Катерина Зверева • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Tue, 18 Jan 2022 20:48:29 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png Катерина Зверева • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 1 миллиондан зиёд фойдаланувчи! EastFruit аудиторияси 2021 йилда деярли икки баробар ошди! https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/1-milliondan-ziyod-foydalanuvchi-eastfruit-auditoriyasi-2021-yilda-deyarli-ikki-barobar-oshdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/1-milliondan-ziyod-foydalanuvchi-eastfruit-auditoriyasi-2021-yilda-deyarli-ikki-barobar-oshdi/#respond Wed, 19 Jan 2022 08:00:42 +0000 https://east-fruit.ru/?p=97756 EastFruit халқаро жамоаси фаолиятимизга қизиқиш ва хайрихоҳлик билдирган барча ўқувчиларимизга чексиз миннатдорлик билдиради. Порталимиз ишга туширилгач, бор-йўғи уч йил ичида фойдаланувчиларимиз аудиторияси 1 миллион нафардан ошганлиги, 2021 йилда эса 2020 йилга нисбатан 91 фоизга ортганидан жуда ҳам мамнунмиз. Бу EastFruit порталининг барча ихтисослаштирилган мева-сабзавот ресурслари орасидаги мутлақ минтақавий етакчи мавқеини...

Сообщение 1 миллиондан зиёд фойдаланувчи! EastFruit аудиторияси 2021 йилда деярли икки баробар ошди! появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit халқаро жамоаси фаолиятимизга қизиқиш ва хайрихоҳлик билдирган барча ўқувчиларимизга чексиз миннатдорлик билдиради.

Порталимиз ишга туширилгач, бор-йўғи уч йил ичида фойдаланувчиларимиз аудиторияси 1 миллион нафардан ошганлиги, 2021 йилда эса 2020 йилга нисбатан 91 фоизга ортганидан жуда ҳам мамнунмиз. Бу EastFruit порталининг барча ихтисослаштирилган мева-сабзавот ресурслари орасидаги мутлақ минтақавий етакчи мавқеини таъминлади.  Бундан ташқари, 2021 йилда жаҳон бўйича ушбу порталдан иқтибослар кескин ошди.

“2020 йил охирида биз EastFruit порталининг инглиз тилидаги версиясини ишга туширдик, 2021 йилда портал материаллари ўзбек тилида ҳам тақдим этилди, бу эса платформанинг фойдаланувчилари географияси сезиларли даражада кенгайишига хизмат қилди. Ва бу юқори сифатли ҳамда тезкор бозор таҳлили, чуқур бозор тадқиқотларидан бохабар бўлиш имконига эга ўзбекистонлик фойдаланувчилар сонини икки баробар ошириш имконини берди. Сайтнинг инглиз тилидаги версияси эса минтақамиз мамлакатларининг мева-сабзавот маҳсулотларига қизиқишини кучайтирди. Европа Иттифоқининг йирик импорт компаниялари ёнғоқ, мева, резавор ва сабзавотларнинг Ўзбекистон, Украина, Молдова, Грузия, Тожикистонда истиқомат қилувчи потенциал экспортёрлари билан алоқа боғлаш бўйича кўплаб сўровлар бераётгани бунинг тасдиғидир”, дейди Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) инвестицион департаменти иқтисодчиси Андрий Ярмак.

“Биз EastFruit материалларининг испан, хитой, немис, итальян, француз, турк ва голланд тилларига таржималарини тез-тез учратамиз, баъзан эса жаҳоннинг турли мамлакатларидан жуда кутилмаган ва миннатдорлик мактубларини оламиз. Яқинда Эроннинг йирик мева экспортёридан хат келди, у бизнинг порталимиздан бир неча йилдирки, фойдаланаётгани ва барча ходимлари уни мунтазам ўқиб боришига ишончи комил эканини айтди!”, дейди ФАО халқаро маслаҳатчиси ва EastFruit лойиҳасининг раҳбари Катерина Зверева.

Шунингдек, 2021 йилда бизнинг EF Trade Platform савдо гуруҳимиз аудиторияси жуда фаол ўсиб борди, ушбу платформа деярли 20 минг аъзони қамраб олган. YouTube каналимиз 2,6 мингдан зиёд обуначи ва юз минглаб видео-томошаларга эга.  Бизнинг Теlegram-каналимиз ҳам мева-сабзавот таҳлилий Теlegram-каналлари орасида биринчи ўринда туради – сўнгги янгиликлар бевосита смартфонингизга келиши учун унга обуна бўлишни унутманг!

Лекин бу ҳаммаси эмас!  Жаҳон мева-сабзавот бизнеси Linkedln платформасида EastFruit саҳифасининг ишга туширилишига жуда ижобий муносабат билдирди – бир ярим минг киши бизнинг инглиз тилидаги янгиликларимизга обуна бўлди! Айтганча, агар сиз экспорт ёки импорт билан шуғуллансангиз, бу ерда рўйхатдан ўтишни унутманг ва бизга обуна бўлинг – бу жуда фойдали восита.

Шунингдек, машҳур Twitter тармоғида ҳам  мева-сабзавот бўйича минглаб твитларимиз, Facebookдаги EastFruit саҳифасида 5000 дан зиёд русийзабон обуначиларимиз ва аудиторияси кундан-кунга ортиб бораётган инглиз тилидаги саҳифамиз мавжуд.

Умид қиламизки, 2022 йилда ҳам сизни кўплаб қизиқарли материаллар билан хурсанд қиламиз. Бундан ташқари, биз сабзавот, мева, резавор ва ёнғоқ етиштириш, қайта ишлаш, сақлаш, сотишнинг энг замонавий, экологик соф ва самарали технологияларини тадқиқ қилишни бошламоқдамиз.

Сообщение 1 миллиондан зиёд фойдаланувчи! EastFruit аудиторияси 2021 йилда деярли икки баробар ошди! появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/1-milliondan-ziyod-foydalanuvchi-eastfruit-auditoriyasi-2021-yilda-deyarli-ikki-barobar-oshdi/feed/ 0
Ҳар қандай дидга мос суперфудлар https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/har-qanday-didga-mos-superfudlar-ukrainada-nima-etishtiriladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/har-qanday-didga-mos-superfudlar-ukrainada-nima-etishtiriladi/#respond Thu, 16 Dec 2021 04:30:57 +0000 https://east-fruit.ru/?p=95161 Суперфудлар дунё бўйича бозорларни эгаллаб олишда давом этмоқда. Роса пиар қилинган чиа, киноа ва матчага амарант ва бинафшаранг жўхори рақобатга киришиши мумкин. “Фокус” нашри украин деҳқонлари ушбу трендларга қўшиладими ва чакана савдо вакиллари ўз ассортиментларини қай даражада кенгайтирмоқда, деган саволларга жавоб қидирдилар. Суперфуд нима? Унинг қандай фойдали жиҳатлари бор? Ҳозир...

Сообщение Ҳар қандай дидга мос суперфудлар появились сначала на EastFruit.

]]>

Суперфудлар дунё бўйича бозорларни эгаллаб олишда давом этмоқда. Роса пиар қилинган чиа, киноа ва матчага амарант ва бинафшаранг жўхори рақобатга киришиши мумкин. “Фокус” нашри украин деҳқонлари ушбу трендларга қўшиладими ва чакана савдо вакиллари ўз ассортиментларини қай даражада кенгайтирмоқда, деган саволларга жавоб қидирдилар.

Суперфуд нима? Унинг қандай фойдали жиҳатлари бор?

Ҳозир ҳар қандай йирик супермаркетда спирулина сувўти, чиа, киноа ёки матча – бошқача қилиб айтганда, “суперфуд” деб аталувчи маҳсулотларни топиш мумкин. Улар анча машҳур бўлиб қолганига қарамасдан, ўзи бу нима эканлигини ҳамма ҳам билавермайди. Қолаверса, суперфудга ҳатто мутахассислар ҳам аниқ таъриф бермайдилар. Ҳар ҳолда, ушбу атаманинг илмий ёки тиббий тавсифи ҳозирча мавжуд эмас. Оксфорд луғатида бу борада анчагина мавҳум тушунтириш берилган: “Ўта тўйимли ҳисобланувчи ёки саломатлик ва ўзини яхши ҳис қилиш учун фойдали озуқа”.

2007 йилга қадар Европа Иттифоқидаги ишлаб чиқарувчилар ҳар қандай маҳсулотга “суперфуд” тамғасини қўйиши мумкин эди. Зотан, Британия диетологлари ассоциацияси ўтказган тадқиқотларнинг кўрсатишича, харидорларнинг 60 фоизи ушбу маълумотга ишонган ва бундай маҳсулотларни ҳақиқатан фойдалироқ деб билган. Натижада европалик ишлаб чиқарувчилар зиммасига у ёки бу озуқа юқори даражада фойдали моддаларга бой эканлигини исботлаш вазифаси юкланди.

АҚШ ва Австралияда ҳозир ҳам хоҳлаган маҳсулотингизга superfood деб ёзиб қўйишингиз мумкин. Бу қонун билан тақиқланмаган. Украинада эса маҳсулотларни маркировкалаш бўйича техник регламент мавжуд. Бу ҳақда БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) халқаро консультанти Катерина Зверева сўзлаб берди. “Ушбу регламент ишлаб чиқарувчиларни чеклаб турибди. Маркировка харидорни чалкаштирмаслиги лозим. Демак, маҳсулот ёрлиғида у ҳақдаги барча маълумотлар акс эттирилиши керак”.

Звереванинг сўзларига қараганда, экспертлар бу борада бир тўхтамга келган: “суперовқат»нинг энг асосий хусусиятлари унинг маҳаллий эканлиги, экологик софлиги ва айниқса, фойдали бўлишидан иборат. Шуниси муҳимки, ҳамма биладиган биоқўшимчалар лабораторияларда ишлаб чиқарилса, суперфудлар – одамлар томонидан бир неча асрлар мобайнида истеъмол қилиб келинган ўсимликлар дунёсининг оддий маҳсулотларидир.

Артишокдан дуриангача: ҳар қандай дид учун мос суперфудлар

Суперфудларнинг рўйхати узун. Унга кўплаб мевалар, сабзавотлар, резаворлар, тўқ баргли кўкатлар, ёнғоқлар, сувўтлари ва ҳатто ичимликлар ҳам киради. Масалан, комбучани айтиш мумкин. Бироқ, баъзи сабабларга кўра, шу жумладан, маркетинг ўйинлари туфайли у ёки бу маҳсулотлар трендга айланиб, сотув етакчиларига айланиб олади. Катерина Звереванинг қайд этишича, ҳозир дунё бўйича кўк пиёз (йиллик ўсиш 12,5 фоиз), сельдерей (7,4 фоиз), артишок (6,3 фоиз), кольраби ва кейл карами (5,6 фоиз) савдо ҳажмларида энг кўп ўсиш кузатилмоқда. Экзотик дуриан (ўртача йиллик ўсиш 18 фоиз), голубика (14 фоиз) ва малина (13 фоиз) савдоларида эса экспорт ҳажмлари ошиб боряпти.

“Умуман, 2029 йилга қадар дунё бўйича суперфудлар бозори $229 млрдга етади”, — дея таъкидлади Катерина Зверева. Бу сегментда бошоқли ва дон экинлари етакчиликка чиқади.

Супермаҳсулотлар бозорида Шимолий Америка мамлакатлари илғор ўринларни эгаллаб турибди. Бунга бир неча сабаблар бор.

Биринчи навбатда, айнан АҚШда соғлом овқатланиш тренди жуда машҳур бўлиб кетди. Бунда ижтимоий тармоқларда соғлом турмуш тарзи ва тўғри овқатланишни фаол равишда тарғиб қилувчи юлдузлар ва инфлуэнсерларнинг ҳам роли бор.

Иккинчидан, суперфудлар, одатда, қимматроқ туради. Яъни уларни фақат молиявий жиҳатдан ўзига тўқ истеъмолчилар доимий сотиб олиши мумкин. Шимолий Американинг суперфудлар бозорида савдо бўйича юқори поғоналарни чиа уруғлари, кейл карами, киноа, голубика ва қулупнай эгаллаган.

