лабораториялар • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Wed, 06 Apr 2022 19:02:40 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png лабораториялар • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Жаҳон банки Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказига 3 миллион доллар маблағ ажратади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/zhahon-banki-ozbekiston-qishloq-khozhaligi-ekinlari-navlarini-sinash-markaziga-3-million-dollar-mablaq-azhratadi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/zhahon-banki-ozbekiston-qishloq-khozhaligi-ekinlari-navlarini-sinash-markaziga-3-million-dollar-mablaq-azhratadi/#respond Thu, 07 Apr 2022 04:00:38 +0000 https://east-fruit.ru/?p=102874 Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази қарийб бир асрлик тарихга эга бўлиб, у турли тоифадаги экинлар бўйича 9 та бўлим, шунингдек, пахта етиштириш бўйича ихтисослашган технологик лабораториядан иборат. Айни дамда Марказга Жаҳон банки экспертлари таклиф этилган. Маълум бўлишича, Жаҳон банки мазкур объектнинг моддий-техник базасини модернизациялаш...

Сообщение Жаҳон банки Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказига 3 миллион доллар маблағ ажратади появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази қарийб бир асрлик тарихга эга бўлиб, у турли тоифадаги экинлар бўйича 9 та бўлим, шунингдек, пахта етиштириш бўйича ихтисослашган технологик лабораториядан иборат. Айни дамда Марказга Жаҳон банки экспертлари таклиф этилган. Маълум бўлишича, Жаҳон банки мазкур объектнинг моддий-техник базасини модернизациялаш учун 3 миллион доллар ажратади. Бу хусусда EastFruit экспертлари вазирлик матбуот хизмати ҳаволасига таяниб хабар бермоқда.

Аграр бизнес вакиллари – юридик ва жисмоний шахсларнинг расмий мурожаатлари асосида Марказда турли синовлар ўтказилади: маҳаллий ва хорижий қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг дифференциацияси, тоифаси, генетик (нав) софлиги бўйича синовлар шулар жумласидандир. Тадқиқот натижалари бўйича Марказ мурожаат этувчиларга муайян хулосалар беради. Бу, ўз навбатида, қишлоқ хўжалиги тадбиркорлари, фермерлар ва кластерларга амалий ёрдамдир.

Марказда қишлоқ хўжалиги экинлари (маҳаллий ва хорижий)ни халқаро стандартларга мувофиқ, генетик банкларда сақлаш ҳамда муҳофазалаш технологиялари жорий этилди, махсус миллий генбанк ташкил этилди.

Суратлар манбаси: Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги сайти

Сообщение Жаҳон банки Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказига 3 миллион доллар маблағ ажратади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/zhahon-banki-ozbekiston-qishloq-khozhaligi-ekinlari-navlarini-sinash-markaziga-3-million-dollar-mablaq-azhratadi/feed/ 0
Ўзбекистон: картошкачиликни ривожлантиришда замонавий технологиялар https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-kartoshkachilikni-rivozhlantirishda-zamonaviy-tekhnologiyalar/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-kartoshkachilikni-rivozhlantirishda-zamonaviy-tekhnologiyalar/#respond Sat, 02 Apr 2022 06:00:40 +0000 https://east-fruit.ru/?p=102567 Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти мутахассислари картошкачилик соҳасига замонавий технологияларни жорий этиш бўйича бир қатор илмий изланишларни олиб бормоқда. Бундай ёндашув картошкани маҳаллий шароитга мослаштириш жараёнини фаоллаштиришга имкон беради. Институт олимлари томонидан ҳар бир ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитига мос келадиган, касалликка, иссиққа, қурғоқчиликка...

Сообщение Ўзбекистон: картошкачиликни ривожлантиришда замонавий технологиялар появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти мутахассислари картошкачилик соҳасига замонавий технологияларни жорий этиш бўйича бир қатор илмий изланишларни олиб бормоқда. Бундай ёндашув картошкани маҳаллий шароитга мослаштириш жараёнини фаоллаштиришга имкон беради. Институт олимлари томонидан ҳар бир ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитига мос келадиган, касалликка, иссиққа, қурғоқчиликка чидамли эртаки, ўртаки ва кечки юқори ҳосил берадиган картошка навларини яратишга алоҳида эътибор берилмоқда, дея хабар бермоқда Қишлоқ хўжалигининг матбуот хизмати.

