кўргазма • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Tue, 21 Dec 2021 19:31:27 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png кўргазма • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 “PRО ЯБЛОКО 2022 – инновациялар ва технологиялар” – замонавий боғдорчилик технологиялари халқаро кўргазмаси https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/pro-yabloko-2022-innovatsiyalar-va-tekhnologiyalar-zamonaviy-boqdorchilik-tekhnologiyalari-khalqaro-korgazmasi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/pro-yabloko-2022-innovatsiyalar-va-tekhnologiyalar-zamonaviy-boqdorchilik-tekhnologiyalari-khalqaro-korgazmasi/#respond Wed, 22 Dec 2021 04:00:48 +0000 https://east-fruit.ru/?p=95647 Россия уюшган секторида мева ва резавор маҳсулотларининг яна бир рекорд ҳосили – 1,5 миллион тоннадан ортиқни ташкил этди. Россия Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг прогнозига кўра, 2025 йилга бориб, бу кўрсаткич 2,2 миллион тоннагача ўсади. Мева етиштириш тармоғининг барқарор ривожланишига кўчатзорлар ва замонавий интенсив боғлар барпо этишнинг юқори суръатлари, инвесторлар фаоллиги ҳамда...

Сообщение “PRО ЯБЛОКО 2022 – инновациялар ва технологиялар” – замонавий боғдорчилик технологиялари халқаро кўргазмаси появились сначала на EastFruit.

]]>

Россия уюшган секторида мева ва резавор маҳсулотларининг яна бир рекорд ҳосили – 1,5 миллион тоннадан ортиқни ташкил этди. Россия Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг прогнозига кўра, 2025 йилга бориб, бу кўрсаткич 2,2 миллион тоннагача ўсади.

Мева етиштириш тармоғининг барқарор ривожланишига кўчатзорлар ва замонавий интенсив боғлар барпо этишнинг юқори суръатлари, инвесторлар фаоллиги ҳамда маҳаллий мева ва кўчат етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича ҳукуматнинг комплекс қарорлари амалга оширилиши, жумладан, кўп йиллик мевали дарахтларни экиш ва парваришлашда харажатларнинг бир қисмини қоплашда субсидиялар ажратилиши, имтиёзли инвестициялар ва қисқа муддатли кредитлаш харажатлари, қишлоқ хўжалиги объектларини яратиш ва модернизациялаш учун қилинган тўғридан-тўғри харажатлар компенсацияси туфайли эришилди.

Россияда боғдорчиликни янада ривожлантиришнинг асосий вазифаларидан бири ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишдир. Зеро, бу мевали дарахтларнинг ҳосилдорлиги ва маҳсулот сифатини ошириш, қолаверса, унинг таннархини пасайтиришга хизмат қилади. Шунингдек, илмий ва ходимлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, ишлаб чиқарувчиларни юқори технологияли махсус ускуналар билан таъминлаш ва инфратузилма объектларини модернизациялаш ҳам соҳа тараққиётида муҳим аҳамиятга эгадир.

Юқоридаги вазифалар бажарилишини таъминлаш мақсадида ва Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ўтказиладиган кўргазма, ярмарка ҳамда конгресс тадбирлари режаси доирасида «Замонавий боғдорчиликнинг халқаро мактаби» ва «Ставрополь боғлари» 2022 йилнинг 23 июнидан 25 июнига қадар  САНОАТ БОҒДОРЧИЛИГИ ВА КЎЧАТЧИЛИГИ УЧУН ТЕХНОЛОГИЯ, УСКУНА ВА ТЕХНИКАЛАР – «PRO ЯБЛОКО 2022 – ИННОВАЦИЯЛАР ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАР” IV  ХАЛҚАРО КЎРГАЗМАСИни ўтказади. Тадбир “МинводыЭкспо” ХКМда бўлиб ўтади. Манзил: Россия, Ставраполь ўлкаси, «Минеральные воды» шаҳри, «Автомобильная» кўчаси, 31-уй.

