иссиқхона комплекси • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ Информация о рынке овощей, фруктов, ягод и орехов Восточной Европы и Центральной Азии Tue, 19 Apr 2022 20:02:19 +0000 uz-UZ hourly 1 https://east-fruit.ru/wp-content/uploads/2020/07/cropped-Logosq-32x32.png иссиқхона комплекси • EastFruit https://east-fruit.ru/uz/ 32 32 Қозоғистонда 500 гектарлик иссиқхона кластери барпо этилади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqistonda-500-gektarlik-issiqkhona-klasteri-barpo-etiladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqistonda-500-gektarlik-issiqkhona-klasteri-barpo-etiladi/#respond Wed, 20 Apr 2022 05:00:51 +0000 https://east-fruit.ru/?p=103632 “ЭКО-култура” агросаноат холдинги президенти Александр Рудаков Қозоғистон ҳукуматига Туркистон вилоятида қурилиши мўлжалланган 500 гектарлик иссиқхона мажмуи лойиҳасини тақдим этди. Инвестиция лойиҳасига мувофиқ, 8 мингдан зиёд иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.  Бу ҳақида ElDala.kz га Қозоғистон Республикаси бош вазирининг матбуот хизмати хабар берди. Лойиҳани беш йил ичида амалга ошириш режалаштирилмоқда.  Қозоғистон...

Сообщение Қозоғистонда 500 гектарлик иссиқхона кластери барпо этилади появились сначала на EastFruit.

]]>

“ЭКО-култура” агросаноат холдинги президенти Александр Рудаков Қозоғистон ҳукуматига Туркистон вилоятида қурилиши мўлжалланган 500 гектарлик иссиқхона мажмуи лойиҳасини тақдим этди. Инвестиция лойиҳасига мувофиқ, 8 мингдан зиёд иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.  Бу ҳақида ElDala.kz га Қозоғистон Республикаси бош вазирининг матбуот хизмати хабар берди.

Лойиҳани беш йил ичида амалга ошириш режалаштирилмоқда.  Қозоғистон ҳукумати раҳбари Алихон Смоилов унинг МДҲ ҳудуди бўйича ноёб эканлигини алоҳида қайд этди.

«Агросаноат мажмуи энг муҳим тармоқ бўлиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талаб ва уларнинг нархлари ошиши ҳисобга олинса, у янада ривожланиш учун катта салоҳиятга эгадир. Бундай йирик лойиҳани амалга ошириш биз учун муҳим аҳамиятга эга», дейди Алихон Смоилов.

Шунингдек ўқинг: Хорижий компаниялар Қозоғистон агросаноат комплексидаги лойиҳаларга 2,3 миллиард доллар сармоя киритмоқда

“ЭКО-култура” агросаноат холдинги 2012 йилдан буён фаолият юритмоқда.  Корхонанинг асосий фаолияти иссиқхонада йил бўйи узлуксиз сабзавотлар етиштиришга мўлжалланган. Агросаноат холдинги таркибига Россиянинг бир қанча вилоятларида фаолият кўрсатаётган иссиқхона мажмуалари киради.

“Жанубий Қозоғистон иқлим шароити ва меҳнат ресурслари мавжудлиги бўйича энг мақбул жой. Бу лойиҳани амалга ошириш учун Туркистон ўлкасига бежиз эътибор қаратмадик.  Бу ерда об-ҳаво шароитлари яхши, шу боис ҳам, қишда бемалол плёнкали  иссиқхоналарга ўтиш мумкин. Кластеримиз 500 гектар майдонда ташкил этилади, у ерда нафақат сабзавот, балки кўкатлар ва резаворлар ҳам етиштирамиз”, дейди Александр Рудаков.

Шунингдек, у қишлоқ хўжалиги холдинги маҳаллий фермерларга синергетик самарадорликни ошириш учун агротехник ёрдам кўрсатиш мақсадида эканлигини айтди. Бундан ташқари, тегишли кадрларни тайёрлаш учун ўқув маркази ҳам ташкил этилади.

Учрашув якунлари бўйича томонлар муҳандислик инфратузилмасини таъминлаш, инвестиция субсидиялари ва лойиҳаларни молиялаштиришга оид масалаларни атрофлича тадқиқ қилишга келишиб олишди.

Аввалроқ Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Карашукеев Туркистон вилоятида иссиқхона мажмуини қуриш бўйича “ЭКО-култура” агрохолдинги лойиҳаси қиймати 1,3 миллиард долларга тенг эканини маълум қилган эди.