Навлар ҳақида

Бугунги кунда республикада экиш учун тавсия этилган ва қишлоқ хўжалиги экинлари давлат реестрига киритилган картошканинг 131 га яқин навлари бўлиб, шундан, 19 та нави маҳаллий илмий-тадқиқот институтлари томонидан яратилган. Ушбу 19 навдан 11 таси Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик ИТИ навлари ҳисобланади. Булар картошканинг “Тўйимли” (1995-й.), “Aқраб” (1996-й.), “Диёра” (2008-й.), “Кўксарой” (2011- й.), “Серҳосил” (2011-й.), “Пском” (2012-й.), “Сарнав” (2012-й.), “Умид 2” (2013-й.), “Барака” (2016-й.), “Феруза” (2019-й.), “Боғизағон” (2020-й) навларидир. Улар институт селекционер олимларининг кўп йиллик тадқиқотлари ва ҳамкорлиги натижасида ихтиро қилиниб, экиш учун тавсия этилган ва Давлат реестрига киритилган. Шунингдек, институтнинг Биотехнология лабораториясида 10 дан зиёд маҳаллий картошка навлари микротуганаклари in-vitro усулида етиштирилмоқда.

Таъкидлаш керак, бугунги кунда институтда 200 дан ортиқ картошка генофонди тирик ҳолатда сақлаб келинмоқда. Ушбу генофондда маҳаллий навлар билан бир қаторда Голландия, Германия, Франция, Жанубий Корея, Венгрия, Хитой, Россия, Белорусия сингари давлатлар навлари ҳам бор.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон Трансафғон темир йўли қурилиши учун 5 миллиард доллар сармоя киритмоқда

Халқаро ҳамкорлик

Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик ИТИ қуйидаги ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйган:

– Россия Федерациясининг A.Г.Лорх номидаги Бутунроссия картошкачилик хўжалиги илмий-тадқиқот институти;

– Белорусия Миллий Фанлар академиясининг Картошкачилик ва мева-сабзавотчилик илмий-амалий маркази;

– Хитойнинг Zhengbei bayuan potato development Co. LTD компанияси;

– Венгриянинг «Hungarian University of Agriculture and Life Sciences – Potato Research Center» маркази.

Ҳар йили дунёнинг 150 дан ортиқ мамлакатида 376,9 млн тоннадан ортиқ картошка етиштирилади. Энг йирик ишлаб чиқарувчи давлатлар Хитой, Ҳиндистон, Россия, Украина, AҚСҲ, Германия, Бангладеш, Польша, Франция ва Голландия давлатлари ҳисобланади. Ўзбекистон ушбу давлатлар орасида 23-ўринни эгаллайди.

Сообщение Ўзбекистон: картошкачиликни ривожлантиришда замонавий технологиялар появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-kartoshkachilikni-rivozhlantirishda-zamonaviy-tekhnologiyalar/feed/ 0
Олмаота шаҳри (Қозоғистон)да ўсимликларни микроклонал кўпайтириш лабораторияси иш бошлайди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/olmaota-shahri-qozoqistonda-osimliklarni-mikroklonal-kopaytirish-laboratoriyasi-ish-boshlaydi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/olmaota-shahri-qozoqistonda-osimliklarni-mikroklonal-kopaytirish-laboratoriyasi-ish-boshlaydi/#respond Tue, 18 Jan 2022 03:30:10 +0000 https://east-fruit.ru/?p=97683 Ўтган йил якунида Олмаота минтақавий мувофиқлаштирувчи кенгаши Саноат зонаси иштирокчилари реестрига учта янги лойиҳани киритиш тўғрисида қарор қабул қилди.  Ўсимликларни микроклонал кўпайтиришга оид юқори технологияли лаборатория яратиш бўйича «Green Innovation – 2030» лойиҳаси шулар жумласидандир. Бу хусусда Олмаота Саноат зонаси (ОСЗ) директори Одил Амралин ҳаволасига асосланиб, ElDalа.kz хабар бермоқда. Лаборатория...

Сообщение Олмаота шаҳри (Қозоғистон)да ўсимликларни микроклонал кўпайтириш лабораторияси иш бошлайди появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўтган йил якунида Олмаота минтақавий мувофиқлаштирувчи кенгаши Саноат зонаси иштирокчилари реестрига учта янги лойиҳани киритиш тўғрисида қарор қабул қилди.  Ўсимликларни микроклонал кўпайтиришга оид юқори технологияли лаборатория яратиш бўйича «Green Innovation – 2030» лойиҳаси шулар жумласидандир. Бу хусусда Олмаота Саноат зонаси (ОСЗ) директори Одил Амралин ҳаволасига асосланиб, ElDalа.kz хабар бермоқда.

Лаборатория йилига 1 миллион дона (умумий қиймати 446 миллион тенгега тенг) ўсимлик етиштиради.  Лойиҳа қиймати – 1,9 миллиард тенге.

Лаборатория 2023 йилнинг январь ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. ОСЗ ҳудудида лаборатория ташкил этиш учун 2 гектар майдон ажратилган.