“Мазкур бозор нафақат Америка, балки Европа Иттифоқи ва Осиё мамлакатларида ҳам жадал ривожланиб бормоқда”, – дейди Зверева. Таҳлилчиларнинг фикрича, Европанинг суперфудлар бозори яқин 5 йил ичида йилига 6,9 фоизга ўсиб боради. Бу турдаги маҳсулотлар нафақат савдо тармоқлари ва чакана савдо дўконлари, балки интернет орқали ҳам сотилади.

Годжи ўрнига чаканда: Украинада ўсиб бораётган суперфудлар

Украинада супермаҳсулотлар соҳасидаги бум Ғарб мамлакатларидагидек яққол кўзга ташланмайди. Шубҳасиз, соғлом овқатланишга интиладиган ва ўз рационига чиа ёки киноани қўшиб оладиган одамлар тоифаси бизда ҳам бор. Бироқ аксарият украинлар озиқ-овқат борасида анча консерватив саналади. Бунинг афзал жиҳатлари ҳам бор. Чунки суперфудларнинг хусусиятларидан бири уларнинг маҳаллий эканлигидир. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти диетологлар ва нутрицологлар фикрига таянган ҳолда, овқат рационида маҳаллий ҳудудга хос бўлган анъанавий маҳсулотлардан фойдаланишни тавсия қилади.

Пиар қилинган экзотик маҳсулотлар ўрнига маҳаллий маҳсулотни топиш қийин эмас, дейди Катерина Зверева ишонч билан.

Гречиха ва у қадар машҳур бўлмаган, аммо фойдалилик жиҳатидан ундан қолишмайдиган амарант – киноага яхши муқобил вариант бўла олади.

Годжи мевалари ўрнига чаканда, чиа ўрнига – зиғир, макадамио ўрнига – кедр ёнғоғини истеъмол қилиш мумкин.

Амазон ўрмонларининг пальмаларида ўсувчи машҳур асаи мевалари ўрнига черника, тут, голубика, ежевика ва қора смородинани танлаган маъқул.

Экспертнинг айтишича, Украиналик ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларни суперфуд бозорига ўзлари чиқариши ва шу йўл билан янги трендлар яратиши мумкин. Дунёда бундай мисоллар талайгина. Таркибидаги темир моддаси мол гўштдагидан кўп, кальций моддаси эса сутдагидан кўп бўлган, ҳозир анча оммалашиб кетган кейл карами яқин-яқингача чорва озуқаси сифатида ишлатилган.

“Украинада “қуён ўти” деб аталган ўша сарсабил кўкати ҳам бизда истеъмол қилинган бўлишига қарамасдан, ҳозиргидек кенг тарқалмаган эди”, дейди Зверева.

Бинафшаранг кашфиёт: хопи жўхориси

Биз учун одатий бўлган ширин бодроқ – яна бир суперфуд турларидан. Айтишларича, катта ёшли инсон учун уни истеъмол қилишнинг ўртача меъёри 34 кг ни ташкил қилади. Бироқ, жўхори етиштириш бўйича дунёнинг етакчи мамлакати бўлмиш Қўшма Штатларда ҳам ўртача истеъмол ҳажми йилига 17 кг дан иборат. Украинада бу рақамлар анча паст – киши бошига 3,5 кг холос.

Шунга қарамай, ушбу ширин маҳсулотга талаб муттасил ошиб бормоқда. Айниқса, HoReCA сегментида. “Мнагор” компанияси эгаси ва селекционер Михаил Нагорнякнинг қайд этишича, сўнгги 5 йил ичида жўхори савдоси ҳажмлари 17-20 фоизга ўсган. Украинада ҳозирги пайтда ширин жўхори қарийб 12 минг гектар майдонда етиштирилади. Бу эса ҳатто ички истеъмол талабини қаноатлантиришга ҳам етмайди.

“Масалан, ҳозир ҳамма жойда сотилаётган стакандаги бодроқ бизга Таиланддан келтирилади. Бу мамлакатда ушбу маҳсулотни етиштириш кўрсаткичлари дунёда энг катта тезликда ошиб боряпти”, дея фикр билдирди селекционер. Бу экин бизга бошқа мамлакатлардан, шу жумладан, Польша, Молдова, Венгрия ва Хитойдан ҳам импорт қилинади. Нагорнякнинг сўзларига қараганда, Украинадаги ички талабни қондириш учун ширин бодроқ етиштириладиган майдонлар камида 21,4 минг гектар бўлиши лозим.

Ҳозирда анъанавий сариқ жўхори ўрнини янги навлар эгалламоқда. Бир неча йил аввал healthy food бозорида бинафшаранг жўхори сўтаси — семизликка қарши курашиш ва артериал қон босимини пасайтиришда ёрдам берадиган хопи нави бирдан машҳур бўлиб кетди. Бинафшаранг жўхорига талаб 2030 йилга қадар ўсиб боради, дейди селекционер. Украина деҳқонлари жадал ривожлантириши керак бўлган бозор айнан мана шу.

Йирик савдо тармоқлари маҳсулотлар бозоридаги трендлардан ўзини четга олмайдилар ва ушбу сегментда ассортиментини кенгайтиришга тайёр. “Ашан Ритейл Украина”нинг кенг истеъмол товарлари харид бўлими раҳбари Виктория Шилонинг айтишича, ҳозирги пайтда компания дўконларидан суперфудларнинг киноа, чиа, годжи мевалари, амарант, кокос ёғи, зиғир уруғи, беби кейл сингари барча оммабоп турлари ўрин олган. Бундан ташқари, онлайн тарзда супермаркетдан у қадар машҳур бўлмаган товарлар, масалан, чиа уруғи, оқ киноа ёки арамант крупасини ҳам харид қилиш мумкин.

“Биз ҳозирда мазкур товарлар учун алоҳида тоифа ажратмаганмиз, бироқ бу пештахталарни доимий равишда тўлдириб, ривожлантириб боряпмиз, – дея изоҳ берди Шило. – Биз айнан суперфудларга эътибор қаратганмиз дея олмайман-ку, аммо соғлом овқатланиш билан боғлиқ бўлган, табиий ва маҳаллий маҳсулотлар диққат марказимизда эканлиги аниқ”.

Украина бозорида супермаҳсулотларни топиш қийин эмас. Аммо шуни ёдда сақлаш жоизки, шундай фойдали ва витаминга бой озуқа ҳам бутун рацион ўрнини эгалламаслиги лозим. Диетологларнинг қайд этишича, суперфудлар барча дардга даво эмас, катта эҳтимол билан улар асосий соғлом овқатланиш тарзини тўлдирувчи воситадир. Бу эса ҳар қандай ҳолатда ҳам мувозанатлашган бўлмоғи даркор.

Сообщение Ҳар қандай дидга мос суперфудлар появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/har-qanday-didga-mos-superfudlar-ukrainada-nima-etishtiriladi/feed/ 0
Татьяна Ивченко: Украинада «ширин картошка» (батат)нинг саноат плантациялари барпо этилмоқда, аммо ҳозирча улар «қонун доирасидан ташқарида» ҳисобланади https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/intervyu-uz/tatyana-ivchenko-ukrainada-shirin-kartoshka-batatning-sanoat-plantatsiyalari-barpo-etilmoqda-ammo-hozircha-ular-qonun-doirasidan-tashqarida-hisoblanadi/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/intervyu-uz/tatyana-ivchenko-ukrainada-shirin-kartoshka-batatning-sanoat-plantatsiyalari-barpo-etilmoqda-ammo-hozircha-ular-qonun-doirasidan-tashqarida-hisoblanadi/#respond Fri, 22 Oct 2021 19:09:07 +0000 https://east-fruit.ru/?p=89964 Украинада «ширин картошка» (батат) экиладиган майдонлар айни пайтда атиги 100 гектарни ташкил этса-да, доимий равишда кенгайиб бормоқда. Украинада «ширин картошка»нинг саноат ишлаб чиқаришини ривожлантириш истиқболлари ҳақида муштарийларга гапириб бериш учун EastFruit Украина Аграр фанлар академияси (Харьков вилояти, Мерефа шаҳри)нинг Сабзавотчилик ва полизчилик институти илмий ходими Татьяна Ивченко билан суҳбатлашди. Украина...

Сообщение Татьяна Ивченко: Украинада «ширин картошка» (батат)нинг саноат плантациялари барпо этилмоқда, аммо ҳозирча улар «қонун доирасидан ташқарида» ҳисобланади появились сначала на EastFruit.

]]>

Украинада «ширин картошка» (батат) экиладиган майдонлар айни пайтда атиги 100 гектарни ташкил этса-да, доимий равишда кенгайиб бормоқда. Украинада «ширин картошка»нинг саноат ишлаб чиқаришини ривожлантириш истиқболлари ҳақида муштарийларга гапириб бериш учун EastFruit Украина Аграр фанлар академияси (Харьков вилояти, Мерефа шаҳри)нинг Сабзавотчилик ва полизчилик институти илмий ходими Татьяна Ивченко билан суҳбатлашди.

Украина Аграр фанлар Академиясининг Сабзавотчилик ва полизчилик институти экспериментал участкаларида» ширин картошка»нинг янги навлари яратилмоқда. Улар Украина шароитига мослаштирилади. Экиш материали (клон селекцияси)ни кўпайтиришнинг самарали усуллари, минерал озиқлантириш режими ва алмашлаб экишда экиннинг ўрни, шунингдек, сақлаш пайтида «ширин картошка»нинг вазни қандай ўзгариши  ўрганилмоқда.

“Украинада картошка анъанавий равишда етиштирилади. Уни» ширин картошка» билан алмаштириш ғояси одамларнинг турмуш тарзи ўзгаргани сабаб пайдо бўлди – камҳаракатлик, жисмоний меҳнат билан пассив даражада шуғулланиш авж олмоқда, шу боис ҳам, спорт ва рационал овқатланиш тарзи оммалашяпти. Айнан соғлом овқатланишга бўлган интилиш «ширин картошка»га қизиқиш уйғотади. Ушбу экинга бўлган талаб нафақат Украинада, балки бутун Европа ва Хитойда тобора ўсиб бормоқда. Бундан ташқари, кейинги ўн йилликдаги иқлим ўзгариши ва эртапишар шаклларни яратиш учун турли мамлакатларда олиб борилган селекцион ишланмалар ушбу экин ўстириладиган майдонларни кенгайтириш имконини берди. Илгари у фақат тропик иқлимда ўстирилар эди. Шу боис, Украинада етиштириш мумкин бўлган «ширин картошка» навлари гуруҳи мавжуд. Бу ўртапишар ёки эртаги навлардир», дейди Татьяна Ивченко.

«Ширин картошка» – иссиқсевар экин

Бу экинни етиштириш учун Украина иқлими қанчалик мос? Татьяна Ивченконинг сўзларига кўра, «ширин картошка» Украинанинг исталган вилоятида етиштирилиши мумкин. Мазкур турдаги экин хусусий секторда экиш учун жуда оммалашмоқда. Аммо далаҳовлиларда, асосан, Украинанинг тупроқ ва иқлим шароитига яхши мослашган, қизил пўстлоқли, ичи оқ ёки қаймоқранг, ем-хашак учун мўлжалланган эски навларни ўстиришади. Ва бу навлар яхши ҳосил беришига қарамай, улар бозорни қизиқтирмайди: на ресторанлар ва на супермаркетлар бу маҳсулотга харидор бўлади. Шунга қарамай, бундай навлар боғбонлар орасида машҳур, чунки, уларни ўстириш осон ва «ширин картошка»нинг ҳар қандай тури сингари диабет касаллигида парҳез таом сифатида қўлланади. Ҳамма ҳам унинг килограммини  90-100 гривнадан доимий сотиб олиш имкониятига эга бўлмагани сабабли одамлар ўзлари учун» ширин картошка» етиштиришади.

Украинада бататни саноат мақсадларида етиштириш истиқболлари қандай?