«Саноат боғдррчилиги ва кўчатчилиги учун технология, ускуна ва техникалар – PRO ЯБЛОКО 2022» халқаро кўргазмаси Россия мева саноати соҳасидаги асосий воқелик бўлиб, унда ҳар йили 3000дан зиёд тадбиркорлар ва топ-менежерлар ўзаро мулоқот қилади, тажриба алмашади. Тадбир доирасида янги ҳамкорлар, фойдали алоқалар ва бизнес-ғоялар топилади. Ушбу тадбир жаҳон мева бозоридаги етакчи иштирокчиларни бирлаштириб, соҳадаги ютуқ ва инновацияларни намойиш этиш билан бирга,  ишлаб чиқарувчилар, давлат, технология ва асбоб-ускуна етказиб берувчилар ҳамда савдо тармоқлари ўртасида конструктив кўп томонлама мулоқотни қўллаб-қувватлаб, бутун тармоқ учун тартибни шакллантиради.

Россия мева саноатининг асосий тадбирида иштирок этиш учун ташкилотчилар билан қуйидаги телефон ёки электрон почта орқали боғланиш мумкин: +7 (928) 822-32-89, org@proyabloko.su

Инстаграмдаги расмий саҳифа: @proyabloko

Сообщение “PRО ЯБЛОКО 2022 – инновациялар ва технологиялар” – замонавий боғдорчилик технологиялари халқаро кўргазмаси появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/pro-yabloko-2022-innovatsiyalar-va-tekhnologiyalar-zamonaviy-boqdorchilik-tekhnologiyalari-khalqaro-korgazmasi/feed/ 0
Молдова мевалари – Мадрид (Испания) шаҳридаги «Fruit Attraction» кўргазмасида https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldova-mevalari-madrid-ispaniya-shahridagi-fruit-attraction-korgazmasida/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldova-mevalari-madrid-ispaniya-shahridagi-fruit-attraction-korgazmasida/#respond Mon, 11 Oct 2021 07:42:15 +0000 https://east-fruit.ru/?p=88741 Испания пойтахти Мадридда бўлиб ўтган «Fruit Attraction» номли кўргазмада Молдова Республикасидан олма, хўраки узум ва олхўри намойиш этилди. Бу хусусда  МОЛДПРЕС хабар бермоқда. Кўргазмада Днестрнинг ҳар икки соҳилидан 11 та ишлаб чиқарувчи иштирок этмоқда. Улар БМТ Тараққиёт дастурининг «Днестр соҳилида экспорт салоҳиятини ривожлантириш» (AdTrade) лойиҳаси доирасида Швеция ва Буюк Британия,...

Сообщение Молдова мевалари – Мадрид (Испания) шаҳридаги «Fruit Attraction» кўргазмасида появились сначала на EastFruit.

]]>

Испания пойтахти Мадридда бўлиб ўтган «Fruit Attraction» номли кўргазмада Молдова Республикасидан олма, хўраки узум ва олхўри намойиш этилди. Бу хусусда  МОЛДПРЕС хабар бермоқда.

Кўргазмада Днестрнинг ҳар икки соҳилидан 11 та ишлаб чиқарувчи иштирок этмоқда. Улар БМТ Тараққиёт дастурининг «Днестр соҳилида экспорт салоҳиятини ривожлантириш» (AdTrade) лойиҳаси доирасида Швеция ва Буюк Британия, шунингдек, ривожланаётган мамлакатлар (Голландия)дан импортни рағбатлантириш маркази, Инвестициялар бўйича агентлик ва Халқаро молия корпорацияси кўмаги билан ушбу кўргазмада ўз маҳсулотларини намойиш этмоқда.

«Моldova Fruct» ассоциацияси аъзолари билан ҳамкорликда ташкил этилган реклама акциялари Днестрнинг икки соҳилидаги ишлаб чиқарувчиларни бирлаштириши билан аҳамиятлидир. Бу бизнинг халқаро ихтисослаштирилган кўргазмадаги илк  иштирокимиз. Кузатувларимизга кўра, данакли мевалар учун Европа бозори эътибор қаратишимиз керак бўлган истиқболли бозордир»,  дейди Днестрнинг чап соҳилида яшовчи фермер Андрей Кизил.

«Fruit Attraction»да иштирок этиш – бу Мoldova Fruct ассоциациясининг асосий мақсадларидан бири бўлиб, у Молдованинг безарар ва мазали меваларнинг ишончли етказиб берувчиси сифатида жаҳон харитасидан жой олишига хизмат қилади.

«Биз меваларимизни минтақага муваффақиятли экспорт қилмоқдамиз ва ушбу тадбирни янгидан-янги мева савдогарлари, айниқса, Ғарбий Европа ва Шимолий Африка вакиллари билан учрашиш ҳамда таклифларни илгари суриш учун яхши платформа, деб биламиз», дейди Мoldova Fructнинг ижрочи директори Юрие Фалэ.

