Малайзия • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Wed, 20 Oct 2021 07:43:08 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png Малайзия • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Молдова Малайзияга грек ёнғоғини экспорт қила бошлади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldova-malayziyaga-grek-yonqoqini-eksport-qila-boshladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldova-malayziyaga-grek-yonqoqini-eksport-qila-boshladi/#respond Wed, 20 Oct 2021 07:41:51 +0000 https://east-fruit.ru/?p=89656 Яқинда Молдованинг «Pomul Regal» компанияси (Теленешт тумани, Инешт қишлоғи) Малайзияга пўстлоқли ёнғоқнинг биринчи синов партияси (бир тонна)ни юборди. Харидорлар – Молдовалик репатриантлар гуруҳидир, улар ўзларининг онлайн-дўкони орқали Молдова асали ва ёнғоғини малайзияликларга сотишни режалаштиришмоқда. Шу билан бирга, улар ушбу маҳсулотларни маҳаллий улгуржи савдогарларга таклиф қилишга ҳаракат қилишяпти. Pomul Regal компаниясининг...

Сообщение Молдова Малайзияга грек ёнғоғини экспорт қила бошлади появились сначала на EastFruit.

]]>

Яқинда Молдованинг «Pomul Regal» компанияси (Теленешт тумани, Инешт қишлоғи) Малайзияга пўстлоқли ёнғоқнинг биринчи синов партияси (бир тонна)ни юборди. Харидорлар – Молдовалик репатриантлар гуруҳидир, улар ўзларининг онлайн-дўкони орқали Молдова асали ва ёнғоғини малайзияликларга сотишни режалаштиришмоқда. Шу билан бирга, улар ушбу маҳсулотларни маҳаллий улгуржи савдогарларга таклиф қилишга ҳаракат қилишяпти.

Pomul Regal компаниясининг тижорат директори Лилиан Флорянинг сўзларига кўра, компания Ҳиндистонда грек ёнғоғини етказиб бериш бўйича потенциал харидор билан ҳам музокаралар олиб бормоқда.

Pomul Regal компанияси 2010 йилда ташкил этилган бўлиб, биринчи ёнғоқ боғларини 2013 йилда барпо этган. Айни пайтда компанияда «Чандлер» ва «Фернор» номли ёнғоқ навларининг 150 гектар интенсив боғлари бор, шунингдек, кўчат материалларини етиштириш йўлга қўйилган. Боғнинг умумий майдонини 200 гектарга кенгайтириш режалаштирилмоқда.

Бу йил Осиё бозорларига мунтазам экспортни йўлга қўйишдан уринишдан ташқари, компания Европа Иттифоқи бозорига пўстлоқли ёнғоқ етказиб беришни кенгайтиришни режалаштиряпти. Бундан ташқари, Pomul Regalнинг маркетинг бўлими Молдова ички бозорида чакана истеъмолчиларга вакуумли ўрамда ёнғоқ мағизларини, шунингдек, ўзи ишлаб чиқарган ёнғоқ дамламасини манзилли етказиб бериш модели устида ишламоқда.

Сообщение Молдова Малайзияга грек ёнғоғини экспорт қила бошлади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldova-malayziyaga-grek-yonqoqini-eksport-qila-boshladi/feed/ 0
Малайзиядаги «LJACK» компанияси Ўзбекистоннинг Тошкент вилоятида қишлоқ хўжалиги хом ашёсини қайта ишлашга сармоя киритади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/malayziyadagi-ljack-kompaniyasi-ozbekistonning-toshkent-viloyatida-qishloq-khozhaligi-khom-ashyosini-qayta-ishlashga-sarmoya-kiritadi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/malayziyadagi-ljack-kompaniyasi-ozbekistonning-toshkent-viloyatida-qishloq-khozhaligi-khom-ashyosini-qayta-ishlashga-sarmoya-kiritadi/#respond Mon, 18 Oct 2021 09:24:12 +0000 https://east-fruit.ru/?p=89448 Ўзбекистон Республикасининг Куала-Лумпур (Малайзия)даги элчихонаси томонидан Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Инвестицияларни рағбатлантириш агентлиги раҳбарияти, Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани ҳокимлиги ва Малайзиянинг «LJACK» компанияси вакиллари ўртасида онлайн музокаралар ташкил этилди. Бу хусусда «Дунё» ахборот агентлиги хабар бермоқда. 1998 йили ташкил этилган «LJACK» компанияси доривор ўсимликларни чуқур қайта ишлаш...

