хўраки узум • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Tue, 19 Apr 2022 20:00:54 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png хўраки узум • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Молдовада мева экспорти бўйича муаммоли вазият юзага келди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-meva-eksporti-boyicha-muammoli-vaziyat-yuzaga-keldi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-meva-eksporti-boyicha-muammoli-vaziyat-yuzaga-keldi/#respond Wed, 20 Apr 2022 03:30:07 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103631 Украинада содир бўлаётган воқеалар қўшни Молдовадаги иқтисодий жараёнларга бевосита таъсир кўрсатмоқда. Бу хусусда Гагаузия агросаноат мажмуи бош бошқармаси маълум қилди. Бошқармада Украинадаги воқеалар муносабати билан юзага келган ҳолат ва ёқилғи-мойлаш материаллари, ўғитлар, уруғлик ҳамда ускуналар учун эҳтиёт қисмларнинг нархлари кескин ошиши билан боғлиқ “мураккаб вазият” туфайли хавотир юзага келгани билдирилди....

Сообщение Молдовада мева экспорти бўйича муаммоли вазият юзага келди появились сначала на EastFruit.

]]>

Украинада содир бўлаётган воқеалар қўшни Молдовадаги иқтисодий жараёнларга бевосита таъсир кўрсатмоқда. Бу хусусда Гагаузия агросаноат мажмуи бош бошқармаси маълум қилди.

Бошқармада Украинадаги воқеалар муносабати билан юзага келган ҳолат ва ёқилғи-мойлаш материаллари, ўғитлар, уруғлик ҳамда ускуналар учун эҳтиёт қисмларнинг нархлари кескин ошиши билан боғлиқ “мураккаб вазият” туфайли хавотир юзага келгани билдирилди.

«Сархил мева-сабзавот ва  узум экспорти билан боғлиқ масала алоҳида ташвиш уйғотмоқда. Маҳсулотларнинг асосий ҳажми шарқий бозорга, Украина, Беларусь, Россия ва Болтиқбўйи мамлакатларига экспорт қилинар эди. Бугунги кунда логистика анча мураккаблашди, ушбу мамлакатларга товар етказиб бериш бўйича транспорт хизматлари нархи 3-3,5 баробар ошди.  Шу боис, мевалар ва узумларимиз рақобатбардошликни бой беради. Балки маҳсулотимизни сотиш учун бошқа бозорлар очилар, чунки, бу борада иш олиб борилмоқда”, дея сўз юритилди Гагаузия агросаноат мажмуаси бош бошқармасида.

Бошқармада минтақадаги қишлоқ хўжалиги корхоналари раҳбарлари “ўз маҳсулотларини Ғарб давлатларига сотиш масаласи устида ишлашга” чақирилди. Хусусан, фермерлар Европа Иттифоқи мамлакатларида тан олинган ISO, HACCP, GLOBAL G.А.P стандартлари бўйича халқаро сертификатларни олиш чораларини кўриши зарур, дея хабар бермоқда Gagauzinfo.md   ахборот портали.

Шунингдек, бошқармада фермерлар узумзор ва боғларда ҳимоя чораларини кўриши зарурлиги айтилиб, “маҳсулот қайтишининг олдини олиш учун рухсат этилган дори воситаларидан фойдаланиш, женерикларни қўлламаслик ва ҳоказолар” тилга олинди.

Сообщение Молдовада мева экспорти бўйича муаммоли вазият юзага келди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/moldovada-meva-eksporti-boyicha-muammoli-vaziyat-yuzaga-keldi/feed/ 0
2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистондан узум экспорти ўтган йилги кўрсаткичдан 5 баробар ошди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2022-yilning-yanvar-fevral-oylarida-ozbekistondan-uzum-eksporti-otgan-yilgi-korsatkichdan-5-barobar-oshdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2022-yilning-yanvar-fevral-oylarida-ozbekistondan-uzum-eksporti-otgan-yilgi-korsatkichdan-5-barobar-oshdi/#respond Thu, 10 Mar 2022 08:00:25 +0000 https://east-fruit.ru/?p=101216 2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистондан 9,4 минг тонна ҳажмда хўраки узум (умумий қиймати 7,2 миллион долларлик) экспорт қилинди. Ушбу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даврига нисбатан жисмоний жиҳатдан 4,9 баробар ва экспорт тушуми бўйича 4,6 баробар кўпдир. Бу хусусда EastFruit таҳлилчилари мамлакат Божхона қўмитаси маълумотларига асосланиб хабар қилмоқда. Бироқ, 2021 йилнинг...

Сообщение 2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистондан узум экспорти ўтган йилги кўрсаткичдан 5 баробар ошди появились сначала на EastFruit.

]]>

2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистондан 9,4 минг тонна ҳажмда хўраки узум (умумий қиймати 7,2 миллион долларлик) экспорт қилинди. Ушбу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даврига нисбатан жисмоний жиҳатдан 4,9 баробар ва экспорт тушуми бўйича 4,6 баробар кўпдир. Бу хусусда EastFruit таҳлилчилари мамлакат Божхона қўмитаси маълумотларига асосланиб хабар қилмоқда.

Бироқ, 2021 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистондан хўраки узуми экспорти сўнгги уч йилдаги энг паст кўрсаткичлардан бири бўлди, бу 2019-2020 йилларнинг шу даврига нисбатан 3-3,6 баробар кам кўрсаткичдир. Кўп карра ўсиш суръати шу ҳолат билан боғлиқ. Аммо, жорий йилнинг дастлабки икки ойида хўраки узум экспорти ўсиши салмоқли бўлди. Агар ўтган йилларнинг мос давридаги кўрсаткичлар билан солиштирилса, 2022 йилнинг январь-февраль ойларидаги экспорт ҳажми 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 36 фоиз, 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 62 фоиз кўпдир.