Сообщение Молдова мевалари – Мадрид (Испания) шаҳридаги «Fruit Attraction» кўргазмасида появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldova-mevalari-madrid-ispaniya-shahridagi-fruit-attraction-korgazmasida/feed/ 0
Таассуротларга бой кўргазма! Тожикистон меваларининг чиройли тақдимоти (фото) https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/taassurotlarga-boy-korgazma-tozhikiston-mevalarining-chiroyli-taqdimoti-foto/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/taassurotlarga-boy-korgazma-tozhikiston-mevalarining-chiroyli-taqdimoti-foto/#respond Sun, 19 Sep 2021 17:18:45 +0000 https://east-fruit.ru/?p=86906 Тожикистон Республикаси ҳукумати қароргоҳида Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон КХШТ ва ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларини қабул қилди. Резиденция ҳудудида Тожикистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва миллий таомлари кўргазмаси ташкил этилди; алоҳида йўлакларда ҳар бир қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ўзига хос услубда намойиш этилди. Тожикистоннинг ўнлаб сархил мевалари, ҳар хил турдаги полиз маҳсулотлари: узум,...

Сообщение Таассуротларга бой кўргазма! Тожикистон меваларининг чиройли тақдимоти (фото) появились сначала на EastFruit.

]]>

Тожикистон Республикаси ҳукумати қароргоҳида Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон КХШТ ва ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларини қабул қилди.

Резиденция ҳудудида Тожикистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва миллий таомлари кўргазмаси ташкил этилди; алоҳида йўлакларда ҳар бир қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ўзига хос услубда намойиш этилди.

Тожикистоннинг ўнлаб сархил мевалари, ҳар хил турдаги полиз маҳсулотлари: узум, данакли мевалар, юқори сифатли қуруқ мевалар, ёнғоқ, бодом, майиз, писта ва цитруслар намойиш этилди.

Давлатлар раҳбарлари ва бошқа фахрий меҳмонлар Тожикистоннинг мева-сабзавот ва қуритилган мевалар етиштириш, шунингдек, миллий таом тайёрлаш борасидаги кенг имконият ҳамда ресурслари билан яқиндан танишишди.

EastFruit сизни ажойиб тақдимотдан баҳраманд бўлишга таклиф этади!

Тожикистон Республикаси Президенти веб-сайтидан фото

Сообщение Таассуротларга бой кўргазма! Тожикистон меваларининг чиройли тақдимоти (фото) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/taassurotlarga-boy-korgazma-tozhikiston-mevalarining-chiroyli-taqdimoti-foto/feed/ 0
AgroЕхpо-2021: Агробизнес учун инновацион ечимлар бир майдонда намойиш этилади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/agroekhpo-2021-agrobiznes-uchun-innovatsion-echimlar-bir-maydonda-namoyish-etiladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/agroekhpo-2021-agrobiznes-uchun-innovatsion-echimlar-bir-maydonda-namoyish-etiladi/#respond Mon, 24 May 2021 09:25:02 +0000 https://east-fruit.ru/?p=77041 Шу йилнинг 28-30 июнь кунлари «Ўзэкспомарказ» павильонларида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатидаги етакчи кўргазмалардан бири –  AgrоЕхpo Uzbekistan/Agrотеch Eхpо – 2021 кўргазмаси бўлиб ўтади. Кўргазмада Туркия, Германия, Италия, Буюк Британия, Украина, Россия, Эстония, Венгрия ва бошқа мамлакатлар компаниялари иштирок этиши кутилмоқда. Германиянинг «Made in Germany» деб номланган миллий павильонида...

Сообщение AgroЕхpо-2021: Агробизнес учун инновацион ечимлар бир майдонда намойиш этилади появились сначала на EastFruit.

]]>

Шу йилнинг 28-30 июнь кунлари «Ўзэкспомарказ» павильонларида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатидаги етакчи кўргазмалардан бири –  AgrоЕхpo Uzbekistan/Agrотеch Eхpо – 2021 кўргазмаси бўлиб ўтади.

