иссиқхонада етиштирилган бодринг • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Sun, 24 Apr 2022 16:47:51 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png иссиқхонада етиштирилган бодринг • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Ўзбекистонда икки ой давомида иссиқхона бодринги қарийб икки баробар арзонлашди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-ikki-oy-davomida-issiqkhona-bodringi-qariyb-ikki-barobar-arzonlashdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-ikki-oy-davomida-issiqkhona-bodringi-qariyb-ikki-barobar-arzonlashdi/#respond Mon, 25 Apr 2022 06:00:16 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103938 Ўзбекистонда сўнгги икки ой ичида силлиқ узун иссиқхона бодрингининг улгуржи нархлари 1,9 баробар арзонлашди. Бундан ташқари, 2022 йилнинг март ойи бошидан буён ушбу маҳсулотнинг улгуржи нархлари динамикаси ўтган йилги динамикани деярли такрорламоқда. Агар нархлар худди шу даврнинг ўтган йилги динамикасига риоя қилишда давом этса, силлиқ узун бодрингнинг улгуржи нархлари жорий...

Сообщение Ўзбекистонда икки ой давомида иссиқхона бодринги қарийб икки баробар арзонлашди появились сначала на EastFruit.

]]>

Ўзбекистонда сўнгги икки ой ичида силлиқ узун иссиқхона бодрингининг улгуржи нархлари 1,9 баробар арзонлашди. Бундан ташқари, 2022 йилнинг март ойи бошидан буён ушбу маҳсулотнинг улгуржи нархлари динамикаси ўтган йилги динамикани деярли такрорламоқда. Агар нархлар худди шу даврнинг ўтган йилги динамикасига риоя қилишда давом этса, силлиқ узун бодрингнинг улгуржи нархлари жорий даражадан икки баробар пасайиши мумкин, дея қайд этмоқда EastFruit таҳлилчилари.

EastFruit мониторинги маълумотларига кўра, 2022 йилнинг ўтган даврида силлиқ узун иссиқхона  бодрингининг ўртача улгуржи нархлари  максимал қиймати 18 февралда 19 000 сўм/кг даражасида қайд этилган.  2022 йилнинг 22 апрель ҳолатига кўра, ушбу маҳсулот нархи 1 кг учун 10 000 сўмга, яъни, 47 фоизга  (ёки 1,9 баробар) пасайган.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистонда қулупнай нархи тушиб кетди

Бундан ташқари, 2022 йилнинг март ойи бошидан буён ушбу маҳсулотнинг ўртача улгуржи нархлари динамикаси, ўтган 2021 йилнинг март-апрель ойларида кузатилган динамикани такрорламоқда. 2022 йилнинг 22 апрель ҳолатига кўра, ўртача улгуржи нарх 2021 йилнинг худди шу санасида қайд этилган даражададир. Бу иссиқхона бодринги нархларининг мавсумий пасайиши билан боғлиқ бўлиб, март ойининг иккинчи ўн кунлигидан бошлаб пасайиш тенденцияси ва март ойининг охири ёки апрель ойи бошидан нархлар пасайиши суръати тезлашиши билан тавсифланади.

Келаси ойда об-ҳаво аномалиялари кузатилмаса ва 2021 йилнинг апрель ва май ойларидаги нархлар динамикаси такрорланишида давом этса, бир неча ҳафта ичида ушбу маҳсулот нархи шундай тезликда пасайишини кутиш мумкинки, 2022 йилнинг май ойи ўрталарига бориб, ўртача улгуржи нархлар 1 кг учун 5000 сўмгача арзонлашиши мумкин. Бошқача айтганда, бу ҳозирги даражадан 2 баробар нарх пасайиши демакдир.

Сообщение Ўзбекистонда икки ой давомида иссиқхона бодринги қарийб икки баробар арзонлашди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ozbekistonda-ikki-oy-davomida-issiqkhona-bodringi-qariyb-ikki-barobar-arzonlashdi/feed/ 0
Украинада икки ҳафтадан буён иссиқхона бодринглари нархи ошмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukrainada-ikki-haftadan-buyon-issiqkhona-bodringlari-narkhi-oshmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukrainada-ikki-haftadan-buyon-issiqkhona-bodringlari-narkhi-oshmoqda/#respond Mon, 04 Apr 2022 05:00:19 +0000 https://east-fruit.ru/?p=102610 Украинада иссиқхона бодринглари нархи тез суръатлар билан ошишда давом этмоқда, дея хабар берди EastFruit лойиҳаси таҳлилчилари. Зеро, ўтган ҳафта билан солиштирилса, ушбу сегментдаги ўсиш суръати бир неча маротаба тезлашган. Ҳафтанинг биринчи ярмидаёқ, бозорда талаб юқори бўлган бир шароитда ушбу сабзавот бўйича таклифлар камайиши юзага келди. Импорт бодрингини етказиб бериш логистика...