Сообщение Қозоғистонда 500 гектарлик иссиқхона кластери барпо этилади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqistonda-500-gektarlik-issiqkhona-klasteri-barpo-etiladi/feed/ 0
Фарғона вилоятида гидропоника усулидаги йирик замонавий иссиқхона мажмуи ишга туширилди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/farqona-viloyatida-gidroponika-usulidagi-yirik-zamonaviy-issiqkhona-mazhmui-ishga-tushirildi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/farqona-viloyatida-gidroponika-usulidagi-yirik-zamonaviy-issiqkhona-mazhmui-ishga-tushirildi/#respond Sat, 05 Feb 2022 08:33:33 +0000 https://east-fruit.ru/?p=99208 Фарғона вилояти Данғара туманида 4 гектарлик янги замонавий иссиқхона мажмуи ишга туширилди. Бу ерда помидор ва бодринг етиштиришда гидропоника технологияси, яъни, тупроқдан фойдаланмаган ҳолда маҳсулот етиштириш усули қўлланади, дея хабар бермоқда EastFruit мутахассислари Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳаволасига таяниб. “Ideal Mustang Plus” МЧЖга тегишли иссиқхона мажмуининг қурилиши 2021 йил охирида...

Сообщение Фарғона вилоятида гидропоника усулидаги йирик замонавий иссиқхона мажмуи ишга туширилди появились сначала на EastFruit.

]]>

Фарғона вилояти Данғара туманида 4 гектарлик янги замонавий иссиқхона мажмуи ишга туширилди. Бу ерда помидор ва бодринг етиштиришда гидропоника технологияси, яъни, тупроқдан фойдаланмаган ҳолда маҳсулот етиштириш усули қўлланади, дея хабар бермоқда EastFruit мутахассислари Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳаволасига таяниб.

“Ideal Mustang Plus” МЧЖга тегишли иссиқхона мажмуининг қурилиши 2021 йил охирида якунига етди. Лойиҳанинг умумий қиймати 27 миллиард сўмни ташкил этган. Мазкур мажмуада йиллик маҳсулот етиштириш ҳажми – 600 тонна помидор ва 200 тонна бодрингдан иборатдир. Айни пайтда иссиқхоналарда дастлабки экилган помидорлар ҳосили қизариб, пишиш даврига кирган.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистондан Буюк Британияга қуритилган олхўрининг синов партияси етказиб берилади

Uza.uz материалида хабар қилинганидек, 2017-2021 йилларда Фарғона вилоятида умумий майдони 251 гектарлик иссиқхоналар барпо этилган бўлиб, 2021 йил якунига кўра, ушбу вилоят  иссиқхоналарининг умумий майдони 311 гектарга етди. Шундан 84 гектарини гидропоника технологиясига асосланган иссиқхоналар ташкил қилади.

Шундай қилиб, 2017 йил бошидан 2021 йил охиригача Фарғона вилоятида иссиқхоналарнинг умумий майдони 60 гектардан 311 гектарга, яъни, 5,2 баробар кўпайди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йили Ўзбекистонда умумий майдони 797 гектарлик 398 та замонавий иссиқхоналар барпо этилган бўлиб, уларни қуришга йўналтирилган жами сармоя 2,3 триллион сўмни ташкил этди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, 2021 йил якуни бўйича Ўзбекистонда иссиқхоналарнинг умумий майдони 5,5 минг гектарга етган.

Сообщение Фарғона вилоятида гидропоника усулидаги йирик замонавий иссиқхона мажмуи ишга туширилди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/farqona-viloyatida-gidroponika-usulidagi-yirik-zamonaviy-issiqkhona-mazhmui-ishga-tushirildi/feed/ 0
Туркманистонда 190 га яқин иссиқхона мажмуаси қурилади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkmanistonda-190-ga-yaqin-issiqkhona-mazhmuasi-quriladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkmanistonda-190-ga-yaqin-issiqkhona-mazhmuasi-quriladi/#respond Tue, 11 Jan 2022 04:00:58 +0000 https://east-fruit.ru/?p=97111 Айни пайтда Туркманистонда 188 та иссиқхона мажмуаси қуриляпти, дея хабар бермоқда Туркманистон Саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқи (UIET)нинг статистик маълумотларига таяниб, Туркманистон расмий ОАВлари. Қурилаётган иссиқхоналарнинг умумий майдони 1792 гектарни ташкил этади. Ҳозирги вақтда уларнинг аксарияти монтаж ишлари якунининг турли босқичида ва ишга туширилиш арафасида турибди. Туркманистонлик фермерлар йилига 1,58 минг...

Сообщение Туркманистонда 190 га яқин иссиқхона мажмуаси қурилади появились сначала на EastFruit.

]]>

Айни пайтда Туркманистонда 188 та иссиқхона мажмуаси қуриляпти, дея хабар бермоқда Туркманистон Саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқи (UIET)нинг статистик маълумотларига таяниб, Туркманистон расмий ОАВлари.

Қурилаётган иссиқхоналарнинг умумий майдони 1792 гектарни ташкил этади. Ҳозирги вақтда уларнинг аксарияти монтаж ишлари якунининг турли босқичида ва ишга туширилиш арафасида турибди.

Туркманистонлик фермерлар йилига 1,58 минг тоннага яқин бодринг, 520 тонна булғор қалампири ва аччиқ қалампир етиштиради. Ўтган йили мамлакатда биринчи бор 60 тонна банан ҳосили йиғиб олинди.

