маккажўхори • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Fri, 17 Dec 2021 17:06:08 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png маккажўхори • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Украина компанияси консерва саноати учун оқ маккажўхори навини етиштирди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukraina-kompaniyasi-konserva-sanoati-uchun-oq-makkazhokhori-navini-etishtirdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukraina-kompaniyasi-konserva-sanoati-uchun-oq-makkazhokhori-navini-etishtirdi/#respond Sat, 18 Dec 2021 06:00:06 +0000 https://east-fruit.ru/?p=95392 Ширин маккажўхорининг ҳар хил турлари мавжуд ва улар ҳам таъми, ҳам ташқи кўриниши жиҳатидан фарқланади. Маҳсулотнинг товар кўриниши жуда муҳим, чунки, кўпчилик истеъмолчилар ташқи кўриниши бежирим маҳсулотларни афзал билади. Агар сариқ маккажўхори ҳар қандай қайта ишлаш жараёнида товар кўринишини сақлаб қолса, оқ маккажўхори пиширилганда ёки консерваланганда хира тортиб қолади. Украиналик...

Сообщение Украина компанияси консерва саноати учун оқ маккажўхори навини етиштирди появились сначала на EastFruit.

]]>

Ширин маккажўхорининг ҳар хил турлари мавжуд ва улар ҳам таъми, ҳам ташқи кўриниши жиҳатидан фарқланади. Маҳсулотнинг товар кўриниши жуда муҳим, чунки, кўпчилик истеъмолчилар ташқи кўриниши бежирим маҳсулотларни афзал билади. Агар сариқ маккажўхори ҳар қандай қайта ишлаш жараёнида товар кўринишини сақлаб қолса, оқ маккажўхори пиширилганда ёки консерваланганда хира тортиб қолади. Украиналик селекционерлар ширин оқ маккажўхорининг «Монблан» номли янги навини яратиш орқали бу муаммони ҳал этишди, дея хабар беради  SEEDS нашри.

Янги нав Украинанинг «Мнагор» компанияси (Винница вилояти)да селекцияланган.

“Ҳозирги кунда АҚШда оқ бошоқли маккажўхори жуда машҳур. Ушбу фитнес маҳсулот парҳез учун жуда мос, чунки, унинг таркибида толалар даражаси юқори. Икки-уч йилдан сўнг Украинада ҳам мазкур турдаги маҳсулот кенг танилиши кутилмоқда. Бундай маккажўхори ҳам таом тайёрлаш, ҳам консерва учун ишлатилади. Аммо оқ донли навларнинг бир камчилиги бор – қайта ишлангач, рангги хира тортади. Аслида, бу ҳам муаммо эмас. «Мнагор» компанияси ушбу масаланинг ечимини топишга муваффақ бўлди.  Биз янги – «Монблан F1» навини яратдик. Бундай маккажўхорининг уруғи сутранг-оқ бўлиб, пишгач хира тортмайди ”, дейилади «Мнагор»нинг Facebookдаги саҳифасида.

Шуниси эътиборга лойиқки, «Монблан» бошқа оқ маккажўхори турларига нисбатан ёрқинроқ рангга эга. Шунингдек, у таркибидаги юқори шакар миқдори ва нисбатан  узунлиги билан ажралиб туради (узунлиги – 23 сантиметргача).

Шунингдек ўқинг: Вакуумланган маккажўхори сўталарини сотиш ёзда сархил маккажўхори сотишдан кўра 8-10 баравар даромадлидир

“Мнагор» компанияси беш йилдан буён ўта оқ навларни қидирмоқда. Зеро, шунда сақлаш учун муҳим саналган усул – иссиқлик билан ишлов берилганида доналар рангини йўқотмайди. Бизнинг янги «Монблан» нави айнан шундай. Ушбу нав туфайли Украина консерва саноати рақобатбардош устунликка эга бўлади ва келгуси йили оқ консерва ёки музлатилган маккажўхори бозорига кириши мумкин»,  дейди «Мнагор» раҳбари Михаил Нагорняк.