Сообщение Украинада икки ҳафтадан буён иссиқхона бодринглари нархи ошмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

Украинада иссиқхона бодринглари нархи тез суръатлар билан ошишда давом этмоқда, дея хабар берди EastFruit лойиҳаси таҳлилчилари. Зеро, ўтган ҳафта билан солиштирилса, ушбу сегментдаги ўсиш суръати бир неча маротаба тезлашган. Ҳафтанинг биринчи ярмидаёқ, бозорда талаб юқори бўлган бир шароитда ушбу сабзавот бўйича таклифлар камайиши юзага келди. Импорт бодрингини етказиб бериш логистика муаммолари туфайли сезиларли даражада камайган, импортёрлар ички бозорда бодринг нархи барқарор ўсишига қарамай, юқори молиявий рисклар туфайли ушбу маҳсулотни Украина бозорига етказиб беришдан бош тортишмоқда.

Шунингдек ўқинг: Украинада импорт қилинган помидор нархи тез суръатда қимматлашиб бормоқда

Шундай қилиб, жорий ҳафта бошидан буён иссиқхона бодринги нархи ўртача 17% га ўсди ва айни пайтда 65-100 грн/кг (2,22 – 3,42 доллар/кг)дан сотилмоқда. Иссиқхона хўжаликлари вакилларининг фикрига кўра, ушбу сегментда талаб ортиши билан бирга Украина комбинатларидан мазкур турдаги маҳсулотни етказиб бериш қисқаргани ҳам бодринг нархи ўсишини рағбатлантирди. Бу ҳавонинг кескин совуқ келиши сабабли иссиқхоналарда бодринг пишиши тезлиги сезиларли даражада пасайиб, фермер хўжаликларида етарли ҳосил тўпланмагани билан боғлиқ.

Қайд этиш жоизки, айни дамда Украина иссиқхона бодринги ўтган йилнинг апрель ойи бошига нисбатан ўртача 1,6 баробар қимматроқ сотилмоқда.  Шу билан бирга, бозордаги асосий иштирокчиларнинг аксарияти ушбу сегмент нархларининг навбатдаги ўсиши вақтинчалик ҳодиса бўлиши мумкин, деган фикрда. Жорий ҳафта бодринг етиштириладиган асосий ҳудудлардан маҳсулот етказиб бериш яхшилана бошлади, илиқ об-ҳаво бошланиши билан маҳаллий иссиқхона комбинатларида бодринг ҳосили кучаяди, бу эса ўз навбатида, ушбу сегментдаги сотиш нархлари пасайишини рағбатлантиради.

Сообщение Украинада икки ҳафтадан буён иссиқхона бодринглари нархи ошмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/ukrainada-ikki-haftadan-buyon-issiqkhona-bodringlari-narkhi-oshmoqda/feed/ 0
Россия бозорида бодринг нархи ўсишда давом этмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-bozorida-bodring-narkhi-osishda-davom-etmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-bozorida-bodring-narkhi-osishda-davom-etmoqda/#respond Fri, 10 Dec 2021 06:00:01 +0000 https://east-fruit.ru/?p=94628 EastFruit лойиҳаси таҳлилчиларининг хабарига кўра, Россияда иссиқхона бодрингига бўлган талаб сезиларли даражада ошиши, шунингдек, ушбу маҳсулотни етказиб беришнинг сезиларли қисқариши маҳаллий иссиқхона мажмуасига бу ҳафта ҳам мазкур сегментдаги сотиш нархларини ишончли тарзда ошириш имконини бермоқда. Бозорнинг асосий иштирокчилари фикрига кўра, ҳозирги вақтда Россиядаги иссиқхона мажмуаларининг кўпчилиги савдо мавсуми тугаганини эълон...