Шунингдек ўқинг:  Тожикистон ва Туркманистон Россияга эртаги олма экспорти сегментини “топмоқда”, Ўзбекистон эса уни бой бермоқда

2021 йилнинг 11 ойи давомида Туркманистон фермерлари қиймати 56 миллион доллардан зиёд  51,3 минг тоннадан ортиқ иссиқхона помидорини экспорт қилишди.

Айни пайтда Туркманистон тадбиркорлари, UIET аъзолари умумий майдони 530,54 гектарлик иссиқхоналарга эга.

Аввалроқ EastFruit Туркманистонда пахта етиштириладиган майдонлар 40 минг гектарга, ҳозирги 620 минг гектардан 580 минг гектарга қисқартирилиши ҳақида хабар берган эди. Бугунги кунга қадар картошка, сабзавот, полиз ва бошқа озиқ-овқат экинларини экиш учун мос равишда 55 минг 550 гектар ер майдони ажратилган бўлса, энди бу майдон 95 минг 550 гектарга етказилади.

Сообщение Туркманистонда 190 га яқин иссиқхона мажмуаси қурилади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/turkmanistonda-190-ga-yaqin-issiqkhona-mazhmuasi-quriladi/feed/ 0
Қозоғистон шимолида инновацион иссиқхона мажмуи қурилади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqiston-shimolida-innovatsion-issiqkhona-mazhmui-quriladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqiston-shimolida-innovatsion-issiqkhona-mazhmui-quriladi/#respond Thu, 25 Nov 2021 07:30:40 +0000 https://east-fruit.ru/?p=93012 Қозоғистонлик инвестор –  Green Smart Farm “Кazakh Invest” миллий компанияси кўмагида кўкат етиштириш учун 3,4 млрд тенге (7, 83 млн доллар) сармоя эвазига иссиқхона мажмуини қуради. Биринчи босқичда йиллик қувват 2 200 тоннага яқин маҳсулотни ташкил этади. Бу хусусда ElDala нашри хабар берди. Бугунги кунда қурилиш-монтаж ишлари бошланган. Лойиҳа давлат...

Сообщение Қозоғистон шимолида инновацион иссиқхона мажмуи қурилади появились сначала на EastFruit.

]]>

Қозоғистонлик инвестор –  Green Smart Farm “Кazakh Invest” миллий компанияси кўмагида кўкат етиштириш учун 3,4 млрд тенге (7, 83 млн доллар) сармоя эвазига иссиқхона мажмуини қуради. Биринчи босқичда йиллик қувват 2 200 тоннага яқин маҳсулотни ташкил этади. Бу хусусда ElDala нашри хабар берди.

Бугунги кунда қурилиш-монтаж ишлари бошланган. Лойиҳа давлат томонидан қўллаб-қувватланади: “Бизнеснинг йўл харитаси – 2025” дастури доирасида иссиқхонага инфратузилма етказиб берилади.

“Ушбу лойиҳага сармоя киритишдан аввал биз кўплаб таҳлилий ишларни амалга оширдик. Натижада, Шимолий Қозоғистон вилоятига киришга қарор қилинди. Бу ҳудудда кўкатларнинг барча турларига талаб катта, айниқса, қиш мавсумида маҳсулот нархлари баланд бўлади ва ушбу маҳсулотларнинг барчаси жанубий вилоятлардан импорт қилинади», дейди “Green Smart Farm” МЧЖ директори Семён Пак.

Шунингдек ўқинг: Туркистон вилоятида (Қозоғистон) 780 гектарлик интенсив боғлар барпо этилди

Лойиҳа икки босқичда амалга оширилиши режалаштирилган. Кейинги босқич доирасида тадбиркор ишлаб чиқариш қувватини йилига 4 минг тоннага етказишни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, Россияга маҳсулот экспортини йўлга қўйиш режалаштирилган.

«Барча технологик жиҳозлар Жанубий Кореядан келтирилади. Жанубий кореялик ҳамкорлар билан бир қанча учрашувлар ўтказдик. Агар ушбу лойиҳа муваффақиятли йўлга қўйилса, Қозоғистон компанияси хорижий ҳамкорлар билан бошқа қўшма лойиҳаларни режалаштириш учун ажойиб имкониятга эга бўлади. Бу иссиқхонада кўкатларнинг барча турлари, жумладан, салат барги, руккола, шивит, петрушка, сельдерей, райҳон, айсберг ва бошқалар етиштирилади”, дейди НК Kazakh Investнинг шимолий Қозоғистон вилоятидаги ҳудудий директори Данияр Шалабаев.

Лойиҳанинг ишга туширилиши 50 га яқин доимий иш ўринларини яратиш имконини беради.