Сообщение Украина компанияси консерва саноати учун оқ маккажўхори навини етиштирди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukraina-kompaniyasi-konserva-sanoati-uchun-oq-makkazhokhori-navini-etishtirdi/feed/ 0
Ҳар қандай дидга мос суперфудлар https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/har-qanday-didga-mos-superfudlar-ukrainada-nima-etishtiriladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/har-qanday-didga-mos-superfudlar-ukrainada-nima-etishtiriladi/#respond Thu, 16 Dec 2021 04:30:57 +0000 https://east-fruit.ru/?p=95161 Суперфудлар дунё бўйича бозорларни эгаллаб олишда давом этмоқда. Роса пиар қилинган чиа, киноа ва матчага амарант ва бинафшаранг жўхори рақобатга киришиши мумкин. “Фокус” нашри украин деҳқонлари ушбу трендларга қўшиладими ва чакана савдо вакиллари ўз ассортиментларини қай даражада кенгайтирмоқда, деган саволларга жавоб қидирдилар. Суперфуд нима? Унинг қандай фойдали жиҳатлари бор? Ҳозир...

Сообщение Ҳар қандай дидга мос суперфудлар появились сначала на EastFruit.

]]>

Суперфудлар дунё бўйича бозорларни эгаллаб олишда давом этмоқда. Роса пиар қилинган чиа, киноа ва матчага амарант ва бинафшаранг жўхори рақобатга киришиши мумкин. “Фокус” нашри украин деҳқонлари ушбу трендларга қўшиладими ва чакана савдо вакиллари ўз ассортиментларини қай даражада кенгайтирмоқда, деган саволларга жавоб қидирдилар.

Суперфуд нима? Унинг қандай фойдали жиҳатлари бор?

Ҳозир ҳар қандай йирик супермаркетда спирулина сувўти, чиа, киноа ёки матча – бошқача қилиб айтганда, “суперфуд” деб аталувчи маҳсулотларни топиш мумкин. Улар анча машҳур бўлиб қолганига қарамасдан, ўзи бу нима эканлигини ҳамма ҳам билавермайди. Қолаверса, суперфудга ҳатто мутахассислар ҳам аниқ таъриф бермайдилар. Ҳар ҳолда, ушбу атаманинг илмий ёки тиббий тавсифи ҳозирча мавжуд эмас. Оксфорд луғатида бу борада анчагина мавҳум тушунтириш берилган: “Ўта тўйимли ҳисобланувчи ёки саломатлик ва ўзини яхши ҳис қилиш учун фойдали озуқа”.

2007 йилга қадар Европа Иттифоқидаги ишлаб чиқарувчилар ҳар қандай маҳсулотга “суперфуд” тамғасини қўйиши мумкин эди. Зотан, Британия диетологлари ассоциацияси ўтказган тадқиқотларнинг кўрсатишича, харидорларнинг 60 фоизи ушбу маълумотга ишонган ва бундай маҳсулотларни ҳақиқатан фойдалироқ деб билган. Натижада европалик ишлаб чиқарувчилар зиммасига у ёки бу озуқа юқори даражада фойдали моддаларга бой эканлигини исботлаш вазифаси юкланди.

АҚШ ва Австралияда ҳозир ҳам хоҳлаган маҳсулотингизга superfood деб ёзиб қўйишингиз мумкин. Бу қонун билан тақиқланмаган. Украинада эса маҳсулотларни маркировкалаш бўйича техник регламент мавжуд. Бу ҳақда БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) халқаро консультанти Катерина Зверева сўзлаб берди. “Ушбу регламент ишлаб чиқарувчиларни чеклаб турибди. Маркировка харидорни чалкаштирмаслиги лозим. Демак, маҳсулот ёрлиғида у ҳақдаги барча маълумотлар акс эттирилиши керак”.

Звереванинг сўзларига қараганда, экспертлар бу борада бир тўхтамга келган: “суперовқат»нинг энг асосий хусусиятлари унинг маҳаллий эканлиги, экологик софлиги ва айниқса, фойдали бўлишидан иборат. Шуниси муҳимки, ҳамма биладиган биоқўшимчалар лабораторияларда ишлаб чиқарилса, суперфудлар – одамлар томонидан бир неча асрлар мобайнида истеъмол қилиб келинган ўсимликлар дунёсининг оддий маҳсулотларидир.