Сообщение Малайзиядаги «LJACK» компанияси Ўзбекистоннинг Тошкент вилоятида қишлоқ хўжалиги хом ашёсини қайта ишлашга сармоя киритади появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистон Республикасининг Куала-Лумпур (Малайзия)даги элчихонаси томонидан Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Инвестицияларни рағбатлантириш агентлиги раҳбарияти, Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани ҳокимлиги ва Малайзиянинг «LJACK» компанияси вакиллари ўртасида онлайн музокаралар ташкил этилди. Бу хусусда «Дунё» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

1998 йили ташкил этилган «LJACK» компанияси доривор ўсимликларни чуқур қайта ишлаш асосида озиқ-овқат маҳсулотлари (шарбат, ичимлик ва озиқ-овқат қўшимчалари) ҳамда дори-дармон ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Корхона  маҳсулотлари жаҳоннинг 20 мамлакатига, жумладан, Жануби-Шарқий Осиёнинг барча давлатларига экспорт қилинади. Компания ишлаб чиқариш линиясини доимий равишда янгилаб туриш ва янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқиш учун ўз тадқиқот марказига эга.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда помидорнинг нархи рекорд даражага кўтарилди ва тезлик билан ўсишда давом этмоқда

Тадбир давомида тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш, шунингдек, Малайзия томонининг саноат технологияларини Тошкент вилоятида экспортга йўналтирилган шарбат, озиқ-овқат қўшимчалари ва республикада мавжуд қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳамда доривор ўтлардан фойдаланган ҳолда фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун қўллаш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув доирасида Малайзия томонига Ўзбекистонда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, бизнес юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, жумладан, «Ангрен», «Бўстонлиқ-фарм» ва «Паркент-фарм» эркин иқтисодий зоналари доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ер участкаларини рўйхатга олиш тартиби ҳақида батафсил маълумот берилди.

Музокаралар натижасида яқин орада «LJACK» компанияси вакилларининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш, дислокация жойини аниқлаш ва муҳокама қилинаётган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича амалий ишларни бошлаш тўғрисида келишувга эришилди.

Сообщение Малайзиядаги «LJACK» компанияси Ўзбекистоннинг Тошкент вилоятида қишлоқ хўжалиги хом ашёсини қайта ишлашга сармоя киритади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/malayziyadagi-ljack-kompaniyasi-ozbekistonning-toshkent-viloyatida-qishloq-khozhaligi-khom-ashyosini-qayta-ishlashga-sarmoya-kiritadi/feed/ 0
Малайзия компанияси Ўзбекистонда мева сақлаш омборлари қурилишига сармоя киритиш имкониятини кўриб чиқмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/malayziya-kompaniyasi-ozbekistonda-meva-saqlash-omborlari-qurilishiga-sarmoya-kiritish-imkoniyatini-korib-chiqmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/malayziya-kompaniyasi-ozbekistonda-meva-saqlash-omborlari-qurilishiga-sarmoya-kiritish-imkoniyatini-korib-chiqmoqda/#respond Fri, 15 Oct 2021 09:17:52 +0000 https://east-fruit.ru/?p=89183 Ўзбекистоннинг Куала-Лумпур (Малайзия)даги элчихонаси «Аgrione Group» (Ўзбекистон) раҳбарияти ва «Мinsiang Development Sdn Bhd» (Малайзия) раҳбарияти ўртасида онлайн музокаралар ташкил этди. Унда республикада мева-сабзавотларни сақлаш учун совутиш камераларини барпо этиш мақсадида Малайзия томонидан инвестициялар йўналтириш масаласи муҳокама қилинди, дея хабара бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги. 1981 йилда ташкил этилган «Мinsiang Development Sdn...

Сообщение Малайзия компанияси Ўзбекистонда мева сақлаш омборлари қурилишига сармоя киритиш имкониятини кўриб чиқмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистоннинг Куала-Лумпур (Малайзия)даги элчихонаси «Аgrione Group» (Ўзбекистон) раҳбарияти ва «Мinsiang Development Sdn Bhd» (Малайзия) раҳбарияти ўртасида онлайн музокаралар ташкил этди. Унда республикада мева-сабзавотларни сақлаш учун совутиш камераларини барпо этиш мақсадида Малайзия томонидан инвестициялар йўналтириш масаласи муҳокама қилинди, дея хабара бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги.