Шунингдек ўқинг: Қозоғистоннинг энг йирик ритейлери талончилар босқинидан кўп миллион долларлик зарар кўрди

«Иқлим ўзгариши ва бошқа салбий табиий ва техноген таъсирларга чидамли ўсимликларни етиштириш учун замонавий лаборатория қурилиши лойиҳаси амалга оширилади. Бу соҳани технологик ривожлантиришнинг асоси сифатида илмий тадқиқотлар, шунингдек, инновациялар кўламини кенгайтиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир”, дейишмоқда саноат зонаси мутахассислари.

Ўсимликларни микроклонал кўпайтириш – бу in vitro витро техникасидан фойдаланган ҳолда экин материалига генетик жиҳатдан ўхшаш ўсимликларни олиш усулидир. Ушбу усулнинг асосий афзалликларидан бири – селекция даври қисқариши ва ўсимликлар яшовчанлиги бўйича фоиз юқори эканлигидир.

Сообщение Олмаота шаҳри (Қозоғистон)да ўсимликларни микроклонал кўпайтириш лабораторияси иш бошлайди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/olmaota-shahri-qozoqistonda-osimliklarni-mikroklonal-kopaytirish-laboratoriyasi-ish-boshlaydi/feed/ 0
Польшалик инвесторлар Ўзбекистонда уруғлик картошка етиштириш лойиҳасини амалга оширишга тайёр https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/polshalik-investorlar-ozbekistonda-uruqlik-kartoshka-etishtirish-loyihasini-amalga-oshirishga-tayyor/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/polshalik-investorlar-ozbekistonda-uruqlik-kartoshka-etishtirish-loyihasini-amalga-oshirishga-tayyor/#respond Wed, 05 Jan 2022 06:30:24 +0000 https://east-fruit.ru/?p=96761 Ўзбекистон Республикасининг Польшадаги элчихонасида Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва “Польша-Ўзбекистон” савдо-саноат палатаси раҳбарияти иштирокида видеоконференция ўтказилди. Унда “Уруғлик картошкани in vitro усулида етиштириш” номли инвестиция лойиҳасини амалга ошириш режаси муҳокама қилинди. Бу хусусда «Дунё» Ахборот агентлиги хабар бермоқда. Лойиҳа қиймати 11,5 миллион долларни ташкил этади. Польша томонидан ҳамкорлар сифатида “Польша-Ўзбекистон” савдо-саноат...

Сообщение Польшалик инвесторлар Ўзбекистонда уруғлик картошка етиштириш лойиҳасини амалга оширишга тайёр появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистон Республикасининг Польшадаги элчихонасида Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва “Польша-Ўзбекистон” савдо-саноат палатаси раҳбарияти иштирокида видеоконференция ўтказилди. Унда “Уруғлик картошкани in vitro усулида етиштириш” номли инвестиция лойиҳасини амалга ошириш режаси муҳокама қилинди. Бу хусусда «Дунё» Ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Лойиҳа қиймати 11,5 миллион долларни ташкил этади. Польша томонидан ҳамкорлар сифатида “Польша-Ўзбекистон” савдо-саноат палатаси, Ўсимликларни иқлимлаштириш ва  етиштириш институти картошка маркази ҳамда «Zamarte» номли уруғлик картошка етиштириш маркази иштирок этади.

Лойиҳага кўра, in vitro лабораториясининг қурилиши ва уни энг янги технологиялар билан жиҳозлаш, совутиш мосламалари учун 1 минг кв.м. майдонлик бинолар, шунингдек, 5 гектарлик иссиқхона қуриш кўзда тутилган. Бундан ташқари, 200 гектар майдондаги очиқ ерга экиладиган уруғлик материалини етиштириш учун ўсимлик кўринишидаги экин материали ва махсус ускунани йўналтириш режалаштирилган.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги вакилларининг маълум қилишича, вилоятда 5-10 минг тонна  уруғлик картошкага эҳтиёж бор, экиш учун эса биринчи ва иккинчи репродукциядаги эртаги навли сабзавотлар афзалдир. Навлар синовдан ўтказилгач, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги реестрига киритилади.

Польша-Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раҳбари Пётр Козловский Польша томони ушбу инвестиция лойиҳасини амалга оширишга тайёр эканлиги ҳақида маълумот берди. Шу билан бирга, лойиҳада томчилатиб суғориш тизимини қўллаш кўзда тутилаётганига эътибор қаратди.

Шунингдек ўқинг: Жанубий Корея мутахассислари Ўзбекистон шароитига мослаштирилган юқори ҳосилдор уруғлик картошка тақдимотини ўтказишди (фото)

Ўзбекистоннинг Польшадаги элчиси Баҳром Бобоев ўзбекистонлик фермер ва деҳқонлар уруғлик картошка етиштиришда Польша тажрибасини ўрганиши ва ўзлаштириши мумкин бўлган тажриба ўқув полигонини ташкил этиш учун қўшимча 20-30 гектар ер ажратилишини таклиф қилди. Унинг таъкидлашича, инвестиция лойиҳасининг амалга оширилиши Ўзбекистон ички бозорига сифатли уруғлик картошка етказиб бериш, келгусида эса хорижий мамлакатларга экспортни амалга ошириш имконини беради.