2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон хўраки узуми умумий экспортининг 90 фоизи икки давлат – Россия (45 фоиз) ва Қозоғистон (45 фоиз), 9 фоизи эса Қирғизистон (7 фоиз) ва Беларусь (2%)нинг умумий улушига тўғри келмоқда. Шундай қилиб, умумий экспорт ҳажмининг қарийб 99 фоизи ушбу тўрт давлат бозорларига жўнатилди.

EastFruit мутахассислари аввалроқ таъкидлаганидек, 2021 йилда хўраки узум экспорт ҳажмининг жисмоний жиҳатдан ўсиш суръатлари бўйича сархил мева сегментида гилосдан кейин иккинчи ўринни эгаллади. Маълумки, Ўзбекистондан хўраки узум экспорти мавсуми июнь ойининг иккинчи ярмида бошланади, жорий мавсумда – 2021 йилнинг июнь ойи бошидан 2022 йилнинг февраль ойи охиригача Ўзбекистон жами 223 минг тонна, умумий қиймати эса 152,9 миллион доллар ҳажмда узум экспорт қилди. Бу камида охирги 10 йилдаги рекорд кўрсаткичдир. Ушбу даврда аввалги рекорд 2020 йилнинг июнь ойидан 2021 йилнинг февраль ойи охиригача бўлган даврда, 133 минг тонна – 127 миллион доллар миқдорида қайд этилган эди.

2021 йили Ўзбекистонда узум нархлари, уни етиштириш ва экспорт бўйича маълумотларни EastFruitнинг “Ўзбекистон – 2021: мева, ёнғоқ, узум – нархлар, маҳсулот етиштириш ва экспорт бўйича якуний таҳлил” сарлавҳали материалида ўқинг.

Сообщение 2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистондан узум экспорти ўтган йилги кўрсаткичдан 5 баробар ошди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2022-yilning-yanvar-fevral-oylarida-ozbekistondan-uzum-eksporti-otgan-yilgi-korsatkichdan-5-barobar-oshdi/feed/ 0
Ўзбекистон Россияга узум экспорти бўйича Молдовани ортда қолдириб, Туркия кўрсаткичларига етиб олмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-rossiyaga-uzum-eksporti-boyicha-moldovani-ortda-qoldirib-turkiya-korsatkichlariga-etib-olmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-rossiyaga-uzum-eksporti-boyicha-moldovani-ortda-qoldirib-turkiya-korsatkichlariga-etib-olmoqda/#respond Sat, 19 Feb 2022 06:00:14 +0000 https://east-fruit.ru/?p=100311 EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, 2021 йили Ўзбекистон Россия бозорига рекорд ҳажмда узум экспорт қилди ва бу Ўзбекистонга мазкур бозорда ўз позициясини сезиларли даражада мустаҳкамлаш имконини берди. Бироқ, ушбу муваффақият билан бирга узумнинг экспорт нархлари рекорд даражада пасайиши ҳам кузатилди. Бироқ, бу хусусда қуйида батафсилроқ тўхталамиз. Экспорт кўрсаткичларига қайтадиган бўлсак, 2021...

Сообщение Ўзбекистон Россияга узум экспорти бўйича Молдовани ортда қолдириб, Туркия кўрсаткичларига етиб олмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, 2021 йили Ўзбекистон Россия бозорига рекорд ҳажмда узум экспорт қилди ва бу Ўзбекистонга мазкур бозорда ўз позициясини сезиларли даражада мустаҳкамлаш имконини берди. Бироқ, ушбу муваффақият билан бирга узумнинг экспорт нархлари рекорд даражада пасайиши ҳам кузатилди. Бироқ, бу хусусда қуйида батафсилроқ тўхталамиз.

Экспорт кўрсаткичларига қайтадиган бўлсак, 2021 йил охирига келиб, Ўзбекистон Россияга 106 минг тонна хўраки узум экспорт қилган, бу ўтган йилга нисбатан бирданига 66 фоиз ёки 42,1 минг тоннага кўпдир. Сўнгги беш йилда Ўзбекистондан  Россияга узум экспорти ҳажми 4,3 баробар ошган.

Россия бозорига хўраки узум экспортининг ўртача йиллик ўсиш суръати бўйича Ўзбекистон Топ-5 етказиб берувчилар орасида яққол етакчи бўлди. Топ-10 таликка экспортни тезроқ оширган Эрон ва Тожикистон ҳам кирди. Тўғри, бу мамлакатлардан етказиб бериш ҳажми ҳозирча Ўзбекистонникидан анча паст. Бундан ташқари, узум етказиб бериш бўйича етакчилигича қолган Туркия экспорти Ўзбекистон экспортидан бироз камроқ даражадаги тезлик билан ўсганини қайд этиш жоиз. Россияга экспорт ҳажми ўсишининг юқори суръатлари билан етакчилар орасида Миср ҳам яққол ажралиб турди.

Россияга узум экспорти ҳажмини камайтириш тенденциясига эга бўлган етакчилар орасида ягона мамлакат Молдовадир.  Ўрта ҳисобда, сўнгги беш йил ичида Молдова ҳар йили узум экспортини 4 фоизга ёки 1,4 минг тоннага қисқартирди. Шундай қилиб, 2021 йилда Россияга узум етказиб бериш бўйича етакчи ўнталик қуйидагича кўриниш касб этди: Туркия, Ўзбекистон, Молдова, Ҳиндистон, Миср, Эрон, Чили, Перу, Тожикистон ва Жанубий Африка.