Сообщение Россия бозорида бодринг нархи ўсишда давом этмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit лойиҳаси таҳлилчиларининг хабарига кўра, Россияда иссиқхона бодрингига бўлган талаб сезиларли даражада ошиши, шунингдек, ушбу маҳсулотни етказиб беришнинг сезиларли қисқариши маҳаллий иссиқхона мажмуасига бу ҳафта ҳам мазкур сегментдаги сотиш нархларини ишончли тарзда ошириш имконини бермоқда. Бозорнинг асосий иштирокчилари фикрига кўра, ҳозирги вақтда Россиядаги иссиқхона мажмуаларининг кўпчилиги савдо мавсуми тугаганини эълон қилди ва фақат кам сонли фермер хўжаликларигина савдони амалга оширмоқда.

Бугунги кунда иссиқхона комбинатлари бодрингни 110-165 рубл/кг (1,49-2,24 доллар/кг)дан жўнатишга тайёр. Бу ўтган иш ҳафтаси охирига нисбатан ўртача 16% қиммат нархдир. Фермерларнинг сўзларига кўра, бугунги кунда ушбу маҳсулотни маҳаллий комбинатлардан етказиб бериш жуда кичик ҳажмда ва барқарор эмас. Шу тариқа, бир қатор фермер хўжаликлари аввалги товар айланмаси якунланганини эълон қилди. Қолган стационар иссиқхоналарда эса совуқ ҳаво туфайли бодринг пишиб етилиши анча секинлашди.

Ҳозирча савдогарлар маҳаллий маҳсулотлар танқислигини хориждан келтирилган бодринг ҳисобига тўлиқ қоплай олмаяпти, чунки, импорт маҳсулот етказиб бериш анчайин беқарор. Айни пайтда импорт қилинган бодринг 100 рубл/кг (1,36 доллар/кг) дан сотилмоқда ва Эрон асосий етказиб берувчи ҳисобланади.

Натижада, бугун Россия комбинатлари бодрингни ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўртача 10% қимматроқ сотмоқда. Шу билан бирга, бозорнинг асосий иштирокчилари (аксарияти) ушбу маҳсулот нархи янада ошишини истисно қилишмаяпти, чунки, ушбу сегментдаги талаб яқинлашиб келаётган байрамлар муносабати билан ўсишда давом этмоқда ва бодринг бўйича таклиф, аксинча, пасаймоқда.

Сообщение Россия бозорида бодринг нархи ўсишда давом этмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-bozorida-bodring-narkhi-osishda-davom-etmoqda/feed/ 0
Россия Федерациясида иссиқхона бодринглари нархи жадал ўса бошлади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-federatsiyasida-issiqkhona-bodringlari-narkhi-zhadal-osa-boshladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-federatsiyasida-issiqkhona-bodringlari-narkhi-zhadal-osa-boshladi/#respond Fri, 26 Nov 2021 04:30:45 +0000 https://east-fruit.ru/?p=93131 Бундан икки ҳафта аввал Россия бодрингини Беларусь улгуржи компаниялари фаол равишда сотиб олди ва Беларусь орқали у Польша ҳамда Украина бозорларига реэкспорт қилинди, дея хабар бермоқда EastFruit лойиҳаси таҳлилчилари.  Аммо шу ҳафта бошидан Россия Федерациясидаги иссиқхона комбинатларининг вакиллари бодрингни сотиш нархларини фаол равишда ошира бошлашди. Демак, ҳафта бошидан буён маҳаллий...

Сообщение Россия Федерациясида иссиқхона бодринглари нархи жадал ўса бошлади появились сначала на EastFruit.

]]>

Бундан икки ҳафта аввал Россия бодрингини Беларусь улгуржи компаниялари фаол равишда сотиб олди ва Беларусь орқали у Польша ҳамда Украина бозорларига реэкспорт қилинди, дея хабар бермоқда EastFruit лойиҳаси таҳлилчилари.  Аммо шу ҳафта бошидан Россия Федерациясидаги иссиқхона комбинатларининг вакиллари бодрингни сотиш нархларини фаол равишда ошира бошлашди.

Демак, ҳафта бошидан буён маҳаллий комбинатлардан иссиқхона бодринглари ўртача 33 фоиз қимматлашган. Бугунги кунда Россия бозорида иссиқхона бодрингини етказиб бериш жуда ҳам чекланган ва бу импорт қилинадиган маҳсулотларга ҳам тегишли бўлиб, улар ҳажми кескин камайди.  Бундай вазиятда маҳаллий иссиқхона комбинатлари деярли ҳар куни бодринг нархини оширишга муваффақ бўлди. Шундай қилиб, бугунги кунда ушбу маҳсулот 80-130 рубль/кг (1,07-1,74 доллар/кг) дан сотилмоқда, ўтган ҳафтада мазкур сегментдаги сотиш нархлари 60 рубль/кг (0, 80 доллар/кг) дан бошланган.