Сообщение Қозоғистон шимолида инновацион иссиқхона мажмуи қурилади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqiston-shimolida-innovatsion-issiqkhona-mazhmui-quriladi/feed/ 0
Қозоғистонда иссиқхона хўжаликларига қўшимча субсидиялар ажратилади https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqistonda-issiqkhona-khozhaliklariga-qoshimcha-subsidiyalar-azhratiladi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqistonda-issiqkhona-khozhaliklariga-qoshimcha-subsidiyalar-azhratiladi/#respond Tue, 24 Aug 2021 20:30:02 +0000 https://east-fruit.ru/?p=84968 Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги «Ўсимликлар ҳосилдорлиги ва сифатини оширишни субсидиялаш Қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига ўзгартириш киритди. Ҳужжатда иссиқхоналарда сабзавот етиштиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўзда тутилган. Бу хусусда ElDala.kz порталига Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди. Вазирлик маълумотларига кўра, иссиқхоналарда етиштириладиган помидор ва бодринг уруғини сотиб...

Сообщение Қозоғистонда иссиқхона хўжаликларига қўшимча субсидиялар ажратилади появились сначала на EastFruit.

]]>

Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги «Ўсимликлар ҳосилдорлиги ва сифатини оширишни субсидиялаш Қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига ўзгартириш киритди. Ҳужжатда иссиқхоналарда сабзавот етиштиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўзда тутилган. Бу хусусда ElDala.kz порталига Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди.

Вазирлик маълумотларига кўра, иссиқхоналарда етиштириладиган помидор ва бодринг уруғини сотиб олиш харажатларини қисман қоплаш кўзда тутилган. Шу билан бирга, элита уруғлари ва биринчи авлод дурагай уруғлари бўйича субсидиялар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари (қишлоқ хўжалиги кооперативлари) саноат иссиқхона мажмуаларида ёпиқ муҳитда  помидор ва бодринг етиштириши учун мўлжалланган.

Бундан ташқари, буйруқда саноат иссиқхона мажмуаларида қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун ишлатиладиган уруғ, ўғит, пестицидлар (биоагентлар)га субсидиялар тўлаш меёъри назарда тутилади. Ушбу субсидия хусусий мулк ёки бошқа тоифадаги ерлардан (қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ердан) фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиси (қишлоқ хўжалиги кооперативи)га берилади.

Шунингдек ўқинг: Қозоғистонда сабзавот омборхоналари қурилишининг давлат томонидан қўллаб-қувватлови кучайтирилиши таклиф қилинмоқда

Шунингдек, ҳужжатда мойли экинлар ва гречкани қайта ишлашга бериш бўйича субсидиялар жорий этилган.

Буйруқ биринчи расмий эълон қилинган кундан бошлаб ўн календарь куни ўтгач кучга киради.

Сообщение Қозоғистонда иссиқхона хўжаликларига қўшимча субсидиялар ажратилади появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/qozoqistonda-issiqkhona-khozhaliklariga-qoshimcha-subsidiyalar-azhratiladi/feed/ 0
Олмаота вилоятида (Қозоғистон) йилига 1,5-2 минг тонна помидор етиштирадиган иссиқхона комплекси ишга туширилди https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/olmaota-viloyatida-qozoqiston-yiliga-15-2-ming-tonna-pomidor-etishtiradigan-issiqkhona-kompleksi-ishga-tushirildi/ https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/olmaota-viloyatida-qozoqiston-yiliga-15-2-ming-tonna-pomidor-etishtiradigan-issiqkhona-kompleksi-ishga-tushirildi/#respond Wed, 30 Jun 2021 13:10:29 +0000 https://east-fruit.ru/?p=80208 Елтай қишлоқ округидаги (Олмаота вилояти, Қозоғистон) “Жетису” ҚХА ҳудудида Голландия технологиялари асосида қурилган “ Eurasian Green Product” МЧЖ иссиқхона мажмуаси очилди. Лойиҳа “Бизнес йўл харитаси – 2025” дастури бўйича электр таъминоти учун давлат томонидан 330,3 млн. пул маблағини қўлга киритди. Бу ҳақда вилоят ҳокимининг матбуот хизматига асосланиб ElDala хабар беради....

Сообщение Олмаота вилоятида (Қозоғистон) йилига 1,5-2 минг тонна помидор етиштирадиган иссиқхона комплекси ишга туширилди появились сначала на EastFruit.

]]>

Елтай қишлоқ округидаги (Олмаота вилояти, Қозоғистон) “Жетису” ҚХА ҳудудида Голландия технологиялари асосида қурилган “ Eurasian Green Product” МЧЖ иссиқхона мажмуаси очилди. Лойиҳа “Бизнес йўл харитаси – 2025” дастури бўйича электр таъминоти учун давлат томонидан 330,3 млн. пул маблағини қўлга киритди. Бу ҳақда вилоят ҳокимининг матбуот хизматига асосланиб ElDala хабар беради.

Лойиҳага 5,5 миллиард тенге (12,9 миллион доллар) сармоя киритилган, шундан 3,7 миллиард тенге Аграр кредит корпорацияси томонидан ажратилди.

Голландия тажрибаси асосида помидор етиштиришнинг янги юқори технологияли иссиқхона мажмуаси аллақачон йўлга қўйилган. Шунингдек, бу ерда уларнинг уруғлари ҳам йиғилади ва ундан кўчатлар етиштирилади.