Энди Ўзбекистонда етиштирилган хўраки узум нархларига қайтсак. Бир неча бор ёзганимиздек, фаол экспорт мавсумида Ўзбекистондаги узум нархи рекорд даражада пастлаб кетди, Россия бозорлари эса Ўзбекистондан келтирилган арзон узум билан тўлиб-тошди. Табиийки, мазкур ҳолат фермерлар даромади камайишига олиб келади. Бунинг сабаблари ҳақида эса биз “Ўзбекистон узум навларининг рейтинги – тармоқ учун берилган баҳо” сарлавҳали мақолада батафсил ёзган эдик. Айни пайтда экспертларимизнинг хабарига кўра, мамлакатда узумзорлар майдонларини фаол кенгайтириш ишлари давом этмоқда ва худди аввалгидек, эскирган ҳамда оммабоп навлар экилмоқда.

Агар Ўзбекистонда узумнинг нав таркибини янгилаш ва етиштирилган маҳсулот сифатини ошириш бўйича саъй-ҳаракатлар зудлик билан бошланмаса, шунингдек, узумни сақлаш инфратузилмаси яратилмаса, афсуски, унинг нархи бундан кейин ҳам тушиб кетиши мумкин.

Энг қизиғи, қишда узум экспорти бўйича минтақада етакчи бўлган Ўзбекистон унинг чакана нархлари бўйича ҳам етакчилик қилмоқда. Яъни, ўзбекистонлик истеъмолчилар қишда узум учун жуда юқори нарх тўлашга мажбур бўлмоқда, чунки, узум етиштириш ва сақлаш технологиялари  ушбу мева фаол етиштириладиган мавсумдан ташқари пайтда ҳам аҳолини таъминлаш учун етарли даражада ишлаб чиқилмаган. Бу эса Ўзбекистон узум бозорида ҳали кўплаб бўш нишалар борлигини ва даромадни ошириш учун ажойиб имкониятлар мавжудлигини англатади.

Сообщение Ўзбекистон Россияга узум экспорти бўйича Молдовани ортда қолдириб, Туркия кўрсаткичларига етиб олмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-rossiyaga-uzum-eksporti-boyicha-moldovani-ortda-qoldirib-turkiya-korsatkichlariga-etib-olmoqda/feed/ 0
2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистондан узум экспорти ўтган йилгидан 4 баробар ошди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2022-yilning-yanvar-oyida-ozbekistondan-uzum-eksporti-otgan-yilgidan-4-barobar-oshdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2022-yilning-yanvar-oyida-ozbekistondan-uzum-eksporti-otgan-yilgidan-4-barobar-oshdi/#respond Fri, 04 Feb 2022 08:00:15 +0000 https://east-fruit.ru/?p=99068 2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистондан хўраки узум экспорти ҳажми 6,5 минг тоннани ташкил этди. Бу 2021 йилнинг январь ойига нисбатан 4,1 баробар кўп, дея хабар бермоқда EastFruit таҳлилчилари мамлакат Божхона қўмитаси маълумотларига асосланиб. Шу билан бирга, 2021 йилнинг январь ойида Ўзбекистондан хўраки узуми экспорти ҳажми сўнгги уч йилдаги энг паст...

Сообщение 2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистондан узум экспорти ўтган йилгидан 4 баробар ошди появились сначала на EastFruit.

]]>

2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистондан хўраки узум экспорти ҳажми 6,5 минг тоннани ташкил этди. Бу 2021 йилнинг январь ойига нисбатан 4,1 баробар кўп, дея хабар бермоқда EastFruit таҳлилчилари мамлакат Божхона қўмитаси маълумотларига асосланиб.

Шу билан бирга, 2021 йилнинг январь ойида Ўзбекистондан хўраки узуми экспорти ҳажми сўнгги уч йилдаги энг паст кўрсаткич бўлиб, 2020 ва 2019 йилларнинг январь ойига нисбатан 2,5 баробар кам эканини қайд этиш жоиз. Бироқ, 2022 йилнинг январь ойида ушбу маҳсулот экспорти ҳажми 2019 ва 2020 йилларнинг шу даврига нисбатан 59-63 фоизга кўп бўлди.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон 2022 йилнинг январь ойида карамнинг асосий турлари бўйича экспортни рекорд ҳажмга етказди

2021 йилда хўраки узум экспорти ҳажми жисмоний жиҳатдан ўсиш суръатлари бўйича сархил мева сегментида гилосдан кейин иккинчи ўринни эгаллади.  Ўзбекистондан узум экспорти мавсуми июнь ойининг иккинчи ярмида бошланишини ҳисобга олсак, жорий мавсум (2021 йилнинг июнь ойи бошидан 2022 йилнинг январь ойи охиригача)да Ўзбекистондан жами 220,1 минг тонна ҳажмда 150,5 миллион АҚШ долларлик хўраки узум экспорт қилинди. Ўтган мавсумга нисбатан (2020 йилнинг июнь ойи бошидан 2021 йилнинг январь ойи охиригача) хўраки узум экспорти жисмоний жиҳатдан 67 фоизга, экспорт тушуми бўйича эса 19 фоизга ошди.

2021 йил учун Ўзбекистонда узум нархлари, уни етиштириш ва экспорт бўйича таҳлилий маълумотларни EastFruitнинг «Ўзбекистон – 2021: мева, ёнғоқ, узум – нархлар, маҳсулот етиштириш ва экспорт бўйича якуний таҳлил» материалида ўқинг.

2022 йил январь ойида Ўзбекистондан ташқи бозорларга жўнатилган хўраки узум умумий ҳажмининг 98-99 фоизи тўрт давлат – Қозоғистон (47%), Россия (42%), Қирғизистон (7%) ва Беларусь (3%) улушига тўғри келди.