Қайд этиш жоизки, нархлар ошиши нафақат маҳаллий бодрингга таъсир қилди, балки бу ҳафта импорт ҳам анча юқори баҳога чиқди. Шундай қилиб, ҳозир Россия бозорида кичик ҳажмдаги Қозоғистон бодринги мавжуд.  Шу билан бирга, импорт қилинадиган бодрингни сотиш нархи 85 рубль/кг (1,14 доллар/кг)дан бошланмоқда, бу ўтган иш ҳафтаси охирига нисбатан ўртача 1,5 баравар қимматдир. Эслатиб ўтамиз, бир ҳафта аввал Россия бозорида Эрон ва Қозоғистондан импорт қилинадиган бодринг бўйича таклифлар кўп эди ва  маҳсулотнинг сотув нархлари 55 рубль/кг (0,74 доллар/кг)дан эди.

Шуни қўшимча қилмоқчимизки, бугунги кунда Россия Федерациясида иссиқхона бодринги бир йил аввалгига нисбатан ўртача 30% қимматроқ.  Шу билан бирга, бозордаги асосий иштирокчиларнинг аксарияти ушбу маҳсулот нархи янада ошишига шубҳа қилишмаяпти. Улар ўз фикрларини фақат бир нечта корхоналаргина иссиқхона бодрингини сотаётгани билан изоҳлашмоқда. Бу турдаги сабзавотнинг янги айланмаси эса февраль ойигача бўлмайди.

Сообщение Россия Федерациясида иссиқхона бодринглари нархи жадал ўса бошлади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-federatsiyasida-issiqkhona-bodringlari-narkhi-zhadal-osa-boshladi/feed/ 0
Россия Польшага иссиқхона бодринглари экспортини жадал суръатлар билан оширишда давом этмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-polshaga-issiqkhona-bodringlari-eksportini-zhadal-suratlar-bilan-oshirishda-davom-etmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-polshaga-issiqkhona-bodringlari-eksportini-zhadal-suratlar-bilan-oshirishda-davom-etmoqda/#respond Wed, 10 Nov 2021 04:00:29 +0000 https://east-fruit.ru/?p=91535 EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, 2020 йил охирида Россия иссиқхоналарида етиштирилган бодрингларнинг Польшага биринчи сенсацион экспортидан сўнг 2021 йилда Россиядан Польшага бодринг экспорти ҳажми сезиларли даражада ошди. Хусусан, 2021 йилнинг дастлабки 8 ойида Россия Польшага 579 тонна сархил иссиқхона бодрингини экспорт қилган бўлса, 2020 йилнинг шу даврида бирорта ҳам жўнатма амалга...

Сообщение Россия Польшага иссиқхона бодринглари экспортини жадал суръатлар билан оширишда давом этмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчиларининг хабарига кўра, 2020 йил охирида Россия иссиқхоналарида етиштирилган бодрингларнинг Польшага биринчи сенсацион экспортидан сўнг 2021 йилда Россиядан Польшага бодринг экспорти ҳажми сезиларли даражада ошди.

Хусусан, 2021 йилнинг дастлабки 8 ойида Россия Польшага 579 тонна сархил иссиқхона бодрингини экспорт қилган бўлса, 2020 йилнинг шу даврида бирорта ҳам жўнатма амалга оширилмаган. Дарвоқе, бутун 2020 йил давомида Россия Польшага 244 тонна сархил иссиқхона бодрингини экспорт қилган. Яъни, ҳозир экспорт ҳажми ўтган йилгидан ошиб кетди.

Шуни қайд этиш жоизки, Россия бодрингининг бутун ҳажми 2021 йилнинг биринчи уч ойида Польша бозорига экспорт қилинди, шундан сўнг янги жўнатмалар бўлмади. Бироқ, 2020 йилда Россия бодринги Польшага октябрь-ноябрь ойларида жўнатилди.