Ушбу лойиҳа, шунингдек, Ўзбекистонга бу борада мустақилликка эришиш ва далаларни уруғлик картошка билан таъминлаш, уруғлик картошка ва ушбу турдаги сабзавотни етиштириш борасидаги умумий билимларни ошириш имконини берувчи  тизимни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш, замонавий ишлаб чиқариш усулларини жорий этиш, қишлоқ хўжалиги механизациялари даражасини ошириш, Ўзбекистоннинг табиий-иқлим шароитида ўғитлаш ва ўсимликларни ҳимоялашнинг прогрессив усулларини қўллашга хизмат қилади.

Онлайн учрашув якунларига кўра, инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тафсилотларини муҳокама қилиш учун январь ойининг биринчи ўн кунлигида Польша делегациясининг Қашқадарё вилоятига ташрифини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Сообщение Польшалик инвесторлар Ўзбекистонда уруғлик картошка етиштириш лойиҳасини амалга оширишга тайёр появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/polshalik-investorlar-ozbekistonda-uruqlik-kartoshka-etishtirish-loyihasini-amalga-oshirishga-tayyor/feed/ 0
Космик қалампир – Халқаро космик станциясида аччиқ қалампир етиштирилди https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/kosmik-qalampir-khalqaro-kosmik-stantsiyasida-achchiq-qalampir-etishtirildi/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/kosmik-qalampir-khalqaro-kosmik-stantsiyasida-achchiq-qalampir-etishtirildi/#respond Fri, 17 Dec 2021 03:00:13 +0000 https://east-fruit.ru/?p=95262 Халқаро космик станция тарихидаги энг узоқ ва эҳтимол, энг ўткир ўсимлик тажрибаси, «Ўсимлик яшаш муҳити – 04» (РН-04) яқинда якунланди. Тажриба бошлангач, орадан 137 кун ўтиб, 26 ноябрь куни борт муҳандиси Марк Ванде Хай бошқа экипаж аъзолари билан биргаликда орбитал лаборатория (АPH)нинг такомиллаштирилган ўсимлик яшаш муҳитида етиштирилган 26 та чили...

Сообщение Космик қалампир – Халқаро космик станциясида аччиқ қалампир етиштирилди появились сначала на EastFruit.

]]>

Халқаро космик станция тарихидаги энг узоқ ва эҳтимол, энг ўткир ўсимлик тажрибаси, «Ўсимлик яшаш муҳити – 04» (РН-04) яқинда якунланди. Тажриба бошлангач, орадан 137 кун ўтиб, 26 ноябрь куни борт муҳандиси Марк Ванде Хай бошқа экипаж аъзолари билан биргаликда орбитал лаборатория (АPH)нинг такомиллаштирилган ўсимлик яшаш муҳитида етиштирилган 26 та чили қалампирининг баъзиларини татиб кўрди. PH-04, шунингдек, космосда етиштирилган экин билан космонавтларни озиқлантириш рекордини янгилади.

«PH-04 бугунги космик экинларнинг имкониятларини кескин кенгайтирди», дейди NASAнинг Флоридадаги Кеннеди космик маркази PH-04 бўйича бош тадқиқотчиси Мэтт Ромейн. «Ушбу тажрибада биз Нью-Мексикодан «Хэтч» чили қалампирининг дала навини олдик, уни ўсимлик етиштириладиган жойга мослаш учун кичрайтирдик ва космосда биринчи бўлиб тан олинган  экинни қай тарзда серҳосил қилиб етиштиришни билиб олдик – буларнинг бари бир неча йил ичида уддаланди» дея фикрини давом эттиради Мэтт.

Июнь ойида дезинфекцияланган 48 дона  қалампир уруғи жойланган илмий ташувчи қурилма космик станцияга учирилди. NASA астронавти Шейн Кимбро PH-04 тажрибасини бошлаб, қурилмага ташувчилар ўрнатди ва 12 июль куни сув қўшди. «Агробизнес» маълумотларига кўра, тажриба давомида астронавтлар амалий ишларни бажаришди, жумладан, униб чиққан ўсимликларнинг тўрттасидан ташқари ҳаммасини олиб ташлашди, ҳар бир ўсимликка умумий майдони катта микротўлқинли печдек келадиган жойда ўсиши учун етарли жой ажратишди.