Сообщение 2022 йилнинг январь ойида Ўзбекистондан узум экспорти ўтган йилгидан 4 баробар ошди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2022-yilning-yanvar-oyida-ozbekistondan-uzum-eksporti-otgan-yilgidan-4-barobar-oshdi/feed/ 0
АҚШнинг IFG компанияси Африкада узумчиликни ривожлантирмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/aqshning-ifg-kompaniyasi-afrikada-uzumchilikni-rivozhlantirmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/aqshning-ifg-kompaniyasi-afrikada-uzumchilikni-rivozhlantirmoqda/#respond Wed, 02 Feb 2022 03:30:37 +0000 https://east-fruit.ru/?p=98874 IFG компанияси  (штаб-квартираси АҚШнинг Калифорния штатида жойлашган) Жанубий Африкада фаол иш олиб бормоқда. Мазкур компания Африка қитъасида гилос ва хўраки узум етиштириш ҳамда ушбу икки меванинг селекцияси билан шуғулланади. Компания мутахассислари Жанубий Африкага хўраки  узум эккан ва шундан бери навлар ассортиментини кенгайтиришда давом этмоқда. «Биз 2011 йили Жанубий Африкада, 2012...

Сообщение АҚШнинг IFG компанияси Африкада узумчиликни ривожлантирмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

IFG компанияси  (штаб-квартираси АҚШнинг Калифорния штатида жойлашган) Жанубий Африкада фаол иш олиб бормоқда. Мазкур компания Африка қитъасида гилос ва хўраки узум етиштириш ҳамда ушбу икки меванинг селекцияси билан шуғулланади. Компания мутахассислари Жанубий Африкага хўраки  узум эккан ва шундан бери навлар ассортиментини кенгайтиришда давом этмоқда.

«Биз 2011 йили Жанубий Африкада, 2012 йили Намибияда ва 2017 йили Мисрда хўраки узум етиштира бошладик», дейди IFGнинг Африка ва Яқин Шарқ бўйича техник менежери Де Витт Камфер.

Селекция компаниянинг фақат Калифорниядаги тадқиқот ва ишланмалар марказида амалга оширилган бўлса-да, етиштирилган узум навларини баҳолаш  Африканинг турли мамлакатларида амалга оширилади.

«Биз ҳар бир мамлакатдаги турли микроиқлимларда навларимизни баҳолашга эътибор қаратмоқдамиз», дея изоҳ берди Камфер.

«Жанубий Африкада иқлим зоналари кўплиги туфайли хўраки узум етиштирувчи бир нечта туманлар мавжуд. Бироқ, барча навлар ҳамма ҳудудларда ҳам муваффақиятли ҳосил беравермайди.

Шунингдек ўқинг: Эксперт фикри: Иссиқхонада фақат юқори нарх сегментидаги узум навларини етиштириш керак

Марокашдаги фаоллашув

IFG ҳозирги кунда Жанубий Африка, Намибия ва Мисрда лицензияга эга.

“Тез орада биз Марокашга кириб борамиз. Жорий мавсумда Кишмишнинг бир қанча янги навлари мева беради, натижа учун ҳозирлик кўряпмиз”, дейди Камфер.

Компания Африкада хўраки узум етиштиришни янада кенгайтиришга умид қилмоқда, чунки, Африка қитъаси йилнинг саккиз ойида узум ҳосилини йиғиш имкониятини беради. Жанубий Африкада маҳсулот етиштириш ноябрдан мартга қадар, Намибияда эса ноябрдан январга қадар давом этади. Мисрда мавсум, одатда, май ойида бошланиб, июлгача давом этади ва маҳсулот етиштиришнинг Жанубий ярим шардан Шимолий ярим шарга ўтишида ҳал қилувчи роль ўйнайди.

«IFG навлари Буюк Британия ва Европа истеъмолчилари учун мавжуд бўлишини таъминлаш стратегик жиҳатдан муҳимдир», дейди Камфер.

Янги навларнинг оммабоплиги

Sweet Celebration™ ва Swееt Globе™ навли хўраки узумлар Африка қитъасида етиштириш учун энг машҳур навлардир, деб ёзмоқда EastFruit  FreshPlaza ҳаволасига таяниб. IFG компаниясининг Sugar Crisp™ узумлари ҳозир яхши иш бермоқда ва Cоtton Cаndy™ навини етиштириш даражаси барқарор ўсишда давом этяпти. Жанубий африкалик истеъмолчилар Swееt Globe™ ва Swееt Celebration™ каби йирик, серсув ва қарсилдоқ узумларга катта қизиқиш билдирмоқда.

Янги навларни ишлаб чиқиш ва истеъмол даражаси ўсиши селекционер, ритейлер ҳамда фермер ўртасидаги чинакам ҳамкорликдир. Чакана савдогарлар ўз пештахталаридаги ассортиментга тобора аниқ талаблар қўймоқда.

“Африканинг бошқа мамлакатларида Red Globe  нави кўп сотилмоқда. Бизнингча, Swееt Celebration™ узумига талаб бу мамлакатларда ҳам ошади, чунки, ушбу нав жуда яхши сақланади”, дейди Камфер.