Ҳозирда мажмуанинг тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қуввати йилига 1,5-2 минг тоннани ташкил этади ва келгусида уни 3-4 минг тоннага етказиш кўзда тутилган.

Лойиҳанинг иккинчи босқичи доирасида 2021-2022 йилларда 5 гектар майдонда бодринг етиштириш учун яна бир иссиқхона комплекси қурилади. Учинчи босқичда босқичма-босқич фойдаланишга топширилиши билан 17 гектар майдонда Туркия технологияси асосида сабзавот ва мевалар омборини қуриш режалаштирилган. Буларни амалга ошириш учун яна 10 миллиард тенга сармоя талаб этилади.

Сообщение Олмаота вилоятида (Қозоғистон) йилига 1,5-2 минг тонна помидор етиштирадиган иссиқхона комплекси ишга туширилди появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/yangiliklar/olmaota-viloyatida-qozoqiston-yiliga-15-2-ming-tonna-pomidor-etishtiradigan-issiqkhona-kompleksi-ishga-tushirildi/feed/ 0
Иссиқхона технологиялари, муқобил билимлар ва Ўзбекистоннинг мева-сабзавот етиштириш соҳасига инвестициялар киритиш ҳақида – Хенк Стигтер билан суҳбат https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/intervyu-uz/issiqkhona-tekhnologiyalari-muqobil-bilimlar-va-ozbekistonning-meva-sabzavot-etishtirish-sohasiga-investitsiyalar-kiritish-haqida-khenk-stigter-bilan-suhbat/ https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/intervyu-uz/issiqkhona-tekhnologiyalari-muqobil-bilimlar-va-ozbekistonning-meva-sabzavot-etishtirish-sohasiga-investitsiyalar-kiritish-haqida-khenk-stigter-bilan-suhbat/#respond Wed, 28 Apr 2021 15:53:17 +0000 https://east-fruit.ru/?p=75674 EastFruit таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, бугунги кунда Нидерландия, мамлакатнинг майдон бирлиги бўйича олиб қаралса, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини Ўзбекистонга қараганда 720 баробар кўпроқ экспорт қилмоқда. Нидерландиядан экспорт қилинаётган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари аҳоли жон бошига ҳисоблаганда, Ўзбекистондаги кўрсаткичдан 130 баробарга юқоридир. Агар мева-сабзавот маҳсулотлари ҳақида гапирадиган бўлсак, Нидерландия 19 баробар кўп мева...

Сообщение Иссиқхона технологиялари, муқобил билимлар ва Ўзбекистоннинг мева-сабзавот етиштириш соҳасига инвестициялар киритиш ҳақида – Хенк Стигтер билан суҳбат появились сначала на EastFruit.

]]>

EastFruit таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, бугунги кунда Нидерландия, мамлакатнинг майдон бирлиги бўйича олиб қаралса, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини Ўзбекистонга қараганда 720 баробар кўпроқ экспорт қилмоқда. Нидерландиядан экспорт қилинаётган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари аҳоли жон бошига ҳисоблаганда, Ўзбекистондаги кўрсаткичдан 130 баробарга юқоридир. Агар мева-сабзавот маҳсулотлари ҳақида гапирадиган бўлсак, Нидерландия 19 баробар кўп мева ва сабзавот экспорт қилади, аҳоли жон бошига ҳисобланганда ушбу икки мамлакат ўртасидаги тафовут Нидерландия ҳисобига 37 баробар кўпдир.

Албатта, Ўзбекистон Нидерландиядан ўрганиши мумкин бўлган жиҳатлар бор. Чунки, улар мева-сабзавот етиштириш технологиялари, қўшимча ишлов бериш ва сақлаш, айниқса, мева-сабзавот маҳсулотлари маркетинги борасида жаҳондаги етакчи ишланмалар муаллифларидир.

Жорий йилнинг 28-30 июнь кунлари УЗЭКСПОМАРКАЗда бўлиб ўтадиган AgroExpo Uzbekistan/Agrotech Expo кўргазмасига тайёргарлик доирасида EastFruit Нидерландиянинг Москвадаги элчихонасининг қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича элчи маслаҳатчиси Хэнк Стигтер билан суҳбатлашди. Унинг ваколати доирасида қишлоқ хўжалиги саноати ва қишлоқ хўжалиги технологиялари соҳасида савдо-сотиқ ва инвестицияларни ривожлантиришга кўмаклашиш, шунингдек, Россия, Ўзбекистон, Белоруссия, Қозоғистон, Арманистон ва Қирғизистон бозорларига киришни таъминлаш ўрин олган. Жаноб Стигтер Нидерландия ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг ёрқин истиқболи хусусида тўхталиб ўтар экан, шунингдек, кўргазмада иштирок этмоқчи эканлиги, шунингдек, агросоҳадаги инновацион ечимлар ва қишлоқ хўжалигининг замонавий технологиялар ҳақида ҳам сўзлаб берди.

— Жаноб Стигтер, Нидерландия қишлоқ хўжалик соҳаси, айниқса, мева-сабзавотчилик саноатидаги муваффақиятлари сири нимада эканлиги ҳақида қисқача сўзлаб берсангиз.

