иссиқхонада етиштирилган сабзавотлар • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Fri, 22 Apr 2022 09:32:25 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png иссиқхонада етиштирилган сабзавотлар • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 2022 йили Ўзбекистонда иссиқхона маҳсулотлари етиштиришни 26 фоизга ошириш режалаштирилган (видео) https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2022-yili-ozbekistonda-issiqkhona-mahsulotlari-etishtirishni-26-foizga-oshirish-rezhalashtirilgan-video/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2022-yili-ozbekistonda-issiqkhona-mahsulotlari-etishtirishni-26-foizga-oshirish-rezhalashtirilgan-video/#respond Fri, 22 Apr 2022 09:32:25 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103835 Бугунги кунда Ўзбекистонда 6,5 минг гектарга яқин иссиқхоналар мавжуд бўлиб, шундан 1,1 минг гектари (17%) гидропон усулида ва 4,9 минг гектари (83%) тупроқли усулда маҳсулот етиштириладиган иссиқхоналардир, дея хабар бермоқда EastFruit мутахассислари Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг матбуот хизмати ҳаволасига таяниб. Вазирлик маълумотларига кўра, 2021 йили мамлакатимиз иссиқхоналарида 271 минг тонна...

Сообщение 2022 йили Ўзбекистонда иссиқхона маҳсулотлари етиштиришни 26 фоизга ошириш режалаштирилган (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>

Бугунги кунда Ўзбекистонда 6,5 минг гектарга яқин иссиқхоналар мавжуд бўлиб, шундан 1,1 минг гектари (17%) гидропон усулида ва 4,9 минг гектари (83%) тупроқли усулда маҳсулот етиштириладиган иссиқхоналардир, дея хабар бермоқда EastFruit мутахассислари Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг матбуот хизмати ҳаволасига таяниб.

Вазирлик маълумотларига кўра, 2021 йили мамлакатимиз иссиқхоналарида 271 минг тонна маҳсулот етиштирилган, шундан 167 минг тоннаси помидор (иссиқхонада етиштирилган жами маҳсулотнинг 62 фоизи)дир.

2022 йили Ўзбекистон иссиқхоналарида 342 минг тонна маҳсулот етиштириш режалаштирилган, шундан 199 минг тоннаси помидор (иссиқхонада етиштириладиган жами маҳсулотнинг 58 фоизи)дир.

Шундай қилиб, бу йил Ўзбекистонда иссиқхона маҳсулотлари етиштиришни ўтган йилга нисбатан 26 фоизга, иссиқхона помидори ҳажмини эса 19 фоизга ошириш режалаштирилган.

Мамлакатнинг Бухоро, Хоразм, Самарқанд ва Тошкент вилоятларидаги иссиқхоналарда етиштирилаётган маҳсулотларнинг асосий қисмини помидор ташкил этади.

Шунингдек ўқинг:  Банан Ўзбекистон супермаркетлари харидорларининг севимли маҳсулотлари рейтингида биринчи ўринни эгаллади

Ўзбекистон иссиқхона хўжаликлари сабзавот етиштиришда замонавий технологияларни қўлламоқда. Ўғит ва сув сарфини камайтириш учун томчилатиб суғориш, масофадан бошқариш ва экинни гидропон усулида етиштириш услублари қўлланяпти. Натижада, бундай иссиқхонада етиштирилган ҳосил ҳажми анъанавий усулда етиштирилган экинникига нисбатан 30 фоизга кўпайиб, сув ва ўғит сарфи эса 30-40 фоиз камаймоқда.

Томчилатиб суғориш тизими ва гидропон усул жорий этилган иссиқхоналар учун ўғитларни масофадан туриб автоматик киритиш тизими, агрокимё лабораториялари жорий қилинмоқда.

Ўзбекистон иссиқхоналарида помидорнинг «Гамаюн»,» Абигал А-870″, «Надин», «Шарлотта FА1402″,» Тави Рока», «Немо-Надин», «Нели FА1410″,» Алгамбра», «Бона», «Сита», «Прима», шунингдек,  «Антиния», «Марфа», «Буран», «Видетта», «Омад» каби дурагай навлари етиштирилади.

Сообщение 2022 йили Ўзбекистонда иссиқхона маҳсулотлари етиштиришни 26 фоизга ошириш режалаштирилган (видео) появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2022-yili-ozbekistonda-issiqkhona-mahsulotlari-etishtirishni-26-foizga-oshirish-rezhalashtirilgan-video/feed/ 0
Тожикистонда иссиқхона сабзавотларини етиштириш ҳажми ортмоқда, нархлар эса ҳануз қиммат https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikistonda-issiqkhona-sabzavotlarini-etishtirish-hazhmi-ortmoqda-narkhlar-esa-hanuz-qimmat/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikistonda-issiqkhona-sabzavotlarini-etishtirish-hazhmi-ortmoqda-narkhlar-esa-hanuz-qimmat/#respond Fri, 15 Apr 2022 04:00:48 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103381 Иссиқхоналар майдонлари кенгайиши ва уларда маҳсулот етиштириш ҳажми ўсишига қарамай, Тожикистон ички бозор эҳтиёжларини ҳали ҳануз қондира олмаяпти. Мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумот беришича, 2022 йилнинг 8 апрель ҳолатига кўра, Тожикистон иссиқхоналарида 1162 тонна сабзавот етиштирилган: помидор, бодринг, булғор қалампири, бақлажон кабилар шулар жмласидандир. Бироқ уларни харид қилишга ҳамманинг ҳам...

Сообщение Тожикистонда иссиқхона сабзавотларини етиштириш ҳажми ортмоқда, нархлар эса ҳануз қиммат появились сначала на EastFruit.

]]>

Иссиқхоналар майдонлари кенгайиши ва уларда маҳсулот етиштириш ҳажми ўсишига қарамай, Тожикистон ички бозор эҳтиёжларини ҳали ҳануз қондира олмаяпти.

Мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумот беришича, 2022 йилнинг 8 апрель ҳолатига кўра, Тожикистон иссиқхоналарида 1162 тонна сабзавот етиштирилган: помидор, бодринг, булғор қалампири, бақлажон кабилар шулар жмласидандир. Бироқ уларни харид қилишга ҳамманинг ҳам қурби етмайди, чунки нархлар жуда қиммат, деб ёзмоқда Аsia-Plus.

Шунингдек ўқинг: Тожикистонда аномал совуқлардан сўнг ҳавонинг кескин исиши қулупнай нархини тушириб юборди

Масалан, 1 килограмми 60-80 сомоний (4,63-6,17 доллар)дан сотилаётган булғор қалампири рекордни янгилади. Ундан кейинги ўринларда ўртача 25-30 сомоний (1,93 – 2,31 доллар)дан помидор, 20-25 сомоний (1,54 – 1,93 доллар)дан бақлажон ва 12-18 сомоний (0,93 – 1,39 доллар)дан бодринг сотилмоқда.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, Тожикистондаги иссиқхоналарнинг умумий майдони 118,5 гектарни ташкил қилади. Уларнинг асосий қисми Сўғд вилоятининг Кушониён, Балхий, Ҳисор, Турсунзода ва бошқа туманларида барпо этилган.

Иссиқхоналар майдони ва шунга мос равишда  сабзавот етиштириш даражаси йилдан-йилга ортиб боряпти, аммо уларнинг нархи юқорилигича қолмоқда. Ваҳоланки, Тожикистон ҳукумати 2021 йилда замонавий иссиқхоналар қуриш учун импорт қилинадиган товарлар, материаллар, асбоб-ускуналарни ҚҚС ва божхона тўловларидан озод қилган эди. Ушбу рўйхатдан қурилиш конструкциялари, ҳаво айлантирувчи қурилмалар, электр двигатель ва генераторлар, суғориш ускуналари, қишлоқ хўжалиги техникаси, ўғитлар ва кимёвий ҳимоя воситаларидан иборат 72 номдаги маҳсулот ўрин олган.

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) иқтисодчиси Андрий Ярмак Тожикистон иссиқхона бизнесининг истиқболлари ҳақида аввалроқ сўз юритган эди. Унинг айтишича, тожикистонлик иссиқхоначилар ўз маҳсулотларини маҳаллий бозор эҳтиёжларига йўналтириши, экин етиштириш, уни совутиш, қадоқлаш ва саралаш технологиялари ҳамда логистикани ўзлаштириши, шундан сўнггина экспортни ривожлантириши лозим.

Сообщение Тожикистонда иссиқхона сабзавотларини етиштириш ҳажми ортмоқда, нархлар эса ҳануз қиммат появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/tozhikistonda-issiqkhona-sabzavotlarini-etishtirish-hazhmi-ortmoqda-narkhlar-esa-hanuz-qimmat/feed/ 0
Европада газ нархи кескин ошиши туфайли иссиқхона сабзавотлари тақчиллиги қайд этилди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropada-gaz-narkhi-keskin-oshishi-tufayli-issiqkhona-sabzavotlari-taqchilligi-qayd-etildi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropada-gaz-narkhi-keskin-oshishi-tufayli-issiqkhona-sabzavotlari-taqchilligi-qayd-etildi/#respond Fri, 11 Mar 2022 05:00:22 +0000 https://east-fruit.ru/?p=101289 Европа озиқ-овқат бозорида иссиқхона мева-сабзавотлари тақчиллиги кутилмоқда. Табиий газ нархи кескин ошиши кўплаб вертикал хўжаликларда иситиш тизими ўчирилишига олиб келди, деб хабар берди Fruit-inform irishexaminer.com сайти ҳаволасига таяниб. Хусусан, Голландиядан иссиқхона сабзавотларини етказиб бериш камайиши мумкин, бу ерда 25 минг гектар иссиқхоналарни иситиш учун йилига 2,4 миллиард куб метр табиий...

Сообщение Европада газ нархи кескин ошиши туфайли иссиқхона сабзавотлари тақчиллиги қайд этилди появились сначала на EastFruit.

]]>

Европа озиқ-овқат бозорида иссиқхона мева-сабзавотлари тақчиллиги кутилмоқда. Табиий газ нархи кескин ошиши кўплаб вертикал хўжаликларда иситиш тизими ўчирилишига олиб келди, деб хабар берди Fruit-inform irishexaminer.com сайти ҳаволасига таяниб.

Хусусан, Голландиядан иссиқхона сабзавотларини етказиб бериш камайиши мумкин, бу ерда 25 минг гектар иссиқхоналарни иситиш учун йилига 2,4 миллиард куб метр табиий газ (мамлакат ёқилғи истеъмолининг қарийб 8 фоизи) керак бўлади.

Декабрь ойи Европада газ нархининг йиллик ҳисобда 985 фоизга ошиб, рекорд даражага кўтарилганлиги сабаб, голландиялик иссиқхона эгалари помидор, бодринг, булғор қалампири ва гул каби экинларни етиштириш учун иссиқлик таъминотидан воз кечишди. Айни пайтда Британиянинг кўплаб иссиқхона хўжаликлари ҳатто кўчат экишни ҳам бошламаган. Одатда, мавсум январь ойида бошланар эди. Бунга сабаб, газ нархи қимматлиги ва ишчилар етишмовчилигидир. Юқори харажатлар иссиқхоналарга бирор нарса экишдан кўра уларни бўш сақлаш фойдалироқ дея фикрлашга олиб келди. Шундай қилиб, кўкатлар ва сархил сабзавот етиштирувчиларнинг 60-70 фоизи Хертфордширдаги Леа водийсида 370 гектарлик иссиқхоналарда январь ойи ҳатто кўчат экишни бошламади. Бу ерда Буюк Британиядаги бодринг, булғор қалампири ва бақлажоннинг тахминан 75 фоизи етиштирилади.

Шунингдек ўқинг: Европадаги олма захиралари 2021 йилга нисбатан 7,2 фоиз ошди

Шу билан бирга, Болгарияда сабзавот етиштириш учун маҳаллий иссиқхоналарнинг қарийб 70 фоизи бу йилги қишда энергия нархи ошиши сабабли ҳосилсиз қолди. Бу, ўз навбатида, ички бозорда помидор ва бодринг тақчиллигига олиб келди. Маълумки, бир қатор Европа Иттифоқи мамлакатларида иссиқхона хўжаликларининг иқтисодиёти давлат томонидан қўллаб-қувватланишига боғлиқ.

