмат қилади появились сначала на EastFruit.

]]>

Резавор мевалар етиштирувчиларнинг консультанти, Португалиялик агроном Хорхе Дуарте USAID Agriculture program дастури томонидан Грузияга маҳаллий фермерларга маслаҳатлар бериш учун таклиф этилди. 2020 йилда бир қатор онлайн семинарлардан сўнг у 2021 йил апрелда ва июлда икки марта Грузиядаги резавор мевалар плантацияларига ташриф буюрди. Хорхе Марокаш, Миср, Руминия, Испания, Италия, Туркиядаги резавор мевалар боғларида ишлаш бўйича катта тажрибага эга эканлигини инобатга олиб, EastFruitнинг Грузиядаги мутахассислари у билан Грузияда малина ва ежевика етиштириш ҳолати ва истиқболлари тўғрисида суҳбат қурди.

– Грузиядаги малина ва ежевика сектори тўғрисида нима дея оласиз?

– Асосий жиҳат шундаки, Грузияда малина ва ежевикани кўчатларини очиқ тупроққа экадилар. Ўз тажрибамдан келиб чиқиб айтсам, бу сархил резаворлар бозори учун яхши танлов эмас. Одатда, очиқ тупроқда етиштирилган резаворлар қайта ишлаш секторига сотилади. Чунки бундай усулда ўстириш турли касалликлар, қуёш куйдириши ва мевани моғор босиши учун шароит яратади. Иқлим билан боғлиқ бу барча муаммолар ишлаб чиқариш салоҳиятини ва даромадни камайтиради. Янги узилган мевалар бозори учун чиқариладиган резавор мевалар кўчат ўсадиган муҳитни ёмғир, тўридан-тўғри қуёш нурлари, зараркунандалар ва касалликлардан ҳимоялашни таъминлайдиган туннелларда етиштирилади.

Мен Грузияда учратган Nova, Caroline, Himbo Top ва Tulamagic сингари навларнинг кўпчилиги эски нав ҳисобланади. Бу йилга келибгина,  USAID Agriculture program қишлоқ хўжалиги дастури кузда ва баҳорда йиғиб олиш мумкин бўлган Рrimocane Amira каби янги навларни тақдим қилди. Эртапишар навлар муҳим ўрин тутади. Чунки Грузиянинг малина ва ежевика етиштириладиган минтақаларида ёз иссиқ келади. Ҳарорат 30 даражадан юқори, намлик эса ёзда 50 фоиздан пастда бўлади. Бундай муҳит реза мевалар етиштириш учун ноқулай. Менинг фикримча, Грузияда ҳосилни ёзда йиғиб олиш учун энг қулай жой Гурия бўлиб, Қора денгиздан келадиган намлик, қулай ҳарорат ва иқлим бунга хизмат қилади. Шундай қилиб, Грузияда малина ва ежевикани баҳор ва кузда, ноқулай иқлим шароитларидан халос бўлиш учун туннеллар ва соядан пана қилувчи тўрлар остида етиштириш энг мақбул йўлдир. Бу, ўз навбатида, ҳосилдорлик ва сифатга ҳам ижобий таъсир қилади. Ёздаги асосий ишлаб чиқариш мавсумига баҳорги ва кузги маҳсулотни ҳам қўшиш, шу билан бирга навларни тўғри танлаб олиш супермаркетларга бутун йил давомида мева етказиб бериш ва узоқ муддатли шартномалар тузишга имкон яратади.

 – Грузин фермерлари қандай қилиб маҳсулот сифатини ошириши мумкин?

Грузин фермерлари ишни қуёшнинг салбий таъсиридан ҳимоялаш мақсадида боғларда кўланка берувчи тўрлар ўрнатишдан бошлаши лозим. Ҳозир биз ишлаб чиқарувчилар билан айнан шу масалани муҳокама қилмоқдамиз. Бироқ, фермерлар мазкур технологияларга ҳали инвестиция киритганларича йўқ. Мендаги маълумотларга кўра, Грузия бозорида импортёрлар кам. Бу эса ана шундай материаллар импортини қийинлаштиради ёки унинг ўта қиммат бўлишига олиб келади. Кўланка тўрларининг бўлиши – бу сифатни яхшилашнинг битта йўли. Бу якуний қарор эмас.