— Нидерландия — қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг савдоси ва уни етказиб бериш бўйича дунёда муҳим ўрин эгаллаган кичик бир мамлакат. У 2020 йили 95,6 млрд евро миқдоридаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспорт қилди. Нидерландия қишлоқ хўжалик махсулотларини экспорт қилиш бўйича дунё миқёсида АҚШдан кейин иккинчи ўринни эгаллаган. Бу ғайриоддий туюлиши мумкин, лекин аслида Нидерландия – қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати соҳасидаги инновацион технологияларга йўналтирилган улкан инвестицияларга эга, ўз мамлакати ва бутун дунё аҳолиси учун озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг энг самарали технологияларидан бирини ярата олган кичик бир мамлакат.

Бу давлатга тегишли муваффақиятларнинг аксарияти лабораториялардан бошланади, чунки Вагенинген университети озиқ-овқат ишлаб чиқаришда инқилоб қилишни ўз олдига мақсад қилган етакчи тадқиқот марказларидан биридир. Умуман олганда, инновациялар Нидерландияга жуда катта таъсир кўрсатди ва узоқ йиллардан буён бу ривожланиш давом этиб келмоқда ва чиндан ҳам қишлоқ хўжалигини юритиш усулларини модернизация қилиш ўз натижасини берди.

National Geographic таҳлилига кўра, инновацияларни ишлаб чиқаришга жалб этиш дунё бўйича қишлоқ хўжалиги соҳасини бошқаришнинг энг самарали усуллари пайдо бўлишига олиб келди. Мисол учун, Нидерландия етиштириладиган картошканинг ўртача ҳосилдорлиги дунёдаги кўрсаткичга нисбатан икки баробар юқори. Нидерландия усули кўплаб маданий экинларни ўстиришда сувдан икки баробар кам фойдаланишни тарғиб қилади. Улкан иссиқхоналарда кимёвий ўғитлардан фойдаланиш деярли ман этилган.

Нидерландия 2030 йилга бориб барқарор қишлоқ хўжалиги тармоғида дунёда етакчи бўлишга ҳаракат қилмоқда. Бу мақсад – ишлаб чиқариш хажмини кўпайтириш ва табиат билан уйғунликда ресурслардан фойдаланишни оптималлаштириш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари учун харажатларни камайтиришни ўз ичига қамраб олади. Ушбу истиқболли режаларни амалга ошириш учун хукумат ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқди.

Қишлоқ хўжалиги ресурсларини тежашни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган хукумат саъй-ҳаракатлари дехқончилик ва қишлоқ хўжалиги инновацияларини ривожлантириш, тажрибалар учун жуда кўп имкониятлар яратиш, деҳқончиликнинг барқарор усуллари учун мукофотлаш ва яна бошқа кўплаб режаларни ўз ичига олади. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Нидерландия қишлоқ хўжалигининг муваффақияти сири – “олтин учбурчак” да яширинган, яъни хукумат, хусусий сектор ва илмий-тадқиқот институтлари ўртасидаги яқин хамкорликдадир.

— Маълумки, Ўзбекистонда иссиқхоналар бизнесини ривожлантириш учун мўътадил иқлим шароитлари мавжуд. Бугунги кунда Ўзбекистон иссиқхона сабзавотларини (ҳолбуки ушбу бозорда рақобат жуда юқори) етказиб берувчиси сифатида унга нисбатан эътибор, қизиқишнинг кескин ошиши кузатилмоқда. Айтингчи, Нидерландия нимаси билан иссиқхона бизнеси масаласида бошқалардан устунроқ? Нима сабаддан ўзбек фермерлари нидерландлар технологияларига эътибор қаратиши керак?

— Нидерландия иссиқхона технологиялари, мана бир асрдан ошдики, ўсимликшуносликда халқаро ўлчов бирлигини ўрнатган ва бу борада мамлакат ўз мавқеини ҳамон сақлаб келяпти. Мисол учун, “Венло” усулидаги иссиқхона муваффақияти шундаки, у ишлаб чиқариш масштабидаги мева, сабзавот ва гулларнинг жамики турларини етиштиришга имкон яратди. Бир пайтлар ўз ҳудудида ҳосил етиштириш учун иқлим шароитига боғланиб қолган деҳқон эндиликда голланд иссиқхона технологияси туфайли иқлимни иссиқхона ичида бемалол бошқара олади. Бугунги кунда бу технологиялар Сибирь ва Канада каби совуқ худудларда ҳам тропик экинларни етиштириш имконини беради. Эндиликда янги бодринг ва эндигини эгатдан узилган салат-латукни Яқин Шарқ ва Марказий Американинг чўл ҳудудларида ҳам етиштириш мумкин.

Бизнинг фирмаларимиз лойиҳалаштириш ва юқори сифатли, олий технология асосидаги иссиқхоналар қуришда кўп йиллик билим ва малакага эга, шунингдек, ишлаб чиқаришга инновациялар ҳамда янги усулларни доимий равишда жорий этиб боради.