Сообщение Европада газ нархи кескин ошиши туфайли иссиқхона сабзавотлари тақчиллиги қайд этилди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/evropada-gaz-narkhi-keskin-oshishi-tufayli-issiqkhona-sabzavotlari-taqchilligi-qayd-etildi/feed/ 0
Фарғона вилоятидаги янги йирик иссиқхона мажмуидан помидор экспорти бошланди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/farqona-viloyatidagi-yangi-yirik-issiqkhona-mazhmuidan-pomidor-eksporti-boshlandi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/farqona-viloyatidagi-yangi-yirik-issiqkhona-mazhmuidan-pomidor-eksporti-boshlandi/#respond Fri, 11 Feb 2022 08:00:28 +0000 https://east-fruit.ru/?p=99626 Фарғона вилоятида йирик ва замонавий иссиқхона мажмуалари ишга туширилаётгани ҳақида маълумотлар келишда давом этмоқда. Бундан бир ҳафта аввал EastFruit мазкур вилоятнинг Данғара туманида помидор ва бодринг етиштиришда гидропоника технологияси (яъни, тупроқдан фойдаланмаган ҳолда маҳсулот етиштириш усули) қўлланадиган 4 гектарлик замонавий иссиқхона ишга туширилгани ҳақида ёзган эди. Куни кеча Фарғона вилоятининг...

Сообщение Фарғона вилоятидаги янги йирик иссиқхона мажмуидан помидор экспорти бошланди появились сначала на EastFruit.

]]>

Фарғона вилоятида йирик ва замонавий иссиқхона мажмуалари ишга туширилаётгани ҳақида маълумотлар келишда давом этмоқда. Бундан бир ҳафта аввал EastFruit мазкур вилоятнинг Данғара туманида помидор ва бодринг етиштиришда гидропоника технологияси (яъни, тупроқдан фойдаланмаган ҳолда маҳсулот етиштириш усули) қўлланадиган 4 гектарлик замонавий иссиқхона ишга туширилгани ҳақида ёзган эди.

Куни кеча Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида жойлашган яна бир янги замонавий иссиқхона мажмуаси барпо этилгани ҳақида хабар берилди. Иссиқхонанинг умумий майдони 3 гектардан зиёдни ташкил этади. Ушбу иссиқхонада ҳам гидропоника усулида помидор етиштирилади.  Лойиҳанинг умумий қиймати 18 миллиард сўм (1,65 миллион доллар)га тенг.

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги материалида маълум қилинишича, Учкўприк туманидаги янги иссиқхона мажмуида йилига 400 тонна помидор етиштирилади. Ушбу мажмуада жами 50 нафар янги иш ўрни яратилган. Шунингдек, бу ерда тежамкор энергия, томчилатиб суғориш ва озиқлантириш тизими мавжуд. Бундай иссиқхоналарда оддийларига нисбатан 2–2,5 баробар кўп ҳосилдорлик кузатилади. Помидорнинг пишиб етилиш даври 20–30 кунга қисқариши, ҳосил бериш даври эса 50–60 кунга узайиши гидропоника усулининг яна бир афзаллиги ҳисобланади. Инновацион технология асосида барпо этилган иссиқхонада йилига тўрт мартагача ҳосил олиш мумкин. Иссиқхона мажмуаси “Uchkuprik vegetable business” масъулияти чекланган жамиятига қарашли бўлиб, корхона ўз маҳсулотини ички бозордан ташқари ташқи бозорларга экспорт қилишни ҳам йўлга қўймоқда.

Шунингдек ўқинг: Тошкент вилоятида 7 минг гектардан зиёд самарасиз боғлар ўрнида замонавий плантациялар барпо этилади

Эслатиб ўтамиз, 2017-2021 йилларда Фарғона вилоятида умумий майдони 251 гектарлик иссиқхоналар барпо этилган бўлиб, 2021 йил якунига кўра, ушбу вилоят  иссиқхоналарининг умумий майдони 311 гектарга етди. Шундан 84 гектарини гидропоника технологиясига асосланган иссиқхоналар ташкил қилади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, 2021 йил якуни бўйича Ўзбекистонда иссиқхоналарнинг умумий майдони 5,5 минг гектарга етган.

Сообщение Фарғона вилоятидаги янги йирик иссиқхона мажмуидан помидор экспорти бошланди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/farqona-viloyatidagi-yangi-yirik-issiqkhona-mazhmuidan-pomidor-eksporti-boshlandi/feed/ 0
Фарғона вилоятида гидропоника усулидаги йирик замонавий иссиқхона мажмуи ишга туширилди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/farqona-viloyatida-gidroponika-usulidagi-yirik-zamonaviy-issiqkhona-mazhmui-ishga-tushirildi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/farqona-viloyatida-gidroponika-usulidagi-yirik-zamonaviy-issiqkhona-mazhmui-ishga-tushirildi/#respond Sat, 05 Feb 2022 08:33:33 +0000 https://east-fruit.ru/?p=99208 Фарғона вилояти Данғара туманида 4 гектарлик янги замонавий иссиқхона мажмуи ишга туширилди. Бу ерда помидор ва бодринг етиштиришда гидропоника технологияси, яъни, тупроқдан фойдаланмаган ҳолда маҳсулот етиштириш усули қўлланади, дея хабар бермоқда EastFruit мутахассислари Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳаволасига таяниб. “Ideal Mustang Plus” МЧЖга тегишли иссиқхона мажмуининг қурилиши 2021 йил охирида...

Сообщение Фарғона вилоятида гидропоника усулидаги йирик замонавий иссиқхона мажмуи ишга туширилди появились сначала на EastFruit.