«Агар саноат мақсадларида етиштириш ҳақида гапирадиган бўлсак, унда бозорда сариқ ва бинафшаранг» ширин картошка»ларга талаб бор. Бинафшаранг навларни Украинанинг фақат жанубида етиштириш мумкин, чунки, улар иссиқ иқлимни ёқтиради.

«Ширин картошка» паст ҳароратга буткул тоқатсиз. Биз уни баҳорнинг сўнгги совуқларидан кейин экамиз ва сентябрда кузги аёздан олдин йиғиб оламиз. Шундай қилиб, Харьков вилоятининг шимоли-шарқида вегетация даври 4 ой давом этади. Масалан, жанубда, Херсон вилоятида, бу жараён 5 ойга чўзилади. Тропик иқлим шароитида эса экин олти ой ҳам ўсиши мумкин, лекин биз совуқ бўлмайдиган давр билан чегараланамиз. Тижорий жозибали «ширин картошка» навлари Украинанинг жанубий вилоятларида етиштирилиши керак. Шунинг учун ҳозир бу экин Украинанинг Николаев, Одесса, Херсон вилоятларида машҳур. Ушбу ҳудудларда саноат плантациялари бор (бир неча ўнлаб гектар)» дея қайд этди Татьяна Ивченко.

Украинада «ширин картошка»нинг ўртача ҳосилдорлиги қандай?

«Ширин картошка»нинг ҳосилдорлиги турлича – гектарига 40 дан 100 тоннагача. Мамлакатнинг жанубий вилоятларида юқори ҳосил олиш мумкин. Аммо ҳатто шу 40 ёки 100 тонна ҳам – умумий ҳосил, сотиладиган «ширин картошка» унинг маълум бир қисмини ташкил этади, холос. Шуни қайд этиш жоизки, «ширин картошка» ни йиғишда қийинчиликлар мавжуд, чунки, унинг физиологик ёш илдиз мевалари, кўпинча, бу босқичда шикастланади. Бу Украинадаги тупроқлар анъанавий равишда «ширин картошка» етиштириладиган тропик минтақаларга нисбатан оғирроқ эканлиги билан боғлиқ», дейди Татьяна Ивченко. Шу сабабли, Украинада илдиз мевалари бир-бирига яқин ўсадиган навлар машҳур бўлиб, бу ҳосилни механик усулда йиғиб олишга имкон беради.

Фақат келаси йилдан УАФАнинг сабзавотчилик ва полизчилик институтида яратилган «ширин картошка»нинг икки нави Украина Навлар реестрига киритилади. Бу вақтга қадар батат, аслида, Украинада «қонун доирасидан ташқарида» эди.

Деҳқонларни ўйлантираётган савол – «ширин картошка»ни саноат мақсадларида етиштириш учун қайси навларни танлаган маъқул? Татьяна Ивченконинг сўзларига кўра, батат учун муайян трендлар ва мода мавжуд. Уни етиштириш бўйича жаҳондаги лидер – Луизиана штати университети(АҚШ)дир. У ерда бу «мода» тарғиб қилинмоқда ва машҳур навлар яратиляпти.

«Тижорий» ширин картошка»нинг вазни 400 дан 200 граммгача, идеал шаклга эга бўлиши керак. Ҳозирги кунда Украина супермаркетларидаги деярли барча «ширин картошка» хориждан олиб келинади. Яқинда етиштирилган  «Ковингтон» нави машҳур. Бу сотиладиган «ширин картошка» ва маҳсулот сифатининг идеал намунасидир”, дейди Татьяна.

Батат –  «ширин картошка» ҳақида Украинада беш йилдан зиёд вақт давомида кўп ва хўп гапирилмоқда. Шунинг учун деҳқонлар бу экинни етиштиришнинг технологик сирларини аллақачон ўзлаштириб олишди. Шу билан бирга, Украинада ўртача ҳарорат Луизиана штатидан паст бўлгани сабабли, деҳқонлар ҳосилининг катта қисми ўртача ёки кичик ҳажмдаги «ширин картошка»дан иборатдир. Бу сабзавотларни қайта ишлашда қўллаш мумкин.

«Қайта ишлаш корхоналарининг мавжудлиги мамлакатда «ширин картошка» етиштириш рентабеллигини сезиларли даражада ошириши мумкин эди, чунки, HoReСа ва чакана савдо тармоқлари катта ва кичик сабзавотларга қизиқмайди. Қайта ишлаш ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш, хусусан, ун, чипс ва бошқа маҳсулотлар тайёрлашни назарда тутиши мумкин. Агар Украинада бататни қайта ишлашга ихтисослашган корхона пайдо бўлса, бу экин майдони сезиларли даражада ошади, чунки, фермерлар ўз маҳсулотларини қаерда сотишни билишади. Бугунги кунда украиналик фермерлар, кўпинча, «ширин картошка» ни онлайн шаклда, шунингдек, HoReCa корхоналарида сотишмоқда”,  дея таъкидлайди Татьяна.

Сўнгги 10 йил ичида Европа Иттифоқи мамлакатларида батат истеъмоли 10 баробар ошди.

» Ушбу маҳсулот, хусусан, Германия ва Францияда машҳур. Бу мамлакатларда» ширин картошка», кўпинча, Рождество ва Янги йил байрамлари дастурхонига тортилади. Украинада иқлим шароити туфайли қишда бататни сотиш қийин. Сабзавотлар +12 – +14 даража ҳароратда сақланиши керак. Агар ташиш пайтида ҳарорат 0 °C дан пастга тушса, маҳсулот сифати бузилади», дейди УАФА Сабзавотчилик ва полизчилик институти илмий ходими.

«Ҳозир фермерлар «ширин картошка»нинг килограммини 40-60 грн ва ундан юқори нархда сотишмоқда. Бари сабзавотларнинг навлари, товар кўриниши, тақдимот синфига боғлиқ. Ушбу экинга ҳаммадан кўра кўпроқ 50 ёшдан ошган кишиларнинг эҳтиёжи бор, чунки, уларда қондаги қанд миқдори ошиши каби саломатлик билан боғлиқ муаммолар кўпроқ учрайди. Аммо бундай фуқароларнинг харид қобилияти, кўпинча, паст бўлиб, улар доимий равишда ширин картошка сотиб ололмайди. Афсуски, биз сарсабил истеъмолини кўпайтириш бўйича олиб борилган муваффақиятли маркетинг лойиҳаларини ҳали «ширин картошка»да кўрмадик. Истеъмолчи нима учун  «ширин картошка»га 100 грн дан кўпроқ тўлаётгани сабабини тушуна олмайди. Ширин картошканинг одатий картошкага ҳеч бир алоқаси йўқ ва маҳаллий бозор ўсиши учун истеъмолчиларга Украинада етиштириш истиқболли бўлган бу экиннинг фойдали хусусиятларини кенгроқ тушунтириш керак”, дейди Татьяна.

Шунингдек, мева-сабзавот бозори мутахассиси 4 йил давомида HoReCa сегментида ҳам вазият ўзгарганига эътибор қаратмоқда. Зеро, агар 3-4 йил аввал ресторанлар «ширин картошка»га унчалик қизиқиш билдирмаган бўлса, бугунги кунда бу сабзавотдан тайёрланган таомлар йирик шаҳарлардаги кўплаб муассасалар меньюсида пайдо бўлган. Шунингдек, бататга қоматини доимий назорат қиладиган ва рационал овқатланадиган истеъмолчилар ҳам қизиқишади, чунки, бу сабзавот картошканинг ўрнини босади ва ундан кўра фойдалироқдир.

Ўз навбатида, Украина мева-сабзавотлар ассоциациясининг тараққиёт бўйича директори Катерина Звереванинг қўшимча қилишича, «ширин картошка»га талаб бутун жаҳонда ўсиб бормоқда. Ва ушбу сабзавотни етиштириш ҳамда экспорт бўйича лидер – Хитойдир. «Ширин картошка» кўплаб парҳез ва экзотик таомларнинг таркибий қисми сифатида қўлланиши мумкин. У клетчатка, темир, кальций, крахмал, глюкоза, микроэлемент ва витаминларга бой. Шу билан бирга, «ширин картошка»нинг сариқ, қизил, тўқ сариқ навларида каротин миқдори кўп. Ушбу экинга бўлган талабнинг ошиши аҳолиси юқори даромадли мамлакатларда кузатилмоқда. Шу боис, у экспорт учун жозибалидир. Баъзи ишлаб чиқарувчилар Украина «ширин картошка»сини Европа Иттифоқи бозорига кичик партияларда сотишга ҳам улгуришди. Шу билан бирга, Украинада» ширин картошка» етиштиришнинг жорий ҳажми тизимли экспорт таъминотини йўлга қўйиш ҳақида гапиришга ҳали асос бўла олмайди. Шунингдек,  Украина мева-сабзавот ассоциацияси ушбу мамлакатда етиштирилган бататнинг ташқи бозорда юқори салоҳиятга эга эканлигини кўрмоқда. Ва бу салоҳият маҳсулотнинг нафақат сархил ҳолатида, балки қайта ишланган шаклида ҳам – нишали тайёр соғлом егуликлар – ширин картошка чипслари ва унини етказиб бериш борасида ҳам намоён бўлади», дейди Катерина Зверева.

Сообщение Татьяна Ивченко: Украинада «ширин картошка» (батат)нинг саноат плантациялари барпо этилмоқда, аммо ҳозирча улар «қонун доирасидан ташқарида» ҳисобланади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/intervyu-uz/tatyana-ivchenko-ukrainada-shirin-kartoshka-batatning-sanoat-plantatsiyalari-barpo-etilmoqda-ammo-hozircha-ular-qonun-doirasidan-tashqarida-hisoblanadi/feed/ 0
Клюква меваси: гектаридан 37 минг доллар ишлаб олиш мумкин бўлган резавор https://east-fruit.ru/uz/ruknsiz/klyukva-mevasi-gektaridan-37-ming-dollar-ishlab-olish-mumkin-bolgan-rezavor/ https://east-fruit.ru/uz/ruknsiz/klyukva-mevasi-gektaridan-37-ming-dollar-ishlab-olish-mumkin-bolgan-rezavor/#comments Fri, 08 Oct 2021 17:36:21 +0000 https://east-fruit.ru/?p=90012 Клюквани ўрмонда тергандан кўра уни саноат миқёсида етиштириш кўпроқ даромад келтиради. Дунё бозорига клюква етказиб берувчи асосий мамлакатлар АҚШ ва Канада эканлиги ҳам шундан далолат беради. У ерларда йирик мевали клюквани саноат усулида, махсус далаларда етиштирадилар. Ҳосилни йиғиб олишдан аввал плантацияга сув қўйилади, реза мевалар сув юзасига қалқиб чиқади ва...

Сообщение Клюква меваси: гектаридан 37 минг доллар ишлаб олиш мумкин бўлган резавор появились сначала на EastFruit.

]]>

Клюквани ўрмонда тергандан кўра уни саноат миқёсида етиштириш кўпроқ даромад келтиради. Дунё бозорига клюква етказиб берувчи асосий мамлакатлар АҚШ ва Канада эканлиги ҳам шундан далолат беради. У ерларда йирик мевали клюквани саноат усулида, махсус далаларда етиштирадилар. Ҳосилни йиғиб олишдан аввал плантацияга сув қўйилади, реза мевалар сув юзасига қалқиб чиқади ва улар махсус техника билан териб олинади.

Россияда ҳам клюквани саноат усулида етиштираётган, бозорларга кафолатланган ҳажмларда етказиб бераётган корхоналар пайдо бўлди.

“Украина ҳам одатда ёввойи резаворлар етказиб беради ва клюква бозорида топ-10 таликка киради. Украинада ёввойи клюква етиштириладиган асосий жойлар: Карпат, Прикарпатье ва Полесье. Житомир областининг шимолидаги Полесьеда ўрмонлар ва ботқоқликлар анчагина. Бу жойларда қўзиқорин ва бошқа ёввойи резаворлар қаторида клюква ҳам жуда кўп. Бироқ, ўз табиий-иқлим шароити туфайли Украина ҳам бу суперфойдали резаворни истеъмолчиларга анча кўп миқдорда етказиб бериши мумкин. Бунда фермерлар ҳам йирик мевали клюквани саноат усулида етиштиришга эътибор қаратиши керак”, – дейди БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг халқаро консультанти Катерина Зверева.