Жорий йилнинг октябрь ойида Россияда бодринг нархи Польшадаги бодринг нархларидан ошиб, ғайритабиий даражада юқори бўлди. Шунинг учун  экспорт ҳақида сўз юритиш мантиққа зиддир. Ноябрь ойининг биринчи ҳафтасида Россияда бодринг нархи кескин тушиб кетди, Польшада эса аксинча, кескин кўтарилди, шунинг учун яқин келажакда Россия  Польша бозорига яна бодринг экспорт қилиши мумкин.

Умуман олганда, Россия 2021 йилнинг биринчи 8 ойида 11 минг тонна иссиқхона бодрингини экспорт қилди, бу 2020 йилнинг шу давридаги экспорт ҳажмидан 28 фоиз юқори. Беларусь 9,9 минг тонна Россия бодрингини импорт қилган асосий бозорлигича қолди – бу ўтган йилга нисбатан икки баравар кўп. Молдовага Россия бодрингини экспорт қилиш ҳам сезиларли даражада – 2,6 баравар ошди, лекин бу ерда ҳажм анча паст – 268 тонна. Эстония ва Грузия ҳам Россияда етиштирилган 200 тоннадан зиёд бодрингни импорт қилди, бироқ бу мамлакатлар 2021 йилда импортни қисқартирган.

Сообщение Россия Польшага иссиқхона бодринглари экспортини жадал суръатлар билан оширишда давом этмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-polshaga-issiqkhona-bodringlari-eksportini-zhadal-suratlar-bilan-oshirishda-davom-etmoqda/feed/ 0
Жорий йилнинг дастлабки беш ойида россиялик фермерлар иссиқхонада сабзавот етиштириш ҳажмини 9 фоизга кўпайтирди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/zhoriy-yilning-dastlabki-besh-oyida-rossiyalik-fermerlar-issiqkhonada-sabzavot-etishtirish-hazhmini-9-foizga-kopaytirdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/zhoriy-yilning-dastlabki-besh-oyida-rossiyalik-fermerlar-issiqkhonada-sabzavot-etishtirish-hazhmini-9-foizga-kopaytirdi/#respond Mon, 14 Jun 2021 16:37:47 +0000 https://east-fruit.ru/?p=78995 Иссиқхоналарда сабзавот етиштириш, бу – Россия Федерацияси қишлоқ хўжалигида жадал ривожланаётган йўналишларидан бири. 2021 йил 8 июнь ҳолатига  кўра, қишки иссиқхоналарда 669 минг тонна сабзавот ва кўкатлар етиштирилди, бу 2020 йилнинг шу даврига (613 минг тонна) нисбатан 9,1 фоизга кўп. Жумладан, иссиқхоналарда бодринг ҳосили 423,3 минг тоннани (+ 3,1%), помидор...

Сообщение Жорий йилнинг дастлабки беш ойида россиялик фермерлар иссиқхонада сабзавот етиштириш ҳажмини 9 фоизга кўпайтирди появились сначала на EastFruit.

]]>

Иссиқхоналарда сабзавот етиштириш, бу – Россия Федерацияси қишлоқ хўжалигида жадал ривожланаётган йўналишларидан бири. 2021 йил 8 июнь ҳолатига  кўра, қишки иссиқхоналарда 669 минг тонна сабзавот ва кўкатлар етиштирилди, бу 2020 йилнинг шу даврига (613 минг тонна) нисбатан 9,1 фоизга кўп. Жумладан, иссиқхоналарда бодринг ҳосили 423,3 минг тоннани (+ 3,1%), помидор ҳосили эса 235,8 минг тоннани (+ 22,6%) ташкил этди.

Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, Липецк, Москва, Волгоград, Калуга, Новосибирск вилоятлари, Краснодар ва Ставропол ўлкалари, Карачай-Черкесия Республикаси, Татаристон ва Бошқирдистон ҳудудий ишлаб чиқарувчилар ўнталигига киради.

Шунингдек ўқинг: Россия: Ставропол ўлкасида янги ёнғоқ боғлари барпо этилмоқда.

Сўнгги йилларда иссиқхоналарда  ёпиқ усулда сабзавот етиштириш жадал суръатларда ўсиб бормоқда – ўтган йили фермерлар рекорд даражадаги 1,37 миллион тонна ҳосил йиғиб олдилар. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги жорий йилда ижобий динамиканинг сақланиши, прогнозга кўра, қишки иссиқхоналардаги ҳосил 1,4 миллион тоннадан ошиши кутилмоқда.