]]>

Фарғона вилояти Данғара туманида 4 гектарлик янги замонавий иссиқхона мажмуи ишга туширилди. Бу ерда помидор ва бодринг етиштиришда гидропоника технологияси, яъни, тупроқдан фойдаланмаган ҳолда маҳсулот етиштириш усули қўлланади, дея хабар бермоқда EastFruit мутахассислари Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳаволасига таяниб.

“Ideal Mustang Plus” МЧЖга тегишли иссиқхона мажмуининг қурилиши 2021 йил охирида якунига етди. Лойиҳанинг умумий қиймати 27 миллиард сўмни ташкил этган. Мазкур мажмуада йиллик маҳсулот етиштириш ҳажми – 600 тонна помидор ва 200 тонна бодрингдан иборатдир. Айни пайтда иссиқхоналарда дастлабки экилган помидорлар ҳосили қизариб, пишиш даврига кирган.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистондан Буюк Британияга қуритилган олхўрининг синов партияси етказиб берилади

Uza.uz материалида хабар қилинганидек, 2017-2021 йилларда Фарғона вилоятида умумий майдони 251 гектарлик иссиқхоналар барпо этилган бўлиб, 2021 йил якунига кўра, ушбу вилоят  иссиқхоналарининг умумий майдони 311 гектарга етди. Шундан 84 гектарини гидропоника технологиясига асосланган иссиқхоналар ташкил қилади.

Шундай қилиб, 2017 йил бошидан 2021 йил охиригача Фарғона вилоятида иссиқхоналарнинг умумий майдони 60 гектардан 311 гектарга, яъни, 5,2 баробар кўпайди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йили Ўзбекистонда умумий майдони 797 гектарлик 398 та замонавий иссиқхоналар барпо этилган бўлиб, уларни қуришга йўналтирилган жами сармоя 2,3 триллион сўмни ташкил этди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, 2021 йил якуни бўйича Ўзбекистонда иссиқхоналарнинг умумий майдони 5,5 минг гектарга етган.

Сообщение Фарғона вилоятида гидропоника усулидаги йирик замонавий иссиқхона мажмуи ишга туширилди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/farqona-viloyatida-gidroponika-usulidagi-yirik-zamonaviy-issiqkhona-mazhmui-ishga-tushirildi/feed/ 0
Туркманистондан иссиқхона помидори, Эрондан эса бодринг – Тожикистонда импорт устунлик қилмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkmanistondan-issiqkhona-pomidori-erondan-esa-bodring-tozhikistonda-import-ustunlik-qilmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkmanistondan-issiqkhona-pomidori-erondan-esa-bodring-tozhikistonda-import-ustunlik-qilmoqda/#respond Fri, 21 Jan 2022 06:00:48 +0000 https://east-fruit.ru/?p=97936 EastFruit таҳлилчиларининг фикрича, айни дамда Тожикистон иссиқхона сабзавотлари бозорида импорт маҳсулотлари устунлик қилмоқда.  Иссиқхона помидорлари сегментида асосий савдо Туркманистондан импорт қилинадиган маҳсулотлар ҳиссасига тўғри келади. Тожикистон улгуржи бозорларидаги иссиқхона бодринглари ҳам асосан, маҳаллий эмас, Эрон маҳсулотидир. Туркманистон 2020 йилда Тожикистон бозорига биринчи марта иссиқхона помидорини етказиб берди ва ҳозир у...

Сообщение Туркманистондан иссиқхона помидори, Эрондан эса бодринг – Тожикистонда импорт устунлик қилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчиларининг фикрича, айни дамда Тожикистон иссиқхона сабзавотлари бозорида импорт маҳсулотлари устунлик қилмоқда.  Иссиқхона помидорлари сегментида асосий савдо Туркманистондан импорт қилинадиган маҳсулотлар ҳиссасига тўғри келади. Тожикистон улгуржи бозорларидаги иссиқхона бодринглари ҳам асосан, маҳаллий эмас, Эрон маҳсулотидир.

Туркманистон 2020 йилда Тожикистон бозорига биринчи марта иссиқхона помидорини етказиб берди ва ҳозир у экспорт бўйича ҳатто қўшни Ўзбекистондан ҳам ўзиб кетди. Маълумки, Ўзбекистон аввал Тожикистон бозоридаги иссиқхона помидори бўйича мутлақ етакчи эди. Дарвоқе, Россия иссиқхона помидорлари бозорида Туркманистон ўзбекистонлик етказиб берувчилар билан муваффақиятли рақобатлашмоқда. Иссиқхоналарни иситиш учун арзон газдан фойдаланиш туфайли маҳаллий фермерлар иссиқхона сабзавотлари етиштириш қувватларини фаол ошириб, экспорт ҳажмини кўпайтирмоқда.  Ўзбекистонда эса бу борада ҳали-ҳануз жиддий муаммолар мавжуд.

Шунингдек ўқинг: Тожикистон мева-сабзавот бизнесининг 2021 йилги ТОП-10 асосий воқеликлари

Эрон 2021 йилда иссиқхона бодринги экспортини кескин қисқартирди. Шуниси ҳам қизиқки, Эрон савдо статистикасида Тожикистон бозорига бодринг етказиб берилиши ҳақида маълумот йўқ. Шундай экан, мамлакатлар ўртасидаги муносабатларнинг мураккаблигини ҳисобга олсак, бу реэкспорт маҳсулоти бўлиши мумкин.  Эрон анъанавий равишда Қозоғистон, Афғонистон, Қирғизистон ва ҳатто Туркманистонга жуда катта ҳажмдаги иссиқхона бодрингларини етказиб бермоқда.

Тожикистон иссиқхоначилари учун юқори сифатли ва арзон импорт маҳсулотлари билан рақобатлашиш ҳали ҳам қийин, чунки, энергия нархлари ҳамда маҳсулот етиштириш технологиялари бўйича улар ҳали ҳеч бир  афзалликка эга эмас.