1981 йилда ташкил этилган «Мinsiang Development Sdn Bhd» компаниясининг бош қароргоҳи Малайзиянинг Жоҳор штатида жойлашган бўлиб, саноат корхоналарига консалтинг хизматларини кўрсатиш ва ишлаб чиқариш ускуналарини етказиб бериш  билан шуғулланади. Компания бу борада Малайзия, Сингапур ва Бангладешда ишлаш тажрибасига эга. Шунингдек, компания Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси билан шуғулланади.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон Хитойга мева экспортини кескин камайтирди

Музокаралар чоғида Малайзия томонига Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар, хусусан, бозор муносабатларини жорий этиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи, қайта ишловчи ва сотувчи, жалб этадиган субъектлар ўртасидаги муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, тармоққа сармоя киритиш, ресурс тежовчи технологияларни жорий этиш, шунингдек, ушбу индустриянинг замонавий технологияларга эга бўлган иштирокчилари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Музокаралар натижасида лойиҳанинг бизнес-режаси ва техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш, «Мinsiang Development Sdn Bhd» компанияси раҳбариятининг  (2021 йилнинг ноябрь ойига мўлжаллаб) Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш бўйича амалий чоралар кўриш тўғрисида келишувларга эришилди.

Сообщение Малайзия компанияси Ўзбекистонда мева сақлаш омборлари қурилишига сармоя киритиш имкониятини кўриб чиқмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/malayziya-kompaniyasi-ozbekistonda-meva-saqlash-omborlari-qurilishiga-sarmoya-kiritish-imkoniyatini-korib-chiqmoqda/feed/ 0
Перу голубика экспорти географияси Малайзия ва Ҳиндистон ҳисобига кенгайди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/peru-golubika-eksporti-geografiyasi-malayziya-va-hindiston-hisobiga-kengaydi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/peru-golubika-eksporti-geografiyasi-malayziya-va-hindiston-hisobiga-kengaydi/#respond Tue, 21 Sep 2021 20:06:45 +0000 https://east-fruit.ru/?p=87041 EastFruitнинг FruitNet ҳаволасига таяниб хабар беришича, Перу глобал голубика бозорида етакчи мавқеини мустаҳкамлашда давом этмоқда. Яқинда Малайзия ва Ҳиндистон ушбу резаворнинг потенциал бозорлари рўйхатига қўшилди. Масалан, Перу қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва суғориш вазирлигининг Миллий қишлоқ хўжалиги санитария хизмати (SENASA) Ҳиндистон ва Малайзия Перудан голубика импорт қилиш учун фитосанитария талабларини тасдиқлаганини...

Сообщение Перу голубика экспорти географияси Малайзия ва Ҳиндистон ҳисобига кенгайди появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruitнинг FruitNet ҳаволасига таяниб хабар беришича, Перу глобал голубика бозорида етакчи мавқеини мустаҳкамлашда давом этмоқда. Яқинда Малайзия ва Ҳиндистон ушбу резаворнинг потенциал бозорлари рўйхатига қўшилди.

Масалан, Перу қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва суғориш вазирлигининг Миллий қишлоқ хўжалиги санитария хизмати (SENASA) Ҳиндистон ва Малайзия Перудан голубика импорт қилиш учун фитосанитария талабларини тасдиқлаганини қайд этди. Мамлакатда ушбу резаворнинг асосий ҳосилидан ташқари, цитрус мевалар (апельсин, мандарин, лимон ва грейпфрут) учун ҳам шартномалар тузилди.

SENASA маълумотларига кўра, Перу экспортёрлари шу йилдан бошлабоқ, Малайзия ва Ҳиндистон бозорларига голубика ва цитрус мевалар етказиб беришни бошлашлари мумкин. Иккала давлат ҳозирча жаҳон бозорида голубиканинг йирик харидорлари эмас. Шундай қилиб, 2020 йилда Малайзия атиги 900 тонна голубика импорт қилди, Ҳиндистонда эса бу меванинг рекорд импорти 2019 йилда қайд этилган ва атиги 82 тоннани ташкил этган эди.