Сообщение АҚШнинг IFG компанияси Африкада узумчиликни ривожлантирмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/aqshning-ifg-kompaniyasi-afrikada-uzumchilikni-rivozhlantirmoqda/feed/ 0
Эксперт фикри: Иссиқхонада фақат юқори нарх сегментидаги узум навларини етиштириш керак https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/intervyu-uz/ekspert-fikri-issiqkhonada-faqat-yuqori-narkh-segmentidagi-uzum-navlarini-etishtirish-kerak/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/intervyu-uz/ekspert-fikri-issiqkhonada-faqat-yuqori-narkh-segmentidagi-uzum-navlarini-etishtirish-kerak/#respond Thu, 27 Jan 2022 08:00:36 +0000 https://east-fruit.ru/?p=98356 Узум етиштирувчилар ва экспортёрлар уюшмаси раиси Георге Габерь agroexpert.md муҳарририга Молдованинг ўзгарувчан иқтисодий шароитларида иссиқхона узумини етиштириш истиқболлари ҳақида гапириб берди. – Нима деб ўйлайсиз,  қурилиш материаллари ва энергия ресурслари нархларининг ошиши (яқин истиқболда нархлар ошишдан тўхташи даргумон) жараёни авваллари Молдова Республикасида машҳур бўлган бизнес – иссиқхонада хўраки узум етиштириш...

Сообщение Эксперт фикри: Иссиқхонада фақат юқори нарх сегментидаги узум навларини етиштириш керак появились сначала на EastFruit.

]]>

Узум етиштирувчилар ва экспортёрлар уюшмаси раиси Георге Габерь agroexpert.md муҳарририга Молдованинг ўзгарувчан иқтисодий шароитларида иссиқхона узумини етиштириш истиқболлари ҳақида гапириб берди.

– Нима деб ўйлайсиз,  қурилиш материаллари ва энергия ресурслари нархларининг ошиши (яқин истиқболда нархлар ошишдан тўхташи даргумон) жараёни авваллари Молдова Республикасида машҳур бўлган бизнес – иссиқхонада хўраки узум етиштириш жараёнига таъсир этадими?

— Иссиқхонада хўраки узум етиштириш қуйидаги икки асосий муаммони ҳал этишга қаратилган, биринчидан, эртаги навли узумнинг пишиш муддатини олдинга суриш. Молдовада иссиқхона узуми бозорга классик очиқ плантацияларда етиштирилган худди шу навли узумларга нисбатан тўрт-беш ҳафта аввал чиқади. Иккинчидан, ўсимликларни атроф-муҳитнинг салбий таъсиридан ҳимоялаш:  баҳорги экстремал совуқлар, ҳаддан зиёд ёғингарчилик ва бошқалар – буларнинг барига иссиқхона энг яхши ечим бўла олади. Натижада, фермерлар юқори сифатли маҳсулотларни мавсумдан ташқари вақтда максимал нархда сотиш имкониятига эга бўлишади. Сўнгги пайтда содир бўлган жадал иқлим ва бозор ўзгаришлари иссиқхонада узум ҳамда бошқа экинларни етиштириш ҳажмини пасайтирмаяпти, аксинча, ушбу бизнеснинг жозибадорлигини янада оширмоқда. Бу жаҳоннинг қишлоқ хўжалиги соҳаси юксак ривожланган кўплаб мамлакатларида кузатилмоқда.

– Бироқ, рисклар (иқлим, энергетика, эпидемик, сиёсий ва бошқа омиллар билан боғлиқ) ортиб бораётгани сабабли, жаҳон бўйлаб деярли барча озиқ-овқат маҳсулотлари нархи, мана, бир неча йилдирки, ошяпти. Хўраки узумни, айниқса, оммавий савдо мавсумидан ташқари, кундалик истеъмол билан боғлиқ асосий озиқ-овқат маҳсулотлари сирасига киритиш қийин. Ҳатто у яхши маънода «стереотип ва культ» элементи ҳисобланган Молдовада ҳам ҳолат шундай. Бу қиммат маҳсулотга талаб ҳамма жойда чекланган ва иқтисодий қийинчиликлар кучайгани сари у камайиб бораверади. Қандай қилиб, юзага келган ҳозирги вазиятда харажатларни камайтириш ва рақобатбардошликни ошириш мумкин?

— Молдовада узум иситилмайдиган иссиқхоналарда етиштирилади. Бироқ, фермерлар баъзан, яъни, баҳорги совуқлар даврида уни иситишларига тўғри келади. Бундан ташқари, нафақат иссиқхонада, балки бир қатор технологик процедуралар давомида экин материалини етиштириш жараёни кўп энергия талаб қилади. Биз бу вазиятдан энг кам харажат билан чиқиб кетиш йўлларини излашимиз керак. Лекин баъзан оптимал ҳароратни сақлаб туриш учун, масалан, электр конвекторлардан фойдаланиш керак бўлади. Истиқболда, шубҳасиз, харажатлар ошади. Бунинг олдини олиш учун нима қилиш керак? Масалан, иссиқхона учун замонавий кўп қатламли қоплама материаллари. Баъзи ҳолларда (Молдовада ҳозир мавжуд) иссиқхоналарни қисман қуёш батареялари панеллари билан қоплаш мумкин.

Бироқ, шу билан бирга, иссиқхонада фақат истеъмолчининг тўлов қобилияти юқори бўлган, бозорда талабгир – уруғсиз, йирик мевали хўраки узум етиштириш иқтисодий жиҳатдан оқилона эканлигини таъкидламоқчиман. Мисол учун, «Аватар» каби навларни айтиш мумкин.  Айни пайтда мен жуда қиммат хўраки узум навлари учун патентга эга бўлган жаҳонга машҳур Америка компанияси билан энг яхши узум етиштириш хўжаликлари ўртасида салоҳиятли ҳамкорлик бўйича музокаралар олиб бормоқдаман. Ишончим комилки, Молдова  узумчилиги шу йўналишда ривожланади.