Кўргазмада Туркия, Германия, Италия, Буюк Британия, Украина, Россия, Эстония, Венгрия ва бошқа мамлакатлар компаниялари иштирок этиши кутилмоқда. Германиянинг «Made in Germany» деб номланган миллий павильонида мамлакатдаги 12 та етакчи ишлаб чиқарувчи иштирок этади. Россия Федерациясидан эса агросаноат мажмуаси учун техника ва ускуналар ишлаб чиқарувчи 20дан зиёд йирик компаниялар қатнашади.

Шунингдек ўқинг: Иссиқхона технологиялари, билимлар трансфери ва Ўзбекистон мева-сабзавотларига инвестициялар тўғрисида – Ханк Стигтер билан интервью

Тадбир Германия Федерал озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазирлиги (Минпроторг) ҳамда DLG-Германия қишлоқ хўжалиги жамияти кўмагида ташкил этилмоқда.

Мазкур кўргазма Ўзбекистонда илк бор гибрид форматда бўлиб ўтади. Ташриф буюрувчилар Virtual.agroexpouzbekistan.com онлайн платформаси орқали баъзи экспонентларнинг маҳсулотлари ва инновацион ечимлари билан аввалдан танишиб, кўргазма бошлангач, учрашувга келишлари мумкин.

EastFruit халқаро лойиҳаси кўргазманинг ахборот ҳамкори ҳисобланади.

Тадбирга ташриф буюриш  учун онлайн рўйхатдан ўтиш июнь ойининг бошидан йўлга қўйилади.

Кўргазмада қуйидаги бўлимлар тақдим этилади:

  • қишлоқ хўжалиги техникаси, ўсимлик етиштириш, иссиқхона хўжалиги
  • қишлоқ хўжалиги техникаси
  • тракторлар ва тиркамалар
  • логистика ва транспорт
  • ўрим-йиғим ва йиғим-теримдан кейинги техника
  • ўғитлар ва пуркагичлар
  • суғориш технологияси, насослар
  • ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, ўғитлар ва қўшимчалар
  • бутловчи ва эҳтиёт қисмлар
  • боғдорчилик учун ускуна ва технологиялар
  • иссиқхоналар, ускуна ва материаллар
  • совутиш ва сақлаш
  • донни қайта ишлаш ва сақлаш
  • ўсимликлар етиштириш, уруғчилик
  • чорвачилик
  • чорва учун махсус жой (стойла) қуриш
  • қорамолчилик ва паррандачилик
  • озуқа ишлаб чиқариш ва сақлаш
  • озуқавий қўшимча ва ингредиентлар
  • ветеринария препаратлари
  • гўнг билан ишлов бериш
  • сут ва гўштни қайта ишлаш
  • совутиш ва сақлаш.

Янада батафсил маълумотларни кўргазма веб-сайтидан олишингиз мумкин.

Сообщение AgroЕхpо-2021: Агробизнес учун инновацион ечимлар бир майдонда намойиш этилади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/agroekhpo-2021-agrobiznes-uchun-innovatsion-echimlar-bir-maydonda-namoyish-etiladi/feed/ 0
Иссиқхона технологиялари, муқобил билимлар ва Ўзбекистоннинг мева-сабзавот етиштириш соҳасига инвестициялар киритиш ҳақида – Хенк Стигтер билан суҳбат https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/intervyu-uz/issiqkhona-tekhnologiyalari-muqobil-bilimlar-va-ozbekistonning-meva-sabzavot-etishtirish-sohasiga-investitsiyalar-kiritish-haqida-khenk-stigter-bilan-suhbat/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/intervyu-uz/issiqkhona-tekhnologiyalari-muqobil-bilimlar-va-ozbekistonning-meva-sabzavot-etishtirish-sohasiga-investitsiyalar-kiritish-haqida-khenk-stigter-bilan-suhbat/#respond Wed, 28 Apr 2021 15:53:17 +0000 https://east-fruit.ru/?p=75674 EastFruit таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, бугунги кунда Нидерландия, мамлакатнинг майдон бирлиги бўйича олиб қаралса, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини Ўзбекистонга қараганда 720 баробар кўпроқ экспорт қилмоқда. Нидерландиядан экспорт қилинаётган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари аҳоли жон бошига ҳисоблаганда, Ўзбекистондаги кўрсаткичдан 130 баробарга юқоридир. Агар мева-сабзавот маҳсулотлари ҳақида гапирадиган бўлсак, Нидерландия 19 баробар кўп мева...