Шунга қарамай, Малайзия ҳам, Ҳиндистон ҳам резаворлар импортини тезлик билан кўпайтирмоқда ва уларнинг очилиши Перу экспортини диверсификациялаш занжирининг муҳим бўғини бўлади. Масалан, Малайзия сўнгги беш йил ичида голубика импортини уч баравар оширди.  Ҳиндистонда ҳам ҳар йили импорт қилинадиган резавор ва меваларга талаб ортиб бормоқда. Ушбу мамлакат жаҳонда аҳоли сони кўплиги бўйича (бозори динамик ривожланаётган, шу жумладан, юқори сифатли маҳсулотлари билан) иккинчи ўринда туради.

Эътибор бериш жоизки, постсовет ҳудудидан Украина етказиб берувчилари ўтган йили Малайзия бозорида ўз ўрнини эгаллашга ҳаракат қилди, аммо бу атиги 2 тонналик маҳсулотнинг синов партиялари эди, холос. Ҳиндистонда голубика бозори ҳали ҳам кичик ҳажмдалигича қолмоқда, асосий етказиб берувчилар эса Чили, Голландия ва АҚШдир.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги беш йил ичида Перу голубика экспортини олти баробар оширишга муваффақ бўлди ва 2020 йилда бу меванинг жаҳон бозорида мавжудлиги нуқтаи назаридан ҳажм бўйича Чилини четлаб ўтди. Перудан йиллик голубика экспортининг қарийб ярми АҚШ ҳиссасига тўғри келади, қолган қисми эса жаҳоннинг қолган минтақаларига бўлиниб кетади. Шу билан бирга, Перу экспортини ривожлантиришда экспортёрлар асосий эътиборни Европа Иттифоқи, Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари ва Хитойга қаратишади.

Сообщение Перу голубика экспорти географияси Малайзия ва Ҳиндистон ҳисобига кенгайди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/peru-golubika-eksporti-geografiyasi-malayziya-va-hindiston-hisobiga-kengaydi/feed/ 0
Ўзбекистон гилос жемининг биринчи партиясини Малайзияга етказиб берди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-gilos-zhemining-birinchi-partiyasini-malayziyaga-etkazib-berdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-gilos-zhemining-birinchi-partiyasini-malayziyaga-etkazib-berdi/#respond Thu, 02 Sep 2021 12:18:47 +0000 https://east-fruit.ru/?p=85581 Ўзбекистоннинг Куала -Лумпурдаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган гилос жемининг биринчи партияси Малайзия бозорига етказиб берилди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги. «Golden Prime Food» МЧЖ –  Ўзбекистон экспортёр- компанияси етказиб бераётган маҳсулотлар ҳажми қарийб 1 тоннани ташкил этади. Маҳсулотлар «Organic Fresh Cherry Jams from Uzbekistan» ёзувли махсус маркировкаланган қадоқда...

Сообщение Ўзбекистон гилос жемининг биринчи партиясини Малайзияга етказиб берди появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистоннинг Куала -Лумпурдаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган гилос жемининг биринчи партияси Малайзия бозорига етказиб берилди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

«Golden Prime Food» МЧЖ –  Ўзбекистон экспортёр- компанияси етказиб бераётган маҳсулотлар ҳажми қарийб 1 тоннани ташкил этади. Маҳсулотлар «Organic Fresh Cherry Jams from Uzbekistan» ёзувли махсус маркировкаланган қадоқда жўнатилди.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистондан анор экспорти мавсуми фаол босқичга кирмоқда

Малайзия импортёр-компанияси –  Jawahir Fresh Fruits директори Моҳд Aбдуллоҳнинг сўзларига кўра, маҳсулотларнинг бу партияси Куала-Лумпур ва Малайзиянинг бошқа штатларидаги савдо тармоқлари орқали Ўзбекистоннинг Мустақиллик куни – 31 август санаси муносабати билан махсус совға шаклидаги қадоқларда сотилади. Шунингдек, жемни маҳаллий машҳур электрон савдо платформалари – «Lazada», «Shopee» ва «ezBuy» орқали сотиш режалаштирилган. Зеро, бу маҳсулотни бутун мамлакат бўйлаб якуний истеъмолчиларга тўғридан -тўғри етказиб бериш имконини беради.