— Дарвоқе, маҳсулотлар сифати ва бозор жозибадорлиги масаласига тўхталсак. Молдова узумининг сифат кўрсаткичларини белгиловчи регламент ишлаб чиқилиши ғоясини асосли ва истиқболли деб ўйлайсизми?

— Бундай ғояларнинг келиб чиқиши сабабларини тушунаман. Очиғи, улар  экспорт маҳсулоти сифатини ошириш, Молдова узумчилигининг жаҳон бозоридаги нуфузини юксалтириш каби эзгу мақсадларга йўғрилган.  Бироқ, менимча, муаммога бошқачароқ ёндашилса, тўғри бўлади.

Узумнинг хавфсизлиги ва сифатини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий базани – мавжуд воқеликларни ҳисобга олган ҳолда – қайси бозор(ташқи ёки ички)га сотилишидан қатъи назар,  ўзгартириш керак.

Менимча, фитосанитария сертификатларини сиртдан, маҳсулот юклангандан кейин ва бозорга жўнатиш кутилаётганда бериш мумкин эмас. Менимча, АNSA инспектори, албатта, узумнинг ҳар бир экспорт партиясини юклашда иштирок этиши лозим. Бу техник жиҳатдан осон эмас, лекин шундай бўлиши зарур. Ўшанда узум сифатига оид саволлар ва даъволарнинг аксарияти шунчаки пайдо бўлмайди.

Сообщение Эксперт фикри: Иссиқхонада фақат юқори нарх сегментидаги узум навларини етиштириш керак появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/intervyu-uz/ekspert-fikri-issiqkhonada-faqat-yuqori-narkh-segmentidagi-uzum-navlarini-etishtirish-kerak/feed/ 0
USDА: 2021/22 мавсумда хўраки узум етиштириш ҳажми ортади, экспорт камаяди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/usda-2021-22-mavsumda-khoraki-uzum-etishtirish-hazhmi-ortadi-eksport-kamayadi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/usda-2021-22-mavsumda-khoraki-uzum-etishtirish-hazhmi-ortadi-eksport-kamayadi/#respond Wed, 29 Dec 2021 06:30:21 +0000 https://east-fruit.ru/?p=96235 2021/22 мавсумда жаҳон бўйича хўраки узум етиштириш Хитойда ҳосил ошиши ҳисобига 1,1 миллион тоннага ошиб, 25,6 миллион тоннага етади.  2020/21 йилги мавсумда кучли ёмғирдан кейин Чилидан етказиб бериш тикланиши ҳисобига экспорт 3,7 миллион тоннани ташкил қилади.  Бу хусусда Fruit-inform АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (USDА) ҳисоботига асосланиб ёзмоқда. Хитойда 2021/22 йилги...

Сообщение USDА: 2021/22 мавсумда хўраки узум етиштириш ҳажми ортади, экспорт камаяди появились сначала на EastFruit.

]]>

2021/22 мавсумда жаҳон бўйича хўраки узум етиштириш Хитойда ҳосил ошиши ҳисобига 1,1 миллион тоннага ошиб, 25,6 миллион тоннага етади.  2020/21 йилги мавсумда кучли ёмғирдан кейин Чилидан етказиб бериш тикланиши ҳисобига экспорт 3,7 миллион тоннани ташкил қилади.  Бу хусусда Fruit-inform АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (USDА) ҳисоботига асосланиб ёзмоқда.

Хитойда 2021/22 йилги мавсумда хўраки узум ҳосили Шинжон, Хэбэй ва Шаньдуннинг етакчи ҳудудларида маҳсулот етиштиришнинг ўсиши ҳисобига 300 минг тоннага ошиб, 11,2 миллион тоннага етади. Шунингдек, мамлакатда узум етиштириш майдонлари кенгайиб, қишлоқ хўжалигининг янги усулларига инвестициялар кўпаймоқда. Хитойдан хўраки узум экспорти 100 минг тоннага камайиб, 330 минг тоннагача тушади, импорт эса 16 минг тоннага ўсиб, 210 минг тоннани ташкил этади.

Ҳиндистонда хўраки узум ҳосили 26 фоизга ўсиб, 2,9 миллион тоннагача етиши кутилмоқда. Яхши об-ҳаво ва мавсумий ишчилар сафи кенгайиши Ҳиндистонда узум ҳосилини оширди. Бу мамлакатдан узум экспорти ўтган йилги кўрсаткичдан 13 минг тоннага ошиб, 280 минг тоннага етиши кутилмоқда.

Туркиянинг узум етиштириш бўйича етакчи ҳудуди ҳисобланмиш Манисадаги узумзорлар совуқдан зарар кўргани сабаб, узум етиштириш 280 минг тоннага қисқариб, 1,9 миллион тоннага тушади.  Экспорт 15 минг тоннага ошиб, 230 минг тоннага етади.

2021/22 йилги мавсумда Европа Иттифоқида хўраки узум етиштириш 1,4 миллион тоннани ташкил этади. Логистика харажатлари ошиши туфайли экспорт 9 минг тоннага қисқариб, 170 минг тоннага тушади.  Истеъмолчилар талаби тикланиши ва Жанубий яримшар мамлакатларида узум етиштириш кўпайиши ҳисобига импорт 20 минг тоннага ошиб, 590 минг тоннага етади.

АҚШда хўраки узум ҳосили 34 минг тоннага ўсиб, 905 минг тоннага етади.  Экспорт 290 минг тоннагача қисқаради, импорт эса 30 минг тоннага ошиб, 700 минг тоннани ташкил этади.