Клюква етиштириш орқали қанча даромад олиш мумкин, истеъмолчилар учун унинг нимаси фойдали деган саволларга жавоблар, шунингдек, Россиядаги “Архангельская клюква” кооперативида ушбу резаворни етиштириш бўйича реал муваффақият намунаси тўғрисида EastFruitда ўқишингиз мумкин.

Нега клюква?

Клюква ёки ботқоқ узуми – арчагуллар оиласига мансуб доим яшил бўладиган, ёйилиб ўсувчи бута. Ҳозирги кунда бу дунёдаги энг фойдали реза мевалардан биридир. Клюква мевасида С, РР, К, В1, В2 витаминлари, кўплаб органик кислоталар, микро ва макроэлементлар, флавоноидлар, шакар, пектин, бўёқ, азот, тери ошловчи моддалар, фитонцидлар мавжуд.

Клюква меваси таркибидаги моддалар юрак қон-томир тизими учун фойдалидир. Уларни мунтазам равишда истеъмол қилиш томирларнинг деворларини мустаҳкамлаш, қонда холестирин миқдорини камайтиришга ёрдам бериб, тромблар ҳосил бўлишининг олдини олади.

Клюкванинг саноат усулидаги плантациялари – истиқболлар

АҚШда клюкванинг илк саноат усулидаги плантацияларини яратишга доир маълумотлар 1833 йилга бориб тақалади. Ушбу мевани етиштириш соҳаси клюква плантацияси одатий оилавий бизнес ҳисобланадиган давлатлар, айниқса, Шимолий Америка мамлакатларида жадал суръатлар билан ривожланиб бораётган бўлса-да, мазкур йўналиш жуда даромадли бўлиб қоляпти.

Юқори ҳосил олиш ва уни сотиш ёки мевасини қайта ишлашдан янада кўпроқ – ҳар гектаридан $37 минггача фойда кўриш имконияти сингари омиллар ҳам клюквани саноат усулида етиштиришга қизиқишни янада кучайтиради.

Дунё клюква бозорида АҚШ етакчи ўринни эгаллайди. Ҳар йили ушбу мамлакатда 250 минг тонна мева етиштирилади. Россияда эса клюквани саноат усулида етиштириш яқин-яқиндан бошланди. Илк плантациялар Ленинград ва Кострома областларида, шунингдек, Карелияда барпо қилинди. 2017 йилда Архангельск областида “Архангельская клюква” қишлоқ хўжалиги кооперативи иш бошлади ва бу йил улар илк ҳосилни териб олишди. Шундай қилиб, Россияда клюква етиштириш энди ривожланиш босқичида ва ҳозирча рақобат ҳам у қадар катта эмас.

Ушбу бизнес турига инвестициялар шундай – реза мевалар бозори иштирокчиларидан бирининг сўзларига қараганда, ҳар гектарига $100 минггача етиши мумкин. Ушбу суммага, хусусан, меваларни йиғиб-териб олиш ва қайта ишлаш учун махсус техника ва ускуналарни харид қилиш, ҳосилни сақлаш учун омборхона қуриш, мевани қайта ишлаш ва сақлаш жараёнини ташкиллаштириш харажатлари ҳам киради. Айни дамда, 5 гектарлик плантацияда инвестиция қилинган ҳар бир доллар учун $0,37 соф фойда олиш мумкин. Демак, юқорида кўрсатилган $100 минг/гектар инвестиция суммаси натижасида олинадиган даромад $37 минг/гектарни ташкил қилади.

Бироқ, клюквадан илк ҳосил 3 йилдан сўнг олинади. Буталар ҳосилдорлиги юқори даражада – 1 гектардан 11 000 тонна.

Етиштиришнинг ўзига хосликлари

Клюква “шўр” тупроқда яхши ўсади, кўпроқ намлик талаб қилади. Бунинг учун плантацияни юқоридан суғориш тизимига эга технологик ҳавза билан жиҳозлаш лозим. Бундан ташқари, клюква етиштириш жараёнида минерал ўғитларни ҳам талаб этади. Ўғит икки марта берилади: вегетатив давр бошида ва бута мевага киришидан кўпи билан икки ой аввал.

Кўчатларни ихтисослаштирилган питомниклардан сотиб олиш керак. Улар экилгач, йил давомида тупроқнинг ҳолатини доимий назорат қилиш лозим. У нам бўлмоғи керак.

Умуман олганда, клюквани “тўғридан-тўғри қаламча пайванд қилиш” деб аталувчи технология ёрдамида ҳам етиштирса бўлади. “Унинг моҳияти шундаки, тупдан кесиб олинган қаламчалар тўғридан-тўғри намланган тупроққа қадалади ва ўша ерда униб чиқади. Жорий йил июнь ойида биз мазкур технологияни ўз плантациямизда синовдан ўтказдик. У клюква бизнесида ўзига хос ноу-хау бўлиб, шу пайтгача Россияда клюква бундай тарзда экилмаган”, – дейди “Архангельская клюква” қишлоқ хўжалиги кооперативи бошқаруви аъзоси Кирилл Кононов.

Кирилл Кононовнинг сўзларига кўра, тўғридан-тўғри пайвандлаш технологиясида клюква қаламчаси тупроққа 10 см чуқурликда ботирилади. Кейин эса, мазкур усулда экилган плантация икки ҳафтага яқин плёнка билан ёпиб қўйилади. Айни пайтда плантациядаги сув миқдори доимий назорат қилинади. “Икки ҳафта ўтгач, қаламчалар илдиз тутгач, улар униб чиқади ва энди етилиш бошланади. Битта қаламчанинг нархи 7 рублей ($0,097) атрофида.  Хўжалигимизда бундай қаламчаларга эҳтиёж эса 175 миллион донани ташкил қилади”, дея клюква ишлаб чиқариш бўйича резаворлар бизнеси сирлари билан ўртоқлашди Кирилл Кононов.

“Архангельская клюква” қишлоқ хўжалиги кооперативи бошқаруви аъзосининг яна қўшимча қилишча, қишлоқ хўжалиги кооперативи ботқоқликда барпо этган ва унга Россия селекциясининг экин навларини эккан илк резаворлар плантацияси манба-тупзор бўлган. Экин ишлари учун ўн минглаб кўчатларни “Архангельская клюква” айнан шу ердан олади. Бунда, махсус жўяклар ирригация тизими билан жиҳозланган бўлиб, натижада клюква яхши ривожланиши учун қулай шароит муҳайё қилинган.

Клюква июнь ойида гуллайди. Тўпгуллар ўтган йилги шоҳларнинг учида, узун новдаларда жойлашган. Битта новдада 4 тагача тўпгул ҳосил бўлади. Клюква меваларининг диаметри 12 мм гача, махсус етиштирилган навларда эса 20 мм гача етиши мумкин.

Клюква: сархил мева ва қайта ишланган мева

Клюквага истеъмол эҳтиёжи етарли даражада кенг.

Клюквадан шарбат ва соус сингари маҳсулотлар тайёрланади. Бундан ташқари, унинг меваси янги узилган, қуритилган ва консерваланган ҳолатда истеъмол қилинади.

Клюква соуси Америка ва Канада шукрона куни ҳамда Европадаги қишки фестивалларнинг ажралмас анъанасига айланиб улгурган.

Клюква қондаги эркин радикалларга қарши кучли доривор (антиоксидант) ва пешоб ҳайдовчи йўллардаги инфекцияларни даволаш воситаси деб ҳисобловчи инсонлар унинг шарбатини мунтазам равишда ичади.

Россиянинг онлайн савдо майдончаларида янги пишган клюкванинг улгуржи баҳоси тахминан 200 руб./кг ($2,77)ни ташкил қилади. Клюква шарбати 224 руб./0,5 л ($3,10) нархда сотилади.

Украинанинг онлайн савдо майдончаларида янги пишган клюквадан ташқари, унинг қуритилган мевалари ҳам таклиф қилинади. Унинг 500 граммлик пакети 90 гривен ($3,41) атрофида. 236 грн/0,5 л ($8,94) нархда клюква шарбати ҳам таклиф этилмоқда.

Шуни қайд этиш жоизки, клюквани саноат усулида етиштириш катта инвестициялар талаб қилади. Шунда деҳқон кичикроқ мева плантацияларидан ҳам юқори даромад олиши мумкин. Бироқ, етарлича маблағ бўлмаган тақдирда, бир неча фермерларнинг клюква етиштирувчи кооперативга бирлашиши даромадли бизнес яратиш учун вазиятнинг ечими бўла олади. Шу тариқа, нафақат молиявий маблағлар, балки бизнесни ривожлантириш бўйича ғоялар ҳам бирлашади.

Сообщение Клюква меваси: гектаридан 37 минг доллар ишлаб олиш мумкин бўлган резавор появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/ruknsiz/klyukva-mevasi-gektaridan-37-ming-dollar-ishlab-olish-mumkin-bolgan-rezavor/feed/ 1
Украинада лаванда етиштиришга қизиқиш энди пайдо бўлди ва бу келгусида янада кучайиб боради https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/biznes-tarikhi/ukrainada-lavanda-etishtirishga-qiziqish-endi-paydo-boldi-va-bu-kelgusida-yanada-kuchayib-boradi/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/biznes-tarikhi/ukrainada-lavanda-etishtirishga-qiziqish-endi-paydo-boldi-va-bu-kelgusida-yanada-kuchayib-boradi/#respond Tue, 27 Jul 2021 10:09:18 +0000 https://east-fruit.ru/?p=86845  “Сиёҳранг олтин”. Францияда лавандани айнан шундай аташади. Бу бежиз эмас. Мовий, ҳаворанг, сиёҳранг ҳамда оқ, пушти ва оч яшил ранглар жилосига эга бу кўп йиллик хушбўй ўсимлик тижорат мақсадларида етиштириш сегментида тобора кўпроқ оммалашмоқда. Бу шу билан изоҳланадики, лаванда фармацевтика, озиқ-овқат, косметика ва бошқа соҳаларда ишлатилади. Шу боис, мазкур ўсимликка...

Сообщение Украинада лаванда етиштиришга қизиқиш энди пайдо бўлди ва бу келгусида янада кучайиб боради появились сначала на EastFruit.

]]>

 “Сиёҳранг олтин”. Францияда лавандани айнан шундай аташади. Бу бежиз эмас. Мовий, ҳаворанг, сиёҳранг ҳамда оқ, пушти ва оч яшил ранглар жилосига эга бу кўп йиллик хушбўй ўсимлик тижорат мақсадларида етиштириш сегментида тобора кўпроқ оммалашмоқда. Бу шу билан изоҳланадики, лаванда фармацевтика, озиқ-овқат, косметика ва бошқа соҳаларда ишлатилади. Шу боис, мазкур ўсимликка талаб доимо юқори, уни етиштириш бизнеси эса ҳамиша фойдали бўлиб келган.

Лаванда ёғи, лаванди шираси, лаванда гидролати, лаванда гулдасталари, лавандазорда ҳордиқ чиқариш ва фотосессиялар – лавандага инвестиция киритиб, рўёбга чиқариш мумкин бўлган бизнес ғояларини узоқ давом эттириш мумкин.

Лаванда етиштириш бизнесини бошлаш учун пухта ўйланган бизнес-режа ва маркетинг жуда муҳимдир.

Мутахассисларнинг қайд этишича, етиштириш технологияси ва уруғ тўғри танланган тақдирда, лаванданинг ўртача ҳосилдорлиги 65–70 ц/гектарни ташкил қилади. Бу ҳосилдан 100 кг гача эфир мойи – лавандани қайта ишлаш орқали олинадиган энг қимматбаҳо маҳсулот олиш мумкин.