Сообщение Иссиқхона технологиялари, муқобил билимлар ва Ўзбекистоннинг мева-сабзавот етиштириш соҳасига инвестициялар киритиш ҳақида – Хенк Стигтер билан суҳбат появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, бугунги кунда Нидерландия, мамлакатнинг майдон бирлиги бўйича олиб қаралса, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини Ўзбекистонга қараганда 720 баробар кўпроқ экспорт қилмоқда. Нидерландиядан экспорт қилинаётган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари аҳоли жон бошига ҳисоблаганда, Ўзбекистондаги кўрсаткичдан 130 баробарга юқоридир. Агар мева-сабзавот маҳсулотлари ҳақида гапирадиган бўлсак, Нидерландия 19 баробар кўп мева ва сабзавот экспорт қилади, аҳоли жон бошига ҳисобланганда ушбу икки мамлакат ўртасидаги тафовут Нидерландия ҳисобига 37 баробар кўпдир.

Албатта, Ўзбекистон Нидерландиядан ўрганиши мумкин бўлган жиҳатлар бор. Чунки, улар мева-сабзавот етиштириш технологиялари, қўшимча ишлов бериш ва сақлаш, айниқса, мева-сабзавот маҳсулотлари маркетинги борасида жаҳондаги етакчи ишланмалар муаллифларидир.

Жорий йилнинг 28-30 июнь кунлари УЗЭКСПОМАРКАЗда бўлиб ўтадиган AgroExpo Uzbekistan/Agrotech Expo кўргазмасига тайёргарлик доирасида EastFruit Нидерландиянинг Москвадаги элчихонасининг қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича элчи маслаҳатчиси Хэнк Стигтер билан суҳбатлашди. Унинг ваколати доирасида қишлоқ хўжалиги саноати ва қишлоқ хўжалиги технологиялари соҳасида савдо-сотиқ ва инвестицияларни ривожлантиришга кўмаклашиш, шунингдек, Россия, Ўзбекистон, Белоруссия, Қозоғистон, Арманистон ва Қирғизистон бозорларига киришни таъминлаш ўрин олган. Жаноб Стигтер Нидерландия ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг ёрқин истиқболи хусусида тўхталиб ўтар экан, шунингдек, кўргазмада иштирок этмоқчи эканлиги, шунингдек, агросоҳадаги инновацион ечимлар ва қишлоқ хўжалигининг замонавий технологиялар ҳақида ҳам сўзлаб берди.

— Жаноб Стигтер, Нидерландия қишлоқ хўжалик соҳаси, айниқса, мева-сабзавотчилик саноатидаги муваффақиятлари сири нимада эканлиги ҳақида қисқача сўзлаб берсангиз.

— Нидерландия — қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг савдоси ва уни етказиб бериш бўйича дунёда муҳим ўрин эгаллаган кичик бир мамлакат. У 2020 йили 95,6 млрд евро миқдоридаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспорт қилди. Нидерландия қишлоқ хўжалик махсулотларини экспорт қилиш бўйича дунё миқёсида АҚШдан кейин иккинчи ўринни эгаллаган. Бу ғайриоддий туюлиши мумкин, лекин аслида Нидерландия – қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати соҳасидаги инновацион технологияларга йўналтирилган улкан инвестицияларга эга, ўз мамлакати ва бутун дунё аҳолиси учун озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг энг самарали технологияларидан бирини ярата олган кичик бир мамлакат.

Бу давлатга тегишли муваффақиятларнинг аксарияти лабораториялардан бошланади, чунки Вагенинген университети озиқ-овқат ишлаб чиқаришда инқилоб қилишни ўз олдига мақсад қилган етакчи тадқиқот марказларидан биридир. Умуман олганда, инновациялар Нидерландияга жуда катта таъсир кўрсатди ва узоқ йиллардан буён бу ривожланиш давом этиб келмоқда ва чиндан ҳам қишлоқ хўжалигини юритиш усулларини модернизация қилиш ўз натижасини берди.

National Geographic таҳлилига кўра, инновацияларни ишлаб чиқаришга жалб этиш дунё бўйича қишлоқ хўжалиги соҳасини бошқаришнинг энг самарали усуллари пайдо бўлишига олиб келди. Мисол учун, Нидерландия етиштириладиган картошканинг ўртача ҳосилдорлиги дунёдаги кўрсаткичга нисбатан икки баробар юқори. Нидерландия усули кўплаб маданий экинларни ўстиришда сувдан икки баробар кам фойдаланишни тарғиб қилади. Улкан иссиқхоналарда кимёвий ўғитлардан фойдаланиш деярли ман этилган.