Сообщение Туркманистондан иссиқхона помидори, Эрондан эса бодринг – Тожикистонда импорт устунлик қилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkmanistondan-issiqkhona-pomidori-erondan-esa-bodring-tozhikistonda-import-ustunlik-qilmoqda/feed/ 0
Исроилда сабзавот уруғи етиштиришга ихтисослашган янги глобал компания ташкил этилмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/isroilda-sabzavot-uruqi-etishtirishga-ikhtisoslashgan-yangi-global-kompaniya-tashkil-etilmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/isroilda-sabzavot-uruqi-etishtirishga-ikhtisoslashgan-yangi-global-kompaniya-tashkil-etilmoqda/#respond Thu, 13 Jan 2022 06:00:43 +0000 https://east-fruit.ru/?p=97340 Исроилнинг АP Partners Fund номли тўғридан-тўғри инвестициялар бўйича йирик фонди ва Discount Capital инвестицион банки 60 миллион доллардан зиёд қийматга эга иккита уруғчилик компанияси – Nirit Seeds ва ТоmaTechни сотиб олди. Ушбу компаниялар иссиқхона экинлари уруғлари, асосан, помидор уруғларини етиштиришга ихтисослашган.  Бирлашишдан мақсад Исроилда сабзавот уруғини етиштирувчи йирик компания яратишдир....

Сообщение Исроилда сабзавот уруғи етиштиришга ихтисослашган янги глобал компания ташкил этилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Исроилнинг АP Partners Fund номли тўғридан-тўғри инвестициялар бўйича йирик фонди ва Discount Capital инвестицион банки 60 миллион доллардан зиёд қийматга эга иккита уруғчилик компанияси – Nirit Seeds ва ТоmaTechни сотиб олди. Ушбу компаниялар иссиқхона экинлари уруғлари, асосан, помидор уруғларини етиштиришга ихтисослашган.  Бирлашишдан мақсад Исроилда сабзавот уруғини етиштирувчи йирик компания яратишдир. Янги компания муҳим синергиялар ва ноёб тадқиқот ҳамда ишланмалар тажрибасидан фойдаланади, бу эса унинг жаҳон уруғчилик бозорларида ўсишини тезлаштиради, дея хабар бермоқда «АгроБизнес«.

Бирлашгач компания штати бутун жаҳон бўйлаб 80 нафардан зиёд ходимларга эга бўлади, улар орасида молекуляр биологлар, селекционерлар, агрономлар, савдо бўйича мутахассислар ва бошқа ходимлар бор. Янги компания Исроил, Испания, Мексика ва Италияда селекция ишини давом эттиради, шунингдек, Нидерландия ва Шимолий Америкада ўз фаолиятини сезиларли даражада кенгайтиради. Бунда юқори технологияли иссиқхоналарга эътибор қаратилади, ушбу ҳудудларда савдо каналлари мустаҳкамланади ва бошқа минтақаларда янги савдо тармоқлари яратилади.

Шунингдек ўқинг: FruitSpec Исроил технологияси меванинг бўлажак ҳосили ҳажмини ва мевалар катталигини прогноз қилиш имконини беради

Nirit Seeds жаҳон бозорларида сотиладиган помидор ва қалампир уруғларини етиштирувчи йирик компаниядир. Сўнгги йилларда компания илғор генетик ресурслардан фойдаланиладиган инновацион хусусий генетик маркерларни ишлаб чиқиш ва тижоратлаштиришга катта сармоя киритди. 30 йил аввал ташкил этилган Nirit Seeds етиштирган уруғлар узоқ вақтдан бери ташкил этилган савдо каналлари ва Испания, Италия, Мексикадаги учта филиал орқали 50 дан ортиқ мамлакатларга экспорт қилинади.  Компаниянинг Исроил ва бутун жаҳонда 50 нафарга яқин ишчиси бор.

Тахминан 20 йил аввал асос солинган ТоmaTech компанияси Исроилда помидор уруғини етиштирувчи йирик компаниялардан бири. Асосий эътибор ғарб бозорлари учун юқори сифатли ва инновацион помидор навларини ишлаб чиқишга қаратилган. ТomaTech яқинда ТоBRFV вирусига чидамли навларни ишлаб чиқиш бўйича катта ютуқларга эришилгани ва яқин келажакда уларни тижоратлаштириш режалаштирилаётганини эълон қилди. Корхона ўзининг Испаниядаги филиали орқали жаҳоннинг 20 дан ортиқ мамлакатларига  маҳсулот экспорт қилади ва ҳозир Исроил, Испания, Италия, АҚШ ва Нидерландияда 30 га яқин ишчиси меҳнат қилмоқда.

Қишлоқ хўжалиги уруғчилиги Исроилда энг илғор ва технологик ривожланган тармоқлардан биридир. Исроил Савдо-саноат палаталари федерацияси бўлими маълумотларига кўра, бу мамлакатдан сабзавот уруғини экспорт қилиш йилига 200 миллион доллар даромад келтирмоқда. Ушбу соҳада 25 га яқин йирик ва ўрта корхоналар фаолият кўрсатяпти.

Жаҳон сабзавот уруғчилиги саноати йилига 8 миллиард долларга баҳоланади ва ўртача йиллик ўсиш суръати 8% ни ташкил қилмоқда.  Помидор уруғлари бозорининг йиллик айланмаси қарийб 2,5 миллиард долларга тенг, бу иссиқхона экинлари уруғлари умумий бозорининг учдан бир қисмини ташкил этади.  Бошқа томондан, ушбу бозор ривожланиш ва маҳсулот етиштириш жараёнларига инновацион технологияларни жорий этиш (саноат иссиқхоналари, вертикал етиштириш ва бошқалар), иқлим ўзгариши, истеъмолчиларнинг хоҳишлари ўзгариши, яъни уларнинг бутун қиймат занжирига сезиларли таъсир кўрсатувчи мазали маҳсулотларга бўлган талаби туфайли жадал ўзгаришлар босқичидадир.