Украинада лаванда мойининг ўртача улгуржи нархи 50$/кг, чакана нархи эса 80$/кг га етади. Шу тариқа, бутун ҳосилни $8-10 минг оралиғида бемалол сотиш мумкин. Бундан ташқари, лаванда уруғи ва кўчатлари савдосидан ҳам даромад қилса бўлади.

“Биз бахт ифорини етиштирамиз”, дейишмоқда Украинадаги “Лавандовая мануфактура” компанияси вакиллари лаванда ҳақида. Бу оилавий фермер хўжалиги 2019 йилдан буён ангустифолий лавандасини етиштириш билан шуғулланади ва лаванда кўчатларини сотади. “Лавандовая мануфактура” иш тажрибасидан келиб чиқиб айтсак, баҳорги кўчатлар савдоси март охирларида (аёзли об-ҳаво кутилмайдиган ва ҳаво ҳарорати 10 даражада барқарор сақланиб турадиган пайтда) бошланади ва апрель охирига қадар давом этади. Компания мутахассисларининг огоҳлантиришича, ҳаво анчагина исиб кетадиган май охирида лаванда экиш катта таваккалчилик. Аммо ўз минтақангиздаги об-ҳавога қараб ҳаракат қилсангиз бўлади. Кузда – сентябрь охиридан то ноябрь ўрталаригача ҳам лаванда экиш мумкин.

Лаванда етиштириш бизнеси камида 1 гектар майдон бўлсагина истиқболга эга бўлади. Кўчат етиштирувчилар ҳам, фермерларнинг ўзи ҳам шуни айтишади. Қолаверса, ерга ишлов бериш учун техника, шунингдек, кўчатлар орасида 0,3-0,6 м, қаторлар оралиғи 1,2-1,6 м бўлишини инобатга олган ҳолда, 13-18 минг туп кўчат керак бўлади. Харажатларнинг энг каттаси ҳам айнан кўчатлар бўлиб, уларнинг сифатлиси ҳар бири $0,5-1дан сотилади (бироқ $0,3 нархдан сифати пастроқ кўчатлар ҳам таклиф қилинмоқда). Дарвоқе, лаванда кўчатини уруғдан мустақил етиштириш орқали ҳам маблағни тежаб қолиш мумкин. Шунингдек, лавандани саноат усулида етиштиришда тупроққа ишлов бериш учун ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ҳам зарур.

Кўчат сентябрда экилган бўлса, лаванда етиштиришнинг илк йилидаёқ даромад олиш мумкин. Агар кўчат экиш баҳорда амалга оширилган бўлса, жорий йилда ҳосилни йиғиштириб олиш имкони йўқ. Чунки биринчи йилда ҳосил унчалик кўп бўлмайди ва уни йиғишитириб олишга кетган харажатларни ҳам қопламайди. Бундан ташқари, ўсимликнинг илдиз тизими унга ишлов берадиган ва кўпайтирадиган даражада хавсиз бўлмайди.

Лаванда етиштириш бизнеси бугунги кунда Украинада энди оммалашмоқда. Ҳозирда ушбу экинни саноат усулида етиштириш билан шуғулланаётганлар 20 тага ҳам бормайди. Полтава шаҳрида (Украина) 2019 йилдан буён лаванда етиштириш билан шуғулланаётган “Лавандовая мануфактура” компанияси эгаси Александр Масленко лаванда етиштиришда нималарга алоҳида эътибор қаратиш лозим, ушбу бизнесда муваффақият қозониш нимага боғлиқ, маҳсулотни қайта ишлаш қай даражада истиқболли ва нега келажакда ушбу бозор иштирокчиларининг кооперацияси юз бериши тўғрисида EastFruitга сўзлаб берди.

“Ерга ишлов бериш, экиш схемаси ва кўчатни тўғри танлаш – лаванда етиштиришда муваффақият қозонишнинг асосий уч омилидир”

Лаванда етиштиришда муваффақиятга эришишнинг учта асосий жиҳати булар – ерга тўғри ишлов бериш, кўчат танлаш ва кўчат экишнинг тўғри схемасини ишлаб чиқишдир, дея қайд этди Александр.

“Бизда стандарт, катта ва кейинчалик ўсишда давом этадиган кичик кўчатлар бор. Лаванда етиштиришга илк бор киришган пайтларимиз бизнинг танловимиз айнан охиргиси бўлган эди”, дейди Александр.

Лаванда учун қулай бўлган иқлим шароитлари ҳақида гапирар экан, “Лавандовая мануфактура” компанияси эгасининг қайд этишича, совуққа чидамлилик харитасига қараганда, Украинанинг бутун ҳудуди бир зонага мансуб. Бунда, иқлим шароитлари бирмунча юмшоқроқ бўлган Одесса вилояти истисно бўлиши мумкин.

“Лаванда – қурғоқчиликка чидамли ўсимлик, бироқ фермер ўз олдига қандай пировард мақсад қўйганидан келиб чиқиб, уни суғориш ва ўғитлаш мумкин. Масалан, сиз келажакда лаванда мойини ишлаб чиқаришни хоҳласангиз, ўғит сифатида табиий компонентлардангина, хусусан, кулдан фойдаланиш лозим. Агар лавандани катта ҳажмларда етиштириш режалаштирилган бўлса, кейинчалик қаторлар оралиғини механик культивация қилишни инобатга олган ҳолда экиш схемасини аввалдан ишлаб чиқиш керак.

1 гектар майдонга экиладиган кўчатлар сонини ҳисоблаш учун зарур бўлган тўғри экиш схемаси қандай ишлаб чиқилади? Қайд этиш жоизки, бу ерда муайян чегара ва меъёрлар мавжуд. Мисол учун, туплар орасидаги масофа 40-60 см ни ташкил этиши керак. Биз айнан 40 см ни тавсия этамиз. Бу шу билан изоҳланадики, келгусида кўчатлар ўсиб борар экан, улар бир-бирига чирмашади ва ягона шартли йўлакда бир текис очилади.  Бундай масофага риоя қилинган тақдирда, 0,5 гектар майдон учун 9 минг туп кўчат талаб этилади.

Қаторлар оралиғидаги масофа ҳақида гапирадиган бўлсак, у келгусида далага механизациялашган ишлов беришда фойдаланиладиган техника катталигига қараб 1,40 дан 1,60 гача бўлиши мумкин.

Бизнинг плантациямиз тўғрисида айтсам, биз аввалбошданоқ унга арт-объект сифатида ёндашганмиз – 0,5 гектар майдонимизга кўчатлар қуёш шаклида экилган. Ушбу экин майдонига биз қўлда ишлов берамиз – далада 3 киши доимий ишлайди. Майдонда қамров кенглиги 2,5 метр бўлган “Туман” суғориш тизими ўрнатилган. Суғориш учун сувни ўзимизнинг қудуқдан оламиз” дея тушунтирди Александр.

Дарвоқе, лаванданинг навлари ҳақида сўзлаб берар экан, Александр ингичка баргли, кенг баргли ва гибрид навлар (лавандин) борлигини таъкидлаб ўтди. “Лавандовая мануфактура” компаниясида Англиянинг “Оффиционале” селекциясига мансуб ингичка баргли нави етиштирилмоқда. Бундан ташқари, бир йил аввал компания кейинчалик сертификатланган кўчатхона ташкил этиш мақсадида лаванданинг иккита навини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатлар топширди.

“Лавандани саноат усулида етиштириш камида 5 гектар майдонда йўлга қўйилиши мақсадга мувофиқ”

“Лавандовая мануфактура” компаниясининг асосий бизнес модели кўчат сотишга асосланган, дейди компания эгаси. Юқорида тилга олинган плантация эса бу бизнес ичидаги ўзига хос бизнесдир. “У ерда лаванданинг бир қанча турлари экилган бўлиб, асосий мақсад – ташқи гўзал манзарадир. Бу ерда бизга ташриф буюрувчи одамлар хордиқ чиқаради.

Жорий мавсумда биз режалаштирганимиздан 40 фоиз ҳажмга чиқа олдик холос. Умуман, биз одамлар шаҳар ташвишларидан чиқиб, майдонимизга келиши, дам олиши, чиройли фотосессиялар қилишини мўлжаллаганмиз. Аммо бош мақсад – мижозларни никоҳ маросимларини ўтказишга жалб қилиш”, дея қайд этади компания эгаси.

Ҳозир компания учта майдонда: намойиш даласи, кўчат етиштириш даласи, шунингдек, лаванданинг эксклюзив навлари ўстириладиган далада лаванда етиштирмоқда.

“Кўчатларимизга асосий харидорлар ҳақида гапирсам, улар асосан боғ марказлари ҳисобланади. Чунки бизнинг кўчатларимизнинг тутиб кетиш эҳтимоли 96 фоизни ташкил қилади” Бу маҳсулотимизнинг юқори сифатидан далолат беради”, дея тушунтириш берди Александр.

Агар келгусида лавандани қайта ишлаш учун саноат усулида етиштириш мақсад қилинган бўлса, Александрнинг сўзларига кўра, бунинг учун камида 5 гектар керак. “Бундан ташқари, лаванда мойи ишлаб чиқариш учун қайта ишлаш қувватлари имкони борича яқинроқ манзилда жойлашган бўлиши лозим. Чунки ўсимлик узиб олингач, 24 соат ичида қайта ишланиши талаб этилади. Шуни эътиборга олиш керакки, лаванда экилгач 2-3 йилдан сўнг қайта ишланганда мой бера бошлайди. Кейин эса 10-15 йил мобайнида ундан мой олиш мумкин бўлади”, деб тушунтирди Александр мазкур бизнеснинг ўзига хос жиҳатларини. Унинг қўшимча қилишича, бозорда лаванда гулларини, гулдасталарини ҳам сотиш мумкин экан.

Мутахассиснинг сўзларига кўра лаванда доимий равишда яганалаб турилади. Бу ўсимлик юқорига қараб ўсиб кетмаслиги учун қилинади. “Айнан яганалаб турилгани боис ушбу экин шар шаклида ўсиб ривожланади. Бевосита шоҳлардан янги новдалар ҳосил бўлади. Яъни кўчатлар тупнинг қай даражада шоҳланганига қараб гуллайди”, дея тушунтирди “Лавандовая мануфактура” эгаси.

Лаванда уруғлари ноябрь ойида қадалади. Уларнинг ўсиб кетишига экин материалининг сифати катта таъсир қилади. Бунда, уруғ ўсиб чиққандан бошлаб ярим йилга яқин давр мобайнида қаттиқ қаров талаб этилади.

“Кўчатлар борасида гапирадиган бўлсак, бозорда бир йиллик ҳам, икки йиллик ҳам кўчат материаллари бор. Уларни фарқлай билиш керак, чунки баъзида каттароқ бир йиллик кўчатларни икки йиллик кўчат деб пуллаб юборишади. Ўз рақобатчиларимизнинг ишлари қандай кетаётганини ўрганиш мақсадида биз баъзида уларга икки йиллик кўчатлар буюртма берамиз. Шу тариқа, уларнинг устун жиҳатларини ўрганамиз. Эсимда, бир марта биз бир йиллик кўчат буюртма берганмиз. Улар эса 5 йиллик тупни юборишибди”, дейди Александр.

Улгуржи бозорда (500 тупдан ортиқ) бир йиллик кўчатларларнинг нархи донаси 15 грн., икки йилликлари эса 24 грн.ни ташкил қилади. “Шуни ёдда тутиш лозимки, икки йиллик кўчатлар худди бир йиллик кўчатлар каби ҳар мавсумда 3 мартадан кесиб турилади. Кўчат илк қишини ўтказгандан сўнг у 1/3 қисмга кесиб ташланади. Шу тариқа экин келажакда ривожланиш учун зарур босимни олади”, дея тушунтириш берди “Лавандовая мануфактура” эгаси.