Артишокдан дуриангача: ҳар қандай дид учун мос суперфудлар

Суперфудларнинг рўйхати узун. Унга кўплаб мевалар, сабзавотлар, резаворлар, тўқ баргли кўкатлар, ёнғоқлар, сувўтлари ва ҳатто ичимликлар ҳам киради. Масалан, комбучани айтиш мумкин. Бироқ, баъзи сабабларга кўра, шу жумладан, маркетинг ўйинлари туфайли у ёки бу маҳсулотлар трендга айланиб, сотув етакчиларига айланиб олади. Катерина Звереванинг қайд этишича, ҳозир дунё бўйича кўк пиёз (йиллик ўсиш 12,5 фоиз), сельдерей (7,4 фоиз), артишок (6,3 фоиз), кольраби ва кейл карами (5,6 фоиз) савдо ҳажмларида энг кўп ўсиш кузатилмоқда. Экзотик дуриан (ўртача йиллик ўсиш 18 фоиз), голубика (14 фоиз) ва малина (13 фоиз) савдоларида эса экспорт ҳажмлари ошиб боряпти.

“Умуман, 2029 йилга қадар дунё бўйича суперфудлар бозори $229 млрдга етади”, — дея таъкидлади Катерина Зверева. Бу сегментда бошоқли ва дон экинлари етакчиликка чиқади.

Супермаҳсулотлар бозорида Шимолий Америка мамлакатлари илғор ўринларни эгаллаб турибди. Бунга бир неча сабаблар бор.

Биринчи навбатда, айнан АҚШда соғлом овқатланиш тренди жуда машҳур бўлиб кетди. Бунда ижтимоий тармоқларда соғлом турмуш тарзи ва тўғри овқатланишни фаол равишда тарғиб қилувчи юлдузлар ва инфлуэнсерларнинг ҳам роли бор.

Иккинчидан, суперфудлар, одатда, қимматроқ туради. Яъни уларни фақат молиявий жиҳатдан ўзига тўқ истеъмолчилар доимий сотиб олиши мумкин. Шимолий Американинг суперфудлар бозорида савдо бўйича юқори поғоналарни чиа уруғлари, кейл карами, киноа, голубика ва қулупнай эгаллаган.

“Мазкур бозор нафақат Америка, балки Европа Иттифоқи ва Осиё мамлакатларида ҳам жадал ривожланиб бормоқда”, – дейди Зверева. Таҳлилчиларнинг фикрича, Европанинг суперфудлар бозори яқин 5 йил ичида йилига 6,9 фоизга ўсиб боради. Бу турдаги маҳсулотлар нафақат савдо тармоқлари ва чакана савдо дўконлари, балки интернет орқали ҳам сотилади.

Годжи ўрнига чаканда: Украинада ўсиб бораётган суперфудлар

Украинада супермаҳсулотлар соҳасидаги бум Ғарб мамлакатларидагидек яққол кўзга ташланмайди. Шубҳасиз, соғлом овқатланишга интиладиган ва ўз рационига чиа ёки киноани қўшиб оладиган одамлар тоифаси бизда ҳам бор. Бироқ аксарият украинлар озиқ-овқат борасида анча консерватив саналади. Бунинг афзал жиҳатлари ҳам бор. Чунки суперфудларнинг хусусиятларидан бири уларнинг маҳаллий эканлигидир. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти диетологлар ва нутрицологлар фикрига таянган ҳолда, овқат рационида маҳаллий ҳудудга хос бўлган анъанавий маҳсулотлардан фойдаланишни тавсия қилади.

Пиар қилинган экзотик маҳсулотлар ўрнига маҳаллий маҳсулотни топиш қийин эмас, дейди Катерина Зверева ишонч билан.

Гречиха ва у қадар машҳур бўлмаган, аммо фойдалилик жиҳатидан ундан қолишмайдиган амарант – киноага яхши муқобил вариант бўла олади.

Годжи мевалари ўрнига чаканда, чиа ўрнига – зиғир, макадамио ўрнига – кедр ёнғоғини истеъмол қилиш мумкин.

Амазон ўрмонларининг пальмаларида ўсувчи машҳур асаи мевалари ўрнига черника, тут, голубика, ежевика ва қора смородинани танлаган маъқул.