Иссиқхона бизнесида таълим пойдевор ролини ўйнайди. Ишни бошлашдан аввал ходимларга етарли билим бериш қишлоқ хўжалиги экинлари учун тасодифий зарарни камайтириш ва ўсимликларга хос бўлган касалликларни олдиндан аниқлашга ёрдам беради. Нидерландия амалиётига кўра, биринчи йилда ёки ҳар бир лойихага нидерландиялик иккитадан мутахассис бириктириб қўйилади. Бу вақт давомида ушбу мутахассислар лойихани тўлиқ назорат қиладилар. Агрономимиз эса компания ходимларини ўқитади. Бу нидерландча усул агрономик билимларни дунё бўйича тарқатишнинг энг мақбул усули бўлиб чиқди.

— Ўзбекистон хукумати сув ресурсларини тежайдиган технологиялар учун материаллар импортига қўшимча субсидиялар жорий этди. Сизнинг фикрингизча, об-ҳаво шароитига қарамасдан, йилбўйи юқори сифатли, экологик жиҳатдан тоза сабзавотларни етиштириш учун биринчи навбатда нималарга эътибор қаратиш лозим ва буни қандай таъминлаш мумкин?

— Денгиз сатҳидан паст даражадаги ҳаёт бизни сув билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда етук мутахассисга, шунингдек, бутун дунёдаги сув ресурслари бўйича инновацион ҳамкорга айлантирди. Нидерландия сув ресурслари ва қишлоқ хўжалигини бошқариш, шунингдек, иссиқхоналарда сувдан тежамкорлик билан фойдаланиш бўйича малакага эга. Нидерландиянинг қишлоқ хўжалиги ва сув таъминоти соҳаси, сув таъминоти ночор ёки тупроқнинг шўрланиш даражаси юқори бўлган ҳудудларда ҳосилни ошириш орқали, бутун дунё бўйича озиқ-овқат хавфсизлигини яхшилашда муҳим рол ўйнаши мумкин. Тупроқ унумдорлиги, намлик даражаси, сувнинг буферлаш қобилияти ва суғориш бўйича усуллар ва маълумотларни бирлаштириш – айнан шуларни биз сув ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларига комплекс ёндашув деб атаймиз.

Янги ва қулай технологиялар сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш билан бирга, ҳосилдорликни ҳам юксалтириши мумкин. Ўсимликларнинг ҳолатини ўша жойнинг ўзида мониторинг қилиш ва геомаълумот каби инновацион усуллар фермерларга ўз сув ресурсларини яхшироқ англашлари учун имкон беради. Тупроқ сифати ва намлик даражасини ўлчаш эса суғориш ва ўғитлаш бўйича фермер томонидан ўз вақтида тўғри чоралар кўриш имконини беради. Мураккаб экологик шароитлар, шунингдек, қурғоқчилик ва тупроқнинг шўрлашига чидамли қишлоқ хўжалигик экинларининг янги навларни яратишни талаб этади.

Ҳозирги пайтда иссиқхоналарда такрорий сувдан фойдаланиш – жуда муҳим масала ва соҳанинг барқарор ривожланиши йўлида ташланган улкан қадамдир. Нидерландия қишлоқ хўжалиги, табиат ва озиқ-овқат сифати вазирлиги топшириғига биноан, 2030 йилга келиб мамлакатда иссиқхона экинлари ишлаб чиқариш бутунлай ёпилиши керак. Бунинг маъноси шуки, барча ишлатилган сувдан такрорий фойдаланиш лозим. Тозаланган оқава сувлардан, суғоришни ҳисобга олган ҳолда, фойдали мақсадларда фойдаланиш мамлакатнинг сув ресурсларининг умумий ҳажмини сезиларли даражада ошириши мумкин.

— Нидерландия тадбиркорлари Ўзбекистон мева-сабзавот саноатига инвестиция киритишдан қанчалик манфаатдор?

— Нидерландия ва Ўзбекистон — кўплаб муносабатларда ажойиб шерикдирлар. Қишлоқ хўжалиги соҳасини оладиган бўлсак, ҳар икки мамлакат узоқ йиллардан бери хамкорлик қиладилар, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари соҳаси эса биз учун устувор хисобланади. Шунинг учун Нидердандия Ўзбекистон хукумати, илмий-тадқиқот институтлари, хусусий сектор ва халқаро молиявий ташкилотлар билан биргаликда Ўзбекистондаги ўсимликшуносликнинг кейинги ривожига, албатта, ўз ҳиссасини қўшади.

Нидерландия қишлоқ хўжалиги, табиат мухофазаси ва озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини назорат қилиш вазирлиги томонидан ташкил қилинган ва 2018-2020 йиллар давомида Тошкент, Наманган, Самарқандда ўтказилган қишлоқ хўжалиги савдо миссиялари сўзимнинг исботидир. Ушбу савдо миссияси Нидерландия компанияларидан таркиб топган бўлиб, уларнинг вакиллари қишлоқ хўжалигининг турли соҳалари, шу жумладан сут етиштириш, паррандачилик, чорва моллари учун озуқа, турли хил қишлоқ хўжалиги техникалари, тайёр иссиқхоналар қуриш, иссиқхона ускуналари, ўсимликларни биологик мухофаза қилиш ва чанглатиш, картошка, сабзавот уруғлари, мева ва резаворлар учун материаллар ва шу кабиларни намойиш этишди.