Ковлаб олинган кўчатлар буюртмачиларга жўнатилишидан аввал “Лавандовая мануфактура”да 20-70 та ўсимликдан иборат ўзига хос “гулдаста” қилиб боғланади ва ичига ҳаво кирмайдиган тарзда скотч билан ўралган пакетларга жойланади. Бундай қадоқлаш кўчатларни бир ярим ҳафта муддат давомида ташиш имконини беради. Буюртмачиларга кўчатларни тўғри экиш ва уларга қараш бўйича инфографика кўринишида тавсиялар берилади.

“Лаванда бозори иштирокчиларининг кооперацияси юз бериши муқаррар, аммо бунинг учун соҳа тўлиқ циклда ривожланиб олиши даркор” 

Александр лаванда етиштиришни ният қилганларга дастлаб кичикроқ – 0,5 гектар майдонга экин экиб, ишни бошлашни маслаҳат беради. “Шу тариқа, сиз етарли тажриба тўплайсиз – қайси кўчатлар қишни яхши ўтказади, уларга қандай қаров керак, культивация жараёни қандай олиб борилади, деган саволларга жавоб оласиз. Хатолар бўлиши аниқ. Айнан шунинг учун ҳам саноат усулида катта миқдорда ҳосил етиштиришдан олдин сиз кичик майдонда уларни бартараф этишни ўрганасиз”, дейди Александр.

Агар кўчатлар қумлоқ майдонга экилса, у кўп нам тортиб олишини эътиборда тутиш жоиз. Шу боисдан, бундай шароитларда суғориш талаб қилинади.

Тиллақўнғиз лаванданинг асосий зараркунандаси ҳисобланади, дея қайд этди Александр. Қолаверса, рангдор қўнғиз, карамқўнғиз ва шиллиққурт ҳам ўсимликка зарар етказади.  Шунингдек, ушбу экиннинг замбуруғ касалликларидан ҳам эҳтиёт бўлиш лозим.

Лаванда далалари бегона ўтларга қарши яхшилаб ишлов беришни талаб этади. “Жорий мавсумда биз ушбу мақсадда ўз даламизда гербицид билан ишлов бердик. Шундан сўнг бегона ўтлар лавандага зарар бермаган ҳолда қуриб қолди – гербицид лаванда тупига тушган тақдирда ҳам, ўсимликнинг барглари бироз сарғайди холос, аммо у нобуд бўлмади. Кейин эса қаторлар оралиғини мотоблок ёрдамида культивация қилдик, ерни текислаб, майса экдик. Худди шу ишлардан кейиноқ ёмғир ёғиб, биз эккан майсалар, улар билан бирга бегона ўтлар ҳам ўсиб чиқди. Шундай қилиб, биз ишлатган гербицид самараси паст бўлганига ишонч ҳосил қилдик”, дейди Александр.

“Лавандовая мануфактура” раҳбарининг фикрича, бугунга келиб Украинада лаванда етиштиришга қизиқишнинг ортишига хорижга сайёҳлик сафарлари туртки бўлди – одамлар, масалан, Францияда бу экинни ўстириш нақадар кенг тарқалганига гувоҳ бўлдилар.

“Ҳозир Украинада ўзига хос “лавандачилик” – ушбу экинни ўстирувчилар жамоаси шаклланмоқда. Улар кўп эмас – 20 тага ҳам бормайди.  Келажакда эса бозор кенгайиб боради, нафақат лаванда кўчатлари ва гулдасталари, балки уни қайта ишлаш маҳсулотларини ҳам талаб қила бошлайди. Бунда бозор иштирокчиларининг кооперацияси рўй бериши муқаррар. Бироқ биз аввал соҳанинг тўлиқ ривожланиш циклини босиб ўтишимиз шарт”, дея хулоса қилади Александр.

Лаванда етиштирувчилар нимадан даромад оляпти

Лаванданинг ўзига хос фойдали хусусиятлари унга юқори талабни вужудга келтирди. У яхшигина шира тўпловчи ўсимлик ҳамдир. Лаванда шираси эса жуда қиммат туради. EastFruit жамоаси таҳлилчилари томонидан савдо майдончаларида олиб борилган таҳлилларнинг кўрсатишича, Украинада ушбу маҳсулотнинг 250 грамми ўртача $5,51 нархда сотилмоқда. Шу тариқа, лаванда даласи ораларига асалари қутиларини қўйиш фермерга қўшимча даромад келтиради.

Лаванда яна инсектицид хусусиятга эга бўлиб, колорадо қўнғизи ва мевахўр сингари зараркунандаларга қарши курашда катта самара беради. Шунинг учун, лаванданинг кичик-кичик тупларига кенг истеъмолчилар орасида талаб катта, уларни боғ марказлари ва бозорларда сотишади.

Бундан ташқари, юқорида эслаб ўтганимиздек, лаванда ўзига яраша хушбўй ўсимлик бўлиб, уни гулдаста кўринишида ҳам сотувга чиқариш мумкин. 100 та новдадан ясалган гулдаста Украинанинг онлайн-савдо майдончаларида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан $5,51 нархда таклиф этилмоқда.

Лаванда гидролати, яъни “гул суви” деб аталувчи модда косметология ва тиббиётда кенг қўлланилади ҳамда бозорда талабгир ҳисобланади. Лаванданинг фаол биологик бирикмаларидан таркиб топган бу суюқ аралашма ўзининг тинчлантирувчи, ёшартирувчи, тетиклаштирувчи хусусиятлари билан машҳур бўлган. 100 мл лаванда гидролати Украина бозорида $5,51 нархда сотилади.

Айни дамда лавандадан олинадиган энг қиммат маҳсулот бу – эфир мойидир. Косметология мақсадларида ишлатилувчи ушбу мойнинг 5 мл Украинада $2,38 нархга етади. Бироқ, лаванда етиштирувчиларнинг айтишича, бозорда ушбу маҳсулотга оддий ёғни қўшиб, кейинчалик “тоза лаванда мойи” дея пуллаш билан боғлиқ қалбакилаштириш муаммоси мавжуд.

Худди шу маҳсулот Грузиянинг онлайн-дўконларида 10 мл учун $4,36 дан, Ўзбекистонда эса $7,15 дан таклиф қилинмоқда.

Россиядаги онлайн савдо майдончаларида ҳам лавандадан олинган турли маҳсулотлар сотиляпти. Масалан, Тожикистонда етиштирилган ўсимлик гулларидан тайёрланган гулдастанинг 100 грамми $2,68 нархда сотувга чиқарилган.

Россия бозорида лаванда кўчатларини сотиш бизнеси ҳам яхши ривожланган. Масалан, “Дварф Блю” навининг бир тупи $5,36 туради.

Лаванда етиштириш учун иқлими энг қулай бўлган Молдовада ушбу экиннинг уруғларини сотиш бизнеси яхши ривожланган. Доривор лаванданинг 0,1 гр оғирликда қадоқланган уруғи харидорларга $0,36 дан таклиф қилинмоқда.

Дунёда лаванда майдонлари йилдан-йилга кенгайиб, тобора кўпроқ сайёҳларни жалб этмоқда

Лаванда бутун дунёда йилдан-йилга оммалашиб бормоқда. Франциянинг Проване провинциясида ақл бовар қилмас даражада улкан лаванда майдонлари мавжуд бўлиб, бу ерда ҳар йили лаванда фестиваллари ўтказилади. Ушбу тадбирларнинг санаси лаванда ҳосилини йиғиб олиш жойи ва даврига боғлиқ бўлади. Энг машҳур лаванда фестиваллари Валенсоле (15-20 июль), Динь-ле-Бен (август бошида) ва Со платосида (август ўрталарида) ўтказилади.

Провинцияга ташриф буюрувчи сайёҳлар учун таниқли лаванда манзиллари бўйлаб махсус йўналишлар ишлаб чиқилган бўлиб, улар “Лаванда йўллари” (Les Routes de la Lavande) деб аталади.

Дарвоқе, худди шундай сайёҳлик дастурлари, масалан, ўз лаванда далалари билан машҳур бўлган Венгрия ва Болгарияда ҳам таклиф қилинади. 2021 йил июнда Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятида Марказий Осиёдаги биринчи лаванда фестивали ташкил қилинди.

Турсунзодадаги (Тожикистон) “Муроджон Ота” фермер хўжалиги ҳам лаванда етиштиришга ихтисослашган. У ердаги деҳқонларнинг ишонч билан айтишича, Тожикистонда лаванданинг бир қанча навларини етиштириш учун барча шарт-шароитлар бор.

Лаванда бизнесини ривожлантириш бўйича бизнес-стратегияларни режалаштиришда ҳам туристик жиҳатни ҳисобга олиш мумкин. Чунки коронавирус пандемияси шароитида турли мамлакатларда ички туризм кенг тарқалмоқда.

Лаванда маҳсулотлари косметология ва тиббиётда кенг қўлланиляпти

Ушбу ўсимлик эфир мойили ва ширин-хушбўй экинлар қаторига киради. Бутун дунёда парфюмерия-косметика ва фармацевтика саноати маҳсулотларининг ажралмас қисми сифатида ўта талаб юқори бўлган эфир мойи унинг барча қисмларида мавжуд (1,2-2,3%).

Эфир мойи таркибида кўплаб моддалар мавжуд, аммо энг асосийси линалилацетат ва лавандулилацетат эфирларидир. Лаванда тўпгулларида эфир мойидан ташқари яна дубиль моддалар (танинлар), фенилкарбон кислоталар (розмарин кислота ва ундан ҳосил бўлган бирикмалар), гидроксикумаринлар (умбеллиферон, герниарин), фитостероллар, кумаринлар ва флавоноидлар аниқланган.

Лаванда гуллари унинг эфир мойи сингари Европа Фармакопеясига киритилган. Улардан тайёрланадиган дори препаратлари енгил седатив, бўшаштирувчи ва тинчлантирувчи таъсирга эга. Мазкур моддаларнинг микробга қарши, шамоллашга қарши, фунгицид, инсектицид ва акарицид таъсир кучи ҳам тадқиқотларда исботланган.

Тиббиётда лаванда уйқунинг бузилиши, овқат хазм қилишдаги, айниқса, стресслар ва тартибсиз овқатланиш натижасидаги функционал бузилишлар, ошқозон қўзғалиши синдромида тавсия этилади. Шунингдек, қон айланишининг бузилишлари ва ревматизм касалликларида қўлланилади.

Масалан, Болгарияда мигрень касаллигида лаванда седатив восита сифатида ишлатилади.  Германияда лаванда тўпгулларидан мазлар тайёрланади. Австрияда ўсимлик гуллагунига қадар олинган барглар тинчлантирувчи, шамоллашга қарши ва ўт пуфагига малҳам сифатида ишлатишади. Гуллари билан эса шкафга қўйиб, куяга қарши қўллашади. Польшада лаванда мойчечак билан биргаликда томоқ бўғилиши ва бронхитда қўлланилади, Францияда эса лаванда гули дамламаси яхши сафро ҳайдовчи ва диуретик восита  ҳисобланади.

“Лаванда етиштириш ва уни қайта ишлаш бизнеси деярли чиқиндисиз ишлаб чиқаришдир, чунки ушбу ўсимликнинг барча қисмлари озиқ-овқат, косметология ва тиббиёт соҳаларида ишлатилиши мумкин. Айни пайтда, яхши ташкил қилинган маркетинг ва бизнес-стратегия, навлар ва етиштириш технологияларини тўғри танлаш – лаванда етиштиришда муваффақият калитидир”, дейди БМТ ФАО ташкилотининг халқаро консультанти Катерина Зверева.