Сообщение Исроилда сабзавот уруғи етиштиришга ихтисослашган янги глобал компания ташкил этилмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/isroilda-sabzavot-uruqi-etishtirishga-ikhtisoslashgan-yangi-global-kompaniya-tashkil-etilmoqda/feed/ 0
Туркманистонда 190 га яқин иссиқхона мажмуаси қурилади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkmanistonda-190-ga-yaqin-issiqkhona-mazhmuasi-quriladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkmanistonda-190-ga-yaqin-issiqkhona-mazhmuasi-quriladi/#respond Tue, 11 Jan 2022 04:00:58 +0000 https://east-fruit.ru/?p=97111 Айни пайтда Туркманистонда 188 та иссиқхона мажмуаси қуриляпти, дея хабар бермоқда Туркманистон Саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқи (UIET)нинг статистик маълумотларига таяниб, Туркманистон расмий ОАВлари. Қурилаётган иссиқхоналарнинг умумий майдони 1792 гектарни ташкил этади. Ҳозирги вақтда уларнинг аксарияти монтаж ишлари якунининг турли босқичида ва ишга туширилиш арафасида турибди. Туркманистонлик фермерлар йилига 1,58 минг...

Сообщение Туркманистонда 190 га яқин иссиқхона мажмуаси қурилади появились сначала на EastFruit.

]]>

Айни пайтда Туркманистонда 188 та иссиқхона мажмуаси қуриляпти, дея хабар бермоқда Туркманистон Саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқи (UIET)нинг статистик маълумотларига таяниб, Туркманистон расмий ОАВлари.

Қурилаётган иссиқхоналарнинг умумий майдони 1792 гектарни ташкил этади. Ҳозирги вақтда уларнинг аксарияти монтаж ишлари якунининг турли босқичида ва ишга туширилиш арафасида турибди.

Туркманистонлик фермерлар йилига 1,58 минг тоннага яқин бодринг, 520 тонна булғор қалампири ва аччиқ қалампир етиштиради. Ўтган йили мамлакатда биринчи бор 60 тонна банан ҳосили йиғиб олинди.

Шунингдек ўқинг:  Тожикистон ва Туркманистон Россияга эртаги олма экспорти сегментини “топмоқда”, Ўзбекистон эса уни бой бермоқда

2021 йилнинг 11 ойи давомида Туркманистон фермерлари қиймати 56 миллион доллардан зиёд  51,3 минг тоннадан ортиқ иссиқхона помидорини экспорт қилишди.

Айни пайтда Туркманистон тадбиркорлари, UIET аъзолари умумий майдони 530,54 гектарлик иссиқхоналарга эга.

Аввалроқ EastFruit Туркманистонда пахта етиштириладиган майдонлар 40 минг гектарга, ҳозирги 620 минг гектардан 580 минг гектарга қисқартирилиши ҳақида хабар берган эди. Бугунги кунга қадар картошка, сабзавот, полиз ва бошқа озиқ-овқат экинларини экиш учун мос равишда 55 минг 550 гектар ер майдони ажратилган бўлса, энди бу майдон 95 минг 550 гектарга етказилади.

Сообщение Туркманистонда 190 га яқин иссиқхона мажмуаси қурилади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkmanistonda-190-ga-yaqin-issiqkhona-mazhmuasi-quriladi/feed/ 0
2021 йилда Россия иссиқхоналари сабзавот етиштиришни рекорд даражага кўтарди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2021-yilda-rossiya-issiqkhonalari-sabzavot-etishtirishni-rekord-darazhaga-kotardi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2021-yilda-rossiya-issiqkhonalari-sabzavot-etishtirishni-rekord-darazhaga-kotardi/#respond Wed, 05 Jan 2022 03:30:19 +0000 https://east-fruit.ru/?p=96758 Мамлакатда иссиқхона лойиҳаларини жадал ривожлантириш россияликларни бутун йил давомида сархил сабзавотлар билан таъминлашга кўмак бермоқда. Ўтган йили қишки иссиқхоналарда ҳосил 2020 йил рекордини янгилади – 1,4 миллион тоннадан ортиқ маҳсулот олинди. Шу жумладан, бодринг етиштириш камида 830 минг тоннани, помидор эса 590 минг тоннани ташкил этди, деб хабар бермоқда РФ...

Сообщение 2021 йилда Россия иссиқхоналари сабзавот етиштиришни рекорд даражага кўтарди появились сначала на EastFruit.

]]>

Мамлакатда иссиқхона лойиҳаларини жадал ривожлантириш россияликларни бутун йил давомида сархил сабзавотлар билан таъминлашга кўмак бермоқда. Ўтган йили қишки иссиқхоналарда ҳосил 2020 йил рекордини янгилади – 1,4 миллион тоннадан ортиқ маҳсулот олинди. Шу жумладан, бодринг етиштириш камида 830 минг тоннани, помидор эса 590 минг тоннани ташкил этди, деб хабар бермоқда РФ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги. 2025 йилга бориб, йил давомида фаолият кўрсатадиган иссиқхоналарда сабзавот етиштириш ҳажми камида 1,6 миллион тоннани ташкил этиши кутилмоқда.

Ҳажм, биринчи навбатда, янги мажмуаларни ишга тушириш ва мавжуд корхоналарни модернизациялаш ҳисобига ортиб боряпти.  2021 йилда уларнинг умумий майдони 6 фоизга – 3 минг гектардан 3,2 минг гектарга ошган. Шу билан бирга, юқори маҳсулдор навлар ва замонавий  технологиялардан фойдаланиш натижасида сабзавот экинлари ҳосилдорлиги йил сайин ортиб бормоқда. Бешинчи авлодли энг замонавий иссиқхоналарда у помидор бўйича 1 м. кв. ҳисобига  100 кг га, бодринг бўйича эса 160 кг га етади.

Шунингдек ўқинг: Россия: иссиқхона саноатининг рентабеллиги икки баробар пасайди

Ушбу сегмент бўйича минтақалар орасида Липецк, Москва, Калуга, Волгоград, Новосибирск, Саратов, Челябинск вилоятлари, Краснодар ва Ставрополь ўлкалари, Бошқирдистон, Татаристон ва Карачаево-Черкесия республикалари етакчилик қилмоқда. Улар улуши мамлакатдаги умумий сабзавот етиштиришнинг 60%дан ортиғини ташкил этади.