Экспертнинг айтишича, Украиналик ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларни суперфуд бозорига ўзлари чиқариши ва шу йўл билан янги трендлар яратиши мумкин. Дунёда бундай мисоллар талайгина. Таркибидаги темир моддаси мол гўштдагидан кўп, кальций моддаси эса сутдагидан кўп бўлган, ҳозир анча оммалашиб кетган кейл карами яқин-яқингача чорва озуқаси сифатида ишлатилган.

“Украинада “қуён ўти” деб аталган ўша сарсабил кўкати ҳам бизда истеъмол қилинган бўлишига қарамасдан, ҳозиргидек кенг тарқалмаган эди”, дейди Зверева.

Бинафшаранг кашфиёт: хопи жўхориси

Биз учун одатий бўлган ширин бодроқ – яна бир суперфуд турларидан. Айтишларича, катта ёшли инсон учун уни истеъмол қилишнинг ўртача меъёри 34 кг ни ташкил қилади. Бироқ, жўхори етиштириш бўйича дунёнинг етакчи мамлакати бўлмиш Қўшма Штатларда ҳам ўртача истеъмол ҳажми йилига 17 кг дан иборат. Украинада бу рақамлар анча паст – киши бошига 3,5 кг холос.

Шунга қарамай, ушбу ширин маҳсулотга талаб муттасил ошиб бормоқда. Айниқса, HoReCA сегментида. “Мнагор” компанияси эгаси ва селекционер Михаил Нагорнякнинг қайд этишича, сўнгги 5 йил ичида жўхори савдоси ҳажмлари 17-20 фоизга ўсган. Украинада ҳозирги пайтда ширин жўхори қарийб 12 минг гектар майдонда етиштирилади. Бу эса ҳатто ички истеъмол талабини қаноатлантиришга ҳам етмайди.

“Масалан, ҳозир ҳамма жойда сотилаётган стакандаги бодроқ бизга Таиланддан келтирилади. Бу мамлакатда ушбу маҳсулотни етиштириш кўрсаткичлари дунёда энг катта тезликда ошиб боряпти”, дея фикр билдирди селекционер. Бу экин бизга бошқа мамлакатлардан, шу жумладан, Польша, Молдова, Венгрия ва Хитойдан ҳам импорт қилинади. Нагорнякнинг сўзларига қараганда, Украинадаги ички талабни қондириш учун ширин бодроқ етиштириладиган майдонлар камида 21,4 минг гектар бўлиши лозим.

Ҳозирда анъанавий сариқ жўхори ўрнини янги навлар эгалламоқда. Бир неча йил аввал healthy food бозорида бинафшаранг жўхори сўтаси — семизликка қарши курашиш ва артериал қон босимини пасайтиришда ёрдам берадиган хопи нави бирдан машҳур бўлиб кетди. Бинафшаранг жўхорига талаб 2030 йилга қадар ўсиб боради, дейди селекционер. Украина деҳқонлари жадал ривожлантириши керак бўлган бозор айнан мана шу.

Йирик савдо тармоқлари маҳсулотлар бозоридаги трендлардан ўзини четга олмайдилар ва ушбу сегментда ассортиментини кенгайтиришга тайёр. “Ашан Ритейл Украина”нинг кенг истеъмол товарлари харид бўлими раҳбари Виктория Шилонинг айтишича, ҳозирги пайтда компания дўконларидан суперфудларнинг киноа, чиа, годжи мевалари, амарант, кокос ёғи, зиғир уруғи, беби кейл сингари барча оммабоп турлари ўрин олган. Бундан ташқари, онлайн тарзда супермаркетдан у қадар машҳур бўлмаган товарлар, масалан, чиа уруғи, оқ киноа ёки арамант крупасини ҳам харид қилиш мумкин.

“Биз ҳозирда мазкур товарлар учун алоҳида тоифа ажратмаганмиз, бироқ бу пештахталарни доимий равишда тўлдириб, ривожлантириб боряпмиз, – дея изоҳ берди Шило. – Биз айнан суперфудларга эътибор қаратганмиз дея олмайман-ку, аммо соғлом овқатланиш билан боғлиқ бўлган, табиий ва маҳаллий маҳсулотлар диққат марказимизда эканлиги аниқ”.