Кеннеди маркази жамоаси Ердан туриб ўсимликлар етиштирилаётган жой (АPH) шароитларини кузатди. Бир неча ҳафта ўтгач, ўсимликлар гуллай бошлади. Жамоа гулчангларни тарқатиш учун бу жойга турли тезликдаги шамоллатгичларни ўрнатди, астронавтлар эса чанглатишни қўлда бажаришди. Тез орада бу ҳаракатлар самара берди.  Ванде Хай 29 октябрь куни еттита қалампирнинг биринчи ҳосилини йиғиб олди. Экипаж биринчи ҳосилни татиб кўрди, астронавт Меган МакАртур мол гўштидан тайёрланган фахита, регидратланган помидор ва артишок билан тайёрланган такога уни қўшиб истеъмол қилди. Иккинчи йиғим-терим пайтида Ванде Хай Ерга қайтиш учун 12 та қалампир тайёрлади ва экипажнинг қолган аъзолари уни таконинг бир қисми сифатида истеъмол қилишди. Бир нечта экипаж аъзолари тўпланган маълумотларнинг бир қисми сифатида сўровномалар тўлдириб,  қалампир ҳақидаги фикрларини билдиришди.

«Биринчи ҳосил ва космик тако борасидаги ажиотаж биз учун мисли кўрилмаган даражада бўлди. Барча кўрсаткичлар меваларнинг баъзилари аччиқроқ эканлигидан далолат берди. Микрогравитациянинг қалампирдаги капсаицин даражасига номаълум таъсирини ҳисобга олсак, бу ажабланарли эмас», дейди Ромейн.

NASA’s Second Pepper Harvest Sets Record on Space Station

2018 йилда космик станцияга ўрнатилган APH  Кеннеди марказидаги жамоа билан доимий интерактив алоқада бўлган камералар ва 180 дан ортиқ датчикларга эга ёпиқ ўсиш камерасини намоён этди. У NASAнинг бошқа орбитал ўсиш камерасига уланди, бу камера Veggie деб номланган Сабзавот етиштириш тизими бўлиб, қўл жомадони ўлчамидадир.

Veggie 2014 йилдан эътиборан, Ромэн салатидан бошлаб, турли  ўсимликлар ҳосилини, жумладан, салатнинг турли навлари, хитой карами, мизуна хантали, қизил карам ва цинния гулларини етиштирди. Шунингдек, пахта, денгиз ўтлари ва бошқа қатор тажрибалар бўйича илмий тадқиқотлар олиб борди. 2015 йилдан буён астронавтлар Veggieда етиштирилган тўққиз турдаги баргли кўкатларни, шунингдек, АPHда етиштирилган иккита экин – турп ва қалампирни истеъмол қилишди.

Veggeiдан фарқли ўлароқ, АPH автоматлаштирилган.  АPH автоматизацияси камроқ қўл меҳнатини талаб қилса-да, қалампир парвариши космосда ўсимликлар етиштиришда астронавтларнинг хатти-ҳаракатлари яхшиланганини кўрсатди.

Жамоа ўсимликларнинг ўсиши бўйича бир нечта кузатувлар ўтказди, бу эса келажакда микрогравитациявий экинларни етиштириш учун қимматли маълумотларни беради.

«Ўсимликларнинг аксарияти космик станцияда ва ерда бир хил ўсган, аммо бир нечта фарқлар мавжуд. Биринчидан, космик станцияда қалампир тахминан икки ҳафта кечроқ пишади. Бизнингча, бу униб чиқишнинг кечикиши туфайли бўлиб, эҳтимол, микрогравитациядаги суюқлик муаммолари билан боғлиқ», дейди Ромейн.

Қизиқарли кузатув шундай бўлдики, гул пояси ердан кўриниб турганидек, умуман, эгри эмас, аксинча, бутунлай текис ва тўғри ўсган эди, бу, албатта, микрогравитация таъсиридир.

Чили қалампири Ерга қайтганида Кеннедидаги PH-04 жамоаси тўпланган маълумотларни таҳлил қилишга, шунингдек, орбитал станция намуналарини текширишга эътибор қаратади.  Натижалар микрогравитациянинг экинларга таъсирини кўрсатишга ёрдам беради.

PH-04 муваффақиятидан сўнг истеъмол қилиш мумкин бўлган экинлар билан кейинги режалаштирилган тажрибалар митти помидор етиштириш ва баргли кўкатларнинг янги турларини синовдан ўтказишни ўз ичига олади.  Кеннеди маркази жамоаси яқин келажакда космик станцияда микрокўкатлар, дуккаклилар ва ўтларни етиштириш учун замин яратмоқда. АPH, шунингдек, пахта билан тажриба ўтказишни режалаштиряпти ва астронавтлар истеъмол қилишни режалаштирган маҳсулотни етиштиришдан аввал Veggeiда бошқа ўсимликлар тажрибалари ўтказилади.