Нидерландия 2030 йилга бориб барқарор қишлоқ хўжалиги тармоғида дунёда етакчи бўлишга ҳаракат қилмоқда. Бу мақсад – ишлаб чиқариш хажмини кўпайтириш ва табиат билан уйғунликда ресурслардан фойдаланишни оптималлаштириш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари учун харажатларни камайтиришни ўз ичига қамраб олади. Ушбу истиқболли режаларни амалга ошириш учун хукумат ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқди.

Қишлоқ хўжалиги ресурсларини тежашни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган хукумат саъй-ҳаракатлари дехқончилик ва қишлоқ хўжалиги инновацияларини ривожлантириш, тажрибалар учун жуда кўп имкониятлар яратиш, деҳқончиликнинг барқарор усуллари учун мукофотлаш ва яна бошқа кўплаб режаларни ўз ичига олади. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Нидерландия қишлоқ хўжалигининг муваффақияти сири – “олтин учбурчак” да яширинган, яъни хукумат, хусусий сектор ва илмий-тадқиқот институтлари ўртасидаги яқин хамкорликдадир.

— Маълумки, Ўзбекистонда иссиқхоналар бизнесини ривожлантириш учун мўътадил иқлим шароитлари мавжуд. Бугунги кунда Ўзбекистон иссиқхона сабзавотларини (ҳолбуки ушбу бозорда рақобат жуда юқори) етказиб берувчиси сифатида унга нисбатан эътибор, қизиқишнинг кескин ошиши кузатилмоқда. Айтингчи, Нидерландия нимаси билан иссиқхона бизнеси масаласида бошқалардан устунроқ? Нима сабаддан ўзбек фермерлари нидерландлар технологияларига эътибор қаратиши керак?

— Нидерландия иссиқхона технологиялари, мана бир асрдан ошдики, ўсимликшуносликда халқаро ўлчов бирлигини ўрнатган ва бу борада мамлакат ўз мавқеини ҳамон сақлаб келяпти. Мисол учун, “Венло” усулидаги иссиқхона муваффақияти шундаки, у ишлаб чиқариш масштабидаги мева, сабзавот ва гулларнинг жамики турларини етиштиришга имкон яратди. Бир пайтлар ўз ҳудудида ҳосил етиштириш учун иқлим шароитига боғланиб қолган деҳқон эндиликда голланд иссиқхона технологияси туфайли иқлимни иссиқхона ичида бемалол бошқара олади. Бугунги кунда бу технологиялар Сибирь ва Канада каби совуқ худудларда ҳам тропик экинларни етиштириш имконини беради. Эндиликда янги бодринг ва эндигини эгатдан узилган салат-латукни Яқин Шарқ ва Марказий Американинг чўл ҳудудларида ҳам етиштириш мумкин.

Бизнинг фирмаларимиз лойиҳалаштириш ва юқори сифатли, олий технология асосидаги иссиқхоналар қуришда кўп йиллик билим ва малакага эга, шунингдек, ишлаб чиқаришга инновациялар ҳамда янги усулларни доимий равишда жорий этиб боради.

Иссиқхона бизнесида таълим пойдевор ролини ўйнайди. Ишни бошлашдан аввал ходимларга етарли билим бериш қишлоқ хўжалиги экинлари учун тасодифий зарарни камайтириш ва ўсимликларга хос бўлган касалликларни олдиндан аниқлашга ёрдам беради. Нидерландия амалиётига кўра, биринчи йилда ёки ҳар бир лойихага нидерландиялик иккитадан мутахассис бириктириб қўйилади. Бу вақт давомида ушбу мутахассислар лойихани тўлиқ назорат қиладилар. Агрономимиз эса компания ходимларини ўқитади. Бу нидерландча усул агрономик билимларни дунё бўйича тарқатишнинг энг мақбул усули бўлиб чиқди.

— Ўзбекистон хукумати сув ресурсларини тежайдиган технологиялар учун материаллар импортига қўшимча субсидиялар жорий этди. Сизнинг фикрингизча, об-ҳаво шароитига қарамасдан, йилбўйи юқори сифатли, экологик жиҳатдан тоза сабзавотларни етиштириш учун биринчи навбатда нималарга эътибор қаратиш лозим ва буни қандай таъминлаш мумкин?