Иссиқхонада сабзавотчиликни жадал ривожлантиришга давлат томонидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилаётгани, биринчи навбатда, имтиёзли инвестицион кредитлар туртки бўлмоқда. Қайд этиш жоизки, 2021 йилдан бошлаб, ҳудудлар агросаноат мажмуини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари доирасида иссиқхона корхоналарини қўшимча равишда қўллаб-қувватлаш имкониятига эга бўлди.  Бундан ташқари, 2022 йилдан Узоқ Шарқ ҳудудларида иссиқхона корхоналарини қуриш харажатларининг бир қисмини қоплашнинг янги механизми ишлай бошлайди.

Миллий мева-сабзавот етиштирувчилар уюшмаси директори Михаил Глушковнинг сўзларига кўра, ўтган йил саноатдаги янги рекордларга олиб келди. Помидор етиштириш, айниқса, юқори суръатларда ўсиб бормоқда, бу унинг импорти 10-15% га камайишида ўз аксини топмоқда. Уюшма прогнозига кўра, келгуси йили ёпиқ сабзавотчиликда ўсиш давом этади. Истиқболда ички бозор тўлдирилгани сайин экспорт йўналиши ҳам ривожланишга юз тутади.

Сообщение 2021 йилда Россия иссиқхоналари сабзавот етиштиришни рекорд даражага кўтарди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2021-yilda-rossiya-issiqkhonalari-sabzavot-etishtirishni-rekord-darazhaga-kotardi/feed/ 0
Турк лирасининг қулаши Шарқий Европа ва Марказий Осиёдаги мева-сабзавот ҳамда ёнғоқ бозорларига қандай таъсир кўрсатмоқда? https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turk-lirasining-qulashi-sharqiy-evropa-va-markaziy-osiyodagi-meva-sabzavot-hamda-yonqoq-bozorlariga-qanday-tasir-korsatmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turk-lirasining-qulashi-sharqiy-evropa-va-markaziy-osiyodagi-meva-sabzavot-hamda-yonqoq-bozorlariga-qanday-tasir-korsatmoqda/#respond Fri, 24 Dec 2021 06:00:49 +0000 https://east-fruit.ru/?p=95881 EastFruit таҳлилчилари минтақа мева-сабзавот бизнеси учун сўнгги ҳафталарнинг энг муҳим омили – турк валютаси – лира курсининг кескин тебранишларига эътибор қаратишмоқда. 2021 йил бошидан бери турк лираси курси икки баробардан кўпроқ пасайди. Валюта курсининг энг кескин қулаши эса сўнгги уч ҳафта ичида содир бўлди. Шу билан бирга, валюта курси қулаши...

Сообщение Турк лирасининг қулаши Шарқий Европа ва Марказий Осиёдаги мева-сабзавот ҳамда ёнғоқ бозорларига қандай таъсир кўрсатмоқда? появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчилари минтақа мева-сабзавот бизнеси учун сўнгги ҳафталарнинг энг муҳим омили – турк валютаси – лира курсининг кескин тебранишларига эътибор қаратишмоқда.

2021 йил бошидан бери турк лираси курси икки баробардан кўпроқ пасайди. Валюта курсининг энг кескин қулаши эса сўнгги уч ҳафта ичида содир бўлди. Шу билан бирга, валюта курси қулаши ортидан унинг кескин ўсиши бошланди, чунки, Туркия ҳукумати кескин девальвацияни тўхтатишга ҳар қандай йўл билан ҳаракат қилди.

Табиийки, ҳар қандай давлатнинг валюта курси пасайиши экспортни рағбатлантиради, курс баландлаши эса мамлакат товарларининг ташқи бозордаги позициясини ёмонлаштиради. Шундай қилиб, Туркия сабзавот ва мевалари ҳозир ташқи бозорларда рақобатбардош бўлиб бормоқда. Шу муносабат билан EastFruit таҳлилчилари Туркиядаги вазият қай тариқа ва кимга кўпроқ таъсир этишини кўрсатиб бериш учун Туркия мева-сабзавот экспортининг тузилиши ҳамда географиясини кўриб чиқишга қарор қилишди.

Аввало, шуни қайд этиш жоизки, сабзавот, мева ва ёнғоқлар, умуман, озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Туркиянинг энг муҳим экспорт маҳсулоти эмас. 25 та энг йирик экспорт позицияси орасида фақатгина ёнғоқ бор. Шу билан бирга, сархил мева-сабзавотлар, ёнғоқлар, шунингдек, қуруқ мевалар ва музлатилган мева-сабзавотлар Туркияга 2020 йилда 5,7 миллиард долларлик экспорт тушумини келтирди.

Таққослаш учун айтадиган бўлсак, Ўзбекистон мева-сабзавотларни 8 баробар, Украина ва Молдова эса Туркиядан қарийб 20 баробар кам экспорт қилган. Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортёрларининг глобал рейтингида Туркия Италия ва Чилидан кўп ортда қолмаган ҳолда 8-ўринни эгаллади. Шу билан бирга, 2021 йил охирига келиб, Туркия жаҳондаги энг йирик экспортёрлар орасида 6-ўринга кўтарилиши ҳам мумкин.

Дарвоқе, Туркия мева-сабзавотларнинг етарлича йирик импортёри ҳам бўлиб, ҳар йили хориждан ушбу товарларни тахминан 1 миллиард долларга сотиб олади. Табиийки, лиранинг қадрсизланиши импортни қимматлаштиради, демак,  Туркиянинг чет элдан мева, сабзавот ва ёнғоқ сотиб олиши камайишини кутиш керак.

Туркия учун асосий бозорлар қайси? Туркия товарларининг босими қаерда кўпроқ сезилади ва ушбу мамлакат қайси товарларни нисбатан кичикроқ ҳажмда сотиб ола бошлайди?

Туркия мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий харидори Россия ҳисобланади. Туркия барча маҳсулотининг 18 фоизини Россия Федерациясига етказиб беради. Шунга кўра, Россия бозоридаги босим энг сезиларлиси бўлади.  Кейинги ўринларда Германия, Италия, Ироқ, Буюк Британия ва Франциядир, Украина эса энг муҳим савдо бозорлари орасида 7-ўринни эгаллайди.