Сообщение Жорий йилнинг дастлабки беш ойида россиялик фермерлар иссиқхонада сабзавот етиштириш ҳажмини 9 фоизга кўпайтирди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/zhoriy-yilning-dastlabki-besh-oyida-rossiyalik-fermerlar-issiqkhonada-sabzavot-etishtirish-hazhmini-9-foizga-kopaytirdi/feed/ 0
Россия – Польша ва бошқа ЕИ мамлакатларига иссиқхона бодринглари ҳамда помидор экспортини кўпайтирмоқда https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-polsha-va-boshqa-ei-mamlakatlariga-issiqkhona-bodringlari-hamda-pomidor-eksportini-kopaytirmoqda/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-polsha-va-boshqa-ei-mamlakatlariga-issiqkhona-bodringlari-hamda-pomidor-eksportini-kopaytirmoqda/#respond Thu, 10 Jun 2021 14:21:45 +0000 https://east-fruit.ru/?p=78676 EastFruit таҳлилчилари фикрига кўра, Россияда иссиқхона бизнесининг юқори темпда ривожланиши нафақат импортнинг муҳим қисмини алмаштиришга олиб келди, балки Россияни ташқи савдо бозорларига кириб боришга ҳам мажбур қилди. Мева-сабзавот бозори учун энг кутилмаган жиҳат – бу 2020 йилнинг дастлабки тўрт ойида, яъни, иссиқхона сабзавотлари импорти анъанавий равишда юқори бўлган бир пайтда...

Сообщение Россия – Польша ва бошқа ЕИ мамлакатларига иссиқхона бодринглари ҳамда помидор экспортини кўпайтирмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчилари фикрига кўра, Россияда иссиқхона бизнесининг юқори темпда ривожланиши нафақат импортнинг муҳим қисмини алмаштиришга олиб келди, балки Россияни ташқи савдо бозорларига кириб боришга ҳам мажбур қилди.

Мева-сабзавот бозори учун энг кутилмаган жиҳат – бу 2020 йилнинг дастлабки тўрт ойида, яъни, иссиқхона сабзавотлари импорти анъанавий равишда юқори бўлган бир пайтда Россия бодрингнинг нетто-экспортёри бўлди! Иссиқхона помидорлари импорти тез пасайишда давом этди ва ҳатто илк бор уларнинг экспорти ривожлана бошлади. Aлбатта, Россия Федерацияси иссиқхона помидорининг нетто-импортёрилигича қолди, аммо ушбу даврда импорт ҳажми яна бир бор камайди – бу сафар 17 фоизга.

«Эҳтимол, энг шов-шувли янгилик – бу иссиқхона бодрингининг тизимли экспорти ва Россияда етиштирилган иссиқхона помидорлари Польшага 2021 йилнинг дастлабки тўрт ойида биринчи марта етказиб берилганидир, зеро, илгари ҳеч бундай бўлмаган. Шу билан бирга, Польшанинг ўзи Европа Иттифоқида иссиқхона сабзавотларининг асосий экспортёрларидан бири ҳисобланади» дейди БМТ қошидаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг (ФАО) инвестицион департаменти иқтисодчиси Андрий Ярмак.

Савдо статистикасига кўра, 2021 йилнинг январь-апрель ойларида Россия Польшага 579 тонна барра бодринг экспорт қилди. Бу эса Польшани Европа Иттифоқида Россия иссиқхоналари учун Беларусдан кейинги иккинчи бозорга айлантирди, Украинанинг вақтинча эгалланган ҳудудларига сабзавот етказиб беришни ҳисобга олмаганда, албатта. Чунки ҳозир бу ҳудудларга Украина маҳсулотлари етиб бормаяпти. Шунингдек, Россия бу даврда Польша бозорига бодринг етказиб берадиган бешта энг йирик давлатлардан бирига айланди.

Шуни ҳам қайд этиш жоизки, Европа Иттифоқи ва Украинадан Россияга барча озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, мева-сабзавотлар етказиб беришга таъқиқ қўйилганига қарамай, Европа Иттифоқи ва Украина бунга нисбатан жавоб қилмади ва Россиянинг озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилишини (ЕИ ҳамда Украинага )таъқиқламади. Шундай қилиб, Россия ҳозирги вақтда ўз бозорини Европа Иттифоқи мева-сабзавотларидан ҳимоя қилмоқда ва шу билан бирга,  маҳсулотларини ушбу бозорга экспорт қилиш имкониятидан фойдаланяпти.