— Денгиз сатҳидан паст даражадаги ҳаёт бизни сув билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда етук мутахассисга, шунингдек, бутун дунёдаги сув ресурслари бўйича инновацион ҳамкорга айлантирди. Нидерландия сув ресурслари ва қишлоқ хўжалигини бошқариш, шунингдек, иссиқхоналарда сувдан тежамкорлик билан фойдаланиш бўйича малакага эга. Нидерландиянинг қишлоқ хўжалиги ва сув таъминоти соҳаси, сув таъминоти ночор ёки тупроқнинг шўрланиш даражаси юқори бўлган ҳудудларда ҳосилни ошириш орқали, бутун дунё бўйича озиқ-овқат хавфсизлигини яхшилашда муҳим рол ўйнаши мумкин. Тупроқ унумдорлиги, намлик даражаси, сувнинг буферлаш қобилияти ва суғориш бўйича усуллар ва маълумотларни бирлаштириш – айнан шуларни биз сув ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларига комплекс ёндашув деб атаймиз.

Янги ва қулай технологиялар сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш билан бирга, ҳосилдорликни ҳам юксалтириши мумкин. Ўсимликларнинг ҳолатини ўша жойнинг ўзида мониторинг қилиш ва геомаълумот каби инновацион усуллар фермерларга ўз сув ресурсларини яхшироқ англашлари учун имкон беради. Тупроқ сифати ва намлик даражасини ўлчаш эса суғориш ва ўғитлаш бўйича фермер томонидан ўз вақтида тўғри чоралар кўриш имконини беради. Мураккаб экологик шароитлар, шунингдек, қурғоқчилик ва тупроқнинг шўрлашига чидамли қишлоқ хўжалигик экинларининг янги навларни яратишни талаб этади.

Ҳозирги пайтда иссиқхоналарда такрорий сувдан фойдаланиш – жуда муҳим масала ва соҳанинг барқарор ривожланиши йўлида ташланган улкан қадамдир. Нидерландия қишлоқ хўжалиги, табиат ва озиқ-овқат сифати вазирлиги топшириғига биноан, 2030 йилга келиб мамлакатда иссиқхона экинлари ишлаб чиқариш бутунлай ёпилиши керак. Бунинг маъноси шуки, барча ишлатилган сувдан такрорий фойдаланиш лозим. Тозаланган оқава сувлардан, суғоришни ҳисобга олган ҳолда, фойдали мақсадларда фойдаланиш мамлакатнинг сув ресурсларининг умумий ҳажмини сезиларли даражада ошириши мумкин.

— Нидерландия тадбиркорлари Ўзбекистон мева-сабзавот саноатига инвестиция киритишдан қанчалик манфаатдор?

— Нидерландия ва Ўзбекистон — кўплаб муносабатларда ажойиб шерикдирлар. Қишлоқ хўжалиги соҳасини оладиган бўлсак, ҳар икки мамлакат узоқ йиллардан бери хамкорлик қиладилар, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари соҳаси эса биз учун устувор хисобланади. Шунинг учун Нидердандия Ўзбекистон хукумати, илмий-тадқиқот институтлари, хусусий сектор ва халқаро молиявий ташкилотлар билан биргаликда Ўзбекистондаги ўсимликшуносликнинг кейинги ривожига, албатта, ўз ҳиссасини қўшади.

Нидерландия қишлоқ хўжалиги, табиат мухофазаси ва озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини назорат қилиш вазирлиги томонидан ташкил қилинган ва 2018-2020 йиллар давомида Тошкент, Наманган, Самарқандда ўтказилган қишлоқ хўжалиги савдо миссиялари сўзимнинг исботидир. Ушбу савдо миссияси Нидерландия компанияларидан таркиб топган бўлиб, уларнинг вакиллари қишлоқ хўжалигининг турли соҳалари, шу жумладан сут етиштириш, паррандачилик, чорва моллари учун озуқа, турли хил қишлоқ хўжалиги техникалари, тайёр иссиқхоналар қуриш, иссиқхона ускуналари, ўсимликларни биологик мухофаза қилиш ва чанглатиш, картошка, сабзавот уруғлари, мева ва резаворлар учун материаллар ва шу кабиларни намойиш этишди.