Шу сабабли, турк маҳсулотлари Украинага янада фаол сотилишидан ташқари, Европа Иттифоқи мамлакатлари бозорларида Украина маҳсулотлари билан рақобатлашади ҳам. Тўғри, бу ерда фақат бир нечта позициялар ҳақида сўз бормоқда ва турк лирасининг девальвацияси қайси маҳсулотлар бозорига таъсир қилиши ҳақида қуйида батафсил маълумот берамиз.

Шундай қилиб, Туркия мева-сабзавот гуруҳининг асосий экспорт позицияси фундук ҳисобланади.  Ҳа, бу Грузия учун ёмон янгилик, чунки, Туркия фундуклари анча юқори сифатда янада арзонроқ бўлади. Ва бу мавсумда Грузия фундукни шундоқ ҳам жуда арзон нархларда экспорт қилишга мажбур. Бу яна Европа Иттифоқи мамлакатларида Грузия фундуклари нархига босимни янада ошириши мумкин.

Майиз – Туркиянинг иккинчи энг муҳим экспорт маҳсулотидир. Бироқ, бу ўринда Туркия минтақамиз мамлакатлари учун муҳим саналган бозорларга деярли таъсир қилмайди, чунки, маҳсулотларини, асосан, Европа Иттифоқи мамлакатларига етказиб беради.

Мандарин – учинчи энг муҳим экспорт товари.  Ва яна Грузия учун муаммолар бор, ушбу мамлакат худди фундук мисолида бўлгани каби бу йил мандаринлар сифати билан боғлиқ муаммоларни бошдан кечирмоқда. Шунга кўра, нисбатан арзон ва сифатли Туркия мандаринлари грузиялик мандарин етказиб берувчилар учун муаммо туғдиради. Ва ҳатто Туркиянинг алоҳида экспортёрларидан мандаринни Россия Федерациясига олиб киришни таъқиқлаш ҳам вазиятга сезиларли таъсир кўрсатмайди. Бошқа томондан, арзон Туркия мандаринлари Украина ва Россия истеъмолчилари учун ижобий ҳолат, аммо, бу мамлакатларда олмага талабни бироз камайтириши мумкин ва худди шу жиҳат минтақа боғбонлари учун ёмон хабардир.

Иссиқхона помидорлари –  Туркиянинг мева-сабзавот бўйича кейинги энг муҳим экспорт позицияси.  Ва бу борада, албатта, асосий импортёр-давлатлар Россия ва Украинадир. Шу муносабат билан, маҳаллий иссиқхоналарга қийин бўлади, чунки, Туркия маҳсулотлари арзонроқ сотилади. Айтганча, турк лирасининг қадрсизланиши ушбу шимолий мамлакатларда иссиқхона сабзавотлари нархи бўйича хунук ҳолат содир бўлмаганининг асосий сабабларидан биридир.  Зеро, газ ва бошқа энергия манбаларининг қимматлигини ҳисобга олсак, иссиқхона помидорлари нархи мисли кўрилмаган даражага кўтарилиши борасида хавотирлар бор эди.

Олма – минтақа ва жаҳон олма бозорига бевосита таъсир кўрсатадиган турк экспорти тоифасидир. Туркиянинг таъсири ҳақида кўпроқ #freshapplecrisis мақоласида ёзган эдик.  Лиранинг қадрсизланиши эса боғбонларимиз учун ёмон хабар, чунки, турк олмаси арзонлашиб бормоқда. Энг катта зарарни Молдова, озроқ даражада Украина кўради.

Туркиянинг бошқа экспорт позициялари таъсири сезиларли даражада кичик, минимал ёки мавсумий бўлади. Мисол учун, Туркия данакли мевалар бозорида  (гилос, ўрик, шафтоли ва бошқалар) энг муҳим иштирокчи ҳисобланади.  Бироқ, ушбу экинлар учун янги экспорт мавсуми тез орада бошланмагани боис, девальвациянинг ушбу сегментларга таъсири ҳақида хулоса чиқаришга бироз эрта.

Лиранинг қадрсизланиши нафақат экспортга, балки Туркиянинг мева-сабзавот импортига ҳам таъсир қилади, бу эса дарвоқе, жуда муҳим.

Минтақамиз бозорларига таъсир кўрсатадиган асосий импорт маҳсулоти грек ёнғоғи ҳисобланади.  Шундай қилиб, Украина ва Ўзбекистон турк лирасининг девальвациясидан бевосита зарар кўради, чунки, улар Туркияга пўстлоқли ёнғоқнинг асосий етказиб берувчиларидандир. Уларнинг позициялари охирги пайтлар импорт имтиёзлари олинмагани ва ёнғоқ учун импорт божларини тўлашга мажбур бўлинганидан кейин шундоқ ҳам ёмонлашган эди.

Туркия қуруқ мевалар реэкспорти учун ҳам асосий марказ ҳисобланади.  Ушбу турдаги маҳсулотларнинг бир қисмини Туркия  Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларидан импорт қилади. Бироқ, бизнес реэкспорт бўлгани боис, лиранинг қадрсизланиши унга сезиларли таъсир кўрсатмайди.

Туркиядаги девальвация инфляция ўсиши билан биргаликда кечмоқда. Бу мамлакат аҳолисининг даромадлари қисқаришини англатади. Шунга кўра, биз қимматбаҳо маҳсулотлар тоифасида умуман ички истеъмол пасайишини кутишимиз мумкин.

Шунга кўра, Туркиядаги беқарорлик минтақа мева-сабзавот бозорига сезиларли таъсир кўрсатади. Бу Шарқий Европа импортёрлари учун бутун қиш ва баҳор давомида етакчи омил бўлиши мумкин.

Сообщение Турк лирасининг қулаши Шарқий Европа ва Марказий Осиёдаги мева-сабзавот ҳамда ёнғоқ бозорларига қандай таъсир кўрсатмоқда? появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turk-lirasining-qulashi-sharqiy-evropa-va-markaziy-osiyodagi-meva-sabzavot-hamda-yonqoq-bozorlariga-qanday-tasir-korsatmoqda/feed/ 0