Украина бозорида супермаҳсулотларни топиш қийин эмас. Аммо шуни ёдда сақлаш жоизки, шундай фойдали ва витаминга бой озуқа ҳам бутун рацион ўрнини эгалламаслиги лозим. Диетологларнинг қайд этишича, суперфудлар барча дардга даво эмас, катта эҳтимол билан улар асосий соғлом овқатланиш тарзини тўлдирувчи воситадир. Бу эса ҳар қандай ҳолатда ҳам мувозанатлашган бўлмоғи даркор.

Сообщение Ҳар қандай дидга мос суперфудлар появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/har-qanday-didga-mos-superfudlar-ukrainada-nima-etishtiriladi/feed/ 0
Украинада етиштирилган ширин маккажўхори навлари европаликларни қизиқтириб қўйди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukrainada-etishtirilgan-shirin-makkazhokhori-navlari-evropaliklarni-qiziqtirib-qoydi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukrainada-etishtirilgan-shirin-makkazhokhori-navlari-evropaliklarni-qiziqtirib-qoydi/#respond Sat, 27 Nov 2021 04:00:59 +0000 https://east-fruit.ru/?p=93258 Европа компанияси Украинанинг «Мнагор» (Винница вилояти) компанияси селекциясига оид ширин маккажўхорининг икки навига буюртма берди. Энди ички бозордаги энг оммабоп навлар –  «Украинский биколор» ва «Дейнерис» Европа Иттифоқи мамлакатларида етиштирилади, деб хабар бермоқда SEEDS. «Мнагор» – Украинада ширин маккажўхори уруғларини етиштирувчи ва сотувчи энг машҳур компаниялардан бири. Корхона қарийб йигирма...

Сообщение Украинада етиштирилган ширин маккажўхори навлари европаликларни қизиқтириб қўйди появились сначала на EastFruit.

]]>

Европа компанияси Украинанинг «Мнагор» (Винница вилояти) компанияси селекциясига оид ширин маккажўхорининг икки навига буюртма берди. Энди ички бозордаги энг оммабоп навлар –  «Украинский биколор» ва «Дейнерис» Европа Иттифоқи мамлакатларида етиштирилади, деб хабар бермоқда SEEDS.

«Мнагор» – Украинада ширин маккажўхори уруғларини етиштирувчи ва сотувчи энг машҳур компаниялардан бири. Корхона қарийб йигирма йилдан буён янги навлар селекцияси билан шуғулланмоқда.

Буюртма жуда катта – тахминан 500 гектар майдонга экин экишга тўғри келади, дейилади «Мнагор»нинг Facebookдаги  саҳифасида. Бироқ, украиналик фермерлар ҳам уруғсиз қолмайди, дейди компания эгаси Михаил Нагорняк.

Танланган навларга келсак, «Дейнерис» энг эртаги суперширин гибриддир. Ушбу турдаги маккажўхори органик деҳқончилик учун ҳам жуда мос келади. «Украинский биколор» эса ташқи кўринишидан жозибали нав, чунки, унинг доналари икки хил рангда – оқ ва сариқ. Ушбу маккажўхори товар кўринишини йўқотмай, узоқ вақт сақланиши мумкин ва шакарнинг 24%дан ортиғини  жамлаган.

Шунингдек ўқинг: Вакуумланган маккажўхори сўталарини сотиш ёзда сархил маккажўхори сотишдан кўра 8-10 баравар даромадлидир

Михаил Нагорняк ҳозирча буюртмачининг исмини ошкор эта олмайди – бу шартномада қатъий белгиланган.

Аслида, корхона Европа хабига тўрт навнинг уруғлик намуналарини тақдим этди. Ҳамкасблар барча турдаги ширин маккажўхори сифатини тан олишди, аммо Европа компаниясида икки хил навнинг муқобили бор. «Украинский биколор» ва «Дейнерис» эса ажойиб сифат кўрсаткичларига эга бўлган жуда ноёб навлар бўлиб чиқди.

Михаил Нагорнякнинг сўзларига кўра, бу навлар Украинада ҳам «мегамашҳур». Европа Иттифоқига маҳсулот экспорт қилиш «Мнагор»нинг ички шартномалар бўйича мажбуриятларни бажаришига тўсқинлик қилмайди.