«Россияда иссиқхона сабзавотларини етиштиришнинг динамик ўсиши, айниқса, иссиқхона бодринглари сегментидаги ўсиш бозордаги нархлар беқарорлигига олиб келди. Таъминот ўсиши даврида бодринг нархи кескин пасаяди, шундан сўнг у фаол экспорт қилина бошлайди. Энг аввало, Беларусга жўнатилади ва бу, ўз навбатида, яна муайян танқисликка, нархлар кескин кўтарилишига олиб келади», дея тушунтириш берди Aндрий Ярмак.

Aйтганча, Польшадан ташқари, Россиянинг иссиқхона бодринглари Молдова, Эстония ва Грузияга ҳам фаол экспорт қилинди. Молдовага маҳсулот етказиб бериш бир йилда  2,6 баравар, Эстонияга – 75 фоиз ошди. Россияда етиштирилган иссиқхона бодринги бу даврда аввал ҳеч ҳам Грузияга экспорт қилинмаган эди.

Иссиқхона помидорлари сегментида экспорт ҳажми анча кам бўлган. Аммо статистика бундан ҳам қизиқроқ, чунки Россияда етиштирилган иссиқхона помидорларининг биринчи йирик экспорт жўнатмалари қиш мавсумида Польша, Эстония, Грузия каби мамлакатларга амалга оширилди. 2021 йилнинг январь-апрель ойларида Россиядан Беларусга иссиқхона помидорлари экспорти 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 19 фоиз ошди.

Шунингдек ўқинг: Aндрий Ярмак: Россия мева-сабзавот  бозорининг тренд маҳсулотлари – постсовет мамлакатлари фермерлари учун имкониятдир

Дарвоқе, 2021 йилнинг таҳлилий даврига кўра, Россияда иссиқхона помидорлари импорти камайганига қарамай, ушбу бозорга ўз маҳсулотларини етказиб беришни кескин оширган мамлакатлар ҳам бўлди. Биринчи навбатда, Туркманистондан экспорт ҳажми ўсганлиги эътиборни тортади. Ушбу мамлакат етказиб берувчилар рейтингида Қозоғистон, Ўзбекистон ва Хитойни четлаб ўтиб, етказиб беришни 2,2 баравар оширган ҳолда учинчи ўринни эгаллади. Шунингдек, Ўзбекистон ҳам Россияга иссиқхона помидорлари экспортини кўпайтирди, аммо ўтган йилнинг шу даврига солиштирганда бу кўрсаткич у қадар катта эмас – 87 фоиз, холос. Иссиқхона помидорларини Россияга  Қозоғистон, ҳатто Миср ҳам экспорт қилишни кўпайтирмоқда.

Aммо Россия бозорига иссиқхона помидорининг асосий етказиб берувчиларидан бири бўлган Марокаш помидорида мозаика-пепино вируси тез-тез аниқлангани сабабли, у бозорни тарк этди. Бу шошилинч равишда муқобил бозорларни излаш заруратини келтириб чиқарди ва Туркияга ушбу бизнесда етакчиликни сақлаб қолиш имконини берди. Шундай бўлса-да, Туркиядан Россия Федерациясига иссиқхона помидорларини етказиб бериш ҳажми ўтган йилги даражада сақланиб қолди.

Шубҳасиз, Россияда замонавий иссиқхона мажмуаларига улкан сармоялар ажратилгани натижа бера бошлаяпти. Иссиқхона бизнеси мутахассисларининг фикрига кўра, агар бозорда рақобат шу қадар чекланмаган бўлса, мазкур лойиҳалар иқтисодий жиҳатдан нечоғли муваффақиятли ва барқарор эканлиги катта савол остида қолади, албатта.

Сообщение Россия – Польша ва бошқа ЕИ мамлакатларига иссиқхона бодринглари ҳамда помидор экспортини кўпайтирмоқда появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/rossiya-polsha-va-boshqa-ei-mamlakatlariga-issiqkhona-bodringlari-hamda-pomidor-eksportini-kopaytirmoqda/feed/ 0
2021 йилнинг дастлабки тўрт ойида Ўзбекистондан бодринг экспорти 76 фоизга ўсди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2021-yilning-dastlabki-tort-oyida-ozbekistondan-bodring-eksporti-76-foiz-osdi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2021-yilning-dastlabki-tort-oyida-ozbekistondan-bodring-eksporti-76-foiz-osdi/#respond Thu, 10 Jun 2021 11:05:09 +0000 https://east-fruit.ru/?p=78561 2021 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон 5,1 миллион доллар қийматидаги 4,2 минг тонна бодринг экспорт қилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,2 миллион долларга кўпдир. Бошқача айтганда, бодринг экспорти умумий қийматининг ўсиши 2020 йилдаги айни даврга нисбатан 76 фоизни ташкил этди. Бу хусусда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълум...