Сообщение Украинада лаванда етиштиришга қизиқиш энди пайдо бўлди ва бу келгусида янада кучайиб боради появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/biznes-tarikhi/ukrainada-lavanda-etishtirishga-qiziqish-endi-paydo-boldi-va-bu-kelgusida-yanada-kuchayib-boradi/feed/ 0
Дунё сабзавотлар бозорида ким етакчилик қилмоқда? Асосий трендлар ва энг катта муваффақият қозонаётган сабзавотлар https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/dunyo-sabzavotlar-bozorida-kim-etakchilik-qilmoqda-asosiy-trendlar-va-eng-katta-muvaffaqiyat-qozonayotgan-sabzavotlar/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/dunyo-sabzavotlar-bozorida-kim-etakchilik-qilmoqda-asosiy-trendlar-va-eng-katta-muvaffaqiyat-qozonayotgan-sabzavotlar/#respond Sat, 12 Jun 2021 11:21:07 +0000 https://east-fruit.ru/?p=78768 “Мевалар жаҳон бўйича мева-сабзавот маҳсулотлари савдо-сотиғида 70 фоиз улушни ташкил қилади, жаҳон мева-сабзавот савдоси таркибида мева сегменти билан таққослаганда сабзавот савдосининг улуши камроқ. Бу шуни англатадики, мевалар глобал, сабзавотлар эса маҳаллий миқёсда кўпроқ сотилади. Сабзавотлар ишлаб чиқариш ҳажми каттароқ, уларнинг ассортименти жуда кўп бўлса-да, улар ички истеъмол учун кўпроқ етиштирилади...

Сообщение Дунё сабзавотлар бозорида ким етакчилик қилмоқда? Асосий трендлар ва энг катта муваффақият қозонаётган сабзавотлар появились сначала на EastFruit.

]]>

“Мевалар жаҳон бўйича мева-сабзавот маҳсулотлари савдо-сотиғида 70 фоиз улушни ташкил қилади, жаҳон мева-сабзавот савдоси таркибида мева сегменти билан таққослаганда сабзавот савдосининг улуши камроқ. Бу шуни англатадики, мевалар глобал, сабзавотлар эса маҳаллий миқёсда кўпроқ сотилади. Сабзавотлар ишлаб чиқариш ҳажми каттароқ, уларнинг ассортименти жуда кўп бўлса-да, улар ички истеъмол учун кўпроқ етиштирилади ва уларнинг экспорт улуши ҳар доим мевалардан кам бўлади», – дейди БМТ ФАО халқаро маслаҳатчиси, EastFruit халқаро ахборот-таҳлилий платформаси раҳбари Катерина Зверева Шарқий Европа мевалари, ёнғоқлари ва сабзавотлари онлайн-конференциясидаги чиқишида.

Тадбир EastFruit халқаро платформаси томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) кўмагида ташкил этилди.

Жаҳон сабзавот савдосининг умумий манзарасида помидор, қалампир, шунингдек музлатилган сабзавотлар ва картошка мутлақ етакчилардир. Мисол учун, помидорнинг улуши 15%, қалампир – 11%, деб қайд этди Катерина.

«Умуман олганда, сабзавотлар борасида маълум бир қизиқ тенденцияни кузатиш мумкин – ўсиш асосан муайян сабзавотларнинг жаҳон бозоридаги нархи ошиши билан боғлиқ. Ҳажмларда эса ўсиш унчалик сезиларли эмас. Сўнгги 5 йил ичида пул қийматида олсак, дунёда музлатилган сабзавотлар ва картошка экспорти энг кўп ўсди. Музлатилган сабзавотлар HoReCa сегменти учун қулай. Қалампир ва помидор ҳам ўсмоқда. Шу билан бирга, тонналарда ҳисоблаганда помидор савдосининг глобал ҳажми пасаймоқда. Эътибор беринг, помидор экспортининг пул ифодасидаги ўсиши ишлаб чиқарувчиларнинг мазали, хушбўй ва истеъмолчи кўпроқ тўлашга тайёр бўлган, қиммат навларига ўтаётгани билан боғлиқ», – дейди Катерина Зверева.

Янги картошка савдоси ҳам ўсиб бормоқда. Шу билан бирга, Катерина Зверева ишлаб чиқарувчилар сифат ва технологияларга сармоя киритаётганига эътибор қаратди. Дарҳақиқат, муайян калибрдаги, турли мақсадлар учун ва ҳаттоки ҳар хил таъмга эга бўлган картошкаларнинг урфга кириши меъдага теккан картошкага янги «нафас» берди.

Баргли ва бошли салатларининг савдосини солиштириш ҳам қизиқиш уйғотади. Баргли салатлар кўпроқ фойдалидир, шунинг учун уларнинг жаҳон бозорида сотилиши ўсиб бормоқда. Шу билан бирга, карам салатларининг савдоси пасаймоқда, чунки уларнинг фойдали хусусиятларига баргли кўкатлардан пастроқдир.

Сарсабил савдо ҳажмларида ўсиш кузатилмоқда, аммо нархлар пасайди, шу жиҳатдан пул ифодасида унинг ўсиши жудаям сезилмайди. Сарсабил савдоси 2021 йилда кескин ўсиши кутилмоқда, у анча оммалашди ва бутун дунёда янги сарсабил плантациялари пайдо бўлмоқда.

Шарқий Европа ва Ўрта Осиёда кам одам биладиган колраби ва кейл баргли карами пиёзга қараганда долларда тез ўсаяпти.

«Колраби, кейл (баргли карам) – фойдали хусусиятлари туфайли дунё бозорида оммалашиб кетди. Кейл экспортида Хитой етакчиликни сақлаб турибди, уни импорт қилиш бўйича эса АҚШ биринчи ўринда туради. Ҳозирча Марказий Осиёдаги истеъмолчилар бундай маҳсулот билан таниш эмас, Шарқий Эвропа мамлакатларида эса уни етиштириш фаолроқ ривожланиб бормоқда», – дея таъкидлади ФАО халқаро маслаҳатчиси.

Баргли карам таркибида оқсил, темир ва калций миқдори юқори бўлганлиги сабабли уни кўпинча ўсимликдан бўлган мол гўшти деб аташади, бу эса уни аёллар учун жуда қимматли озиқ-овқатга айлантиради. Шу билан бирга, кейл карами ўсимлик маҳсулотларининг барча ижобий афзалликларига эга – янги узилган маҳсулот таркибида хужайралар миқдорининг юқорилиги, паст калориялилиги ва витаминларга бойлиги унинг бебаҳо парҳез маҳсулоти эканлигидан далолатдир.

Катерина Зверева конференция иштирокчиларининг эътиборини жаҳон саримсоқ бозорининг пасайишига қаратди, бу эса Хитойдаги рекорд даражада арзон нархлар билан боғлиқ. Айни дамда, унинг савдо ҳажмлари ўсиб бормоқда. Шу тариқа, Хитой жаҳон бозоридаги бошқа иштирокчиларни сиқиб чиқаряпти. Масалан, Украинада сўнгги йилларда саримсоқ етиштириш жудаям фойдали бизнес бўлмай қолди ва импорт кескин ўсди.

Кўк пиёз, селдерей ва артишок жаҳон савдоси энг тез ўсаётган экинларга айланди

Жаҳон бўйича савдоси энг тез ўсаётган етакчилар орасида кўк пиёз жуда яхши натижа кўрсатяпти (+12,5%). Шунингдек, ноёб суперфуд – селдерей ҳам юқори ўсиш суръатларини намойиш этмоқда. Канада селдерей импорти бўйича дунёда етакчи ҳисобланади.

Селдерейдан фойдаланиш спорт билан шуғулланадиганлар учун кони фойдадир. Селдерей кучли антиоксидант сифатида ҳам танилган. “Селдерейни мунтазам равишда истеъмол қиладиган киши ўзининг биологик ёшидан ёшроқ, фаол ва соғлом кўринади. Унинг парҳез маҳсулот сифатидаги хусусиятлари эса терпенлар туфайли намоён бўлади, бу бизга танадаги ёғни жадал йўқотиш ва зарарли микроорганизмлардан халос бўлиш имконини беради. Миллионлаб истеъмолчиларнинг соғлом ва ёш кўринишга интилиши бутун дунёда селдерей савдосига туртки бўлаётган омилдир. Соғлом турмуш тарзи ва сифатли овқатланиш намуналари истеъмолчиларнинг истакларига тобора кўпроқ таъсир кўрсатмоқда», деб таъкидлайди Катерина Зверева.

Ўсиш кўрсаткичларини намойиш қилаётган яна бир сабзавот – бу артишок. У премиум сегмент маҳсулоти бўлиб, артишок савдосида нарх эмас, балки сифат ва бренд аҳамиятга эга. Италия эса артишок ҳатто энг кўп истеъмол қилинадиган сабзавот ҳисобланади. Унинг асосий харидорлари, қоида тариқасида, ресторанлар бўлиб, энг кўп артишок етиштирадиган учта мамлакат қаторига Италия (440 минг тонна), Миср (260 минг тонна) ва Испания киради.

Жаҳон сабзавот бозорида ким етакчи?

«Сабзавотлар бозори истеъмолчилар томонидан назорат қилинади ва барча ривожланиш тенденциялари уларнинг истакларидан келиб чиқади. Шу билан бирга, мамлакат иқтисодиётининг ривожланиш даражаси қанчалик баланд бўлса, истеъмолчилар шунчалик хилма-хиллик, қулайлик ва соддаликка интилишади», – деб таъкидлайди Катерина Зверева.

Қолаверса, мутахассиснинг фикрича, сабзавотларнинг истиқболи мевалардан кўра яхшироқ, чунки уларда ўсишни тезлаштирувчи углеводлар кам ва соғлом тола хужайраларга эга.

«Кам гўшт, кўпроқ мева ва сабзавотлар ейиш – жаҳон истеъмол бозорининг бугунги тенденцияси. Сабзавотлар ва меваларнинг юлдузли онлари келди. Ва улар турли авлодлар қадриятлари чорраҳасида истеъмол саватидаги суперфудлар орасида ўз ўрнини эгаллашди. Об-ҳавонинг ўзгариши, экология ва ҳайвонлар каби масалаларга ғамхўрлик қилаётган З-авлод ва минг йиллик болалари ўсимликлардан тайёрланган, соғлом овқатларни кўпроқ танлайди. Кекса авлод одамлари ҳам узоқ вақт давомида соғлом ва ёш бўлишни хоҳлашади, шунинг учун улар тўғри овқатланиш, кўпроқ мева ва сабзавотларни ўз ичига оладиган парҳезга эътибор беришни бошлайдилар», деб хулоса қилади ФАО халқаро маслаҳатчиси.

Сообщение Дунё сабзавотлар бозорида ким етакчилик қилмоқда? Асосий трендлар ва энг катта муваффақият қозонаётган сабзавотлар появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/dunyo-sabzavotlar-bozorida-kim-etakchilik-qilmoqda-asosiy-trendlar-va-eng-katta-muvaffaqiyat-qozonayotgan-sabzavotlar/feed/ 0
Онлайн-конференция: «Марказий Осиё мевалари, ёнғоқ ва сабзавотлари» https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/onlayn-konferentsiya-markaziy-osiyo-mevalari-yonqoq-va-sabzavotlari/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/onlayn-konferentsiya-markaziy-osiyo-mevalari-yonqoq-va-sabzavotlari/#respond Thu, 20 May 2021 07:46:33 +0000 https://east-fruit.ru/?p=76694 COVID-19 ва Марказий Осиё мева-сабзавот бизнеси – билимлар ҳамда алоқалар бўшлиғини қандай тўлдириш мумкин? Онлайн-конференция мева-сабзавот бизнесидаги глобал технологик тенденциялар, жаҳон ва минтақа мева-сабзавот савдосидаги энг долзарб трендлар, шунингдек, давом этаётган глобал коронавирус пандемияси шароитида Марказий Осиё мамлакатлари ишлаб чиқарувчилари учун ишбилармонлик алоқаларини яратиш усулларига бағишланади. «Марказий Осиё мевалари, ёнғоқ...

Сообщение Онлайн-конференция: «Марказий Осиё мевалари, ёнғоқ ва сабзавотлари» появились сначала на EastFruit.

]]>

COVID-19 ва Марказий Осиё мева-сабзавот бизнеси – билимлар ҳамда алоқалар бўшлиғини қандай тўлдириш мумкин?