Моҳд Aбдуллоҳ ўз компанияси бу йўналишда ўзбек экспортёр-компаниялари билан ҳамкорликни кенгайтиришни ва йил давомида етказиб бериш ҳажмини икки баробардан зиёдга оширишни режалаштираётгани ҳақида гапирди.

Мамлакатнинг Куала -Лумпурдаги дипломатик миссияси Малайзия бозорида маҳаллий корхоналар маҳсулотларини илгари суриш бўйича ишларни фаол давом эттирмоқда.

Сообщение Ўзбекистон гилос жемининг биринчи партиясини Малайзияга етказиб берди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-gilos-zhemining-birinchi-partiyasini-malayziyaga-etkazib-berdi/feed/ 0
Украина компанияси Малайзияга органик голубика экспорт қила бошлади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukraina-kompaniyasi-malayziyaga-organik-golubika-eksport-qila-boshladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukraina-kompaniyasi-malayziyaga-organik-golubika-eksport-qila-boshladi/#respond Sun, 01 Aug 2021 11:39:26 +0000 https://east-fruit.ru/?p=83250 Ташқи ишлар вазирлигининг қўллаб-қувватлаши билан Украинанинг Family Garden компанияси анчагина қисқа вақт – 6 ой ичида органик голубика экспортини йўлга қўйди. Резаворнинг дастлабки иккита партияси (2 тоннадан зиёд) Малайзияга жўнатилди, деб хабар бермоқда SEEDS. Биринчи контракт бўйича Украина 5 тонна резаворни экспорт қилиш имкониятига эга. Энди сентябрга қадар ҳар ҳафта...

Сообщение Украина компанияси Малайзияга органик голубика экспорт қила бошлади появились сначала на EastFruit.

]]>

Ташқи ишлар вазирлигининг қўллаб-қувватлаши билан Украинанинг Family Garden компанияси анчагина қисқа вақт – 6 ой ичида органик голубика экспортини йўлга қўйди. Резаворнинг дастлабки иккита партияси (2 тоннадан зиёд) Малайзияга жўнатилди, деб хабар бермоқда SEEDS.

Биринчи контракт бўйича Украина 5 тонна резаворни экспорт қилиш имкониятига эга. Энди сентябрга қадар ҳар ҳафта Малайзияга кичик-кичик партияда голубика етказиб берилади.

“Дипломатлар ҳамма масалада: бозорни таҳлил қилишдан тортиб эҳтимолий ҳамкорларнинг ишончлилигини текширишгача ёрдам беришди. 2021 йил апрелда бўлажак харидорлар билан онлайн музокаралар ўтказилди ва кўп ўтмай компания илк 5 тонна реза-меваларни етказиш бўйича контракт имзолади. Украина голубикаси Малайзияга учиб кетди, Малайзиядан эса Украинага пуллар етиб келди. Улар компания ходимлари учун маош, Украина бюджети учун солиқлардир. Экспорт Украинани иқтисодий жиҳатдан кучлироқ, украинларни эса бойроқ қилади. Шу боисдан, ТИВ доимий равишда экспортёрлар, хусусан, кичик ва ўрта бизнес учун янги имкониятлар яратмоқда”, деди ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба.

Шунингдек ўқинг: Шок-музлатиш технологияси резаворларнинг фойдали хусусиятларини узоқ вақт сақлашга имкон беради

Украинанинг Малайзиядаги элчиси Александр Нечитайлонинг сўзларига кўра, маҳаллий голубиканинг сифати етарли даражада рақобатбардош ҳисобланади. Яқин келажакда ушбу резавор Малайзиядаги йирик супермаркетлар тармоқларининг пештахталарида пайдо бўлади.

Family Garden компанияси бош директори Иван Гречковский Украина экспортини илгари суришда ТИВнинг ролини юқори баҳолади. Унинг қайд этишича, дипломатларнинг интилишлари туфайли янги бозорларга чиқиш анча жадаллашди.

Сообщение Украина компанияси Малайзияга органик голубика экспорт қила бошлади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukraina-kompaniyasi-malayziyaga-organik-golubika-eksport-qila-boshladi/feed/ 0