«Биз микрогравитацияда қалампир етиштириш осон бўлмаслигини била туриб, айни тажрибани ўтказдик ва у жуда муваффақиятли бўлди. Бу бизнинг космик экинларни етиштириш борасида тўғри йўлни танлаганимизни кўрсатди. Veggie ва APH – иккиси ҳам ажойиб тизим. Биз олинган сабоқларга асосланиб, экипаж рационига киритиш учун кўпроқ турдаги ўсимликларни синовдан ўтказиш ва ривожлантиришни давом эттиришни режалаштирмоқдамиз.  Мақсадимиз Ой ва Марсни тадқиқ қилиш бўйича келгуси миссиялар учун ҳаётий ва барқарор ҳосил етиштиришни таъминлашдир”, дейди Ромейн.

«Шахсан мен кўрган энг катта фойда –  ўсимлик етиштиришнинг экипажга таъсири», дейди PH-04 лойиҳаси менежери Николь Дюфур.  «Улар ўсимликлар билан мулоқот қилишни жуда яхши кўришади, айниқса, қалампир каби маданий ўсимликлар билан».

Фото: NASA

Сообщение Космик қалампир – Халқаро космик станциясида аччиқ қалампир етиштирилди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/tekhnologiyalar/kosmik-qalampir-khalqaro-kosmik-stantsiyasida-achchiq-qalampir-etishtirildi/feed/ 0
Россияда озиқ-овқат улгуржи бозорларини ривожлантириш концепцияси тасдиқланди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-oziq-ovqat-ulgurzhi-bozorlarini-rivozhlantirish-kontseptsiyasi-tasdiqlandi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-oziq-ovqat-ulgurzhi-bozorlarini-rivozhlantirish-kontseptsiyasi-tasdiqlandi/#respond Mon, 04 Oct 2021 19:01:52 +0000 https://east-fruit.ru/?p=88296 Россияда маҳсулотларни қабул қилиш, қадоқлаш ва сотиш бўйича барча хизмат турларини бирлаштирган улгуржи озиқ-овқат бозорлари (УОБ)нинг ажралмас тизимини шакллантириш бошланмоқда. Ушбу савдо бўғинини ривожлантириш концепциясини Россия Федерациясининг Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлади. Бугунги кунда Россияда УОБни махсус тартибга солиш тизими йўқ, бу соҳада тасдиқланган терминлар мавжуд эмас ва УОБ инфратузилмаси жуда чекланган,...

Сообщение Россияда озиқ-овқат улгуржи бозорларини ривожлантириш концепцияси тасдиқланди появились сначала на EastFruit.

]]>

Россияда маҳсулотларни қабул қилиш, қадоқлаш ва сотиш бўйича барча хизмат турларини бирлаштирган улгуржи озиқ-овқат бозорлари (УОБ)нинг ажралмас тизимини шакллантириш бошланмоқда. Ушбу савдо бўғинини ривожлантириш концепциясини Россия Федерациясининг Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлади.

Бугунги кунда Россияда УОБни махсус тартибга солиш тизими йўқ, бу соҳада тасдиқланган терминлар мавжуд эмас ва УОБ инфратузилмаси жуда чекланган, мавжуд талабларга жавоб бермайди. Концепциянинг қабул қилиниши мазкур камчиликларни қисман бартараф этишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Ҳужжат озиқ-овқат улгуржи бозорини рақобатчи улгуржи сотувчиларга савдо жойлари, ускуналар ва турли хизматларни кўрсатувчи корхона сифатида белгилайди. Юклаш-тушириш операциялари, товарларни қўриқлаш, биноларга санитар ишлов бериш, ҳудудларни тозалаш, ахборот ва реклама таъминоти, алоқа хизматлари шулар жумласидандир. УОБ майдончаларида чакана савдони ҳам амалга ошириш мумкин, лекин уни алоҳида зонада ўтказиш тавсия этилади.

Шунингдек ўқинг: Мева-сабзавот бозори (улгуржи бозор, омборхона, тақсимлаш маркази кабилар) инфратузилмасини режалаштиришдаги 10 хато

Озиқ-овқат хавфсизлиги устидан назоратни таъминлаш учун УОБ ҳудудида ветеринария -санитария лабораторияларини жойлаштириш талабини қонуний равишда жорий этиш таклиф қилинмоқда. Бунда бозорларнинг ўзи, концепцияда кўрсатилганидек, маҳсулотларни истеъмол қилиш марказларига, энг аввало, йирик агломерациялар ва шаҳарларга интилиши керак.

Ҳужжатда, шунингдек, УОБни ривожлантириш соҳасидаги асосий мақсадлар белгиланган. Биринчидан, бу ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш; иккинчидан, инфратузилмани яхшилаш; учинчидан, улгуржи савдо майдонларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш.

Мазкур вазифаларни бажариш бўйича аниқ қадамлар махсус тадбирлар режасида келтирилади.

Концепцияни амалга ошириш Россияда озиқ-овқат маҳсулотлари улгуржи савдосининг самарали тизимини шакллантиришга ёрдам беради. Бу, ўз навбатида, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг тўғридан-тўғри сотиш каналларига киришини соддалаштириб, уларнинг харажатларини ва демакки, маҳсулот нархини пасайтиради.