Сообщение 2021 йилнинг дастлабки тўрт ойида Ўзбекистондан бодринг экспорти 76 фоизга ўсди появились сначала на EastFruit.

]]>

2021 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон 5,1 миллион доллар қийматидаги 4,2 минг тонна бодринг экспорт қилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,2 миллион долларга кўпдир. Бошқача айтганда, бодринг экспорти умумий қийматининг ўсиши 2020 йилдаги айни даврга нисбатан 76 фоизни ташкил этди. Бу хусусда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Бодринг экспортининг деярли барчаси (99,6%) уч постсовет мамлакати –  Қозоғистон (барча экспортнинг 47,6%и), Қирғизистон (35,7%) ва Россия (16,3%) бозорларига етказиб берилди.

EastFruit таҳлилчиларининг фикрига кўра, сўнгги бир неча йил ичида Ўзбекистондан бодринг экспортининг энг юқори қиймати 2018 йилда қайд этилган. 2021 йилги прогнозлар ҳақида гапиришга ҳали эрта бўлса-да, жорий йилнинг дастлабки 4 ойидаги маълумотлар бу йилги бодринг экспорти ўтган йилгидек ёки ундан юқорироқ бўлади, дейишга асос бўла олади.

Бироқ, уч асосий савдо бозорларидан бири – Россия ёпиқ муҳитда, хусусан, иссиқхонада сабзавот етиштиришни тобора ривожлантирмоқда. Бундан ташқари, жорий йилнинг дастлабки тўрт ойида Россия аввал импорт қилинган миқдордаги бодрингни экспорт қилди ва экспорт даражаси кескин ошиб, импорт камайди.

Шунга қарамай, Ўзбекистон Россия бозорига бодринг етказиб беришни давом эттирди. Чунки, Россиянинг Осиё қисмида худди аввалгидек, вақти-вақти билан маҳсулот танқислиги сезилиб турди. Қуйидаги жадвалда кўрганингиздек, Россияда барра бодринг нархи икки йил аввалгидан кўра кўпроқ ўзгарган.

Aйнан шундай авж паллада Ўзбекистон бодрингини Россияга экспорт қилиш учун имкониятлар юзага келади. Шу боис ҳам, биз бизнес иштирокчиларига порталимиздаги нархларни диққат билан кузатиб боришни тавсия этамиз.

Дарвоқе, 2021 йилнинг дастлабки тўрт ойида Ўзбекистон Россияга бодринг етказиб беришни 3,3 баравар оширди. Шунингдек, Россия бозорига бодринг экспорти ҳажмини Туркия, Эрон ва Грузия ҳам кўпайтирди. Aммо етказиб бериш ҳажми бўйича етакчилар, масалан, Хитой ва Беларусь ўтган йилга нисбатан ушбу даврда Россияга иссиқхона бодринглари экспортини камайтирди.

Иссиқхонада сабзавот етиштириш Россияда энг жадал ривожланаётган йўналишлардан бири. Сўнгги 5 йил ичида Россияда иссиқхона мажмуаларининг майдони 1,5 баробардан зиёд ўсди ва шу вақт ичида маҳсулот етиштириш ҳажми 80 фоиздан ошди. 2020 йилда эса сабзавот етиштириш ҳажми рекорд кўрсаткичга ошиб – 1,37 миллион тоннага етди. Бундан ташқари, Россияда барпо этилаётган иссиқхоналар юқори технологияли, энергия тежовчи эканлиги билан бир қаторда бу йўналиш давлат томонидан  қўллаб-қувватланмоқда ва бу, хусусан, Ўзбекистондан импорт ўрнини босиш имконини беради.

Сообщение 2021 йилнинг дастлабки тўрт ойида Ўзбекистондан бодринг экспорти 76 фоизга ўсди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/2021-yilning-dastlabki-tort-oyida-ozbekistondan-bodring-eksporti-76-foiz-osdi/feed/ 0