Сообщение Украинада етиштирилган ширин маккажўхори навлари европаликларни қизиқтириб қўйди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukrainada-etishtirilgan-shirin-makkazhokhori-navlari-evropaliklarni-qiziqtirib-qoydi/feed/ 0
Вакуумланган маккажўхори сўталарини сотиш ёзда сархил маккажўхори сотишдан кўра 8-10 баравар даромадлидир https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/vakuumlangan-makkazhokhori-sotalarini-sotish-yozda-sarkhil-makkazhokhori-sotishdan-kora-8-10-baravar-daromadlidir/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/vakuumlangan-makkazhokhori-sotalarini-sotish-yozda-sarkhil-makkazhokhori-sotishdan-kora-8-10-baravar-daromadlidir/#respond Mon, 01 Nov 2021 07:30:56 +0000 https://east-fruit.ru/?p=90723 Украинада фермерлар ва йирик қишлоқ хўжалиги корхоналарининг катта қисми маккажўхори етиштириш билан шуғулланади. Бу, асосан, хом ашё бизнеси бўлиб, ишлаб чиқарувчи экспорт нархларига қарамдир. Ширин маккажўхори етиштириш эса қўшимча қиймат яратиш ва худди шундай дала майдонидан юқори даромад олиш учун сезиларли даражада кўпроқ имкониятлар яратади. «Мнагор» компанияси (Винница вилояти, Украина)...

Сообщение Вакуумланган маккажўхори сўталарини сотиш ёзда сархил маккажўхори сотишдан кўра 8-10 баравар даромадлидир появились сначала на EastFruit.

]]>

Украинада фермерлар ва йирик қишлоқ хўжалиги корхоналарининг катта қисми маккажўхори етиштириш билан шуғулланади. Бу, асосан, хом ашё бизнеси бўлиб, ишлаб чиқарувчи экспорт нархларига қарамдир. Ширин маккажўхори етиштириш эса қўшимча қиймат яратиш ва худди шундай дала майдонидан юқори даромад олиш учун сезиларли даражада кўпроқ имкониятлар яратади.

«Мнагор» компанияси (Винница вилояти, Украина) соҳиби Михаил Нагорняк қарийб 20 йилдан бери ушбу экиннинг селекцияси билан шуғулланади, деб хабар бермоқда SEEDS. Тадбиркор бу маҳсулотни чинакам суперфуд, деб атайди, чунки,  у жуда кўп фойдали элементларни ўзида жамлаган. 2021 йилнинг 27 октябрь куни SAPIENZA агромедиа агентлиги томонидан ташкил этилган “Маҳаллийдан глобал сари: суперфудлар, технологиялар, бозорлар” номли халқаро конференцияда Михаил Нагорняк Украинада ширин маккажўхори етиштириш имкониятлари ва истиқболлари, шунингдек, қайси навлар энг оммабоп ва фойдали экани ҳақида сўзлаб берди.

Катта ёшдагилар учун ширин маккажўхори истеъмоли нормаси йилига 34 килограммни ташкил қилади. Украиналиклар бу фойдали маҳсулотни йилига ўртача  3,5 кг истеъмол қилишади. Таққослаш учун айтадиган бўлсак, АҚШда ўртача истеъмол йилига 17 кгдир.

“Ҳозир Украинада атиги 12 минг гектар майдонда маккажўхори етиштирилмоқда. Ички бозорда таъминот йўқлиги сабабли, Украина уни хориж (Венгрия, Польша, Молдова)дан импорт қилади. Нишанинг салоҳияти жуда жозибали, чунки экинга талаб бор – уни етиштириш учун жой етарли. Агар мамлакатимизда АҚШдаги каби ширин маккажўхори истеъмоли ортадиган бўлса, у ҳолда экин майдонлари 146 минг гектаргача ошиши мумкин. Шифокорлар тавсия этган меъёр (йилига 34 килограмм)ни оладиган бўлсак, Украинада 300 минг гектар майдонни ширин маккажўхори эгаллаши керак. Шу боис ҳам, ушбу  йўналишни жуда истиқболли деб атасак адашмаймиз»,  дейди Михаил Нагорняк.

«Мнагор» компанияси ташкил этилганига 20 йилдан ошди. Ҳозирги кунда у маккажўхори уруғлари ва бошоқларини етказиб берувчи таниқли компания ҳисобланади.