Сообщение Россияда озиқ-овқат улгуржи бозорларини ривожлантириш концепцияси тасдиқланди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiyada-oziq-ovqat-ulgurzhi-bozorlarini-rivozhlantirish-kontseptsiyasi-tasdiqlandi/feed/ 0
Ўзбекистонда ўсимликлар клиникалари қандай ишламоқда? https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-osimliklar-klinikalari-qanday-ishlamoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-osimliklar-klinikalari-qanday-ishlamoqda/#respond Sat, 31 Jul 2021 11:01:22 +0000 https://east-fruit.ru/?p=83241 EastFruit мутахассислари Ўзбекистонда маҳаллий қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга ўсимликларга ишлов бериш ва уларни ҳимоялашда кўмаклашиш бўйича кенг кўламли дастур қандай амалга оширилаётганига эътибор қаратишмоқда. 2020 йил октябридан бошлаб, Ўзбекистонда бутун мамлакат ҳудуди (ҳар бир вилоятнинг ҳар бир тумани)ни қамраб оладиган ўсимлик клиникалари ва биолабораторияларнинг кенг тармоғини яратиш дастури ишга...

Сообщение Ўзбекистонда ўсимликлар клиникалари қандай ишламоқда? появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit мутахассислари Ўзбекистонда маҳаллий қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга ўсимликларга ишлов бериш ва уларни ҳимоялашда кўмаклашиш бўйича кенг кўламли дастур қандай амалга оширилаётганига эътибор қаратишмоқда.

2020 йил октябридан бошлаб, Ўзбекистонда бутун мамлакат ҳудуди (ҳар бир вилоятнинг ҳар бир тумани)ни қамраб оладиган ўсимлик клиникалари ва биолабораторияларнинг кенг тармоғини яратиш дастури ишга туширилди. Ўша пайтда республика бўйлаб 203 та ўсимликлар клиникаси ва 178 та биологик лаборатория бор эди. 2020-2021 йилларда эса қўшимча 644 та ўсимликлар клиникаси ва 712 та биолаборатория ташкил этиш режалаштирилган.

Шундай қилиб, ушбу режага кўра, 2021 йил охирига қадар Ўзбекистонда 847 та ўсимликлар клиникаси ва 890 та биолаборатория фаолият ютириши керак. Бу, республиканинг ҳар бир ҳудуди (вилояти)да ўртача 65 та ўсимликлар клиникаси ва 68 та биолаборатория, ҳар бир туманда ўртача 5 та ўсимликлар клиникаси ва биолаборатория бўлиши англатади.

Бутун мамлакат бўйлаб ташкил этилган ўсимликлар клиникалари қандай ишламоқда? Уларнинг фаолияти яқинда «Ёшлар» телеканалининг видеосюжетида ёритилди.

Ўсимликлар клиникалари давлат-хусусий шериклик схемаси асосида ташкил этилган. Улар деҳқон ва фермер хўжаликларига қишлоқ хўжалиги, биологик ва кимёвий воситалар ёрдамида ўсимликларни қайта ишлаш, шунингдек, экинларни зараркунандалардан ҳимоялаш билан боғлиқ хизматлар кўрсатади. Бошқача айтганда, клиника беморлари – бу очиқ усулда ёки иссиқхоналарда  ўсаётган соғлом ёки касаллик юқтирган ўсимликлардир. Уларнинг эгалари, яъни сабзавот етиштирувчилар ва боғбонлар клиникага бу борада ёрдам сўраб мурожаат қилишади. Экинларнинг зарарланиши ҳолатларида улар аввал биологик лабораторияда таҳлил ўтказилиб, текширилади, сўнгра ушбу клиникалар ишлов бериш учун тегишли биологик ва кимёвий воситаларни таклиф этади.

“Клиникамизда 100 га яқин макро ва микроэлементлар, кимёвий ва минерал моддалар мавжуд. Ўсимлик – бу тирик организм, унинг иммунитетини мустаҳкамлаш орқали  касалликлар, зараркунандаларга чидамлилигини ошириш мумкин. Яқинда биз феромонли тузоқларни сотувга чиқардик ва ушбу маҳсулотга жуда яхши талаб кузатиляпти. Aҳоли бу маҳсулотнинг фойдали жиҳатларини тобора кўпроқ англай бошлади, чунки, улар ўсимликларни зараркунандалардан ҳимоялашда, турли касалликларни олдини олдини олишда катта ёрдам беради”, –  дейди Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги ўсимликлар клиникаси раҳбари Aзиз Ҳакимов.