Перуда хўраки узум етиштириш 700 минг тоннани ташкил этиши прогноз қилинмоқда. Red Globe нави етакчи мавқеини сақлаб қолади.  Экспорт 510 минг тоннагача ошади.

Чилида хўраки узум ҳосили ўтган йилги кучли ёмғирдан зарар кўрган нохуш мавсумдан сўнг тикланиши кутилмоқда. 2021/22 мавсумда Чилида узум етиштириш 145 минг тоннага ошиб, 810 минг тоннага етади. Фермерлар юқори рентабелликка эга, истеъмолчилар юқори баҳолайдиган чидамли навларни етиштиришни бошлашади. Чили хўраки узумининг экспорти 20 фоизга ошиб, 645 минг тоннани ташкил этади.

Жанубий Африкада хўраки узум етиштириш 380 минг тоннагача ошади.  Мамлакат фермерлари истеъмолчиларга хуш ёқадиган уруғсиз навларни етиштиришда давом этмоқда. Экспорт 344 минг тоннага етади.

USDА таҳлилчилари Австралияда узум ҳосили 210 минг тоннагача етишини, экспорт эса 10 минг тоннага ошиб, 130 минг тоннага боришини тахмин қилишмоқда.

USDА мутахассисларининг прогнозларига кўра, 2021/22 йилги мавсумда Россияга хўраки узум етказиб бериш Туркия ва Ўзбекистондан импорт ҳажми ошиши ҳисобига 40 минг тоннага ошиб, 370 минг тоннага етади.

Сообщение USDА: 2021/22 мавсумда хўраки узум етиштириш ҳажми ортади, экспорт камаяди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/usda-2021-22-mavsumda-khoraki-uzum-etishtirish-hazhmi-ortadi-eksport-kamayadi/feed/ 0
Ўзбекистон бу йил рекорд даражада узум экспорт қилди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-bu-yil-rekord-darazhada-uzum-eksport-qildi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-bu-yil-rekord-darazhada-uzum-eksport-qildi/#respond Thu, 09 Dec 2021 08:00:20 +0000 https://east-fruit.ru/?p=94483 Ўзбекистон хўраки узумининг экспорт мавсуми июнь ойининг иккинчи ярмида бошланади ва келгуси йилнинг мартига қадар давом этади. Ушбу маҳсулотни ташқи бозорларга жўнатишнинг энг фаол даври эса июлдан ноябргача бўлган муддатдир. Мазкур беш ойнинг умумий улуши бутун мавсум учун жами экспорт ҳажмининг тахминан 80-90%ини ташкил этади. 2021 йилнинг июнь-ноябрь ойларидаги дастлабки...

Сообщение Ўзбекистон бу йил рекорд даражада узум экспорт қилди появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистон хўраки узумининг экспорт мавсуми июнь ойининг иккинчи ярмида бошланади ва келгуси йилнинг мартига қадар давом этади. Ушбу маҳсулотни ташқи бозорларга жўнатишнинг энг фаол даври эса июлдан ноябргача бўлган муддатдир. Мазкур беш ойнинг умумий улуши бутун мавсум учун жами экспорт ҳажмининг тахминан 80-90%ини ташкил этади. 2021 йилнинг июнь-ноябрь ойларидаги дастлабки натижалар жорий йилда ўзбек узумини ташқи бозорларга жўнатишнинг рекорд ҳажми ва арзон нархларидан далолат беради, дейди EastFruit таҳлилчилари.

Республика Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг июнь ойи бошидан ноябрь ойи охирига қадар Ўзбекистон 197,1 минг тонна хўраки узум экспорт қилган, бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 58 фоиз кўп кўрсаткичдир.

Жисмоний жиҳатдан 2021 йилнинг июнь-ноябрь ойларидаги экспорт ҳажми ўтган йиллардаги йиллик кўрсаткичлардан 40 фоиздан кўпроқ ошиб, камида охирги беш йил ичида рекорд кўрсаткичга етди.

Жисмоний жиҳатдан юқори суръатда ўсишга қарамай, экспорт тушумларининг ўсиши анча паст бўлди. 2021 йилнинг июнь-ноябрь ойларида Ўзбекистон узуми экспортидан тушган даромад 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 12 фоиз, 2019 йилнинг шу даврига нисбатан эса 22 фоиз ошди.

Жисмоний жиҳатдан экспорт ҳажмининг ўсиши ва даромад миқдоридаги бундай фарқ жорий йилда Ўзбекистон узумини ташқи бозорларга жўнатиш нархлари 2020 йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 30 фоиз арзонлашгани билан изоҳланади. Қолаверса, бу кўрсаткич, мана, иккинчи йилдирки, пасайиб бормоқда. Агар 2019 йилнинг июнь-ноябрь ойларида ўртача экспорт нархи 1,03 $/кг бўлган бўлса, 2020 йилнинг шу даврида 0,96 $/кг ни ташкил этди, 2021 йилнинг июнь-ноябрь ойларида эса кескин пасайиб, 0,68 $/кг гача тушди.

Экспорт географияси ҳақида сўз юритадиган бўлсак, EastFruit таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, 2021 йилнинг июнь-ноябрь ойларида Ўзбекистондан умумий узум экспортининг 98 фоизи уч давлат – Россия, Қозоғистон ва Қирғизистон бозорларига етказиб берилган. Шу билан бирга, экспортнинг қарийб 50 фоизи Россия улушига, 35 фоизи Қозоғистон ва 13 фоизи Қирғизистон улушига тўғри келади. Сархил узум экспортининг яна 1 фоизи Беларусь (0,6%) ва Украина (0,4%)нинг умумий улушига тўғри келади. Бундан ташқари, Германия, Мўғулистон, Молдова ва Латвияга ушбу маҳсулотнинг 100 тоннагача бўлган кичик партиялари етказиб берилди.