Бундан ташқари, бизнинг компанияларимиз қишлоқ хўжалиги кўргазмаларида фаол иштирок этишди ва 2019 йили Тошкент шаҳрида пандемияга қадар ташкил этилган AgroExpo Uzbekistan /Agrotech Expo кўргазмасида Нидерландиянинг миллий павильонида вакил бўлишди. Натижада, ҳар икки мамлакат ўртасида шериклик муносабатларидан манфаатдорликнинг давоми сифатида, ўсимликшунослик ва чорвачилик соҳаларида ҳамкорлик лойҳаларига гувоҳ бўляпмиз.

— Сизнинг салоҳиятли шерикларингиз кимлар ва ушбу хамкорликдан яқин йиллар ичида нималарни кутсак бўлади?

— Биз ишонамизки, ўзбекистонлик шериклар билан ўсимликшунослик, шу жумладан, мева, сабзавот ва картошка соҳаларида хамкорлик қила оламиз. Иссиқхона қурилиши бўйича ҳам самарали режаларимиз бор.

Бизнинг Ўзбекистонда олиб борган сўнгги тадқиқотларимиз бўйича шуни айтишимиз мумкинки, билим, ўргатиш ва замонавий технологияларни намойиш этиш бизнинг иккитомонлама хамкорлигимизнинг асосий жиҳати бўлиб қолиши мумкин. Шу тариқа, бизнинг салоҳиятли шерикларимиз бу Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги компаниялари, кластерлар, таълим муассасалари, ҳукумат бирликда – Нидерландия тажрибаси ва билимини ўзлаштирган ҳолда қишлоқ хўжалигининг ўзбекча муваффақиятли тарихини яратишга манфаатдор тарафлардир.

— Сиз AgroExpo Uzbekistan /Agrotech Expo кўргазмасида биринчи марта қатнашаётганингиз йўқ ва бу йил AgroExpo Uzbekistan кўргазмасининг онлайн шаклида Нидерландия павильонига вакил бўлдингиз. Айтинг-чи, Ўзбекистон сизни нимаси билан ўзига жалб этди ва жорий йилнинг 28-30 июнь кунлари ташкил этиладиган кўргазмада фаол жамоатчилик иштироки кутилаяптими?

— Ўзбекистон ўзининг иқтисодий ва қишлоқ хўжалиги сиёсатини эндигина ислоҳ қилмоқда ва ўсимликшунослик ривожига самарали аҳамият қаратмоқда. Мамлакатингиз ширин мевалари, сабзавотлари ва аҳолининг тадбиркорлиги билан машҳур. У боғдорчилик ва қўшилган қиймат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилишнинг асосий иштирокчисига айланиш борасида йирик салоҳиятга эга. Ўзбекистон ҳукумати 2020-2030 йилларга мўлжалланган янги қишлоқ хўжалиги стратегиясини ишлаб чиқди ва ҳукумат қишлоқ хўжалиги махсулотлари соҳасини ислоҳ қилишни қўллаб-қувватлаш учун кўп миқдорда маблағлар ажратмоқда.

Барча далилларни ҳисобга олган ҳолда шуни айтишимиз мумкинки, Ўзбекистон ва Нидерландиянинг агробизнеслари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун улкан имкониятлар мавжуд. Шу сабабдан биз бугун шу ердамиз.

AgroExpo Uzbekistan / Agrotech Expo кўргазмасининг жонли шаклида бизнинг компанияларимиз билан бирга Нидерландия павильонида иштирок этиш имконияти туғилганидан мамнунмиз ва июнь ойи якунини интиқлик билан кутяпмиз. Ишонамизки, кўргазма арафасида сафар билан боғлиқ чекловлар олиб ташланади ва биз Тошкентга келиб, ҳамкорларимиз билан юзма-юз кўриша оламиз.

AgroExpo Uzbekistan/Agrotech Expo веб-сайти: https://agroexpouzbekistan.com.

AgroExpo Uzbekistan онлайн платформасининг веб-сайти : https://virtual.agroexpouzbekistan.com/.

Сообщение Иссиқхона технологиялари, муқобил билимлар ва Ўзбекистоннинг мева-сабзавот етиштириш соҳасига инвестициялар киритиш ҳақида – Хенк Стигтер билан суҳбат появились сначала на EastFruit.

]]>
https://east-fruit.ru/uz/meva-sabzavot-biznesi/intervyu-uz/issiqkhona-tekhnologiyalari-muqobil-bilimlar-va-ozbekistonning-meva-sabzavot-etishtirish-sohasiga-investitsiyalar-kiritish-haqida-khenk-stigter-bilan-suhbat/feed/ 0