“90-йиллар охири – 2000 йил бошларида мен Украина илмий институтларига ширин маккажўхорининг янги навларини танлаш учун уруғлик банкини йиғиш мақсадида ташриф буюрдим. Кейинчалик маккажўхори уруғини қайта ишлаш заводимизни қурдик. 2011 йилдан 2020 йилгача эски самарасиз навлардан халос бўлиш ва янгиларини, хусусан, биринчи суперширин сутранг-оқ ва биколор (икки хил рангли) биринчи Украина маккажўхориси, шунингдек, «Оқ қуён», «Мармар F1 навларини яратишга қарор қилдим», дейди тадбиркор.

Агар биз нишани ривожлантиришнинг кейинги истиқболлари ҳақида гапирадиган бўлсак, унда 2030 йилга қадар биколор ва оқ маккажўхорини фаол равишда оммалаштириш, шунингдек, профессионал нишали бозорлар: вакуумлаштириш, музлатиш, консервация, сархил бозорларни ривожлантириш давом этади.

«Ширин маккажўхори рангги сариқ, оқ, оқ-сариқ (биколор) ва бинафша (кўк)ранг бўлади. Охиргиси – 2017 йилги илмий ишланма. Иллинойс университети ва Хитойнинг Чжэцзян университети тадқиқот гуруҳи 2017 йилда бинафшаранг ва қизил маккажўхорининг турли янги штаммларидаги мураккаб фитокимёвий моддалар яллиғланишни камайтиргани ва инсулинга сезувчанлик яхшиланганини кўрсатувчи маълумотларни тақдим этди. Шунингдек, тадқиқотлардан маълум бўлишича, маҳсулот қорин бўшлиғидаги ёғларни камайтириш, қон кўрсаткичларини яхшилаш ва қон босимини пасайтиришга ёрдам беради. Бинафшаранг ширин маккажўхори жигар, юрак-қон томир касалликлари ва янги тадқиқотларга кўра, 2-тип диабетда овқатланиш учун тавсия этиладиган ноёб парҳез ва доривор сабзавотдир», дейди Михаил Нагорняк.

Ширин маккажўхори уруғлари 10 см чуқурликдаги тупроқ 10-12 ҳароратгача қизиганда экилади. Жанубий вилоятларда уни 10-20 апрель, ўрмон-даштда – 20 апрель-10 май, Полесье ва Украинанинг ғарбий вилоятларида – апрель ойининг охири – май ойининг биринчи ўн кунлигида, (ҳудудга қараб) июнь ойининг охиригача экиш мумкин. Ўстириш технологияси оддий маккажўхори билан бир хил, фақат бунда унинг сўтаси чиройли бўлиши керак.

Маккажўхори етиштириш қайта ишлаш саноатида муваффақиятли давом этмоқда», дейди “Мнагор” корхонаси соҳиби. Михаил Нагорняк бундай бизнесни ривожлантириш учун жалб қилиниши керак бўлган инвестициялар миқдорини ҳисоблаб чиқди:

  • маҳсулотларни тозалаш, совутиш ва музлатиш учун ускуналарга сарфланадиган бир марталик харажатлар: 1 миллион грн. дан (40-50 минг АҚШ доллари);
  • маркетинг ва сотиш харажатлари: таннархнинг 10-15 фоизини ташкаил қилади;
  • музлатилган ёки вакуумлаштирилган сўталарни сотиш ёзда сархил маккажўхори сотишдан кўра 8-10 баравар фойдали, даромад 1 миллион грн / га етади.

Украина ва жаҳонда ширин маккажўхори истеъмоли ҳар йили 10-15% га ўсиб бормоқда. Бозорда маккажўхори уруғи ҳамда  донига барқарор талаб мавжуд. Соғлом овқатланиш трендлари Украинада ноёб маҳсулот етиштириш ва уни экспорт қилишга ёрдам беради», дейди Михаил Нагорняк.

Сообщение Вакуумланган маккажўхори сўталарини сотиш ёзда сархил маккажўхори сотишдан кўра 8-10 баравар даромадлидир появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/vakuumlangan-makkazhokhori-sotalarini-sotish-yozda-sarkhil-makkazhokhori-sotishdan-kora-8-10-baravar-daromadlidir/feed/ 0