Яна бир жиҳат – тупроқда рН даражасининг юқори бўлиши. Тупроқдаги рН даражаси 8 дан юқори бўлган ерларда шўрланишни тузатмай туриб экин ўстириш қийин. Чунки кўплаб озуқа моддалари тупроқдаги рН даражаси 6-7 бўлганда сингади. Грузиядаги ерларнинг аксариятида тупроқда рН даражасини пасайтириш учун элементар олтингугурт билан ишлов берилмайди. Тупроқда реакциялар бошланиши ва рН кўрсаткичига тузатишлар киритиш мақсадида бу ишни экин экишдан камида 6-12 ой олдин қилиш керак. Бундан ташқари, илдиз зонасида рН ни паст даражада ушлаб туриш учун ишлаб чиқарувчилар аммоний нитрат, аммоний сульфат ва моноаммонийфосфат сингари кислотали ўғитлардан фойдаланиши талаб этилади. Суғориш сувлари таркибида биокарбонатлар миқдори юқори бўлганлиги сабаб, уни кислота билан бойитиш ҳам шундай ишлар қаторига киради. Натижада, рН даражасида ҳамда илдиз зонаси жойлашган тупроқда кучли ҳимоя қатламини ҳосил қилади.

Шуниси аниқки, ҳаммасини бошдан бошлаганда аввалбошданоқ режани тўғри тузиб олиш муваффақият калитидир. Грузия шароитида ҳосилни баҳор ва кузда олиш учун мос келадиган навларни танлашдан тортиб ҳар бир нав учун туннеллар барпо этишгача.

Мен яна фермерларга ҳар гектарига ҳозиргидан кўра кўпроқ кўчат экишни маслаҳат берган бўлардим. Одатда, бир гектарга 12 мингдан 16 минггача кўчат экилади, аммо Грузияда бу рақам 6-7 мингтани ташкил қилар экан. Бу усул АҚШ ва Европада 20-30 йиллар аввал қўлланилган. Ўша пайтларда фермерлар кўчатлар оралиғида масофа қолдириб экканлар, чунки улар бир-бирига боғланган ҳолатда етиштирилган. Ҳозирги кунда Европада бир погон метр жойга 3-4 та кўчат экилади ва уларга бир бутунликда қаров тизими таъминланади.

Мен ташриф буюрган грузин ишлаб чиқарувчилари ҳам қаров тизимидан фойдаланаркан. Бироқ экинлар орасидаги масофа 0,25 ёки 0,33 м ўрнига 0,75 ёки 1 метрни ташкил қилади. Грузияда эски тизим асосан тупроқда бир йил тургандан кейин ҳосил берадиган флорикана навлари билан қўлланилганлиги сабаб, ўсимлик боғ қалинлигини ошириб боради ва бачки илдизлар ёрдамида кўпаяди. Аммо кўпроқ ҳосил олиш учун ишлаб чиқарувчилар аввалбошданоқ кўпроқ кўчат ўтқазишлари лозим.

– Қайта ишлаш учун ҳосил етиштиришда харажатларни қисқартириш мумкинми?

– Харажатларни камайтириш учун реза мевалар машинада териб олинади. Қўлда териш ҳамиша қиммат бўлган. Бироқ биз агар янги узилган мевалар бозорини мақсад қилсак, қўлда теримдан қочиб бўлмайди. Айни пайтда, ишчи кучининг етишмаслиги Грузияда ҳозирданоқ муаммога айланяпти. Янги мевалар бозори билан ишлаганда охир-оқибат қайта ишлашга юбориладиган сифатсиз мевалар ҳам чиқади. Шу сабабдан, қўлда теримнинг қийматини инобатга олиш лозим.

Ишлаб чиқарувчилар қайта ишлаш учун мўлжалланган резаворларни узоқроқ вақт кўчатнинг ўзида қолдириши ва уларнинг ҳаммасини бирдан йиғиб-териб олиши мумкин. Шу тариқа, ишчи кучига харажатлар камаяди, бироқ қайта ишловчиларга сотиладиган мева арзон ҳам бўлади-да.

Аммо бундан аввал фермерлар харидорларнинг талабларини ҳисобга олмоғи лозим. Португалияда, тармоқдаги ҳосил йиғим-терими тўғрисидаги маълумотларга қараганда, агар сиз ежевикани бозор учун тераётган бўлсангиз, соатига 3-4 кг йиғиб оласиз. Қайта ишлашга эса худди шу вақт ичида 10-12 кг териш мумкин.