Сообщение Ўзбекистон бу йил рекорд даражада узум экспорт қилди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekiston-bu-yil-rekord-darazhada-uzum-eksport-qildi/feed/ 0
Туркиядан узум экспорти 36 фоизга ошди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkiyadan-uzum-eksporti-36-foizga-oshdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkiyadan-uzum-eksporti-36-foizga-oshdi/#respond Fri, 12 Nov 2021 08:30:10 +0000 https://east-fruit.ru/?p=91752 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Туркиядан узум экспорти 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 36 фоизга – 118 миллион доллардан 160 миллион долларгача ошди. Бу хусусда Туркиянинг Эгей минтақаси сархил мева-сабзавот экспортёрлари кенгаши раҳбари Хайреттин Учак «Анадолу» агентлигига маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Маниса, Измир ва Денизли вилоятларида 110 минг гектар майдонда...

Сообщение Туркиядан узум экспорти 36 фоизга ошди появились сначала на EastFruit.

]]>

2021 йилнинг январь-октябрь ойларида Туркиядан узум экспорти 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 36 фоизга – 118 миллион доллардан 160 миллион долларгача ошди.

Бу хусусда Туркиянинг Эгей минтақаси сархил мева-сабзавот экспортёрлари кенгаши раҳбари Хайреттин Учак «Анадолу» агентлигига маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Маниса, Измир ва Денизли вилоятларида 110 минг гектар майдонда 60 минг нафар фермер «Султон» навли узумни етиштиради.

Учак пандемия даврида сархил узумга талаб ортганини билдирди.

Туркиядан ўтган йили узум экспорти 158 миллион долларни ташкил этди.

“2021 йилнинг 10 ойи давомида биз бутунбошли 2020 йилнинг экспорт кўрсаткичидан ошиб кетдик. Январь-октябрь ойларида Туркиядан сархил хўраки узумнинг хорижга етказиб берилиши 36 фоизга – 118 миллион доллардан 160 миллион долларгача ошди. «Султон» навининг сархил узум экспортидаги улуши 78 фоизни ташкил этди», дейди Учак.

Шунингдек, у Туркия 2021 йилда узум экспортини 200 миллион долларга оширишни мақсад қилганини қўшимча қилди.

Сообщение Туркиядан узум экспорти 36 фоизга ошди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkiyadan-uzum-eksporti-36-foizga-oshdi/feed/ 0
2021/22 йилларда Ҳиндистон хўраки узум экспортини 5 фоизга оширади – USDA прогнози https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2021-22-yillarda-hindiston-khoraki-uzum-eksportini-5-foizga-oshiradi-usda-prognozi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2021-22-yillarda-hindiston-khoraki-uzum-eksportini-5-foizga-oshiradi-usda-prognozi/#respond Wed, 10 Nov 2021 05:30:44 +0000 https://east-fruit.ru/?p=91537 Америка Қўшма Штатлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (USDA) ҳисоботига кўра, Ҳиндистонда 2021/22 йилги мавсумда хўраки узум етиштириш ўтган мавсумга нисбатан 26 фоизга ошади ва 2,9 миллион тоннани ташкил этади. Ички истеъмол ва экспорт ҳам ошади. Хўраки узум етиштиришнинг ўсиши асосий ишлаб чиқариш даврларида карантин чоралари юмшатилгани билан боғлиқ, деб хабар бермоқда...

Сообщение 2021/22 йилларда Ҳиндистон хўраки узум экспортини 5 фоизга оширади – USDA прогнози появились сначала на EastFruit.

]]>

Америка Қўшма Штатлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (USDA) ҳисоботига кўра, Ҳиндистонда 2021/22 йилги мавсумда хўраки узум етиштириш ўтган мавсумга нисбатан 26 фоизга ошади ва 2,9 миллион тоннани ташкил этади. Ички истеъмол ва экспорт ҳам ошади. Хўраки узум етиштиришнинг ўсиши асосий ишлаб чиқариш даврларида карантин чоралари юмшатилгани билан боғлиқ, деб хабар бермоқда FruitNews USDA маълумотларига асосланиб.

2021/2022 йилги мавсумда Ҳиндистонда хўраки узум истеъмоли унинг ҳажми ички бозорда ортиши туфайли 2020/21 йилги мавсумга нисбатан 25% га ўсади ва 2,2 миллион тоннани ташкил этади.

Шунингдек ўқинг: USDA: Чили узумининг Россияга экспорти 28 фоизга ошди

2021/22 йилги мавсумда Ҳиндистондан узум экспорти 2020/21 йилги мавсумга нисбатан 5 фоизга (267 минг тонна) ошади ва 280 минг тоннани ташкил этади. Ҳиндистон хўраки узумининг 32%га яқини Европа Иттифоқи бозори учун мўлжалланган. Бундан сўнг Бангладеш (27%), Нидерландия (27%), Россия (9%), АҚШ (9%) ва Буюк Британия (7%) турибди.

Ҳиндистонга хўраки узум импорти 2021/22 йилги мавсумда 6,7 минг тоннага (+2%) етади. 2020/21 йилги мавсум учун асосий экспортёр давлат Хитой эди (умумий ҳажмдан 65% улуш билан). Ундан кейинги ўринларни Афғонистон (14%) ва Миср (5%) эгаллаган.

Сообщение 2021/22 йилларда Ҳиндистон хўраки узум экспортини 5 фоизга оширади – USDA прогнози появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2021-22-yillarda-hindiston-khoraki-uzum-eksportini-5-foizga-oshiradi-usda-prognozi/feed/ 0