“Тошкент вилоятида 80 дан ортиқ ўсимлик клиникалари ташкил этилган. Ушбу клиникалар тармоғи  вилоятнинг барча туманларини қамраб олган. Мазкур клиникаларда кўрсатилаётган хизматларга эҳтиёж катта. Зеро, иссиқхона ва иссиқхона хўжаликлари сони йилдан-йилга ортиб бораётгани боис, шундай клиникаларни кўпайтириш режалаштирилган», – дейди Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги Карантин ва ўсимликларни ҳимоялаш агентлиги инспектори Муродхўжа Aкрамов.

Сообщение Ўзбекистонда ўсимликлар клиникалари қандай ишламоқда? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-osimliklar-klinikalari-qanday-ishlamoqda/feed/ 0
Тожикистонлик мутахассислар Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги кластерларини яратиш тажрибасини ўрганмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikistonlik-mutakhassislar-ozbekistonda-qishloq-khozhaligi-klasterlarini-yaratish-tazhribasini-organmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikistonlik-mutakhassislar-ozbekistonda-qishloq-khozhaligi-klasterlarini-yaratish-tazhribasini-organmoqda/#respond Thu, 20 May 2021 19:29:33 +0000 https://east-fruit.ru/?p=76664 Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги расмий ташриф билан келган Тожикистон делегациясини икки кун мобайнида қишлоқ хўжалиги соҳасининг бир қатор объектлари билан таништиради. Делегацияга Тожикистон Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Каримзода Саъди Гафор раҳбарлик қилади, деб хабар беради CentralAsia. «Мамлакатда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, шунингдек ғалла, картошка, сабзавот, мева ва бошқа...

Сообщение Тожикистонлик мутахассислар Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги кластерларини яратиш тажрибасини ўрганмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги расмий ташриф билан келган Тожикистон делегациясини икки кун мобайнида қишлоқ хўжалиги соҳасининг бир қатор объектлари билан таништиради. Делегацияга Тожикистон Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Каримзода Саъди Гафор раҳбарлик қилади, деб хабар беради CentralAsia.

«Мамлакатда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, шунингдек ғалла, картошка, сабзавот, мева ва бошқа қишлоқ хўжалик экинлари ишлаб чиқариш юқори даражада. Вазирлигимиз ўзбекистонлик ҳамкасбларига муҳим йўналишлардаги ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканлигини билдиради», – деди Тожикистон Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Каримзода Саъди Ғафор.

Шунингдек ўқинг: DP World компанияси Тошкент вилоятида (Ўзбекистон) йирик логистика марказини яратиш бўйича лойиҳани амалга оширмоқда

Ташриф доирасида Тожикистон делегацияси икки кун давомида қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, AKIS инновация ва хизмат кўрсатиш, интенсив боғлар, иссиқхоналар, чорвачилик, паррандачилик фермалари, Аграр университет қошидаги Extension center балиқ етиштириш маркази, «in-vitro» лабораторияси, Тошкент давлат Аграр университетидаги қишлоқ хўжалигини қайта ишлаш лабораторияси, шунингдек бошқа қишлоқ хўжалиги объектлари билан танишади.

Тожикистон Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари ўзаро ҳамкорликнинг асосий йўналишлари сифатида қуйидагиларни айтиб ўтди:

– айрим турдаги экинларни етиштириш, интенсив боғлар ва чорвачилик мажмуаларини яратиш, шунингдек балиқ етиштириш соҳасида тажриба алмашиш бўйича агросаноат корхоналарининг кооперациясини ривожлантириш;

– қишлоқ хўжалиги ўсимликлари навларини, селекция ютуқларини синовдан ўтказиш ва жорий этиш, шунингдек уларни етиштириш технологияларидан фойдаланиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорлик ўрнатиш;

– уруғчиликни жадал ривожлантириш, ғалла, пахта ўсимликларнинг юқори маҳсулдор навларини олиш мақсадида илмий-тадқиқот институтларининг ўзаро алоқаларини кучайтириш;

– ўсимликларни ҳимоя қилиш, касалликларнинг олдини олиш ва чегара олди ҳудудларидаги қишлоқ хўжалиги зараркунандалари ҳамда чигирткаларга қарши курашиш бўйича қўшма тадбирларни ишлаб чиқиш;

– қишлоқ хўжалиги кластерларини яратиш бўйича Ўзбекистон Республикаси тажрибасини ўрганиш;

– қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш ва рақамли технологиялар орқали маҳсулотларнинг ҳосилини назорат қилиш бўйича тажриба алмашиш;

– Тожикистон ва Ўзбекистон Республикасида ўтказилган конференция, симпозиум, семинар ва давра суҳбатларида ихтисослаштирилган таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик, шунингдек қишлоқ хўжалиги соҳасидаги мутахассисларнинг иштироки масаласини кўриб чиқиш.

Сообщение Тожикистонлик мутахассислар Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги кластерларини яратиш тажрибасини ўрганмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikistonlik-mutakhassislar-ozbekistonda-qishloq-khozhaligi-klasterlarini-yaratish-tazhribasini-organmoqda/feed/ 0