Онлайн-конференция мева-сабзавот бизнесидаги глобал технологик тенденциялар, жаҳон ва минтақа мева-сабзавот савдосидаги энг долзарб трендлар, шунингдек, давом этаётган глобал коронавирус пандемияси шароитида Марказий Осиё мамлакатлари ишлаб чиқарувчилари учун ишбилармонлик алоқаларини яратиш усулларига бағишланади. «Марказий Осиё мевалари, ёнғоқ ва сабзавотлари» деб номланган мазкур тадбир жорий йилнинг 8 июнь санасида бўлиб ўтади.

EastFruit халқаро платформаси БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (EBRD) кўмагида ушбу тадбирни ташкиллаштирди.

Онлайн конференция Zoom платформасида бўлиб ўтади. Махсус ҳавола орқали олдиндан рўйхатдан ўтиш конференциянинг асосий талабидир. Рўйхатдан ўтишга Марказий Осиё ишлаб чиқарувчилари ва экспортчилари таклиф қилинади.

Тадбир Тошкент, Душанбе ва Aшхобод вақти билан соат 14.00 да,  Нур-Султон ва Бишкек вақти билан соат 15:00 да бошланади.

Маълумки, мева-сабзавот секторида мунтазам равишда янги имкониятлар пайдо бўлиб туради. Мисол учун, голубика ва авокадони олайлик. Уларнинг ҳар иккиси ҳам илгари деярли номаълум бўлган, ҳозир эса ҳамма жойда етиштирилаётган, экспорт бўйича энг йирик ўнталик позицияга кирган маҳсулотлардир. Биргина авокадо экспортининг ўзи йилига 720 миллион долларга ўсмоқда. Мева-сабзавот, резавор ва ёнғоқ тоифаларида ҳам шунга ўхшаш мисоллар жуда кўп. Ва ушбу жараён ҳеч қачон бир жойда тўхтаб турмайди, аксинча, кейинги йилларда ҳатто шиддатли тус олди. Фақат коронавирус пандемияси туфайлигина вазият бироз сустлашиб, ўзаро фикр алмашиш даражаси пасайди, холос.

Биз, ушбу бўшлиқни тўлдиришга ҳаракат қиламиз! Aхир, EastFruitнинг таҳлилчилар жамоаси шу вақт мобайнида Марказий Осиё мамлакатларининг имкониятларини муносиб баҳолаган ҳолда  барини ҳар томонлама чуқур таҳлил қилди. Ҳа, биз камида 10 хил экинни биламиз. Ушбу ўсимликлар минтақада етиштирилса, анъанавий ўрик, узум, қуритилган мева кабилардан кўпроқ фойда келтириши мумкин.

COVID-19 пандемияси даврида Марказий Осиё учун қандай бозор “ниша”лари пайдо бўлди? «Ниша», «ниша маҳсулоти» ўзи нима? Бу хусусда ФAОнинг халқаро маслаҳатчиси Бахтиёр Aбдувоҳидов (Тожикистон) онлайн-конференцияда батафсил маълумот беради.

Технологик тараққиётни тўхтатиб қолиш имконсиз. Трактор отлар ўрнини эгаллади, иссиқхоналарда гилос етиштирилмоқда… Хўш, одамларнинг ўрнини-чи, нима боса олади? Роботларми,  дронларми? Иссиқхоналарда олма ҳам етиштира оламизми?

Келажакка бир қур кўз ташлаб, яқин 10-15 йил ичида Марказий Осиё мева-сабзавот бизнесини қандай технологиялар қай тарзда ўзгартиришини билмоқчимисиз? Унда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ФAО (Рим, Италия) Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти инвестициялар департаменти иқтисодчиси Aндрий Ярмак тақдимотини тингланг.

Коронавирус пандемияси мева-сабзавот бизнесининг иштирокчиларини билим, тажриба, ўзаро фикр алмашув ва янги ишбилармонлик алоқаларини ўрнатишдан маҳрум қилди. Халқаро кўргазмалар, савдо миссиялари, ўқув сафарлари, конференциялар ва форумлар ўтказилишига катта тўсиқ бўлди. Табиийки, бу савдо жараёнига салбий таъсир кўрсатмоқда. Зеро, мева-сабзавот савдоси ғалла, ўсимлик мойи, мойли экинлар, шакар ва бошқа товарлар савдоси билан таққослаганда жуда ҳам фрагментлашган ҳисобланади. Мева-сабзавот сегментида ишлаб чиқарувчи ҳам, экспортчи ҳам, импортчи ҳам бошқа соҳаларга нисбатан кам ва бозор иштирокчилари бир-бирини топиши анчайин қийин.

Биз сизга жаҳон мева-сабзавот сегментининг энг тренд маҳсулотлари, шунингдек, Марказий Осиёда мева, сабзавот ва ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ушбу тенденциялардан даромадни ошириш йўлида қандай фойдаланишлари мумкинлиги ҳақида гапириб берамиз! ФAО халқаро маслаҳатчилари – Катерина Зверева (Украина) ва Катерина Побережная (Грузия) нутқлари айни мавзуга бағишланган.

Шунингдек, биз, барча иштирокчиларга EastFruit платформаси тақдим этаётган энг фойдали маълумотлар – маҳсулот ишлаб чиқаришда муваффақият қозонишнинг муҳим воситалари, хусусан, савдо-сотиқ ва бозордаги нархлар ўзгаришини кузатиб бориш имкониятини берамиз. Ушбу мавзуда ФAО халқаро маслаҳатчиси Aндрей Панкратов (Украина)  тақдимот ўтказади.

Дастур билан бу ерда танишишингиз мумкин.

Бонус сифатида тизимли экспортнинг минимал мезонларига жавоб бера оладиган ишлаб чиқарувчи – иштирокчиларнинг ҳар бири учун жаҳоннинг 50 мамлакатидаги потенциал импортёрлардан иборат аудиторияли платформалар – EastFruit, YouTube, Linkedln, Теlegram, Facebook, Тwitterда бепул промоушн ташкиллаштирамиз!

Онлайн-конференция давомида мева, сабзавот ва ёнғоқ бўйича биринчи халқаро Ёпиқ эксклюзив савдо клуби тақдимоти ўтказилади. Клуб мезонларига жавоб бера оладиган трейдерлар ва ишлаб чиқарувчилар учун унга қўшилиш имконияти берилади.

Тадбир Тошкент, Душанбе ва Aшхобод вақти билан соат 14.00 да,  Нур-Султон ва Бишкек вақти билан соат 15:00 да бошланади.

Мана бу ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.

Сообщение Онлайн-конференция: «Марказий Осиё мевалари, ёнғоқ ва сабзавотлари» появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/onlayn-konferentsiya-markaziy-osiyo-mevalari-yonqoq-va-sabzavotlari/feed/ 0
Экспертлар: Бу йил Украинада резаворлар ҳосили кўп, нархлар эса арзон бўлади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ekspertlar-bu-yil-ukrainada-rezavorlar-hosili-kop-narkhlar-esa-arzon-boladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ekspertlar-bu-yil-ukrainada-rezavorlar-hosili-kop-narkhlar-esa-arzon-boladi/#respond Wed, 19 May 2021 19:46:47 +0000 https://east-fruit.ru/?p=76669 Мева-сабзавот етиштиришда об-ҳаво шароити муҳим аҳамиятга эга. Зеро, ҳеч бир технология ёхуд замонавий восита об-ҳаво омиллари – аёз, дўл, узоқ муддатли ёмғир ва қурғоқчиликнинг салбий таъсирини бартараф эта олмайди. Ушбу фикрни «AПК-Информ: Сабзавот ва мевалар» лойиҳаси раҳбари Aлександр Хорев “AгроФМ” эфирида билдирди дея хабар бермоқда AgriGator. «Ўтган йили май ойи...

Сообщение Экспертлар: Бу йил Украинада резаворлар ҳосили кўп, нархлар эса арзон бўлади появились сначала на EastFruit.

]]>

Мева-сабзавот етиштиришда об-ҳаво шароити муҳим аҳамиятга эга. Зеро, ҳеч бир технология ёхуд замонавий восита об-ҳаво омиллари – аёз, дўл, узоқ муддатли ёмғир ва қурғоқчиликнинг салбий таъсирини бартараф эта олмайди.

Ушбу фикрни «AПК-Информ: Сабзавот ва мевалар» лойиҳаси раҳбари Aлександр Хорев “AгроФМ” эфирида билдирди дея хабар бермоқда AgriGator.

«Ўтган йили май ойи охирига қадар ҳукм сурган совуқ ҳароратли баҳор қулупнай ва гилоснинг эртаги навлари деярли юз фоиз йўқ бўлишига олиб келди. Қиммат резавор – голубиканинг тижорат ишлаб чиқарувчилари ҳам тўқсон фоиз йўқотишдан азият чекишди. Яна қулупнайнинг ўрта навини экканлар ҳам об-ҳаво инжиқлигидан бенасиб қолишмади. Бу “имтиҳон”дан фақат резаворларнинг ремонтант навларини етиштирувчиларгина эсон-омон ўтиб олишди. Зеро, мазкур усулда мева етиштириш уларга совуқ таъсиридан узоқлашиш имконини берди ва ҳосил йиғими озми-кўпми муваффақиятли бўлди», – дейди резавор бозори мутахассиси.

Шунингдек ўқинг: Aввалги йилдан 10 кун кеч: Украинада қулупнай мавсуми бошланди

“AПК-Информ: Сабзавот ва мевалар” лойиҳаси раҳбарининг сўзларига кўра, қиш фаслида паст ҳарорат мевали экинларга салбий таъсир кўрсатди. Аммо май ойи Украинада резаворлар учун ноқулай келмади, яъни ўта паст ҳарорат ҳукм сурмади.

«Бу бизга қулупнай, малина, смородина, қизил смородина ва голубиканинг эртаги навларининг ялпи ҳосили 2020 йилга нисбатан кўпайишини башорат қилиш имконини беради. Шунга қарамай, резавор етиштирувчилар учун бир хил даражада муҳим ой – июнь борлигини ҳам унутмаслик керак. Ушбу даврдаги қурғоқчилик ёки аксинча, узоқ муддатли ёмғир меваларга салбий таъсир этиши мумкин. Бироқ, бугун биз, мевалар кўп эканлигига аминмиз ва нархлар ҳам, шубҳасиз, ўтган йилга нисбатан бир неча баравар арзон бўлади» – дея тахмин қилмоқда Aлександр Хорев.

Ўз навбатида, Украина мева-сабзавот уюшмасининг ривожланиш бўйича директори Катерина Зверева Биринчи миллий радио эфирида таъкидлаганидек, бу йил Украинада иссиқхона қулупнайи мавсуми ўтган йилгидан роппа-роса 2 ҳафта кеч бошланди. Лекин Украинанинг жанубий минтақаларидаги ишлаб чиқарувчилар апрель ойи охирида қулупнайнинг биринчи оммавий партиясини ўртача 7,89 АҚШ доллари (1 кг) нархида таклиф қилишди. 2020 йилда ҳам тахминан худди шу ҳолатда илк резавор бозорга чиққан эди.

Катерина Зверева, шунингдек, голубика Украина бозорида энг катта экспорт салоҳиятини сақлаб қолишини таъкидлади. Бунинг сабаби шундаки, голубика қиммат резавор, шу боис, ҳосилнинг 70%игача экспорт қилинмоқда.

«Бироқ, ўтган йили украиналик голубика экспортчилари бирданига ўз позицияларини қўлдан бериб, экспортни бир ярим баравар – 1,2 минг тоннагача қисқартиришди. Бунга, шубҳасиз, совуқ туфайли ҳосилни бой бериш сабаб бўлди ва ички бозор ҳам ўсишда давом этди. Шунинг учун украиналик резавор етиштирувчилар барча турдаги маҳсулотларини юқори нархларда сотишга муваффақ бўлишди”, дейди Мева-сабзавот уюшмасининг ривожланиш бўйича директори.

Сообщение Экспертлар: Бу йил Украинада резаворлар ҳосили кўп, нархлар эса арзон бўлади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ekspertlar-bu-yil-ukrainada-rezavorlar-hosili-kop-narkhlar-esa-arzon-boladi/feed/ 0