– Ишлаб чиқарувчилар ёки бу секторга инвестиция киритишни режалаштираётганларга нима маслаҳат берган бўлардингиз?

– Кўчат экишдан аввал соҳани ўрганинг. Биринчи қиладиган ишингиз ўз мамлакатингиздан ташқаридаги малина ва ежевика етиштирувчи фермаларга ташриф бўлиши керак. Бу сизга энг янги тенденциялар ва секторнинг келажаги тўғрисида қимматли маълумотлар беради. Агар мамлакатингизда ушбу йўналишдаги билимлар етарли бўлмаса, сиз бизнесни ривожлантиришда ёрдам берувчи маслаҳатларни олиш учун четдан ёрдам топишингиз керак бўлади.

Бозордаги энг яхши навларни ўрганинг, консультантлар, питомниклар билан гаплашинг. Ушбу маълумотлар асосида экспорт учун энг яхши навларни танлаб олинг. Маҳаллий савдо ва экспорт бир-биридан фарқ қилади. Маҳаллий бозорда сиз пишиб етилган меваларни кўп миқдорда сотишингиз мумкин. Бироқ уларни самолёт ёки юк автомобили орқали ташишни режалаштирган бўлсангиз, сизга сифатни сақлаб қолиш учун имкони борича узоқроқ вақт давомида сақланадиган энг яхши навлар керак.

Маҳаллий ёки Россия сингари яқин масофадаги экспорт бозорлари учун “Туламин”/ Tulameen, “Глен Эмпл”/ Glen Ample, “Имара”/ Imara, “Квели”/ Kweli ёки “Мапема”/ Mapema навлари доимгидек Шарқий Европада бўлгани каби энг мақбул бўлиши мумкин. Узоқ масофаларга экспорт қилиш учун эса “Амира”/ Amira, “Лагорай”/ Lagorai, “Венги”/ Wengi, “Оптима”/ Optima, “Энросадира”/ Enrosadira, “Кванза”/ Kwanza, “Эрос”/ Eros ёки “Кларита”/ Clarita сингари янги навларни харид қилган маъқул. Яхши навларнинг кўпчилиги лицензия билан ҳимояланади. Уларни лицензияланган Driscolls, Berry World, ABB Breeding ёки Planasa компанияларигина сота олади.

– Эҳтимолий муаммоларни олдиндан билиш учун соҳанинг кучли ва заиф жиҳатларини таҳлил қилиб берсангиз.

– Ўз лойиҳангизга киришишдан аввал яхши ер ва сувли жой топинг. Мен баъзи минтақаларда сув етишмаётганига гувоҳ бўлдим. Сув таъминоти бўйича давлат каналлари бундай жойларда танқис ёки умуман мавжуд эмас. Сув бўлмаса, реза мева етиштириб бўлмайди. Қудуқнинг энг кам ҳажми – камида 8 м3/соат бўлиши лозим.

Малина ёки ежевика кўчатларига уларни экишдан камида 6 ой аввал буюртма беринг. Ҳатто февраль-март ойларида мевага киришга тайёр бўлиб етилган кўчатлар экишни режа қилган бўлсангиз ҳам, сиз бу кўчатларни экишдан 9-12 ой олдин буюртма қилишингиз керак. Нафақат ишлаб чиқариш, балки йиғим-теримдан кейинги қайта ишлаш ҳақида ҳам бош қотиринг. Даладан фермагача бўлган музлаткичли занжир – резаворларнинг сифати ва сархиллигини сақлаш гаровидир.

Одатда, талабнинг пастлиги резаворлар бозорларида заиф жиҳат саналади. Аммо баъзида, айниқса, бозорлар энди жонлана бошлаган пайтда таклиф кам бўлса ҳам шундай муаммо юзага келади. Грузияда барқарор талабга эга бўлиш учун аввало барқарор таклифни яратиб олиш керак. Истеъмолчилар пештахталарда реза меваларни тез-тез кўра бошлагач, уларнинг хулқ-атворида ўзгаришлар юз беради. Аммо бунга вақт керак. Чунки резаворларга ҳамон қиммат мева сифатида қаралиши мумкин.

Сообщение Хорхе Дуарте: ёпиқ тупроқ технологиялари Грузияда реза мевалар секторини яхшилашга хизмат қилади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/intervyu-uz/khorkhe-duarte-yopiq-tuproq-tekhnologiyalari-gruziyada-reza-mevalar-sektorini-yakhshilashga-khizmat-qiladi/feed/ 0