Бундан ташқари, бизнинг компанияларимиз қишлоқ хўжалиги кўргазмаларида фаол иштирок этишди ва 2019 йили Тошкент шаҳрида пандемияга қадар ташкил этилган AgroExpo Uzbekistan /Agrotech Expo кўргазмасида Нидерландиянинг миллий павильонида вакил бўлишди. Натижада, ҳар икки мамлакат ўртасида шериклик муносабатларидан манфаатдорликнинг давоми сифатида, ўсимликшунослик ва чорвачилик соҳаларида ҳамкорлик лойҳаларига гувоҳ бўляпмиз.

— Сизнинг салоҳиятли шерикларингиз кимлар ва ушбу хамкорликдан яқин йиллар ичида нималарни кутсак бўлади?

— Биз ишонамизки, ўзбекистонлик шериклар билан ўсимликшунослик, шу жумладан, мева, сабзавот ва картошка соҳаларида хамкорлик қила оламиз. Иссиқхона қурилиши бўйича ҳам самарали режаларимиз бор.

Бизнинг Ўзбекистонда олиб борган сўнгги тадқиқотларимиз бўйича шуни айтишимиз мумкинки, билим, ўргатиш ва замонавий технологияларни намойиш этиш бизнинг иккитомонлама хамкорлигимизнинг асосий жиҳати бўлиб қолиши мумкин. Шу тариқа, бизнинг салоҳиятли шерикларимиз бу Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги компаниялари, кластерлар, таълим муассасалари, ҳукумат бирликда – Нидерландия тажрибаси ва билимини ўзлаштирган ҳолда қишлоқ хўжалигининг ўзбекча муваффақиятли тарихини яратишга манфаатдор тарафлардир.

— Сиз AgroExpo Uzbekistan /Agrotech Expo кўргазмасида биринчи марта қатнашаётганингиз йўқ ва бу йил AgroExpo Uzbekistan кўргазмасининг онлайн шаклида Нидерландия павильонига вакил бўлдингиз. Айтинг-чи, Ўзбекистон сизни нимаси билан ўзига жалб этди ва жорий йилнинг 28-30 июнь кунлари ташкил этиладиган кўргазмада фаол жамоатчилик иштироки кутилаяптими?

— Ўзбекистон ўзининг иқтисодий ва қишлоқ хўжалиги сиёсатини эндигина ислоҳ қилмоқда ва ўсимликшунослик ривожига самарали аҳамият қаратмоқда. Мамлакатингиз ширин мевалари, сабзавотлари ва аҳолининг тадбиркорлиги билан машҳур. У боғдорчилик ва қўшилган қиймат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилишнинг асосий иштирокчисига айланиш борасида йирик салоҳиятга эга. Ўзбекистон ҳукумати 2020-2030 йилларга мўлжалланган янги қишлоқ хўжалиги стратегиясини ишлаб чиқди ва ҳукумат қишлоқ хўжалиги махсулотлари соҳасини ислоҳ қилишни қўллаб-қувватлаш учун кўп миқдорда маблағлар ажратмоқда.

Барча далилларни ҳисобга олган ҳолда шуни айтишимиз мумкинки, Ўзбекистон ва Нидерландиянинг агробизнеслари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун улкан имкониятлар мавжуд. Шу сабабдан биз бугун шу ердамиз.

AgroExpo Uzbekistan / Agrotech Expo кўргазмасининг жонли шаклида бизнинг компанияларимиз билан бирга Нидерландия павильонида иштирок этиш имконияти туғилганидан мамнунмиз ва июнь ойи якунини интиқлик билан кутяпмиз. Ишонамизки, кўргазма арафасида сафар билан боғлиқ чекловлар олиб ташланади ва биз Тошкентга келиб, ҳамкорларимиз билан юзма-юз кўриша оламиз.

AgroExpo Uzbekistan/Agrotech Expo веб-сайти: https://agroexpouzbekistan.com.

AgroExpo Uzbekistan онлайн платформасининг веб-сайти : https://virtual.agroexpouzbekistan.com/.

Сообщение Иссиқхона технологиялари, муқобил билимлар ва Ўзбекистоннинг мева-сабзавот етиштириш соҳасига инвестициялар киритиш ҳақида – Хенк Стигтер билан суҳбат появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/intervyu-uz/issiqkhona-tekhnologiyalari-muqobil-bilimlar-va-ozbekistonning-meva-sabzavot-etishtirish-sohasiga-investitsiyalar-kiritish-haqida-khenk-stigter-bilan-suhbat/feed/ 0